Чунки чин муҳаббатда инсон севган инсонига бунақа шубҳа билан қараб унга ҳадеб тош отмаслиги кераклигини яхши тушунардим. Чунки онам ҳам жуда гўзал аёл бўлганлар, ҳатто адамнинг олдиларида ҳам уларга хушомад қилишарди. Лекин отам раҳматли бирор марта ҳам онамга таъна қилмаганлар, ҳеч қачон уларни ҳурматсиз қилиб, улардан шубҳа қилмаганлар. Аксинча, баъзи хаддидан ошган эркаклар онамга кўча-кўйда хурмача гаплар қилишса адам бир мушт билан уларни овозини ўчириб қўярдилар. Лекин бирор марта онамга маломат гаплари қилмасдилар. Мана буни севиб қилинадиган рашк дейиш мумкин эди.
Эримнинг кўчадагиларга эмас доим келиб менга маломат гапларни ёғдириши унга бўлган севгимни кундан-кунга ўлдириб борарди. Икки ой ўтгач, мен ҳомиладор бўлдим. Бундан у ҳам мен ҳам қувондик. Мен энди эрим балки сал босилар десам, ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Фарзандим учун чидашим керак дея ўзимга далда берардим.
Ҳар куни бўяниб эрим учун чиройли бўлиб олардим. Доим ўзимга қарардим, уйда уй қамоғига маҳкум қилинган асирадан фарқим бўлмасада барибир эрим учун доим ўзимга қарардим. Ҳатто шу ҳам унга ёқмади, уйда ўтириб ўйнашинг учун ўзингга оро беряпсанми, мен кетгач, ўйнашинг келадими, ўйнашинг билан кўнгилхушлик қиляпсанми деб унда бир қиёмат қилди.
Хуллас ҳар куни бир гап топарди албатта. Умуман бўянмайдиган бўлдим, ҳомиладор дея мени ҳеч аямасди, доим заҳарханда гаплар билан мени эзарди. Ғамхўрлик қилиб атрофимда парвона бўлмас, меҳрли гаплар айтмасди. Бу қанақа севги бўлди, севги ҳам шунақа бўладими, деб ўзимга ўзим савол берардим. Ахир севган инсон жондек азиз инсони учун қайғурмайдими, унга меҳрли гаплар айтиб ғамхўрлик қилмайдими, атрофида айланиб ўргилмайдими, жони оғриса ундан-да баттарроқ куйинмайдими, ширин сўзлари билан парвона бўлмайдими?!
Бора-бора ундан совий бошладим, унга нисбатан қалбимда севги эмас бир ҳавас бўлганини тушуниб етдим. Чунки мен севган инсон ўзини бунчалар тубан тутмаслиги керак эди. Ҳомилам олти ойлик бўлганида докторлар менга то туғруққа қадар эрим билан яқинлик қилмаслигимни уқтиришди, бола бироз нозикроқ жойлашгани сабаб қатъий таъқиқлашди. Эрим буни эшитгач, аввалига индамади. Кейин вақт ўтгач, кўзига бало бўлиб кўрина бошладим. Хуллас, икки ой ўтгач, мен туғруқхона бўлимига шамоллаб тушиб қолдим. У ерда ўн кун ётиб чиқишим керак эди. Мен бир ҳафта ётгач, ортиқ чидолмадим. Ота-онам ҳар куни келиб хабар олишарди, эрим эса уч кунда бир зўрға келарди. Ишларим кўпайиб кетди, жуда чарчаяпман деган бахонасига бир амаллаб ишонтирди.
Юрагим сиқилиб кетгач, докторимга уйга кетишимни айтдим. Аҳволим яхши бўлгани учун жавоб беришди. Эримга олиб кетиши учун қайта-қайта қўнғироқ қилдим, лекин жавоб бермади. Кейин адамга телефон қилиб олиб кетишларини сўрадим. Уйга бордик, адам мен машинада бўламан, уйга чиқиб кўр, агар эринг уйда бўлмаса уйга кетамиз кечроқ кириб олиб кетади уйдан дедилар.
Уйга кирганимда манзарадан гангиб қолдим, ичкарида тунги кўйлакдаги “капалак” ва эрим бир-бирига суйкалишганча туришарди. Ўша пайтда дунё кўзларимга қоронғи кўриниб кетди. Уни севганим учун эмас, алам қиладигани менга ҳар куни унга кўзингни суздинг, бунга кулиб қарадинг деб таъна қилиб, ўзи хиёнат қилгани эди.
Яна уйга олиб келиб уйни ҳам харом қилгани баттар ғазбимни келтирди. Ундан бор вужудим билан жиркандим, ўзимдан эса аслида уни қандай тубан инсон эканлигини билолмаганим учун нафратландим. Ҳатто ўз фарзанди ҳақида қайғурмасдан ўз хирсий нафсини ўйлаган пасткаш инсон билан ортиқ яшолмасдим.
У қўнғироқларимга жавоб бермай бу ерда айш-ишрат билан банд экан, билиб туриб жавоб бермаган қўнғироқларимга. Агар ўшанда шошилинч керак бўлиб қолганида-чи, жиддий муаммо бўлганида-чи, бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Фақат ўзини, нафсини қондириш пайида бўлган. Уялмасдан, харомдан ҳазар қилмасдан уйгача олиб келган. У ташрифимни кутмагани учун довдираб қолди.
Мен ҳеч бир сўз демасдан уйдан чиқиб кетдим. У эса ортимдан югурди, тушунтириб беришини уни эшитишимни ялиниб ёлворди. Мен учун тушунтирадиган нарсанинг ўзи қолмаганди. Ҳеч бир изоҳга ҳожат ҳам йўқ эди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍38❤11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Grechkali galupsi
❇️kerakli masalliqlar:
•2 ta piyoz
•2 ta kartoshka
•1 ta qizil sabzi
•300 gr suyakli goʻsht
•5.6 dona bulgʻor qalampiri
•1 osh qoshiq tamat
• 400 gr qiyma
•2 ta pomidor
•3 osh qoshiq guruch
•3 osh qoshiq grechka
•tuz,murch
•kashnich
❇️Tayyorlanishi:
Qozonga yogʻ solib biroz qizigach suyakli goʻshtimizni solamiz. Biroz qovurilgach kartoshka va sabzini qolib qovurishda davom etamiz. Tabga koʻra tuz solamiz. 1 qoshiq tamat solib aralashtirib suv solamiz. Pomidor va piyozni butunicha suviga solamiz. Past olovga qaynatishga qoʻyamiz.
Alohida idishga qiyma , mayda toʻgʻralgan piyoz, pomidor, kashnich, guruch, grechka,oʻsimlik yogʻi,tuz hamda murch solib aralashtirib olamiz.
Tozalangan bolgarskilarimizni ichini qiyma bilan toʻldirib olamiz.
Idishimizga galupsilarimizni terib olamiz. Qaynab turgan shoʻrvamiz ustiga pishirish uchun 1 soatga yuboramiz. Shorvasiga toʻgʻralgan kashnich solamiz.
Hamma vitaminlari oʻzida qoladigan noodatiy galupsilarimiz tayyor boʻldi. Albatta duo qilishni unutmang☺️

👍6
❤1👍1
#ибрат
20 март — Халқаро бахт куни...
(Ҳаммага бахт тилайман!!!)
Бахт у нима? Аллоҳдан ҳар тун,
Яна бир тонг тиланмоқликми?
Ва уйғониб,қуёш нурига,
"Омонлик!", деб беланмоқликми?
Бахт у нима? Дастурхонингда,
Қўлинг куйиб ушатилган нон.
Ёки қушлар ҳадиксиз учган,
Бизга насиб этилган осмон!
Бахт у нима? Бола эмизган,
Оналарнинг сийнасида сут.
Ёки ёмғирлари билан сийлаган,
Қиз сочидек қоп-қора булут!
Бахт у нима? Балки, момонинг,
Набирасин белаган бешик.
Фаришталар рисқ келтирсин деб,
Тонг саҳарда очилган эшик.
Нима у бахт? Хонадонингда,
Қирқ кун келин қилган таъзими?
Ўттиз, эллик, саксон ёшингда,
Дўстларингнинг қурган баъзмими?
Бахт нима у? Беминнат, ҳалол,
Битта қошиқ ошинг ичганинг.
Соғиндим деб, ҳар замонда бир,
Онажонинг келиб қучганинг!
Бахт у нима? Энг сўнги дамда,
Калимага келолган тилинг,
Ва ўғлингнинг елкаларида,
Босиб ўтган охирги йўлинг...
©️ Малика Салимова
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
20 март — Халқаро бахт куни...
(Ҳаммага бахт тилайман!!!)
Бахт у нима? Аллоҳдан ҳар тун,
Яна бир тонг тиланмоқликми?
Ва уйғониб,қуёш нурига,
"Омонлик!", деб беланмоқликми?
Бахт у нима? Дастурхонингда,
Қўлинг куйиб ушатилган нон.
Ёки қушлар ҳадиксиз учган,
Бизга насиб этилган осмон!
Бахт у нима? Бола эмизган,
Оналарнинг сийнасида сут.
Ёки ёмғирлари билан сийлаган,
Қиз сочидек қоп-қора булут!
Бахт у нима? Балки, момонинг,
Набирасин белаган бешик.
Фаришталар рисқ келтирсин деб,
Тонг саҳарда очилган эшик.
Нима у бахт? Хонадонингда,
Қирқ кун келин қилган таъзими?
Ўттиз, эллик, саксон ёшингда,
Дўстларингнинг қурган баъзмими?
Бахт нима у? Беминнат, ҳалол,
Битта қошиқ ошинг ичганинг.
Соғиндим деб, ҳар замонда бир,
Онажонинг келиб қучганинг!
Бахт у нима? Энг сўнги дамда,
Калимага келолган тилинг,
Ва ўғлингнинг елкаларида,
Босиб ўтган охирги йўлинг...
©️ Малика Салимова
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
Чунки чин муҳаббатда инсон севган инсонига бунақа шубҳа билан қараб унга ҳадеб тош отмаслиги кераклигини яхши тушунардим. Чунки онам ҳам жуда гўзал аёл бўлганлар, ҳатто адамнинг олдиларида ҳам уларга хушомад қилишарди. Лекин отам раҳматли бирор марта ҳам онамга…
Хиёнаткор инсонни нимасидан изоҳ кутасиз? Кейин эртасигаёқ ажрашиш тўғрисида ариза бердим. Эрим мен билан гаплашишга уринди, унга хиёнатни ҳеч қачон кечирмаслигимни айтдим. Эримни уйидан фақат керакли нарсаларимни олдим қолганига қараб ҳам ўтирмай у уйга қайтиб қадам босмадим. Эрим ярашайлик деб неча марта ёнимга келди, бироқ мен қатъий қарорга келиб бўлгандим. Чунки бир марта хиёнат қилган инсон яна шу ишни қилишга мойил бўлади. Мен эса хиёнатни ҳеч қачон кечирмайман.
Шу орада қаттиқ асабийлашганим сабабли эрта туғруқ бошланди. Фарзандим ўлик туғилди, ўғил бола экан. Шундан кейин анчагача ўзимга келолмай юрдим.
Кейин ажрашдим, эримни ортиқ кўришни-да, у ҳақида эшитишни ҳам истамадим. Ўзимни тиклаб оёққа турдим. Адамни фирмаларини бошқара бошладим. Ажрашганимдан сўнг яна совчилар кела бошлади, жуда кўплар оғиз солишди, ҳеч ким билан оила қуришни истамадим.
4 йил бўлди, онам оғир касалликдан оламдан ўтдилар. Адам онамни жуда қаттиқ яхши кўрардилар, шу сабаб айрилиққа узоқ дош беролмадилар. Улар ҳам ичикиб оламдан ўтдилар. Шундан сўнг бутунлай ҳаётга қизиқишим қолмади.
Тўғри қариндошлар бор, лекин ҳозир ҳамма ўз ҳаёт ташвиши билан овора. Онда-сонда кўришиб турамиз. Хуллас, вақт ўтиб бу айрилиққа ҳам кўникдим. Лекин ҳозир жудаям сиқилиб кетган пайтларим расмларини қучганча тўйиб йиғлаб ўтираман.
Ёлғиз фарзанд бўлиш ҳам қийин экан. Битта бўлса ҳам жигарим бўлмаганидан ўксиниб кетаман гоҳи. Тўлиб кетганимда кимга тўкилишни билолмай қабристонга йўл оламан. Уларни зиёрат қиламан, дардлашаман.
Таниш дугоналарим бўлгани билан ҳеч кимга дўст деб қарамайман, ҳеч кимга шахсий ҳаётим ҳақида гапиришни истамайман. Мана қариийб 10 йилдан бери ўзимга ҳеч бир эркакни яқинлаштирмадим. Шаънимга Худога шукурки, бирор гард юқтирмадим.
Энг асосийси виждонимга қарши иш қилмадим, Худойимнинг ҳузурида юзим ёруғ. Мен ҳеч кимга ишонмай қўйганман. Менга ҳар қадамимда шайдо бўладиганларнинг саноғи йўқ, лекин мен ҳеч қайси бирини қабул қилишни истамайман. Уларнинг ҳаммасини ёки манфаати бор ёки нафсига қул бўлган эркаклар, худди собиқ эримга ўхшаган.
- Мен ҳақимда ҳам шундай фикрдамисиз? Қандайдир манфаати бор ёки эҳтироснинг қули, нафси учун севаман деб юрибди деган хаёлдамисиз мен ҳақимдаям?-деб унинг кўзларига термулди Беҳруз.
Заҳро ҳам Беҳрузга қаради.
(Давоми бор....)

👍18
🧕 Muslimalar kundaligi
Хиёнаткор инсонни нимасидан изоҳ кутасиз? Кейин эртасигаёқ ажрашиш тўғрисида ариза бердим. Эрим мен билан гаплашишга уринди, унга хиёнатни ҳеч қачон кечирмаслигимни айтдим. Эримни уйидан фақат керакли нарсаларимни олдим қолганига қараб ҳам ўтирмай у уйга қайтиб…
📚Ҳаётимсан
Муаллиф: Шаҳноза Жураева
17-қисм
- Йўқ… манфаати бор деб ўйламаганман сира. Нафс деган хаёлга ҳам бормаганман.
- Нима учун?
- Ҳис-туйғуларингиз самимий бўлгани учун.
- Раҳмат…
- Лекин тентаксиз деб ўйлаганман,-кулди Заҳро.
- Тентак?
- Ҳа, ахир сизнинг менга бўлган туйғуларингиз тентакликдан бошқа нарса эмас.
- Сиз нима десангиз шу, Заҳро Султон!-кулиб қўйди Беҳруз ҳам. -Раҳмат сизга!-қўшиб қўйди яна.
- Нима учун?-сўради аёл бироз хайрон бўлиб.
- Ҳеч кимга айтмаган сирларингиз ва дардларингизни мен билан бўлишганингиз учун…
- Шунча йил бу гапларни қалбимда асраб жуда тўлиб кетибман шекилли... ҳам ҳозир юқорида ва бегона юртдамиз, дардларингиз ҳақида сўзлаганингизга мен ҳам бир тўкилай дедимда…
- Кимгадир тўкилишингиз керак эди албатта. Эшитганларим шу ерда қолади, бунисидан кўнглингиз тўқ бўлсин.
- Агар бундан ташвишланганимда сизга айтмасдим…
- Раҳмат…
Кейин тоғ-чанғи кўтаргичдаги носозликни тузатишди чоғи у ҳаракатланишда давом этди. Улар пастга тушишди ва меҳмонхонага етиб олишди. Хоналари ёнига боришгач Беҳруз:
- Бугунги ажратган вақтингиз учун раҳмат, носозлик учун узр сўрайман. Совқотмадингизми ишқилиб,-деб сўради Беҳруз.
- Бу сизнинг айбингиз эмас-ку, менга ёқди манзарани юқоридан томоша қилиш. Кейин бунда ҳам бир ҳикмат бор эди менимча, чунки бир тўкилдик,-деди табассум билан. -Совқотмадим, раҳмат менга ҳар доимгидек қайғуриб, илтифот кўрсатдингиз. Ўзингиз шамоллаб қолмасангиз бўлди.
- Мендан хавотир олманг, ҳаммаси яхши бўлади. Энди кириб дам олинг, кечки зиёфатга чиқишимиз керак. Ҳозир дам олмасангиз толиқиб қоласиз. Бешта кам еттида хонангиз эшигини тақиллатаман.
- Яхши.
- Яхши дам олинг.
- Сиз ҳам,-дея аёл хонасига кириб кетди.
Беҳруз ҳам хонага кирди. Ётиб бироз дам олди. Заҳронинг гаплари ҳақида ўйлади. Унга ишониб дардлашгани учун ич-ичидан жуда қувонди. Ахир бу ишонч дегани эди.
Ё Аллоҳим, уни фақат бахтли кўришимда менга ёрдам бер, ўзинг куч бер, шундай куч бергинки, у доимо бахтли яшаши учун дунёларга ҳам қарши тура олай!
Бу пайтда Заҳро ҳам бугунги кечган суҳбат ҳақида ўйларди. Беҳрузга ишонарди, шунинг учун ҳам унга қалбини очди. Беҳрузнинг ҳислари поклигига, туйғулари абадийлигига ва ўзини чин маънода севишига ишонарди, лекин бу пишадиган савдо эмаслигини яхши биларди. Шунинг учун ҳам Беҳрузга умид беришни истамасди, унинг азобланишини истамасди. У ҳақиқатдан ҳам яхши йигит, энг аввало мен ҳақимда қайғуради, рашк қилишини сезиб турсам ҳам унинг рашки қанақадир ёқимли. Чунки Беҳруз ишончсизликдан рашк қилмасди, шунчаки беғубор қизғанарди уни. Кинояларидаги жаҳл ҳам аёлга эмас, унинг атрофидаги “парвона”ларга эканлиги шундоққина сезилиб турарди.
Хуллас, бир сўз билан айтганда Беҳруз ҳар томонлама яхши ва ишонса бўладиган йигит эди. Лекин мен унинг бахтли бўлиши учун ҳам ўзимни четга олишим шарт! Ахир уни яхши кўраман-ку, демак унинг бахти учун ҳам буни унга сездирмаслигим керак. Агар у буни билиб қолса ҳеч қачон мендан кечмаслиги аниқ.
Эй, Худойим, ўтинаман, қалбимдан унинг севгисини ўзинг ол, унга буни сездириб қўймаслигим учун менга ирода бер. У ўз тенги билан бахтли бўлиши керак.
Шу хаёллар билан бироз кўзи илинди.
Соат олтида туриб, ўзига оро берди, ҳар эҳтимолга қарши олиб келган оқшом кўйлагини кийди. Беҳруз ҳам сочларини тузатди, қора ёқали кўйлагини кийиб, устидан қора виллурдан тикилган костюм-шимини кийди. Хуллас, иккиси ҳам ўзларига обдон оро беришгач,
Беҳруз айтилган пайтда Заҳронинг эшигини тақиллатди. Эшикни очган аёлдан Беҳруз нигоҳларини бир зум узолмай қолди.
- Жуда гўзалсиз…,-деди меҳр билан.
- Сизга ҳам гап йўқ, Беҳруз Шуҳратович,-деди Заҳро Асадовна табассум билан.
- Кетдикми?
- Кетдик. Сизга битта қора кўзойнак етишмаяпти холос. Шунда ҳақиқий тансоқчига ўхшаган бўлардингиз.
- Кўзойнаксиз ҳам сизни истаган шилқимдан ҳимоя қила оламан.
- Бунга заррачаям шубҳам йўқ.
- Ҳозир улар сизни кўриши билан типирчилаб қолишади, сизга бехаёларча хушомад қилишади ярамаслар! Ўша пайтда менга сабр тилаб турсангиз бўлди,-кулди Беҳруз ҳам.
- Мени шарманда қилмайсиз деган умиддаман.
- Асло! Буёғидан хотиржам бўлинг.

👍26
Кейин улар меҳмонхона ресторанига ташриф буюришди. Ресторан жуда шинам ва дабдали эди. Улар тўғри ҳамкорларни ёнига боришди ва Стеве Ҳаррисон билан Салоҳ Панаҳи ўринларидан туриб аёлга пешвоз чиқишди.
- Кечанинг энг гўзал хонимига хайрли кеч,-деди Салоҳ Панаҳи.
- Дунёнинг ягона ва бетакрор қироличасига хайрли кеч деяверинг,-деди Стеве Ҳаррисон.
- Оббо, бошланди! Нима Малайзияда адабиёт курслари бепул ўқитиладими?-деди Беҳруз ҳамкорларга соҳта кулиб аёлга юзланаркан.
- Нега ундай деяпсиз?-деди аёл ҳам Беҳрузга қараб.
- Булар хушомад қилишда бир биридан ўзаман деяпти!
- Марҳамат, ўтиринглар,-деди Стеве Ҳаррисон.
Улар ўтиришгач, таомга буюртма беришди.
- Турмуш ўртоғингиз жуда бахтли инсон экан, сиздек гўзал маликанинг соҳиби бўлиш ҳар қандай эркакнинг орзуси,-деди Стеве аёлга боқаркан.
Беҳруз аранг ўзини босиб турарди. Ҳозир аёлнинг эри йўқлигини билишса, Заҳронинг оёқларига йиқилишга ҳам тайёр бу ярамаслар! Яхши, демак, бугун мен таржимон эканман, маҳорат билан буни бажараман.
- Жаноб Ҳаррисон: Доим ёнингизда Беҳрузни олиб юринг, бўлмаса сиздек гўзал хонимни олиб қочиб кетишлари мумкин деяптилар,-деди аёлга.
- Наҳотки?! Ростдан ҳам шундай дедими ёки таржимани “текис”лаб қиляпсизми, Беҳруз жаноблари?
- Нега энди ундай ўйлаяпсиз, айнан таржима қилдим.
- Унда жаноб Ҳаррисонга марҳамат қилиб айтсангиз, доимо ёнимда сизни олиб юролмайман, буни сираям иложи йўқ. Чунки бир йилдан сўнг сиз компаниянгизда ишингизни давом эттирасиз. Таржима қилинг, сизга илҳақ қараб туришибди.
- Жаноб Ҳаррисон, хоним айтяптиларки, яқинда Беҳруз билан, яъни мен билан, турмуш қурмоқчимиз. У менинг орзуйимдаги қаҳрамоним, мени севади, мен учун ҳаммадан ҳам кўп қайғуради. Шунинг унга қалбим ва ҳаётимни бағишламоқчиман, деяптилар.
- Ўўў, ростданми, зўр-ку! Сиз жуда омадли инсон экансиз! Шундай хурлиқо аёлни кўнглини топа олибсиз, бу таҳсинга лойиқ, мистер Беҳруз!
Аёл ҳамкорларга табассум қилган ҳолда, оҳиста Беҳрузга яқинроқ шивирлади.
- Уларга нима дедингиз? Мен унча кўп гап гапирмадим-ку?
- Уларга мен билан турмуш қурмоқчилигингизни ва ҳеч ким сизни мендек сева олмаслигини айтдим, сизни номингиздан албатта.
- Ҳой, қачон шундай дедим, унақа гапларни айтмадим шекилли?
- Шундай демаганимда ҳозир сизга келганимиздан бери суқланиб ўтирган манави суллоҳлар елимдек ёпишиб олишарди! Сиздек аёлнинг кўнглига йўл топа олганим учун менга таҳсин айтишяпти,-деди ҳамкорларга ясама табассум қилди Беҳруз.
- Жуда сизга ёқиб тушган бўлса керак бу таҳсинлар, Беҳруз жаноблари?
- Ахир шахсий қўриқчингиз сифатида нафақат ўзингизни балки номингизни ҳам ҳимоя қилишим керак-ку, Заҳро Султон?
Бироздан сўнг Салоҳ Панаҳини иш билан чақириб қолишди, у узр сўради ва хайрлашиб кетди.
- Битта хирапашшадан қутилдик, иккинчисини ўзим даф қиламан шекилли.
- Беҳруз, бас қилсангиз-чи, ўзимни кулгидан зўрға ушлаб турибман гапларингиздан.
- Хоним, сизни рақсга таклиф қилмоқчи эдим, ўйлайманки бунга Беҳруз қаршилик қилмайди. Бир марта сиз билан рақсга тушсам армоним қолмасди,-деди Стеве Беҳрузга таржима учун қараркан.
- У нима деди?
- Ўтириб ўтириб бомба ташлади-ку бу!
- Беҳруз, у нима деди деяпман?
- Бир марта сиз билан рақс тушгиси келиб қолибди бемаҳалда! Бир марта сиз билан рақс тушсам бўлди, кейин Беҳрузнинг қўлларида ўлим топсам ҳам армоним йўқ деяпти,-деди Стевега қараб соҳта табассум билан.
- Жаноб, Ҳаррисон, таклиф учун раҳмат, лекин ҳеч ким билан рақс тушишни истамайман. Тўғри тушунасиз деган умиддаман. Беҳруз, таржима қилинг, илтимос.
- Жаноб, Ҳаррисон, биласизми, мен фақат севган инсоним билан рақс тушаман, у менинг қалбимни соҳиби. Шунинг учун ҳам мен билан фақат у рақсга тушишга хақли. Тўғри тушунасиз деган умиддаман, деяптилар хоним.
- Шунақами? Жуда афсусдаман, афсус лекин менга ҳали ҳеч ким йўқ демаганди. Сиз меҳмонсиз, бир марта таклифимни рад этмасангиз беҳад миннатдор бўлардим! Илтимос рад этмасангиз, мен ҳозир сиз учун энг чиройли куйни қўйишларини айтаман,-деди Стеве.

👍57❤2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Sardor Rahimxon - Balki bu sen uchun so’ngi kuningdir (Ramazon hadyasi) JUDA TAʼSIRLI
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2

👍4❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 БУГУН МАСЖИД КЎЗ-ЁШЛАРГА ТЎЛДИ Нуриддин хoжи домла
#MuslimunUz →
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#MuslimunUz →
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
🧕 Muslimalar kundaligi
📹 БУГУН МАСЖИД КЎЗ-ЁШЛАРГА ТЎЛДИ Нуриддин хoжи домла #MuslimunUz → ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ Яқинларга улашинг ❤️👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Bu eski video. Lekin silagayam ulashgim keldi ❤️
👍3
✨ 🌙Хайрли тун
қадрдонларим!🌙✨
✨🌙✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!
✨🌙✨ Тунингиз сокин бўлсин!
✨🌙✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин.
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
қадрдонларим!🌙✨
✨🌙✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!
✨🌙✨ Тунингиз сокин бўлсин!
✨🌙✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин.
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰2❤1👍1
#Ассалому_алайкум
Рўза тутаман деб сахарликка турганларга Аллоҳнинг Жаннати бўлсин
Сахарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати, барокоти ёғилсин🤲

👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🤲🌙 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌸✨
✨Рамазон ойининг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошланди.
✨Аллоҳ барчамизни гуноҳларимизни мағфират қилсин!
✨Барча ибодатларимизни қабул айласин!
✨Жаннатда ота-онамизга
тож кийдиришимизни насиб айласин!
🌙 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ, «МАҒФИРАТ ДАҲАСИ» МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✨Рамазон ойининг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошланди.
✨Аллоҳ барчамизни гуноҳларимизни мағфират қилсин!
✨Барча ибодатларимизни қабул айласин!
✨Жаннатда ота-онамизга
тож кийдиришимизни насиб айласин!
🌙 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ, «МАҒФИРАТ ДАҲАСИ» МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
🌸●
●
Наврўз – гўзаллик,
янгиланиш, табиатни
уйғониши ва янги ҳаётнинг
қадимий тимсоли бўлган
байрамдир.
Ҳаётнинг янгиланиш
тимсоли бўлган ушбу
баҳорий байрам
ҳаммамизга эзгулик,
бахт-саодат ва меҳр-
муҳаббат олиб келсин.
Ҳар бир хонадонда
Соғлиқ, Муҳаббат, Бахт,
Хурсандчилик ва Кулги
аримасин.
💐💐💐💐💐💐💐💐💐
Наврўз айёмингиз
муборак бўлсин!
🎋🎋🎋🎋🎋🎋🎋🎋🎋
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
●
Наврўз – гўзаллик,
янгиланиш, табиатни
уйғониши ва янги ҳаётнинг
қадимий тимсоли бўлган
байрамдир.
Ҳаётнинг янгиланиш
тимсоли бўлган ушбу
баҳорий байрам
ҳаммамизга эзгулик,
бахт-саодат ва меҳр-
муҳаббат олиб келсин.
Ҳар бир хонадонда
Соғлиқ, Муҳаббат, Бахт,
Хурсандчилик ва Кулги
аримасин.
💐💐💐💐💐💐💐💐💐
Наврўз айёмингиз
муборак бўлсин!
🎋🎋🎋🎋🎋🎋🎋🎋🎋
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Димоққа ялпизлар нафаси урар,
Юракда муаттар чечаклар кулар,
Бир сулув келинчак саломга келар
Остонага бош ур, азиз меҳмоним!
Наврўзинг муборак, Ўзбекистоним!
Кириб келган Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

👍2🔥1😢1