🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Унда кириб дам олинг, меҳмонхонага керакли нарсаларни олиб бориб қўйдим. Чарчадингиз сиз ҳам.

- Ҳа бугун оғир кун бўлди ростданам. Майли яхши дам олинг.

- Беҳруз…

- Эшитаман?

- Раҳмат сизга…

- За что?

- За всё… за любовь… за заботу… за внимание…

- Да не за что и всегда пожалуйста… ведь я люблю Вас...

Заҳро индамасдан ўз хонасига кириб кетди. Беҳруз ҳам меҳмонхонага кириб диванга чўзилди. Иккиси ҳам чарчагани учун, ухлаб қолишди. Эрталаб Беҳруз овоздан уйғонди. Овоз ошхонадан келаётганди. Юз-қўлини ювиб, ошхонага чиқди. Қараса Заҳро нонушта тайёрлаган экан.

- Хайрли тонг, яхши дам олдингизми?-деди Беҳруз.

- Хайрли тонг! Сизни ҳам уйғотиб юбордимми?

- Йўқ ундай эмас, нонушта тайёрладингизми?

- Ҳа, келинг ўтиринг. Қаҳвага шакарни ўзингиз соларсиз дея мен солмадим. Сиз ширин ичасиз-ку.

- Ҳа, бир қошиқ қаҳва, бир қошиқ фрима, 4 қошиқ шакар.

- Жуда ширин эмасми?-кулди Заҳро.

- Сизчалик эмас-ку, лекин ичса бўлади,-кулди Беҳруз.

- Тентаксиз…

- Биламан.

- Ёқимли иштаҳа.

- Сизга ҳам! Ҳа, нима қиласиз бир ҳафта дам оласизми энди?

- Йўқ, ишга бораман бугун.

- Ҳеч бўлмаса яна бир кун дам олсангиз бўларди.

- Мен яхшиман хавотир олманг.

- Яхши унда бирга кетамиз.

- Лекин

- Ҳеч қанақа лекин йўқ, Заҳро Султон! Сизни ўзим олиб бораман.

- Яхши.

Нонушта қилиб бўлишгач, Беҳруз пастда машинада кутишини айтиб, чиқиб кетди.
Заҳро ҳам кийиниб, ўзига қараб олгач, эшикни ёпиб пастга тушди.

Беҳруз машинани олд эшигини очиб ўтиринг дея боши билан имо қилди.

- Ажойиб ва мазали нонушта учун раҳмат!-деди Беҳруз.

- Да не за что и всегда пожалуйста!-деди кулиб Заҳро Беҳрузнинг гапини ўзига қайтариб.

- Давоми-чи?-маъноли термулди Беҳруз.

- Қанақа давоми?-ўзини билмасликка олди Заҳро.

- Ўша гапимни давоми ҳам бор эди.

- Эслолмадим…

- Эслолмадингизми ё айтолмадингизми?

- Ишга борганимизда алоҳида кириб борсак хўпми, шуниси яхшироқ.

- Саволимга жавоб берганингизда ҳам хайрон қолардим очиғи,-деди Беҳруз.

- Нега?

- Чунки доим шунақа қиласиз… шу мавзуга келганимизда доим гапни бошқа томонга буриб кетасиз,-деди гина қилгандай.

- Сиз эса доим гина қиласиз.

- Йўқ бағоятда шодланаман! Албатта, Заҳро Султон, бир оғиз сўзингиз, алоҳида кириб борамиз. Агар истасангиз ишда бир-биримизга дуч келиб қолсак, осмонга қараб ўтиб кетаман ёки ўн метр айланиб ўтаман!-деди аразлагандай.

- Тентак,-дея Заҳро кулиб кўча томонга қаради.

Улар етиб боришгач, Заҳро машинадан тушиб, компанияга кириб кетди. Беҳруз ҳам бироз ўтгач, компанияга кирди. Зокирнинг ёнига бориб, Зиёд учун ишдан бўшаш тўғрисида ариза тайёрлаб қўйишини айтди. Унинг ёнидан чиққач, компания адвокатига учрашиб дала ҳовли билан боғлиқ барча иш билан шуғулланишини сўради. Расмиятчиликка керак бўладиган ҳамма ҳужжатларни тезда битиришини илтимос қилди. Ўз хонасига чиқиб, ишлари билан шуғулланди. Кейин гулдаста буюртма қилди ва махсус хизмат ходимига телефонда шахсан Заҳро Асадовнанинг ўз қўлларига айнан соат 10 дан 30 дақиқа ўтганда мажлислар хонасига олиб кириб беришини қаттиқ тайинлади. Чунки соат 10. 00 да мажлис чақирилган эди. Масала Зиёд Абдуллаевични ишдан кетишини барчага маълум қилиш эди.

Мажлис бошланиб, Заҳро барчага нима учун Зиёдни ишдан бўшатганини, у ўз вазифасини суистеъмол қилганлиги ҳақида баёнот берди. Унинг ўрнига кимни тайинлаши ҳақида ҳали ўйлаб кўрмаганини айтди.

Шу пайт эшик тақиллади :

- Кечирасиз, минг бор узр,-дея махсус ходим ичкарига кирди.

Олдин ҳечам бундай вазият бўлмагани учун ҳамма хайрон бўлди.

- Бу нимаси? Бу қанақа тартибсизлик? Сизни қандай бу ерга киритишди?-деди Заҳро бироз асабийлашиб нималар бўлаётганига тушунолмай.

- Узр сўрайман, мен ҳам хизмат вазифамни бажараяпман. Заҳро Асадовнага бериб юборишди. Олиб қолсангиз, мен ҳам кетаман,-деб аёлга гулдастани узатди.

Ҳамма хайрон эди, ҳечам бундай вазиятга дуч келишмагани учун ҳамманинг кўзи Заҳро Асадовнада эди. Заҳро ҳам ўтирганларга қараб қўяркан, ноилож гулдастани олиб қолди ва махсус хизмат ходими ҳам хонадан яна бир бор узр сўраб чиқиб кетди.

- Узр сўрайман ҳаммадан, хўш агар бошқа савол ва таклифлар бўлмаса мажлис тугади, ҳаммага руҳсат.


https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍49❤8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tutorial
• Issiq kunlarga ham chiqib oldik Alhamdulillah 🧕🏻💛
Mavsumbob sharf o'rash uslubini sinab ko'ramiz 🥰✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
13 soat sabr berib, 5 daqiqada toʻydiradigan Allohga hamdlar boʻlsin!

Alhamdulillah 📿

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qadr kechasidagi duolar...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😭 meni yigʻlatgan gaplar...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰4😭3
Рамазон_ҳикояси

Қайсидир йили қишлоққа сел келиб, кўпчилик бошпанасиз қолди. Аллоҳга беадад шукрки, ҳеч ким жабрланмади.

Аммо, уй-жойсиз, мол-ҳолсиз қолган одамларнинг қалбига қаттиқ изтироб тушди. Ҳамма хафа, ҳамма ҳайрон, диллар эса вайрон эди ўшанда.

Шунда бир ёши улуғ отахон бузилган уйларни ҳашар йўли билан қайта қуриш лозимлигини айтиб, ҳамманинг қалбида эртанги кунга бўлган ишонч чироқларини ёқди.

Ишга яроқли барча инсон борки, ҳашарга келди. Ҳатто қўшни қишлоқдан ҳам одамлар озиқ-овқат билан ҳашарчиларга ёрдамга келди.

Тушлик бўлди. Ҳамма овқатга ўтирди. Аммо озғингина бир бола негадир овқатга ўтирмади. Уни роса чақиришди. Бўлмади.

– Ҳа,қулоғи оғир бўлса керак унинг.

– Менимча, унинг қорни тўқ.

– Йўғ-а, ахир бу бола эрталабдан бери тинмаяпти. Наҳотки чанқамаган бўлса ёки тортиняптимикан?, – дейишди ҳашарчилар.

Чиндан ҳам шу иссиқ ва дим ҳавода эрта тонгдан бери тушлик ҳам қилмай ишлаётган бу бола ҳаммани гоҳ ажаблантирди, гоҳ раҳмини келтирди. Шунда ҳашар қилиш фикри чиққан ёши улуғ отахон келиб унга савол бера бошлади:

– Менга қара, жон болам! Эрталабдан бери туз тотмадинг? Ё бўлмаса қултум сув ҳам ичмадинг? Ахир бунақада бўлмайди. Сал ўзингни ўйламайсанми? Буни қара, сендан катта барзанги йигитлар ҳам овқат еса чарчаб қолишди! Сен эса тинмасдан жавлон уриб ишлаяпсан! Айт-чи, ўғлим, бунинг боиси не?

Бола ахийри тилга кириб: “Мен рўзадорман”, деди.

Отахоннинг кўзига ёш келди. Ҳамма бир қалқиб тушди. Йўқ-йўқ, бу боланинг берган жавобидан эмас, шунчаки сел келган оқшом кириб кирган рамазон ойини унутганларидан, бошларига озгина ташвиш етганида Аллоҳни ёддан чиқариб ўз ғамларини ўйлаганларидан...

Шундан сўнг нега бу қадар даҳшатли сел келганида ҳам қишлоқ аҳлининг соғ-омон қолгани барчага аён бўлди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢9👍5❤2
Заҳро хонасига бориб, гулдастани кўрди ва бирдан юзларига кулгу югурди. Чунки у гулларни жуда яхши кўрарди.

- Жудаям чиройли экан,-деди ўзига ўзи.

Беҳрузга смс юборди:

- Гуллар учун раҳмат.

Беҳруз смсни ўқиши билан, унинг хонасига келди.

- Ўзим смс бўлиб келдим, қабул қиласизми, Заҳро Султон?-кулди Беҳруз ичкарига кираркан.

- Нега айнан ўша пайтни танладингиз, Беҳруз жаноблари? Эрталаб алоҳида кирайлик деганимга атай шундай қилдингизми?-деди

Заҳро қошларини чимириб ним табассум билан.

- Бу қарашлар, бу мимика, бу табассум сизга шунақаям ярашадики,бошқа ҳеч кимда йўқ...

- Менга ундай қараманг,-деди аёл жодули нигоҳларини олиб қочаркан.

- Бошқача қаролмасам нима қилай?

- Беҳруз, бошқа ундай қилманг илтимос. Нотўғри тушунишади.

- Нимага? Нима учун нотўғри тушунишади?

- Нам нельзя любить друг-друга. Ведь это неправильно! Нам не суждено быть вместе. Этого не должно быть, вы должны это понять и принять.

- Значить вы хотите сказать что это запретная любовь? Я правильно понял вас?

- Да…

- Разве у любви бывают какие нибудь запреты или ограничения?

- Биласизми, ўртамиздаги фарқлар бунга имкон бермайди.

- Ўртамиздаги фарқми ёки яна бошқа нарсаларми?

- Беҳруз, мен ота-онангиз билан мени деб тортишишингизни истамайман. Мени деб уларнинг дилини хира қилишингизни умуман хоҳламайман! Улар буни қабул қилмасликларини иккимиз ҳам яхши биламиз. Биламан, сиз қайсарсиз, қатъиятлисиз. Мени деб уларга ҳам, дунёга ҳам қарши чиқа олишингизни биламан! Лекин мен буни истамайман! Мени деб орангизда совуқчилик бўлишини истамайман, нега тушунишни истамайсиз?!

- Сиз ижозат берсангиз бўлди, мен сиз учун курашаман.

- Йўқ, мен бундай қилолмайман. Мени деб ота-онангиздан узоқлашишингизни истамайман.

- Ахир курашмасдан қандай бахтли бўлиш мумкин? Ота-онамга қолса улар топган қизга уйланиб кетаверсам. Лекин мен сизни севиб туриб қандай бошқасига уйланишим мумкин?!

- Сиз балки ростданам мени унутиш учун уйланишингиз керакдир, шунда ҳаммаси ўрнига тушиб кетар.

- Сиз-чи? Сиз доим шундай ёлғиз яшамоқчисиз?

- Йўқ, мен ҳам тенгим чиқса балки оила қурарман.

- Шунақа денг? Демак, мен сиз учун тенгингиз эмасманда шундайми? Сиздан кичкинаман, бунинг устига ҳали уйланмаганман шунақами? Шунинг учун биз бирга бўлолмаймизми? Сиз шу сабабдан бу севги таъқиқлаган муҳаббат деяпсиз а? Бу севги хато, бу мумкин эмас, бизнинг севгимиз нотўғри дедингиз а? Унда айтинг-чи, оиласи, гулдек хотини бўла туриб кўчадаги аёлларни қўйнида тонг оттирадиган, яна ҳаромдан ҳазар қилмасдан болаларини келиб бағрига босадиган эркакларга ҳамма нарса мумкинми?! Хотинидан яшириб кўчадаги жазманини никоҳлаб олганлар ёки эри бўла туриб бошқа эркакнинг қўйнига бехаёларча кирадиган аёлларга ҳамма нарса мумкинми?! Демак, ўз тенгига уйланиб кўчада истагани билан бўлиб кетаверадиганларнинг “севгиси” тўғри эканда? Айниқса бугунги кунда бу одатий тусга кириб қолган. Сиз ахлоқли ва ўрни келганда эрли аёлларга ўрнак бўла оладиган боши очиқ аёлсиз. Мен эса шунчаки уйланмаганман холос. Мен буни уят ёки гуноҳ бир томонини кўрмаяпман. Нега бошқаларни фикри ёки фисқ-у фасод гапларини деб биз ўз бахтимизни, севгимизни қурбон қилишимиз керак?

- Булар айтишгагина осон. Ўйлаб кўринг, мен шу ёшда оқ кўйлак кийиб, қиз боладек карнай-сурнай билан турмушга чиқаманми сизга? Йўқ! Мен буни истамайман!

- Нега энди шунчаки масжидда никоҳ ўқитамиз ва ЗАГСдан ўтамиз бўлди. Мен тўй-маросим, дабдаларни умуман ёқтирмайман.

- Ота-онангиз сизни ўстириб, вояга етқазиб, камолингизни кўрганда, сизни куёв бўлганингизни кўришни, тўй кўришни, орзу-ҳавасингизни кўришни исташади.

- Хўжа кўрсинга ёки одамларга кўз-кўз қилиш учун ўтадиган бир кунлик орзу-ҳавасни кимга кераги бор? Бир кунлик орзу-ҳавасни кўришганидан бир умр бахтли яшаганимни кўрганлари яхши эмасми?

- Беҳруз

- Муаммо фақат шундами? Наҳотки сиз бошқаси билан оила қуришни истасангиз?

- Мен ҳеч ким билан оила қуришни истамайман!

- Агар бошқасига уйланиб, эртасига ажрашсам шунда даражамиз тенглашадими? Айтинг шу билан ҳаммаси ҳал бўладими? Энди ёшимизни тенглаштириб қўёлмайман, чунки бу тақдир, Худонинг хоҳиши.
👍25👏5
- Беҳруз нима демоқчимисиз? Уйланиб эртасига ажрашсам деганингиз нимаси? Нима ақлдан озганмисиз?!

- Ҳа ақлдан озганман, сизнинг ишқингизда ақлдан озганман. Лекин мен бундай қилмайман, чунки номард эмасман. Ўз севгимга эришиш учун бегуноҳ одамни бахтсиз қилмайман. Модомики сиз йўқ дер экансиз, сиз билан турмуш қурмасам, демак пешонамда шундай ўтиб кетиш ёзилган экан. Ёки сиз ёки ҳеч ким!-дея Беҳруз чиқиб кетди.

- Э Худойим, ўзинг тўғри йўл кўрсат, ахир уни қийналишини кўрсам мен ҳам азобланаман. Унга сен менинг бахтимсан деёлмайман, севгинг фақат меники, мен эса ҳамиша сеникиман деёлмайман… гарчи шундай дейишни жуда истасамда… ҳеч ким мени у севганчалик севолмаслигини билсам-да, ҳеч ким унингдек қалбимни забт этолмаслигини ҳис қилиб турган бўлсам-да, унинг учун, унинг бахти учун мен ҳисларимни жиловлашим шарт!

Беҳруз жуда тушкун кайфиятда эди, ишларини тугатиб, уйига борди.

- Ассалому-алайкум, ада, ойи яхши ўтирибсизларми?-дея ичкарига кирди.

- Яхши келдингми, болам, эрта қайтибсанми?

- Шунақа бўлиб қолди.

- Овқатланасанми?

- Йўқ.

- Тўқ масжиддан келяпсанми ё тўйдириб юборишдими?-кулди отаси.

- Иккинчиси.

- Яхши бориб келдингми, ишларинг яхшими?-сўради онаси.

- Яхши раҳмат. Мен кийимларимни ўзгартирай, кейин дам оламан.

- Кейин тушиб кел, гап бор,-деди отаси.

- Кейинроқ гаплашсак бўладими?

- Шундоғам керагича кейинга сурилиб кетди. Ҳозир айни вақти келди.

- Хўп.

Беҳруз кийимларини ўзгартириб меҳмонхонага тушди. Диванга ўтириб эшитаман дегандай отасига қаради.

- Эртага уканг келяпти,-деди отаси.

- Ростданми? Яхши-ку, тугабдими хизмат сафари?

- Ҳа тугабди. Шунга эртага бир худойи қилайлик дегандик.

- Майли менга бирор хизмат борми? Нимадирлар керак бўлса айтинг ёки юринг сизни олиб бориб келаман.

- Йўқ, болам ҳаммасини аданг олиб келдилар, холаларинг эрталабдан келишади, ҳамма нарса тайёр ҳисоби.

- Ҳа нимасини айтасан нафақага чиқиб онангни дастёрига айланганман. Давлат хизматидан нафақага чиқиб онангни хизматига ишга ўтганман,-деди отаси.

- Вой тавба бу кишимни гапини қаранг! Нима мен ўзим учун қиляпманми ҳаммасини? Бир икки марта у ер бу ерга бориб нарса олиб келганингизни айтмаса жуда нима қилиб дастёрлик қилибсиз менга? Шунча йилдан бери ҳам уй, ҳам бола-чақа, ҳам эр, ҳам давлатни хизматида кун 24 соат тинмай меҳнат қиладиган ўлмаган биз аёлларнинг жони!

- Бўлди бир ҳазиллашдим шунга шунчами? Аёлларнинг қирқта жони бор-ку!

- Э бекор айтибди ким шу гапни ўйлаб топган бўлсаям! Қирқта жони бормуш! Охирги пайтларда-чи жуда майда гап бўлиб қоляпсиз, ундан кўра ишлаб юрганингиз яхшийди!

Беҳруз кулиб юборди.

- Ҳа сизга нима маъқул тушди, бойвачча?-деди отаси.

- Шунчаки ўзим. Гапларингизга кулгим келди.

- Ҳозир сен бироз шошмай тур, онангни сенгаям “атагани” бор, сениям навбатинг келади, шунда мен куламан устингдан!

- Нима экан?-деди Беҳруз онасига қараб.

- Эртага худойига Лазизани холасини қизи ҳам келади.

- Келса келаверсин, тушунмадим, келинингизни холасини қизини менга нима алоқаси бор?

- Исми Шоҳсанам экан. Ёши 27 да, ўқимишли, болалар шифокори бўлиб ишларкан. Ўқишимни битирай деб шунча йил келган совчиларни қайтариб юришган экан. Ҳозир келаётган совчиларни биттасиниям ёқтирмабди. Сени расмингни кўрсатишган экан сени ёқтирибди. Албатта ёқтирадида ахир шундоққина эринг борми деса бор дейишлик йигитсан!

- Нима? Қанақа эр, қанақа расм нималар деяпсиз ойи?
👍33
- Шошма ҳозир тушунтираман. Келининг билан гаплашганимда шу қизни айтиб қолди, ўзи ҳам оиласи ҳам бизга маъқул келди. Сен ҳам унга маъқул келибсан. Эртага шу қиз бизникига келади, у билан гаплашиб кўрасан. Расмини кўрдим болам, вой бирам хурлиқо эканки, бирам гўзалки, бир қошиқ сувдек ютворай дейсан!

- Нима менга тегаман деб ўлиб турган эканми, уйимизга келади?!

- Вой нега унақа дейсан, келинингни қариндоши бўлса, ундай дема эшитса хафа бўлади. Сен расмини бир кўргин, ҳозир олиб чиқаман.

- Йўқ, ҳеч қанақа расм керакмас, кўрмайман. Демак сизга маъқул бўлибди, ўша қизга маъқул бўлибди лекин мен-чи? Мендан сўрамайсизларми?

- Шунинг учун эртага у ҳам келади, сенга маъқул тушса тўй қиламиз Худо хоҳласа.

- Йўқ, менга маъқул тушмайди, ҳозирдан жавобимни билиб қўйинг, мен ҳеч ким билан учрашмайман!

- Учрашасан!-деди онаси қаттиқроқ оҳангда.

- Беҳруз, етар энди, бас қил қайсарликни! Ўша қиз билан учрашасан ва унга уйланасан гап тамом,-деди отаси қатъий оҳангда.

- Нима? Мен ўша куни сизларга шунчаки гапирмадим. Ада, мен уйлансам фақат Заҳрога уйланаман!

- Ҳеч қачон! Икки қулоғингга қуйиб ол, бола, ўша аёлни сенга ҳеч қачон олиб бермайман!-деди онаси.

-Сен бизни ўйлаяпсанми ўзи?! Шунча қариндош, дўст-душман, маҳалладагилар, қудаларимиз олдида нима деган одам бўламиз?! Қанчадан-қанча маломат, ғийбат гаплар ёғилиши ҳақида ўйлаяпсанми ҳеч?!-деди отаси овозини кўтариб.

- Ада, демак ўша одамларни гаплари ўғлингизни бахтидан ҳам устун эканда?

- Ҳой, сени кўзинг кўр бўлиб қолибди севгидан, ўша аёл бошингни айлантириб қўйибди!-деди онаси.

-Захрони айбламанг, бунда уни айби йўқ! У ҳеч қачон менга умид бермаган, сизга тегмоқчиман ҳам демаган, айтмайди ҳам! Бугун мен туфайли ота-онангизни дилини вайрон қилишингизни истамайман деди! У ахлоқ ва тарбия бўйича ҳозир сиз айтаётган ўша қизларингизга ўрнак бўлади, ойи! Сиз уни мутлақо билмайсиз, нега билмай туриб у ҳақида бундай гапларни айтаверасиз? Ахир у ҳам одам-ку?! Униям бошқалар қатори бахтли яшашга хаққи бор-ку? Ёлғиз айби оила қурганими? Ё мендан катталигими? Мени одамлар билан ишим йўқ! Кимларнингдир гаплари билан ўз ҳаётимни ҳавога совуриб яшамоқчи эмасман! Ада, айтинг сизларга маломат ёғдирадиган даражада нима иш қилдим? Кўчада ҳар хил ёмонларга ўхшаб ҳунар кўрсатаётганим йўқ, орқамдан биров норози бўлиб келаётгани йўқ, кўчадаги аёллар билан кайф-сафо қилаётганим йўқ, одам ўлдирмаяпман, бировни хақини емаяпман, ўғирлик қилмаяпман, яширинча никоҳдан ўтиб истаган ишимни қилишим мумкин эди деб ҳаддимга зўр бермаяпман! Хўш айтинг, нима учун маломат қилишади? Бор йўқ айбим ўша аёлни севиб қолганимми?

- Ойи, сиз Заҳрони бошингни айлантириб олган деяпсиз. Агар у сиз айтгандек аёл бўлганида яширинча никоҳдан ўтиб яшаб юраверардим, бу ерда номига уйланиб, Заҳро билан истаганимча яшайверардим. Лекин мен ундай қилмаяпман, қилмайман ҳам! Чунки Заҳро ҳеч қачон буни қабул қилмайди, мен ҳам кимгадир истамасдан уйланиб унга ноҳақлик қиладиган даражада номард эмасман. Ойи, агар Заҳро ўз қизингиз бўлганида нима қилган бўлардингиз? Борди-ю у қизингиз бўлиб мен кўчадан келиб унга уйланаман деганимдаям шунақа қаршилик қилармидингиз?

- Бас қил! Агар мени онам десанг, ундан воз кечасан!

- Ойи

- Ё мени дейсан ё ўшани! Танла!

- Менга шарт қўйиб шу билан масалани ҳал қилмоқчимисиз? Яхши, мен сизни танлайман, лекин ундан ҳеч қачон воз кечмайман, уни севишда давом этавераман! Мен сизни танладим, лекин қолган шартингизни қабул қилмайман! Сиз мен ёки у дедингиз, мен сизни дедим, лекин бу деганим бошқасига уйланаман деганим эмас! Мен олдин ҳам айтганман уйлансам фақат унга уйланаман! Шундоқ ҳам хавотир олманг, ойи, бугун у ҳам айтадиганини айтган! Ҳаммангиз бир кунга йиғиб қўйган экансиз! Ҳамма шарт қўяди, сизлар ҳам у ҳам менга бу тўғримас, бу яхшимас дейсиз. Демак, мен ношуд эканман, шу ёшгача нима яхши нима ёмонлигини билмасам! Ҳамма ўз қаричи билан баҳо беради, мен билан, менинг туйғуларим билан ҳеч ким ҳисоблашиб ҳам ўтирмайди ҳатто! Яхши келаверсин ўша қизингиз, бекорга овора бўлгани қолади холос.

(Давоми бор...)


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍41🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган.....

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин...

        ХАЙРЛИ  ТУН!
АЛЛОХГА  ОМОНАТСИЗ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🕊3👍2
• Saharlik uchun shirin uyqusidan kechib, uygʻonganlarga Allohning salomi boʻlsin!
• Tutgan roʻzalarining ajrini yozib, farishtalar adogʻiga yetolmasin!
• Roʻzalari vujudlariga darmon, qalblariga halovat, oxiratlariga zeb boʻlsin!
• Alloh sabr bersin, kuch-quvvat bersin! Amin🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУҲ!!!🌸

ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!🦋
Рўза тутаман деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🌷Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Рамазоннинг яна бир гўзал тонги муборак бўлсин. Йигирма кун бўлдики, руҳимиз енгил, қадамларимиз енгил.  Жисму жонимизга сингиб бораётган Рамазон руҳимизга ҳам сингиб кетсин. Саховат, яхшилик, силаи раҳм, эзгуликлар йил давомида ҳамроҳ бўлсин.
Дастурхонингиз ҳамиша тўкин, оилангиз хотиржам, уйларингиз файзли бўлсин.
Дуоларингиз ижобат бўлиб, вақти соати етганида  ортимиздан Қуръон ўқийдиган зуррриёдлар қолсин

Аллоҳ бугунги кунингизни барокатли қилсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Og’izda eriydigan ragalik

150 gr margarin
150 qaymoq
Un yumshoq xamir bo’guncha solib Xamir qorvoramiza
Ichiga nuttela yokida qora sugushonka solsaham bo’ladi
30 minuta tila ranga kirguncha pishirvolamiza
Pishib chiqach issiqligida ragaliklani solib aralashtirvolamiza #ragalik

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🔥1
- Онажон биз ўлсак жаннатга кирамизми?
- Ҳа ўғлим, инша Aллоҳ.
- Онажон?
- Лаббай оғлим.
- Жаннатда нон кўпми?

Тушунгандирсиз, шукр қилайлик!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢14👍2
ҲОЗИР ЖАВОБ БОЛАКАЙ

Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар:
«Қабристоннинг ёнида бойнинг боласи билан камбағалнинг фарзанди тупроқ ўйнаб ўтиришган экан. Иккаласининг ҳам отаси ўлиб, шу ерга дафн этилган экан. Бойнинг боласи дебди:
— Отангнинг қабрини қара, 1-2 та тошдан бошқа нарсаси йўқ. Менинг отамни қабрини қарагин. Устига мармарлар қўйилган.
Камбағалнинг боласи жавоб берибди:
— Сенинг отанг бу мустаҳкам жойлардан тургунча, менинг отам жаннатга кириб бўлади.»

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10🔥1
📚Ҳаётимсан


Муаллиф: Шаҳноза Жураева

25-қисм

Чунки бу билан ҳеч нарса ўзгармайди! Сизни танладим деган сўз бу бошқасига уйланаман деганим эмас!-дея хонасига чиқиб кетди Беҳруз.

- Энди нима қиламиз, адаси? Гапини эшитдингизми?

- Ҳа… сени танлади лекин барибир бошқасига уйланмайман деди. У энди беш ёшар боламаски, қўрқитиб айтганингни қилдирсанг. Сал кам ўттизда. Мени ҳам бошим қотган, онаси. Қани эрта ўтиб олсин-чи бир гап бўлар.

- Ёки бориб ўша аёл билан гаплашсаммикин нима дейсиз?

- Бориб нима дейсан боламни тинч қўй дейсанми? Уни тинч қўймаётган ўғлимиз бўлса, яна қайси юз билан борасан? Беҳрузни биласан-ку, уни ўзи аёлдан кечмайди. Кейин борди-ю буни ўғлинг билиб қолса, юзимизга ҳам қарамайди, буни менданам яхши биласан-ку?

- Унда биз айтган қизга уйланиб, ўша аёлни никоҳлаб олса бўлмасмикин?

- Эсинг жойидами ўзи? Нималар деяпсан? Беҳруз ҳам ўша Заҳро деганиям бунга умуман рози бўлмайди. Ўзи умуман ақли бор эркак бунга кўнмайди, фақат жонида қасди борларгина шундай қилади.

- Вой нега экан?

- Ахир мен сени ўзингга баъзан умуман тоқат қилолмайман-ку, ўғлинг ҳар икки томондан эговланиб гапни тагида қолиб кетади-ку!-кулиб юборди Шуҳрат ака.

- Жуда кулгили гап бўлди! Яхшилаб кулинг! Ўзи ким кимга тоқат қилолмас экан буниси ҳали номаълум. Баъзан ўзингизга ҳам чидаб бўлмайди! Эртага Худо хоҳласа невараларим келишади. Уларни бирам соғиндимки!

- Худо хоҳласа улар келиб бағримиз тўлиб қолади.

Шу билан эртаси куни укаси оиласи билан кириб келишди, худойини ҳам ўтказишди. Лекин Беҳруз айтганидек қизга эътибор бермади, гаплашмади ҳам. Ҳамма кетгач, оила жам бўлиб ўтиришди. Анча суҳбат қуришди, таассуротлар билан ҳазил-хузил қилишди.

- Ака, сиз ҳалиям бўйдоқмисиз? Кўз остингизга олганингиз бўлмаса, Лазизани опачасини

- Бор! Кўз остимга олганим бор!-деди Беҳруз Фарруҳни гапини бўлиб.

- Ростданми? Ким?

- Танимайсан.

- Ака, Шоҳсанам ёқмадими?-сўради келини Лазиза.

- Аҳамият бермадим. Чунки мени ўз севган аёлим бор.

- Қизим денг, ака,- кулди Фарруҳ.

- Севган аёлим!

- Нима у оилалими?

- Йўқ, ажрашган.

- Ҳазиллашяпсизми?

- Буни устига саккиз ёш каттаям!-деди онаси киноя қилгандай.

- Вой тавба, шунақасиям бўладими?-хайрон қолди Лазиза.

Беҳруз қошларини чимириб бир қараб қўйди.

- Ака, нима ростданми?!-сўради укаси Фарруҳ.

- Бир-икки марта ҳазил қилганимни кўрганмидинг?

- Нима жинни бўлдингизми?! Сиз нима деётганингизни биласизми ўзи? Ахир қанақасига?

- Шунақасига! Нима мумкин эмасми? Ёки оиласидан тақдир тақазоси билан ажрашган аёлни севиш таъқиқланганми, жиноятми ёки гуноҳми? Ёши катталиги айбми?

- Ахир у эр кўрган, ака?

- Нима бўпти? Нима эр қилиб ажрашган аёл жиноятчи бўладими ё одам қаторидан чиқиб қоладими? Уни севиш мумкинмасми, уни бахтли бўлишга хаққи йўқми?

- Хаққи бор албатта, фақат ўз тенги билан. Биринчидан ундан кичкинасиз, иккинчидан ҳали уйланмагансиз. Ўз тенги билан бахтли яшашга хаққи бор албатта. Ўзига ўхшаган оғзи куйган бирортаси билан яшаса ҳеч ким ҳеч нарса демайди.

- Ҳали уйланмаган йигит билан яшаса ким нима дейди?! Кимдир нимадир дейдими? Ўша нимадир дейдиган одамлар аввало ўзига, ўз оиласига назар ташласин. Кимнидир муҳокама қилиш, унга ташқаридан туриб баҳо бериш осон, лекин ўша инсон қандай йўлни босиб ўтгани ҳеч кимни ўйлантирмайди.

- Лекин ахир сиз у билан қандай яшайсиз?

- Буниси мени ҳаётим. Мен уни севаман тамом!

- Ҳеч ким яшамайди,-деди онаси.

- Ака, нима қиз бола қуриб қолганмиди севишга? Ёки шунчалар гўзалми? Ҳатто кўзингизни ҳам кўр қилиб қўйибди.

- Бўлди қил иккаланг ҳам!-деди отаси қаттиқроқ оҳангда.

- Мен хонамга кетдим, эртага ишга бораман,-деб Беҳруз хонадан чиқиб кетди.

- Ойи, нима бу жиддийми шунчалар? Оғиз ҳам очирмаяпти-ю акам?-деди Фарруҳ онасига.

- Кошки жиддий бўлмасайди, болам. Акангни феълини биласан-ку, севдим дедими бўлди.

- Ўзи ким у? Қандай танишибди?

- Ҳозир бир йиллик шартнома асосида бошқа бир компанияга ўтган. Ўша ерда ишлаяпти. У ерни раҳбари аёл киши экан. Эри билан бир йил ҳам яшамасдан ажрашган экан. 9 йилдан бери ёлғиз яшаркан. Ўшанга уйлансам уйланаман бўлмаса йўқ деб туриб олган.

- Хабарим бор акам бир ёзгандилар.
👍36
У компанияни биламан, лекин раҳбари ҳақида билмайман. У аёл ҳам акамдек йигитни илинтириб олгандирда?

- Ҳаааа, нимасини айтасан! Аканг жуда шунақа илиниб кетаверадиганларданда ўзиям!-деди отаси киноя билан.

- У аёлни бир марта кўргандим, ҳаддан ташқари чиройли аёл. Ҳатто уни кўрганимда шунақаям чиройли аёл бўладими деб жуда хайратлангандим,-деди онаси.

- Унақаларни ошиғи жуда кўп бўлади. Худо билсин ҳали акамгача нечтасини бошини айлантирган экан!

- Билмасдан бировга туҳмат қилиш яхшимас. Агар ўлгинг келмаётган бўлса бу гапни бир марта айтдинг бошқа айтма, агар аканг эшитса жонингни олиши аниқ!-деди отаси ярим чин ярим ҳазил қилиб.

- Мен бир учрашиб кўрайми? Бизни фирма ўша компания билан бир лойиҳа бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирган эди. Ўша лойиҳа ҳақида гаплашиш баҳона бир йўла қандайлигини синаб кўраман.

- Яхшиям аканг эшитмади буни. Бўлди бас қилларинг, сенларни шундан бошқа дардинг йўқми? Бор кириб дамингни ол ундан кўра!-деди отаси асабийлашиб.

- Нега қизишасиз дарров? Шунчаки кўраман деди холос.

- Хой, бунинг-ку майли ёш, сени гапираётган гапингни қара! Нима одам ўйинчоқми сенларга?! Бориб синаб кўрамиз ёқса оламиз дейдиган?! Агар ҳақиқатдан ҳам яхши ахлоқли аёл бўлса кимдир ҳақида ноўрин шубҳага борганингни гуноҳидан қўрқмайсанларми а?! Сен-чи, акангни юзига қандай қарайсан? Ёки феълини билмайсанми?!

- Вой ада, намунча ваҳима қиласиз, акам билмайдилар, ахир лойиҳа устида шундоқ ҳам гаплашиш учун боради фирмамиз вакиллари. Мен бораман, бир қармоқ ташлаб кўраман бўлди. Шунга шунчами?

- Ҳа нима бўпти ахир буни ёмон жойи йўқ-ку?-деди онаси.

- Ўйлаб иш қилларинг, Беҳруз билса буни шундай қолдирмайди. Э билганларингни қилларинг!-дея Шуҳрат ака ўрнидан туриб чиқиб кетди.

- Нимага бунча асабийлашдилар шунчаки синаб кўрамиз холос. Ахир акамга ёмонликни раво кўрмайман-ку мен ҳам. Балки уни чиройи кўзларини кўр қилиб қўйгандир.

- Эҳтиёт бўлинг агар ойим айтганларидек шунчалар хурлиқо бўлса, сизни ҳам кўзингиз кўрмай қолмасин,-дея хотини ҳам чиқиб кетди.

- Оббо мен нима деяпман бу нима дейди энди!-деди Фарруҳ.

- Бор хотинингни ёнига, яна ғиди-биди қилиб ўтирманглар шунга ҳам.

- Яхши дам олинг, ойи,-деб Фарруҳ хонасига чиқди.

- Лази, жоним, сенга нима бўлди? Ахир мени кўзларимни сен кўр қилгансан-ку, шириним, сендан бошқасини кўрармидим,-деди хотинига яқин бориб.

- Нима сиздан бошқаси қуриб қолганми ўша аёл билан гаплашишга?

- Ахир мен сени эрингман, фақат сеники! Сендан бошқаси мени қизиқтирмайди!

- Акангизга қойил қолмадим! Шундоққина чиройли, бокира, ақлли, шифокор холаваччам Шоҳсанамга уйланинг дея унга кўрсатгани олиб келсак, ҳатто қиё ҳам боққани йўқ!

- Энди акамни биласан-ку, бўлди шунга уришмайлик энди. Бугун йўл чарчатди, дам олайлик.

Эртаси куни Беҳруз ота-онасига ўз уйига қайтмоқчилигини айтаман деб ошхонага тушаётганди бехосдан келинининг онасига айтаётган гапини эшитиб қолди.

- Ойижон, балки у аёл акамни иссиқ-совуқ қилиб қўйгандир. Шунинг учун ҳам фақат шу деб туриб олаётгандирлар. Бўлмаса кеча Шоҳсанамни кўрдингиз-ку, қаранг қанақа қиз тўғрими?

- Жуда унчаликка бормагандир, иссиқ-совуқ яхши нарса эмас-ку. Ишқилиб Худони ўзи асрасин! Ҳа, кўрдим бирам чаққон, бирам хушмуомалали қиз экан! Ўзиям истаралигина! Қанийди акангиз ҳам уни ёқтирса-да шу қизни келин қилсам!

- Балки шундай ҳам бўлар ким билсин дейсиз?

- Худо хоҳласа, илоҳим айтганингиз келсин.

Беҳруз кириб бир заҳарханда гап қилмоқчи эди, кейин шунга тенг келаманми дея индамади.
Хеч кимга айтмасдан ишига кетди.

Фарруҳ фирмага бориб, бошлиғи билан гаплашди ва бугун ўзи фирмани номидан вакил бўлиб акаси ишлаётган компанияга борадиган бўлди.
Лекин Заҳро Асадовнани ёрдамчиси бугун муҳим ишлар белгиланганини айтиб учрашувни эртага белгилади.
Чунки бугун Туркиядан делегатлар келишаётганди. Улар билан учрашув белгиланган. Беҳруз компанияга кириб бораркан кўзи Заҳрога тушди ва саломлашиб жимгина ўтиб кетди. Заҳро уни нега шундай қилганини сезиб турарди. Кейин уни хонасига кирди.

- Хорманг, Беҳруз.

- Заҳро Асадовна, келинг. Менга бирор бир хизмат борми?-деди расмий оҳангда.
👍30
- Бугун Туркиядан делегатларни қабул қиламиз. Кечки овқатга уларни таклиф қилганмиз. Хуллас, бугун менга ҳамроҳлик қиласиз.

- Хўп, сиз нима десангиз шу.

- Мендан хафамисиз?

- Асло, ахир сиздан хафа бўлишга хаддим сиғармиди, Заҳро Асадовна?-деди киноя билан.

- Жуда соз, Беҳруз Шуҳратович.
Унда улар ярим соатдан сўнг келишади. Мажлислар хонасида йиғилиш қиламиз. Уларни ўша ерда кутиб оламиз.

- Хўп.

Заҳро хонасига чиқиб кетди. Ярим соат ўтгач, улар келишди. Беҳруз уларни кутиб олиб, мажлислар хонасига олиб чиқди. Делегация раҳбари Заҳрони кўриши билан ўзгариб қолди.

- Сизни бу даражада гўзаллигингизни билганимда пойингизни гулларга тўлдирган бўлардим,-деди аёлга қўл узатиб.

- Оббо яна битта “хирапашша” етмаётганди ўзи, деб хаёлидан ўтказди Беҳруз қошларини чимириб.

- Хуш келибсиз, мен компания раҳбари Заҳро Асадовнаман.

- Юсуф Йилдиз, танишганимдан хурсандман,-деди ёши қирқларда бўлган, баланд бўйли соч-соқолли киши Заҳрога тикилиб.

- Юсуфбей, марҳамат ўтиринг.

- Хўш, Заҳрохоним, ишларингиз яхшими?

- Раҳмат, яхши. Ўзбекистонимиз сизларга ёқдими?

- Ҳа, икки кундан бери, шаҳар айландик, бизга жуда маъқул бўлди. Жуда гўзал, сиз ҳам ниҳоятда гўзалсиз!

- Раҳмат, энди ишга ўтсак.

Беҳруз унга ёвқараш қилиб ўтирарди, Юсуфбей эса аёлга маҳлиё боқарди. Бир соатли музокарадан сўнг улар битим тузишди. Юсуфбейни компанияси маҳсулотни етказиб берадиган бўлди.

- Сизларни кечки овқатда кутамиз,-деди Заҳро хайрлашув олдидан.

- Албатта, Заҳрохоним, сиз билан яна бир бор учрашишдан беҳад бахтиёр бўламан!

- Кўришгунча,-деб улар хайрлашишди.

Улар лифтга чиқишди.

- Яна битта касал!-деди Беҳруз қошларини чимириб.

- Нима?

- Яна бир хирапашша дейман!

- Шунга қовоғингиздан қор ёғдими ичкарида?

- Ҳечамда!

- Яхши, менга ярим соатдан сўнг ҳозир имзоланган ҳужжатларни олиб киринг. Яна бир кўриб чиқайлик,-деб хонасига кириб кетди Заҳро.

Ярим соатдан сўнг Беҳруз ҳужжатларни олиб кирди.

- Ҳатто ортиқча музокарага ҳам кирмасдан барча талаб-таклифларимизга рози бўлиб қўя қолди. Шунга яна бир кўздан кечирайлик битимни.

- Сизга мафтун бўлиб шундай қилди.

- Мен аҳамият бермадим, лекин сиз ундан кўз узмадингиз.

- Кечки овқатда севги изҳор қилса ҳам хайрон қолмайман!

- Қўйсангиз-чи.

Шу пайт эшик тақиллаб, ичкарига катта гулдаста кўтариб курьер кириб келди ва Заҳро Асадовнага бериб чиқиб кетди. Заҳро Беҳрузга савол назари билан қаради.

- Яна сизни ишингизми?

- Йўқ, мен бунақа хунук гулдаста танламаган бўлардим!-деди Беҳруз қасддан.

- Унда ким?

- Хойнаҳой сизга касал бўлган Юсуфбей деганларидирда.

- Битта шундан кам бўлиб тургандим ўзи!-деди Заҳро гулга ёпиштирилган хатни олиб.

- Севги изҳориям ёзиб жўнатибдими?

- Билмадим нима ёзган, охирида Юсуф Йилдиз деб ёзилган экан.

- Гул юборганига қараганда кечки овқат янаям қизиқарли ўтади шекилли!

- Кошки нимадир бўлса-ю, шу кечки овқатга боролмай қолсам!

- Сизни боргингиз йўқми? Лекин у сизни кўриш учун бир соат олдин келиб олса керак ресторанга!

- Ҳечам боргим йўқ, майли шу кечки овқатдан қутилсам эртага юртига кетади. Сиз ҳам борасиз. Зокирга айтинг, вақтлироқ бориб уларни кутиб олишсин.

- Хўп, сиз шу ердан тўғри борасизми ё олдин уйга бориб келасизми?

- Йўқ уйга бормайман, шу ердан тўғри бораман.

- Яхши сизни ўзим олиб бораман.

- Хўп.

Беҳруз Зокирни ёнига тушиб, меҳмонларни бориб кутиб олишларини сўради.

- Зокир яна бир гап, биз боролмаймиз. Меҳмонларга ўзингиз бош бўласиз. Фақат буни ҳеч кимга ҳозирдан айтмайсиз. Ўша ерга борганда хабардор бўлган бўласиз.

- Бундан Заҳро Асадовнани хабарлари борми?

- Сиз буёғини ўйламанг, анави Юсуф деганлари Заҳро Асадовнага касал бўлган шекилли, уни кўришни истамаяптилар. Сиз қўллаб юборасиз буёғига. Бизни йўқлигимизни билинтирмасдан меҳмонларни хурсанд қилиб кузатиб қўясиз.

- Албатта, Беҳруз, муаммо йўқ.

- Жуда соз, раҳмат! Омад сизга!

- Сизга ҳам.

Вақт ўтиб иш вақти тугагач ҳамма уйга кетди. Беҳруз қоровул билан бориб бир нарсани келишиб келди. Кейин кетадиган пайт яқинлашиб, Заҳронинг хонасига тақиллатиб кирди.

- Тайёрмисиз, кетдикми?

- Ҳа, тайёрман кетдик.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍57❤7