#КЎНГИЛ_ИФОРИ
* * *
Декабрнинг қоқ ўртаси якшанбага тўғри келди.Шу куни уйқудан уйғонган инсонларни фасл ҳисобидан ёққан биринчи қор эланиб қарши олди. У илк бор ёққан бўлса-да борлиқни тантилик билан сийлаган эди. Теварак-атроф бир текис оппоқ либосга бурканган , дарахт новдалари қор юкидан ерга таъзим бажо қилган каби сокин эгилиб қолишганди.
Сулаймон уйқудан кўзи очилиши билан кун янгилигидан қувончи ичига сиғмай кетди. У Ҳилоланинг ҳай - ҳайлашига қарамай ҳовлига отилди.
Ҳилола Сулаймонни ортидан югургилаб базўр уйга олиб кирди.
Болаларча завқи юрак қирғоқларидан тўлиб - тошаётган Сулаймон нонушта вақтида Акромжондан бирга қорбобо ясаш ваъдасини олди.
Ҳилола кузни қанчалик яхши кўрса паға - паға қор ёғиб турган қиш ҳавосига шунчалик ошуфта эди.
Нонушта қилиб бўлишгач, Ҳилола Сулаймоннинг қишлик кийимларини қидириб топди. Ўғлини хафсала билан кийинтирди. Айниқса Сулаймоннинг қўлчаларига қўлқопини кийдиришни унутмади.
Акромжон, Ҳилола ва Сулаймон анча вақтгача ҳовлидан бери келишмади. Табиатнинг сахий неъмати қордан бир дунё ижод қилишди. Ҳилола ўзининг бағридан совуқ ўта бошлагач дарҳол ҳушёр тортди :
- Бўлди етар ! Мендан совуқ ўтиб кетди. Уйга кирамиз.
- Яна бироз ўйнайлик ,- онасига ялинди Сулаймон.
- Йўқ , рангингни қара кўкариб кетишни бошладинг . Бурнинг ҳам оқа бошлади,- Ҳилола ўғлини илтимосини қатъий рад этди.
Сулаймоннинг лаб- лунжи осила бошлаганини кўрган Акромжон дарров Ҳилолага кўмакка шошди :
- Полвон , ҳозир телевизорда сен яхши кўрадиган мультфильм бошлайди . Юр ойингни овқати пишгунча иккаламиз бирга мультик кўрамиз.
Сулаймон Акромжоннинг сўзларига дарровда кўнақолди. Ортиқча эътирозсиз адажонисига эргашди.
Тушликдан кейин кўзларини уйқу босиб сузилиб кетаётган Сулаймонни Акромжон ўрнига ётқизиб қайтди.
Ошхонада Акромжон ва Ҳилола ёлғиз қолишди.
Ҳилола чой қўйиб узатар экан, Акромжоннинг телефони жиринглаб қолди.
Акромжон телефон экранига кўз югуртириб Ҳилолага изоҳ беришни маъқул кўрди :
- Синфдошим Баҳодир ...
Акромжон рақамга уланиб салом - алик қила кетди.
Ҳилола дастурхон устидаги идишларни саранжомлашга киришди.
- Хўп , хўп, кўраман дедим- у ... Бўпти ўзим қўнғироқ қилиб юбораман.
Акромжоннинг Баҳодир билан суҳбати якунлагач , Ҳилола сўрамаса ҳам уни барча гапдан хабардор қилгиси келди :
- Бугун чойхона бормиш. Йигитлар "Бир ўтирайлик" дейишяпти.
- Сиз нима дедингиз ?
- Кўраман дедим... Борсаммикан , бормасаммикан, нима дейсан ?!
- Ўзингизга қаранг . Синфдошлар билан кўнглингизни ёзиб келиш ҳам яхши. Ўзи анчадан бери тинмай ишлаяпсиз, - Ҳилола шундай деб бирдан маҳзун тортди . Унинг ёдига бир вақтлар Сулаймонни тоғдаги тўйга "Боринг" деб қистаб тезлагани тушди. Ўшанда Сулаймон ундан кўнглини уза олмай базўр йўлга тушган ва ...
- чойхона яқинми ? - сўради Ҳилола хаёлларидан чалғиш учун
- Ҳаа , шундоққина кўчанинг бошида. Озиқ - овқат дўкондан чапга қайирилади .
- Яқин экан- у . Машинасиз ҳам борса бўладиган жойда экан.
- Тўғри, - Акромжон шундай деб юзига фотиҳа тортди ,- майли борсам , борай.
Акромжон чойхонага бориб йигитлар билан икки соатга яқин гурунглашиб ўтирди. Энди ош сузилади деганда кутилмаганда телефони жиринглаб қолди.
- Алло , Ҳилола . Тинчликми , қўнғироқ қилаяпсан ?!
Тармоқдан Ҳилоланинг бесаранжом овози эшитилди :
- Акромжон ака, Сулаймон... Сулаймоннинг...
Акромжоннинг ранги қув ўчди. У ўрнидан сапчиб турди :
- Нима бўлди ? Сулаймонга нима қилди ?
Хонадаги йигитлар бирдан жим бўлиб қолишди . Барчанинг бутун вужуди қулоққа айланганди :
- Унинг иссиғи борган сари кўтарилиб кетяпти . Болам хирсиллаб қолди,- Ҳилоланинг товуши хиппа бўғилди.
- Ҳозир етиб бораман.
Акромжон эгнига курткасини илар экан , синфдошларига вазиятни тушунтириб ўтди :
- Узр ,йигитлар . Кичкинани тоби бўлмаётган экан.
Унга синфдоши Баҳодир эргашди :
- Шошма, сени ўзим олиб бориб қўяман...
/216

👍25
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Ҳилола тайёр бўлиб турган экан. Акромжоннинг қораси ҳовлида кўриниб овози эшитилиши билан Сулаймонни бағрига босганча ичкаридан биров қувгандек учиб чиқди .
- Акромжон ака ... - деди у кўзлари ёшга тўлганча термулиб , - болам ...
Акромжон икки ҳатлаб Ҳилолага етиб олди. Шаҳд билан унинг қўлидан Сулаймонни олди ва ташқарига отилди.
Барчалари шошилинчда уларни кутиб турган Баҳодирнинг нексиясига чиқишди . Ҳилола ўзини босишга ҳаракат қилиб Баҳодирга паст овозда салом берди.
- Нима бўлди ? Кетаётганимда ҳеч гап йўқ эди- ю ? Нега "Тез ёрдам" чақирмадинг? - Акромжон Ҳилолани саволга кўмиб ташлади. Ўзи эса аланг- оташ иситмалаб инграб ётган Сулаймоннинг пешонасига лаб босди,- хозир яхши бўлиб қоласан, полвон. Озгина чидагин.
- Сулаймон уйғонавермагач хабар олай деб хонасига кирсам бу аҳвол. Иситмаси чиқиб алаҳлаб ётган экан. Дарров сизга қўнғироқ қилдим. Авваллари ҳам иситмаласа тез ёрдам чақирмасдик. Сулаймоннинг кўп дориларга аллергияси бор. Шу сабабли уни тоби қочганда фақат Мевазордаги ҳусусий клиникага олиб борардик.
- Профессор Мажидовнинг клиникасигами ? - дарҳол сўради Акромжон.
- Ҳаа ,- бош силкиди Ҳилола,- у ерга ҳам қўнғироқ қилдим. Бизни кутишяпти .
- Баҳодир ўша клиникани биласан- а ? Шундоқ учинчи светофордан чапга , кейин тўғрига...
- Биламан,- бошини ирғади Баҳодир ,- куйинманглар. Ҳозир яхши бўлиб қолади кичкинамиз...
Акромжон эса бу пайтда бошқа нарсани ўйларди. "Кичик Сулаймон ҳам отаси каби кўп антибиотикларни кўтаролмас экан- да... Акамни ҳам шамоллади дегунларича Отам доим ўша ерга олиб борардилар . Ўғлим акамга шу тарафдан жуда ўхшар экан..."
Акромжон Сулаймоннинг пешонасига яна лаб босди. Бу сафар Сулаймон кўзини очди. Акромжонни таниб ингради :
- Адажоон сув беринг ...
- Ҳозир болам , ҳозир сув олиб бераман. Озгина чидагин. Сувга етай деб қолдик ...
Сулаймон кўзларини бемажол юмди :
- Хўп, Адажон...
Акромжон ёнида ўтирган Ҳилолага қаради- ю, титраб кетди, унинг нигоҳлари Акромжон бундан бир неча ой илгари ўша зинадан йиқилиб тушаётган вақтдаги каби чексиз мунгга қоришиб кетган эди.
- Ҳилола ... - деди Акромжон унга бироз бўлса-да далда бериш учун ,- ўзингни қўлга ол . Ўғлимиз хадемай тузалиб кетади.
* * *
Сулаймоннинг иссиғи ярим соатларда тушди. Яна ярим соатларда чиройи очилиб бемалол гапира бошлади .
- Ука, ўғлингизга мана бу дориларни ичириб турасизлар. Ичида ўтли дамламалар, сироплар ва шимадиганлари ҳам бор. Тойчоғимизни томоғи қизариб, яллиғланиб кетибди. Шунга яна иситма чиқиш хавфи бор. Буни олдини олиш учун мана бу биринчи ва иккинчи рақамдаги дориларни тўрт маҳал иссиғи чиқса-чиқмаса ичирасизлар. Кўпроқ суюқлик ичсин. Хўл мева ва кўкатлардан ҳам тўйиб едиришга ҳаракат қилинг. Айниқса олмадан кўпроқ едиринг.Ундан кейин ҳар хил булёнлардан кўп-кўп ичиринг.
Хўўўп. Бу йигитчамиз боғчага борадиларми ?-деди хушфеългина шифокор йигит,- ҳозирча у ерга боришларига руҳсат йўқ. Барчаси жойида бўлса уч кундан кейин қайта текширувга олиб келасизлар . Ўшанда қачон боғчага бориши мумкинлигини айтамиз . Келишдикми ?
- Раҳмат , доктор.
Акромжон Сулаймонни бағрига босиб машинага ўтирар экан Баҳодирга узрли жилмайди :
- Оғайни ош ҳам ош бўлди . Биз туфайли сен ҳам ...
Баҳодирнинг ростмана жаҳли чиқиб кетди :
- Бу нима деганинг, ўртоқ?
Кичкинани аҳволини кўриб капалагим учиб кетди- ю , шунақа пайтда кўнгилга ош сиғармиди? -Баҳодир шундай деб Сулаймонга ўгирилди ,- болам, яхшилаб тузалиб олгин. Сени уйимга олиб кетаман. Яқинда ўғлимга стол тенниси олиб бердим . Ўзига мос . Икковинг мазза қилиб роса ўйнайсан.
Сулаймон танглайини тақиллатиб мақтангиси келди :
- Менга эса адажоним яқинда қўзичоқ олиб берадилар. Ииив...
Машина салонини кулги овози босиб кетди .
- Бўлди , бўлди . Ман адажонингга етолмас эканман. Сани адажонинг супермен адажон экан! - деди Баҳодир завққа тўлганча...
#давоми_бор / 217
Муаллиф : Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍47❤2
☝#Hijab_style🍂
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Кобил кори/ Эр-Хотин Муҳаббати. Кўзизга ёш келади
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👍3
👍2❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Ҳилола тайёр бўлиб турган экан. Акромжоннинг қораси ҳовлида кўриниб овози эшитилиши билан Сулаймонни бағрига босганча ичкаридан биров қувгандек учиб чиқди . - Акромжон ака ... - деди у кўзлари ёшга тўлганча термулиб , - болам ...…
👌👌👌 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
74- ҚИСМ
Ётар олдидан Акромжон Ҳилолага аста сўз қотди:
- Бугун Сулаймоннинг ёнида сен ётақол ...
Ҳилола бу ҳақда ундан ўзи илтимос қилмоқчи эди , бироқ Акромжон ундан аввал эпчиллик қилиб қолганди .
Аммо Сулаймон уларнинг режасини пучга чиқарди :
- Ойижон, диван катта-ку, ҳаммамиз сиғамиз . Илтимос адажоним ҳам биз билан ётсинлар. Улар кеча кулганда оғзидан гул сочиладиган бола ҳақидаги эртакни давомини айтиб бермоқчи эдилар .
Акромжон Ҳилоланинг ўнғайсизланганини сезиб Сулаймонни кўндиришга харакат қилди.
- Ўғлим , ойижонинг ҳам ўша эртакни билади , давомини бугун сенга айтиб беради .
- Адажоон , илтимос . Кетманг . Эртак айтмасангиз ҳам ёнимда ётинг. Сиз бўлмасангиз иссиғим чиқиб кетади. Кейин Ойижоним яна йиғлайдилар . Маҳина аммабувижоним "Ойижонингни кўп йиғлатаверсанг сочлари оқариб кампир бўлиб қолади". деганлар. Илтимос адажон, ойижоним кампир бўлиб қолмасинлар. Икковингиз шу ерда мен билан ухланглар.
- Яхши болам. Мен ҳам , ойижонинг ҳам сенинг ёнингда ётамиз. Фақат дориларингни ичиб оласан , хўпми ?!
Сулаймон адажонисининг саволига мамнун бош ирғади :
- Хўп бўлади , Адажон...
Акромжон Сулаймоннинг ўнг томонига чўзилгач , Ҳилола чироқни ўчириб унинг чап томонидан жой олди.
Ташқаридан тушиб турган заиф нур хонани ғира- шира ёритарди .
Ҳилола ётиши билан Сулаймон унга орқасини ўгирди- ю , Акромжонни бўйнидан маҳкам қучиб олди :
- Адажоним...
Акромжон Сулаймоннинг бу қилиғидан унинг шаъмасини тушунди ва эртакни бошлади :
- Шундай қилиб кулганида оғзидан гул сочиладиган йигит обдастада турган илиқ сувни бошидан қўйган экан, сочлари тиллага айланиб қолибди. Кейин тилла сочларини беркитиш учун...
Акромжон ўн дақиқаларча эртак сўзлагач Сулаймон уни гапини бўлди:
- Адажон , эртакнинг давомини эртага айтиб берасиз . Яхши ётиб туринг. Яхши тушлар кўринг. Тушингизда мани кўринг ...
- Хўп полвон ўғлим , хўп.
Акромжон одатланиб қолган шекилли аста - аста Сулаймоннинг елкасига қоқиб ухлата бошлади.
Уларни синчковлик билан кузатиб ётган Ҳилоланинг бир кулгиси қистар , бир аразлагиси келар эди.
"Оббо ,- дея ўйларди Ҳилола кўнгли ёришиб ,- тоза топишиб олишибди- ку , бу азаматлар. Аллақачон қуш тилини қуш тушуниб бўлибди.
Йўқ мен тушунмадим , бу ерда ётиб қолиш учун нега таклиф қилиндим ўзи .
"Яхши ётиб туринг , адажонмиш.
Хўп, полвон , хўпмиш.
Ҳой барака топгурлар Ҳилолага "яхши ётиб туринг ?!" қани ? Гдеее?! Ҳа майли ... Биз бир четда индамай ётаверамиз , ҳеч ким хайрли тун тиламаса ҳам" - Ҳилола дилини чулғаган эрка ўйлар таъсирида кулгисини ичига ютиб жим ётарди.
Ахири Акромжоннинг "виждони қийналди" :
- Ҳилола , сен ҳам яхши ётиб тур ... - деди у аста шивирлаб.
Ҳилола унга индамади . Аммо ичида мамнун кулимсиради :
"Эндими Акромжон ҳазратлари , - деди у хаёлида ,- сал вақтлироқмасмиди мабодо ? "Лучше поздна, чем никогда" де буёғига ?
Майли таклифингиз қабул ! Сизга ҳам осуда тун тилайман.
Тушингизга Сулаймон кирсин!"
Ҳилола юқоридаги гапларни хаёлида айтди. Аммо ташида ўзини ухлаганга солиб жим ётаверди.
Кўп ўтмай у ҳақиқатдан ҳам ухлаб қолди.
* * *
- Ҳилола , мен ишга бормайман. Йигитларга қўнғироқ қилиб қўяман, ўзлари амаллашади , - деди нонушта вақтда Акромжон, - бугунги кунимни ўғлим билан ўтказмоқчиман. Ўзи анчадан буён шу нарсани дилимга тугиб қўйгандим. Сулаймоннинг боғчага бормаслиги баҳонасида шу ниятим амалга ошақолсин.
/218

👍21❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Сен ҳеч нарсани ташвишини чекмай ишингга бориб келавер .
Ҳилола Акромжонга эътироз билдирмади :
"Майли шу баҳона ўзлари айтганларидек уйда дам олақолсинлар"- дея ўйлади Ҳилола.
- Мен қозонга товуқ шўрва солиб қўяман. Тушликкага хил - хил пишади. Кечки овқатга ...
- Кечки овқатни ташвишини қилма. Ота - ўғил бирон таом пиширармиз.
- Фақат ...
- Ҳавотир олма. Қорбобо ясашга чиқиш йўқ. Шундоғам кеча ўтимиз ёрилиб таъзиримизни обдон еганимиз етади.
Ҳилола Акромжоннинг соддалигидан кулиб юборди .
- Ҳилола , Сулаймон шу вақтгача уйғонмади- я ? Мен бориб хабар олай-чи ?
Ҳилола ташвишли қиёфада ўрнидан турган Акромжонни тинчлантиришга уринди :
- Ҳавотир олманг , ичаётган дорилари шунақа тинчлантирувчи. Энди одатдагидан кўпроқ ухлаб куч тўплайди.
- Ундай бўлса яхши. Шундаям бир хабар олай. Кўнгил тинчлиги учун.
* * *
Бугун Ҳилоланинг дарслари кам эди. У Акромжонни уринтиришни истамай уйга машрутли таксида қайта қолди.
Ҳилола кийимларини алиштириш учун ичкарига йўл олганда пастки қаватдан Сулаймоннинг қийқиргани эшитилди.
- Чу , Адажон , чу !
Ҳилола ҳайрон бўлиб зина бўйлаб спорт анжомлари билан безатилган зал тарафга илгарилади.
Залнинг эшиги қия очиқ экан . Ҳилола эшик орқали ичкарига аста мўралади.
Акромжон хонада тўрт оёқлаб от бўлиб эмаклар , устига ўтқизиб олган чавандози - Сулаймон эса ҳар замонда " Чу отим , чу Адажон " дея унинг елкасига шапатилар эди.
Акромжон зални бир айланиб чиққач , ўртага бориб чўзилиб ётиб олди.
- Адажон , отим чарчадими ?
Сулаймон Акромжонга энгашиб шивирлади.
- Чарчаш ҳам гапми , болам ?! Отингни дабдаласи чиқди.
- Вой эссизгина энди нима бўлади ?
Акромжон Сулаймонни устидан аста туширди.
- Отинг чарчади, аммо маймунингни кучи кўп . Қани елкамга ўтир-чи .
Акромжон Сулаймонни елкаси ўтказиб олиб зални айлантира бошлади. Бироз айланишгандан кейин Сулаймон Акромжонга "Пастга тушаман" деди. Акромжон уни елкасидан олаётиб маҳқам бағрига босди.
- Ўзимнинг тойчоғим .
Сулаймон ҳам уни бўйнидан беозор қучди :
- Ўзимни адажоним.
- Мани яхши кўрадими ўғлим ?
- Ҳммм ...
- Қанча ?!
Сулаймон қучоғини катта қилиб очиб кўрсатди :
- Мана шунчааа ! Росса кўп !
Сулаймон шундай деб Акромжоннинг бўйнидан ҳидлади :
- Ие ўғлим , яна ҳидлашга тушдингми ?! Нимага келишгандик ?! .
- Адажооон ... Шу ...
- Нима ?!
- Сиздан роса зўр ҳид келади- да ?! ...
- Қанақа ҳид болам ?!
- Ада ҳиди...
- Ада ҳиди ?!
- Ҳааа , ойижонимдан "Ойижон ҳиди" келади. "Ойижон ҳиди" гулларни ҳидига ўхшайди. Аммо менга сизнинг ҳидингиз кўпроқ ёқади.
Акромжон жилмайди .
- Ажойибсан-да ўғлим . Бир нарсаларни ўйлаб топасан-да. Бу кетишда Асрор бобонгларга ўхшаб профессор олим бўласан шекилли.
Сулаймон илжайди :
- Ман кўп одам бўламан. Асрор бобомларга ўхшаб профессор, додажоним ва сизга ўхшаб бизнесмен , кейин Сулаймон адажоним ва ойижонимга ўхшаб физик ҳам ...
- Худо ҳоҳласа барча ниятларингга етасан , болам . Мен борман-ку, сени ўзим зўр ўқишларда ўқитаман.
Сулаймон Акромжоннинг елкасига бош қўйди:
- Ўшанда Сулаймон адажоним осмондан манга қараб :
" Ўғлим роса ақлли бола бўлди дейдиларми ?"
- Бўлмасам-чи , ўғлим. У аданглар ҳам , мен ҳам сени жуда яхши кўрамиз ...
- Адажон... Мен ҳам сизларни бирам яхши кўраман ...
Эшик ортида турган Ҳилоланинг кўз ёшлари кўл бўлиб кетганди.
"Демак, Акромжон Сулаймон акасининг ҳаққига ҳиёнат қилмабди- да...
Ўғлининг ҳотирасини бир қисмини асл отасининг ёди билан тўлдира бошлабди . Бу ишни қачондан қила бошлаган экан?
Э нима фарқи бор ?!
Энг муҳими ўғли асл адаси ҳақида ҳам билишида эмасми ? !
Акромжон ака...
Бунчалар ҳам яхшисиз а ? !
Бунчалар ҳам яхшисиз ..."
Ҳилола овоз чиқармай эшикдан узоқлашди.
/219

👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Кечки таом вақтида Акромжон Ҳилоланинг бошқачароқ кайфиятда юрганини унинг чарчаганига йўйди.
- Ҳилола , мабодо сенинг ҳам тобинг йўқ эмасми ? Рангинг бир аҳволда ? - дея сўради Акромжон ундан ҳавотир олганини яширмай.
Ҳилола "Яхшиман" дейишдан бошқасига ўтмади.
- Сени аниқ тобинг йўқ. Бориб бироз чўзилақол . Бугун идишларни ўзим бир амаллайман.
Ҳилола Акромжонни ҳайрон қолдириб индамай ичкарига кириб кетди.
Акромжон унинг ортидан Сулаймонни ҳам киритиб юборди - ю , ўзи Ҳилола бу хонадонга келгандан буён илк бор дастурхонни йиғиштира бошлади.
Акромжон ишлардан қутилиб ётоқхонага кирганда Ҳилола ва Сулаймоннинг ухлаб қолишганини кўрди .
У бир зум алланималарни ўйлаб турди- ю , тез орада қарор чиқарди шекилли ҳар доимги жойига чўзилақолди.
Акромжон ярим кечаси сувсаб уйғонганида Ҳилоланинг ўз ўрнида эмаслигини кўриб уни таҳажжуд намозини ўқишга турган деган гумонга борди.
Акромжон ошхонага чиққанида у ерда Ҳилолани учратиб ҳайрон бўлди.
Ҳилола идиш ювадиган жўмракнинг сувини оқизганча индамай хаёл суриб турарди. У хатто Акромжоннинг кирганини пайқамади.
Акромжон уни чўчитиб юбормаслик учун аста овоз берди :
- Ҳилола ... Ҳилола нима қилаяпсан бу ерда ?
Ҳилола Акромжонга қаради . Кўзларига тикилди , аммо жавоб бермади.
Унинг ҳолатини кўрган Акромжоннинг юрагига ваҳм оралади :
- Ҳилола , сенга нимадир бўлаяпти а ? Менга айта оласанми ?! Илтимос...
Кўнглингни бемалол менга ишониб очишинг мумкин.
Ҳилола Акромжон тарафга қадам босди.
У Акромжон билан рўпарама - рўпара бақамти келди. Йигитнинг нигоҳларига чўкиб кетгудек бўлиб тикилди.
Ҳилола кутилмаганда бошини Акромжоннинг кўксига қўйди.
- Мен ҳам ўғлимнинг отасини ҳидини қандайлигини билмоқчиман ,- дея оҳиста шивирлади Ҳилола ...
Акромжон Ҳилоланинг сўзларидан титраб кетди.
Йигит юрагининг дупири Ҳилолага аниқ- таниқ эшитилди...
У Ҳилоланинг елкасидан қучмоқчи бўлди , аммо журъат қилолмади.
- Ўғлим адашмабди , - деди Ҳилола ,- ифорингиз жуда хуш ифор экан... Дунёдаги энг яхши инсоннинг ифори . Кўнгил ифори...
Унинг сўзларидан Акромжон дадиллашди ва беихтиёр Ҳилолани аста қучди :
- Бизни сира қўйиб юборманг. Илтимос ... Бизни асло ташлаб кетманг.
Ҳилола бошини кўтариб Акромжонга қаради . Кўзларидан бир томчи ёш шодасидан узилган маржон мисол узилди.
- Бизни сира ташлаб кетманг ...
Ҳилола ва Сулаймонингизни ...
Акромжон Ҳилоланинг майин сочларини аста силади. Юзини икки кафти орасига олиб унга муҳаббат билан тикилди ва бўғиқ овозда шивирлади :
- Сизларни ҳеч кимга бериб қўймайман...
Мен ...
Мен сени ҳеч қачон , ҳеч кимга бермайман... Эшитяпсанми ?
Ҳеч қачон ...
Ҳилоланинг бахтдан боши айланди .
У ёшли кўзлари билан Акромжонга табассум ҳадя қилди. Сўнг кўзларини чирт юмди ва Акромжонларнинг кўксига қайта бош қўйди ...
#давоми_бор /220

👍51❤3
14-январь "Ватан ҳимоячилари кунига
❄️❄️ЭРКАКСИЗ ЮРТ, ЮРТ БЎЛАРМИДИ ❄️❄️
Эркаксиз юрт, юрт бўлармиди,
Чулғармиди гўзал ҳаёллар.
Қалбимизда бахт кулармиди,
Тўғрисини айтинг, аёллар.
Суянчиқсиз қолмас елкамиз,
Оғир кунда яхши сирдош у.
У отамиз, ака-укамиз,
Садоқатли умр йўлдош у.
Ватан дея тикиб турар жон,
Ҳар соҳада тиришқоқ, илғор.
Меҳнатига кутмайди нишон,
Ёш боладек қалби беғубор.
Қанча орзу йиғлар кўксида,
Гоҳ сезамиз, гоҳи сезмаймиз.
Дунёларни айланиб гоҳи,
Юрагини бир бор кезмаймиз.
Яшнамасди дала-ю, қирлар,
Ширин тушлар қоқмасди қанот.
Ёзилмасди соғинчли шеърлар,
Зимистонга ўхшарди ҳаёт.
Маънавият сочмасди зиё,
Жаҳолатлар ҳеч ўлармиди.
Эркакларга суянар дунё,
Эраксиз юрт, юрт бўлармиди.
✍Мактуба ШАЙДО
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ватанимиз ҳимоячилари!!!

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😴😴😴😴😴😴
Ҳаётингизда маҳкам тутишингиз керак бўлган энг ажойиб ҳикмат – Ўзингиз ҳақингизда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингиздир. Кимлигингизни бошқалардан кўра ўзингиз яхшироқ биласиз, Аллоҳ эса сизнинг ҳолатингиз ва ниятингизни ўзингиздан ҳам яхшироқ билади. Шундай экан қилаётган ишларингизни оқлаб, қадру- қимматингизни тушириб юрманг Қадрдон... Хайрли тун!
➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 ХАЙРЛИ ТОНГ!
❄️ Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
✨ Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБEК ЎҒЛОНЛАРИГА!
14-январ - Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!
Сиз - Темур авлоди, юрт ишонч тоғи, Шу меҳрибон халқнинг гуллаган боғи, Қалбингиз пок бўлсин, бўлмасин доғи, Ўзбегим жонлари - мард ўғлонлари
➖➖➖➖➖➖➖➖➖

🎁 Байрамингиз_билан
"Бегим, султоним, оиламиз таянчи, доим бахтимизга соғ-омон бўлинг!" 🥰

• Barcha er-yigitlarimizni bugungi ayyom bilan tabriklaymiz!
• Har bir oila kichik bir Vatan. Ana o'sha qo'rg'ondagi onangiz, opangiz, singlingiz va yaqinlaringizning himoyachisi, tog'dek tayanchi bo'lib yuring hamisha.
• Har doim yelkangizga yuklangan mas'uliyatga munosib bo'lishingizni tilayman. 😊
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
• Har bir oila kichik bir Vatan. Ana o'sha qo'rg'ondagi onangiz, opangiz, singlingiz va yaqinlaringizning himoyachisi, tog'dek tayanchi bo'lib yuring hamisha.
• Har doim yelkangizga yuklangan mas'uliyatga munosib bo'lishingizni tilayman. 😊
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
#СУРАНИНГ_ФАЗЛИ
"ВОҚЕА" СУРАСИ ҲАҚИДА...
Муслима ҳикоя қилади :
Бундан бир неча йил аввал ҳаётимизда ажойиб воқеа бўлиб ўтган эди.
Ўша вақтлари акам тўй қилаётган, яъни эгизак қизларини турмушга бераётган кезлар эди. Аксига олиб тўй бўлишига уч кун вақт қолган бўлса- да , хўжайиним шу чоққача акамнинг тўй билан қутлаб , тўёна беролмаган эдилар. Энди рўзғор-ғорда . Шунақа кутилмаган вазиятлар бўлиб турар экан. Қарамоғимизда она- бола сигир бузоқчаси билан ва яна битта боқувдаги новвосимиз бор эди. Очиғи тўёнага шу новвосни мўъжаллаб юрган эдик. Аммо ҳар доим ҳам банданинг айтгани бўлавермас экан. Уни келаси бозорга олиб чиқиб сотамиз деган кунимиз, новвосимиз даладаги кичкинагина ариқчада уялаб тарракдек ҳаром қотиб қолди. Буям бир сабаб экан- да. Бўлмаса шундай гунгурсдек новвоснинг ўлимига кенглиги ярим қулоч чиқмайдиган ариқ сабаб бўлармиди...
Хуллас ...
"Тўёнани ана топамиз , мана топамиз " деб тўйга ҳам уч кун қолди . "Ўзингда йўқ , оламда йўқ" деганлари рост экан. Кимдан қарз сўрасак , "Жоним билан берардим-у..." деб елка қисиб , ер чизади. Ўзимнинг уруғларимдан сўрашга истиҳола қиламан, улар ҳам акамнинг иккита қиз узатаётганлари сабабли биз каби борини уларга тўёна қилиб бериб бўлишган.
Ахири хўжайинга "портладим" :
- Мен-ку майли , эртага ўзингиз "Тўйга қуруқдан - қуруқ боролмайман" деб куйган юрагимни баттар куйдирасиз. Тили ўн беш қарич , кеккайишининг дамида ўн қозон ош пишадиган оғайниларингиздан қарз сўраб кўрсангиз хонликдан тушиб қолмасдингиз ? Ундан кўра сизга битта баҳона билан уйда ўтириб олиш осон. Менга эса тўйнинг таътимаслиги билан ишингиз йўқ. Ҳеч кимга қарз бермаган бўлсангиз ҳам майлийди . Ким сўраса - ма ! Ким сўраса - ма ! Сўрамаса ҳам - ма ! Мана шунақа бўлади , пулни бебилиска ишлатиш ...
Хўжайин индамадилар .
Билиб турибман улар ўша оғайниларидан аллақачон қарз сўраб бўлганларини . Аммо ... "Сўраганни бир бети қора, бўла туриб бермаганни икки бети қора" деган гап рост бўлса , билмадим уларнинг қанчаси ...
Туриб - туриб Хўжайинга ачиндим.
"Ҳа майли ... - ўйладим ўксинганча
Беришмаса уриб - сўкиб олиб бўлмаса ..."
Шом намози вақти кирди. Икковимиз намозни адо этгач , мен кечки овқатимдан хабар олиш учун ошхонага чиқиб кетдим.
Хўжайин эса анча ҳаялладилар. Хавотир олиб ичкарига мўраласам улар жойнамоз устида "Воқеа" сурасини қироат билан ўқиб ўтирганларига гувоҳ бўлдим . "Воқеа" сураси ризққа йўл бошловчи , ризқ чақирувчи сура эканлигидан хабардор бўлганлигим сабаб боягина Хўжайинга таъна қилганим учун ўзимдан уялиб кетдим. Қилмишимдан қаттиқ мулзам чекдим.
" Ё , Аллоҳ , ўзинг кечир ... Мен кимдан сўрашни унутиб қўйибман- а..."
Оҳиста қадамлар билан бориб хўжайинимнинг дуоларига қўл очдим.
Дуо қилиб бўлгач , иложи борича мулойим оҳангда сўз қотдим :
- Овқатни сузаверайми ?
Дастурхонга энди косалардаги шўрваларни қўйишим билан кўча эшик қўнғироғи жиринглади.
Йўқлагувчидан хабар олишга кетган тўнғич ўғлим тезда ортига қайтди :
- Ада , сизни бир нотаниш киши сўраяптилар. Уйга киринг десам унамадилар .
Хўжайин ҳайрон бўлганча эшикка отландилар. Орадан бир чой дамлагулик фурсат ўтмасдан қўлларида полиэтилен халтага ўралган бир неча боғлам пул билан кириб келдилар :
- Муслима , эсингдами ? - дедилар улар ҳовлиққанча ,-уч йил аввал Самарқандлик бир йигит машинамни уриб , ичидаги янги сотиб олган қимматбаҳо чинниларингни синдириб юборганди. Таваллолар қилиб "Бир хафтада пулини қилиб бераман" дея тилхат ёзиб , шу бўйи йўқ бўлиб кетганди.
Ўшанда бошига оғир савдолар тушиб туҳмат билан қамалиб қолган экан. Энди мушкули ариб , уч ой аввал қамоқдан қайтиб келибди. Бу ерда ўша вақтдаги машинани таъмирлаш учун кетган ҳаражат ва чинниларнинг баҳоси. Ҳозирги нархига тўғрилаб олиб келибди. Керакмас десам ҳам қўярда қўймай ташлаб кетди. Хуллас, бу қўлимиздан кетган наввоснинг учтасига тенг келадиган пул ...
Мен индамадим... Индашга мадорим қолмаган эди...
Ҳаа , дўстлар ...
АЛЛОҲ БУЮК !
Муаллиф: Хазонрезги

👍26❤2🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Кечки таом вақтида Акромжон Ҳилоланинг бошқачароқ кайфиятда юрганини унинг чарчаганига йўйди. - Ҳилола , мабодо сенинг ҳам тобинг йўқ эмасми ? Рангинг бир аҳволда ? - дея сўради Акромжон ундан ҳавотир олганини яширмай. Ҳилола…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
75- ҚИСМ
"Баҳор қайтмайди" деганлар бекор айтишибди.
Баҳор қайтар экан...
Аввалгисидан бутунлай бошқа кўриниш ва бутунлай бошқа тароватда бўлса- да, у барибир қайтар экан...
Баҳор ўзига муштоқ кўнгилларга умид чечакларини қадамоқлик учун ҳам ўзини вазифадор ҳисоблар экан...
Баҳор шу вақтгача ўз вазифадорлигига ҳеч ҳиёнат қилмаган эмиш...
Ҳилоланинг ҳаётига ҳам баҳор қайта мўралади.
Авжи қиш палласида , гупиллаб ёғиб турган қорлар оғушида баҳорни кутиб олиш унинг ўзи каби таравотли экан...
Ҳилола шунча йиллар ҳисобига тўкилган кўз ёшлари , юрак санчиқлари , кўнгил гўшасида андуҳ бўлиб унган дардлари эвазига Аллоҳнинг йўлланган тортиғини ёруғ юз билан қабул қилиб олди ...
Бу тортиқнинг исми - Акромжон эди...
Акромжон Ҳилола уни ўз жуфти деб тан олган кунидан бошлаб бутунлай бошқа одамга айланиб қолган эди. У ўзини эркак сифатида қайта кашф этган эди.
Акромжон Ҳилолани ер-у кўкка ишонмас , Сулаймонни эса аввалгидагидан ҳам кўпроқ суяр эди.
Акромжон энди раҳматли акаси Сулаймон ҳақида очиқчасига гапирар , бундан Ҳилоланинг Акромжонга нисбатан янада ҳурмати ортар эди.
Ҳилоланинг юзларига қон югуриб қолди. Чеҳрасига ҳусн қайтадан ранго- ранг нақшларини чиза бошлади. Ҳилола жуда дилбар аёлга айланган , гулгун чеҳрасидаги бу хуш чирой Акромжон учун қайта кўрк очган эди.
Акромжон сабаб Ҳилола бир аёл сифатида нимага эришиш мумкин бўлса , барини қўлга киритганди...
Ҳилола ҳам ўз ўрнида Акромжонни ҳурматини жойига қўйишга ҳаракат қилар эди.
Акромжон ўзини Ҳилоланинг эри деб ҳис қилган ондан бошлаб ўз кўнгил бекаси ёнидан бир қадам нарига узилиб кетгиси келмас , бўш қолди дегунча дарҳол унинг дийдори томон чопар эди.
Акромжон ўзини нимтабассум билан салом бериб қарши олган Ҳилоланинг қулоғига ҳар доим бир сўзни шивирлар эди:
- Соғиндим ...
Ҳилола унинг бу одатидан дув қизариб кетар , Акромжонга "Илтимос , шу одатингизни тарк этинг" деб ёлворишга тушар эди.
Бир куни Акромжон ўша сўзни ўрнига бошқасини айтди:
- Соғинмадим ...
Ҳилола Акромжонга нимадир бўлдимикан дея ҳайратда ўзини орқага ташлади . Акромжон эса унинг "асаби"га ўйнаб атайдан тегажоқлиқ қилди :
- Соғинмадим, балки жуда қаттиқ соғиндим...
Ҳилоланинг оппоқ юзлари дув қизарди ... Акромжонга эътироз билдирмади. Аммо лабларининг бурчига ёйилган билинар- билинмас табассум унинг ўз тақдиридан рози эканлигини "сотиб" турарди...
Шу тариқа кун ортидан кунлар қувалашиб кетаверди. Ҳилола ўзини кўпинча вақтнинг фарқига бормай қолаётгандек ҳис қиларди. Зеро бу Ҳилола учун муҳим эмасдек туюларди. Унинг учун энг муҳим бўлганлари энди шундоққина қўл узатса етгудек масофада эди...
Ҳилоланинг кўнгли бошқа ҳеч нарсани тиламас эди ...
Дарахт новдаларида куртаклар йўргакланиб қолди...
Кўз соғинган яшиллик куртаклар бағрига эниб соҳир табиатга қизиқиш билан мўралай бошлади.
Шундай кунларнинг бирида Акромжон боғчага бориб Сулаймоннинг боғча опасидан "Ўғлингизни бугун онаси олиб кетди" деган хабарни эшитиб ажабланди. Акромжон ҳайрон бўлганча дарҳол Ҳилолага қўнғироқ қилди.
"Илгари Ҳилоланинг бунақа одати йўқ эди , тинчликмикан ? - ўйлади Акромжон,- жиллақурса бир бор қўнғироқ қилиб огоҳлантирса бўларди- ку ?! Ҳавотир олишимни ўйламаганини қаранг маликамни? "
Ҳилоланинг телефони ўчирилган экан. Акромжон энди ҳақиқатдан ҳам росманасига ҳавотирга тушди.
У машинасини тезлаб ҳайдаб тўғри уйларига борди, аммо у ерда на Сулаймон , на Ҳилолани топа олмай диққати ошди.
Акромжон дарҳол ортига қайтиб қайнотасиникига борди . Аммо уни кутиб олишга чиққан қайнисининг "Келинг почча , опам билан Сулаймонни олиб келмабсиз- да ?!" деган мулозаматидан тахта бўлиб қотди.
"Мен...
Мен шу кўчага иш билан келгандим. Саломлашиб ўтиб кетай дегандим" - Акромжон яна қандай ва қанча ёлғон тўқиди ўзи англамади. Бахтига қайнота - қайнотаси уйда йўқ эканлар.
/221

👍15❤4