🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
- Ва боплаб уни урдингизми?

- Йўқ, бу шунчаки огоҳлантириш эди холос. Агар яна сизни ранжитса уни бўғиб ўлдираман!-деди уни қучганча Беҳруз.

- Нодонгинам ўзимнинг,-дея табассум қилди Заҳро кўзларини юмганча.

- Ким нима деса десин, буни менга қизиғи йўқ! Мен фақат сизни дейман, сизга бўлган ҳисларим ўзгармайди ҳеч қачон! Ёнингизда бўлсам бас, бахтли бўлсангиз, кўнглиз халоватдан таскин топса, кўзларингиз бахтда порлаб турса бўлди! Ҳаётим, менга фақат сизнинг муносабатингиз қадрли, сизнинг меҳрингиз азиз…-дея уни бағридан бўшатди Беҳруз.

- Раҳмат сизга… борлигингиз учун…

- Сизга ҳам… Хўш, қани кайфиятимизни бузмаймиз, ахир бугун бизнинг кунимиз шундаймасми? Уни бундай маҳзун бўлиб ўтишини истамайман! Шунинг учун қани туринг кетдик.

- Қаерга?

- Овқатланишга борамиз, қорним очиб кетди. Тезроқ овқатланмасам сизни еб қўяман бўлмаса-дея кўтаринки руҳда гапирди Беҳруз.

- Яхши ҳозир сал ўзимга қараб олай.

- Шундоқ ҳам бениҳоя гўзалсиз!

Заҳро кўзгуга қараб олди. Гулни олди.

- Йўқ, ҳаётим гулни шу ерда қолдирамиз майлими, хонангизда турақолсин,-дея аёлнинг қўлидаги гулдастани олиб вазага солиб қўйди Беҳруз.

- Ахир..

- Биламан, лекин менга сизни бир қучоқ гулдаста билан бирга олтинчи қаватдан пастга олиб тушиш осон бўлмайдида, гуллар халал беради.

- Нима? Ҳазиллашяпсизми?-кулди Заҳро.

- Ҳозир йўқ асло ҳазил қилмадим,-дея Заҳрони шартта кўтариб олди.

- Беҳруз, қўйворинг, ундай қилманг илтимос. Шарманда бўламиз, нима деб ўйлашади? Ахир улар ҳеч нарсани билишмайди-ку?

- Қўйвормайман! Ахир уларга маълум қилиш керак эди-ку, мана ҳозир билиб олишади.

- Ўлдираман! Мени туширинг,-кулди Заҳро.

- Шундоқ ҳам бугун оғушингизда ўлсам керак… Қолаверса ҳозир сизнинг қўлингизни сўраш учун хонангизга кирганимни билишади. Кимдир кулди, кимдир омад тилади. Қани, ҳаётим, кулганларнинг устига ғолибона юриш қилайлик!-деди

Беҳруз аёлни эшикдан кўтарганча олиб чиқди.

- Ҳой, бас қилинг, ахир уят бўлади.

- Заҳро Султон, менга халал беряпсиз, илтимос пастга тушиб олгунимизча мени койиманг. Сизни йиқитиб юбормай деб хавотирдаман. Барибир қўйвормайман, биласиз-ку? Қани лифтни тугмасини босинг.

- Қайсар,-деди Заҳро ҳам лифтга киришгач пастки қаватни босгач.

- Ҳозир кўрганлар нима деб ўйлашади, илтимос мени туширинг,-деди Заҳро.

- Йўқ, ундай қилолмайман. Агар ҳозир сизни туширсам пастки қаватда нима бўларкин дея менга термулиб турган ходимларингиз сизни гапга, сўроққа тутиб кетишади. Сизни уларнинг гапларидан ҳам олиб қочиб чиқиб кетишим учун шундай кўтариб олганим қулай ишонинг.

Шу пайт лифт эшиги очилиб улар чиқишди. Кўрганлар қарсак чалиб, қийқириб юборишди. Кейин Беҳруз айтганидек Заҳрони сўроққа тутиб кетишди ходимлари.

- Заҳро Асадовна, наҳотки бу рост бўлса?!

- Кўзларимга ишонмайман, бу ростдан ҳам ўзингизмисиз?

- Қачон нишонлаймиз энди?

- Бахтли бўлинглар илоҳим!

- Бу ажойиб янгилик-ку!

- Беҳрузга қойил қолиш керак, сизни кўндирибдида?

- Ва ниҳоят сизни оловдан қутқарган қаҳрамонингиз қалбингизниям забт этибдида! Браво!

Ҳамма хурсандчилик билан ҳар томондан шу каби гапларни ёғдириб ташлашди. Заҳронинг эса юзлари қизарди, чиройлигина табассум қиларди холос.

- Ҳамма гапларни кейинроққа қолдирамиз ўртоқлар, ҳозир эса Маликаи Турондотингизни сизлардан олиб қочишга мажбурман,-дея Беҳруз кулиб Заҳрони бинонинг ташқарисигача олиб чиқди.

Машинани олдида тушириб:

- Қани, ҳаётим, марҳамат ўтиринг.

- Ҳали машина ҳам гаплашдингизми?

- Келин кўйлаксиз ҳам сиз дунёдаги энг гўзал аёлсиз! Кетдик!

Улар машинага ўтиришгач, ресторанга боришди. Брон қилинган хонага кириб ўтиришди. Буюртма беришгач Беҳруз:

- Жудаям қорним очиб кетди. Ходимларингиз сизни тутиб олишганида ҳали анча қолиб кетардик ишда, шунинг учун кўтариб олиб тушдим. Кейин ҳаммадан олиб қочдим сизни!-кулди Беҳруз.

- Икки марта фалокат сабабли кўтариб олгандингиз. Бу сафар бахтли кунимизда кўтариб тушдингиз. Лекин барибир бекор шундай қилдингиз. Эртага ходимларимдан роса гапга қоламиз энди.

- Ҳечқиси йўқ, ҳаётим, баҳонада ходимларингиз ҳам билиб олишди.
👍32👏9
- Турмуш қурганимними?-кулди Заҳро.

- Хўжайинингиз борлигини,-кулди Беҳруз ҳам.

- Шунақа денг, Беҳруз Шуҳратович? Лавозимларимиз тенглашибдида?

- Шунақароқ, ишда сиз менга раҳбарсиз.

- Уйда эса сиз менга хўжайинсиз шунақами?-деди Заҳро кулиб.

- Йўқ, ундай эмас. Уйдами, ишдами, кўчадами аҳамияти йўқ, қаерда бўлмайлик мен сизни жонидан ҳам ортиқ кўрадиган яқинингиз, дўстингиз, сизни ҳамиша севиб ардоқлайдиган, сиз деганда жонидан ҳам кечишга тайёр инсонман холос,-деди Беҳруз меҳр билан.

- Сиз менинг дунёдаги ягона суянчимсиз…

- Сиз эса менинг ҳаётимсиз, нафасимсиз…

- Ҳой, сизни қорнингиз оч эди шекилли, Беҳруз жаноблари! Менгамас овқатингизга қаранг,-кулди Заҳро.

Шу билан улар овқатланишди. Кеч ҳам тушиб, улар уйга қайтишди. Заҳро гулларни кўриб қувониб кетди.

- Жудаям чиройли! Қачон улгура қолдингиз?

- Меҳмонхонадан нарсаларимни олиб келиб қўйгандим. Калитим бор-ку, унутдингизми? Шунда гулдаста ҳам олгандим. Ахир гулларни яхши кўрасиз-ку?

- Демак шунинг учун ҳам бояги гулдастани ишда қолдирган экансизда?-кулди Заҳро.

- Ҳа шунинг учун улар ишда сизни кўзларингизни яшнатиб турсин дегандим.

- Раҳмат!

- Қўйсангиз-чи, арзимайди. Ахир сиз хурсанд бўлсангиз мен ҳам шодман, бахтли бўлсангиз мен ҳам қувонаман.

- Қаҳва ичасизми?

- Йўқ демасдим.

- Унда юринг ошхонага чиқамиз. Ҳозир бир зумда тайёр бўлади.

Улар қаҳва ичишди. Сўнг меҳмонхонага ўтиб диванга ёнма-ён ўтиришди. Беҳруз телевизорни овозини пастлатиб қўйди.

- Сизга нима бўлди? Яхшимисиз?-деди Заҳро.

- Яхшиман, нега сўраяпсиз?-сўради Беҳруз.

- Бирор нарсадан безовтамисиз? Бирдан ўзгардингиз ёки Хушнуднинг гаплари дилингизни хира қилдими?

- Йўқ асло! Буни ўйламадим зинҳор, чунки ким нима дейишини менга қизиғиям, заррача аҳамиятиям йўқ!

- Лекин менга гаплари оғир ботди,-деди Заҳро.

Беҳруз Заҳрони бир қўли билан қучиб, бошини кўксига суяб олди.

- Илтимос, ҳаётим, кўнглингизга олманг, у бунга арзимайди. У хафа бўлишингизга асло арзимайди. Замон кўтарганида-ку ўзим билардим уни нима қилишни.

- Хўп, майли қўйинг буларни.
Хўш, унда нега безовтасиз?-қайта сўради Заҳро.

- Сизга нисбатан адолатсизлик қилаётгандек сезяпман ўзимни. Келажаги йўқ бир инсон учун ўзингизни, ҳаётингизни бағишлашингизни сўрадим.

- Беҳруз…

- Мени қийнайдигани нима биласизми, бахтли ҳаёт сари сизни ўзим чорлаб, ёлғизликдан ўзим халос этиб, яна ўзим сизни ёлғизлик изтиробига ташлаб кетаётганимдир. Шу менга кўпроқ азоб беради.

- Бундай хаёллар билан ўзингизни қийнашингизни истамайман. Сиздан бошқаси буни сўраганида асло эшитяпсизми, асло рози бўлмаган бўлардим. Чунки сиз қалбимни забт этдингиз! Сизни самимий меҳрингиз ва ғамхўрлигингиз юрагимга малҳамдек гўё. Сизнинг менга бўлган чин севгингизни мен ҳеч кимда кўрмаганман. Сиз доим энг аввало мен ҳақимда қайғурасиз, мен учун доим ҳаётингизни хавфга қўясиз.

- Чунки сизни яхши кўраман…

- Мен ҳам…

- Сизни илк кўрган лаҳзаларимдаёқ қалбим ҳапқириб кетганди. Севиб қолганимда эса бутун умр сизнинг ёнингизда сиз билан ҳаёт кечиришни орзу қилгандим. Фақат бахтдан порлаган кўзларингизни кўришни истагандим. Сизни биринчи кўрган кунларимдан бери бир умр меники бўлишингизни орзу қилганман…

- Мен сизга меҳрим тушган лаҳзалардан бери сизникиман ва ҳамиша, доим сизники бўлиб қоламан…

- Раҳмат… гарчи ўзим бўлмасамда сизга бутун умрлик хотираларимни қолдириб кетаман…

- Мен хотираларингиз билан эмас, ўзингиз билан бир умр ҳаёт кечирсам дейман…-деди Заҳро кўзидан оққан ёшни билдирмайгина артиб.

- Лекин барибир хурсандман… бахтлиман… чунки сиздек инсонни энди умр йўлдошиман… фақат умр йўлларингизда мен сиз билан охиригача

- Тўхтанг, давом эттирманг илтимос…-деди Заҳро бошини кўтаркан Беҳрузнинг гапини бўлиб. -Мен умидимни ҳеч қачон узмайман, сиз ҳам умидсизликка берилманг хўп?-кулиб қўйди Заҳро.

- Бир нарсага сўз бера оласизми?

- Нимага?

- Мендан сўнг… яна яшашда давом этишингизни, яна оила қуришингизни истайман. Мендан сўнг ҳаётингизни яна ёлғизлик қуршаб олишини асло истамайман!

- Бас ортиқ гапирманг! Эшитишни ҳам истамайман!

- Ҳаётим…
👍38🔥2
- Мени ҳаётим дейсиз-у, сўраётган нарсангизни қаранг. Шунақа рашки кучли инсон, мени жонидан ортиқ кўрадиган инсон, мени ҳатто соямдан ҳам қизғанадиган инсон мени ўзгаси билан ҳаёт боғланг деб сўраяпти. Наҳотки мени ўзгаси билан тасаввур қилолсангиз?!

- Йўқ! Буни тасаввур қилишни истамайман! Лекин мен сизни ўзимдан ҳам кўпроқ яхши кўраман, туйғуларим, ҳисларимдан ҳам ортиқроқ кўраман сизни! Шунинг учун ҳам фақат бахтли бўлишингизни истайман!

- Менинг бахтим сизсиз!

- Ўзимга қолса сизга шу гапни айтган бўлармидим?! Сизни ўзгасига бериб қўйишим мумкинми?!-деб Беҳруз оҳиста Заҳронинг кўзларидан оқаётган ёшларни артди.

- Ҳотамтой Отелло!-деди Заҳро бироз гина қилгандай.

- Ҳой, мен сиз деганда ҳечам Ҳотамтой эмасманда!

- Тентаксиз!-деди Заҳро карашма билан.

- Шунқа денг,-дея Беҳруз ўрнидан туриб Заҳрони кўтариб олди.

- Ҳой, нима қиляпсиз, кўтариш ёқиб қолдими дейман, Беҳруз жаноблари?-кулди Заҳро.

- Мен сизни севаман! Девоналарча севаман…-дея унинг юзларидан ўпди.

Кейин уни кўтарганча ётоқхонага олиб кириб оҳиста ётоққа ётқизди. Нафаслар бир-бирига яқин келганда вужудларига ёқимли титроқ инди. Беҳруз аёлни бутун ишқи билан эркалаб суйди…

- Бирам чиройли, бирам жозибалисизки… еб қўйсам дейман...-деди Беҳруз.

Тонг отди… Заҳро кўзларини очиб қараса, ёнида Беҳруз йўқ эди. Бир зум кўзларини ишқалаб, соатга қаради. Соат 7 бўлганди. Шу пайт хонага Беҳруз кириб келди.

- Ҳаётим, уйғондингизми? Хайрли тонг,-деди Беҳруз Заҳронинг ёнига бориб юзларидан ўпиб қўяркан.

- Нега уйғотмадингиз? Қачон турдингиз?

- Ширингина ухлаётган эдингиз, уйғотгим келмади. Қолаверса, сизга ажойиб нонушта тайёрлаб қўйдим,-деди Беҳруз аёлнинг юзларини меҳр билан силаб.

- Демак, жуда қотиб ухлабманда! Ҳеч 7 гача бундай ухламагандим рости,-деди Заҳро жилмайиб.

- Қорнингиз очдими?

- Жудаям!

- Унда юринг, нонушта қиламиз.
Заҳро юз-қўлини ювиб ошхонага чиқди.

- Ажойиб-ку! Қойилман!-деди Заҳро кўзлари қувончдан порлаб.

- Бўлдими шуми фақат?-деди Беҳруз гина қилгандай.

- Хўш, яна нима дейишим керак эди, Беҳруз жаноблари?

- Ҳеч бўлмаганда битта ўпиб қўйсангиз бўларди, Заҳро Султон!

- Ёқмай қолсин!

- Яхши унда ўзим ўпиб қўяман,-дея Заҳронинг юзларидан ўпиб қўйди.

- Бўлдими, кўнглингиз жойига тушдими энди?-кулди Заҳро.

- Йўқ, энди бошладим-ку!

- Ҳой, айниманг, нонушта қилиб ишга боришимиз керак ахир,-деди Заҳро қаҳвадан ичаркан.

- Асал ойи ҳам шунақа бўладими тавба тавба!

- Асал ойи?-қотиб кулди Заҳро.

- Ҳа нима бўпти? Нега қотасиз тавба!-деди Беҳруз аразлагандай.

- Шунақа қиёфада бирам ёқимтой бўлиб кетасизда, азизим!-кулди Заҳро.

- Шунақа алдаб-алдаб ўрайверинг энди дарров эриб кетишимни билиб.

- Нонушта бирам мазали чиқибди, қўлингиз дард кўрмасин, жоним!

- Ундай гапирманг, ҳозир еб қўяман,-деди Беҳруз жилмайиб.

- Ишга ким боради унда?

- Заҳро Асадовна, мен эътиборингиз учун кечагина уйландим. Ҳеч бўлмаса уч кунга менга жавоб берсангиз бўлармиди илтифот кўрсатиб?

- Хўп, яхши, сизга уч кун дам бераман.

- Ҳимматингизни чеки йўқ, ҳазрати олиялари! Сизни бугун бир жойга олиб борсам дегандим, агар қарши бўлмасангиз албатта?-деди Беҳруз жиддий қиёфада.

- Қаерга?

- Музроб бобонинг олдиларига. Улар мени сиз билан кўриб жуда қувонадилар. Мен учун қайғурадиган инсонларимдан у киши, мен учун жудаям қадрли инсон.

- Яхши қаршилигим йўқ, сизга қадрли инсонлар мен учун ҳам қадрли.

- Раҳмат, ҳаётим!

Нонуштадан сўнг Заҳро компания ишларини масъул ходимларга топшириб уч кун компанияга бора олмаслигини айтиб қўйди. Кейин никоҳларини расмийлаштириш ишлари учун ҳужжатларни Беҳрузнинг танишига ташлаб чиқишди.
У ердан чиқиб тўгри қабристонга-Музроб бобонинг ёнига боришди.

- Ассалому-алайкум, бобо!-деди Беҳруз кўтаринки руҳ билан.

- Ассалому-алайкум,-деди Заҳро бироз бошини эгиб.

- Беҳруз болам, келинг, ваалайкум ассалом-деди чол Беҳруз билан қучоқ очиб кўришаркан.

- Қизим, сиз яхшимисиз?

- Раҳмат, ўзингиз яхшимисиз?

- Бобо, бу

- Англадим, болам, кўзим тушиши билан дарров бу фариштадек қизимни танидим.

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍52🥰4🔥3❤2
Намоз ўқиб, лекин ҳали рўмол ўрамаган қизларни муҳокама қилманг!
Намоз ўқиб, ҳали бирон ёмон одатини ташлай олмаётганларни муҳокама қилманг!
Аллоҳ билан орасида аралашманг!
Аллоҳ билан учрашувини тўсманг!
Умидини сўндирманг!

Бу намозлар балки, сизникиданда мукаммал ҳижоб ўрашига васила бўлар!
Бу намозлар ҳали сизни айнан шу биродарингизга ҳавас қиладиган қилиб қўяр!
Қўлингиздан келса уларнинг ҳаққига гўзал дуолар қилинг.
Эртага нималар бўлишини сиз билолмайсиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌸✨🌺✨🌼✨🌸✨🌺✨🌼
🌟ХАЙРЛИ ТУН! ҚАДИРЛИГИМ

🌟✨ Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради...

🌟✨ Доимо гўзал ўйланг,
гўзал сўзланг,
табассумли ва очиқ чехрали бўлингки,
ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...

🌟✨Тунингиз осуда ўтсин ☺️


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📿🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
БУГУН РАМАЗОНИ ШАРИФНИНГ ЙИГИРМА ОЛТИНЧИ КУНИ !🕌


Аллоҳ учун бажараётган барча хайрли амалларингиз қабул ва мақбул бўлсин…🤲🏻
Ва Роббим бизни Жамоли ила сийласин,
Пайғамбаримиз саллолоҳу аълайҳи васаллам умматим десинлар..

Мусофирда машаққатли ишлари билан бирга Аллоҳ розилигини ҳам унутмай Рўза тутаётган қадрдонларимиздан ҳам Ўзи рози бўлсин...Омин🤲🏻


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

✨ Бу йилги Рамазоннинг СЎНГГИ ЖУМАСИ муборак бўлсин Азизларим..


Келаси Рамазоннинг Жума кунларига ҳам соғ-саломат етиб боришлик насиб қилсин🤲

🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃

Қадрдонларни биринчилардан бўлиб табрикланг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Ҳали бу ойнинг бу кунларини яна бир йил соғинамиз...

Рўза тутаман деб сахарликка турганларга Жаннатга «РАЙЁН» деб аталган эшикдан кириш насиб қилсин! 🤲

Рамазоннинг охирги жумаси муборак бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
Сиз истаган энг гўзал  тасалли.

Атир солинган шишачам тушиб кетиб синиб майдаланиб кетди. Кўп хафа бўлдим. Аммо синган хонадан атир ҳиди анча вақт кетмай турди. Муаттар ҳиддан кўп муддат баҳраманд бўлдик. Бу атир шишадалик вақтида хонани муаттар қилмас эди. Билдимки, у хонани муаттар қилиши учун шиша синиши лозим экан.

Гоҳо қалбинг ёки ичингдаги бир нарса синади. Ишон, унинг синганига сабаб, ичидаги гўзаллик ташқарига чиқиши учундир. Бу билан ҳаётингда янги тажрибага эга бўласан. Ақлинг зиёда бўлади , фикрлашинг ўзгаради.
Демак, қалбинг синса, ёки синдирилса хафа бўлма, Аллоҳ сени янада афзалроқ бўлишингни ирода қилаяпти.

🌸"Эҳтимол сиз ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликлар қилар"🌸


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥕 sabzili rulet


🥕Kerakli masalliqlar:
• sabzi- 4 ta (500gr)
• tuhum-4 ta
• saryog',tuz


🥕 Nachinkasi uchun:
• tvarojniy sir -250gr
• ukrop - 1bogʻ
• chisnok - 2-3 dona



🥕Tovogʻga saryogʻ solib qoʻvirib olamiz, togʻorchaga solib tuz, tuhum sarigʻini solib aralashtiramiz, tuhum oqiga tuz solib 7-8 daqiqa mikserda koʻpirtiriladi va tayyor boʻlgan sabzili massani oz ozdan solib aralashtiramiz qizib turgan pechga 180° ga 10-15 daqiqaga yuborarmiz


🥕 Idishga tvarojniy sir, ukrop, chisnok solib aralashtiramiz.



🥕Koʻrj pishgach videoda koʻrsatilganidek qilib oʻrab biroz sovutib olamiz soʻng soʻvigan koʻrjimizga tayyor nachinkamizni surib oʻrab chiqamiz ruletimiz tayyor boʻldi yoqimli ishtaha.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hamir ucun
600 ml qaynoq suv
2 osh qoshiq shakar
1 osh qoshiq tuz
30gr drojaga tayorlangan Apara
Apara < droja+1 osh qoshiq shakar+ 1osh qoshiq un> usti yopiq idishda kopirguncha turadi
800 gr un solib aralawtrib
50 gr salat yogʻi qowamz(ovozlashtrganda yogʻ esmdan cqqan)
Yumshoq hamir boladi
180C ga 40 daqiqa pishiramz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
Қахвага сариёғ қўшиб ичганмисиз? Агар йўқ бўлса, тезда бажаринг!

Фойдалари:

- Сариёғ қўшилган қаҳва саратон хавфини 50% га, 2-тоифа диабет хавфини 7% га камайтиради, оғиздан ёқимсиз ҳидни келтириб чиқарадиган бактерияларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади ва ҳоказо.
- Шунингдек, бу ичимлик томирларни тозалашга ёрдам беради;
- Сариёғ қўшилган қаҳва мия функцияларининг ривожланишига ёрдам беради.
- У тана ёғини камайтиришга ёрдам беради!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
😍 Baho bering ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰7❤1
🌿Qanday yaxshi edi...

Semichkani stakan o‘lchovi bilan olgan kunlarimiz;
Yarmini yo‘llarda to‘kib-sochib qatiq ichganlarimiz;
Nonga suzma surtib,ustiga piyoz yoki sarimsoq qo‘yib olib ko‘chada yeganlarimiz;
Yaltiroq qog‘ozli pechenye, vafli-shokolad olganimizdagi quvonchlarimiz;
Birovning uyidagi jihozlarni kamsitmaganimiz;
To‘rt-besh aka-uka,opa-singil bir tovoqdan ovqat yeganimiz va hech qanday mikrob yoki virus yuqtirmaganimiz;
Akamiz yo opamizga yangi kiyim olganlarida,eskisini men kiyaman deb quvonchdan osmonga sakraganlarimiz;
Qo‘shni yangadan tanbeh eshitib,
o‘qituvchimizdan tayoq yegan kunlarimiz;
"Hakka xabarkash"lik qilganlar bilan arazlashib, ertasi kuni unutib,qo‘l ushlashib o‘ynaganlarimiz;
Paxtaga borib,qo‘shni polizdan tarvuz-qovun o‘g‘irlab kir qo‘lchalarimiz bilan yorib yegan,
nonga pomidor surtib, bir-birimizga qarab ishtaha bilan kavshangan kunlarimiz;
Gʻamsiz, dardu iztirobsiz,
biz BIZ bo‘lgan, hamma INSON bo‘lgan paytlar...

Qanday yaxshi edi a, naqadar go‘zal edi!?
👍18❤3😁1
📚Ҳаётимсан!

30-қисм

- Раҳмат, бобо,-деди Заҳро бироз хижолат бўлиб.

- Бобо, фотиҳангизни олгани келдик. Сиз мен учун энг қадрли инсонларимдан бирисиз!

- Сиз ҳам менга қадрлисиз, ўғлим. Илоҳим, бахтли бўлинглар, узоқ йиллар бирга бахтли ҳаёт кечиринглар, яхши фарзандлар ато қилсин, фарзандларингизга бош бўлинглар!

- Раҳмат, бобо!

- Сиз учун жудаям хурсандман, Беҳруз! Илоҳим Аллоҳнинг сизни қувонч билан, бахт билан сийлагани рост бўлсин!

- Сиз ҳам холам билан бахтимизга соғ бўлинглар, бобо.

- Холам яхшимилар?-деди Заҳро.

- Раҳмат, қизим, уйда мени кутиб ўтиради. Яқинда келиб кетди ўзи ҳам.

- Яхши бўлинглар илоҳим!

- Беҳруз, болам, хужрамдан ҳассамни олиб кела оласизми?

- Албатта бобо, ҳозир келтираман. Ҳая, ўша жойга ҳеч кимни қўймадингизми, бобо ишқилиб?

- Қанақа жой?-сўради Заҳро.

- Эътибор берманг, бу Музроб бобом билан орамиздаги кичик бир сиримиз,-дея Беҳруз жилмайганча хужра томонга кетди.

- Жилмайиб гапириш учун ҳам ичида қанча куч сарфлаётган экана бояқиш… Лекин мен жуда хурсандман, қизим. Уни рад этмаганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин! У сизни севиб қолган илк кунларидаёқ, ҳаётга қайта келганди. Ҳаётида сиз пайдо бўлган кунлариёқ кўзларида қувонч, юрагида иштиёқ гуллаганди. Ҳозир эса ўз бахтини топганида…

- Яхши бўлади ҳаммаси… у мени ташлаб кетмайди… ташлаб кетмайди…

- Илоҳим…

- Ҳозир қандай жой ҳақида гапирдилар, бобо?

- Анави катта дарахт соя солиб турган жойни кўряпсизми? Ёнида ўриндиқ ҳам бор,-деб ўша жойга қўллари билан ишора қилди чол.

- Ҳа, у ерда нима бор?

- Бўш жой…

- Бўш жой?-хайрон бўлди Заҳро ва савол назари билан чолга юзланди.

- Беҳруз… сиз уни кўргани келганингизда, қуёшдан, ёмғир-қорлардан пана бўлишингиз учун… ҳар томонлама сизга яхши бўлиши учун… сизни ўйлаб… ўша жойни ўзи учун танлаб қўйганди,-кўзларидан ёш томди чолнинг.

Заҳронинг кўзлари ёшланди, юраги ортга тортиб кетди. Ҳатто шу вазиятда ҳам мени ўйлабдия… шунчалар ҳам севадими… шу қадар ҳам ошиқлик бўладими… Яна ўша жойга қаради-ю, худди суйгани ҳозир ўша ерда ётгандек бутун вужуди музлаб кетди.

- Бобо, келинингизни нима деб йиғлатдингиз?-деди табассум билан Беҳруз ҳассани чолга узатаркан.

- Шу ҳассам билан туширайми ҳозир а? Ҳаммаси сизни деб!-ҳазиломуз танбеҳ берди чол Беҳрузга.

- Мен нима қилдим?-кулди Беҳруз.

- Бу жой сизники эмас, шуни билиб қўйинг! Уни эгаси бошқа одам бўлади, аммо сиз эмас! Мени айтди дерсиз.

- Ахир бобо келишгандик-ку?

- Яна гапирадия!

- Хўп, бобо, энди бизга руҳсат берсангиз. Сизни бир кўрай дегандик.

- Уйга борамиз, ўғлим, холангиз кўриб жуда хурсанд бўлади.

- Бобо, кейинги сафар албатта уйга борамиз, сўз бераман.

- Яхши, унда сизларни кутамиз албатта келинглар, хурсанд бўламиз,-деди чол Беҳруз билан қучоқ очиб хайрлашаркан.

- Майли, соғ бўлинг, холамга салом айтинг.

- Бахт ва халоват сизларга доим ҳамроҳ бўлсин!

- Раҳмат, ота ўзингизни эҳтиёт қилинг, холамга салом денг,-деди Заҳро ҳам.

- Раҳмат, жоним қизим, кейинги келишингизда уйга борамиз Худо хоҳласа.

- Албатта Худо хоҳласа,-деб Заҳро Беҳруз билан чолдан узоқлашди.

- Аллоҳ иккингизни ҳам паноҳида асрасин, узоқ умр бирга қўша қариш насиб этсин сизларга,-дея уларни дуо қилди Музроб бобо.

Беҳруз қабристон эшигидан чиқаётиб ортга қаради. Юраги биринчи бора ғалати бўлиб кетди. Бўғзига бир нима келиб тиқилди. Бир неча ойдан сўнг шу ерга келиб абадий чиқмас эканманда, деган ўй ўтди хаёлидан. Уни бу ҳолатда кўрган Заҳронинг ҳам юраги ўртаниб кетди. Чунки у ҳозир Беҳрузнинг хаёлидан нималар кечаётганини билиб турарди. Улар машинага ўтиришгач, Заҳро Беҳрузга:

- Нега бунча шошяпсиз? Ҳатто Музроб бобога жой ҳам кўрсатиб қўйибсиз? Наҳотки бунга индамай кўниксангиз?! Нега бунча осон енгиляпсиз?! Қўрқмайсизми ҳеч?!-деди кўзларидан ёш оқиб.

- Қўрқаман… ҳатто жудаям қўрқаман… ҳозир юрагим алланечук бўлиб кетди... инсон ўлими яқинлашаётганини билса ғалати бўларкан… сизга энди етишганимда, бахтга энди етишганимда… бир неча ойдан сўнг сизни тарк этишимни ўйласам юрагим орқага тортиб кетяпти…

Беҳрузнинг кўзлари ёшга тўлди.
👍30😢1
- Ҳеч ким Худо эмас-ку?! Ҳаммаси Аллоҳдан! Ўзи берган дардни яна ўзи олиши мумкин-ку?! Мени шундай ташлаб кетаверасизми?! Қузғунлар атрофимда мени ютишга тайёр бўлиб турганда энди сиздан паноҳ топдим деганимда, мени ўша қузғунларга ташлаб кетаверасизми?

Беҳруз Заҳрони қаттиқ бағрига босди.

- Ҳеч қачон! Сизни қузғунларга талатиб қўймайман! То тирик эканман ҳамиша ёнингизда бўламан! Лекин асло сизни бошқасига эрмак қилдириб қўймайман! Ўлдирсам ҳам, ўлсам ҳам! Сизни ҳам кўп йиғлатяпмана, ҳаётим? Узр сўрайман.

- Биргина узр билан қутулолмайсиз, азизим! Шундоқ кўз-ёшларимни албатта бадали бўлиши керак,-деди Заҳро чиройли карашма билан.

- Хоп яхши, Заҳро Султон, бир оғиз сўзингиз! Тиланг тилагингизни!

- Истаган нарсамними?

- Истаган нарсангизни!

- Ваъдами?

- Ваъда! Хўш, эшитаман?

- Бироз муддат ота-онангиз билан яшасак дегандим.

- Нима? Жиддий айтяпсизми?

- Мутлақо!

- Нега? Тушунолмаяпман, бу сизга нега керак? Ахир улар сизни қабул қилишни хоҳлашмаганини биласиз-ку? Йўқ, фақат бу эмас! Бундан бошқа нарса истаган нарсангизни бажараман, лекин буни иложи йўқ!

- Ахир ваъда бердингиз-ку?

- Лекин, ҳаётим

- Қулоқ солинг, улар ота-онангиз, уларни ҳам сиз билан бироз муддат бўлсада вақт ўтказишга хақлари бор. Бу уларга нисбатан адолатсизлик бўлади тушунинг.

- Ахир мен уларга ҳақиқатни айтолмайман. Онам буни кўтаролмайдилар, билсалар ҳар куни ўлиб тириладилар. Мен уларга бундай ғамни раво кўролмайман. Шундоқ ҳам кетганимдан сўнг… куйиб адо бўлсалар керак… шуни билиб туриб қандай уларга шунча дардни юклаб қўяман? Олти ой ўтгунча олти минг марта ўлиб тириладилар ахир?! Йўқ мендан буни сўраманг илтимос сиздан…

- Биз уларга ҳеч нарса айтмаймиз, шунчаки ҳеч бўлмаганда 2 ойча уларни ёнида бўласиз холос. Кейин уйга қайтамиз, ўзимизнинг уйга.

- Оббо, қаерданам ваъда бердима!

- Кўз-ёшларим бадали шунақа, азизим,-кулди Заҳро.

- Сизни шу табассумингизга дунёларимни бераман… хоп, сиз шуни истасангиз майли…

- Шунинг учун ҳам яхши кўраманда сизни!-деди Заҳро.

- Фақат шуми?

- Ҳа, фақат шу! Хўш, сиз нима кутгандингиз?

- Мен нима десамиким, ҳалиги… айтаверайми?-кулди Беҳруз.

- Ҳой, айниманг! Йўлга қаранг! Тавба!

Беҳруз кулиб юборди.

- Ҳа нега куласиз? Кулгили гап гапирдимми?-деди Заҳро.

-Шунчаки ўзим-деди Беҳруз яна кулиб.
- Ҳозир уйга борайлик кўрасиз мендан!

- Ҳа ростдан ҳам уйга борайлик, сизни еб қўяман!

Кейин Заҳро кулиб юборди.

- Тентаксиз,-деди кейин жодули нигоҳлари билан қараб.

Беҳруз унга шунақаям меҳр билан қарадики, Аллоҳнинг инояти бўлган бу фариштани ўзиники эканлигига ҳалиям ишонгиси келмасди. Худди ширин бир туш кўряптию, уйғониб кетса ҳаммаси сароб бўлиб чиқадигандек…

Беҳруз кечга яқин ота-онасини уйига кириб борди. Ҳол-аҳвол сўрашишгач, Беҳруз секин гап бошлашди.

- Мен уйландим.

-Нима?!-деди онаси.

- Уйланишимни истардингиз, она, мен уйландим. Заҳро билан масжидда никоҳ ўқитдик, яқинда расмиятчилик ишлари ҳам тугайди.

- Бола-чақали бўлганингда келардинг бир йўла овора бўпсанде,-деди онаси киноя билан.

- Вақтим етармикин,…-деди эшитилмас қилиб Беҳруз шивирлаб. -Ойи, илтимос бу ерга сизларни ранжитишга эмас балки бироз муддат ҳаммамиз бирга аҳил оила бўлиб яшайлик деб келдим. Биламан унга уйланганимдан норозисизлар лекин бироз тушунишга уриниб кўринглар, мен у аёлни жудаям яхши кўраман, ҳаётимда ундан бошқасига жой йўқ. Биз бир бутун бўлдик, у мени рафиқам. Буни қабул қилишингизни, бизга фотиҳа беришингизни илтимос қилиб келдим сизлардан.

- Эҳ, нодон бола, ахийри ўз билганингдан қолмабсанда!-деди отаси.

- Ўшанинг ҳам дарров тегволақоптида сенга!

- Ойи, ойижон,-дея Беҳруз онасининг ёнига бориб тиз чўккан ҳолда қўлларини ушлади ва гапида давом этди. -Қўйинг бунақа гапларни, ахир ҳаёт қисқа нима қиласиз унга, менга гина араз қилиб, уни умуман билмайсиз-ку қанақалигини? Балки энг суюкли келинингизга айланар нима дедингиз? Кўрасиз уни албатта ёқтириб қоласиз, у жудаям яхши аёл! Мен учун униям қабул қилинг илтимос сиздан, сўз бераман ҳеч қачон афсусланмайсиз!-дея онасининг кўзларига илтижоли термулди Беҳруз.
👍29😢1
- Эҳ болама, болам! Сен шундай ўтиниб сўраб турсанг мен қандай йўқ дея олардим сенга?-дея Дилором опа ўғлининг бошини силади.
-Майли мен розиман, бунга фақат сен учун рози бўляпман айтиб қўяй.

- Ўзимнинг меҳрибон онажоним! Сизни жудаям-жудаям яхши кўраман!

- Мен ҳам сени жудаям яхши кўраман, болам!

- Охири онангниям эритдинга!-деди Шуҳрат ака кулиб.

- Лекин айтиб қўяй менга танноз келин керак эмас, кейин 2-3 кун ичида кичкина қилиб бўлса ҳам юртга маълум қилиш учун худойи қиламиз, майли энди пешонамизда шуям бор экан кўникишдан ва қабул қилишдан бошқа иложимиз йўқ-деди онаси.

- Хўп, сиз нима десангиз шу онажоним, унда биз қачон келайлик?

- Эртага келинглар, унгача мен хонангни тайёрлаб қўяман.

- Хўп, лекин сиз уринманг, ўзимиз қиламиз ҳаммасини барибир бир-икки ойча туриб кейин яна уйимизга қайтамиз. Шунинг учун фақат зарур нарсаларнигина олиб келамиз. Унда мен борай, эртагача яхши ўтиринглар.

- Яхши, майли қандай истасанг шу болам. Яхши боргин, йўлда эҳтиёт бўлгин.

Шу бн Беҳруз кетди.

- Эҳ, тақдирни ишларини қаранг, сен истаганинг эмас, сенга аталгани бўларкан! Оҳ десанг ҳам, воҳ десанг қочиб бўлмас эканда! Фақат шуни севиб қолмасин дегандим, шунга уйланаман деб тираб туриб олмасин деб қанчалар қўрққандим,-деди Дилором опа.

- Ҳа, буни пешона деб қўйибди, хотин, барибир ёзилгани бўлади. Қўявер энди майли бўлганича бўлсин! Одамлар ҳам бир ой гап қилар, бир йил гап қилар кейин ҳаммаси тинчиб кетади. Энг муҳими ўғлинг бахтли яшаса бўлди.

- Ҳали гап-сўзлар ҳам болаласа керак роса. Болам шу аёл бн бахтли бўлсин ишқилиб, ишқилиб адашган бўлмасин.

- Дарров ёмон хаёлга бормагин, аввало ниятни яхши қилиш керак.

- Шунақа дейсизу, у аёл ҳаддан ташқари чиройли аёлда, ҳали маҳалланиям ярмини ўзига ошиқ қилади бунақа чиройи билан! Ҳамма ҳар хил гап қилади.

- Шунча йил ўзини асраб яшабдию гап-сўзлардан, шаънига бирор гап орттирмабди, демак тарбияси, аҳлоқиям шунақа чиройлидирда, яхши ният қилайлик, ўғлинг билан бахтли яшашсин ишқилиб.

- Илоҳим… Афсус, қанақа орзу-ҳавасларим бор эдия… куёв бўлиб ясаниб, даврани тўлдириб ўтиради дегандим. Уйимга фариштадек оқ либосли қиз келин бўлиб кириб келади дегандим… Насиб қилмаган экан,-кўзларига ёш олди Дилором опа.

- Қўйгин, барака топгур, балки ўғлинг айтгандек энг суюкли келинимизга айланар?

- Балки суюкли хотин бўлар ўғлингизга лекин бизга суюкли келин бўлишига кўзим етмайди.

- Нега дарров ундай дейсан?

- Ўзингиз ўйлаб кўринг, оилада ёлғиз қиз бўлган экан, чет элда ўқишни битирган, шу кунгача фақат фирмами компаниями шуни бошқариб келаётган бўлса раҳбар бўлиб. Қолаверса сал кам 10 йил ёлғиз яшаган, уй юмушлари, пишир-куйдирдан хабариям бўлмаса керак. Ўғлингизни бошига чиқиб олмаса бўлди ишқилиб.

- Ошириб юбординг энди буёғини, кейин Беҳруз жуда шунақаларданда ўзиям! Ҳадеб гапни чайнамагинда ундан кўра бор келинингга тушунтир эртага меҳмонлар келишини. Худойини гаплашиб олишимиз керак ҳали.

Беҳруз йўлдан Заҳро ёқтирадиган гуллардан олди. Уйга борганида кеч тушиб қолганди. Ўзида калит бўлишига қарамасдан атай эшик қўнғироғини босди. Заҳро шу маҳалда ким бўлдийкин диб хайрон бўлиб ким деб сўради. Чунки Беҳрузнинг калити бор, у тақиллатиб кирмайди, ўйлади Заҳро.

- Бир телба ошиғингиз! Сизнинг нур сочиб турадиган юзларингизни бир лаҳза кўриш умидида остонангизда сизга муштоқман…

- Бемаҳалда яна бировни эшигини тақиллатиб севги изҳор қиляпсизми телба ошиқ?-кулди Заҳро эшик ортидан.

- Эшикни очсангиз бағрингизда севги изҳор қиламан, қуёшим, телба ошиғингиз сизни жуда соғинган!

Заҳро эшикни очди ва:

- Бунча чиройли гуллар!-деди кўзлари порлаб.

- Сиз улардан-да гўзалсиз!-дея Заҳрони қучди Беҳруз.

- Тинчликми, азизим?-деди Заҳро ўзини ҳалиям қучиб турган Беҳрузга.

- Соғиндим, жоним…

- Икки соатдая?!-сўради аёл кўзларини юмганча кулиб.

- Икки дақиқа кўрмасам ҳам сизни соғинаман.

- Бағримда севги изҳор қилиб бўлган бўлсангиз овқатлансак бўлармиди?

- Хўп яхши, қорним ҳам очди.

- Юринг овқатланамиз унда.

Улар ошхонага ўтиб овқатланишди.
👍32
- Овқат жудаям ширин бўпти, хаёлимгаям келтирмагандим бунчалар пазандалигингизни!

- Нима деб ўйлагандингиз, Беҳруз жаноблари! Мени фақат бизнес ладй деб тасаввур қилганмидингиз?!-карашмали жилмайди Заҳро.

- Йўқ, сиз “ideal lady”сиз, Заҳро Султон!

- Уйга яхши бориб келдингизми, яхши ўтиришган эканми?

-Ҳа, Худога шукур яхши. Гаплашдим, ҳаммасини тушунтирдим.

- Хўш?

- Охири қабул қилишди. Фақат юртга маълум қилиш учун худойи қиламиз дейишди. Эртага уйга борамиз Худо хоҳласа.

- Раҳмат…

- Аслида сизга раҳмат, ҳаётим… буни сўрайсиз деб кутмагандим рости.

- Уларни норози қилиб бахтга етолмасдик, улар сизни ота-онангиз.

- Лекин бу осон бўлмаслиги мумкин, сизни жуда илиқ қабул қилишади деб ўйламайман.

- Буёғини ўйламанг, ҳаммаси яхши бўлади, ҳар қандай совуқ муносабатда ҳам доим ҳурмат сақлайман, ахир улар менга сиздек меҳрибон ва ғамхўр инсонни хадя этишган-ку!

- Бебаҳосизда, ҳаётим, раҳмат! Кўнглингиз оғришидан қўрқаман…

- Ҳечқиси йўқ, сиз ёнимда бўлсангиз бўлди.

- Ота-онам-ку майли лекин укамни хотинига жудаям ёқиб тушсангиз керак!

- Опасига уйланмасдан мени танлаганингиз учунми? Унга ёқишим шартмас, қолаверса ўзини жудаааа хафа қилиб қўядиганлар тоифасига кирмайман!-деди Заҳро кулиб.

- Ҳа бунга шубҳам йўқ, Заҳро Султон!

- Гуллар ниманинг шарафига, Беҳруз Шуҳратович?

- Борлигингизни шарафига, ҳаётим…

- Раҳмат… Айтганча, уларни олдиларида сизни нима деб чақирай?

- Беҳруз деяверасиз доимгидек. Йўқ бунданам яхши вариант бор! Жоним деб чақирасиз,-деди Беҳруз кулиб.

- Ёқмай қолсин, яна нима!

- Ўзимиз бўлганимизда иҳтиёрингиз, ҳаётим. Бошқаларни олдида Беҳруз деяверасиз нима бўпти ёмон жойи йўқ-ку буни.

- Уларга маъқул бўлармикин?

- Ҳаётим, буларни ўйламанг, ҳаммаси яхши бўлади. Беҳруз деяверинг, албатта маъқул бўлади.

- Лекин сиз уларни ёнларида менга ҳаётим десангиз бу яхши эшитилмайди. Ўзимиз бўлганимизда шундай чақирарсиз, ота-онангизни олдиларида Заҳро дей қолинг.

- Ҳаракат қиламан, оғзимдан чиқиб кетмасинда, чунки менга сизни шундай чақириш ёқади, ҳаётим!

- Менга ҳам… Лекин барибир фақат ўзимиз бўлганимизда ҳаётим дерсиз, бошқаларни олдида бу эриш туйилади. Заҳро десангиз менимча энг маъқул вариант шу.

- Заҳро Султон десам-чи?-кулди Беҳруз.

- Ҳой, сиз атайин қиляпсизми?-деди Заҳро қошларини чимириб.

- Албатта! Бу қиёфада сиз янаям чиройли бўлиб кетасизда!

- Тентак!-дея Заҳро жилмайганча ўрнидан турди ва стол устини йиғиштириб олди.

Заҳро идишларни юваётганида Беҳруз унинг ортидан бориб оҳиста қучди.

- Сизга нима бўлди?-сўради Заҳро.

- Шунчаки сизни қучгим келди…

- Овозингиздаги маҳзунлик мени қўрқитяпти…

- Сизни жудаям яхши кўраман… беҳад севаман… шуни биласизми, ҳаётим?-деди Беҳруз уни қучган кўйи.
👍38
- Биламан… ҳаммасини биламан... Беҳруз, хавотир оляпман, тинчликми ўзи бирор гап бўлдими? Аҳволингиз яхшими ишқилиб?

- Қўрқманг… қўрқманг, яхшиман ҳаммаси жойида.

- Кўнглингизда бирор ғашлик борми?-сўради Заҳро.

- Сиз борсиз-ку, ҳаётим, сиз кўнглимни ёритгувчи, ғуборларимни тарқатгувчи қуёшимсиз мени…-дея Беҳруз аёлни янаям қаттиқроқ қучди…

Эртасига улар Беҳрузнинг ота-онасини уйига кириб боришди. Укасини хотини Лазиза Заҳрони беҳад гўзаллигини кўриб хайратдан лол эди, айтишганда бунчалар деб ўйламаганди. Отаси Шуҳрат ака ҳам уни кўриб, Аллоҳни ўзи буюк рассом, ишқилиб ўғлим билан бахти ҳам шунақа беназир бўлсин худойим, деб қўйди ичида. Онаси билан укаси олдин Заҳрони кўришгани учун бунчалар хайрон боқишмади. Улар сўрашишгач, нарсаларни хонага жойлаб ўзлари ҳам жойлашишди. Беҳруз Заҳрога уйларни, ҳовлини кўрсатди. Кейин ошхонани кўрсатди. Ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб ошхонада нима қаерда туришини, ким нимани яхши кўради нимани ёқтирмайди хуллас ҳаммасини айтиб берди.

- Буларни сизга онам айтишлари керак, лекин ҳар эҳтимолга қарши ўзим сизга кўрсатиб, айтиб қўйдим, ҳаётим,-деб Беҳруз кўз сиқиб қўйди.

- Ҳаётим деманг биров эшитиб қолса нима бўлади,-деди пастроқ овозда Заҳро.

Кейин бир пиёла чой устида оилавий ўтиришди. У ер бу ердан гаплашган бўлишди. Шуҳрат ака Заҳродан компанияси ҳақида, нималар билан фаолият юритиши ҳақида сўради. Укаси эса Заҳрога қарашга ботинолмасди, шу сабаб кўзларини ундан олиб қочарди.

- Қизим, хонадонимизга хуш келибсиз, қадамингиз қутлуғ келсин! Беҳруз билан қўша қаринглар, яхши фарзандлар берсин. Бугундан эътиборан буям сизнинг уйингиз, ўзингизни худди уйингиздагидек ҳис қилинг. Қолганини мана ойингиз сизга кўрсатади, шундай онаси?-деди Шуҳрат ака хотинига юзланиб.

- Ҳа албатта,-деди Дилором опа.

- Раҳмат, хўп бўлади.

- Баракалла!

Шу билан ҳамма тарқалди. Дилором опа ва келинлари ошхонага ўтишди. Дилором опа Заҳрога ҳамма нарсани кўрсатди.

- Менимча ошхона, рўзғор тутишни сизга ўргатиб ўтиришим шартмас деб ўйлайман. Ахир 20 ёшар келинчак эмассиз,-дея Дилором опа Заҳрони бир “узиб” олди билинар билинмас қилиб.

- Албатта хотиржам бўлинг,-деди Заҳро босиқлик ва очиқ чеҳра билан.

Гарчи қайнонасининг гапи жон-жонидан ўтган бўлса ҳам буни билдирмади.
Овсини Лазиза:

- Ойижон, кечкига нима овқат қилай?-деб сўради атай.

- Бугун манти қилсак бўларди. Эркаклар ҳам яхши кўради. Бугун Заҳрохоннинг қўлларидан манти есак-дея савол назари билан Заҳрога қаради Дилором опа.

- Хўп бўлади, ойи.

- Унда чарчаманг,-дея қайнонаси чиқиб кетди.

- Ёрдамим керак бўлса бемалол тортинмай сўрашингиз мумкин. Ҳар ҳолда сиз доим компания ишлари билан банд бўлгансиз, шунинг учун балки ёрдамим керакдир?-деди Лазиза.

- Раҳмат ўзим эплайман, бемалол бораверинг.

- Хоҳишингиз, гўшт майдалагич анави ерда. Ҳая, сизга бир нарсани айтиб қўяй эркакларимиз овқатга жуда инжиқ.

- Маълумот учун миннатдорман.
Кўрамиз нимани қойил қиларкансиз овсинжон, дея Лазиза ичида шивирлаб чиқиб кетди.

Шу пайт Беҳруз кириб келди.

- Ҳаётим, рўмол ўраб олдингизми? Нима қилмоқчисиз?

- Ҳа овқат қилмоқчиман шунга рўмол ўраб олдим.

- Сизга рўмол ярашмапди.

- Кўзингиз ўрганмаганда.

- Юринг бироз дам олинг.

- Йўқ, мен овқат қилиб, сал у ер бу ерга қарай. Сиз дам олаверинг.

- Сизсиз қандай дам оламан? Унда сизга ёрдамлашиб тураман.

- Асло! Гап кўпаяди, истамайман.

- Нима овқат айтдилар?

- Манти.

- Шундан бошқа сал енгилроқ овқат йўқмиди тавба! Яхши унда гўштни майдалагичдан чиқариб бераман.

- Йўқ, мен қўлда тўғрайман. Қўлда тўғралганда мазаси бошқача бўлади. Гўшт майдалагичдан чиқарсангиз хамири билан қиймаси бир бирига уйғунлашиб кетмайди.

- Унда қўлда майда қилиб тўғраб бераман.

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍40🥰6🔥4👏2