Бугун йўлга чиқишдан олдин кичик бир худойи қилгандик, шунга у кишининг ҳам оғзи тегсин дея ош олиб келгандим. Ўз қўлим билан бериб кетай дегандим, майли бошқа сафар Худо хоҳласа албатта бу ҳам насиб қилар. Биз бутун оиламиз билан у кишидан миннатдормиз, уларнинг дуоларини қиламиз, илоҳим юзга кирсинлар, доимо соғ бўлсинлар, ўзлари истаган инсонлари билан бирга узоқ йиллар бахтли яшасинлар! Илтимос мана шуни у кишига бериб қўйинг, синглим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
- Албатта, шахсан ўзларига бериб қўяман кўнглингиз тўқ бўлсин. Сўрасам майлими?
- Сўрайверинг бемалол.
- Нега бунчалар у кишидан миннатдор бўляпсиз, бирор мушкулингизни осон қилганмидилар?
Аёл кўзида ёш билан бўлиб ўтган гапларни ҳаммасини бирма-бир Заҳрога айтиб берди. Ҳатто Заҳронинг ҳам кўзларига ёш келди.
- Илоҳим шифо берсин, яхши бориб келинг.
- Раҳмат, яхши қолинг,-дея аёл Заҳродан узоқлашди.
Заҳро хонасига киргач, кўнгли ёришди. Унга шундай инсонни учратгани учун Аллоҳга шукрона айтди. Лекин нега у ўлиши керак?! Наҳотки шундан ўзга чора йўқ бўлса?! Ҳалиям ишонгим келмаяпти…
Орадан бир соат ўтиб, мажлис пайти келди. Беҳруз ҳам етиб келди. Ҳамкорлар билан йиғилиш бир соатча давом этди. Кейин Заҳро хонага кирди ва Беҳруз ҳам ортидан кирди.
- Кўринишингиз ўзгарибдими?-деди Заҳро Беҳрузнинг кийимларига ишора қилиб.
- Ахир бугун мен уйландим, Заҳро Асадовна, кечроқ шуни нишонлаш учун рафиқам билан кечки овқатга ресторанга борамиз деб режа қилгандим.
- Жуда ярашаркан сизга.
- Сизга ёқдими?
- Жуда келишган ва олийжаноб умр йўлдошим борда!-деди Заҳро.
- Бу нима овқатми?-сўради Беҳруз стол устида турган тугунга ишора қилиб.
- Ҳа сиз учун бериб кетишди.
- Мен учун?
- Ҳа, оғзингиз тегсин деб олиб келишибди яхши ният билан.
- Ким?
- Сиз еб туринг, ош бўлса керак. Мен ҳам ичкари хонада кийимимни ўзгартириб олай. Хабарингиз борми билмадим лекин мен ҳам турмушга чиқдим. Шу сабаб турмуш ўртоғим билан кечки овқатга бормоқчи эдим,-кулди Заҳро ҳам.
- Ростданми?
- Албатта!-дея Заҳро ичкари хонага кириб кетди.
Бироздан сўнг чиқиб:
- Вой, ошни емабсиз-ку?-деди.
- Ё Аллоҳим, бу қандай гўзаллик, қандай жозибаки… кўзларимни сиздан узолмаяпман…
- Менга хушомад қиляпсизми? Эҳтиёт бўлинг, турмуш ўртоғим гапларингизни эшитса, сизни ҳатто менам қутқаролмайман унинг қўлидан!
- Шунақа рашки ёмонми?
- Отелло ҳам ҳижолат бўладиган даражада,-кулди Заҳро.
- Кулгуларингизни кўриш шунақаям ҳузурки…
- Нега ошни емадингиз деб сўрадим?
- Очиғи мен ошни ёқтирмайман, лекин мен учун атайин кимдир олиб келгани учун ҳурмат юзасидан икки қошиқ едим. Лекин уни кимлигини айтмадингиз?
- Бу ҳақида бироздан сўнг айтаман, лекин ҳозир айтинг-чи қаерга бориб келдингиз?
- Буни бошқа жойда кечроқ бермоқчийдим… менимча ҳозир айни вақти шекилли,-дея Беҳруз аёлнинг ёнига бориб тиз чўкди ва чўнтагидан узук чиқариб:
- Ҳаётимнинг сўнгги онига қадар сизни бахтли қилишимга ижозат берасизми?
- Ҳа…-деди аёл кўзлари қувончдан порлаб.
Беҳруз туриб унинг бармоқларига узукни тақиб қўйди.
- Лекин мен сизга узук олишга ҳали улгурмадим-ку?
- Сиз шунгаям овора бўлиб юрасизми деб ўзимгаям қўшиб олдим,-деб яна бир узукни ўз бармоғига тақиб олди.
- Бирам ғамхўрсизки…
- Жоним менинг,-дея аёлни бағрига босди.
- Энди айтасизми?-деди Беҳруз Заҳро курсисига бориб ўтиргач.
Заҳро Беҳрузга ўша аёл билан ўтган гапни айтиб берди.
- Нега менга айтмадингиз?-сўради Заҳро.
- Фурсат бўлмади очиғи.
- Шунақаям яхши инсонни менга учратганига Худойимдан беҳад миннатдорман…
- Қўйинг гапиришга арзимайди,-деди Беҳруз.
- Касаллигингиз сабаб шундай қилдингизми?
- Йўқ унинг учун эмас. Агар касал бўлмаганимда ҳам шундай қилган бўлардим рост. Чунки ўша миттигина қизалоқни кўриб юрагим алланечук бўлиб кетди. Мен ўйлаб ҳам ўтирмай уйни сотиб ўша қизалоқ учун… хуллас, мен ўзим тўғри деб билган ишни қилдим.
- Ҳозир қаерда турибсиз? Уйга қайтдингизми?
- Йўқ, меҳмонхонадаман.
- Меникига кўчиб ўтишингизни сўрасам… сизни ранжитиб қўймайманми?
- Мен ғурур талашиб яшайдиганлар тоифасига кирмайман.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍51😢8🎉1
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕН СИЗНИ АЛЛОХ УЧУН ЯХШИ КЎРАМАН Қадрлигим 💕💕💕💕
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Албатта кўчиб ўтаман, ахир энди биргамиз шундаймасми? Қолаверса, ҳозир қаерда бўлмасин фақат сизнинг ёнингизда бўлиш муҳимроқ мен учун… ҳар бир куним сиз билан ўтса бўлди…
- Жуда соз, унда бу масалани ҳал қилдик.
- Ходимларингизга қачон айтамиз?
- Ҳа, уларга ҳам маълум қилишимиз керак албатта. Акс ҳолда ҳар хил гап кўпайиши мумкин. Лекин очиғи уларга нима дейман, яъни турмушга чиқдим деб худди мақтангандек ё эрсиз қолиб кетгандек ўзимдан ўзим айтишим бироз ғалати назаримда.
- Ахир энди ёлғиз эмассиз, ҳаётим, мен ёнингиздаман, мен борман-ку. Ўзимга қўйиб беринг буни ўзим ҳал қиламан хоп?-кулиб қўйди Беҳруз.
- Яхшиямки борсиз…
- Мени бироз ишларим бор, тушдан сўнг кечга яқин сизни олиб кетаман.
- Хўп, яхши.
Беҳруз хонадан чиқиб меҳмонхонага борди. Керакли нарсаларини олиб Заҳронинг уйига олиб бориб қўйди. Кейин чиройли гулдаста буюртма қилди ва хонага олиб кириб қўйди. Уйлаган ишини амалга ошириш мақсадида уйдан чиқиб кетди. Бориб яна бир гулдаста олди ва қоп қора Прадо джипни гаплашди. Ҳайдовчига компания биносининг ичигача киришини сўради.
Заҳронинг бундан хабари йўқ эди, Беҳруз унга кутилмаган бўлишини истарди, қолаверса бу бошқа ходимларга ҳам уларнинг бирга эканликларини маълум қилишнинг энг яхши усули эди. Ходимларни кўзи тушиб ундан нима гаплигини сўрашганида у Маликайи Турондотингизни қўлини сўрамоқчиман деб жавоб берди. Кимдир кулди бекорга шунча овора бўлибсиз деб, яна кимдир омад тилади, бошқа кимдир эса жуда тўғри қилибсиз ахир унинг ҳам бахтли бўлишга хаққи борлигини айтишди.
Бу пайтда Заҳро пардозига қараб олди, иш вақти тугашига ҳам ярим соатча қолган эди. Шу пайт котибаси уни бир киши сўраётганини айтди. Заҳро ким бўлди экан, ҳеч ким билан учрашув белгиланмаган эди деб хаёлидан ўтқизди ва кираверсин деди котибасига. Шу пайт хонага жуда пўрим кийинган, ўзига обдон қараган, ўрта ёшдаги эркак кириб келди. Заҳро уни кўриши билан хайратдан қотиб қолди. Бу унинг собиқ эри эди.
- Сиз?!
- Салом, яхшимисан?-деди.
- Бу ерда нима қиляпсиз?
- Сен билан кўришгани келдим. Ўтирсам майлими?
Заҳро қўли билан ўтиринг дегандек ишора қилди.
- Шунча йилдан кейина? Нега орадан шунча йил ўтганда бирдан мен билан кўришгингиз келиб қолди?
- Заҳро, жоним, нима биз бегонамидик, бунча совуқ гаплашяпсан? Сал ўзингни бос, нима шунча йилдан кейин ҳам жаҳлингдан тушмадингми? Ахир орадан сал кам ўн йил вақт ўтди.
- Биринчидан, тилингизга эрк берманг, мен сизни жонингиз эмасман. Кейин мен сизга орадан ўн йил ўтиб келсангиз жаҳлимдан тушаман деб айтмаганман шекилли?
- Ҳалиям ўша-ўшасан! Янаям очилиб гўзаллашиб кетибсан! Ўшандаям жуда гўзал эдинг, лекин ҳозир кўрган одамни ўлдирадиган даражада жозибалисан! Қанчалар аҳмоқ бўлган эканман ўшанда! Ҳозирги ақлим бўлганида сенга ҳечам хиёнат қилмаган бўлардим!
- Етар, хаддингиздан ошяпсиз. Мақсадга ўтинг.
- Ишларинг яхши, компанияни гуллатиб юритяпсан қойилман! Лекин ҳалиям турмушга чиқмабсан! Яна билишимча мендан кейин ҳеч кимни ўзингга яқин йўлатмабсан. Очиғини айтаман бу таҳсинга лойиқ!
- Нима сиз шуларни билиш учун детектив ёлладингизми?
- Унчаликмас-у лекин шунақа
десаям бўлади. Мен узоқ вақт Лондонда яшадим, яқинда Тошкентга қайтдим. Қайтишим билан биринчи сени излаб топдим, эшитдим адам билан ойим дунёдан ўтишибди, жуда афсусдаман.
- Менинг ота-онам, уларни сизга алоқаси йўқ!
- Дарров жаҳл қилмагин, дарвоқе жаҳлинг чиққанидаям бирам чиройли бўлиб кетасанки, одамни жонига қутқу солиб қўясан!
- Менга шуларни айтиш учун келдингизми?
- Йўқ, олдингга бошимни эгиб келдим, кечир мени. Ўшанда номардлик, аблаҳлик қилганимни биламан. Бунинг учун нима десанг ҳам ҳақсан, лекин ўшанда анча ёш эдим, бебошлик қилгандирман балки. Ахир эркак киши эдим, қолаверса у бир-икки марталик ўткинчи ҳавас эди холос. Бошқаларга ўхшаб хотиним бўла туриб уйланвомагандим-ку унга? Бу шунчаки ёшликни бебош қилиқлари эди холос.

👍31
- Ўўў ҳали иккинчи хотин қилиб олмаганингизга сизни кўксингизга нишон ҳам тақишим керакдир балки нима дейсиз?! Бебошлик денг? Биласизми нимага хайрон қоламан менга ҳар куни унга қарадинг бунга кўз суздинг дея маломатлар ёғдирадиган одам ўзи бемалолхўжа бўлиб қаёқдаги ифлос аёлларни яқинда фарзандли бўлишимиз кутилаётган пок уйимизга олиб келиб ишрат қилишдан ҳам таб тортмагани мени лол қилади. Яна уялмасдан бебошлик эди дейсизми?! Сизда бироз бўлсада виждон борми ўзи?!
- Ахир ҳеч ким фариштамас, ким ҳам хато қилмайди дейсан?! Тўғри севгимизга қилган хиёнатимни оқлаб бўлмайди.
- Шу ерга келганда хато гапирдингиз, севгимиз дея айтаётганингиз аслида менда сизга бўлган ҳавас билан алмашиб қолган экан. Сизни севаман деб адашганимни ўша сиз билан яшаётган вақтимдаёқ тушуниб етганман. Лекин сизни севгингиз чинлигига ишониб аҳмоқлик қилганман. Чунки севган одам сиздек йўл тутмасди ҳеч қачон! На меҳр берардингиз, на бир ширин сўз чиқарди тилингиздан! Эшитганим фақат маломатли гап бўларди! Кимга ёқаман деб пардоз қиляпсан, кимга қарадинг, кимга кўз суздинг ва ҳоказо. Ҳатто ҳомиладир бўлганимдан сўнг ҳам атрофимда парвона бўлмасдингиз, на меҳрингизни ва на ғамхўрлигингизни ҳис қилардим. Сиздан ўшандаёқ кўнглим қолиб бўлганди. Лекин фарзандимиз учун чидашим керак дердим. Минг афсуски, ҳатто шунгаям лойиқ эмасдингиз. Мен ҳамма нарсани кечиришим мумкин, лекин хиёнатни эмас! Асло!
- Заҳро, ҳақсан гуноҳкорман олдингда. Лекин мен сендан сўнг бошқа оила қурмадим, чунки ҳалиям сени севаман. Ҳозир сени кўриб эса фақат сени севишимга яна бир бор амин бўлдим.
- Сиздаги ҳозир ҳиссиёт эмас эҳтирос, шунчаки эҳтирос. Ўшандаям севгингиз чин бўлмаган, чунки кимнидир севиш бундай бўлмайди. Наҳотки сиз ҳам ўн йил ёлғиз яшаган бўлсангиз? Бунга мени ишонади деб ўйлайсизми?
- Тўғри Лондонда бир-иккитаси билан танишиб яшаб кўрдим. Лекин фақат сени севишимни тушуниб етдим ишон.
- Йўқ сиз мени эмас ўзингизни севасиз, қолаверса энди сизни севгингиз мени қизиқтирмайди мутлақо! Буни сизга ўшандаёқ айтганман.
- Лекин сен ҳам оила қурмабсан, ҳатто ўзингга ҳеч кимни яқин йўлатмабсан. Ортингдан югурган минглаб эркакларга парво қилмабсан.
- Обдон куйган одам қатиқни ҳам пуфлаб ичадиган бўлиб қоларкан.
- Кел менга яна бир имкон бер, жоним, мен ўзгарганман ишон. Ҳаммаси бошқача бўлади энди. Сенга буни албатта исботлайман. Яна бирга яшайлик, жоним?
- Асло! Асло мени бундай атаманг! Кейин бекорга уринманг, мен ўн йил олдин сизга охирги гапимни айтиб бўлганман. Мен хиёнатни кечирмайман! Ҳеч қачон! Бир марта хиёнат қилган одам яна шуни қилади. Ахир ҳозиргина айтдингиз-ку сендан кейин бир-иккитаси билан яшаб кўрдим деб. Чунки сизга ўхшайдиганлар биттаси билан қониқмайди ҳеч қачон.
- Унда нима учун ҳалиям оила қурмадинг? Ахир энди ёш эмассан, фарзандли бўлишинг керак-ку? Дунёдан тоқ ўтмасанг керак?
- Буниси сизни қизиқтирмасин. Бу менинг ҳаётим. Шунча вақтимни олганингиз етар, мени ортиқ безовта қилманг! Бегона инсонлар билан шахсий ҳаётим ҳақида гаплашишни ёмон кўраман.
- Унда кел иш юзасидан гаплашамиз. Мени Лондонда катта компаниям бор. Шуни филиалини Тошкентда очдим яқинда. Ҳамкорликда ишлаймизми? Балки шу баҳона бир-биримизга яқинлашармиз?
- Табриклайман, лекин афсуски бу таклифингизни ҳам рад этаман. Ҳамкорларимиз керагидан кўп, шунинг учун ҳозир менга бор ҳамкорларни ўзи ҳам етади.
- Шу қайсарлигинг ёқадида!
- Мен ёқтирмайман бегона эркакларни мен билан сенсираб гаплашишини!
- Ҳазиллашяпсанми? Ахир эринг бўлганман! Қолаверса ҳаётингдаги ягона эркак менман! Мени бегона дейишинг тўғримасдир?
- Минг афсуски эрим бўлгансиз қачонлардир, бу мен ўзгартира олмайдиган аччиқ ҳақиқатлардан бири! Жудаям тўғрида бегона дейишим. Қолаверса ҳаётимдаги ягона эркак эмассиз, мен энди оилали аёлман, яқинда турмушга чиқдим!-дея бармоғидаги узукка ишора қилди Заҳро.
(Давоми бор...)

👍59❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ❄️
🌥 БУГУН ПАЙШАНБА, РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!
🌤Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌥 БУГУН ПАЙШАНБА, РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!
🌤Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🔥1
🍃🌸🍃Рўзадор Азизларим.
Чиройли сабрингиз каби Аллоҳим ҳаётингизни гўзаликка тўлдирсин.
Савобларингиз кўпайиб, юзингиз нурларга буркансин.🤲
Фариштали инсон бўлиб юриш барчамизга насиб айласин ИншааАллох 🤲
Тутган рўзаларингиз Парвардигор хузурида қабул бўлсин.🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Чиройли сабрингиз каби Аллоҳим ҳаётингизни гўзаликка тўлдирсин.
Савобларингиз кўпайиб, юзингиз нурларга буркансин.🤲
Фариштали инсон бўлиб юриш барчамизга насиб айласин ИншааАллох 🤲
Тутган рўзаларингиз Парвардигор хузурида қабул бўлсин.🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаннат юзли рўзадорим
🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Сизга жаннат дарвозаси муштоқ бўлсин🤲🏾
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Сизга жаннат дарвозаси муштоқ бўлсин🤲🏾
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РЎЗАДОРЛАРГА ЯНА БИР МУКОФОТ
«Рўзадорлар қабрларидан чиқарилганда, улар рўзалари ҳидидан билинади. Улар турли ноз-неъматлар билан безатилган дастурхон атрофига чорланиб, уларга: “Енглар, сизлар инсонлар тўқ пайти оч эдингиз, ичинглар, сизлар инсонлар сероб пайти ташна эдингиз”, дейилади. Улар инсонлар ҳисоб-китоб қилинаётган пайти еб-ичишади.
“Зуҳратур риёз” китоби.

👍4❤1
Келинингиздан кўнглингиз тўлмаса ҳам қудаларга марҳаматли бўлинг – сиздан қувонса, қизини сизга эгиб беради.
Аёлнинг яхши-ёмонлиги келин олганда кўринади.
Тилингизда доимо дуо бўлсин. Йилдан йилга орқага кетаётган жонмиз, келинларга малолимизни келтирмайдиган ягона малҳам уларнинг ўзига эшиттириб қилинган дуодир.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Аёлнинг яхши-ёмонлиги келин олганда кўринади.
Тилингизда доимо дуо бўлсин. Йилдан йилга орқага кетаётган жонмиз, келинларга малолимизни келтирмайдиган ягона малҳам уларнинг ўзига эшиттириб қилинган дуодир.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
Ибрат...
Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу маҳлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушгач, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб “кечир, хўжайин” деяётгандай туйилди.
Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстни йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб бироз хижолат ҳам бўлди.
Эрталаб уйғониб қараса “дўсти” тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва ичидан қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб шифокор кўригига борди.
У ерда маълум бўлишича эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳар кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмаган, шунинг учун бу ақлсиз махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини пойлаб, ортидан эргашишар экан...
Садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз атрофингизда тикка турадиганларга кўпам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари ҳам мумкин...

👍23🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Alloh dard-u gʻamlarimizdan-da buyukdir!
🌱
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌱
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
📚Ҳаётимсан!
29-қисм
- Бу ҳазилми?
- Нега энди?
Шу пайт гул кўтариб ичкарига Беҳруз кириб келди.
- Узр, мен ёнингизда одам борлигини билмагандим. Котибангиз жойида эмас экан, қолаверса иш тугаб қолганида қабулингизга одам келишини кутмагандим,-деди Беҳруз қўлидаги гулдан бироз ўнғайсизланиб.
- Ҳечқиси йўқ, бемалол кираверинг,-дея ўрнидан турди Заҳро.
- Модомики хонага кириб бўлган эканман гулни эгасига берай,-дея Беҳруз гулдастани Заҳрога олиб борди ва: -Бу сизга!-деди.
- Раҳмат! Жудаям чиройли экан!-деди Заҳро кўзлари порлаб.
- Бўшашингизни кутиб тураман, бироздан сўнг келаман, сиз бемалол гаплашиб олаверинг,-деб кетишга чоғланган Беҳрузни аёл тўхтатди.
- Йўқ, азизим, хонадан чиқишингиз шартмас, илтимос ёнимда туринг,-деб Заҳро ўрнига ўтирди.
Беҳруз Заҳронинг бу гапига бироз хайрон бўлди, кейин бу ўтирган эркак унга хушомад қилаётган бўлса ёнимда туринг дея атай сўради шекилли деган хаёлда эркакка бир қараб қўйдида, Заҳронинг ёнига бориб креслонинг ортига ўтиб унга суянганча туриб олди. У бу билан худди Заҳро фақат меники дегандай туйилди.
- Биз гаплашётгандик шекилли? Бу ким тансоқчингми?-деди собиқ эри бироз асабийлашгандай бўлиб.
- Биринчидан мен эмас сиз мен билан гаплашяпсиз. Иккинчидан бу Беҳруз Шуҳратович-менинг тансоқчим, ҳамма оғиримда ёнимда турувчи ёрдамчим, мен учун елиб-югурадиган ҳаммадан ҳам яқиним, дўстим, ғамхўрим, ҳамиша ишонганим, суянганим, хуллас бир сўз билан айтганда менинг турмуш ўртоғим!-деди.
- Бу ким, ҳаётим?-деб сўради Беҳруз.
- Мен уни эриман!-деди Хушнуд.
- Собиқ эрим, агар эр деган номга лойиқ бўлган бўлсангиз албатта!-деди Заҳро киноя билан.
- Бу ўйинми, Заҳро? Атай ҳозир уни турмуш ўртоғим деб таништирдинга? Мендан ҳалиям жаҳлинг чиққани учун у билан ўйин ўйнашга келишиб олганмисан?
- Беҳруз, собиқ эрим мен билан ярашиш учун келибди. Сиз киргунингизча у менга яна бирга яшашни таклиф қилиб ўтирганди. Афтидан мен оилали аёлман, турмушга чиқдим деган гапим унинг учун ўйин ёки ҳазил бўлиб эшитилди шекилли!-деди Заҳро.
- Мен уни иш юзасидан келганми деб ўйлагандим. Демак, гап бундай,-деди Хушнудга қараб. -Заҳро менинг хотиним, шундай экан у билан ҳурмат сақлаб гаплашишингизни сўрайман. Кейин агар шахсий масалада гаплашмоқчи бўлсангиз, марҳамат чиқиб кетинг хонадан.
- Офарин! Янги эринг жуда маданиятли-ку а? Агар уни ўрнида бўлганимда хотинимга гапираётган эркакларни гапиниям эшитиб ўтирмасдан эсини киритиб қўйган бўлардим! Кўринишидан сендан ёш шекилли?
- Ҳа, сизни қўлингиздан фақат шу келади ўзи! Лекин Беҳруз мени ҳақиқатдан ҳам севгани учун ҳурматимни сақлаган қолда сиз билан маданият ва тарбиядан четга чиқмасдан гаплашяпти. Чунки у мени чинданам севади. Ёш бўлгандаям саккиз ёш кичкина! Ҳая, буни устига ҳали менгача уйланмаган ҳам!-деди атай эрига киноя қилиб.
- Нима? Ҳали сен шу билан турмуш қурдингми? Ўз тенгингдан яхши номзод топилмадими ёки? Ёки келишган қадди-қоматига учдингми?
- Нима бўпти, унинг ёшини менга аҳамияти йўқ! У мен бир умр кутган, орзу қилган, мен истаган инсон! Унинг меҳри, ғамхўрлиги остида доим ўзимни хотиржам, ҳимояда ҳис қиламан. Қолаверса, у сизга ўхшаб ҳадеб кимга қарадинг, нимага бундай кийиндинг, нега пардоз қилдинг, у ким бу ким дея таъна-маломатлар қилмайди, менга ишонади, асосийси мени жуда ҳурмат қилади, эъзозлайди, қадрлайди… мени ҳаммадан ҳатто ўзимдан ҳам кўпроқ яхши кўради… шунинг учун ҳам мен қалбимни ҳам, ҳаётимни ҳам, бутун борлиғимни ҳам фақат Беҳрузга бағишлашга қарор қилдим! Сиз ҳаётимдаги қанчалар катта хато ва қанчалар янглиш қарор бўлган бўлсангиз, Беҳруз менинг ҳаётимдаги шунчалар тўғри қарор!
- Воҳ! Қойилман! Бошингни айлантириб қўйибди-ю! Унга шунчалар ишонасанми?
- Ҳа! Унинг муҳаббати ва садоқатига ўзимга қандай ишонсам шунчалар ишонаман!
- Балки сендан ёшлиги сенга ёқиб қолгандир? Балки кўнглингни мендан-да яхшироқ овлаётгандир?-дея тагдор гап қилди Хушнуд.
- Бас етар! Индамаган сари ҳаддингдан ошяпсан! Рафиқамнинг ҳурматини сақлаб гаплаш!-деди Беҳруз ўзини босишга уриниб.

👍36❤5