🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Заҳро Асадовна буни кутмагани учун атрофдагилардан бироз ҳижолат бўлди. Ҳамма Зиёд Абдуллаевичга қаради.

- Сиз керагидан ортиқ қаҳрамонлик кўрсатдингиз! Буёғига ўзим қарайман, сиз энди ташвишланмасангиз ҳам бўлади,-деди Зиёд Абдуллаевич ясама хушфеъллик билан.

- Мен машинани қиздириб қўйганман, уларни уйга ўзим элтиб қўяман,-деди Беҳруз ҳам қатъий.

- Сиз тушунмадингиз чоғи, йигит?-деди Зиёд Абдуллаевич базўр ўзини босиб.

- Беҳруз. Мени исмим Беҳруз,-деди маъноли қилиб.

- Майли, сизлар келишиб туринглар, унгача қани кетдик нарсаларни йиғайлик, кейин биз ҳам йўлга тушамиз,-деди Зокир вазиятни юмшатган киши бўлиб.

Шундан сўнг ҳамма Заҳро Асадовна билан хайрлашиб, кейинги бинога чиқиб кетишди.
Заҳро Асадовна агар ҳозир бирор қарор айтмаса вазият оғирлашишини ҳис қилиб турарди.

- Зиёд, сиз шу ерда қолиб қолганларга бош бўлиб кетасиз. Қолаверса бу ердаги бахтсиз ҳодисани ҳам ишини ҳаммасини ҳал қилиб кетиш керак. Шунинг учун сиз ҳозир бу ердан кетолмайсиз. Мени Беҳруз уйга элтиб қўяди. Эртага ҳаммаси ҳал қилинган бўлиши керак, ҳеч қандай муаммо бўлмасин хўпми, ҳисобини эртага компанияда кўришганимизда берасиз.

- Хўп, тушунарли. Ҳаммасини ҳал қиламан, муаммо бўлмайди ташвишланманг.

- Яхши, унда яхши етиб олинглар. Биз кетдик,-деди Заҳро Асадовна.

- Яхши боринг,-деди Зиёд Абдуллаевич Беҳрузга ёвқараш қилиб.

Беҳруз ҳам унинг ёнидан ўтиб кетгунча “меҳр”ли нигоҳларини ундан узмади.

- Ўзим юраман,-деди аёл Беҳруздан қўлларини тортгандай бўлиб.

- Агар бунга ишончим комил бўлганида ишонинг, қўлларимнинг учи ҳам сизга адашиб тегмаган бўларди. Ҳозир сизни қўйиб юборсам, сизга бирон зиён етиши мумкин. Шунинг учун илтимос машинагача сизни суяб кетишимга қаршилик қилманг,-деди Беҳруз аёлнинг елкасидан тутиб тураркан.

- Ўзим сизни ушлаб оламан,-деб аёл Беҳрузнинг қўлидан елкасини тортди ва бир қўли билан унинг тирсагидан омонатгина ушлаб олди.

Беҳруз аёлнинг қайсарлигидан бошини қимирлатиб қўйди. Худди мен уни еб қўядигандек тавба-тавба,-деди ичида ўзига.
Кейин машинанинг орқа эшигини очиб, аёлга ўтиринг,-дея қўли билан имо қилди. Улар машинага ўтиришгач, Беҳруз газ бериб машинани хайдаб кетди. Йўлда иккиси ҳам бир оғиз гап айтишмади, иккиси ҳам ўз хаёллари билан банд эди. Улар ниҳоят, Заҳро Асадовнанинг уйига етиб боришди. Соат тонгги олтидан сал ошган бўлса ҳам атроф ҳали ёришмаганди. Улар машинадан тушишгач, Беҳруз аёлга тутиб олиши учун қўлини тутди.

- Ҳозир қайсарликни ўрни эмас, тушунинг. Уйга олиб кириб қўяман кейин кетаман, ҳозир бироз ҳолсизсиз ахир,-деди Беҳруз.

Заҳро бир сўз ҳам демай, унинг тирсагидан омонатгина ушлади. Кейин ён-атрофга безовта қараб қўйди, чунки у яшайдиган жой, буни устига шу пайтгача ҳали бирор марта ҳам шаънига доғ туширмаганди. Шунинг учун кимдир кўриб қолса нотўғри хаёлга боради деб чўчирди. Беҳруз у нимадан ташвишланаётганини яхши тушуниб турарди.

- Хавотирланманг, атрофда ҳеч ким йўқ, буни устига ҳали кун ёришмаган. Кўпчилик ҳали ухлаяпти,-деди аёлдаги безовталикни сал босиш мақсадида.

Кейин улар зинадан 3-қаватга кўтарилишди.

- Ҳамма нарса ёнғинда қолгани учун калитингиз ҳам йўқ, уйга қандай кирамиз?

- Битта калит доим қўшнимда туради. У ёлғиз ўзи яшайдиган бир кампир. Анча йилдан бери жондек қўшнимиз шу сабаб ҳар эҳтимолга қарши битта калитни уларга бериб қўяман. Ҳозир улардан оламан, лекин сиз…

- Мен кўзга кўринмай тураман,-дея Беҳруз пастки қаватга тушди.

Аёл кампир билан гаплашиб, унга бироз вазиятни тушунтириб калитни олди. Кейин эшикни очиб уйга кирди ва Беҳрузга:

- Келинг, кираверинг,-деди.

Беҳруз ҳам уйга кирди ва эшикни юзига ёпди.

- Тузукмисиз, аҳволингиз яхшироқми? Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Яхшироқман, сал ўзимга келиб қолдим.

- Балки шифокорга бир кўринарсиз? Истасангиз ҳозироқ олиб боришим мумкин?

- Йўқ, бунга ҳожат йўқ. Бугун дам олсам ўтиб кетади. Агар мени вақтида олиб чиқмаганингизда билмадим ҳозир қай аҳволда бўлардим, балки аллақачон…

- Йўқ! Охиригача айтманг, илтимос давом эттирманг. Буни ҳатто тасаввур қилолмайман! Буни истамайман ҳам! Сизга ҳеч нарса бўлмасди! Бунга йўл қўймасдим!
👍25👏3🥰2
- Нимага ундай қилдингиз? Нега мен учун жонингизни хавфга қўйдингиз?! Ахир нобуд бўлишингиз ҳам мумкин эди-ку?!

- Унда нима қилишим керак эди? Қачон сизни у ердан қутқаришаркин деб, юрак ховучлаб кутиб ўтиришим керакмиди? Ўша лаҳзаларда хаёлимга нималар келганини қаердан ҳам билардингиз… Сиз у ерда қолганингизни билиб эсдан оғай дедим!

- Нима учун бунча қайғураверасиз мен учун?! Бу қачон тугайди ўзи?! Сизга бир гап бўлганда ота-онангиз нима қилишарди, шу ҳақида ҳеч ўйладингизми?! Мени виждон азобида қолдирмоқчимисиз?!

- Ўша лаҳзада кўзимга сиздан бошқаси кўринмасди, сиз у ерда олов ичида ётганингизда мен қандай ўзим ҳақимда ўйлашим мумкин эди?!

- Мендан нима истайсиз ўзи?! Мақсадингиз нима ахир?! Нега айнан мен?! Шунча тенгингиз турганда нима учун айнан мен?!-асабийлашиб кетди аёл.

- Ўзимга қолса шундай бўлсин дебманми? Сизни бунчалик севиб қолишимни ҳатто тасаввур ҳам қилмагандим.

- Бас! Етар энди! Ҳаётимни сақлаб қолганингиз учун сиздан қарздорман шундайми? Сизга ўзимни бағишласам орамиз очиқ бўладими? Шунда мени тинч қўясизми, шунда кўнглингиз жойига тушадими? Ахир сиз ҳам худди бошқа эркаклар сингари мендан шуни истайсиз-ку шундаймасми? Мақсадингиз мен билан бирга бўлишми, менга етишишни истайсизми?! Жуда соз! Ахир бир неча бор ҳаётимни қутқариб қолдингиз! Менга ошиқ бўлганларнинг ҳеч бири бунақа фидойилик қилишмаган, лекин сиз мени қаҳрамонимсиз-ку! Ҳали ҳеч кимга бундай имкониятни бермаганман. Шундай экан, мақсадингизга ҳозир эришишингиз мумкин! Ахир сиз ҳам мендан фақат шуни истайсиз-ку?! Шу билан ҳаммаси тугаса, сизни ёндираётган оташингиз сўнса, мен розиман. Мана марҳамат, мен қаршингиздаман, бошланг!-деди аёл кескин оҳангда-кўзларидаги ёшни зўрға ушлаб турар экан.

- Сизни илк бор кўрганимда юрагим бошқача уришни бошлаганди. Кулгуларингиз эса мени шунчаки ақлдан оздирарди. Сизга бирон зиён, бирор гард юқишини истамасдим! Мен сизга шунчаки қалбимни бердим. Мен нафақат чиройли ҳуснингизга, балки чиройингиз ортида беркинган чиройли қалбингизга ҳам ошиқ бўлдим. Сизни нафақат мағрур ва кучли суратингизга, балки бу суратнинг ичига яширинган ожизлик сийратингизга ҳам ошиқ бўлдим. Мен сизни севдим, чин қалбимдан севдим, бутун вужудим билан яхши кўрдим. Сизни шунчалар авайлаб, гулга ўраб севаманки, сизга бирор гард юқмасин, ҳеч бир зиён етмасин дея ҳамиша жоним ҳалак. Билмадим нима гуноҳ қилган эканманки, кўзингизга шу қадар пасткаш бўлиб кўринар эканман… Бу гапларни менга айтганингиздан кўра юзимга бир шапалоқ туширсангиз яхшироқ эди… гапларингиз қанчалар оғир ботганини билмайсиз, ҳатто бошимдан муздек сувни ағдарганимда ҳам ҳеч нарсани сезмагандим. Лекин сизни айтганларингиз ўша сувдан ҳам муздек… Алам қиладигани нима биласизми? Сизни шунчалар қаттиқ севаманки, ҳатто шу аччиқ ва оғир гапларингиздан кейин ҳам сизга бўлган ҳисларим ўзгаргани йўқ. Лекин кўзингизга шунчалик пасткаш, тубан бўлиб кўринар эканман, соф ҳисларим сиз учун жинсий майл бўлиб туйилар экан, нима ҳам қила олардим…

Беҳруз чиқиб кетди. Унинг юраги қаттиқ оғрирди, ичига чироқ ёқса ёришмасди ҳозир. Кўнгли шунчалар мулзам эдики, бутун вужуди азобдан қақшаётгандек эди гўё… У машинага ўтириб тўғри қабристонга йўл олди.

Беҳруз чиқиб кетгач, Заҳро Асадовна тўхтатиб турган кўз-ёшларига эрк берди. Унинг кўзларидан сизиб чиқаётган ёшлар юзларини ювиб турса ҳам уни артишга ҳафсала қилмасди. У жуда узоқ йиғлади, анчадан бери йиғламаганлиги учун тўйиб-тўйиб йиғлади. У йигитнинг қалбига озор берганини биларди. У йигитнинг ҳислари самимий ва чин бўлиб чиқишидан қўрқаётганди. Унинг севгисидан қўрқаётганди. Чунки бу муносабатнинг келажаги бўлмаслигини ва бунинг зинҳор иложи йўқлигини биларди. Умидсиз туйғулар, ушалмас кечинмалар билан яшашдек азобни Беҳрузга раво кўрмасди. Чунки бундан кўпроқ Беҳруз азобланишини, қийналишини биларди. Лекин йигитнинг қийналишини истамасди, айниқса бунинг сабабчиси ўзи бўлса.

Заҳро унга боғланишдан, уни севиб қолишдан жуда чўчирди. Шу сабаб уни ўзидан итариш учун доим унга қўполлик қилди, ҳаммага яхши бўлиши учун шу йўлни маъқул кўрганди.
👍24
Лекин ҳозир Беҳрузни қалбини жароҳатлаганидан қаттиқ изтиробда эди. Чунки Беҳруз ҳеч иккиланмасдан ўзини оловга отгани, уни жонҳолатда излаб топиб, уни оловдан зиёнсиз олиб чиқиш учун ўзини ҳам ўйламасдан аёлни устига курткасини ёпиб уни қутқарганидан сўнг Беҳрузнинг севгиси ва туйғуларига тўлиқ ишонч ҳосил қилганди. Шунинг учун уни адоқсиз азоблардан қутқариш учун жаҳл устида унга шу гапларни айтишга мажбур бўлганди. Лекин ўзи ҳам Беҳрузга бефарқ эмасди, у ҳеч кимга ўхшамасди. Уни ўйламасликка қанчалар уринмасин буни иложини қилолмасди. Унинг ўткир, нигоҳлари, меҳри, доим уни ҳимоя қилишга уринишлари ва қатъияти қалбида Беҳрузга нисбатан илиқлик уйғотганди. Лекин уни пинҳон тутиши керак, ахир бу ҳеч қачон амалга ошмайдиган туйғулар. Эй Худойим, уни қалбимдан чиқаришимга, унинг туйғуларига енгилмаслигимга ўзинг ёрдам бер…

Беҳруз қабристонга қай аҳволда етиб борганини билмайди. У Музроб бобони кўришни, у билан гаплашишни истарди. Кейин қабристонга кирди ва чолга кўзи тушди. Ёнига яқинлашиб салом берди.

- Ассалому-алайкум, бобо.

- Беҳруз?! Болам, ўзингизмисиз?-деди Музроб бобо бу ташрифни умуман кутмагани учун хайрон қолиб.

- Ўзимман, бобо.

- Очиғи охирги суҳбатимиздан кейин бу ерга умуман келмасангиз керак деб ўйлагандим.

- Сиз билан гаплашгани келдим, суҳбатларингизни соғиндим,-деди Беҳруз мулзам аҳволда.

- Тинчликми, ишқилиб? Кўринишингиз бир аҳвол, бирор гап бўлдими?

- Ким биландир гаплашмасам, юрагимдагиларни кимгадир очмасам портлаб кетай деяпман, бобо.

- Қани, бу ерга ўтиринг-чи,-деб чол ўриндиқлардан бирига ўтирди.

Беҳруз ҳам ўтирди.

- Уйда ҳамма саломатми ишқилиб?

- Худога шукур, ҳамма яхши. Холам яхшимилар, ўзингиз яхшимисиз?

- Худога шукур. Мендан ранжигансиз деб ўйлагандим.

- Мени кечиринг, ўша куни сизни беихтиёр хафа қилдим, дилингизга озор бердим, бобо, буни истамагандим.

- Мен ҳаммасини тушунаман, ўша пайтда ҳар қандай одам ҳам шундай аламзадалик қилган бўларди. Қолаверса, мендан гина қилишга асосингиз бор эди.

- Олдинроқ келмоқчи эдим, бироқ бугунга насиб қилган экан. Бошқа компанияда вақтинчалик ишга юборилгандим. Ўша ернинг югур-югурлари билан ёнингизга ҳам келолмадим.

- Шундай денг, илоҳим омадингизни берсин! Хўш, қани энди гапиринг, нима бўлди?

- Бобо, мен яна севиб қолдим…

- Ростданми?! Сиз яна севиб қолдингизми?! Ахир бу яхши-ку?

- Бу сафар шу қадар севиб қолдимки, ҳатто унинг айтган гаплари қалбимни тилкапора қилаётганига қарамай, жонимга тикандек ботаётганига қарамай, дунёларни кўзларимга тор қилганига қарамай, чунонам азоб бераётганига қарамай, уни севишдан ўзимни тўхтата олмаяпман. Кўнглим қаттиқ оғриётган бўлса-да, унга кўзим тушиши билан, унинг кулгуларини кўришим билан қалбим яна ёришиб кетади. Қанчалар уринмай ундан ранжий олмайман.

- Буни ошиқлик дейдилар, болам. Муаммо нимада, нега бунақа тушкун кайфиятдасиз?

- Гап шундаки, у менинг самимий севгимга, ҳисларимга ишонишни истамайди. Унингча, бу мумкин эмас, мендаги туйғуни севги эмас ҳавас, ўткинчи эҳтирос деб ўйлайди. Сабаби у жудаям, ҳаддан ташқари гўзал! Атрофидаги унга шайдо бўлганларнинг саноғи йўқ. Уни кўрганларнинг аксарияти албатта унга ўзича ошиқ бўлади, у билан бирга бўлишни истайди. Лекин, бобо, мен ўзимни, ҳисларимни нималигини жуда яхши биламан. Бу у ўйлагандек эҳтирос ё ҳавас эмас. Бунга ҳамма шундай қарайди, ҳатто Гулноз ҳам шундай ўйлаяпти. Мен ўша куннинг ўзида у билан орани очиқ қилганман. Бу ишини ҳеч қанақасига ҳазм қилолмадим. Тасодифни қарангки, у ҳам ҳозирда мен ишлаётган компанияда ишлаяпти. Унинг ўйлашича мен унга қасд қилиб ўша аёлга кўнгил берганмишман. Бу ҳақида ҳатто Заҳро Асадовнага ҳам айтган. Ҳатто у ҳам мени ҳисларимга ишонишни истамаяпти.

- Заҳро Асадовна?

- Ҳа, у компания раҳбари. У оила қуриб бир йил ҳам яшамай ажрашган экан. Ўшандан бери ёлғиз ўзи яшайди. Бошқа оила қурмаган, 9 йилдан бери ёлғиз. У 36 ёшда, мендан 8 ёш катта. Лекин мен уни ҳеч нарсага қарамай севиб қолдим бобо. Мен учун унинг ёшини ҳам, оила қурганини ҳам мутлақо аҳамияти йўқ тушуняпсизми? Кейин у жудаям аҳлоқли аёл, ҳеч қачон номига гард юқтирмаган.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34
"Умрдан яна бир куни тугади."

Яқинларим бугунги ўтган кунингиздан мамнунмисиз?

Ибодатларингизни қила   
олдингизми?

Яқинларингизга "яхшиям борсиз" деб айтдингизми?

Қандай яхшилиг-у, қандай хато қилдингиз?

Уйқуга кетишдан олдин ўзимизни тафтиш қилиб, эртага бугундан яхшироқ бўлишни мақсад қилайлик.

Истиғфор ва шукр айтиш эсингиздан чиқмасин

Аллоҳимга омонатсиз  
Кадрлигим!

Тунингиз хайрли бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
#Ассалому_алайкум

Рўза тутаман деб сахарликка турганларга Аллоҳнинг Жаннати бўлсин

Сахарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати, барокоти ёғилсин🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰2❤1
Яна бир саҳарлик, гўзал тонг отди,
Хўрозлар севинчдан хандалар отди,
Рамазон юзлардан ўпиб уйғотди,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин!

Қаранг, соатларнинг бонгги бошқача,
Юракнинг уруши, онгги бошқача,
Гўзал Рамазоннинг тонги бошқача,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин!

Қаранг бу биз учун ҳиммат эммасми,
Мўминга эҳтиром, ҳурмат эмасми,
Рамазонга етиш жаннат эмасми,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин!

Керакмас ҳаётдан ўксиниб,нолиш,
Ўткинчи ғамларни юракка олиш,
Нолисак гуноҳдир, Аллоҳдан ҳар иш,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин!

Кўзларим шу тонгни кўргани учун,
Юрагим тўхтамай ургани учун,
Яна бир қутлуғ кун бергани учун,
Аллоҳим ўзинга шукрлар бўлсин!

Мактуба ШАЙДО

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Bahorgi #style

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👏2🔥1🥰1
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

13-қисм

-Жиддий ва ўта интизомли, талабчан, ҳамда жуда қалби тоза, мағрур кўрингани билан аслида жуда самимий, қаттиқ кўрингани билан аслида жуда меҳрибон. Мен буни биламан - деди Беҳруз.

- У ҳақида шундай тўлқинланиб, жўшиб меҳр билан гапиряпсизки, кўзларингиз порлаяпти. Сиздаги бу ишқдан бошқа нарса эмас, сиз уни ҳақиқатдан ҳам чиндан севиб қолгансиз. Қолаверса, мен сизни анчадан бери яхши биламан, Беҳруз, сиз енгил ва ҳавойи йигитлардан эмассиз, ўғлим. Нега ажрашган экан?

- Буни ҳеч ким билмайди, у ҳеч кимни ўзига яқин йўлатмайди. Уни севиб қолганимга ишонмаслиги учун унинг асоси бор биламан. Ёшим ундан кичик, буни устига ҳали уйланмаганман. Лекин бу мен учун ҳеч нарсани ҳал қилмайди, бобо. Биламан ҳамма бунга аҳмоқлик, тентаклик, ҳавас, эҳтирос ёки манфаати бор диб қарайди, лекин менга бошқаларнинг нима деб қараши қизиқ эмас. У менга ишонса бўлди.

- Яхшилаб ўйлаб кўрдингизми? Уни доим ҳимоя қилишингизга, атродагиларнинг ҳар хил бўлмағур гапларини кўтара олишингизга ва охиригача унинг ёнида бўлишга тайёр эканлигингизга ишонасизми?

- Ҳа, бобо, ишонаман. Ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кейин қарор қабул қилганман. Атрофдагилар билан ишим йўқ, муҳими менинг унга бўлган туйғуларим самимий, пок ва абадий. Умримнинг охиригача унинг ёнида бўлишни истайман, уни ҳимоя қилишни, севишни, бахтли қилишни истайман! Бунинг учун дунёларга ҳам қарши туришга тайёрман. Бобо, ўзимдан катта ва оила қуриб ажрашган аёлни севишим гуноҳми? Борди-ю бу гуноҳ бўлса ҳам мен фикримдан қайтмайман, шу гуноҳни жон деб қабул қилишга розиман.

- Йўқ, Беҳруз, бу гуноҳ эмас. Кимнидир севишнинг ҳеч қандай гуноҳи йўқ, севги бу кўнгил иши, қалбнинг хоҳиши. Шаъриатимизда уйланмаган йигитнинг ўзидан катта ва турмуши бузилган аёл билан никоҳ қуриши, кўнгил қўйиши гуноҳ ҳисобланмайди, никоҳнинг ёши ҳам йўқ. Шайҳ ҳазратларининг ҳам бу саволга жавоблари шундай бўлган. Яъни уйланмаган йигит ўзидан катта ёлғиз аёлга уйланиши мумкин, буни динимиз қораламайди. Аҳлоқ-одоб ва муносабатлар самимий бўлса, ғайри дин бўлмаса бемалол никоҳ қуриш мумкин.

- Демак, бу нотўғри эмас шундайми?

- Йўқ нотўғри эмас. Ниятингиз жиддий ва самимий, ҳисларингиз беғубор бўлса бунга динимизда ҳеч қандай қаршилик билдирилмайди. Тўғри ҳадисларда бокирага уйланиш маъқул дейилади, лекин сиз айтаётган йўлни гуноҳ дейилмаган. Энди тўғри ҳозир ҳар хил манфаатларни деб никоҳ қуриб яшаётганлар кўп. Лекин сизни ниятингиз, севгингиз чинлигини кўриб турибман.

- Саодат асри қиссаларида ҳам ўқигандим. Ҳозир аниқ сўзма сўз эсимда йўқ-ку, лекин пайғамбар (с.а.в) нинг ўзлари ҳали уйланмаган 20 ёшли йигитга 50 ёшдаги бева аёлга уйланишини ва охиратда шафоатларига сазовор бўлишини айтадилар. Адашмасам исми Зайд эди, у буни жон деб қабул қилади ва ўша аёлга уйланади.

- Баракалла! Қолаверса пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам ўзларидан 15 ёш катта бўлган ва ёлғиз аёлга уйланганлар. Ҳадича онамизни айтяпман, пайғамбаримиз 25 ёшларида 40 ёшли бева аёл Ҳадича онамизга уйланганлар. У аёлни жуда қаттиқ яхши кўрганлар. Энг кўп умрни ҳам улар билан кечирганлар. Шунчалар қаттиқ яхши кўрганларки, ҳатто уларнинг вафотларидан сўнг ҳам уларни унутмаганлар. Уларни кўп ёдга олиб, хотирлаб турганлар. Биласизми, Оиша (р.а)га уйланганларида ҳам Ҳадича онамизни унутмаганлар, улар ҳақида гапириб турган эканлар. Ҳаттоки бир куни Оиша (р.а) пайғамбаримиз ( с.а.в) ҳадеб Ҳадича онамизни зикр қилаверганларига ғашлари келибми ё рашки келибми, Расулуллоҳ (с.а.в)га: Аллоҳ Сизга шундай бокира, ёш ёр ато этганда ўша қари хотинни эслаб нима қиласиз энди, деб айтганларида, пайғамбаримиз (с.а.в) бу гапларга сал ғазаблари келган экан.
Шунда: У менга ҳеч ким ишонмаганда ҳам ишонган, қўллаб-қувватлаган, Аллоҳга ва унинг расулига имон келтирган биринчи аёл, деб Ҳадича онамизнинг ҳислатларини бирма-бир санаб берган эканлар.

Демоқчи бўлганим бу гуноҳ эмас, айб ҳам эмас. Ҳатто пайғамбаримиз ўзларидан 15 ёш катта ва ёлғиз аёлга йигит бўлиб уйланганлар. Демак, бу гуноҳ эмас.
👍25❤1
- Бобо, гапларингиздан руҳим енгиллашди, қалбим ёришди. Қарорим яна-да қатъийлашди! Борингизга шукур, бобо! Яхшиям сиз борсиз, менинг қалбимдагиларни сиздан бошқа яна ким ҳам тушуна оларди.

- Сизнинг бу яхши ниятингиз ҳам аслида бир савоб, сийлайи раҳим, мардлик. Бунга ҳам жасорат керак. Лекин мен ишонаман сизда бу жасорат бор.

- Лекин бобо, мен уни савоб учун ё унга раҳмим келганидан эмас балки уни чин қалбим ва бутун вужудим билан яхши кўраман.

- Бунга шубҳам йўқ. Фақат ўғлим, бир гапни доим ёдингизда тутинг. Ҳеч қачон, зинҳор ва зинҳор, ҳатто энг жаҳлингиз чиққан пайтда ҳам унинг ёши ва эрдан чиққан аёл бўлганини юзига солманг. Бу унга жуда катта ҳақорат бўлиб ботади. Бу билан уни хўрлаган бўлиб қоласиз.

- Хўп, бобо бу гапингиз доим қулоқларимда бўлади.

- Жуда соз! Илоҳим мушкулингиз осон бўлсин, ниятингизга етинг!

- Раҳмат бобо! Гапларимни эринмасдан эшитганингиз учун раҳмат! Ҳаммаси учун раҳмат! Энди менга руҳсат берсангиз, уйга борсам.

- Майли, қаерда бўлманг доим омон бўлинг!

- Сиз ҳам ўзингизни эҳтиёт қилинг, холамга салом айтинг. Яхшиликларда кўришайлик.

- Илоҳим… Яхши боринг.

Кейин Беҳруз машинага ўтириб уйига йўл олди.
Уйга киргач, салом берди. Вақт ҳам эрталабки 10 лардан ошганди. Онаси тушликка тайёргарлик кўраётганди, отаси энди нонушта қилаётганди.

- Вой, келдингми, болам? Яхши дам олдингларми?-деди онаси Беҳрузга.

- Раҳмат, яхши.

- Қалай йигитни гули! Тоғни ҳам гуллатиб келдингми?

- Гуллатдим шекилли, ада.

- Ҳа намунча ҳаётдан хафа одамлардек ҳурпаймасанг?! Ё у ердаям ёввойилик қилдингми? Ахир сен унақа жойларни ёқтирмайсан-ку?-деди дадаси ҳар доимгидек ҳазиломуз киноя билан.

- Жой яхши, фақат кўпчилик билан зиёфат қилиш менга эмас экан. Қўшилмасдан тўғри қиларканман.

- Майли кел чой ичиб олгин болам, кейин гаплашамиз,-деди онаси.

- Ҳеч нарса егим йўқ, ойи. Фақат битта қаҳва дамлаб беринг етади. Шакарни ўзим соламан.

- Хўп, яхши. Унда сен кийимларингни алмаштириб келақол.

Беҳруз кийимларини алмаштириб, ювиниб чиқди. Кейин кечаси ёнғинга киргандаги кийимларини, курткасини пастга олиб тушиб машинага солмоқчи эди, онаси унинг қўлидан олди.

- Кел, сен ўтир буни ўзим соламан машинага,-дея ўғлининг қўлидагиларни олди онаси. Кейин бирдан Беҳрузга:

- Вой курткангга, кийимларингга нима бўлди, Беҳруз? Ҳўлми-ей, тутунми-ей, тинчликми ўзи?

- Тинчлик хавотир олманг,-дея стол атрофига ўтирди.

Кейин қаҳвасига шакар солиб аралаштирди.

- Қаҳвагаям 4 қошиқ шакар соладими а? Шуям қаҳва ичишми энди,-деди отаси кулиб.

- Ҳой, сизга нима а, барака топгур, қўйинг хоҳлаганидек ичсин индаманг, тавба!

- Ҳазиллашиб ҳам бўлмайдими энди?

- Қани гапир-чи, нима бўлди кийимларингга?-деди онаси ҳам келиб ўтириб.

- Ойи, ҳеч нарса бўлмади.

- Ҳой, бола, бошимни қотирма, тўғрисини айт нима бўлди?-деди онаси хавотир олиб.

- Оббо, шунчаки у ерда аёллар ётган бинода ёнғин чиқиб кетди.

- Сен ҳам аёлларни биносидамидинг,-кулди отаси ҳазилга олиб.

- Ада,-деди Беҳруз норози оҳангда қошларини чимириб.

- Бўлди индамадим.

- Бир пас жиддий бўлинг, ёнғин чиқди деса сиз куламан дейсиза! Қандай бўлди бу, ҳамма саломатми ишқилиб?

- Ҳа, ҳамма яхши. Техник носозликдан келиб чиққан дейишди.

- Барибир тушунолмадим ёнғин аёлларнинг биносида чиққан бўлса, сени кийимларинг нега ҳўл, тутун ҳиди?

- Ичкарида раҳбаримиз Заҳро Асадовна қолиб кетган экан. Уни қутқариш учун ичкарига кирдим.

- Нима ҳали сен ёнғинга ўзингни отдингми?!

- Ойи, шошманг, мен мана ёнингиздаман, соппа-соғман. Ҳеч қаерим куймади.

- Нима сендан бошқа одам қуриб қолган эканми у аёлни қутқариш учун? Нега сен жонингни хавфга қўйишинг керак?

- Унда кимдир уни олиб чиқармикин деб ёки қутқарувчилар уни топиб чиқармикин деб қўл қовуштириб кутиб ўтиришим керакмиди, ойи? Устимга сув қуйиб ичкарига кирдим ва уни олиб чиқдим.

- Нима?! Ҳали шундай изиллаган совуқда муздай сув қуйдингми устингдан?! А шамоллаб қолишингни ўйлаб кўрмадингми ҳеч?!

- Ойи, қизиқсиза, сув совуқ экан иситиб беринглар дейишим керакмиди? Кейин уни ичкарида ёнғинда қолганини билиб кўзимга жоним кўрингани йўқ.
👍22❤3
Фикри-дардим уни соғ-саломат у ердан олиб чиқиш эди,-деб юборди беихтиёр Беҳруз.

- Бу нима деганинг энди?! Бу нимаси?! Бу гапингни қандай тушуниш керак?!-деди онаси ичидан зил кетиб.

Беҳруз индамади.

- Онанг сенга савол берди,-деди отаси ҳам маъноли қараб.

- Ада, жуда чарчаганман. Бироз ухламоқчиман, кейинроқ гаплашайлик,-деб Беҳруз хонасига чиқиб кетди.

- Ҳой, шошма, Беҳруз,-деди ортидан онаси.

- Қўй, дамини олсин, мияси ҳам ўзига келади.

- Йўқ сиз гапини эшитдингизми?! Жоним кўзимга кўрингани йўқ, хаёлим унда эди деяпти бунингиз!

- Шошма, дарров хулоса чиқармагин энди, мен ҳам сен эшитган нарсани эшитдим.

- Йўқ сиз шунчаки эшитгансиз, лекин буни нималигини тушунмаяпсиз. Бу нима деётганини ўзи биляптими?! У аёл ким бўлибдики, ўғлингизга ҳатто ўз жони кўринмаган!

- Менга қара, ҳали йўқ гапга шунча ғавғо кўтаришнинг нима кераги бор, Дили? Энди ўғлинг одамгарчилик юзасидан кимнингдир ҳаётини қутқариб қолган, мардлик қилган. Энди у бегона эмас раҳбари экан, ҳаётини сақлаб савоб ҳам қилган.

- Ҳой, барака топгур, раҳбарининг эри йўқлигини биласизми? У ёлғиз яшашини ва ўзидан катта эканидан хабарингиз борми? Балки ўғлингиз бошқача савобни ҳам хоҳлаб қолар, шунда нима дейсиз а? Ўшандаям менга ваҳима қилма, ҳали жиддий гап бўлмади дейсизми?!

- Э нафасингни ел олсина! Нималар деяверасан аҳмоқ хотин?! Жуда шунчаликка бормас!

- Ўзим ҳам ўйладим бу ҳеч кимга қўшилишни истамайдиган бола бирдан нега ишхонаси билан тоққа дам олгани боришни истаб қолди деб! Кўнглим сезиб турибди, адаси шу аёлда бир гап бор. Ўғлингиз уни деб борган ўша тоққа ҳам.

- Энди жуда ошириб юбордингда! Беҳруз енгил йигитмас, буни устига ақлли йигит. Бунақа пасткашликка бормайди! Ахир бу ғирт тентаклик-ку!

- Мен ҳам шуни айтяпманда сизга! Ҳаммасига сиз айбдорсиз! Кўнглига қарайвериб ўзбошимча қилиб юборгансиз болани! Уйлантирайлик десам қизи ўлгач буни қатъий рад қилади дедингиз!
Нима у сизга хотин кишимиди аза ушлаб юрса десам, бироз вақт ўтсин дедингиз! Қизи тирик бўлиб чиққанида энди уйлантирайлик десам бу унга оғир зарба бўлди, сал ўзига келсин дедингиз! Хуллас у десам бу дейсиз, бу десам у дедингиз! Мана энди оқибатини кўринг! Гапирётган гаплари тентак одамнинг ҳам гапидан баттар! Ундан кўра қабр билан гаплашиб ўтиргани яхшийди,-деб кўз-ёш қилиб кетди хотини.

- Оббо, яна бошланди! Яна ҳаммасига мен айбдорман! Яхши эртагаёқ дуч келган қизнинг уйига совчи бўлиб бориб бир йўла нон ҳам синдириб келгин!

- Вой, нега дуч келганнинг уйига борарканман?! Нима кўчада қолган ўғлим борми? Бир келишган, бўй-бастли, қад-қоматли, ақлли хушли йигит бўлса! Шундай ўғлимга дуч келган қизни оберарканманми?! Ўзига ҳар томонлама мос қизни келин қиламан Худо хоҳласа. Ўшанда бемаъни хаёллардан ҳам, аёллардан ҳам йироқ бўлади!-деди маънодор қилиб хотини.

- Олдин ўғлинг билан гаплаш, сен уйланаётганинг йўқ-ку, уйланадиган у, ўзи танласин қизни. Эртага Худо кўрсатмасин бир гап чиқса сиз топгансиз деб гина қилади.

- Яхши ният қилинг энди сиз ҳам. Ҳозир турсин, кейин кечқурун ўртага оламиз. Иккаламиз ҳам айтсак йўқ деёлмайди.

- Хўп, яхши.

Шу билан Беҳруз кечга яқин уйғонди. Ювиниб келгач, кечки овқатга ўтирди.

- Беҳруз, ўғлим, шунча пайсалга солиб юрганинг етар энди, ёшингам 30 га бориб қолди. Индамасак, 40 ёшда ҳам сендан садо чиқмаса керак. Уйланишинг керак,-деди отаси.

- Тўппа-тўғри айтасиз адаси, аллақачон уйланишинг керак эди ўзи. Кўнглингга қарадик, индамадик. Энди бунақаси кетмайди.

- Нега бирдан?

- Вой, нега бирдан бўларкан? Ахир қачоооондан бери шу ҳақида гапиравериб-гапиравериб мана сендан олдин укангни ҳам уйлантириб юбордик-ку?! Ҳозир иккита боласи билан яшаяпти худога шукур. Сен бўлса ҳали юрибсан нега бирданлаб!

- Ойи, ҳозир уйланишга вақтим йўқ, ишларим кўп. Буни устига ҳозир зиммамдаги ҳал қилиб олишим керак бўлган ишлар, лойиҳалар бор.

- Бу нима деганинг? Нима уйланишга ҳам вақт керак эканми? Сен хўп десанг бўлди буёғини менга қўйиб бер. Ҳаммасини ўзим қиламан, ўзим югураман.

- Ҳа, ҳамма ташкилий масалалар онангни зиммасида бўлади. Сен фақат тўй куни озгина вақт топиб 2-3 соат келинни ёнида ўтириб берсанг бўлди-кулди отаси.
👍26
- Ҳозир ҳазилни мавридими? Менга қара, Беҳруз, уйлансанг ҳеч ким сени ишингдан қўйиб уйга боғлаб қўймайди. Уйланиб кейин ишларингни қилаверасан. Кутиб туради ўша лойиҳаларинг.

- Ойи яна бироз кутиб туринг, мен қочиб кетаётганим йўқ-ку? Уйланаман.

- Қачон?

- Кейинги йилдир балки билмадим.

- Йўқ! Энди бунақа гапларинг ўтмайди. Уйланасан тамом!

- Хўп, ҳозир қиш келади, баҳор келсин-чи кўрамиз.

- Ҳозир об-ҳаво билан тўй қилишга ҳожат йўқ, ҳамма тўйхонада шароит бор. Қишда ҳам иссиқ бўлади тўйхоналар.

- Ада, ўзингиз бир нарса денг.

- Йўқ, ўғлим энди мен ҳам ҳеч нарса деёлмайман. Онанг ҳақ, уйланишинг керак.

- Баҳор келсин кўрамиз деяпман-ку.

- Баҳорда нима ўзгаради? Ё баҳор келса сизга тегаман деб ваъда бериб қўйган қиз борми?

- Йўқ ҳеч қанақа қиз.

- Унда баҳорни кутиб нима қиласан? Баҳорни кутсак ёзда дейсан, кейин кузда дейсан. Қарабсанки яна қиш келиб турибди!

- Сизга уйланишим керакми, бўлди уйланаман. Фақат айтиб қўяй тўйдан сўнг мен у билан бирга ётмайман.

- Бу нима деганинг, эсинг жойидами сени ўзи?! А сен ётмасанг хотининг билан нима мен кириб ётаманми?-деди онаси асабийлашиб.

- Нега сен ётаркансан, сен уни хотини билан ухласанг мен ким билан ухлайман, Дили? Йўқ, бунақаси кетмайди,-деди гапни ҳазилга олиб эри.

- Унда нима қилмоқчисан айт? Уйланадиганинг борми?

- Ойи, ҳозир уйланмайман дедим.Сизга тўй керак бўлса менсиз қилаверинг,-деб Беҳруз хонасига чиқиб кетди.

- Мана кўрдингизми, уйланишдан сўз очсам ўзини олиб қочяпти! Бунда аниқ бир гап бор. Бекорга асабийлашмаяпти, ўша аёл билан боғлиқ бўлмасинда илоҳим, адаси.

- Қани 3-4 кун индамагин-чи, кейин яна гаплашиб кўрамиз.

- Майли, хўп.

Беҳруз эртаси куни эрталаб машинадан тушиб компания томон юриб борар экан, уни Гулноз кутиб турарди.

- Беҳруз.

- Нима дейсан?

- Ўша куни….

- Илтимос фақат кечиринг дема! Заҳро Асадовнага нималар деганинг мени қизиқтирмайди. Биласанми бундан ҳатто хайрон ҳам қолмадим. Чунки сен ҳамма нарсага ўз қарашларинг билан баҳо беришга одатлангансан-ку!

- Ўша куни уни қутқараман деб ўзингизни оловга урганингизда шуни тушуниб етдимки, сиз уни чиндан севиб қолибсиз. Ва яна шуни ҳам тушундимки, мен сизни йўқотибман.

- Сен мени ўзингни ўлдига чиқарган кунинг йўқотиб бўлгансан, Гулноз. Сен қалбимга шундай улкан жароҳат етказдингки, унда фақат каттагина бир бўшлиқ бор холос. Ва бу бўшлиқда сенга нисбатан на бир туйғу ва на бир нафрат бор. Ҳеч нарса… ҳеч нарса йўқ!

- Ҳаммамизга шуниси маъқул. Майли бахтли бўлинг.

- Сен ҳам бахтли бўл.

Кейин Гулноз кетди, уларга кўзи тушган Заҳро Асадовна ҳам компанияга кириб келди. Лифт ёнида Беҳруз турарди.

- Салом,-деди аёл унга яқинроқ келгач.

- Яхшимисиз?-деб қўя қолди Беҳруз.

Аслида у аёлдан хавотир олганди. Аҳволингиз яхшими, ўзингизни яхши ҳис қиляпсизми деб сўрамоқчи эди лекин кечаги аччиқ сўзлардан кейин нимадир уни тўхтатиб турганди.

- Гулноз билан балки яна топишиб кетарсиз, у сизни ҳалиям яхши кўради. Буни кўзларидан билдим.

- Мени қалбига киритишни истамаётган инсон қалбимни бошқа бировга беришим ҳақида гапирса бу менга ёқмайди. Унинг кўзларидаги севгини кўрибсиз-у, менинг кўзларимдаги оташин ишқни кўролмабсизда, Заҳро Султон? Майли мен зинадан чиқа қолай яна хаёлингизга мен ҳақимда бошқа ўйлар келмасин. Ҳолбуки, мен ҳақимда доим шунақа ёмон хаёлга борасиз-ку? Билмадим қайси қилган гуноҳим учун сизга шундай пасткаш бўлиб кўринаркинман. Хайрли кун,- дея Беҳруз тез-тез қадамлар билан зинадан юқорилаб кетди.

- Эҳ… нодонгинам-эй…қани ҳаммаси сен истагандек осон бўлсайди…-деди Заҳро Асадовна унинг ортидан секин шивирлаб.

Кейин лифт орқали юқорига чиқди, хонасига кирди. Заҳро хонасига киргач, Зиёд Абдуллаевич хонага кириб келди.

- Салом, яхшимисиз, Заҳро? Аҳволингиз яхшими, анча ўзингизга келиб қолдингизми?

- Яхшимисиз, Зиёд Абдуллаевич? Раҳмат мен яхшиман. Хўш, у ерда ҳеч қандай муаммо йўқми? Ҳаммаси жойидами?


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤21👍16
- Ташвишланманг, ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳаммасини ҳал қилдим. Техник носозликдан ёнғин чиққан, сиз ис газидан сал хушингизни йўқотгансиз. Кейин бирдан тезликда ёнғин чиққан, ҳамма ваҳимада бўлгани учун хоналарда ҳеч ким қолмаган деб ўйлашган. Кейин бирдан сизни қидиришга тушдик. Ичкарида эканлигингизга ишонч ҳосил қилгач, сизни қутқариш учун ичкарига кирмоқчи бўлганимда мени, умуман ҳеч кимни киритишмади. Лекин анави Беҳруз деганлари куч ишлатиб ичкарига кириб кетди. Биласизми у менга аввал бошидан ёқмаган, ишончим комилки, сизни ўз манфаати учун қутқарган. Бўлмаса ўйлаб кўринг ўз жонини хавфга отиб нима қиларди. У сизга яхши кўриниб ишончингизга кириб олмоқчи. Ахир бундан бошқа яна нима бўлиши мумкин? Уни мансабингиз қизиқтириб қолган, бунга ишончим комил.

- Хўш, сиз-чи Зиёд Абдуллаевич? Сиз нима учун мени қутқармоқчи бўлдингиз? Индамасам Беҳруз Шуҳратович билан бир бирингизни уришдан ҳам тап тортмасдингиз?

- Мен сизни анчадан бери яхши кўраман, сизга бўлган муносабатимни биласиз, Заҳро. Мени фақат сиз қизиқтирасиз, мансабингиз мени қизиқтирмайди. Қолаверса сизни ишончингизни оқладим деб ўйлайман. Анави йигит бўлса ўзини кўрсатиш учун тентаклик қилди. Сиз бўлса у сизни кузатиб қўйишига қаршилик ҳам қилмадингиз.

- Агар у тентаклик қилмаганида эҳтимол мен ҳозир бу ерда сиз билан гаплашиб ўтирмаган бўлардим шундаймасми?

- Шундайликка шундай-куя, лекин қутқарувчилар ҳам ичкарида эди улар албатта қутқарган бўлишарди. Лекин кимгадир қаҳрамон бўлиш керак бўлиб қолган шекилли.
Сиз ҳаётингизни қайсидир маънода қутқариб қолгани учун ундан қарздор эмассиз, Заҳро, агар шу сабабдан унга ён босаётган бўлсангиз бунга ҳожат йўқ. Мен унга мутлақо ишонмайман. Майли гап ҳозир у ҳақида эмас, муҳими сиз соғ-омонсиз. Заҳро, неча йилдан бери бир оғиз сўзингизга муштоқ термуламан, лекин ҳар гал гапни бошқа томонга олиб қочасиз. Шунча йиллар мобайнида наҳотки синовингиздан ўтмаган бўлсам? Бир марта имкон беринг, сизни бахтли қиламан. Ишқингиз мени куйдириб кул қиляпти,-деди эҳтиросга берилиб.

Агар ҳозир унга ҳам кеча Беҳрузга айтган гапимни айтиб, мана мен қаршингдаман, ихтиёрим сеники десам борми, ҳеч иккиланмасдан ҳозирнинг ўзидаёқ эшикни қулфлаб менга ёпишишга тайёр турибди. Ўз оиласига вафо қилмаган менга вафо қилармиди, ўз фарзандидан воз кечган одам менга жон куйдирармиди. Йўқ! Беҳруз эса ҳатто саросимага тушмасдан кечанинг ўзида хонадан чиқиб кетди. Гапларим оғир ботгани учун кинояли гаплари билан эрталабдан “сийлади”. Кейин хаёлларини йиғиштириб оғзига муштоқ қараб турган Зиёдга:

- Зиёд, мен сизга ҳеч қачон умид бермаганман, мени кутинг, ишончимни оқланг ҳам демаганман. Биласиз мен шахсий ҳаётим ҳақида ўйлашни бир четга суриб қўйганман. Ҳозир бунданам муҳимроқ ишларимиз бор олдинда. Малайзияга чипта буюртирдингизми?

- Ҳа, 2 кундан кейин соат эрталабки 8 ларда самолёт учади.

- Жуда соз, Беҳруз Шуҳратовични хабардор қилинг-да, айтинг, шартномага алоқадор барча ҳужжатларни тўғирлаб тайёр қилиб қўйсин.

- Яхши, ҳозир бориб хабардор қиламан,-деди Зиёд Абдуллаевич норози қиёфада.

Кейин хонадан чиқиб, тўғри Беҳрузнинг хонасига кирди.

- Хормасинлар, қаҳрамон,-деди у хонага киргач.

- Хуш кўрдик, марҳамат ўтиринг,-деди Беҳруз ҳам киноя қилгандай.

- Энг аввало кеча қилган ишингиз учун сизга раҳмат демоқчиман.

- Бунга ҳожат йўқ.

- Менимча бор. Ахир Заҳро мен учун жуда қадрли ва азиз инсон. Буни эшитган бўлсангиз керак.

- Хўш нима бўпти?

- Шундай экан мен сиздан қарздорман.

- Мен кимнидир қарздор қилиш учун уни қутқармадим.

- Очиғи менга ҳам жуда қизиқ нима учун уни қутқараман деб ўз жонингизни хатарга қўйганингиз. Қолаверса кечаги қилган қайсарлигингиз ҳам бироз ғалати туйилди?-илмоқли гап қилди Зиёд Абдуллаевич.

- Мен қилишим керак деб ўйлаган ишимни қилдим. Кейин буни изоҳлашга мажбур эмасман.

- Менга қаранг, ниятингиз нима билмадим-у, лекин бундан кейин эҳтиёт бўлинг ва Заҳродан узоқроқ юринг.

- Буниси энди менинг шахсий ишим.

- Мени яхши танимайсиз шекилли, йигит? Маслаҳатим сабримни синаманг, бир марта қутқардим деб ўзингиздан кетманг. Бу сизга ҳамма нарса мумкин дегани эмас.
👍32
- Биласизми мен танишлар орттиришни ёқтирмайман, шунинг учун эҳтимол сизни яхши танимасман. Ундан кейин мен ёш боламасман, нима мумкин нима мумкин эмаслиги ҳақидаги кўрсатмангизга ҳам муҳтож эмасман.

- Шунчалар ўзингизга ишонасизми? Бунча бино қўйиб гапирмасангиз?

- Мақсадга ўтсангиз, ишларим бор.

- Хуллас, эртадан кейин уч кунга Малайзияга учасиз раҳбаримиз билан. Шартномага алоқадор барча ҳужжатларни текшириб, тайёрлаб қўяркансиз. У ерда ҳам қаҳрамонлик қилиб юрманг яна,-деди Зиёд Абдуллаевич ўрнидан туриб кетишга чоғланар экан.

- Шароитга қарайман,-деди Беҳруз ҳам кўзларига тик боқиб.

- Нима қилсангиз ҳам барибир мақсадингизга эришолмайсиз, бунга асло йўл қўймайман,-деб хонадан чиқиб кетди.

- Бекорларни айтибсан, агар ниманидир мақсад қилсам унга албатта эришаман. Буни ҳали сенга исботлаб бераман. Ҳали шошмай тур, энг ишонгани менман деб керилиб юрганинг учун ўз ўрнингни кўрсатиб қўяман,- деди Беҳруз хаёлан.

Чунки Беҳруз бошиданоқ Зиёд Абдуллаевичдан шубҳа қилаётганди. Компанияга илк келган кунлари компаниянинг амалга оширган ҳамма ишлари, режалари, фойда ва даромади ҳақида икир-чикиригача эринмасдан ўрганиб, танишиб чиққанди.

Ўшанда туристик фирмадан олинаётган даромаднинг фоиз кўрсаткичининг пастлиги Беҳрузни ўйлантириб қўйганди. Бу ишни Зиёд Абдуллаевич бошқариб тургани учун ушбу нарса Беҳрузнинг эътиборини янаям тортганди. Унинг назарида бу ерда қандайдир сир бор эди. Буни албатта аниқлаши керак.

Заҳро Асадовнанинг атрофида ўралашиб юрган бу нусха менимча, унинг ишончига кириб олиб, асл мақсади ҳақида “куйиб-пишиб” юрибди шекилли. Қани буёғини кўрамиз энди, деб у яна ишга киришди.
Кун кеч бўлиб, иш вақти ҳам тугади. Беҳруз нарсаларини йиғиштириб хонадан чиқди ва тўғри лифт томонга қараб юрди.

Лифтга чиқиб пастги қават тугмасини босган эди ҳамки, эшик ёпилмасдан қайта очилди ва лифтга Заҳро Асадовна чиқди.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🕌✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌙 РАМАЗОННИНГ 7-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🕋✨

Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!


🌙 РАМАЗОННИНГ 7-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазоннинг 7-куни муборак!

Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИН 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2