🧕 Muslimalar kundaligi
1.63K subscribers
3.64K photos
3.54K videos
4 files
6.85K links
Download Telegram
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

- Бизни тўғри тушунганингиз учун раҳмат. Ростини айтсам бу таклифимдан жаҳлингиз чиқадими деган ҳадикда эдим. Аммо сизларни ҳотиржам қиладиган томонимиз ҳам. Эътибор берган бўлсангиз бўлғуси куёвимиз бизнинг ёнимизда яшайди дедим. Биз билан бирга яшайди демадим,- жилмайди Бибисора она,- боя бизникига келаверишда кўча юзидаги қизил томли икки қаватли уйни кўрганмидингиз?

Опа-сингил диққатларини жамлаб Бибисора она айтган уйни эслашга ҳаракат қилдилар, бироқ эслай олмадилар, сабаби бу кўчадаги уйлар бири-биридан кўркам, бири-биридан ҳашаматли эди.

- Йўўўқ,- дейишди улар бўшашибгина ҳудди уйдан қуруқ қолгандек,-кўрган бўлсак ҳам эътибор бермабмиз.
- Каримбойимни бўлғуси куёвига атаб солган уйи ўша!- тантанали эълон қилди Паризоднинг бувиси, - ёшлар алоҳида яшашади, биз уларга асло ҳалақит бермаймиз. Ана шунақа гаплар...

Бувининг бу сўзларидан сўнг опа-сингил юраклари ҳаприқиб хафтанинг ўртасига икки ёшнинг учрашувини тайин қилиб ортга қайтдилар.

Учрашув ҳам айнан ўша Карим аканинг бўлғуси куёви ва қизига аталган янги уйида бўлиб ўтди. Сартарошларнинг энг зўрига бориб сочини саришталатган Йигитали учрашувга эркакларнинг нафис атиридан сезилар-сезилмас пуркаган, янги олинган костюм-шимда ҳар қандай қизнинг хаёлини ўғирлайдиган даражада кўркам йигит бўлиб тайёрланиб келган эди.
Паризод эса ўша-ўша, учрашув давомида ҳуркак оҳудек бошини ердан кўтармади.У Йигиталининг саволларига "ҳа" ёки "йўқ" дея жавоб беришдан нари ўтмади.
Қиз ўзини бундай одамови тутгач, Йигитали ташаббускорликни ўз қўлига олишга мажбур бўлди. У қизга мулозамат қилишни ҳам, кўнглига йўл топишни ҳам, хуллас барча-барчасини зиммасига олди. Хайрлашар чоғ Йигиталининг Паризодга "Сиз менга ёқдингиз, мен-чи сизга зиғирдек бўлса ҳам ёқдимми?" саволига қиздан "Менинг ихтиёрим отам билан онамда, улар нима дейишса шу" деган жавобни олди.

-37-
❤7👍7😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Йигитали салкам икки соат ичида юрагидан жой олиб улгурган ушбу ҳашаматли сарой- уйдан базўр кўнгил узиб, Паризодни у ерда қолдириб ташқарига йўл олди. Гапнинг индаллосига кўчганда Паризод Йигиталининг юрагини деярлик жизиллатмаган, унда ҳиссиз қор маликаси каби таассурот қолдирган эди. Йигиталини қизиқтирган жиҳат қизнинг кимсан фалончининг ёлғиз фарзанди эканлиги бўлиб, қизга уйланган тақдирда бизнес оламининг энг йирик вакилларидан бири бўлмиш Карим Муродовнинг барча топган тутганлари бевосита ва билвосита ўзининг қўлига ўтишини ўйлаб юраги тошар эди.

Паризод айтгандек унинг ихтиёри ота-онасининг эмас, балки бувиси Бибисора онанинг измида экан. Кечга томон Каросат опанинг "Бувижон, бизнинг ишимиз нима бўлди? Қизимиз нима дедилар?" деб қилган қўнғироғига Бибисора она дангал жавоб қайтарди: " Қизимиз нима дерди? "Ўзингиз биласизлар" деяпти. Бизлар эса шу ёшга кириб, алҳамдулиллоҳ, озми-кўпми одам ажратадиган даражага етдик. Хуллас, якшанба куни пешинга икки эркак, икки аёл билан келиб қизимизнинг бошини боғлаб кетинглар. Қолган гапларни ўша куни гаплашиб, келишиб оламиз. Ҳа айтганча тоғора, сарпо-суруқ қилиб овора бўлиб юрманглар. Майли қиз боланинг обрўси учун иримига ўнта патир, ҳолва-майиз ола кела қоларсизлар"

Бу ёғига ишлар тезлашиб кетди. Гарчи Бибисора она "Ортиқча егулик қилманглар" деган бўлсаям Каромат опа чираниб ўн беш хилдан ошиқ сархил таом, мева-чева, ҳатто ҳозирда урф-бўлган салқин ичимликларга қадар маҳсулотларни чиройли қутиларга жойлаштириб тахт қилиб қўйди. Бир вақтлар минг миннат билан Хонзодага тиктирган сарполарни бу сафар Каромат опанинг ўзи ҳам назарига илмади, тўғрироғи бу сарполарни қуда томонга юборишга юраги дов бермади. Шу сабаб "Ҳозир озгина сарф-ҳаражат қилсам, ҳадемай ўрни ортиғи билан тўлиб кетади" дея ўзини овунтириб ҳар бири фалон миллион сўмлик либослардан келинга атаб ўн сидра сотиб олди.

-38-
❤7👍7😢4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Якшанба куни тўлиб-тошиб борган бўлажак қудаларни Бибисора онанинг ўзи ўғли Карим Муродовни ёнига олганча қуюқ манзират билан кутиб олди.
Каромат опа бўлажак қудасининг ёнига эри Райим акани, шунингдек Шарофат опаси ва поччаси Назрулла ака билан бирга келишганди. Эркак-у аёлларга битта уйга жой қилишган экан. Фотиҳа маросими жуда қуюқ тарзда ўтказилди. "Бекнинг иши бежоғлик" деганларидек бойнинг ҳам иши бежоғлик экан. Буни Карим аканинг келган меҳмонларга кўрсатган бағоят гўзал иззат-икромидан ҳам кўрса бўлар эди.
Ҳаммадан ҳам Райим акага бўлиб қолди. У кўнглида ўзидан жабрдийда ясаб "Йигиталининг аввалги бўлмаган тўйининг ортидан ҳазилакам дард-алам чекдимми, одамлардан қанча маломат эшитганимни саноғи ёдимда йўқ, мана ваниҳоят сабримнинг ортидан бугунги гўзал кунларга етишдим" деган ўйларни хаёлига келтириб ич-ичидан талтаяр эди.

- Райимжон ака,- деди унинг хаёлларини ўқиб тургандек Карим Муродовнинг алоҳида тавозе билан,- менимча хайрли ишни ортга сурмаслик керак. Шунга нима дейсиз?

- Мен ҳам шу фикрдаман,- деди Райим ака Карим Муродовнинг нима масала ҳақда гапираётгани ҳақида тушуниб-тушунмай,- сиз нима десангиз шу, Каримжон ака.
- Жуда соз! Ундай бўлса ёшларимизнинг тўйини келаси ойнинг бошида ўтказиб олсак. Шунга нима дейсиз?

- Жуда соз,- деди Райим аканинг бирдан нафаси ичига тушиб,- яхши таклиф бўлди.

Райим ака қуда тараф тўйни бунчалик тезлатиши ҳақида ўйлаб кўрмаганди. У бирдан тўй ҳаражатларига қанча пул кетишини ҳисоблаб аъзои баданидан муздек тер чиқиб кетди.

-39-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤_Хайрли тонг!!!

☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман)

📿Мана шу калимани ўқиш билан сиз улкан савобга эга бўлдингиз!

🌸 Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
🌸 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
🌸 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
🌸 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐ㅤㅤㅤ
❤️🌹🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃🌹❤️


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг…
100 йилдан сўнг — 2126 йилда…
Бу дунёда на мен бўламан, на сиз…
Биз жон куйдириб тозалаб, безаб, меҳр билан ясатган уйларимизда бошқалар яшайди.
Биз “меники” деб асраган нарсалар бир куни бегона қўлларга ўтади.
Биздан эса бир неча хотира… бир неча сурат… балки бир неча йиллик эслаш қолар…
сўнг эса вақт ҳаммасини аста-секин унутилиш бағрига олади…

Шундай экан…
Нега қалбингизни ҳар бир арзимас ташвиш билан эзасиз?
Нега бировларни мамнун қилиш учун ўзингизни қийнайсиз?
Нега ўзингизни йўқотиб, бошқалар учун яшайсиз?
Чунки бир кун келиб,
қўлингизда ҳамма нарса бўлиши мумкин…
лекин кеча қайтмайди.
Ўтган вақт қайтмайди.
Айтилмай қолган сўзлар қайтмайди…

Ҳамма нарсага эришаман деб,
яшаётган лаҳзангизни бой берманг.
Бахт — манзилда эмас…
бахт — ҳозир, шу нафасда, шу оннинг ичида.

Қадрланг…
Ҳар бир нафасни…
Ҳар бир инсонни…
Ҳар бир лаҳзани…

Чунки умр узундек кўринади…
лекин инсоннинг энг катта армони —
яшамай ўтган кунлари бўлади…

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Yaxshi koʻrgan odamingizga joʻnatib qoʻying

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃

Янги кун муборак!!!
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!

Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин! Омин 🤲.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​​✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ассалому Алайкум!
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 тонги муборак бўлсин 💜

❤️ Қалбингиз иймонга
☺️ Уйингиз қувончга
💜 Юзингиз нурга
✈Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Сомалилик бир аёл Британияда яшар, нихоятда камбағал эди. Унинг кичкина оиласи бор эди. У қийналиб қолиб, ёрдам сўраб радиостанцияга телефон қилди. У эшиттиришни Британиялик бир мулхид (атеист) ҳам эшитиб ўтирган эди. У муслимани масхара қилмоқчи бўлиб унинг манзилини аниқлади. Сўнгра котибасидан у-бу егулик нарса харид қилиб бериб юбораётиб тайинлади:
— Агар овқатни ким берганлигини сўраса, шайтон бериб юборди, дегин.

Котиба муслима аёлнинг манзилига борди. Муслима ниҳоятда хурсанд бўлди. Кичкина кулбасига овқатларни олиб кира бошлади. Котиба:
— Бу овқатларни ким бериб юборганини сўрамайсизми? — деди. Муслима:
— Йўқ, бу билан менинг ишим йўқ. Агар Аллоҳ хоҳласа шайтонни ҳам хизматкор қилаверади, — деди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤14😢1
​​✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
«Яхшилик барибир қайтади»

У жудаям ҳолдан тойганди. Уч кун ухламади. Ҳе йўқ, бе йўқ, ўғлининг иссиғи уч кеча-кундуз тушмади. У оромини йўқотди. Мижжа қоқмай бошида ўтираверди, ўғлининг.
Ўғли ҳам энди гўдак эмас. Шундай бўлса бошқа гап эди. Ўн саккизга кирди. Кап-катта йигит. Инграниб, ҳарсиллаб нафас олиб ётса-да, онаизорининг кундузи шифохона зинасида, кечаси коридорда шарпадек кезиб юришидан ори келади. Баланд-баланд овозда койиб қўяди:
— Кетинг уйга, ойи! Ўлиб қолмайман-ку! Мана, туриб юра оламан...
Аслида бутун танасини исканжага олган ҳарорат мадорини қуритиб боряпти. Ўрнидан турса, қўл оёғи дир-дир титрайди. Ҳаво етмай қолгандек калта-калта нафас олади. Аждар каби бурнидан олов пуркаётганга ўхшайди, назарида. Бурнининг ичи қуриб, ачишадиган бўлди. Лаблари қовжираб, яласа, тилига похолдек ботяпти. Мияси ёғда қоврилаётгандек жизиллайди, тутун ичида қолгандек хиралашади. Лекин онасига сездирмасликка ҳаракат қилади.
— Ойи, дадам билан кетаверинг. Бу ерда нима бор? — минғирлаб қўяди баъзан.
— Уйдаям нима бор, болам? Сингилларинг рўзғорни эплайди. Даданг ишга бориб-келяпти. Мен нимаям қилардим? — дилбандининг кўзларидан кўз олмай гапиради она.
— Ухлайсиз. Дам оласиз. Уч кундан буён ухлаш тугул ётганингиз ҳам йўқ. Юрасиз, ўтирасиз... — чарчаб қолганидан ҳансирайди ўғил.
— Аҳволингни қара болам. Уйда қандай ўтираман? Рангингда ранг йўқ. Томоғингдан сувдан бошқаси ўтмаяпти. Овқат есанг экан, кучга кирсанг, дардни енгсанг. Қаердан келди, бу иситма? — кўзларида ёш айланади онанинг.
Азойи бадани зирқираётган ўғил бошқа гапирмайди. Гапиравериб ҳам чарчади. Онаси барибир қулоқ тутмаяпти. Бир у эмас, уни кўргани келган, отаси, холалари, аммалари ҳам койиди. Барибир кетмади онаси.
— Ойи, мен мана бу стулда ўтириб телевизор кўраман. Сиз менинг жойимга чўзилинг... — уч кунда кўзлари киртайиб, ранги ўчиб, бир аҳвол бўлган волидасига жой кўрсатди ўғил.
— Ўзинг ёт болам. Мадоринг йўқ...
Боласи касал бўлса, она чўзилиб ётармиди? У ҳам ётмади. Қайтанга ўзини тетик тутишга ҳаракат қилиб, бош шифокорнинг қабулига кирди:
— Ассалому алайкум! Менинг ўғлим... уч кундан буён... — томоғига аччиқ нимадир тиқилди. Бошқа гапира олмай қолди: — Болам...
— Мардоновми? Хабарим бор, опа. Хавотир олманг. Биз тахмин қилиб олган анализимизнинг жавоби бугун чиқади. Шунга қараб, дори-дармон қиламиз. Яна бугун консилиум ўтказишни ҳам режага киритганмиз. Шифокорлар биргаликда кўрамиз, болангизнинг касалини аниқлаймиз, иссиғи нега чиқаётганини айтамиз...
У шифокор ҳузуридан бироз таскин топиб чиқди. Хаёлида ўғлини иссиқ тарк этгандек, юрагида айланаётган, сақланиб турган турли кўнгилсиз таҳминларни қувгандек бўлди.
— Бугун анализинг чиқаркан. Худо хоҳласа, яхши бўласан-ей! — ўғлига ҳам чеҳраси очилиб гапирди у. — Яхши гап, яхшида. Қувват беради одамга. Бир тетиклашиб қолдим...
— Қон анализимнинг жавоби чиқарканми? — ўғли ҳам жонланди.
— Сўрамабман қара. Хурсанд бўлганимдан келаверибман. Худди дўхтир шу гапни айтиши билан сенинг иссиғинг тушгандек туюлди-да! — ҳайратини яшира олмади она.
Лекин ўғлининг иссиғи тушмади. Қони ҳам тоза чиқди. Бирга йиғилишиб келган етти-саккизда шифокор ҳам бир узоқ маслаҳатлашдики, онанинг юраги тарс ёрилиб кетай деди. Охири ҳамшира чиқиб бир қулоч қоғоз тутқазди:
— Шу дориларни олиб келаркансиз. Эртагача...
— Ҳозироқ олиб келаман, — деди она ишонч билан. Чунки турмуш ўртоғи бир талай пул ташлаб кетган, нимадан ўйланади.
— Мана бу иккитаси бу ерда йўқ. Тошкентда бор дейишди. Суриштириб топиб келтирасизларда! Қимматроқ ҳам экан...
— Хў-ў-ўп, — у дарҳол эрига қўнғироқ қилди.
Бир зумда етиб келган ота дарров кимлар биландир гаплашиб, дориларни суриштира кетди. Айтишларича, бу дорилар “қимматроқ” эмас, жуда қиммат экан.
— Майли, қанча бўлса ҳам олиб келтиринг... — зорланди она эрига.
— Менам шундай деяпман. Лекин бу дорилар топилмайдиган ҳам экан...
Онаизор йиғлаб юборди. Зинага мук тушди-да, ўзига ўзи гапира кетди:
— Художоним, ўзинг мушкулимни осон қил. Боламга ўзинг шифо бер...
😭4