Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ясин сурасидаги илмий мўжиза
✅Албатта яқинларингизга хам юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✅Албатта яқинларингизга хам юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
🧕 Muslimalar kundaligi
#РЎЁ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 101-қисм *** Баҳром аллақачон Айюбни Ҳуснорага бефарқ эмаслигини тушуниб бўлганди. Бу ерда қандайдир гап бор. У аниқлаши керак. Қандай дори ҳақида гап кетяпти у билмасдан ҳеч қаерга кетмайди. Соатни тунги 2 ни кўрсатар аммо…
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
102-қисм
Айюбни кўрмай туриб эса Ҳуснора Баҳромни ўзидан итариб ташлади.
- Яқин келманг менга.
- Ҳуснора тинчликми?
Ҳуснора Айюбга қаради.
- Айюб ака.
- Бу йигит ким?
Ҳуснора жавоб беролмай каловланди. Нима дейишини билмади.
- Бу ...
- Мен кимлигимни айтганман. Жавоб беришинг шарт эмас, - Баҳром дадил гапирди.
- Айюб ака дадам қаердалар?
Ҳуснора вазиятдан чиқиш учун гапни бошқа ёққа бурди.
- Юр олиб бораман.
Ҳуснора тезда дадаси ётган хонага кирди. Уни кўриб йиғлаб юборди.
- Дадаааа, сизга нима бўлди?
Маҳмуд ака Ҳуснорани соғ омон кўриб юзига кулгу югурди.
- Яхшиман қизим. Ўзингга ҳеч нарса қилмадими?
- Мен... Яхшиман, ҳеч нарса қилмади.
Ҳуснора зўрға жавоб берди. Кейин йиғлаб юборди.
- Қизим қара мен яхшиман. Сенга нима бўлди? Мен келганда қаерда эдинг?
- Мен...
Ҳуснора Баҳромни гапини эслади.
- Дўконга чиққандим.
Маҳмуд ака ярим тундами деган гапни айтмади.
- Яхшиям уйда эмас экансан.
- Нега ундай деяпсиз дада?
Гапга Айюб аралашди.
- Дадамга уйга кириб кутиб ўтирган Хуршид пичоқ санчган.
- Нима?!
Ҳуснорани оёғида жон қолмади.
- У нега сизни пичоқлайди?
- Сенга дори берган ўша экан. Уни мақсади нима билолмадим. Мени олган жароҳатим ҳеч нарсамас, аммо сен уйда бўлганингда... Ўйлаш ҳам дахшат.
Ҳуснора ўтириб қолди. Дадасига нимадир бўлса у қандай яшайди.
- Дадажон сизга нимадир бўлса мен қандай чидардим?
- Қизим ҳаммаси жойида. Мана кўряпсанку. Аммо сени энди уйга ёлғиз юборолмайман. Айюб балки биз билан бирга яшарсан энди?
Айюб нима деярини билмай қолди.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘👍

🔥7👍4❤2
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
103-қисм
- Дада ғалатимасми?
- Нимаси ғалати?
- Яна бир муаммо бор уни ҳал қилайлик. Кейин кетамиз. Ҳозир чақираман.
Айюб шундай дея Бахромни чақириб келди.
- Дадамга кириб гапларингни тушунтир.
Баҳром ўзига ишонган ҳолда ичкарига қадам босди
- Ассалому алайкум.
- Ваалайкум. Танимайроқ турибман.
- Сиз билан ёлғиз гаплашсам бўладими? Ҳуснора ҳақида?
Баҳром ўйлаб ўтирмай таклиф билдирди.
- Майли.
- Лекин дада...
Айюб Баҳромга ишонмаётганди.
- Чиқинглар. Гаплашайчи.
Ҳуснорани кўзида ҳавотир аксланди. У дадам ҳаммасини билиб қолсачи деган ҳавотирда эди.
Улар чиқиб кетишгач Маҳмуд ака гап бошлади.
- Аввал стулни яқинроқ олиб келиб ўтириб олинг.
Баҳром у айтгандек қилди.
- Энди айтингчи нимани гаплашмоқчисиз?
- Мен хотинимни олиб кетмоқчиман.
- Қарангааа, хотиниз экани энди эсизга тушдими? У ўлим билан олишиб нақд жаханнамдан қайтиб келганида қаерда эдингиз?
- Мен билмагандим. Ғазабда эдим. Тўйни атай бузди, мени ёқтирмагани учун деб ҳисоблардим.
- Ҳўш, ҳамон ўшандай ўйлашда давом этинг. Сизга берадиган қизим йўқ.
- Мен уни талоғини бермаганман.
- Берасиз. Буни ҳам йўлини қиламиз. Шунча пайт уни сўрамаган одамга жимгина бериб юборадиган қизим йўқ.
- У мени танласачи?
- Аҳамиятсиз. Агар сиз керак бўлсангиз мендан воз кечади. Иккимиздан биримизни танлаши керак.
- Агар ўз қизингиз бўлганида...
Баҳром шу гапни бекор айтди. Маҳмуд акани жахли чиқди.
- У мени ўз қизим. Бошқача бўлиши мумкинмас. Уни ярим йўлда ташаб кетувчи одамга ишонолмайман. Кетишингиз мумкин.
Баҳром ноилож ўрнидан турди.
- Мен Ҳуснорани ҳеч кимга бериб қўймайман.
- Буни ўша куни қилиш керак эди. У атайин қилмаган ҳеч бир ишни. Сиз сезишингиз керак эди . Унга мунтазам дори бериб жинни бўлишига оз қолган. Яхшиям улгурдим. Энди эса хайр. Кетинг.
Баҳром чиқиб кетди. Коридорда эса Айюб ва Ҳуснора ёнма ён турар, бу Баҳромни қонини қайнатди.
- Ҳуснора уни олдида нима қиляпсан?
- Ўтирибмиз шунчаки.
- Дадангга ўзинг тушунтирарсан. Сен барибир менга тегишлисан. Сени кимгадир бериб қўймайман.
Баҳром шарт гапирдию ташқарига чиқиб кетди. У бугунги ҳақиқатларни ҳазм қилиб олиши керак.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍

👍8❤4🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳзун бўлманг!
Тақдир қилгувчи Зот барча нарсани ҳикматсиз қилмаслиги ва бандага нима фойдали эканлигини билгувчироқдир...
🌙 Ҳайрли тун, диндошим! Тунингиз осуда ўтсин!
❤️ bosib qoʻying
👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy

❤2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас... умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...
Зеро, шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик...
Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик...
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин...
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!!
Шанба кунингиз қувончли ва файзли ўтсин

❤1
#РЎЁ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
104-қисм
Ўша куни Маҳмуд акани таклифига биноан улар Айюбни уйига боришди. Ҳар эҳтимолга қарши анави телба яна келиб қолишидан чўчиб қолишганди.
Вақтни бой бермай Айюб милицияга хабар берди. Улар Хуршидни излашни бошлашган.
***
Кеча тўғри ухламаган Ҳуснора бугун мудраб ўтирибди. Айюб уни Соҳибни олдига олиб боришини айтди.
- Ҳуснора тур кийин. Соҳиб кутиб турибди бизни.
- Хўп.
Ҳуснора гарчи ҳозир ҳеч нарса ёқмаса ҳам мажбур кийинди. Қизнинг аҳволи яхшимас. Бутун дунё тор кўриняпти. Ҳатто эртадан умиди йўқ, яшашдан чарчаган одамдек бўлиб қолган.
- Дада мен Ҳуснорани докторга кўрсатиб келаман. Тушдан кейин сизни боғловингизни янгилаш учун олиб бораман.
- Хўп.
Маҳмуд ака олдига крассвордни олганча бош кўтармай жавоб берди.
Айюб Ҳуснора билан машинага ўтирди. Токи Соҳибни олдига боргунча ҳам иккиси гаплашмади. Айюбда саволлар кўп, аммо қизга уларни қандай айтишни билмайди.
Мана ниҳоят улар Соҳибни ҳузурида.
- Ҳўш нима безовталик?
Ҳуснора бошини эгди. Ичидаги дардни айтолмаса.
- Менга баъзи одамлар жуда танишдек туюляпти. Кейин бироз дугонамни туғилган кунида коньяк ичгандик. Кейин нимадандир қўрқдимми, билмайман бошим қисиб оғриб, бу гал нафас етмай қолди.
Соҳиб болғачасини олганча, Ҳуснорани тизза ва тирсагига уриб кўрди. Пульсни текширди.
- Стрессли вазият. Тинчлантирувчилар ёзиб бераман.
- Хўп.
- Соҳиб қўрқинчи бирор нима йўқми?
- Кўзига нималардир кўринмаётганини ҳисобга олса ҳаммаси жойида. Ҳавотир олма.

👍16❤1
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
105-қисм
Соҳибни олдидан чиқиб тўғри уйга боришди. Ҳуснора бошим оғрияпти деб кириб ётди. Дардини бировга айтолмайди. Ким билан дардлашолмайди. Бу дунёда ёлғиз қолиб кетгандек эди.
Телефон қўнғироғи уни кўз ёшларини артиб қарашига сабаб бўлди. Экранда Баҳромнинг кулиб турган расми чиқди. Нима қилсин? Жавоб берсинми, шу тобда уни умуман кўргиси келмаяпти. Ҳатто овозини ҳам эшитишни истамайди.
Аммо Баҳром қайсарлик қилиб қайта қайта қўнғироқ қилаверди.
- Алло.
- Ҳуснора яхшимисан?
Ҳуснора жим, жавобдан қочяпти.
- Ҳуснора, нега жимсан? Нима бўлди сенга?
- Қасос олиб бўлмадизми? Яна нима истайсиз мендан?
- Севгилим бўлди, аразни бас қил.
- Нега? Айбим нима эди?
- Ҳуснора мен билмагандим. Рости бунақа ниятим йўқ эди. Ўзимни бошқаролмадим. Қандай бошқарардим, висолига интиқ бўлган инсоним ёнимда турар экан.
Ҳуснора хўрсиниб қўйди.
- Ҳуснора балки айтарсан сен нега хотирани йўқотганингни?
- Билмайман. Дори беришган дейишди. Лекин мен ичганимни эслолмайман. Фақат хонада графинда сув турарди. Қайта қайта ичгим келаверарди. Шуни биламан.
- Қачон олдимга келасан?
- Ҳеч қачон!
- Ҳуснора жахлимни чиқарма. Майли мараз де, аблах де. Фарқи йўқ. Токи сенга етмагунимча курашдан тўхтамайман
- Бир кун чарчайсиз, кейин қўл силтаб боре деб кетиб юборасиз.
- Мен сени беш ой изладим. Ўгай отанг билан кўринмадинг. Бориб сўрашга журъат қилолмадим. Ишон сени севганчалик ҳеч кимни севмаганман.
- Баҳром ака. Мен ўзимга келиб олай илтимос. Унгача безовта қилманг
- Узоқ кутмайман. Огоҳлантирдим.
- Хўп.
Ҳуснора телефонни ўчириб яна йиғлаб юборди.
***
Хуршид яшириниб юрибди. У билади унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Чунки анави одам уни кимлигини билади. Эссиз ўшанда ўлдириб қўя қолгани яхши экан. Энди у одам танигани учун муаммолар туғилиши турган гап.

👍17❤10
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
106-қисм
Телефон қилаётган онаси билан ҳам гаплашиш унга малол келяпти. У ҳаётнинг кайфу сафосини татиб, ўшанга ўрганиб қолиб бўлганди.
- Алло.
- Ҳа братишка, нега кўринмай қолдинг?
- Эе ака ишкал бўлди. Шу десангиз биттасини пичоқлагандим. Изимга тушишган бўлса керак.
Хуршид ҳамкорига дардини достон қилди.
- Шуям муаммоми, ундан кўра соч соқол қўйиб кепка бостириб юравер. Итам танимайди. Мол келади бугун. Ҳаракатингни қил.
- Шундан гапирмайсизми ака? Бўлди мен тайёр. Ҳалигии битта зўри борку ўшандан менга кўпроқ керак.
- Сен айтасану мен йўқ дейманми? Ишинг ҳал.
- Жониз соғ бўлсин ака. Маладес боласизда.
Иккиси ҳам кулиб юборди.
***
Бугун Ҳуснорани Айюб дарсга ташаб қўйди. Асли оёғи тортмади. Чунки бугун Баҳромни дарси бор. Бўлиб ўтган ишлардан кейин қандай уни кўзига қарашни билмаяпти. Ҳаттоки уяляпти. Ўзидан жирканиб кетяпти.
- Ҳуснора сизда гапим бор.
Эндигина аудиторияга кирганди курсдоши Умар гапириб қолди.
- Тинчликми?
- Ҳа, беш минут вақтизни ажратинг.
Гуруҳдаги энг ақлли бола эди у Умар. Одоби ҳам, билими ҳам наъмунали йигит. Улар аудиториядан чиқиб фаени одам камрлқ жойига ўтишди.
- Эшитаман сизни?
- Ҳуснора, мен узоқ ўйладим. Жим юрган ютқазар экан. Уйингизга совчимни юбормоқчиман.
Ҳуснора унга қараб қотиб қолди. Бу йигит нималар деяпти?
- Умар, сиз ўйлаб гапиряпсизми?
- Биламан бу борада қандай қарашингизни. Аммо юракка буйруқ бериб бўлмас экан.
- Мен...
Ҳуснора энди оғиз жуфтлаганди, у иккисини ёлғиз турганини Баҳром кўриб қолди.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘👍😍

🔥13❤4👍1💔1
#РЎЁ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
107-қисм
Баҳром улар томон тез юриб келди. Унинг юзидаги ғазабни кўриб Ҳусноранинг юраги бир шувиллаб кетди.
- Нега бу ердасан, Ҳуснора, Ҳозир дарс бошланади,- Баҳромнинг овози бўғиқ чиқди, кўзлари Умарга қадалганди.
Умар Ҳуснорадан бир метр нарида турарди, лекин Баҳромга гўёки улар яқин тургандек туюлди.
- Баҳром Ҳалимович , биз шунчаки гаплашяпмиз, - деди Ҳуснора аранг овозини чиқариб.
Умар вазиятни тушуниб, ўзини йўқотмасликка ҳаракат қилди. Унинг наздида домла бекорга аралашяпти.
- Ҳуснорага айтадиган муҳим гапим бор эди,- деди Умар.
Баҳром истеҳзо билан кулиб юборди.
- Муҳим гап? Сизнинг менга тегишли инсон билан муҳим гапингиз бор?
Ҳуснорани ранги ўчди. Бу энди ошиб тушди.
- Баҳром ака, бас қилинг! Бу ер олийгоҳ, ўзингизни тутинг.
Чидаб туролмай гапга аралашди Ҳуснора. У бунақа жанжални бутун олийгоҳ кўришини истамасди.
- Мен ўзимни тутай? Лекин сенчи, Ҳуснора? Сен бегоналар билан ёлғиз, бир чеккада гаплашиб ўтир, мен ўзимни тутайми?
У Ҳуснорага яқинлашиб, унинг билагидан тутди.
-Кетдик!
- Қўйворинг! Мен ҳеч қаерга бормайман!
Ҳуснора қўлини тортиб олди. -Сизнинг менга ҳеч қандай ҳаққингиз йўқ!
Бу сўзлар Баҳромга қаттиқ таъсир қилди. Унинг ранги оқариб, кўзларида оғриқ акс этди. Умар буни кузатиб турарди.
- Ҳуснора, - деди Умар вазминлик билан. - Мен эртага сизнинг уйингизга совчи юбораман. Жавобингизни кутаман.
У Баҳромга бир қараб қўйди-да, нари кетди.
Умарнинг бу сўзлари Баҳромнинг миясида портлади. У ғазабдан ўзини йўқотиш даражасига етди.
- Совчи?! Сен унга турмушга чиқмоқчимисан? Бунақа аҳмоқона фикрни ҳаёлингдан чиқариб ташла. Тушундингми, сен меникисан!
Баҳром Ҳуснорани қўлидан ушлаб девор томон олиб борди.
- Сиз менга тегинманг! Менга озор бердингиз! Сизни кечиришим керакмиди?! Ўзимга келиб олай дегандим-ку!
Ҳусноранинг овози титрарди.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘👍😊

🔥15❤3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨ХАЙРЛИ ТУН🌙✨
✨😀Эртанги ғойибона дийдорга
қадар Аллоҳимга омонатларим !!!
✨😀Хайрли тун азизларим...
Барчамизни Аллоҳ
Ўз паноҳида асрасин !!! 🤲🤲
Юбориб қўйинг..! 🌹

🤩🤩😀🤩🤩😀🤩🤩🤩🤩
🌱 Aссалому алайкум. Якшанба
тонги муборак бўлсин.
🤲 Соғ–саломат уйғотган
Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌷 Аллоҳим тонгингизни
нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб
турсин!!
☘Бошланган кунингиз файзли
ўтсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌱 Aссалому алайкум. Якшанба
тонги муборак бўлсин.
🤲 Соғ–саломат уйғотган
Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌷 Аллоҳим тонгингизни
нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб
турсин!!
☘Бошланган кунингиз файзли
ўтсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 4-Октябрь. Бутун дунёда
Чиройли қизлар куни нишонланмоқда
🎀Ойдан гўзал, кундан сулув қизлар - Байрамингиз муборак бўлсин!
🤩Гўзал қизларга жўнатиб қўйинг.

🤲 Декабргача БАРЧА ЯХШИ ОРЗУЛАРИНГИЗ НАСИБ ҚИЛСИН!
Илоҳим, декабрь ойигача ризқингиз кенгайиб, кредит ва қарзларингиз ёпилсин. Топган ҳар бир сўмингизга барака кирсин. 💰
🏠 Янги уй насиб қилсин.
🚘 Орзу қилган машинангизни олинг.
❤️ Хонадонингиздан тинчлик, меҳр ва барака аримасин.
🤲 Кутаётган яхши хабарингизни эшитинг ва кўнглингиздаги энг катта яхши ниятингиз амалга ошсин.
Илоҳим, бугун бу дуони ўқиган ҳар бир инсон декабрьгача ўзи кутмаган чиройли хушхабар эшитсин. 🤲

Ollohim, farzandimni o’zing asra, o’zing O’z panohingda saqla.
Ey Robbim, Sening mehr-u shafqating cheksiz. Men, omonatingni, ko’z nurimni, jigarporamni Sening ixtiyoringga topshirdim.
Ey Allohim, uni o’z hifzu himoyangda asra. Ko’zdan, nazardan, yomon odamlardan, har qanday balo-yu ofatdan o’zing saqla.
Yo Rabbim, uning qalbini iymon nuri bilan munavvar qil. Uni Seni taniydigan, Senga shukr qiladigan, Payg’ambarimiz ﷺ sunnatiga ergashadigan solih banda qil.
Ey Allohim, uning ilmini ziyoda qil, aqlini ravshan qil, tilini rost so’zga o’rgat. Unga halol rizq ber, umriga baraka ber, sog’-salomatlik ber.
Yo Rabbim, uni ota-onasining ko’z quvonchi qil. Biz uning tarbiyasida qusur qilgan bo’lsak, o’zing kechir, o’zing to’ldirib ber. Biz ko’rsata olmagan yo’lni o’zing unga ko’rsat.
Ey Allohim, uning yo’lini oson qil, ko’ngliga xotirjamlik sol, qiyinchilikda unga sabr ber, shodlikda esa shukr ber.
Yo Rabbim, uni dunyoda ham, oxiratda ham baxtli qil. Jannatda biz bilan birga jam qil
Omin, yo Rabbal Olamin. 🤲

❤5🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌻🌹Ассалому алайкум узокдаги якинларим❤️
ДУШАНБА тонги барчамизга муборак бўлсин!
🌻🌹Сог саломат уйготган РОББИМГА хамду санолар булсин!
🌻🌹...... кайфиятлар яхшими
🌸К,алби гузал к,адирдонларим ..Яхши дам олиб турдизми мехрликларим
🌻🌹Сизлар билан гойибона куришиб турганимиздан богоят хурсандмиз мехрибонларим
🌸БУГУНГИ ТОНГДА СИЗГА БАХТ ВА ОМАД ТИЛАБ КОЛАМИЗ АЗИЗЛАРИМ БАХТЛИ БУЛИНГ.🤲