🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 БУГУН ШОМДАН БАРОАТ КEЧАСИ КИРАДИ. НИМА ҚИЛИШ КEРАК? Baroat kechasi

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2
#Саодат


#Но_200
#Бй_Нафиса_Маликова



Уйга яна яширин эшикдан кирган эдим янгам ҳовлида уёқдан буёққа ўтиб юрибди...
-янга тинчликми?
Янгам мени кўриб юзи ёришди...
-қаерларда юрибсиз Алишержон роса ҳавотир олдилар...
-нима?-дедим ҳўл бўлган сочларимни юзимдан олиб...


-бу ўзи шунақа Алишержон ҳафа бўлмайсиз?-деди онам ҳижолотомуз жилмайиб...Алишер ака мен тараф умидсиз боқди...
-Саодат кетамиз!
Уйдагилар олдида миқ эта олмадим..кўчага чиқдик...машинаси турарди...
-сизнингча мен ҳеч нарсани билмайманми?-деди ортига боқиб менга тикиларкан...ҳайрон бўлиб қарадим..
-нимани назарда тутаяпсиз?
-шунча йилдан бери ҳали ҳам мени танимабсиз!-дея машинага ўтирғизди...машинани жуда шиддат билан ҳайдарди...назаримда ёнимдаги Алишер ака буткул бошқа эди...
-Алишер акааа...
-қўрқаяпсизми?-деди йўлдан кўз узмай...



Улкан сув омбори қаршисида тўхтади...мени қўлимдан куч билан етаклаб олиб борди...
-қаранг...
Улкан сув омбори ёқасида худди заррачадек эдик...
-инсон доим ўлимдан қўрқади...рости мен бундан ҳам қўрқмайман!-деди менга боқиб...кўзларида қатиъят акс этиб турарди...-модомики менга ишонмас экансиз ҳозироқ тарк этишингиз мумкин!
Ҳайрат билан қарадим...
-нималар деяпсиз?
У аянчли жилмайди...
-сизни севаман Саодат...мени доим ҳаёт истаган нарсамни бермай қийнаган...биринчи бора..-деди овози бироз ҳазинлашиб...-мен ундан сизни истадим...биламан мени севмайсиз...имкон бераман Саодат мени тарк этишингиз мумкин!
У қўлимни қўйиб юбориб шахд билан ортга бурилди....
👍28
#Саодат


#Но_201
#Бй_Нафиса_Маликова



Алишер яна бир марта амин бўлмоқчи эди...
Ортидан шикаста овоз янгради...
-ҳеч қачон сизни тарк этмайман!
Алишер кўзларини юмиб жилмайди...Саодатда ҳеч кимда йўқ беғуборлик мужассам...ортига бурилиб қизни қўлларидан тутди...доим фақат унинг ёнидагина идрок қилолмай қоларди ўзини...Саодат ёнида бўлса эс хуши ҳам қўлдан кетарди...шундай экан ҳеч қачон уни бировга бериб қўймайди...

«Бир неча кун олдин..


-Алишер ака севгимиз ҳаққи ҳурмати боламни беринг!
Муҳаббат Алишерни ёнида тиз чўкди...
-Муҳаббат нега сени севмадим биласанми? Сен фақат ўзини ўйлайдиган худбинсан!-деди Алишер ғазаб билан...
-синглим ҳақиқатни билса сени юзингга ҳам қарамайди.-деди Муҳаббат бақириб...
-айт..айта оласанми унга?
Муҳаббат нафрат билан боқди...
-иблис!
-мен уни севаман...ҳадемай тўй уни чет элга олиб кетаман!-деди Алишер қатъий..-ўша кўппак Жасуринг ҳам топа олмайди..
-Жасурга тегмайсан! Саодат сен ўйлагандек ахмоқ эмас..-деди Муҳаббат титраб...
-у сендан кўра ақлли аммо сендан фарқли ўлароқ менга ишонади!-деди Алишер эшикка суяниб...
-сени севган кунимга минг лаънат бўлсин!
Муҳаббат эшик юзига ёпилгач алам билан йиғлади...Элчин айтгандек »Сен шундай кунларга лойиқ эдинг Муҳаббат"

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍35🔥6😢6❤1
😍 Ha yoki yoʻq? Baho bering ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7🥰2🔥1
1 yoki 2 ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤2
📚 OPPOQ ORZULAR

#8-QISM

Malika o'rniga yotganidan keyin ham tinchlana olmadi. Eshitganlariga hali ham ishongisi kelmasdi.
Ahir qanaqasiga .... Men ahmoq uni ustidan garov o'ynab yuribman. Jinniman jinni. Nega bunday ish qildim. Ahir shunchar ham bo'lamanmi.
Nega u haqida bunchalar qayg'urib o'ylayapman. Nahotki sevib qoldim....
Oradan bir hafta o'tsa ham Malika hech o'ziga kelolmasdi
Mustafoga xabar yozgandi javob ololmadi. Yursa ham tursa aslo chehrasi ochilmaydi .
Psixalogiyada bir tushuncha bor har kuni bor odamni o'ylayversang kamiga har kuni ko'raversang albatta senda unga nisbatan qiziqish uyg'onadi. Va buning ohiri sevgig borib yetishi ham mumkin. Mustafoda ham shunday bo'layotgandi. Malika haqida o'ylamaslikka tirishardiku ammo hayolida faqat u.. uni uchratmaslikka harakat qilardiku qarshisidan faqat u chiqardi.
Ohiri Malikaning toqati toq bo'ldi. Menga nima men sevgim uchun kurashaman bunaqada hech narsa chiqmaydi deb o'ziga o'źi so'z berdi.
Ertasi kuni esa Mustafo ma'ruza qiladigan bo'ldi. Avvaliga u bolalar bilan yaxshilab suhbatlashib oldi. Savollari bo'lsa yoniga kelishini yoki qog'ozga yozib berishlarini so'radi.
U xona to'ridagi doskaga chizmalar chizib tushuntira boshladi. Ora orada Malikaga ham qarab qo'yadi va hayron bo'lib yana tushuntirishda davom etadi.
Chunnki qiz hayotdan xursand nuqul unga qarab jilmayadi. Mustafo unga qaraganda u bir ko'zini qisdida jimjiloq barmog'ini ochdi. Mustafoni ko'zlari katta katta bo'lib ketdi. Keyin qolgan barmoqlar ham ochildi. Ularda I Love va bosh barmog'ida you so'zi yozilgandi. Mustafo bularni ko'rib tamom bo'ldi.
Nima qilishini bilmay atrofga tez tez qarar joyida turolmasdi.
-Haligi...mana. mana bugungi nazariyamiz shundan iborat savollaringiz bo'lsa marhamat bo'lmasa...
Malika qo'l ko'tardi hamma unga qaradi .
Mustafo u nima derkin deb kutdi.
-Qani marhamat...
-Men siZni sevaman.
-Nimaaaa😳😳😳😳
Kursdoshlarni bari unga qaradi..
-Savolim sizga ham kimdir shunday tarzda sevgi izhor qilganmi....
-Yo'q... Faqat darsga aloqador savollar... Iltimos...
Shu bilan harorat sovuq bo'lishiga qaramay Mustafo terlab ketgandi. Uning ahvolini ko'rib Malika qotib qotib kuldi.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!🌟

✨🌙Нима булса хам утган кунга шукр айтинг!
✨🌙Якинларингизни кадрланг! Борликлари учун миннатдорчилик билдиринг!
✨🌙Борлигингизнинг узи бахт!

✨🌙Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
✨🌙Йўл қўйган хато -камчиликларимизни
✨🌙Аллоҳ Ўзи кечирсин!
✨🌙Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин мен учун жудаям кадирли булган кадирдонларим 🥰🥰🥰

✨🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН!
ЯКШАНБА ТОНГИДА ДИЙДОР КУРИШГУНЧА 😘😘😘

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🔥1
...БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ...

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ қалби қуёш,меҳри дарё,дилга Яқинларим!!!🤗

Қадирлиларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган яна бир янги кун барчамизда муборак бўлсин!!!

Хайрли тонг...

Ушбу гўзалликка маҳлиё кўнгил,
Қуёш нурин симириб, ошуфтадир дил,
Хайрли тонг билан сийлар табиат,
Гўзал тилакларни қилайлик ният!!!

Аллоҳ ҳонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, ҳалол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин...🤲

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин...🤲

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин.., фарзандлар камолини кўринг... 🤲

Аллоҳ доим ҳамроҳингиз бўлиб, ўзи паноҳида асрасин... 🤲


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жоним оғриганда,
Шифокор Онам!
Дилим оғриганда,
Сирдошим Онам!"

"Бу дунёда борлиғим, ғурурим Онам!"

Онангизни қадрланг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍1🥰1
Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг:

- Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
- Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
- Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
- Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
- Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
- Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
-Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏4❤1
🌸Ҳар бир боққа атиргул экканинг яхши. Лекин ҳар бир тилга Аллоҳнинг зикрини эксанг, ундан-да яхши.
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман).

©arabicuz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🔥1
#Саодат


#Но_202
#Бй_Нафиса_Маликова



Кечиринг Элчин ака..
Муҳаббат қон йиғлаганча йўл узра кетиб бораркан хотираларга шўнғиди...

"Ўтмиш..


Ўша тўйда Алишерни ўзгариб қолганини сабабини тушунмаган эди...
-Муҳаббат...мен бу тўйга мажбуран келдим..-деди йигит бу сафар совуқроқ оҳангда...
-негадир бугун бошқачасиз?-деди Муҳаббат кўнгли ўксиб...
Алишернинг оппоқ юзида ҳар сафар зўрға кўринадиган табассум ҳам йўқ эди...
-билмасам Муҳаббат...сенга беҳуда умид бераётгандекман!-деди йигит сокин овозда...
Муҳаббат унинг совуқ қўлларини тутди...
-биламан сизга ҳам осон эмас...баъзан онам йўқ бўлганда эди деб ўйлаб қоламан!
Йигит ҳайрат билан ундан қўлини тортди...
-бир йигит деб онадан кечасизми?
-Муҳаббат...
Боғдан акасининг важоҳатли овози эшитилди...
-ака...-Муҳаббат уят ва қўрқувдан дағ дағ титради...
Алишер унинг олдини тўсди...
-Фахриддин!


Хотиралардан кўзи ёшланган Муҳаббат қачон унинг олдида бу қадар обрўсизланганини тушунгандек бўлди...
👍14🔥4
#Саодат


#Но_203
#Бй_Нафиса_Маликова




-Дима ўчир шу қўшиғингни!
-худди сенга айтилганга ўхшайди қара!-деди Дмитрий овозини баландлатиб...
-эх Дима..Дима..-деди Жасур ҳўрсиниб...қотил кимлигини топди...далил тўплаш қолди холос...



Я случайно увидел как плачет закат
И как манит туда меня звездопад
И я понял больше судьбу не изменишь
Ты меня еще любишь
Ты в меня веришь

Сколько долгих дорог придется пройти
Чтобы снова забытое счастье найти
Когда любишь не бойся скрывать своих слез
Где-то тихо звучит миллион алых роз

Миллион миллион миллион алых роз
Из окна из окна из окна видишь ты
Кто влюблен кто влюблен кто влюблен и всерьез
Свою жизнь для тебя превратит в цветы


Жасур қўшиқни ўчирди...энди чиқиб кетмоқчиди Дима кулди...
-сизларда нима эди..ҳай ҳай ўлан жон ўлан..жоним ўлан...ўзим ёр ёр айтай тўйингда шўх шўх...
Боши узра ручка учиб келди...
Жасур жилмайди...
-Маърифат ўзбекчани ўргатиб қўйибдими лейтенант!
Дима қўлидаги узукка қараб энтикиб қўйди...


🌺🌺🌺🌺🌺


-Алишер акани ишхонаси шу ерми?
Саволимга Шерали ака бош силкиди..маҳобатли жойга қадам босарканман доим оддий ва камтар бўлиб кўринадиган Алишер ака кўз олдимга келди...
-Алишер Қалдибоевични хонаси бу ерда!
Русларга ўхшаб кетадиган қиз йўл бошлади...дори корхонаси ҳақида Алишер акадан кўпроқ биладиган инсон бўлмаса керак...
👍18👏1
#Саодат


#Но_204
#Бй_Нафиса_Маликова



-кун бўйи туз тотмадилар..сизни қабул қилармикинлар?-қиз жовдираб тикилди...
Нега овқатланмади экан? Қизни эшик тақиллатишига қўймай жўнатиб юбордим...эшик қия очиқ эди...охиста очдим..Алишер ака дераза тарафга боққанча чуқур ўйга чўмганди...мени кирганимни сезмади ҳам...унга юрагим ачишди...акамдек бўлиб қолган бу инсон сиқилса менга ҳам таъсир қиларди...
Қанча турдим билмайман бир пайт Алишер ака мени кўриб юзи ёришиб кетди...
-Саодат?
Охиста салом бердим...унинг юзига ранг киргандек бўлди...
-қачон келган эдингиз?-деди қувониб..хонаси саришта эди...жуда ҳам тартибни севишини билардим..
-кўп бўлмади...нега овқат емадингиз?-дедим хавотир билан...у жилмайди...
-мен билан бирга есангиз ер эдим!
Уялиб бош силкидим...у мен билан бирга қадам босаркан бутун идора бизга қарарди...бундан яна ҳам кичрайиб кетаётгандек эдим...
-Саодат...биринчи марта мени йўқлаб келдингиза?-деди Алишер ака ҳаяжон билан...
-очиғи..бир иш билан келган эдим!-дедим муддаога кўчиб...
Алишер аканинг оппоқ юзи бироз тундлашгандек бўлди...
-кўнгил учун ҳам сиздан хавотир олдим демайсиза?


Овқат устида у менга бундай ишлар ҳақида гапириб берди...
-Алишер ака...бу ишларни бошида ким турибди экана?-дедим бошим қотиб...
Алишер ака маҳзун тортди...
-бу ишлар тўйимизданда муҳимми?
-йўқ албатта..аммо отамни қотили жазосиз қолишини истамайман! Акамни ҳам...
У қўлимни тутди...
-эртага акангиз вафот этган ҳарбий қисмга олиб бораман...у ерда танишим бор!
Қўлимни тутиб турганига титроқ босди...опамдан кўра негадир унга кўпроқ ишонар эдим...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍39😢6❤2😁1
🧕 Muslimalar kundaligi
📚 OPPOQ ORZULAR #8-QISM Malika o'rniga yotganidan keyin ham tinchlana olmadi. Eshitganlariga hali ham ishongisi kelmasdi. Ahir qanaqasiga .... Men ahmoq uni ustidan garov o'ynab yuribman. Jinniman jinni. Nega bunday ish qildim. Ahir shunchar ham bo'lamanmi.…
📚OPPOQ ORZULAR
9-QISM

-Bu nima qilganing.
-Men nima qildim.
-Hammani oldida..
-Sizga sevgi izhor qildim.
Mustafo mashinasiga o'tirib Malikaga xabar yozardi
-Balki oddiy do'st bo'lganimiz yaxshidir.
-Barcha do'stlikning ohiri sevgi bo'ladi. Shunday ekan vaqtni bekorga sarflab nima qilamiz
-🧐🧐🧐🧐
Men bilan hazillashma.
-Xazil yo'q sizni rostan ham sevib qoldim. Ishonish ishonmaslik o'zingizga havola. Nima deb o'ylasangiz o'ylayvering. Ha men qiz boladurman. Lekin hissiyotlarimni yashirib yurish niyatim yo'q.
-Senga bir gap aytaymi.
-Ayting.
-Men qo'rqaman..
-Nimadan
-Yana sevib qolib uni yo'qotishdan.
-Menga ishonmaysizmi.
Nahotki aldayapti deb o'ylayotgan bo'lsangiz.
-Gap unda emas..
-Bo'lmasa nimada.
-Men eshitmayman..
-Nima qillibdi bu fojea emasku.
Masalan men uhlayotganimda juda juda qattiq hurrak otaman.
-Hhh shaytoney...
-Baribir sizni sevaveraman.
-Men juda yomon odam bo'lsamchi.
,-Unda ham sevaman.
-Seni hafa qilib qo'yishim mumkin. Jahlim chiqqanda hech kimni tanimayman.
-Menga farqi yo'q.
Men sevgan insonim bilan baxtli bo'lishni hohlayman.
-Kimnidur sevganmisan o'zi..
-siz aldash niyatim yo'q ko'nglimga yoqqan inson bo'lgan balki o'shanda sevgandirman balki yoq. Lekin meni holatim aniq bilan hozirgidaka bo'lmagan.
-A hozir qanaqa holatdasan?
-Etishim shartmi.
-Yo shartmas qo'yaver.
Mustafo telefonini o'chirib uzoq o'ylanib qoldi.
O'ychi o'yini o'ylagunicha tav@kkalchi ishini bitiradi.
-Atrofdagilarning gap so'zlaridan qo"rqmaysanmi.
Dabdurustdan kelgan savolga Malika o'ylanib qoldi va yuragi tez tez urib javob berdi..
-Aslo qo'rqmayman. Sen ishongan sen sevgan senga ishongan insonning qo'llari qo'lingda ekan nima sababdan qo'rqish kerak.
-Jasoratli qiz ekansan.
-Yana bir muammo.
Meni yoshim...
-Obbooo boruuu hozir sizniiii😡😡😡
-😝😝😝😝😝
-To'g'risida biz sevishib yursak keyin ota onang menga berishmasachi.
-Ular meni ko'nglimga qarashadi. Chunki uydagi erkatoy qizlariman.
-Bilgandim o'zi.
-Nimani bilgandingiz.
-Ha yo'q qo'yaver.
Men yolg'iz o'zimman hech kimim yo'q.. bu sababchi...
-Nega deb savol bersam bo'ladimi.
-Ha bo'ladi chunki barcha yaqinlarim o'sha mudhish kechadagi portlashda halok bo'lishgan. Men esa shu bilan o'z kunimni o'zim ko'rib kelganman.
-Qiyinchiliklar ancha erta ulg'aytiribdi sizni..
-Ha hayot shu ekanda..
Ee to'xta qayerdasan...
-Binoda.
-Nima qilyapsan u yerda hamma kechki ovqatga chiqib ketgan men siz bilan yozishyapman.
-Bunaqasi ketmaydi qani tez oshxonaga.
-Buyruq beryapsizmi
-Sevgilimsan haqqim bor.
-G'alati baribir.
-Nimasi.
-Birdaniga bunday gaplar...
-O'zing hohlading .
-Mayli lekin...erta emasmikin.
-Baribir bo'ladi bular vaqtni ketkazib nima qilamiz.
-Ha ha ha o'zimni gapim qaytdida endi a
-Bo'ldi xazilsiz ovqatlanib ol. Ertadan havo ancha sovuydi. Chivindek joning bo'lsa yana a.
-Siz borsizku. Menga muhabbatingizni tafti yetarli.
-Mayli siz ovqatlanmaysizmi a.
-Yo'q ishlarim bor keyinroq.
Mayli haliroq kiraman men.
-Qayerga.
-🤦‍♂🤦‍♂ xonangga emas har holda telegramgada.
-Yaramas.
-Xayr jonginam.
-Ahmoq.. nima deyapti bu. Ko'rinishidan bunaqaga o'xshamaydiku. Adashmadimmi... Anvar bilan gaplashganman. Islom bilan ham Hatto Botir bilan ham ammo hech biri bunday demasdi. Faqat xo'jayinlik qilishdan nariga o'tishmaadi. Sevgilim dedi. Yana jonginam dedi. Yuragimgacha muzlab ketti. Nahotki shu jiddiy ko'rinishdagi Mustafodan shunday gaplar chiqsa ajabo.
👍16❤1
📚 OPPOQ ORZULAR

10-QISM

Tun yarmi. Atrof jim jit. Malika ko'rpani ichiga yashirinib olib Mustafo bilan gaplashyapti.
-Jonim sog'indim . Tashqariga chiq ko'rishaylik.
-Eyyy menga unaqa gapirmang
-Hop chiq ozgina birga gaplashamiz. Yoki hohlamaysanmi.
-Hop hozir chiqaman. Malika sheriklarini uyg'otib yubormaslik uchun oyoq uchida harakatlanib chiqiib ketdi. Mustafo uni bino ortida kutib turardi.
-Chiqdinngmi.. hech kim ko'rib qolmadimi
-yo'q hamma uhlab yotibdi
-Yaxshi.
Mustafo Malikani qo'llaridan ushlab oldi .
-Namuncha muzlab ketding
-Sizni qo'lingiz judayam issiq ekan.
Malika qo'lini tortdi hijolat bo'lib -yaxshi ketyapmiz .
-Qayoqqa ketyapmiz sir bo'lmasa.
-Bizni hech kim bezovta qilmaydigan joyga..
Ular binodan ancha uzoqlab ketishdi.
-Ana yetib keldik.
Ular o'sha yerda qulatilgan daraxt ustiga o'tirishdi.
Mustafo Malikaga judayam yaqin kelib olgandi. Asta unu yelkalaridan quchib o'ziga tortdi.
-N..n ..nima qilyapsiz.
-Jiiiimmmm.
Sen bilan yolg'iz qolishni istadim. Meni sevasanmi. Mistafo Malikaning ko'zlariga tikildi .
-Ha dedi u uyalib . Telefonda aytish boshqa ekan Malikaning yuzlari cho'g' bo'lib ketdi .
Mustafo uni qattiqroq o'ziga tortdi
-Men ham sevaman seni.
Endi Mustafoni niyati o'zgardi... Malikani qattiqroq tortdi..
Malika esa rangi oqarib jinni bo'layozdi
Bor kuchi bilan Mustafoni itarib yubordi .
-Yaramas jirkanaman sendan.
-Nima deb o'ylaganding. Bir ikki yaxshi gapirsam meni sevib qoladi deganmiding. Ahmoq qiz. Seniya seni sevamanmi kelib kelib. Sen faqat mana shunaqa ishlarga yaraysan.
Seni ishing vaqtinchalik. Kim sevadi seni... Kiyinishing bu telefondan bosh ko'tarmaysan.
Hurmat 0...Ikki dunyoda ham sendayini sevmayman.
Malika turgan yerida titrardi. Oyoq qo"lida jon qolmagandek go'yo.
Mustafo yana u tomon kelayotganini ko'rib bino tomon yugurdi
-Nima faqat senlar aldaysanmi hammang bir go'rsan . Yigitlarni aldashdan boshqasini bilmaysan. Hammangdan nafratlanaman... Mustafo ancha paytgacha o'sha yerda qoldi.
Malika esa binoga kirishi bilan bor ovozda yig'lab yubordi
Hamma qizlar uyg'ondi.
-Nima bo'ldi Malika.
-Nega yig'layapsan.
-Q..qo'rqib ketdim.
-Nega nima bo'ldi ahir.
-Tashqariga chiqgandim.
Nozi chiqib atrofni ko'zdan kechirdi.
-Hech narsa yo'qku ko'zingga ko'ringandir.
-Bilmayman.
-Bo'ldi mana suv ichgin. Bundan keyin bir o'zing chiqma..
-Hop men yaxshiman uhlayveringlar.
Malika ovoz chiqarmasdan ertalabgacha yig'lab chiqdi.
Nahotki shunchalar yomon bo'lsam. Hamma men haqimda shunday o'ylaydimi. Ahmoqman nega unga indamadim sevgimish or nomusimdan ayrilishimga oz qoldiku. Keyin nima bo'lardi. Butun umr yelkamda shu yuk bilan yasharmidim.
Iflos jirkanch mahluq. Shu onda uni o'ldirgim kelyapti
Malika tongaa yaqin uhlab qoldi.
Qizlar uyg'otsa ham tobim yo'q deb turmadi. Tushga yaqin uni oldiga Komila keldi.
-Nima bo'ldi Malika qiz. Ko'z tegdimi.
-Yaxshiman.
-Kozlaringni qara ishib ketibdi. Kim hafa qildi..
-Hech kim o'zim uyimizni oyimni dadamni akalarimni opamni judayam sog'indim
-Hechqisi yo'q ozgina sabr qilsang o'tib ketadi.
Telefon qilmayapsanmi.
-Qilyapman baribir o'zlarini ko'rish boshqa ekan..
-Ha to'g'ri..
-Komila opa o'sha kuni aytgandingiz oshxonaga hohlovchilar o'tishi mumkin deb.
-Ha aytgandim
-Men tashqarida ishlashni hohlamayman. Mayli nazariy darslarga qatnashaman faqat tashqarida yurmasam bo'ldi.
-Shumi faqat bemalol o'tishing mumkin.
-Raxmat..-Qani tur endi. Nonushta ham qilmagansan.
Men Zamira bilan gaplashaman. Bugundan unga yordam berasan
-Ho'p..
Malika zo'rg'a o'rnidan turib oshxonaga bordi. Hech narsa yegisi kelmadi..
-Malika sabzilarni tozalaysiz kechqurunga osh damlaymiz..
-Ho'p.
Kunlar shu tarzda o'tar Malika nega bunday bo'lib qolganiga hech kim tushunmasdi. Ertalab barvaqt turadi shu bila. Peshinda oshxonadan chiqib nazariy darsga kiradi. Keyin yana oshxona.

Mustafoniku ko'rsa ham ko'rmaganlikka olib ketadi.
-Malika ..
-Ha zamira opa.
-Suv o'chibdi. Tashqaridan olib kir.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26❤5🔥4🍓1