🧕 Muslimalar kundaligi
1.59K subscribers
3.69K photos
3.57K videos
4 files
6.9K links
Download Telegram
Она...
Болалари ёш эди. Иқтидорли эди. Бева боши билан ўқитолмади. Ўзи ориятли аёл эди.  Ночорлигини сездирмасликка уринарди.
Катта ўғли сартарошга шогирд тушди. Кейин ўзи мустақил ишлай бошлади. Бир-икки сўм пул топа бошлади. Бу жуда кам пул эди, аммо аёл шукур қилди. "Болам ёнимга кирди. Рўзғоримни бўйнига олди!" Аслида, ўн етти ёш йигитчанинг топгани тўртта нону, йўлкираси билан тушлигига етарди!  Аёл кўринган одам борки, ўғлининг касбини мақтай бошлади... Одамлар ишонди! Сабаби аёл арзон гаров олган кўйлагини ҳам "Болам оберди!"-деб гапирарди..

Қизи тикувчига шогирд тушди. Энди уни алқай бошлади. Кўринган одамга қизининг устозини мақтайди. Қўшнисига
—Киринг, Мастурангиз кўйлак тикиб беради, опоқиси. Текинга тикиб беради! Шу кунларда яхши пул топяпди.

Шу аёлни йиллар давомида завқ билан кузатдим. Ношукур одамларга ибрат қилгим келди.      " Ўғлимни ўқитолмадим! ",
" Қандай қилиб бўлса ҳам қизимни ўқитишим керак! "дея соғлиғидан кечиб ўзини ўтга чўққа ураётганларга,  ўқишга киролмай қолган фарзанди учун сиқилиб, касал орттириб олганларга ибрат қилгим келди.

Олам сўздан яралган! Аллоҳнинг
" Шукр қилсанг, зиёда қиламан! "деган ваъдаси бор.
Аёлнинг ўғли чинданам дунё тан олган моҳир сартарош бўлди. Ўз.ўқув курсларини, сартарошлик мактабини очди. Бой бўлди. Онасини бошига кўтарди.
Қизи яхши оилага келин бўлди, ўз дизайнерлик мактабини яратди. Саноқсиз шогирдлар етиштирди. Ўзи эса онасининг бир имосига улови билан шай бўлиб турадиган бўлди. Яхши, обрўли жойларга қуда бўлди. Қаттиқ нон тишлаб,  ширмой едим деган кунларига Аллоҳнинг мукофотини олди.

Оналар, назаримда, шундай бўлиши керак. Фарзандларини мана шунақа рағбатлантира олиши керак.
Сиз нима дейсиз?
Ҳикоямиз сизга кимнидир эслатиб юборган бўлса, ибрат учун фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

Феруза Салходжаева


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤3👏2
Куръонда нечта сура бор ?
Anonymous Quiz
1%
100 та
92%
114 та
7%
104 та
👍8❤2
35 кунлик умрим | Додлатиб йиғлатган воқеа | Сабрием
Sakiyna
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰1😢1
#Саодат


#Но_233
#Бй_Нафиса_Маликова



Ён чизиқлар...лаблар...Алишер ишидан кўнгли тўлиб жилмайди...суратда қиз унга жилмайиб турарди...кўмирдек қора қалам ҳаммаёқни бўёқ қилиб юборди...оёқлари толиганини сезмаган Алишер деворга суянди...суратдаги қиз тирикдек унга айбдорона нигоҳ ташлаб турарди...Алишер қизни эслаб жилмайди...агар ёнида бўлганда ҳар доимгидек ҳайрат акс этарди шахло кўзларида..доим қизни ҳайратланишидан завқ оларди...ўй хаёллари юзида акс этадиган сендан ўзгаси йўқ бу дунёда...
Узоқ туриб онасидан ёдгор рўмолни тахтада турган сурат устига ёпди...
-бахтли бўлинг Саодатим...
-Алишер Қолдибоевич туҳфангиз етқизилди!
Алишер эътибор бермай жилмайди...отни кўргандаги қувончингни кўрсам эди....


🌺🌺🌺🌺


-биламан аммо мени ёнимдасан уни унут!
Жасурни юзидан рашкдан ёнаётганини сездим...
-Жасур...нега доим шундай ўйлайсан...шунинг учун ҳам тўйга қарши эдим бошида!
Иккимиз ҳам жахл устида бир биримизга озор бераётган эдик...у ортиқ мени ҳафа қилишни истамадими чиқиб кетди...
«Нега тушунмайсан Жасур...менга вақт керак»


Ўғлининг гўшангадан отилиб чиқиб кетганини кўрган Хурматойнинг кўнгли хижил бўлди...қизнинг янгаси ҳам хавотир билан кириб кетди тинчликка бўлсинда деб ҳўрсиниб қўйди...
👍18❤7
#Саодат


#Но_233
#Бй_Нафиса_Маликова




-янга у мени нотоғри тушунди!
Ҳиқиллаганча ўрим сочларимни ортга олдим...
-бундай ҳолатда сизни тўғри тушуниш мушку л Саодат...-деди янгам менга иссиқ чой узатиб...-эркак кишини ғурури билан ўйнашмаслик лозим...ҳали ҳам куёв босиқ йигит экан...акангиз жуда ҳам рашкчи...бир марта бир дори сўраб келган йигитни уриб ўлдириб қўяй девди...
Иссиқ чой сал ҳовуримни босди...янгам ҳақ...Жасурни беҳуда ҳафа қилиб қўйдим...янгам ухлаб қолди..мен ҳамон тиззамни қучганча Жасурни кутардим..қаерга кетди экан...буёғи ёз салқини туша бошлади...бир пайт эшик тақиллади....тонг отай деб қолган...янгам шоша пиша рўмолини ўраб мени юзимни ёпганча эшикни очди...
-Ассалому алейкум...
Жасурни овозини эшитиб қалбим ҳотиржам тортди...у уйғоқми?
-албатта...кираверинг!
Янгам бизни ҳоли қўйиб чиқиб кетди...Жасурни ҳарир рўмолим остидан кўриб ўрнимдан туриб салом сола бошладим..у оҳиста юзимни очди...қўлида бир қучоқ атиргуллар...
-бу гуллар...-дедим ҳайрон бўлиб...у хазин жилмайди...
-сенга атиргуллар шунчалик ёқади деб ўйламагандим..кечир кеча билмай кўнглингни оғритдим...-деди шикаста овозда...бўғзимга йиғи тиқилди...
-кеча мен ҳам ошириб юбордим...кечиринг!-дедим биринчи бора сизлаб...унинг юзи қуёшдек порлаб кетди...атиргулни гўшанга тарафга қўйиб қўллари билан белимдан маҳкам сиқди...
-энди ака ҳам дечи?
Кўзларим мўлтираб қарадим...
-ўрганмаганман!
У жилмайиб юзимга яқин келди...
-ёдингдами бир пайтлар...-дея ўтмишни эслади...-бир кун келиб ака дейсан ўшанда ҳеч қаерга қочиб кета олмайсан дегандим!
Яқин урилган иссиқ нафасдан юзим лов лов ёнди...
-мен нима деганим ҳам ёдингиздами?-дедим шумлигим тутиб...у жилмайиб ёноқимдан ўпди...
-айтмагунингча қўйиб юбормайман!
-айтмайман!-дедим жилмайиб...у мени янада ўзига тортди...
-ахир қанча кутдим наҳот айтмасанг!-дея иккинчи ёноғимни ўпди...
-қўйиб юборинг!-дедим ноз қилиб...у кулди...
-бу сафар осонликча қоча олмайсан Саодат қуши!
Ташқаридан Жасур деган овоз келди...
-ҳозир!-дея бақираркан яна менга юзланди...
-кутяпман!
👍11❤8
#Саодат


#Но_234
#Бй_Нафиса_Маликова



-кейин айтаман!-дедим сирғалиб чиқмоқчи бўлиб...кўнглимда кечаги ғашликдан асар ҳам йўқ уни ёнимда эканлиги олам олам завқ бермоқда эди...
Яна Жасур деб чақиришди...у ҳамон мени қўйиб юбормасди...
-чин сўзим кетмайман айтмасанг!-деди қатъий...кўзларига боқиб кулдим...
-Жасур ака...бўлдими?-дедим пичирлаб...
-яна бир марта!-деди ҳаяжон билан жилмаяркан...яна бир марта айтишимга унинг лаблари тўсқинлик қилди...


🌺🌺🌺🌺


-шу Элчинни айтган сўзлари ростмикин?-деди Хурматой келинсаломга тайёргарлик кўраркан кечаси билан йўқ бўлиб энди қайтган ўғлидан хавотир оларкан...Қаҳҳор ака гўштни майдаларкан қовоғи солинди...
-хотинларга ҳам ҳайронсан на иссиққа кўнади на совуққа! Ундан кўра келинни ўқишини кўчирябмиз шу ҳақида ўйла!
-қизим сабзини ол!-Хурматой Турсунойга сабзини бераркан пешонасидаги терни рўмолчасига артди...
-менга қолса ўғлимни ёнида юрса...бечорагинам қанча суюнди! Аммо ҳали яна бир йили бор!
-шуда...шунчун ёшлар бир бирига тўйсин! Қўй шу гап сўзни...анов отни раис нега берди ўзи?-деди Қаҳҳор бош қашиб...

Шу пайт Жасур чиқиб келди...
-Ҳа Тоҳир!
Кўзи оппоқ қимматбаҳо отга тушиб ҳайрон бўлди..
-бу нима?
Тоҳир елка қисди..
-сизларга тўёна экан...ким берди деб сўрамоқчи эдим?
Алишерни таниш билишлари ёрдамида қамоқдан чиқиб кетганини эшитиб кўнглига ғулғула тушсада ғалати жимлик унга таскин берганди...аммо бу от эгаси у эканлиги аниқ! Мақсади нима экан?

-Жасур Саодатни ёнига кирсам бўладими?-деди қизни янгаси ҳижолатли қараб...


🌺🌺🌺🌺

Жасурни ким чақирганига ҳайрон бўлиб кичик деразадан боқдим...қандайдир оппоқ от...кўзларимга ишонмай рўмолимни бошдан олиб боқдим...ахир мен севган рангдаги отку!
-отларга бошқача қарайсиза?
Узоқлардан Алишер акани овози келгандек бўлиб сесканиб кетдим...ёлғиз қолсам шу хона мени ютиб юборадигандек туюларди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍42❤5🔥3
Ҳурматли автобус ҳайдовчилари мактабга борувчи болаларимиз қўл кўтарса тўхтайлар!!! (пулини беради.)

📝ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ...

Бекатда турган 7–8 ёшлардаги қизалоқ автобусга қўл кўтарди. Автобус тўхтагач ўтирди, ҳайдовчи сўради:
-Ўзинг ёлғизмисан, қизим, қаерга боришингни биласанми?
– Холамникига келгандим, уйга кетяпман, уйимизни биламан, – деди қизча.
Ҳайдовчи йўлида давом этди. Кейинги бекатларда бирин-кетин йўловчилар тушиб қолишди. Автобусда қизчанинг ўзи қолди ва ҳайдовчига:
-Амаки, мен охирги қишлоққача бораман,- деди.
Ҳайдовчи ўйланди:
"Ҳали анча юриш керак экан. Бошқа машинага ўтказиб юборсаммикан? Йўғ-эй, қизнинг уйи¬дагилари ҳам хавотирланиб ўтиришгандир. Олиб бориб қўя қолай".
Қизалоқ манзилига етгунча, бошқа йўловчилар учрамади. Ҳайдовчи автобусни секинлатиб тўхтатди ва:
-Уйингни аниқ биласанми?- деб сўради.
Қизча "Ҳа", ишорасини қилгач, "Тушақол бўлмаса", деди. Чўнтакларини титкилаб турган қизча хижолат бўлиб:
-Амаки, пулларим тушиб қолибди,- деди.
- Майли, майли, қизим, ишқилиб, уйингга аниқ етиб келдингми?
- Ҳа, раҳмат! - деганча қизча тўғридаги дарвозага қараб чопқиллаб кетди.
Ҳайдовчи келган йўлидан қайтаркан, қўл телефони жиринглаб қолди. Пойтахтда илм олаётган талаба қизи қўнғироқ қилаётган экан.
– Ва алайкум ассалом, лаббай, қизим? Яхши юрибсанми?
– Дадажон, кеча пул сўраб қўнғироқ қилгандим. Ташвишланманглар. Бугун институтимизда ўтказилган танловда қатнашиб, мен ҳам ғолиб бўлдим. Мукофот беришди. Дуо қилиб қўйинг, дадажон. Ҳайр, соғ бўлинг!
Ҳайдовчи Яратганга ҳамд айтиб йўлида давом этаркан, хаёлидан:
"Ё Раббим, бир лаҳзада биримга ўн бериб, ўзинг мукофотладинг. Қанийди, ҳар дамда яхшилик қилиш қўлимиздан келса?!.." деган ёруғ ўй ўтди...
© Жамолхон Камолхон

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21🥰5🔥3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hech qaysi bir farzand yosh yetim qolmasin 🥺❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢8👍5❤1
#Саодат


#Но_235
#Бй_Нафиса_Маликова



Яхшиям бахтимга янгам кириб қолдилар...
-янга..негадир қора тер босяпти!-дедим этим жимирлаб..
Янгам охиста жилмайди...
-қиз бола палахмон тоши...энди шу ер бутун умрлик уйингиз!
Келинсаломга чиқгач тоза ҳавода дилим яйради...


🌺🌺🌺🌺

-бу отни маҳалла четидаги бева аёл Донохол опага беринглар!
Жасур отни бериб юбораркан Саодатнинг қимтинибгина отга қараган нигоҳини сезиб дилига ўт тушди...эрталабдан бери танаси қизиб кетаётгандек эди...ё кечаси совуқ ўтдимикин...ўзи ўша болаликдаги дардни деб сал салқинга қўзиб қолади...бир икки акса уриб қўйди...

🌺🌺🌺🌺


-нима овқат ойи?
Қайнонам билан юпқа қилаётсак Жасур ошхона четига суянганча бизни жилмайиб кузатарди...кўзларида қандайдир ҳотиржамлик барқ урар...бир икки акса урганини айтмаганда...
-ҳа ўглим кечаси совуқда кўпроқ юрда!-деди қайнонам ҳавотир билан...мен виждон азобида ҳамирга атала сура бошладим...
-унча совуқмасди ойи!-деди Жасур гапни буришга уриниб...
-касалинг қўзиб қолмасин дейманда!-деди қайнонам аталаланган юпқаларни сариёғга ботираркан...
-шунча овқат туриб қилаётган нарсангиз нимаси ойи...-деди Жасур онасига ичи ачиб..
-яхши кўрасанку!
Оиламда ҳеч онамнинг бундай кулиб гапирганларини кўрмасдим...бу ердаги муҳит бутунлай бошқа эди...балки Алишер ака айтган ҳис қилиш ҳудуди шудир!
-ойи бир нарса сўрасам...-деди Жасур иккиланиб..-келинингизни бир жойга олиб бормоқчи эдим!
-чиллалисизлар...кечгача қолиб кетманглар..Рауф амакини ахволи оғир деб эшитгандим ўзи...яхши ўйлабсан!
Дунёда шундай оналар ҳам бореканда..ҳайрат билан уларни оҳангжамали суҳбатини тинглардим...
-Саодат мени шимимни дазмоллаб берасанми?-деди Жасур кетаётиб...
-боравер қизим бўлдику буёғи!-қайнонам жилмайиб қўйганча ишини давом этди....
Жасурнинг ортидан сокин қадам босарканман янги экилган атиргул кўчатларига кўзим тушди...менинг олдимда кетаётган инсон мен учун ҳар нарсага қодир эканлигини чуқурроқ ҳис қилдим...у мени менданда кўпроқ севарди...

-ўзи текис эканку?-дедим нозик бармоқларим билан тахи бузилмаган шимни кўрарканман...шодон кулгу овози эшитилиб белим кишанланди...
-нимадир деб олиб келиш керак эдику!
👍28🔥3❤1👎1
#Саодат


#Но_236
#Бй_Нафиса_Маликова



-авваллари алдай олмасдингиз!-дедим ортимга бурилмоқчи бўлиб...
-ҳаёт мажбур қиларкан ҳар ишга!-дея жилмайиб мени ўзига қаратди...
-қаёққа борамиз?-дедим нигоҳи таъқибидан қочишга уриниб...у эринмай соч толаларимни санагандек қаради...
-бир вақтлар уддалай олмаган ишимни бажарамиз!-деди садафдек тишлари билан кулганча шимини қўлимдан олди...
-сенингча менга қайси кўйлагим ярашади?-деди жавондан кўйлак кўраркан...
-буниси!-дедим ўзига ярашадиганини кўрсатиб...унинг беғубор нигоҳлари мени юзимда тўхтаб мени маҳкам қучди....
-Фий сабийлиллаҳ-ўзимга хуш келибсан Саодатим...
Мен унинг сўзларидан ҳайратланганча иссиқ тафтида ёнар эдим....

🌺🌺🌺🌺


-Дима ҳам келиб қолса керак кўргани!
Жасур билан машинада ёнма ён кетарканмиз дам бадам кўз қирини ташлаб қўяр эди...
-жуда кўп қараябсиз!-дедим қувнаб...
Уни лабларида сўнгсиз табассум акс этди...
-Аллоҳ бизни ҳеч ҳам айирмасин Саодат...


Рауф амаки бизни кўриб бор кучи билан ўрнидан турди...
-ай ай болаларим...бунча гўзал жуфтлик бўлибсиз!
Эгилиб салом соларкан Рауф амакини тилидан дуо тушмасди...
-белинг тўла фарзанд бўлсин илоҳим ўғлим!
-Саодат уёқ буёқни тозалаб тур...мен сув ташиб берай!
Бир пайтлардагидек ишга киришдик...олиб келган юпқаларимни жойлаштириб чой дамларканман Жасур кириб келди...пешонасини тер қоплабди...
-бироз чой бер!
Энди узатаётгандим жилмайди...
-аввал ўзинг ич!
Ўтмишнинг ширин хотираларида сузиб юрардик...бизни Аллоҳ бир биримиз учун яратгандек эди гўё...никоҳ иссиқчилиги муҳаббатдан устунми..ёки бу илоҳий туйғу никоҳ сабаб бўй чўзарми?


🌺🌺🌺🌺

-энди қаёққа?-дедим жилмайиб...
-бу сир Саодат қушим!
-сирларингиз кўпайиб кетмаябдими?-дедим кулиб...
-жуда ҳам от мингинг келдия боя!-деди мен томон бир зумга қараб меҳрла боқаркан...
-демак...
-ҳа...-деди бир қўли билан қўлимдан тутиб...
👍55🔥3❤1🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ Turmush oʻrtogʻimizni chiroyli duo qilishni oʻrganamiz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Napoleon 🤤 Yaqinlaringizga yuboring✈️

Un 700-800 g
Margarin 500 gr
Suv 200 ml
Tuxum 1 dona
Sirka 1choy qoshiq
Krem uchun:
Sariyog’ ‘300 gr
Quyultirilgan sut 500 g

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1👏1
Paygʻambarimiz sallallohu alayhi vasallamning otalarining ismi nima?
Anonymous Quiz
94%
Abdulloh
5%
Abdumannof
2%
Xoshim
#Саодат


#Но_237
#Бй_Нафиса_Маликова



-Саодат тез мослашувчан қиз!
Зулайҳо Раънонинг гапларидан шубхаланиб қолди...ўзи куёвни холаси сал қитмирроқ кўринди кўзига..ҳар икки гапни бирида бойлигини қистириб Саодатни ўтмишини юзига солаётганди «Таваримни айбини айтиб сотдим шекилли»деб жойида узиб олганди мум тишлаганди....
-уёқ буёқини қарадингми?
-нега ойи?-ундай нарсаларни тушунмайдиган келини ҳайрон бўлди...
Зулайҳо ичидаги ўйни айтди қўйди...

🌺🌺🌺🌺


-жуда тезлаштириб юбормадингми?
Жасур ҳаво тезлигидан нафаси қайтаркан завқ билан кулаётган Саодатни қучиб отни тортди...
-қўрқаяпсизми?
Шодон овоздан юраги ҳапқирди..
-сенга ёқаётган бўлса бўлгани!
Шамол билан қўшилиб Саодатнинг узун сочлари юзига уриларди...
-Жасур ака қаранг илон!
Отни тўхтатгач отдан сакраб тушган Саодат судралиб кетаётган илонга боқди...Жасур уни ортидан келиб илонга боқиб жилмайди...
-ҳеч ҳам ўзгармагансан-а!
Шартта бориб илонни тутди...Россияда пайти қайта қайта машқ қиларди...қизнинг ҳайрон боққан кўзларига боқиб меҳри жўшди...
-негадир мени ҳеч ҳам илон чақмасди қанча тутсам ҳам...Аллоҳни қудратини қара!


-сиз!
Нима дейишга ҳам ожиз эдим...мен билган Жасурни муҳаббати анча тоблаганини ҳис қилдим...барча барча ишлар бежиз бўлмаганини ҳис қилдик...Аллоҳим бизни ишқ синовларида тоблаб бир биримизга лойиқ бўлганимиздагина бирлаштирганди...


🌺🌺🌺🌺🌺


-яхшилаб салом сол тепганим ҳаққи!
Саломат шодон қувнади...қорни билиниб қолган...анча тўлишганди...
-нега мени тепмагандинг!-Санобар ўпкалангандек жилмайди...
-уни буни қўйилар маззами Саодат!
Жамила шинам уйларга боқиб ҳавасла жилмайди...
Эгилиб эгилиб салом солдим...негадир янгам атрофга синчиков қараб ўтирарди...никоҳ кечаси қиламиз деганига ичим титраб қандай ўтирганимни ҳам билмаётгандим...Жасур синфдош йигитлар билан алоҳида ўтирганди...
👍26🔥2
#Саодат


#Но_238
#Бй_Нафиса_Маликова



Жасурнинг қулоғига боядан бери пичир пичир қилаётган Давлатни кўриб синфдошлар кулди...
-ҳа Давлат ўзиям билар...ҳар ҳолда Россияда унча бунчасини кўргандир...
Жасурнинг ўткир нигоҳи Собирга қаратилгач Собир жилмайди...
-ҳеч кимни қўлини тутмаганман дема?
-дуч келганни этагини кўтарадиган сенсан Собир!
Давлат ғолибона жилмайди...
-ўзлари ҳоҳласа мен нима қилай!
Собир кулганча ошни хапларкан...ҳангома авжига чиқди...Жасур негадир совуққотиб кетаётгандек оёқлари увушди...


🌺🌺🌺🌺

Қизлар кетгач янгам иккимиз қолдик...янгам соч ўримларимни бўшатиб тарай бошладилар...
-висол ажойиб туйғу!-дедилар ҳаяжон билан...
Бу гапдан юзим қизиб кетгандек туюлди...ҳарир рўмол билан юзимни ёпиб дуо ўқиганча чиқиб кетдилар...
Хонада яна ёлғиз қолдим...боя янгам рўмол қидириб анча жойни кўриб чиққан эди буёқда эканку...қаттиқ чарчаганимгами бироз чўзилдим ўрнимга...кўзларим илинибди...
-Саодат!
Қулоғим узра кимдир шивирлагандек туюлди...қўрқа писа кўзларимни очсам мендан сал нарида Алишер ака турганмиш...
-Алишер ака...сиз...
Туйқус уятдан рўмолимни қидира бошладим...аммо топа олмай жоним ҳалак...
-Саодат...Саодат...
Кимнингдир енгил туртишидан кўзларимни очдим...тепамда Жасур қайғу аралаш боқди...
-уни туш кўрдингми?
Ҳамон туш таъсирида эдим...
-биласизми Алишер ака шу ерда тургандек қўрқиб кетдим...ҳайрият туш экан..
«Алишер ака...наҳот уни унутмасанг Саодат» Жасур ёрининг узун қайрилма киприкларига боқиб оғир ҳўрсинди...
👍20🔥2
#Саодат


#Но_239
#Бй_Нафиса_Маликова




Жасур ёнимга ҳолсиз чўзилди...негадир бошқачадек кўринди..охиста қўлимни пешонасига қўйдим...бироз иссиғи бор...
-иссиғингиз чиқяптими?-дедим хавотир билан...у қўлимни тутди...
-бироз ёнимда ёт!
Ўтинч билан айтилган овоздан секин кўксига бош қўйдим...
-ёдингдами? Пахтага борганларимиз!
Сочларим узра уни қайноқ нафасини сездим...
-ёдимда...-дея шивирладим...уни мени деб ёмғирда юргани...-Жасур ака анчадан бери шу дарддан қийналасизми?
У сўзсиз лабларини сочимга босди...
-сен ёнимда бўлсанг бас бу дардга ҳам исмимни айтмасанг ҳам чидайман..ўшанда сени бу қўлларингда жон беришни истагандим аммо ҳозир сени мендан кейин бу бешафқат дунёга қолдиришни истамайман...доим ёнингда қалбингда бўлишни истайман!
Унинг сўзларидан беихтиёр қароқларимда ёш мавжланди...
-Жасур ака мени чин сўзим ростдан ҳам жуфтисиз ҳалок бўладиган қушлар сирасига кираман..мени ҳеч қачон ташлаб кетиш ҳақида ўйламанг!
Жасур ака хиёл бошини кўтарди...
-турақол Саодат бирга намоз ўқиймиз!
Хижолотомуз қарадим...
-намоз ўқиш ёдимдан ҳам кўтарилибди!
У сокин жилмайиб сочларимни йиғиб рўмол ёпди...
-менинг ортимдан қайтарасан!
-сиз намоз ўқийсизми?
У пирпираган кўзларимга кулиб қаради...
-сен мени яхши билмайсан Саодат қушим!


Жойномоз устида ўтирарканман гўзал қироат билан ўқилаётган дуолардан маст эдим...баъзан бир инсонни билишинг учун йиллар ҳам камлик қилар экан..
«.Роббана ҳаблана мин азважина ва зуррийятина қуррота аъюнин важъална лил-муттақийна имама». 
Уни кузатиб тўймасдим..кафтим билан дуога қўл очдим...
»Жуфти ҳалолимни паноҳингда асра...« кўзимдан ёш оқди...наҳот у доим мен учун дуода бўлган...
Ўрнимиздан турарканмиз ажиб енгилликни ҳис қилдим...
-энди анча яхшимисан?-деди бироз терлаган бўлсада менга меҳрла боқаётган Жасур қўлимни тутиб...сўнг оҳиста пешонамга лаб босди...
»Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона ма розақтана».
Унинг гўзал дуосидан қалбим ҳотиржам тортди...



Тонг ёришаркан бу тонг мен учун энг унутилмас ва ўзгача тонглигини ҳис қилдим...ўрнимдан турарканман елкам узра узун сочларим ёйилиб кетди...менинг жону жаҳоним эса жойнамоз узра ўтирганча ҳамон мени дуо қилмоқда эди...наҳот у ухламаган бўлса...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍41🔥3🥰2🕊1
Азизлар! Мана бугунги кун ҳам ўз поёнига етди. Энди ўзимизга савол берайлик:  «бугун қандай солиҳ амал қилдим ва қандай гуноҳ қилдим?» деб  ўзимизни тафтиш қилайлик.
Шундай  қилишга одатлансак  ёмон одатларимиз камаяди. Яқинлашиб келаётган Рамазонни покланган холда кутиб оламиз.
Инша Аллоҳ, ҳаётимиз ҳам яҳшиланади...

Аллоҳ барчамизни тўғри
йўлидан адаштирмасин....

     Аллоҳга омонатсиз.

        🌙 Хайрли тун.✨
         Яхши дам олинг!

  ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤4😢2❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7