🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#SAODAT
#No_20
#By_Nafisa_Malikova




-ҳафа бўлмайсан итларимиз ҳам бизга ўхшаган!!-дедим кулиб...сўнг ундан қўлимни олдим...Жасур истамайгина қўлимни бўшатди...
-Саодат менга ҳам китоб бер!!!
-нима??-тушунқирамай қарадим...
Жасур ахир сен китоб ўқиганларни яхши кўрасанку дея олмади..қизнинг беғубор кўзларига қараб юрагида нималардир туғён урарди...
-мен ҳам китоб ўқимоқчиман!!!

Жасурни китоб билан тасаввур қилиб кулдим...
-сен-а???
Жасур бошини ушлаб жилмайди...
-нима қипти???
-майли сенга Ўткир Ҳошимовни "Баҳор қайтмайди"ни бераман...
-у ким??-деди Жасур тушунмай...
-ана бўмаса...-дедим кулиб...-амаким!!!
Жасурни устидан обдон кулдим...у индамай кулишимни меҳр билан кузатиб турарди...
-шундай амакинг борлигини билмабман!!!
-майли эртага олиб бораман мактабга хайр!!!-дедим кулавериб кўзларим ёшлангач...
-Эртагача...-деди Жасур ҳам хайрлашгиси келмай...
Кетаётсам ортимдан чақирди...
-Саодат!!!
Ортимга бурилдим....
-бугунги суҳбат учун раҳмат!!!-деди мендан кўзларини узмай жилмайиб...сўнг ортига ўгирилиб қўлини чўнтагига тиққанча хуштак чалиб кета бошлади...
Ғаройиб йигит...бир қарасанг ўта тез...бир қарасанг денгиздек тинч ва сокин....
Нима бўлганда ҳам енгил тортдим....
Уйга кирсам дадам куйиб пишиб онам билан баҳслашарди...
-улар ноҳақ ахир!!!
Онам эса дадамнинг жонкуярлик билан ишлашини оқламасди...
-дадаси қўйинг...бу замон зўрники...битта сиз қарши чиқсангиз нима ҳам ўзгарарди...
Дадам жуда адолатпарвар эди...бу учун бошига не кўргулик келса ҳам бу йўлдан қайтмасди...
👍7
Хонамизга кирсам Муҳаббат опам ўзига оро бериб ўтирибди...
-ҳа опа қаердан қуёш чиқди???-дедим опамнинг тим қора узун сочига қараб...
Опам жилмайди...
-у шу ерда!!!
Кимлигини фахмлаб қўрқдим...
-опа у билан учрашаман демассиз???
-яширинча бораман...анчадан буён кўришмадик ахир...-деди соғинч билан кўзига ёш тиқилиб...
-хўп опа...фақат тез қайтинг хўп...
Опам бош силкиб деразадан секин сакради...деразани ёпиб опамни жойини ишириб қўйдим....эй Худойим ишқилиб онам сезмасинда...
Дилбар опам ҳам поччам билан учрашувга кетганди боласини олиб...
Бу опаларим фақат эр дардида...апил тапил овқатланиб дарсларимни қилишга шўнғидим...
Шу пайт деразамга майда тошча учиб келди...опам шунча тез қайтдими тавба...
Деразани секин очиб атрофга боқдим...тополмай энди ёпмоқчидим кимдир тисс деди...
Қарасам Саша...
-Саша???-дедим ҳайрон бўлиб...
У атрофга секин қараб қўйиб дарахт паналаб кела бошлади...у пайти деворлар лойсувоқдан ва жуда паст қилиб қурилар хатто бемалол ошиб ўтиш мумкин эди...
-нима дейсан???-дедим у ёнимга анча яқинлашиб қолгач...
-китобинг!!!-деди қўлидаги китобни узатиб...худди учрашувга келгандек кийиниб олганига бироз кулгум келди...
-бу жуда шарт эмасдику???-дедим жилмайиб...узун сочимни ортга олдим...Саша бир зум нима деярини билмай тикилиб қолди...
-Садат бугун дарсдан сўнг қаерда эдинг???
Қошим чимирилди...энди унга ҳисобот бераманми???
-Жасурникига бордим...-дедим қисқа қилиб китобни оларканман...
Сашани юзидан бироз жахли чиққани билинди...
-нега десам бироз ҳаддимдан ошган бўлмайманми???
Ахир у руску...бир қиз билан бир йигит дўст бўлиши улар учун оддий хол эмасми???
-бу сени нега безовта қиляпти Саша...-овозим бироз пастроқ чиқди...
-чунки...-у гапини давом эттира олмади...кимнидир шарпаси сезилди...Саша дарров дарахт паналаб кетди...деразани ёпдим...
Китоб токчада қолганди...опам қайтган экан..деразадан ошиб тушаётиб китобни туртиб юборди...тап этиб ерга тушган китобдан бир вароқ учиб чиқиб қолди...
Муҳаббат опам шошиб уни қўлга олди....
👍11
👶 Ўғил кўришни истасангиз, творог енг!

• Ўғил фарзанд кўришни истаган аёлларга ҳам кўпроқ творог, сут-қатиқ истеъмол қилиш буюрилади.

• Ҳомиладор аёллар кундалик овқатланиш рационига творогни киритишлари шартли қоидалардан биридир. Нонуштага ейилган 200 грамм ёғсиз творог фарзанд кутаётган аёл организмини кальций ва бошқа зарур моддалар билан таъминлайди

✉️ Бу постни ўғил фарзанд кўришни ният қилган танишларингизга юбориб қўйишни унутманг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
🥰 Hijab style

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
#SAODAT

#No_21

#By_Nafisa_Malikova



Ҳайрон қараб қолдим...
Муҳаббат опам вароқни авайлаб қўлига олиб бирдан жилмайди....
-менинг кичкинтойим ҳам кимларнидир ишқ дардида куйдира бошлабдида...
Тушунқирамай
-нима???- дедим
Опам баланд овозда шеър ўқий бошлади...
Биламан, мен сизни биламан,
Кўксимга бошингиз эгмайсиз.
Сизни деб дорга бош иламан,
Барибир сиз мени севмайсиз.

Чўғ экан армоннинг юлдузи,
Ўқ экан ҳижроннинг илдизи,
Ўн саккиз минг олам гул қизи,
Барибир сиз мени севмайсиз.

Бир кулиб минг азоб бердингиз,
На ҳолим, на молим сўрдингиз,
Қайси бир иқлимдан келдингиз?
Барибир сиз мени севмайсиз.

Ўтарман тиш босиб тишимга,
Сўз очмай энг яқин кишимга,
Эҳ, бекор ишондим тушимга,
Барибир сиз мени севмайсиз.

Ўзимдан ўзга йўқ тушунган,
Оққушлар менга дўст тутунган,
Дилингиз зарга зор учун ҳам,
Барибир сиз мени севмайсиз!

Анграйиб қолдим...Саша ақлдан озганми...мен уни туппа тузук йигит десам...уяциз...
Опам вароқни менга бермай шеърни қайта қайта ўқирди...
-опа бўлди қилинг!!!-дедим ҳам уялиб ҳам жахлим чиқиб...
-биласанми болаликдаги севги энг поки бўлади!!!-деди жилмайиб менга вароқни тутқизгач...
Вароқни буклаб ташлаётиб кўзим устидаги амаллаб бўлса ҳам ўхшатиб чизилган расмимга тушди...
❤7👍1
#SAODAT

#No_22
#By_Nafisa_Malikova


Саша хорғин уйига келди...айта олмади...ўрнига чўзилди...сокин тунда чигирткалар чирқиллашидан бошқа ҳеч нарса йўқ...хаёлига яна Саодат келди...ҳозир нима қилаётган экан...хатни топиб олган бўлса...нима бўлса бўлди...аммо Саодатнинг юзини тасаввур қилиб жилмайди....
-қайсар қиззз....




-опа устимдан кулишни бас қилинг!!!-дея ташқарига чиқиб кетдим...худди Саша ёнимда тургандек қизарардим...ахмоқ...хаёлимга яна бояги ҳолати келди...чунки...деган сўзи чала қолганди...
Эртага хатини юзига отаман...йўқ...яхшиси билмаганга оламан...кўрамиз ахволини...
Оғир ҳўрсиниб хонамга қайтдим...Муҳаббат опам мен буклаб кетган қоғозни тўғирлаб дафтарим ёнига қўйиб қўйибди...ўзи эса ухлаб қолган...
Дафтардаги қиз нималарнидир хаёл суриб ўтиргани тасвирланганди...
Жасурнинг айтган сўзлари ёдимга тушди...
"Соатлаб қаратилган нигоҳларни сезмайсан!!!"
👍2😁1
#SAODAT

#No_23
#By_Nafisa_Malikova


Жасурга китоб бериш...у ҳам шунақа ахмоқлик қилсачи...аммо бермасам Сашага берганимни билади...


Эрталаб мактабга қочиб қолдим...йўқса опам аниқ устимдан кулади...мактабга кирсам партамда гултувакда гул турибди...ҳайрон бўлиб қарасам Саша ҳам Жасур ҳам мендан кўзини узмай қараб туришибди...
Демак улармас...унда кимни иши...
Жойимга ўтириб гулга ҳайрон қарадим...
-ёқдими Саодат???-деди Саломат тиржайиб...
-бу ҳали сенинг ишингми???-дедим чимирилиб...у феълимни билгани учун ранг қути ўчди...
-ҳҳҳалиги...Салим ака борку ўша!!!-деди қочишга қулай жойга турволиб...
У ким эди...ёдимга ўша пайт гул ҳақида гапирган йигит келди...гултувакда эса хат...очиб қарасам.."Биз ҳам қўлма қўл бўлиб кетадиган гулга эмас....ёлғиз хожаси уйида кўкарадиган нафис гулга ошиқмиз" дея ёзилган эди...бу йигит ўзини ким деб ўйлаябди...камига бутун синф қараб қараб қўяябди...айниқса Саша...
-бориб шу акангни бошига туваги билан тушираман!!!-дедим жахлим чиқиб...Саломат кулди...
-бор...ана мактаб ҳовлисида турибди ҳалиям....
-сен ҳам жазойингни оласан шошмай турр!!!-дея уни туртиб ўтиб кетдим...
-мен нима қилдим..Саодат..-деб қолди паст овозда...
Ҳовлида чиндан ҳам ўша йигит турарди...мени кўриб жилмайди...
-Ассалому алейкум Саодат!!!
Бир зум тўхтаб қолдим...қаршимда ўша кетмончи эмас балки маданиятли бир йигит турарди....
👍11❤10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 3 ёшдаги МАРЯМХОНдан гўзал қироат

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Энг керакли бўлган 7 та калима:

Ким ушбу 7 калимани ёдласа, у одам Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради, агарчи денгизнинг кўпигидек бўлса ҳам.
Тоатнинг ҳаловатини топади, ҳаёти ҳам, мамоти ҳам яхши ҳолда бўлади.

1. Ҳар ишни «БИСМИЛЛАҲ» билан бошлаш!

2. Ҳар нарсани қилиб бўлгандан кейин «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» дейиш!

3. Агар тилига озми кўпми лағв келса ёки ёмон амал қилса, ўшандан кейин «АСТАҒФИРУЛЛОҲ» дейиш!

4. Агар бу ишни эртага қиламан деса, кетидан «ИН ШАА АЛЛОҲ» сўзини айтиш!

5. Агар унга ёмон иш рўбарў бўлса, «ЛА ҲАВЛА ВА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЪЗИМ» дейиш!

6. Ўзига ва молига кўпми ёки камми бир мусибат етса, «ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН» дейиш!

7. Ва кеча-ю кундуз «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» калимасини такрорлаш!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта уйғонганга барака бисёр.
Ризқи рўзга мўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун.
Дастурхонда сизга нонушта тайёр.

Ассаламу алайкум! 🌹🌞

Хайрли тонг!🌤

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

🌷🕊🌷🕊🌷🕊🌷🕊🌷

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
👭Бахтли жуфтликлар айтадиган 5 та ибора

1)Мен сени севаман.
Бахтли муносабатлардаги яқинлар ушбу сўзларни такрорлаш учун фурсат кутмайдилар бу сўзларни неча марта такрорлаганини ҳисобга олишмайди.❤️

2)Раҳмат.
Бу нафақат яхши тарбиянинг белгисидир - бахтли муносабатларда одамлар бир-бирларини бу сўзлари учун жуда қадрлашади.❤️

Шунинг учун улар бир бирига арзимаган хатти-ҳаракатлари учун ҳам миннатдорчилик билдирадилар. Ушбу ёқимли «кичик нарсалар» кундан-кунга тобора кўпайиб боради❤️

3)Мени кечиринг.
Кўпинча бу сўзлар низоларни тугатиш ниятида айтилади.❤️

4)Мен сиз билан жуда омадлиман.
Бахтли муносабатлардаги одамлар бир-бирлари билан учрашиш қанчалик бахт эканлигини тушунишади.❤️

5)Ўзингизни асранг.
Бахтли севишганлар бир-бирларининг соғлиги ҳақида қайғурадилар ва танлаган инсони бахтли, соғлом ва хавфсиз бўлиши учун ҳамма нарса қиладилар.❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌸🍃
Бугун сиз меҳр беринг,
Бугун кулиб яшашга ўрганинг, Бугун самимий бўлишга одатланинг,
Бугун сиз ичингиздаги нафрат оловини ўчиринг,
Бугун сиз кечиримли бўлинг,
Бугун сиз ичингиздаги ғалаёнчини енгиб ўтинг,
Бугун сиз бахтлисиз,
Бугун сиз яшаяпсиз,
Бугун мавжудсиз,
Бугун борсиз, борлиғингизнинг қадрига етинг, қадрдоним,...

Бу чиройли гулдаста сизлар учун 🌺

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
Dildora Niyozova - Jigarlarim | Дилдора Ниёзова - Жигарларим (AUDIO)
<unknown>
Taskin topib boʻlarmikan telefonda,
Bir diydorga nima yetsin bu zamonda,
Har kun boʻlmasa-da, onda-sonda,
Keling, bugun koʻrishaylik, jigarlarim...😘

Yaqinlaringizni eslab qoʻyishni unutmang!!! 😘


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАММАНИ ЙИҒЛАТГАН МЎЪЖИЗА

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
-Ассалому алейкум...-дедим шаштим қайтиб...
-бу йигит нега бирдан гул жўнатди деб ўйларсиз...балки бу бироз сизга нисбатан андишасизликдир...маъзур тутинг...аммо ўша кундан бери...-деди бироз ҳаяжонланиб...акам қатори йигитнинг мени қаршимда ҳаяжонланиши....
-илтимос...гулни қайтиб олинг...-дедим тувакгулни унга бериб...аммо у ўзини четга тортди...
-Саодат...тез кунда яхши мужда эшитаман деган умиддаман...-дея тез тез юрганча кетиб қолди...нимага ишора қилди...тушунмай қолдим...
Қўлимда гул билан синфга қайтиб кирдим...
Саломат эса бизни кузатган шекилли илжайиб ўтирибди....
-Саодат у йигит ким???-деди Жасур ўткир нигоҳини қадаб....
Шу пайт ўқитувчи кириб келди...мени қўлимдаги гулга қараб севинди...
-синф учунми Саодат???
Саломат гапга аралашди...
-йўқ...устоз ўзиники!!!
Саломатга жим дея қарадим...
-Бутун мактаб партадошимга ошиққ...-деди Давлат жилмайиб...
-Жиммм...қани ҳамманг ўтиррр...


-Саодаттт....
Ортимдан секин Санобар туртди...
-нима дейсан???
-у йигитни танийсанми ўзи???
-сен ҳам бошлама...-дедим пичирлаб...
-аканг айтганди у жўраси тиббиёт академиясида ўқийди...
-акам нималарни айтди яна???-дедим ўқрайиб...Санобар лабини бурди...
-бошқа ҳеч гап йўқ!!!
-ол-а!!!-дедим жилмайиб...
Уни юзи қизарди....
❤6👍5🥰2
Дарс бўйи ҳеч ким индамасада ҳамма пичир пичир қилаётганини сезардим...айниқса Дилобар...
Қайсидир ўқитувчимиз Жасурни чақирди...ўқитувчиларни эркатойи...унга мазза...айрим ўқитувчилар ота онаси бой болаларга бошқача муомилада бўларди...
Ўқитувчи мени бўрга жўнатди...синф сардори бўлсанг югурдакдек югураверасан...секин қадам ташлаб юраётиб бир бўш хонадаги сокин суҳбат қулоғимга чалинди...гап пойлашни ёмон кўраман...аммо ҳозир Жасурни овози бўлганига қизиқишим ортди...

-Устоз...бу сафар ҳам унинг баҳоларини тўғирлаб берасиз!!!
-Жасур...сизни ҳурмат қиламан...аммо математикаси анчайин бўш...ҳар сафар сиз туфайли 5га ўтиб кетмоқда шундоғам...
-сизга гап тегмайди...отам директор Мусаев билан гаплашади...
-хўп...
-фақат Саодат билмасин...тушундингизми???

Қўлим титраб кетди...наҳотки Жасур...ҳар сафар мени баҳойим учун пора берган бўлса...
Секин уердан узоқлашдим...мен ахмоқ устоз мени мақтаса ишонибман...ҳозирги вақтда ким ҳам фаррош қизини бундай мақтарди....
Барча фандан аъло бўлсада негадир математикам сал бўшроқ эди...олтин медал учун ҳаракат қилаётганимни Жасур биларди...унга ақл ўргатганларимчи...бойни боласи бўлганинг учун баҳойинг беш деб...у индамай жилмайиб қўярди...
Шундай безори йигитнинг кўнглини бошқа томондан кўриб ҳайратда эдим...
👍10❤3🥰1