🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
- Бу яхшимас десам ҳам барибир ўз билганларингдан қолмабсанларда а?-деди отаси.

- Ада, шошманг олдин эшитинг. Ахир айтгандим-ку барибир фирмамиз вакиллари ҳамкорлик учун ўша Заҳро дегани билан учрашишмоқчи деб. Улардан мен борай деб сўрадим, раҳбарим қаршилик қилмади. Кейин хонасига кирдим ўша аёлни. Онам айтганларича бор экан, жудаям чиройли. Гапимни хушомаддан бошлаб, унга қўл узатдим, қўлим ҳавода қолди. Кейин яна чиройли гаплар қилишда давом этдим, у эса жиддий қиёфада мақсадга ўтишимни сўради. Мен яна хушомад қилдим,-дея ҳамма-ҳаммасини Фарруҳ уйдагиларга гапириб берди.

- Ана кўрдингми, жуда ақлли ва тарбияли аёл экан! Эшикни чиройли қилиб кўрсатиб қўйибди! Э мен уни ўрнида сени юзингга шапалоқ туширган бўлардим!-деди отаси.
Нега унақа дейсиз, шунчаки синаб кўрдик-да нима бўпти? Ахир болам-ку, бахтли бўлишини истайман. Мободо ҳалигидек кўча аёлларидан бўлса, ўғлимни бошини чиройи билан айлантириб олгандирда деб ҳам ўйладимда-деди онаси.

- Офарин! Тасанно! Қойилман!-дея қарсак чалиб хонага кирди Беҳруз.

- Ака?!

- Беҳруз, болам қачон келдинг?-деди онаси саросималаниб.

- Ажойиб! Ҳаётимдаги иккинчи саҳна кўриниши! Лекин бу сафар сценарийни онам билан укам тузишибди. Лекин негадир натижа сизлар кутгандек бўлмабдими дейман! Хўш, давомиям борми, Фарруҳ? Балки бу сафар офисгамас тўғри уйига бориб синаб кўрарсан нима дейсан?!

- Ака, ҳозир тушунтириб бераман.

-Ҳ али изоҳлаб ҳам берасанми?

- Ака, биз ўйладикки, аёл жуда гўзал бўлса, балки чиройи кўзларингизни кўр қилиб қўйгандир, балки у сиз ўйлаганчалик яхши аёлмасдир деб шундай қилдим. Қолаверса ҳамкорлик юзасидан барибир у билан учрашгани борардик.

- Ёки Лазизахон айтганларидек у мени “иситиб” олган шундайми?-деб келинига қаради.

- Мен… кечирасизлар,-дея секин чиқиб кетди Лазиза.

- Ака, хотинимни нима алоқаси бор?

- Унисини хотинингдан сўрайсан! Менга опасини ҳадеб тиқиштирмасин! Ёки билмасдан туриб онамга Заҳро ҳақида ҳар хил гапларни гапирмасин! Нима мен сенга ёш йигитчаманми севгидан кўзи кўр бўладиган?! Ёки сизларга шунчалар ношуд бўлиб кўриндимми?! Нега ҳамма мени ҳаётимни бошқаришга уринади?! Нега ҳеч ким туйғуларим билан ҳисоблашмайди?! Мен ҳам одамманми ё сизлар учун бир қўғирчоқманми?! Яна қачонгача орқамдан иш қиласизлар?! Бир мартагина бериладиган ҳаётимда ўзим севган, истаган инсоним билан бахтли яшашга хаққим йўқми?!

- Беҳруз, болам

- Ойи, сиз билан гаплашиб келишиб олгандик. Мен сизни танлагандим. Сиз нима қилдингиз? Андишани отини қўрқоқ деб номладингиз!

- Сен укам бўла туриб орқамдан пичоқ уришга уялмадингми?! Сен кимсанки, бориб истаган инсонингни хўрлаб келадиган?! Мен учун ким яхшилигини текшириб келадиган кимсан?! Мен кимман сенга?! Уни хўрликдан йиғлайвериб қизарган кўзларини кўрганимда, буни сабабчиси ўз укам эканлиги хаёлимга ҳам келмабди. У биринчи марта ишни ташлаб уйига кетиб қолди, кўриниши бир аҳвол эди. Сўрасам айтмади биласанми нега? Чунки у ака-укани бир-биридан совутмай деган. Лекин ўз укам бугун мени юзларимга оёқ қўйиб турибди. Шунчалар аёлларни қанақалигини яхши биласанми?! Э ҳа, ахир хотининггача нечтасини бошини айлантирганингни унутиб қўйибман! Одам ўзи қанақа бўлса бошқаларни ҳам шунақа ўйларканда а?! Сени нима хаққинг бор эди кимнидир таҳқирлашга?! Ахир у ҳам одам-ку?! У ҳам аёл-ку, бахтли бўлишга хаққи бор-ку?! Сени ҳам хотининг, қизинг бор ахир?! Кимдир уларга шундай ўйин қилса, кўтарармидинг, ёқармиди?!

- Ака, ахир мен сизни ўйлаб шундай қилдим. Сиз учун бир синаб кўрай дедим.

- Шунақа дегин? Агар мени ўйлаганингда қароримни ҳурмат қилиб, ёнимда мени қўллаб турган бўлардинг! Сен нима қилдинг, пасткашлик қилдинг, зерикдингми, ўйин ўйнагинг келиб қолдими? Ёки шунчалар ўзингга ишониб юбордингми?! Синаб кўрай дедим дейсанми? Нима сени синовингдан ўтса севаман, ўтмаса воз кечармидим?! Мени ўз ақлим йўқми?! Унда мен ҳам сен хотинингга уйланаётганингда шундай қилишим керак бўлган эканда а?! Ёки хотининг вафолими йўқми деб одам ёллаб хотинингга хушомад ёғдириб, уни йўлдан адаштиришга уринсам

- Ака! Бас қилинг!

- Нима бўлди?! Ёқмаяптими?!
👍28
Мен-ку сенга айтяпман, сен-чи орқамдан шундай пасткашлик қилаётганингда мени ўйламадингми? Агар жигарим бўлмаганингда уни ўйинчоқ қилмоқчи бўлиб таҳқирлаганинг учун турқингни бежаб, тилингни суғириб олган бўлардим!-деб Беҳруз юқорига чиқиб, хонасидан кетиш учун тайёр қилиб қўйган юкларини олдида пастга тушди.

- Ада, мен кетдим.

- Яхши, илтимос фақат ўзингни эҳтиёт қил!

- Беҳруз, болам ундай қилма. Уйдан кетмагин, майли бақир-чақир, лекин яна бироз муддат қолгин болам,-деди кўзларидан ёш оқиб онасининг.

- Ойи, ўз уйимга кетяпман, олдин ҳам ўзим яшаб келётгандим. Ахир кеча ҳам уйимга қайтаман деётгандим-ку. Ҳозир ҳам шунчаки уйимга қайтяпман холос. Лекин келишув ҳақида унутинг, мен сизга ишонгандим. Сизни дейман дедим. Лекин энди фақат уни дейман! Агар осмонни бошимга қулатиб юборишса ҳам ундан асло воз кечмайман!

- Ака, нима энди қаёқдаги аёлни деб,-дейиши билан Беҳруз чидаб туролмади. Бор ғазаби билан укасига бақирди.

- Агар у ҳақида яна бир оғиз ёмон гап айтсанг, жигарим эканлигинггаям қараб ўтирмайман!

- Беҳруз, бу нима деганинг?!-деди онаси кўзларидан ёшини артиб Фарруҳнинг ёнига бориб.

- Энди ошиб тушди, ойи, ҳаммаси! Оғзидан чиқаётганларини ўйлаб гапирсин!-дея Беҳруз уйдан чиқиб кетди.

- Адаси, нега индамай турибсиз? Нега Беҳрузга гапирмадингиз?

- У жуда тўғри гапирди!

Кейин Фарруҳга қараб:

- Қилган ишинг учун буям кам! Янаям Беҳруз оғир экан, мен қилганларинг ва ҳозирги гапинг учун бўғиб ўлдириб қўйган бўлардим сени!-дея Шуҳрат ака хонасига чиқиб кетди.

Беҳруз нарсаларини машинага қўйиб, ўз уйига борди. Нарсаларни уйга кирғизиб қўйгач, яна машинага ўтириб, газ берди. Заҳрони уйига бориб эшик қўнғироғини босди. Заҳро бу пайтда Беҳруздан бошқа ҳеч ким келмаслигини яхши биларди. Эшикни очди.

- Бу пайтда нима қиляпсиз, Беҳруз? Уйда бўлишингиз керак эди-ку?

- Кирсам майлими?

- Киринг марҳамат.

Улар меҳмонхонага киришгач Беҳруз:

- Нега менга айтмадингиз? Укам ёнингизга келиб ҳар хил гаплар қилганини нега мендан яширдингиз?-деди ўтиришгач.

- Қандай айтардим? У билан бориб жанжал қилишингиз учун айтармидим?

- Биласизми ҳаётда доим ҳаммаси бир текисда бўлмайди, доим ҳам ҳамма нарса биз ўйлагандек бўлавермайди. Сиз жанжал қилмаслигим учун буни менга айтмадингиз, лекин мен барибир бориб ундан ҳисоб сўрадим. Демак, бу тақдиримда бор эди, сиз тортишишимизни истамаган бўлсангиз-да мен барибир у билан гаплашиб олдим.

- Нима? Қандай қилиб нега ундай қилдингиз?

- Мен ўз уйимга кўчдим. Уйдан кетаётиб, уларга сиздан ҳеч қачон кечмаслигимни айтдим.

- Бекор қилибсиз…

- Сиз доим менга яхши бўлиши учун ё мени бахтли бўлишим учун ўзингизни олиб қочасиз. Менсиз унга яхши бўлади деб ўйлайсиз. Аслида ундай эмас, ҳар доим ҳам сиз ўйлагандек бўлмайди. Мен сизсиз эмас сиз билан бахтли бўла оламан. Мен сизсиз яшолмайман…

- Беҳруз… буни иложи йўқ… мен сиз билан бирга бўлолмайман… ахир сиз

- Биламан… уйланмаган йигитман. Нима энди ҳозир бориб кўчадаги аёллар билан тонг оттирайми? Шуни истайсизми? Аёл кўрган деган номим бўладида ҳеч бўлмаса, кейин ҳадеб уйланмаган йигитсиз деб айтавермайсиз.

- Бемаъни гапларни қўйинг.

- Унда сиз ҳам шу гапларни бошқа айтманг. Ахир сизни ҳеч нарсага қарамасдан севаман,-деди Беҳруз аёлнинг кўзларига меҳр билан боқаркан. -Менга ишонмайсизми?

- Ишонаман…

- Бир куни юзингизга солишимдан қўрқасизми?

- Йўқ, ундай қилмаслигингизни биламан.

- Унда нима учун? Ўртамиздаги тафовутга шунчалар мослашишингиз қийинми, бунга кўз юмиш шунчалар қийинми?! Нега доим мени қийнайверасиз? Нега сизсизликда ўртайверасиз?-деди Беҳруз кўзларига ёш қалқиб.

-Сиз менга ёқасиз…

Бу гап Беҳрузнинг ёниб турган қалбига сув сепгандек бўлди. Ўрнидан туриб аёлнинг ёнига бориб ерга чўкди ва унинг қўлларидан ушлади.

- Илтимос яна бир марта айтинг...-аёлнинг кўзларига илтижоли термулди Беҳруз.

- Сиз менга ёқасиз… қайсарлигингиз, қатъиятингиз менга ёқади, севгингиз самимийлигини биламан, ҳеч ким мени сиздек севолмаслигини ҳам биламан. Лекин…-деди кўзларидан ёш оқди Заҳронинг

- Йўқ…илтимос лекин деманг…


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍57❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 22-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌙•🌹• Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌙•🌹• Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌙•🌹• Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌙•🌹• Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌙•🌹• Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌙•🌹• Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌙•🌹• Дуоларим Парвардигор эцин ижобат.
🌙•🌹• Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!


🌙ЯҚИНЛАРИМ РАМАЗОННИНГ 22-КУНИ МУБОРАК! 🕋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Сахарлик қилган яқинларим. Уйингизга барака, Аллоҳнинг раҳмати доимо ёғилиб турсин. Тутаётган Рўзаларингиз сизларни Жаннатдаги Райён томон етакласин..🤲

Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллохнинг саломи, жаннат бўлсин!🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🤗2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Тўй куни куёв ва қайнота суҳбати.

Ота қиз боланинг ҳаётида такрорланмас кишидир. Унинг ўрнини бирор киши боса олмайди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅Иссиқ таом
Керакли масаллиқлар
Картошка 1 кг
Лаҳм гўшт 400 гр
1 та пиёз
400 гр ёғ
Туз зира кашнич майдаси
Сарёғ 50 гр

Тайёрланиши
Ёғ ва сарёғ солиб картошкани ўрта оловда пиширилади. Алоҳида товада гўштни қовуриб пиширилади ва пишган картошкага қўшиб 15 дақиқага паст оловга димланади.
Тайёр ёқимли иштаҳа😋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
- Лекин сиз билан бирга бўлолмайман… ўртамиздаги тўсиқлар бунга имкон бермайди… ахир қандай қилиб ота-онангизни норози қилиб менга уйланишингиз мумкин?! Мен шуни билиб туриб қандай сизга турмушга чиқишим мумкин? Буни иложи йўқ, мен бундай қилолмайман. Илтимос мендан умидвор бўлманг, мени деб ортиқ азобланишингизни истамайман… келинг, менга бошқа уйланишдан гапирманг, ҳаммаси бошида қандай бўлган бўлса шундай қолсин. Сиз ходимимсиз, мен сизга бундан ортиғини беролмайман. Бу менинг қатъий жавобим! -деди Заҳро кўзларидан ёш қуйилиб.

Беҳруз унинг қўлларини ушлаб ўтирганча аёлнинг тиззасига бошини қўйди ва маҳзун сўзлашда давом этди.

- Илтимос, бундай қилманг… мен сизсиз яшолмайман… нафасим тўхтаб қолади ишонинг… Доим шундай қилишингиздан чўчиб яшардим… бир куни мени унут, мендан воз кеч дея мени ўзингиздан узоқлаштиришингиздан жудаям қўрқардим… менга сизсиз жудаям оғир… музлаб қоламан ишонинг… ахир қандай қилиб қалбимдан ўзингизни ўчириб ташлайсиз? Буни ўзим қилолмайман-ку сиз ўзингизни қандай юрагимдан юлиб оласиз?-дея Беҳрузнинг ҳам кўзларидан ёш қуйилди.

Заҳро уни қанчалар қийналаётганини кўриб баттар эзилди, унинг бошини силамоқчи бўлиб қўлларини олиб борди-ю лекин ундай қилолмади… ундан қўлларини секин тортди ва:

- Кечиринг… мени кечиринг…-деди.

Беҳруз бошини кўтариб, аёлнинг кўзидаги ёшларини артди ва базўр ўрнидан турди. Кўзларини ёшини артиб:

- Истамасангиз мажбурламайман… лекин бу билан ҳеч нарса ўзгармайди. Мен сизни севишда давом этавераман барибир, -дея чиқиб кетди.

Кўчада ёмғир ёғаётганди, Беҳруз кўчага чиқиб вужудини ёмғирга тутди. Шундай дод солгиси келардики, қалбини изтироб кемираётганди. Ҳолсизгина машинасига суяниб, ёмғирга ўзини тутиб тураверди. Аксига олиб ёмғир ҳам қуйиб юборди. Беҳруз шалаббо бўлди, лекин на юришга, на жойидан қимирлашга мадори йўқ эди. Уни деразанинг бир четидан кузатиб турган Заҳронинг ҳам қалби азобдан ўртанарди. Уни бу аҳволда кўриб кўзларидан дув-дув ёш оқарди.

- Эй, Худойим, тўғри қилдиммикин? Унинг қалбини вайрон қилдим, қанчалар азобланаётганини кўриш жонимга азоб беряпти. Ёмғирда қолиб кетди, шамоллаб қолади-ку, чиқсаммикин… йўқ чиқмаслигим керак. Бундан янаям қийналиши мумкин.

Беҳруз машинага ўтириб уйига қандай кириб борганини билмайди. Ювиниб чиққач, ётоғига чўзилди. Худди бутун дунё бошига қулаб тушгандек эди. Ахир севгани, жонидан ҳам азиз инсони унинг кўксидан итариб, ўзидан узоқлаштирганди. Ундан кўра осмонлар бошига қулаб тушгани яхшироқ эди. Қалбида тинимсиз оғриқ исён қиларди. Унинг қиёфаси кўз олдидан кетмасди. Унинг қарашлари, унинг кулишлари, унинг гапиришлари, карашмалари кўз-ўнгидан кетмасди. Бу эса унинг вужудидаги оғриқни баттар зўрайтирарди. У то тонггача ухлолмади, ўйлайверганидан боши ғувиллаб кетди. Зўрға ўрнидан туриб, кийимларини кийди. Фақатгина қаҳва ичди холос. Ҳеч нарса ўтмади томоғидан. Ишхонагаям бир аҳволда кириб борди. Ҳоли шундай абгор кўринардики, бунинг сабаби фақатгина Заҳрога маълум эди.

Беҳруз хонасига бориб режалаштириб қўйган лойиҳалари билан шуғулланди. Хонасидан деярли чиқмади. Ҳатто тушликка ҳам тушмади. Томоғидан ҳеч нарса ўтмасди. Нима қилмасин хаёлидан Заҳронинг гаплари кетмасди. Ахир қандай бундай айрилиққа кўнади? Қандай қилиб худди бегоналардек яшаши мумкин? Ахир бу тирик бўла туриб мурдадек яшаш билан баробар-ку?! Наҳотки ундан айрилган бўлсам? Наҳотки унинг суҳбатларидан аввалгидек бахраманд бўлолмасам? Уни севиб туриб унга бегонадек тутсам ўзимни? Йўқ… буни ўйлаш азоб… дахшатли азоб…
👍31❤3🔥1
- Унга ҳар қараганимда ҳисларимни қандай жиловлайман… Қандай қилиб унга соғиндим деб айтишдан ўзимни тўхтатаман… Ё Аллоҳ, мен шундай кучли бўлоламанми? Агарки, уни севиб туриб ўзимни бепарводек тутиб яшашимга ирода бермас экансан, юрагимдан уни ўзинг юлиб ол… чунки мени бунга кучим етмайди, мадорим ҳам тугади…

Беҳрузнинг бошида қаттиқ оғриқ турди. Олдин ҳечам бундай бўлмаганди, шу сабаб бироз вақт ишдан бошини кўтарди. Ўйлайвериб бошим ҳам ғувиллаб кетди шекилли деб ўйлади. Кейин Заҳрога лойиҳаларни ҳисоботини олиб кириши кераклиги учун керакли файл-папкаларни қўлига олиб ўрнидан турди. Бироз боши айланаётганди. Бир амаллаб ўзини тутиб, аёлнинг хонасига борди.

- Хайрли кун, Заҳро Асадовна, мумкинми?-деди ичкарига кириб расмий оҳангда.

- Яхшимисиз, киринг ўтиринг.

- Лойиҳа ҳисоботини олиб киргандим, танишиб чиқарсиз,-деб Беҳруз файл-папкаларни аёлнинг столига қўйди.

- Раҳмат албатта кўриб чиқаман.

- Яхши унда менга руҳсат, яхши ишланг.

- Беҳруз

- Эшитаман, Заҳро Асадовна?

- Аҳволингиз яхшими? Кўринишингиз бироз ғалати…

- Жудаям меҳрибон ва жонкуяр раҳбарсизда, ҳеч нарса назарингиздан четда қолмайди, Заҳро Асадовна!

- Биламан мендан хафасиз, шунинг учун...

- Йўқ, асло хафа эмасман.
Ахир мени ўйлаб, мени бахтимни ўйлаб, мени қийналмасин деб шундай қиляпсиз-ку шундаймасми? Бунчаям омадли инсон эканман! Атрофимдаги инсонларим менга нима яхши бўлишини ўзимданам яхши билишади! Шунинг учун улар юрак деган дардисар бир юк билан эмас, ақл билан келишиб иш қилиб қўя қолишади. Лекин билишмайдики, бу ростданам менга яхши бўлармикин? Балки бу мени бутун ҳаётимни парчалаб юборар, шунақа бўлиши мумкинмасми? Майли, мен хонамга борай, сизни ҳам вақтингизни олмай. Керак бўлсам чақиртирсангиз келаман. Ҳужжатлар бўйича чақиртирсангиз албатта. Чунки ўзингиз учун ҳеч қачон чақирмаслигингизни яхши биламан, Заҳро Асадовна! Руҳсатингиз билан,-дея Беҳруз хонадан чиқиб кетди.

- Эҳ, нодонгинам… сенингча, менга осонми? Сени бу аҳволга солиш менгаям ҳузурми?!-деди Заҳро Беҳруз чиқиб кетгач оҳиста шивирлаб.

Уни Беҳрузга жони ачиётганди, у ҳамма кинояли гапларини жон оғриғидан гапирганини Заҳро яхши билиб турарди.
Беҳруз яна қаҳва дамлаб ичди, негадир ҳамон оғриқ тўхтамасди. Кечга бориб ҳамма уйга кетди. Беҳруз ўзини ёмон ҳис қилаётганди, шунинг учун бироз ўзига келишини кутди. Кейин нарсаларини йиғиб, лифт тугмасини босиб ичкарига кирганди, ортидан Заҳро ҳам кирди.

- Кеч кетяпсизми? Ишларингиз бормиди?-деди Заҳро.

- Шунақароқ.

- Кўринишингиз ростданам яхшимас. Тобингиз йўқми?

- Ҳаммаси жойида, ўтиб кетади. Бироз бошим оғрияпти. Лекин бу ҳижрон оғриғидан анча яхшироқ…

- Кеча ёмғирда шамоллаб қолгандирсизда. Майли ўзингизга қаранг, дори ичсангиз яхши бўлади,-деди Заҳро бинодан чиқишгач.

- Ишқ изтиробига ҳам бирор дори бормикин?

- Менимча йўқ…

- Афсус…

- Яхши дам олинг.

Эртаси куни ҳам, кейин ҳам шу ҳол такрорлангач, Беҳруз докторга боришга мажбур бўлди.

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍49🥰7❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ

✨🌙
Тун ухлатсин, ойдек
жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан

✨🌙
Энди ухланг, Аллоҳ
каломи билан,
Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билан!

✨🌙
Хайрли тун қадрдонларим
Эрталаб эрта туринг, Эзгу
ниятлар Ила Аллоҳ учун
Рўза тутамиз иншоллоҳ!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
• Аллоҳни рози қилиш учун сахарликка турганларга;
• нафсига зулм қилиб, сабр этганларга;
• зоҳиридан тортиб ботинигача ёмонликдан тийилганларга Қиёмат куни Аллоҳнинг раҳмати, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари бўлсин!

Амин!🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
🌙🍬АЛХАМДУЛИЛЛАХ, Яратган эгамнинг яна бир мунаввар ва осойишта тонгни кутиб олар эканмиз ўзига бехисоб шукурлар бўлсин!

Барчангизга солиҳ амалларга серхосил бўлган хайрли тонг ва узоқ умр тилаймиз! Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг!🤲


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲРИБОНЛАРИМНИ ЯХШИ КЎРАМАН ❤️

Юрагимга яқин азиз инсонларим,
Қувончларга кўнгли чақин томонларим.
Меҳр нури порлаб турган осмонларим,
Мен сизни ҳаммадан яхши кўраман.

Сиз билан умрим нафаси бахтиёрдир,
Сиз билан ўтган кунларим гулбаҳордир.
Ҳар йўлимда бахтим бордир, омад ёрдир,
Мен сизни ҳаммадан яхши кўраман.

Юрагимга яқин азиз инсонларим,
Мен сизни ҳаммадан яхши кўраман.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mantiqasqon yuvishi yomon koʻrasmi toʻrisini yozin😁
Mantiqasqonsiz dangasa honim tayorlimiz qaylasiyam oʻzi blan pishadi😍 layk bosib bitta boʻlsayam koment yozib qoʻying🫶

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏5
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

27-қисм

- Бу шунақа жиддийми?

- Энди нима десам экан биласизми

- Доктор, ёш бола эмасман. Ҳаммасини очиқ айтинг, мен ҳаммасини билишим шарт!

- Буни давоси йўқ, фақат маълум муддат бу касалликни дорилар билан ушлаб туришимиз мумкин холос. Шундаям сиз назорат остида бўлиб шу ерда бўлишингиз керак.

- Бу билан ҳамма нарсани йиғиштириб шу ерда ўлимингизни келишини кутиб ётишингиз керак деяпсизми?

- Биламан буни эшитиш сиз учун оғир лекин

- Йўқ ундай эмас, рости жуда пайтида келди. Яна қанча умрим қолди?

- Беҳруз

- Доктор, мен тайёрман. Яна қанча вақтим бор?

- Агар шу ерда бўлиб назоратимизда бўлсангиз тахминан тўққиз ой.

- Агар бу ерда бўлмасам-чи?

- Узоғи олти ой…

- Фарқи унчалик ҳам катта эмас, менга олти ой етади.

- Бу нима деганингиз?

- Биласизми мен олти ой яшамоқчиман, ўзим истагандек қолган умримдан фойдаланмоқчиман, ўзим истаган инсонни ёнида бўлмоқчиман.

- Лекин агар шу ерда бўлсангиз, майли ҳеч бўлмаса тиббий кўрикка келиб турсангиз

- Барибир бу билан ҳеч нарса ўзгармайди-ку? Мен қолган умримни бу ерда эмас, ўзим истаган инсон билан ўтқизмоқчиман. Яшамоқчиман тушуняпсизми? Олти ой бўлса ҳам ўзим истагандек яшамоқчиман.

- Шуни истасангиз қўлимдан ҳеч нарса келмайди. Яна бир ўйлаб кўринг. Мана бу дорини ичиб юринг, анча ёрдам беради,-деб доктор Беҳрузга қоғозни узатди.

- Раҳмат сизга, албатта. Лекин барибир мен қароримни ўзгартирмайман. Хайр,-дея Беҳруз хонадан чиқди.

Машинасига ўтирди, кейин хаёлларини йиғиб олгач, қабристонга, Музроб бобонинг олдига йўл олди.

- Ассалому-алайкум, бобо,-деди Беҳруз ҳар доимгидек қабристон ҳовлисида у-бу иш билан банд бўлиб юрадиган Музроб бобога.

- Воалайкум-ассалом, келинг, болам, келинг.

- Ҳар доимгидек тинимингиз йўқ, ҳеч сизни ўтирганингизни кўрмайман. Доим келганимда нималардир қилаётган бўласиз. Чарчаб қолмаяпсизми, бобо?

- Мана энди ўтириб бироз дам оламизда сизнинг баҳонангизда,-деди чол кулиб.

Улар ҳол-аҳвол сўрашиб, ўриндиққа бориб ўтиришди.

- Кўринишингиз жуда ғамгин, ўғлим?

- Шунчалар абгорми, бобо?

- Сезишимча, ўша аёлнинг ишқида чекилган изтиробнинг абгорлиги бу,-жилмайди бобо.

- Ҳа, ишқ изтироби…

- Гапларингиз бўлса эшитаман, болам?

- Сиз доим мени эшита оладиган ягона инсон бўлгансиз, бобо.

Беҳруз чолга ҳаммасини-укасининг қилиқларини, ота-онасининг гапларини, ҳовлидан ўз квартирасига ўтганини, Заҳронинг қатъий рад жавобини, докторга борганидан то ҳозиргача доктордан эшитиб келган гапларини айтиб берди.

- Бу қандай синов бўлди, ўғлим?! Ахир шунча чеккан изтиробларингиз бахт билан якун топиши керак эмасмиди?! Балки доктор адашгандир, ахир ҳозир бунақа хатоликлар кўплаб учраяпти-ку?-деди чол куйиниб.

- Йўқ, бу хато эмас, ишончли ташхис. Демак, тақдирим шундай эканда…

- Нега ахир?! Нима учун?! Ахир жуда яхши инсонсиз, бахт нималигини кўрмасдан ўтиб кетаверасизми?! Ахир ҳали жуда ёшсиз, ундан кўра мени жонимни олса яхши эди, мен ёшимни яшаб бўлдим. Нега мендек кетишга тайёр турган одам турганда сизга келади бу қисмат?!-деди чол кўзларидан ёшини артиб.

- Бобо, нега ундай дейсиз? Ҳаммани ўз тақдири бор, қолаверса ўлим ёшми қарими, яхшими ёмонми сўраб келмаслигини менданам яхши биласиз-ку? Ундай гапларни гапирманг, сиз менга ўхшаган девоналарга ҳали кўп кераксиз, сизнинг маслаҳатларингиз, суҳбатларингиз ҳали кўплаб инсонларнинг қалбига малҳам бўлиши керак.

- Эҳ болам, қандай қилиб бундай бўлади, нега ундай бўлади?!

- Бобо, мен ҳали шу ердаман-ку, келинг бошқа нарса ҳақида гаплашайлик.

- Ишонолмайман… сира ишонолмайман…

- Тақдиримда бўлса ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди…

- Ўзгартирса бўлади, ноумид бўлманг. Агар Аллоҳ истаса ҳамма нарсани иложини қилса бўлади, ҳатто ўлимнинг ҳам! Дуолар орқали ҳаммаси ўзгарса ажаб эмас! Дуоларни Аллоҳ мустажоб қилса иншооллоҳ ҳали менинг ёшимдан ҳам ўтасиз Худо хоҳласа!

- Илоҳим… Бобо, агар Заҳронинг ёнига бориб олти ой мен билан бирга бўлишини сўрасам… худбинлик қилган бўламанми? Мен шунчаки шу олти ойни фақат унинг ёнида яшаб ўтқазмоқчиман.

Айтинг-чи, шуни сўрасам худбинлик қилган бўламанми?
👍31❤4😢3👎1
- Нега ундай дейсиз, ахир сиз уни доим бахтли қилишни, унга қувонч хадя этишни истагансиз. У ҳам сизнинг ёнингизда бахтни ҳис қилишига ишонаман. Бу худбинлик эмас, Беҳруз, жуда тўғри ўйлабсиз. Сочни юлиб, бошни деворга ургандан кўра ўтаётган ҳар бир кунингизни, лаҳзаларингизни бахтга, қувончга тўлдириб яшанг! Мен чин дилдан бахтли бўлишингизни истайман! Лекин асло тушкунликка берилманг, чунки ҳали айтганимдек Аллоҳ ўзи битган тақдирни ўзи ўзгартира олади. Дуолар кўп нарсани ҳал қилади, болам. Мен бунга ишонаман, бу синовдан ҳам ўта олишингизга ишонаман, ҳар куни дуоингиздаман! Ҳали Худо хоҳласа узоқ умр кўрасиз!

- Бобо, мана шу дарахтни яқинидан жой танлаб банд қилиб қўйсам майлими?-кулиб сўради Беҳруз.

- Ё тавба, бу қандай беўхшов ҳазил бўлди энди! Ҳозир нима дедима!

- Бобо, майлида, ҳар эҳтимолга қарши банд қилиб қўяяпманда, койиманг. Хўп деяқолинг.

- Яна жилмайишини қара бу нодон болани!-сал кулгандек бўлди чол ҳам.

- Ўриндиқ ҳам бор, шу дарахтни ёни меники хўпми?

- Оббо сира қўймас эканда бу бола! Нега шу жойга ёпишдингиз?

- Чунки ўриндиқни дарахт қуёшдан, қор-ёмғирлардан пана қилиб туради. У… мени кўргани келганда… қуёш, қор-ёмғирларда қолмасин дейман… дарахт эса уни шулардан пана қилади…

- Шунчалик ҳам девона бўлиб ошиқ бўладими одам? Ҳатто шу ерда ҳам ўша инсонни ўйлаб унинг учун қайғуришингизни қаранг… шундайин кучли севгингизни ўзи билсайди…

- Бобо, сиз ҳам гаплашиб турасизми мен билан, жавоб қайтаролмасам ҳам лекин сизни албатта жон қулоғим билан эшитаман. Сизнинг суҳбатларингизни соғиниб кутаман…

- Беҳруз, болам, ундай деманг… ичим куйиб кул бўлай деяпти гапларингиздан…

- Сизга катта раҳмат, ҳаммаси учун раҳмат! Илоҳим бор бўлинг, борингизга шукур! Сизга ҳеч ким бўлмасам ҳам доим мени ўз болангиздек кўргансиз, мени эшитгансиз, насихатлар қилгансиз, доим дардларимга малҳам бўладиган суҳбатларингизни мендан аямагансиз… Раҳмат, бобо, раҳмат,-деди кўзларига ёш келиб.

- Сиз менга ўз боламдексиз, қачон истасангиз келаверинг. Сизни доим тинглашга тайёрман.

- Раҳмат, бобо! Ҳозирча сиз тинглаб туринг, кейин дунё ташвишларидан қутилиб шу ерда бемалол сизни мен тинглаб ётаман,-деди бироз кулиб.

- Ҳозироқ бас қилмасангиз шу хассам билан бир адабингизни бериб қўяман,-деди чол ҳам жилмайишга уриниб.

- Яхши бас қиламан. Энди менга руҳсат, мен ҳам борай, яна бир бора раҳмат сизга ҳаммаси учун!-деб ўрнидан турди Беҳруз.

- Яна келасиз а? Жим бўлиб кетманг, хавотир оламан болам,-деди чол ҳам ўрнидан туриб.

- Албатта,-деб Беҳруз чол билан қучоғлашиб хайрлашди.

- Омон бўлинг, ўғлим, омон бўлинг…

- Сиз ҳам ўзингизни эҳтиёт қилинг, холамга салом айтинг. Ҳа, бобо, қаранг эсингиздан чиқмасин, ўша кўрсатган жойим меники, мен банд қилиб қўйдим,-кулди кетиш олдидан чолга.

-Тавба, тавба, ҳозир хассам билан бир тушираман, кейин биласиз. Сизнинг ўрнингиз ўша севган аёлингизни ёнида, буни унутманг! Ҳозироқ унинг ёнига боринг, қўлидан тутинг-у асло қўйиб юборманг!

- Албатта шундай қиламан! Яхши қолинг, кетдим, бобо,-деб Беҳруз илдам қадамлар билан чолдан узоқлашди.

- Илоҳим умрингиз узоқ бўлсин, болажоним, умрингиз узоқ бўлсин! Севганингиз билан узоқ йиллар биргаликда бахтли ҳаёт кечиринг! Ё Аллоҳим, ўзинг меҳрибонсан, ўзинг ҳар нега қодирсан, парвардигорим, унга ўзинг узоқ умр бергин, узоқ йиллар севгани билан бахтли яшасин, фарзандлар кўрсин, набиралар кўрсин! Омин,-деди Музроб бобо кўзларидан оқаётган ёшларини артаркан.

Беҳруз машинага ўтирди. Йўлда кетаётиб, йўл четида йиғлаб турган ўрта ёшлардаги бир аёлга кўзи тушди. Негадир машинани тўхтатиб, унинг ёнига борди.

- Кечирасиз, мен ҳалиги,-деди гапни нимадан бошлашни билолмай.

- Ассалому-алайкум,-деди аёл ҳам кўз-ёшларини артаркан.

- Хойнаҳой нега бу ёнимга келди деб ўйлаётган бўлсангиз керак. Мен йиғлаётганингизни кўриб, балки бирор ёрдам керакми деган ниятда тўхтагандим.

- Инсонийлик қилиб бефарқ ўтиб кетмасдан ҳол сўраганингизгаям раҳмат! Лекин афсуски сиз ёрдам беролмайсиз… ҳеч ким ёрдам беролмайди,-деб аёл баттар йиғлаб юборди.

- Йиғламанг, ўзингизни босинг.

Нима бўлди ўзи? Бу ерликка ўхшамайсиз, меҳмонмисиз?
👍23🥰2😁1
- Кечирасиз, аламдан йиғлаётгандим. Ёрдам керакми деб сўраганингизга кўнглим бўшаб баттар йиғлаб юбордим. Ҳа биз Навоийдан келганмиз. Тақдир тақазоси билан бир ойдан бери шу ердамиз. Майли, нима бўлганда ҳам сизга раҳмат, эътибор учун. Энди кетишим керак, хаёлларимни йиғиб ўзимни босиб олиш учун юравериб шу ергача келиб қолибман. Майли мен борай, хайр.

- Шошманг, опа, қаерга боришингиз керак? Ҳеч бўлмаса олиб бориб қўяман?

- Йўқ раҳмат овора бўлманг. Ўзим амаллаб етиб оламан.

- Юринг ахир меҳмон бўлсангиз бу ерларни яхши билмасангиз керак. Олиб бориб қўяман.
Аёл минг хижолат билан машинага ўтирди.

- Қаерга боришингиз керак?

- Касалхонага,-деб аёл қаерлигини тушунтирди.

Беҳруз бир зумда манзилга олиб борди.

- Сўрасам майлими?

- Майли.

- Бу ерда бирор яқинингиз ётибдими? Жарроҳлик бўлимига кираман деганингизга сўрадим.

Улар машинадан тушишди. Беҳруз аёлни бўлимгача кузатиб қўйиш асносида аёлни нега бунчалар йиғлаганини билиб олмоқчи бўлди.

- Бу ерда кенжа фарзандим ётибди. Учта фарзандимиз бор, кенжаси икки ёшда. Туғилганда юрагида нуқсон билан туғилган. Ўшандан бери шу билан курашамиз. Охирги марта вазият жиддийлашгач пойтахтга олиб келишди. Шу икки йил ичида 4 марта операция қилишди, олти марта юраги тўхтаб қолди. Докторлар барака топишсин, чорасини қилиб вазиятни назоратда ушлаб туришибди. Лекин энди Германияга олиб бормасак бўлмайди дейишяпти. Ўша ерда бутунлай даволашаркан. Фақат унинг учун жуда катта миқдорда пул керак экан. Шундоқ ҳам уйимиздан бошқа сотиладиган ҳеч нарсамиз қолмади. Агар сотганимизда ҳам у пулни ярмига ҳам етмайди. Давлат ҳисобидан бепул даволашга юбориладиган болалар рўйҳатида турибди. Лекин қачон келади навбати, унгача вақтимиз етармикин деб жоним ҳалак. Тушунаман бошқа болалар ҳам навбатда ота-оналарга ҳам осон эмас. Барибир юраги яна хуруж қилиб қолмасмикин, бу галгисини кўтара олармикин деб бугун астойдил тўлиб кетганимдан йиғлаб ўша ерларгача юриб бориб қолганимни билмабман. Чорасизлик, иложсизликдан ёмони йўқ экан. Майли сизни ҳам ҳасратларим билан эзиб юбордима айбга буюрмайсиз.

- Хамма пулни топсангиз, жаррохлик амалиётидан сунг хаммаси яхши буларканми?

- Эхх... кошкийди пул тополсак... Шунда бутунлай тузалиб кетаркан.

- Уни бир кўрсам бўладими?

- Албатта юринг. Жуда яхши инсон экансиз. Сизни ҳам фарзандингиз борми?

- Йўқ… уйланмаганман ҳали…

- Шундай ажойиб йигит ҳали уйланмабсизда, майли Худо хоҳласа ҳали уйланасиз фарзандли бўласиз!

- Билмадим… менимча насиб қилмаса керак,-жилмайди Беҳруз.

- Вой бу нима деганингиз? Ундай деманг, доим яхши ният қилинг.

Улар палатага киришди, ичкарида ёши катта онахон болани атрофида парвона эди.

- Бу киши мени онам.

Улар сўрашишгач, Беҳруз қизчага яқинроқ борди.

- Бунча ширин бу қизалоқ,-деди уни бурнидан чимдиб қўяркан.

Беҳруз унга меҳр билан қаради, наҳотки шу миттигина гўдак бошидан шунча дардни, синовни ўтқизган бўлса?!

- Докторингиз билан гаплашиб йўлга ҳозирлик кўраверинг,-деди.

- Тушунмадим?

- Уларга розилик билдириб тайёргарлик кўринг. Худо хоҳласа бу қизалоқ ҳали анча яшайди, ўзига ўхшаган митти қизалоқларга ойижон ҳам бўлади. Мен бераман сизга ўша пулни.

- Н-нима? Жиддий айтяпсизми?!

- Албатта, иложи борича тез кунда пулни олиб келаман, Худо хоҳласа.

- Ахир бу жуда катта пул-ку?!

- Одамни жонидан азизмас-ку?

- Лекин буни қандай топасиз, ахир ёш йигитсиз. Бунча пулни қаердан оласиз оилангизга нима дейсиз?

- Буни ўзимдан бошқа ҳеч ким билмайди, алоҳида квартирада яшайман. Шуни сотиб сизга бераман. Уни даволатинг, у кўп яшаши керак… мен учун ҳам…

- Нималар деяпсиз, мен буни қандай қабул қиламан? Тўғри бу пул бизга ҳозир ҳаводек зарур, лекин сиз бизни деб уйсиз қоласиз-ку?! Мен буни қабул қилолмайман.

- Менга энди уйни кераги йўқ, мен уйсиз қолмайман, хавотирланманг. Яқинда узоққа кетаман, шунга уйни менга кераги йўқ. Лекин ўша пул ҳозир фарзандингизни ҳаётини асраб қолиши мумкин. Шунинг учун қабул қилаверинг, ҳаммаси яхши бўлади. Мен докторингиз билан ўзим гаплашаман. Германия билан боғланиб вазиятни айтаверишсин.

Ҳужжатлар яна бир-икки нарсаларни тайёр қилгунингизга қадар Худо хоҳласа пулни олиб келаман.
👍29
- Сиз кимсиз ўзи? Шунча пулни уйсиз қолиб бегонага бериб юбора оладиган даражада кимсиз, қанақа инсонсиз?-деди аёл дув-дув йиғлаб.

- Аллоҳни сизга юборган бир нажотиман, шундай қабул қила қолинг. Мени ўйламанг, уйсиз эмасман, қолаверса севган инсоним билан бирга яшамоқчиман. Шунинг учун бу уйни менга кераги йўқ энди… барибир тез орада кетаман…

- Қачон қайтасиз? Ҳеч бўлмаса оз-оздан бўлса ҳам ишлаб қайтарамиз пулингизни.

- Билмадим… энди қайтмасам керак… Лекин буни қайтараман деб ўйланманг, мен буни мана шу қизалоққа совға қиляпман. Мен унинг учун беряпман, тузалиб кетса бўлди.

Аёл шартта Беҳрузнинг оёқларига тиз чўкиб, йиғлай-йиғлай дуо қилиб кетди.

- Ҳой бу нима қилганингиз ундай қилманг, ўрнингиздан туринг,-деб аёлни ўрнидам турғазди.

- Қандай миннатдорчилик билдиришни билмайман ишонсангиз. Нима дейишгаям лолман, довдираб қолдим,-деди аёл йиғидан ёшларини тўхтатолмай.

- Раҳматни Аллоҳга айтинг, мени сизга У учратди, мен бир воситачиман холос. Энди мен борай, тез орада келаман.

- Шошманг,-деб аёл Беҳрузни тўхтатди.

- Эшитаман.

- Илоҳим дунё тургунча туринг, ҳамиша соғ бўлинг, севган инсонингиз билан узоқ йиллар бирга бахтли яшанг, умрингиз узоқ бўлсин, укажоним!-дея аёл йиғлаб дуо қилди.

- Раҳмат-дея чиқиб кетди.

Беҳруз хонадан чиқиб бир дўстига телефон қилди. Ҳол-аҳвол сўрагач мақсадга ўтди.

- Дони, яқингачаям уйингни менга сотиб қўяқол деётгандинг. Ҳалиям таклифинг кучидами?

- Албатта, нима ўйлаб кўрдингми? Сотмоқчимисан?

- Шунақа, лекин менга пул нақд керак. Қанча тез бўлса шунча яхши.

- Тинчликми ўзи?

- Ҳа тинчлик, шунақа бўлиб қолди, ўртоқ.

- Яхши, гап йўқ. Пул нақд келишсак бўлди, ўша айтган нархим сени қониқтирадими?

- Ҳа етади, қачон бошлаймиз расмиятчилик ишларини?

- Сен уёғини ўйлама, танишлар бор, 2-3 кунда ҳал қиламиз.

- Яхши, мен ҳам нарсаларимни йиғиб 2-3 кунда чиқиб кетаман унақада.

- Яхши бемалол ўзингга қара. Мен унда ҳужжатларни тайёрлаб сенга хабар бераман.

- Кутаман яхши қол.

Беҳруз иш тез ҳал бўлаётганидан хотиржам тортди. Орадан 3-4 кун ўтиб, Беҳруз меҳмонхонага кўчиб ўтди. Бу орада расмиятчилик ишлари ҳам тугаб, пулни ҳам қўлига олди. Шифохонага бориб, аёлни топди. Биргаликда кириб доктор билан гаплашишди. Қизалоқни Германига олиб бориб даволайдиган бўлишди. Аёл тинмай йиғларди, дуо қиларди. Кўярда-қўймай Беҳрузни иш жойини манзилини ёзиб олди. Кейинчалик ҳаммаси яхши бўлгач, Беҳрузга хабар бериш учун. Беҳруз у ердан чиққач, елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлди. Ҳеч бўлмаганда бир гўдак Худо хоҳласа ҳали узоқ йиллар яшайди. Энди Заҳронинг ёнига бориб гаплашиш қолди. Агар у йўқ деса нима қиламан? Остонасига бориб ётиб оламан, кулди Беҳруз хаёлан ўзи билан гаплашиб. Кейин компанияга бориб Заҳронинг хонасига чиқди.

- Хайрли кеч, безовта қилмадимми?-деди ичкарига кириб.

- Беҳруз, келинг ўтиринг. Бугун ишларим бор эди деганингизга келмасангиз керак деб ўйлагандим. Тинчликми ё нимадир бўлдими? Айтганча докторга бордингизми, нима деди?

Беҳруз меҳр билан аёлга боқиб турарди.

- Беҳруз, нега жимсиз? Нега ундай тикилиб қолдингиз?

- Сизга тўйиб қараб олмоқчиман…

- Бу нима деганингиз? Нима бўлди, таҳлиллар ёмон чиқдими?!

- Йўқ унчаликмас… ҳаммаси жойида…

- Унчаликмас деганингиз нимаси? Бирор жиддий гап борми?!

- Мен сиздан бир нарсани сўрамоқчиман. Фақат бу мажбурий эмас, агар рад этсангиз ҳам асло хафа бўлмайман.

- Беҳруз, қўрқитяпсиз мени… очиқроқ гапирсангиз-чи, нима бўлди ўзи?!

- Сиз мени рад қилганингизда ҳам мен сизни севишда давом этаман дегандим, сизни бир умр кутиб яшамоқчи эдим… лекин бир умр кутишга вақтим етмас экан… мен ҳозир худбинлик ёки сурбетлик қилаётгандирман билмадим, билганим ҳозир кимни нима деб ўйлаши, қандай қабул қилиши мени умуман қизиқтирмайди. Мен бошимга келган шу дарддан фойдаланмоқчиман…-дея Беҳруз ўрнидан туриб аёлнинг ёнига бориб, унинг қўлларидан тутди ва оҳиста чўкди.

-Илтимос мени қўрқитманг…-деди Заҳро кўзларига ёш келиб.
👍31
- Менга умрингизни олти ойини хадя этоласизми? Сиздан олти ойгина доим ёнингизда бўлишни сўрасам… қабул қиласизми? Бунга ижозат берасизми? Олти ой сиз билан тонгни қаршиласам, оқшомларда осмондаги юлдузларга сиз билан термулсам, эрта-ю кеч сиз билан кунимни ўтқазсам… бунга имкон берасизми?

- Нималар деяпсиз, Беҳруз?! Нега айнан олти ой?

- Чунки… чунки мени бошқа вақтим йўқ… фақат олти ой вақтим бор холос… ва мен шу олти ойни сиз билан бирга ўтқазмоқчиман… олтмиш йил сизсизликда фақат нафас олиб яшагандан кўра олти ой бўлса ҳам сиз билан бахтли яшамоқчиман… менга ачиниб қарайсизми, худбинлик қиляпти дейсизми хуллас ҳозир буни менга аҳамияти йўқ. Мен бор умримдан фойдаланиб қолмоқчиман холос…

Бу гапларни эшитиб Заҳронинг кўзларидан ёш оқарди. Беҳруз унинг ёшларини оҳиста артди.

- Йиғламанг илтимос… кўз ёшларингизни кўриш мен учун оғир,-дея ўрнидан турди Беҳруз.

- Йўқ... бундай бўлиши мумкин эмас… ишонмайман… йўқ, сиз мени ташлаб кетолмайсиз!-дея Заҳро ҳам ўрнидан турди.

- Олти ой… ҳаммасига кўз юмиб, ҳеч нарсага қарамасдан мен бирга бўлоласизми? Ёнингизда бўлишимга ижозат бероласизми? Фақат олти ой холос,-илтижоли термулди Беҳруз.

- Йўқ… бунга ижозат беролмайман…

- Яна рад этасизми…

- Мен олти ой ёнимда бўлишингизга йўқ дедим… агар узоқ йиллар ёнимда бўлишга сўз берсангиз… таклифингизни ўйлаб кўраман,-деди кўзларидан оқаётган ёшларга қарамасдан жилмайишга ҳаракат қилиб.

- Мен сизни яхши кўраман…

- Мен ҳам…

Беҳруз уни оҳиста қучди.

- Ҳеч нарсани унутмадингизми, Беҳруз жаноблари?-деди аёл Беҳрузнинг бағрида кўзларини юмганча.

- Сизни қучганимда бутун дунёларни унутаман…

- Биз ишдамиз, ҳозир кимдир кириб қолса ёмон хаёлга бориши мумкин.

- Раҳмат сизга…-дея Беҳруз уни бағридан бўшатди.

- Ёлғон гапирдим денг илтимос, сиз билан ҳаёт боғлашим учун шу ёлғонни ўйлаб топдим денг, сизни алдадим деб айтинг,-деди Заҳро яна кўз-ёшларига эрк бериб.

- Ҳой ҳали ёнингиздалигимда шундай йиғласангиз, кетганимдан кейин қандай йиғлайсиз, ҳаётим?-дея жилмайди Беҳруз аёлнинг ёшларини артаркан.

- Сиз қандай жилмайишга куч топяпсиз? Қандай ўзингизни бунақа бемалол тутяпсиз?

- Сиз ёнимдасиз-ку… мен қолган шу озми-кўпми умримда сизнинг ёнингизда сиз билан бахтли яшамоқчиман…

- Илоҳим…

- Худбин бўлиб кўринаётган бўлсам керак а?

- Йўқ ундай эмас. Бемаъни гапларни гапирманг. Шундоқ ҳам шунча азоб чекдингиз. Ўзингиз истагандек орзу қилган бахтга тўла лойиқсиз! Мен бахтли яшашингизни истайман, қалбингизда зарра армон, ўкинч бўлишини истамайман!

- Шундай йиғлайверасизми энди? Ахир ҳали....

- Жиминг, гапирманг…-дея аёл уни бағрига бош қўйди.

- Агар шундай қилаверсангиз, йиғлашни бас қилмасангиз… биласизми ҳозир нима қиламан?-кўтаринки руҳ билан деди Беҳруз.

Кейин шартта кўтариб олди.

- Ҳой нима қиляпсиз, ҳозироқ туширинг!

- Ҳечамда! Туширмайман!

- Бўлди йиғламайман, энди туширинг, бўлмаса

- Хўш нима қиласиз?-кулди Беҳруз.

- Қўриқчиларни чақираман, менга куппа-кундузи шилқимлик қилаётганингизни айтаман!-жилмайди Заҳро.

- Бемалол чақиринг, Заҳро Султон! Қани қайси жонидан тўйган сизни мендан олиб қўйишга журъат қиларкин?

- Беҳруз, туширинг бўлди.

- Сизни кўчагача шундай олиб тушсам-чи?

- Ўлдираман агар шундай қилсангиз!

- Раҳмингиз келсин, жоним, ахир шундоқ ҳам саноқли дамларим қолган… ҳозир ўлдирсангиз, ширин дийдорингиздан, беназир васлингиздан бебаҳра бўлиб кетаманми у дунёга?

- Йўқ… асло бебаҳра кетмайсиз…

- Унда менга турмушга чиқасизми, ҳаётим?

- Бугун кеч бўлди, эртага турмушга чиқсам майлими?-кулди Заҳро.

- Севаман сизни…-деб Беҳруз унинг юзларидан ўпди ва авайлаб уни туширди.

- Энди бора қолинг, шундоқ ҳам кўп қолиб кетдингиз.

- Расмий никоҳимиз бир неча кунга чўзилади. Лекин эртага масжидга бориб никоҳ ўқитайлик, нима дейсиз? Ёмон хаёлга борманг яна, мен шунчаки сизни ёнингизда бўлмоқчиман. Бирор кунимни ҳам қўлдан бергим йўқ, ҳар бир куним, лаҳзаларим фақат сизнинг ёнингизда ўтишини истайман… шунчаки ҳозир ҳар бир ўтаётган дақиқаларим мен учун жуда қадрли ва қимматли ишонсангиз...

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34🥰7😢4👏1
Ҳайбат

Баҳорой бу хонадонга келин бўлаётганида ҳамма ҳар хил гапирганди. "Йигитнинг бешта опаси бор, юришига ер титрайди, ҳар хафта онасининг олдида улар, жуда қийналасан"

Тақдир экан тўйлари бўлиб ўтди. Бу бешта опа одамлар айтганиданда қўрқинчли экан. Деярли ҳар кун бирортаси шу уйда. Ош-овқатидан камчилик топиб, ақл ўргатиб ўтиради, кечгача еб-ичиб, ортганини тугиб уйига кетади. Нафақат ошхона, хатто ётоғигача кириб текшириб чиқади. Баҳора озиб-тўзиб кетди. Катта ҳовли, сигир-бузоқ бор. Ўзи ҳам йилма йил туғиб камқонлик орттириб олди. Қайнонаси сўзи ўткир аёл. Маҳалладигилар ҳам ўйлаб гаплашади. Қизлар ҳам онасидан андоза олган. Юзингда кўзинг борми демайди. Баҳора онасига ёрилди. "Чарчадим" Онаси сабрли бўлишини, бир кунмас бир кун юзага чиқишини гапирди. У меҳнатдан эмас, қайинопаларининг дашномларидан чарчаган эди. Турмуш қурганига ўн йил бўлган бўлса, бирор куни меҳмонсиз ўтмабди.
Ўнинчи йили қайнонаси тўшакка михланиб ётиб қолди. Укаси опаларидан онасига бир кундан келиб қараб туришини илтимос қилди. Бошида келиб турган опажонларнинг турли баҳоналар билан оёғи узилди. Бора-бора бир ойда, кейин икки ойда келадиган бўлдилар. Баҳора ишдан бўшаб қайнонасини парваришлай бошлади. У жуда чарчаб қолар, аммо бу ҳаёти кечгача фақат еб-ичиб ётиб яна заҳарли гаплари билан "чақиб" оладиган қайнопалари келиб кетадиган ўша кунларидан яхшироқ эди...

Қайнонаси оғирлашиб қолиб, қизларини чақирди. Зўрға-зўрға нафас олиб гапирди "Баҳорадан розиман, мени тинч ётсин десангиз, бу уйга яхши гап билан келиб кетинг, шунда сизлардан рози бўламан..."
Бунақа васият эшитамиз деб ўйламаган қизлари бўзрайиб қолди, аммо улар васиятни бажарадими, йўқми, энди Баҳорага барибир эди. Онаси бетоб бўлганда бир кеча ётиб қолишга арзимаган қайинопаларининг ҳайбати унинг учун аллақачон йўқолиб бўлган, бундан кейин уларга қўрқиб эмас, силайи раҳм юзасидан муомала қилишини ўзи ҳам сезиб турарди...

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15😢4❤1
#Илохий_дуо
«Аллоҳумма, иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний!»

Таржимаси:
Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қилгин!

Аҳли илмлар шундай дейишади:
– Афв Аллоҳдан бўлади;
– Афв соғлик, офият маъносида ҳам келиб, аъзои баданнинг соғлом бўлишини ҳам англатади;
– Афв қалбий амалларга муваффақ бўлишни ҳам англатади;
– Афв фарзанд, ризқ ва яхшиликларнинг зиёда бўлишини ҳам англатади.

Қадр кечаси шу дуони айтинг, ундан ғафлатда қолманг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏3