🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
😍 Ha yoki yoʻq? Baho bering ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22❤4👏1😁1
❤️❤️❤️❤️
❤30👍5🔥3🥰2
#Саодат


#Но_248


Жасур акам ўқишини битиришига саноқли ойлар қолган ой куним яқин бўлгани учун ёнимда юрган пайтлар эди...
Бир куни кечаси дилбандим ёруғ дунё билан юзлашадиган кун келганини тушундим...у вақтлари ҳозиргидек жинс билишлар йўқ эди...қиздир ўғилдир Аллоҳнинг бергани дея бағримизга босар эдик...мен ҳам шундай ҳадик ва ҳаяжон билан туғруқхонага кетар қаттиқ дод войимдан Жасур акам мендан кўпроқ хавотирда машинани тезлаштирдилар...қайнонам қўлимни маҳкам сиқиб
-чуқур чуқур нафас ол қизим...мен ўргатган дуоларни ўқи!-дедилар.
Тўлғоқ азобини шу дардни чекканлар тушунадилар...суяклар этдан ажралгандек охири эса чексиз енгиллик....1 кун дард чекиб қизалоғимни қўлга олдим...
-уммат бўлган кунинг муборак жоним қизим!
Жасур акам кириб келганда кўзларида ёш акс этганди...фарзандли бўлиш ҳисси бир ён...айниқса у дунёда сен севган аёлдан дунёга келган бўлса...гўзал дуолар билан қизалоқни бағрига босаркан иссиқ кўз ёш новқур юзларни ювди...буни таърилаш душвор...буни ёлғиз оталар биладилар...дунёдаги энг гўзал бахтлардан бири ота она бўлиш бахтидир...
-энди биз ота она бўлдик!
Жасур акам пешонамга лаб босди...
-жонинг соғ бўлсин онаси!
Кўзда ёш билан боқдим...
-жонингиз соғ бўлсин дадаси!
Чақалоғимиз кўзчалари хиёл юмилган афтидан бу дунё овозларини англашга ҳаракат қилаётгандек онда сонда чиройли товуш чиқариб қўярди...

🌺🌺🌺🌺



-бу қиз кимга ўхшаган бўлдия!
Усти боши чанг бўлиб дарахт ўрмалаб юрган қизимга боқиб чақирдим...
-Қизим...
Жасур акам ишдан келган эди кулдилар...
-худди ўзингни ёшлигинг...Нафиса қушим мени!
Кулишдик...ҳар баҳор келса Жасур акам мени довучча билан сийлайдилар...ҳовлимиздаги атиргулларга боқиб Алишер акани маъсума онасининг исмини қўйганимиз ёдимга тушади...иккинчи қизим ҳам атак чечак қилиб қолган...бир пайт қизим дарахтдан тушиб чопиб келди...
-дада дада қаранг бизга устозимиз ҳикоя ёзиб келинглар деди!
Жасур акам қизимни юзларидан чимдиди...
-хўш мени қизим қайси мавзуда ёзади?
Қизим ўрим сочларини ўйнаб хиёл жилмайди...
-сиз ҳақингизда!
Жасур ака кулиб уни қучди...
-мен ҳақимда нима деб ёзасиз қизим қизиқ!
Қизим яна тили бийронлик қилади...
-онамни қанчалик яхши кўришингиз ҳақида!
-ундан олдин бу лўппи юзчалардан ўпсам майлими?
Қизим кулганча юз тутади..
-фақат битта...
-суйганимданда суйганим мени!
Уларга завқ билан тикилдим...иккинчи қизим ҳам опасига етиб олиб дадасини қучди...
-опппааа...
Жасур акам кулди...
-мени қизимни оппа бўлгиси келдими..қани!
Иккаласини ҳам кўтариб оладилар...
-қани энди ҳамма овқатга....
Қайнона қайнотам қўшни қишлоққа мавлудга кетган ҳали замон келишса керак...ўзимни эса ҳар дам ҳар дам яна кўнглим беҳузур бўларди...


Давоми бор
👍36❤1
#Саодат


#Но_249



Учинчи қизимни қўлга олган вақтларим эди бир куни Барно хола бизни кўргани келди...ҳар дам кўзлари билан менга назар ташлаб ташлаб гап устида чақиб олдилар...
-бу дейман Хурматой ўғил невара кўриш армон бўладиёв сенга...
Шундоқ ҳам охирги пайтлар ўғил кўриш орзусида ёнар эдим...ҳамма опа акаларимда ўғил бор...ичимдан нимадир зил кетди...кўз ёшимни тийиб хонамга югурдим...


Хурматой келинини бошқача бўлганини сезиб опасига кайфиятсиз боқди...
-опа нега шугинанинг кўнглига тегайверасиз?
Барно Саодатни юзи ўзгарганини эслаб мамнун қош чимирди...
-ростда Каромат икки эгизак ўғил кўрди...Жасурни дўстлари олдида ҳам тили қисиқдир!
Бу опасига Аллоҳ бас келмаса бандаси бас келмайди..Хурматой қўл силкиди...насиб этса берар Аллоҳ...


🌺🌺🌺🌺🌺


Жасур ака хонамизга кирганда йиғлаганимни дарров сездилар...
-Саодат нимадир бўлдими?
Боламни эмизиб юзимни яширдим...
-ҳеч...
Жасур ака сезгандек иягимдан тутиб ўзига қаратди...
-йўқ сен нимадандир ҳафа бўлгансан айт жоним..кимдандир ранжидингми?
Бу сафар ўзимни тутиб тура олмай кўксига бош қўйиб йиғладим...
-мени кечиринг сизга ўғил туҳфа эта олмадим...
Жасур ака юзимдан тутиб жилмайди...
-мен сендан бирор марта норози бўлдимми? Бу нимаси?
Ўксиниб йиғладим..
-одамлар...
Жасур ака кулди...
-одамларнинг гапи учун ўғил кўрмадим деб йиғлайсанми Саодат?
Кулиб юбордим..
-йўқ ўзим ҳоҳладим...
Кулганимга секин чўнтагидан сўрғич чиқариб жилмайди..
-қизимиз сени қийнаб қўйдида айтишларича баъзан шуни берса ҳадеб эмавермасмиш!
Кўзимда ёшни артиб жилмайдим...
-учта болали бўлиб анча тушуниб қолибсиз болаларни инжиқлигини...
Қизим инжиқланганига секин қўлига олиб жилмайди...
-Умидам мени жону жаҳоним қизим! Ҳоҳласанг эртага докторга борамиз!-деди менга назар солиб...
Бош силкидим...


🌺🌺🌺🌺


-совуқда кўп ётганмисиз укам?
Докторнинг гапидан Жасурнинг юзи ҳорғин тус олди...бир вақтлар айрилиқ туфайли кўпинча зах ерга кўксини тутиб ётарди...

Жасур акамни юзига қараб бу ерга бекор олиб келганимни тушундим...доктор бош чайқаб натижаларга қаради...
-сизда ўғил кўриш фоизи жуда паст ука...
👍26
#Саодат


#Но_250




Уйга келгунча Жасур ака лом лим демадилар...аммо юзларидан ич этини еяётганини сездим...
-дадаси сиқилманг...
Жасур ака хорғин жилмайди...
-наҳот мени деб ўғил фарзанд кўра олмасанг!
Овозидаги титроқдан юрагим жунбушга келди...
-аслида бекор келдик...мени кечиринг!-дедим ўтинч билан қадрдон чеҳрасига боқиб...ўктам нигоҳларга бироз маъюслик инган...шу дам ҳам мени ўйлаётганларидан юрагим эзиларди...


🌺🌺🌺🌺

Қайнонам ҳам ич ичларида ўғил невара суйишни исташини сезардим...буни билган Жасур акам бор айб ўзларида эканлигини айтдилар...она барибир онада йиғлаганча ўғлини қучди...
-хафа бўлма ўғлим...Аллоҳим ҳали шундай ўғиллар берсин...насиб этса қизларингга мучал тўйлар қиламиз!


🌺🌺🌺🌺🌺


Кечаси қизимни эмизишга туриб уйғониб кетдим...
Ёнимда Жасур ака йўқ..кўзим жойнамоз устида тунни бедор ўтқизиб намоз ўқиётган ёримга тушди....нималар қилиб қўйдим! Бесуяк тил нималарни сўзламайди...йиғлаганча қизимни эмизиб пичирладим...
-Аллоҳим бизга ҳам насиб эт ўғил фарзанд кўрмоқликни....


🌺🌺🌺🌺



Тўртинчисига ҳомиладор эдим...бу пайтлар жинс билиш мумкин бўлиб қолган...болани чавақлатиб олиб ташлайдиган аппаратлар ҳам чиққан даврлар эди...негадир биринчи марта қиз фарзанд кўрмасликни истадим...афсус мўъжазгина аппарат бу сафар ҳам қиз кўрсатди...Жасур акамга нима дейман..мени кўриб эзилиб кетдилар...сиқила сиқила қизлик уйимга келдим...ҳовли тўполон бола чақа билан тўлган...онам супада ўтирганча невараларига эртак айтиб берардилар...она бўлибгина она дардини тушунаркансан...балким онам ҳам бизга фақат яхшиликни раво кўриб урушгандирлар ҳар дам...шукурки ҳаммамиз ўз йўлимизни топиб кетдик...онам менга кўзи тушиб соғинч билан жилмайди...
-Саодат қизим эшик олдида нима қилиб турибсан кел!
Бу уйнинг ҳар бир бурчагида болалик ҳотираларим мавжуд эди...акаларим опаларим билан ўтган вақтлар...беғубор болалик...сумкамдан иккита нон чиқардим...онам узоқ дуо қилдилар...ҳўрсиниб сўз бошладим...
-ойи қиз фарзанд кўришни истамайман яна қиз дейишди....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍52👏4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз !

Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !

Юрагингизга яқин олманг!

АЛЛОҲни савобларига эга бўлинг !

ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ
...❤️🍃
❤️❤️✨✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! КАДРЛИ АКА - УКА ОПА - СИНГИЛЛАРИМ!
🌼💕🌼💕🌼💕🌼💕
Соғ омонмисизлар?
Хонадонлар тинчми?
Бугунги янги кун сиз-у бизга хайрли ва барокатли бўлсин!
🌼💕🌼💕🌼💕🌼💕
Деразадан мўралаб,
Аста ёғду кирмоқда,
Янги кун-ла табриклаб,
Яна бир тонг отмоқда,
🌼💕🌼💕🌼💕🌼💕
Ёруғлик қоронғуни,
Секингина сурмоқда,
Олам барча борлиғни,
Ёритиб тонг отмоқда,
🌼💕🌼💕🌼💕🌼💕
Яхши ният қилинглар,
Янги имкон бўлмоқда,
Ёмонликдан қайтинглар,
Тонг ҳам тунни енгмоқда.
🌼💕🌼💕🌼💕🌼💕🌼

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли кун азизлар!
Янги кунингиз хайрли ишларга,
Барокатларга,
Хурсандчиликларга бой ўтсин🥰

Сешанба тонги хайрли ва барокатли бўлсин..♡

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
ҒУРУР..

Мактаб давридан Холидага ошиқлар бисёр эди. Хам кўриниши чиройли, ҳам отасининг бойлиги бу қизни мағрурлик осмонига чикарган дугоналари хилма хил кийимларига махлиё бўлишарди. Мактабни битириб онасининг таклифи билан университетга ўқишга кирган Холида ўша ердан ўз мухаббатини топди. Шавкат акаси унга осмон ваъдалар берар бу севги барча хавас қиларли даражада эди. Лекин Холиданинг отасини ишлари бироз орқага кета бошлагани учун у хамкори билан қуда бўлиш таклифини олди. Икки тараф ишни пишитишгач Холидага бу хабар етказилди. Айтганини қилиб юрган бу кизга хабар ёкмади. Ўз норозилигини катта жанжал кўтариб ошкор килган кизга бу буйрук сифатида янгради: "Шу йигитга тегасан!!!"
Шавкат билан учрашувга чиққан Холида йиғлаб хамма дардини тўкди. Шавкат "нимаям кила оламиз, отангни айтганига тег" деди холос. Холида бўлғуси куёв Содикжон билан учрашувга борди. Бир оёғи бироз оксайдиган кўримсиз бу йигит Холидага умуман маъкул тушмади. Йигит билан тузук гаплашмай уйга келиб онасини кучоғига ўзини отиб ўкириб йиғлаб - "Урод у, мени уродга берасизларми?" дерди. Отаси бу норозиликка карши шундай деди: "У аклли йигит, у билан ишлаганман. Олифта бировни пулига яшайдиган пасткаш болалардан шунака мардлар яхши" деди.
Тўй хам ўтди... Холиданинг эрига кўнгли исимади. Аслида Содикжон туғма ногиронмасди. Автохалокатдан оёғи чулоқланиб колганди. Ўз билими ва кучи билан оёққа турган йигит алохида кўчиб чикди. У хотинидан уяларди. Уни олдида ўзини ноўнгай сезарди. Холида эса кундан кунга эридан нафратланар умуман ёввойилашиб борарди. "Эх Холида, агар билсанг хаётдан кўринишмас калб мухим роль ўйнайди" дерди дугонаси унга." Мени эримни қарагин кандай ёкимтой, лекин қизлар билан роса юради. Мени борсанам демайди."...
Холида бироз ўйланар лекин эрини кўрса баттар асаблари бузилиб кетаверарди.
Шу орада Холиданинг туғилган куни бўлди. Дугоналари йиғилишди. Кечки пайт ишдан қайтган эри унга чиройли гулдаста ва планшет совға килди. Планшет интернетга уланган экан. Холида энди ёлғиз уйда зерикмайдиган бўлди. Шундай кунларнинг бирида Холиданинг сайтига Шавкат дўстлик юборди. Холида у ёқ бу ёқдан гаплашди. Уни олдиндан севгани учун Шавкатни қаттиқ согинганини сезди. Шавкат уни учрашувга чакирди. Холида кийиниб безаниб йўлга отландиямки эшик қўнғироғи чалинди. Қараса қайнонаси экан... "Уф шу етмай турувди" ўйлади Холида. Аёл жуда босик уйлаб гапирадиган окила аёл эди. У келинига Содикжоннинг мактабдан эришган ютуклари, сўнгра автохалакат натижаларини сўзлаб берди. "Яқинда уни операцияга юборамиз. Яна олдингидек оқсамай қолади насиб бўлса" деди аёл. Қайнонаси кетдиямки эри ишдан қайтиб қолди. Эри ухлагач интернетга кирса Шавкатдан бир тўла аразли смайликлар келибди... Холида ундан кечирим сўраб хат ёзиб "Эртага албатта учрашамиз" деди.
Эртасига учрашувга яна тайёргарлик кўрган Холиданинг телефони жиринглади. Бу сафар яқин дугонаси экан. "Хеч қаерга кетмай тур, хозир олдингга боряпман сенга гапим бор" деди у. Холида уни буни бахона килсаям "кўп вактингни олмайман" деди у. Етиб келгач, нафас ростлаб олгач дугонаси деди "Нима сен Шавкат билан учрашмокчимисан.? Кўзингга кара дугонажон... Ўша Шавкатинг фотограф йигитни заказ килибди. Унга "Битта бойвачча келинни шантаж қилиб пулини шилмокчиман интернетда гаплашяпман" дебди . Бу гапларни эшитган Холида шалвираб ерга ўтириб колди. Бироздан кейин ўзига келгач дугонасини қучоклаб огоҳлантиргани учун рахмат айтди... Сўз оҳрида "Балким бу менмасдирман, лекин барибир у билан энди ҳеч қачон учрашмийман" деди у.
Орадан ойлар ўтиб борар Холида хомиладор бўлмаётганди, чунки эридан яширинча сакланувчи дорилар ичарди. Шу шу совуқ рўзғор уларни жонига тегди хисоби. Қанча кўп совға салом улашмасин хотинининг мехрига эришолмаган эр бир куни уни дориларини топиб олди. Сакланувчи дорилигини билгач Холидага нега бундай килаётганини сўради. Жавоб ўрнига жанжал бошлаган Холида ўзини тутиб туролмади," Мен сиздек хунук одамдан фарзанд кўрмайман барибир ажрашаман" деди. Содикжоннинг кўзларини мунг эгаллади... хотинидан кўзларини олиб кочди ва индамай хонадан чикиб кетди......
👍20❤2
Холида ичидан ўзини хатосини англади, лекин беэътибордек яна планшетдан кино кўра бошлади.
Орадан икки соатлар ўтиб нимадир сабаб билан ташқарига чикса эри сўрида сигарет чекиб ўтирар бироз кайфи ҳам бориди.
Холида унга қарамай бурилиб кетмокчийди уни тўхтатди. "Холида сизни бу уйда ортиқ тутиб турмайман, уйингизга кетишингиз мумеин" деди . Бу гапни эшитган Холида кулиб ўзини хурсанддек тутди. Ўша заҳотиёқ шартта кийимларини йиғишга тушиб кетди.
Эри Холидани тўҳтатмади... Холида юкларини тайёрлагач эрига планшет у совға қилган тақинчоклар, телефон ва кўйлаклар солинган яшикни келтирди. "Бу сизнинг совғаларингиз буларни олиб еетолмайман" деди у. Эри яшикка бир қараб қўйдида "булар менинг совғаларим демак улар сизники" деди.
Холида уйига қайтди...Энди кушдек енгил бўламан деб ўйлаган қиз аксинча ғамга чўкиб колди. Чунки онаси унинг хеч бир сабабсиз кайтганини эшитиб ғазабини тутолмади. Қизига ва ўзига лаънат айтди. "Ўзим ахмокман шунака кизни тарбиялаган" деди. Отаси келгач отасиям унинг қайтишидан норози эканлигини айтди. Холида йиғлади, "Кўнглимга қарамадинглар мен ҳам одамманку" деявергач уни ўз холига қўйишди. Ҳолида қўлига дипломини олгач бу оилада ахвол янада оғирлашди. Содиқжон хотинини бирор марта сўраб келмади....
Хар куни оркага кетаётган ишларини деб асабийлашаверган Холиданинг отаси бир куни ишхонада иш креслосида, ўтирган жойида юрак хуружи бўлиб Аллоҳга омонатини топширди. Жанозада тумонат одам йиғилди. Қариндошлар Содиқжоннинг қабристонгача қайнотасини тобутини кўтариб боргани, кўмишгани, Холиданинг 2 укаси қатори теппа тенг елка тутиб турганини хамма гапириб куёв болани мақташди. Холида эрини кўрмади, ўзи билан ўзи овора эди. Эри қайнотасини ҳамма маъракаларида қатнашди, лекин Холида билан умуман гаплашмади. Орадан 2 ойча вақт ўтиб оилада моддий етишмовчилик бошланди. Бунинг устига онаси тез тез оғриб қоларди.
Энди Холида ўз харажатларини ўзи қоплаши кераклигини тушуниб иш излай бошлади. Уйи яқинидаги мактабга хужжатларини топширди. Директор отаси билан яқин дўст бўлгани учун Холидани ишга қабул қилди. Холида она тили ва адабиётдан дарс ўта бошлади. Бир куни у Шавкатни кўриб қолди. Қизга осмон ваъдалар берадиган йигит унга учрашиб юриш таклифини киритди. "Нима қилибди эрга тегиб чиқдингку хеч ким гапирмайди." деди Шавкат беписандлик билан. Ундан бу гапни кутмаган Холидани эти увишиб, титраб, музлаб кетди...
Йўл қуйи "Эҳ мен ахмоқ уни шунча севган бўлсам, у бўлса фақат пулим учун юрган эканда.. Энди бу гапи билан хурмат чегарасидан ҳам чиқиб кетди... бойлик , нафс унинг учун биринчи даражада туришлигини афсуски билмаган эканман" уйлади у...
Сенсиз яшолмайман деган Шавкат 1 ой ўтиб бошқа бир қизга уйланди. Қизиги шундаки у қиз билан анчадан бери севишиб юраркан... Бундан чиқди Холида Шавкатнинг хаётида хеч ким бўлмаган. Шавкатга қизнинг бойликлари керак бўлган ҳолос. Аҳмоқ қиз эса телбаларча олийжаноб эрини шу сўтак билан солиштириб юрарканда...
Содиқжон Холида кетгач каттик тушкунликка тушиб ичишни одат қилди, лекин окила онаси уни бу йўлдан кайтара олди. Содиқжон хам хаётда нотўғри уй фикрга эга эди. Яъни "Ҳамма киз факат мени мол давлатим учун юради, Холидаям менга теккач бойлигим қулига айланади" деб ўйларди. Хаётда бойлик билан хамма нарсага эришиб бўлмаслигини тушунган Содикжон ва нихоят операцияга розилик билдирди. Шу орада кайнотаси ўтиб колиб унга бир ойча операцияни орқага чўзишга тўғри келди. Операциядан сўнг 3 ойча вакт ўтиб овсамай юрадиган бўлди.
Холида 8 март байрами арафасида хамкасабалари билан ресторанда ўтиришди. Улар бир бирларига турмуш ўртоқлари қанақа совға улашганини айтишар, болалари борлари фарзандларининг қилиқларини айтиб кулишиб ўтиришарди... Холида охирги вақтларда ўз хатоларини ўйлаб сиқила бошлаганди. Эри нима айтса мухайё килар, олийжаноб йигит эди лекин Холида уни кадрига етмади. Хозир хамма унга ёмон кўз билан қараётгандек туюларди. Мактабга малака оширишга келган эркаклар хам унинг эридан ажралганини билиб дархол хушомад килишар, энди унинг на суянчиғи отаси бор ва на химоячиси эри бор. Холида ўйлаб ўйлаб эри билан учрашмокчи бўлди.
👍12❤2
Қатангки уни эри билан кўришмаганигаям 8 ой бўлибди.
Бир куни Холида эри совға килган чиройли кийимларни кийиб у ишлайдиган корхона якинидаги кийимлар дўконига айланишга борди. Эри тез тез шу дўконларни айланишга кирарди, чунки униям шу атрофда бир неча точкаси бор эдида. Холида ярим кунча дўконларни айланди... Нихоят узокдан эри кўринди... У энди оксамаётганди. Бироз тўлишгани учун костюм шимлари ўзига жуда ярашиб турарди. Холида ойна олдида туриб, сочини бироз туғирлаб, ўзини ўнглаб олгач эрига караб юра бошлади. Шу пайт эрининг чехраси ёришиб кетди. Унинг қаршисига Холидадан 10 чандонроқ гўзал, кўринишидан 6-7 ойлик хомиладор аёл пешвоз чиқди. Улар кулиб гаплашишди аёл Содиқжоннинг билагидан қўлини ўтказиб олди ва дўконларни айлана бошлади. Холида уларга анқайиб хайратдан ёқа ушлади. Эрининг уйланиб олиши хаёлигаям келмабди. Бечора бирдан ўзини дўкон ичига уриб уларнинг кўзидан узоклашди. Эри билан аёл бир дўконга киргач Холида югурганча кўчага чикди. Тўғри келган таксига ўтирганча уйига қайтди. Хонасигача йиғисини ушлаб келган Холида диванга ўзини ташлади. Кўзларидан ёш сизиб чикди... тили эса пичирлади "ўзим хаммасига ўзим айбдорман."...
Ўз ёғида ўзи қовурилган Холида йиғлай йиғлай оҳири чарчаб ухлаб колди. Эртасига оёғи тортмай ишга борди. Ҳамкасбларидан "Мактабга яқинда малака ошириш учун чет элда ўқийдиган бир талаба келаркан." деб эшитди. Орадан 1 хафтача ўтиб Директор Холидага Саодатни таништирди. Тим кора сочлари узун бу гўзал талаба қиз Содикжон билан дўконларда қўлтиклашиб айланаётган Холиданинг ўйлашича ʺкундоши ʺ эди. Саодатнинг кўнгли очиққина қиз эеан.Унинг юз кўзидан бахтли эканлигини сезиш кийинмасди. Хар куни уни уйидагилар машинада мактабга келтириб қўйишар, ишдан сўнг олиб кетишарди. Саодат тез орада барча ишлайдиган ўқитувчилар билан чикишиб кетди. Замонавий дарс ўтиш жараёни хам ўзгача бу қизга директор шу ерда иш фаолиятини давом эттиришини илтимос килди. Бу хол факат Холидага ёқмас, "бир вақтлар сакланувчи дорилар ичмаганимда хозир ширингина болажонимни бағримга босиб ўтирардим" дерди алами келиб. Саодат Холида билан ёлғиз қолди дегунча Холида тезда кетиб колар, унинг оиласи хақида сўзлашларини айниқса эрини мақташини эшитишниям истамасди.
Бир куни Холида йулда кетаётганди, оркадан Саодат утирган машина келиб тўхтади. Холида ўзини четган олди. Саодат машинадан бошини чикариб Холидани машинага таклиф килди. "Опа ўтиринг, менам ўша томонга еетяпман" деди у. Аввалига Холида қаршилик билдирди, Саодат уни қистайверганидан сўнг майли деб машинага ўтирди. Хаёлида шофёр уни эри деб ўйлади. Йўқ хайрият бошқа экан. Ўша куни уйга келса уйида мехмонлар бор экан. Онасиям хурсанд бўлиб ўтирган экан. Мехмонлар кетгач онаси қизига "сенга совчилар келишди қизим, энди бу юришинг бўлмайди, турмушга чиқ" деди. Холида хозир қаршилик билдириб бақирса онасини мазаси қочиб қоладигандек туюлди ва "аввал учрашиб кўрай" деди.
Эртаси куни учрашувга чиққан Холиданинг хафсаласи пир бўлди. Куёв бўлмиш қорин қўйган гавдали эркак камида 45 ёшдан ошганди. Оғзини тўлдириб мактанаётган бу кишига Холида қатъий рад жавоб бериб "Сиз ўзизга бошқасини топинг , мени тинч қўйинг. Биз бир биримизга тўғри келмаймиз" деди у. Уйига келиб онасигаям тушунтиргач онаси индамади. Холида тубсизликка қулаб кетаётган ожизага ўхшарди. Нимани килсанг хор, ўшанга бўласан зор... ўйланарди.
Бир бирини қувлаб кунлар ўтарди. Саодатнинг хомиласи 9 ойликдан ошгач охирги хужжатларини тўғирлашга мактабга келди. Бу вақтда мактабда хеч ким йўқ эди хисоби. Ўқитувчилар хонасида ўтирган Саодатнинг бирдан мазаси қоча бошлади. Холида ўша пайт эшикдан кириб қолди. Иш билан шошиб юрган Холида хомиладор аёлни бу аҳволида ташлаб кетолмади, дархол "тез ёрдам" чакириб унга ёрдам бериб турди....
" Мен билан шифохонага боринг қўрқяпман" деди қиз унга ялиниб. Холида Саодатнинг райини кайтаролмади. Шифохонага бирга борди. Саодат йўлда онаси ва эрига қўнғироқ килди. Улар етиб келгунича Саодат ўғил туғди. Холида бу хабарни эшитиб хам хурсанд бўлди хам йиғлади......
👍25
Ичида уларга бахт тилаб тезроқ бу ердан кетиши кераклигини тушунди. Ташқарига эрини машинаси тўхтаб ундан ҳамма туша бошлади. Холида тезда бошқа йўлдан кўчага отилди, лекин чап томондан келаётган машинани курмай колди. Қаттиқ тормоз овози ва Холиданинг чап томонида каттик оғрик хис килиб улгурмай учиб кетди. Йул четида турган бетонга боши билан тушиб боши гувиллаб айлана бошлади, сўнг кўзларини охиста юмди.
Холида кўзларини очганида юрак овози эшитиладиган аппарат ишлаётганини сезди. Бошини у ёк бу ёкка бурмокчи бўлиб буролмади. Афтидан буйнига канакадир тиргак боғлаб қўйилгандек эди. Оёк қўллларини бироз кимирлатди. Ишлаяпти. Бироздан сўнг эшик очилиб ичкарига ёкимтой хамшира кириб унга жилмайди. Сўнгра томчи дорисига шиприц оркали дори юборди. "Яхши бўлиб колдингизми келинойи?" деди киз. Холида бироз унга караб турдида "Рахмат... уйдагилар биладими?" деди зўрға. Хамшира боши билан тасдик ишорасини берди.
- Эрингиз 3 кундан бери шу ерда ўтирибди.
- Эрим?... Мени эрим йўқ деди Холида.
Хамшира унга кўз остидан каради," алахсираяпти" ўйлади у. Ҳамшира чиқиш эшигига етганда ташкаридан Содикжоннинг овози эшитилди "Ўзига келдими, кўрсам бўладими?".. Хамшира каршилик килганди Содикжоннинг овози баландлади:-" Мени қўйворинглар илтимос бир курай. "
Унга рухсат тегди шекилли Холиданинг олдига кириб келди. Холида мен туш куряпман чоғи деб уйлади Содикжон хотининг ёнига ўтирди Холиданинг сочларини силади. Холида кўзларини юмди, Содикжон унинг пешонасидан ўпди.
- Қўркитиб юбордингизку деди қўлларини силаб.
Туш куряпман уйлади Холида, кейин бирдан ёдига Саодат тушди.
- Ўғил муборак деди овози калтираб. Содикжон унга ажабланиб каради. Шифокор кириб колдида уларнинг сухбати узилди.
Эртасига уни ёнига онасини киритишди. Аёл анча уриниб колган эканми неча марта тинчлантирувчи уколллар олганидан кўзлари чўкиб колганди. Вақт ўтибҳХолидани палатага олишди. Хамкасблар келиб турар эри Содикжон хар куни ишдан сўнг бир даста гул кутариб хотинидан хабар олар мехрибончилигининг чеки йўқ эди. Холида Саодат хакида хар гал сўрайман деб сўрай олмасди.
Холида эрининг киликларидан бир жахли чикса бир карахт холга тушарди. Шифохонада ётиш хам жонига тегди. Уйга кайтишга тайёргарлик кўраётганда эри унга яна 1 ой санаторияда даволаниш учун чипта совға килди. Холида тоғли санаторияга кетгач эри хафтада бир ундан хабар оларди. Холида бу холатда яшаб бўлмаслигини Саодатдек аклли кизни бахтига чанг солишга виждони кийнала бошлади.
Эри ёнига келгач унга деди.
- Содик ака вактида кадрингизга етмадим, хато килдим шуни жазосини тортдим, лекин сизга маслахатим мени хатойимни такрорламанг илтимос. Сиз Саодатни кадрига етинг у сизга ўғил фарзанд ато килди. Мен уз йўлимни топарман.
Аввалига ажабланиб турган эри кулиб юборди:
- Саодат менинг жияним якинда ўғилли бўлди. Уни курсдошига узатганмиз. Унга сиз ёрдам бердингизми? Мен сизларни таништиришни ният килгандим, улгурмасимдан бу фалокат булиб колди. Мени хотиним битта уям булса сиз!!!
Санаториядан чикиб Содикжон билан уйига кайтган Холида хар бир кунларини кадрига етиб яшайдиган булди. Орадан йиллар ўтиб бу оилада 3 та фарзанд туғилди.
Хурматли аёллар мен бахтсизман деб тушкунликка тушишдан олдин ўйлаб кўринг.
Сизнинг бахтингиз кимнингдир орзусидир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍40
Ramazon oyining birinchi kuni 2024-yil 11-mart, dushanba kuniga to‘g‘ri kelishi ma’lum qilindi. 👏🎉🛍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
⚡️#ТEЗКОР #РАСМАН

⚡️Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024-йил 11-март, душанба кунига тўғри келиши маълум қилинди - Мусулмонлар идораси

ИншаАллаҳ тўлиқ тутиш хаммамизга насиб этсин🤲

ЯҚИНЛАРГА БИРИНЧИЛАРДАН УЛАШИНГ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6👍1🥰1
Онам қошларини чимирди...
-шу ҳам гапми...Аллоҳга шукур куёвим урмайди туртмайди...қайнона қайнотанг тилла инсонлар...Муҳаббатни Дилбарни кўрдинг бири эридан куйди бири қайнонасини кўнглини тополмай ҳалак...нима берса Аллоҳ севганидан беради...тирноққа зорлар қанча...ўзингдан кўпайсанг ёмонми? Мени она десанг туғасан...мени айтди дейсан ҳали бир қиз бўлсин бир қиз бўлсин...
Онам яна қанча менга далда бўлдилар билмайман аммо уйга анча қалбим ёришиб қайтдим...


Кечга ишдан қайтган Жасур акам менга умидвор боқдилар...
-бордингми бугун?
Нима десам менга жондек азиз инсоним қайғу чекмас экан...оҳиста бошладим...
-яна қиз экан...-дедим нигоҳимни олиб қочиб...Жасур акам мендан ҳижолат бўлса ҳам секин тилга кирди...
-соғ омон эканми қизалоғим!?
Қандай қилиб инсон бунчалар софдил бўлиши мумкин...ҳиёл четда турган қўлларини тутдим...
-сизни зурриёдларингизни дунёга келтираётганимдан бахтлиман!


🌺🌺🌺🌺


-наҳот дадам бирон марта сиздан ҳафа бўлмаганлар жахл қилмаганлар?
Дафтарига бир нималарни қоралаётган қизим менга ҳайрон боқди...жилмайдим...
-даданг мени беҳад севардилар!
Қизим альбомни қучиб кўзлари ёшланди...
-дадамнинг севгисига ҳамма ҳайратла қараса керак қораласам....
Ҳовлидаги шабодага енгил силкинаётган атиргулларга қараб чолим билан синфдошлар йиғинида қатнашганимиз тушди...
Биринчи марта Саша ташриф буюрганди ўшанда...худди болаликдагидек Жасур акам мени рашк қила бошладилар...
-ҳеч ҳам ўзгармабсана Саодат!-деди мени ҳайрон қолдириб...Жасур Давлат билан овқат буюртма қилгани чиқишганди...
-исмимни тўғри айтишни ўрганибсана?-дедим кулиб...у ҳамон менга болаликдагидек беғубор нигоҳлар ила боқарди...
-қизимни исмини Саодат қўйгандим...-деди ҳижолатли жилмайиб...-баъзан сочларини ўрсам сен ёдимга тушасан...шўхликлари ҳам ўхшайди!-дея ёнидан телефонини олиб кўрсатди...чиндан ҳам қизча менга ўхшаб кетарди...
-жуда чиройли қиз..умри узун бўлсин!-дедим хурсанд бўлиб...шу пайт Жасур акам келиб қолди...
-хотинимда қандай гапинг бор!
Барча кулиб юборди...ёшимиз ўтиб қолган бўлсада ҳамма ўша ўша..биримиз қўйиб биримиз олиб ўтмишни эсладик...
Хотиралар қандай гўзал нарса...яна ўтмиш хотираларига шўнғидим..


🌺🌺🌺🌺


Ўғлимни дунёга келтирганимда 4 қизим ҳам анча улғайиб қолишганди...Жасур акам қизларимизни еру кўкка ишонмасди...ўғилли бўлиб очилиб қолганимга биринчи бора дилдан жилмайди...
-мен билан умр кечираётганингдан бахтлимисан?
Бу кўзларга боқиб ҳа демаслик мумкинми? Бутун умр қайта танловни бошдан кечирсам ҳам шу инсонимни қўлидан дадил тутардим...лекин ҳаёт доим ҳам сен истагандек танловларни беравермайди...
👍33🔥1
#Саодат


#Но_251




Жасур акамнинг рашки туфайли тиббиёт соҳасида ишлолмагандим...
-тушун ахир сени овозингни ҳам бегоналар эшитмасин дейман....
Бу қандай ишқ эди йиллар ўтса ҳам сўнмайдиган...у мени қозон бошида оиламиз учун овқат қилишимни
..қизларим билан ўсма қўйишимни...тандирга нон ёпсам иссиқдан қизарган юзимни дунёдаги энг гўзал юз деб аташни суярди...қайнонамни белларига маз сурсам меҳрибоним мени кел қучоғимга деганда ёш қизчадек югуришларимни севардим...мен бахтли эдим..чунки мен у ила шод эдим...Аллоҳ мени шундай жуфти ҳалол билан сийлаган эдики гоҳо бахтимдан қўрқардим...
Барно холамизни икки ўғил неварасини бехос трактор босиб вафот этганини эшитиб ичим ўртаниб кетди...дунёда ҳеч кимни болам дея бўзлатмасин экан...холамизни сочлари қордек оқарди
...
-қизим сени кўп гапириб юбордида кечир шу опамни...
Қайнонам йиғлаб бориб келдилар жанозага...
-ойи мен улардан ҳафа бўлмаганман...Аллоҳим ўзи сабр берсин..Аллоҳим кечирсин у кишини!



Дилбар опам ўғиллари улғайиб эъзозда бўлиб қолган вақтлар поччам оғир дардга йўлиқди...жигар циррози...опам матонат билан сўнгига қадар у кишини ёнида турди...поччамнинг охирги сўзлари
-сендан мимгдан минг розиман Дилбарим..кечира олсанг кечир мени берган азобларим учун...-бўлибди...опам ўшанда тутдай тўкилиб қолдилар...неваралари келинлари борлигига яшашга куч топа олдилар...

🌺🌺🌺


Муҳаббат опам бир кун ёрилди...
-қизимнинг худди Алишер акага ўхшаб кетадиган ошиғи бор...етим фарзанд экан бермайман дедим!-деди опам қўлидаги тилла узукни ўйнаб...бир пайтлар Алишер ака айтган гаплар ёдга тушди...
«Мендек ошиғи бўлса албатта узатинг...йўқса дунёлар вайрон бўлади...»
-опа қанийди ҳеч бир йигит бахтсиз бўлмаса у етимликни ўзи ҳоҳлабдими? Энг муҳими қизингиз ҳам уни севса беринг! Кўнглига қаранг...мен ҳам албатта қизларимни кўнглига қарайман...тақдиримиздан хулоса чиқармадингизми опа?
Опам боши хам бўлиб жилмайди...
-сени ҳеч бир ошиқ бежиз севмаган...ҳеч кимда йўқ кўнглинг бор сени....


🌺🌺🌺🌺


Алишер онасини қабрига борганда бир қизалоққа кўзи тушди....қизалоқ унга жуда ҳам ўхшарди...
-қизалоғим бу ерда нима қиляпсиз?-деди қизчага атиргул тутқизиб...
-мен қизалоқ эмасман мен Нафисаман амаки!
Алишерни қўллари титраб кетди...
-онангизни исми нима қизим?
-Саодат!
Қизча кулганча капалак қувлаб юрарди...юраги ором топгандек атрофга боқди...дадасининг қабри устида мук тушганча дуо қилаётган телбаларча севган Саодатига кўзи тушди...ҳеч бир сўзимни ерда қолдирмабсан «Аллоҳим гўзал юзингга ҳеч ҳам ғам кўрсатмасин!» Узоқдан дуо қилганча тез тез юриб у ерни тарк этди...
У ҳамон ўша гўзал хотиралар билан яшар....бот бот Арабистонга бориб Аллоҳ уйини зиёрат қилиб келарди...ўзганинг ёрини хаёл суриб яшаш нақадар оғир гуноҳ эди у учун...аммо ҳамон ундек қизни топа олмади...киприклари узун кокилларидан....


Давоми бор
👍33👏5👎2🔥1
#Саодат


#Но_252

Ўтмиш

-бирданига 10 нафар бола асраб олиш?!
Болалар уйи мудираси ажабланиб қаради...қаршисидаги келишган виқорли йигитни нияти жиддийлигини кўриб жойига ўтирди...
-бизда ота она бўлса...
Алишер ҳамон бир қусуридан қутулолмаганди мақсад қилган нарсасига эришмасдан ортга қайтмасди...
Ҳашаматли уйи болалар қийқириғига тўлгач кўнгли кўтарилди...
-энди сиз бизни дадамизмисиз?
Беғубор қизалоқнинг саволидан қалби ўртанди...
-бу лўппи юзчалардан бир ўпич эвазига айтаман қизим!
Алишер ҳамма фарзандини бир бир ўпиб чиқди...
-сиздан атиргул ҳиди келаркан...-деди 6 ёшлар қатори қизалоқ жилмайиб...Алишер кулди...
-чинданми?
-онам мени ташлаб кетганда шундай ис келарди!-деди қизча кўзи ёшланиб...Алишер уни кўтариб олди...
-сизга атиргулзор кўрсатайми?
Ҳамма болакайлар уни ортидан эргашди..миллионлаб атиргуллар очилиб ётар турли хил қимматбаҳо капалаклар учиб юрарди...
-узсам майлими?-деди қизча ерга тушиб...Алишер жилмайди...
-албатта...
Қизча худди Саодатдек атиргулни узиб чаккасига тақди...
-ярашдими дадаа...-деди ширин жилмайиб...Алишерни соғинч қоплаган қалби ҳовури босилгандек бўлди...
-худди ундек сизга ҳам ярашди қизим!


🌺🌺🌺🌺🌺



-Саодат бугун бир ёшликни эслаб сайр қилмаймизми?
Жасур акам ҳам 50ни қоралаб қўйган сочлари оқ қоплай бошлаганди...
-ҳадемай юбилейимиз болалар ҳам қидириб келади невараларимиз билан...-дедим қариб қолганимга саёҳат ёқмай...
-қаридика кампир!-дедилар кулиб эгнига спортивкасини киярканлар...
-кампир деб 80 ёшларни айтади!-дедим аразлаб...Жасур акам кулади..
-ҳамон қайсар Саодат қушим мени!
-тез тез бориб келинг..йўлда эҳтиёт бўлинг хўпми?-дедим кузатаётиб...уларнинг юзидан нур ёғилди...
-доим мени шундай кузатсанг қайта қайта эшикдан кириб чиқгим келади!
Кулиб юбордим..доим мени кулдиришни уддалайдилар...кулганим уларга ўзгача завқ бериб пешонамга лаб босди...
-кўришгунча Саодатим! Ота онам ҳам ҳаж сафаридан қайтиб қолсалар керак! Дийдор кўришмоқ насиб этсин!
Негадир бу гаплардан кўнглим алланечук бўлиб кетди...инсон доим вақтида қилмаган ишларидан бутун умр афсус тортаркан...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰35👍23❤1🔥1