🧕 Muslimalar kundaligi
1.65K subscribers
3.62K photos
3.52K videos
4 files
6.81K links
Download Telegram
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

142-қисм

Ҳуснора дарвоза тутқичига қўл узатганида, яна ўша сирли, совуқ овоз эшитилди: “Бу уйга кирмайсан“.
— Дада, эшитяпсизми? У яна гапирди, — Ҳуснора телефонни қулоғига маҳкам босди, кўзлари ёшга тўлди.
Маҳмуд ака эса машинасида ўтирганча, устозининг эшиги олдида турган қизининг азобланишини хаёлида тасаввур қилди. У телефонда бу товушни эшитмасди, лекин унинг мавжудлигига ишонди. Чунки бу товуш Ҳусноранинг ҳаётида биринчи марта пайдо бўлиши эмас эди. Қизида яна рўёларни кўриш бошланган бўлсая? Шифокор қайталанади дегандику.
— Қизим, тинчлан. Эшикни оч, тезроқ ичкарига кир! У сени ушлай олмайди, бу шунчаки бир… касаллик, Ҳуснора. Шифокор айтганидек. Сен Бисмиллаҳ де!
— Айтган эдим, дада! У узоқлашиш ўрнига ғазабланиб кетяпти! — Ҳуснора атрофга аланглади.
Айни шу лаҳзада, унинг қаршисидаги девордан яна ўша қоп-қора, баҳайбат соя ажралиб чиқди. Бу сафар у деворга сингиб турмасди, балки тўлиқ, хира ва кўзга кўринадиган шахсга ўхшаб, ер устида муаллақ турарди.
Соя қизга яқинлашди, унинг совуқ энергияси Ҳусноранинг устига тушди.
— Мен сенинг онангман, Ҳуснора! Мен сени ўзим билан олиб кетаман. Бу ерга киришингга йўл қўймайман. Сен меники бўлишинг керак!
Ҳуснора ўзини орқага ташлади, қўрқувдан бақириб юборди.
— Йўқ! Мен кетмайман!
Маҳмуд ака, қизининг фарёдини эшитиб, телефон ўчганини кўрди. Унинг юраги ёрилай деди. У шошилганча телефонини чўнтагига солиб , автомобилининг газини бор кучи билан босди. Қизини олдига етиб бориши керак.
Ҳуснора бор кучини тўплаб устозини уйига кирди. Шоша пиша сув ичди.
- Устоз қанисиз? Мен келдим
- Келинг Ҳуснора. Мен доимги хонадаман.
Ҳуснора нажоткорини топгандек у томон шошди

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊
❤8
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

143-қисм


Қизнинг ранги оқариб кириб келганини кўрган аёл шартта ўрнидан турди.
- Иее, ёв қувдими нима бўлди?
- Устозам илтимос мени қутқаринг. Қанақадир шарпалар таъқиб қиляптимиееэ. Тушунмаяпман.
- Бу ерда борми?
Аёл атрофни назарда тутганча гапирди.
- Йўўўқ.
Ҳуснора ҳар ерни синчиклаб қаради.
- Қачондан пайдо бўлди бу?
- Тўрт кундан бери бор.
- Қай ҳолатда дуч келдингиз?
Ҳуснора қўй воқеасини айтиб берди.
- Жинлар борлигига ишонасизми?
Ҳуснора аёлга ҳайрон қаради.
- Устозам бу ҳолат менда аввал ҳам бўлган. Кучли галлютсиноген дори беришгандан кейин , ҳаёлот оламида яшаганман.
- Келинг синаб кўрамиз. Мен сизга сураларни ёзиб бераман. Жиндан паноҳ сўраш ҳақида. Тилингиздан Аллоҳни каломини қўймайсиз.
- Хўп.
- Нимадан қўрқиб югуриб кирдингиз?
- У бу уйга кирмаслигимни айтди. Баҳайбат соя эди у.

— Аввал ҳам шу ҳолат бўлгани… демак, сизнинг руҳиятингиз заиф. Аммо аввал дорилар билан ечим топилган бўлса, демак, асос руҳий. Лекин, — аёл Ҳуснорага синчковлик билан тикилди, — ҳамма руҳий ҳолатнинг илдизи фақат тиббий муаммо бўлавермайди. Айниқса, сизни таъқиб қилувчи нарсалар фақат сизга кўринишини айтсангиз.
— Бу гал ундай эмас. Мен биламан, у мени кузатмоқда. У менинг онам эканлигини айтди, — Ҳуснора пичирлади.
Устозанинг юзига жиддий ифода югурди. У Ҳуснорани ёнига ўтириб қўлидан ушлади.
— Ҳуснора, мана буни олинг, — аёл кичкина, оқ қоғозчада ёзилган бир нечта суралар номини узатди.
— Уйингизга кираётганда, эшик олдида туриб, Оятул Курсийни ва Ихлос, Фалақ, Нос сураларини кетма-кет ўқинг. У югуриб киришингизни эмас, аксинча, қалбингизда куч топиб, шубҳасиз қадам қўйишингизни истамайди.
Ҳуснора варақни титроқ билан олди.
— Мен… мен шу ерда қолсам бўладими? Жуда қўрқяпман.
— Бу сизнинг курашингиз, қизим. Мен Аллоҳнинг каломи билан сизга ёрдам беришим мумкин, аммо курашишингиз керак. У уйингизга кириб сизни заифлаштирмоқчи. Унинг қувват олиш манбаи — сизнинг қўрқувингиз.
- Чинданам жуда қаттиқ қўрқяпман.
- Сиз улардан қўрққанингиз сари улар устингиздан ғалаба қозонаверади. Фақат Аллоҳдан қўрқинг. У яратган инс ва жиндан эмас!

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
❤8👍1
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

144-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

- Барибир кучли эмасман сиз айтганчалик.
- Ҳуснора, менга қаранг. Бир вақтлар мен ҳам таъқибга учраганман. Лекин енгдим. Агар уни енгиш мумкин бўлмаганида, Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда эркак ва аёллар жинларнинг ёмонлигидан паноҳ сўраш ҳақидаги оятларини туширмасди.
- Булар аниқ ёрдам берадими?
- Сиз қачон намоз ўқийсиз?
Ҳуснора жимиб қолди. Бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган эканку.
- Ўқийман устозам.
- Аллоҳга беш маҳал мурожаат қилган инсонга шайтон яқин келиши мумкинми? Йўқ. Энди эса дарсга қайтсак .
Ҳуснора аёлнинг нурли юзига тикилиб қолди. Балки устозини айтганларини бажаргандан кейин бу муаммолардан ҳалос бўлар.

***

Айюб ахийри қизни ярим соатга гаплашишга кўндирди.
- Фақат ярим соат. Соатга қараб тураман.
- Умрия, чиндан ҳам сизга бефарқ эмасман. Манзилингизни айтсангиз совчи юборардим .
- Мен ҳали эндигина ўн саккиз ёшга кирдим. Уйимиздагилар мени узатиш ниятида эмас.
Айюб хўрсинди.
- Дадангиз билан ўзим гаплашаман. Менга фақат сизни розилигингиз керак.

Умрия ерга қаради. Бир ҳафтадан бери тинмай ортидан юрган бу йигитга у ҳам бефарқ эмасди. Аммо отаси ... У жуда қаттиқ қўл . Айниқса опасини ишидан кейин.
- Дадам биласалар, кейин мени ўқишга юбормай қўядилар.
- Нега?
Айюб бу ҳолатни англай олмади. Барибир европача фикрлаши таъсир қиларди. Ёки Ҳуснорага дадаси қаршилик қилмагани учун, ҳаммани шунақа ўйладими?

- Нега бўларди, ўқишга юборган қизини ортидан дарров совчи келса, ёқади деб ўйлайсизми? Дадам буни ҳазм қилолмайди. Асли бунақа бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Аммо бир икки сабаблари бор, дадамни қаттиққўл эканларини.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍

✅✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤12👍2
Forwarded from 15.00 2pm help
🦋“🔤'ᴢʙᴇᴋɪsᴛᴏɴʟɪᴋʟᴀʀ ᴜᴄʜᴜɴ ʜɪɴᴅɪsᴛᴏɴ ᴇɴᴅɪ ᴜᴢᴏǫ ᴇᴍᴀs…

🦋ʙᴜ ʏᴇʀᴅᴀ ғᴀǫᴀᴛ ғɪʟᴍ ᴇᴍᴀs, ʜᴀǫɪǫɪʏ ʜɪɴᴅɪsᴛᴏɴ ʏᴀsʜᴀʏᴅɪ.

𝗦𝗔𝗥𝗜𝗟𝗔𝗥𝗨 𝗖𝗛𝗨𝗥𝗜𝗟𝗔𝗥 𝗛𝗜𝗡𝗗 𝗖𝗛𝗢𝗬𝗟𝗔𝗥𝗜𝗗𝗔𝗡 𝗧𝗢𝗥𝗧𝗜𝗕 𝗛𝗜𝗡𝗗 𝗫𝗜𝗡𝗔𝗦𝗜𝗚𝗔𝗖𝗛𝗔 𝗧𝗢𝗣𝗔𝗦𝗜𝗭
  ┏━━━━━━━━━━┓
   彡👉🏻❤️ K O' R I SH ❤️👈🏻  彡
  ┗━━━━━━━━━━┛

https://t.me/+w0cnNP_cvpY4N2Ey

Reklama xizmati: 7 yillik tajribaga ega Reklamachi: @made_Durdona

Hamkor:  ☕️HAMMA TOVAR 25 ming so'm 🎃🦋 #14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 15.00 2pm help
🦋“🔤'ᴢʙᴇᴋɪsᴛᴏɴʟɪᴋʟᴀʀ ᴜᴄʜᴜɴ ʜɪɴᴅɪsᴛᴏɴ ᴇɴᴅɪ ᴜᴢᴏǫ ᴇᴍᴀs…

🦋ʙᴜ ʏᴇʀᴅᴀ ғᴀǫᴀᴛ ғɪʟᴍ ᴇᴍᴀs, ʜᴀǫɪǫɪʏ ʜɪɴᴅɪsᴛᴏɴ ʏᴀsʜᴀʏᴅɪ.

𝗦𝗔𝗥𝗜𝗟𝗔𝗥𝗨 𝗖𝗛𝗨𝗥𝗜𝗟𝗔𝗥 𝗛𝗜𝗡𝗗 𝗖𝗛𝗢𝗬𝗟𝗔𝗥𝗜𝗗𝗔𝗡 𝗧𝗢𝗥𝗧𝗜𝗕 𝗛𝗜𝗡𝗗 𝗫𝗜𝗡𝗔𝗦𝗜𝗚𝗔𝗖𝗛𝗔 𝗧𝗢𝗣𝗔𝗦𝗜𝗭
  ┏━━━━━━━━━━┓
   彡👉🏻❤️ K O' R I SH ❤️👈🏻  彡
  ┗━━━━━━━━━━┛

https://t.me/+w0cnNP_cvpY4N2Ey

Reklama xizmati: 7 yillik tajribaga ega Reklamachi: @made_Durdona

Hamkor:  ☕️HAMMA TOVAR 25 ming so'm 🎃🦋 #17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🍂 Хайр ОКТЯБРЬ!

Бугун куз фаслининг энг гўзал ойи бўлмиш октябрнинг сўнгги куни, Хар бир ўтган куни учун Аллоҳга хамдлар бўлсин

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤍 Энг гўзал тилак — Жаннатда
ҳам жуфт бўлиш... 🥺🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Forwarded from 15.00 2pm help
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

ASSAL NAVINKAlar🙂

❤️ NARXI 80.000🔠

Barcha tovarlar 89_59 mingdan

AYOLLAR UCH MAXSUS OPTOM

👙👚 👙👙👙👙👙👙👙

NALICHIDA OPTOM KANALIDA
⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
https://t.me/+VT5sISlvOhpiYjJi
https://t.me/+VT5sISlvOhpiYjJi
https://t.me/+VT5sISlvOhpiYjJi

#12
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

145-қисм-146


Опам билан боғлиқ.
Айюб Умриянинг ерга қараб, отасининг қаттиққўллиги ҳақида айтган гапларидан кейин ўзининг саволининг жўяли эмаслигини англади. У Ғарбда ўқиб-ўрганиб келган дунёқараши Шарқдаги баъзи оилавий қоидаларга тўғри келмаслигини унутган эди.
— Тушунаман, Умрия. Опангиз билан содир бўлганку. Отангизнинг қаттиққўллигига бу қандай сабаб бўлган?
Умрия чуқур нафас олди. Унинг юзига қайғу соя солди.
— Опам… у яхши иш қилмаган. Бу ҳақида гаплашмайлик.
- Сиз ўзингиз нима дейсиз?
Умрия йигитнинг жиддий боқишига маҳлиё бўлишига оз қолди. Кўзини дарров ундан олди.
- Мен ҳеч қачон ўзим танлов қилмайман. Дадам нима десалар шу.
- Манзилингизни беринг.
Умрия ўриндиқдан туриб кетди.
- Керак бўлса, топиб оласиз. Хайр.
Қиз кетиб юборди. Айюб уни ёш болаларча қилиғидан кулди.
- Нақд ўн уч ёш кичик экан. Ҳали ёш. Жуда беғубор.
Телефонидан отасига қўнғироқ қилганди, уни ташвишли овозини эшитди.
- Алло.
- Дада, яхшимисиз?
- Ҳуснорани олдига кетяпман. Аввалги ҳолати яна такрорланибди. Бежизга кўнглим ғаш бўлмаётган экан.
- Соҳиб нима деяпти?
- Дори ёзиб бердим деди. Менимча руҳий бузилиш эмас деди.
- Унда нима деб ўйлайсиз?
Маҳмуд ака чуқур хўрсинди.
- Ўйлашга ҳам қўрқаман. Майли уйда гаплашамиз болам. Рулдаман.
- Хўп дада.

Айюб телефонни ўчирди. Отасининг овозидаги хавотир уни ҳам безовта қилди. Соҳибнинг “руҳий бузилиш эмас“ деган гапи Айюбнинг фикрини бутунлай ўзгартириб юборди. Демак, Ҳуснора кўраётган нарсалар шунчаки касалликнинг оқибати эмас, балки бошқа бир ҳақиқат бўлиши мумкин.

Умрия кириб кетган бинога қаради. Энди қандай қилиб бўлмасин, уни манзилини топиши керак. Шундагина кўнгли тинчийди.
Ҳуснора устозини жим тинглаб ўтирди.
- “Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожим“ (Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман) калимасини тез-тез айтиб юриш. Бу Қуръони Каримда ҳам буюрилган (Масалан, Аъроф сураси, 200-оят).
* Ғазаб келганда, ёмон васваса пайдо бўлганда, шунингдек, таҳорат қилганда, уйга кирганда, ётганда ва бошқа ҳар қандай ҳолатда “Бисмиллаҳ“ дейиш.
- Мен... Буларни унча яхши билмасдим. Рост бисмиллаҳ дейиш баъзан эсимдан чиқади.
Ҳуснора бош эгганча тан олди.
- Биламан ҳали тиловат қилолмайсиз. Аммо сураларни ёд олинг. Ҳозирча ўзингизга кераклигини йпд олинг. Ҳарфларни ўргансангиз қолганини кейин ёдлаб ўқиб оласиз.
- Рахмат устозам. Энди мен борай. Сизни ҳам анча ташвишга қўйдим.
- Ундай деманг. Билганимни ўргатаман. Эсизда турсин, фақат қўрқманг. Бу сизни катта душманингиз.
- Хўп.
Ҳуснора устозини уйидан чиққанида дадаси уни машинада кутиб турарди.
- Дадажоооон.
Ҳуснора Маҳмуд акани бағрига ўзини отди.
- Қизим яхшимисан? Қўрқитиб юбординг.
- Биласизку дада тинч юрмайман.
- Ўтир машинага, сен билан овқатлангани борамиз.
Ҳуснора атрофга бир қур назар солди. Ҳозирча тинчлик. У ҳеч нарса кўрмаяпти.
- Қизим бу гал нималар кўриняпти кўзингга? Ортиқча дори ичмагандингми?
- Йўқ дада ичмаганман.
- Яна ўша қишлоқдан бошландими? Нима бало лаънат текканми у қишлоққа?
Иккиси ҳам кулиб юборди.
- Йўқ, фақат у қишлоқ мени ёқтирмаяпти.
Яна кулишди.
- Нима ейсан қизим?
- Ммм, тандир сомса.
- Ичимсанда қизим, ўзимни ҳам егим келиб турувди. Ота бола биргаликда сомсахўрлик қилайлик.
- Ўша аввалги жойгами?
- Ҳа ўша жойга.
Маҳмуд ака машинасини машхур сомсахона томон ҳайдади .

****

Баҳром дарси тугаб энди коридорга чиққанди ҳамки, қаршисида уни кутиб турган Лолага дуч келди.
- Салом.
- Баҳром бормисиз? Ҳеч эсизга келмадим а?
- Мен ҳаммасини тушунтириб бераман.
- Баҳром мен кўчада қолмагандим. Сиз учун қанчадан қанча совчиларни қайтардим. Кутдим сизни. Бу нима қилганингиз? Ўшани нимаси мендан ортиқ?
Лолани кўзларида ёш айланди.
- Лола рост охирги учрашганимизда турмуш қуришни таклиф қилдим. Лекин ундан олдин сенга умид берганимни эслолмайман.


Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
❤12
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

147-қисм

Ҳуснора устозини жим тинглаб ўтирди.
- “Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожим“ (Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман) калимасини тез-тез айтиб юриш. Бу Қуръони Каримда ҳам буюрилган (Масалан, Аъроф сураси, 200-оят).
* Ғазаб келганда, ёмон васваса пайдо бўлганда, шунингдек, таҳорат қилганда, уйга кирганда, ётганда ва бошқа ҳар қандай ҳолатда “Бисмиллаҳ“ дейиш.
- Мен... Буларни унча яхши билмасдим. Рост бисмиллаҳ дейиш баъзан эсимдан чиқади.
Ҳуснора бош эгганча тан олди.
- Биламан ҳали тиловат қилолмайсиз. Аммо сураларни ёд олинг. Ҳозирча ўзингизга кераклигини йпд олинг. Ҳарфларни ўргансангиз қолганини кейин ёдлаб ўқиб оласиз.
- Рахмат устозам. Энди мен борай. Сизни ҳам анча ташвишга қўйдим.
- Ундай деманг. Билганимни ўргатаман. Эсизда турсин, фақат қўрқманг. Бу сизни катта душманингиз.
- Хўп.
Ҳуснора устозини уйидан чиққанида дадаси уни машинада кутиб турарди.
- Дадажоооон.
Ҳуснора Маҳмуд акани бағрига ўзини отди.
- Қизим яхшимисан? Қўрқитиб юбординг.
- Биласизку дада тинч юрмайман.
- Ўтир машинага, сен билан овқатлангани борамиз.
Ҳуснора атрофга бир қур назар солди. Ҳозирча тинчлик. У ҳеч нарса кўрмаяпти.
- Қизим бу гал нималар кўриняпти кўзингга? Ортиқча дори ичмагандингми?
- Йўқ дада ичмаганман.
- Яна ўша қишлоқдан бошландими? Нима бало лаънат текканми у қишлоққа?
Иккиси ҳам кулиб юборди.
- Йўқ, фақат у қишлоқ мени ёқтирмаяпти.
Яна кулишди.
- Нима ейсан қизим?
- Ммм, тандир сомса.
- Ичимсанда қизим, ўзимни ҳам егим келиб турувди. Ота бола биргаликда сомсахўрлик қилайлик.
- Ўша аввалги жойгами?
- Ҳа ўша жойга.
Маҳмуд ака машинасини машхур сомсахона томон ҳайдади .

****

Баҳром дарси тугаб энди коридорга чиққанди ҳамки, қаршисида уни кутиб турган Лолага дуч келди.
- Салом.
- Баҳром бормисиз? Ҳеч эсизга келмадим а?
- Мен ҳаммасини тушунтириб бераман.
- Баҳром мен кўчада қолмагандим. Сиз учун қанчадан қанча совчиларни қайтардим. Кутдим сизни. Бу нима қилганингиз? Ўшани нимаси мендан ортиқ?
Лолани кўзларида ёш айланди.
- Лола рост охирги учрашганимизда турмуш қуришни таклиф қилдим. Лекин ундан олдин сенга умид берганимни эслолмайман.


Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘👍😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Forwarded from 🦋UDAR SAHIFA🦋
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OKTYABR, XAYR… 🍂

Bugun umrimizning yana bir oyi ortda qoldi…

Quvonchlari — shukr,
sinovlari — sabr,
ketgan kunlari — biz uchun ibrat ulashgan oy...

Ertaga NOYABR yangi sahifa ochadi...

Alloh yangi oyni barchamiz uchun xayrli va barakali qilsin. 🤲

Oktyabr, xayr.
Yangi oy, xayrli kel!

🌸 @Udar_sahifa – Stories uchun rasm va videolar
🥰1