🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бuсмuллаҳ

Ассалому алайкум
Азизларим!!!
Аллоҳ йўлида топган
Яхшиларим!!!

Бугун  7➖ МАРТ  ГЎЗАЛ
БАҲОР ойининг  Пайшанба куни .

🌸🌼🌺

Бугунги кунингиз Хайрли
Умр Сахифангиз
Эзгу амалларга
бой бўлсин!!!

Хонадонизга  тинчлик хотиржамлик файз барокатлар тилимиз Топганингизга Аллоҳ барокат бериб фақат яхшиликга сарфланг.
Жисмингизга соғлиқ

Қалбингизга  хотиржамлик   Тилаб қоламиз!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрам муносабати билан болакайдан табрикни зўри 😃👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰1
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

1-қисм

...Кўзларимни очсам-сенинг хаёлинг,
Кўзларимни юмсам-сенинг хаёлинг.
Бир лаҳзага сени унутолмасман,
Куним ҳам, туним ҳам сенинг хаёлинг.
 
- Гулим, қара сен учун бугун саҳарда шеър ёздим. Кўзларимни очишим билан кўз олдимда суратинг гавдаланадиган пайтда ёздим. Сенга ёқдими? Агар ёқмаган бўлса кечирасан, чунки мен шоир эмасманки, сенинг васлингни нақшинкор сўзлар билан безасам. Буни мен шунчаки тўлиб кетганимдан, сени жуда соғинганимдан ёздим. Бу ҳаммаси эмас, қара сенга нима олиб келдим, сен яхши кўрадиган қизил атиргул ғунчаси. Эсингдами, ҳар кўришганимизда сенга бир дона қизил атиргул совға қилардим. Мана, одатимга содиқ қолган ҳолда сенга яна қизил атиргул олиб келдим. Бир сир айтайми, нимага доим ҳар кўришганимизда қизил атиргул совға қилишимни билармидинг? Чунки унга қараганингда доим кўзларинг қувончдан порлаб кетарди. Биласанми… ҳозир ўша қувончдан порлаб турган кўзларни яна бир бор, бир лаҳзагина бўлса ҳам  кўриш учун дунёдаги ҳамма қизил атиргулларни пойингга тўшаган бўлардим… йўқ, йиғлаётганим йўқ, шунчаки ёмғир ёғяпти. Сен ёмғирни ёқтирмасдинг, шунинг учун сени соябоним билан ёмғирдан пана қилиб турибман. Мени ёмғирдан тўсиб ўзингиз ҳўл бўлиб кетибсиз-ку деб устимдан кулмагин яна, мен сени ёмғирдан асраяпман холос. Ҳеч бўлмаса ҳозир сени ундан асрай оламан…

- Ўғлим, ёмғирда кўп туриб қолдингиз, қаранг бутунлай увиб кетибсиз-ку? Бунақада шамоллаб қоласиз, бугунга етар. Уйга боринг.

- Яна бироз қолай, бобо, илтимос. Ахир ҳозиргина келдим-ку, дарров кетгин дейсизми?

- Ярим соатдан бери шу ердасиз, ундай қилманг. Бу билан унга ҳам азоб берасиз. Уйга борақолинг. Уст-бошингизни ўзгартиринг, шамоллаб қоласиз,-дея Музроб бобо ундан узоқлашди.

- Гулим, энди менга руҳсат бер, мен борай. Эртага яна келаман.
Кейин Беҳруз машинасига ўтириб, уйга кетди. Уйга кириб борганида соат кечки туртлардан ўтганди.

- Ассалому-алайкум, ойи, яхши ўтирибсизми?-деди уйга киргач.

- Вой, болам, ёмғирда қолиб кетибсан-ку, тезда кийимларингни ўзгартир. Ҳозир иссиқ чой дамлаб бераман-деб онаси ошхонага ўтди.
Беҳруз кийимларини ўзгартириб, сочларини қуритди, сўнг пастга тушуб ошхонага ўтди.

- Кел ўтир, ма чой ичиб ол,-деб онаси унга чой узатди.

- Раҳмат.

- Ишларинг яхшими, чарчамадингми?

- Яхши. Ўзингиз яхши ўтирибсизми? Адам кўринмайдилар?

- Зерикканларидан чойхонага чиқиб кетувдилар.

- Шунақа денг.

- Аксига олиб ёмғир ҳам қуйиб юборди. Дарвоқеа, сен машинада бўлсанг, қаерда бунча ҳўл бўлишга улгурдинг?

-…

- Яна ўша ерга бордингми? Ҳа, яна қаерданам шунақа бўлиб қайтардинг!

- Ойи…

- Нима ойи, нима ойи?! Ахир яна қанча давом этади бу ҳол?! Қачон буни бас қиласан айт?! Ахир қийналиб кетдинг-ку, болааам!

- Ойижон, илтимос яна бошламанг, жуда чарчаганман бугун, дам олмоқчиман.

- Доим шунақа дейсан, у ҳақида гап бошласам оғиз очиргани қўймайсан. Аҳволингга бир қарагин, бу кетишда охири нима бўлади айт?! Шундай қилганинг билан нимадир ўзгариб қоладими, қайтанга ўзингни хароб қилганинг қолади холос. Бунақада ўзингни еб қўясан-ку, болам?!

- Ойи, ваҳима қилманг, мен яхшиман.

- Ҳааа, кўриниб турибди яхшилигинг! Бу кетишда ўзингниям, мениям ақлдан оздирасан!

- Нима мени ақлдан озган ё озяпти деб ўйлаяпсизми?

- А ҳар куни девонага ўхшаб уни қабрига қатнашинг, қабр билан гаплашиб ўтиришинг қайси ақлга тўғри келади айт бўлмаса?!

- Буни нимаси ёмон, ойи? Ахир ҳеч кимга зиёним тегаётгани йўқ-ку?

- Шунақа гапларинг билан мана бир йилниям ўтказдинг. Айт-чи, буни охири қаерда, охири борми ўзи буни?! Сен ҳар куни бориб нола қилганинг билан энди у ҳеч қачон қайтиб келмайди! Нега тушунишни истамайсана?! Ахир ўқимишли, ақлли йигитсан, буни яхши эмаслигини ўзингам яхши биласан. Ёшингам 28 га етди, болам, ундан кўра уйлан, болали бўлсанг ҳаммаси унут бўлиб кетади, оиланг билан чалғийсан, Беҳруз.

- Яна ўша гапми, ойи? Ана Фарруҳни хотини сизга бинойидек келинлик қиляпти, набираларингиз ҳам бир-биридан ширин. Фақат иши юзасидан бир йилга малака оширишга хорижга кетгани учун энди мени уйлантираманга тушиб олдингизми?-деб Беҳруз ҳазилга буришга ҳаракат қилди гапни.
👍31❤2
- Уни йўли бошқа, сенинг йўлинг бошқа. У уканг бўлсаям сен пайсалга солаверганинг учун уйланишга мажбур бўлди. Мен сен ҳам оила қургин, болали бўлгин, бахтли бўлгин деб куяман, болам.

- Яхши бўлади ҳаммаси. Бироз вақт беринг, ойи.

- Бир йилдан бери сендан чиқадиган гап фақат шу. Бунақа қайсарлигинг билан сен ўзингни ҳам, унинг руҳини ҳам, қолаверса бизни ҳам қийнаётганингни тушунмаяпсан!

- Нима қил дейсиз, нима қилай?

- Уйланасан, мен кўз остимга олиб қўйган бир қиз бор. Уйлансанг ҳаммаси изига тушиб кетади, Гулнозани ҳам 15 кунда унутасан қўясан.

- Кошкийди, она, ҳаммаси сиз айтгандек осонгина бўлса. Кошкийди…

- Унда нима қиласан, нима умрингни охиригача унинг қабрига қатнамоқчимисан?! Билиб қўй бола, мен сени бу абгор аҳволда юришинг учун ўстирмаганман! Ўзингни хароб қилишингга ҳеч қачон йўл қўймайман! Мени онам десанг, мен айтган қиз билан учрашувга чиқасан, тамом!

- Ҳўп, учрашдим ҳам дейлик, боринг ана уйландим ҳам дейлик, лекин менинг кўнглим унга илимаса бундан кимга нима бахт, нима фойда? Бировни боласини бахтсиз қиламиз-ку?  

- Сен буёғидан ташвишланма, уйлансанг қизни ўзи сени ўзига илитиб олади, қандай илиганингни билмай ҳам қоласан ҳали.

- Гапниям жуда қотирасизда, ойи, ҳавойи бўлганимда ҳам эҳтимол сиз айтгандек бўларди. Майли учрашаман, лекин бундан ортиғини сўраманг-деб  Беҳруз хонасига чиқиб кетди.  

- Майли, ҳеч бўлмаганда учрашувга кўндирдим-ку, бу ҳам ёмон натижа эмас. У ёғи бир гап бўлар, олдин учрашув ўтсин,- ўйларди Дилором опа.

Кейин эшикдан унинг эри Шуҳрат ака кириб келди.

- Ўғлинг келдими?-сўради ўтиргач.

- Келди, ҳамма ёғи шалаббо бўлиб.

- Нега ахир машинада-ку?

- Вой, адаси-ей, ўғлингиз ҳар куни қабристонга боради-ку, ўша ерда ёмғирда қолганда! Мана бир йилдан бери аҳволи шу. Яхшиям гапирдим, қаттиқ ҳам гапирдим, фойдаси йўқ. Бугун онам десанг, учрашувга чиқасан дедим. Ўзингиз ҳам гаплашиб қўйинг, тўйга розилик берсин.

- Сал шошибсанда.

-Вой, ўғлингиз 28 ёшда бу сал кам ўттизда дегани. Ахир 20 ёшар бола эмаски, сал шошибсан десангиз, адаси.

- Мен яна бироз ўзига келсин деб айтгандим, ёш деганим йўқ.

- Мен ҳам тушунаман, унга оғир зарба бўлди. Севган қизидан жудо бўлди, бу қийин, лекин ўлганни кетидан ўлиб бўлмайди, яшашда давом этиш керак. Бу қанчалик қийин бўлмасин, ҳаётда давом этиш керак. Керагидан ортиқ аза тутди ўғлингиз. Етар энди, униям бахтли яшашга хаққи бор. Ахир бир йилдан бери қабрига боради, ҳар куни боради. Баъзан ўша ерда соатлаб қолиб кетади. Бу ҳам маъқул иш эмас, бу Аллоҳга хуш келмайди. Қолаверса, бунақа ҳар куни йўқлашлари билан у бечорани руҳини ҳам қийнаяпти. Ахир онаман, боламга жоним ачийди. Бу кетишда охири нима бўлишини ўйлашгаям қўрқаман ҳатто,-кўзига ёш олди хотини.

- Э ваҳима қилмагин.

- Аҳволини кўрмаяпсизми? Бизни олдимизда кулган, ҳазил қилган бўлади-ю, ичи зимистон. Бутунлай чўкиб қолган. На бирор тўйга боради, на ўртоқларига қўшилади. Фақат уй-иш-қабристон бўлиб қолган буни йўналиши. Бу кетишда бир куни ўзини адо қилмасайди деб қўрқаман.

- Нафасингни иссиқ қилсанг-чи.

- Адаси, балки Беҳрузни дами ўткирроқ домла-помлага ўқиттириб юборармиза? Балки уни руҳи боламизга тинчлик бермаётгандир? Эшитишимча, кимнингдир яқини вафот этса, уни руҳи ўзига яқин одамни чақирармуш. Балки ўғлингиз ўзи яхши тушунмаётгандир нима қилаётганини а?

- Оббо, бирам воҳмасанки, қаердан оласан-а шунақа гапларни? Э қўй шунақа гапларни, ундан кўра овқатингни суз, қорним очди.

- Барибир кўнглим ғашда, ишқилиб илоҳим охири бахайр бўлсин. Йўқ, мен бир нарсага тушунолмайман. Шунақаям яхши кўрадими бировни, бир кун ҳам у билан яшамасдан шунча аза тутса, сиз билан менга ўхшаб 32 йил яшаб кейин айрилганида нима қиларди хайронман! Эрталабдан кечгача қабрини қучоғлаб ётволармиди, худо ўзи асрасин!

Шуҳрат ака бирдан хандон отиб кулиб юборди.

- Ҳа, нега куласиз? Нима мен сизга латифа айтяпманми тавба! Бу кишига дардингни айтсанг, кулиб ўтиришингизни қаранг!

- А шу бир кун ҳам яшамаганда билмайди хотин зотини. Агар сен айтгандек бизга ўхшаб узоқ йиллар бирга яшаб кейин айрилганда куйиб ҳам ўтирмасди,-кулди Шуҳрат ака.
👍27🥰2
- Э ҳазилингизам бор бўлсина, мен йиғлайман десам, бу кишим куламан дейди. Сиз доим устимдан кулинг! Жуда қийналиб қолибдиларда а мен билан шунча йил яшаб?! Агар сизга мен тегмаганимда сизни мана шу ҳар гапга ҳазил қўшиб турадиган феълингиз учун ҳеч ким тегмасди!

- Ҳо, шунақа дегин? Агар билсанг, эътиборинг учун тегаман деганлар сероб эди, сен қолиб кетмагин деб сенга уйланганман-яна кулди Шуҳрат ака.

- Э қўйинге, ундан кўра боламга овқат олиб чиқаман, деб энди ўрнидан тураман деганида эри Дилором опани тўхтатди.

- Бўпти, бўпти, ўтир, дарров аразламагин. Шунчаки сал ёришгин дедимда, онаси.

- Ўғлингиз билан бир гаплашиб кўринг сиз ҳам.

- Хўп, гаплашаман. Ҳадеб сиқилавермагин, соғлиғингниям ўйласангчи а?

Шу билан эрталаб Беҳруз нонуштага тушди.

- Ассалому алайкум, ада, яхшимисиз, яхши дам олдингизми? Ассалому алайкум, ойи, сиз яхшимисиз? Яхши ётиб турдингизми?

- Кел, болам, ўтир, ўзинг яхши дам олдингми?-деди онаси чой узатиб.

- Раҳмат. Ада, тинчликми эрталабдан кайфиятингиз йўқ?

- Ҳа энди сизни шарофатингиз биланда!

- Мен нима қилдим?

- Сен агар ўша қизга уйланмасанг, онанг бизни сихга тортади билиб қўй, бола!

- Вой-вой-вой, бу кишимни гапирётган гапини қаранг! Қачон шунақа дедим сизга?

- Эрталабдан уйланишми ада?

- Ҳа, бугундан бошлаб кун 24 соат мавзуйимиз уйланиш бўлади. Уйланмагунингча онанг сениям, мениям кўзимни очирмайди. Ўзингга раҳминг келмаса ҳам мени ўйлагин, бола.

- Ада ишга кечикяпман, кейин гапашамиз.

- Ишинг кутиб туради,-деди онаси.
Кеча ўзинг учрашувга рози бўлдинг-ку?

- Хўп мен тонаётганим йўқ-ку, учрашаман.

- Бўлди бугун учрашувга чиқасан.

- Нима?! Даррова?

- Нимаси дарров? Кечанинг ўзида қизни онаси билан гаплашдим, бугун соат 4 да қиз билан учрашув.

- Қизам рози бўлиб қўяқолибдида бир пасда!-деди Беҳруз.

- Ҳа рози бўлмай кўрсин-чи!
Шундай қош-кўзли йигитсан, бўйларингни гапирмасам ҳам бўлади. Тегса сендай йигитга тегадида, жон десин!

- Ҳа, нимасини айтасан, онанг энг суйган, ишонган ўғлини қўш қўллаб топшираман деётганида жон деб қолсин!- кулди Шуҳрат ака.

- Адаси, гапларингизни эшитган одам мени ёмон қайнона экан деб ўйлайди, ҳамма гапниям гап деб ҳазил қилаверадими одам?

- Гапирдим-қўйдим-да, нима гапириб ҳам бўлмайдими энди!

- Ойи, кеча эртага учрашувга чиқасан демагандингиз-ку?

- Кеча сен майли деганингдан кейин мен қизни онаси билан гаплашдим телефонда. Қизидан сўраган экан эртага соат 4 да учрашаман дебди.

- Менга кўзи учиб турган эканда!

- Нима?

- Ўзим шундоқ. 4 да вақтим йўқ, 5 га кўчиринг.

- Бугунча ишларингни қўйиб турсанг бўлмайдими а? Мен нима дейман, қандай кўчираман энди?

- Иложим йўқ, ойи. Соат 5 да уйимизга яқин хиёбонга тайин қиларсиз учрашувни.

- Ҳа хўп, хўп, болам. Сен у қизни бир кўргин, албатта ёқиб қолади сенга.

- Ада, фотиҳа қилинг, кетишим керак.

Кейин Беҳруз оёқ кийимини кияётиб, яхши ўтиринглар, деди.

- Қизни исмини ҳам сўрамадинг-ку?-деди онаси уни кузатишга чиқаркан.

- Аҳамияти йўқ-деб чиқиб кетди Беҳруз.

- Тавба, аҳамияти йўқмуш! Олдин қиз сенга тегаман десин. Шундай бир ажойиб, чиройли, ширингина қиз. Ҳам ўқимишли, муомалали.

- Ҳа энди сенам бироз тушунгинда ўғлингни, онаси. Ҳалиям унутмаган севгилисини.

- Унутади, Худо хоҳласа унутади. Шу қиз Беҳрузни кўнглини сал илитолса, уни унутади. Ҳали шошманг бу бекорга 5 га кўчиргани йўқ учрашувни. Олдин қабристонга бориб, кейин учрашувга келади.

- Майли энди қўйгин, у ёш бола эмаски, қўлидан ушлаб борма десанг. Кап-катта йигит, нима қилаётганини яхши билади.

- Бирам кенг феълингиз борки, дунёни сув босса, тўпиғингизга чиқай демайдия, тавба! Мен уни шу дарддан олиб чиқай деб куйинсам, сиз бўлсангиз юраверсин дейсиз!

- Мен ундай деётганим йўқ, агар уйланмайман деб тираб туриб олса қўлимиздан ҳеч нарса келмайди демоқчиман.

- Нега келмас экан?! Ахир биз унга киммиз? Қани бизга қарши бориб кўрсин-чи! Майли унга мен ёмон бўла қолай, лекин барибир уни бу ғурбатдан олиб чиқаман. Қийналиб дунёга келтирмагансизда билмайсиз, осонгина нима қила оламиз деб ўтираверасиз.
👍16🥰1
- Нега ўзингни алдашга уриняпсан, Дили? Ахир уни ҳаммадан ҳам сен яхши биласан-ку? Уйланмайман деб баҳона топиб келади ҳали учрашувдан ҳам.

- Агар қайсарлик қилаверса берган оқ сутимни ўртага қўяман.

- Э эсингни еб қўйибсан! Оғзингдан чиқаётганларни қулоғинг эшитяптими?! Шу арзимаган нарсага шунақа дейдими?

- Унда нима қил дейсиз? Ўтираверайми сизга ўхшаб қўлимиздан ҳеч нарса келмайди деб?! Майли шундай юраверсин. Ҳар куни қабристонга борсин, соатлаб қабр билан гаплашиб ўтирсин девоналарга ўхшаб! Бора-бора эсдан ҳам оғади! Кейин эса… кейин эса ўзи ҳам ўша ерда қолиб кетадими деб қўрқаман-деб йиғлаб юборди Дилором опа.

- Бўпти, бўпти йиғлаб одамни эзмагин. Ҳали йўқ нарсага бунча ваҳима қиласана?

- Онаманда, боламга ичим ачийди.

- Ҳа мен душманман унга, мени ичим ачимайди! Бироз сабрли бўлгин, ўзига келиб қолар.

- Ота-бола шунақа деб мана бир йилни ўтказдинглар. Ҳали қирққа чиққанида ҳам қўйиб берса шундай дейсиз!

- Э нафисингни ел олсина! Ундан кўра гапир, бугун тушликка нима овқат?

- Сизни дардингиз шу, нима овқат. Йўқ бугун овқат! Синглимдан хабар олиб келаман, бир қадримни билинглар.

- Вой-вой, Дили, унақа қилмагин, биласан-ку кўчани овқатини емайман? Ҳеч бўлмаса овқат тайёрлаб кетгин.

- Йўқ, керак бўлса ана ўғлингиз билан ўзингиз тайёрлаб олинг,-араз билан гапирди хотини.

- Беҳруз уйланмаса бўлмайди шекилли. Бўпти, бўпти нима менсиз оч қолади деб ўйлаяпсанми? Ҳали шундай бир мазали овқат тайёрлайки, шунча йилдан бери бунақа мазали овқатни емаганинг учун афсусланасан ҳали.

- Омадингизни берсин, мен кетдим.

- Тавба қанақа замонларга қолиб кетдик ўзи? Олдин хотин зоти сал хайиқарди эридан, ҳозиргилар ўзингиз тайёрлаб олинг деб кетаверади,-кулди Шуҳрат ака.

- Ҳа, гапиринг, гапиринг,-деб хонага чиқиб кетди Дилором опа ҳам кулиб.

Беҳруз ишларини тугатиб, ишхонаси ёнидаги гул дўконга кирди.

- Ассаломалекум, холажон, хорманг.

- Ишдан чиқдингизми, болам?

- Ҳа, ишлар тугади. Ўзингиз чарчамадингизми?

- Раҳмат болам. Мана бир дона энг чиройли қизил атиргул. Ҳар доим энг сарасини сизга илиниб олиб қўяман,-деб Саодат опа гулни Беҳрузга узатди.

- Раҳмат, холажон, мана пули, илоҳим соғ бўлинг. Мен борай энди.

- Яхши боринг, келинга салом айтинг.

- Хўп… албатта, айтаман.

Кейин Беҳруз машинага ўтириб қабристонга йўл олди.

- Салом, яхшимисан, гулим? Яхши дам олдингми? Сизлар ҳам дам оласизларми? Ҳозир нималар қилаётган экансан, менимча, мени кузатиб турган бўлсанг керак-а? Қара, сен ёқтирган гул, ёқдими? Айтганча, сенга гулчи хола салом айтиб юбордилар. Биласанми, сендан узр сўрамоқчиман. Кеча уйга борсам, онам яна уйланишдан гап очдилар. Агар мени онам десанг, қиз билан учрасан деб туриб олдилар. Нима бўлганда ҳам фарзандлариман, дилларини оғритолмайман. Мендан хафамасмисан? Қизни ўзиям қачон Беҳруз билан учрашаркинман деб кутиб ўтирган экан шекилли дарров эртага учрашаман дебди. Одатда йигит белгиларди учрашувни, ҳозир шунақа бўлиб кетган шекилли. Жаҳлинг чиқмасин, у билан бир марта учрашаман холос. Гулим, у ерларда зерикмаяпсанми, сени хафа қилишмаяптими? Бошқа руҳлар гап отмаяптими? Кулма, биласан-ку, рашким ёмон. Сениям қийнаб юбордима… қанчалар худбинман, фақат ўзимни ўйлайман… мен ёмон одамман, бу ишим Худога хуш келмаслигини, сенга ҳам оғир эканлигини билиб, тушуниб турсам-да, барибир кўнглимнинг буюрганини қилавераман. Ёнингга келавераман. Руҳингни азобга қўяётганлигимни тушуниб турсам ҳам, сендан кўнгил узолмайман. Бу худбинлигим билан ота-онамни қийнаб юборганимниям яхши биламан. Лекин нима қилай сени ўйлашдан, севишдан, соғинишдан тўхтолмаяпман… Мени ҳам ўзинг билан олиб кетмабсанда, гулим… Сенсиз дунёлар кўзимга торлик қиляпти. Ҳозир ҳам ўша қиз билан сира учрашгим йўқ. Онамга сўз берганим учун мажбурман холос. Энди кетишим керак, руҳсат бер. Эртага яна келаман. Фақат мендан ранжимагин хўп?

- Болам,-деди Музроб бобо унга яқинлашиб. –Энди кета қолинг.

(Давоми бор)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍44😢3❤1🐳1😭1
😍 Ha yoki yoʻq? Baho bering ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6🥰2👏2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Onson pecheniya.

✅Un-300gr.
✅Sariyogʻ-150gr.
✅Qand upasi-100gr.
✅1ta tuhum sarigʻi.
✅4gr razrexlitel.
✅2-3osh qoshiq qaymoq.

📍📍Pecheniyalarni gazga qoygandan keyin ortasi ishib qoladi shunda yana qoshiqcha yordamida bosib olasiz shunda chuqurcha xosil boʻladi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Қалбингизда бир оз мехр мехмон бўлсин.
🌺Юрагингиз тўхтамасдан уриб турсин.
🍃Бандасининг асрагани омонатдир,
🌺АЛЛОҲ сизни хар қадамда асраб юрсин!

🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Uygʻoqla bormiii
👍18❤2
Hikoyani davomini kutayotganlar nechtasila👀
❤27🥰2👍1
Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

2-қисм

- Ассалому-алайкум бобо, яхшимисиз?

- Ваалайкум ассалом, шукур яхшиман. Шундоқ ҳам бу ерга ҳар куни келасиз, сизга ҳар қанақа йўл билан тушунтиришга уриниб кўрдим, Аллоҳ ўзи боғлаган риштани ўзи узмаса бандаси узолмас экан. Ўзингиз ҳам ҳеч гап уқмас ошиқ экансиз,-кулди Музроб бобо.

- Бобо бир нарса сўрасам майлими?

- Сўрайверинг болам, тортинманг.

- Сиз бу ерда анча йиллардан бери ишлайсиз, халқ хизматини қиласиз. Айтинг-чи менга ўхшаган фақат ўзини ўйлайдиган худбинларни ҳам олдин учратганмисиз?

- Жуда қизиқ савол бердингиз-ку. Энг аввало ўзингизни койишни бас қилинг. Демак ўша инсонга жуда қаттиқ боғланган экансиз. Вақт ҳаммасига даво. Энди саволингизга келсак, йўқ олдин ҳечам севгилисига ҳар куни гул олиб келадиган ошиқни кўрмаганман. Сиз биринчисисиз-жилмайди Музроб бобо.

- Шунақа денг…

- Юринг чой ичинг, болам.

- Раҳмат, бобо, кейинги сафар албатта кираман, Худо хоҳласа.

Ҳозир бироз шошаётгандим, узр.

- Майли бемалол, яхши боринг, омон бўлинг.

- Яхши қолинг,-деб Беҳруз қабристондан чиқиб, машинасига ўтирди.

Беҳруз хиёбонга келиб машинасини четроққа олди, тушиб хиёбонга назар солди. Одам гавжум эди. Аксарияти ёш йигит-қизлар. Кейин хиёбонга кирди, қаердан топдим энди у қизни,- деб турганида, бир қиз ёнига келди ва салом берди.

- Ассалому алайкум, сиз Беҳруз акамисиз?

- Яхшимисиз? Ҳа шундай.

- Мен Лайломан.

- Лайло?

- Ҳа, сиз билан учрашишимни ойим айтгандилар.

- Тушунарли.

- Шу ерда тураверамизми? Балки хиёбон айланармиз?-деди қиз.

- Шунақа жойиям борми ҳали,-деди Беҳруз фақат ўзига эшитиладиган оҳангда.

- Кечирасиз эшитмадим?

- Йўқ, ўзим шунчаки. Майли юринг.

- Ёшим 24 да, бу йил Шарқшунослик институтини тамомлайман. Сиз нима иш қиласиз?

- Фирмада маркетинг бўлимини бошқараман.

- Зўр-ку! Биласизми, мен табиатан қувноқ, шаддод қизман. Детектив қиссаларни ўқишни ёқтираман, яна Шекспирни ҳам севиб мутолаа қиламан. Сиз-чи? Сиз нималарга қизиқасиз?

- Ўлган одамларга.

- Нима?!

- Биз тириклар дунё ишлари билан бўлиб, ҳақиқий дунё ҳақида унутиб қўямиз. Мен одам ўлгандан сўнг қандай бўлади, уни аҳволи нима кечади, мана шуларга қизиқаман. Кутмаганмидингиз? Мен шунақаман. Шекспир асарларини ўқимаганман, уни асарларига қизиқмайман ҳам. Табиатан жиддий ва совуққон одамман.

- Жудаям қизиқ.

- Бир нарса сўрасам майлими?

- Майли, фақат ўликлар ҳақида сўрамасангиз бўлди.

- Ташвишланманг, тириклар ҳақида сўрайман. Агар сиз турмуш қурмоқчи бўлган йигитни севгилиси бўлиб у оламдан ўтган бўлса, лекин йигит ҳалиям уни севса, қабрига борса, уни ўйласа, шундаям унга турмушга чиққан бўлармидингиз?

- Мени инсонни ўтмиши қизиқтирмайди, мен келажакка интилиб яшайдиган инсонлар тоифасига кираман.

- Демак сизга барибир эканда? Ўша одам ўтмишда қотил ёки наркоман бўлган бўлса ҳам барибирми сизга?

- Тушунишимча, учрашувга ўз хоҳишингиз билан чиқмаган кўринасиз?

- Қойил қолдим зийраклигингизга. Кечирасиз, биз бошқа-бошқа одамлармиз. Мени келажагим ўтмишда қолган ва мен ўтмиш билан яшайман. Сиз эса келажак билан яшайсиз. Ўтмиш билан келажак учрашмагани каби бизнинг ҳам бугунимиз бўлиши даргумон. Кўнглингиздаги инсонни учратиб бахтли бўласиз деган умиддаман. Энди эса узр, мен борай.

Қиз буни кутмагани учун бироз довдираб қолди ва тезда ўзини ўнглаб олди.

- Шошманг,-деди Беҳрузни ёнига бориб.

- Эшитаман?

- Тушунишимча ўша севгилисини йўқотган йигит бу сиз. Билиб қўйинг, ҳаёт шу билан тўхтаб қолмайди, инсон доим давом этиши керак, ҳар қандай вазиятда ҳам давом этишни ўрганиш керак. Шундай давом этсангиз сиз уни хаёлларига ўрганиб қоласиз. Ва бу қобиқдан чиқиб кетишингиз осон бўлмайди, бунинг учун сизга психолог ёрдами керак бўлади, чунки бир ўзингиз эблолмайсиз. Сиз ҳам ўз йўлингизни топасиз деб умид қиламан, омон бўлинг,-дея қиз  ундан тез-тез қадамлар билан узоқлашди.

- Захар!-деди шивирлаб уни ортидан Беҳруз. -Қиз бола деганиям шунақа шартаки бўладими? Психологмуш! Кўксингда уриб турган нима ўзи? Сен севгини билармидинг, гап-сўзингдан уни остонасига ҳам яқин йўламагансан шекилли. Севги нималигини билмаган одам бировга муҳаббат беролармиди? Фақат ақл ўргатади холос!
👍17😁8❤2
Беҳруз машинасига ўтириб уйига кетди.

- Ассаломалекум, ада, яхши ўтирибсизларми? - деди уйга киргач.

- Яхши келдингми?

- Ойим қанилар?

- Ҳаммаси келмасдан онасини сўрайди.

- Ўзингиз ҳам уйга келиб биринчи ойимни сўрайсиз-ку?

- Холангникига кетган. Овқат ҳам ўзимизга қолди энди.

- Нима овқат қиляпсиз?

- Бир ош қилайлик ота-бола. Тушликда у-бу нарса еб олдим, кечкига ош Худо хоҳласа.

- Яхши.

- Бор кийимларингни ўзгартирда, сабзиларни тўғра.

- Хўп, ҳозир.

Беҳруз кийимларини ўзгартириб, қўлини ювди ва музлатгичдан муздек сув олиб ичди.

- Ҳа ичинг ёняптими?

- Чанқадим, ада.

- Дарвоқе, куёв бола, учрашув қалай бўлди учрашув?

- Қанақа куёв бола? Ёқмади.

- Нега?

- Хаддан ташқари ўзига бино қўйган, буни устига шартаки. Менга унақаси тўғри келмайди.

- Қанақаси тўғри келади бўлмаса? Ҳа айтинг бўлмаса тўғри келадиганидан топайлик. Жуда зўр келса онанг билан газетага эълон берамиз, кастинг ўтказамиз. Топилиб қолар нозик кўнглингизга тўғри келадигани!-кулди адаси.

- Ада-аа, қўйинг, ҳозир ойим ҳам келиб шуни сўрайдилар.

- Давоми Дилором Султон келганда бўлади энди. Унгача ошни қилайлик.

Шу билан ота-бола ошни тайёрлашди. Салат ҳам қилиб қўйишди орада. Ош ҳам пишди, сал ўтгач Дилором опа ҳам уйга кириб келди.

- Ҳорманглар, ошпазлар,-деди ошхонага киргач.

- Келинг, хоним, марҳамат қилинг. Яхши уйда эрингиз ва ҳали уйланмаган бўйдоқ ўғлингиз борлиги эсингизга тушиб қолибди!

- Келмасимдан кесатманг. Раҳмат яхши бориб келдим, яхши ўтиришган экан, сизларга ҳам салом айтиб юборишди.

- Ҳо, сиз ҳам кинояни ўрганибсизми, Дилором Султон?

- Ҳа энди сиз билан шунча йил яшаб ўрганиб қолдим анча.

- Ассаломалекум ойи, яхши бориб келдингизми?

- Яхшимисан, болам, учрашувга бордингми қалай бўлди?

- Ёқмади.

- Нега бирдан ёқмади дейсан, яна бир учрашиб кўргин.

- Йўқ, у жудаям осмон, кейин шартаки, менга тўғри келмайди, мен ҳам унга ёқмадим, биз бошқа-бошқа одамлармиз.

- Майли қўявер, униси бўлмаса, бошқаси. Яна кўз остимга олиб қўйганларим бор.

- Ойи овқатланайлик, қорним очди.

- Бугун ошпаз аданг.

- Ош тайёр, ўзинг сузарсан ҳеч бўлмаса?

- Ҳозир тушаман.

Дилором опа кийимларини ўзгартирди, қўлларини ювиб ошни сузди.

- Бирам чиройли ош бўлибдики, адаси,-деди ошни сузиб дастурхонга қўяркан.

- Сен нима деб ўйлагандинг? Айтгандим-ку, сенсиз оч қолмаймиз деб.

- Қани бисмиллоҳни айтиб олинглар,-деди Шуҳрат ака иштаха билан.

- Вой-вўў, а шунчалик севаркансиз ўзимга айтиб қўяқолмайсизми ошни номакоб қилмасдан,-деди Дилором опа ошни еб кўргач.

- Ада, қорним очиб шунча кутгандим, тузни икки марталаб солганмисиз,-кулди Беҳруз.

- Ҳаммасига сен айбдорсан-деди Шуҳрат ака ҳам ошни еб кўргач Беҳрузга.

- Нега мен? Ахир тузни мен солмадим-ку?

- Сен учрашувинг билан бошимни қотирдинг-да.

- Вой боламга нега ундай дейсиз, ўзингиз қиласизде, кейин доим биз айбдор бўламиз.

-Сениям айбинг бор. Овқат қилиб борсангам бўларди синглингникига. Нима бўлса фақат сенга айтишади улар ҳам дардини. Топиб олишгани сен, сендан бошқа жигарлари ҳам бор, лекин ҳаммаси сенга айтади дардини! Сен уларни маслаҳатгўйи, дардкаши, нажот фариштасисан гўё!

- Вой, энди жигарларимниям қўшинг. А опаси бўлганимдан кейин, ичларида каттаси бўлганимдан кейин менга айтмай келиб сизга айтишсинми? Сиз жигарларимни тинч қўйинг-да, номакоб ошингизни ўзингиз енг. Мен ўғлим билан тухум қовуриб еймиз,-аразлагандек деди хотини.

- Бўпти, намунча аразлайверасан ҳар нарсага? Э гапирдим-қўйдимда. Шунга шунчами?

- Доим шунақа дейсиз.

- Майли аразлайвермагин энди, биласан-ку, шунақа гапириб қўяман. Менгаям қўшиб тухум қовурақол,-кулди Шуҳрат ака.

Беҳруз кулиб юборди.

- Ҳа сенга нима ёқиб тушди, нега куласан?-сўради отаси.

- Ўзим шунчаки.

- Ҳали уйлангин, ўшанда мен куламан устингдан.

- Агар у тирик бўлганида, ҳозир оила қурган бўлардик… кейин худди сизларга ўхшаб самимий ва беғубор гиналар қилиб шунақа аразлашармидик биз ҳам…-деб бирдан маъюс тортди Беҳруз.

- Болам,-деди онаси меҳр билан.

- Узр, менсиз еяверинглар, чарчадим, ухламоқчиман. Яхши дам олинглар,-деб хонасига чиқиб кетди ўғли.

- Овқатам заҳар бўлди,-деди Шуҳрат ака.
👍24🥰1
- Сизни фикри-дардингиз қаерда а, адаси?! Кўрмадингизми, болам бечора йиғидан ўзини зўрға тутиб чиқиб кетди хонасига. Нега айнан у билан шундай бўлди а, нега айнан мени болам шунақа қийналиши керак?

- Худога шак келтирма, онаси. Демак, шундай бўлиши керак экан, демак, ўғлимиз шу йўлларни босиб ўтиши керак. Бу уни тақдири, тақдирни Аллоҳ ёзади, демак, буниям бир ҳикмати бор.

- Барибир куйиб кетаман уни бу аҳволда кўриб. Нима қилсак экана… Иложсизлик ҳам ёмон нарса экан…

- Набиранг қачон келаркин? Уларсиз уй хувиллаб қолди.

- Тунов куни гаплашгандим. 3-4 ойда қайтамиз деяпти ўғлингиз.

- Одам тўполончиларни жуда соғинди-ей.

- Айтманг, бувижон-бувижонлаб юришарди уйимизни тўлдириб. Малака ошириш иши тугаши билан келамиз дейишди.

- Беҳрузга 3-4 кун уйланишдан оғиз очмай тур. Сал ўзига келсин.

- Яхши, хўп.

Беҳруз хонасига чиқиб ўзини кроватга ташлади, қўлига қизни суратини олди.

- Гулим, сенам мени соғиндингми? Мен сени жудаям соғиндим… жудаям… сен ёнимда бўлиб қолсайдинг. Сенсиз ҳеч нарса татимаяпти, ўзимни мажбурлаб куламан, ўзимни ҳеч нарса бўлмагандек тутиш оғирлик қиляпти… Сени кўргим келаверса нима қилай айт? Сени соғинчдан бағримга босгим келса қайга борай, сени қаердан топай? Қийналиб кетдим… сен бор маконга кетгим келяпти… Сениям қийнаб юбордимми? Руҳингга азоб беряпман фақат… кечир, илтимос кечир…

Эртасига эрталаб Беҳруз нонуштани наридан-бери қилдида, ишга шошилди. Ишларни битириб, тушдан сўнг иккиларда ишдан чиқди ва гулчи аёлдан гул олиб қабристонга борди. Қизнинг хақига дуо ўқиди.

- Салом, гулим, яхшимисан? Бугун эртароқ келдим, ишларим бироз эрта якунланди. Шунга сенинг ёнингга келай дедим. Бугун ҳаво бироз салқинроқ, ишқилиб совқотиб қолмадингми? Кечаги учрашув кандай ўтганини билишга шошяпсанми? Йўқми? Мени қизғанмадингми? Йўқ дегин? Ҳалиям ўша-ўшасан, мағрурсан. Ичингдан ўтганларни сездиргинг келмайди. Майли ўзим айтиб бераман. Хуллас, кеча бордим, қизни ўзи мени топди. Унча кўп гаплашмадик, учрашувга хоҳишим билан чиқмаганимни сезиб, сизга руҳшунос керак деди. Чунки сени қанчалар яхши кўришимни билмайдида, шунинг учун ўйлаганини гапираверади. Мен бундан хафа бўлмайман, чунки аслида қанақалигимни ўзим яхши биламан. Лекин бирам шаддод, бирам шартаки эканки, чидаб бўлмайди! Ишонсанг, уйга боришга ҳам юрагим зада бўлиб қолган. Ҳар куни уйланиш муаммоси муҳокамага қўйилади чунки. Онамга ҳам қийин биламан, бахтимни кўришни истайдилар, мени эзилмасин дейдилар. Сени унутолмаяпман нима қилай… Гулим, Музроб бобо яна кимгадир қабр ҳозирлаяптилар. Бориб бироз уларга ёрдам берай, хўпми? Уйдаям ҳозир нима қиламан. Мен эртага яна келаман, сени яхши кўраман…

Беҳруз ундан узоқлашиб, Музроб бобонинг ёнига борди.

- Ассаломалекум, бобо, хорманг-деди.

- Ваалайкум-ассалом, келинг болам.

- Бобо, сизга бироз кўмаклашсам майлими? Уйдаям нима қиламан ҳозир, бугун эртарок чиқувдим ишдан. Нимагадир сизга жудаям ёрдам бергим келяпти.

- Майли-ку, лекин болам кийимларингиз…

- Уёғини ўйламанг, барибир машинадаман.

- Яхши, унақада анави белкуракни олинг, кейин мана бундай қазишда давом этамиз.

- Хўп бўлади, ҳозир,-деб Беҳруз белкуракни қўлига олди ва худди Музроб бободек қазий бошлади.

Шу билан қабр ҳам ҳозирланди. Сал ўтгач, қабр эгасини ҳам тобутда олиб келишди. Майитни қабрга қўйиб дуо қилишди, кейин ҳамма тарқалди. Буни маъюсик билан кузатиб турган Беҳрузни кўрган Музроб бобо:

- Ярангиз янгилангандек бўлдими?-деди.

- Йўқ, бобо, чунки мен уни дафн қилишда қатнашолмаганман, бошқа давлатда эдим иш юзасидан. Мени хабарим бўлмаган бундан, мен келиб билганман ҳамма гапни. У билан ҳатто видолашолмаганман ҳам.

- Тушунарли. Майли энди юринг, бир пиёла чой ичмасдан кетишга бугун руҳсат йўқ,,-деди.

- Хўп, албатта. Ахир кеча сўз берганман.

- Баракалла, юрақолинг.

Улар Музраб бобонинг хонасига киришди.

- Чой ичинг,-деб чол Беҳрузга чой узатди.

- Раҳмат.

- Ҳозир холангиз ҳам келиб қолади.

- Шунақа денг?

- Ҳа, ҳар куни икки маҳал овқат олиб келмаса уйда ўтиролмайди. Ўзи шу яқин атрофда турамиз, ўзим чиқаман десам қўймайди. Келиб ўтириб гаплашиб кетади. Уйдаям юраги сиқилиб кетади, деб индамайман
👍23😁1
- Нега, бобо, фарзандларингиз, набираларингиз…

- Иккита қизимиз бор, навараларни ҳам бўйи етиб қолган. Қиз бола деган бировники бўларкан, тез-тез хабар олиб туришади, куёвим барака топсин, биз билан яшанглар деб қўймайди. Лекин Худога шукур ҳозирча ўзимизни эплаб турибмиз, вақт ўтса балки шундай қилармизам. Лекин ўғил набирани ҳам уйланадиган пайти келиб қолган, уйлансам сизлар билан яшаймиз, дейди жони соғ бўлсин.

- Набира келин билан тураркансизда кейин Худо хоҳласа.  

- Насиб қилса Худо хоҳласа, тўйга етқазсин, болам ҳаммани ҳам.

- Анчадан бери шу ерда ишлайсизми?

- К,ирк беш йил бўлди. Холангиз ўқитувчи бўлган, нафақада. Мен ҳам нафақадаман, лекин уйда ўтиролмайман, қўлларим оғриб қолади.

- Меҳнат қилиб ўргангансизда, шунга қўлларингиз оғриб қолади. Бобо, бу ерда ишлаш учун ҳам тоғдек юрак керак бўлса керак а?

- Нимасини айтасиз, ўғлим, бу ерда ишлаш ҳам осон эмас, ҳали сиз айтгандек тоғдек юрак керак. Лекин кўравериб-кўравериб юрагингиз ҳам тоғдек бўлиб кетаркан вақт ўтгач. Лекин бу ерда ишлашнинг ўзига яраша юклари ҳам бор. Баъзан инсонларнинг тоғдек сирларини сақлашимизга ҳам тўғри келади. Баъзан виждонимизга қарши борган ҳолда ёлғон гапиришга ҳам мажбур бўларканмиз.

- Бу ерда ҳам ёлғон борми, бобо?

- Эҳҳҳ, болам, ёлғон фақатгина у дунёда йўқ. Баъзан сизга қараб виждон азобидан куяй дейман.

- Нима учун? Гапларингизга бироз тушунмай турибман?

Шу пайт хонага салом бериб Салтанат ая кириб келди.

- Ассаломалекум, ая,-деди Беҳруз ўрнидан туриб.

- Ваалайкум ассалом, болам яхшимисиз? Ўтираверинг,-деди Беҳрузнинг елкасига қоқиб.

- Бу Салтанат аянгиз бўлади, ўглим,-деди Музроб бобо фотиҳа ўқигач.

- Бу хойнахой Мажнун болам бўлсалар керак?-кулди ая.

- Мажнун?-кулди Беҳруз ҳам.

- Бобонгиз сизни шундай айтгандилар, шундан бери сизни Мажнун болам дейман, бобонгиздан сўраб тураман,-кулди Салтанат ая.

- Тушунарли, раҳмат. Яхшимисиз, ая, саломатмисиз?

- Худога шукур, болам, яхшимиз. Ўзингиз яхшимисиз, ишларингиз яхшими? Ота-онангиз яхши юришибдими?

- Раҳмат яхшилар.

- Яхши бўлишсин илоҳим, ҳамма яхши бўлсин. Лекин ўлим ҳақ, ундан ҳеч ким юз буролмаган. Ҳозир ҳам келаётганимда одамлар тарқалишаётган экан, яна майит келдими?

- Ҳа, бугун бунда менга Беҳруз болам ҳам ёрдам бериб юборди.

- Қўйсангиз-чи, бобо, мен ҳеч нарса қилмадим-ку?

- Умрингиздан барака топинг
болам, қарашиб тўғри қилибсиз. Ўзлариям анча кексайиб қолдилар. Қўйинг энди, уйда дам олинг буёғига десам, қайсарлик қилиб қўймайдилар.  

- Э, уйдаям нима қиламан, зерикаман.

- Мен-чи, менам зерикаманда, кейин овқат олиб келмагин десангиз ҳам олиб келавераман.

- Бобо, ҳали сиз менга нимадир деётгандингиз, лекин тушунолмадим? Нега унақа дедингиз?

- Болам, айтдим-қўйдимда. Бу ерда ишлаб, ҳамма нарсани кўравериб юрагим анча қотган, шуни назарда тутгандим, эътибор берманг. Яхшиси овқатланайлик, совимасин,-деди Музроб бобо гапни буришга ҳаракат қилиб.

- Ҳа, болам, юмшоққина қилиб мошкичири қилгандим, сиз ҳам еб олинг.

- Раҳмат.

- Бобонгиз сиз ҳақингизда тез-тез гапириб турадилар. Ҳар куни суйган инсонига бир дона қизил атиргул кўтариб келади, дейдилар. Садоқатингизни кўриб қувонсам, бошқа томондан бу ишингиз Худойимга хуш келмаслигини ўйлаб куйинаман.

- Нима қилай, ая, ўзим ҳам жуда қийналиб кетдим. Ота-онамни ҳам қийнаб юбордим. Ундан кўнглимни узолмаяпман.

- Ҳадеб сиқилманг, Худо хоҳласа ҳали ҳаммаси яхши бўлади.

- Илоҳим, илоҳим.

- Ая, таом учун раҳмат, қўлларингиз дард кўрмасин жуда ширин бўлибди. Энди менга руҳсат, мен борай.

- Майли, болам, ҳали яна кўришамиз. Сиз ҳам қолиб кетдингиз,-деди Музроб бобо.

- Ош бўлсин, болам. Майли яхши боринг.

- Ҳаммаси учун раҳмат, яхши қолинглар,-деб Беҳруз қабристондан чиқиб машинасига ўтирди.
                                                 
(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28❤3😢2😁1