🧕 Muslimalar kundaligi
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА - Э қўйсан-чи ?! - ўнғайсизланди Осиё ,- ана энди сенга гап топилди. Умид ака билан тасодифан учрашиб қолдик. Бор гап шу. - Тасодифан ? - муғомбирона кулди Элнора, - билиб қўйки , азизам , тасодифлар тасодифан бўлмайди. Мени тушунмадинг…
7- қисм
- Осиё , ўқишгами ?
- Вой , Маҳмуда келинойи , ассалому алайкум. Узр хаёл билан бўлиб қолибман. Ҳа ўқишга .
- Чиқинг машинага , мен ҳам ишга кетаётгандим. Ташлаб қўяман.
Осиё шу топда қўшниси Тоҳир аканинг аёли Маҳмуда келинойидан жуда миннатдор бўлиб кетди, ахир энди дарсга кеч қолмаслиги аниқ.
- Раҳмат , келинойи,- деди у машинага ўтирар экан чин дилдан миннатдорчилик билдирди ,- сизни менга Худойимнинг ўзи етказди. Бўлмаса бу кетишда дарсга кеч қолишим аниқ эди.
- Ўзим ҳам айтдим негадир эрталабдан йўлим унмаяпти деб ? Сабаби бу ёқда экан-да, - деди машинани рулини чапдастлик билан бурар экан Маҳмуда келинойи ,- ишонсангиз бугун икки марта дарвозадан чиқиб , икки марта уйга қайтиб кирибман. Биринчисида бир беморга тегишли хужжатлар уйда қолиб кетган бўлса , иккинчисида эса телефонимни стол устида унутиб қолдирибман. Ва мана қарабсизки йўлимиз бир бўлиб турибди-да.
Осиё Маҳмуда келинойиси билан суҳбатлашиб манзилга қандай етиб борганини билмай қолди.
Осиё ҳусусий клиникада болалар шифокори бўлиб ишлайдиган Маҳмуда келинойига раҳмат айтиб университет биноси яқинида машинадан тушиб қолганда дарс бошланишига ўн беш дақиқа вақт қолган эди.
Элнора бугун ҳам дарсга келмабди. Гарчи уларнинг гуруҳи қиз болалардан ташкил топган бўлса-да , Осиё учун Элноранинг ўрни бўлакча эди.
Осиё Элнорани келишини яна икки кун кутди. Ва ниҳоят Элнора шанба куни институт дарвозаси ёнида кўриниш берганда Осиё қувончдан бақириб юборишига сал қолди.
- Элнора , бирам сени соғиндим-ки , - деди у ҳурсандчилигини яшира олмай , - келишинг билан бағрим тўлди-қолди-я.
Элнора эса ҳар доимги одатига яраша дугонасига хазил қила кетди:
- Ростдан мени соғинишга вақт топдингми? Мен бўлсам аллақачон анави Умид деганлари билан вақтинг чоғ ўтаётгандир деб ўйлабман.
- Умид ? - таажжубланди Осиё,- қайси Умидни айтаяпсан ?
- Вой , вой , бу кишимнинг муғомбирлигини? Қайси Умид эмиш ? Ҳали у билан бизникига бормаганман ҳам дерсан? - Элнора лабларини ясама жаҳл билан бурди .
- Э ҳаа , - деди Осиё жилмайиб ,- қизиқсан-а , дугош? Сенингча ҳаммаси шунчалар осон эканми ? Бир , икки марта учрашган одам етаклашиб кетаверса ер юзида жуфтини топа олмаган бўйдоқлар қолармиди? Ҳотиринг жам бўлсин , у йигитни ўша кундан буён кўрганим йўқ. Сен эслатмасанг , балки эсламасдим ҳам .
- Ҳоо , шундай йигитни- я ? Қўй ҳафсаламни пир қилма. Сен балки шунчаки сир бой бермаётгандирсан ? Ҳа ичидан пишган қиз ?! Менимча ҳақиқатда сир бой бермаётган бўлсанг керак ?
- Оббо , намунча шу йигитга ёпишиб қолдинг ? Ҳар икки гапнинг бирида уни эслайсан- а ? Менимча сенинг ўзинг унга бефарқ бўлмасанг керак ? Истасанг уни қаердан топишни айтаман .
- Ана айтмадимми ? Уни қаердан топишни билишинг ҳам кўп нарсани англатади билсанг ?! Демак ...
- Демак , дарсга кирадиган вақт бўлди . Кетдик,- Осиё дугонасини қўлтиқлади , - қўй ўша йигитни , бизга усиз ҳам яхши .
Иккинчи пара якунлашига ўн дақиқача вақт қолганда аудиторияга декан ўринбосари Сатторов кириб келди . У маърузачи устоздан узр сўраган ҳолда талабаларга юзланди .
- Қадрли талабалар! Бир эълонимиз бор. Тушликни қилиб бўлгач учинчи пара дарс бошланадиган вақтда университет биносининг дарвозаси ёнида йиғиламиз. Бугун олийгоҳлараро "Қувноқлар ва зукколар" танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтади. Шунга иштирокчиларимизни қўллаб қувватламасак бўлмас .
- Қаерга борамиз , устоз ? Танлов қаерда ўтказилар экан ? - савол ташлади Чаман исмли курсдошлари
- Миллий университетнинг фаоллар залида ,- ҳозиржавоблик билан жавоб қайтарди Сатторов ,- бошқа саволлар бўлмаса , айтилган вақтда , айтилган жойда сизларни кутаман
/ 14
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍41🔥2❤1
#ҳайвонот_оламида
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмайди.
Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялайди.
Филлар бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишади...
Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда савоб ва гуноҳ деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот ёки эътироф учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди.
Ана шунақа гаплар...

👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллах
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌤 Ҳайрли_тонг 💐
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!
🌺 Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин,
🌱 Қалбингиз иймон нурига тўлсин,
🌻 Кунингиз доимо қувончла ўтсин,
🌸 Пайшанба кунингиз муборак бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌤 Ҳайрли_тонг 💐
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!
🌺 Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин,
🌱 Қалбингиз иймон нурига тўлсин,
🌻 Кунингиз доимо қувончла ўтсин,
🌸 Пайшанба кунингиз муборак бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
ОНА УЧУН САДАҚА
Якшанба куни эди. Бозор тонг саҳардан қизигандан қизиганди. Бозор дарвозаси рўпарасига келиб тўхтаган серҳашам ва қимматбаҳо машина хаммани кўзини ўйнатди. Унинг ичидан келишган хушсурат бир ёши 30 ларда бўлган йигит тушиб келди. Қўлида аллақайси дўконга етказиб берилиши керак бўлган катта сумма солинган қоғоз ҳалтани олганча бозор ўртасидаги икки қаватли дўкон ёнига етиб келди. Дўкондор билан анчадан бери олди берди қилиб турса керак
, интиқиб кутаётганлиги сабаб дўкондор оломон орасидан уни дарров кўриб қаршисига чиқди. Шу онда қуюқ қучоқлашиб кўришаркан энди хол ахвол сўрашаётган маҳалда қаердандир пайдо бўлган юпун кийинган жуда ғариб онахон йигитга юзланди:
— Бошинг тошдан бўлсин илойим ўғлим! Болам садақа қил Мен онангга садақа қил.
— Мана шунақа дайди гадоларнинг дастидан бемалол гаплашиб хам ўтиролмайсан ее! – дея йигитнинг шериги дўкондор кампирни қувиб солди.
Йигит аксига олиб минг истиҳола билан атрофга аланг жаланг қараркан ёнидаги шеригидан пул сўраб садақа беришни ўзига эп бермади. Онахоннинг қоқ суяк оёқ қўллари кир бўлиб кетган рўмоли хира тортиб тўзиган кўйлаги унинг дийдасига қаттиқ озор берди. Кўзига алланечук ёш қалқиди. Авваллари хам турфа хил лўлими ўзбекми ёки русми гадойларни кўрганди, аммо бу онахон умуман гадойга хам ўхшамасди.
Худди йўқчилик тўсатдан бошига чақмоқ мисол урган–у Тақдир кажрафтори сабаб мана шу маҳзунликка чўккан мазлумлик йўлига ўтганди.
“ Уч кундан бери туз тотмаганга ўхшайди “ ҳаёл қилди йигит онахоннинг нон расталарига тарфага судралиб кетаётганига кўзини узмай қараб қоларкан шеригининг;
— Тушликка зўр жойга борамиз.. Бир кабобхўрлик қиламиз деган сўзлари негадир қулоғи остида
“...ҳўрлик қиламиз” дегандек туйилди. Жирканч илондан безиган одамдек бир сонияда ундан нари турди ва “Дўстим. Бироз шошиб тургандим бошқа сафар “ дея хайр маъзурни хам насия қилиб дарвоза томонга йўл олди.
Шошилиб кўйлагини орқа томонини шими устидан чиқариб олди ёқаларини кенгайтириб тугмасини иккитаси очди.
Аравакашлар турадиган жойда бир озғингина ёши 15 дан ошмайдиган болани кўриб қолди. Бола унинг кўзига нажоткоридек кўриниб кетди.
— Укам аравангни икки соатга ижарага бериб тур. Илтимос шу икки соат ичида қанча фойда кўрсам шуни ярмини сенга бераман. Йигит шошиларди. Сабаби кампирни йўқотиб қўйишни сира истамасди.
Болакай бунақа ноёб таклифдан аввалига эсанкираб қолди Бироз ўйланиб турганди, йигитни алдамаётганига ишонч хосил қилдими, аравасини берадиган бўлди.
Бизнинг қаҳрамонимиз эса нақ икки соат ичида терлаб қора кир чир бўлса хам роса арава сурди. Гоҳ сабзи қопларини гоҳ мева чева ортилган челак тоғораларини гоҳ эса бойвучча эр–хотинларнинг гап гаштагига бозорликларини машиналари юкхонасигача олиб бориб берар, ўзи кўтариб жойлаб хам қўярди. Балким, юклари бор одамлар бунақа тоза ўзига қараб юрган “ғаройиб аравакаш” йигитга қизиқиб қолганликлари сабаб хам айнан уни ёллашарди. Соат қоқ пешинга келганида йигит хориб пишиб ишлаган олтмиш минг пулини қуртдек санаб боланинг ёнига келди ва аравасини хамда қоқ ярим даромад ўттиз минг сўм пулни болага тутқазди. Бола хам бунақа саҳийликдан шошиб қолиб “ Яна арава сургингиз келса мен шу ерда бўламан, ака” деб қолди.
Онахон фаввора ёнидаги мармар зинада бехол ўтирган экан. йигит худди ўз онасини кўриб қолгандек шошиб унинг истиқболига учди. Қўлидаги хамма пулларини онага тутаркан, гадой кампир ҳаяжон ва шодликдан титраб–титраб дуога қўл очди;
— Бошинг тошдан бўлсин болажоним! Илойо топганинг зар, ушлаганинг олтин бўлсин!
Йигит онага меҳр билан қараб энди ўрнидан туриб кетмоқчи эди, онахон йигитни боя дўкондор ёнида кўрганини эслаб қолди тилга кирди:
— Боя хам сени кўргандек эдим. Кейин арава суриб юрганингни хам кўрдим аммо бошқа бўлса керак деб ўйлагандим...
Йигит эса хўрсиниб жавоб берди;
— Боя сизга беришга бир тийин хам пулим йўқ эди. сизни кўриб марҳум онам ёдимга тушди, шу сабаб сизни бир лаҳза бўлса хам бахтиёр кўришни истадим.
Чўнтагингда бир чақа пулинг бўлмаса хам кўксингда бир дунё юрак бўлсин, экан инсонда.

👍19😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hijob style 💙🌟
Ha yoki yoʻq? ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ha yoki yoʻq? ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#ҳикматли_дунё
Асрлар оша бизгача етиб келган ибратли ҳикоя
Ҳабиб бобо тўртинчи Мурод даврида фақирона, дарвешона яшаган, аммо кўнгли юксак даражалардаги Аллоҳнинг бир валий дўстларидан эди. Бир куни у ҳажга бориш нияти билан Эрзурумдан йўлга чиқиб, узун ва машаққатли йўлчиликдан сўнг Истанбулга етиб келади. Ўша куни карвонга кеч қолиб, кетолмайди. Йўл юриб чарчаган ва чанг тўзонда кирланган Ҳабиб бобо ҳаммомга кириб тозаланмоқчи бўлди.
Ҳаммомга бориб ичкарига кирмоқчи эди. Лекин ҳаммомчи Ҳабиб бобони Ичкарига қўймайди.
- Узр, бобо. Сизни ичкарига қўёлмайман.
- Нега қўймайсан? Ҳақини бермайди, деб қўрқасанми?
— Йўқ, бобо. Вазирлар ичкаридалар. Улар ҳеч кимни киритмаслигимни буюрдилар.
– Болам! Узоқ йўл юриб келдим. Бир қадам юришга ҳам мажолим қолмади. Яхшигина кир бўлдим. Бу кир ҳолимда Роббимга ибодат қилишга уяламан. Илтимос, овоз чиқармай тезда ювиниб чиқаман.
Ҳаммомчи кўнгли бўш, инсофли одам эди.
— Кўндирдингиз. Ҳўв ичкарида кичик хона бор. Ўша ерга кириб тез ювиниб чиқа қолинг. Пулингиз ҳам керакмас. Вазирлар билмасалар бўлди.
Ҳабиб бобо севиниб, кўрсатилган хонага кириб ювина бошлади. Шу вақтда яна бир муштарий ҳаммомга чўмилиш учун келди. Бу гавдали, келишган йигит фақир ҳолга кириб олган IV-Муроднинг ўзи эди. У ўзининг вазирлари усиз ҳаммомда нима қилаётганларини билиш учун кўринишини ўзгартириб келган эди.
У билан ҳаммомчи ўртасида яна айни диалог:
– Киритолмайман...
— Киритасан...
Охири илтимосларга йўқ деёлмайдиган инсофли ҳаммомчи унга ҳам Ҳабиб бобо ювинаётган хонани кўрсатди.
- Шу кичик хонада бир қария ювиняпти. Сен ҳам у ерга кириб жимгина ювиниб чиқа қол.
Султон Мурод ҳам хонага кириб ювина бошлади. Ёнидаги қарияга қараб:
— Бу ерлик эмасга ўхшайсиз. Қаерлардан келдингиз?
Ҳабиб бобо ёнидаги одамнинг Султонлигидан хабарсиз ҳолда:
- Эрзурумдан келдим. Ҳажга кетмоқчи эдим. Кетолмадим.
Бобо йигитни ўзидек бир фақир деб ўйлайди. Унинг устига қараб: – Орқанг анча кир шекилли. Кел орқангни кесалаб қўяй, деди.
Султон Муродга бу сўз бошқача таъсир қилди. Қилади-да! Чунки, ҳаётида биринчи маротаба унга, подшоҳлиги учун эмас, инсон бўлгани учун, ҳеч бир фойда кўзламасдан бир ёрдам таклиф қилинаётган эди. Рози бўлди. Елкасини ўгирди. Бобо Султонни яхшилаб орқаларини кесалаб қўяди. Инсон яхшиликнинг қули. Бундай хизматга жавобан у ҳам қариянинг орқасини ишқалаб қўяй дейди. Бобо ҳам, майли дейди.
Бу вақтда вазирлар чўмилаётган катта бўлимдан қўшиқлар овози, яйраб дам олаётган шовқинли овозлар келар эди. Султон Мурод бобонинг орқасини ишқалар экан, бободан гап олмоқчи:
– Бобо, дунёнинг ишларига қаранг. Султонга вазир бўлиш қандай яхши-а? Биз эса сиз билан бу ерда ўғрилардек...
Ҳабиб бобо Султоннинг гапини тугатишга ҳам фурсат бермади. Ва асрлар оша бизгача етиб келган гапини айтди:
– Ўғлим, қўй шу Султонга вазир бўлишни. Ким бўлибди у? Сен яхшиси, оламларнинг Султонига вазир бўл. Керак бўлса, Султон Мурод сенинг орқангни ишқалайди.

👍19🔥9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 КЎНГЛИ ТОЗА
ЮРАГИ ТОЗА
ИНСОНИМ УЧУН❤️
🤲Аллохим шу сўзларимни ўқиётган инсонга
шундай имконият бергинки, ўйлаган, орзу
қилган барча яхши ниятларига эришсин
🤲Аллохим ! Уни шундай асрагинки, дунёдаги
барча ёмонликлару, азоб уқубатлар унга
зарар етказа олмасин .
🤲Аллохим !
Унга шундай бахт бергинки, дунёда энг бахтли
инсони хам уни бахтига ҳаваси келсин .
🤲Аллохим ! Яратувчи ўзингсан. Олувчи ва берувчи хам ўзингсан. Биз бандаларинг сенинг, панохингдамиз!

👍5
Ишлидиган келин
"Ишлайдиган аёл ҳаммасига улгуриши керак. Биз ҳам ҳаммасини эплаганмиз, сиз ҳам уддалайсиз!" Қайнонасининг топиб олган гапи-шу!
У саҳар туриб оила аъзоларига нонушта тайёрлайди, аммо ўзи тузук-қуруқ чой ичмайди нари-бери овқаланиб боғчага югуради.
Боласини тарбиячисига вақтида топширади, аммо шунча ҳаракат қилса ҳам ишга кеч қолиб гап эшитади.
Тайинлик тушлик ҳам қилмайди, шу пулни йиғиб нимадир олишни мўлжаллайди.
Уйга қайтиб овқатга уннайди, кир ювади, уй ишларига шўнғиб кетади, чарчаб келиб пиширган овқати кеч пишади, шунда ҳам турмуш ўртоғидан, ёки қайнонасидан, албатта, битта гап эшитади.
Каттасининг дарсига ёрдам беради, ўртанчаси учун учун расм чизади. Танлов бор экан. Кичигининг кийимларини тадбирга тайёрлайди.
Ярим кечада ётоғига кириб боради...
Йиллар мана шундай кечади.
—Ойи, сизга ҳаётнинг нимаси қизиқ? Ҳеч қаерга бормайсиз, фақат иш қиласиз?
—Ҳаёт сен борлигинг учун завқли, болажоним. Сенинг қувончинг
меники-да, —боласини бағрига босади аёл.
Кейин нафақага чиқади ва келин олади-ю, ҳамма ишини келинига топширади.
Эрталаб ишга ошиқаётган келинини кузатиб ёшлигини эслайди, ёрдам бергиси келади, аммо баланд қон босими эгилишга қўймайди, зирқираб оғриётган оёқларини базўр судраб уйига кириб кетади. "Бир пайтлар мен ҳам ҳаммасига улгурганман, ёш ҳали, ўзи эплайди! "
Феруза Салходжаева

😢7👍6❤4😁1
🧕 Muslimalar kundaligi
7- қисм - Осиё , ўқишгами ? - Вой , Маҳмуда келинойи , ассалому алайкум. Узр хаёл билан бўлиб қолибман. Ҳа ўқишга . - Чиқинг машинага , мен ҳам ишга кетаётгандим. Ташлаб қўяман. Осиё шу топда қўшниси Тоҳир аканинг аёли Маҳмуда келинойидан жуда…
Кўп ўтмай гуруҳ қизлари кўтаринки кайфиятда тезда тушлик қилиб айтилган жойда ҳозир бўлишди.Албатта-да бундай танловлар талабаларнинг жони - дили бўлса.
Университет маъмурияти талабалари учун махсус автобус тайёрлаб қўйган экан. Йўл бўйи талабаларни қизиқтирган саволлар деярли бир хил бўлди:
- Қайси олийгоҳлар беллашар экан ?
- Бизнинг университетдан кимлар иштирок этишаётган экан ?
- Ким иштирок этса ҳам омад ёр бўлсин !
- Шартлари роса зўр- а шу танловни ?
- Менимча ғолиб тайин . Миллийнинг талабалари неча йиллардан буён доим ярим финал , финалда иштирок этиб келишади. Бир неча бор чемпион ҳам бўлишган.
- Борайлик-чи , кўрамиз-да!? Баҳонада маданий ҳордиқ олиб келамиз.
Керакли манзилга етиб боришгач Осиё билан Элнора бошқа курсдошлари сингари залнинг ўрта қаторидан жой олишди.
Бошловчининг кириш сўзлари билан танлов бошлаб берилгач , томошабинларнинг бутун вужуди кўз ва қулоққа айланди . Саралаш босқичида беш нафар олийгоҳ жамоалари иштирок этаётган экан. Навбат миллий университет жамоасига келганда залдагиларни ўзгача ҳаяжон босди.
- Осиё , анави Умидми ? - шивирлади Элнора нафасини ютиб ,- қара ўнгдан учинчи бўлиб турибди . Ҳа ўшанинг ўзи ! Вууй роса кўркам бўлиб кетибдими ? Шу сенга гапирмай дейман- у аммо ... нима қилай бўрини эсласанг қулоғи кўриниб кетаверар экан- да ?!
- Ҳаа ўша ! - дугонасига шивирлади Осиё , - айнан ўзи ... Кел , номерни кўрайлик кейин гаплашармиз. Анча қизиққа ўхшаяпти.
Умид яхшигина қизиқчи йигит экан . Зумда дўстлари билан бирга залдагиларни ўзларига ром қилиб олишди.
"Тавба ,- ўйларди Осиё унга зимдан тикилар экан ,- математикман деганига роса жиддий йигит бўлса керак дегандим. Бу бўлса яхшигина қувноқ йигит экан. Кўнглида кири йўқ , самимийлиги шундоққина гап-сўзидан билиниб турибди. Олдин унча эътибор бермаган эканман"
Қизлар танлов қандай тугаганини билмай қолишди. Гарчи ғолиблик мезбон талабаларга насиб қилган бўлса ҳам ҳеч кимнинг кайфияти тушиб кетмаган , қайтага барчалари бирдек ҳурсанд эдилар.
- Кетиш ўзимиздан ,- деди Элнора жилмайганча ,- Осиё, тўғрисини айтсам кулавериб қорним очиб кетди , битта қайноқ сутли қаҳва ва гамбургержон бўлса йўқ демасдим.
- Мен ҳам ...
Осиё Элнорага жавоб қайтарар экан , сумкасидаги телефони жиринглаб қолди .
У телефондаги нотаниш рақамни кўриб ҳайрон бўлди:
- Алло , эшитаман ...
- Осиё , яхшимисиз ? - шошилиб гапирарди қўнғироқ қилгувчи ,- СМС ёзсам ўқимадингиз. Сизларга кетиб қолманглар деб ёзгандим. Ахир меҳмонимизсиз.
Осиё Умиднинг овозини эшитиб ҳайрон қолди. Кўп ўтмай кўнглига илиқлик югурди ."Шунча одамнинг ичида кўрганини қаранг !"
- Ассалому алайкум , Умид ...ака.
Оворагарчиликка ҳожат йўқ. Биз ...
- Метрога қараб кетаяпсизларми ?
- Ҳаа...
- Бўлди кўрдик Сизларни .
Элнора ҳеч нарсага тушунмай қизиқишдан базўр ўзини ушлаб туради.
Кўп ўтмай қизларнинг ёнига иккита машина олдинма- кетин келиб тўхтади.
Муаллиф: Хазонрезги

Кўп ўтмай гуруҳ қизлари кўтаринки кайфиятда тезда тушлик қилиб айтилган жойда ҳозир бўлишди.Албатта-да бундай танловлар талабаларнинг жони - дили бўлса. Университет маъмурияти талабалари учун махсус автобус тайёрлаб қўйган экан. Йўл бўйи талабаларни…
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
8- қисм
Биринчи машинада Умид , Асилбек ва сал аввалги танловда иштирок этган Ҳосият исмли қиз , иккинчи машинада эса нотаниш бир йигит ва қиз бор эди.
-Меҳмон деган ҳам шунақа бўладими ? - астойдил ўпкалади Асилбек машинадан туша солиб ,- ахир қадимгилар бекорга "Келиш меҳмондан , кетиш мезбондан" дейишмаган . Ичкаридан чиққунча йўқ бўлиб қолибсизлар. Биз бўлсак ...
- Узр,- деди соддадиллик билан Осиё ,- бизни кўрмагандирсиз деб ўйлагандик Мусобақани эса мазза қилиб томоша қилдик. Барчаси учун катта раҳмат
- Иии , шошманг !?-деди Асилбекнинг ўзи шошилганча ,- шунча эътирофни бир пиёла чой устида эшитайлик. Бу сафар даврамизда Ҳосият ва Марғуба ҳам бор. Қани кетдик. Ҳавотир олманг , кўп вақтингизни олмаймиз.
Элнора бироз ўйланди-ю, Осиёга "юрақол" дея йўл бошлади . "Қувноқлар ва зукколар" мусобақаси ёшларни ўзаро бирлаштирган , ўзларини катта бир оила аъзоларидек ҳис қилишга ундаган эди. Ёшлар машинага ўтиргач , бироз юришди ва кўча юзидаги қаҳвахоналарнинг бирида тўхташди.
Осиё ва Элнора Ҳосият билан йўлдаёқ танишиб олишган , юлдузлари юлдузига тўғри келиб аллазамон чиқишиб кетишган эди.
Ҳосият ортда келаётган машинадаги курсдошлари Анвар ва унинг аёли Марғуба ҳақида ҳам ғойибона таништириб ўтганди.
Қаҳвахонага киришгач йигитлар дарҳол қизларни меҳмон қилиш пайидан бўлишди. Улар қизларнинг эътирозларига жавобан "Ғолибликни нишонлаяпмиз" дея гапни узил- кесил кесдилар.
- Бу Анвар! - деди Асилбек тўрдаги йигитни таништирар экан ,- ўзи курсдошимиз бўлсаям , очилмаган қирралари сероб. Сизлар билан ана шу Анвар сабаб танишганмиз. Унинг овоз ёзиш студияси сизнинг университетингизнинг қоқ қаршисида жойлашган. Жуда қизиқ мантиқ - а ? Математик йигитнинг овоз ёзиш студияси борлигини айтаман-да ?! Умуман олганда ҳозирги интернет асрида бундай нарсаларга ажабланмаса ҳам бўлади. Хуллас овоз режессураси Анвар дўстимиз учун хобби. Айнан унинг шарофати билан бугунги чиқишларимиз ажабтовур тус олди . Анвар керакли жойда овоз эффектларини шу даражада самарали қўллади- ки... Ҳа бунга айтмасам ҳам ўзингиз гувоҳ бўлдингиз . Умуман олганда бугунги ғалаба пойдеворини айнан Анвар яратди десам ҳам муболаға бўлмайди. Унга эса муносиб кўмакчи дўстимизнинг аёли Марғуба бўлдилар. Марғуба келинимиз рассомлар. Бугунги саҳна декорациялари эса Марғубахоннинг қўлларидан ўтган.
-Шу сабаб ташкил этилган чиқишлар жудаям сифатли чиққан экан-да ,- деди Элнора ҳаяжонини боса олмай, - зўрни зўр деб тан олиш марднинг иши-да.
- Сизлар билан танишганимиздан ҳурсандмиз ,- деди Осиё Ҳосият ва Марғубага қараб ,- бундай буён ҳам қўнғироқлашиб , учрашиб турсак бўларкан. Мен ва дугонам сиздек дўстимиз бўлса фақат мамнун бўлардик.
- Қаршилигимиз йўқ ,- жилмайди Ҳосият ,- "Талабалик олтин даврим" дейилади. Олтин даврни ҳар бир лаҳзасидан завқ олиб яшашга нима етсин ?
- Ҳой йигитлар , бояги маслаҳат нима бўлди ? - деди ҳалидан буён суҳбатни жимгина тинглаб турган Анвар,- бу ўтириш ҳисобмас .
- Қайси маслаҳат ? - Ҳосият ва Марғубалар тенг баравар Анварга савол ташлашди.
- Сизларсиз бирор маслаҳат пиширармидик ? Умид "Агар ғолиб бўлсак якшанба куни табиат қўйнида кабоб пишириб бераман" деяётганди. У яна "Қиш тугашигаям озгина вақт қолди. Шу вақтгача шаҳарда туззук- қуруқ қор кўрмадик , ҳеч бўлмаса Чимён тарафларга чиқиб ўпкаларни тўлдириб нафас олиб келайлик" деган таклифни берди . Нима дейсизлар ? Эртанги якшанбага улгурмасак керак. Аммо келаси якшанбага бемалол тоққа чиқиб келсак бўлади.
- Вой, бунча зўр? - деди Марғуба ҳам эрини қўллаб- қувватлаб ,- ўзи кейинги ойлар ҳақиқатда тинимимиз бўлгани йўқ. Бир ёқда ўқиш , бир ёқда ижод. Бир кун ўзимиз учун вақт ажратсак айни муддао бўларди.
- Яхши бориб келинглар ,- деди Элнора кўзлари кулиб ,- сизлар учун ҳурсандмиз , ҳавасимиз ҳам келди .
16

👍35❤7
ХАЙРЛИ ТУН.
Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!
Хайрли тун,
Тунингиз сокин бўлсин!
Ширин тушлар
ҳамрохингиз бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!
Хайрли тун,
Тунингиз сокин бўлсин!
Ширин тушлар
ҳамрохингиз бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух...!!!
Кириб келган Жума айёми муборак бўлсин, ҚАДРДОНЛАРИМ!
🌙 Энг яқин инсонларим, кириб келган Жума куни сизларга хайрли ва баракали булсин.

Субҳидамнинг майин➖майин саболарига
Муаззиннинг минбардаги нидоларига,
Таҳажжудда қоимларнинг дуоларига➖
Кафтин очиқ тутганларга
Ассаламу алайкум
Дунёлари нур ➖зиёга
йўғрилган кун бу➖
Яратганнинг раҳматлари ёғилган кун бу➖
Манглайига Саййид номи ёзилган кун бу➖
Унга омон етганларга
Ассаламу алайкум!!!
Қалбларидан таралади шукроналик сас➖
Кўзларида порлаб турар орзу ва ҳавас➖
Ниятлари яхшиликдир ҳар он, ҳар нафас➖
Айёмни шод кутганларга Жума муборак!!!
Ўзбекистон ҳалқига айём муборак!!!
Муножот Каримжон қизи ✍🕊
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Муаззиннинг минбардаги нидоларига,
Таҳажжудда қоимларнинг дуоларига➖
Кафтин очиқ тутганларга
Ассаламу алайкум
Дунёлари нур ➖зиёга
йўғрилган кун бу➖
Яратганнинг раҳматлари ёғилган кун бу➖
Манглайига Саййид номи ёзилган кун бу➖
Унга омон етганларга
Ассаламу алайкум!!!
Қалбларидан таралади шукроналик сас➖
Кўзларида порлаб турар орзу ва ҳавас➖
Ниятлари яхшиликдир ҳар он, ҳар нафас➖
Айёмни шод кутганларга Жума муборак!!!
Ўзбекистон ҳалқига айём муборак!!!
Муножот Каримжон қизи ✍🕊
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰1
#ҳикматли_дунё
Асрлар оша бизгача етиб келган ибратли ҳикоя
Ҳабиб бобо тўртинчи Мурод даврида фақирона, дарвешона яшаган, аммо кўнгли юксак даражалардаги Аллоҳнинг бир валий дўстларидан эди. Бир куни у ҳажга бориш нияти билан Эрзурумдан йўлга чиқиб, узун ва машаққатли йўлчиликдан сўнг Истанбулга етиб келади. Ўша куни карвонга кеч қолиб, кетолмайди. Йўл юриб чарчаган ва чанг тўзонда кирланган Ҳабиб бобо ҳаммомга кириб тозаланмоқчи бўлди.
Ҳаммомга бориб ичкарига кирмоқчи эди. Лекин ҳаммомчи Ҳабиб бобони Ичкарига қўймайди.
- Узр, бобо. Сизни ичкарига қўёлмайман.
- Нега қўймайсан? Ҳақини бермайди, деб қўрқасанми?
— Йўқ, бобо. Вазирлар ичкаридалар. Улар ҳеч кимни киритмаслигимни буюрдилар.
– Болам! Узоқ йўл юриб келдим. Бир қадам юришга ҳам мажолим қолмади. Яхшигина кир бўлдим. Бу кир ҳолимда Роббимга ибодат қилишга уяламан. Илтимос, овоз чиқармай тезда ювиниб чиқаман.
Ҳаммомчи кўнгли бўш, инсофли одам эди.
— Кўндирдингиз. Ҳўв ичкарида кичик хона бор. Ўша ерга кириб тез ювиниб чиқа қолинг. Пулингиз ҳам керакмас. Вазирлар билмасалар бўлди.
Ҳабиб бобо севиниб, кўрсатилган хонага кириб ювина бошлади. Шу вақтда яна бир муштарий ҳаммомга чўмилиш учун келди. Бу гавдали, келишган йигит фақир ҳолга кириб олган IV-Муроднинг ўзи эди. У ўзининг вазирлари усиз ҳаммомда нима қилаётганларини билиш учун кўринишини ўзгартириб келган эди.
У билан ҳаммомчи ўртасида яна айни диалог:
– Киритолмайман...
— Киритасан...
Охири илтимосларга йўқ деёлмайдиган инсофли ҳаммомчи унга ҳам Ҳабиб бобо ювинаётган хонани кўрсатди.
- Шу кичик хонада бир қария ювиняпти. Сен ҳам у ерга кириб жимгина ювиниб чиқа қол.
Султон Мурод ҳам хонага кириб ювина бошлади. Ёнидаги қарияга қараб:
— Бу ерлик эмасга ўхшайсиз. Қаерлардан келдингиз?
Ҳабиб бобо ёнидаги одамнинг Султонлигидан хабарсиз ҳолда:
- Эрзурумдан келдим. Ҳажга кетмоқчи эдим. Кетолмадим.
Бобо йигитни ўзидек бир фақир деб ўйлайди. Унинг устига қараб: – Орқанг анча кир шекилли. Кел орқангни кесалаб қўяй, деди.
Султон Муродга бу сўз бошқача таъсир қилди. Қилади-да! Чунки, ҳаётида биринчи маротаба унга, подшоҳлиги учун эмас, инсон бўлгани учун, ҳеч бир фойда кўзламасдан бир ёрдам таклиф қилинаётган эди. Рози бўлди. Елкасини ўгирди. Бобо Султонни яхшилаб орқаларини кесалаб қўяди. Инсон яхшиликнинг қули. Бундай хизматга жавобан у ҳам қариянинг орқасини ишқалаб қўяй дейди. Бобо ҳам, майли дейди.
Бу вақтда вазирлар чўмилаётган катта бўлимдан қўшиқлар овози, яйраб дам олаётган шовқинли овозлар келар эди. Султон Мурод бобонинг орқасини ишқалар экан, бободан гап олмоқчи:
– Бобо, дунёнинг ишларига қаранг. Султонга вазир бўлиш қандай яхши-а? Биз эса сиз билан бу ерда ўғрилардек...
Ҳабиб бобо Султоннинг гапини тугатишга ҳам фурсат бермади. Ва асрлар оша бизгача етиб келган гапини айтди:
– Ўғлим, қўй шу Султонга вазир бўлишни. Ким бўлибди у? Сен яхшиси, оламларнинг Султонига вазир бўл. Керак бўлса, Султон Мурод сенинг орқангни ишқалайди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Асрлар оша бизгача етиб келган ибратли ҳикоя
Ҳабиб бобо тўртинчи Мурод даврида фақирона, дарвешона яшаган, аммо кўнгли юксак даражалардаги Аллоҳнинг бир валий дўстларидан эди. Бир куни у ҳажга бориш нияти билан Эрзурумдан йўлга чиқиб, узун ва машаққатли йўлчиликдан сўнг Истанбулга етиб келади. Ўша куни карвонга кеч қолиб, кетолмайди. Йўл юриб чарчаган ва чанг тўзонда кирланган Ҳабиб бобо ҳаммомга кириб тозаланмоқчи бўлди.
Ҳаммомга бориб ичкарига кирмоқчи эди. Лекин ҳаммомчи Ҳабиб бобони Ичкарига қўймайди.
- Узр, бобо. Сизни ичкарига қўёлмайман.
- Нега қўймайсан? Ҳақини бермайди, деб қўрқасанми?
— Йўқ, бобо. Вазирлар ичкаридалар. Улар ҳеч кимни киритмаслигимни буюрдилар.
– Болам! Узоқ йўл юриб келдим. Бир қадам юришга ҳам мажолим қолмади. Яхшигина кир бўлдим. Бу кир ҳолимда Роббимга ибодат қилишга уяламан. Илтимос, овоз чиқармай тезда ювиниб чиқаман.
Ҳаммомчи кўнгли бўш, инсофли одам эди.
— Кўндирдингиз. Ҳўв ичкарида кичик хона бор. Ўша ерга кириб тез ювиниб чиқа қолинг. Пулингиз ҳам керакмас. Вазирлар билмасалар бўлди.
Ҳабиб бобо севиниб, кўрсатилган хонага кириб ювина бошлади. Шу вақтда яна бир муштарий ҳаммомга чўмилиш учун келди. Бу гавдали, келишган йигит фақир ҳолга кириб олган IV-Муроднинг ўзи эди. У ўзининг вазирлари усиз ҳаммомда нима қилаётганларини билиш учун кўринишини ўзгартириб келган эди.
У билан ҳаммомчи ўртасида яна айни диалог:
– Киритолмайман...
— Киритасан...
Охири илтимосларга йўқ деёлмайдиган инсофли ҳаммомчи унга ҳам Ҳабиб бобо ювинаётган хонани кўрсатди.
- Шу кичик хонада бир қария ювиняпти. Сен ҳам у ерга кириб жимгина ювиниб чиқа қол.
Султон Мурод ҳам хонага кириб ювина бошлади. Ёнидаги қарияга қараб:
— Бу ерлик эмасга ўхшайсиз. Қаерлардан келдингиз?
Ҳабиб бобо ёнидаги одамнинг Султонлигидан хабарсиз ҳолда:
- Эрзурумдан келдим. Ҳажга кетмоқчи эдим. Кетолмадим.
Бобо йигитни ўзидек бир фақир деб ўйлайди. Унинг устига қараб: – Орқанг анча кир шекилли. Кел орқангни кесалаб қўяй, деди.
Султон Муродга бу сўз бошқача таъсир қилди. Қилади-да! Чунки, ҳаётида биринчи маротаба унга, подшоҳлиги учун эмас, инсон бўлгани учун, ҳеч бир фойда кўзламасдан бир ёрдам таклиф қилинаётган эди. Рози бўлди. Елкасини ўгирди. Бобо Султонни яхшилаб орқаларини кесалаб қўяди. Инсон яхшиликнинг қули. Бундай хизматга жавобан у ҳам қариянинг орқасини ишқалаб қўяй дейди. Бобо ҳам, майли дейди.
Бу вақтда вазирлар чўмилаётган катта бўлимдан қўшиқлар овози, яйраб дам олаётган шовқинли овозлар келар эди. Султон Мурод бобонинг орқасини ишқалар экан, бободан гап олмоқчи:
– Бобо, дунёнинг ишларига қаранг. Султонга вазир бўлиш қандай яхши-а? Биз эса сиз билан бу ерда ўғрилардек...
Ҳабиб бобо Султоннинг гапини тугатишга ҳам фурсат бермади. Ва асрлар оша бизгача етиб келган гапини айтди:
– Ўғлим, қўй шу Султонга вазир бўлишни. Ким бўлибди у? Сен яхшиси, оламларнинг Султонига вазир бўл. Керак бўлса, Султон Мурод сенинг орқангни ишқалайди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу гўзалликни қаранг...
Барчамизни орзуимиз шу бўлса керак...
Борганлар эса яна боришни исташади...
Байтингни зиёрати,
Қуръонинг тиловати,
Жаннатинг таровати
тилагимиз...
Сиз ҳам орзу қилсангиз тез фурсатда етишинг...
Амийн🤲🤲🤲
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

🥰7❤4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Erim va Mani bahorgi Garderobimiz🌷😂😁
Yoqsa reaksiya qoldiring🫶🏻
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Yoqsa reaksiya qoldiring🫶🏻
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🤣7
🧕 Muslimalar kundaligi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 8- қисм Биринчи машинада Умид , Асилбек ва сал аввалги танловда иштирок этган Ҳосият исмли қиз , иккинчи машинада эса нотаниш бир йигит ва қиз бор эди. -Меҳмон деган ҳам шунақа бўладими…
БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
9- қисм
Осиё уйга қайтгач Латофат аясини бир йўла икки янгиликдан бохабар қилишига тўғри келди .
Биринчиси бугун нима учун кеч қолгани сабаби , яъни курсдошлари билан миллий университетга ташриф буюришгани ва қизиқарли мусобақани томоша қилишгани, сўнгра ғолиб танишлари билан бирга қаҳвахонага боришгани ҳақида тўлиб- тошиб гапириб берди . Иккинчиси ...
- Ая... Аяжон ..- Латофатга илтижо билан тикилди Осиё, - келаси якшанба дўстлар йиғилиб Чимёнга боришмоқчи. Бизни ҳам таклиф қилишди.
- Хўўп ...- Латофатнинг кўриниши жиддий эди.
- Мен уларга "Аям ва дадам жавоб берсаларгина бора оламан. Йўқ дейишса уларнинг юзларидан ўтиб боролмайман" дедим.
- Тўғри айтибсан,- деди Латофат Осиёга меҳр билан тикилиб ,- мен-ку майли , бироқ бу борада даданглардан сўрашинг энг тўғри ечим. Барака топ , қизим .
- Аяя ? Улардан қандай сўрайман ? Ўзингиз сўраб беринг !? - хаёлчан ўтирган Латофатнинг ортидан келганча елкасидан қучди Осиё ,- илтимос , жон аяжон.
- Жуда боргин келяпганга ўхшаяпти-я, қизим !? Аммо у даврада йигитлар бор бўлса даданг нима дер эканлар ?
- У йигитларнинг бири аёли билан , иккинчиси бўлажак турмуш ўртоғи билан чиқишар экан. Ана ўша йигитлар қолганларга қараб туришса керак. Қолаверса , улар ҳам одобли йигитлар,- Осиё шундай деб қаддини кўтарди ,- майли кўнглингиз бўлмаса бормаганим бўлсин. Сизларни ҳам дилингизни хира қилиб нима қилдим .
- Менга қара-чи, Осиё ? - бирдан жонланди Латофат ,- биласан Чимён тарафларда менинг тоғам яшайдилар . Катта ҳовлилари бор. Ёшда ҳам , қишда ҳам дам олишга келган одам аримайди. Уларнинг тирикчилиги ҳам шундан. Кел дадангларга айтамиз . Шанба куни сен, мен , даданглар уларникига борамиз. Бир кеча ётиб дам оламиз. Сен баҳона даданг ҳам, мен ҳам бир ҳаво алиштириб келардик. Эртаси куни ўша дўстларинг билан ҳам бирров бўлса-да учрашиб келасан.Кечга яқин уччовимиз шаҳарга қайтаверамиз. Қалай , яхши ўйлабман-ми ? - Латофат қошини муғомбирлик билан қоқиб қўйди
- Яхши бўлганда-кии? - Латофатни маҳкам қучиб олди Осиё,- фақат дадамлар кўнсалар бўлгани .
- Кўнадилар ,- Латофат жилмайганча ,- кўнмасалар кўндиришга ҳаракат қиламиз. Ҳа , ундан кейин дугонанг Элнора ҳам биз билан кетса бўларкан. Саёҳатимиз янада гаштли бўлади-да. Ҳали даданглар ишдан келсалар гаплашиб кўрамиз , таклифимизга кўнсалар кейин сен ҳам дугонанг билан гаплашиб кўрсанг бўлади.
-Хўп , ая , сиз нима десангиз шу.
- Бўпти бўлмаса кечга бирор тансиқ таом тайёрлаб , дадангларни яхши кайфият билан кутиб олайлик...
Кечки таом вақтида Икром ака дастурхонга тортилган гўштли ва қовоқли мантиларни мақтаб - мақтаб ер экан , Латофат аста мақсадга кўчди.
Икром ака аёлининг сўзларини охиригача бўлмай эшитди .
- Зўр ўйлабсизлар , - деди у чойдан оҳиста хўплар экан ,- ёшлар баҳонасида биз ҳам бир яйрар эканмиз-да. Майли , мени қаршилигим йўқ. Ўзи келаётган жума кунига навбатдаги объектни топширамиз. Кейин уч кунча дам оладиган эдик. Мана дам олиш кунлари зерикмайдиган бўлдик. Фақат битта сал ноқулай томони тоғангникига борсак сал ҳижолатпазлик бўлмасмикин?
- Йўғей , тоғам қайтага "Тошкентдан куёвим ва жияним йўқлаб келибди" деб ҳурсанд бўладилар. Биласиз-ку улар жуда самимий инсонлар.
- Майли унда. Жума куни тушдан кейин бироз бозорлик қилиб олсак шанба куни эрталабдан йўлга тушамиз.
- Раҳмат, дадажон,- деди Осиё қимтиниб ,- бахтимизга ҳамиша соғ бўлинг.
Қолган воқеалар ривожи бари Латофат режа қилгандек кетди. Осиёнинг ота- онаси билан кетаётганлиги учун Элнорага ҳам уйидагиларидан руҳсат тегди.
Латофат , Осиё билан Элнора шанба куни эрталабдан Икром ака бошчилигида унинг матиз автомашинасида йўлга чиқишди.
Улар пойтахтдан чиқиб тоғ йўлига тушишгач Икром ака баланд овозда салондагиларга сўз қотди :
/18

👍20
- Оҳ, оҳ ! Сезяпсизларми ? Тоғнинг ҳавоси бошқача- а ? Ўпкангизни тўлдириб , тўлдириб нафас олиб олинглар ?! Хўпми? Мазза !
- Йўлда чиройли жойларда бир- бир тўхтасангиз табиат гўзаллигидан баҳра олиб кетамиз ,- деди Латофат теварак -атрофга бир -бир назар ташлаб,- нима дедингиз , дадаси?
-Нима дердим ? Бугун сиздек маликалар ихтиёридаман. Шошилаётган жойимиз йўқ. Сизлар қаерда тўхта десангизлар мен шу ерда тўхтайман. Айтганча , яна бироз юргандан сўнг тандирда сомса қиладиган зўр жой бор. Шу вақтда ҳам исмалоқ кўк сомса қилинади . Биринчи ўша ерда тўхтаймиз.
- Тоғамларникидаям кўк сомса ёпишади ,- мулойим жилмайди Латофат.
- Ҳеч қиси йўқ. Бу ерда иккита- иккитадан сомса еймиз . Кейин у ердаям еяверамиз. Тоғ ҳавоси одамни қорнини тез очиради.
- Хўп,- дарровда кўнақолди Латофат ,- сиз нима десангиз шу.
Икром ака айтган жойга етганда машинадан тушган қизлар атрофга суқланиб боқишди.
- Эссиз ,- деди Элнора кўзларни тўлдириб атрофга қарар экан , - атрофда қор йўқлигини қара. Фақат узоқдаги тоғларнинг учи оқариб кўриняпти. Йигитлар бўлса қордан баҳра олишга келишаётганди.
- Шу туриши ҳам чаккимас,- деди Осиё уни овутиб ,- ҳавоям илиққина. Билдирсойдаги канатда тоғнинг тепасига чиқишса қоргаям етишишади.
- Қизлар-у , келинглар ! Сомса тайёр. Иссиғида бошқача бўлади-да,- Икром аканинг чақириғи қизларни суҳбатини бўлди.
Барчалари қўлларини куйдириб мақтай - мақтай сомсаларни еб олишди.
Кун чошгоҳга яқинлашганда барчалари Латофатнинг тоғаси Бердиёр аканикига кириб боришди.
Икром акани Бердиёр тоғанинг ўзи қучоқ очиб кутиб олди.
- Тоғажон , бизларни ҳам кутдингизми ёки фақат куёвингизними ?
- Умуман олганда барчангизни кутдим , бироқ Икромжонни алоҳида кутганим ҳам рост .
- Латофатхон , биласиз- ку , тоғангиз доим бир ишни бошлаб ўтирадилар ,- деди ичкаридан енгини шимариб чиқиб келган Салима келинойи Латофатни бағрига босиб сўрашар экан ,- улар куёвимиз учун ҳам бир нималарни бошлаб ўтирибдилар.
Салима келинойи шундай деб Осиёга юзланди :
- Воой ўлааай ?! Бу қиз намунча чиройли бўлиб кетди , туф- туф кўзим тегмасин.
- Хўп, дадаси , хўп, - деди Салима келинойи ,- узр шошилиб қолганимдан юрагимдаги гапни бошқача ифода қилолмадим шекилли . Аммо ҳақиқатда Осиё қизим анча ўзгариб кетибди. Дугонаси ҳам ўзидан қолишмас экан.Илоё икковларига кўз тегмасин...
Осиёга маҳлиё бўлган биргина Салима келинойи эмасди...
#давоми_бор
/19

👍18
10-қисм
- Ҳай Жавлон ,- деди Салима келинойи тўғридаги хона зинасида келганларга тикилиб турган кенжасига кўзи тушиб ,- бу нима туриш, ўғлим ? Келиб меҳмонлар билан кўришмайсанми ? Ё шуниям мен ўргатишим керакми ?
Жавлон чапдастлик билан зина пиллапояларини икки -учтасини бир қилиб босиб тушиб тезда Икром аканинг қаршисида пайдо бўлди.
- Ассалому алайкум , яхшимисизлар ? Яхши етиб келдингизми ?
- Ваалейкум ассалом ,- деди Икром ака Жавлоннинг рапидадек панжасига қараб завқи келганча ,- ўзингиз яхшимисиз, полвон йигит ?
- Яхши ,- деди Жавлон ёш йигитларга хос дўриллаган овозда
- Жавлонтой , кап-катта йигит бўлиб қолибсан- ку ? - деди Латофат жиянчасини елкасига қоқиб эркалаганча , - яқиндагина бўйинг бир қарич бола эдинг.
- Вой аммажониси ,- деди Салима кеннойи мақтанганнамо ,- Жавлонингиз икки йил аввал мактабни битирганди. Ўтган йили бир йиллик армияга ҳам бориб келди. Ҳозирча дадасига қарашяпти. Насиб қилса бу йил Тошкентга ўқишга бормоқчи.
- Жуда соз ! - деди Икром ака йигитнинг алп қоматига меҳр билан тикилганча
- Қани уйга ,- Бердиёр меҳмонларни яна қайтадан ичкарига таклиф қилди
Барчалари меҳмонхонага киргач, дастурхонга фотиҳа қилдилар. "Олинг-олинг" сингари такаллуфлардан сўнг гап айланиб яна Жавлонда тўхтади .
- Келинойи , Жавлон бизнинг Осиёдан кичик эди- а ? - сўради Латофат
- Йўқ , - деди Салима келинойи ҳозиржавоблик билан Жавлон февралда туғилган , Осиё эса мартда. Демак , менинг ўғлим катта .
Жавлон тоғлик йигитларга хос виқор билан ўсиқ қошлари остидаги лочинникидек ўткир нигоҳлари билан Осиёга назар ташлаб қўйди. Осиё унинг қарашларига парво қилмади , бироқ Элнора дугонасини билинар-билинмас маъноли туртиб қўйди.
- Тоға , сал аввал хўжайинимларни интиқиб кутдим дегандек бўлаяптувдингизми ?
Бердиёр аканинг юзларига табассум ёйилди :
- Оббо жиян- ей , бундоқ сюрприз қилишга ҳам қўймайдиган кўринасан ? Бўпти айтсам , айтақолай . Бу ердан беш километрча нарида бир жой олганман . У ерда катта сунъий кўл ҳозирлатиб балиқ боқаяпман. Шунга Икромжонни ўша жойга таклиф қилмоқчи эдим. Балиқ овига тобингиз қалай , Икромжон ?
Икромжонга "жон кирди" :
- Жудаям ижобий. Ростини айтсам бу таклифингиз нақд жоннинг ҳузури бўлди- я ? Қачон йўлга тушамиз ?
- Бир, бир ярим соатларда ,- деди Бердиёр ака , - унгача қиладиган ишларимиз бор .
- Ўша ишингизни айтинг , қўлдан келса қарашиб юборамиз ,- Икром аканинг жойида ўтиргиси келмай қолганди.
- Ҳозир ,- деди Бердиёр ака ва Жавлонга ишора қилди ,- обчиқ.
Жавлон дик этиб ўрнидан туриб , ташқарига йўл олди. Бердиёр ака эса унинг ортидан изоҳ беришни ўзига лозим топди:
- Ҳозир битта қўчқорни бўғзидан ҳалоллаймиз- у , кейин йўлга тушаверамиз. Қайтиб келгунимизча Жавлон кабоб ва димламани амаллаб туради.
- Бердиёр ака , шу нарсанинг ҳожати йўқ эди ,- деди Икром ака ҳижолатомуз,- бекорга овора бўлманглар. Мана шунча ноз- неъмат бор. Қолаверса балиқ овлаймиз деяпсиз. Балиқдан бош тортиш йўқ аммо.
- Балиқ ўз йўлига , буниси ўз йўлига. Сиз ошиқча ҳижолат бўлманг. Қўй сўйишни аввалдан кўнглимизга туккан эдик. Мавриди сизнинг келишингиз билан бир бўлиб қолди.
- Ундай бўлса майли. Юринг мен ҳам сизларга ҳамроҳ бўлай.
Эркаклар бошлашиб чиқиб кетишгач хонага Салима келинойининг келини Муножат ҳамда қизи Ҳанифалар кириб келишди. Улар кўп ўтмай Осиё ҳамда Элнора билан чиқишиб кетишди. Ҳанифага айниқса Осиё пишириб келган творогли ширинлик ёқиб қолиб уни мақтаганча пишириш усулини сўрай кетди.
Осиё ваъдага мувофиқ эртанги ўтиришга ана шу ширинликдан икки патнис тайёрлаган , бирини машинада қолдириб , бирини бу ерга олиб кирган эди.
- Мен ҳам ёмон пазандамасман- у , аммо бу усулда пиширган ширинлигим бунчалик нафис чиқмайди ,- тан олди софдиллик билан Ҳанифа , - буни сири нимада экан-а, Осиё опа ?
/20

Ёки айтолмайсизми ? Баъзи қизлар "Сирини айтсам, қўлимдан мазали пишириш ҳунарим кетиб қолади" деб ирим қиларкан . Агар айтгингиз келмаса хафа бўлиш йўқ.
- Нега айтмас эканман ? - деди Осиё Ҳанифага меҳр билан қараб ,- мен айтиб тураман , сен ёдингда сақлаб ол.
Демак , энг биринчиси мен шакар ўрнига қанд упаси ишлатаман. Айнан нафислик учун. Ундан сўнг кремга ишлатиладиган қаймоқ янги ва чўзилувчан бўлиши керак. Яна...
Осиё ширинлик тайёрлашда қўллайдиган усулларини санай бошлади. Уни тинглай туриб ҳаттоки Элноранинг ҳаваси келиб кетди.
- Сабрингга балли , ўртоқжон ,- деди Элнора завқланганча ,- менда бунча сабр йўқ. Қойил-ей сенга.
- Юринглар , Сизларни боғимизда айлантираман. Боғимизнинг этаги тоққа туташ,- афтидан Ҳанифа шу йўл билан Осиёга миннатдорчилик билдиришни кўнглига туккан эди
Ҳанифанинг таклифига қизлар ҳам жон деб рози бўлишди. "Сиз ҳам юринг" деган чорловга Муножат "узр" деган маънода қўлини кўксига қўйди :"Кичкинам уйғонганда ёнида бўлмасам томошани каттаси бу ерда бўлади".
Тез орада Бердиёр ака қўчқорни "бир ёқли" қилиб Икром акани ёнига олганча айтилган кўлга қараб йўл олди. Салима келинойи уларга олдиндан тайёрлаб қўйилган термосга дамланган чой ва майда-чуйда егуликларни ўраб қўлларига тутқазиб юборди .
Қизлар бир соатдан ошиқроқ боғни айланиб қайтишганда Жавлон ҳовлидаги ўчоқ бошида қозонкабобни қозонга босиб димлашга тайёр қилиб турган экан.
- Ярим соатларда овқат "готоп" бўлади , - деди у ўчоқ тагидаги чўғларни бир ерга тўплаб турар экан. Ширинлик еб иштаҳангизни бўғиб қўйманглар яна.
- Хўп ака ,- деди Ҳанифа қизларга им қоқди ,- акамнинг қўллари роса ширин. Ўзи унча - мунчага овқат пиширавермайдилар- у , бир пиширганда мазаси оғизда қолиб узоқ вақт эслаб юрадиган қилиб тайёрлайдилар.
Ҳанифа мақтаганча бор экан. Таом жуда ширин чиқибди. Хатто "Мен қўй гўштидан пиширилган жаркоб емайман" дея баралла эълон қилган Элнора ҳам лаганда келтирилган таомни кўриб "Бунақасини кўрмаганман" деганча тўйгунича таомланди. Бу сафар аёл-қизлар алоҳида ўтиришганди. Овқатдан сўнг Салима келинойи Муножатга юзланди:
- Қизим овқат термосига олиб қўйилган таомни қайнингизга тугиб беринг. Ёнига иккита нон , тузлама ва салатлардан ҳам қўшинг.
- Майли , ўзингиз биласиз ,- деди эътироз билдирмай Салима келинойи ва Латофатга юзланди ,- Латофатхон , сиз-чи бормайсизми ?
- Келинойи , мен эртага борарман, бугун негадир чарчагандекман. Ҳаво алишганига бўлса керак. Тоғда босим ҳам таъсир қилади- да.
- Тоғамни бу одатлари ҳали ҳам борми ? Оббо , сира ўзгармас эканларда , бу тоғам?
Қизлар уларнинг суҳбатига маҳлиё бўлганча аста йўлга отландилар
- Ая , агар тобингиз бўлмаётган бўлса ёнингизда қоламан ,- деди эшик ёнида ортига бурилиб Осиё ,- сизни бу аҳволда қолдириб ...
- Қизим мен яхшиман ,- деди Латофат Осиёни ҳотиржам қилишга уриниб ,- шунчаки жигарларим бағрида эркалигим қўзиб қолди. Мендан ҳавотир олма. Ростини айтсам кўнглим келинойим билан бир дардлашишни тусаб қолди. Сизлар яхши бориб келинглар ...
- Хўп , ая ... Яхши ўтиринглар
Қизлар чиқиб кетгач Салима келинойи Латофатга чой қуйиб узатди :
- Латофатхон,- бахтингизга кўз тегмасин. Осиёни кўрганлар худди ўз қизингиз дейди-я ...
- Осиё шундоғам ўзимни қизим,- жилмайди Латофат
- Ҳаа , ҳаа , албатта. Илойим бахтли бўлсин , гўзал қизларимиз,- Латофатни сўзларини маъқуллади Салима келинойи ,- қани дастурхонга қаранг...
▪️▪️▪️
-Келинойи , - деди дарвозада машинасини ўт олдирар экан Жавлон ,- Жамшид акамлар келсалар кабобга ҳаракат қилиб турсинлар. Маринад қилиб қўйсалар бўлди . Қайтишим билан ўзим сихлаб пишириб ташлайман.
- Хўп , Жавлонжон ,- деди Муножат қизларга хайр дегандек қўл силкир экан ,- сизлар яхши бориб келинглар . Акангиз келишлари билан гапларингизни етказаман.
Жавлон машинани енгил бошқариб борар экан ,

👍29😁1