🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
- Сизга охиригача эшитамиз дедим,-деди аёл буйруқ оҳангида.

- Дейлик, биз кўндик ҳам, лекин сиз делегатларни қандай кўндирмоқчисиз бу лойиҳага?-сўради Зиёд Абдуллаевич.

- Улар учун махсус тур режалаштириб, унинг калкулятсиясигача ҳисоблаб ишлаб чиққанман. Уларга ғояни намойиш қилгач, ушбу турни уларга таклиф этамиз.

- Борди-ю, уларни эътиборини торта олмасак, лойиҳа тасдиқланмаса, биз катта имкониятни бой берамиз. Шуларни ҳаммасини ўйлаб кўрдингизми?-деди Заҳро Асадовна.

- Таваккал қилмасак, буни билолмайсиз, Заҳро Асадовна,-деди Беҳруз.

- Сизлар қандай фикрдасизлар?-сўради аёл қолганлардан.

- Мен қаршиман ва бу лойиҳани умуман маъқулламайман,-деди Зиёд Абдуллаевич.

- Ғоя яхши, лекин бу жуда мураккаб ва қалтисроқ лойиҳа. Қалтислиги шундаки, агар улар бу лойиҳани тасдиқлашмаса, биз улар билан ҳамкорлик қилолмаймиз, имкониятдан маҳрум бўламиз,-деди компания реклама агентлиги раҳбари.

- Зиёд Абдуллаевичнинг лойиҳаси енгилроқ эди, уни амалга оширсак бўлади. Унинг амалга ошириш кўрсаткичи таклиф қилинаётган янги ғоядан анча юқори,-деди дизайнерлик бўлими раҳбари Наргиза Адиловна.

- Қолаверса Зиёд Абдуллаевич ишнинг кўзини яхши биладиган мутахассис, мен уларни кўпроқ маъқуллайман,-деди ташкилий ишлар раҳбари Алишер Турғунович.

Зиёд Абдуллаев Беҳрузга истеҳзо билан қараб қўйди.

- Балки уриниб кўрармиз, борди-ю Беҳруз Шуҳратович лойиҳага делегатларни кўндира олса ва лойиҳа амалга ошса, компания янаям кўпроқ фойдани қўлга киритади,-деди ҳисоб-китоб ишлари бўйича раҳбар Омон Шарипович.

- Мен ўйлаб олишим керак, кенгашни тушдан кейинга қолдирамиз. Ҳозирча ҳаммага руҳсат,-деди Заҳро Асадовна.

Ҳамма тарқалди, аёл хонасига кирди. Унинг ортидан эса Зиёд Абдуллаевич ҳам кирди.
Беҳрузнинг бундан жаҳли чиқди, нимагадир бошидан шу кимсани ёқтирмади. Энди унинг ёнига кириб жон-жаҳди билан менга қарши боришга уринади, ўйлади Беҳруз ичида. Кеча ухламагани учун кўзлари ачишаётганди, шунинг учун қаҳва дамлади. Ярим соатлардан сўнг эса хонага Заҳро Асадовнанинг шахсан ўзи кириб келди.

- Безовта қилмадимми?-деди аёл ўтиргач.

- Бемалол эшитаман.

- Ўзингиз билан бир гаплашай дегандим, қарор қабул қилишим керак.

- Албатта.

- Беҳруз Шуҳратович, бўлиб ўтадиган анжумандан бизнинг умидимиз катта, чет эллик делегатлар билан ҳамкорлик ўрнатиб, улар билан иш олиб боришни режалаштирганмиз. Лекин сиз Зиёд Абдуллаевичнинг лойиҳасини четга суриб, янги бир лойиҳани таклиф қиляпсиз. Кенгаш аъзоларининг бу лойиҳага делегатларни кўндира олишингизга кўзлари етмаяпти.

- Сиз-чи? Сиз ҳам ишонмаяпсизми? Менга сизнинг фикрингиз аҳамиятли,-деди Беҳруз аёлнинг кўзларига маъноли тикилиб.

- Ўзингиз бунга ишонасизми?

- Мен туризм соҳасида ҳам ўқиганман, буни нималигини ва нимани амалга оширмоқчи эканлигимни жуда яхши биламан. Кейин мен бу ерга менга билдирилган ишончни оқлаш ва компаниянгизга имкон қадар фойда келтириш учун келганман. Сизнинг ютуғингиз менинг ютуғим, сизнинг мағлубиятингиз эса менинг ҳам мағлубиятим. Менга ишонч билдириб, имкон берсангиз бор имкониятимни ишга солиб ҳаракат қиламан. Менга сизнинг ишончингиз керак холос, қолгани мени қизиқтирмайди. Менга ишонасизми?

- Агар шу лойиҳани амалга ошириб, делегатларни бунга кўндира олсангиз,-деди аёл ўрнидан туриб. Беҳруз ҳам ўрнидан турди ва аёл гапида давом этди:

- Менинг ишончимни оқлаган бўласиз. Ҳамда ҳозир ҳаммага қарши бориб қабул қилган қарорим учун мени афсуслантирмайсиз деган умиддаман,-дея хонадан чиқиб кетаётганида Беҳруз:

- Ҳеч қачон афсусланмайсиз,-деди унга ишонч билан термулиб.

Заҳро Асадовна Беҳрузга бир лаҳза термулиб, ҳеч нарса демай чиқиб кетди.

- Ўша лойиҳа албатта имзоланади, мен бу ишончни албатта оқлайман, деди ўзига ўзи.

Кенгаш тушдан сўнг қайта чақирилди.

- Мен қароримни сизларга билдирмоқчиман. Ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўрдим ва…

Ҳамма унга қаради.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
👍21❤16👎1
Ramazon kundaligi (3).pdf
8.5 MB
Mohi Ramazon uchun munosib hadya

🥰  Yaqinlaringizga ham kitobcha holatida yoki uzoqdagi yaqiningiz uchun elektron holatda ulashib, xursand qilsangiz mamnun boʻlamiz.

Tayyorlovchilar:
© Jasmina Anarbayeva
© Bahodir Bozorov

Kundalikdagi maʼlumotlarni yozishda foydalanilgan adabiyotlar:

1. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusufning «Ramazon va roʻza» kitobi («Hadis va hayot» toʻplamidan)

2. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusufning «Moʻminning qalqoni - mufassal roʻza» kitobi

3. islom.uz sayti

4. «Ey farzand» kitobi

❗️Tijorat maqsadida foydalanmang, zero bu ish savob yoʻlida qilingan.
O'zgalarning mehnatini qadrlaysiz degan umiddamiz!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🌿 Yolg‘onchi

- Qo‘rqma qizalog‘im, men yaxshiman, - deya yupatdi isitma aralash hansirayotgan ayol. Besh-olti yoshlar atrofidagi qizcha yig‘lashdan to‘xtab bir muddat onasiga tikildi. Ammo yaxshiligiga ishonmadi shekilli yana yig‘lay boshladi. Shu payt dadasi kelib qoldi. Yuziga umidvor tikilib turgan qizalog‘iga nima deyishini bilmay bir oz o‘ylanib turdi.
- Onam o‘ladimi? - so‘radi qizcha to‘satdan.
- Kim aytdi bu gapni?
- Kecha o‘lsam, uylansangiz ham qizimni zinhor bolalar uyiga bermang, menga o‘xshab mehrga zor bo‘lmasin, dedilar-ku.
- Onang yolg‘on gapiribdi, hali uzoq yashaydi.
Qiz bolaligidagi shu xotiralarni eslab mehribonlik uyi derazasiga tikilar ekan, haqiqiy yolg‘onchi kim ekanligi haqida o‘ylardi.

— Saida Ibodinova

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😭6👍4❤2🔥2
La Ilaha Illa Allah: Islamic Meditation for the Soul
Fadael
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Илмнинг аввали чиройли эшитиш, сўнгра тушуниш,
ундан сўнг амал қилиш ва охиргиси тарқатишдир.

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳисалом

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✨ Ramazon oyiga xurmodan shirinlik
Saharlik va iftorlikda yeyilsa quvvat, foyda bo'lsin InshaAllah

#ramazan

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰1
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

8-қисм

- Ва Беҳруз Шуҳратовичнинг лойиҳасини тасдиқлашга қарор қилдим-деди қатъий қилиб.

- Миннатдорман, Заҳро Асадовна,-деди Беҳруз.

- Лекин Заҳро Асадовна, -деди Зиёд Абдуллаевич норози оҳангда.

- Ҳозир бундай таваккал қилишнинг мавриди эма,с-деди яна кимдир.

Лекин аёл уларга қарорим қатъий дегандай:

- Мен қароримни муҳокама қилмоқчимасман, ўртоқлар, мен қарор қабул қилиб бўлдим. Энди ҳаммага руҳсат,-дея аёл мажлислар хонасидан чиқиб, ўз хонасига кирди. Қолганлар ҳам тарқалишди. Беҳруз бориб аёлнинг хонасини тақиллатди ва:

- Мумкинми?-деди.

- Кираверинг, эшитаман?

- Раҳмат сизга! Менга ишонч бидирганингиз учун ташаккур!

- Уялтириб қўймайсиз деб умид қиламан.

- Ҳеч қачон бундай бўлмайди!-деди Беҳруз ишонч билан. –Сўрасам майлими?

- Марҳамат.

- Нима учун ҳаммага қарши чиқиб, менинг лойиҳамни тасдиқладингиз?

- Кечасидан то тонггача мижжа қоқмай қилган меҳнатингизни пучга чиқаргим келмади. Жон куйдириб ишлаганингизни кўриб туриб, бу лойиҳани тасдиқламаганимда адолатсизлик бўларди.

- Раҳмат! Энди ишга киришсам. Руҳсатингиз билан,-деб Беҳруз хонадан чиқди.

Заҳро кўзларини юмди, ўйлади. Ишқилиб ҳаммаси у айтгандек амалга ошсин. Юзимни ёруғ қил, Худойим, дўст-душманим олдида бошимни эгма. Ундаги ўзига бўлган ишонч, қатъият мени унга ишонишимга ундаяпти. Унинг ўткир нигоҳлари, дадиллиги, қатъияти, ўз фикрини ҳимоя қила олиши, ўзини тутиши негадир мени унга имкон беришга ундаяпти, дея хаёлидан ўтказарди Заҳро.

Қолаверса, аёлнинг ўзи ҳам лойиҳага қизиқиб қолганди, бу ҳақиқатдан ҳам кутилмаган ғоя бўлди, шу билан биргаликда жуда мураккаб. Ҳаммаси кейинги ҳафтада ўтадиган анжуманда аниқ бўлади.

Орадан бир ҳафта ўтиб, хорижлик делегация гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюрди. Анжуман бошланди. Анжуманда икки давлат ўртасидаги кўплаб соҳаларда олиб борилиши кўзда тутилган лойиҳалар намойиш этилди.

Туризм соҳасида ҳам ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва барқарорлаштириш ҳақида сўз юритилди. У ерда кўплаб фирма ва ташкилотлардан вакиллар тўпланишди.

Компаниядан эса Заҳро Асадовна ва Беҳруз иштирок этишди. Кейин Беҳруз компаниянинг вакили сифатида ўзининг лойиҳасини намойиш этди, таништирди. Лойиҳа кўплаб саволларга ва бахсларга сабаб бўлди. Беҳруз уларнинг ҳар бирига аниқ исботлар ва изоҳлар билан жавоб берди.

Айниқса у таржимонсиз тўғридан-тўғри Малайзия Туризм Ассосатсияси етакчиси ва вакиллари билан мулоқотга киришгани унинг меҳмонлар олдида ҳам, Заҳро Асадовнанинг кўз ўнгида ҳам салоҳиятини яна-да оширди. Уни кузатиб ўтириб Заҳро Асадовна у билан фахрланди ва ичида “Баракалла” деди.

- Жаноблар, ҳозир намойиш этилган Ўзбекистоннинг маданий гавҳарлари билан жонли танишишга сизларни лутфан таклиф этамиз. Истаган пайтингиз меҳмонимиз бўлишингиз мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат,-дея Беҳруз сўзини тугатди.

- Мистер, Беҳруз,-деди МТА етакчиси-бизга таклифингиз маъқул келди. Лойиҳа жуда ажойиб ва биз икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни яна-да мустаҳкамлаш, туризм соҳасини барқарорлаштириш мақсадида лойиҳангизни қўллаб-қувватлашга, тасдиқлашга ҳамда компаниянгиз билан ҳамкорлик шартномасини тузишга қарор қилдик. Сизни табриклайман! Анжумандан сўнг шартномани имзолашимиз мумкин.

- Албатта, ташаккур изҳор қиламан, раҳмат!-деди Беҳруз.

Кейин ўз жойига бориб ўтирди.

- Табриклайман! Баракалла!-деди Заҳро Асадовна Беҳруз ўтиргач.

- Раҳмат!

- Тинимсиз меҳнат қилдингиз, курашдингиз, охири мақсадингизга эришдингиз.

- Энг аввало Худо, кейин сизнинг менга билдирган ишончингиз маҳсули бу.

- Энди шартномани имзоласак бўлди. Буёғигаям ўзингиз бош бўласиз.

- Лекин бу Зиёд Абдуллаевичга ёқмаса керак. Шартномалар имзоланаётганда доим у ёнингизда турган.

- Бу менинг қарорим, лойиҳа эса сизники. Шунинг учун ҳозирги шартномани имзолаш жараёнида ҳам ёнимда туришингизни истайман.

- Сиз бир оғиз айтсангиз бўлди, ҳамиша ёнингизда туришга тайёрман,-деди Беҳруз унинг кўзларидан нигоҳларини узмай.

Аёл кўзларини олиб қочди, шу пайт анжуман ҳам якунланди.
👍31❤4
Кейин Беҳруз ва Заҳро Асадовна ҳамда ҳар икки давлатнинг туризм соҳаси етакчи вакиллари билан музокаралар олиб боришди ва шартнома имзоланди. Кейин меҳмонлар билан илиқ хайрлашиб анжуманлар саройидан чиқиш учун эшик томон юриб боришар экан Заҳро Асадовна:

- Яна бир марта сизни табриклайман!

- Ишончингиз учун сизга раҳмат!

- Тиланг тилагингизни!-деди аёл жуда чиройли табассум билан.

- 3 та тилак айтсам майлими?-деди Беҳруз кулиб.

- Жуда кўп эмасми?

- Бугунги омадли кун учун бир эркалик қилгим келди.

- Яхши, розиман.

- Ваъдами?

- Мен ваъда бермайман, лекин айтган гапимга жавоб бераман.

- Беҳад миннатдорман! Хўш унда биринчи тилагим,-дея улар эндигина бинодан кўчага чиқишган эди ҳамки кимдир орқадан:

-Мистер, Беҳруз-деди.

Улар тўхтаб ортга қарашди, бу анжуман меҳмонларидан бири, туризм агентлигидан таржимон қиз Элзара Галкина эди. Уни кўпчилик туризм вакиллари яхши танишарди.

- Элзара Галкина,-деб қиз ўзини таништириб Беҳрузга қўл узатди, кейин Заҳро Асадовнага қўл узатди.

- Беҳруз Шуҳратович,-деди ўзини Беҳруз ва:

- Компаниямиз раҳбари Заҳро Асадовна,-деди.

- Танишганимдан хурсандман,-деди қиз табассум билан. Сизни табриклайман, ғоянгиз ва намойишингиз жуда ажойиб бўлди, браво!-деди.

- Раҳмат,-деди Беҳруз жиддий қиёфада.

Ҳозиргина гаплашиб келаётганларида юзлари кулиб турган Беҳрузни нега бирдан қиёфасига жиддий тус берганига Заҳро Асадовна тушунолмади.

- Сиз билан тушликни бирга қилсак дегандим, ғоянгиз ва туризм ҳақидаги фикрларингиз мени қизиқтириб қўйди.

- Биласизми, таклифингизни рад этишга мажбурман. Чунки ҳозиргина Заҳро Асадовна мени тушликка таклиф қилгандилар.

Шу пайт Заҳро Асадовна Беҳрузга ялт этиб қаради.

Беҳруз қизга қараб:

- Узр бошқа сафар, хайр, –деди ва ундан узоқлашишди.

- У сиз билан тушлик қилишни истаганди, нимага қиз бечорани рад қилдингиз? Менимча у лойиҳангиздан ҳам кўпроқ ўзингизга қизиққан шекилли.

- Мен истамадим.

- Айтганча, сизни қачон тушликка таклиф қила қолдим?-дея аёл киноя қилди.

- Ундан қутилишим учун шу баҳонадан бошқаси келмади хаёлимга. Таклиф қилмаган бўлсангиз, ўзим сизни тушликка таклиф қиламан. Қорним ҳам жуда очди, эрталаб нонушта ҳам қилмагандим.

- Тушликка?

- Бу биринчи тилагим. Хўш?

- Яхши.

- Унда хайдовчига жавоб беринг, шу яқинда бир яхши жой бор, тушлик қиламиз. Барибир тушдан сўнг компанияга қайтамиз. Ҳозирча сизга ўзим хайдовчилик қилиб турай. Майлими?

- Яхши,-дея аёл хайдовчига компанияга бораверишини айтди. Ўзи эса Беҳрузнинг машинасига ўтирди.
Улар боргач, машинадан тушишди, кейин ресторанга қараб юришди. Шу пайт машинасига суяниб турган икки йигитнинг ёнидан ўтиб кетишаётганида йигитлардан бири:

- Вау! Кетворган эканми! Одам қараб ютаман дейди!-деди шеригига қараб.

- Бир кечани у билан ўтказсанг борми, ўлдирса керак!-деди йигит аёлга суқланиб қараб.

Буни аёл ҳам Беҳруз ҳам эшитди. Аёл бунақанги гапларни эшитавериб охири парво қилмай қўйганди, шунинг учун уларга ҳатто эътибор ҳам бермади. Лекин бу Беҳрузнинг жон-жонидан ўтиб кетди. Шартта ортга қайрилиб йигитнинг ёқасидан олди.

- Нима дединг, ў ғижим?! Ким билан кечани ўтқазгинг кеб қолди!-унга бутун ғазаб тўла нигоҳларини қадади. –Оғзим бор деб тилингга келганини қайтармай гапираверасанми?!

- Ўзини босвол ў, ўпка!-деди уни қўлларини тушириб.

- Ока, ўзиззи босволин,-деди йигитнинг шериги вазият чигаллашганини кўриб.

- Сен-чи, сен кимни ютвормоқчийдинг?

- Нима бўпти шунга энди?-дейиши билан Беҳруз йигитнинг жағига мушт туширди.

Бундай бўлишини кутмаган аёл дарров Беҳрузнинг қўлидан четга олиб кетишга ундади.

- Бу нимаси, Беҳруз, бу нима қилганингиз? Кетдик юринг, ичкарига кирайлик-деди аёл.
👍22
Улар кетишди, лекин йигитлар Беҳрузнинг ортидан:

- Сен билан ҳисоблашамиз ҳали, ўшанда кўрамиз!-деди.

Улар ичкарига кириб қулайроқ жойга ўтиришди.

- Бу нимаси?!-деди аёл кескин оҳангда.

- Узр сизни олдингизда урмоқчимасдим, кечиринг. Лекин уларни сизнинг шаънингизга айтган гапларига чидаб туролмадим.

- Мен чидадим-ку! Сиз нега чидолмадингиз? Мен бунақа гапларни ҳар-ҳар ердан эшитавериб эътибор бермай қўйганман.

Бу дейман уддабурон, қатъиятли, ақлли йигитсиз десам, яхшигина безори ҳам экансиз-ку?-деди аёл.

- Безори эмасман, лекин сизнинг шаънингизга гард теккизган одамга ҳар қандай безорилик қилиш келади қўлимдан.

- Буюртма берамизми?-гапни бурди аёл.

Улар буюртма беришди, буюртма ҳам олиб келинди.

- Бирам қорним очибдики, лойиҳани тасдиқлатиш билан бўлиб эрталаб чой ҳам ичмагандим,-деди Беҳруз овқатланиб.

- Лойиҳа ва компаниямиз учун шунчалар хавотир олдингизми?

- Ишончингизни оқлай олмаслигимдан хавотир олдим,-деди Беҳруз унга маъноли қараб.

- Иккинчи тилагингиз нима экан?

- Бир шахсий савол бермоқчийдим.

- Мен шахсий саволларни ёқтирмайман.

- Бу ҳақида билдим, шунинг учун ҳам бугунги имтиёзимдан фойдаланмоқчиман.

- Нимани билишни истайсиз?

- Аслида жуда кўп нарсани, лекин биттагина имконим бор экан энг асосийсини сўрайман.

- Хўш?

- Ҳаётингизда кимдир борми? Демоқчиманки, ҳозир қалбингизни эгаллаган кимдир борми?-кўзларига қаради аёлнинг.

- Буни билиб нима қиласиз? Бу сизга нимага керак?

- Агар қизиқиб қолдим десам-чи?

- Буни маслаҳат бермайман.

- Сабаб?

- Олов билан ўйнашмоқчи бўляпсиз.

- Мен оловдан қўрқмайман.

- Нега менга бунча қизиқиб қолдингиз? Нима учун? Ахир тенгдошингиз бўлмасам, ёш қиз ҳам эмасман, мен аёл кишиман. Сиз эса ҳали уйланмагансиз. Уйланмаган йигитнинг эр кўрган аёлга, бунинг устига ўзидан 8 ёш катта аёлга қизиқиши бу мантиқсизлик. Ҳеч бир қуйишқонга тўғри келмайди бу қизиқиш.

- Бунинг менга аҳамияти йўқ, булар мени қизиқтирмайди. Қизиқтирадиган саволни эса бериб бўлдим.

- Сизни ҳам худди бошқалардек баъзида бошимга битган бало-чиройим алдаётган бўлмасин? Ҳарорат сўнса, қизиқиш ҳам йўқолади.

- Мен сиз айтаётган ҳавойи эркаклардан эмасман.

- Хўш, айтинг-чи, нега ўзингиз ҳалиям уйланмагансиз? Ахир ўқиган, қад-қоматли, ақлли, ишбилармон, хушсурат йигит бўлсангиз, наҳотки шундай йигитни ёри бўлмаса?

- Бу бошқа мавзу, сиз билан ўтаётган қисқа фурсатни қўлдан бергим йўқ. Хўш, саволимга жавоб берасизми?

- Агар ҳа кимдир бор десам, менга бўлган қизиқишни шу ерда тўхтатасизми?-деди аёл.

- Йўқ…

- Ҳаётимда кимдир бўлса ҳам менга қизиқаверасизми?!-хайрон бўлиб сўради аёл.

- Муҳаббатда ҳеч қандай чеклов, чегара бўлмайди. Ҳаётингизда кимдир бўлса ё сиз ўзгага тегишли бўлсангиз нима бўпти? Мен сизни сизга халал бермай, ҳаётингизга соя солмай севишда давом этардим. Ахир кимнидир яхши кўриш гуноҳ эмас-ку?

- Шу ерда тўхтанг, ортиқ бу мавзуда гаплашишни истамайман. Мени хафа қилишни истамасангиз сиздан илтимос, бу ҳақида бошқа гапирманг.

- Хўп, нима десангиз шу.

- Энди кетамизми, ишлар ҳам кутиб қолди.

- Албатта,-дея улар туришди.

Машинада ҳам бир сўз дейишмади, иккаласи ҳам ўз хаёллари билан эди. Машинадан тушишгач, компания томон кираверишда хайдовчи Собир ака:

- Бирор хизмат йўқми, Заҳрохон?-деди.

- Тинчликми, Собир ака, нима гап?

- Шу десангиз набирани сал мазаси йўқмуш, шунга агар хизмат бўлмаса, бугун менга руҳсат берасизми дегандим?
👍18
- Нима бўлди болага, хавотирли ҳеч гап йўқми ишқилиб? Агар мендан бирор ёрдам керак бўлса бемалол, тортинманг,-деди Заҳро самимий жонкуярлик билан.

- Йўқ хавотирланманг, сал иситмаси бор экан, томоғи оғриган шекилли. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин, ҳаммаси жойида раҳмат.

- Унда ҳозироқ бораверинг уйга. Машинани ҳам олиб кетинг.

- Лекин.

- Мен ўзим кетаман, машина сизга керак бўлиши мумкин. Бирор нима керак бўлса албатта айтинг, майли яхши боринг.

- Раҳмат сизга, илоҳим соғ бўлинг,-деб Собир ака кетди.

Аёлдан нигоҳларини узмай кузатиб турган Беҳруз қалби ҳам ўзига монанд беҳад гўзал, деди ичида. Аёл билан лифтда юқорига кўтариларкан Беҳруз:

- Бугун сизга мен хайдовчиман, шунинг учун уйга ўзим элтиб қўйсам майлими? Машинангиз ҳам йўқ.

- Йўқ, ўзим кетаман раҳмат.

- Учинчи тилагим шу, илтимос йўқ деманг. Машинангизни бериб юбормаганингизда асло ундай қилмасдим, тўғри тушунинг.

Лифт очилиб, улар хоналари томон юриб боришар экан Заҳро Асадовна:

- Мен бугун кеч кетаман,-деди.

- Мен сизни кутаман,-деди Беҳруз унга термулиб.

Заҳро Асадовна бир зум унга қараб туриб, ҳеч нарса демай хонаси томон юриб кетди. Беҳруз ҳам ўз хонасига кирди.
Беҳруз ишга киришди. Ҳали яна чала қолган майда лойиҳалар бор. Уларнинг устида ҳам ишлаб чиқиши керак.

Аллоҳим, ўзингга шукур, деди бирдан ишдан бошини кўтариб. Унинг ишончини оқлашимда менга мадад бўлганинг учун Ўзингга шукур! Бугунги кун учун Ўзингга шукур! У билан алоҳида ўтириб гаплашдим. Қўрқмасдан сўраган тилакларимдан уни чўчитиб қўймаган бўлсам бўлди ишқилиб.

Лойиҳа тасдиқланди, энди ташкилий масалаларни кўриб чиқиши керак. Ҳамкорлар у ерда барча шарт-шароитларни яратиб берамиз дейишди. Фақат уч кунга Малайзияга бориб келиш керак, у ердаги ҳужжат масаласи, жой ва яна шунга ўхшаш масалаларни ҳал қилиб қайтишга уч кун кетаркан. Заҳро Асадовна билан бир киши кетаркан, у ердаги қолган ишлар билан эса улар қайтгач компаниядан вакиллар бориб ҳал қилишади.

Қизиқ, у ўзи билан кимни олиб кетаркин? Албатта, анави совуқнидирда! Ахир компаниянинг ташкилий ишларидаги ёрдамчиси, у ҳам бу имконни жон деб қўлдан чиқармайди албатта!

Беҳрузнинг ўзидан ўзи жаҳли чиқди, ўша нусхани аёлни атрофида кўрса жаҳли чиқарди. Ҳозир янаям жаҳли чиқса керак, ахир мен ютиб чиқдим. Кейин у яна ишга шўнғиди.

Бу пайтда эса Заҳро Асадовнанинг хонасига Зиёд Абдуллаевич кириб келди.

- Келдингизми, Заҳро Асадовна? Хўш, нима бўлди? Кайфиятингиз йўқлигига қараганда демак, олифтанинг ишлари ўхшамаган. Мен буни бошиданоқ билгандим, лекин сиз неча йиллардан бери сизга содиқлик билан хизмат қилаётган, сиз учун ҳаммадан кўп қайғурадиган инсонга, яъни менга эмас, қаердандир пайдо бўлиб қолган олифтага ишондингиз. Ахир у ҳали сиз билан мендек тажрибали эмас, бу иш ўхшамаслиги кундай равшан эди.

- Тугатдингизми?-деди аёл жиддий қиёфада. –Унда эшитинг, лойиҳа тасдиқланди, тақдимот ҳам жуда ажойиб ўтди! Шартномани ҳам бир йўла имзолаб қайтдик.

- Нима?! Ахир қандай қилиб?

- Ана шунақа, ўша сиз таърифлаган олифта сиз билан мендек тажрибага эга бўлмаса ҳам, ҳаммага имконсиз бўлиб кўринган ишни амалга оширди. Шунинг учун ҳам шартномани имзолаб қайтдик.

- Менсиза? Бир оғиз ҳам айтмадингиз?-гина қилгандек сўради Зиёд Абдуллаевич.

- Шарт эмас деб ўйладим, қолаверса, сиз бу лойиҳага ишонмадингиз, уни ишлаган Беҳруз Шуҳратович лойиҳанинг муаллифи. Шунинг учун шартномани ҳам унга ишониб қўя қолдим. Ҳозир сизга қараб туриб эса тўғри қарор қабул қилганимга яна бир бора амин бўлдим. Шунчалар лойиҳани тасдиқланишини истамаганмидингиз? Мағлубиятни кутиб ўтирдингизми бу ерда? Ҳатто жавобни ҳам кутмасдан ўзингиз хулоса чиқариб қўяқолдингиз. Ахир мағлубиятга учраса компания ҳам катта зарар кўрарди-ку? Яна менга сиз учун кўп қайғурадиган содиқ одамман деб кўз-куз қилишингизни қаранг!

(Давоми бор...)


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қанча дуо қилдим, қабул бўлмади» эмас, «Ҳар доим хайрсизини истадим, Роббим эса раҳм-шафқати билан ҳимоя қилди» денг...

Ҳайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади

Ривоятларда келишича,
Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга:
“Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.

Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги:
“Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.

Агар кийимини кийса, кийим:
“Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.

Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали:
“Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.

Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш:
“Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.

Агар таҳорат олса, сув:
“Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди.

Агар намоз ўқиш учун турса, уй:
“Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.

Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
©Jaloliddinrumiyy🕊


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰1
—Аёл совуққотмаса ҳам, "Совуққоттингми" деган иссиқ меҳрга муҳтож.
Чунки у меҳрга ташна қилиб яратилган!

—Аёл оч бўлмаса ҳам "Очқамадингми"-деган далдага муҳтож.
Чунки у яримта қилиб яратилган!

—Аёл-қийналмаса ҳам "Қийналмаяпсанми" деган этиборга муҳтож.
Чунки у заифа қилиб яратилган!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ифторлик учун маззали суюқ таом😋👍

Ассорти суюқ таом

✍ Керакли масаллиқлар:

🔹 2 ош қошиқ гуруч
🔹 2 ош қошиқ маржимак
🔹 2 ош қошиқ яшил гарох
🔹 2 ош қошиқ сариқ гарох
🔹 2 ош қошиқ перловка
🔹 200 гр гўшт
🔹 1 дона пиёз
🔹 1 дона катта картошка
🔹 1 дона сабзи
🔹 0.5 донадан қизил ва яшил булғор қалампири
🔹 2 бўлак чеснок
🔹 1 ош қошиқ томат пастаси
🔹 Туз ва паприка таъбга кўра
🔹 2 ош қошиқдан консерваланган гарох ва маккажўхори

👩‍🍳 Тайёрланиши:

Барча дон маҳсулотларини бир идишга солиб яхшилаб ювиб олдиндан олиб қўямиз. Қозонга ёғ соламиз, гўштни яхшилаб қовуриб оламиз. Гўшт етилиб пишгач пиёз соламиз ва пиёзни ҳам қизартириб қовурамиз. Устидан картошка, сабзи, чеснок, булғор қалампири, туз, паприка ва томат пастасини солиб яхшилаб аралаштирамиз. Тайёр бўлиб қовурилгандан сўнг сув соламиз. Сувни кетидан донли маҳсулотларни соламиз. Пишгунча қайнатамиз. Пишгандан сўнг консерваланган гарох ва маккажўхори соламиз, яна 5 дақиқа қайнатамиз.

💁‍♀ Витаминларга бой ассорти суюқ таомимиз тайёр.

😋 Ёқимли иштаха
👍5
1-KUN RAMAZON KUNDALIGI - INSON VA IYMON | Akrom Malik | @Abdukarim…
REGISTON TV
"Ramazon kundaligi" 📖
1-kun. Inson va iymon

Akrom Malik✍️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Iymon va islom | Akrom Malik | @Abdukarim Mirzayev
Abdukarim Mirzayev
"Ramazon kundaligi" 📖
2-kun. Iymon va islom

Akrom Malik✍️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2