🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
😍 Baho bering ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1🥰1😁1
🫵🏻Сизга бир гап айтайми?🫵🏻

Рамазон ойи олдидан бир инсонга Жаннатни тиладим, топингчи у ким экан?
Яқин инсонизга юборинг 😊

Қизиқ бўлса...
Каъбани 👇 устига босиб кўринг!


🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yoshartiruvchi niqob

Retsept: 1 osh qoshiq smetana. 1 choy qoshiq guruch uni, 1 choy qoshiq quruq sut, 1 choy qoshiq asal yaxshilab aralashtiriladi, 20 minutga yuzga suriladi va iliq suvda yuviladi, keyin yuzga namlantiruvchi krem suriladi. Yetilgan yuzga tavsiya etiladi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🤩1
Учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади:

1. Ризқ. 2. Насиба. 3. Ўлим.

Аллоҳим!
Ризқимизни ҳалол, насибамизни кенг қил, ўлимимизни Ўзинг рози бўладиган ўлимлардан қил!

©BintuSodiq

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4👏1
🎉 Ramazon oyi kirib kelyabdi, muborak boʻlsin.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ona, oralib qolibdi sochlaringga oq, Ol, meni sochlarim qoralarini...
Tishlaring tushibdi xo'rsinma biroq,
Ol, meni tishlarim saralarini...

⚡️ O'zbekiston xalq artisti, ustoz ijodkor Erkin Komilovdan onalarga bag'ishlangan monolog!

🥲 Yig'lab tinglashingiz aniq! Onalarni asrang, avaylang, e'tibor bering... Yaqinlarga ham ulashishni unutmang!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰2👍1
Hikoyani davomini kutayotganlar bormiii❤️
❤49
Reaksiyala bosib tashelachi❤️
❤39🤣2👍1
📚Ҳаётимсан!

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

6-қисм

- Тушунарли. Демак, раҳбарингиз аёл киши эканда?

- Ҳа, бизнинг “Малика-и Турондот”имиз!

- Малика-и Турондот?

- Ҳа, ўзлариям маликаларнинг маликаси! Лекин жуда талабчан, қаттиққўл, ўта масъулиятли, бироз қайсар, жиддий характердаги инсон. Муаммоларни ҳам жойида ҳал қиладиган ҳақиқий раҳбар.

- Шунақа денг.

- Лекин агар кимгадир кўмак керак бўлса, ҳеч қачон ўз ёрдамларини аямайдилар, жудаям қахриқаттиқ кўринганлари билан аслида меҳрибон инсон.

- Яхши.

- Хўш, Беҳруз Шуҳратович, мана бу сизнинг хонангиз,-дея ичкарига бошлади Зокир.

Хона классик услубда айнан Беҳрузга ёқадиган қилиб безатилган, жиҳозланган эди.

- Сизга ёқади деб умид қиламиз. Раҳбарингиз сизни классик услубдаги нарсаларни ёқтиради, жиддий йигит деганлари учун дизайнерлар билан дидингизга мослашишга ҳаракат қилдик.

- Менга ёқди, раҳмат сизга.

- Унда сиз жойлашиб олинг, кейин раҳбаримиз сизни хоналарида кутяптилар. Бугун раҳбаримизнинг ёрдамчилари йўқ эди, янги ходим бўлгани учун бироз ишлари бор экан. Бирор нима керак бўлса қўшни хонада ёрдамчи қизлар бор, уларга айтарсиз. Нимадандир кўнглингиз тўлмаса, ё ёрдамим керак бўлса пастки қаватда ходимлар бўлимидан мени топасиз. Ёрдамчиларингиз билан бемалолроқ танишиб оларсиз, олдин жойлашиб олинг. Улар ёнингиздаги хонада, раҳбаримизнинг хоналарини боя кўрдингиз, ўзингиз кираверасиз. Менга хизматлар бўлмаса энди иш жойимга қайтай, компаниямизга хуш келибсиз, Беҳруз Шуҳратович!-деб яна бир бор қўл узатди йигит Беҳрузга.

- Ҳаммаси учун катта раҳмат сизга!-деб Беҳруз ҳам қўл узатди.

- Мен кетдим, кунингиз хайрли ўтсин,-дея Зокир чиқиб кетди.

Хона Беҳрузга жуда маъқул келганди, айнан унинг кўнглидагидек хона бўлибди. У тезда жойлашиб олди. Кейин раҳбарнинг хонасига бориб эшикни тақиллатиб ичкарига кирди ва:

- Мумкинми?-деди.

- Албатта, кираверинг,-деди аёл ёқимли овозда.

- Ассалому-алайкум, безовта қилмадимми?-деди Беҳруз нимагадир ҳаяжонланиб.

- Ассалому-алайкум, киринг, кираверинг,-деди аёл креслодан туриб.

- Маркетинг ишлари бўйича сиз сўраган ходим мен бўламан.

- Жуда яхши. Мен мана шу компаниянинг раҳбари Заҳро Асадовна бўламан,-дея қўл узатди аёл.

- Беҳруз Шуҳратович,-деди Беҳруз ҳам қўл бериб.

- Марҳамат ўтиринг,-деди аёл жой кўрсатиб.

- Раҳмат.

- Ботир Раҳимович сизни жуда мақтадилар, айни сиз излаган ходим дедилар. Ўзлари ҳам сиздек ходимларини зўрға бердилар-ов,-деди аёл кулиб.

- Улар ошириб юборганлар,-деди Беҳруз ичидаги ҳаяжонни яшириб.

У олдин раҳбарлар олдида ҳеч бунақа ҳолга тушмасди, қаршисида аёл раҳбар бўлгани учунми ёки аёл ҳақиқатдан ҳам Зокир таърифлаганидек “Малика-и Турондот” бўлгани учунми Беҳрузнинг қалбида ғалати ҳаяжон бор эди.

- Танишиб ҳам олдик, энди ишга ўтсак,-деди аёл жиддийлашиб.

- Албатта.

- Беҳруз Шуҳратович, сизга компаниямиз ҳақида маълумотларни олиб қўйгандим,-дея аёл қўлидаги файл-папкани Беҳрузга узатди.

- Бу ерда компаниямиз тарихи, иш фаолияти, молиявий аҳволи, фойда ва зарарлар, бизнес режалар ва лойиҳалар бор. Ҳаммаси билан яхши танишиб, кўриб чиқинг. Бизда ҳозирча маркетинг бўлимимизда сиздек профессионал мутахассис йўқ, лекин сизнинг ёрдамингиз билан бунга эришамиз деган умиддаман. Шунинг учун бундай ишларни кўпинча менинг иш бошқарувчим Зиёд Абдуллаевич олиб борарди. Ҳозирда лойиҳаларимиз кўпайиб, профессионал мутахассис кўмагига муҳтожмиз, шу сабабдан Ботир Раҳимовичдан шахсан ўзим илтимос қилгандим. Хуллас, биз ҳозирда бир катта лойиҳа устида бош қотиряпмиз, бу лойиҳа чет эллик ҳамкорларимизни ўзига торта олса, мақсадимизнинг бир қисмига эришган бўламиз. Биз улар билан шартнома имзолашимиз, ҳамкорларимизни бу лойиҳага ишонтиришимиз керак. Чет эллик ҳамкорлар ва инвесторларни лол қолдирадиган лойиҳа ишлаб чиқа оласиз деган умиддаман, сизга ишонсам бўладими?

- Қўлимдан келганча ҳаракат қиламан.

- Унда жуда соз! Демак, бугун сиз лойиҳа билан танишинг, эртага раҳбарлар кенгашида таклиф ва мулоҳазалар кўриб чиқилади. Кенгаш вақтини сизга ёрдамчим хабар беради.

- Хўп бўлади, тушундим.
👍20❤1
- Ундай бўлса компанияга хуш келибсиз, Беҳруз Шуҳратович-дея аёл яна қўл берди унга.

- Раҳмат-дея Беҳруз ҳам унинг қўлини сиқиб қўйди.

- Энди менга руҳсат, хонамга борай-деди Беҳруз.

- Албатта. Ишларингизга омад-деди аёл ёқимли табассум билан.

- Яна бир бор раҳмат-деб Беҳруз хонадан чиқди.

Беҳруз хонадан чиқиб енгил тин олди. Менга нима бўлди ўзи, ўйларди у хонага кириб, креслога ўтиргач. Нега худди имтиҳон топшираётган ўқувчидек ҳаяжонландим, тавба. Ҳатто имтиҳон топширган пайтимда ҳам ҳеч ҳаяжон бўлмаган ичимда. Бу аёлда қандайдир жоду бордек, ўзига хос салобати ҳам бор. Зокир айтганидек маликаларнинг маликаси! Жуда ҳам гўзал аёл экан. Худди рассом бор меҳри ва жонини бағишлаб чизган жонли суратга ўхшайди. Нималар деяпман ўзи, қани Беҳруз ишга кириш, дея ўзига ўзи гапирди Беҳруз. Кейин у файл-папкани вароқлай бошлади. Ҳа, агар ривожлантирса яна-да кучли компанияга айланади, деган фикрга келди.

Кейин у лойиҳалар билан, компания амалга оширган режалар билан танишди. Кўп тармоқли компания экан, реклама агентлиги, дизайнерлик бўлимлари бор экан, туризм йўналиши бўйича ҳам ишлар амалга оширилган, лекин бу йўналиш нимагадир деярли ривожланмаётгандек туйилди Беҳрузнинг назарида.

Боя Заҳро Асадовна айтган бир-икки лойиҳаларни кўриб чиқиб, булар анчагина хом, деган хулосага келди Беҳруз. Кейин ручка ва қоғоз олиб нималарнидир ҳисоблаб кўрди, ёзди, чизди. У шу кўйи тўрт соат ишдан бошини кўтармади.

- Мумкинми?-деди Зокир эшикни тақиллатиб ичкарига кираркан.

- Албатта кираверинг.

- Биринчи кундан ишга шўнғиб кетдингизми?-деди Зокир кулиб.

- Ҳозирча фақат танишиб чиқолдим холос.

- Тушлик пайти ҳам бўлди, сизни тушликка олиб чиқмоқчи эдим.

- Ўх-хў туш пайти бўлиб қолибди-ку.

- Илк кунингиз бўлгани боис бу ерни яхши билмайсиз, қани юринг, овқатланиб келамиз.

- Хўп, раҳмат сизга.

Кейин улар офиснинг энг пастки қаватига тушишди, у ерда ошхона ва таомхона бор эди. Таомхонага кирсангиз худди ресторанга ўхшарди.

- Бу ерда компаниямиз ходимлари учун овқат тайёрлашади, бу ерда эса овқатланамиз, худди ресторанга ўхшайди фақат офитсиант ўзимиз-кулди Зокир.

- Ҳа жуда шинам жой экан.

- Дизайнерларимизнинг иши. Овқатларимиз ҳам жуда мазали, ҳозир бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз.

Улар столга ўтиришди.

- Мен таомни олиб келаман, бугун мен сиз учун ҳам олиб келаман, сиз ўтираверинг.

- Лекин сал ноқулай.

- Бугунча меҳмонсиз, эртадан ўзингиз олаверасиз-кулди Зокир ва овқат олиш учун кетди.

Шу пайт таомхонада Заҳро Асадовна пайдо бўлди, унинг ёнида қандайдир эркак ҳам бор эди. Беҳруз ўтирган столдан ўтиб кетаётганларида аёл тўхтади ва:

- Яхшимисиз, Беҳруз Шуҳратович, анча ўрганиб қолдингизми?-деди.

- Раҳмат, ўрганиб қолдим-деди Беҳруз ўрнидан туриб.

- Жуда яхши, унда сизларни таништирсам. Бу киши компаниямизнинг иш бошқарувчиси Зиёд Абдуллаевич,-деди Беҳрузга қараб, кейин ёнидаги одамга:

- Бу эса компаниямизнинг маркетинг-менежмент ишлари раҳбари Беҳруз Шуҳратович,-дея уларни таништирди аёл.

- Танишганимдан хурсандман-деди Зиёд Абдуллаевич унга қўл бериб.

- Мен ҳам-деди Беҳруз унинг қўлини сиқиб қўяркан.

- Майли сизга ёқимли иштаҳа.

- Раҳмат сизларга ҳам-деди Беҳруз.

Улар бошқа столга бориб ўтиришди. Бу пайтда Зокир ҳам таомларни келтирди.

- Кутиб қолмадингизми, Беҳруз Шуҳратович?

- Беҳруз деяверинг, тенгдошмиз шекилли?

- Ҳа тангдошмиз, менга ҳам шуниси маъул. Сиз ҳам Зокир деяверинг-деди Зокир чой узатиб.

- Раҳмат.

- Қани овқатдан олинг, совимасин.

- Бугун мени деб безовта бўлдингиза?

- Нега ундай дейсиз, ахир энди бир жойда ишласак. Қолаверса, менга ҳам илк кунларимда шундай ҳурмат кўрсатишган-кулди Зокир ҳазилга олиб.

- Анчадан бери ишлайсизми бу ерда?

- Беш йил бўлди.

- Анча тажрибали бўлиб қолибсизда-деди Беҳруз.

- Шунақа десаям бўлади. Хўш, “Маликаи Турондот”имиз билан танишиб олдингизми?

- Ҳа, танишиб олдим.

- Айтганимча бор эканми?

- Билмасам. Унча эътибор бермадим.

- Наҳотки?!

- Нега бунақа хайрон бўлиб сўраяпсиз?

- Ҳеч ким бундай демаганди ҳали, чунки жуда кетворган аёл, бунинг устига ҳақиқий buisness-lady, сиз эса бепарвогина эътибор бермадим деяпсиз.
👍25
- Мени кўпроқ қалб гўзаллиги қизиқтиради.

- Бу борада унинг қалбига яқинлашиш ва уни билиш амри-маҳол иш сизга айтсам. Чунки у ўзига ҳеч кимни яқинлаштирмайди, айниқса эркакларни.

- Бу табиий-ку, ахир оилали аёл бўлса, бунинг устига эри бўлса.

- Йўқ, унинг эри йўқ, унча кўп нарса билмайман-у, лекин бир йил ҳам яшамай эри билан ажрашган дейишади. Сабабини ҳеч ким  билмайди, у фақат иш юзасидан гаплашади. Шахсий ҳаёти ҳақида ҳам ҳеч ким билмайди. Ҳар ҳолда мен билмайман, ўшандан бери ёлғиз яшайди дейишади.

- Ёши нечада?

- 36 да. Лекин кўринишига гап йўқ!

- Шунча йилдан бери бошқа оила қурмаганми?

- Йўқ, у бу масалада жуда жиддий, ҳеч бир эркак унга яқин йўлолмайди.

- У-чи?-деди Беҳруз аёлни ёнида ўтирган эркакка ишора қилиб.

- Зиёд Абдуллаевични айтяпсизми?-деди Зокир улар томонга секин қараб қўйиб. –У киши бу ерда кўп йилдан бери ишлайди, кўпгина ишларни бошқаради. Анчадан бери бирга ишлашади, компаниянинг ҳамда
Заҳро Асадовнанинг ишончларига кира олган содиқ ходимлардан.

- Фақат шуми?

- У хотини билан ажрашган, боласиям бор шекилли.
Тафсилотларини билмайман, лекин 3-4 йилдан бери алоҳида яшайди, бошқа уйланмади ҳали. Кейин Зиёд ака унга бефарқ эмас, буни бутун компания билади.

- Заҳро Асадовна-чи?

- Агар унча эътибор бермаганингиз шунча бўлса-деди кулиб Зокир.

- Йўқ-йўқ мен шунчаки сўрадим, шунчаки.

- Мен ҳазиллашиб айтдим. Заҳро Асадовна ҳеч бир эркакни ўзига яқин йўлатмайди, ҳаммага нисбатан дистанция ушлайди ва ўша чегарадан ўзи томон ҳеч кимни яқин йўлатмайди. Ана шунақа.

- Тушунарли, жуда сирли инсон денг?

- Ҳа, жудаям сирли.

- Уни бу ерга тушиб овқатланади деб кутмагандим.

- Раҳбар бўлгани учунми?

- Ҳа, одатда, кўпгина раҳбарлар алоҳида хонага буюртма қилади ё бошқа жойга буюртма қилиб боради. “Маликаи Турондот”ингиз эса бунинг акси?-кулди Беҳруз.

- У манман раҳбарлардан эмас, мағрур кўрингани билан одамлар билан самимий гаплашади, ходимлар уни шу фазилати учун алоҳида ҳурмат қилишади.

- Тушунарли-деб Беҳруз билинтирмай У томонга яна бир нигоҳ ташлаб қўйди.

Шу билан тушликдан сўнг у Зокир билан вақтинча хайрлашиб ўз хонасига чиқиш учун лифтга чиқди, шу пайт лифтга Заҳро Асадовна ҳам чиқиб қолди. Чиқиб 6-қаватни босди.

- Хонангизгами?-сўради Беҳруздан.

- Ҳа, албатта.

- Таомларимиз ёқдими сизга?

- Раҳмат, ёқди.

- Бирор нарсадан кўнглингиз тўлмаса ё нимадир керак бўлса бемалол мурожаат қилаверинг.

- Раҳмат албатта-деди Беҳруз лифт очилгач, аёлга қўллари билан марҳамат, дея илтифот кўрсатаркан.

- Раҳмат-деди Заҳро Асадовна лифтдан чиқиб. –Файл-папка билан танишиб чиқяпсизми?

- Танишиб бўлдим, бир-икки лойиҳани қайта ишлаяпман, кейин яна бир ғоя устида бош қотиряпман.

- Наҳотки? Бунча тез? Қойилман сизга! Ўртоқлашасизми?-жилмайиб сўради аёл.
👍22
Аёл жоду нигоҳлари билан шундай қарадики, чиройли табассуми эса шунчаки жонини оларди ҳар қандай инсонни. “Эй, худойим, бу қандай чирой, бу қандай гўзаллик?!” ўйларди Беҳруз. Кейин тезда ўзини ўнглаб олди ва:

- Эртага кенгашда айтаман, ҳали тўлиқ тугатмадим -деди.

- Хўп, яхши. Кенгаш эртага соат 10.00 да, раҳбарлар кенгаши хонасида бўлади.

- Хўп бўлади.

- Ундай бўлса мен хонамга борай, сизга эса омад тилайман,-деб ундан узоқлашди аёл.

Беҳруз унинг ортидан термулиб қолди ва хонасига кирди.
Менга нималар бўляпти ўзи, нега унга бунчалар қизиқиб қолдим? Йўқ, мен ҳозир лойиҳа устида ишлашим керак, фақат шу ҳақида ўйлашим шарт. Ахир эртага кенгаш бўлади, ўзимга билдирилган ишончни оқлашим шарт! Ҳозир шундан бошқа нарсани ўйлашга хаққим йўқ. Энг аввало Унинг ишончини оқлашим керак, мен ҳаракат қиламан, албатта ҳаракат қиламан.

Қани энди Беҳруз, ишга, дея ўз ўзи билан гаплашди Беҳруз. Компютерни очди, файл-папкадаги лойиҳаларни қайта ишлаб чиқди. Кейин соатига қаради соат ҳам бешдан ошибди, иш вақти ҳам тугабди.

Бугун уйга боролмайман, қандай бўлмасин эртага мажлисгача шу лойиҳани мукаммал даражада тугатишим керак. Шу ўй билан у уйга қўнғироқ қилди, гўшакни онаси кўтарди.

- Алло, эшитаман?

- Ассалому-алайкум, ойи, яхши ўтирибсизларми?

- Беҳруз, яхшимисан, болам? Тинчликми?

- Хавотир олманг, тинчлик. Ойи бугун мен уйга боролмайман, компанияда ушланиб қоламан, эртага катта кенгаш бўлади. Катта лойиҳам бор, шуни тамомлашим керак.

- Лекин ҳеч бундай қилмасдинг-ку, ўғлим? Улгурмаган ишларингни уйга олиб келардинг доим.

- Ойи, эртага борай ҳаммасини тушунтираман сизга, ҳозир мени кутманглар, бугун уйга боролмайман, ишлашим керак.

- Бирор гап бўлдими, тўғрисини айт?

- Вой, ойи, нега унақа дейсиз? Ҳеч гап йўқ, эртага уйда гаплашамиз майлими? Мендан хавотир олманг, мен яхшиман.

- Яхши, ўзингни эҳтиёт қил. Эртага ҳаммасини изоҳини берасан билиб қўй, болам.

- Хўп, ойи, хўп. Сиз кўп хавотир бўлманг, ҳаммаси жойида дедим-ку. Майли яхши ўтиринглар,-дея телефонни ўчирди Беҳруз.

- Ким экан?-сўради Шуҳрат ака хотини келиб ўтиргач.

- Ўғлингиз,-деди бир аҳволда Дилором опа.

- Тинчликми ўзи нима гап? Нега бунақа аҳволдасан, нима бўлибди яна?

- Бугун уйга келмайман, ишда қоламан деяпти.

- Ўзи тинч эканми ишқилиб?

- Яхшиман, ишларим бор тугатишим керак, деди, эртага қанақадир мажлиси бормиш шунга топшираман деяпти.

- Бўлдими? Фақат шуми? Шунга шунақа аҳволда ўтирибсанми энди? Э мен нима бўлибди дебман!

- Фақат шуми деганингиз нимаси энди?! Беҳруз ҳеч қачон ишда қолмаган, бирдан бугун уйга келмайман деяпти, сизнингча бу оддий ҳолми? Нима яхши ётиб тур дейишим керакмиди?

- Нега бирдан асабийлашасана, ҳа олдин қолмаган бўлса энди иши кўпайгандир, айтибди-ку эртага мажлис бор деб. Тайёрланса керакда.

- Нима бутун ишчилар ёппасига ишда қолиб тайёрланишадими мажлисга? Ўғлимиз ўзгаряпти адаси, севган қизини тириклигини билиб аламдан ўзига жой тополмаяпти, олдинига маст ҳолда уйга келди, мана бугун уйга бормайман деяпти. Эртага худо билади нима дейди, нима ўйлаб топаркин яна!

- Э бунча ваҳима қиласана?! Йўқ нарсага шунча гап ўйлаб топасан. Энди кеча бир ичганда аламига чидолмай. Шу билан бирдан ёмон томонга ўзгариб қоладими ўғлинг? Бугун иши кўпайган, эртагача битирадиган муҳим иши бордир, шуни бир ўйлаб кўргин, онаси подадан олдин чанг чиқаравермагин энди.

- Доим шунақасиз, доим мен ваҳима қилаётган бўламан, доим мен ўзимча бир нималарни ўйлаб топаётган бўламан!

- Ҳой, барака топгур, бироз сабр қилгин дарров ёмон нарсаларни ўйламагин. Эртага келсин ўғлинг, ўзи тушунтиради. Кейин 18 ёшли боламиди сенга, у энди кап-катта йигит, 29 га киради. Энди уни сўроқ қилиб ҳисоб сўрайсанми ҳар қадами ҳақида?

- Вой, бу нима деганингиз? Шу боқи беғам феълингизга беш кетаманда бир хилда. Сизга қўйиб берса юраверсин уйланмаааай, уйлантириб қўяйлик десам бир севгилиси ўлди дейсиз, тирик бўлиб чиққанди бўкиб ичиб келди, йигитчиликда бўладида дедингиз. Энди ўзи уйланаман деганда аламдан айтяпти бироз кутгин, яна севиб қолсин дейсиз! Бугун уйга келмайман деяпти бирдан, йўқ шундаям сиз нимадир ўйлаб топасиз.
👍28
Эртага Худо асрасин аламдан ёмон ҳалигидака аёлларга илакишиб қолса унда нима эркак-да қўявер дейсизми?! Э 40 ёшдаям мен учун барибир бола бўлиб қолаверади, хавотир оламан, куйинаман.

- Ўғлинг унақа енгил йигитларданмаслигини менданам яхши биласан-ку, онаси қўйгин энди яхши нарсаларни ўйлагин.

- Нима қилай бир бало бўлмасин деб жоним ҳалак, сиз эркак кишисиз бошқача қарайсиз, мен аёл кишиман бошқача фикрлайман. Менга қолса шунақа хаёлларга ўзим истаб бораманми? Сиз тўғри айтяпсиз ёш йигитмас энди. Сал кам ўттизда деяверинг. На хотини бўлмаса, на бола-чақаси йўқ шу пайтгача. Куйинмасдан нима қиламан, ёмон йўлга кириб кетмасин, тўғри йўлдан адашмасин дейманда. Сиз ҳам бундай ширин гапириб кўнглимни кўтарсангиз бўлади-ю, дарров ваҳимасан, ёмон хаёлларга бораверасан деб таъна қилавермасдан-аразлагандек гапирди Дилором опа.

- Вой, азизам, жонгинам ўзимнинг! Сендан ширин сўз айлансина!-деб бағрига босмоқчи бўлди эри.

- Ҳой, суйилманг, бу нимаси энди! Қизиқсиза, ўғлингиз кириб келиб қолса ё у-бу кимнинг кўзи тушса нима хаёлга боради?-эрини қўлини ўзидан олиб гапирди Дилором опа.

- Вой ўғлинг ҳозиргина қўнғироқ қилиб келмайман деган бўлса, қолаверса бизни пойлаб ўтирибди кимдир жуда ажойибсана? Ўз уйингда ўз хотинингни шунчаки қучиб ҳам бўлмайдими энди?! Хотин зоти қизиқ, гапирмасанг гапирмайсиз дейди, қарамасанг қарамайсиз ҳам дейди, қарасанг ҳам бир балога чиқасан! Ширин гапириб сал эркаласанг дарров суйилманг дейди! Э қанақа бўлиш керак ўзи! Фарзандларингиздан ташқари эрингиз ҳам бор, хоним! Унутган бўлсангиз эслатиб қўяй ўзимни борлигимни! Қачон қарама фақат ўғилларингни ўйлайверасан, а биз-чи, нима энди керак бўлмай қолдикми! А бундоқ мениям кўнглимга қарасангиз бўлармиди-гина қилиб гапирди эри.

- Вой, бўлди гина қилаверманг, ҳожам-деди Дилором опа кулиб. –Сиз энг яқин инсоним бўлганингиз учун ҳам сизга ёраманда ичимдагиларни, сизни унутганим йўқ, ахир сиз мени суянган тоғимсиз-ку, дадажониси! Ҳали менга кўўўп кераксиз!-деди Дилором опа бироз эркалаш оҳангида.

- Ўзим тиланиб олганимдан кейин энди ёлғондан бошимни силагандек айтяпсанми буларни!

- Нега унақа дейсиз, юринг ундан кўра гаплашиб биргаликда овқатланамиз.

- Нима овқат қилдинг?

- Вой сиз яхши кўрадиган манти!

- Бўларкан-ку мана!

- Яхши кўрасиз деб атайлаб сизга пиширдимда, султоним!

- Ўзинг зўрсанда, онаси! Бунақа ширин гаплар луғатингдан аллақачон ўчиб кетган деб юрардим.

- Ҳа энди шунақа демасам ҳозир дарров аразлаб оласизда. Ундан кейин, жонгинам, қаловини топсанг, қор ҳам ёнаркан!

- Сен нимага шаъма қилдинг ҳозир?

- Ҳеч нарсага, қорним очди овқатланайлик деяпман, юрақолинг-деди Дилором опа ошхонага ўтиб.

Беҳруз телефонни ўчиргач, яна ишга шўнғиди. Нималарнидир ўйлади, ҳисоблаб кўрди, излади, ўқиди. Кейин бироз чалғиш учун ўзига қаҳва дамлади. Мусиқа билан ишлашни ёқтирарди, шунинг учун баландлатмасдан мусиқа қўйди, бу пайтда компанияда қўриқлаш хизматидагилардан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Ҳар ҳолда Беҳруз шундай деб ўйлади. Чунки соат ҳам кеч 9 дан ошганди. Ҳали анчагина иши бор, эрталабгача лойиҳа ва унинг презентатсиясини тайёр қилиши керак. Кейин яна ишга киришди. Шу пайт эшик очиқ тургани сабаб йўлакдан Заҳро Асадовна ичкарига назар ташлаб, хонага кирди.

- Сиз ҳалиям кетмадингизми?-хайрон бўлиб сўради Беҳруздан.

- Шу ерда эканлигингизни билмагандим,-жавоб берди Беҳруз ўрнидан туриб.

- Баъзан шунақа ишлаб қолиб кетаман. Лекин сиз нега ҳалиям шу ердасиз?

- Лойиҳа устида ишлаётгандим, боя бир ғоя ишлаб чиққанимни сизга айтгандим.

- Хўш?

- Энди шуни мустаҳкам ҳолга келтираётгандим, лойиҳа ва унинг презентатсиясини эртага кенгашда намойиш қилмоқчиман.

- Очиғи мени хайрон қолдиряпсиз. Бунчалар тез ишга киришиб кетасиз деб кутмагандим. Лекин бунақада толиқиб қоласиз, бугунга етади, энди уйингизга боринг.

- Бугун кетолмайман, лойиҳа эрталабгача тайёр бўлади. Шунинг учун бугун кечаси билан ишлаб шу ерда қолмоқчи эдим қарши бўлмасангиз албатта,-деб Беҳруз мусиқани ўчирмоқчи бўлганди Заҳро Асадовна:

- Бемалол эшитаверинг, мусиқа билан ишлаш мароқли. Ирина Кругни ёқтирасизми?

(Давоми бор...)
👍38