🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


🍃ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК АЗИЗЛАРИМ!🍃

🌱Хамиша саждага эгилиб бошлар,
🌱Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
🌱Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
🌱Тақводор диндошим ЖУМА МУБОРАК!!!

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин Азизларим!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
🍃🌹🍃    ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
        МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙🌹ЖУМА МУБОРАК!🤲


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_муборак

Баҳорнинг илк айёми 8-март халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаймиз 🌺

Сизни ҳеч қачон баҳорий гўзаллик тарк этмасин, юзингиздан кулгу, лабингиздан табассум аримасин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онажоним 8-март байрамингиз муборак бўлсин Мехрибоним 🌹🌹💐💐🌹🌹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Ҳаёт боғларида тиконлар сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга беланди бу кун замин ҳам
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Болам деб ғам чеккан меҳрибонларим,
Ташвиши бир уммон, қувончи ярим,
Эй менинг жаннатий онажонларим,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Қошлари камалак, сочлари чамбар,
Оҳу кўз санамлар, юзлари дилбар,
Сиз борсиз дунё ҳам гўзал, мунаввар,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Қалбида дард аммо, юзлари ҳушҳол,
Сабр, бардошидан машақатлар лол
Оламни нурафшон айлаган аёл,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Табассум кетмасин юзларингиздан,
Қувонч ёши томсин кўзларингиздан,
Чаманлар гулласин изларингиздан,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu narsalarni qilmang!🥹☝️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9🍓1
Bu rasmlar dunyoga qarashingizni o‘zgartiradi✨🫶

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥4👍2👏1
УКАЖОНИМ

Ойни қучгим келса, нарвоним бўлган,
Оғир юкларимга карвоним бўлган,
Бошимни йўқотсам сарбоним бўлган,
Қадри осмонларга тенг бўлган укам.

Ўзига дард келса кўниб кетади,
Менинг дардим учун синиб кетади,
Қучсам дадам иси келиб кетади,
Дадам каби кўнгли кенг бўлган укам.

Томири туташган томирларимга,
Ҳамрохим болалик даврларимга
Ягона мухлисим илк шеьрларимга
Юзлар ичра ўзи минг бўлган укам

Борсам қучоғини очиб туради,
Мехрин йўлларимга сочиб туради,
Қувониб, осмонга учиб туради,
Ўн беш қоронғуда кун бўлган укам.

Юраги осмондек, меҳричи - денгиз,
Жигарлар бирлашган жойи бир илдиз,
Ҳар недан қадрлим, ҳар недан азиз,
Қадри осмонларга тенг бўлган укам.
Дадам каби кўнгли кенг бўлган укам


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
📚Ҳаётимсан!


Муаллиф: Шаҳноза Жураева

3-қисм

- Адаси, эртага бир Музроб бобони йўқлаб келмоқчиман. Анча бўлиб кетди бориб йўқлолмадим ҳам,-деди Хаётхон опа бошини газетадан кўтармай ўтирган эрига.

- Майли бориб кел, мен ҳам ўтардим, лекин иложим йўқ ишлар жуда кўп. Анча бўлди ростдан ҳам бориб келмадик. У кишини ҳам ёлғонимизга аралаштирганмиз, зўрға кўнгандилар ўзиям. Шунгаям бир йил бўлибди. Шу вақт ичида ҳеч боролмадик. Эртага ўтиб келақол, Ҳаёт.

- Хўп, яхши бўларди. Дилшод ака, нима деб ўйлайсиз Беҳруз уйланганмикин?

- Албатта уйланиб кетган бўлса керак, ахир ёши ҳам 30 ларга бориб қолган эди шекилли, ота-онасиям қўймайди менимча. Ўтирмайди-ку қизингга бир йил аза тутиб.

- Яхши йигит эдида. Куёвинг борми деса, бор дегулик!

- Нима ҳам қила оласан энди, қизимизни пешонаси шунақа экан.  

- Ўшанда хизмат сафаридан қайтганида, эшитган заҳоти уйимизга етиб келганди. Ўша кунги ҳолати ҳали кўз олдимдан кетмайди. Кўзларидан дувиллаб ёш оқиб турарди, менга қайта-қайта ёлғон денг, қизим ўлмаган, қизим тирик денг деб ёлворганди. Шуларни эсласам бағри дилим ўртаниб кетади,-ёшларини артди Ҳаётхон опа. –Мана шу уни қабри деб кўрсатган жойимда эса қабрнинг ёнига тиз чўкиб, унсиз йиғлашлари мени ҳозиргача қийнаб келади. Ўша пайтда уни бир кўрсангиз эди.

- Бўлди энди эслайвериб ҳадеб одамни эзмагин, Ҳаёт. Ундан кўра Худодан сўра йигит уйланган бўлсин, қизингни унутган бўлсин. Агар акси бўлиб чиқса, бир умр виждон азобида қоласан билиб қўй.

- Нега ундай дейсиз, адаси? Ахир биз ҳам атай шундай қилмадик-ку? Буни ҳеч ким билмаса ҳам сиз биласиз-ку?

- Барибир унга ҳақиқатни айтиш керак эди. Гапирсам, ўшанда иккаланг бир бўлиб мени йиғи-сиғиларинг билан қўрқитиб кўндирдиларинг.

- Хўш қандай айтардик унга ўзингиз бир ўйланг? Агар у билганида қизингиздан ҳеч қачон воз кечмасди, ана ўшанда ҳақиқатдан ҳам йигит увол бўларди. Қолаверса, мени қизингиз кўндирди, йиғлайвериб, бошқа иложимиз қолмаганди. Бу қизингизни хоҳиши эди. Ишқилиб Беҳруз уйланиб кетган бўлсин.

- Эҳҳ… билмадим, Ҳаёт, билмадим… нима иш бўлган бўлса бўлиб ўтди ҳаммаси. Энди гапирганданам, надоматданам фойда йўқ.

- Қизинг қачон қайтаркан?

- Яқин кунларда қайтаман деяпти.

- Бир йил кўрмадик ўзиям, жуда соғинди одам.

- Мен ҳам роса соғинганман болажонимни, илоҳим соғ-омон келиб олсин.
👍11
Беҳруз уйга боргач, овқатланиб хонасига чиқди. Уни хаёлидан Музроб бобонинг айтганлари ҳеч кетмасди. Сизга қарасам виждоним қийналади, куйиб кетаман, дедиларми? Лекин нимага айнан менга қарата бу сўзларни айтдилар. Раҳмим келяпти деганида-ку, тушунса бўларди, лекин нима учун виждон ҳақида гапирдилар экан. Бу билан нима демоқчи бўлдилар, нимани назарда тутгандилар бу гапларни гапираётганда хайронман. Сабабини сўрасам гапни бошқа томонга буриб юбордилар. Демак, мен билмайдиган нимадир бор. Лекин нима бўлиши мумкин? Беҳруз узоқ шу хаёллар билан ўйчан ўтирди. Кейин ўйлайвериб боши ғувиллаб кетди. Энди буни нима аҳамияти бор... барибир У энди йўқ-ку... нима яширишган бўлса ҳам энди Гулноз ҳеч қачон қайтмайди... Беҳруз шу ўйлар билан ухлаб қолди.

Беҳруз эртаси куни ишларини тугатиб, энди кетмоқчи бўлиб турганда, уни бошлиқлар хонасига чақиришди.

- Ассаломалекум, Ботир Раҳимович, мумкинми? -деди Беҳруз хонага киргач.

- Албатта, кираверинг, Беҳруз, марҳамат ўтиринг.

- Раҳмат-деб кўрсатилган жойига ўтирди.

- Ишлар яхшими? Ҳаммаси жойидами?

- Ҳа, яхши. Ҳаммаси жойида. Чақиртирган экансиз?

- Бир масалада сиз билан гаплашиб олмоқчийдим.

- Эшитаман?

- Беҳруз, сизни анчадан бери биламан, жуда бошқарувчан, ақлли, масъулиятли ходимсиз. Шунинг учун бу вазифани сиздан бошқасига ишонолмайман.

- Тинчликми ўзи, Ботир Раҳимович?

- Тинчлик, тинчлик. Хабарингиз бор, яқинда бир йирик хусусий компания билан узоқ муддатли шартномани имзоладик.

- Ҳа, албатта хабарим бор.

- Хуллас, улар биздан бир йилга маркетинг-менежмент бошқарувини профессионал даражада тушуниб, иш олиб борадиган ходимни сўрашяпти. Мен уларга сизни тавсия қилдим. Бу ерда ишларимиз яхши, қолаверса, қўл остингиздаги ходимларингиз бу ерни эплаб туришади. Сиз ҳозир уларга кўпроқ кераксиз. Биз ишончли ҳамкор
бўлганимиз учун биздан илтимос қилишяпти. Бир йил ўша ерда маркетинг-менежмент бўлимини бошқарасиз, ишларни йўлга қўясиз, ҳам иш ўргатасиз. Нима дейсиз, Беҳруз, бу менимча ёмон имконият эмас. Маошни эса икки барабор кўп оласиз.

- Очиғи сал кутилмаган таклиф бўлди.

- Менимча, бу яхши имконият, ҳам яна тажриба орттирасиз. Қолаверса улар хориж давлатлари билан ҳам иш олиб боришади, сиз эса тилни биласиз, айнан уларга зарур ходимсиз. Мен ҳам бошида сиздек ишчан ва лаёқатли ходимимни бир йилга беришни истамадим, лекин ўйлаб кўрсам бу ҳаммага ҳар томонлама яхши бўлади. Бу компаниямиз келажаги учун ҳам жуда керак. Ҳамкорларимизни бизга ишонч билдиришаётгани эса бу яхши. Қолаверса бу ерга ҳафтада бир марта келиб, ишларни бошқариб турасиз, бу ер ҳам назоратингиз остида бўлади. У ерда сиз хоҳлагандек шароитни яратиб беришади. Ўз хонангиз, ёрдамчингиз бўлади албатта. Яхшилаб ўйлаб кўринг, бироқ бизни кўп куттирманг.

- Хўп бўлади, мен яхшилаб ўйлаб кўрай.

- Яхши, унда сизга руҳсат, борақолинг.

- Ишончингиз учун катта раҳмат! Яхши қолинг,-дея хонадан чиқди Беҳруз.

Кейин ҳар доимгидек гул олиб, қабристон томон йўл олди. Йўлда кетиб борар экан, раҳбарининг гапларини ўйлади. Ёмон таклиф эмасди, ҳар томонлама келажаги, юксалиши, карьераси учун ажойиб таклиф, ажойиб имконият эди. Лекин Беҳруз табиатан янгиликларни қабул қилиши қийин эди. Ҳар қандай янгиликни жуда секинлик ва қийинчилик билан қабул қилар, кўникиши қийин бўларди.

Ўзгаришларни эса деярли ёқтирмасди. Энди яхшилаб ўйлаб кўриши керак. У машинасини четга олиб, қабристонга кирди.

- Яхшимисан, гулим? Яхши ётибсанми? Узр, бугун сал куттириб қўйдим сени? Бошлиғимни ёнида сал ушланиб қолдим. Биласанми, менга бир йилга бошқа бир хусусий компаниянинг маркетинг-менежмент бўлимини бошқариб, ишни йўлга қўйиб беришимни сўрашяпти. Катта бир лойиҳа устида иш бошлаганмиз, шунинг учун ҳамкорларга мени номзодимни тавсия қилишибди. Хорижий давлатлар билан ҳам иш олиб борилади, умуман олганда бу жуда зўр имконият. Лекин мени биласан-ку, бунақа нарсаларни тез қабул қилиб кетолмайман. Яхшилаб ўйлаб кўришим керак. Агар ҳозир сен ёнимда бўлганингда, мени бунга албатта кўндирган бўлардинг. Бироз ўйлаб олай, кейин бир гап бўлар. Ҳая, ишдан гапириб сениям бошингни қотириб юбордим, кечир.
👍24
Гулим, сен у ерда ҳурлар билан бўлсанг керак-а? Шу ҳақида бир ўқигандим. Бу дунёдан бокира бўлиб кетган қизлар у дунёда ҳурга айланишаркан. Унда сен янаям очилиб кетган бўлсанг керага? Сени жудаям кўргим келяпти, соғиндим.... йиғламайман дейман-у, кўзларимга ёш келаверса нима қилай айт? Худди мазмунини йўқотиб қўйган бир нотавонга ўхшайман. Ҳеч нарсада бир мазмун йўқдек, ишонасанми? Майли, сениям юрагингни эзмай. Айт-чи, сизлардаям ёмғир, қор борми? Ҳозир ҳаво бироз салқин. Ҳадемай қиш келади. Сизлардаям совуқ бўладими, гулим? Хавотир оляпман... совуққина ерда ётибсан... мен эса... Гулим, айт-чи у ерда ҳур йигитлар ҳам борми? Уйланмасдан жони узилган йигитлар ҳам ҳур ҳисобланишадими? Нега сўраяпсиз дейсанми? Биласан-ку рашким ёмон, улар сенга гап отишмаяптими ишқилиб? Кулма, мен сендан жиддий сўраяпман.

- Болам,-деди унга яқин келиб Музроб бобо.

-Ассалому-алайкум, бобо, яхшимисиз?-ўрнидан туриб сўрашди Беҳруз.

- Воалайкум-ассалом, ўзингиз яхшимисиз?

- Раҳмат, чарчаб қолмадингизми?

- Бугун кайфиятингиз яхши, куляпсиз.

- Ҳалиги унга бугунги кунимни қандай ўтганини айтиб бераётгандим.

- Болам, биламан бу менинг ишим эмас, лекин яна қанча шундай юрмоқчисиз? Ахир бир йилдан ошди, ҳалиям аҳволингиз шу. Ҳар куни келасиз, худди девоналардек қабр билан гаплашиб ўтирасиз. Сизни кўриб жоним ачийди, юрагим куяди...

- Жиннига ўхшаб демоқчимисиз, бобо,-деди Беҳруз жудаям синиқ оҳангда ердан нигоҳларини узмай.

- Йўқ, ундай деганим йўқ. Лекин сиз шундай давом этсангиз, бир кун эсдан оғишингиз ҳам ҳеч гап эмас, Беҳруз. Нега қабул қилолмаяпсиз буни, нега кўниколмаяпсиз? Ахир у энди сизнинг ҳаётингизда йўқ, сиз давом этишингиз керак, оила қуриб, фарзандли бўлишингиз керак. Бу таҳлит яшолмайсиз ахир.

- Бобо...

- Шошманг, эшитинг. Йигит кишисиз, оғирроқ бўлинг, ўзингизни қўлга олинг, етар энди. Бу ҳолатингизни суйган инсонингиз ҳам қабул қилмаган бўларди. У сизни бу аҳволда кўришни истамаган бўларди. Эртага у дунёда унинг кўзларига қандай қарайсиз? Уйланинг, фарзандли бўлинг. Инсон ўзидан фарзанд қолдириши керак, ёлғизлик фақат Аллоҳга ярашади, ўғлим. Эртага ортингиздан сизнинг хаққингизга дуо қиладиган солиҳ фарзандларни тарбиялаб, камолга етқазсангиз, суйганингиз ҳам сиздан рози бўлади. Бир ривоятни эшитганмисиз? Бир куни ҳазрат Навоийдан сўрашибди: “Тақсир сиз уйланмадингиз, бутун умр ўзингизни илмга бағишладингиз, ибодатга бағишладингиз. Бизнингча, сиз жаннатнинг энг тўрида бўлсангиз керак?” Шунда ҳазрат Навоий: “Йўқ, мен жаннатнинг энг сўнгги пойларида бўламан. Чунки менинг ортимда хаққимга дуо қилгувчи фарзандларим йўқ” деб жавоб берган эканлар.

- Менинг гулим жаннатга ҳур бўлиб кетди, майли мен эртага жаннатнинг энг сўнгги пойгакларида бўлсам ҳам розиман. Фақат гулим жаннат тўрларида бўлса бўлди мен учун.

- Нега тушунгингиз келмайди ахир, у йўқ, йўқ! Тақдир сизларни боғламаган экан. Тақдирга тан беринг, буни қабул қилинг, ҳар куни бу ерга келиб, қабр билан девоналардек гаплашиб ўтиришни бас қилинг энди! -деб Музроб бобонинг кўзларидан ёш думалади, овози ҳам титраб чиқди.

- Бобо, сизга нима бўлди? Яхшимисиз?

Уни ҳеч бу аҳволда кўрмаган Беҳруз гангиб қолди.

- Эҳ, болам...кошкийди яхши бўлолсам... кошкийди... Сизга қараб кундан-кунга эзилиб кетяпман. Эй, Аллоҳ ўзинг кечир, мендек иложсиз қолган бандангни кечир. Сиз ҳам кечиринг, болам, кечиринг,-деб секин кета бошлади бобо.

- Бобо, шошманг,-деб унга етиб олди Беҳруз. –Нега кечирим сўраяпсиз? Нега охирги пайтларда бунақа гапларни гапирадиган бўлиб қолдингиз? Мен билмайдиган бирор гап борми?

- Агар шу аҳволда юришингизни билганимда эди... икки дунё бир бўлса ҳам асло бунга рози бўлмасдим, асло!
👍15👏1