🧕 Muslimalar kundaligi
1.65K subscribers
3.62K photos
3.52K videos
4 files
6.82K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Сингилжоним,
бахтимга соғ бўлинг.🌸🌸🌸

🌹Доимо юзингиздан табассум аримасин,
умрингиз узун,
қалбингиз қувончга тўла бўлсин. 🌸🌸🌸

🌹Барча орзу-ниятларингиз ушалиб,
бахт ва омад сизга
ҳамиша ҳамроҳ бўлсин. 🌸🌸🌸

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётнинг яна бир гўзал кунига марҳабо, Азизлар!

Кун давомида илм олиш, фойдали ишлар қилиш, одамларга яхшиликлар улашиш, ота–она ва катталарга хурматда бўлиш каби юмушлардан чарчаманг...
Зеро бу юмуш деганимиз роҳатдир билсангиз...

Сизни ҳазрати инсон эканингиз, кимгадир манфаати тегади деганидир...

Қалбингиздаги меҳр қуёшини уйғотинг...

🌷Бу кунингиз қайта келмайди...

ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖   Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

    Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
    Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
    Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
    Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
    Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
    Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
    Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.


📖 Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ БАРИНИ АЛЛОҲИМГА ҚЎЙИБ БЕРИНГ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥2
🧕 Muslimalar kundaligi
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 25-қисм - Сени бахтинг мен эмас. Аммо Бахром билмасдики алам устида ҳали Лолани қўлини сўрашини. Курсдошлар бири қўйиб, бири тўйда қандай ўйнашию, неча кун мехмон бўлишини маслаҳат қилишарди. - Бахром сени тўйинг…
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

26-қисм

Ҳуснора шундай дедию, лаблари беихтиёр титради. Ҳусниддин ёнида турарди. Хуршид эшик ёпилганига ишонмагандек яна бир зумгача қулоқ солди. Кейин аста, оғир нафас олиб юриб кетди.
-У сени яхши кўради, – деди Ҳусниддин қизнинг ёнида пайдо бўлиб. – Лекин сени ҳеч ким мендан кўпроқ севмайди. Биласанми сен фақат мен учун яратилгансан.
- Йўғеен, шундай ҳисоблайсизми?
- Аниқ шундай!
Ҳуснора қўлида шоколадга тикилди. Бу оддий совға бўлса ҳам, нимагадир юрагини тирнаб ўтди. Хуршид ундан умид қилмаслиги керак. Колани очиб бокалга қуйганча ичди. Кола ҳудди аввал очиб кейин яхшилаб беркитилганга ўхшарди.
- У менга меҳрибон. Аммо… – Қиз жимиб қолди.
- Аммо мен борман, – деди Ҳусниддин аста. – Сен танлов қилганингда ҳам, қилмаганингда ҳам мен сени ёнингдаман, Ҳуснора. Сени тарк этиш ниятим йўқ.
Қиз кўзларини юмди. Йигитнинг ҳидидан, бўйнига теккизган иссиқ нафаси… ҳаммаси шу қадар чин, шу қадар ажойиб туюлардики, Ҳуснора ўзини йўқотиб қўяётгандай бўлди.
Эшик яна тақиллади.
-Ким?! – қиз сесканиб кетди.
Бу сафар Жамила эди.
-Ҳуснора, тез туш! Тўй салонидан буюртма келибди . Келин либосини юборишибди. Бахром сен учун сотиб олганмиш.
-Хўп ҳозир! – деди қиз шошиб.
Жамила кетди. Ҳусниддин эса қизнинг ёнида жим турарди.
-Мен боришим керак, – деди Ҳуснора унга ялингандек.
- Мен ҳам кетаман. Лекин тез қайтаман. Тун бўлишини кут. Тун… сен ва мен ёлғиз қоламиз, – деди йигит сирли жилмайганча.
У гапини тугатиши билан гўё ҳавога сингиб кетгандек ғойиб бўлди.
Ҳусноранинг қўллари титрай бошлади. Бу қадар ошиқ бўлиши мумкинми?

Давоми бор...

Реакциялар бу давомини тезлатувчи пора 😊
😢8👍5
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

27-қисм

- Қани?
Ҳуснора Жамилани олдига борди.
- Мана, хонангга олиб кириб қўй.
Ҳуснора келин либосини бежирим ўралганига қараб ширин энтикиб қўйди.
- Хўп.
Аста қутини кўтарганча хонасига олиб кирди. Доимгидек эшикни қулфлади.
- Қанисиз?
Аммо хонада жимлик. Ҳеч қанақа овоз йўқ.
- Сизни кўргим келяпти.
Шоколаддан оғзига солганича колани кўтариб ича бошлади. Энди жойига ётганди ҳамки Ҳусниддин пайдо бўлди.
- Келдим жоним. Кутдингми мени?
- Ҳа.
Ҳуснора уялинқираб жавоб берди. Йигит эса ўйлаб ўтирмай қизни ёнига краватга ётганча уни қучоғига тортди.

Ҳуснора тунда Ҳусниддин билан бўлган учрашувдан сўнг ўзини буткул бошқача ҳис қилар эди. Унинг фикри-хаёли энди Баҳромда эмас, фақатгина Ҳусниддинда эди. У кун бўйи Ҳусниддинни тунда келишини интиқлик билан кутди.
- Уни жуда кўргим келяпти.
Кўзгуга қараганча кечаги ўтли бўсаларга бой тунни ўйлаб юзига қизиллик югурди.

***

Тўйга икки кун қолди

Баҳром эса тинчимайди. У бугун келин томонга ҳадя олиб келди. Ҳуснора эса жилмайганча уни кутиб олди. Жилмайиши… бироқ нигоҳи йироқларда эди.
-Нега ўзгариб қолдинг? – деди Баҳром шубҳа билан. – Авваллари ҳаёлинг жойида эди.
-Мен чарчадим, – деди қиз қисқа. - Тўй ташвишлари...
- Қанча ухласанг ҳам чарчоқ кетмаяптими? Ҳуснора, сенга бир нима бўляпти. Мен сезаяпман.
Қиз йигитга қаради. Ҳудди Ҳусниддинни билиб қолмасин дегандек шартта шартта гапирди.

-Ҳеч нима бўлмаяпти. Балки бахтдан бошим айланаётгандир? – деди у кулиб.
Баҳром кулди, аммо кўзларидаги хавотир кетмади.
-Яхши. Бугун кечқурун сен билан гаплашаман. Муҳим. Телефонни кўтар.
Ҳуснора елкасини қисди. Ҳусниддин билан бирга бўлса Бахром билан гаплашолмайдику.
- Майли. Аммо кўтаролмасам бирор ишим чиққан бўлади.
Бахром яна нималардир деди.
Аммо қизнинг мияси аллақачон бошқа томон — кечаси келадиган Ҳусниддинни ўйлай бошлаганди.

ДАВОМИ БОР...

Реакциялар бу давомини тезлатувчи пора 😄😁
😢13
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

28-қисм

- Унда мен кетдим. Оз қолди. Кейин ҳар куни кўраман сени.
Аммо қизда ҳеч қандай реакция кузатилмади.

****

Бахром уйига кириб келганида онаси ҳомуш ўтирарди
- Ҳа ойи нима гап?
Мехмонлар келди кетдиси онамни чарчатган деб ўйлаганди йигит.
- Биласан дугонам Фароғатни эри қабристонга қарайди, қоровуллик ҳам гўрковликни ҳам қилади. У Ҳуснорани ярим тунда қабристонда кўрибди. Бир неча кун олдин.
- Ойи шу гапга ишондизми?
- Ўғлим ўша қизга жин илакишиб қолган деб ўйлаяпман.
- Уффф яна шу гапми? У ҳамма қатори оддий қиз. Бошқа ҳеч нарса бўлиши мумкинмас.
- Ёқуб гўрков алдамаса керак.
- Ойи барибир ишонмайман.
Аёл хўрсинди.
- Барибир кўнглим нотинч. Нимадир бўладигандек.
Бахром онасига эътибор қилмай отасини олдига ўтиб кетди.

***

ТУН… ЯНА ТУН…
Кечаси соат ўн икки бўлиши билан хона ичини совуқ ҳаво тўлдирди. Дераза оҳиста қарсиллаб очилди. Ҳуснора қўрққанча ўрнидан турди.
-Ҳуснид…дин?
-Менман, – деди йигит шивирлаб.
У дераза олдида турарди. Шамолда сочлари ҳилпирарди, кўзлари эса қизни ақлдан оздирар даражада эди.
- Бугун сени онангга олиб бормайман, – деди у. – Бугун бошқа жойга борамиз.
-Қаерга?
Йигит унга яқинлашди, қадами полга тегмасди.
- Ким билан гаплашаяпсан?! – эшик ортидан овоз эшитилди. Ҳусниддин ғойиб бўлди.
Ҳуснора орқасига қаради… аммо Ҳусниддин йўқ эди. Фақат унинг атири ифори хонани тўлдириб турарди.
- Хуршид сизга нима керак?
- Нима қиляпсан? Дераза қаттиқ очилди.
Ҳуснора эшикни қия ушлаган ҳолда жавоб берди.
- Тоза ҳаво кирсин деб очмоқчи эдим. Қалтис ҳаракат қилибман, тарақлаб кетди. Ҳаммаси жойида.

Давоми бор...

Реакциялар бу давомини тезлатувчи пора 😁👍👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😭11😢8❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайрли тонг

Тонгда уйғонишнинг ўзи бир мўъжиза! Биз буни доим такрорлангани учун ҳам унча ҳис этмаймиз.

🌤 Ассаламу Алайкум! Ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#РЎЁ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 28-қисм - Унда мен кетдим. Оз қолди. Кейин ҳар куни кўраман сени. Аммо қизда ҳеч қандай реакция кузатилмади. **** Бахром уйига кириб келганида онаси ҳомуш ўтирарди - Ҳа ойи нима гап? Мехмонлар келди кетдиси онамни чарчатган…
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

29-қисм

- Ҳа унда яхши.
Хуршид хонага яхшилаб назар солдида чиқиб кетди. Ҳуснора телефонни қўлига олганча Маҳмуд акани рақамини терди. Яна ўчиқ. Йиғлаб юборди.
- Дадажон сизни жуда соғиндим.
Сочини силаётган қўллар сабаб бошини кўтарди. Кейин йигит уни олдига ўтирди .
- Йиғлама.
- Дадамни соғиндим
- Юр олиб бораман.
Ҳуснора қандай бўлди билмайди дадасини ҳовлисида экан. Бечора эркак усти кир, уй тўзиб кетган. Совуқда ташқари сўрида кўрпачада ётибди.
- Дадааааа.
Ҳуснора бақирмоқчи эди, Ҳусниддин уни оғзини ёпди.
- Жим. Мумкинмас.
Ҳуснора отасини кузатиб тураверди. Кўзидан ёшлар оқди.
- Мен унга керакман. Уни ёнида бўлишим керак. Дадам касал.
- Ҳар куни келиб турамиз. Энди орқага қайтамиз.
Ҳуснора қайтиб келгач яна коладан ичди. Бу гал Ҳусниддин билан чиройли гулзорда пайдо бўлишди.
- Сени жуда қаттиқ севаман.
Ҳусниддин уни лабларига лабини босди.

****

Бахромларникида иш қизғин. Тўйга тайёргарлик зўр кетяпти. Бахромни талабига кўра қишлоқдаги тўйхона жуда чиройли қилиб безатилди. Аслида шаҳарда ўтказамиз деганди, отаси рўйхушлик бермаганди.
Мана уларнинг уйида бугун қон-қариндошлар лиқ тўла. Ҳамма йигитга бахт тилаб юмушларга унаб кетган.
Кимдир овқатга, кимдир мехмонларга, кимдир келинчакни уйига ҳуллас ҳамма иш билан банд эди.
Фақатгина қайнона бүлмиш ҳамон ўйловда. Келин келса уни қандай қабул қилади?
Бахром ҳалитдан асал ойи учун икки кишилик чипта ҳарид қилибди.
Буни эса хазм қилолмай турибди.


Давоми бор...

Реакция бу кейинги қисмни тезлатувчи пора 😍😊
👍11❤6😢2
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

30-қисм

****

Тўй куни ҳам келди. Эрталабдан ҳовлида қайнаш бошланиб кетди. Ўйин-кулги, базм. Ҳуснора эса ўз хонасида пардоз-андоз қилинар эди. Бахром шаҳардан малакали стилистни таклиф қилган . Ҳуснора жуда очилиб кетганди.
-Қизим, шу қадар ҳам гўзал бўладими инсон? – Жамила келиннинг ёнига келиб меҳр билан юзидан ўпди. – Бахтли бўлгин.
- Раҳмат, Жамила опа... – Ҳуснора илк бор унга илиқлик билан қаради.
Аммо унинг кўзлари хонанинг бурчагига, Ҳусниддин турган жойга қараб жилмайди. Ҳусниддин уни кузатиб турарди. У қўллари билан ишора қилиб, “Мени кут“ дегандек бўлди.
Куйив навкар кириб келганда ҳамма қийқириб юборди. Келин тилларда достон бўлган чирой эгаси бўлиб бугун яна тўлин ойдек порлаб турибди.
- Бахтли бўл қизим.
Мақсуд акани кўзига ёш келди. Аммо Ҳуснорани кўнгли ўгай дадасини эслаб бузилди. Қай аҳволда экан у одам?

Никоҳ тўйи бошланди. Катта майдонда дабдабали зиёфат. Келин-куёв тўрда ўтиришибди. Ҳуснора кўпчиликнинг назарида беқиёс гўзал эди, лекин унинг нигоҳлари фақат бир нуқтага – ўзидан анча нарида турган, аммо фақат унга кўринадиган Ҳусниддинга қаратилган эди.
Келин-куёв давра очиқ дейилгавҳ бироз эркин бўлишди. Баҳром Ҳусноранинг қўлидан ушлаганча жилмайди.
- Ниҳоят, сен буткул меникисан, Ҳуснора. Шундай гўзал кун учун раҳмат, – Баҳром унинг қулоғига шивирлади.
Ҳуснора Баҳромга совуққонлик билан қаради:
-Мен ҳеч кимники эмасман.
Баҳромнинг юзига қон югурди, лекин атрофда одамлар кўплиги сабабли ўзини босди.

Давоми бор...

Реакциялар бу илҳом парилари мени ёнимда дегани😊😊
👍10❤5😢2
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

31-қисм

- Ҳозир эмас. Бу гапни кейинроқ гаплашамиз.
Тўй ўртасида Ҳусниддин уларга яқинлашди. Унинг юзи х худди ғазабланган одамни эслатарди. У қўлини Ҳуснора томон чўзди.
- Ҳуснора, кетдик. Вақти келди.
Қизнинг юраги тез уриб кетди. У бир неча дақиқа Ҳусниддин ва Баҳромга навбатма-навбат қаради.
- Ким билан гаплашяпсан? – Баҳромнинг овозида шубҳа пайдо бўлди. У атрофга аланглади, аммо ҳеч кимни кўрмади.
Ҳуснора Баҳромнинг қўлидан бирдан тортиб олди. Унинг юзида ҳавотир кўзларида эса ғайритабиий учқун пайдо бўлди.
- Мен сенга никоҳ ўқилганимга рози эмасман! Мен сени севмайман!
Дастлаб қўшиқ овози сабабли одамлар бу сўзларни эшитмади, рақс авжида эди.
- Нималар деяпсан?! Ҳозир ўзингда эмассан шекилли! – Баҳром Ҳусноранинг билагидан қаттиқ ушлади.
- Қўйиб юбор! – Ҳуснора қичқирди. У Ҳусниддиннинг юзига қаради.
Ҳусниддин унга табассум қилди ва бошини силкитди: “Қўрқма, мен борку“.
Ярим тунга қадар давом этган тўйни довруғи бутун қишлоқни эгаллади. Куёв шаҳардан қайтганига икки ой ҳам бўлмаган ёш қизга уйланяпти.
Ҳамманинг кўзи келинчакда. Келинчак ўзини жуда ғалати тутарди.
- Сенга нимадир бўляптими?
Аммо қиздан садо чиқмади.
- Сенга гапиряпман.
Куёвни тобора жахли чиқиб бораверди. Келинчак бармоқларини тишлаяпти. Бу ерда бошқа бир гап бор. Яна кузатиб шуни билдики, келинчак нуқул ҳовли бурчагидаги қоронғу уйга қараб жилмайиб қўяди.
- Хуснора кимга қараяпсан?
Келинчак чўчиб тушди. Куёвга қараб кўзларида дахшат акс этди.
- Сиз...
Кейин эса бошидаги рўмолни юлиб отганча жойидан туриб кетди. Куёв уни ушлаб қололмади. Шунда давра ўртасига бориб ҳаммани кўз ўнгида келинчак...
Тўйхона бир зумда қий чув бўлиб кетди. Чунки...

Давоми бор...

Реакциялариииииим қаниииии 😊😊😊

Кейинги қисм тез чиқиши учун кўпроқ 👍👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤6😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🍃Ассалому алайкум!
Вароҳматуллоҳу ва баракатуҳ.

☕️Яна бир тонгни, янги кунни қарши олдик алхамдулиллаҳ!☘

🍃Ўтаётган ҳар кунимиз ўтмишга айланиб бормоқда. Унда биз турли кунларни, яшаб ўтдик.Қувончли, қайғули, бахтли, изтиробли дамлар...

🍃Шундай яшайлик-ки ортга назар солганимизда, бизни афсус-надоматлар паришон қилмасин.

🍃Инсонларнинг энг яхшиси, одамларга фойдаси тегадиганидир.

🍃Шундай экан кунимизни яхши ниятлар ила бошлайлик!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥👨‍👩‍👧‍👧 Бугун 11 август - Фарзандлар куни!!

Бу кун ота-она ҳаётининг энг қимматли бойликлари – фарзандларга бағишланади.

Шу куни ота-оналар фарзандларини маҳкам қучоқласинлар, уларни мақтасинлар ва кичик бўлса ҳам совғалар улашсинлар.
Агар фарзандлар улғайиб, бошқа ҳовлига чиққан бўлсалар, уларни телефонда табрикласинлар.

🎊Байрам муборак! Бугун фарзандларингизга вақт ажратинг, уларни хурсанд қилиш эсдан чиқмасин!

Керакли жойларга юбориб қўямиз)

✅✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷 Оналар ким учун яшайди?

Оналар ўзлари учун эмас… 🤍
Улар ҳар куни фарзандининг кулгуси учун яшайди 😊
Уларнинг чарчоғи ҳам, қувончи ҳам — фарзандлари билан боғлиқ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
Forwarded from 15.00 2pm help
55 000 𝗱𝗮𝗻 𝗸𝗼'𝘆𝗹𝗮𝗸 𝗹𝗼𝘇𝗶𝗺 𝗼𝗹𝗶𝘀𝗵𝗻𝗶 𝗼'𝗿𝗴𝗮𝘁𝗮𝗺𝗮𝗻

𝗢𝘆𝗼𝗾 𝗸𝗶𝘆𝗶𝗺 31000
𝗕𝗼𝗹𝗮𝗹𝗮𝗿 𝗼𝘆𝗼𝗾 𝗸𝗶𝘆𝗶𝗺𝗶 17000
𝗜𝗰𝗵 𝗸𝗶𝘆𝗶𝗺 5000 𝗱𝗮𝗻 😳😳

𝗫𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶 𝗿𝗲𝗮𝗹 𝗻𝗮𝗿𝘅𝗱𝗮
𝗢𝗽𝘁𝗼𝗺 𝘀𝗸𝗹𝗮𝗱 𝗯𝗮𝘇𝗮𝗹𝗮𝗿𝗶𝗱𝗮𝗻 𝘅𝗮𝗿𝗶𝗱 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴

https://t.me/+Ke2HmmDCPkthNTky
https://t.me/+Ke2HmmDCPkthNTky
https://t.me/+Ke2HmmDCPkthNTky

𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮𝗰𝗵𝗶
@MUSTAFO_OPTOMM
12
❤1
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

32-қисм

... Чунки келинчак давра ўртасида, ҳамманинг кўз ўнгида рақс туша бошлади.
Аммо бу оддий рақс эмасди. Унинг ҳаракатлари жуда ғалати, беҳаё эди. У гўё ўзида эмасдек, кўзлари ойнага тушгандек, қандайдир кўринмас шерик билан рақсга тушаётгандек эди. Сочини ёйиб ташлади, оёқ кийимлари бир четга улоқтирди. У ўзининг гўзаллигини ёқимсиз ва важоҳатли бир манзарага айлантирди.
Тўйхонадаги мусиқа бир зумда ўчди.
Қий-чув, даҳшатли овозлар ва пичир-пичирлар эшитилди. Одамлар, айниқса аёллар, юзларини ёпиб, келинга қараб турардилар.
Баҳром жойида қотиб қолди. Унинг кўзларида жаҳл, шарманда бўлганини ҳазм қилолмай турарди
-- Хуснора! Нима қиляпсан?! Тўхта!
Баҳром ўрнидан туриб, унинг ёнига югурди.
-Ҳозироқ жойингга ўтир! Сен... сен ақлдан озяпсанми?!
Хуснора Баҳромнинг юзига қаради, лекин кўзлари уни кўрмаётгандек эди. Унинг лабларида ғалати, ярим табассум пайдо бўлди.
-Ҳеч қачон. Мен уникиман!
У Баҳромни итариб юборди. Баҳром йиқилиб тушмади, лекин шундай кучли зарба бўлдики, ҳамма унинг ҳолатига ачинди.
- Вой, ўлмасам! Нималар бўляпти ўзи?! Ўғлимни қўйвор, шайтон!
Самия опа ўғлини олдига югурди.
Жамила йиғлаб, Хуснорага яқинлашмоқчи бўлди, лекин кимдир уни ушлаб қолди.
Хуснора эса худди фожиали саҳнада турган актирисадек, тўй либосини ечиб ташлашга урина бошлади.
Қариндошлари ,жиянлари, отаси — ҳамма уни ушлаш учун чопиб келишди. Бир неча эркак зўрға уни қўлларидан тутиб, ерга ётқиздилар. У даҳшатли овозда чинқирарди:
- Қўйворинглар! Мен кетаман! Мени кутяпти!

Давоми бор...

Реакция бу кейинги қисмни тезлатувчи пора 😊👍👍
Ликени аяманг😘
❤10👍3🔥3
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

33-қисм

Одамлар “ бир-бирларига ҳайрат билан қарашди.
- Ким у?! Кимни айтяпсан?!
Ҳеч ким бу ғалати ҳолатга чидай олмади. Тўйхона бир зумда бўшаб қолди. Меҳмонлар бирин кетин кета бошлашди, келинга чиндан ҳам жин теккан деган фикрда тарқалишди.
Мақсуд ака ғазабга миниб қизини аямай дўппослай кетди.
- Қўйинг, бу ерда бошқа гап бор.
Бахромни кўзларида аллақачон мунг пайдо бўлганди. У бахтли кунини бунақа барбод бўлишини сира кутмаганди.
- Тўйни пулини тўлайсанлар. Жинни қизингни бизга тиқиштирмоқчи бўлдингларми ҳали?
Ҳалим ака баланд овозда гапирди. Аммо ҳеч ким буни идрок қиладиган ҳолатда эмасди.
Бахром эгилганча ерда бурни қонаб, оқ кўйлаги қон бўлган қизга гапирди.
- Шундай ниятинг бор экан нега тўйдан олдин қочиб кетмадинг? Икки дунёда ҳам кечирмайман сени.
Бахром костюмини елкасига ташланган кўйи тўйхона дарвозаси томон кетди. Ортидан эса куёв томон одамлари эргашди.
Ҳуснора ерда қонга беланган кўйи ётар биров унга келиб ёрдам берай демасди. Ҳамма шок ҳолатида , бу дахшатни қандай қабул қилолмай турарди.
Мақсуд ака бошини эгганча стулда ўтириб ҳеч кимга гапирмасди. Фақатгина оқсоқол бу ёқимсиз манзарага якун ясади.
- Бу ерда бошқа гап бор. Мақсуд ҳаммасини аниқла. Оилангга кимдир қасд қилган бўлса керак. Қани ҳамма уй уйига тарқалсин. Қизингни уйингга олиб бор. Эртага очиқча гаплашасан. Ёки шифокорга олиб борасан.
Мақсуд ака ўрнидан туриб эшик томон юрди. Умрия эса опасини олдига келди, Хуршид билан биргаликда калтакдан абгор ҳолдаги қизни турғазишди.

***

Бахром курсида ўтирганча ҳаёл суриб ўтирибди.
- Сенга айтганман болам, жин теккан унга. Унақа қизларни ошиғи зиён захматлар бўлади деб.


Давоми бор...

Реакция босишни унутманг 😊😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢11❤6