🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Беҳруз компанияга боргач, хонасига чиқди. Лекин ҳеч нарса қилгиси келмаётганди. Ҳеч нарса ёқмаётганди. Мусиқа қўйиб, креслога бошини суянтирди ва кўзларини юмди.

Бу пайтда Заҳро Беҳруздан хавотир олаётганди, унинг қалбидан нималар ўтаётганини яхши ҳис этиб турарди. Кейин секин хонадан чиқиб йўлакка назар ташлади, йўлакда ҳеч ким йўқлигини кўргач, оҳиста
Беҳрузнинг хонасига яқинлашди.

Секин эшикни очди, қараса Беҳруз мусиқа қўйиб, кўзларини юмганча креслода суяниб ўтирарди. Ҳаммаси жойида эканлигини билгач, енгил тин олди ва секин эшикни ёпиб ўз хонасига борди. Беҳруз бироз шу кўйи ўтиргач, ўрнидан туриб тўғри аёлнинг хонасига борди ва эшикни тақиллатиб ичкарига кирди.

- Мумкинми?

- Келинг,-деди Заҳро Беҳрузнинг мулзам аҳволидан бироз ўнғайсизланиб.

- Мен сизни севаман… жонимдан ҳам ортиқ севаман… сизни кўрганимда юрагим хапқириб кетади, табассумингизни кўрганимда бутун дунёни унутаман... эрталаб кўзларимни очишим билан хаёлимга келадиган илк хаёл Сиз… то кечаси ухлаб қолгунимга қадар ҳар лаҳза хаёлимдасиз… ўтирсам ҳам, турсам ҳам, юрсам ҳам фақат сиз ҳақингизда ўйлайман, бошимда бетиним Сиз деган хаёллар чарх ураверади… ҳар томонимда сизни қиёфангизни кўраман… ҳисларимни бошқара олмаяпман… қанчалар қалбим сизга талпинишини сўз билан ифодалаб беролмайман… сизни кўрган сари кўргим, гаплашган сари овозингизни эшитгим келаверади… доим ёнингизда бўлишни истайман… сизга тўйиб-тўйиб боқишни, кулгуларингизни кўриб сархуш бўлишни истайман… атрофингизда кимдир ўралашса рашкдан эсдан оғай дейман! Айниқса Зиёдни сизга ҳар боққан нигоҳидан ҳам қизғанаман сизни… сизга хушомад қилишини ҳечам кўргим йўқ… қалбимда ҳисларим олов бўлиб мени куйдиряпти…

- Беҳруз…-деди аёл бу гаплардан кўзларига йиғилган ёшларини базўр тўхтатиб тураркан.

- Илтимос ҳеч нарса деманг… биламан ҳозир бу мумкин эмас, бу тўғри эмас дейсиз… лекин мен сизни шундай севаман… мен бошқача севолмайман… мен сизни севишдан воз кечолмайман… мен сизни севмасдан яшолмайман, сизсиз яшолмайман… менга аҳамияти йўқ бу тўғрими нотўғрими, гуноҳми, жиноятми бу мени қизиқтирмайди! Ким нима деб ўйлайди, нима гапиради, қандай кўз билан қарайди менга буни мутлақо аҳамияти йўқ! Мен сизни севишни истайман, ҳеч қандай таъқиқларсиз, чегараларсиз… сизни ҳамиша севишни, ҳисларимни доим сизга айтишни истайман… ҳамиша ёнингизда бўлишни истайман… мен сиздан ҳеч нарса сўрамайман, кутмайман ҳам, ҳатто мени севинг дея сўрамайман ҳам фақат… фақат доим ёнингизда бўлишимга, сизга бахт беришимга, сизни асрашимга, фақат сизни севишимга имкон беришингизни сўрайман холос…

- Йўқ… буни иложи йўқ… мен сизни қийналишингизни истамайман, айниқса мен сабабли азоб чекишингизни истамайман… мен ҳисларингизни, самимий туйғуларингизни ҳурмат қиламан, қадрлайман… лекин сизга сиз кутган бахтни беролмайман… мен туфайли ота-онангиз ва яқинларингизга қарши боришингизни, мени деб улар билан ўртангизда совуқчилик бўлишини асло истамайман... қолаверса кейин ҳар хил маломат гапларни деб кўча-кўйда дилингизни хира қилишларини ҳам истамайман... мен туфайли бахтсиз бўлишингизни хоҳламайман… шунинг учун мени тўғри тушунинг илтимос… сиз жуда яхши инсонсиз, Беҳруз, ҳали ўз бахтингизни албатта учратасиз…

- Бўлди ортиқ давом эттирманг гапингизни илтимос… бу менга азоб беряпти… бундай гапларни сиздан эшитгим йўқ, асло эшитгим йўқ! Ҳар шунақа гапирганингизда, шунақа доим мени ўзингиздан узоқ қилишга ҳаракат қилганингизда, мени унут, бошқасини севиб қоласан деган гаплар билан ҳар сафар кўксимдан итарганингизда мен қай аҳволга тушишимни биласизми? Қанчалар азобланишимни, қалбим қанчалар оғришини, ўртанишини биласизми?
👍27🔥1
Дунёларим кўзимга қанчалар тор, зимистон кўринишини биласизми? Қанчалар ўлиб тирилишимни биласизми? Сиз учун керак бўлса дунёларга ҳам қарши туришга тайёрман! Сизнинг бахтингиз учун истаганча маломат гапларни ҳам кўтаришга сабрим етади ишонинг… қолаверса мени бошқаларнинг фикри қизиқтирмайди…

- Беҳруз, илтимос мени ҳам ўзингизни ҳам қийнаманг… бу ҳақида гаплашмайлик…

- Демак, мени рад этяпсиз… Лекин мен барибир сизни севишда давом этавераман! Мен сизни севишдан тўхтамайман токи… токи юрагим уришдан тўхтамас экан мен сизни севишдан асло тўхтамайман! Сизни севишдан ҳеч қачон воз кечмайман!

Беҳруз чиқиб кетди. Заҳро эса кўзларидан оқаётган ёшни артишга ҳам ҳафсала қилмасди.
Беҳруз яна хонасига кириб креслога суянди, ҳеч кимни кўришни ҳам эшитишни ҳам истамасди, шунинг учун эшикни ичкаридан қулфлаб, чироқни ўчирди.

Қулоғига мусиқа қўйиб, кўзларини юмди. Шу кўйи анча ўтирди. Иш тугашига ҳам саноқли дақиқалар қолганди, шу сабаб кўпчилик уйга кетди. Бу орада Заҳро ҳам ўтирган жойидан қимирламасди, ҳеч нарсага ҳоли йўқ эди гўё. Тинмай Беҳрузнинг ўша мулзам қиёфаси ва айтган гаплари ҳақида ўйларди. Шу орада хайдовчига ҳам жавоб бериб юборди. Зиёд хонасига кириб келганида ҳам Заҳро ҳалиям ўзига келмаганди.

- Заҳро кетмайсизми? Ахир соат еттидан ошди, ҳамма кетиб бўлган аллақачон, Собир акага ҳам жавоб бериб юборибсиз?

- Бироздан сўнг кетаман, сиз кетаверинг.

- Нима бўлди тинчликми? Кўринишингиз бир аҳвол, бирор гап бўлдими?

- Йўқ ҳеч гап бўлмади, ҳаммаси жойида.

- Хўш, ўйлаб кўрдингизми?

- Нимани?

- Турмуш қуришни айтяпман.

- Ўйлаб кўрдим ва бир қатъий қарорга келдим.

- Ростданми?

- Зиёд, мен сиз билан турмуш қуролмайман. Мендан умидвор бўлманг деявериб чарчадим. Қатъий қароримдан ҳеч қачон қайтмайман! Буни биласиз, шунинг учун вазиятни чигаллаштирманг!

- Нега? Нима учун ахир? Бирор арзирли сабаб келтиринг бўлмаса?

- Яхши сизга сабаб керакми? Жуда соз! Ундай бўлса билиб қўйинг, мен бошқа одамни яхши кўраман, шунинг учун иложи йўқ нарсадан умидвор бўлиб бекорга вақтингизни ҳам, умрингизни ҳам сарфламанг.

- Ўшами? Ўша олифта сизни бошингизни айлантириб қўйдими? Шундайми?

- Зиёд, ҳаддингиздан ошманг! Мен боши айланадиган ёш қизча эмасман сизга! Қолаверса уни кимлигини билишингиз шарт эмас! Бу менинг шахсий ҳаётим!

Зиёд Абдуллаевич индамасдан чиқиб кетди. Йўлакка чиққач, ҳали шунақами деди ичида. Демак, ўша олифта бошингни айлантириб олибдида. Йўқ, гўзалим, адашасан мен сендан умидвор бўлиб юрмайман. Энди буёғига кўнглингга қараб вақтимни ҳам беҳуда кетқизмайман, агар яхши йўл билан кўнмас экансан, демак мажбурлаб ўзимники қиламан сени! Сен мени ҳали билмайсан! Сен фақат меникисан, фақат меники! Машинага бориб доим машинасида олиб юрадиган хушдан кетқизувчи дорини дастрўмолига яхшилаб сепди ва секин бир четга олиб қўйди. Заҳронинг хонасига кўтарилди.

- Тинчликми, Зиёд, нимадир демоқчимисиз? Агар муҳим бўлмаса мен кетмоқчи эдим?

- Заҳро, мени кечиринг, ҳисларимга берилиб ҳаддимдан ошдим шекилли. Майли мен қарорингизни ҳурмат қиламан. Сизни шоширмайман, ҳозирча дўстлардек танишлигимиз ҳам мени қониқтиради.

- Тўғри тушунганингиздан хурсандман.

- Барибир кетаётган экансиз, юринг сизни уйингизгача олиб бориб қўяман. Кун ҳам кеч бўлди, ҳаво ҳам совуқ.

- Йўқ овора бўлманг, мен ўзим етиб оламан.

- Эътирозлар қабул қилинмайди, ҳеч бўлмаса шунга қаршилик қилманг. Қани кетдик юрақолинг.

- Хўп яхши.

Улар бинодан чиқишлари билан ортларидан Беҳруз ҳам тушди. Беҳрузнинг уларга кўзи тушиб бироз жойида туриб қолди. Заҳро ҳам уни аллақачон кетган деб ўйлаганди. Беҳруз ҳам фақат ўзим қолган бўлсам керак деб ўйлаганди.

- Беҳруз Шуҳратович, сиз кетмаганмидингиз? Ахир хонангизни чироқлари ўчиқ эди-ку?-деди Зиёд Абдуллаевич.

- Шунақами, билмасам чироқ ўчиқлигини сезмабман,-деди Заҳро Асадовнадан нигоҳларини узмай.

Заҳро Беҳрузнинг аҳволини кўриб юраги сиқилди, уни аввал бунақа тушкун ҳолда кўрмагани учун унинг бу маҳзун аҳволига сабабчи бўлган учун ўзини койиди. Беҳруз эса уларни бирга кўриб баттар чўкди.
👍18❤2🔥1
- Майли биз борайлик бўлмаса, сизга хайрли кеч,-деб Зиёд Абдуллаевич Заҳрога йўл кўрсатди ва машинасини эшигини очди.

-Ўтиринг марҳамат.

Заҳро Беҳрузга қараб қўйди ва машинага ўтирди. Беҳруз эса турган жойидан қимир этмади. Нигоҳларини эса бир зумга ҳам аёлдан узмасди.

Зиёд машинани хайдаб кетди. Беҳруз нималар бўлаётганини англайдиган аҳволда эмасди. Бир аҳволда машинасига ўтириб, газ берди. Уйга қандай кириб борганини ҳам англайдиган аҳволда эмасди. Лекин унинг мулзам аҳволини кўрган онаси:

- Беҳруз, болам, тузукмисан? Нима бўлди тинчликми?-деб сўради.

- Ассалому-алайкум, тинчлик, ойи тинчлик.

- Аҳволингни қарагин бу нима кўриниш?! Бирор жойинг безовта қиляптими, гапирсанг-чи одамни эзмасдан қаеринг оғрияпти?-хавотирдан куйиниб сўради онаси.

- Юрагим оғрияпти… жоним оғрияпти, ойи…

- Беҳруз, бу нима аҳвол, кўринишингдан худди бирор фалокат бўлибди деб ўйлайди одам,-деди отаси ҳам унга кўзи тушиб.

- Ойи, муздек сув беринг илтимос.

- Шу совуқдая?! Ундан кўра кел ўтир иссиқ чой қилиб бераман ҳозир, овқатинг ҳам тайёр.

- Овқатланмайман, чой ҳам керакмас, раҳмат,-деб стакан олди ва совуқ сувни тўлдириб ичди.

- Нима ичинг ёняптими, намунча?-деди отаси.

- Мен хонамга кетдим, чарчадим дам оламан.

- Беҳруз, овқат емасдан ётасанми болам?

- Егим йўқ.

- Қани буёққа ўтирчи,-деди отаси ўтиришга имо қилиб.

- Ада, фақат бугунмас, ҳозирмас илтимос. Ростданам чарчадим, кўнглимга ҳеч нарса сиғмаяпти.

- Сенга ўтир дедим. Нима кетмон чопдингми ё ер хайдадингми?

- Шунчаки чарчадим...

- Нима бўлди гапир?

- Кўнглингиздагидек иш бўлди! Ахир Заҳрога уйланаман деган гапимга тиш-тирноғингиз билан қарши эдингиз-ку, мана айнан сизлар истагандек бўлди. У бугун узил-кесил рад жавобини берди. Доим буни айтарди лекин қалбимда умид бор эди. Бугун эса ортиқ гапга ҳожат йўқ дегандай гапирди. Биласизми у нима деди? Мени деб ота-онангизга қарши боришингизни истамайман деди. Агар у ўзини ўйлаганида мен ҳақимда ўйлаб ҳам ўтирмасди. Лекин мен уни севишдан тўхтамайман, асло воз кечмайман!-деб хонасига чиқиб кетди.

- Беҳруз!-деди онаси ортидан.

- Қўй майли чақирма. Уни бироз ўз ҳолига қўяйлик. Шундоқ ҳам рад жавобини олган шекилли, кўзига ҳеч нарса кўринмаяпти.

- Ўтиб кетади, жудаям яхши бўптида рад этгани, ақлли аёл экан!

- Ўзинг вояга етқазган болангни билмайдигандек гапирасана? Ўтиб кетади деб ўзингни алдаяпсанми ё меними?

- Унда нима қил дейсиз, ўша аёлни олдига бориб боламга турмушга чиққин дейманми?-деб йиғлаб юборди Дилором опа.

- Бўлди қил, ҳали ҳеч нарса бўлаётгани йўқ-ку? Нима қиламиз, қўлимиздан нимаям келади ўғлинг фақат шу деб туриб олса?

- Келади нега келмайди?! Ё бизни десин ё ўшани!

- Ҳой, бу нима деганинг энди?!

- Розимасман… агар биздан кечиб ўшани танласа розимасман! Унақа ўғлим йўқ мени!

- Э бас қил, аҳмоқ хотин! Нимани ўйласанг гапираверасанми?! Сен нималар деяпсан ўзи ўзинг англаяпсанми? Оғзингдан чиқаётганини қулоғинг ҳам эшитсин!

- Ҳа, сизга барибирми, айтинг барибирми?! Дўст бор душман бор, ҳали қудаларимиз бор, маҳалла, қўни-қўшниларни пичинг гапларига бардошингиз етадими?! Қиз зотига қирон келгандай эр кўрган аёлга уйланадими, буни устига ўзидан саккиз ёш катта!

- Нима менга осон дейсанми?! Ошна-оғайнимни олдида менгаям ҳузур бағишламайди ҳар хил гаплар!

- Ундай бўлса эртагаёқ Беҳруз билан гаплашамиз, ё мен топган қизга уйлансин ёки мени унақа ўғлим йўқ!-деб Дилором опа кўзларида ёш билан юқорига, хонасига чиқиб кетди.

- Э Худойим, охирини хайрли қилгин ишқилиб…-дея эри ҳам юқорига чиқди.

Бу пайтда атроф қоп-қоронғи эди, Зиёд машинани четга олиб тўхтатди. Қўлига секин дори сепилган рўмолчани олди.

- Зиёд, бирон гап бўлдими? Нега тўхтадик?-сўради хайрон бўлиб Заҳро.

- Йўқ ҳаммаси жойида. Шунчаки сизга тикилиб қарагим келди, бирам гўзалсизки, шароб ичмасдан маст бўлади одам!-деди аёлга еб қўйгудек қараб.

- Бу нимаси? Бу қанақа сурбетлик бўлди?!

- Бу сурбетлик эмас, жоним… ўлдиради чиройингиз!

- Етар бас! Буёғига ўзим етиб оламан!-деб машинадан тушмоқчи эди ҳамки, Зиёд аёлни қўлидан ушлаб ўзига қаратди ва рўмолчани уни оғиз-бурнига босди.
👍21❤1
Заҳро қаршилик кўрсатишга уринган бўлсада, дори ўз таъсирини кўрсатиб, Заҳро хушини йўқотди

- Ана шундай, гўзалим, ўз ихтиёринг билан меники бўлмас экансан, мажбурлаб ўзимники қиламан! Қани энди кетдик, бизни олдинда жудаям ёқимли кечалар кутмоқда!-деб машинага газ берди.

У машинани тоғдаги дачасига қараб хайдади. Шуниси бехавотирроқ эди, ҳам одамлар йўқ, ҳам кўздан нари. Шу хаёллар билан икки соатлар чамаси у дачага етиб борди.

Аёлни ичкарига олиб кирди ва юқори қаватга олиб чиқиб ётоққа ётқизди. Оёқ кийими ва палтосини ечиб олиб қўйди. Машинадан арқон олиб келди, ичкари совуқ бўлгани учун камин ёқди. Арқон билан аёлнинг қўлларини боғлади ва стулга ўтқизиб қўйди. Кейин уни хушига келтириш учун бурнига ўткир ҳидли бир нарсани тутди. Заҳро хушига келди ва атрофга қаради. У нималар бўлаётганини ҳали тўлиқ англаб етмаганди. Бирдан миясига Зиёдни бурнига нимадир билан босиб хушдан кетқизганлиги келди.

- Уйғондингми, гўзалим?

- Қаердамиз? Менга нима қилдинг?

- Ўз хоҳишинг келмасдинг барибир бу ерга, шунинг учун ўзим олиб келдим.

- Демак, алдабсанда?! Мени алдаб, хийла ишлатиб бу ерга олиб келдинг! Мақсадинг нима ўзи?!

- Биласанми асабийлашганингда янаям ёқиб кетасан!-деб қўли билан юзларини силамоқчи эди Заҳро қаршилик қилди.

- Менга қўлингни теккизма!

- Афсуски буни иложи йўқ, жоним!

- Жоним дема менга, ярамас!

- Йўқ, бунақаси кетмайди, гўзалим, ахир ширин кечаларимиз олдидан бир-биримизга бунақа совуқ гапларни айтиш яхшимас.

- Қанақа ширин кечалар?! Сен нималар деб алжираяпсан?! Қўлимни еч!

- Хўш, ечмасам нима бўлади?

- Зиёд, эсингизни йиғинг, сизни ишингиз жиноят! Одам уғирладингиз ахир! Агар ҳозир яхшиликча қўйиб юборсангиз орамиз очиқ бўлади, ҳеч қаерга арз қилмайман.

Зиёд кулди.

- Сенингча, аҳмоққа ўхшайманми? Сени бу ерга олиб келиш учун чакана овора бўлдимми?! Ўз хоҳишинг билан кўнарсан дея беш йил оғзингга қарадим!

- Сенга кутгин демаганман! Умид ҳам бермаганман ҳеч қачон!

- Сен нима қилдинг? Кечагина келган олифтага ўзингни бағишладинг!

- Нималар деяпсан, ифлос?!

- Нима мени ҳеч нарсани билмайди деб ўйлаганмидинг?! Малайзияда ишингиз икки кунда ҳал бўлганди, лекин сизлар яна бир кун ўша ерда қолгансизлар! Ҳеч нарсани билмайди деб ўйлаганмидинг?! Мен ҳаммасини суриштириб билдим! Мен ҳар босган қадамингни биламан!

- Сен кимсанки, мен сендан ниманидир яширсам ё ҳисоб берсам?! Қолган бўлсам сенга нима?! Нима сени шахсий мулкингманми ё хотинингманми?!

- Хўш, яна бир кун меҳмонхонада нима қилдинглар? Кечаси юлдуз санамагандирсизлар хойнахой?

- Сен нимага шаъма қиляпсан?

- Нима демоқчилигимни жуда яхши тушуниб турибсан! Хўш, шунча йил ҳеч кимни ўзингга яқин йўлатмадинг, лекин кеча пайдо бўлиб қолган олифта билан бутун бошли бир кунингни ўтқизгансан, унга ўзингни бағишлагансан! Қани айт нима топдинг унда?! Кўнглингни шунчалар зўр овладими?! Мазза қилдингми?! Шунча йиллик ҳуморингни бир кунда босиб қўйдими?!-бақириб қўлидаги фужерни деворга қараб отди Зиёд.

- Бас қил! Овозингни ўчир! Сен нималар деяпсан?! Мен у билан бирга бўлганим йўқ!

- Унда у билан бир кун меҳмонхонада нима қилдинг?!

- Сен ва сенга ўхшаган маразлар фақат нафсини қондириш пайида бўлади! Лекин ҳамма ҳам сенга ўхшаган ҳайвон эмас!

- Демак у Мажнун дегин, ростданам сени севишига ишонасанми?!-кулди Зиёд.

- Ҳа ишонаман! Унга бутунлай ишонаман тушундингми?! Агар у билан бир хонада бир ётоқда қолишга тўғри келиб қолса ҳам менинг ижозатимсиз менга ҳатто бармоғини учини теккизмаслигига ишонаман! Ўзидан ҳам мени устун қўйишига ишонаман! Мен истамасам ҳатто кўзларимга тик қарамаслигига ишонаман! Шунинг учун уни ҳурмат қиламан, яхши кўраман!

- Ўўў, Заҳро Асадовна! Жуда бошингизни айлантириб қўйибди-ку бу олифта! Демак, унга шунчалар ишонасан а? Қизиқ, у сени мен билан эканлигингни билгач сени севишда давом этармикин, сенга ишонармикин?

- Мен сен билан эмасман!

- Лекин мен билан бўласан, асалим! Бу ердан сени ҳеч ким олиб кетолмайди, бу ердалигимиз ҳеч кимни хаёлига келмайди! Сен энди меники бўласан!

- Ўлсам ўламанки, лекин сен иблисни ўзимга яқин йўлатмайман! Ҳеч қачон!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍49❤5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ҲАЙРЛИ ТУН🌸✨
АЗИЗЛАР!🌸✨

✨Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайгу
✨Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйгу.
✨Агар кипригингиз силаса уйқу
✨Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!

✨Аллохга омонатсизлар!


🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 17- КУНИ МУБОРАК!!!

🍃🌸АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🌸🍃

🌙•🌹•🌸 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌙•🌹•🌸 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌙•🌹•🌸 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌙•🌹•🌸 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌙•🌹•🌸 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌙•🌹•🌸 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌙•🌹•🌸 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌙•🌹•🌸 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙АЗИЗЛАРИМ РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК! 🕋🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Аёлларнинг ичидаги гаплари:

Семириб, озиш учун минг бир усулларни қўллаб, олдингизда хижолат тортиб турганимда "Бунча семириб кетдинг-э-э-э” демасдан, “Менга қандай бўлсанг, шундай ёқасан, бўғирсоқ" деб айтинг, майлими?😊

“Хотин”, "Ў", "Эй", "Хей", "Фишт" деб чақирманг. “Эркатойим”, “кичкинтойим”, “мойчечагим”, “маликам” деб исмимни айта қолинг, майлими?😘

Касал бўлганимда "Касалдан бошинг чиқмайди" деб иддао қилманг. “Шу дориларни ичиб ол”, “Аллоҳим суйган бандаларига дард беради" “кўрмагандай бўлиб кетасан” деб гапларингиз билан тузатиб юборинг, майлими?😌

Хато қилиб қўйсам, жахлингизни чиқарсам, уриб, сўкиб сочларимдан судраманг. Яхши гаплар билан тушунтириб, "Ўзинг ақллисан-ку, онашим" денг, майлими?🥰

Менга "Сочинг узун, ақлинг калта" деманг. “Ўқи, излан, ривожлан. Олдимда олима аёл туришини хоҳлайман” дея менга бир уй китоблар олиб келиб беринг“, майлими?

Йиғласам, "Асабимини бузма увуллаб" деманг. "Йиғламагин, ягонам, ҳар бир тўккан кўз ёшинг учун Аллоҳдан сўраламан" денг, майлими?🙂

Мени Аллох учун, қарилигимда ҳам, бетоблигимда ҳам, чиройим кетганида хам севинг, майлими?...
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tutorial
✨Tez va oson sharf bog'lashning qulay uslublardan biri 🧕🏻🤍
Albatta sinab ko'ring!🕊

Yoqsa reaksiya qoldiring🫶🏻


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фенчоза Салат

🔥Керакли Масалиқллар
300гр лаҳм мол гўшт
Булғор қалампири қизил яшил сариқ (хохишга кўра)
2-3та Помидор
2-3та Бодрин
1 та боғ кашнич
1 та боғ укроп
4-5 ош.қ соя
Фунчуза 1 та почка
200гр сабзи салати
250гр Ёғ
Тайёрланиши:
Ёғни қиздирамиз гўштни ўрта оловда соя туз солиб видеода кўрсатилгандек қилиб пишириб оламиз пиёз болгарскийларни солиб приправаларни солиб яхшиллаб қовурамиз
Фунчозани устига қайнаган сув солиб 10дақиқа димлаб кўйамиз ва 10дақиқадан сўнг муздек сувдан чайиб ташлаймиз
Қовурилган массани хаммасини бирга укроп кашничлани бирга солиб яхшилаб аралаштирамиз
Безатиш хохишга кўра 😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

22-қисм

- Қизиқ, қандай? Ахир сен мени қўлимдасан, менинг ихтиёримдасан.Мен бу кунни қанча кутганимни биласанми? Сен мени қандайлигимни энди биласан!-совуқ илжайди Зиёд.

- Ўлдираман! Агар менга тегсанг қасам ичаманки, сениям ўзимниям ўлдираман!

- Қайсарлик қилишинг менга ёқяпти! Янаям жонимга қутқу соляпти, гўзалим!

- Бас қил! Иблис!

- Буни эркалаш деб қабул қиламан. Лекин мен сени бошқача эркалайман, шундай эркалайманки, бутун вужудинг ёнади, ахир нозиккина вужудинг шунча йилдан бери эҳтирос тафтини туймаган. Мен сени ишқингда жинни бўлай деяпман, ёняпман биласанми ёняпман!-дея Зиёд унга шахвоний ҳирс билан қаради. -Балки сенга шу йўл билан ёқиб қоларман ким билади!

- Яқинлашма!

- Қўрқма, ҳозир қўлингни ечаман, лекин жиннилик қилма! Бу ердан қочиб кетолмайсан, эшик қулф, атрофда жарлик бор. Шунинг учун ақлингни йиғиб ол ва айтганимни қил,-деб Зиёд уни қўлини бўшатди.

- Энди мана бу устингдагиларни ечиб қўямиз, сени гўзаллигингни яшириб турибди булар,-дея аёлнинг устидаги кофтани ечаман деганди Заҳро бир итариб эшик томонга югурмоқчи бўлганди лекин Зиёд уни қўлидан тутиб қолди. Жаҳл билан аёлнинг кофтасини йиртиб ташлади.

- Сенга айтгандим-ку жиннилик қилма деб! Мени эсдан оғдирма!-бақирди Зиёд.
Заҳро қўллари билан сийналарини беркитди.

- Илтимос мени қўйвор, нима истасанг бераман, қанча десанг ҳаммасини оласан, фақат менга тегма,-деб хўрлиги келиб кўзларидан дувиллаб ёш оқарди Заҳронинг.

- Истаганим сенсан! Фақат сен! Воҳ, воҳ бунчалар нафис бўлмаса бу бадан, бу сийналар! Кайф қилиш учун шаробнинг ҳам кераги йўқ, меникисан, ҳаммаси меники бўлади!-деди Зиёд аёлга ҳирс билан боқиб.

Шу пайт Заҳронинг телефонига смс келди. Зиёдни асаби ўйнади.

- Шу маҳалда кимдан келди экан смс?-деб Заҳрони қўлини боғлаб яна стулга ўтқизиб қўйди.

Телефонни топди ва қараса хабар Беҳруздан экан.

- Олифтанг смс юборибди! Топган пайтини қара! Биласанми нима дебди? Зиёдни танладингизми дебди, ахир уни севмайсиз-ку гаплашиб олайлик дебди. Ярамас! Биласанми нима деб ёзаман? Мени унутинг ва тинч қўйинг. Мен Зиёдни танладим ва ҳозир у билан биргаман, тенг тенги билан, бахтли бўлинг, деб ёзаман.

- Йўқ ундай ёзма! Хаққинг йўқ!

- Афсус шундай деб жўнатиб бўлдим,-кулди Зиёд.

- Иблис! Ярамас!

Беҳруз смсни ўқиб ток ургандек сапчиб ўрнидан турди. Бўлиши мумкин эмас! Йўқ! Йўқ! Йўқ! Ахир нима учун? Нима гуноҳим учун? Смсни қайта ўқиди.

- Шошма, бу смсни Заҳро ёзмаган,- деди қайта-қайта ўқиб.
У ҳеч қачон бундай деб ёзмаган бўларди, ҳаттоки у билан бирга бўлса ҳам ҳеч қачон ким биландир биргаман деб ёзмаган бўларди. Бу ерда бошқа гап бор, нимадир бор, ўйларди Беҳруз. Кўнглим сезиб турибди буни Заҳро ёзмаган. Йўқ ишонмайман, ишонмайман! Заҳро бунақа ёзмасди, у бу даражада қаҳриқаттиқлик қилолмайди. Кейин Заҳрога қўнғироқ қилди.

- Қара, ишонмасдан қўнғироқ қиляпти,-деди Зиёд Заҳрога қараб.

- Нима? Беҳрузми?

- Жавоб берамиз албатта, фақат сени ҳозир,-дея Заҳрони оғзини рўмол билан боғлаб қўйди.

Беҳруз эса устма-уст қўнғироқ қиларди.

- Алло, эшитаман,-деди Зиёд телефонни кўтариб.

- Сиз?!-деди Беҳруз Зиёд жавоб беришини кутмагани учун.

- Ҳа, мен. Кутмаганмидингиз?

Ахир сизга Заҳро тушунарли қилиб ёзиб юборди-ку? У мени танлади, ҳозир биргамиз.
Заҳро тинмай гапиришга уринарди, қўлларини бўшатишга ҳаракат қиларди, аммо афсуски буни иложи йўқ эди.

- Заҳро қани, нега ўзи жавоб бермади?

- Менга қара, сенга ҳисоб бермайди у тушундингми? Мени танлагани ёқмадими?! Ё ҳозир мен билан бирга эканлигини кўтаролмаяпсанми?! Устма-уст қилаверганингдан кўтариб жавоб беришга мажбур бўлдим, Заҳро ҳозир ювиниш хонасида, душ қабул қиляпти, шунинг учун сенга жавоб беролмайди.

Беҳруз шу гапдан кейин ортиқ чидаб эшитиб туролмади, телефонни ўчирди.

- Ярамас! Аблах!-деб бошини ушлади Беҳруз.
👍27
Хаммасини тушунишга уриниб кўрди. Йўқ бўлиши мумкин эмас! Бундай бўлиши мумкин эмас! Бу ерда нимадир бор, нимадир бўляпти! Кўнглим жуда ғаш, нотинч. Наҳотки Заҳро ҳозир у билан бирга бўлса, наҳотки?! Беҳруз ўзини қўярга жой тополмасди, хонани у бошидан бу бошига юра бошлади. Лекин хона торлик қилиб ҳовлига чиқди. Совуқ ҳаво ҳам ховурини босмаётганди, бошида тинмай Зиёднинг айтганлари айланарди.

Ўзига сиғмади ва уйга кириб кийимларини ўзгартирди. Телефонини олиб машинага ўтирди. Тўғри Заҳронинг уйига борди. Эшикни тақиллатди, тақиллатди ҳеч ким очмади. Қўшниси чиқиб, у бугун уйга келмаганини айтди.

- Агар уйга келмайдиган бўлса доим менга айтиб қўярди, лекин сал олдин овқат олиб чиққандим эшикни очмади, уй телефонини ҳам олмади. Қўл телефони ўчирилган. Ўзим ҳам сал хавотир олаётгандим,-деди кампир.

- Шунақа денг? Мободо бирор қариндоши ё дугонасикида қолган бўлиши мумкинми?

- Йўқ, Заҳро ҳеч қачон ундай қилмасди, қолаверса қариндошлари бу ерда эмас, бу ҳақида билмайман. Лекин шундай бўлган тақдирда ҳам албатта айтиб қўярди менга.

- Яхши, сиз хавотир олманг. Мен топиб албатта сизга хабар бераман,-дея шошиб чиқиб кетди Беҳруз.

Тўғри компанияга борди. Қоровулга катта мажлисга тайёрланишим керак, шахсан раҳбарнинг ўзлари тайинлаганлар деб хонасига чиқди ва ходимлар бўлимининг хонасини калитини ҳам олди. Очиб ичкарига кирди.

Э Худо, қаердан топдим энди деб турганда кўзи бир файлга тушди. Бу ходимлар ҳақидаги маълумотлар файл-папкаси эди. Худога шукур дея, ундан Зиёднинг уй манзилини топди.

Шошиб ўша манзил томон борди. Эшикни тақиллатиб, тақиллатиб бузиб юборай деди. Ичкарида ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, яна машинага ўтирди. Қаердасиз, Заҳро, қаердасиз…

Бу пайтда Заҳро ҳам
-Ишонманг... Унинг гапларига ишонманг, Беҳруз,- дея қайтарарди…

- Чидолмади ошиғинг, телефонини отиб синдирган бўлса ҳам ажабланмайман!-кулди Зиёд.

- Худо жазойингни берсин сени!

- Жазойимни бериши учун шунга лойиқ иш қилишим керак, жонгинам!

- Нима қилмоқчисан?!

- Олдин бундай қиламиз, сен мана бунга имзо қўясан,-деб қоғоз билан ручка келтирди Зиёд.

- Бу нима?

- Бу бир ҳафта ишга чиқмаслигинг ва дам олишинг ҳақида ариза. Эртага эрталабдан буни компанияга олиб бораман. Чунки бирдан йўқолиб қолсанг шубҳаланишади. Шунинг учун бироз расмиятчиликни тўғирлаб қўймасам бўлмайди. Сен эса бир ҳафта шу ерда мен билан бўласан! Ишларимиз жойида, яхши кетяпти. Қолаверса, ошиғинг бор-ку, ўзи қараб туради. Кейин менга турмушга чиқасан. Биз жуда бахтли бўламиз ишонавер. Бир ҳафта менга ва менинг тафтимга анча кўникиб қоладан. Балки ўрганиб ҳам қоларсан ким билади,-совуқ кулди Зиёд.

- Нима?! Турмуш қурамиз?! Ҳеч қачон! Нима касалмисан?!

- Унчалик эмас! Лекин сени шундан бошқа иложинг йўқ. Мен сени ҳозир шу гўзал кўринишингда суратга оламан,-деб бир-икки расмга олди.

- Бас қил нима қилмоқчисан?!

- Ё ҳозир бир ҳафта дам олмоқчи бўлиб шу қоғозга қўл қўясан ё расмингни ошиғингга юбораман. Бир йўла ақлдан озиб қўя қолади.

- Йўқ ундай қилолмайсан! Хаққинг йўқ!

- Қила оламан, жудаям қиламанда! Қўл қўясанми, асалим?-деб Зиёд Заҳронинг қўлига ручкани тутди.

- Сен ақлдан озибсан! Телбасан сен!-дея қўл қўйиб берди Заҳро.

- Қойил! Мана бу бошқа гап! Уни шунчалар яхши кўрасанми? Унга жонинг ачиганидан азобланмасин дея ўзингни қурбон қилишгаям тайёрмисан?

- Фақат Беҳруз учун қўл қўйдим, уни азобланишини истамайман.

- Воҳ қандай жонкуярлик! Уни шу аҳволингда мен билан эканлигингни кўришини шунчалар истамайсанми, сени севмай қўйишидан қўрқасанми?

- Буёғи сени қизиқтирмасин! Агар расмни Беҳрузга кўрсатсанг, билиб қўй, бундан қаттиқ афсусланасан!

- Хавотир олма, айтганимни қилсанг, ошиғинг буларни кўрмайди.

- Хўш, энди қучоғимда ёнишга тайёрмисан?-илжайди Зиёд.
👍24
- Яқинлашма менга!

- Секин, секин, жоним,-дея Заҳронинг қулоқларига шивирлади, қўллари билан юзларини силади.

Лаблари билан баданидан ўпмоқчи бўлганида Заҳро жон-жаҳди билан типирчилаб уни силтаб ташлашга уринди.

- Қоч, тегма! Йўқол! Ўлдираман!

- Типирчилашинг менга ҳузур бағишлаяпти, шунақаям офатижонсанки, чиройинг билан ўлдирасан,-дея Зиёд унинг елкалариби ҳузур билан силашда давом этди.

- Ифлос! Қўлингни ол мендан! Тегма! Ҳали ҳаммаси учун жавоб берасан!

- Бўлди асабийлашма, бугун шундоғам сенга тегмайман. Беш йилдан бери шу кечани, сени висолингни интизор кутаман. Осонгина эришиб қўя қолсам ҳузурли бўлмайди. Шунинг учун бугун сен шу ерда қоласан, шу аҳволда сени ёлғиз қолдираман.Каминни ўчириб қўяман, совуқ ва қоп-қоронғу хонада ўзинг қолсанг, балки эртага ўзинг исиниб олиш учун қучоғимга отиларсан а?-кулди Зиёд ва каминни ўчирди. -Оғзингни ҳам ёпиб қўяман, бақириб толиқиб қоласан бўлмаса. Мен эса компанияга бориб аризани бераман ва бир ҳафта сен билан шу ерда лаззатланаман! Еб-ичиш учун ҳам нарсалар олиб келаман. Ҳа, дарвоқе, юр балки ювиниш хонасига кирмоқчидирсан, қани қўлларингни бўшатамиз.

Зиёд уни ювиниш хонасига олиб борди ва :

- Қарашворайми,-деб совуқ тиржайди.

- Ўзим эплайман-деб Заҳро ичкарига кирди.

- Қара менга яна ўйин кўрсатаман деб овора бўлма, қўлимда расмларинг бор биласана?

- Ҳаммаям сенга ўхшаган ўйинпараст касалмас!-дея Заҳро бироздан сўнг хонадан чиқди.

- Жуда соз, жуда ақлли аёлсанда, гўзалим! Балки ҳеч қаёққа кетмаслигимни истаб қолгандирсан, ақлли бўлиб мен билан бирга ҳузурланасанми, қучоғингда қолайми?

- Ўлсам ўламанки, асло сен билан бирга бўлмайман! Асло! Ундан кўра ўлдириб қўяқол!

Зиёд асабийлашган ҳолда Заҳрони оёқ қўлини яхшилаб боғлади, оғзини ҳам ёпиб қўйди. Чироқларни ўчирди, каминни ҳам ўчирди. Соат ҳам кечаси иккилар бўлиб қолганди. Машинасига ўтириб кетди.

Беҳруз нима қилишга хайрон эди. Нимагадир Зиёднинг гапларига ишонгиси келмаётганди. Чунки у Заҳрони жуда яхши биларди, у ҳиссиётларини кўз-кўз қиладиган ва очиқ ошкор қиладиган аёл эмас. Ким биландир бирга эканлигини икки дунё бир бўлса ҳам асло кимгадир ёзмаган бўларди, айниқса менга. Қаердан топаман, қаердан излайман. Шу пайт миясига телефон деган фикр келди. Ҳа, нега олдинроқ хаёлимга келмади экан, ахир система орқали кординатани аниқлаш мумкин. Кейин телефон алоқа операторлигида ишлайдиган бир дўстига қўнғироқ қилди. Соат эрталаб 7 дан ошганди.

- Алло, эшитаман Беҳруз тинчликми, оғайни? Эрталабдан қўнғироқ қиляпсан?

- Салом узр, Дониёр, безовта қилишга мажбур бўлдим, оғайни. Агар шошилинч бўлмаса бунча эрта безовта қилмасдим.

- Тинчликми бирор гап бўлдими?

- Ёрдаминг керак, бу жуда муҳим. Бир манзилни аниқлаш керак, кеча оқшом телефонимдан бир рақам билан гаплашдим. Қисқа суҳбат бўлди лекин менимча рақамни ўзи етса керак. Шу рақам мен билан қаердан гаплашганини аниқлаш керак.

- Тинчликми муаммо борми?

- Ҳа бу жуда шахсий, ўртоқ, топа оламизми манзилни?

- Амалласа бўлади менимча, фақат бу узоқроқ вақт талаб қилади.

- Қанча вақт кетади?

- Билмадим аниқ айтолмайман-у лекин 5-6 соат кетса керак.

- Унгача ақлдан озмасам бўлди, янаям тезлаштиришни иложи йўқми?

- Сен офисга келгин ҳозир мен ҳам етиб бораман, гаплашиб оламиз.

- Хўп яхши ҳозир етиб бораман.

Беҳруз ярим соатда офисда бўлди. Дониёр ҳам келган экан, саломлашишгач мақсадга кўчди.

- Ишқилиб ҳаммаси жойидами, Беҳруз?

- Сен хавотир олма бу жуда шахсий масала, лекин ўша манзилни топишимиз шарт. Топмасак бўлмайди, Дони.

- Яхши сендан маълумотларни ёзиб олдим. Мендан хабар кут, аниқлашим билан қўнғироқ қиламан.

- Қанча вақт олади бу?

- Икки соатча кутиб тура оласанми, сен учун бутун системани алғов-далғов қиламан ҳозир. Узоғи икки соат.

- Раҳмат, ўртоқ. Майли мен компанияга кетяпман, телефонингни кутаман.

- Яхши хабарлашамиз.

Беҳруз компанияга боришдан олдин уйга борди, кийимларини ўзгартирди ва ота-онасига бир-икки кун бўлмаслиги мумкинлигини, иш юзасидан Самарқандга кетаётганини айтди.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍55🔥1
🌸 Bahorgi fasonlar

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#Рамазон_тақвими
17-кун. 27-март

📍 Тошкент вақти билан

✅Саҳарлик / 4:55

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

✅Ифторлик / 18:45

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладилар”, деганлар (Табароний, Ибн Ҳиббон ривояти).


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
📝БИР КУРИШДАЁК ХУЛОСА ЧИКАРМАНГ...
(вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Келинг сизларга яна бир янги хикоямни такдим этаман...мархамат!!!
Бир куни кечрокда ишдан уйга кайтаётиб автобусга чикдим. Мен чикганимда автобусда буш жойнинг узи йук эди. Шу сабабли ойна томонда тик турган холда йуловчиларни кузатганча кетиб борардим. Озрок юргач кейинги бекатда автобус тухтади ва хомиладор бир аёл ёнида тахминан беш- олти ёшли угилчаси билан чикди. Беш минутларча тик турган холда унга жой бермаганлардан норози булди чоги, утирган бир йигитни олдига якинлашди. Унинг кулогида наушник булиб мусика эшитиб, автобус деразасидан шахарни кечки махалдаги чиройига томоша килиб борарди. Уша аёл утирган йигитни елкасидан секин туртди. Йигит бу туркидан хайрон булиб унга каради.
-- Хой йигит, сен уялмайсанми? Мен хомидадор холимда тик турибман яна ёнимда угилчам хам бор. Сен эса урнингдан туриб менга жой берай хам демайсан! Кулокларингни наушник билан ёпиб олиб...канака тарбия бу?- деди хомиладор аёл.
Шунда унинг ёнида утирган аёл унинг гапларига кушилди:
-- Эх бу ёшлар...Утириб олганиничи. Соглом, ёш булсанг, хомиладор аёл яна угилчаси билан тик турса, уят...- деди.
Орадан икки дакика утгач уша утирган йигитга деярли бутун автобусдаги йуловчилар гап билан ташланишди. Мен эса бир томондан улар тараф булсам, иккинчи тарафдан нега жой бермаганини сабаби бордир дея хайрон холда жимгина кузатишда давом этдим. Узига томон айтилаётган салбий фикрлардан таъсирланган йигит охири сабри чидамади шекилли:
-- Хуп яхши, мен хозир урнимдан тураман. Факат мени жойимга узини мени шанимга айтган сузларидан уялмаган одам утирсин.- деди.
Уша йигитнинг сузларидан барча норози булиб, яна хакоратлай бошлашди. Мен эса нега унака деб айтаётганидан хайрон колиб, унинг кейинги гапларини эшитиш учун диккат билан кузатиб турдим.
Бир пайт уша йигит, утирган жойида эгилиб стул тагидан ниманидир олишни бошлади. Таажжуб...бошида биринчисини кейин эса иккинчи кул таёкни олди. Уша йигит кул таёгига суяниб урнидан турди ва иккинчи кул таёкка суянган холда тик турарди. Бу ходисани курганимдан сунг унга рахмим келиб нега боя унака деганини энди тушуна бошладим. Чунки у ногирон эди.Шунда кизикиб автобусдаги бошка йуловчиларга, айникса унга салбий фикр билдирган йуловчиларга карадим. Улар хам бу кутилмаган манзарадан лол колган холда туришарди. Хеч кимни хаёлига бунака фикр келмаганди хам. Купчилиги хаттоки айтган сузларидан уялиб колганликлари хам сезилиб турарди. Тик оёкда турган ва жахлланиб йигитга гапирган хомиладор аёлга, олдинрок нимага уша йигитни ахволига эътибор бермагани энди етиб борганди.
Бутун автобусдаги йуловчилар охирги бекатгача жим холда кетишди. Йигит хам канчалик кийналмасин култик таёкда тик холда кетарди. Кизиги уша бушатиб берган жойига узи хам бошка биров хам утиришмади. Бу уша култик таёкда кетаётган ногирон йигитга куч багишларди.
Мен уша вокеадан сунг гувохи булдимки, кадимда айтилган яъни ※ ИНСОНГА БИР КУРИШДАЁК БАХО БЕРМА※ деб бекорга айтилмаган экан. Хулоса чикаришда хеч качон шошилманг. Сабрли ва эътиборли булайлик, зеро бу эьтиборсизлигимиз сабаб кимнидир кунглини огритиб куйишимиз мумкин. Аллох барчамизни уз панохида асрасин. Ёзиш биздан ибрат олиш эса сизларга хавола...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20❤1👏1
• Saharlik uchun shirin uyqusidan kechib, uygʻonganlarga Allohning salomi boʻlsin!
• Tutgan roʻzalarining ajrini yozib, farishtalar adogʻiga yetolmasin!
• Roʻzalari vujudlariga darmon, qalblariga halovat, oxiratlariga zeb boʻlsin!
• Alloh sabr bersin, kuch-quvvat bersin! Amin🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Қўлим очиб дуога
Тиладим яхши тилак
Азизим, биродарим
Бу янги кун муборак!

Аллоҳ таолонинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуоси
Қуръоннинг нури
Кун давомида сиз билан бирга бўлсин!

Рўза тутаман деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Яхши ниятларла бошланган кунингизни, Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!

☀️ХАЙРЛИ ТОНГ

Пайшанба тонги хайрли бўлсин

Кадрли инсонларга юборинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4