📚Ҳаётимсан
Муаллиф: Шаҳноза Жураева
33-қисм
Сўнгги қисм
- Бу ерга келгач бир йигит ортимдан тинмай юрди. Иш юзасидан кўришиб қолганимиздан бери ортимдан қолмасди. Ўзи шу ерда яшасаям лекин Тошкентдан. У жудаям ажойиб инсон, хушчақчақ, доим кулдиради мени. Дардимни айтдим, оила қуриш ниятим йўқ десам ҳам, охири мени кўндирди.
- Бу яхши янгилик, ҳаммани бахтли бўлишга хаққи бор. Тўғри қарор қилибсан, хурсанд бўлдим жудаям. Тўй қачон энди?
- Тўйни Тошкентга бориб қилмоқчимиз, бир ҳафтадан кейин эса шу ерда никоҳдан ўтмоқчимиз. Ота-оналаримиз ҳам келишади. Шунга ҳозир у кишини кутиб ўтиргандим, овқатлангани борайлик деб қўймади.
- Жуда ажойиб янгилик, бахтли бўлинглар! Майли менам борақолай, яна бир бора табриклайман!
- Раҳмат! Заҳро Асадовнага табригимни етқазиб қўйинг.
- Албатта, майли хайр-деб Беҳруз меҳмонхомадан чиқиб буюртирилган тахига ўтирди.
Тошкентга етиб борганида соат кечки саккизлардан ошганди. Таксида уйга етиб олди. Уйга кириб уйдагилар билан суҳбатлашиб ўтиришди.
- Яхши бориб келдингизми?-деди Заҳро хоналарига чиқишгач.
Беҳруз уни бориб қучди.
- Сизга нима бўлди?-деди Заҳро.
- Соғиндим…
- Икки кун кўрмаганингизга шунчалар соғиндингизми, азизим?-кулди Заҳро.
- Икки куним сизсиз икки йилга татиди. Жудаям соғиндим…-деди Беҳруз уни қучган кўйи.
- Бошингиз яхшими? Оғриқ кучаймадими?
- Яхшиман, дориларимни кучи билан анча яхши, оғриққа чидаса бўлади-деди Беҳруз уни бағридан бўшатаркан.
- Ҳаммаси яхши ўтдими?
- Ҳа, ҳаммаси яхши ўтди. Гулноза сизга салом айтди. Яқинда тўйи бўлаётган экан, иккимизни номимиздан бахт тиладим. У ҳам сизни табриклаб юборди.
- Бахтли бўлсин илоҳим! Эшитиб хурсанд бўлдим.
- Болажоним, салом яхшимисан?-деди Беҳруз Заҳронинг қорнига қўлини қўяркан.
- Нима қиляпсиз-кулди Заҳро.
- Болажонимиз билан гаплашяпман, ота-болани суҳбатига ҳалал бермай туринг, Заҳро Султон!
- Гаплашақолинг.
- Мени соғиндингми, миттивой? Мен сени даданг бўламан. Мен билан дўст бўласанми? Келишдик! Мен сени яхши кўраман!
- Биз ҳам сизни яхши кўрамиз-деди Заҳро тўлқинланиб.
Сабаби у бундай меҳрни туймаганди, собиқ эри ҳомиладирлик пайтида унга меҳр ҳам, эътибор ҳам бермасди. Бирор марта қорнига қўлини қўйиб боласи билан гаплашмаганди ҳам. Ҳозир Беҳрузни кўриб, унга нисбатан меҳри янаям товланиб кетди. У Беҳрузни кўксига бошини қўйди.
- Тинчликми, ҳаётим, нимадандир безовтамисиз?
- Йўқ, ҳаммаси жойида.
- Ҳеч нарса безовта қилмаяптими? Бирор нарса егингиз келмаяптими?
- Йўқ ҳеч нарса егим келмаяпти.
- Қанақасига ахир бирор нарсага егингиз келиши керак эмасми? Киноларда кўрсатишади-ю. Нима истасангиз ҳаммасини муҳайё қилишга тайёрман, Заҳро Султон!
- Меҳрингиз ва ғамхўрлигингизни ўзи ҳамма нарсадан устун.
Орадан уч ойга яқин вақт ўтди. Бу пайтда Заҳронинг ҳомиласи беш ойликдан ошиб олтинчи ойга ўтганди. Беҳруз хонасида ўтирганди, эшик тақиллаб ичкарига бемор қизалоқнинг онаси кириб келди. Қўлида эса ўша қизалоқ эди.
- Ассалому алайкум, мумкинми?-деди аёл ичкарига киргач.
- Ассалому алайкум, албатта кираверинг марҳамат,-деди Беҳруз ўрнидан туриб.
- Огоҳлантирмасдан кириб келавердик, амакиси.
- Яхши қилибсиз, анча катта қиз бўлиб қолибди-ку бизни қизалоқ!
- Аввало Аллоҳим, кейин сиздек софдил ва меҳрибон, саховатли амакиси туфайли мана болажоним бутунлай дарддан фориғ бўлди,-деб кўзларидан ёш оқди аёлнинг.
- Бу жуда яхши янгилик, чин кўнгилдан хурсандман сиз учун! Илоҳим бошқа касал бўлмасин!
- Сизга ўзимиз раҳмат айтайлик деб келгандик. Уйга қайтяпмиз, у ерда ўзимизда назоратда бўлиб турамиз. Сизга нима деб миннатдорчилик билдиришни билолмайман очиғи. Бизга қилган яхшилигингиз бутун оиламизни ва шу қизалоғимни ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Илоҳим дунё тургунча туринг, умрингиз узоқ бўлсин, ҳамиша соғ бўлинг, ҳеч қачон дард кўрманг, укажоним! Аллоҳ сизни фақат яхшиликлар билан мукофотласин! Сизга ҳам яхши ўғил-қизлар берсин, уларни роҳатини, бахтини кўринг илоҳим! Тун-у кун сизни дуоингиздаман, қўлимдан келадигани фақат шу холос, айбга буюрмайсиз-деб аёл тинмай ёш тўкарди.
- Арзимайди, қўйинг, мен чин кўнгилдан қилдим. Энг муҳими қизалоқ энди соғлом, мен шундан хурсандман.

👍48❤4
Қолаверса дуоингиз мен учун ҳар қандай миннатдорчиликдан ҳам устун рост. Дуо қилсангиз шуни ўзи етади. Майлими бир марта қўлимга олсам?
- Албатта бемалол, ахир сиз уни фаришта амакисисиз.
- Қани қизалоқ ўзимга кел-чи, вой бунча ширин бўлибди бу малика,-дея Беҳруз қизалоқни эркалаб юзларидан ўпиб қўйди.
- Майли энди бизга руҳсат, қайтишимиз керак.
- Албатта бола ҳам уриниб қолмасин, сизларни эшиккача кузатиб қўяман.
Беҳруз уларни кузатиб юборди, аёл эса фақат дуо қилиб йиғларди. Беҳруз хонасига киргач, кўнгли бузилди.
Қизалоқни қўлига олганида юраги алланечук бўлиб кетди.
Кеч тушиб, овқатланишгач, ҳамма хонасига кирди.
- Биласизми, бугун ҳалиги қизалоқ билан онаси келишди компанияга.
- Ростданми?! Тузалибдими? Мен хонамдан чиқолмаганимга бу ҳақида билмадим.
- Ҳа тузалибди, йиғлаб дуолар қилиб кетди аёл. Уйда айтаман деб ишда индамагандим. Қизалоқни қўлимга олдим ва юрагим бошқача бўлиб кетди. Менга фарзандимизни қўлимга олиш насиб қилмаса керак.
- Ундай деманг, Беҳруз, яхши ният қилайлик.
- Болажоним билан гаплашиб олмоқчиман майлими?
- Яхши гаплашақолинг.
- Ўғлим, зерикмадингми, яхши бола бўлиб ўтирибсанми у ерда? Тўполон қилмадингми ишқилиб? Биласанми мен сени жуда яхши кўраман! Шуни унутмагин асло. Ойингни ҳам жуда яхши кўраман! Сенга бир гап айтаман ҳозир яхшилаб эслаб қол хопми? Доим ақлли бола бўлгин, ҳамиша ойингни ҳимоя қилгин, уни тушунгин, уни қўллаб-қувватлагин. Мен сенга ишонаман, ўғлим! Ойингни сенга топшираман, уни асраб-авайлагин,-деди Беҳруз кўзларидан ёш думалаб.
- Нималар деяпсиз, Беҳруз?-деди Заҳронинг кўзлари ёшланиб.
- Ҳаётим
- Сиз видолашяпсизми? Нега?! Нима учун?
- Йўқ видолашмаяпман, шунчаки болажонимизга ҳозирдан айтиб қўяяпман. Сиздан бир илтимосим бор.
- Эшитаман?
- Мендан кейин… агар яхши инсонни учратсангиз у билан оила қуришга сўз беринг илтимос.
- Нима?! Ҳеч қачон! Асло бу ҳақида ортиқ гапирманг!
- Ҳаётим, бу менинг сўнгги илтимосим. Бир ўзингизга бу мураккаб ҳаётда яшаш оғирлик қилади, шунда мен ҳам хотиржам бўламан.
- Йўқ! Асло буни мендан сўраманг! Асло! Ҳеч қачон бундай қилмайман! Чунки сиз биттасиз! Мендан зинҳор буни сўраманг! Ҳатто эшитишни ҳам истамайман!
Шу пайт Дилором опа боя бирга ўтирганларида тушиб қолган дори Заҳроники бўлса керак, тушиб қолибди олиб бориб бера қолай деган мақсадда уларнинг хонасига яқинлашгач, эшикни энди тақиллатаман деганда қулоғига Заҳронинг йиғлаб айтаётган гаплари чалинди:
- Зулмат ҳаётимга нур бўлиб кириб, мени бахтга ишонтирдингиз, қалбимни қувончга тўлдирдингиз. Энди қалбимда халоват ин қурганида, мени ташлаб кетаверасизми?! Мени ҳатто соямдан ҳам қизғаниб, ардоқлаб севадиган инсон, қандай мени бошқаси билан ҳаёт қуринг деб айта оляпсиз?! Ёнимга келиб, олти ойгина умрим қолди, уни бирга кечирайлик деганингизда қалбим бир пора бўлганди, мен сизга ачинганим учун эмас қалбимни забт этганингиз учун, сизни беҳад яхши кўрганим учун, менга кераклигингиз учун сизга ўзимни бағишладим, лекин мен умид узмадим, Аллоҳнинг марҳаматидан умид узмадим! Сиз бўлса мени бошқаси билан ҳаёт қуринг деб қандай айта оляпсиз, бундай дейишга қандай куч топа оляпсиз?-йиғлади Заҳро.
- Ҳаётим, илтимос йиғламанг, бундай дейиш менга ҳам азоб лекин бу бешафқат ҳаётда қийналишингизни истамайман!
- Бир умр қийналсам ҳам, ҳеч қачон бу илтимосингизни қабул қилмайман! Сиз мени ташлаб кетолмайсиз, эшитяпсизми ташлаб кетолмайсиз!-дея Захро хонадан чиқиб кетди.
Бу пайтда бир чеккага ўзини олган Дилором опанинг бошидан биров сув қуйиб юборгандай бўлди. Бир чеккада эшитган гапларини ўйлаб кўзларидан дувиллаб ёш оқарди. Болам… жонимнинг жаҳони жоним болам ўладими?! Нега?! Нима учун у ўлиши керак?! Э Худойим, бу яна қандай синов бўлди?! Бечора болам эндигина бахтини топганида, наҳотки… наҳотки… Йўқ! Йўқ! Бўлиши мумкин эмас! У Заҳронинг ортидан ҳовлига чиқди, қараса Заҳро ўриндиқда унсиз ёш тўкарди.
- Ойижон!-дея Заҳро дарров ёшларини артиб ўрнидан турди.
- Бу ёлғон тўғрими?! Беҳруз ўлмайди а?! Ёлвораман, уни ўлмайди денг,-дея Дилором опа бориб Заҳрони қучиб йиғлаб юборди.

👍31😢2❤1
- Ойижон, ўзингизни босинг, сиз қандай билиб қолдингиз буни?
- Мана бу дори боя тушиб қолган экан, шуни олиб кириб бермоқчийдим, сизники бўлса керак деб ўйлаб ҳатто ўқиб ҳам кўрмагандим. Демак, бу Беҳрузникими? У касалми?!
Заҳро иложи борича қисқароқ қилиб ҳаммасини батафсил қайнонасига айтиб берди. У энди ҳаммасига тушунганди. Демак, Заҳро шунинг учун, ўғлини бахтли қилиш учун унга тегишга розилик берган, мен эса у ҳақида нима хаёлларга бордим.
- Сиз олти ойгина умри қолган инсон учун ҳаётингизни фидо қилдингизми?!
- Беҳруз мени бутун дунёим, ҳаётим, суянчим! У ўзи истагандек бахтга лойиқ эди,-йиғлади Заҳро.
- Наҳотки бирор иложи бўлмаса, наҳотки?!
- Ҳамма умидимиз Аллоҳдан! Мен ишонаман, у ўлмайди, ўлмайди!
- Илоҳим, жоним қизим, илоҳим,-дея юм-юм йиғлади онаизор ҳам.
- Ойижон биламан бу сизга жуда оғир, лекин Беҳруз хабарингиз борлигини билса, баттар сиқилади, илтимос буни кўрсатмасликка ҳаракат қилинг илтимос. Биламан бу жуда қийин, азоб, лекин унинг учун ҳам кучли бўлишимиз шарт!
- Эй, Аллоҳ болажонимни дардига шифо бер! Уни биздан жудо қилма,-дея бир-бирини қучиб йиғлашди.
- Бўлди, кўз-ёшларингизни артинг, мен билган Беҳруз ҳозир чиқиб келади ва кўнглимни олишга ҳаракат қилади. Сизни бундай аҳволда кўрса
- Мен хонага чиқаман, лекин сиз ҳам йиғламанг, болага таъсир қилиши мумкин, сиз ҳам ўзингизни қўлга олишга ҳаракат қилинг, қизим,-дея онаизор кўзларидан унсизгина ёш тўкиб хонасига чиқиб кетди.
Заҳро адашмаганди бироздан сўнг Беҳруз чиқиб келди.
- Ҳаётим, устингизга киймабсиз, ҳаво совуқ, бунақада шамоллаб қоласиз,-дея Заҳронинг устига ёпинчиқ ташлаб, ўраб қўйди.
- Сизни совуқ гапларингиздан, ҳаво анча иссиқроқ,-деди Заҳро аразлаганнамо.
- Шундайми?-кулди Беҳруз ва уни ёнига ўтириб қучди.
- Бағрим-чи, уям совуқми, Заҳро Султон?
- Сиз билан гаплашмайман!
- Аразладингизми?
- Аразладим!-деди Заҳро карашма билан.
- Малайзияда икки кун сизни соғинганимда бир шеър ёзувдим, шуни ўқиб берсам, яраш-яраш қиламизми?
- Ростданми?! Ўзингиз ёздингизми?
- Сиз учун ёздим!
- Майли агар ёқса ярашамиз,-деди Заҳро.
- Ҳозир телефонимга ёзиб қўйгандим,-дея телефонидан топиб ўқишни бошлади:
"Мен қўрқаман кўзларимга қарашингдан,
Билмасайдинг юрагимнинг сирларини.
Мен қўрқаман мендан айро яшашингдан,
Кечирсайдинг туйғуларим гуноҳини...
Чиройлисан-эсдан оғиб қолай дейман,
Чиройлисан-гуноҳларга ботай дейман.
Оқшомингда тонгинг бўлиб отмоғим бор,
Чиройлисан-сенга тўйиб боқай дейман...
Вужудингни сийпаласам ишқим билан,
Ифорингдан сенга сингиб кетсам дейман.
Шу ёқимли ҳароратинг оловидан,
Кўзларингга тундек чўкиб кетсам дейман...
Эҳтирослар вужудингни чулғаб олса,
Қучоғимда олов бўлиб ёнсанг дейман.
Ва қалбингда ишқ сурурин уйғотолсам,
Жозибангдан эсдан оғиб қолсам дейман.
Эркаласам... қучсам нафис вужудингни,
Кўзларингдан, юзларингдан тўйиб ўпсам...
Оғушингда эриб кетгум суйиб сени,
Ҳеч нарсани ўйламасанг... ўйламасам...
Шундай ўпсам, шундай қучсам-сен титрасанг,
Бир лаҳзага иҳтиёринг олиб қўйсам...
Кўзларингни юмиб ёнсанг... фақат ёнсанг,
Бутун вужуд, томирингда ишқим ёнса...
Гўзаллигинг хаёлимни қуршаб олган,
Сени қаттиқ қучсам... ва ҳеч қўйвормасам.
Эркаласам, сийпаласам, ҳузурлансанг,
Ҳеч нарсани ўйламасанг... ўйламасам...”
- Бунчаям эҳтиросли, гўзал шеър бўлмаса, нодонгинам!
- Ёқдими, ҳаётим?
- Жудаям чиройли шеър чиқибди рости! Ўзингиз ёздингизми ростданам?
- Албатта, ахир сиз менинг ҳаётимсиз-ку!
- Бошқа совуқ гапларим билан хафа қилмайман деб сўз беринг менга,-деди Заҳро.
- Хўп, бошқа ундай гапларни асло айтмайман, узр сўрайман! Хўш энди ярашдикми?
- Ярашдик,-деди Заҳро
Беҳрузнинг кўксига бош қўяркан.
- Сизни шундай қучиб турганимда вақт тўхтаб қолишини истайман,-деди Беҳруз.
- Мен сизсиз яшолмайман…-деди Заҳро ҳам кўзларини юмганча.
Эртаси куни Беҳруз туш пайтида Мизроб бобонинг ёнларига бориб келаман, дея компаниядан чиқиб кетди. У кетиши билан компанияга Хушнуд кириб келди.
- Яна нимага келдингиз? -деди Заҳро у хонасига кириб келгач.
- Менинг компаниям билан шартнома тузгин десам йўқ дедингда, Лондонда менга рақиб компания билан ҳамкорликда иш бошлабсан,-деди.

👍78❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун Қадрдонларим!
Яхши дам олинглар 🌙
⭐️Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
Барчани Аллох ўз панохида асрасин🤲
⭐️Эрта тонгда яхши кайфиятда уйғониш насиб қилсин!
𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇
@superkelinlar
┄┅┅••═•⊰👩🍳👩🍳👩🍳⊱•═••┅┅┄
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум !
Хайрли тонг !
Азизларим , мехрибонларим , ўзлари узоқ узоқларда бўлсаларда , қалбан дилимга яқинларим !
ХАЙРЛИ ТОНГ !
Бугун Рамазон ойининг ўттизинчи куни.
Рузанинг сунги куни. 😢
Аллохим барчангизнинг, тутган Рўзангизни , қилган ибодатингни , савоб йўлида қилган эзгу амалларингизни ўз даргоҳида қабул қилсин.
ИНШОАЛЛОХ. 🌺
ЭЙ Аллохим ўзинг Мехрибон рахмдилсан.
🌷Беморларнинг дардига шифо бергин.
🌷 ЭЙ ,Аллохим Бандаларингни нимаики эзгу ниятлари бўлса , ўзинг ёрдам бер.
Аллохим!
🌷 ЭЙ, РАХМДИЛ ЭГАМ!
Бандаларингни , дўстга зор , душманга хор қилмагин 🤲
🌷ЭЙ , ЯРАТГУВЧИ ЭГАМ!
Бандаларинга Жаннатдаги Райён аталмиш эшикларингни очгин 🤲
ЭЙ, КЕЧИРГУВЧИ ЗОТ
АЛЛОХИМ!
Биз бандаларинг билиб ва билмай қилган гунохларимизни кечиргин 🤲
🌷ЭЙ МЕХРИБОН ЭГАМ ЎЗИНГА ХАМДУ САНОЛАР БЎЛСИН !
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сахарликка турган яқинларим, Уйингизга барака, Аллоҳнинг рахмати доимо ёғилиб турсин. Тутаётган рўзаларингиз сизларни Жаннатдаги Райён томон етакласин🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Onajon, shu ulugʻ kunlarda sizga jannatni tiladim 🤲🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌸Бугунги Арафа
🌸байрамингиз ва кириб
🌸 келаётган Хайит
🌸 айёмингиз муборак
🌸 бўлсин!
🌸Шу кунгача тутган
🌸 рўзаларингизни Аллох
🌸 қабул қилсин🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌸байрамингиз ва кириб
🌸 келаётган Хайит
🌸 айёмингиз муборак
🌸 бўлсин!
🌸Шу кунгача тутган
🌸 рўзаларингизни Аллох
🌸 қабул қилсин🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨✨✨✨✨✨✨✨
Шу кунларга етказган Роббимизга шукроналар бўлсин!
Хамма ўз орзу ниятларига эришсин! Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин! Аллохим сизни ўз панохида асрасин!!🤲🤲
Келаётган Хайит байрамингиз ва Арафа муборак!

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oʻttiz kunduzimga sabr yogʻdi, hay,
Oʻttiz tunim ichra qadr yogʻdi, hay,
Sabrim qadrlagan Ramazonimni
Yigʻlab kuzataymi, kulib kuzatay?
Tishlarimga bosib tilimni tiydim,
Oyogʻimni bogʻlab yoʻlimni tiydim.
Nomahram oʻylardan koʻnglim toʻsgani
Zikri jaloladan hirqalar kiydim.
Oyatlar oʻqidim – Haqdan hidoyat,
Roʻza ham, Qurʼon ham qoʻrgʻon – himoyat.
Umr kitobimga sheʼrdek tizilmish
Xudoyim yozdirgan oʻttiz hikoyat.
Dil – murshid, muridi zikri Rayyon, hay,
Har iftor ishq ichra ulugʻ ayyom, hay,
Ishqda zokir etgan Ramazonimni
Yigʻlab kuzataymi, kulib kuzatay?
Soʻzimdan bol tomdi dushmanimga ham,
Yor boʻldim yodidan oʻchganimga ham.
Ming shukr, suyilgan qullar qatori
Meni rizq ayladi Razzoqi olam.
Duolar soʻradim, duo soʻrashdi,
Iymonimga singdi iltimos gashti.
Kaftim ummonida suzganda koʻzim,
Mehrob kanorida yuragim toshdi.
Ramazon benazir ehson boʻldi, hay,
Oʻzin mezbon etgan mehmon boʻldi, hay,
Qasrin ishq bezagan oylar shohini
Yigʻlab kuzataymi, kulib kuzatay?..
(C)Oʻtkirbek Muhammad Sobir

👍10
Бевафо вафодорим тўлиқ холда | Бўлган воқеа | Сабрием
Sakiyna
#Сабрием
Бевафо вафодорим ёхуд бевафо вафодор...
Муаллиф: Феруза Салходжаева
Ижрочи: Сабрием
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бевафо вафодорим ёхуд бевафо вафодор...
Муаллиф: Феруза Салходжаева
Ижрочи: Сабрием
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
Ўтиб борар ўттизинчи кун,
Эшитилар шом учун азон.
Алвидо, дейишга қўрқаман,
Кўришгунча, дейман, рамазон...
Елканлари уфққа шўнғиган
Манзарани эслатган каби
Қайларгадир савоб кўтариб
Сузиб борар умр маркаби.
Мен оролда қолаётган ўй —
Ўша эртакдаги Робинзон...
Ўн бир ойлик ёлғизлигим қўй,
Сени кутмоқ — шараф, Рамазон!
Биттадан ёз, ҳам қишу баҳор
Ўтказамиз, хўп, майли, дегин.
Суюклигим, лекин ваъда бер -
Мен шўрликни соғиниб келгин.
Елканларинг хилпиллат маҳзун,
Ол менданам кўп-кўп хавотир.
Ҳа, рамазон, билмайсан-да сен,
Йўқлигингда не ишлар содир...
Сен келасан, гуллар бу маскан
Воқиф бўлиб азалий сирдан.
Ўн бир ойда дилимни эзган
Гуноҳларим куяди бирдан.
Унутилар ортдаги заҳмат,
Пешонамда раҳмат терлари.
Кўз ёшлардан қолармикан-ей
Юракнинг ваҳм, мавҳум кирлари?!
Соғинчинг-ла бут бугун юрак —
Такрор-такрор васлингга етиш
Ва қўшимча биргина тилак:
Бу оролдан сен билан кетиш!!!"
Кўнглим энди тамомийла тўқ,
Тугаб қолди шомга ҳам азон -
Луғатимда хайр сўзи йўқ,
Кўришгунча, дейман, рамазон!
Алвидо, дейишга қўрқаман...
Хайрулла Ҳамидов
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Эшитилар шом учун азон.
Алвидо, дейишга қўрқаман,
Кўришгунча, дейман, рамазон...
Елканлари уфққа шўнғиган
Манзарани эслатган каби
Қайларгадир савоб кўтариб
Сузиб борар умр маркаби.
Мен оролда қолаётган ўй —
Ўша эртакдаги Робинзон...
Ўн бир ойлик ёлғизлигим қўй,
Сени кутмоқ — шараф, Рамазон!
Биттадан ёз, ҳам қишу баҳор
Ўтказамиз, хўп, майли, дегин.
Суюклигим, лекин ваъда бер -
Мен шўрликни соғиниб келгин.
Елканларинг хилпиллат маҳзун,
Ол менданам кўп-кўп хавотир.
Ҳа, рамазон, билмайсан-да сен,
Йўқлигингда не ишлар содир...
Сен келасан, гуллар бу маскан
Воқиф бўлиб азалий сирдан.
Ўн бир ойда дилимни эзган
Гуноҳларим куяди бирдан.
Унутилар ортдаги заҳмат,
Пешонамда раҳмат терлари.
Кўз ёшлардан қолармикан-ей
Юракнинг ваҳм, мавҳум кирлари?!
Соғинчинг-ла бут бугун юрак —
Такрор-такрор васлингга етиш
Ва қўшимча биргина тилак:
Бу оролдан сен билан кетиш!!!"
Кўнглим энди тамомийла тўқ,
Тугаб қолди шомга ҳам азон -
Луғатимда хайр сўзи йўқ,
Кўришгунча, дейман, рамазон!
Алвидо, дейишга қўрқаман...
Хайрулла Ҳамидов
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
- Биринчидан оғзингизга қараб гапиринг, биз бегонамиз, сенсираб гаплашманг мен билан. Иккинчидан ким билан ҳамкорликда ишлашни ўзим ҳал қиламан тушунарлими? Мендан ҳисоб сўрайдиган даражада ўзингизни ким деб ўйлаяпсиз?
- Хўш оилавий ҳаёт қалай?
- Жудаям ажойиб, Худойимга беҳисоб шукр! Бундан ортиғини орзу ҳам қилиш мумкин эмас ҳатто!
- Балки уни жонига тегсанг қайта турмуш қурармиз, нима дейсан?
- Бас, тилингизга эрк берманг! Ҳаммаям сизга ўхшаган тубан, разил эмас!
Заҳро ўрнидан турди ва Хушнуд унинг ҳомиладор эканини пайқади.
- Ҳа мен ҳомиладорман. Ўзингизнинг фарзандингизни жирканч ишларингиз билан нобуд қилдингиз, энди яна ҳаётимни заҳарга айлантирмоқчимисиз?! Шунча қийналганим камми сизга?! Энди бунисиданам айрилишимни истайсизми?! Сиз ҳам одаммисиз?!
- Заҳро, мен билмагандим, ўзингни бос. Кечир мени.
- Ҳаётимдан бутунлай чиқиб кетинг, тинч қўйинг мени!-овозини кўтарди Заҳро.
- Яхши мен бошқа сени безовта қилмайман, фақат асабийлашма, мени кечир, бахтли бўл,-дея хонадан чиқиб кетди.
Бу пайт Беҳруз қабристонга кириб, Музроб бобо билан кўришди, ҳол-аҳвол сўрашди.
- Аҳволингиз яхшими, болам?
- Билмадим, бобо, билмадим… тўғриси кимга тўкилишни билмай ёнингиза келдим, ўзим ҳам тўлиб кетдим рости,-дея кўзларидан ёш думалади Беҳрузнинг.
- Сиқилманг, ўзингизни қўлга олишга ҳаракат қилинг.
- Бобо, уларни қандай ташлаб кетаман, Заҳро ва боламни кимга ташлаб кетаман, мендан кейин қандай яшашар экан. Онам-ку адо бўлсалар керак. Шулар ҳақида ўйласам, музлаб қолай дейман, бутун вужудимда исён бошланади.
- Аллоҳ меҳрибон зот, у ҳамма нарсага қодир, Беҳруз. Умидсизликка берилманг, сизга баъзи ривоятларни сўзлаб бераман, эшитинг.
- Эшитаман, бобо.
- Бани Исроил қавми даврида бир арабий бўлган экан. У оила қурибди, фарзандлар кўрибди. Аллоҳнинг аччиқ-ширин кунларини татиб юрганида, вааллоҳу аълам тушида бўлдими ё ўнгида бўлдими, бир куни тунда ётса, оппоқ яхтак кийган, юзлари нурли бир мўйсафид чол кўзларига кўринибди.
Ҳалиги чол айтибди:
- Эй Аллоҳнинг маҳлуқоти, Аллоҳ берган ризқ-насиба тугади, яна тўрт кундан кейин Аллоҳ сизни жонингизни қабиз қилади. Аллоҳнинг яхши-ёмон кунларини кўрдингиз, лекин энди вақт-соатингиз етди. Лавҳул маҳфузда битилган кун келди. Яна тўрт кундан кейин омонатингизни топшириб, у дунёга рихлат қиласиз, –деб кўздан ғойиб бўлибди.
Ҳалиги арабий чўчиб кетибди, бу тушми ё ўнгми англолмабди. Лекин қалбда ғалаён бошланибди.
Раҳмон айтибди:
- Тўрт кун қолди, яхши амалларингни кўпайтир, эзгу ишларга шошил, аҳли-аёлингга кенглик қилгин, Аллоҳни ҳузурига эзгу, савобли амаллар билан боргин,-дебди.
Шайтон айтибди:
- Атиги тўрт кунгина қолибди, бор дунёни ноз-неъматларидан истаганингча тановул қил, маишат қил, гўзал жанонларнинг висолига тўйиб қол,-дебди.
Қаранг, Раҳмон билан Шайтон ўртасида жанг кетаётган пайтда ҳалиги инсонни чап кўкси жиз этибди ва ўзига:
- Эҳ, ота-онамдан қолган ёлғиз ёдгорим синглим бор эди. Аллоҳнинг амри ва Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг суннатлари билан шу синглимни никоҳлаб узоқдаги бир қавмга узатгандик. Масофалар олис бўлгани учун қанча йилдан бери дийдорлашолмадик. Ота-онам кетар чоғида синглинг сенга омонат, яхши-ёмон кунида ёнида бўлгин, ҳолидан хабар олгин, дейишганди. Шунча пайтдан бери ҳали йўқлолмадим, икки кун боришимга, икки кун қайтишимга кетаркан. Ёлғиз ёдгорим синглимни ҳолидан хабар олиб келаман,- деб бозорга тушибди.
Синглисига, жиянларига хадялар олибди. Зеро, Пайғамбаримиз(с.а.в) айтганлар:
-Бир-бирингизга хадя беринг, меҳрингиз тобланади,-деб.
У киши ҳам хадяларни олиб, йўлга тушибди. Қаранг, саҳрони жазирамасида йўлда туяда кетяпти, яхтаклар йиртилган, йўлни азобидан товонлар ёрилган, лаблар қуршаган минг азоб билан манзилга етибди ва синглисини уйига бориб эшикни тақиллатибди. Эшикни очган сингил бу ташрифдан боши осмонга етибди, қалблар қувончга, юзлар нурга тўлибдики, бу яқин орада ҳали бу қадар қувончни туйишмаган экан.

👍38❤4
Сингил беҳад қувончдан ҳаммага тўлиб-тошиб гапирибди:
- Мени йўқлаб жигарим келди, акам келди, мени бу дунёда суянган тоғим бор, мени йўқлагувчи жигарим бор,-деб роса севинчга тўлиб гапирибди.
Акаси билан бирга чиройли дастурхон бошида суҳбат қуришибди, таом тановул қилишибди, ёшликни эслашибди, ота-оналарини эслаб хақларига дуолар қилишибди.
Ака дебди:
- Сингилжоним, сизни бу таомларингизда, бу хушфеъллигингизда мен онамни кўргандай бўлдим. Сизни шундай тарбиялаган ота-онамизни руҳлари шод бўлсин.
Сингил дебди:
- Акажоним, сизни бу меҳрингиз, бу салобатингизда мен отамни кўргандай бўлдим. Сизни шундай бағрикенг қилиб тарбиялаган ота-онамизни руҳлари шод бўлсин.
Шу билан анча вақт қурилган гўзал суҳбатдан сўнг ака дебди:
- Сингилжоним, энди менга руҳсат берасиз, мен бугун ортимга қайтиб кетишим керак, икки кунда келдим, энди яна икки кунда уйга қайтишим керак.
Сингил:
- Ахир шунча йўл босиб келдингиз, бугун қолинг, зиёфат қиламиз, тансиқ таомлар пишираман- деса, бунга жавобан ака:
- Йўқ, мен зиёфат учун эмас, зиёрат учун келдим, энди ортга қайтиб кетишим керак, изн берасиз,-дебди.
Улар хайрлашиб, ака йўлга тушибди. Сингил эса кўзларида ёш билан анчагача жигарининг ортидан кузатиб қолибди, уйга кириб йиғлаб акасини дуолар қилибди. Ҳалиги арабий яна шунча машаққат билан уйга келибди, оиласини бағрига олиб, чиройли суҳбатлар қуришибди, таомлар пиширишибди. Аҳли аёлини, фарзандларини кўнглини олибди.
Орадан бир кун ўтибди, ўн кун ўтибди, бир ой ўтибди ҳамки, Азроил (а.с)дан дарак йўқмуш. Бир кун тунда ётса, ўша нурли мўйсафид яна пайдо бўлибди.
Шунда ҳалиги арабий киши:
- Эй, шошманг, Аллоҳнинг маҳлуқоти, мен сизни кўрувдим, лекин тушимда кўрдимми, ўнгимда кўрдимми англолмадим. Сиз менга тўрт кун умринг қолди, тўрт кундан кейин Аллоҳ жонингни олади, дегандингиз. Ростмиди ёки рўёмиди бу?-деб сўрабди.
Мўйсафид жавоб берибди:
- Мен инсон қиёфасидаги Жаброил(а.с)ман, Аллоҳнинг амри билан ҳузурингга тушдим ва сенга шу хабарни етказдим. Лекин мен сенга шу хабарни етказганимдан сўнг, сени ичингда ғалаён бошланди, Раҳмон ва Шайтон ўртасида жанг кетди. Қалбимиздан ўтадиган ҳар бир нарсани билгувчи Аллоҳ сени қалбингдан ўтганларни ҳам билди. Сен Раҳмон сўзига кириб, маишатдан, ноз-неъматлардан воз кечиб, ёлғизгина жигарингни ҳолидан хабар олдинг, уни дийдорига ошиқдинг, уни зиёрат қилдинг. Лекин сен билмадинг, сен кетгач, синглинг уйга кириб, фитрат пок қалби билан дуо қилди: Эй, Аллоҳ, шу ёлғиз жигарим акамни умрини узоқ қилгин, насибасини мўл-кўл қилгин, фарзандларини бахти-камолини кўриб юрсинлар, бизга ҳамиша суянч бўлсинлар, деб ёлвориб сўради. Унинг дуолари Аршга бориб етди ва Аллоҳ сенга яна қирқ йил умр қўшиб берди,-деб кўздан ғойиб бўлибди.
Сийлайи раҳимнинг мўжизасини кўрдингизми, қанчалар буюк! Мен сизга ўзим шу ҳаётда яшаб гувоҳи бўлган яна бир нарсани айтай.
Маҳалламизда 5-6 йил олдин бир кишини қўл-оёқлари фалаж бўлиб, хасталаниб қолди. Яна нимадир бедаво касаллик билан, шифокорлар беморнинг яқинларига тайёргарлигингизни кўраверинглар, яна саноқли кунлари қолди деб уйга қайтариб беришди. Қаранг, у инсонни Аллоҳга ёққан қайсидир томони бор экан, ўша инсон ҳалиям яшаб келяпти ишонасизми? Узоғи бир ҳафтадан сўнг ўлади деб қайтиб беришганди шифокорлар, мана 6 йилча бўлди, у инсон ҳатто фалажликдан деярли шифо топди. Ҳозир ўша одам секин-секин маҳаллада юради, ўзи овқатланяпти, сув ичяпти, болам. Буям бир Аллоҳнинг мўжизаси эмасми?! Шундай экан, инсон Аллоҳдан сўраши керак ва ҳеч қачон умидини йўқотмаслиги лозим.
Яна биласизми нима ўғлим, саловатда гап кўп. Саловатни савоблари, қудрати шунчалар буюкки, уни санаб адоғига етиб бўлмайди. Ҳар бир бандани битта айтган саловати учун фаришталар ўн марта саловат айтади ва Аллоҳ ўн марта салом йўллайди. Саловат айтган бандани Аллоҳ муҳаббати билан мушарраф қилади. Саловат айтиб юрадиган банда охират куни Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг шафоатларига мушарраф бўлади. Битта саловат ўнта гуноҳимизни ўчиради, битта саловат мартабамизни ўн баробар оширади.

👍31❤2
Саловат мушкулларимизни осон қилади, саловат кутилмаган жойдан ризқ-насибага етқазади, саловат дардларимизга шифо бўлади. Саловат қалбларимизни кенг, иймонимизни мустаҳкам қилади.
Жаброил (а.с) айтадилар:
-Ё Раббим, дўстинг, ҳабибинг Муҳаммад(с.а.в)га айтиладиган биргина саловатни ҳурмати, қадри сени наздингда шунчалар буюк бўлса, саловат айтишда бардавом бўлган бандангни охират куни маҳшаргоҳ майдонида Сиротал кўпригидан қўлидан ушлаб чақмоқ тезлигида ўтқазиб қўяман-деганлар.
Азроил(а.с) айтганлар:
- Ё Раббим, биргина саловатни ҳурмати шунчалар буюк бўлса, саловат айтишликда бардавом бўлган бандангни омонатини топширар чоғида шаҳодат калимасини айтмагунича жонини олмайман. Агар мободо, шу бандани тилига калима келмай қолса, ўзим бориб уни қулоғига “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммудун Расулуллоҳ” денг деб айтаман ва ўша банда шаҳодат калимасини келтирганидан сўнггина унинг жонини қабиз қиламан,-дейдилар.
Айтмоқчи бўлганим, болам, саловат айтинг, қалбингизни асло умидсизлик билан чўктирманг. Зеро, Аллоҳ буюк зот, унинг қудратини, унинг марҳаматини, унинг мўжизасини тасаввур қилишга биз бандалар ожизлик қиламиз. Агар Аллоҳ истаса, Лавҳул-маҳфузда битиб қўйилган тақдиримизни бир сониядаёқ тубдан ўзгартириб юборади! У шундай қудрати кенг, марҳамати буюк зот! Унинг марҳаматидан, мўжизасидан умидвор бўлинг, чунки Аллоҳ ҳаммасини кўриб, билиб турибди. Сиз бахтли бўлишга хақлисиз, ўғлим, сизни биргина ожиза аёлни ҳеч кимга қарамай, ҳеч бир маломат гапларга қарамасдан ўз паноҳингизга олиб, унга бахт беролганингиз, унинг қалбида қувонч уйғотолганингизни ўзи ҳам жуда катта нарса! Бу менинг билганимгина холос, сизни яна қанчадан-қанча савоб-амалларингизни Аллоҳ билгувчидир, бунинг ажрини албатта оласиз иншааллоҳ! Аллоҳ дард берибдими, бу сизни суйганидан! Сиз унга рози бўлдингиз ва тушкунликка берилмай дарров ожиза бир аёлнинг қувончи учун, бахти учун шошилдингиз ва уни бахтиёр қилиб ўзингизни ҳам бахтли қилдингиз. Буларни ҳаммасини Аллоҳ билиб турибди, Беҳруз. Сизни бир мен эмас, суйганингиз ҳам, бошқалар ҳам дуо қилиб турибди. Мен ишонаманки, Аллоҳ албатта, бу дуоларнинг ижобатини бериб, ўз марҳаматидан сизни бахраманд қилади иншааллоҳ.
Беҳрузнинг кўзларидан ёш оқарди. Руҳи бобонинг сўзларидан, ривоятларидан, насиҳатларидан енгилликни ҳис қилди.
- Бобо, илоҳим бахтимга омон бўлинг, гапларингиздан шунақаям енгил тортдимки, худди дунёга қайта келгандекман! Раҳмат ҳаммаси учун!
- Сиз соғ ва ҳамиша омон бўлсангиз бўлди, ўғлим. Қолаверса менга ўз боламдексиз.
- Яхшиям сиз бор экансиз, кўнглим ёришди. Борингизга шукур! Бобо, менга энди руҳсат беринг, уйга қайтай. Худо хоҳласа яна келаман.
- Борақолинг, болам, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Аллоҳга топширдим!-деб Беҳруз билан қучоқлашиб хайрлашишди.
Беҳруз ўша суҳбатдан кейин анча ўзига келди, бобонинг гаплари, ривоятлари унга анча куч берганди. У руҳан ўзини анча тиклаб олди.
Икки ойдан сўнг Беҳруз доктори тайинлагандек қайта кўрикка келди. Чунки икки ҳафта олдин келганида унда касаллик белгиларидан ҳеч нарса чиқмади. Ўша куни уч қайта текширувдан ўтган Беҳрузни доктор икки ҳафтадан сўнг яна бир текширамиз дегани учун қайта келганди.
Икки қайта текширувлардан ўтган Беҳрузни доктор чақиртириб, унда ҳеч қандай касаллик аломатлари чиқмаганини, касаллик белгилари изсиз йўқолганини айтди.
Бу хабардан Беҳрузнинг кўзларига ёш келди ва хаёлига Музроб бобонинг айтиб берган ривоятлари, насиҳатлари келди.
- Ё Роббим, Ўзингга шукр! Минг бора шукр!-деди машинага ўтиргач.
Йўлдан чиройли гулдаста ясаттирди ва Заҳронинг ёнига, яъни туғруқхонага борди. Чунки Заҳро олти кундан бери туғруқхонанинг сақланиш бўлимида ётганди. Бироз шамоллаб қолгани учун шифокори шу ерда назоратда бўлиб туринг, бир ҳафтадан сўнг чиқишингиз мумкин деганди. Олти кун ичида Беҳруз деярли куни бўйи Заҳронинг ёнидан кетмади, у билан бирга туғруқхона ҳовлисида сайр қилди, гаплашарди, турли хил воқеалар билан унинг кўнглини оларди. Бирорта аёл бўлмадики, у ерда Заҳрога ҳавас билан қарамаган бўлса.

👍34❤4
Sensiz kechgan umrlar:
Беҳруз унга навбатчи шифокор келиб дарвозалар ёпилади, бўлди энди хонадан чиқишингиз керак деб айтмагунча унинг ёнидан кетмасди. Хайрлашаётганда зўрға кетарди. Гарчи алоҳида бир кишилик палата бўлса ҳам қолишига ҳеч руҳсат беришмасди.
- Ҳаётим, мен келдим, кутиб қолмадингизми?-дея Заҳрони қучиб, ўпиб қўйди.
- Яхши келдингизми? Бунчаям чиройли гуллар! Раҳмат, азизим! Ниманинг шарафига?
- Пайғамбаримиз(с.а.в) айтган эканлар: “Бир бирингизга хадя беринглар, меҳрингиз тобланади”-деб.
- Лекин мен сизга хадя ололмадим-ку?
- Сизнинг борлигингиз менинг учун энг буюк хадя!
- Бирам меҳрибон, ғамхўрсизки, Aллоҳимнинг менга берган энг чиройли мукофотисиз!-деди Заҳро ҳам.
- Менинг миттивой болажоним қалай, тўполон қилмадими? Мени соғиндими?
- Aқлли бола бўлиб ўтирибди.
- Отасини боласида,-кулди Беҳруз.
-Салоооом, болажоним! Aлло, мени эшитяпсанми? Яна озгина қолди, кейин биз билан бағримизда бўласан, Худо хоҳласа, тўғрими, ҳаётим?
- Худо хоҳласа, илоҳим!
- Беҳруз?
- Лаббай, эшитаман?
- Доктор нима деди?
- Нима десамикин…
- Қўрқитманг, тезроқ гапиринг текширув қандай ўтди?
- Доктор айтдики, Заҳро Aсадовнага бориб айтинг, Беҳруз сизни ҳали ааааанча вақт, узоооооқ йиллар “ҳаётим”лаб куйдиради, деди.
- Бутун умр “ҳаётим”лаб куйдиришингизга ҳам жоним билан розиман!
Беҳруз уни маҳкам бағрига босди. Шу пайт эшикдан ҳамшира кириб қолди.
Бироз ноқулай аҳволга тушиб қолишди.
- Узр мен уколларини қилиш учун киргандим,-деди ҳамшира.
- Келинг бемалол кираверинг, тортинманг,-деди Беҳруз ҳазил қилиб.
- Нега тортинарканман, бу ер туғруқхона бўлса.
- Эшикни тақиллатиб киришмайдими бу ерда,-кулди Беҳруз.
- Aфсуски, бу идорамас, туғруқхона, папаша.
- Оғритмасдан укол қилинг илтимос,-деди Беҳруз.
- Вой вў, яхшиям сизга укол қилмаяпман,-кулди ҳамшира аёл.
- Менга қилсангиз ҳам рафиқамни жонини оғритмасангиз бўлди.
- Бунчаям асраб яхши кўраркансиз аёлингизни, лекин ўзлариям жудаям чиройли аёл эканлар.
- Раҳмат,-деди Заҳро жилмайиб
- Бахтингизга кўз тегмасин илоҳим, ўзиям бутун туғруқхонани оғзида фақат сизлар, айниқса сиз папаша.
- Ростданми?-сўради Беҳруз.
- Шунча йил ишлаб хотинига сиздек елиб-югурган, атрофида парвона бўлган бунақа ошиқни кўрмагандик!
- Мен Қизил китобга киритилган туриданманда, ўзи биттаман! Фақат Заҳро Султоннинг пешоналарига ёзилган! Тўғрими, ҳаётим?
- Aлбатта, Aллоҳимга беҳисоб шукр!
- Сиздек ҳар томонлама беназир фариштани эса менинг пешонамга битган Aллоҳга беҳисоб шукр!-деди Беҳруз ҳам Заҳрога меҳр билан тикилиб.
- Қани энди, Мажнун жаноблари, вақт тугади, эртага жавоб беришади аёлингизга. Унгача уйга боринг, эртага келиб обкетасиз.
- Шу ерда қолсам бўлмайдими?
- Вой буни иложи йўқ, бизга гап тегади, юрақолинг.
- Бугун сиз навбатчи ҳамширамисиз тунда?
- Йўқ бугун янги қизимиз навбатчи.
- Яхши,-деди Беҳруз хаёлига келган фикрдан қувониб.
- Борақолинг, Беҳруз.
- Мени кутинг ва мен албатта келаман,-дея Беҳруз чиқиб кетди.
Беҳруз у ердан чиқиб махсус дўконга борди ва у ерда шифокорларни кийимларини харид қилди. Кийиниб олдида, тўғри туғруқхонага кириб олди.
- Сиз кимсиз?-деди навбатчи қоровул.
- Мен шифокорман, янги келганман, шунга мени танимайсиз ҳали,-деди.
- Узр, доктор, айбга буйюрмайсиз кираверинг,-деди қоровул ҳам.
- Ошиқ бўлмай қолай, отам тенги одамни бемалол алдаб кириб кетдима тавба! Одам севса хаёлига нималар келмас экана!-деди ўзига ўзи.
Кейин ҳамшира қизга ҳам янги шифокорман деб секингина Заҳронинг палатасига кириб олди.
- Ҳаётим, мени кутинг ва мен келаман дегандима сизга!
- Беҳруз?! Кўзларимга ишонмайман, бу қанақа кўриниш? Қаердан буларни олдингиз,-дея кулди Заҳро.
- Сотиб олдим ва ҳаммага янги келган шифокорман дедим.
- Сиз тентаксиз ростданам!-деб қотиб кулди Заҳро.
- Мен ошиқман, ҳаётим, шунчаки ошиқ!
Шу билан улар анчагача суҳбатлашиб ўтиришди.
- Эртага шундоғам бу ердан чиқардим, яна бир кун кутмабсизда.
- Ўзи шундоғам олти кундан бери туни билан ухлолмадим сизсиз.

👍36❤1
- Бу ерда эрталабгача ўтириб чарчаб қоласиз-ку?
- Сизнинг ёнингизда бўлсам бўлди, эрталабгача тик оёқда туриб чиқсам ҳам розиман!
Заҳро ўрнига ётди, Беҳруз ерга чўкканча, унинг қўлига бошини қўйиб ухлаб қолди.
Тонг отиб Заҳро кўзларини очди, Беҳруз ҳали ухлаётганди. Меҳр билан унинг бошини силади.
- Роса чарчагандирсиза бу кўйи тонггача ўтириб.
- Мазза қилиб ухладим! Қўлингиз бошимда бўлгани учун ҳузурланиб ухладим!
- Меҳрингиз учун, севгингиз учун ташаккур! Борингизга шукр, азизим, илоҳим бахтимга ҳамиша омон бўлинг,-деди Заҳро чиройли табассум билан.
- Сиз ҳам! Мен сизни жудаям яхши кўраман, ҳаётим, беҳад севаман,-деди Беҳруз унинг юзидан ўпиб қўяркан...
Тамом.
Барчамизга севиб, севилиб яшаш насиб этсин!
Ҳурмат билан муаллиф
Шаҳноза Жураева

👍49❤12👏8
🎊💐🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!✨💐🌙
Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
Яқинларингизни қилинг зиёрат
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!
💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!!💐
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
Яқинларингизни қилинг зиёрат
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!
💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!!💐
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун барқ урар фалакдан иймон,
Бугун ушалмоқда жамийки армон.
Бугун ижобатдир ҳар қайси тилак,
Кириб келаётган Хайит муборак!
РАМАЗОН ХАЙИТИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бугун ушалмоқда жамийки армон.
Бугун ижобатдир ҳар қайси тилак,
Кириб келаётган Хайит муборак!
РАМАЗОН ХАЙИТИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1