🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Рамазоннинг яна бир гўзал тонги муборак бўлсин. Йигирма кун бўлдики, руҳимиз енгил, қадамларимиз енгил.  Жисму жонимизга сингиб бораётган Рамазон руҳимизга ҳам сингиб кетсин. Саховат, яхшилик, силаи раҳм, эзгуликлар йил давомида ҳамроҳ бўлсин.
Дастурхонингиз ҳамиша тўкин, оилангиз хотиржам, уйларингиз файзли бўлсин.
Дуоларингиз ижобат бўлиб, вақти соати етганида  ортимиздан Қуръон ўқийдиган зуррриёдлар қолсин

Аллоҳ бугунги кунингизни барокатли қилсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Og’izda eriydigan ragalik

150 gr margarin
150 qaymoq
Un yumshoq xamir bo’guncha solib Xamir qorvoramiza
Ichiga nuttela yokida qora sugushonka solsaham bo’ladi
30 minuta tila ranga kirguncha pishirvolamiza
Pishib chiqach issiqligida ragaliklani solib aralashtirvolamiza #ragalik

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🔥1
- Онажон биз ўлсак жаннатга кирамизми?
- Ҳа ўғлим, инша Aллоҳ.
- Онажон?
- Лаббай оғлим.
- Жаннатда нон кўпми?

Тушунгандирсиз, шукр қилайлик!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢14👍2
ҲОЗИР ЖАВОБ БОЛАКАЙ

Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар:
«Қабристоннинг ёнида бойнинг боласи билан камбағалнинг фарзанди тупроқ ўйнаб ўтиришган экан. Иккаласининг ҳам отаси ўлиб, шу ерга дафн этилган экан. Бойнинг боласи дебди:
— Отангнинг қабрини қара, 1-2 та тошдан бошқа нарсаси йўқ. Менинг отамни қабрини қарагин. Устига мармарлар қўйилган.
Камбағалнинг боласи жавоб берибди:
— Сенинг отанг бу мустаҳкам жойлардан тургунча, менинг отам жаннатга кириб бўлади.»

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10🔥1
📚Ҳаётимсан


Муаллиф: Шаҳноза Жураева

25-қисм

Чунки бу билан ҳеч нарса ўзгармайди! Сизни танладим деган сўз бу бошқасига уйланаман деганим эмас!-дея хонасига чиқиб кетди Беҳруз.

- Энди нима қиламиз, адаси? Гапини эшитдингизми?

- Ҳа… сени танлади лекин барибир бошқасига уйланмайман деди. У энди беш ёшар боламаски, қўрқитиб айтганингни қилдирсанг. Сал кам ўттизда. Мени ҳам бошим қотган, онаси. Қани эрта ўтиб олсин-чи бир гап бўлар.

- Ёки бориб ўша аёл билан гаплашсаммикин нима дейсиз?

- Бориб нима дейсан боламни тинч қўй дейсанми? Уни тинч қўймаётган ўғлимиз бўлса, яна қайси юз билан борасан? Беҳрузни биласан-ку, уни ўзи аёлдан кечмайди. Кейин борди-ю буни ўғлинг билиб қолса, юзимизга ҳам қарамайди, буни менданам яхши биласан-ку?

- Унда биз айтган қизга уйланиб, ўша аёлни никоҳлаб олса бўлмасмикин?

- Эсинг жойидами ўзи? Нималар деяпсан? Беҳруз ҳам ўша Заҳро деганиям бунга умуман рози бўлмайди. Ўзи умуман ақли бор эркак бунга кўнмайди, фақат жонида қасди борларгина шундай қилади.

- Вой нега экан?

- Ахир мен сени ўзингга баъзан умуман тоқат қилолмайман-ку, ўғлинг ҳар икки томондан эговланиб гапни тагида қолиб кетади-ку!-кулиб юборди Шуҳрат ака.

- Жуда кулгили гап бўлди! Яхшилаб кулинг! Ўзи ким кимга тоқат қилолмас экан буниси ҳали номаълум. Баъзан ўзингизга ҳам чидаб бўлмайди! Эртага Худо хоҳласа невараларим келишади. Уларни бирам соғиндимки!

- Худо хоҳласа улар келиб бағримиз тўлиб қолади.

Шу билан эртаси куни укаси оиласи билан кириб келишди, худойини ҳам ўтказишди. Лекин Беҳруз айтганидек қизга эътибор бермади, гаплашмади ҳам. Ҳамма кетгач, оила жам бўлиб ўтиришди. Анча суҳбат қуришди, таассуротлар билан ҳазил-хузил қилишди.

- Ака, сиз ҳалиям бўйдоқмисиз? Кўз остингизга олганингиз бўлмаса, Лазизани опачасини

- Бор! Кўз остимга олганим бор!-деди Беҳруз Фарруҳни гапини бўлиб.

- Ростданми? Ким?

- Танимайсан.

- Ака, Шоҳсанам ёқмадими?-сўради келини Лазиза.

- Аҳамият бермадим. Чунки мени ўз севган аёлим бор.

- Қизим денг, ака,- кулди Фарруҳ.

- Севган аёлим!

- Нима у оилалими?

- Йўқ, ажрашган.

- Ҳазиллашяпсизми?

- Буни устига саккиз ёш каттаям!-деди онаси киноя қилгандай.

- Вой тавба, шунақасиям бўладими?-хайрон қолди Лазиза.

Беҳруз қошларини чимириб бир қараб қўйди.

- Ака, нима ростданми?!-сўради укаси Фарруҳ.

- Бир-икки марта ҳазил қилганимни кўрганмидинг?

- Нима жинни бўлдингизми?! Сиз нима деётганингизни биласизми ўзи? Ахир қанақасига?

- Шунақасига! Нима мумкин эмасми? Ёки оиласидан тақдир тақазоси билан ажрашган аёлни севиш таъқиқланганми, жиноятми ёки гуноҳми? Ёши катталиги айбми?

- Ахир у эр кўрган, ака?

- Нима бўпти? Нима эр қилиб ажрашган аёл жиноятчи бўладими ё одам қаторидан чиқиб қоладими? Уни севиш мумкинмасми, уни бахтли бўлишга хаққи йўқми?

- Хаққи бор албатта, фақат ўз тенги билан. Биринчидан ундан кичкинасиз, иккинчидан ҳали уйланмагансиз. Ўз тенги билан бахтли яшашга хаққи бор албатта. Ўзига ўхшаган оғзи куйган бирортаси билан яшаса ҳеч ким ҳеч нарса демайди.

- Ҳали уйланмаган йигит билан яшаса ким нима дейди?! Кимдир нимадир дейдими? Ўша нимадир дейдиган одамлар аввало ўзига, ўз оиласига назар ташласин. Кимнидир муҳокама қилиш, унга ташқаридан туриб баҳо бериш осон, лекин ўша инсон қандай йўлни босиб ўтгани ҳеч кимни ўйлантирмайди.

- Лекин ахир сиз у билан қандай яшайсиз?

- Буниси мени ҳаётим. Мен уни севаман тамом!

- Ҳеч ким яшамайди,-деди онаси.

- Ака, нима қиз бола қуриб қолганмиди севишга? Ёки шунчалар гўзалми? Ҳатто кўзингизни ҳам кўр қилиб қўйибди.

- Бўлди қил иккаланг ҳам!-деди отаси қаттиқроқ оҳангда.

- Мен хонамга кетдим, эртага ишга бораман,-деб Беҳруз хонадан чиқиб кетди.

- Ойи, нима бу жиддийми шунчалар? Оғиз ҳам очирмаяпти-ю акам?-деди Фарруҳ онасига.

- Кошки жиддий бўлмасайди, болам. Акангни феълини биласан-ку, севдим дедими бўлди.

- Ўзи ким у? Қандай танишибди?

- Ҳозир бир йиллик шартнома асосида бошқа бир компанияга ўтган. Ўша ерда ишлаяпти. У ерни раҳбари аёл киши экан. Эри билан бир йил ҳам яшамасдан ажрашган экан. 9 йилдан бери ёлғиз яшаркан. Ўшанга уйлансам уйланаман бўлмаса йўқ деб туриб олган.

- Хабарим бор акам бир ёзгандилар.
👍36
У компанияни биламан, лекин раҳбари ҳақида билмайман. У аёл ҳам акамдек йигитни илинтириб олгандирда?

- Ҳаааа, нимасини айтасан! Аканг жуда шунақа илиниб кетаверадиганларданда ўзиям!-деди отаси киноя билан.

- У аёлни бир марта кўргандим, ҳаддан ташқари чиройли аёл. Ҳатто уни кўрганимда шунақаям чиройли аёл бўладими деб жуда хайратлангандим,-деди онаси.

- Унақаларни ошиғи жуда кўп бўлади. Худо билсин ҳали акамгача нечтасини бошини айлантирган экан!

- Билмасдан бировга туҳмат қилиш яхшимас. Агар ўлгинг келмаётган бўлса бу гапни бир марта айтдинг бошқа айтма, агар аканг эшитса жонингни олиши аниқ!-деди отаси ярим чин ярим ҳазил қилиб.

- Мен бир учрашиб кўрайми? Бизни фирма ўша компания билан бир лойиҳа бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирган эди. Ўша лойиҳа ҳақида гаплашиш баҳона бир йўла қандайлигини синаб кўраман.

- Яхшиям аканг эшитмади буни. Бўлди бас қилларинг, сенларни шундан бошқа дардинг йўқми? Бор кириб дамингни ол ундан кўра!-деди отаси асабийлашиб.

- Нега қизишасиз дарров? Шунчаки кўраман деди холос.

- Хой, бунинг-ку майли ёш, сени гапираётган гапингни қара! Нима одам ўйинчоқми сенларга?! Бориб синаб кўрамиз ёқса оламиз дейдиган?! Агар ҳақиқатдан ҳам яхши ахлоқли аёл бўлса кимдир ҳақида ноўрин шубҳага борганингни гуноҳидан қўрқмайсанларми а?! Сен-чи, акангни юзига қандай қарайсан? Ёки феълини билмайсанми?!

- Вой ада, намунча ваҳима қиласиз, акам билмайдилар, ахир лойиҳа устида шундоқ ҳам гаплашиш учун боради фирмамиз вакиллари. Мен бораман, бир қармоқ ташлаб кўраман бўлди. Шунга шунчами?

- Ҳа нима бўпти ахир буни ёмон жойи йўқ-ку?-деди онаси.

- Ўйлаб иш қилларинг, Беҳруз билса буни шундай қолдирмайди. Э билганларингни қилларинг!-дея Шуҳрат ака ўрнидан туриб чиқиб кетди.

- Нимага бунча асабийлашдилар шунчаки синаб кўрамиз холос. Ахир акамга ёмонликни раво кўрмайман-ку мен ҳам. Балки уни чиройи кўзларини кўр қилиб қўйгандир.

- Эҳтиёт бўлинг агар ойим айтганларидек шунчалар хурлиқо бўлса, сизни ҳам кўзингиз кўрмай қолмасин,-дея хотини ҳам чиқиб кетди.

- Оббо мен нима деяпман бу нима дейди энди!-деди Фарруҳ.

- Бор хотинингни ёнига, яна ғиди-биди қилиб ўтирманглар шунга ҳам.

- Яхши дам олинг, ойи,-деб Фарруҳ хонасига чиқди.

- Лази, жоним, сенга нима бўлди? Ахир мени кўзларимни сен кўр қилгансан-ку, шириним, сендан бошқасини кўрармидим,-деди хотинига яқин бориб.

- Нима сиздан бошқаси қуриб қолганми ўша аёл билан гаплашишга?

- Ахир мен сени эрингман, фақат сеники! Сендан бошқаси мени қизиқтирмайди!

- Акангизга қойил қолмадим! Шундоққина чиройли, бокира, ақлли, шифокор холаваччам Шоҳсанамга уйланинг дея унга кўрсатгани олиб келсак, ҳатто қиё ҳам боққани йўқ!

- Энди акамни биласан-ку, бўлди шунга уришмайлик энди. Бугун йўл чарчатди, дам олайлик.

Эртаси куни Беҳруз ота-онасига ўз уйига қайтмоқчилигини айтаман деб ошхонага тушаётганди бехосдан келинининг онасига айтаётган гапини эшитиб қолди.

- Ойижон, балки у аёл акамни иссиқ-совуқ қилиб қўйгандир. Шунинг учун ҳам фақат шу деб туриб олаётгандирлар. Бўлмаса кеча Шоҳсанамни кўрдингиз-ку, қаранг қанақа қиз тўғрими?

- Жуда унчаликка бормагандир, иссиқ-совуқ яхши нарса эмас-ку. Ишқилиб Худони ўзи асрасин! Ҳа, кўрдим бирам чаққон, бирам хушмуомалали қиз экан! Ўзиям истаралигина! Қанийди акангиз ҳам уни ёқтирса-да шу қизни келин қилсам!

- Балки шундай ҳам бўлар ким билсин дейсиз?

- Худо хоҳласа, илоҳим айтганингиз келсин.

Беҳруз кириб бир заҳарханда гап қилмоқчи эди, кейин шунга тенг келаманми дея индамади.
Хеч кимга айтмасдан ишига кетди.

Фарруҳ фирмага бориб, бошлиғи билан гаплашди ва бугун ўзи фирмани номидан вакил бўлиб акаси ишлаётган компанияга борадиган бўлди.
Лекин Заҳро Асадовнани ёрдамчиси бугун муҳим ишлар белгиланганини айтиб учрашувни эртага белгилади.
Чунки бугун Туркиядан делегатлар келишаётганди. Улар билан учрашув белгиланган. Беҳруз компанияга кириб бораркан кўзи Заҳрога тушди ва саломлашиб жимгина ўтиб кетди. Заҳро уни нега шундай қилганини сезиб турарди. Кейин уни хонасига кирди.

- Хорманг, Беҳруз.

- Заҳро Асадовна, келинг. Менга бирор бир хизмат борми?-деди расмий оҳангда.
👍30
- Бугун Туркиядан делегатларни қабул қиламиз. Кечки овқатга уларни таклиф қилганмиз. Хуллас, бугун менга ҳамроҳлик қиласиз.

- Хўп, сиз нима десангиз шу.

- Мендан хафамисиз?

- Асло, ахир сиздан хафа бўлишга хаддим сиғармиди, Заҳро Асадовна?-деди киноя билан.

- Жуда соз, Беҳруз Шуҳратович.
Унда улар ярим соатдан сўнг келишади. Мажлислар хонасида йиғилиш қиламиз. Уларни ўша ерда кутиб оламиз.

- Хўп.

Заҳро хонасига чиқиб кетди. Ярим соат ўтгач, улар келишди. Беҳруз уларни кутиб олиб, мажлислар хонасига олиб чиқди. Делегация раҳбари Заҳрони кўриши билан ўзгариб қолди.

- Сизни бу даражада гўзаллигингизни билганимда пойингизни гулларга тўлдирган бўлардим,-деди аёлга қўл узатиб.

- Оббо яна битта “хирапашша” етмаётганди ўзи, деб хаёлидан ўтказди Беҳруз қошларини чимириб.

- Хуш келибсиз, мен компания раҳбари Заҳро Асадовнаман.

- Юсуф Йилдиз, танишганимдан хурсандман,-деди ёши қирқларда бўлган, баланд бўйли соч-соқолли киши Заҳрога тикилиб.

- Юсуфбей, марҳамат ўтиринг.

- Хўш, Заҳрохоним, ишларингиз яхшими?

- Раҳмат, яхши. Ўзбекистонимиз сизларга ёқдими?

- Ҳа, икки кундан бери, шаҳар айландик, бизга жуда маъқул бўлди. Жуда гўзал, сиз ҳам ниҳоятда гўзалсиз!

- Раҳмат, энди ишга ўтсак.

Беҳруз унга ёвқараш қилиб ўтирарди, Юсуфбей эса аёлга маҳлиё боқарди. Бир соатли музокарадан сўнг улар битим тузишди. Юсуфбейни компанияси маҳсулотни етказиб берадиган бўлди.

- Сизларни кечки овқатда кутамиз,-деди Заҳро хайрлашув олдидан.

- Албатта, Заҳрохоним, сиз билан яна бир бор учрашишдан беҳад бахтиёр бўламан!

- Кўришгунча,-деб улар хайрлашишди.

Улар лифтга чиқишди.

- Яна битта касал!-деди Беҳруз қошларини чимириб.

- Нима?

- Яна бир хирапашша дейман!

- Шунга қовоғингиздан қор ёғдими ичкарида?

- Ҳечамда!

- Яхши, менга ярим соатдан сўнг ҳозир имзоланган ҳужжатларни олиб киринг. Яна бир кўриб чиқайлик,-деб хонасига кириб кетди Заҳро.

Ярим соатдан сўнг Беҳруз ҳужжатларни олиб кирди.

- Ҳатто ортиқча музокарага ҳам кирмасдан барча талаб-таклифларимизга рози бўлиб қўя қолди. Шунга яна бир кўздан кечирайлик битимни.

- Сизга мафтун бўлиб шундай қилди.

- Мен аҳамият бермадим, лекин сиз ундан кўз узмадингиз.

- Кечки овқатда севги изҳор қилса ҳам хайрон қолмайман!

- Қўйсангиз-чи.

Шу пайт эшик тақиллаб, ичкарига катта гулдаста кўтариб курьер кириб келди ва Заҳро Асадовнага бериб чиқиб кетди. Заҳро Беҳрузга савол назари билан қаради.

- Яна сизни ишингизми?

- Йўқ, мен бунақа хунук гулдаста танламаган бўлардим!-деди Беҳруз қасддан.

- Унда ким?

- Хойнаҳой сизга касал бўлган Юсуфбей деганларидирда.

- Битта шундан кам бўлиб тургандим ўзи!-деди Заҳро гулга ёпиштирилган хатни олиб.

- Севги изҳориям ёзиб жўнатибдими?

- Билмадим нима ёзган, охирида Юсуф Йилдиз деб ёзилган экан.

- Гул юборганига қараганда кечки овқат янаям қизиқарли ўтади шекилли!

- Кошки нимадир бўлса-ю, шу кечки овқатга боролмай қолсам!

- Сизни боргингиз йўқми? Лекин у сизни кўриш учун бир соат олдин келиб олса керак ресторанга!

- Ҳечам боргим йўқ, майли шу кечки овқатдан қутилсам эртага юртига кетади. Сиз ҳам борасиз. Зокирга айтинг, вақтлироқ бориб уларни кутиб олишсин.

- Хўп, сиз шу ердан тўғри борасизми ё олдин уйга бориб келасизми?

- Йўқ уйга бормайман, шу ердан тўғри бораман.

- Яхши сизни ўзим олиб бораман.

- Хўп.

Беҳруз Зокирни ёнига тушиб, меҳмонларни бориб кутиб олишларини сўради.

- Зокир яна бир гап, биз боролмаймиз. Меҳмонларга ўзингиз бош бўласиз. Фақат буни ҳеч кимга ҳозирдан айтмайсиз. Ўша ерга борганда хабардор бўлган бўласиз.

- Бундан Заҳро Асадовнани хабарлари борми?

- Сиз буёғини ўйламанг, анави Юсуф деганлари Заҳро Асадовнага касал бўлган шекилли, уни кўришни истамаяптилар. Сиз қўллаб юборасиз буёғига. Бизни йўқлигимизни билинтирмасдан меҳмонларни хурсанд қилиб кузатиб қўясиз.

- Албатта, Беҳруз, муаммо йўқ.

- Жуда соз, раҳмат! Омад сизга!

- Сизга ҳам.

Вақт ўтиб иш вақти тугагач ҳамма уйга кетди. Беҳруз қоровул билан бориб бир нарсани келишиб келди. Кейин кетадиган пайт яқинлашиб, Заҳронинг хонасига тақиллатиб кирди.

- Тайёрмисиз, кетдикми?

- Ҳа, тайёрман кетдик.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍57❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌷Тунингиз осуда
ўтсин...🌷🌙

✨Хайрли тун қадрдоним✨

⭐️Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...✨

⭐️Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!
Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олин азизларим...✨

⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
РЎЗАНИНГ ҲАР КУНИ МУБОРАК

Ширин уйқусидан саҳар турганлар,
Юзини ҳидоят сари бурганлар,
Аллоҳнинг фарзини қилиб юрганлар,
Рўзанинг ҳар куни муборак бўлсин !

Ўттиз кун гуноҳлар бир-бир эрисин,
Фаришта юзлардан лолалар терсин,
Очган кафтингизга барака берсин,
Рўзанинг ҳар куни муборак бўлсин!

Ажр берсин Аллоҳ, минг роҳат берсин,
Ҳар кун сабру, қаноат берсин,
Бағрингиз тўлдириб иноят берсин,
Рўзанинг ҳар куни муборак бўлсин !

Яхшини дард билан синайди Аллоҳ,
Сездирмай бошини силайди Аллоҳ,
Унутма,бир куни сийлайди Аллоҳ,
Рўзанинг ҳар тонги муборак бўлсин!

Мактуба ШАЙДО

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 21- КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!


Саҳарликка Туриб Аллоҳни фарзни адо этмоқ истаган Яқинларим
Аллоҳ Толо Сиздан рози бўлсин
Бу дунёда Ўзининг уйга меҳмон.
Қиёматда Райён Жаннат ила сийласин Амин...🤲🏻🌹🌹🍃

📹 Ассалому Алейкум !Хайрли тонг Қадрдонларим !

Рамазон тонги муборак булсин !🌺🌺🌺

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

АЛЛОҲ берган яна бир тонгни қарши олар эканмиз оллохимга минг бор шукроналар келтирамиз.🌸🌃🌹

Барчангизни хонадонингизга тинчлик хотиржамлик, қут барака тилаб қоламиз! Элу-юртимиз тинч бўлсин. Барчангизга омад ёр булсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qadr kechasi sanalari

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aniq manba: “Mo’minning me’roji” kitobi 186: bet”
“Tavba”namozi qanday o’qiladi..?🌱

– Nafl namozlari orasida “tavba” namozi ham mavjud bo’lib, u ham xuddi besh mahalgi namozlar qanday o’qilsa, shunday ado etiladi..!

– O’rtacha 2 rakat o’qiladi..!

– “Tavba” namozsiz ham xohlagan paytda bo’lishi matlub..Lekin Namoz bilan bo’lgani kuchli va qabuli osondir..

– “Tavba” namozini qachon o’qishlik zarur..Inson qilib qo’ygan gunohi uchun afsusda qolganda, darxol tahorat olib, “tavba” namozi niyati ila ikki rakat o’qib olishi maqbul..

– “Tavba”namozi niyati « Alloh rizoligi uchun tavba namozini ikki rakat o’qishni niyat qildim” deb boshlanadi..

– “Inson” gunohiga nadomat qilib,namozida chin qalbdan tavba qilib, Allohga roz aytib, bu gunohni qayta qilmaslikka qat’iy ahd qilsa, Alloh taolo uning gunohini mag’firat etadi..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌷💐🌸🌸🌸💐🌷🍃
Огир-огир тошларни
эркак кутаради, аёл
ожиза кучи
етмайди
дейсиз, Азизларим
Аёл кутарган
дардларга дунёдаги
эркакларнинг сабри
етмайди шуни
унутманг!!!
🍃🌷💐🌸🌸🌸💐🌷🍃

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оталарга беш кеттим🥰👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤8🥰2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Abu Hurayra raziallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Rasululloh sallallohi alayhi vasallam shunday deganlar:
“ Uch kishining duosi rad etilmaydi:
• Ro’zadorning iftor vaqtida qilgan duosi;
• Adolatli hukmdorning duosi;
• Mazlumning duosi. “

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
- Жудаям... аниқроғи янаям очилиб кетибсиз!-деди меҳр билан.

- Раҳмат! Тинчликми, нега бунчалар кайфиятингиз чоғ?

- Шунчаки, нега ундай сўраяпсиз?

- Эрталабдан бери қовоғингиздан қор ёғаётганди, ҳозир қуёш чарақлаяпти! Шунга сўрадим.

- Сизни кўриб юзларим ёришиб кетдида…

Улар лифтга чиқишди. Пастга тушишаётганда лифт бирдан тўхтаб қолди.

- Бу нимаси энди? Ҳеч бунақа бўлмасди-ку, нима бўлдийкин?-сўради Заҳро хайрон бўлиб.

- Техникага ишонч йўқ, истаган пайтида тўхтаб қолаверади,-деди Беҳруз ўзини билмасликка олиб.

- Келиб-келиб ҳозир тўхтайдими? Тўхташга топган пайтини қаранг!

- Хурсанд бўлмайсизми ахир боришни унчалик ҳам хоҳламаётгандингиз-ку? Ўзингиз бирор нима бўлса-ю бормасам дедингиз-ку?

- Нима сиз хурсандмисиз? Мен лифтда қамалиб қолиб боролмайлик деб сўрамагандим. Энди буёғи нима бўлади? Компанияда ҳеч ким қолмаган, қандай чиқиб оламиз?

- Мен Зокирга тайинлаб айтиб қўяман, ўзи чиройли меҳмон қилиб кузатиб юборади меҳмонларни,-деб Беҳруз телефонидан смс жўнатган киши бўлди.

- Бир томондан боролмаслигимга хурсандман, лекин бу ердан қандай чиқамиз энди?

- Мен қоровул билан боғланиб кўраман,-дея телефон қилди Беҳруз.

Гаплашиб бўлгач, телефонни ўчирди.

- Нима йўқ эканми?-сўради Заҳро.

- Бир соатларда келар экан, боя руҳсат сўраганди майли деган экансиз.

- Ҳа дарвоқе, кечроқ келаман деганди, майли дегандим. Мен ҳам лифтда қамалиб қолишимизни қаердан билибман. Энди нима қиламиз?

- Кутамиз,-деди Беҳруз мамнунлик билан.

- Сизга бу вазият жуда ёқиб тушдими дейман?

- Йўқ десам ёлғон гапирган бўламан. Лифтда сизга термулиб ўтириш анави хирапашшани сизга сузилиб боққан кўзларини кўришдан анчагина ёқимлироқ!

- Менга уни қандай қарашини мутлақо аҳамияти йўқ!

- Бу ердан чиққач овқатланишга борайлик нима дейсиз?

- Йўқ уйга бораман. Сиз ҳам уйга боринг, ахир кеча укангиз келган шекилли?

- Уйга боргим йўқ…

- Нега ундай дейсиз? Унақа деманг!

- Кеча худойи қилгандик, укамни хотинини холаваччаси бормуш. 27 да, шифокор бўлиб ишларкан. Ўқийман деб эрга тегмаган экан. Шуни менга кўрсатиш учун униям худойига чақиришган. Шунча келган совчилар ёқмабдида мени расмимни кўриши билан ёқди деганмуш! Тавба!

- Нимаси ёқмаяпти сизга? Ахир бу кўнгил ёқтирса ёқтирибдида. Нима сизга ёқмадими?

- Нима куляпсизми устимдан?

- Нега куларканман шунчаки сўрадим.

- Мен унга эътибор ҳам берганим йўқ! Сизни севганимдан кейин бошқасини бошимга ураманми?

- Адашмасам уйдагиларингизга
у маъқул келган, сиз эса қайсарлик қилгансиз.

- Шунақа, чунки бу менинг ҳаётим! Мен бир умр бошқасидан сизни қидириб яшашдек азоб билан ўтмоқчимасман! Уни тавсия қилгани учун укам билан билан хотини кўзимга бало бўлиб кўриняпти! Йигит қуриб қолмагандир, бошқасига тегиб кетаверсин!

- Шунга эрталабдан кайфиятингиз йўқ эканда?

- Шунга ҳам. Кечаги гапларингизга ҳам…

- Беҳруз

- Фақат менга унга уйланинг дея кўрманг! Асло! Асло!

- Лекин бутун умр шундай юролмайсиз-ку? Ота-онангиз ҳам бунга йўл қўйишмайди.

- Улар сиз ҳақингизда билишади.

- Нима?!

- Уларга сизга бўлган ҳисларимни айтганман. Ё сизга уйланишимни ёки ҳеч кимга уйланмаслигимни айтдим.

- Эсингизни еб қўйибсиз!

- Ҳа едим эсимни! Нима жимгина севиб юраверишим керакмиди? Жимгина севиб ҳаммасига кўз юмайми? Қачонгача жим севай? Буни нималигини биласизми?! Буни қанақа азоблигини биласизми?!-деди Беҳруз тўлиб.

- Ҳаммани таъна гаплари бир томон, сизни оғриқли гапларингиз эса баттар менга азоб беради!

- Кечиринг бунчалар дилингиз оғриши ҳақида ўйлаб кўрмабман…

- Аслида сиз мени кечиринг… бироз қизишиб кетдим. Узр сўрайман…

Шу билан орага жимлик чўкди. Кейин қоровул келиб, лифтни ташқаридан очди. Беҳруз Заҳро билан кўчага чиқишди.

- Уйгами?

- Ҳа уйга.
👍31❤2
Ҳаётимсан


Муаллиф: Шаҳноза Жураева

26-қисм

Беҳруз Заҳрони уйига ташлаб қўйгач кейин уйига кетди.

- Ассалому-алайкум яхши ўтирибсизларми?

- Келдингми, болам? Овқатингни сузайми?

- Йўқ емайман қорним тўқ. Мен хонамга борай. Эртага ўз уйимга кетсам дегандим.

- Буям сени ўз уйинг-ку болам, дарров кетаман демагин. Яна бироз қолгин,-деди онаси куйиниб.

- Кўрамиз, ойи. Майли мен хонамда бўламан.

Эртаси куни Фарруҳ Заҳро Асадовна билан учрашгани хонасига кирди.

- Ассалому-алайкум, Заҳро Асадовна, яхшимисиз? -деди хонага киргач.

- Салом, марҳамат ўтиринг.

- Исмим Фарруҳ,-деди аёлга қўл узатиб.

Заҳро бир қараб қўйди ва:

- Хўш, қани мақсадга ўтинг,-деди Фарруҳни қўлини ҳавода қолдириб.

- Таърифлашганича бор экан. Жудаям гўзал, мафтункор ва ҳаддан ташқари жозибали аёл экансиз!

- Илтимос мақсадга ўтинг.

- Хушомадни ёқтирмайсизми дейман?

- Йўқ ёқтирмайман! Айниқса ҳаддидан ошадиганларга тоқат қилолмайман!

- Ёки бундай гапларни эшитавериб ўрганиб кетганман денг. Хуллас мана бу файл-папкада бизни барча таклифларимиз тўлиқ ёритилган. Илтимос кўриб чиқсангиз,-дея аёлга узатди.

Заҳро унинг қўлидан файлни олиб очди.

- Сизни кўрган инсон сиздан кўзларини узолмас экан! Жодуланиб қоларкан сизга…

- Сурбетлик ҳам эви билан, бас қиласизми?

- Жаҳлингиз чиққанида ҳам беҳад жозибали бўлиб кетар экансиз!

- Нима ақлдан озганмисиз?! Мен сизга ёш қизчаманми менга бундай гапларни гапирасиз?! Камида ўн ёш каттадирман сиздан! Ҳеч бўлмаса шунинг учун ҳам ҳаддингиздан ошмай ўтиринг!

- Кичкина бўлсам нима бўпти?! Ёки сизга фақат саккиз ёш кичкина бўлганлар ёқадими?

- Нима?! Бу қанақа сурбетлик?! Мен билан қанақа оҳангда гаплашяпсиз?! Нимага шаъма қиляпсиз?!

- Наҳотки тушунмадингиз ёки сиздан саккиз ёш кичик бўлган ошиқларингиз жуда кўпми?!

- Бас! Дарҳол чиқиб кетинг!

- Нима Беҳрузни чақирасизми бўлмаса?

- Беҳрузни?!

- Истасангиз чақиринг, акам билан ҳам саломлашиб кетаман.

- Тушунарли, демак сиз ҳамкорлик учун эмас, мени синаш учун келибсизда а? Қани бориб кўрай, балки гаҳ десам қўлимга қўнар, икки оғиз чиройли гаплар билан хушомад қилсам, эриб кетиб ўзини йўқотиб қўяди деб кутганмидингиз? Биринчидан, мен ўзим учун ҳамиша туриб бера оламан, тасаввурингиздаги нозикойимчаларга ўхшаб кимнидир чақириб ўтирмайман. Иккинчидан, мен сурбетликка сурбетлик билан жавоб қайтарадиган даражада маданиятсизликка, пасткашликка бормайман. Шунчаки адашиб хонамга кириб қолганларга эшикни очиб хайр дейман холос!-деб ўрнидан туриб эшикни очди ва:

- Кўчага чиқадиган эшикни ўзингиз топиб оларсиз!-деди.

Бундай бўлишини умуман кутмаган Фарруҳ бироз довдираб қолди ва ўрнидан туриб эшикка яқинлашди.

- Ҳамкорлик,-деб оғиз очганди ҳамки Заҳро унинг қўлига файл-папкани тутқазиб:

- Ҳеч қанақа ҳамкорлик бўлмайди, омон бўлинг,-деди.
Фарруҳ кетгач, Заҳро эшикни ичкаридан қулфлади. Хўрлиги келиб тўлиб-тўлиб йиғлади.

Тушдан сўнг хонага иш юзасидан Беҳруз кирди.

- Нимага тушликка тушмадингиз?

- Иштахам йўқ.

- Кўзларингиз қизарибдими? Йиғладингизми?!

- Йўқ, кечаси яхши ухлолмадим шунга қизарган бўлса керак.

- Мени алдашга уриняпсизми? Ким? Ким йиғлатди? Нима бўлди ўзи?

- Беҳруз, илтимос ҳеч нарса сўраманг. Ростданам гаплашадиган аҳволда эмасман. Мен кетяпман, компанияга ўзингиз қараб туринг илтимос. Уйга бориб бироз ўзимга келмасам бўлмайди,-деб хонадан чиқиб кетди Заҳро.

Беҳруз нималар бўлаётганига умуман тушунолмади. Котибанинг хонасига кириб нима бўлганини сўради, у ҳам билмайман деди. Чунки Беҳрузни суриштиришини билиб Заҳро жигарларни орасига совуқчилик тушмасин деб котибага ким келганлигини мутлақо айтмасликни тайинланганди.

Кечга яқин иш вақти тугаб, уйга борди. Қараса бутун оила дастурхон атрофида ўтирганди. Уни келганини сезмай қолишди. Беҳруз ҳам ичкарига уларнинг олдига киришга шошилмади. Аввал Заҳрога яхшилигини билиш учун смс юборди. Чунки Заҳрога йўлда икки марта қўнғироқ қилганида телефонни кўтармади. Шунга хавотир олаётганди. Смс ёзаётиб, бехосдан ичкаридагиларнинг суҳбати қулоғига чалинди.

- Бугун акам севиб қолган ўша аёл билан учрашгани боргандим,-деди укаси.

Беҳруз шу гапдан кейин телефонни ҳам унутиб, гапни диққат билан эшитди.
👍26❤1
- Бу яхшимас десам ҳам барибир ўз билганларингдан қолмабсанларда а?-деди отаси.

- Ада, шошманг олдин эшитинг. Ахир айтгандим-ку барибир фирмамиз вакиллари ҳамкорлик учун ўша Заҳро дегани билан учрашишмоқчи деб. Улардан мен борай деб сўрадим, раҳбарим қаршилик қилмади. Кейин хонасига кирдим ўша аёлни. Онам айтганларича бор экан, жудаям чиройли. Гапимни хушомаддан бошлаб, унга қўл узатдим, қўлим ҳавода қолди. Кейин яна чиройли гаплар қилишда давом этдим, у эса жиддий қиёфада мақсадга ўтишимни сўради. Мен яна хушомад қилдим,-дея ҳамма-ҳаммасини Фарруҳ уйдагиларга гапириб берди.

- Ана кўрдингми, жуда ақлли ва тарбияли аёл экан! Эшикни чиройли қилиб кўрсатиб қўйибди! Э мен уни ўрнида сени юзингга шапалоқ туширган бўлардим!-деди отаси.
Нега унақа дейсиз, шунчаки синаб кўрдик-да нима бўпти? Ахир болам-ку, бахтли бўлишини истайман. Мободо ҳалигидек кўча аёлларидан бўлса, ўғлимни бошини чиройи билан айлантириб олгандирда деб ҳам ўйладимда-деди онаси.

- Офарин! Тасанно! Қойилман!-дея қарсак чалиб хонага кирди Беҳруз.

- Ака?!

- Беҳруз, болам қачон келдинг?-деди онаси саросималаниб.

- Ажойиб! Ҳаётимдаги иккинчи саҳна кўриниши! Лекин бу сафар сценарийни онам билан укам тузишибди. Лекин негадир натижа сизлар кутгандек бўлмабдими дейман! Хўш, давомиям борми, Фарруҳ? Балки бу сафар офисгамас тўғри уйига бориб синаб кўрарсан нима дейсан?!

- Ака, ҳозир тушунтириб бераман.

-Ҳ али изоҳлаб ҳам берасанми?

- Ака, биз ўйладикки, аёл жуда гўзал бўлса, балки чиройи кўзларингизни кўр қилиб қўйгандир, балки у сиз ўйлаганчалик яхши аёлмасдир деб шундай қилдим. Қолаверса ҳамкорлик юзасидан барибир у билан учрашгани борардик.

- Ёки Лазизахон айтганларидек у мени “иситиб” олган шундайми?-деб келинига қаради.

- Мен… кечирасизлар,-дея секин чиқиб кетди Лазиза.

- Ака, хотинимни нима алоқаси бор?

- Унисини хотинингдан сўрайсан! Менга опасини ҳадеб тиқиштирмасин! Ёки билмасдан туриб онамга Заҳро ҳақида ҳар хил гапларни гапирмасин! Нима мен сенга ёш йигитчаманми севгидан кўзи кўр бўладиган?! Ёки сизларга шунчалар ношуд бўлиб кўриндимми?! Нега ҳамма мени ҳаётимни бошқаришга уринади?! Нега ҳеч ким туйғуларим билан ҳисоблашмайди?! Мен ҳам одамманми ё сизлар учун бир қўғирчоқманми?! Яна қачонгача орқамдан иш қиласизлар?! Бир мартагина бериладиган ҳаётимда ўзим севган, истаган инсоним билан бахтли яшашга хаққим йўқми?!

- Беҳруз, болам

- Ойи, сиз билан гаплашиб келишиб олгандик. Мен сизни танлагандим. Сиз нима қилдингиз? Андишани отини қўрқоқ деб номладингиз!

- Сен укам бўла туриб орқамдан пичоқ уришга уялмадингми?! Сен кимсанки, бориб истаган инсонингни хўрлаб келадиган?! Мен учун ким яхшилигини текшириб келадиган кимсан?! Мен кимман сенга?! Уни хўрликдан йиғлайвериб қизарган кўзларини кўрганимда, буни сабабчиси ўз укам эканлиги хаёлимга ҳам келмабди. У биринчи марта ишни ташлаб уйига кетиб қолди, кўриниши бир аҳвол эди. Сўрасам айтмади биласанми нега? Чунки у ака-укани бир-биридан совутмай деган. Лекин ўз укам бугун мени юзларимга оёқ қўйиб турибди. Шунчалар аёлларни қанақалигини яхши биласанми?! Э ҳа, ахир хотининггача нечтасини бошини айлантирганингни унутиб қўйибман! Одам ўзи қанақа бўлса бошқаларни ҳам шунақа ўйларканда а?! Сени нима хаққинг бор эди кимнидир таҳқирлашга?! Ахир у ҳам одам-ку?! У ҳам аёл-ку, бахтли бўлишга хаққи бор-ку?! Сени ҳам хотининг, қизинг бор ахир?! Кимдир уларга шундай ўйин қилса, кўтарармидинг, ёқармиди?!

- Ака, ахир мен сизни ўйлаб шундай қилдим. Сиз учун бир синаб кўрай дедим.

- Шунақа дегин? Агар мени ўйлаганингда қароримни ҳурмат қилиб, ёнимда мени қўллаб турган бўлардинг! Сен нима қилдинг, пасткашлик қилдинг, зерикдингми, ўйин ўйнагинг келиб қолдими? Ёки шунчалар ўзингга ишониб юбордингми?! Синаб кўрай дедим дейсанми? Нима сени синовингдан ўтса севаман, ўтмаса воз кечармидим?! Мени ўз ақлим йўқми?! Унда мен ҳам сен хотинингга уйланаётганингда шундай қилишим керак бўлган эканда а?! Ёки хотининг вафолими йўқми деб одам ёллаб хотинингга хушомад ёғдириб, уни йўлдан адаштиришга уринсам

- Ака! Бас қилинг!

- Нима бўлди?! Ёқмаяптими?!
👍28
Мен-ку сенга айтяпман, сен-чи орқамдан шундай пасткашлик қилаётганингда мени ўйламадингми? Агар жигарим бўлмаганингда уни ўйинчоқ қилмоқчи бўлиб таҳқирлаганинг учун турқингни бежаб, тилингни суғириб олган бўлардим!-деб Беҳруз юқорига чиқиб, хонасидан кетиш учун тайёр қилиб қўйган юкларини олдида пастга тушди.

- Ада, мен кетдим.

- Яхши, илтимос фақат ўзингни эҳтиёт қил!

- Беҳруз, болам ундай қилма. Уйдан кетмагин, майли бақир-чақир, лекин яна бироз муддат қолгин болам,-деди кўзларидан ёш оқиб онасининг.

- Ойи, ўз уйимга кетяпман, олдин ҳам ўзим яшаб келётгандим. Ахир кеча ҳам уйимга қайтаман деётгандим-ку. Ҳозир ҳам шунчаки уйимга қайтяпман холос. Лекин келишув ҳақида унутинг, мен сизга ишонгандим. Сизни дейман дедим. Лекин энди фақат уни дейман! Агар осмонни бошимга қулатиб юборишса ҳам ундан асло воз кечмайман!

- Ака, нима энди қаёқдаги аёлни деб,-дейиши билан Беҳруз чидаб туролмади. Бор ғазаби билан укасига бақирди.

- Агар у ҳақида яна бир оғиз ёмон гап айтсанг, жигарим эканлигинггаям қараб ўтирмайман!

- Беҳруз, бу нима деганинг?!-деди онаси кўзларидан ёшини артиб Фарруҳнинг ёнига бориб.

- Энди ошиб тушди, ойи, ҳаммаси! Оғзидан чиқаётганларини ўйлаб гапирсин!-дея Беҳруз уйдан чиқиб кетди.

- Адаси, нега индамай турибсиз? Нега Беҳрузга гапирмадингиз?

- У жуда тўғри гапирди!

Кейин Фарруҳга қараб:

- Қилган ишинг учун буям кам! Янаям Беҳруз оғир экан, мен қилганларинг ва ҳозирги гапинг учун бўғиб ўлдириб қўйган бўлардим сени!-дея Шуҳрат ака хонасига чиқиб кетди.

Беҳруз нарсаларини машинага қўйиб, ўз уйига борди. Нарсаларни уйга кирғизиб қўйгач, яна машинага ўтириб, газ берди. Заҳрони уйига бориб эшик қўнғироғини босди. Заҳро бу пайтда Беҳруздан бошқа ҳеч ким келмаслигини яхши биларди. Эшикни очди.

- Бу пайтда нима қиляпсиз, Беҳруз? Уйда бўлишингиз керак эди-ку?

- Кирсам майлими?

- Киринг марҳамат.

Улар меҳмонхонага киришгач Беҳруз:

- Нега менга айтмадингиз? Укам ёнингизга келиб ҳар хил гаплар қилганини нега мендан яширдингиз?-деди ўтиришгач.

- Қандай айтардим? У билан бориб жанжал қилишингиз учун айтармидим?

- Биласизми ҳаётда доим ҳаммаси бир текисда бўлмайди, доим ҳам ҳамма нарса биз ўйлагандек бўлавермайди. Сиз жанжал қилмаслигим учун буни менга айтмадингиз, лекин мен барибир бориб ундан ҳисоб сўрадим. Демак, бу тақдиримда бор эди, сиз тортишишимизни истамаган бўлсангиз-да мен барибир у билан гаплашиб олдим.

- Нима? Қандай қилиб нега ундай қилдингиз?

- Мен ўз уйимга кўчдим. Уйдан кетаётиб, уларга сиздан ҳеч қачон кечмаслигимни айтдим.

- Бекор қилибсиз…

- Сиз доим менга яхши бўлиши учун ё мени бахтли бўлишим учун ўзингизни олиб қочасиз. Менсиз унга яхши бўлади деб ўйлайсиз. Аслида ундай эмас, ҳар доим ҳам сиз ўйлагандек бўлмайди. Мен сизсиз эмас сиз билан бахтли бўла оламан. Мен сизсиз яшолмайман…

- Беҳруз… буни иложи йўқ… мен сиз билан бирга бўлолмайман… ахир сиз

- Биламан… уйланмаган йигитман. Нима энди ҳозир бориб кўчадаги аёллар билан тонг оттирайми? Шуни истайсизми? Аёл кўрган деган номим бўладида ҳеч бўлмаса, кейин ҳадеб уйланмаган йигитсиз деб айтавермайсиз.

- Бемаъни гапларни қўйинг.

- Унда сиз ҳам шу гапларни бошқа айтманг. Ахир сизни ҳеч нарсага қарамасдан севаман,-деди Беҳруз аёлнинг кўзларига меҳр билан боқаркан. -Менга ишонмайсизми?

- Ишонаман…

- Бир куни юзингизга солишимдан қўрқасизми?

- Йўқ, ундай қилмаслигингизни биламан.

- Унда нима учун? Ўртамиздаги тафовутга шунчалар мослашишингиз қийинми, бунга кўз юмиш шунчалар қийинми?! Нега доим мени қийнайверасиз? Нега сизсизликда ўртайверасиз?-деди Беҳруз кўзларига ёш қалқиб.

-Сиз менга ёқасиз…

Бу гап Беҳрузнинг ёниб турган қалбига сув сепгандек бўлди. Ўрнидан туриб аёлнинг ёнига бориб ерга чўкди ва унинг қўлларидан ушлади.

- Илтимос яна бир марта айтинг...-аёлнинг кўзларига илтижоли термулди Беҳруз.

- Сиз менга ёқасиз… қайсарлигингиз, қатъиятингиз менга ёқади, севгингиз самимийлигини биламан, ҳеч ким мени сиздек севолмаслигини ҳам биламан. Лекин…-деди кўзларидан ёш оқди Заҳронинг

- Йўқ…илтимос лекин деманг…


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍57❤1