🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#SAODAT

#No_25
#By_Nafisa_Malikova


Дарс тугаб гултувакни Саломат кўтариб кетаркан Саша билан Жасур ёнимизга яқинлашишди...
-Саодат тўхтаааа....
Иккаласини ҳам юзига қарагим йўқ....эътибор бермай юравердим...
-китоб ваъда қилгандинг!!!
Жасурга ғурурим топталгани учун аламли қарадим...
-математикадаги вазият саволингни жавоби!!!
У бир зум тушунқирамай қараб қолди...
Саша гапиришга ҳам иккиланаётганди...
-иккингиз ҳам ортиқ кўзимга кўринманг!!!
Саломат нима деса ҳам эшитмадим...нега одамлар бунақа..ишонсанг ўзларини ҳукмрон деб ўйлашади...
Уйга келсам онам Муҳаббат опамни урушаётганди...
-қачонгача синглингни олдини тўсасан????
Шу жанжаллардан ҳам безиб кетаётгандим...секин ўтиб кетмоқчи эдим онам кўриб қолди...
-Саодаттт!!!!
Истамайгина ортга бурилдим...
-сен Салим деган йигитни танийсанми???
Онамни саволидан юрагим шувуллади...мактабдан эшитдимикин....
-ойи...уни ҳам ҳаёлини бузманг!!!
Муҳаббат опам кўз ёшларини артди...
-ўчирр...қариқиз бўлсинми сенга ўхшаббб!!!
Оғир ҳўрсиндим...баъзан қиз бола бўлиш жуда ҳам қийин....
👍11❤2
-ўша Салим деган йигитдан совчилар келаркан...-деди онам юзимга диққат билан тикилиб....
Биринчи бор совчи келса барча қиз ҳаяжонланса керак...мен эса қўрқиб кетдим...
-ойиии....-зўрға тилим айланди...
-Муҳаббатни итга бўлса ҳам бераман...қиз боқмай мен ўлай...эрга тег десанг ноз қиладия???
Ойим яна эътиборни опамга қаратгач хонамга чопдим...эшикни ёпиб юзларимни ушладим...
-мен қачон улғайдим....
Кичиклигимда дадамдан қачон катта бўлишимни сўрардим....энди эса истамайман...
Ўтириб йиғлай бошладим...чиройимни ошириб турган тим қора сочларимни кесиб ташлагим келарди...
Ташқарида эса ҳамон онам опамни уршарди....Дилбар опам ҳам ўз уйларига жўнаб кетган бўлса керак...
Ажаб дунё...қиз болани бунчалар нозик қилиб яратгансан эй Аллоҳим...нозик елкасига энг улкан дардларни ҳам кўтариб юрадиган...хиёноткор эрнида кечирадиган даражада улкан жасорат...ота онасини розилиги учун танимаган инсонини бутун умр қўлини тутишга ҳам шай бир мўжизааа....
Қанча ўтирдим билмайман...бир пайт ичкарига опам кирди..кўзлари ишиб кетган...
-Саодат йиғлама...сендан болалигингни тортиб олишолмайди...йўл қўймайман!!! Бошингни боғлаб 3 йил кутишмоқчилиги нимаси???? У йигит сени қаерда кўрди???
👍30❤5🥰1
Осуда тун тилаймиз, Аллоҳ таолонинг ҳивфзу ҳимоясида бўлинг! ✨

Тонгга қарата бошлаган ✨ сафарингиз фажрнинг зиёси томон сизни элтсин! ✨

Кўпнинг қаторида, яхшилар ардоғида, Аллоҳ таолонинг аброр бандалари саноғида бўлишлик ҳар биримизга насиб этсин деб тилак билдирамиз!!! ✨

🌸🕊ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ АЗИЗ ЗАМОНДОШИМ!!! ЭРТАГА ҒОЙИБОНА ДИЙДОР ҚАДАР ҲАЙР!!!

​​​
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

🌸 Саломлашишнинг етмишта  савоби бор экан. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ. Чоршанба тонги муборак бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
📝ОСТОНАСИ ТИЛЛО УЙНИНГ ЭРКАГИ БАХТЛИ БЎЛАР

" Менинг ҳаётий муваффақиятларга эришиб, бугун етти фарзандни ўқитиб, уйли-жойли қилишимга бобом сабабчи бўлган. 32-йилдаги очарчиликни ҳам кўрган, Улуғ Ватан урушида қатнашган, бир неча бор ярадор бўлган. Атиги 7 синфни тугатган, лекин, у кишининг билими ҳозирги олий маълумотлиларда ҳам бўлмаса керак. Шу бобом менга иккита ҳаётий қоидани ўргатган. "Хотиннинг ва қозоннинг арзонига учма", деган. Мен шаҳарлик қизга уйланаман, деганимда онам "болам, ўйлаб гапиряпсанми, шаҳардаги қизларга қанча қалин пули тўлаш кераклигини биласанми, ундан кўра, ўзимизнинг қишлоқдан уйланақол" деди. Бобом онамни кўндирди. Совчилар келиб, қуда томон қалиндан ташқари жуда кўп сарупо сўраётганини айтишди. Бобом "Нима сўраса, шуни беринглар. Юрагим сезиб турибди, қадами
қутлуғ келади, берган буюм ва пулларингни ўрни тўлиб кетади. Остонамиз тиллога айланади, деди.
Тўйдан олдин борди-келдилар анча давом этди. Зиёли оила экан, сарупо ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси ҳазил эканини, икки ёш бахтли бўлиб кетишса, шу улар учун энг қимматбаҳо сарупо эканини айтишибди.
Тўй бўлди. Орадан бир йил ўтиб, укам уйланадиган бўлди ва бизни янги уйимизга кузатиб қўйишди. Эртасига қўл ушлашиб, марказий бозорга қозон сотиб олиш учун бордик.
– Ҳой, йигит, нима излаяпсиз? – сўради сотувчи аёллардан бири.
– Қозон, – дедим. мен.
– Студентмисан? Менда арзон, кичкина қозон бор, – деди.
– Арзонини кераги йўқ. Менга қиммат ва каттароғи керак, – жавоб бердим мен.
– Нима қиласан катта қозонни, бола чақанг бўлмаса, хотининг иковинга кичкинаа қозон ҳам бўлаверадику?
– Бобом хотин ва қозоннинг арзонига учма, деган, – дегандим, сотувчилар кулиб юборишди.
– Унда бери кел, энг қиммат қозон менда бор.
Савдолашмай, сўраган пулини бериб, катта қозон сотиб олдим. Бу қозон уйимизга ҳақиқатдан ҳам қут-барака олиб келди. Олтита фарзандимиз бўлишини бобом сезган бўлса керак. Лекин, рафиқам қадамининг қутлуғлиги бу қозондан ортиб тушди. Чет элда ўқиб келса ҳам ишлайман демади. Биринчиси ўғил, иккинчиси қиз. Учинчиси ўғил, тўртинчиси қиз. Бешинчиси ўғил,олтинчиси қиз. Табиатнинг оқ билан қоранинг алмашиб туриш ҳақидаги диалектика қонунига қатъий риоя қилди. Бундай ақлли аёл қаерда бор? Озода уйни фаришталар тарк этмайди, деган эди бобом. Бизнинг уй доим саранжом-саришта бўлган. Ўғил болалар уйни остин-устун қилиб юборса, қизларим бир зумда тартибга келтириб қўяди, онаси буни пайқамайди ҳам. Мен институтда илмий иш билан шуғулланаман. Қийин даврларда кўп устозлар маоши кам деб бу соҳани тарк этишгани сир эмас. Бир куни Шоҳидахонга бу ҳақда гап очдим.
– Институтдан кетаман, деб ўйламанг. Мен илмий иш билан шуғуллана олмадим, сиз бу ишни ташламанг, – деб қисқа қайирди. – Майли, маоши кам бўлса ҳам гап баракада. Мана, қанча китобларингиз чиқди, ёш бўлсангиз ҳам элга танилдингиз. Мен ҳам қараб ўтирмайман, бўш вақтимда тикувчилик билан шуғулланаман.
Шунда, бобомнинг яна бир доно гапи ёдимга тушди."Шўрпешана эркакнинг хотини эрини қўрийди, шўрпешана хотиннинг эри ер қўрийди".
– Тўққиз сўтих ерини қўриб, ишламай ётган эркакдан давлат нима фойда кўради, оилачи? Юртбошимизнинг куйиб-ёниб ишлаётганини кўриб турибмиз, юртимизда тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурмоқда, ҳар бир фуқаро эл корига камарбаста бўлиши керак, – деб маслаҳат берган эди бир куни Шоҳидахон.
Ҳаётимдан мамнунман ва бўйдоқ йигитларга бобомнинг маслаҳатини бераман: "Хотин ва қозоннинг арзонига учманглар".
Уйнинг остонаси мустаҳкам бўлмаса, йигитнинг ҳолига вой!
Уйнинг остонаси" деганида аёл назарда тутилади, албатта. Чунки, халқимиз рамзий маънода аёлни уйнинг остонасига қиёс қилади.
Дарҳақиқат, шундай. Бу ўринда келинга айтиладиган ёр-ёрни эслаш ўринли:
Йиғлама қиз, йиғлама, тўй сеники, ёр-ёр,
Остонаси тиллодан уй сеники, ёр-ёр.
Аммо, турмушга чиқаётган қизларнинг қайси бири ўзи тушган уйнинг остонасини тиллога айлантиради, қай бири эса...
👍10
Шу ҳақда гап кетганда қачонлардир эшитганим – бир ҳикоят ёдимга тушади.
Бой-бадавлат ота уч ўғлини уйлантириб, уларга бор еру мулкини тақсимлаб берибди. Орадан анча йиллар ўтгач, уларнинг ҳолидан бир хабар олиб келиш учун отланибди. Ўзини танитмай, тўнғич ва ўртанча ўғиллариникида бўлиб, уларнинг турмуши, ишларидан кўнгли тўлиб қайтибди. Учинчи ўғлиникига келиб, дарвозасини қоқибди. Унга жавобан уй бекаси "Кимсиз, эрим уйда йўқ" деб қўпол муомала қилибди. Ота тушунибдики, бу ерда келди-кетди ҳам, файзу барака ҳам йўқ.
Шунда ота дарвоза ортида туриб:
– Келин, эрингиз уйга қайтганда, бир нотаниш киши келиб, остонаси яхши эмас экан, уни зудлик билан ўзгартиришини тайинлаб кетди, деб айтиб қўйсангиз, – деганича, отининг жиловини ортга бурибди.
Сафардан қайтган кенжа ўғил хотинидан ҳалиги гапни эшитибди-ю, унинг жавобини бериб юборибди. Зукко ўғил уйига отаси келганини ва хотинидан кўнгли тўлмай, қайтиб кетганини англаб етган экан-да.
Яна бир ривоятни бобом айтиб берганлар. Қадимда бир кишининг қизига совчи келади. Отаси “тенги чиқса текин бер” деган нақлга амал қилиб, текин бериб юборибди. Ота уларнинг дарёдан ўтишини кузатиб турса, бирдан сув тошиб, от ва унга мингашган келинга хавф туғилибди. “Отни ушла, келинни қўявер, текин келган” дебди қудалардан бири. Шунда ота уларнинг орқасидан бориб, қизини қайтиб олиб келган экан.
Ҳа, яхши аёл йигит кишининг бахти. Остонаси тилло уйнинг эркаги бахтли яшайди.
Баҳорой ДЎСМАТОВА

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
#Байрам_муборак

💥 Бугун 24 январь бутун дунёда Қизлар куни нишонланмоқда

Қизлар, ёшингиз нечада бўлмасин, байрамингиз муборак бўлсин! Сизга бахт, соғлиқ, севги, оилавий бахт ва кўплаб самимий ниятлар тилаб қоламиз.

Севимли қиз фарзандлариргизни, опа-сингилларингизни ва атрофингиздаги барча яқин аёлларни табриклашни унутманг❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bismilloh

Tahoratdan yaxshi niyatni boshlaysiz, o'rniga yetkazib chiroyli qilib taxorat oling namozni o'z vaqtida kechiktirmay o'qing, shoshilmay chin qalbdan( iloji boricha namoz vaqti kirishi bilan bu hayotizga Hayr olib keladi)

101martta shoshilmasdan Allohni buyukligini xis qilib Ihlos surasini o'qing bu sura Allohni eng ulug'lovchi suralardan, kegin buyuk Allohga ishonib duo qiling o'zgarishni va o'zi rozi bo'luvchi bandalardan bo'lishni nasib qilishini duo qiling

Kun bo'yi qayta-qayta 101marttadan o'qib duo qilib yuring
Natijasi tez bo'ladi In Shaa Alloh


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
Asmaul Husna | Allohning go'zal ismlari
Islom uz
Mashaallah ❤️

🕋 Asma-ul Husna

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩸Qon ko'paytruvchi sok 🤤

📝 Retsepti:

🍎 2 kg olma
🥕 1 kg sabzi
🍠 1 kg qizil lavlagi
🧃 1 kg anor yoki 700 ml tayyor anor sharbati
🍋 2 dona limon
🍯 2 osh qoshiq asal

Eslatma ❗️
🧊 1 haftagacha muzlatgichda saqlasangiz bo’ladi.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🧕 Muslimalar kundaligi
-ўша Салим деган йигитдан совчилар келаркан...-деди онам юзимга диққат билан тикилиб.... Биринчи бор совчи келса барча қиз ҳаяжонланса керак...мен эса қўрқиб кетдим... -ойиии....-зўрға тилим айланди... -Муҳаббатни итга бўлса ҳам бераман...қиз боқмай…
-акамни жўраси...-дедим ўрнимдан туриб...
-У йигитни танийсанми???
-мен ўқийман опа..ким нима деса десин...менга эр керакмас...бировнинг муҳаббати ҳам!!! Бутун умр севилмасам ҳам майли!!!-дедим бақириб...
-ниятингга ҳушёр бўл!!-деди опам ҳадик билан...
-менга фарқи йўқ!!-дея кийимимни апил тапил алмаштириб Санобарларникига чиқиб кетдим...опам ўй сурганча чамамда гапимдан ҳали ҳам ўзига келмаганди...
Санобар мени кўриб қувонди...
-сенга ёрилмасам бўлмайди...-дедим ўзимни босиб...уни оиласи ўқимишли оила эди...шунинг учун ҳам Санобар кўпроқ ўқишга зўр берарди...Акамни ҳам ўйлантирган муаммо унинг оиласи эди...шундай зиёли оила акамдек ўқишга кира олмаган...далада меҳнат қилиб оддий кун кўрувчи йигитга асраб авайлаган қизларини беришармикин...баъзида акам узоқ вақт тунда осмондаги ойга тикилиб ўтирарди..
👍5❤1
#SAODAT

#No_26
#By_Nafisa_Malikova


-сенику опанг бор олдингда Саодат!!-деди Санобар ҳўрсиниб..-мен бош фарзандман...баъзида қўрқиб кетаман...бошқасига бериб юборишса деб...
У акамни шунчалик яхши кўришини биринчи марта очиқ айтмасада қисман сездирганди...
Бир пайт Санобарни ойиси кирди...
-Саодат қизим аканг сени излаб келибди....
Онаси чиқиб кетгач Санобарга кулдим...
-сеникига чиқсам излаб қоладиларда!!!
Санобар майин жилмайди...
-шукур қил...шундай меҳрибон аканг бор!!!

Кўчага қараган дарвоза ёнида акам ичкарига илҳақ қараб турган экан...Санобарни кўриб жонланди...Санобар уялиб салом бергач...
-синглим сени қийнаб қўймадими???-деди жилмайиб....
-ака нима мен уни ишлатиш учун чиқибманми тавба!!!-дедим кулиб...
-ҳеч қиси йўқ!!-деди Санобар чиройли жилмайиб...-тез тез чиқаверсин!!!
Фахриддин акам Санобарга бир зум қараб қолди...
-балки кейинчалик чиқишига ҳожат ҳам қолмас!!!
Санобарни ҳуркак нигоҳи акамга қаратилдию уялганча уйга югурди....
-ака уни уялтирдингиз!!!-дедим норози боқиб...акам у кириб кетган уйдан нигоҳини узаркан жилмайди...
-нима қипти??? Насиб қилса бир кун янганг бўлади!!!
Ёнма ён юрарканмиз акам сўзида давом этди...
-нега Салим ҳақида индамадинг???
👍8❤1
#SAODAT

#No_27
#By_Nafisa_Malikova


-ака шу жўрангизни томи кетибди...-дедим жахлим чиқиб...
-ақлини киритиб қўйдим..яна йўлингни тўсса менга айт!!!-деди акам қатъий...ҳурсанд бўлиб кетдим....аканг борлиги нақадар бахт...
-эртага совчилари келаркан!!!-дедим кўзларимни олиб қочиб...
-эх миттивойим сен ҳам катта қиз бўлибсан!!!-деди ҳазин жилмайиб сочимни қўқитиб қўяркан...
Фахриддин акам бошқа акамлардан меҳрибонлиги билан ажралиб турарди...
Уйга келсам опам ҳамма жойни тозалаб ётибди...қиз болани уйига совчи келаман деса кўринг...мушугини юнги ҳам ялтирайди ўша пайт...
-опа нима керак шунақа кўзбўямачилик???-дедим ачиниб...Муҳаббат опам секин кулди...
-баҳонада янги кўйлак киясан!!!
-оббооо...-қошим чимирилиб уйга кириб кетдим...бир пайт онам хонамга кирди...
-тез туриб қош кўзингга сурма сурр!!!
-дарсим бор!!!
-ўқиб шаҳар олиб берармидинг???-деди онам аччиғи чиқиб...-ана биттаси шахарга бориб бола орттириб келди!!!
Бундай вазиятда индамай айтганларини қилган маъқул...
Ойначага қараб сурма сура бошладим...
Опам пиқиллаб кулганча сув сепарди ҳовлига...
-опа бас қилинг!!-дедим ҳафсалам пир бўлиб...
-яхшилаб қўй...яна келганлар бу қизни қоши йўқ экан демасин!!!
Шу пайт онам чиқиб қолди...
-гап бўлса бўлди сенларга!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hayrli kech
Quvvat choy va kayfiyatni kotaradi

Bu choyni damlab sovutilgan holda yahna ichimlik sifatida ham ichish mumkin

Kerakli masalliqlar

Imbir
Olma
Koritsa
Navvot
Smaridina
Limon
Myata

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
#SAODAT

#No_28
#By_Nafisa_Malikova


Кечки пайт дадам келиб тадорикка ҳайрон қарадилар...
-нималар бўляпти онаси???
-кўк чой дамлаб кел!!!-деди онам менга қарата...муҳим ишлардан олдин доим кўк чой ичиларди...дадам нима деди...онам қандай жавоб олди билмайман...
Алламаҳалгача кўзимга уйқу келмади...
Доим тунда ой ёруғида сомонхонамиз тепасида китоб ўқишни ёқтираман....ой ёруғида китоб ўқишни гашти ўзгача..атроф тинч ва сокин...қаҳрамонлар билан гўё бирга яшайсиз...
Ўрим сочимни ечиб сочларимга эркинлик бергач китобни очдим....сомон бирам юмшоқ...осмонда эса ой тўлибди...сомонхонамиз молхонамизни тепасида жойлашган бўлиб анчагина баланд эди...оёғимни узатиб китоб варақлай бошладим...
Шу пайт кўча тарафдан сокин ҳуштак овози эшитилди...аввалига эътибор бермадим...аммо ҳеч тинай демасди...ён атрофга қарай бошладим...кўзим кўчада улкан дарахтга суянганча менга тикилиб турган Жасурга тушди...қоронғуда нима бор экан унга???
У ниҳоят эътиборимни тортганини кўриб қувонди...
-Саодаттт!!!-деди астароқ овозда гапираркан...
Қўлим билан ақлинг жойидами ишорасини қилдим...
-кеттт!!!!-дедим уйимиз томонга қараб қўярканман...
-мени кечирмагунингча кетмайман!!!-деди қатъий оҳангда...
-унда туравер!!!-дедим ҳўмрайиб...
-ҳар доим шу пайт китоб ўқийсана???-деди қувлик қилиб...уятдан қизардим...демак у мени шу пайти кузатар эканда...яхшиям қоронғуда юзим кўринмайди...у овозим чиқмай қўйганига дадилланди...
-шунчалик берилиб кетасанки!!!-деди овозига майин тус бериб....
-ҳали мени кузатармидинг???-оёқ кийимимни пойини қўлга олдим...
-нима қилмоқчисан???-деди у буни кўриб...
-ҳозир кўрасан!!!-дея отдим...оёқ кийимимни бир уринишда илиб олди..
-шунча оёғинг каттами Саодат???-деди кулиб...
-ҳа катта!!! Оёғи кичик қизни топ!!!-дедим жойимга қайтиб ўтириб...
-менга ҳам китоб ўқиб бер!!! Барибир шу ерда ўтираманку...
Узоқдан юзи унчалик кўринмасада уни бу ахволда кўриб бироз раҳмим келди...
-ҳўп энди боррр...кечирдим сени!!!
-баҳойингга лойиқсан...бундан ҳафа бўлма!!!-деди девор томон яқинлашиб...сўнг
Кимларга ёмонман, сенинг яхшингман,

Пешонангга битган ўтлиғ нақшингман, 

Юртим, халқим, деб юраги ёнган бир бахшингман,

Эй гўзал париваш мен сени Аллоҳ учун севаман!

Оташин байтдан юрагим алланечук бўлиб кетди...девор томон боққанимда эса Жасур охиста ҳуштак чалганча кетиб борарди...
Бу йигит қанақа ўзи???
Девор устида эса бир пой оёқ кийимим турарди....
👍24❤2🥰1👏1
#SAODAT

#No_29
#By_Nafisa_Malikova



Эрталаб мактабга тайёргарлик кўраётсам эшикни Фахриддин акам тақиллатди...
-Саодат!!!
-ҳа ака???-дедим эшикни очиб...
Акам қўлида чиройли қутини ушлаганча бир зум иккиланди...
-бугун...Санобарни туғилган кунику!!! Шунга...-дея мендан кўзларини олиб қочди...
Эх акам-а!!!
-акажон...сиз мени нажот фариштамсиз...буткул ёдимдан чиқибди!!!-дея қутини олдим...кеча совчи муаммоси билан бўлиб Санобаримни унитибмана...
-эййй...бу мени совғам!!!-деди акам қовоғини уйиб...
-хўп...ака..ичида нима бор???-дедим кулиб...
-ўзига бер...мен берсам олмайди!!!-дея эшикдан узоқлашди...
Хонамдан қидириб дадам яқинда олиб келган янги китобни топдим...шуни бераман...у ҳам мендек китоб жинниси....
Ҳовлига чиқсам катта акам Холбўта келган экан...онам эса бошини ушлаб олганча унга тенбеҳ берарди....
-шунингга қўшилиб юравер энди??? Онанг эсингга тушиб қолдими???
Холбўта акам ўйчан қиёфада онамга яқинлашди...
-ойи...кечира қолинг энди...хеч бўлмаса неварангизни бориб кўринг!!!
-она дема мени!!! .....қули бўлиб юравер!!!
Холбўта акам уятли сўздан қизарди...
-келинингиз иссиқ манти бериб юборганди еб оларсиз!!!
Онам косадаги мантини ерга отди...
-итимга ҳам едирмайман...кетт!!!!
Уларни ёнидан тез тез юриб ўтиб кетмоқчидим акам менга соғинч билан тикилди....
-яхшимисан синглим???
Қуруққина қилиб яхши дея ўтиб кетдим...акамни онам кечирмасди...ўзи айтган қизга уйланмай севганига уйлангани учун...бизни ҳам боришга қўймас...акам қишлоқнинг нариги бетида кичик бир кулбада яшарди...яқинда жиянли бўлган бўлсакда бир бора бора олмагандик...оила бирдамлигида аёлнинг роли беқиёс бўлишига бола онгим етмаганди...акамни ёмон кўрардим онамни қийнагани учун....
Чиқиб кетаётганимда ҳам онамни қарғишлари тинмаганди....


Кайфияциз кетаётсам яна йўлимдан Жасур чиқди...
-салом Саодат!!!
Қошим чимирилди....
-мени тинч қўй!!!
Жасур кайфиятим йўқлигини сезиб хазиллашмоқчи бўлди...
-кеча молларингга айтиб берган шеърим ёқдими???
Кулиб юбордим...
-ортингдан сигиримиз рўмолча силкиб қолди!!!
У шеърини эшитганимни ажойиб усулда билиб олганди...
Табассум қилганимни кўриб жилмайди...шу пайт шамоллаган шекилли йўтал тутди...
-камроқ кўчада тур эди!!!-дедим қайғуриб...
-ҳеч қиси йўқ ўрганиб кетганман!!!-деди аксириб қўяркан...
-бобой бўл!!!-дедим жилмайиб...у мендан кўзларини узолмай қолди...қадамимни тезлатдим...

Мактабга етай деганимда Салим ака менга диққат билан қараб турарди...юрагим шувиллади...нима демоқчи бу йигит яна...
Жасур бир менга бир унга қаради...
👍22❤2
#SAODAT

#No_30

#By_Nafisa_Malikova



-Жасур мен ҳозиррр...-дедим унга қараб...
У бироз иккиланиб туриб қолди...
-киравер йигитча...Саодат ҳозир киради!!!-деди Салим ака унга қараб...
Жасурни қовоғи уюлди...энди оғиз жуфтлаганди...
-илтимос Жасурр...-дедим қатъий...
У Салим акага ўқрайиб қараб қўйганча ичкарига қараб кириб кетди...
-менда нима гапингиз бор???-дедим асабийлашиб...
-Саодат...яхшимисиз...сизни ҳафа қилмоқчимасдим!!!-деди мен томон бир қадам ташлаб...ортга қадам босдим...у жойида тўхтади...
-мен дарсга киришим керак!!!-дедим уни ўткир нигоҳларидан кўзларимни олиб қочиб...
-бугун уйингизга онамлар боради...-деди мени чўчитиб юбормаслик учун мулойим овозда...
-мен ўқийман ҳали...-дедим овозим қалтираб...
-важингиз фақат шуми???-деди жилмайиб...юзига эътибор берсам кўзини ости бироз кўкарибди...акамни иши шекилли..
-бу кўзингиз ҳам кўкаришини истамасангиз бу ердан кетинг!!!-дедим бу сафар дадил қараб...
-бугунги учрашувдан кейин буниси ҳам кўкарсин майли!!!-деди кўзларимдан ниманидир қидиргандек тикиларкан...
-беҳуда вақт кетқизяпсиз!!!-дедим мактаб томон бурилиб...
-эшитишимча тиббиёт соҳасига қизиқаркансиз???-деди у ҳам бурилиб...Саломатни иши...тентак қиз...
Тўхтаб қолганимга умид билан тикилди....
-Аллоҳимдан пешонангизга ёзилишимни сўраб қоламан!!!
Уялганча ичкарига югурдим...
Пешонамга ёзилсаммиш...пешонам қурсин менинг!!!
Қарсиллаб урилиб кетдим...
-аҳҳҳҳҳ!!!!!
-ёмон тегдими???-деди Жасур қизариб қолган пешонамга қараб....
-атай қилдингми???-дедим пешонамни уқалаб...
-пешонангдан нолиётгандингку ҳозиргина!!!-деди рашк билан ташқарига қараб қўяркан....
-шунга бир йўла йўқ қилай дедингми???-дедим ёнидан ўтиб кетганча....

Шунчаки пешонангга фақат мен ёзилишни истайман......
Ортимдан шивирлаб айтган гапларини эшитиб юрагим увушди...буларни нима қилса бўлади???

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ Siz shunaqa milliondan bittasiz ONAM ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
Етти кулча. (Бўлган воқеа)

Одил аёли оғир хасталикдан вафот қилгач фарзанди йўқ тул аёлга уйланди.
Эрта ишга чиқиб кетади, кеч қайтади. 6 ёшли ўғли Умар ва 4 ёшли қизи Нигина "она" си билан уйда қолишади. Одил ишдан қайтганда болалари ухлаб қолган бўлишади. Эрта тонгдан болалари уйғонмасдан яна ишга отланади. Аёли болаларига меҳрибон, самимий деб ўйлайди. Унга ишонади...
Бир куни кечаси Нигина ўксиб йиғлаб, уни уйғотиб юборди. Одил югуриб қизининг ёнига чиқди. Қизи қўғирчоғини маҳкам қучоқлаганча алам билан йиғларди. Хотини Нигинани ёмон туш кўриб, чўчиб кетганга йўйди. Нигина ўша кеч отасининг бағрида ухлаб қолди.
Кунлар ўтди...
Бошининг қаттиқ оғриғидан ишдан жавоб олиб уйга эрта қайтган Одил эшигининг тагига келиб таққа тўхтади.
Болаларининг йиғиси оламни тутган, аёли бор овози билан бақириб уларни урар эди. Уйга бостириб кирганда кўрдики ўгай сочиқни учини тугиб, ўша тугун билан болаларини саваламоқда эди.
Одил ажрашди.
Лекин жуда кеч. Нигина дудуқ бўлиб қолганди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢7👍2