🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Сал нарида дасталанган нонлар, яшикларда эса сархил мевалар уйилиб турарди.
- Ҳафиза, нима ҳаракат?
Ҳафиза бошини кўтариб эрига қараб жилмайди:
- Ассалому алайкум, адаси, яхши ётиб турдингизми? у дастурхонга ишора қилди, буни қаранг, адаси. Мунисанинг тўйидан шунча нарса ортиб қолибди. Кеча Назруллангиз куни билан қариндошларникига шунақа қутиларда егуликлар тарқатди. Ҳеч камаяй демайди. Шунга бугун нонуштага қўни-қўшниларникига ҳам улашиб чиқсин дегандим. Ҳали икки музлаткич тўла гўшт маҳсулотлари ҳам навбатини кутиб турибди.
- Яхши ўйлабсан, хотин... Жаҳонгир ортиқ гапиролмади. Чунки... Қўл остида ўндан ортиқ йирик дўконлари бор бўлган номдор тадбиркор Жаҳонгир Асқаровнинг қулоқлари тагида бундан салкам йигирма йил аввалги дуо жаранг сочгандек бўлганди:
- Омад ҳамиша ортингдан қувсин. Аллоҳ доим бирингга минг, минггинга туман берсин. Дарстурхонинг доимо ёйиқ, ичи қут ва баракага тўла бўлсин. Фарзандларинг ҳудди ҳозир мени иззат қилганинг каби атрофингда парвона бўлишсин.
- Ё Қодир Эгам! Шу дуоларимни ўзинг ижобат айла! Илоҳи овмин...
Илоҳи овмииин... Ушбу ҳикояга қаҳрамон бўлган эр-хотинни шахсан танийман уларни жуда кўпчилик танийди, шунинг учун исмларини ўзгартирдим. Охиратлари обод бўлсин Назрулла ота ҳам ёдимдалар.
Ва...
Дода-буви, ота-оналарнинг фарзанд ҳаққига қилган дуолари албатта ортиғи билан ижобат бўлишининг ҳам гувоҳи бўлдим...
Нима ҳам дердим...
Бизга яхшилик, савоб ва олган, олишимиз мумкин бўлган гўзал дуолар ҳамроҳ бўлсин... Амииин...
Тамом...
Муаллиф: Хазонрезги.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20🔥4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
     Хайрли тонг!
      21-Апрел
   Якшанба тонги
  муборак бу́лсин
     Азизларим!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🕊🌺Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🕊🌺Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
🕊🌺Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!

🕊🌺Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!

🕊🌺 Бугунги кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин.🤲


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Og’ir savollar

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
KFS yosh kartoshka bilan🍗🥔

Kerakli masalliqlar:

Tovuq filesi - 400- 500 gr
Un - 200 gr
Sarimsoq piyoz pripravasi
paprika

Klyar uchun:
Tuxum-1 ta
Suv- 250 ml
Un- 250 gr
Tuz va paprika
O'simlik yog'i- qovurish uchun

Yosh kartoshka - 0,5 kg
Sariyoģ- 60 gr
Sarimsoq piyoz- 3-4 ta
Ukrop- 1 bog'
Tuz - tabga ko'ra
Suv- 100 ml

Tayyorlanishi:
Tovuq filesini parrak- parrak shakilda to'g'rab olamiz , tuz sepib aralashtirib qo'yamiz.
Klyar tayyorlimiz:
Tuxum, suv, tuz, paprika va un solib aralashtirib olamiz.

Unga ,paprika va sarimsoq piyoz pripravasi solib aralashtirib olamiz.
So'ng klyarga so'ng unga botirib olib,
Tovaga yog' solib aylantirib qovurib pishirib olamiz.

Boshqa tovaga kartoshkalarimizni solib suv va tuz solib dimlab pishirib olamiz.
So'ng suvi qolmagach , sariyoģ, maydalangan sarimsoq piyoz va mayda to'g'ralgan ukropni solib aylantirib qovurib olamiz.
Mazali kartoshkali kfs larimiz tayyor.

Yoqimli ishtaxa 😋
👍3
🧕 Muslimalar kundaligi
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) БАҲОР ҚАЙТГУНЧА 11- қисм  -Албатта биладилар ,- деди Элнора Жавлоннинг атай ғашига теккан каби бепарво,- аммангиз тугул поччангиз ҳам хабардорлар бу бўлажак воқеадан. Умуман олганда бизнинг бу ерларга келишимизга ҳам…
Қизлар бинони энсиз йўлакчадан айланиб ўта бошладилар.
   Бу сафар улар анчагина катта саҳнга чиқдилар. Даставвал кўзлари тушгани кенггина қилиб қурилган , тўрт томони очиқ шийпон бўлди . Шийпоннинг ўртасида думалоқ ойнаванд стол ва гир айлана тўқима стуллар қўйилган экан. Столга Салима опа бериб юборган егуликлар терилиб устига дастурҳон ёпиб қўйилибди. Шийпондан ўн метрлар нарида бош- ўнг томондан сув кириб , қарама - қарши тарафдан чиқиб кетувчи ўлчами ўн сотихча жойни эгаллаган кўл оёқ остида товланганча ястаниб ётарди.

   Кўлнинг бир четида Бердиёр ака ва Икром акалар сувга қармоқ ташлаганча суҳбатга берилгандилар.

  Осиёнинг кўзи дадасига тушиб юраги бир ҳапқирди :

   "Қандай баҳона бўлмасин дадамнинг ҳордиқ чиқаришга келганлари соз иш бўлди. Уларнинг кўнгиллари ёзилишини ўйласам  бирам қувонаман,- у шундай деб ўйлар экан , юрак-юрагидан севинган бўлди ,- дадажон , сизни шунчалик яхши кўраман- ки..."

   Эркаклар қизлар яқинлашганда уларнинг шарпаларини ҳис қилиб ўгирилишди .

  - Ассалому алайкум ,- бирин-сирин салом беришди қизлар ,- сизларга тушлик олиб келдик. Улар Бердиёр ака ва Икром акани шийпонга таклиф қилиб столни қайта тузадилар. Машинасини боғ этагида қолдириб даврага келиб қўшилган Жавлон дадасининг кўрсатмасига биноан янгигина тутилган катталиги билакдек келадиган ўнга яқин балиқларни бир четга олиб ўтиб қилтаноқларини тозалай бошлади.

  - "Ёрдам керак эмасми ?" деб сўрамоқчи эдим- у , бироқ бунга ҳожат йўққа ўхшайди - деди унга яқинлашган Осиё йигитнинг кўз илғамас чаққон ҳаракатларига маҳлиё бўлиб .
   - Ёрдам ҳамиша керак, - деди Жавлон ишида давом этар экан ,- ҳовли томонга ўтиб у ердаги хонага кирсанг сирли тоғора , сабзи тахта , лаган , тузни топасан . Хуллас балиқ қовуришга нима керак бўлса шуларни. Бу балиқларни шу ерда қовуриб оламиз. Уйга ҳам пишириб тайёрини олиб кетамиз. Шунда ҳиди димоққа ўрнашиб иштаҳани бўғмайди.

  - Ейишга талай овқат бор-ку , шунча балиқни пиширишга ҳожат борми ? Ким ейди бунча овқатни ? Ҳали уйингиздагиларга кабоб пиширамиз деб келгансиз .

  - Ҳавотир олма , ҳозир овқат ачийдиган вақт эмас. Бугун бўлмаса эртага ҳам ейилаверади.
  - Майли ўзингиз биласиз . 

  Осиё бино тарафга йўл олар экан Ҳанифа ва Элнора унга эргашди. Тез орада уччовлари Жавлонга қарашиб балиқларни пиширишини кузата бошладилар .

  - Мен тезда бу ердан кетишим керак ,- деди Элнора пишган балиқдан татиб кўрар экан , - бўлмаса бу кетишда кўп ўтмай юм- юмалоқ бўлиб семириб кетаман. Бу ернинг таомлари бирам мазали экан. Раҳмат сизга , Жавлон . Таомни ширин қилган ошпаз акамизнинг маҳоратига тасанно.  

  - Ош бўлсин , - деди ва ниҳоят чиройи очилган Жавлон,- истасангиз таомланиб бўлгач сизларни машинамда айлантириб келаман.

   - Бу таклифни жон деб қабул қиламиз - а , қизлар ?

   Элноранинг саволига Осиё очиқ чеҳра билан кулимсираб "Албатта" дея жавоб қайтарди.

   Жавлон синглиси ҳамда Осиё билан Элнорани машинасида икки соатга яқин айлантириб келди.

  - Ҳозир қиш , - деди у ортга қайтар экан , - агар ёзда келган бўлсангиз бундан ҳам сўлим жойларни кўрсатар эдим.

  - У ҳам насиб қилиб қолар ,- деди Осиё миннатдор оҳангда , - аслида бугунги саёҳатимиз ҳам жуда таассуротларга бой бўлди.

  - Агар истасангиз талаба дўстларингизни ана шу ҳовлимизда меҳмон қилардик. Истасалар балиқ тутишлари ҳам мумкин.

  - Вооой ?! Бу мумкинми ? - кўзлари чақнаб кетди Осиёнинг , - жуда зўр иш бўларди-да !?

  - Албатта мумкин . Қолаверса эртага бу ерлар қор билан бурканади , табиат бугунгиданда гўзаллашади, бироқ ҳавотир олманг ҳаво илиқ бўлади.
  - Сиз буни қаердан билаяпсиз ? - ҳайрон бўлди Элнора ,- ёки бу шунчаки тахминми ?

  Жавлон лаб жуфтлагунча Ҳанифа эпчиллик қилди
  - Акамга ишонаверинг. Улар табиатдаги аломатларга қараб тахмин қиладилар. Тахминлари эса аксар ҳолатда тўғри чиқади.

   Ҳанифа айтганча бор экан. Жавлоннинг тахмини тўғри чиқди . Меҳмонлар эрталаб уйқудан уйғонганларда теварак - атрофни қор ўз нафис кўрпаси билан бутунлай қоплаган эди.
👍28❤1😭1
🧕 Muslimalar kundaligi
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) БАҲОР ҚАЙТГУНЧА 11- қисм  -Албатта биладилар ,- деди Элнора Жавлоннинг атай ғашига теккан каби бепарво,- аммангиз тугул поччангиз ҳам хабардорлар бу бўлажак воқеадан. Умуман олганда бизнинг бу ерларга келишимизга ҳам…
   Қор босган тоғлар бошқача маҳобатли кўринар экан. Ҳамон гупиллаб ёғаётган қор эса гўёки ўз ташрифи билан кўнгилларига қувонч улашишда давом этарди.

  Соат тўққизларга яқин шаҳардан йўлга чиққан иккита машина Бердиёр аканинг дарвозаси ёнида тўхтади. Эшикни очган уй эгаси меҳмон талабаларни "Узр киролмаймиз" дейишларига қарамай ҳоли- жонларига қўймай ичкарига бошлади. Бу сафар эркаклар алоҳида , аёл -қизлар алоҳида уйда нонушта қилишга киришдилар.
   - Тушдан кейин биз ҳам борамиз ,- деди Бердиёр ака ёшларни кузатиб чиқар экан,- сиз баҳона биз ҳам бир ёшликни эслайлик. Аммо ҳавотир олманглар ,сизларга ҳалақит бермаймиз.

  - Йўғей ? - дейишди Анвар бошлиқ йигитлар ,- нега ҳалақит берар экансизлар ? Яхшиси ҳозир бирга кетайлик.

  Бердиёр ака кулимсиради :

   - Сизлар бораверинг , мен кампиримни чанада олиб бораман.
 
#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги  

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰18❤5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАБИАТДА ҲЕЧ НАРСА ЎЗИ УЧУН ЯШАМАЙДИ:

— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.

Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...
   Сиз ҳам меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганарингиздан ортиғига эришасиз...

Шундай бўлингки,
атрофингиздагилар сизнинг борлигингизга шукроналар айтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
😭3👍1
Ўзгача ёхуд асл муҳаббат 5-қисм | Сабрием | @SakiynaOfficial
Sakiyna
#Сабрием

Ўзгача ёхуд асл муҳаббат қиссаси 5-қисм

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1
Forwarded from Asmo's blog
🪻❤️
👍6❤4
🧕 Muslimalar kundaligi
   Қор босган тоғлар бошқача маҳобатли кўринар экан. Ҳамон гупиллаб ёғаётган қор эса гўёки ўз ташрифи билан кўнгилларига қувонч улашишда давом этарди.   Соат тўққизларга яқин шаҳардан йўлга чиққан иккита машина Бердиёр аканинг дарвозаси ёнида тўхтади. Эшикни…
12- қисм

    Йигитлар "Ўўўўў!" дея қарсак чалиб юборишди.

  - Амаки, менинг маликаи Турандотимга ҳам чана топиладими ? - машинада ўтирган Марғубага ишора қилди Анвар , - сизни опоқимларни чанада учирганингизга кўзи тушса борми , ана унда кўрасиз томошани!

  - Ҳавотир олмай кетавер ,- қўли билан ишора қилди Бердиёр ака ,- қанча чана десанг шунча топилади . Таги мўл.

   Машиналар йўлга тушди. Осиё билан Элнорани бу сафар ҳам Жавлоннинг ўзи машинасида олиб кетди. Қизлар бугун ҳам Ҳанифани йўқ дейишига қарамай ўзларига ҳамроҳ қилиб олдилар :
  - Қани юр , сингилжон ,- деди Осиё Ҳанифани ҳоли-жонига қўймай,- биз шу билан яна қачон келамиз ? Юрақол. Ора- сингил бўлиб бир яйрайлик.
   Умид кўзига Жавлон ўзига бино қўйган ва такаббур йигитга ўхшаб кўринганди.
   Анварнинг машинасидан Марғубадан ташқари Рустам ва Ҳосият жой олган эдилар.
    Бу машинада Умид ва Асилбекнинг ўзлари ёлғиз бўлганлари учун Асилбек дўстидаги ўзгаришни дарров сезди :

   - Осиёни ёнида тоғаваччасини кўриб рангин шунча бўзариб кетса , бегоналар билан кўрганда нима қилар экансан ?! Яхшиямки бу йигит унинг қариндоши ?
  - Қариндошда юрак бўлмайдими ? Ўзини тутишини қара? Худдики бу тоғларни битта ўзи елкасида тутиб тургандай димоғидан эшакқурт ёғилиб ётибди-ю ?!

  - Ҳаааайт ?! - чўзиб ҳуштак чалиб юборди Асилбек , - кўрдингми , ўзингни ўзинг фош қилиб қўйдинг ? Сен аниқ Осиёни рашк қиляпсан ? Ана энди бемалол тан олавер "Шу қиз юрагимдан урди" деб !

  - Юрагимдан урса сенга нима ? Бу бирор нарсани ҳал қилиб берармиди ?

   - Нега ҳал қилмасин , ўртоқ ? - Асилбек машинага янада ястаниб ўтириб олди ,- ҳеч бўлмаса уйингдагиларга "Умидни битта бошини иккита қилиб қўйинглар, яхши кўрган қизи қўлдан чиқиб кетмасин бу юришда?" дея шипшитиб қўйишга ярарман?



  - Менга қара , - деди Умид машина тезлигини камайтирар экан ,- тағин ҳаммани ичида мен ва Осиё ҳақида гапириб ҳиринг, ҳиринг қилавермагин. Сени биламан-да ! Мен- ку майли , бироқ қизни обрўсини тўкма. Тушундинг-а?

  - Сени қандайлигингни тўрт йилдан буён билмай ўлибман-ми, дўстим ? - Умид "Асилбекнинг кўнглига озор бериб қўймадиммикан ?" дея уни тинчлантиришга тушди ,- борингга шукр. Сендек дўст ҳаммада ҳам учрайвермайди. Бу борада менинг омадим келган деб бемалол фаҳрлана олсам бўлади.

  - Бўлди , бўлди . Бунақа мақташингда талтайиб кетмасимдан мақтовингни тўхтата қол,- Асилбек шундай деб машинадан тушар экан ичкарига ишора қилди ,- қани кўрайлик-чи , бизни қандай саргузаштлар кутаётган экан ?

   Осиё ва Элнора ички ҳовлига қадам босар экан , кечагидан бутунлай бошқача манзарага дуч келиб ҳайратга тушдилар . Бугун боғ ва кўл ўзгача , айтиш мумкин бўлса керагидан ҳам ортиқроқ чирой касб этган эди.
  - Ўҳ- ҳўў! - биринчи бўлиб ўз ҳайратини Асилбек изҳор қилишга киришганди,- бизни бу ерга таклиф қилганингизда бу қадар чиройли манзарага дуч келаман деб ўйламаган эдим. Нима ҳам дейман, Боғи Эрамнинг нақд ўзи-я ? Қишда- ки шунақа гўзал бўлса , баҳорда қанақа экан?!


 /24

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍44❤11🥰1
Ertalabgacha reaksiyala bilan chiroyli qip qoʻyarsila ❤️😍🥰
❤65👍8🥰6🤝4😁1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ❤️

Янги тонг, янги кун хайрли бўлсин.Юзингиздан кулгу хеч қачон сизни тарк этмасин.
Хамиша Аллохимнинг Панохида Бўлинг!

Душанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🍃Бир подшоҳ бўлган экан. Бир куни вазирларини чақириб:
— Менга шундай бир жумла топиб берингларки, йиғлаб турганимда кулдирсин; кулиб турганимда йиғлатсин, — дебди.

Вазирлар нима қилишларини ўйлаб, роса бош қотиришибди ва бир чекка қишлоқдаги донишманднинг дарагини эшитиб, олдига боришибди. Донишманд вазирларни эшитиб бўлиб, қоғозга қуйидаги жумлаларни ёзиб берибди:


"БУ КУНЛAР ҲAМ ЎТИБ КЕТAР!"

P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, вақт дегани ҳеч кимни аямасдан ўтиб бормоқда. Бу кунларнинг қадрига етайлик!

© Rumiy Aforizmlari

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синглингизни йўқланг...

Ўчмас дилда, юракда доғдир,
Ҳаёт оғир, гохо яккалар,
Сизни кўрса, яшнаган боғдир,
Синглингизни йўқланг Акалар.

Унсин дейсиз, пойингизда гул,
Ана сизга хажу маккалар,
Соғинчлардан вайрона кўнгил,
Синглингизни, йўқланг Акалар.

Пойлаб келар йўлларингиз,
Ювилади ёшга чаккалар,
Унутманг хеч жигарларингиз.
Синглингизни, йўқланг Акалар.

Ишда балким, уйдадир ёри
Рўзғорига қилинг бозорди
Тугаб битсин, дилда озори,
Синглингизни йўқланг Акалар.

Ўтмоқда кун, ғанимат ойлар,
Хар лахзаси, соғинчни жойлар,
Келарми? Деб, йўлингиз пойлар,
Синглингизни, йўқланг Акалар.

Дунёлари, кўзга тор бўлган,
Бир кўргани дойим бор бўлган
Ўтингани дилда ор бўлган
Синглингизни йўқланг Акалар.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰2