This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹❤️Ассалому алайкум. ❤️🌹
🌹Ҳаммаси фикрлар билан бошланади!
🌹Ҳар бир ҳаракат, ҳар бир гап аввало инсон онгида яратилади.
🌹Ҳаракатларимизни ва гапларимизни ҳаётда ишлатишимиздан олдин, олдиндан анализ қилиб кўриш малакаси бизни мақсадлар сари олиб боради.
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
🎈Оддийрок қилиб айтганда, ҳар бир гапимизга ва харакатимизга
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ маъсулиятни ҳис қилсак, яшаш ҳам мақсадларга эришиш ҳам осон бўлади.
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Хайрли тонг кадрдоним!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роббим...
Хеч қачон иймонни йўқотмайдиган қалб бер...

👍2
Ҳаёт
— Юраверасанми, ёшинг 30 дан ўтди,- дейишди.
Жавоб беролмади. Кўнгил қурғур сира кўнмаса, нима қилсин.
Ахийри отасининг қарашлари, отасининг йиғлаб ёлворишлари билан бош ирғиди, розилик берди. Юрагида нимадир узилди...
... Куёв бўлмиш 50 ёшлар бор. Бетоблигидан жуда қаримсиқ кўринади-ю меҳрибон одам.
— Болаларимни оқ ювиб, оқ тарасанг бўлди, — деди.
... Лекин балоғат остонасидаги ўғли ва қизи уни хушламади. Гаплашишмади, пиширса, емади...
Унга "анови" деб ном қўйиб олган болаларнигина эмас, кундан кун сўлиб бораётган ёстиқдошини ҳам қарайверди.
— Пешонангга ёзгани экан, эр худонинг ердаги сояси,- уқтиришди опалари...
Индамади, бу хонадонда ҳеч ким эканлигини-да, касал парваришлаш учун олиб келинганини ҳам айтмади... Бунинг аҳамияти ҳам фойдаси ҳам йўқ эди...
... Бемор оғирлашди. Укасини ва икки опасини чақирди. Кундузи бирров йўқлайдиган бу жигарлар, одатда, эридан бир хабар олиб, меҳмонхонада гурунглашиб тамадди қилардилар-у, кетардилар. Айтишларича, уларнинг ҳам "оиласи, бола-чақаси бор". Бироқ у билан опа-сингил тутиниб, ширингина гаплашадиган қайнопалар борган сари совуқ муомала қилаётгандай. Балки, унга шундай туюлгандир...
Бемор узилганда ҳам ёлғиз эди, кўзларини ёпиб қўяр экан, куюнди, йиғлаб-сиқтади: мавҳум келажагидан бироз ҳадиксиради...
Маъракаларда ош-овқат, келди-кетдига қаради. Ўзининг яқинлари кириб ўтириши керагини айтиб ичкари олишди, аммо улар кетар-кетмас, "қизи " ва қайнопаларининг нигоҳлари уни ташқари қувди...
Уч кундан сўнг ахлат ташлаб қайтаркан ичкари киролмади. Эшикни уриб қўллари толди, чақирди фойдаси бўлмади. Дарвоза олдидаги ота уйидан олиб келинган бир сумка кийимларини олиб қайтди...
Аввалги юмушларини қилиб юраверарди, фақат энди ҳеч нарса аввалгидай эмасди-да: уйни бўлиб олиб алоҳида яшай бошлаган акалар, албатта, янгалар ҳам қовоғини уйган, ота-она дилгир, ўзи қўллари билан катта қилган жиянлар беҳурмат...Дастурхон устида текинтомоққа, дам олишга узанса, ишёқмас, байрам бўлиб қолса бегонага айланганди. Табиатан камгап эди, энди эса гапирадигани йўқ, гапиям қолмаган ўзи...
Яхшиям иши бор: мактабга фаррошликка кирган. Шу билан овунади.
... Идиш-товоқ юваётиб боши айландими, кўзи тиндими, йиқилди.Ўзига келганда шу жойда, фақат онасининг этагида ётарди.Қўшни шифокор чиқибди.
— Асабдан, камқонам, шекилли, эртага шифохонага олиб чиқинглар, даволанмаса бўлмайди, — деди.
Кейин акалари уни
даволатолмасликларини, ойлигини олдиндан сўраб олиши кераклигини айтишди. Индамади...
Онаси билан касалхонага бораркан, ўзига ўлим тилаб борар, бўралаб ёғаётган лайлакқор ҳам, эрта-индин эшик қоқаётган байрам ҳам унинг зулумот дилини ёритолмасди.
—Ҳеч бўлмаса, давлат берган дори-дармонни оласиз, кетмайсиз, —ачинди шифокор опа.
Унга фарқи йўқ эди, қолди...
Эртаси даҳлизда онасига шифокор унинг ҳомиладор эканлигини айтди.
Онаизор ҳеч нарса демади. Балки, ўзи сиғмаган уйига боласи билан сиғармиди деб ўйлагандир.
Бироқ у ўрнидан турди, гарчи тансиқ бўлмаса ҳам у учун аталган ҳамма овқатни еди.
Танига мадор, кўзига нур олиб кирган нималигини билмас, эгнига рўмолини ташлади-ю, шифокор олдига чиқиб кетди.
Энди унга барибир эмасди...
У она эди...
Зуҳра Атажонова

👍22❤2🥰1
Baraka nedir?
U Alloh taoloning yashirin qoʻshinlaridan biridir. Uni bandalaridan xohlaganiga yuboradi. Agar u mol-mulkka tushsa, uni koʻpaytiradi. Farzandga tushsa, solih boʻladi. Jismga tushsa, quvvatga kiradi. Vaqtga tushsa, uzayadi. Va qalbga tushsa, farah-sevinchga toʻladi.
Shayx Ali Tantoviy
💞 Hayotingizga baraka yog'ilsin!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇

👍9
🌺Менинг Онам Энг Дилбар Аёл🌺
Олам узра кезиб пиёда,
Дўст топмадим ундан зиёда,
Ишонмайсиз бу кенг дунёда,
Менинг онам энг дилбар аёл.
Қошларида қалдирғоч учар,
Бизни дея қор , ёмғир кечар,
Кўкси узра қуёш нур сочар,
Менинг онам , энг дилбар аёл.
Сочларида эрир оқ тола,
Қийналса ҳам қилмайди нола,
Онам борки, мен ҳамон бола,
Менинг онам энг дилбар аёл.
Қисматига кўниб яшаган,
Дардин дилга кўмиб яшаган,
Армонларга чўмиб яшаган,
Менинг онам , энг дилбар аёл.
Яширинча ғамларга ботар,
Ухламасдан тонглари отар,
Юрагимда меҳр уйғотар,
Менинг онам , энг дилбар аёл.
Садоқату , вафода тенгсиз,
Муҳаббати мисоли денггиз,
Сўзларимга кўниб хўп денг , сиз,
Менинг онам , энг дилбар аёл.
Истагим шу , доим чоғ бўлсин,
Кўкси доим баланд ,тоғ бўлсин,
Минг йилда ҳам , жони соғ бўлсин,
Менинг онам энг дилбар аёл.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Олам узра кезиб пиёда,
Дўст топмадим ундан зиёда,
Ишонмайсиз бу кенг дунёда,
Менинг онам энг дилбар аёл.
Қошларида қалдирғоч учар,
Бизни дея қор , ёмғир кечар,
Кўкси узра қуёш нур сочар,
Менинг онам , энг дилбар аёл.
Сочларида эрир оқ тола,
Қийналса ҳам қилмайди нола,
Онам борки, мен ҳамон бола,
Менинг онам энг дилбар аёл.
Қисматига кўниб яшаган,
Дардин дилга кўмиб яшаган,
Армонларга чўмиб яшаган,
Менинг онам , энг дилбар аёл.
Яширинча ғамларга ботар,
Ухламасдан тонглари отар,
Юрагимда меҳр уйғотар,
Менинг онам , энг дилбар аёл.
Садоқату , вафода тенгсиз,
Муҳаббати мисоли денггиз,
Сўзларимга кўниб хўп денг , сиз,
Менинг онам , энг дилбар аёл.
Истагим шу , доим чоғ бўлсин,
Кўкси доим баланд ,тоғ бўлсин,
Минг йилда ҳам , жони соғ бўлсин,
Менинг онам энг дилбар аёл.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл киши ўзи билмаган холда Жаннатга кириб кетар экан
Хушхабарни аёлларимизга етказинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Хушхабарни аёлларимизга етказинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2
#Saodat
#No_106
#By_Nafisa_Malikova
-Санобар қизим нега йўқ деяверасан ахир?
Онасининг гапидан Санобар мум тишлади...
-ўқийман ойи...
-ўқитамиз дейишаябди...буёғи қариндош...онаси ҳам бамаъни...катта келинини юришини қара чет элма чет эл...ҳаммаси ўқимишли...-деди онаси куйиб пишиб...Санобар йиғлаб юборди...
-ойи...яна бир йил вақт беринг!
Она барибир онада...қизининг ёшли кўзларига қараб кўнгли юмшади...
-майли бор дарсингни қил!
🌺🌺🌺🌺🌺
-Алишер мендан кейин ишларимни сен давом эттирасан!
-йўқ дада қайтиб бундай ишларга мени аралаштирманг!-деди Алишер қатъий...
-қонингда мени қоним бор...демак бундай ишлар сенга ҳам ёқади...пул топиш осон эмас ўғлим!-деди отаси креслосига суяниб...кейинги вақтлар тез тез тоби бўлмаётганди...
-пулсиз қолсам ҳам ишингизни давом эттирмайман!-деди Алишер костюмини тўғирлаб...
-унда ўша қиздан умидингни уз!
Чиқиб кетмоқчи бўлган Алишер жойида тўхтади...

👍10❤2
#Saodat
#No_107
#By_Nafisa_Malikova
Севиш дегани — бу озимиздаги ва атрофимиздаги минглаб тосиқларни енгиб ўтиш деганидир.
Ж.Ануй
Алишер ўз уйига келиб хонасига кирди...девордаги суратга қараб қалбига илиқлик кирди...директорни зўрға кўндирганди ўзиям...оқ қора расмда қизнинг кўзлари янаям тим қора кўринарди...қанча тикилиб ётди ўзи ҳам билмайди...
-иблисни ишқи фариштага тушибди!-деди маҳзун жилмайиб...
🌺🌺🌺🌺🌺
Очил акам ва янгамни кузатарканмиз уйимиз ҳувиллаб қолгандек туюлди...Очил акам эгнига дадамнинг севимли кастюмларини кийиб олгандилар...қаерларидир дадамга ҳам ўхшаб кетади...Нигора янгам ҳам уйдагилари ва биз билан кўзда ёш билан хайрлашдилар...
Эндиликда уйда 4 киши қолган эдик...
Онам совчиларни қандай кутиб олган билмайман аммо келсам Муҳаббат опамни урушаётган эди...
-қара сени ҳеч ким сўрамай қўйди...сендан олдин синглингни қандай бераман...бутун умр уни ҳам бахциз қилмоқчимисан?-деди онам жиғибийрони чиқиб..шундоқ ҳам сиқилиб юрган опам йиғларди...
-ойи...мен кимга берсангиз ҳам розиман...
Ҳайрон бўлганча жойимда қотиб қолдим...дадамнинг вафот этиши опамга ҳам қаттиқ таъсир қилганди...аммо севгисиданда воз кечади деб ўйламагандим...

👍14❤2
#Saodat
#No_108
#By_Nafisa_Malikova
Эрталаб турсам оппоқ қор ёға бошлаганди...болаликда қор ҳам гўзал бўлармиди ёки инсонлар кўнгли қордек оқмиди?
Юзимни қорга тутганча завқ олдим...мактабга кетаётсам ортимдан қор келиб тушди..
-Саодат!
Қорда янаям оқарган дугонам Санобар қувонч билан мен томон чопди...
-ёғишини қараааа...
Мактаб ҳовлисида аллақачон қорбўрон бошланиб кетганди...Жасур совуқдан қизариб обдон Давлатни бежабди...уёқда Саломат
-бўлди Давлат акам шамоллаб қолади!-дейдимией...Санобар ҳам қордан бенасиб қолмади...менга келганда йигитлар мени аярди...қарасам ҳамма мазза қиляпти...секин қўлимга қор тўпладим...
-кимга отасан?-деди Санобар қизиқиб...Тўғри Жасурга отдим..бечора мендан кутмагани учун қорга бурканди...
-кечирасан!-дедим кулиб..-мўлжалда адашди!
Жасур беғубор жилмайди...
-сизни қўлингиздан қорга буркалиш ҳам шараф!
Шу пайт яна бошига қор тегди...
-бизникигачи?-деди Давлат кулиб...
Киришга бўлди..ҳамма қорга буркалиб синфга кираркан кайфиятимиз дунёларга тенг эди....
Ҳамма дарс тугашини интиқлик билан кутарди...қор забтига олиб ёғарди...
Қўнғироқ чалингач биздан бахтли одам йўқққ...
-торта олмаяпсанми?-дедим мен ўтирган чанани ушлаб торта олмаётган Жасурга қараб...
-оғир экансан!-деди кулиб...совуқдан бурни қизариб қолганди...
-бойнинг боласи нозик бўладида ўзи!-дедим жилмайиб сўнг чанадан тушмоқчи эдим Жасур куч билан тортди...
-гапингни қайтиб олмайсанми Саодат қуши!...-шунақанги куч билан тортдики тезликдан завқ олардим...
Биз болаликка тўймасдик...беғубор заррача ҳам кир йўқ оташин муҳаббатга...
-яна дераза синди!-деди Давлат бошини ушлаб...
-сенга ким уёққа от деди!-Жасур шундай деб куч билан отилган қордан бироз дарз кетган ойна буткул синганини кўриб...
-яна 9ларми?-деди синган ойнадан боққан директоримиз...
Бир қатор бўлиб бош экканча турардик...
-кечиринг устоз...бошқа қайтарилмайди...-дедик бирдан...
-шу ваъдани кўп айтдиларингми ё ойнани кўп синдирдиларингми адашиб кетдим!-деди директор бироз жилмайиб...-эртагаёқ янги ойна!
-хўпп!-дедик яна бирдан...директор кетгач яна бошланди....
-қатиқ учун шунча жой босиб келишинг шартми?-дедим Жасурга кулиб...
-айтаманку сизларни қайсар сигирингизни қатиғи ёқади!-дея қўлимга қараб хавотир билан боқди...-қўлинг музлаб кетибдику...
Нозик қўлларимга боқдим...қип қизил тусга кирганди...начора қўлқопим йўқ...Жасур ўзиникини ечиб менга кийдириб қўйди...
-ўзингчи?-дедим ҳайрон бўлиб...у жилмайди...
-ҳеч қиси йўқ! Уйда яна борр...-деди кипригимга қўнган қорга завқ билан тикилиб...
-маҳалла итлари ҳам сени таниб қолишдими дейман тишламай қўйишди!-дедим кулиб дарвоза ёнига етгач...
-улар билан китоб ўқиган кечаларинг танишиб олганман кўчада...-деди ҳотиржам...
-бореее....-дедим уялиб...аммо унинг ҳар бир сўзи мен учун қадрли эди...
-ўғлим шу совуқда қатиққа келдингми?-деди Жасурни кўрган онам ҳайрон бўлиб...Жасур онамдан бироз ҳижолат бўларди...
-сизларники бошқачада....
-шу Хурматойни ўғли бирам ёқимтойда!-деди онам уйга кириб сандалга оёқ тутиб ўтирсам...этим жимирлади...
-ойи сизга Жасур ёқадими?
-албатта...тарбияли...ота онаси ҳам яхши инсонлар!-деди онам пулларни ҳисоб китоб қиларкан...Жасур онамга ёқишидан хурсанд бўлдим...
-ойи...-деди кечки дастурхонда Фахриддин акам...-сизга бир қизни айтсам совчиликка борасизми?
Гап Санобар борасида бораётганини тушундим...акам ҳам ўйда эди...Санобарнинг ҳам совчиси кўпайган..бундан акам ҳам сиқилаётганди охирги пайтлар...
-ким экан?-деди яқинда бизникига кўчиб келиб яшай бошлаган Холбўта акам жилмайиб...

👍17❤2👎1😁1
-сен билан гаплашиб юрадими тушмагур!-деди онам қоши чимирилиб...Раъно янгам уялиб косаларни ошхонага кўтариб кетди...
-йўғэее...-деди Фахриддин акам ҳижолат бўлиб...-сиз ҳам танийсиз...Санобар борку!
Фахриддин акам умид билан онамни юзига боқди...ягонам акам менинг сизни шунчалик севишингизни билганимда эди...асло бу ғамларни чекишингизга қўймаган бўлардим ўша пайт!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
-йўғэее...-деди Фахриддин акам ҳижолат бўлиб...-сиз ҳам танийсиз...Санобар борку!
Фахриддин акам умид билан онамни юзига боқди...ягонам акам менинг сизни шунчалик севишингизни билганимда эди...асло бу ғамларни чекишингизга қўймаган бўлардим ўша пайт!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23❤3
🧕 Muslimalar kundaligi
#Kardiolog Ammo keyingi bo'ladigan hodisani bilishni istamay , o'zimni uxlaganga solib oldim. -Kechir- tanish ovoz eshitildi. Ovoz egasi yuzimni biroz ushlab turdi-da, meni turtdi- Sadia, tur ketamiz. Vaqt bo'ldi- qo'lidagi soatga qarab, gapirdi. Erinibgina…
#Kardiolog
Bir muddat na u na men gapira oldim. Asta sekin og'irlik qila boshlagani uchun yuzimni burishtirdim. U esa yuzimni xuddi tekshirayotgandek diqqat bilan kuzatayotgan ko'yi yuzimning burishishidan sergaklandi va o'rnidan turdi. Men esa yotgan joyimdan turib unga qarama qarshi tarzda turgancha uning gaplarini tingladim
- Ketish kerak, Sadia. Iloj boricha tezroq- xavotir aralash gapirdi- Bu yer sen uchun xavfli.
-Nega? Nima bo'ldi? - birdan bunaqa gapirganidan hayratlandim
-Ular bilib qolishdi. Organ mafiyalari o'ta kamyob qonga ega ekanligingni bilib qolishdi.- xavotirlanib gapirdi.
-En...di. Endi nima bo'ladi- qo'rqib ketdim
-Hech nima. Hech nima bo'lmaydi. Menga ishon seni o'zim asrayman- "menga ishon" degandek ko'zini ochib yumdi.
Hozirgi vaziyatda unga ishonishdan boshqa choram yo'q ekanligini hisobga olib, u bilan ketdim.
Mashinada hech narsani gaplashmasdan ketar ekanmiz u goho men tarafga qarab- qarab qo'yar va chiroyli qoshlarini yig'ib miyasida nimadirlarni tahlil qilardi.
Aeroportga yetib kelib, mashinadan tushdik va aeroportning o'z-o'zidan ochiluvchi eshigi ikki tomonga ochilib, bizga ichkariga kirishga imkon berdi.
Barcha tekshiruvlardan muvaffaqqiyatli o'tib samalyotga chiqdik.
Biznes klass. Naqadar chiroyli joy. Samalyot saloni oq charmdan iborat bo'lib har bir o'rindiq alohida karovat vazifasini qilish uchun mo'ljallangan edi. Samalyotda ham Damir o'ylashni to'xtatmadi. Negadir kulgim keldi. Hayoti xavf ostidagi men lekin o'ylayotgan Damir. Qarasam qoshlarini chimirib olgancha hali ham asabiylashayapti. Zimdan kuzata boshladim. Terisining tiniqliginiiiii. Hattoki qizlar ham orzu qiladi bunaqa tiniqlikni. Ayniqsa kipriklari va qosh-ko'zlari qop-qoraligidan ba'zida o'ylab qolaman. Onasi yoshligida qozonni tagidagi qorakuyani qoshiga erinmasdan surtib chiqqan bo'lsa kerak. Uni obdon tahlil qilayotganimda birdan tilga kirdi.
-Nega samalyot hali ham ishga tushmadi?- kimdirga turkchalab gapirdi - Xonim, nega biz uchmayapmiz?
-Birozgina sabr qiling. Muammo bartaraf etiladi- qarshi tarafdagi styuardessa javob qaytardi.
Damir esa styuardessa ketishini kuzatib turdi va u samalyotning boshqa qismiga o'tishi bilan o'rnidan turib meni ham tortib turg'azdi
- Ketamiz. Bu tuzoq. Bizni tuzoqqa tushurishmoqchi.
- Qanaqa? Qayerdan bildingiz? - hayratlandim
-Uning formasidagi logotip soxta- meni yurish barobarida sudradi- Shovvozlar biz chiqqan samalyotni ham aniqlashibdi.
Biznes klassdan chiqish eshigiga kelganimizda eshik batamom qulf ekanligini ko'rib nafaqat men balki Damir ham esankirab qoldi. Bir lahzalik hayratdan so'ng u kurtkasi cho'ntagidan ikkita qurol chiqarib
-Ushla.- birini menga tutqazgancha so'yladi- Nima bo'lsa ham o'z joningni asra. Menga nima bo'lsa ham imkon bo'ldi deguncha qoch. Men ularni ushlab turaman.
-Lekin ,Damir.....
-Jim. E'tiroz bildirmasang o'lib qolasan-a bir marta aytganimni qilgin.
U gapini tugatishi bilan samalyot xonasiga to'rtta barzangi va yoshi qirqlardan oshgan nimjonroq erkak kirib keldi
-Ooo Damir Alimov. Sen bilan ham ko'risharkanmizda- qo'lini ikki tarafga yozdi- Qalay. Yurakchasi yaxshimi? Bizga kerak deb aytgandik-a- men tomonga ishora qildi.- Qoyil qoldim lekin bunaqasini olib kelasan deb kutmagandim
Menga yaqin kelib yuzimdan siladi
-Qo'lingni tort undan- bo'yin tomirlari tortib chiqdi- Yo'qsa o'zingga yomon bo'ladi, Mansur
-Hali qushchani rashk ham qilaman degin- mazahlagandek kuldi- Qo'ysangchi, sen bilan meni o'rtamizda seniki- menikisi bormi? Baribir organ bo'lsa qizaloq. Ertaga shunday lazzatdan quruq qolib ketsak o'zimizni bir umr kechira olmaymiz.
Gaplariga tushunmay unga qaradim.
-Voy, qizaloq, hali bilmasmiding. Nima sen Turkiyaga Qora dengizni aylangani keldim deb o'ylaganmiding?- ko'zimga yaxshilab tikildi- O no xato javob. Anqarada seni kelishib olganmiz barchamiz. Seni evazingga Shahram Alimov. Qalay? Narxing zo'r-a? Kimsan Alimovning kichik merosxo'richa baholanding.

👍13❤3
Nima? Baholash? Meni.... meni yana sotishdimi? Yana sotildimmi? Yaqin bo'lmoqchi bo'lgan insonim tufayli yana sotilyapmanmi? Ko'zimga duv etib yana yosh keldi. Damirga umid ko'zlari bilan tikildim.
-Yolg'on-a? Yolg'on deb ayting.- deyarli pichirlab gapirdim
Damir esa afsus to'la ko'zlari bilan menga qaradi.
Bir lahzalik sukutdan so'ng orani yoqimsiz ovoz sohibi buzdi.
-Bo'ldi. Bir-biringizga bunaqa tikilmang. Hozir yig'lab yuboraman- ustimizdan kulgandek qiliq qildi.-To'g'risi zerikdim. Sabr kosam to'ldi. Qizni ushlang- yonidagi barzangiga buyurdi.
Barzangi menga yaqinlashgan zahoti Damir o'kirgancha uning peshonasidan darcha ochib qo'ydi. Samalyot barzangining qulashi tufayli larzaga kelgan chog'da Mansur yana tilga kirdi
- Ancha dadilsan bugun.- birdan to'pponchani menga qaratdi- qani dadilligingni bir ko'raylikchi bugun. Qurolni o'zingga tira-chi
Uning gapidan men hayron qoldim ammo Damir jahli chiqqancha uni yeb qo'ygudek qarab turardi.
- BO'L- Mansur baqirdi- yo'qsa qushchang yettinchi osmonga uchadi
- Yo'q kerakmas. Iltimos.- yalindim
-Tirik qol, Sadia.
Keyingi voqealar juda ham tez sodir bo'ldi. Mansur menga to'pponcha tirab turgan joyida birdan ketma-ket o'q ovozi eshitildi va ortidagi qolgan uchta yigit quladi.
Shu paytda Damir nimadirni sezdi shekilli tez harakat qilib meni yonimni to'sdi......
Yana bir o'q ovozi... meni to'sib, menga qarab turgan Damir asta holsizlandi va o'zini men tomonga tashladi. Uni ushlab qolmoqchi bo'lib o'zim ham yerga yiqildim.
-O'z...ingni as..r..a- zo'rg'a gapirdi- ati..r
Ko'zini yumganidan qo'rqib ketdim
-DAMIIIIR- chinqirib yubordim.
Qo'limga esa uni ushlaganimdagi yopishqoq narsa o'rnashdi.
Qon....

👍9❤8🥰1
#Kardiolog
Damirning qonga botgan tanasini ushlab turarkanman miyam fikrlashdan to'xtadi go'yo. Uning tepasida o'tirib olgancha yuzini siladim. Buncha sovuq.
Asta-sekin samalyot bortida qadam tovushlari eshitila boshlandi. Bu tovushlar boshida asta bosilardi men tomonga yaqinlashganda tezlashib ketdi. Aftidan bir kishi emas.... bir nechta odam kelayapti.
Qadam tovushlari egalari men tomonga kelib bo'lganliklarini his qilgan holda boshimni ko'tardim.
Men tarafga aniqroq qilib aytganda Damirga ko'z uzmay bir qiz va bir yigit tikilib turardi. Yigit so'ngi uslubdagi to'q ko'k kostyum shim kiygan qiz esa tillarang sochlarini nihoyatda go'zal bo'lgan yuzini orqa tarafiga bitta qilib qistirib olgandi. Ular Damirga qarab bir lahza lom-mim demay shok holatda qarab turishdi va birdaniga qiz yig'lab Damirning tanasi ustiga cho'kkaladi va inglizchalab gapira boshladi.
-DAMIR!!!! Damir tur. Tur o'rningdan.- uni siltalay boshladi- kim seni bu ahvolga soldi? KIM? Azizim ko'zingni och. Meni qo'rqitma.
Birdan qizning ko'zi ular tarafga hayratlanib boqib turgan menga va Damirning qoni ilashgan qo'limga qaratildi.
- SEN. SEN QILDING- Damirning yonidan surilib men tarafga o'tib oldi va tartibsiz holda yoyilib turgan sochlarimga yopishdi- SEN AYBDORSAN. SEN. Nega hayotimizga kirib kelding. Gapir nega?- meni battar siltab, inglizchalab baqirar edi- Damirga aytgan edim bu lan'at tekkanga yordam berma degan edim. Lan'atsan sen qiz. La'nat. Damirni sen o'ldirding....
Oxirgi aytgan gaplari tobora miyamga o'rnashib aylana boshladi.
"La'natsan. La'natsan. La'natsan. Damirni sen o'ldirding... O'ldirding"
Boshimni changallab uvvos soldim
- Aybdorman. Aydorman. Damir.... buni xohlamagandim. Buni xohlamagandim.
Birdan yonimizdagi begona yigit tilga kirdi
- Bas, Kristina- yonidagi qizga murojaat qildi- uni olib ketishimiz kerak. Tobora ko'p qon yo'qotadi unda. Bo'ldi siqilma hammasi yaxshi bo'ladi.
Yigit Damirni suyab mashinasiga olib tushdi va meni ham o'tirishimni buyurdi.
Qoraytirilgan mashina oynasiga boshimni qo'yib borar ekanman hammasini yana boshidan o'yladim. Oilamni yo'qotdim. Batamom. Endi hech kimim yo'q.
Ko'zimdagi yoshni kaftim bilan sidirib tashlayotgan paytim men tomonga nafrat bilan qarab turgan Kristinaning nigohiga duch keldim. Bilaman unga ham qiyin yaqin insoni bir qiz uchun hozir o'lim bilan yuzlashib yotibdi.
Mashinaning oldida Kristina va o'sha yigit orqasida esa men va Damir ketar ekanmiz, hushsiz Damirning boshi mening oyog'im ustiga qo'yib qo'yilgan edi. Uning bu qusursiz yuziga termulib, u bunday ishlarga loyiq emasligini tushundim.
Ohista to'zg'ib ketgan sochlarini o'zidek chap tarafga taradim. Bir tarafdan uxlayotganga o'xshaydi lekin ahvoli juda ham og'ir.
-Ketishim kerak.- o'zimga o'zim pichirladim- U baxtli bo'lishi uchun ketishim kerak.... Men tufayli kasofatlar unga yuqmasin.
Oradan taxminan yarim soatlarda o'tar o'tmas katta shifoxona ro'parasiga mashina to'xtadi. Shifokorlar ichkaridan chiqqancha Damirni shifoxonaga olib kirib ketishdi. Ichkariga men ham kirgancha bo'sh o'rindiqlardan biriga o'tirdim.
U esa "Operatsiya xonasi" deb yozib qo'yilgan eshik ortida yotibdi. Qo'lim bilan yuzimni berkitib silkinib, silkinib yig'ladim.
-Agar unga biron narsa bo'lsa nima qilaman?- o'yladim- Agarda u..... Yo'q, yo'q unga hech narsa bo'lmaydi. Yo'l qo'ymayman. Hayotimni evaziga bo'lsa-da uni asrayman. Men tufayli u ham halok bo'lmasin.
Ichimda Allohga yolvordim:
- Allohim, uni qutqar iltimos. Menga chora ber ,Allohim. Xohlagan narsaning ol.... Istasang jonimni faqat uni emas....
Xayollarimni eshikning ochilishdagi ovozi buzdi. Oq xalat va tibbiyot niqobi taqib olgan shifokor chiqib keldi.
Uning oldiga meni turtgancha birinchilardan bo'lib, Kristina yugurib keldi va undan keyin sokinlik bilan Damirni olib kelgan yigit keldi.
- Ahvoli og'ir- afsuslangancha gapirdi doktor- Ko'p qon yo'qotgan. Undan keyin o'q yuragining yoniga joylashgan. Hamma narsaga tayyor turing.

❤16👍11
👍4
Kelin liboslari ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1