This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум!
Дилга яқин инсонларим
Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!
Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!
Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Душанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё ўзи нима?!
- Ғамхона
Кимдир мол истар, кимдир гўзал ёр, яна кимдир иссиқ жой...
Аллоҳ Жалла ва Аъло имтиҳон қилади, қолгани бир баҳона...
Ҳар қандай ҳолимизда хам Аллоҳга шукрлар бўлсин!
Ҳазрати Шамс Табртзий
❄️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тонгни соғ-омонликда кутиб олмоқдамиз, Алҳамдулиллах!
Қиш ҳавоси анча совуди. Қайерда бўлманг, ўзингизни эхтиёт қилинг. Йўлга отланар бўлсангиз, иссиқроқ кийининг, яхшиликлар ҳақида ўйланг, яқинларингизга табассум, меҳр улашинг.
Билингки, хали олдинда бизни кутаётган бахтли кунларимиз ва хушнуд онларимиз бор. У кунларга етмоқ учун бугуннинг совуқларидан ўтишимиз даркор... Бу кунлар хам ўткинчи... кайфият туширишга арзимайди, келажак бахор хаёлида завқланиб, шод яшанг...
Бугуннинг ажойиботларини ўзимиз яратамиз, қадрдон...
Аллох сизга мададкор бўлсин!

❤3👍3🔥1
#Saodat
#No_168
#By_Nafisa_Malikova
Устоз, Раббимиз бизни эшитадими?
- Ҳа, албатта, эшитади.
- Унда, нега мен сўраган нарсаларни бермайди?
- Масалан, табиб сен хоҳлаган дориларни эмас, балки сенга даво бўладиганини беради, тўғрими?
- Ҳа, тўғри.
Абдулҳодий Юсуф
Автобус силкинди шекилли уйқум ўчиб кўзларимни оҳиста очдим...назаримда Жасурнинг елкасига бош қўйиб ётибман...ҳеч ҳам кўзларимни очгим келмади...гуноҳга қўл ураётгандек виждоним қалбим билан олишарди...озгина бўлса ҳам асрга татигулик онларни ҳис этдим...
🌺🌺🌺🌺🌺
Албомимни силарканман ўша туйғуларни яна бошдан кечиргандек мамнун жилмайдим...
-инсон ҳам бир бирини шунчалик севиши мумкинми?
Ҳайрат билан берилган саволда ўзимда ҳам жавоб йўқ эди...
-мумкин экан...-дедим яна ўша лаҳзаларга қайтиб...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Автобусдан тушиб ўша қадрдон қишлоғимизни исини туйдик...
-ҳали ҳам ўзгармагана!-деди у тўйиб тўйиб ҳаводан нафас оларкан...кўзларини юмганда унга меҳр билан боқдим..."баъзи бир туйғулар ҳам ҳеч ўзгармас экан!"
Йўл бўйи уёқ буёқдан суҳбатлашиб кетарканмиз Жасурнинг жиянлари шекилли югуриб келиб қолди...
-тоғажон...менга автомат олиб келдингизми?-деди ҳовлиқиб...Жасур кулди..
-салом қани?
5 ёшлар қатори бу ширин болакай Жасурга ҳам ўхшаб кетарди...
-эе...ойим бувим билан сизга хотин танлаяпти...менга овқат ҳам беришмади!-деди бидирлаб...юрагим увушиб кетди...демак уни уйлантиришмоқчи...Жасур мени ёнимда ўнғайсизланди...
-маҳмадона..энди уйга чоп! Лекин мени келаётганимни айтма совға бўлади!-дея болакайга ширинлик тутқизди...болакай ширинликка қувониб чопиб кетди...қачонлардир мен ҳам шундай чопиб юрардим...беармон...адирлар шамолим остида қоларди...эх шодон болалик сени соғиндим...
Жасур жияни кетгач жилмайди...
-сени биринчи бора кўрганимда шундай эдинг!
Эслолмай қараб қолдим...
-довучча жинниси эдинг...келиб келиб айнан бизнинг дарахтга ёпишгансан!-деди кулиб..эсимга тушиб кулдим..
-ҳамон ёдингда эканда...
-онам мени авайлаб кўчага чиқармасдилар...сени деразадан кўргандим...
Жасур ўша кунни эслаб ширин энтикди...5 ёшлар атрофидаги жажжигина сочлари қирқкокил дўппи қистирилган қизчани аввалига сезмай кейин завқ билан томоша қилган эди...ҳаммасидан ҳам унинг ҳар довуччани оғзига солгандаги ҳолати қизиқ эди...бу муҳаббатни балки Аллоҳ ўша дам юрагига жойлаганмикин қайдам...

❤22👍8
#Saodat
#No_169
#By_Nafisa_Malikova
"Аёллар кишан кабидир, ҳар ким ўз кишанини ўзи танласин!"
У.Б
-яна айни довучча туйган пайтга ташриф буюрубмиз дея атрофга боқдим...ҳамма ёқ кўклам рангига бурканган...Жасур билан бу кўчалардан бирга ўтиш бошқа насиб ҳам қилмас балки...
-яна егинг келдими?-деди меҳр билан боқиб...охиста бош чайқадим...
-мени шу ерда кутиб тура оласанми?-деди жилмайиб..
-нега?
-ҳеч бўлмаса бир маротаба кут мени!-деди шикаста куларкан..итоат билан хўп дея жилмайдим...у тезда бориб келди...кийимларига тим қора қошларига оппоқ чанг қўнибди...
-қаердан келяпсан?-дедим уст бошига ачиниб...у жилмайганча қўлини ҳовучини тутди...ҳовучи тўла кўм кўк чиройли довуччалар...
-ол...
Бир дона олиб оғзимга солдим...бирам мазали...худди ёшлигимда егандек завқ билан едим..у ҳар бир ҳаракатимни ҳотирасига муҳрлаётгандек кузатарди...еб бўлганимдан сўнг кўнгли тўлиб жилмайди...
"Энди ўлсам ҳам армоним йўқ Саодат"...Жасур қизнинг ним пушти лаблари узра бориб келган довуччаларга ҳавасла боқди...
-тўйга борасанми?-деди Жасур қолган довуччаларни қўлимда ушлаб еб кетаётсам...
-менимча йўқ...-дедим ҳўрсиниб...қай юз билан борай?
У ҳам жимиб қолди...сўнг тилга кирди...
-аканг бўйича бир нималарни аниқлагандек бўлдим..қайтганингда келсанг кўрар эдик...
-бир томондан қўрқаяпман Жасур...буни нега яширишган экан ҳарбий қисм?
Жасур ҳам ўйланиб қолди...
-ҳавотир олма..албатта тагига етамиз!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Кетганидан кейин бўйлари ўсиб янада ўктамлашиб қайтиб келган ўғлига қараб Хурматойни кўнгли ёришиб кетди...
-ўзим айланай жоним болам...
Хурматой опа Жасурни маҳкам қучганча қизини чақирди...
-Турсуноййй...чиқ уканг келди!
🌺🌺🌺🌺🌺
Жасур қадрдон хонасига кириб энтикиб қўйди...хонаси кетганида қандай бўлса шундай эди...
"Ўтмиш..
-Жасур нега доим ўлим хавфи 90/100 бўлган операцияларда қатнашишни истайсан?-деди Фёдер Повлов меҳр билан боқиб...гуруҳнинг энг етакчи шу билан бирга ўлимдан ҳам қайтмайдиган бу йигит унинг эътиборига тушиб улгурган эди...
-кимгадир керак бўлсам Аллоҳим асрар...-деганди Жасур ўша дам ўксиниб..."
Деворга суянганча яна Саодатни ўйлади...эшик тирқишидан боқиб ҳўрсиниб қўйган онасини сезмади...
✅✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿

👍36❤7🔥5
👍5❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
…10 йил бирга яшамаган пайтларимиз бир биримизга тез-тез мактуб ёзар эдик. Хар ёзган мактубим сарлавхаси ушбу шеър билан бошланар эди. Баъзан шошилиб ёзган хатларимга шеърни ёзиш ёдимдан кутариларди. Шунда хожам нега шеърни ёзмадинг деб хавотир билан жавоб мактубини ёзардила. Гуёки ушбу шеърда мани холатим яшар эди.
Севгим тугрисида 10 варок мактуб битгандан битта шу шеър билан мухаббатим исбот топаятгандек эди гуё.
Бугунок хожангизга ушбу шеърни ёзиб юборинг, хаммамизни ойлаларимиз мустахкам булсин.🤲
Куп аёллар ёзадилар, келиб узгармаганла сизни хожангиз кутганингизни билди…..
Муслималарим, эрни хотин учун хотинни эр учун килган дуоси ижобат, ин ша Аллох. Дуо эса такдирни узгартиради. Эрларимиз хаккига куп куп дуода булайлик.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Севгим тугрисида 10 варок мактуб битгандан битта шу шеър билан мухаббатим исбот топаятгандек эди гуё.
Бугунок хожангизга ушбу шеърни ёзиб юборинг, хаммамизни ойлаларимиз мустахкам булсин.🤲
Куп аёллар ёзадилар, келиб узгармаганла сизни хожангиз кутганингизни билди…..
Муслималарим, эрни хотин учун хотинни эр учун килган дуоси ижобат, ин ша Аллох. Дуо эса такдирни узгартиради. Эрларимиз хаккига куп куп дуода булайлик.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гўштли нон тайёрлаймиз.
🧑🍳 Керакли масалиқлар:
✅ Ун – 250-300 гр
✅ Сут – 50-100 мл
✅ Сув – 50-100 мл
✅ Таъбга кўра туз, шакар, дрожж
✅ Сарёғ – 2 ош қошиқ
✅ Гўшт – 300-350 гр
✅ Пиёз – 1 дона
✅ Таъбга кўра туз, мурч ва зира
🧑🍳 Тайёрланиши:
Дастлаб, идишдаги унга илиқ сут ва сув, дрожж, шакар, туз ва икки ош қошиқ сариёғ солиб юмшоққина хамир қорамиз. Хамирни бироз оширишга олиб қўямиз. Энди начинкасини тайёрлаймиз.
— Гўштни идишга майдалаб тўғраймиз, устидан пиёзни ҳам майдалаб ташлаймиз. Сўнгра биринма-кетин туз, мурч ва зира солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Ошиб чиққан хамиримизни 5-6 бўлакка бўлиб оламиз.
— Ҳар бир бўлакни зувала қилиб оламиз. Зуваламизни ёйиб, видеодагидак қилиб кесиб, ичига начинкамизни солиб буклаймиз. Духовкада 180°C да қизартириб пишириб оламиз. Нонларимиз тайёр.
Ёқимли иштаҳа, азизлар❤️

👍6
Кўкрак бези саратони билан касалланган аёллар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда..😔
😱 Кўпинча аёллар шифокорга 4-босқичда мурожат қилишади, бу жудаям дахшатли!
👩⚕️ Таниқли Америкалик шифокор - маммологлар бу кассаликнинг 11 яширин белгилари ҳақида огоҳлантирдилар!
⚠️ Ҳар бир ўзини соғлиги учун қайғурган аёл буни билиб қўйиши шарт!

👍8
#Saodat
#No_170
#By_Nafisa_Malikova
Уйга келганимни қайдан билган Саломат келибди шошиб...
-сизни кўрадиган кун ҳам бор эканку!-деди ўпкалаб...-қишлоқда Саломат деган дугонам бор эди демайсан?
Анча суҳбатлашиб қўярда қўймай рози қилди эртанги тўйга...
-қара Жасур шунча жойдан келганда сен бир қадам бўлиб бормасанг қайтиб дугонам демайман!-деди қатъий туриб олиб...хўп дея жўнатдим...синфдошлар нима деркин...охирги марта ўша аянчли тўйда кўришган эдик...
Фахриддин акам тишлаб кетган нонни қучганча йиғладим...
-сизни кимга озорингиз етгандики сизга буни раво кўришди ака...албатта ўша қотилни топаман!
🌺🌺🌺🌺🌺
Янгам яқинда олган бежирим либосини тутқизди...
-шуни кийинг мендан кўра сизга кўп ярашади!
-шу тўйга бормасамми?-дедим ўйланиб..
-қўй қизим Саломатни онаси ҳам тоза тайинлаб эди келсин деб!-деди онам кўрпа қавиркан...-ҳам тўйингдан олдин бир кўриб келасан сепини...
Бир пайтлар кўчага ҳам чиқармаган онам мени кўнгли ярим деб овунишимни истарди...
🌺🌺🌺🌺🌺
Саломатларни ховлисида куёвнавкарлар келган келин ўтирган хона буёқда деб синфдош қизлар олиб кириб кетди...
Саломат жуда хушрўй келин бўлибди...синфдош қизлар бири олиб бири қўйиб мени саволларга кўмиб ташлади...
-қўе ҳамманг...бечорани қара ўзи озиб кетган!-деди Саломат шартта...ҳамон шаддод ва беғубор эди..
-Саодат ортингга қара!-деди мен томон кўйлагини этагини кўтарганча яқинлашаркан...ҳайрон бўлдим..
-нега?
Қошини чимиргач мажбур ортга қарадим..бир пайт оёғи билан ортимга енгилгина тепди...
-илоҳим Жасуримизга тег..мени йўлимни бериб севганинг билан қўша қаригин!
Қизлар қийқирди...ортимга араз билан ўгирилдим..
-боласи йўқларни тепишмасмиди? Бу нима қилиқ?
Саломат ўзига ярашган табассуми билан менга боқди..
-момом мана шу урф одатда кўп гап бор дерди...бир пайтлар қариндош опам шундай тепганди севганингга тег дея...қара!
Беғубор дугонамни маҳкам қучдим...кўзим ёшланди...қанийди ёрдам берганда...юз марта тептирмасмидим сенга!
Бир пайт Давлат кириб келди...жуда ҳам келишган йигит бўлибди..Саломат эгилиб салом соларкан қувончдан кўзлари порларди...
-кўп яша илоҳим Саломат!
Шу икки оғиз сўзда бир олам маъно мужассам эди...
Келин куёвни ортидан қизлар юрарканмиз куёвжўралар шодон.
қийқирарди...синфдошларимни жуда ҳам соғинганимни сездим...кўзим бошқа синфдошлар ўртага олиб даврага тортаётган Жасурга тушди...костюм шимда худди куёвлардек бўлиб қолибди...йўл бўйида дуо қилиб ўтирган кайвонилардан бирини гапи қулоғимга чалинди...
-Хурматойни ўғли келибдику! Каттакон милиса бўлганмиш неварамни сўраса берардим!
Ичимда нимадир ғимирлади...

👍16❤6
#Saodat
#No_171
#By_Nafisa_Malikova
Ҳовлида ўтган тўйларнинг ҳам шукуҳи ўзгача бўлган экан ўша дамлар...
Саломат ва Давлат худди мактаб партасида ўтиргандек бемалол суҳбатлашиб ўтиришарди...дам бадам жилмайишлар..меҳрли қарашлар...
-юр ўйна Саодат!-деди Жамила даврага тортиб...
Даврага қарасам бир қиз хира пашшадек Жасурни ёнида ликилларди...Жасур эътибор бермай ийманиб ортга сурилган сайин яна авжига чиқарди...нима бало онаси тўйда туққанми бу қизни? Кўзимни узиб ўзимни босишга ҳаракат қилардим...ахир у ҳам кимгадир уйланадику кун келиб!
Жасур ҳадеб ўзи томон келаётган қизга нима деярини билмасди..қиз боламидики уялиб стулга ўтириб олса...қизга тик қаради...йўқ бу қиз қайтмайдиганлардан шекилли...Жасурга бошдан оёқ суқ билан қараётганди...
-Жасурр...
Саодатни овози қулоғига чалингач ўша томон боқди...
-ҳа Саодат?
-табрик сўз билдирмаймизми?-деди қиз юзи ловуллаб...
-ҳозирми?-деди Жасур баланд мусиқа келаётган саҳнага қараб қўйиб...сўнг қизнинг чимирилган камон қошига қараб бир нимани илғади...
-унда ўйнайвер!
Аразлаганча ортига бурулиб кетган Саодатга қараб жилмайди...
🌺🌺🌺🌺🌺
-Саодат ўша йигитга тегарканми?-деди Давлат ёнида жилмайганча шарбат хўплаб қўйган ёрига боқиб..
-қайдам? У йигит жуда ҳам сирли! Менга қолса Жасурга тегса эди!-деди куёв томон энгашиб..
-дўстимни ўрнида бўлсам олиб қочардим шартта!-деди Давлат Саломатга мафтун бўлиб тикиларкан...-менга қара ёпинғичингни ёп ҳамма қараяпти!
Саломат одатдагидек лабини чўччайтирди...Давлат итоаткорлик билан ёпинчиғини юзига тушурган севгилисига кулди...
-помадангизни мазаси қанақа экин?
Саломат дув қизарди..
-бутун умр шу помадамни гапирасизми?
Маҳкам бир бирига чирмашган қўллар стол остида ҳеч кимга кўринмасди...

❤21👍14😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўкрак бези саратони билан касалланган аёллар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда😔
🧑⚕Лекин шифокор - мамологлар бу кассаликни 11 яширин белгилари ҳақида огоҳлантирган
👩Ҳар бир ўзини ҳурмат қилган, соғлиги учун қайғурган аёл буни билиб қўйиши лозим деб ўйлайман
Яқинларингизга улашинг ☺️
𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇
@superkelinlar
┄┅┅••═•⊰👩🍳👩🍳👩🍳⊱•═••┅┅┄
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg

👍6❤2
ЭНГ ОҒИР ВИДОЛАШУВ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарча пардасини туширдилар ҳамки, аламлари олдингидан-да кучая бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак бошларини Оиша онамизнинг қўйнига қўйдиларда қўлларини самога кўтариб: "Рафийқи Аъло, Рафийқи Аълога...” дедилар. Сўнг қўллари ёнларига тушди. Ўлим фариштаси энг покиза руҳни олиб кетди. Ана шу лаҳзада буюк шахс соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт қиссалари ўз ниҳоясига етди. Бир-бирининг гўштини еяётган, ўзаро зулм, куфр ва туғён ботқоғига ботган оламни қутқариб, уларга нур таратган, устиларидан куфр машаққатларини итқитиб ташлаган зотнинг ҳаёти ниҳоясига етди. Ана шундан сўнг катта фожиа юз берди. Саҳобалар хабарнинг қўрқинчидан эсанкираб қолишди! Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу хабар Мадина четроғидаги Сунҳ деган жойда эканлигида етиб келди. Ўша лаҳзада у зотнинг ҳолати ҳақида сўраманг. У киши ҳеч қаерга қарамай тўғри ҳужраи муборак томон йўл олди. Бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларини очди. У зотнинг юзларида нурни, ҳурриятни, ҳидоятни, бутун тарихни, эски хотираларни кўрди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни видолашув ўлароқ ўпар экан, кўз ёшлари дарё бўлди, оғриқли йиғи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳуввиллаб қолган қалбини ўртарди. Шундан сўнг: “Эй Аллоҳнинг Расули, тириклигингизда ҳам хушрўй эдингиз, ўлимда ҳам хушрўй бўлдингиз”, дедилар. Суюклиларига видолашув назарини ташладилар. Бу инсонни танимасдан илгари ўзининг ҳам қалби акс-садолар билангина тўлган уйга ўхшарди. Танигандан кейин эса, илм, ирфон ва иймон-ла тўлди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Кошки кетмасангиз эди”, дея ҳайқирди. У зотнинг уни чиқмаса-да мазкур ҳайқириқни бутун борлиқ ешитди. Ўрнидан турар экан, елкасида оғир жудолик деб аталмиш залворли тоғ бор эди. Боз устига уммат ўртасида бўлинишга йўл қўймаслик юки ҳам бу зот гарданига тушганди. Ногоҳ Умар розияллоҳу анҳуга кўзи тушди. Умар масжидда қиличини яланғочлаб одамларга: “Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлди деса, бошини оламан!" дея ҳайқирардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлган, у зотни энг яхши таниган, шариатлари ва буюк муваффақиятларини энг яхши биладиган киши Умарга: “Жим бўл, эй Умар!” деди. Сўнг қалблари тилка-пора бўлиб, турли ҳаёлларга борган одамларга қарата: “Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ибодат қилган бўлса, бас, у зот вафот этдилар. Ким Аллоҳга ибодат қилган бўлса, бас, Аллоҳ ҳаргиз ўлмас!” деди. Шу гапдан кейин Умар розияллоҳу анҳу чўккалаб қолдилар. Умар розияллоҳу анҳу ҳушидан кетди: “Шу йўсинда вафот этдилар! Мен билан хайрлашмасдан кетиб қолдилар!" Чўриларни калтаклаб, болаларни қўрқитишнигина қойил ҳиладиган, оддий ҳаёт ташвишлари билан ўралашиб юрган кишидан инсу жиннинг шайтонлари қочадиган Умарул Форуқни ясаган зот энди йўқ! Умар розияллоҳу анҳу энди у зот билан бирга ўтира олмайдилар, қўлларидан тутолмайдилар, муаттар бўйларини ҳидлолмайдилар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу эса мутлақо гапирмай қўйдилар. Инсонлар у зотга гапирар, лекин Усмон уларга жавоб қайтармас эди. Саросимага тушиб қолганлари учун ушбу борлиқда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанозаларидан бошқасини кўрмай, гўёки ҳаётдан зериккан одам сингари бўлиб қолдилар. У зотни етаклаб юришди, холос. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса хабарни эшитибоқ, кучдан қолиб, ерга йиқилдилар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу эса Мадина кўчаларини фақат зулматли ҳолда кўрадиган бўлиб қолди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эса қўлида таёқ билан тупроқ ўйиб: "Пайшанба куни. Пайшанба куни қандай кун? У Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам беморни зиёрат қилган кун", дерди тинмасдан.
«Буюк шахсият» китобидан.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇

👍18❤4😢2
#Saodat
#No_172
#By_Nafisa_Malikova
-бунча сиқилма бола бир қизга!
Элчин Қодир акани гапига шикаста жилмайиб қўйди...
-ўғри десам туппа тузук йигит экансан...тухмат билан қамалганинг шундоқ кўриниб турибди!
-ака оппоқ эмасман..қайтар дунё эканда!
Элчин киртайиб қолган кўзлари билан илиққина нур тушиб турган кичик дераза токчасига боқди...ёдида шундай вақтлар қирлар қизил лолаларга бурканарди...хаёлидан яна лип этиб Муҳаббат ўтди..кўкси ҳижрондан сиқилди..."балки топганинг мендан ортиқдир Муҳаббат"
-махбус Элчин тур...-деди зобит эшикни очиб..-сени кўргани келишибди!
Элчин пойинтар қадам босиб кўришув хонасига етиб борди...эшик очилгач кўзи тушган инсонни кўриб қорачиқларда ёш мавжланди....
Йўлларимни айро қилиб
Муҳаббатим арзон билиб
Энди менга юзинг буриб
Мени йўқлаб келган эмишсан, ёр
Юрагимга озор бўлиб
Йўлларимга зор-зор бўлиб
Ҳаётингдан безор бўлиб
Мени йўқлаб келган эмишсан, ёр
Тугаб бўлган эртагим
Ўзгаларга эрмагим
Ғурури йўқ тентагим
Мени йўқлаб келган эмишсан, ёр
Юрагингдан юлиб-юлиб
Кўзинг ёшга тўлиб-тўлиб
Мени йўқлаб келган эмишсан, ёр
Дунё шартига кўниб бўлганда
Умид гулим сўлиб бўлганда
Девор каби нураб бўлганда
Мени йўқлаб келган эмишсан, ёр
Аллақаердадир зобит хонасида магнитафон мунгли куй таратарди....
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Саодат аканг ҳеч ким билан тортишиб қолмаганмиди?
Уйимга кузатиб бораётган Жасурнинг саволидан бироз ўйга ботдим...
-йўқ...акам бировнинг дилини сиёҳ қиладиган инсон эмасди!
-тушунарли...эртага акангни армияга жўнатган қисм билан ҳам гаплашиб кўраман...-деди мен билан тенг қадам ташлаб бораркан...
-сени ҳам қийнаб қўймайманми тўй арафаси?-дедим ичим тўлиб...унинг мунгли кўзлари менга саволомуз боқди....
-тўй арафаси?
-ахир жиянинг...-йўқ давом эттира олмадим...бўғзимни нимадир куйдирди...у мени тушуниб ҳўрсиниб қўйди...
-бир қизни бахтиқаро қилгим йўқ...
Уни титраб турган қўлини тутгим келди...аммо...ўша аммолар бизни ушлаб турарди...
Уйим яқинида машинасига суянганча турган Алишер акани кўриб ўнғайсизландим

👍14😢6
#Saodat
#No_173
#By_Nafisa_Malikova
"Шу йигит шекилли" ўйлади Жасур...Саодат у тараф қадам босган сайин юраги тилкаланарди...
-кўришгунча Жасур...
Назарида қиз ҳам унга мунғайиб қарагандек бўлди...йигит ҳеч ҳам хатда тасвирланган йигитга ўхшамасди...қизиқ? Йигитнинг ўзига бот бот қараётганини тушунган Жасур юзини тескари буриб кетди...
-яхшимисиз Саодат?
Алишер ака гоҳ Жасур тарафга гоҳ менга боқарди...яхшиям Жасур кетди йўқса унинг юзига қандай қарардим...
Ийманибгина салом бердим...Алишер ака яқин келиб одатидек чаккамга атиргул қистирди...
-яна уздим ҳафа бўлмайсиз!-дея соғинч билан жилмайиб пешонамга яқин келиб охиста лабларини босди...
-сизни Аллоҳ бизни иймонимизни синаш учун яратган шекилли...
Уялиб ўзимни тортдим..ўрнида бошқа йигит бўлса балки бу ҳолатда мени ўзгаси билан кўриб жахли чиққан бўлар эди...
-у йигит синфдошим...-дедим кўзларига боқиб...
-ҳафа бўлманг аммо бу ҳолат менга ёқмади!-деди оппоқ юзи бироз тундлашиб...рашки келганини тушундим...
Шу пайт мендан ҳавотир олган шекилли онам дарвоза пойлаб қарагач бизни кўриб чехраси ёришди...
-Алишержон..қачон келдингиз?
Алишер онам билан самимий сўрашиб машинадан бир дунё нарса чиқарди...
-бу нимаси?-дедим бироз жахлим чиқиб...
-аралашманг!-деди жилмайиб...-бу сизни дунёга келтирган онангизга...
Уни онам етаклаб кетди...янгам овқатга унаб кетди...акам ҳам келгач хонамга кириб кетдим...
Анча вақт ўтиб уни кетаётганини сездим...
-омонатингизни эртага олиб кетаман...тўйни айтган вақтимни маслаҳатлашиб кўрарсизлар...
Унинг гапини эшитиб жойимда қотдим..демак у тўйни белгилаш учун келган...дарров жойимга ётиб олдим...ёстиқдан бошқа дардкашим йўқ ҳозир...
Анча вақт ўтиб деразам шитирлади...қўрқув билан секин боқсам Алишер ака...
-ўзи юрадиган атиргулингиз бугун эгаси билан келди...
Гулни моҳирлик билан дераза токчасига жойлади...унинг меҳрли юзига боқиб виждоним қийналиб охиста жилмайдим...
-эгаси ўша пайт нега кўринмаган экан?

👍39❤7
Эски кундалигимни топиб олдим...
Ўқисам... ўзимча кимдандир хафа бўлган эканман... Энди эса кўряпманки, ўша одамни ҳам ҳаётнинг ўзи бир чиғириғига солиб ўйнади.
Қалб оғриғидан қийналган эканман, кўряпманки қалбнинг яраси ҳам битди. Агар шу кундалигим бўлмаса хотирам эски ишларни мутлақо эслатмас экан...
Унутибман, демакки инсоннинг унутувчанлиги рост!
Бу кундаликка жуда кўп изтиробларни битган эканман, ҳозир у воқеаларнинг ярмидан кўпини қайта кўз олдимга келтиролмадим.
Яна...
Мен сатрларга кўз югуртириб ўша пайтларда барибир кимгадир қаттиқ ишонган аёлнинг номаларини ўқигандек бўлдим.
Ишонган эканман...
Демакки, номардларни-да азиз санайдиган феъл-атворим бўлган ўшанда!
Вақт нега ҳамиша бизга унутиш шаробини ичиради?
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Чунки бу ягона дори!
Оғриқларни унутасиз ва айнан унутиб юборганингиз учунгина уларни кечирасиз...
Азизахон Исмоилова

👍8❤1
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган.....
Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.
ХАЙРЛИ ТУН!
АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ!

👍5