🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
❤️ Hijab

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 та пиде учун рецепт:

300 гр сут
1,5 кошик шакар
1 кошик дрожа
4 кошик усимлик ёги
ун
300 гр сир
тухум сариги
кунжут
220 градусда тез тез пишириб олинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2👏1
💧Сувни қандай қилиб фойдали қилиш мумкин?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Бир жуфтликнинг турмуш қурганига анча бўлганига қарамай, бир неча йиллар давомида фарзандлари бўлмайди. Эр-хотин ўзларини ёлғиз ҳис этмасликлари учун немис итини сотиб олишади. Улар, бу итга жуда меҳр қўйишади ва худди ўзларининг ўғилларидек ўстиришади. Ит улғаяди ва катта, чиройли, ақлли итга айланади. Бир неча марта хўжайинининг уйини ўғрилардан сақлайди, содиқ ва ишончли бўлади.
Итни боқиб олганларига етти йил бўлганда, эр-хотин фарзандли бўлишга муваффақ бўлишади. Улар жуда бахтли бўлишади ва фарзандлари деярли уларнинг бор вақтини эгаллайдиган бўлади. Аммо итга деярли вақт етмасди. Ит ўзини кераксиз деб ҳис қилади ва хўжайинини боладан қизғона бошлайди. Бир куни жуфтлик терассага чиқиб, ухлаган болани эса хонага қўйиб чиқишади. Улар боладан хабар олишга борганларида, ит боланинг хонасидан чиқиб қолади. Унинг оғзи қон бўлган ва ишонч билан думини ликиллатиб турган бўлади.
Боланинг отаси аллақандай хаёллар билан ўша заҳотиёқ итни отиб ташлайди. Сўнгра чопиб боласининг хонасига отланади. У ерда катта илон бошсиз, қонга беланиб ётарди. Шу пайт, боланинг отасини ғалати ҳислар қоплайди ва вафодор итини ўлдиргани учун роса йиғлайди.

Биз тез-тез инсонларни ноҳақ айблаймиз. Одатда, ўйламасдан, кейин нима бўлишини хаёлимизга ҳам келтирмасдан гапириб қўямиз. Нимага инсонлар бундай қилганининг сабабини билишга ҳам уринмасдан хулоса чиқарамиз холос. Бизга уларнинг қандай ҳис қилганлари, нима бўлганининг қизиғи йўқ. Шошилиб, қанақадир қарор қабул қилганимиздан яқин келажакда афсус чекишимиз мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
❤7👍2
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА

- Э қўйсан-чи ?! - ўнғайсизланди Осиё ,- ана энди сенга гап топилди. Умид ака билан тасодифан учрашиб қолдик. Бор гап шу.

 - Тасодифан ? - муғомбирона кулди Элнора, - билиб қўйки , азизам , тасодифлар тасодифан бўлмайди. Мени тушунмадинг- а ? Биринчи учрашувинглар тасодифан бўлган эди , бу рост. Аммо бунисига шубҳам бор. Ундан кейин у йигит озми кўпми сенга ёққан кўринади. "Қаердан билдинг" дейсанми ? "Умид ака" миш... Тоже мне ...

  - Жуда яхши-да ! Сен бўш ўтирмагин деб астойдил ҳаракат қилдим, - Осиё Элнорага тақлидан жавоб қайтарди ,- тезроқ тузалиб ўқишга бормасанг , бундан ҳам кўпроқ сюрприз тайёрлаб қўймайин яна ...

   Элнора Осиёни маҳкам қучди :

  - Хафа бўлма , асалим, аммо ростини айтаман. Шу йигит жуда бошқача кўринди кўзимга. Нима десам экан ? Худди сен ва у ... Бир бирингиз учун яралгандек. Узукка кўз қуйгандек ?!

  Менга қара ? - Элнора Осиёга кўз қисар экан ,- мабодо уни бугун қайта учратганда юрагинг "жиииз" этмадими ? Айтишларича юрак ҳаёт йўлларидаги бир умрлик ҳамроҳини таниса шунақа "жиииз" этаркан. Сендаям шунақа бўлса унда тамом! Қўлга тушибсан , қизи !

   - Э бор- ей?! Ўзи шундан бошқа мавзу йўқми сенга ? Кел , бошқа яхши гаплардан гаплашайлик. Уни буни қўй, қачон ўқишга борасан ? Бир кун бормаганингга ўрнинг шунчалик ҳувиллади- ки ...

  - Аммо бормаганимни фойдасиям бўлиб-ку ? Қара қанча янгилик ? Бўпти, бўпти хўмрайма. Ўзим ҳам бир кунда зерикиб кетдим. Ойижонимни биласан- ку "Йўталинг зўрайиб бир ишни бошлама тағин" деб ўқишга юбормадилар. Эртага боришга ҳаракат қиламан. Руҳсат олиб олай.
     Шу пайт Осиёнинг телефони жиринглади . У телефон экранига қараб дув қизарди . Осиё Элнорага нима дейишни ўйлар экан , дугонасининг ўзи унинг мушкулини осон қилди :

  - Сен гаплашиб тур , мен тезда қайтаман. Ошхонада зўр пирожний бор эди. Менга мумкинмас , сенга эса айни муддао ...

  Элнора хонадан чиқиб кетгач , Осиё тармоққа уланди :

  - Алло ...

  - Осиё, қачон йўлга чиқсам бўлади ? Ярим соатларда ўша сизни қолдирган жойга борсам бўладими ?

  - Ҳаа , бўлади . Айтган вақтингизда ўша ерда бўламан.

  - Яхши ... Дугонангизга салом денг.

  - Хўп...

   Осиё эшикдан қўлидаги ликобчада пирожний олиб келаётган Элнорани кўриб телефондаги суҳбатни тезда тугатди...

* * *
   
    Умид Осиёни кўчаси бошига элтиб қўйиб , тавоъзе билан хайрлашди.

▪️▪️▪️

  Шу тунда Осиё яна ўша тушни кўрди. Қиз бу сафар ҳам от йўрттириб кетаётган эмиш. Олдиндаги манзилда ўзини кимдир кутаётганини ҳис қилиб қувончдан юраги ўйноқлар эмиш унинг.

  Ана...
  У манзилга етай деб қолди. Ҳозир уни кўради . Ўзи дийдорига ошиқаётган ўша сирли кимсани . Оз қолди. Бир неча қадам ... Саноқли қадам ...

- Осиё ! Қизим , уйғонақол. Ўқишга кеч қоласан ,- эшик ортидан Латофатнинг куюнчак овози эшитилди , - яна туни билан алламаҳалгача дарс қилдингми дейман ? Эрталаб кўзингни уйқудан очолмаяпсан ? Осиё , уйғон деяпман ?!

  - Ҳозир , ая . Мана туряпман...

    Осиё аясига шундай дерди-ю , аммо ўзи кўзини уйқудан очгиси келмасди.

   У шу алфозда бироз ётди-да , бирдан ўрнидан  сакраб турди :

 "- Эсим қурсин! Бугун биринчи пара домла Сайфиевани дарси- ку ?"

  Осиё Латофатни ҳай- ҳайлашига қарамай ярим чашка кофени нари - бери ичди-ю , бошқа ҳеч нарса емай ташқарига отилди.

  У шошилиб бекат томон кетар экан шундоққина ёнгинасида тўхтаган машинага эътибор бермади .

#давоми_бор

13

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍35🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
_✨🌙✨ Азизларим бировнинг кимлигини билишни истасангиз, хамманинг уша инсон хақидаги гапигамас...
Уша одамнинг хамма хақидаги гапига қулоқ солинг!
_✨🌙✨ Азизларим иссиқ кунларда узингизни эхтиёт қилинг! Агар мехр - мухаббатли яқинларингиз,
қадрдонларингиз атрофингизда экан, иссиқни асло сезмайсиз.

_✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН
ҚАЛБЛАРИ МЕХРГА - МУХАББАТГА ТУЛА ЯХШИЛАРИМ!!!✨🌙✨_

___✨🌙✨ Тунингиз осуда утсин, яхши дам олинг.
Ғойибона дийдорга қадар омон булинг.🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🌸🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌸🕊

ХАЙРЛИ ТОНГ🌥

💞Қадрли Меҳрибоним, узоқдаги Яқиним!
Сиз билан тонгни қаршилашни ўзи бир бахт. Алҳамдилиллаҳ!

Англадимки гўзаликни ҳис қилиш учун кўзни очиш кифоя...
Яшаш учун севиш кифоя...
Бахтли бўлиш учун эса ҳар лаҳзани ҳис қилиш ётарли!❤️

Ҳаммангизнинг ҳар бир кунингиз бахтли лаҳзаларга бой бўлсин. Яна бир бор хайрли тонг дуога қўл очиб гўзалликни қаршилаган яхшиларим.🦋

🌞Кун давомида хуш кайфият Сизларни асло тарк этмасин Қадрдонларим!💞

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

«Аллоҳнинг сендан дунёни тўсиб, сенга шиддат ва балоларни кўпайтираётганини кўрсанг, билгинки, Унинг ҳузурида азизу мукаррам экансан, У Зотнинг ҳузурида ўрнинг бор экан. У Зот сени Ўзининг дўстлари ва сайлаган бандалари йўлига йўлламоқда. У Зот сени кўриб турибди. Ахир, У Зот таолонинг «Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан» деган сўзини эшитмаганмисан?

(Тур сураси, 48-оят).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен бахтлиман деяверинг қайта - қайта
Тонгдан бошлаб тунга қадар айтинг бот - бот
Тинглайвериб сизни бахтли қилишликдан
Бошқа чора топмай қолсин золим Ҳаёт


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
🤍🤍🤍🤍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА - Э қўйсан-чи ?! - ўнғайсизланди Осиё ,- ана энди сенга гап топилди. Умид ака билан тасодифан учрашиб қолдик. Бор гап шу.  - Тасодифан ? - муғомбирона кулди Элнора, - билиб қўйки , азизам , тасодифлар тасодифан бўлмайди. Мени тушунмадинг…
7- қисм

  - Осиё , ўқишгами ?

  - Вой , Маҳмуда келинойи , ассалому алайкум. Узр хаёл билан бўлиб қолибман. Ҳа ўқишга .

   - Чиқинг машинага , мен ҳам ишга кетаётгандим. Ташлаб қўяман.

  Осиё шу топда қўшниси Тоҳир аканинг аёли Маҳмуда келинойидан жуда миннатдор бўлиб кетди, ахир энди дарсга кеч қолмаслиги аниқ.

   - Раҳмат , келинойи,- деди у машинага ўтирар экан чин дилдан миннатдорчилик билдирди ,- сизни менга Худойимнинг ўзи етказди. Бўлмаса бу кетишда дарсга кеч қолишим аниқ эди.

   - Ўзим ҳам айтдим негадир эрталабдан йўлим унмаяпти деб ? Сабаби бу ёқда экан-да, - деди машинани рулини чапдастлик билан бурар экан Маҳмуда келинойи ,- ишонсангиз бугун икки марта дарвозадан чиқиб , икки марта уйга қайтиб кирибман. Биринчисида бир беморга тегишли хужжатлар уйда қолиб кетган бўлса , иккинчисида эса телефонимни стол устида унутиб қолдирибман. Ва мана қарабсизки йўлимиз бир бўлиб турибди-да.

  Осиё Маҳмуда келинойиси билан суҳбатлашиб манзилга қандай етиб борганини билмай қолди.

   Осиё ҳусусий клиникада болалар шифокори бўлиб ишлайдиган Маҳмуда келинойига раҳмат айтиб университет биноси яқинида машинадан тушиб қолганда дарс бошланишига ўн беш дақиқа вақт қолган эди.
   Элнора бугун ҳам дарсга келмабди. Гарчи уларнинг гуруҳи қиз болалардан ташкил топган бўлса-да , Осиё учун Элноранинг ўрни бўлакча эди.

    Осиё Элнорани келишини яна икки кун кутди. Ва ниҳоят Элнора шанба куни институт дарвозаси ёнида кўриниш берганда Осиё қувончдан бақириб юборишига сал қолди.

  - Элнора , бирам сени соғиндим-ки , - деди у ҳурсандчилигини яшира олмай , - келишинг билан бағрим тўлди-қолди-я.

  Элнора эса ҳар доимги одатига яраша дугонасига хазил қила кетди:

  - Ростдан мени соғинишга вақт топдингми? Мен бўлсам аллақачон анави Умид деганлари билан вақтинг чоғ ўтаётгандир деб ўйлабман.

  - Умид ? - таажжубланди Осиё,- қайси Умидни айтаяпсан ?
  - Вой , вой , бу кишимнинг муғомбирлигини? Қайси Умид эмиш ? Ҳали у билан бизникига бормаганман ҳам дерсан? - Элнора лабларини ясама жаҳл билан бурди .

  - Э ҳаа , - деди Осиё жилмайиб ,- қизиқсан-а , дугош? Сенингча ҳаммаси шунчалар осон эканми ? Бир , икки марта учрашган одам етаклашиб кетаверса ер юзида жуфтини топа олмаган бўйдоқлар қолармиди? Ҳотиринг жам бўлсин , у йигитни ўша кундан буён кўрганим йўқ. Сен эслатмасанг , балки эсламасдим ҳам .

  - Ҳоо , шундай йигитни- я ? Қўй ҳафсаламни пир қилма. Сен балки шунчаки сир бой бермаётгандирсан ? Ҳа ичидан пишган қиз ?! Менимча ҳақиқатда сир бой бермаётган бўлсанг керак ?

  - Оббо , намунча шу йигитга ёпишиб қолдинг ? Ҳар икки гапнинг бирида уни эслайсан- а ? Менимча сенинг ўзинг унга бефарқ бўлмасанг керак ? Истасанг уни қаердан топишни айтаман .

   - Ана айтмадимми ? Уни қаердан топишни билишинг ҳам кўп нарсани англатади билсанг ?! Демак ...

   - Демак , дарсга кирадиган вақт бўлди . Кетдик,- Осиё дугонасини қўлтиқлади , - қўй ўша йигитни , бизга усиз ҳам яхши . 

   Иккинчи пара якунлашига ўн дақиқача вақт қолганда аудиторияга декан ўринбосари Сатторов кириб келди . У маърузачи устоздан узр сўраган ҳолда талабаларга юзланди .

  - Қадрли талабалар! Бир эълонимиз бор. Тушликни қилиб бўлгач учинчи пара дарс бошланадиган вақтда университет биносининг дарвозаси ёнида йиғиламиз. Бугун олийгоҳлараро "Қувноқлар ва зукколар" танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтади. Шунга иштирокчиларимизни қўллаб қувватламасак бўлмас .

  - Қаерга борамиз , устоз ? Танлов қаерда ўтказилар экан ? - савол ташлади Чаман исмли курсдошлари

   - Миллий университетнинг фаоллар залида ,- ҳозиржавоблик билан жавоб қайтарди Сатторов ,- бошқа саволлар бўлмаса , айтилган вақтда , айтилган жойда сизларни кутаман

                / 14

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍41🔥2❤1
#ҳайвонот_оламида

Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмайди.

Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялайди.

Филлар бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишади...

Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда савоб ва гуноҳ деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот ёки эътироф учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди.

Ана шунақа гаплар...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23