#Saodat
#No_186
#By_Nafisa_Malikova
-Жасур сенга гапим бор!
Дмитрийни ёнида баҳслашиб ўтирган Жасур менинг бу гапимдан сўнг менга ялт этиб қаради...
-ҳозир келаман Дима...
Уни ортимдан келаётганини сезаяпман кўзда ёш...биламан бу осон бўлмайди...
-тинчликми Саодат?-деди Жасур менинг хонамга кирганимиздан сўнг...
-бу ерга нега келгандинг?-дедим ўзимни қўлга олиб...у ҳайрон боқди...
-нега бундай савол беряпсан?
-ишинг деб келгансан тўғрими...мен бориб даъво очмоқчи бўлдим..аммо энди фикримдан қайтдим!
Унинг кўзлари шундоқ ҳам дардли эди...
-Саодат менинг ҳисларим ишимга ҳалал бермайди..ҳавотир олма!
-меники ҳалақит беряпти...тез кунда тўйим! Биласанми нега уни танлаганман? Чунки у доим ҳар қандай вазиятда ёнимда эди...
Гапираяпману боғзимга нималардир тиқилаяпти...
-бу гапларни ишга нима алоқаси бор?-деди у оёқда зўрға тургандек деворга суяниб...иккимиз ҳам бир кун шундай бўлишини билар эдик...
-қолган ишларни унинг ўзи ҳал қилади!
Жасур мендан кўзларини олиб қочди...
-кет деяпсана...-деди шикаста овозда...қанийди қол дея олсам...Алишердан бир умрга қарздорман...қандай қилиб уни рад эта оламан..бу юракни суғуриб қайга отсам экин?
-ха...энди йўлларимиз айро бахтли бўл!-дедим кўзимдаги ёшни яшириб...
-мен бу ерга сени бахтингни бузиш учун келмадим...хаёлимни бир четида ҳам асло ёмон ўй ўтмади Аллоҳ шоҳид!
Билсанг мен шундоқ ҳам сендан қолган хотиралар билан бахтлиман! Ундан ортиқ бахтни бу юрак кўтара олмаса керак...-деди тим қора кўзларида ёш мавжланиб...
Ичим тўкилиб кетай деябди...биринчи марта ўзим учун энг ҳоҳлаган нарсамни ор номусдан устун қўйгим келди...
-бир нарса сўрасам майлими?-дедим йиғлаганча...
-сўра...-деди овози титраб..
-сени сўнгги бор қучсам майлими?
У хазин жилмайди..
-бу бутун умр мени ишқингда ёқишинг учунми?
Ёнсин ўша дунёси...ўт кецин борлиққа...сени қайта кўраманми йўқ! Юрагимда армон бўлмасин севгинг иси...
Уни маҳкам қучдим...у охиста сочимни тутди...
-кечир мени Жасур...-дея унга қарадим..у фақатгина сочимни тутиб турар...қўли менга етмай ҳавода муаллақ қотиб турарди...
-агар жаннат насиб этса...мана шу сочларингни силашни истардим...-дея сочимни қўйиб юборди...-алвидо Саодат...
У қўйиб юборган сочларим ўксингандек белим узра ҳилпиради...у кетди...эшик ёпилгач ерга чўккалаб қолдим...
Қанча ўтирдим билмайман бир пайт Маърифат кириб келди...
-Саодат...сенга нима бўлди?
-бир кемани танладим...лекин чўкяпман..эшитяпсанми?-дедим ўксиб...
-у кема сенинг кеманг эмас десамчи?

👍28😢5😭2
#Saodat
#No_187
#By_Nafisa_Malikova
Бир хонали квартирада ўтираркан Жасур намозида Аллоҳдан тўғри йўл сўрарди...
Перашкасини мазза қилиб соуси билан еб олган Дима Жасурнинг совуб қолиб ейилмаган овқатига ачиниб қаради...қийналиб кетди шу бола...ичида пичирлаб қўйди...
Ёнига келиб ўтирган Жасурни елкасини қоқди...
-сиқилма дўст...энг муҳими қизни кўрдинг!
-мен ундан ҳафа эмасман...уни феълини биламан...нимадандир ҳавотирда...-деди Жасур қорни очиб кетганидан ҳоҳламайгина совуб қолган перашкини қўлга олиб...
-гапни қара...канешно сендан хавотирда!-деди Дима чой хўплаб..
-бир ўзим изланаман билдирмай...
Шу пайт эшик тақиллади..Дима очишга кетди...
Жасур буёғига қандай йўл тутиш ҳақида ўйларди...бир пайт ранги оқариб Дима келди...
-Жасур менимча бизга хат жўнатган инсон ҳозир шу ерда!
Жасур ҳайрат билан эшик тараф юрди...
🌺🌺🌺🌺🌺
Ташқарига чиққанимда Алишер ака энди келиб машинадан тушган экан...атиргулларига қараб виждоним сал тинчланганини сездим..бу йигитни ҳам бахциз қилгим йўқ..аммо шунча ёрдам эвазига йўқ десам...
-Саодат нега жуда ҳомушсиз?-деди қизарган кўзимга боқиб...
-Алишер ака...тўғриси мен акамни қотилини топмоқчи эдим..
Алишер ака менга ҳайрон боқди...
-акангиз ўз ўлими билан вафот этмаганми?
-йўқ..баъзи нарсалар аниқланди...аммо...
-анчадан бери шу ташвишдамисиз?-деди менга хавотир билан боқиб...бош силкидим..
-ўзим ҳал қиламан..ҳавотир олманг!-деди қатъий...

👍14😢6😭2
#Saodat
#No_188
#By_Nafisa_Malikova
Унинг ёнидаги ўриндиқда ўтирганча буёғига нима қилиш ҳақида ўйлардим...мени кузатиб юрган кимсалар Алишер акага ҳам зиён етқизсачи...
-Саодат...хомушлик сизга ярашмас экан..-деди Алишер ака йўлдан кўзини олиб менга боқаркан...
-Алишер ака мени опамни уйига ташлаб қўя оласизми? Негадир уларни соғиндим..
-мени ҳам ҳеч соғинасизми?-деди ҳомуш тортиб...у сезгир инсон..менимча мени қийнаётган саволлар уни ҳам қийнамоқда...
-ҳафалигим сизга боғлиқ эмас...ҳавотир олманг!-дедим унинг кўнглини оғритгим келмай...мен учун у дунёдаги энг олийжаноб инсон...-Алишер ака...-дея сумкамдаги занжирни олиб кўрсатдим.
Алишер машинани тўхтатди...
-буни қаердан олдингиз?
Кўзларимни олиб қочдим...
-Тенгизни мурдасини ёнига тушиб қолган экан...сизга кўп нарсаларни айтиб беришим керак аслида...
У мени жим тинглади...
-мен бу тақинчоқ эгасини танийман!
Ҳайрат билан қарадим...
-қандай?
Алишер ака хазин жилмайди...
-сизни бунчалар қизуқувчан деб ўйламагандим...
Ҳижолат бўлиб гапимни тўлдирдим...
-мени ўғирланишимдан кимга нима фойда экин хайронман?
-ўғирланмаганингизда менга тегармидингиз?
Бирдан берилган саволдан довдираб қолдим...у нозик туйғуларимдан тутганди...
-сиздан жуда кўп миннатдорман Алишер ака...розиликни бунга алоқаси йўқ!
Аслида айнан ўша воқеадан сўнг розилик берганим иккимизгада аён эди...
-бу тақинчоқ эгаси мени ўгай онам...истасангиз ёнига олиб бораман ҳисоб сўрайсиз?
Алишер аканинг жиддий нигоҳига боқиб кайфияти бузилганини сездим...
-ҳисобни менмас Аллоҳ олади...шунчаки агар у чиндан айбдор бўлса жазо олсин!
-Менга ишонасизми?
Бу иккинчи бор берилган нозик савол...унга ишонаманми...албатта ишонаман худди акамга ишонгандек...
-ишонаман!
Алишер ака кўнгли тўлиб мамнун жилмайди...
-унда ҳаммасини менга қўйиб беринг...сиз фақат тўйимиз ҳақида ўйланг..санасини белгиладик уйдагиларингиз билан!
У хушкайфиятда охиста ҳуштак чалиб ҳайдаб кетарди...бу яна не синов...икки йигит ҳам бир бирига шу қадар ўхшаш бўлиши мумкинми?
-киринг куёв ичкарига!
Дилбар опам мулозамат билан чорлади...
-кейинги сафар...албатта келамиз!-деди Алишер тўйга ишора қилиб...дув қизардим...
-шу қайсарни охири кўндирдингизми?-деди опам жилмайиб...
-опааа...-дедим аразлаб...
-Саодат...кўчада ҳеч ким йўқ эдими?-деди опам саволомуз боқиб...
-йўқ эди..нега?
-кимдир мен севган гул билан хат ташлаб кетибди!
Алишер ака бизни суҳбатимизни тинглашга ҳижолат бўлиб хайрлашди...
Хат опамни ҳусниҳатига ўхшаб кетарди...
-наҳотки Муҳабббат опам...
-тинчликми Саодат?-деди Алишер ака мени овозимни эшитиб...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍40😢3😭2👏1
😍 Ha yoki yoʻq? Baho bering❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14👏2😍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДАДА СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН!
Барчани йиғлатган лавҳа,
албатта кўринг...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Барчани йиғлатган лавҳа,
албатта кўринг...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3🥰2🔥1😁1😢1
Баъзи аёлларимиз: «Хотин эрининг хизматини бажаришга мажбур эмас», деб (айрим фақиҳлар томонидан) айтилган фатволарни нақл қилиб қолишади.
Шу билан бирга (баъзи) фуқаҳоларнинг: «Эр агар хотини касал бўлса, унинг даволаш муолажаси учун маблағ сарфлашга ёки вафот қилса, кафани учун пул беришга мажбур эмас», деган сўзлари ҳам бор эканидан умуман бехабардирлар.
Шахсан мен учун эримга хизмат қилиш шарафдир. Завжимга бўйин эгишни, унга меҳр-муҳаббат кўрсатишни, унинг розилигини олишга интилишни бурчим деб биламан. Шу сабаб, уйимда хизматчилар бўлсада, эрим уйдан чиқишидан олдин пойафзалини артишга ошиқаман.
Эҳсон Фақиҳ.
©️arabic uz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Шу билан бирга (баъзи) фуқаҳоларнинг: «Эр агар хотини касал бўлса, унинг даволаш муолажаси учун маблағ сарфлашга ёки вафот қилса, кафани учун пул беришга мажбур эмас», деган сўзлари ҳам бор эканидан умуман бехабардирлар.
Шахсан мен учун эримга хизмат қилиш шарафдир. Завжимга бўйин эгишни, унга меҳр-муҳаббат кўрсатишни, унинг розилигини олишга интилишни бурчим деб биламан. Шу сабаб, уйимда хизматчилар бўлсада, эрим уйдан чиқишидан олдин пойафзалини артишга ошиқаман.
Эҳсон Фақиҳ.
©️arabic uz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏4👍2🔥1
#Saodat
#No_189
#By_Nafisa_Malikova
-Опам эсингиздами? Шу ердамикинлара?-дедим кўзим ёшланиб...Дилбар опам ҳам соғинч билан хатни қучди...
-қаерда юрган экан бу қиза?
-агар у ташлаган бўлса узоқ кетмагандир...қидириб кўраман!
Алишер ака билан хайрлашгач опам мени уйга олиб кирди...
-опа яна ҳомиладормисиз?-дедим анча катталашиб қолган қорнига қараб..
-нимасини айтасан Аллоҳни берганида!
Нон ушатаётган қўллари қадоқ...рўмол остидаги сочлари ҳам анча униққан...эгнидаги кўйлаклари бироз эскириб шалвирабгина қолибди...
-опа...-дедим секин...-ҳеч Абдукодир акани эсламайсизми?
Опам ялт этиб менга қаради...опамни қизлик вақти телбаларча севган йигит бор эди...онам зоминни тожиги деб бермаган эдилар...
-энди уни ўйлаш ҳам гуноҳ...бир марта уни кўриб қолдим..костюм шимда катта одам бўлиб кетган бўлса керак..ўзимдан уялиб юзимни рўмолим билан тўсдим...аммо у мени таниб қолди...-опам лабларини тишлади...-Дилбар менга тегмадинга деди ўкиниб...
Опамни қучганча йиғладим...гўё опам ўрнида ўзим..
-поччангку туруши шу..Алишер ундай йигит эмас..бахтли қилади сени...
-қайдам опа...мен уни бахтли қила олар эканманми?
-Муҳаббатни қоралай олмадим..балки у бахтлидир!-деди опам қизига овқат егиздираркан...шу пайт ҳовлидан поччамни чақиргани эшитилди
-Дилбар...
-яна ичдими дейман!
Опам югурганча чиқиб кетди...
Қизи йиғлагач ортидан кўтариб чиқдим..поччам мени кўриб жилмайди...
-охири Алишер Қолдибоевич ниятига етишибдида...бунда мени ҳиссамни ҳам унутмасин!-деди чайқалиб.
-нималар деяверасиза?-дея опам уни уй ичига олиб кетди...поччам нимани назарда тутди била олмадим...

👍22🔥1
#Saodat
#No_190
#By_Nafisa_Malikova
Опам билан алламаҳалгача суҳбат қурибмиз...бундай суҳбатларни ҳам соғинган эдим...
Эрталаб эртароқ туриб шифохонага кетдим...Алишер ака опамни топа олдимикин?
Домла билан жаррохлик амалиётига керак нарсаларни суҳбатлашаётсак бир қиз чақирди...
-Саодат!
Қизнинг ортидан чиқдим...
-кечирасиз....сизга ҳат!
Қўрқув билан хатга тикилдим..
-ким берди?
Қиз елка қисди..хатни хонамга бориб очдим...қандайдир манзил берилган..."Ёлғиз кел..ҳеч ким эргашмасин..қўрқма сенга зиёним етмайди"...Хусниҳат билинмасин деб ҳарфлар қирқиб ёпиштирилган...бу манзил қаер экан?
Кимгадир айтсаммикин?...Алишер ака мени телбага чиқармасмикин?
Не бўлса пешонадан...йўлга тушдим..ичимда минг ҳадик...ким мен билан бу қадар ўйнашмоқда...яхши ҳам Жасурни бошидан бу балони аритганим...
Манзил эскироқ бинолар эди...айтилган қаватга чиқиб атрофга боқдим...шубхали инсон сезилмади...худди ўша рақамли эшик...оҳиста чертдим...юрагим гупурларди...
-ким?-эркак кишининг овози эшитилди...
-мен!
Эшик ширқ этиб очилди...Дмитрий менга ҳайрат билан боқди...
-Саадатт...
-сиз?
-ким экан Дима?
Дмитрийнинг ортидан келган овозга янада ҳайратим ортди..
-Жасур?
Жасур ҳам мени кўриб мендан кам ахволда эмасди...
-сен?
-адашдим шекилли!-дея хатга боқдим...Жасур қўлимдан хатни тортиб олди...
-Дима қара...
Дмитрий хатни ўқиб кулди...
-бизни юрагимизни ўйлагандирда опоқи!
-ичкарига кир десам уй тўзиб ётибди!-деди Жасур ҳижолат бўлиб..-ким нима деса эргашиб келаверганингни қара...
Бу сафар овозида жахлни сездим...
-қизни қўрқитишган...-деди Дмитрий менга ачиниб..-ака сифатида кир десак бўлар!
Ичкарига киришни ҳам кирмасликни ҳам билмасдим..аммо бу хатни не мақсадда жўнатишди экан...
-келмайсан деб ўйлагандим!
Зина пастида эшитилган овоздан уччаламиз ҳам ҳайрат билан қарадик....

👍42👏2
🧕 Muslimalar kundaligi
Photo
#ТАРҚАТИНГ #БАРОАТ_КЕЧАСИ
Бароат кечаси Шаъбон ойининг ўн бешинчи яъни 2024 йилнинг 24 февралдан 25-февралга ўтар кечасига тўғри келади.
Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг!
Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.
👉 ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?
1⃣ 23-февраль -2024 =13-шаъбон-1445
2⃣ 24-февраль -2024 = 14-шаъбон-1445
3⃣ 25-февраль -2024 = 15-шаъбон-1445
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти: (Андижон вақти билан ⬇️)
Жума : 05:39 --- 18:05
Шанба: 05:38 --- 18:05
Якшанба: 05:37--- 18:05
👉 ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?
Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.
(Қазо ният қилса ҳам бўлади)
Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.
☝️Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик
♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

👍14❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Қиш фаслининг сўнги Жумаси муборак бўлсин!
Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!
Кейинги қиш ойларидаги жума кунларига барчамизга соғ-саломат етиб боришлик насиб қилсин🤲
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ.👇
👉🏼✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Қиш фаслининг сўнги Жумаси муборак бўлсин!
Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!
Кейинги қиш ойларидаги жума кунларига барчамизга соғ-саломат етиб боришлик насиб қилсин🤲
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ.👇
👉🏼✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤4
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...
Дуоси мустажоблар бор...
Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...
Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...
ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...
Шифосини кутаётганлар...
Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...
Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокинлик, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...
Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!
Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига ҳам дуо қилаверинг!
Фаришталар хар дуоингизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...
Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

❤5👍3
🤲 ДУО ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР...
Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ковурма лагмоннинг додаси 🤤.
10 дакика хам вактингиз кетмайли.
500 гр лагмон хамири
300 гр мол гушти
1,5 чумич усимлик ёги
1 та пиёз
1 тадан рангли болгарский
3-4 дона чеснок булаги
2 кошик соя
1-2 кошик томат
селдер, туз
Рецепт ва табият ёккан булса лайк босишни унутманг. Ушбу рецепт буйича тайёрланган ковурма лагмон ресторан, кафедагилардан анча мазали. Хаётингиздаги энг мазали ковурма лагмон булиши аник🤤.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
10 дакика хам вактингиз кетмайли.
500 гр лагмон хамири
300 гр мол гушти
1,5 чумич усимлик ёги
1 та пиёз
1 тадан рангли болгарский
3-4 дона чеснок булаги
2 кошик соя
1-2 кошик томат
селдер, туз
Рецепт ва табият ёккан булса лайк босишни унутманг. Ушбу рецепт буйича тайёрланган ковурма лагмон ресторан, кафедагилардан анча мазали. Хаётингиздаги энг мазали ковурма лагмон булиши аник🤤.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15🔥1👏1
#Saodat
#No_191
#By_Nafisa_Malikova
-опаааа....
Вужудим титраб кетди...қувонч билан пастга қараб чопдим..
Муҳаббат опам мени маҳкам қучди...соғинч билан юзларига боқдим..юзи анча сўлғин тортган..кўзларида чексиз мунг...
-опа...қаерда эдингиз?-дедим йиғлаб..
-кечир синглим...-дея кўзлари ёшланди...-бу кўзларда йиғлайвериб ёш қолмади...айбга буюрмайсан!
Титраб турган бармоқларини тутдим...
-шунча йил бизни соғинмадингизми?
-Саодат...
Тепадан Жасурни овози келди..
-балки ичкарига кирарсизлар!
Итоаткорона опа сингиллар уйга кирдик...атрофда икки йигитнинг формалари...совуб қолган перашкилар...Дмитрий апил тапил йиғиб юрарди...
-бу икки йигитни ҳам жуда овора қилдик!-дея опам ғамгин жилмайди...Жасур нимадандир безовтадек кўринди...
Кўрпачага охиста ўтирдик...опамни қўлини қўйиб юборсам яна йўқотиб қўядигандек маҳкам ушлаб ўтирар эдим...
-мана қизлар чой!
Дмитрий ва Жасур чой билан пиёла олиб келишди...
Жасур ўғринча Саодатга соғинч билан қараб қўйди...ипакдек майин юзлари...чаккасига тушиб турган тим қора зулфи..ним пуштиранг ёноқлари....опасининг ҳақиқатларига қиз дош бера олармикин...у шунисидан хавотирда эди...
"Бир неча кун олдин...
-Саодат жуда беғубор қиз..у сизнинг гапларингизга ишонмайди!
Жасур қатъий бош чайқади..
-барибир у мени синглим..ҳақиқатни билиши керак!
-бизни Россиядан сиз чақиртирдингизми?
Бу сафар Дима аниқ ва тиниқ савол йўналтирганди...
Шуларни эслаб Жасур ўйчан ошхона томонга ўтди...
-Жасур икки ҳолатда ҳам сенга қийин бўлади дўст!
Диманинг бу гапларини Жасур унчалик ҳам тушунмаганди...аммо кейинчалик жуда яхши тушунтирди ҳаёт!
-опа нега хат ёзиб одамни қўрқитдингиз?-дедим опам иккимизни ёлғиз қолдиришгач...
Опам нимадан бошлашни билмади чамамда пиёлани чойини секин хўплаб нозик бармоқларида ўйнади...
-Саодат...сенга бир инсон ҳақида айтиб бермоқчиман!

👍21❤1