🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Сингил беҳад қувончдан ҳаммага тўлиб-тошиб гапирибди:

- Мени йўқлаб жигарим келди, акам келди, мени бу дунёда суянган тоғим бор, мени йўқлагувчи жигарим бор,-деб роса севинчга тўлиб гапирибди.

Акаси билан бирга чиройли дастурхон бошида суҳбат қуришибди, таом тановул қилишибди, ёшликни эслашибди, ота-оналарини эслаб хақларига дуолар қилишибди.

Ака дебди:

- Сингилжоним, сизни бу таомларингизда, бу хушфеъллигингизда мен онамни кўргандай бўлдим. Сизни шундай тарбиялаган ота-онамизни руҳлари шод бўлсин.

Сингил дебди:

- Акажоним, сизни бу меҳрингиз, бу салобатингизда мен отамни кўргандай бўлдим. Сизни шундай бағрикенг қилиб тарбиялаган ота-онамизни руҳлари шод бўлсин.

Шу билан анча вақт қурилган гўзал суҳбатдан сўнг ака дебди:

- Сингилжоним, энди менга руҳсат берасиз, мен бугун ортимга қайтиб кетишим керак, икки кунда келдим, энди яна икки кунда уйга қайтишим керак.

Сингил:

- Ахир шунча йўл босиб келдингиз, бугун қолинг, зиёфат қиламиз, тансиқ таомлар пишираман- деса, бунга жавобан ака:

- Йўқ, мен зиёфат учун эмас, зиёрат учун келдим, энди ортга қайтиб кетишим керак, изн берасиз,-дебди.

Улар хайрлашиб, ака йўлга тушибди. Сингил эса кўзларида ёш билан анчагача жигарининг ортидан кузатиб қолибди, уйга кириб йиғлаб акасини дуолар қилибди. Ҳалиги арабий яна шунча машаққат билан уйга келибди, оиласини бағрига олиб, чиройли суҳбатлар қуришибди, таомлар пиширишибди. Аҳли аёлини, фарзандларини кўнглини олибди.

Орадан бир кун ўтибди, ўн кун ўтибди, бир ой ўтибди ҳамки, Азроил (а.с)дан дарак йўқмуш. Бир кун тунда ётса, ўша нурли мўйсафид яна пайдо бўлибди.

Шунда ҳалиги арабий киши:

- Эй, шошманг, Аллоҳнинг маҳлуқоти, мен сизни кўрувдим, лекин тушимда кўрдимми, ўнгимда кўрдимми англолмадим. Сиз менга тўрт кун умринг қолди, тўрт кундан кейин Аллоҳ жонингни олади, дегандингиз. Ростмиди ёки рўёмиди бу?-деб сўрабди.

Мўйсафид жавоб берибди:

- Мен инсон қиёфасидаги  Жаброил(а.с)ман, Аллоҳнинг амри билан ҳузурингга тушдим ва сенга шу хабарни етказдим. Лекин мен сенга шу хабарни етказганимдан сўнг, сени ичингда ғалаён бошланди, Раҳмон ва Шайтон ўртасида жанг кетди. Қалбимиздан ўтадиган ҳар бир нарсани билгувчи Аллоҳ сени қалбингдан ўтганларни ҳам билди. Сен Раҳмон сўзига кириб, маишатдан, ноз-неъматлардан воз кечиб, ёлғизгина жигарингни ҳолидан хабар олдинг, уни дийдорига ошиқдинг, уни зиёрат қилдинг. Лекин сен билмадинг, сен кетгач, синглинг уйга кириб, фитрат пок қалби билан дуо қилди: Эй, Аллоҳ, шу ёлғиз жигарим акамни умрини узоқ қилгин, насибасини мўл-кўл қилгин, фарзандларини бахти-камолини кўриб юрсинлар, бизга ҳамиша суянч бўлсинлар, деб ёлвориб сўради. Унинг дуолари Аршга бориб етди ва Аллоҳ сенга яна қирқ йил умр қўшиб берди,-деб кўздан ғойиб бўлибди.

Сийлайи раҳимнинг мўжизасини кўрдингизми, қанчалар буюк! Мен сизга ўзим шу ҳаётда яшаб гувоҳи бўлган яна бир нарсани айтай.

Маҳалламизда 5-6 йил олдин бир кишини қўл-оёқлари фалаж бўлиб, хасталаниб қолди. Яна нимадир бедаво касаллик билан, шифокорлар беморнинг яқинларига тайёргарлигингизни кўраверинглар, яна саноқли кунлари қолди деб уйга қайтариб беришди. Қаранг, у инсонни Аллоҳга ёққан қайсидир томони бор экан, ўша инсон ҳалиям яшаб келяпти ишонасизми? Узоғи бир ҳафтадан сўнг ўлади деб қайтиб беришганди шифокорлар, мана 6 йилча бўлди, у инсон ҳатто фалажликдан деярли шифо топди. Ҳозир ўша одам секин-секин маҳаллада юради, ўзи овқатланяпти, сув ичяпти, болам. Буям бир Аллоҳнинг мўжизаси эмасми?! Шундай экан, инсон Аллоҳдан сўраши керак ва ҳеч қачон умидини йўқотмаслиги лозим.

Яна биласизми нима ўғлим, саловатда гап кўп. Саловатни савоблари, қудрати шунчалар буюкки, уни санаб адоғига етиб бўлмайди. Ҳар бир бандани битта айтган саловати учун фаришталар ўн марта саловат айтади ва Аллоҳ ўн марта салом йўллайди. Саловат айтган бандани Аллоҳ муҳаббати билан мушарраф қилади. Саловат айтиб юрадиган банда охират куни Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг шафоатларига мушарраф бўлади. Битта саловат ўнта гуноҳимизни ўчиради, битта саловат мартабамизни ўн баробар оширади.
👍31❤2
Саловат мушкулларимизни осон қилади, саловат кутилмаган жойдан ризқ-насибага етқазади, саловат дардларимизга шифо бўлади. Саловат қалбларимизни кенг, иймонимизни мустаҳкам қилади.

Жаброил (а.с) айтадилар:

-Ё Раббим, дўстинг, ҳабибинг Муҳаммад(с.а.в)га айтиладиган биргина саловатни ҳурмати, қадри сени наздингда шунчалар буюк бўлса, саловат айтишда бардавом бўлган бандангни охират куни маҳшаргоҳ майдонида Сиротал кўпригидан қўлидан ушлаб чақмоқ тезлигида ўтқазиб қўяман-деганлар.

Азроил(а.с) айтганлар:

- Ё Раббим, биргина саловатни ҳурмати шунчалар буюк бўлса, саловат айтишликда бардавом бўлган бандангни омонатини топширар чоғида шаҳодат калимасини айтмагунича жонини олмайман. Агар мободо, шу бандани тилига калима келмай қолса, ўзим бориб уни қулоғига “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммудун Расулуллоҳ” денг деб айтаман ва ўша банда шаҳодат калимасини келтирганидан сўнггина унинг  жонини қабиз қиламан,-дейдилар.

Айтмоқчи бўлганим, болам, саловат айтинг, қалбингизни асло умидсизлик билан чўктирманг. Зеро, Аллоҳ буюк зот, унинг қудратини, унинг марҳаматини, унинг мўжизасини тасаввур қилишга биз бандалар ожизлик қиламиз. Агар Аллоҳ истаса, Лавҳул-маҳфузда битиб қўйилган тақдиримизни бир сониядаёқ тубдан ўзгартириб юборади! У шундай қудрати кенг, марҳамати буюк зот! Унинг марҳаматидан, мўжизасидан умидвор бўлинг, чунки Аллоҳ ҳаммасини кўриб, билиб турибди. Сиз бахтли бўлишга хақлисиз, ўғлим, сизни биргина ожиза аёлни ҳеч кимга қарамай, ҳеч бир маломат гапларга қарамасдан ўз паноҳингизга олиб, унга бахт беролганингиз, унинг қалбида қувонч уйғотолганингизни ўзи ҳам жуда катта нарса! Бу менинг билганимгина холос, сизни яна қанчадан-қанча савоб-амалларингизни Аллоҳ билгувчидир, бунинг ажрини албатта оласиз иншааллоҳ! Аллоҳ дард берибдими, бу сизни суйганидан! Сиз унга рози бўлдингиз ва тушкунликка берилмай дарров ожиза бир аёлнинг қувончи учун, бахти учун шошилдингиз ва уни бахтиёр қилиб ўзингизни ҳам бахтли қилдингиз. Буларни ҳаммасини Аллоҳ билиб турибди, Беҳруз. Сизни бир мен эмас, суйганингиз ҳам, бошқалар ҳам дуо қилиб турибди. Мен ишонаманки,  Аллоҳ албатта, бу дуоларнинг ижобатини бериб, ўз марҳаматидан сизни бахраманд қилади иншааллоҳ.

Беҳрузнинг кўзларидан ёш оқарди. Руҳи бобонинг сўзларидан, ривоятларидан, насиҳатларидан енгилликни ҳис қилди.

- Бобо, илоҳим бахтимга омон бўлинг, гапларингиздан шунақаям енгил тортдимки, худди дунёга қайта келгандекман! Раҳмат ҳаммаси учун!

- Сиз соғ ва ҳамиша омон бўлсангиз бўлди, ўғлим. Қолаверса менга ўз боламдексиз.

- Яхшиям сиз бор экансиз, кўнглим ёришди. Борингизга шукур! Бобо, менга энди руҳсат беринг, уйга қайтай. Худо хоҳласа яна келаман.

- Борақолинг, болам, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Аллоҳга топширдим!-деб Беҳруз билан қучоқлашиб хайрлашишди.    

Беҳруз ўша суҳбатдан кейин анча ўзига келди, бобонинг гаплари, ривоятлари унга анча куч берганди. У руҳан ўзини анча тиклаб олди.

Икки ойдан сўнг Беҳруз доктори тайинлагандек қайта кўрикка келди. Чунки икки ҳафта олдин келганида унда касаллик белгиларидан ҳеч нарса чиқмади. Ўша куни уч қайта текширувдан ўтган Беҳрузни доктор икки ҳафтадан сўнг яна бир текширамиз дегани учун қайта келганди.

Икки қайта текширувлардан ўтган Беҳрузни доктор чақиртириб, унда ҳеч қандай касаллик аломатлари чиқмаганини, касаллик белгилари изсиз йўқолганини айтди.

Бу хабардан Беҳрузнинг кўзларига ёш келди ва хаёлига Музроб бобонинг айтиб берган ривоятлари, насиҳатлари келди.

- Ё Роббим, Ўзингга шукр! Минг бора шукр!-деди машинага ўтиргач.

Йўлдан чиройли гулдаста ясаттирди ва Заҳронинг ёнига, яъни туғруқхонага борди. Чунки Заҳро олти кундан бери туғруқхонанинг сақланиш бўлимида ётганди. Бироз шамоллаб қолгани учун шифокори шу ерда назоратда бўлиб туринг, бир ҳафтадан сўнг чиқишингиз мумкин деганди. Олти кун ичида Беҳруз деярли куни бўйи Заҳронинг ёнидан кетмади, у билан бирга туғруқхона ҳовлисида сайр қилди, гаплашарди, турли хил воқеалар билан унинг кўнглини оларди. Бирорта аёл бўлмадики, у ерда Заҳрога ҳавас билан қарамаган бўлса.
👍34❤4
Sensiz kechgan umrlar:
Беҳруз унга навбатчи шифокор келиб дарвозалар ёпилади, бўлди энди хонадан чиқишингиз керак деб айтмагунча унинг ёнидан кетмасди. Хайрлашаётганда зўрға кетарди. Гарчи алоҳида бир кишилик палата бўлса ҳам қолишига ҳеч руҳсат беришмасди.

- Ҳаётим, мен келдим, кутиб қолмадингизми?-дея Заҳрони қучиб, ўпиб қўйди.

- Яхши келдингизми? Бунчаям чиройли гуллар! Раҳмат, азизим! Ниманинг шарафига?

- Пайғамбаримиз(с.а.в) айтган эканлар: “Бир бирингизга хадя беринглар, меҳрингиз тобланади”-деб.

- Лекин мен сизга хадя ололмадим-ку?

- Сизнинг борлигингиз менинг учун энг буюк хадя!

- Бирам меҳрибон, ғамхўрсизки, Aллоҳимнинг менга берган энг чиройли мукофотисиз!-деди Заҳро ҳам.

- Менинг миттивой болажоним қалай, тўполон қилмадими? Мени соғиндими?

- Aқлли бола бўлиб ўтирибди.

- Отасини боласида,-кулди Беҳруз.

-Салоооом, болажоним! Aлло, мени эшитяпсанми? Яна озгина қолди, кейин биз билан бағримизда бўласан, Худо хоҳласа, тўғрими, ҳаётим?

- Худо хоҳласа, илоҳим!

- Беҳруз?

- Лаббай, эшитаман?

- Доктор нима деди?

- Нима десамикин…

- Қўрқитманг, тезроқ гапиринг текширув қандай ўтди?

- Доктор айтдики, Заҳро Aсадовнага бориб айтинг, Беҳруз сизни ҳали ааааанча вақт, узоооооқ йиллар “ҳаётим”лаб куйдиради, деди.

- Бутун умр “ҳаётим”лаб куйдиришингизга ҳам жоним билан розиман!

Беҳруз уни маҳкам бағрига босди. Шу пайт эшикдан ҳамшира кириб қолди.
Бироз ноқулай аҳволга тушиб қолишди.

- Узр мен уколларини қилиш учун киргандим,-деди ҳамшира.

- Келинг бемалол кираверинг, тортинманг,-деди Беҳруз ҳазил қилиб.

- Нега тортинарканман, бу ер туғруқхона бўлса.

- Эшикни тақиллатиб киришмайдими бу ерда,-кулди Беҳруз.

- Aфсуски, бу идорамас, туғруқхона, папаша.

- Оғритмасдан укол қилинг илтимос,-деди Беҳруз.

- Вой вў, яхшиям сизга укол қилмаяпман,-кулди ҳамшира аёл.

- Менга қилсангиз ҳам рафиқамни жонини оғритмасангиз бўлди.

- Бунчаям асраб яхши кўраркансиз аёлингизни, лекин ўзлариям жудаям чиройли аёл эканлар.

- Раҳмат,-деди Заҳро жилмайиб

- Бахтингизга кўз тегмасин илоҳим, ўзиям бутун туғруқхонани оғзида фақат сизлар, айниқса сиз папаша.

- Ростданми?-сўради Беҳруз.

- Шунча йил ишлаб хотинига сиздек елиб-югурган, атрофида парвона бўлган бунақа ошиқни кўрмагандик!

- Мен Қизил китобга киритилган туриданманда, ўзи биттаман! Фақат Заҳро Султоннинг пешоналарига ёзилган! Тўғрими, ҳаётим?

- Aлбатта, Aллоҳимга беҳисоб шукр!

- Сиздек ҳар томонлама беназир фариштани эса менинг пешонамга битган Aллоҳга беҳисоб шукр!-деди Беҳруз ҳам Заҳрога меҳр билан тикилиб.

- Қани энди, Мажнун жаноблари, вақт тугади, эртага жавоб беришади аёлингизга. Унгача уйга боринг, эртага келиб обкетасиз.

- Шу ерда қолсам бўлмайдими?

- Вой буни иложи йўқ, бизга гап тегади, юрақолинг.

- Бугун сиз навбатчи ҳамширамисиз тунда?

- Йўқ бугун янги қизимиз навбатчи.

- Яхши,-деди Беҳруз хаёлига келган фикрдан қувониб.

- Борақолинг, Беҳруз.

- Мени кутинг ва мен албатта келаман,-дея Беҳруз чиқиб кетди.

Беҳруз у ердан чиқиб махсус дўконга борди ва у ерда шифокорларни кийимларини харид қилди. Кийиниб олдида, тўғри туғруқхонага кириб олди.

- Сиз кимсиз?-деди навбатчи қоровул.

- Мен шифокорман, янги келганман, шунга мени танимайсиз ҳали,-деди.

- Узр, доктор, айбга буйюрмайсиз кираверинг,-деди қоровул ҳам.

- Ошиқ бўлмай қолай, отам тенги одамни бемалол алдаб кириб кетдима тавба! Одам севса хаёлига нималар келмас экана!-деди ўзига ўзи.

Кейин ҳамшира қизга ҳам янги шифокорман деб секингина Заҳронинг палатасига кириб олди.

- Ҳаётим, мени кутинг ва мен келаман дегандима сизга!

- Беҳруз?! Кўзларимга ишонмайман, бу қанақа кўриниш? Қаердан буларни олдингиз,-дея кулди Заҳро.

- Сотиб олдим ва ҳаммага янги келган шифокорман дедим.

- Сиз тентаксиз ростданам!-деб қотиб кулди Заҳро.

- Мен ошиқман, ҳаётим, шунчаки ошиқ!

Шу билан улар анчагача суҳбатлашиб ўтиришди.

- Эртага шундоғам бу ердан чиқардим, яна бир кун кутмабсизда.

- Ўзи шундоғам олти кундан бери туни билан ухлолмадим сизсиз.
👍36❤1
- Бу ерда эрталабгача ўтириб чарчаб қоласиз-ку?

- Сизнинг ёнингизда бўлсам бўлди, эрталабгача тик оёқда туриб чиқсам ҳам розиман!
Заҳро ўрнига ётди, Беҳруз ерга чўкканча, унинг қўлига бошини қўйиб ухлаб қолди.

Тонг отиб Заҳро кўзларини очди, Беҳруз ҳали ухлаётганди. Меҳр билан унинг бошини силади.

- Роса чарчагандирсиза бу кўйи тонггача ўтириб.

- Мазза қилиб ухладим! Қўлингиз бошимда бўлгани учун ҳузурланиб ухладим!

- Меҳрингиз учун, севгингиз учун ташаккур! Борингизга шукр, азизим, илоҳим бахтимга ҳамиша омон бўлинг,-деди Заҳро чиройли табассум билан.

- Сиз ҳам! Мен сизни жудаям яхши кўраман, ҳаётим, беҳад севаман,-деди Беҳруз унинг юзидан ўпиб қўяркан...
 
Тамом.
 
Барчамизга севиб, севилиб яшаш насиб этсин!

Ҳурмат билан муаллиф

Шаҳноза Жураева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍49❤12👏8
🎊💐🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!✨💐🌙

Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизни қилинг зиёрат
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!

💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!!💐


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун барқ урар фалакдан иймон,
Бугун ушалмоқда жамийки армон.
Бугун ижобатдир ҳар қайси тилак,
Кириб келаётган Хайит муборак!


РАМАЗОН ХАЙИТИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌤ҲАЙИТ ТОНГГИ МУБОРАК БЎЛСИН🤩

🤲Ассалому алайкум Азиз Қадрдоним
Ўйлаган нийятингиз Ижобат бўлсин
Чўнтагинггиз хайитликларга тўлсин
Яқинларингиз Соғ-саломат бўлсин
Барча Яхши тилакларим сиз учун🍃

🌟ҲАЙРЛИ ТОНГ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰1
Ramazon hayiti bir boshqacha kun.

Bu kun siz albatta yoshlikni eslaysiz. Necha yosh bo’lsangiz ham. Hayit namozi, shirinliklar, qarindoshlarni yo'qlash, kelin-salom, hamma hammasi yoshlikni eslatadi.

Bu kun siz kunni yarmini tabriklash va tabriklarni qabul qilish bilan o’tkazasiz.

Bu kun sizga yaqin va uzoq insonlarni ajratib olasiz. Birinchilar tabriklash uchun shaxsiy xabar yozib yoki qo'ng'iroq qilsa, ikkinchilar shablon tabrik yoki rasm jo'natishadi.

Bu kun siz aslida qancha qarindoshingiz borligini bilib oladigan kun.

Bu kun sizni asl hayotiy qadriyatlarga qaytaradi: Oila, silai rahm, ehson, namoz. Deyarli hech kimni ish haqida gapirganini ko’rmaysiz.

Bu kun biron narsa yeyishdan oldin, har safar ikkilanib, o’zingizdan "Ro'zamasmidim o'zi? " deb so'raydigan kun. 😊

Bu kunni hamma yaxshi ko'radi, yosh bolalar ham, kattalar ham ,qariyalar ham. Biz ham bu kunni yaxshi ko'ramiz. Ramazon hayitini yaxshi ko'rganlarga hayit muborak aziz do’stlar!

(C) Azizrakhimov

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
👥ЖИГАРЛАРИМ👥

🌿🌸🌿🌸🌿🌸🌿
Хечким менга
беролмас озор,
Қимматимни
қилолмагай хор,
Қўрқмагайман
ҳеч қандай ғамдан
Ишонганим
жигарларим бор.
🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿
Тўғри улар ҳаркуни
йўқламаса...
Юрагимга йўллар
изламас...
Аммо мени
ҳеч қачон сотмас,
Ишонганим
жигарларим бор
🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿
Гох гохида хабар
олса хам
Дардларимни
бўлишар малхам
Менга дунё
эмасдур бир кам
Ахир мени
Жигарларим бор!
🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🔥1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Янги бошланган кунингизни илк сахифаси бахтли онлардан бошлансин.!!

🕊Файзли Пайшанба кун ҳаётингиздаги энг гўзал лаҳзаларга бой бўлишини Аллоҳ насиб қилсин.!!

🕊Бу ҳаёт сизники, уни ўзингиз истаганингиздек имкон қадар бахтга йўғрилган холда яшашга интилинг. Яхшилик қилинг ва яхшилар қуршовида бўлинг!!!

🕊Янги бошланган кунингиз ҳайрли бўлсин! Хонадонингизга тинчлик осойишталик, бахт➖саодат қувонч мухаббат хамрохингиз бўлсин!!!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Yangi asar oʻqiymizmi?
❤36👏4🔥2
🧕 Muslimalar kundaligi
Yangi asar oʻqiymizmi?
🔥#ПРЕМЪЕРА 🔥

Янги асар :

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

1- қисм

🥀Япроқсиз қолдим, деб танангни кестирма. Зеро, олдинда баҳор бор...
         Мавлоно Румий


Осиё уйқусидан яна нафаси бўғилиб уйғониб кетди.
У ётган жойидан базўр қимирлаб шундоққина қўл етар ерда жойлашган дераза табақаларини очиб юборди. Қиш бўлишига қарамай ҳаво илиққина эди.
Қиз ташқаридан ёпирилиб кирган оромбахш ҳаводан тўйиб
симирди. Ҳозиргина кўрган туши таъсирида юраги ўйнаб , жисмини тер босган экан , зум ўтмай сал аввал илиқ туюлган ҳаводан танаси жунжикди...

Осиё еттинчи синфни битирадиган йили онасидан айрилган эди. Ўшанда унга осон бўлмаганди. Тўсатдан бошига тушган айрилиқдан қиз бир неча ой ўзига кела олмаганди. Унинг онаси Ақида шошилинч тиббий тез ёрдам марказида шифокор бўлиб ишлар эди. Баҳорнинг шаррос ёмғир қуйиб турган илк кунларида навбатдаги чақирув учун йўлга чиққан гуруҳ аъзолари кўзланган манзилга етиб бора олишмаган , автоҳалокатга учрашган эди. Машинани бошқарган шофёр ва яна бир шифокор жиддий жароҳат олишганига қарамай яшаб қолишган, Ақида эса воқеа жойининг ўзида оламдан ўтган эди. Уни эртаси куни ерга беришди. Онаси борса- келмас манзилга йўл олган куни Осиё ўн тўрт ёшни қаршилаган эди.
Шундан буён орадан беш йил ўтибди. Аёлининг ўлимидан икки йил ўтгач , қариндошлар қўярда қўймай ёлғиз қизи билан уйида сўппайиб қолган Икром акани уйлантиришга кўндиришди. Осиёнинг номи ўгай, бироқ ўзи жуда самимий ва кўнгли очиқ бўлган онаси Латофат қўшни мактабда дарс берар экан.
Осиё Латофатдан ортиқча ётсирамади. Унга онасини ўрнини эгаллаган аёл сифатида қарамади , ғашлик ҳам қилмади. Онасининг ҳалокати сабаб бир неча кун ичида улғайиб қолган қизалоқ бўлаётган воқеаларни борича қабул қилишни ўрганиб улгурган эди.
Латофат ўзи каби кўнгли ярим ўспирин қиз билан тезда тил топишиб кетди. Унинг биринчи турмушидаги эри ўтакетган ҳудбин ва жоҳил эркак бўлиб арзимаган сабаб туфайли эрта- индин кўзи ёрий деб турган аёли- Латофатни жаҳл устида зинадан итариб юборган , шу кўйи аёл шўрлик ҳам зурриётидан , ҳам иккинчи қайта она бўлиш бахтидан мосуво бўлган эди. Эридан ажрашган Латофат узоқ йиллар эркак зотидан безиб , қайта турмуш қуришга зада бўлиб яшаганди.
Дастлаб Латофатнинг кўнгил яралари битиши учун ўз ҳолига қўйиб берган ота- онаси , унга Икром акадан совчи келгач қизларини турмушга бериш пайига тушиб қолгандилар.
- Бошида ватани бор , бир бурда нонини ҳалол меҳнати ортидан топиб ейди , шундан қолсанг кейин пушаймон бўласан , - деб туриб олишди улар , - қолаверса бир эсли- ҳушли қизи бор экан , етимни бошини силаган инсон сира кам бўлмайди . Сен шу қизга меҳр берсанг , вақти келиб жавобига ўзинг ҳаётингда ҳис қилишинг мумкин бўлган энг ажиб туйғу оналик туйғусини тотишинг мумкин.

- Ойи , - деганди Латофат онаси билан ёлғиз қолганда , - сиз турмушга чиқишга ундаётган эркакнинг қизи уч , тўрт ёш бўлса эканки мен томонга эгилиб она деб қабул қилса. У қиз ўн олти ёшда экан. Бу ёшдаги қизларни биласиз- ку , энг қайсар вақти уларнинг. У қиз билан тил топишаман деб юрак- бағрим хун бўлиб кетмаса эди ҳали.
- Болам , - дея қизини бағрига босганди ўшанда Қумри опа ,- сен битта нарсани унутибсан. Бошқа аёлларда йўқ устунлик сенда бор. Ахир сен ўқитувчисан. Шу вақтгача юзлаб ўқувчиларни ҳаётга тайёрладинг. Дарсда таълим билан бирга тарбия берган бўлсанг. Ўзинг ҳам муштоқ дилда ниш ундиртирган умид куртаги вақти келиб мева беришини яхши биласан. Буни бошқаларга ҳам уқтириб келгансан. Қолаверса Икромжон учун сенга оғиз солиб ўртада турган Раҳимахоннинг сўзлари бўйича ўша қиз жияни-Осиё бирам ройиш қиз экан-ки ...

Осиё ...

Латофат бўлғуси қизининг исми Осиё эканлигини ўшанда илк бор эшитганди. "Осиё... - дея ичида такрорлаганди у ,-исмининг айтилиши ва эшитилиши бирам ёқимли экан" ...

Орадан бир ойга яқин вақт
ўтиб Латофат Осиёнинг ўзи ҳам исми сингари жуда чиройли қиз эканлигига гувоҳ бўлди.

/1

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍40❤4👏3