🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Nima bo’lganda ham oldinga intiling🚀✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Laa ilaha illallohu vahdahu laa shariyka lah, lahul mulku va lahul hamdu, va huva 'ala kulli shay'in qodiyr " 100 marta Bomdod va Shom namozi farzidan keyin o'qiladi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍 Koʻzoynak bilan roʻmol oʻrashga qiynaladigan uchun roʻmol oʻrash usuli

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Турмушга чиқаётган қизига отаси насиҳат қилиб деди:
“Менга куёвим билан ўрталарингда
бўлган жанжалларни айтма"


Қизи ҳайрон бўлди,
"Нега Отажон?"

Ота жавоб берди:
"Чунки сен уни кейин кечирасан, мен эса, йўқ."

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
#Saodat


#No_82
#By_Nafisa_Malikova



Ҳеч кимга сир эмаски, бахтли никоҳ манфаатлар мувозанатига ва юқори стрессга чидамлиликка асосланади.
Стивен Кинг



-Очил ака...менга ўзингиз бўлсангиз бас!-деди Нигора бахтдан кўзлари ёшланиб...
Очилнинг юраги ҳапқириб кетди...ҳеч ким йўқлигини кўриб охиста ёридан бўса оларкан Нигоранинг кўзидан оққан ёшга бошқа томчи ҳам келиб қўшилганди....


🌺🌺🌺🌺🌺


-дадаси мен Дилбардан бориб хабар олиб келаман...Зарбувидан ҳар нарсани кутса бўлади...тўйда ҳам кела олмади қизим!-деди Зулайҳо ҳавотир билан...
-ўзинг билан Саодатни ҳам олиб ол...ёлғиз борма...-дея Тошбой ота пул бериб юборди...



Мактабим бошланишига саноқли кунлар қолганида бегона жойга боргим келмасди аммо опамни ва митти жиянимни соғингандим жуда...




Борганимизда опам оёқда зўрға турарди...
-Ассалому алейкум!-деди бизни кўриб ҳурсанд бўлсада оёқда тура олмаётгани билиниб турарди...
-вой шўрим бу нима ахвол?-деди онам Дилбар опамни суяб....
-билмасам...мазам йўқ 2 кундан бери ҳеч нарса егим келмайди...-деди оғзи қуриб...югуриб сув олиб келдим...
-ха анов гўрхўхта қани?-деди онам авзойи бузилиб...опам уни билмайсизми дегандек гинали қаради...бечора опам тегмайман деб қанча қаршилик қилгандия...
-Саодат....сен яхшимисан мунчоғим!-деди опам ранги оқариб...опамни қадоқ қўлини тутдим...
-опа...мени қўрқитманг яхшимисиз?
-тур ҳозироқ касалхонага борамиз...Умиджон қани?-деди онам ўрнидан туриб...
-бечора болам ухлаб қолади кўп..менга зиёни тегмаслигини истайдими билмадим?-деди опам синиқ жилмайиб...бир пайт яна ўхшиб қайт қила бошлади...
-ойи!!-дедим бақириб...онам чопиб чиқди...



🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-кечирасизлар...миллатингиз?-деди доктор бизни ёқтирмай...
-ҳозир шу муҳимми?-деди онам жахли чиқиб...опам оёқда зўрға турарди...Умиджонни маҳкам ушлаб овута бошладим...
-менга қаранг ҳоҳласак қабул қилмаймиз! Шахсни тасдиқловчи ҳужжат дедим!-деди қабулхона ходими ҳам...
Қотиб қолгандим...ахир кимдир ўламан деса ҳужжатга бало борми??


-бошлиғингиз қаерда?-деди онам бақириб...


-тинчликми??
Ортимиздан келган одамга қайрилиб қарадик...оппоқ ҳалатни елкасига номигагина илиб олган қандайдир таниш қиёфали йигит бизга тикилиб менга келганда қотиб қолди....
👍13❤3😁1
#Saodat


#No_83
#By_Nafisa_Malikova



Биз ҳар доим ўзимизни танлаймиз деб ўйлаймиз. Лекин, эҳтимол биз ҳеч нарсани танламаймиз. Эҳтимол, ҳамма нарса бошиданоқ аллақачон қарор қилинган ва биз шунчаки танлаганга ўхшаймиз. Эркин ирода - бу хаёлдан бошқа нарса эмас.

Харуки Мураками



Тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди деганлари шумикин....
Қаршисида турган биринчи бор кўрганидан кўра анча улғайиб қолган...сочлари қаттиқ қилиб ўрилган...ним пушти яноқлари...кулгичлари...ақлдан оздургудек тикилувчи кўзлари...
"Кимлигингни унутма...бир қизни деб бунчалик сарсон бўлма ўғлим! Аёлни макрига учма...чунки уни тузоғидан қочиб қутула олмайсан"
Отасининг гапларини эслаб боядан бери тикилиб қизни хижолатга қўяётганини сезди...


Бунча тикилмаса....ниҳоят у кўзларини мендан узиб онамга боқди...
-нима бўлди??

Онам жахлини боса олмасди...йигит босиқ шекилли индамай опамни хоналардан бирига олишларига буйруқ берди...
-менга қаранг! Нима бу ахвол?-деди онам ҳали тўғирланмаган жойга ишора қилиб...
Йигитнинг қошлари чимирилди...
-ҳафа бўлмангку опа сиздек оналарни кўриб онам ёшлигимда ўлиб кетганига ҳафа бўлмай қўйдим...қизингизга қарасангизчи бу ерни бошга кўтармай!-деди жахли чиқиб...у ҳақ эди...онам жимиб қолди...
-керакли дориларни келтирамиз сиқилманг!-деди йигит юмшаб сўнг чиқиб кетди...ортидан чиқдим...
-кечирасиз!
У илкис ортига ўгирилди...
-онамдан ҳафа бўлманг...катта раҳмат сизга!-дедим миннатдорона жилмайиб...унинг кўзларида нурсиз шуъла акс этди...
-мени эсламайсиза доим....-деди маъюс жилмайиб...-бир ҳисобдан шуниси ҳам яхши!-дедию ортига бурилмай юриб кетди...
Тушунмай анграйиб қолдим...уни қаердадир кўрганим рост...аммо қачон???
👍6❤2🔥1
#Saodat


#No_84
#By_Nafisa_Malikova



-Алишержоннн...-деди Хонимқул касалхонага хотиржам юриб келаркан...
Алишернинг юзи тундлашди....
-хурматимни жойига қўйиб гаплашинг!
Хонимқул довдираб қолди...
-узр Алишер Қолдибоевич...яхшимсиз???-деди каловланиб...
-нега уйлангансиз?-деди Алишер қовоғи солиниб...
-шу...кир чирни овқатни қиладиган хотин керакку!-деди Хонимқул бошини қашиб саволга тушунмай қараб қўяркан...
Алишер ғазабнок жилмайди...
-маъсулиятчи?
-эее...шу хотинни ҳаммаси бир гўр касал бўлаверади...дарров касалхонага келиб олганини қаранг!-деди Хонимқул ичида Дилбарни сўкиб қўяркан...
-олганингизда соғмиди? Биласизми нега мен шу пайтгача уйланмадим...уйланиш сиз айтгандек осонмас...бу бир маъсулият...сенга ишонган кўзлар...сени қўлингни тутган нозик қўл...сени фарзандингни тарбияловчи аёл! Мен шунчаки хизматкор эмас муҳаббатидан мени маст қилувчи аёлни истадим! -деди Хонимқулга яқин келиб...-топсам эса сендек хўрлаб қўймайман!
Ўзидан ёш йигитнинг сенсираши Хонимқулга оғир ботди...каттанинг боласи бўлса ўзига...
-сенсираманг укам...-деди ёқасини тўғирлаб...Алишер кулди...
-бир акахоним бўларди...ўзидан кетиб қолганди!..эртаси куни қарасам кўчада ўлиги ётибди...афсус ким қилганини билолмадик!-деди садафдек тишлари билан сирли жилмайиб...Хонимқулни юраги шув этди...
-узр сиз мени нотоғри тушундингиз!
-касалхона ҳамма ҳаражати мендан...айтгандек уйингизга иссиқ чойга бораман!-деди қўли билан ҳайдовчисига ишора қилиб...
Хонимқул енгил тортиб ичкарига кириб кетди...бундайлар билан ўйнашиб бўлмайди....


Ҳикоя ёқмоқдами🤔

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍58❤11
Келинлар ҳеч унутманг...

Келинлар ҳеч унутманг...
Қайнона уйни нури.
Меҳр берсангиз агар,
Сизгадир уйнинг тўри.

Келинлар ҳеч унутманг...
Қайнона уй бекаси.
Ширин сўзли бўлсангиз,
Сиз бўласиз эркаси.

Келинлар ҳеч унутманг...
Қайнона ўғил боққан.
Ким ҳам камчилик топар,
Бўлсангиз агар чаққон.

Келинлар ҳеч унутманг...
Қайнона бўлар давлат.
Қандай келин бўлсангиз,
Сизга ҳам келар навбат.

Келинлар ҳеч унутманг...
Экканингиз ўрасиз.
Хизматин қилмасангиз,
Қайтар дунё кўрасиз...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун дилга
яқиним 🌙

✨🌟✨ Ҳамма нарса ўткинчи. Уларга аҳамият ва қиймат берадиган ўзимиз.

✨🌟✨Сўнг ана шу ҳаёлий аҳамият туфайли озорланадиган ва азобланадиган ҳам ўзимиз бўламиз.

✨🌟✨Аллоҳни берган ҳар бир кунига шукр. Табассум қилишни унутмадингизми?

✨🌟✨Барчангиз Аллоҳга омонатсиз. Яхши дам
олинг...✨🌟✨

💫⭐️💫⭐️💫⭐️💫⭐️💫⭐️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бuсмuллаҳ

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатуҳ.


Қутуғ ойнинг файзли Жума тонги муборак бўлсин!!!

Барчамизга қиш
Тонгларининг софлигидек ва қорларининг оқлигидек пок ниятлар хамрох бўлсин!!!

Аллоҳим дуоларимизга ижобат➖ фарзандларимизга
салоҳият➖
Ибодатларимизга гўзаллик,
Ризқимизга барака➖ берсин!!!
Ўзи қўллаб➖ишларимизни осон ва унумли қилсин!!!

Беморларимизга шифо➖ адашганларимизга ҳидоят➖ қалбимизга➖ поклик берсин!!!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз ➖бўлсин!!!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
✨✨✨✨✨✨✨
❄️Кунларнинг Султони, Ҳайрли Жума муборак бўлсин ҚАДРДОНИМ!
✨✨✨✨✨✨✨✨
🌙 Энг яқин инсонларни кириб келган «Жума» куни билан муборакбод этинг
✨✨✨✨✨✨✨✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бир синглимиз ижодидан:👏👏👏

Ҳазил аралаш ҳақиқат!
☝☝☝☝

Содда эдим, ғўр эдим,
Ё кўзлари кўр эдим.
Бир куйдирги эр сабаб
Пешонаси шўр эдим.

Тангинамда сиҳат йўқ,
Жонгинамда роҳат йўқ,
Бу ўйноқи эримда
Бир аёлга тоқат йўқ.
💪💪

Бирам кўпки дўст-ёри,
Пули бор, яхши кори...
Санасам адашардим,
Юздан зиёд хуштори.
👠👠👠👠

Бир қўнғироқ етарди,
Ўқдай учиб кетарди.
Сўнг ярим тунда келиб,
Пешингача ётарди.

Қайси гўрда билмасдим,
Қайси гулда билмасдим,
Инсоф билан юрса-ку,
Бир оғиз сўз демасдим.
😥😪😭

Кунда жанжал бўларди,
Кўзим ёшга тўларди.
Таъна, иддао қилсам,
У жилмайиб куларди.

Аввал уёққа чопдим,
Кейин буёққа чопдим.
Сизга айтсам, ёронлар,
Охир иложин топдим:
😏😏

Ажратдим жўрасини –
Пучакдан сарасини...
Шу билан топдим гўё
Ғалванинг чорасини.

Сиз улуғ пирим, дедим,
Юзларга киринг, дедим,
Олиму, тақводорга
Яқинроқ юринг, дедим.

Кўна қолди ҳарқалай,
Дўсти йўқ энди талай.
Шунгаям инсоф берган
Художондан айланай!

Шайтон тушди қафасга,
Юрмас ҳою-ҳавасга.
Бошига дўппи кийиб,
Шогирд тушди бир касга.
📝📝📝

Дилим яйрарди пинҳон,
Қўллаб юборди Раҳмон –
Эримни йўлга солган
Битта қори акахон...
👌

Устози деб билардим,
Ё қози деб билардим.
Ҳар замон меҳмон бўлса,
Чопиб хизмат қилардим.

Эрдан кўнглим тўлганди,
Шубҳаларим ўлганди.
Наздимда, ҳаётимга
Энди омад кулганди...

Сўз бермасдан тилимга,
Гуллар тутиб қўлимга,
Ёши қирқдан ўтганда,
Ишқи тушди илмга.

Ишдан анча эрта кеб,
Овқатини чала еб,
Ўғилларни етаклаб,
Кетарди устозга деб...

Кўрсангиз-а кулганим,
Шодликдан минг тўлганим!
Хайҳот, сезмай қолибман
Уч кундошлик бўлганим...
😱😱😱

Сенинг қори акангдан!!!
Тутсам эди ёқангдан.
Хотинли бой бўлмагур,
Уял бола-чақангдан!
😡😡😡

Дейди: “Рухсат бор, хотин,
Эй, юраги тор, хотин.
Агарки, сабр қилсанг,
Жаннат сенга ёр хотин!”
🙏🙏🙏

Дейман: “Сабрим етмагай,
Ярам асло битмагай.
Бунча азобни ҳатто
Дўзахдаям тотмагай...”

Қайга борай давога?
Қўл кўтариб дуога,
Кундоши бўлмаган деб,
Ҳавас қилдим Ҳаввога!

Нетай, инграр ишқ саси,
Таънамас бу қашқаси,
Энди ғинг деёлмайман,
Мен бўлмасам – бошқаси!
😪😪😪

Илгари уришардим,
Бўлак тўшак тўшардим.
Пайт келса заҳрим сочиб,
Бир лаҳзага бўшардим.
👊👊👊

Энди хуноб юрибман,
Кун санаб ўтирибман.
Тўрт кунда бир келади
“Очеред га турибман.
👉👈

Сўзларим эмас ҳазил,
Ўтган куним беназир.
Битта эдим, уч малак
Ҳозир хизматда ҳозир.

Юзта билан юрсаям,
Эр меники деярдим.
Йўлимга чиққанининг
Нақ гўштини еярдим.

Ҳозир-чи, кўзим ёшга
Тўлиқ, умрим кундошга...
Барида ўн фазилат,
Чиқолмайман курашга.

Оҳ, энди у ёр бўлсин,
Менга нафрат ор бўлсин.
Бахт қасримни қулатган
Қори ака “бор бўлсин”...
😬😬😬

Тилим бормас миннатга,
Бўйин эгдим суннатга.
Розимасман эр бериб,
Киролмасам жаннатга!!!
☑☑☑

Умму Амина. 2016 йил.
👍👍👍😃😃

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hijabtutorial 🧕🏻💘
Oson va hozirda urfda bo'layotgan uslub 🥰🫶🏻

Yoqsa reaksiya qoldiring✨
Do'stlaringizga ham ulashing🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
#Saodat



#No_85
#By_Nafisa_Malikova



-ҳа куёв бормисиз?
Зулайҳо она ичкарига кирган куёвини аямади...Дилбар дори таъсирида тинч ётарди...
-ҳа бунга анов холаси ташлаб кетган нарсаларни есин деб ким айтди? Мантисигача еб олди...ошқозони бузилганда...-деди Хонимқул доктор айтган дориларни нархини хаёлан ҳисобларкан...
-Дилбар эсинг жойидами нега у берган нарсаларни единг билмайсанми уни қанақалигини?-деди Зулайҳо жони чиқиб...
-мен қаердан билай ойи..ҳомиладорман ўзимни тия олмадим...ҳам Насибани бир йигит олиб қочиб энди тўйини қиляпти экан шунга ўтган гапларни унутайлик деб бериб юборишган экан...-деди Дилбар ҳансираб....
Хонимқул айтмадимми дегандек қошини чимириб қўйди....
-бу ердан кетсак бир ўқитиб юборамиз...Худодан қўрқмайди экан у..-деди Зулайҳо овози титраб...шунчаликка борибдими демак жигарликни унутган...





Опамни уйига олиб келганимизда анча чиройи очилиб қолган эди...юзига сепкил тошганига бунисини қиз шекилли деб кулиб қўйди...поччамга ҳам ақл кириб қолар дея умид қилган онам бир кун ўтиб қайтамиз деб туриб олганди...куёвни уйида юриш осон эканми...
Кечга меҳмон келди...бу ўша бизга ёрдам берган йигит эди...



-мендан ҳафа бўлмадингизми хола?-деди Алишер жилмайиб...Зулайҳо бетинг кўзинг демай айтган гапларидан бироз ийманиб турарди...
-ҳа ўғлим қаричилик...асаб ҳам кетганда...-деб қўйди рўмолини тўғирлаб...
-мени онам ёшлигимда ўлиб кетган...ўгай онам мен қатори...-деди аламли жилмайиб...баъзан дадаси қолиб ўзига кўз сузадиган ўша мегажинни ўлгудек ёмон кўрарди...
-жойлари жаннатда бўлсин илоҳим...-дея Зулайҳо она узоқ дуо қилди...Алишер юзидан нур ёғилиб турган бу онахонга узоқ термулиб хаёлга чўмди...


Опамни кичикроқ хонасида деразани очганча ўша совға қилинган тиббиёт китобларини қизиқиш билан вароқлардим...жуда ҳам керакли маълумотлар ёзилган эди...анча вақт ўтиб уюшиб қолган оёқларимни уқалаётсам кўзим дераза токчасида турган таниш атиргул шохчасига тушди....
Қўрқиб кетдим...ёнида бир хат ҳам бор эди...
"Бир қишлоқдан чиройли қиз чиқди тўйда сўз айтгани...
Бир столда йигитнинг кўрмади кузатганин.
Дўстлари билан дала томон борибди айлангани
Сувдан чиқа олмай билмабди йигитнинг қутқарганин...
Бечора йигит шўрлик роса гуллар берибди.
Сезмадику қиз уни ҳўрсинибди уфқ томон...
Йигит ишқдан куйиб юртига қайтган экан
Чиқибди бир кун пари гўзал от суруви томон...
Йигитнинг нигоҳини яна сезмай қолибди
Осмондан тушган совға қизни қувонтирибди
Бот бот ўйга толган ошиқни наҳот унутиб қўйибди...."
Қайси ақлдан озган мен билан ўйнашаяпти...деразадан қўрқибгина боқсам ҳеч ким йўқ...югуриб хонадан чиқсам поччам ва онам меҳмонни кузатоётган экан...чопиб чиққанимга ҳамма менга қараганига ҳижолат бўлдим...
-почча ҳовлига ҳеч ким кирмадими???-дедим шошиб....
👍16
#Saodat


#No_86
#By_Nafisa_Malikova



-ўзи шу девор қуришимиз керак эди...ойлик камда..-деб қўйди поччам онамга гинали қараб...онамни арзидан кейин поччамнинг лавозими ошмай қолганди..
-нимадандир қўрқдингизми?-деди меҳмон хавотир билан...уялиб қўлимдаги хатни ортимга яширдим...
-ўзи кўп китоб ўқийди...яна кўзига кўрингандирда!-деб қўйди онам оёқ кийимини кийиб...
-сиз билан ҳангома қилиб одам вақт ўтганини ҳам билмай қолдида...-деб қўйди поччам ялтоқланиб...
-Хонимқул бориб қарачи чиндан ҳеч ким йўқмикан?-деди онам ҳам шубхаланиб...
-ит боғлаб қўйишса бўларкан ҳеч бўлмаса...-деди меҳмон ҳам атрофни қидиришиб...
Мен негадир ўша сирли ошиқдан чўчирдим..у мени ўзимданда яхши биладигандек туюларди...
Атрофни қидиришиб ҳеч кимни топа олишмади...
-ким бўлсаям қочиб кетгани аниқ...-деди меҳмон менга қараб қўйиб...
-майли қўяверинг болам..сизни ҳам ҳеч ёлғизлатмай бошингизни оғритдик...ўзимиз ҳал қиламиз!-деди онам ҳижолат бўлиб...
-майли холажон қизингизга Аллоҳ шифо берсин!-дея жилмайиб хайрлашганча кетди....



-бало борми бир ўзинг у хонада ўтириб..-деди опам жахли чиқиб...-бу ерда қизларни олиб қочиб кетиш ҳеч гапмас! Ҳеч ким додингни эшитмайди!
Шундоқ ҳам қўрқаётгандим...опамни гапи дард устига чипқон бўлди...
-менга Умиджонни ўйинчоғини олиб кел...боя поччанг кирганда унутибди...
-опа поччам ташқарига чиққанмиди?
👍15❤2
#Saodat


#No_87
#By_Nafisa_Malikova



Шу пайт онам кириб келди...
-жуда ҳам чарчадим...-дея кўрпага ёнбошлади..-бирам баъмани йигит экан...гапини тузи бор!
Опам пиқ этиб кулди...
-ажойиб гап топасизда ойи!
-ўқимишли йигит экан...юрт кезган...бизни қишлоққа ҳам келган экан...-деди онам кўзларини ишқаб-гапириб кўзим кетиб қобди боя...уйғотмабдиям бечора...
-чиндан яхши йигит экан..ўрнида куёвингиз бўлганда бу бақиришингизга индамай қараб ўтирмасди!-деди опам кулиб...
-қани унинг?-деди онам қоши чимирилиб...


Алламахалгача кўзимга уйқу келмади...онам билан опамни суҳбатларини тинглайвериб ухлаб қолибман...ажиб бир туш кўрибман...
"Яйловда оппоқ отда Жасур келаётганмиш...қўлида эса ўша атиргул...ёнимга етганда менга гулни берибди...жилмайиб қарасам отда бутунлай бошқа йигит эди...." алаҳлаб уйғониб кетдим...хайрият тушим экан...онам тушни сувга айт дерди...


Қишлоққа қайтганимизда Нигора янгам бизни йўқлигимизни билдирмабди ҳам...
Мактаб ҳам борган кунимизоқ пахта учун тайёргарлик кўришимизни айтиб юборди...у пайтлари кичик синфларни ҳам ётоққа олиб кетишар эди...ҳамма нарсаларимни йиға бошладим...буёғи қайдасан далалар...синфдошлар билан пахта теришнинг ҳам гашти ўзгача...

-сенга пахтада нима бор барибир термайсанку!-дедим Жасурга кулиб....у олифталардек спортивкасини белига боғлаб олганди...
-фақат пахта териш учун боради деб ким айтди?-деди сирли кулиб...
-Саодат...боргим келмаяпти!-нозиккина дугонам пиқиллаб йиғлай бошлади...
-Санобар қўй йиғлама...Саодат ҳам йиғлаб юборади!-деди Жасур куюниб...
-мен йиғламайман!-дедим қошим чимирилиб...Жасур жилмайди....
-асло йиғлама...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22❤1🔥1