🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Bahorgi #style

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👏2🔥1🥰1
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

13-қисм

-Жиддий ва ўта интизомли, талабчан, ҳамда жуда қалби тоза, мағрур кўрингани билан аслида жуда самимий, қаттиқ кўрингани билан аслида жуда меҳрибон. Мен буни биламан - деди Беҳруз.

- У ҳақида шундай тўлқинланиб, жўшиб меҳр билан гапиряпсизки, кўзларингиз порлаяпти. Сиздаги бу ишқдан бошқа нарса эмас, сиз уни ҳақиқатдан ҳам чиндан севиб қолгансиз. Қолаверса, мен сизни анчадан бери яхши биламан, Беҳруз, сиз енгил ва ҳавойи йигитлардан эмассиз, ўғлим. Нега ажрашган экан?

- Буни ҳеч ким билмайди, у ҳеч кимни ўзига яқин йўлатмайди. Уни севиб қолганимга ишонмаслиги учун унинг асоси бор биламан. Ёшим ундан кичик, буни устига ҳали уйланмаганман. Лекин бу мен учун ҳеч нарсани ҳал қилмайди, бобо. Биламан ҳамма бунга аҳмоқлик, тентаклик, ҳавас, эҳтирос ёки манфаати бор диб қарайди, лекин менга бошқаларнинг нима деб қараши қизиқ эмас. У менга ишонса бўлди.

- Яхшилаб ўйлаб кўрдингизми? Уни доим ҳимоя қилишингизга, атродагиларнинг ҳар хил бўлмағур гапларини кўтара олишингизга ва охиригача унинг ёнида бўлишга тайёр эканлигингизга ишонасизми?

- Ҳа, бобо, ишонаман. Ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кейин қарор қабул қилганман. Атрофдагилар билан ишим йўқ, муҳими менинг унга бўлган туйғуларим самимий, пок ва абадий. Умримнинг охиригача унинг ёнида бўлишни истайман, уни ҳимоя қилишни, севишни, бахтли қилишни истайман! Бунинг учун дунёларга ҳам қарши туришга тайёрман. Бобо, ўзимдан катта ва оила қуриб ажрашган аёлни севишим гуноҳми? Борди-ю бу гуноҳ бўлса ҳам мен фикримдан қайтмайман, шу гуноҳни жон деб қабул қилишга розиман.

- Йўқ, Беҳруз, бу гуноҳ эмас. Кимнидир севишнинг ҳеч қандай гуноҳи йўқ, севги бу кўнгил иши, қалбнинг хоҳиши. Шаъриатимизда уйланмаган йигитнинг ўзидан катта ва турмуши бузилган аёл билан никоҳ қуриши, кўнгил қўйиши гуноҳ ҳисобланмайди, никоҳнинг ёши ҳам йўқ. Шайҳ ҳазратларининг ҳам бу саволга жавоблари шундай бўлган. Яъни уйланмаган йигит ўзидан катта ёлғиз аёлга уйланиши мумкин, буни динимиз қораламайди. Аҳлоқ-одоб ва муносабатлар самимий бўлса, ғайри дин бўлмаса бемалол никоҳ қуриш мумкин.

- Демак, бу нотўғри эмас шундайми?

- Йўқ нотўғри эмас. Ниятингиз жиддий ва самимий, ҳисларингиз беғубор бўлса бунга динимизда ҳеч қандай қаршилик билдирилмайди. Тўғри ҳадисларда бокирага уйланиш маъқул дейилади, лекин сиз айтаётган йўлни гуноҳ дейилмаган. Энди тўғри ҳозир ҳар хил манфаатларни деб никоҳ қуриб яшаётганлар кўп. Лекин сизни ниятингиз, севгингиз чинлигини кўриб турибман.

- Саодат асри қиссаларида ҳам ўқигандим. Ҳозир аниқ сўзма сўз эсимда йўқ-ку, лекин пайғамбар (с.а.в) нинг ўзлари ҳали уйланмаган 20 ёшли йигитга 50 ёшдаги бева аёлга уйланишини ва охиратда шафоатларига сазовор бўлишини айтадилар. Адашмасам исми Зайд эди, у буни жон деб қабул қилади ва ўша аёлга уйланади.

- Баракалла! Қолаверса пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам ўзларидан 15 ёш катта бўлган ва ёлғиз аёлга уйланганлар. Ҳадича онамизни айтяпман, пайғамбаримиз 25 ёшларида 40 ёшли бева аёл Ҳадича онамизга уйланганлар. У аёлни жуда қаттиқ яхши кўрганлар. Энг кўп умрни ҳам улар билан кечирганлар. Шунчалар қаттиқ яхши кўрганларки, ҳатто уларнинг вафотларидан сўнг ҳам уларни унутмаганлар. Уларни кўп ёдга олиб, хотирлаб турганлар. Биласизми, Оиша (р.а)га уйланганларида ҳам Ҳадича онамизни унутмаганлар, улар ҳақида гапириб турган эканлар. Ҳаттоки бир куни Оиша (р.а) пайғамбаримиз ( с.а.в) ҳадеб Ҳадича онамизни зикр қилаверганларига ғашлари келибми ё рашки келибми, Расулуллоҳ (с.а.в)га: Аллоҳ Сизга шундай бокира, ёш ёр ато этганда ўша қари хотинни эслаб нима қиласиз энди, деб айтганларида, пайғамбаримиз (с.а.в) бу гапларга сал ғазаблари келган экан.
Шунда: У менга ҳеч ким ишонмаганда ҳам ишонган, қўллаб-қувватлаган, Аллоҳга ва унинг расулига имон келтирган биринчи аёл, деб Ҳадича онамизнинг ҳислатларини бирма-бир санаб берган эканлар.

Демоқчи бўлганим бу гуноҳ эмас, айб ҳам эмас. Ҳатто пайғамбаримиз ўзларидан 15 ёш катта ва ёлғиз аёлга йигит бўлиб уйланганлар. Демак, бу гуноҳ эмас.
👍25❤1
- Бобо, гапларингиздан руҳим енгиллашди, қалбим ёришди. Қарорим яна-да қатъийлашди! Борингизга шукур, бобо! Яхшиям сиз борсиз, менинг қалбимдагиларни сиздан бошқа яна ким ҳам тушуна оларди.

- Сизнинг бу яхши ниятингиз ҳам аслида бир савоб, сийлайи раҳим, мардлик. Бунга ҳам жасорат керак. Лекин мен ишонаман сизда бу жасорат бор.

- Лекин бобо, мен уни савоб учун ё унга раҳмим келганидан эмас балки уни чин қалбим ва бутун вужудим билан яхши кўраман.

- Бунга шубҳам йўқ. Фақат ўғлим, бир гапни доим ёдингизда тутинг. Ҳеч қачон, зинҳор ва зинҳор, ҳатто энг жаҳлингиз чиққан пайтда ҳам унинг ёши ва эрдан чиққан аёл бўлганини юзига солманг. Бу унга жуда катта ҳақорат бўлиб ботади. Бу билан уни хўрлаган бўлиб қоласиз.

- Хўп, бобо бу гапингиз доим қулоқларимда бўлади.

- Жуда соз! Илоҳим мушкулингиз осон бўлсин, ниятингизга етинг!

- Раҳмат бобо! Гапларимни эринмасдан эшитганингиз учун раҳмат! Ҳаммаси учун раҳмат! Энди менга руҳсат берсангиз, уйга борсам.

- Майли, қаерда бўлманг доим омон бўлинг!

- Сиз ҳам ўзингизни эҳтиёт қилинг, холамга салом айтинг. Яхшиликларда кўришайлик.

- Илоҳим… Яхши боринг.

Кейин Беҳруз машинага ўтириб уйига йўл олди.
Уйга киргач, салом берди. Вақт ҳам эрталабки 10 лардан ошганди. Онаси тушликка тайёргарлик кўраётганди, отаси энди нонушта қилаётганди.

- Вой, келдингми, болам? Яхши дам олдингларми?-деди онаси Беҳрузга.

- Раҳмат, яхши.

- Қалай йигитни гули! Тоғни ҳам гуллатиб келдингми?

- Гуллатдим шекилли, ада.

- Ҳа намунча ҳаётдан хафа одамлардек ҳурпаймасанг?! Ё у ердаям ёввойилик қилдингми? Ахир сен унақа жойларни ёқтирмайсан-ку?-деди дадаси ҳар доимгидек ҳазиломуз киноя билан.

- Жой яхши, фақат кўпчилик билан зиёфат қилиш менга эмас экан. Қўшилмасдан тўғри қиларканман.

- Майли кел чой ичиб олгин болам, кейин гаплашамиз,-деди онаси.

- Ҳеч нарса егим йўқ, ойи. Фақат битта қаҳва дамлаб беринг етади. Шакарни ўзим соламан.

- Хўп, яхши. Унда сен кийимларингни алмаштириб келақол.

Беҳруз кийимларини алмаштириб, ювиниб чиқди. Кейин кечаси ёнғинга киргандаги кийимларини, курткасини пастга олиб тушиб машинага солмоқчи эди, онаси унинг қўлидан олди.

- Кел, сен ўтир буни ўзим соламан машинага,-дея ўғлининг қўлидагиларни олди онаси. Кейин бирдан Беҳрузга:

- Вой курткангга, кийимларингга нима бўлди, Беҳруз? Ҳўлми-ей, тутунми-ей, тинчликми ўзи?

- Тинчлик хавотир олманг,-дея стол атрофига ўтирди.

Кейин қаҳвасига шакар солиб аралаштирди.

- Қаҳвагаям 4 қошиқ шакар соладими а? Шуям қаҳва ичишми энди,-деди отаси кулиб.

- Ҳой, сизга нима а, барака топгур, қўйинг хоҳлаганидек ичсин индаманг, тавба!

- Ҳазиллашиб ҳам бўлмайдими энди?

- Қани гапир-чи, нима бўлди кийимларингга?-деди онаси ҳам келиб ўтириб.

- Ойи, ҳеч нарса бўлмади.

- Ҳой, бола, бошимни қотирма, тўғрисини айт нима бўлди?-деди онаси хавотир олиб.

- Оббо, шунчаки у ерда аёллар ётган бинода ёнғин чиқиб кетди.

- Сен ҳам аёлларни биносидамидинг,-кулди отаси ҳазилга олиб.

- Ада,-деди Беҳруз норози оҳангда қошларини чимириб.

- Бўлди индамадим.

- Бир пас жиддий бўлинг, ёнғин чиқди деса сиз куламан дейсиза! Қандай бўлди бу, ҳамма саломатми ишқилиб?

- Ҳа, ҳамма яхши. Техник носозликдан келиб чиққан дейишди.

- Барибир тушунолмадим ёнғин аёлларнинг биносида чиққан бўлса, сени кийимларинг нега ҳўл, тутун ҳиди?

- Ичкарида раҳбаримиз Заҳро Асадовна қолиб кетган экан. Уни қутқариш учун ичкарига кирдим.

- Нима ҳали сен ёнғинга ўзингни отдингми?!

- Ойи, шошманг, мен мана ёнингиздаман, соппа-соғман. Ҳеч қаерим куймади.

- Нима сендан бошқа одам қуриб қолган эканми у аёлни қутқариш учун? Нега сен жонингни хавфга қўйишинг керак?

- Унда кимдир уни олиб чиқармикин деб ёки қутқарувчилар уни топиб чиқармикин деб қўл қовуштириб кутиб ўтиришим керакмиди, ойи? Устимга сув қуйиб ичкарига кирдим ва уни олиб чиқдим.

- Нима?! Ҳали шундай изиллаган совуқда муздай сув қуйдингми устингдан?! А шамоллаб қолишингни ўйлаб кўрмадингми ҳеч?!

- Ойи, қизиқсиза, сув совуқ экан иситиб беринглар дейишим керакмиди? Кейин уни ичкарида ёнғинда қолганини билиб кўзимга жоним кўрингани йўқ.
👍22❤3
Фикри-дардим уни соғ-саломат у ердан олиб чиқиш эди,-деб юборди беихтиёр Беҳруз.

- Бу нима деганинг энди?! Бу нимаси?! Бу гапингни қандай тушуниш керак?!-деди онаси ичидан зил кетиб.

Беҳруз индамади.

- Онанг сенга савол берди,-деди отаси ҳам маъноли қараб.

- Ада, жуда чарчаганман. Бироз ухламоқчиман, кейинроқ гаплашайлик,-деб Беҳруз хонасига чиқиб кетди.

- Ҳой, шошма, Беҳруз,-деди ортидан онаси.

- Қўй, дамини олсин, мияси ҳам ўзига келади.

- Йўқ сиз гапини эшитдингизми?! Жоним кўзимга кўрингани йўқ, хаёлим унда эди деяпти бунингиз!

- Шошма, дарров хулоса чиқармагин энди, мен ҳам сен эшитган нарсани эшитдим.

- Йўқ сиз шунчаки эшитгансиз, лекин буни нималигини тушунмаяпсиз. Бу нима деётганини ўзи биляптими?! У аёл ким бўлибдики, ўғлингизга ҳатто ўз жони кўринмаган!

- Менга қара, ҳали йўқ гапга шунча ғавғо кўтаришнинг нима кераги бор, Дили? Энди ўғлинг одамгарчилик юзасидан кимнингдир ҳаётини қутқариб қолган, мардлик қилган. Энди у бегона эмас раҳбари экан, ҳаётини сақлаб савоб ҳам қилган.

- Ҳой, барака топгур, раҳбарининг эри йўқлигини биласизми? У ёлғиз яшашини ва ўзидан катта эканидан хабарингиз борми? Балки ўғлингиз бошқача савобни ҳам хоҳлаб қолар, шунда нима дейсиз а? Ўшандаям менга ваҳима қилма, ҳали жиддий гап бўлмади дейсизми?!

- Э нафасингни ел олсина! Нималар деяверасан аҳмоқ хотин?! Жуда шунчаликка бормас!

- Ўзим ҳам ўйладим бу ҳеч кимга қўшилишни истамайдиган бола бирдан нега ишхонаси билан тоққа дам олгани боришни истаб қолди деб! Кўнглим сезиб турибди, адаси шу аёлда бир гап бор. Ўғлингиз уни деб борган ўша тоққа ҳам.

- Энди жуда ошириб юбордингда! Беҳруз енгил йигитмас, буни устига ақлли йигит. Бунақа пасткашликка бормайди! Ахир бу ғирт тентаклик-ку!

- Мен ҳам шуни айтяпманда сизга! Ҳаммасига сиз айбдорсиз! Кўнглига қарайвериб ўзбошимча қилиб юборгансиз болани! Уйлантирайлик десам қизи ўлгач буни қатъий рад қилади дедингиз!
Нима у сизга хотин кишимиди аза ушлаб юрса десам, бироз вақт ўтсин дедингиз! Қизи тирик бўлиб чиққанида энди уйлантирайлик десам бу унга оғир зарба бўлди, сал ўзига келсин дедингиз! Хуллас у десам бу дейсиз, бу десам у дедингиз! Мана энди оқибатини кўринг! Гапирётган гаплари тентак одамнинг ҳам гапидан баттар! Ундан кўра қабр билан гаплашиб ўтиргани яхшийди,-деб кўз-ёш қилиб кетди хотини.

- Оббо, яна бошланди! Яна ҳаммасига мен айбдорман! Яхши эртагаёқ дуч келган қизнинг уйига совчи бўлиб бориб бир йўла нон ҳам синдириб келгин!

- Вой, нега дуч келганнинг уйига борарканман?! Нима кўчада қолган ўғлим борми? Бир келишган, бўй-бастли, қад-қоматли, ақлли хушли йигит бўлса! Шундай ўғлимга дуч келган қизни оберарканманми?! Ўзига ҳар томонлама мос қизни келин қиламан Худо хоҳласа. Ўшанда бемаъни хаёллардан ҳам, аёллардан ҳам йироқ бўлади!-деди маънодор қилиб хотини.

- Олдин ўғлинг билан гаплаш, сен уйланаётганинг йўқ-ку, уйланадиган у, ўзи танласин қизни. Эртага Худо кўрсатмасин бир гап чиқса сиз топгансиз деб гина қилади.

- Яхши ният қилинг энди сиз ҳам. Ҳозир турсин, кейин кечқурун ўртага оламиз. Иккаламиз ҳам айтсак йўқ деёлмайди.

- Хўп, яхши.

Шу билан Беҳруз кечга яқин уйғонди. Ювиниб келгач, кечки овқатга ўтирди.

- Беҳруз, ўғлим, шунча пайсалга солиб юрганинг етар энди, ёшингам 30 га бориб қолди. Индамасак, 40 ёшда ҳам сендан садо чиқмаса керак. Уйланишинг керак,-деди отаси.

- Тўппа-тўғри айтасиз адаси, аллақачон уйланишинг керак эди ўзи. Кўнглингга қарадик, индамадик. Энди бунақаси кетмайди.

- Нега бирдан?

- Вой, нега бирдан бўларкан? Ахир қачоооондан бери шу ҳақида гапиравериб-гапиравериб мана сендан олдин укангни ҳам уйлантириб юбордик-ку?! Ҳозир иккита боласи билан яшаяпти худога шукур. Сен бўлса ҳали юрибсан нега бирданлаб!

- Ойи, ҳозир уйланишга вақтим йўқ, ишларим кўп. Буни устига ҳозир зиммамдаги ҳал қилиб олишим керак бўлган ишлар, лойиҳалар бор.

- Бу нима деганинг? Нима уйланишга ҳам вақт керак эканми? Сен хўп десанг бўлди буёғини менга қўйиб бер. Ҳаммасини ўзим қиламан, ўзим югураман.

- Ҳа, ҳамма ташкилий масалалар онангни зиммасида бўлади. Сен фақат тўй куни озгина вақт топиб 2-3 соат келинни ёнида ўтириб берсанг бўлди-кулди отаси.
👍26
- Ҳозир ҳазилни мавридими? Менга қара, Беҳруз, уйлансанг ҳеч ким сени ишингдан қўйиб уйга боғлаб қўймайди. Уйланиб кейин ишларингни қилаверасан. Кутиб туради ўша лойиҳаларинг.

- Ойи яна бироз кутиб туринг, мен қочиб кетаётганим йўқ-ку? Уйланаман.

- Қачон?

- Кейинги йилдир балки билмадим.

- Йўқ! Энди бунақа гапларинг ўтмайди. Уйланасан тамом!

- Хўп, ҳозир қиш келади, баҳор келсин-чи кўрамиз.

- Ҳозир об-ҳаво билан тўй қилишга ҳожат йўқ, ҳамма тўйхонада шароит бор. Қишда ҳам иссиқ бўлади тўйхоналар.

- Ада, ўзингиз бир нарса денг.

- Йўқ, ўғлим энди мен ҳам ҳеч нарса деёлмайман. Онанг ҳақ, уйланишинг керак.

- Баҳор келсин кўрамиз деяпман-ку.

- Баҳорда нима ўзгаради? Ё баҳор келса сизга тегаман деб ваъда бериб қўйган қиз борми?

- Йўқ ҳеч қанақа қиз.

- Унда баҳорни кутиб нима қиласан? Баҳорни кутсак ёзда дейсан, кейин кузда дейсан. Қарабсанки яна қиш келиб турибди!

- Сизга уйланишим керакми, бўлди уйланаман. Фақат айтиб қўяй тўйдан сўнг мен у билан бирга ётмайман.

- Бу нима деганинг, эсинг жойидами сени ўзи?! А сен ётмасанг хотининг билан нима мен кириб ётаманми?-деди онаси асабийлашиб.

- Нега сен ётаркансан, сен уни хотини билан ухласанг мен ким билан ухлайман, Дили? Йўқ, бунақаси кетмайди,-деди гапни ҳазилга олиб эри.

- Унда нима қилмоқчисан айт? Уйланадиганинг борми?

- Ойи, ҳозир уйланмайман дедим.Сизга тўй керак бўлса менсиз қилаверинг,-деб Беҳруз хонасига чиқиб кетди.

- Мана кўрдингизми, уйланишдан сўз очсам ўзини олиб қочяпти! Бунда аниқ бир гап бор. Бекорга асабийлашмаяпти, ўша аёл билан боғлиқ бўлмасинда илоҳим, адаси.

- Қани 3-4 кун индамагин-чи, кейин яна гаплашиб кўрамиз.

- Майли, хўп.

Беҳруз эртаси куни эрталаб машинадан тушиб компания томон юриб борар экан, уни Гулноз кутиб турарди.

- Беҳруз.

- Нима дейсан?

- Ўша куни….

- Илтимос фақат кечиринг дема! Заҳро Асадовнага нималар деганинг мени қизиқтирмайди. Биласанми бундан ҳатто хайрон ҳам қолмадим. Чунки сен ҳамма нарсага ўз қарашларинг билан баҳо беришга одатлангансан-ку!

- Ўша куни уни қутқараман деб ўзингизни оловга урганингизда шуни тушуниб етдимки, сиз уни чиндан севиб қолибсиз. Ва яна шуни ҳам тушундимки, мен сизни йўқотибман.

- Сен мени ўзингни ўлдига чиқарган кунинг йўқотиб бўлгансан, Гулноз. Сен қалбимга шундай улкан жароҳат етказдингки, унда фақат каттагина бир бўшлиқ бор холос. Ва бу бўшлиқда сенга нисбатан на бир туйғу ва на бир нафрат бор. Ҳеч нарса… ҳеч нарса йўқ!

- Ҳаммамизга шуниси маъқул. Майли бахтли бўлинг.

- Сен ҳам бахтли бўл.

Кейин Гулноз кетди, уларга кўзи тушган Заҳро Асадовна ҳам компанияга кириб келди. Лифт ёнида Беҳруз турарди.

- Салом,-деди аёл унга яқинроқ келгач.

- Яхшимисиз?-деб қўя қолди Беҳруз.

Аслида у аёлдан хавотир олганди. Аҳволингиз яхшими, ўзингизни яхши ҳис қиляпсизми деб сўрамоқчи эди лекин кечаги аччиқ сўзлардан кейин нимадир уни тўхтатиб турганди.

- Гулноз билан балки яна топишиб кетарсиз, у сизни ҳалиям яхши кўради. Буни кўзларидан билдим.

- Мени қалбига киритишни истамаётган инсон қалбимни бошқа бировга беришим ҳақида гапирса бу менга ёқмайди. Унинг кўзларидаги севгини кўрибсиз-у, менинг кўзларимдаги оташин ишқни кўролмабсизда, Заҳро Султон? Майли мен зинадан чиқа қолай яна хаёлингизга мен ҳақимда бошқа ўйлар келмасин. Ҳолбуки, мен ҳақимда доим шунақа ёмон хаёлга борасиз-ку? Билмадим қайси қилган гуноҳим учун сизга шундай пасткаш бўлиб кўринаркинман. Хайрли кун,- дея Беҳруз тез-тез қадамлар билан зинадан юқорилаб кетди.

- Эҳ… нодонгинам-эй…қани ҳаммаси сен истагандек осон бўлсайди…-деди Заҳро Асадовна унинг ортидан секин шивирлаб.

Кейин лифт орқали юқорига чиқди, хонасига кирди. Заҳро хонасига киргач, Зиёд Абдуллаевич хонага кириб келди.

- Салом, яхшимисиз, Заҳро? Аҳволингиз яхшими, анча ўзингизга келиб қолдингизми?

- Яхшимисиз, Зиёд Абдуллаевич? Раҳмат мен яхшиман. Хўш, у ерда ҳеч қандай муаммо йўқми? Ҳаммаси жойидами?


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤21👍16
- Ташвишланманг, ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳаммасини ҳал қилдим. Техник носозликдан ёнғин чиққан, сиз ис газидан сал хушингизни йўқотгансиз. Кейин бирдан тезликда ёнғин чиққан, ҳамма ваҳимада бўлгани учун хоналарда ҳеч ким қолмаган деб ўйлашган. Кейин бирдан сизни қидиришга тушдик. Ичкарида эканлигингизга ишонч ҳосил қилгач, сизни қутқариш учун ичкарига кирмоқчи бўлганимда мени, умуман ҳеч кимни киритишмади. Лекин анави Беҳруз деганлари куч ишлатиб ичкарига кириб кетди. Биласизми у менга аввал бошидан ёқмаган, ишончим комилки, сизни ўз манфаати учун қутқарган. Бўлмаса ўйлаб кўринг ўз жонини хавфга отиб нима қиларди. У сизга яхши кўриниб ишончингизга кириб олмоқчи. Ахир бундан бошқа яна нима бўлиши мумкин? Уни мансабингиз қизиқтириб қолган, бунга ишончим комил.

- Хўш, сиз-чи Зиёд Абдуллаевич? Сиз нима учун мени қутқармоқчи бўлдингиз? Индамасам Беҳруз Шуҳратович билан бир бирингизни уришдан ҳам тап тортмасдингиз?

- Мен сизни анчадан бери яхши кўраман, сизга бўлган муносабатимни биласиз, Заҳро. Мени фақат сиз қизиқтирасиз, мансабингиз мени қизиқтирмайди. Қолаверса сизни ишончингизни оқладим деб ўйлайман. Анави йигит бўлса ўзини кўрсатиш учун тентаклик қилди. Сиз бўлса у сизни кузатиб қўйишига қаршилик ҳам қилмадингиз.

- Агар у тентаклик қилмаганида эҳтимол мен ҳозир бу ерда сиз билан гаплашиб ўтирмаган бўлардим шундаймасми?

- Шундайликка шундай-куя, лекин қутқарувчилар ҳам ичкарида эди улар албатта қутқарган бўлишарди. Лекин кимгадир қаҳрамон бўлиш керак бўлиб қолган шекилли.
Сиз ҳаётингизни қайсидир маънода қутқариб қолгани учун ундан қарздор эмассиз, Заҳро, агар шу сабабдан унга ён босаётган бўлсангиз бунга ҳожат йўқ. Мен унга мутлақо ишонмайман. Майли гап ҳозир у ҳақида эмас, муҳими сиз соғ-омонсиз. Заҳро, неча йилдан бери бир оғиз сўзингизга муштоқ термуламан, лекин ҳар гал гапни бошқа томонга олиб қочасиз. Шунча йиллар мобайнида наҳотки синовингиздан ўтмаган бўлсам? Бир марта имкон беринг, сизни бахтли қиламан. Ишқингиз мени куйдириб кул қиляпти,-деди эҳтиросга берилиб.

Агар ҳозир унга ҳам кеча Беҳрузга айтган гапимни айтиб, мана мен қаршингдаман, ихтиёрим сеники десам борми, ҳеч иккиланмасдан ҳозирнинг ўзидаёқ эшикни қулфлаб менга ёпишишга тайёр турибди. Ўз оиласига вафо қилмаган менга вафо қилармиди, ўз фарзандидан воз кечган одам менга жон куйдирармиди. Йўқ! Беҳруз эса ҳатто саросимага тушмасдан кечанинг ўзида хонадан чиқиб кетди. Гапларим оғир ботгани учун кинояли гаплари билан эрталабдан “сийлади”. Кейин хаёлларини йиғиштириб оғзига муштоқ қараб турган Зиёдга:

- Зиёд, мен сизга ҳеч қачон умид бермаганман, мени кутинг, ишончимни оқланг ҳам демаганман. Биласиз мен шахсий ҳаётим ҳақида ўйлашни бир четга суриб қўйганман. Ҳозир бунданам муҳимроқ ишларимиз бор олдинда. Малайзияга чипта буюртирдингизми?

- Ҳа, 2 кундан кейин соат эрталабки 8 ларда самолёт учади.

- Жуда соз, Беҳруз Шуҳратовични хабардор қилинг-да, айтинг, шартномага алоқадор барча ҳужжатларни тўғирлаб тайёр қилиб қўйсин.

- Яхши, ҳозир бориб хабардор қиламан,-деди Зиёд Абдуллаевич норози қиёфада.

Кейин хонадан чиқиб, тўғри Беҳрузнинг хонасига кирди.

- Хормасинлар, қаҳрамон,-деди у хонага киргач.

- Хуш кўрдик, марҳамат ўтиринг,-деди Беҳруз ҳам киноя қилгандай.

- Энг аввало кеча қилган ишингиз учун сизга раҳмат демоқчиман.

- Бунга ҳожат йўқ.

- Менимча бор. Ахир Заҳро мен учун жуда қадрли ва азиз инсон. Буни эшитган бўлсангиз керак.

- Хўш нима бўпти?

- Шундай экан мен сиздан қарздорман.

- Мен кимнидир қарздор қилиш учун уни қутқармадим.

- Очиғи менга ҳам жуда қизиқ нима учун уни қутқараман деб ўз жонингизни хатарга қўйганингиз. Қолаверса кечаги қилган қайсарлигингиз ҳам бироз ғалати туйилди?-илмоқли гап қилди Зиёд Абдуллаевич.

- Мен қилишим керак деб ўйлаган ишимни қилдим. Кейин буни изоҳлашга мажбур эмасман.

- Менга қаранг, ниятингиз нима билмадим-у, лекин бундан кейин эҳтиёт бўлинг ва Заҳродан узоқроқ юринг.

- Буниси энди менинг шахсий ишим.

- Мени яхши танимайсиз шекилли, йигит? Маслаҳатим сабримни синаманг, бир марта қутқардим деб ўзингиздан кетманг. Бу сизга ҳамма нарса мумкин дегани эмас.
👍32
- Биласизми мен танишлар орттиришни ёқтирмайман, шунинг учун эҳтимол сизни яхши танимасман. Ундан кейин мен ёш боламасман, нима мумкин нима мумкин эмаслиги ҳақидаги кўрсатмангизга ҳам муҳтож эмасман.

- Шунчалар ўзингизга ишонасизми? Бунча бино қўйиб гапирмасангиз?

- Мақсадга ўтсангиз, ишларим бор.

- Хуллас, эртадан кейин уч кунга Малайзияга учасиз раҳбаримиз билан. Шартномага алоқадор барча ҳужжатларни текшириб, тайёрлаб қўяркансиз. У ерда ҳам қаҳрамонлик қилиб юрманг яна,-деди Зиёд Абдуллаевич ўрнидан туриб кетишга чоғланар экан.

- Шароитга қарайман,-деди Беҳруз ҳам кўзларига тик боқиб.

- Нима қилсангиз ҳам барибир мақсадингизга эришолмайсиз, бунга асло йўл қўймайман,-деб хонадан чиқиб кетди.

- Бекорларни айтибсан, агар ниманидир мақсад қилсам унга албатта эришаман. Буни ҳали сенга исботлаб бераман. Ҳали шошмай тур, энг ишонгани менман деб керилиб юрганинг учун ўз ўрнингни кўрсатиб қўяман,- деди Беҳруз хаёлан.

Чунки Беҳруз бошиданоқ Зиёд Абдуллаевичдан шубҳа қилаётганди. Компанияга илк келган кунлари компаниянинг амалга оширган ҳамма ишлари, режалари, фойда ва даромади ҳақида икир-чикиригача эринмасдан ўрганиб, танишиб чиққанди.

Ўшанда туристик фирмадан олинаётган даромаднинг фоиз кўрсаткичининг пастлиги Беҳрузни ўйлантириб қўйганди. Бу ишни Зиёд Абдуллаевич бошқариб тургани учун ушбу нарса Беҳрузнинг эътиборини янаям тортганди. Унинг назарида бу ерда қандайдир сир бор эди. Буни албатта аниқлаши керак.

Заҳро Асадовнанинг атрофида ўралашиб юрган бу нусха менимча, унинг ишончига кириб олиб, асл мақсади ҳақида “куйиб-пишиб” юрибди шекилли. Қани буёғини кўрамиз энди, деб у яна ишга киришди.
Кун кеч бўлиб, иш вақти ҳам тугади. Беҳруз нарсаларини йиғиштириб хонадан чиқди ва тўғри лифт томонга қараб юрди.

Лифтга чиқиб пастги қават тугмасини босган эди ҳамки, эшик ёпилмасдан қайта очилди ва лифтга Заҳро Асадовна чиқди.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🕌✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌙 РАМАЗОННИНГ 7-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🕋✨

Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!


🌙 РАМАЗОННИНГ 7-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазоннинг 7-куни муборак!

Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИН 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Энг афзал зикрлар

✅ Зикрларнинг энг афзали ва бутуни бу Қуръони каримдир.
Унинг биргина оятини тиловат қилиш билан банда қанчадан-қанча савобга эга бўлади.

✅ “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган едилар “Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Раҳмонга суюклидир: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил азийм”,
дедилар”

✅ “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи”ни кўпроқ айт Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир”, дедилар

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
🌿Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар:

1. Шомдан олдин ижобат бўладиган фурсатда дуони тарк қилиш.
2. Шом азонини эшитганда такрорлаб турмаслик.
3. Токи азон тугагунича оғизни очмай туриш.
4. Шом намозидан кейинги равотиб суннатни тарк қилиш.
5. Таровеҳ намозини имом билан бирга охиригача ўқимаслик.
6. Рамазоннинг биринчи кечасида таровеҳ ўқимасдан, бошқа ишга машғул бўлиш.
7. Фақат Рамазонда намоз ўқиш.
8. Таом ва ичимликда исрофга йўл қўйиш.
9. Хатми Қуръонни тафаккур қилиб эшитишдан ғафлатда қолиш.
10. Ифтор билан машғул бўлиб, шомни уйда ўқиш.
11. Шом билан хуфтон орасидаги вақтни беҳуда ўтказиш.
12. Саҳарликни тарк қилиш. (Чунки ҳадисда: «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», дейилган).
13. Саҳарликда дуо ижобат бўладиган пайтни зое қилиш.
14. Ёш болаларни рўза тутишга қизиқтирмаслик.
15. Ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва алдов каби баъзи ҳаром нарсалардан тийилмаслик.
16. Ҳайит учун кийиниш баҳонаси билан Рамазоннинг энг охирги фазилатли кунларини бозорда ўтказиб юбориш.
17. Фазилатли кунларни сериал ва фильмлар томоша қилиш билан ўтказиб юбориш.

© Rumiy Aforizmlari

𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇
@superkelinlar

┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
👍10
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

14-қисм

Бир зум нима дейишни билмай қолишди ва бу сукунатни биринчи бўлиб Беҳруз бузди:

- Малайзияга мен билан боришингизни очиғи кутмагандим, Зиёд Абдуллаевич билан бирга борсангиз керак деб ўйлагандим.

- Лойиҳа сизники, шартномани ҳам ўзингиз имзолатдингиз. Шунинг учун ҳам у ерда ўзингиз бўлсангиз янаям мақсадга мувофиқ бўлади. Қолаверса, яхшигина муштумзўр безори ҳам экансиз, бунга бир неча бор амин бўлдим. Кеча ёнғин ичига ҳам куч ишлатиб кирибсиз. Агар кеча индамай турганимда Зиёд Абдуллаевич билан ҳам муштлашишдан ҳеч тап тортмасдингиз,-деди аёл сал кулимсираб киноя қилиб. -Шунинг учун у ерда балки телехронитель қўриқчи ҳам керак бўлиб қолар дедимда,-деди қўшимча қилиб лифтдан чиқишгач.

- Муштумзўр безори денг? Ҳаётимда менга шунақа таъриф берган биринчи одамсиз, охиргиси ҳам сиз бўлсангиз керак. Унчалик ҳам безори эмасман, хоним, вазият шуни талаб қилгани учун мажбур бўлдим. Кейин агар гап сизнинг шаънингиз ҳақида кетса, нафақат безори балки жудаям безорилик қилишга доим тайёрман,-деди Беҳруз ҳам табассум билан бинодан чиқишгач.

- Унда сиздан қўрқиш керак эканда?

- Йўқ. Сиз қўрқмасангиз бўлади… безорилигимдан,-қўшиб қўйди охирида.

- Майли яхши боринг,-деди аёл машинаси томон юраркан.

- Яхши дам олинг, йўлда эҳтиёт бўлинг,-деди Беҳруз меҳр билан қайғуриб.

Аёл Беҳрузга бир қараб, кейин индамасдан машинасига ўтирди.

Орадан бир кун ўтиб, кечки овқат пайтида Беҳруз:

- Эртага эрталаб уч кунга Малайзияга иш юзасидан кетяпман. Лойиҳа ишлари бўйича жой ва шунга ўхшаш масалаларни ҳал қилиб қайтамиз,-деди ота-онасига.

- Эртага кетаётганингда айтардинг, болам?

- Ойи, мана айтяпман-ку, қолаверса, бу биринчи хизмат сафарим эмас-ку?

- Ким билан кетяпсан?-деди онаси бироз ташвишланиб.

- Раҳбарим билан. Нега бу ҳақида сўраяпсиз, ойи? Олдин ким билан кетяпсан деб ҳеч сўрамасдингиз?

- Нима фақат иккалангиз кетасизларми?

- Нима бўпти, ойи? Тушунмадим сиз нега бундан хавотирга тушяпсиз? Биз у ерга саёҳатга эмас иш юзасидан ҳамкорларимиз билан учрашувга кетяпмиз,-деди кулимсираб Беҳруз.

- Эри йўқ аёл билан ҳам кетаверасанми? Сен бормасанг бўлмайдими?

- Ойи, раҳбаримни эри бор йўқлигини нима алоқаси бор ҳозир? Яна қайтариб айтаман, биз иш юзасидан кетяпмиз. Кейин бунча раҳбаримни эрсиз аёл эканлигига ёпишдингиз?

- Нима уни ёнини оляпсанми?

- Нега унга худди бир ёмон аёлга қарагандек қарайсиз? Ахир уни мутлақо танимайсиз-ку, у ҳақида ҳеч нарса билмайсиз-ку?

- Нима унда яхшими?

- Бировни билмасдан ёмон дейиш яхшимас, онаси,-гапга қўшилди эри.

- Ойи, агар билсангиз, тартиб-интизомда, ўзини тутиш, аҳлоқ ва чегара сақлашда Заҳро Асадовнага тенг келадигани йўқ. Шунчаки сиз уни яхши билмайсиз, шунинг учун ҳам нима учундир уни ёмон деб ўйлайсиз.

- Майли кўп уни алқайверма, нима раҳбарингдан бошқа мавзу йўқми гаплашишга? Ундан кўра нарсаларингни тайёрла, эртароқ ёт. Эртага йўлга чиқсанг толиқиб қоласан болам. Эсон-омон бориб келгин, илоҳим болам. Ўзингни эҳтиёт қилгин, иссиқ кийимларингни ҳам олиш эсингдан чиқмасин.

- Ҳой, барака топгур, уч кунгинага бошқа давлатга иш юзасидан кетяпти ўғлинг. Нима армияга кузатяпсанми ё урушга кетяптими? Бунча куйиб-пишмасанг?

- Вой нафасингизни ел олсина, урушга деманг тавба! Барибир бегона юртга кетяпти, самолётга чиқади, хавотир оламанда, қизиқсиза?

- Майли яхши дам олинглар, мен кетдим хонамга. Тайёргарлик кўрай.

- Шошма, эртага соат нечада уйдан чиқасан, шунга қараб нонуштангни тайёрлаб қўярдим, Беҳруз?

- Битта қаҳва ичаман бўлди, ойи. Сиз уринманг, бемалол ётаверинг, мен ўзим ичиб кетавераман. Эрталаб 6 да машина келади, раҳбаримизнинг хайдовчиси олиб кетади.

- Раҳбарингам бўладими эрталаб машинада?-деди онаси қизиқиб.

-Ҳа, уни уйдан олиб, кейин мени олиб кетишади. Рўйҳатдан ўтишга етиб бориш керак.

- Майли сен боравер, дамингни ол, тайёргарлигингни кўр, эртага ўзим кузатаман эшиккача, қаҳвангни ҳам ўзим дамлаб қўяман.

Беҳруз хонасига чиқиб кетди.

- Қани эртага ўша раҳбарини бир кўрай-чи, қани болам ким учун жуда шунчалик жон куйдириб ўзини оловга отибди!-деди хотини қошларини чимириб.
👍29❤3
- Энди шуни ўйлаб тонг отгунча ухламасдан чиққин! Кейин юрасан кундузи яхши ухлолмаганимга бошим оғрияпти, деб. Бошинг бошқа нарсадан оғриётган бўлса ҳам уйқусизликка йўйиб қўяқоласан.

- Хўш, нимага шаъма қилиб гапиряпсиз энди?

- Ҳеч нарсага, ўзим шунчаки.

Эртаси куни эрталаб Буҳруз қаҳвасини ичиб, онаси билан хайрлашди. Уни кўчада машина кутиб турарди.

- Яхши ўтиринглар, ойи. Бўлди кўчага чиқманг, ҳаво совуқ уйга киринг.

- Мен ҳам чиқаман, ўзингни эҳтиёт қилгин, жон болам.

- Хўп, онажоним, мендан хавотир олманг, тез кунда келаман фронтга кетаётганим йўқ-ку?-кулди Беҳруз ҳазил қилди.

- Э ҳазилинг қурсина, шунақаям ҳазил қиладими,-деб она-бола дарвозадан ташқарига чиқишди.

Заҳро Асадовна Беҳрузнинг онаси чиққанини кўриб машинадан тушди. Ёши катта аёлнинг ҳурмати юзасидан ёнига бориб сўрашмаса одобдан бўлмаслигини яхши билгани учун Дилором опанинг ёнига яқинроқ келиб:

- Ассалому-алайкум, яхшимисиз?-деди бир қўлини кўксига қўйиб, иккинчи қўли билан Дилором опа билан қўл қоқишиб қўяркан.

- Ваалайкум ассалом, яхшимисиз?-деб Дилором опа ҳам у билан сўрашди.

Лекин унга кўзи тушиши билан бутун хаёллари тўзғиб кетди. У Заҳрога шундай ҳайрат билан қарадики, лекин буни ўзидан бошқа ҳеч ким сезмади. Улар хайрлашиб машинага ўтиришди ва аэропорт томон йўл олишди.

- Ё тавба, Аллоҳим, бу қандай тилсим бўлди?-ўйлади Дилором опа ичида уйга кираркан. -Умрим бино бўлиб бунақа чиройли аёлни кўрмагандим. Бошидан оёқ сеҳр-жодуга ўхшайди, худди энг зўр санъат асаридек мукаммал. Уни кўргач, менки, шунақа ҳайратлансам, эркак зоти нима десин?! Бу кўрган одамни ҳам ақлини, ҳам жонини бирдек оладек даражада сулув, демак ўғли ўзини бежизга оловга урмаган эканда. Наҳотки, наҳотки Беҳруз уни яхши кўриб қолган бўлса?! Йўқ, бу мумкин эмас, асло мумкин эмас! Йўқ бу севгимас, бу ҳавас, шунчаки эҳтирос, ҳа-ҳа бу ҳавас ўтиб кетади. У аёл беҳад чиройли, ҳаддан ташқари жозибали, шунинг учун бу ўғлини эҳтиросга солган. Агар у дунё гўзали бўлганда ҳам Беҳруз уни севиши мумкин эмас, асло мумкин эмас! Буни иложи йўқ! Беҳруз келгач, уни бир амаллаб уйлантириб қўймасак бўлмайди, ҳа буни ҳеч чўзиб бўлмайди. Акс ҳолда … йўқ-йўқ уёғини ўйлашга ҳам қўрқаман ҳатто!

Шу каби ўйлар билан Дилором опа ишларига чалғиди.

Кейин улар аэропортга бориб рўйҳатдан ўтишди. Самолётга чиқиб жойларини эгаллашди. Ҳали парвозга руҳсат берилмаганди, стюардесса қиз беш дақиқадан кейин парвозга кўтарилиш ҳақида хабар берди. Беҳруз аёлнинг ёнида ўтирарди, кейин барвақт йўлга чиқишганини эслаб:

- Нонушта қилганмисиз, бирор нарса ейсизми олиб келайми?-деб сўради аёлдан.

- Йўқ, лекин ҳозир ҳеч нарса егим йўқ. Балки бироздан сўнг, агар сиз нимадир истаётган бўлсангиз бемалол,-деди.

-Йўқ мен ҳам бироздан сўнг сиз билан бирга ейман, очиғи бир ўзим овқатланишни ёмон кўраман.

- Лекин қаҳва бўлса йўқ демасдим,-деди Заҳро.

- Жуда соз, ҳозир олиб келаман. Сиз қанақа ичасиз ширинми ёки?

- Ўртача.

- Яхши, мен ҳозир,-дея Беҳруз жойидан туриб қаҳва айтгани кетди.

Стуюардесса қиз беш дақиқада олиб боришини айтгач, ортига қайтди. Қараса, бир эркак Заҳро Асадовнадан нимадир сўраётган экан. Яқин боргач, нималигини билди.

- Кечирасиз, хоним, бу жой бўшми?-деб сўради.

- Банд,-деди Беҳруз аёлнинг ҳам жавобини кутмасдан ўша эркакка қошларини чимириб.

- Сизни жойингизмиди?

- Ҳа, мени жойим, ижозатингиз билан ўрнимни эгалласам,-деб Беҳруз шартта ўтирди.

- Узр, мен бўш деб ўйлабман.

- Ёқимли парвоз!-деди Беҳруз қошларини чимириб.

Эркак бошқа жойга ўтди.

- Беш дақиқага ёлғиз қолдирсам тамом! Буларни дастидан ўрнингдан ҳам қимирлолмайсан энди, ё тавба!-деди Беҳруз қошларини яна чимириб.

Буни кузатиб турган аёл эса Беҳрузнинг бу қилиғига ним табассум билан бошини оҳиста сарак-сарак қилиб ойнадан ташқарига боқди.

Самолёт ҳавога кўтарилди. Қаҳва ҳам келди, ичишгач, Беҳруз:

- Бироз ухлаб олинг, ҳали анча вақт учамиз, толиқиб қоласиз,-деди.

- Яхши.

Лекин Беҳруз у билан кечаётган бу бахтли лаҳзаларни бой беришни сира истамасди. У билан гаплашгиси, овозларини эшитгиси, кулгуларидан баҳра олишни истарди.
👍19❤6
Бироқ барибир у энг биринчи ўз туйғулари ҳақида қайғурмасди, Заҳро Асадовнани ўзидан ҳам олий ўринга қўярди. Эрталаб тонг саҳардан турган, яхши ухламагандир балки дея аёлга шундай деганди.

Бир соатлар ўтар-ўтмас, қараса аёл ухлаб қолибди. Секин у томонга яна қаради Беҳруз. Эй Худойим, шунақаям гўзаллик, нафислик бўладими бир инсонда?! Ҳатто ухлаётганида ҳам шу қадар гўзалки, беихтиёр унга кўз узмасдан тикилиб ўтирсам дейди киши.

Беҳруз унга узоқроқ тикилиб юборганини ва нигоҳларини узишга мажбур эканлигини яхши англаб турарди. Секин қулоғига ашула қўйди ва бошини ўриндиққа суяб кўзларини юмди.
Лекин кўзларини очиб, аёлга яна бир нигоҳларини қадади. Қараса, у бошини бироз ноқулай суяб ухлаб қолганди, бу кетишда бўйни оғриб қолиши турган гап эди.

Беҳруз бир фурсат қандай қилиб унга қулай бўлиши ҳақида бош қотирди. Аёлнинг бошини жудаям эҳтиёткорлик билан ўзининг елкасига суяб қўйди. Ва оҳиста бир қўли билан аёлнинг устига ёпинчиқ ташлаб қўйди, чунки ухлаган одам барибир совқотади, шунинг учун бир амаллаб секингина ёпинчиқни ташлаб қўйди.

Уйғотиб юборишдан чўчиб икки соат шу ўтирган ҳолатидан қимир этмади. Ҳатто стюардесса қиз келиб, уларга бирор нима керак ёки йўқлигини сўрайман деб оғиз жуфтлаганида ҳам Беҳруз дарров бармоғини лабига босиб, жим дегандай ишора қилди.

Қиз ҳам дарров буни фахмлаб, табассум билан улардан узоқлашди. Кейин аёл секин кўзларини очди ва бошини Беҳрузнинг елкасида кўриб, кечирасиз, дея бошини кўтарди. Юзлари ҳижолатдан бироз қизарди ва:

- Узр, ҳеч бунақаси бўлмаганди, кечирасиз,-деди.

- Бунга ҳожат йўқ, сиз ҳижолат бўлманг бу менинг ишим, яъни бўйнингиз оғриб қолади деб ўйлаб, бошингизни оҳиста елкамга ўзим суяб қўйдим. Агар бу сизни ранжитган бўлса узр сўрайман, кечиринг. Мен буни фақат сизни ўйлаб, сизга қулай бўлсин деб қилгандим.

Улар шу қадар секин гапиришар эдики, суҳбатларини фақат ўзлари эшитишарди холос.

- Раҳмат, узр сўраманг. Мени деб шундай қилганингизни яхши биламан.

- Бирор нима ейсизми? Қорнингиз ҳам очгандир?

- Майли.

- Яхши унда мен ҳозир,-дея стюардесса қизга у-бу егулик айтгани кетди Беҳруз.

-Қизим,-деди Беҳруз кетгач қарама-қарши томонда ўтирган ёши улуғ бир отахон.

- Лаббай, эшитаман?

- Бир гап айтаман, фақат тўғри маънода тушунинг. Сиз Аллоҳнинг суйган бандаларидан экансиз. Аллоҳ сизни ҳуснда тенгсиз қилиб яратибди, шунга яраша бахтингизни ҳам чиройли қилибди, илоҳим кўз тегмасин!

- Аввало раҳмат! Лекин нимани назарда тутяпсиз, ота?

- Умр йўлдошингизни, у сизни бахтингиз. Сизни шу қадар қаттиқ яхши кўрар эканки, буни унинг сизга қараган нигоҳларидан бемалол ўқиш мумкин. Ухлаб қолганингизда сизга қулай бўлсин деб бошингизни ўз елкасига шундай аяб суяб қўйдики, сизни уйғотиб юбормаслик учун жони ҳалак бўлди. Ҳатто икки соат сизни уйғотиб юбормай деб қимир этмай ўтирди. Унинг сизга бўлган бундай кучли севгиси, меҳри ва ғамхўрлиги бу сизнинг бахтингиз, бу сиз Аллоҳнинг суйган бандаларидан эканлигингиздан далолат, болажоним,-табассум билан гапирди отахон.

Кейин: -Илоҳим бахтингизга кўз тегмасин, ҳамиша бирга бахтли бўлинглар,-деб астойдил дуо қилди. Кейин қўлида тасбеҳи билан кўзларини юмди, дам олиш учун бошини ўриндиққа суяди.

- Раҳмат,-дея олди Заҳро ним табассум қилиб базўр.

У самимий айтилган бу гапларга қувонишини ҳам, йиғлашини ҳам билмасди. Бўғзига нимадир келиб тиқилди. Лекин Беҳруз унга аталган бахт эмас, у ҳеч қачон менинг пешонамга ёзилган бахт бўлолмайди. Чунки бунинг асло иложи йўқ. У ўзганинг толеига ёзилган бахт. Лекин унинг севгиси, меҳри, қайғуриши менинг ҳақиқий бахтим.

Лекин афсуски, у бир умрлик бахтим бўлолмайди. У буни чин дилдан истаса ҳам, бунга ўзим йўл қўёлмайман, чунки у бахтли бўлишга хақли, лойиқ инсон, у албатта бахтли бўлиши шарт! Уни ўзимга қанча яқинлаштирсам, мендан кечиши шунча қийин бўлади, азобланади. Мен эса унинг азобланишини истамайман, Худойим.

Ўтинаман, тангрим, менинг қалбимни унга боғлама, унинг меҳрига ўрганиб қолишимга асло йўл қўйма, менга куч бер, худойим, унинг севгисини қалбимга жойламаслигим учун куч бер менга.

Шу пайт Беҳруз қайтиб келди.
👍45❤9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ферреро рошер ширинлиги🤤

Хамирига:
4та тухум.
1 пиёла шакар.
100мл сут.
60гр усимлик ёғи.
3 ош кошу какао,
1чой кошу разрехител.
2пиёла ун.

Бизега:
3та тухум оки.
1пиёла шакар
1пиёла йонғоқ

Кремига:

400гр каймок.
200гр крем чиз.
1пиёла шакар упаси.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5