Сиз тағин бу йигит бўшашган , анойи йигит экан деб ўйламанг. Шунчаки кўнглимга ёққан қиз бўлмаган. Бироқ ҳозир... Илтимос гапимни бўлмасангиз ,- Умид қиздаги бесаранжомликни илғаб ундан сўзларини охиригача эшитишни ўтиниб сўраган бўлди ,- илтимос . Шу айтаётганларимни охиригача эшитсангиз. Хуллас ... Сиз билан танишганимдан кейин узоқ вақтдан буён излаб юрган қадрдон инсонимни учратгандек бўлдим. Худдики сизни бир неча юз йиллардан буён таниганман- у , шунчаки маълум бир муддат йўқотиб қўйгандекман. Сиз ҳаётимда азал- азалдан бўлгансиз-у , ноиложликдан ўзингизни бир четга олган кабисиз. Кўнгилга яқин деганлари сиздек бўлса керак. Гапларимга ранжиманг майлими ? Бу сўзларни эҳтимол бир бора айтарман. Шу билан бошқа ҳеч қачон тўғри келмас бундай фурсат . Хуллас ... Сиз пешонамга тақдир ёзган инсон каби яқиндексиз менга.
Яна нима десам экан ? Очиғи ҳаяжон кучлилик қиляпти.
Сиз ҳуддики қайта - қайта ўқишга арзугилик , ўқиган сари қиймати ошиб борадиган китобсиз мен учун. Воз кечишнинг иложи бўлмаган қадрдон кабисиз.
Осиё ... - қизнинг кўзларига журъат билан тикилди Умид ,- майли ихтиёрингиз отангиз билан онангизда бўлсин ... Майли тақдирингизни , шу билан бирга менинг ҳам тақдиримни улар ҳал қилишсин. Фақат ... Охирги қарор сифатида сизнинг ихтиёрингизни сўрашганда яхшилаб ўйлаб кўриб жавоб беринг ... Майлими ?
Осиё Умиднинг саволига жавоб қайтармади . Унинг юзи ҳаё ва ҳижолатдан , шунингдек потирлаб ураётган юрак зарбидан лов- лов ёнар эди...
▪️▪️▪️
Якшанба кундаги учрашувга Сурайё опа билан Лобарнинг ўзлари фарзандларига ҳамроҳ бўладиган бўлишди. Умид билан Шаҳзода оналари учрашув белгилаган ҳиёбондан аста одимлаб кетишар экан , ҳар икки дугона "Бир мириқиб суҳбатлашамиз энди" дея ўзлари учун қулай жой излаб қолишди. Бироқ ёшлар ярим соатга қолмай изларига қайтиб оналарининг хафсаларини яхшигина пир қилдилар . Лобар қизининг бўзариб турган чеҳрасига қараб ичи пишди-ю , "Қўнғироқлашамиз, ўртожон" дея тезда юк-япоғини йиғди.
- Ҳа нима ит қувдими ? - Сурайё опанинг ҳам яхшигина асаби бузилган эди ,- намунча боришларингдан келишларинг осон бўлиб қолди ? Бундоқ туззук-қуруқ гаплашдиларингми ўзи ?
- Гаплашдик ...
- Ҳаа ?!
Умид бош чайқади :
- Бўлмайди , ойи ...
Сурайё опа ўғли томонга уч одим босиб жаҳл билан шивирлади :
- Мен ҳеч қанақа бўлмайдини билмайман. Билишни ҳам истамайман. Шу қизга уйланасан дедим- ми , уйланасан ! Бошқа ҳеч қандай гап бўлиши ҳам мумкинмас !
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍31😢3❤1😇1
Ёз келиб қуёшга чиққанимдан негрдан фарқим қолмай қоларди.
Ундан ҳам ёмони - қорайиб эримга ҳам ёқмай қолардим. Вазияит чатоқлигини кўрган овсиним бир рецептни ўргатганди 1 ҳафтада сутдек оқариб камига 10 ёшга ёшарибман. (Эрим айтди ☺️)
Ёзда қуёшни тагида футбол ўйнаб ҳам қораймасликни истаганлар учун бу рецептни бўлишаман...
9 минг турадиган 3 та маз ва юзингиз жонланади!
Рецептни ёзиб олинг!
• 0,5 чой қошиқ метилуратцил;
• 1 томчи...
Батафсил ўқиш 👇

👍59👎13❤12👏7🐳2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Onajonlarimizni Alloh panohida asrasin 🤲🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13😢7🥰3❤1👏1😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muslima ayol qanday boʻlishi kerak? Hayr va baraka siri
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰10👍8❤1🐳1
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
Ёз келиб қуёшга чиққанимдан негрдан фарқим қолмай қоларди.
Ундан ҳам ёмони - қорайиб эримга ҳам ёқмай қолардим. Вазияит чатоқлигини кўрган овсиним бир рецептни ўргатганди 1 ҳафтада сутдек оқариб камига 10 ёшга ёшарибман. (Эрим айтди ☺️)
Ёзда қуёшни тагида футбол ўйнаб ҳам қораймасликни истаганлар учун бу рецептни бўлишаман...
Сизга 9 мин турадиган 3 та маз керак бўлади. Ва юзингиз жонланади!
Рецептни ёзиб олинг!
• 0,5 чой қошиқ метилуратцил маз;
• 0.5 чой қошиқ пантенол маз;
• 0,5 чой қошиқ цинковая маз;
Қўлланилиши:
Юқоридаги мазлардан берилган миқдорда аралаштиринг. Яхшилаб аралаштириб уша заҳоти юзингизга суртинг.
Тайёр кремни нафақат юзга - қўлингизга ҳам, умуман қуёшдан қорайган терингизни ҳамма қисмига суртишингиз мумкин.
Мазларнинг фойдалари қандай?
- Метилуратсил мазининг фойдаси - юз териси куйганда уни аслига қайтаради.
- Пантенол мазининг вазифаси - юз терисини ёшартиради ва ажинларни кетказади.
- Цинковая мазининг вазифаси - юзни оқартириш. (Бир ўзини суртиш мумкин эмас!)
Бу маскани терингиз ҳолатига қараб ҳар куни ёки кунора ишлатишингиз мумкин.
Ҳар 4 ҳафтадан сўнг юзингизга 1 ҳафта дам беришингиз керак.
Бу муолажага сарфланадиган барча мазлар аптекада сотилади. 9 минг сўм сарфлаб бу усул орқали миллионларингизни тежашингиз мумкин.
Қисқа қилиб айтганда юзингиз жонланади!
Тайёрлаш жараёни ва қўшимча саволларга жавобни видеода кўринг 👆
Текин аммо натижаси миллионларга тенг бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг!
Янада тўлиқроқ видеода кўринг 👆

👍60❤3🎉3👏2🤗2🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️25 апрель - Қиз фарзанд куни!
Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли — қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин!
Қизи йўқнинг ойсиз хомуш осмони,
Қизи борнинг қасрдир хонадони.
Ота уйда ҳар куни баҳор бўлсин,
Ҳар бир хонадонда қиз фарзандлар бор бўлсин!
P.S.: Қиз фарзанди борлар, сизлар дунёдаги энг бахтли одамсизлар!

👍10❤3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизим...
Ўғилдек неъматни берганда худо,
Давлатни бошингиздан сочиб қўяркан.
Қизалоқни бандага айласа раво,
Жаннат эшикларин очиб қўяркан.
Қизи бор оталар, қизингизни асраб-авайланг

👍4❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА 14- қисм Шаҳзода лабларини истеҳзоли қийшайтирди: - Подумаешь ?! Ҳмм...Билмас эмишман?! Аслини олганда бунинг менга қизиғи ҳам йўқ. Очиғини айтсам менинг ҳали бери эрга тегиш ниятим йўқ. Ёшликнинг гаштини ёшликда суриб қолиш керак.…
16- қисм
Умид ҳозир кўча юзида онасига эътироз билдиришнинг ўрни эмаслигига кўзи етиб гапни бошқа томонга бурди:
- Уйга борайлик , ойи...
Сурайё опанинг асабининг бузилгани машинада уйга қайтаётганларида ҳам босилмади:
-"Бўлмайди , Ойи" эмиш ?! Суқсурдек қиз бўлса . Бир қиз бўлса шунчалик бўлади-да ? Юзлари оппоқ , қош - кўзлари қоп- қора , қадди тик . Онасини қара !? Танимаганлар уларни она- бола эмас , балки опа- сингил деб ўйлайди . Палаги тоза уларнинг . Онасини кўриб қизини ол деган гаплар ҳам-чи бекоргамас , мен сенга айтсам Вақти келиб кексайган чоғингдаям ёнингдаги аёлинг тароватини йўқотмай кўзингни яшнатиб юришига нима етсин ? Нега шулар ҳақда ўйламайсан ?
- Ойи , ҳамма гап чиройдами ? Чиройи бўлса-ю , кўнгил кўнгилга тушмаса нима қилиш керак ? Одам деган бўлажак жуфти ҳалолига билан фақат чиройли бўлгани учун уйланиши тўғрими ? Бу қиз билан гаплашиб ўн беш минутга базўр чидадим. Мен тоғдан келсам , у боғдан келади .
Ойи , ишонасизми у хатто китоб ўқимас экан ?! Нима эмиш "Китоб ўқисам бошим оғрийди" эмиш. Ким айтади уни талаба деб ? Талаба қизга ярашадиган гапми шу ? "Китоб ўқигандан кўра бир йўла сериал кўрса бир дунё таассурот олиш мумкин" дейдими- ей ?
- Ҳозирги замоннинг қизилари шу-да , ўғлим, - Сурайё опа ўғлининг қизга нисбатан эътирозини у қадар муҳим эмас экан деган хулосага келганча ,- бунинг нимасига ҳайрон бўласан? Хафа бўлмагин- у , сен ўзинг юриш - туришингдан замонавий кўринганинг билан дунёқарашинг тахминан ўн беш, йигирма йил ортда қолиб кетган. Айтишади- ку , бобомнинг замонидан қолган деб. Сен бўлса дадангни замонидан қолгансан . Ҳой бола , кўзларингни каттароқ оч , ҳозир техника асри, ахборот асри. Сен айтган китобга ошиқ қизларнинг ўзи қайнона бўлиш арафасида турибди-ку! Бугунги даврда китоблар ўқилиш учун эмас , интерьер сифатида фойдаланиладиган бир вақтда бу гапларинг кулгили. Сен ҳам дадангни боласисан- да ҳамма нарсани китобга боғлайдиган. Агар барча гап ана шу китоб ўқишга бориб тақаладиган бўлса унда ортиқча ташвиш қилмай қўяқол. У қиз ўқимаган китобларини бизни мактабимизда ўқиб олади.
Умид Онасининг Шаҳзодани келин қилишга астойдил бел боғлаганини тушуниб турар эди. У яна онасига Осиё ҳақида қандай қилиб сўз очишни билмай ич-этини ер эди.
Сурайё опа уйга боргач дарҳол телефонига ёпишди:
- Ҳаа Лобар , ўртожон , яхши етиб олдингларми ? Бундоқ бемалол ўтириб чақ-чақлашамиз десак , бу ёшларни қилган ишларини қара ?! - Сурайё опа шундай дер экан осмонга қараб хандон отиб кулди,- тўппа- тўғри ! Тажрибаси йўқда буларни ? Ҳа шундай ! Менинг Умиджоним ҳам илк бор учрашувга чиқиши , шу сабаб ҳали содда-да болам. Майли , жуда тажрибали бўлмай турмуш қурақолганлари яхши. Шу десанг,- Сурайё опа атрофга бир қур назар ташлаб овозини пасайтирди ва сўзида давом этди,- Умиджонимга Шаҳзода қизим ёқибди. У "Ойижон, ортиқча мулозаматларга хушим йўқ. Агар қизга ҳам ёққан бўлсам, уни бошини боғлаб қўяқолсангиз яхши бўларди" деб қолди. Ишонсанг шу сўзлар ўзимгаям мойдек ёқиб тушди. Аввалам икки ёшни бошини боғлаб, қариндош-уруғга билдириб қўяйлик, қолган расм-русмлар мавриди билан бўлаверар. Нима дейсан шунга, ўртоқжон?
- Вой қандоқ бўларкин? - тармоқдан Лобархоннинг иймангансимон ясама овози эшитилди,- ўзи атиги бир марта кўришишган бўлса, дабдурустдан бир қарорга келиб юборишлик шошқалоқлик бўлмасмикан? Ўйлашимча, бунақа масалада етти ўлчаб бир кесган маъқул эди. Ҳар нима бўлса ҳам буни умр савдоси дейдилар .
- Вой бу нима деганинг, Лобарпошша? Икки ёш бир-бирини илк марта кўрган бўлса биз иккимиз-чи? Иккаламиз неча йиллик қадрдонмиз-ку? Ҳаётда ҳам, савдо шерикчилигида ҳам қанча синадик-ку бир-биримизни? Сени билмадим-у, менга шулар етарли. Хуллас, сал туриб уйингга ширинлик ва Шаҳзода қизим учун атаган тилла тақинчоғимизни етказаман. Сен ҳам қариндош- уруғингга "Қизимни бир жойга ваъда қилдик" деб эълон қилаверасан. Барча орзу-ҳавасни тўйга яқин "Фотиҳа тўй", "Маълум оши" каби маросимида қилаверамиз.
/34

👍47❤2
- деди Сурайё опа "Гап тамом" деган ғолибона оҳангда ва тармоқдан узилди.
У кўп ўтмай тилла узук, зирак ва бўйинга осиладиган занжирчали тўплам солинган кичиккина сумкасини қўлтиғига қистирганча эрига "Савдо юзасидан ишим чиқиб қолди" деганча қўшни маҳаллада яшовчи укасини машинасига ўтириб йўлга равона бўлди. Йўл-йўлакай эса бозорнинг энг сархил мевалари, ширинликлар ва тайёр қадоқланган таомлар билан машинани тўлдириб бўлажак тўйнинг режасини тузганча оғзининг таноби қочиб Лобархоннинг истиқболига ошиқди.
Орадан уч соатларча вақт ўтгач ўзича барча ишни пишитиб уйга қайтган Сурайё опа оила аъзолари- эри ва Умидга "Тўйлар муборак!" дея юзланди.
- Шу топда бўлажак қуданикидан келяпман,- деди у чеҳраси гул- гул ёнганча,- адаси сизга келин, Умиджонга қаллиқ муборак бўлсин. Ўғлингизни унаштирдик.
-Иситманг йўқми, хотин? - тили базўр айланди бир зумда ранги ўчиб кетган ўғлига кўзи тушган Адҳам Ибрагимовнинг,- мабодо ёнғоқнинг тагида ухлаганинг йўқмиди? Бу нима ҳунар?
- Ҳа нима қилдим? - деди Лобархонларникидан келган егуликларни дастурхонга бирма бир терар экан Сурайё опа бамайлиҳотир пинагини бузмаган ҳолда,- бўладиган ишни вақтида бўлгани яхши-да. Қани олинглар...
- Ойии... Нега менга бир оғиз айтмай...- Умид оғир ютинди,- тақдиримни ҳал қилиб ташладингиз? Ахир мен у қизни ёқтирдим деганим йўқ-ку сизга?
- Нима?!...
Ёқтирдим демадинг ?
Сен менга у қизни ёқтирмадим ҳам демадинг, бу энг асосийси. Қолаверса ҳақиқий муҳаббат тўйдан кейин туғилади.Ол манавилардан,- дастурхонга ишора қилди Сурайё опа
- Ойи! Мен у қизни эмас...- Умид беихтиёр ўрнидан туриб кетди.
Бир зумда Сурайё опанинг ранги гезариб кетган эди:
- Юрагингда шунча дардинг бор экан, Шаҳзода билан учрашувга чиққунга қадар айтиш керак эди барини.
- Сўрасангиз айтаман-ми? - ҳуноби ошди Умиднинг,- ўзингиз-ку бир оғиз сўрамай шошма-шошарлик билан қарор чиқариб юборган.
-Бунақа ишларда шошма-шошарлик кетмайди,- деди Адҳам Ибрагимов вазиятни тартибга солмоқчи бўлиб,- бу умр савдоси ахир.
- Сиз ҳап ўтиринг, хўпми? - тутақиб кетди Сурайё опа,- ўғлингиз борлиги энди эсингизга тушдими? Мен бўлсам сизнинг болангиз китоб деб ўйлар эканман.
Сурайё опа жаҳл билан ўрнидан туриб ташқарига йўл олди. У эгнидаги юпқагина кийими билан ҳовлидаги тебранма ўриндиққа ўтириб юрагидаги ҳовурини босиб олмоқчи ва қилиб қўйган ишларини ақл торозисига солиб кўрмоқчи эди.
Ҳа! Умиднинг кўнгил берган қизи бўлиши мумкинлиги унинг етти ухлаб бир тушига кирмаган эди. Аёлнинг назарида ўғли ҳали ҳам ўзининг сўзидан чиқмайдиган ювош ва одобли бола эди. Шулар ҳақда ўйлар экан Сурайё опа ўғлини "йўлдан урган" ўша алвасти қизни кўриб, унга хумордан чиққунча сўзларни териб-териб, юрагини ўйиб-ўйиб гапириб кўнглини бўшатгиси келди. "Ҳали шошмай тур, сен алвасти,-ичида яниди Сурайё опа,- онадан ўғилни айириш қанақа бўлишини сенга бир кўрсатиб қўймасамми?
-Ойи, уйга киринг бунақада шамоллаб қоласиз,- Умид ўзи билан олиб чиққан онасининг катта ва қалин рўмолини Сурайё опанинг елкасига ташлади.
Сурайё опа ўғлига қаршилик қилмади. Унинг хаёлидаги режаси деярли пишиб қолган эди. Шу сабаб у ўғлининг илтимосига эътирозларсиз рози бўлди ва ўрнидан оҳиста туриб Умидга эргашди.
/35

👍77🔥9❤7⚡2😁2💘2🐳1
ўзи сизларнинг бошингизни боғламоқчи бўлганимизни деярли ҳеч ким билгани ҳам йўқ. Лобарнинг эри Таиландда, қариндошлари эса узоқ вилоятда бўлса. У ҳам тўйга яқин қариндошларини хабардор қилмоқчи эди. Ҳеч қиси йўқ, ҳали барчасини тўғрилашнинг иложи бор,- у шундай деб Умидга синков тикилди,- менга ўша қиз ҳақидаги маълумотларни бир варақ қоғозга ёзиб бергин. Ўзим бир бориб кўрай-чи бўлғуси келинимни. Аммо айтиб қўяй бу сафар шошилиш йўқ. Етар бир марта қовун тушурганим.
🔳 🔳 🔳
Бу вақтда Шаҳзода телефонини қўлига олиб ҳафсаласиз ўтирар эди. Кўп ўтмай у керакли манзилга кириб шоша-пиша ёза кетди:
- Сизга неччи марта айтдим, отни қамчиланг деб?! Сиз бўлса нуқул "Акам, акам..." дедингиз. Мана энди суюнчи беринг! Мени унаштиришди... Менсизлик муборак, Жоооон...

👍25❤2
Шаҳзода шу сўзларни ёзди-ю, жаҳл билан телефонини ўчирди. Бироқ тоқати ўзига етмай ўн дақиқаларда яна ижтимоий тармоққа уланди. Шахсийсига Жасурдан ўнга яқин хабар келибди.
-Шашо, сени бировга бериб бўпман!
Сени мендан тортиб оладиган онасидан туғилмаган ҳали!
Қани сени мендан олишга уриниб кўрсин-чи ўша ..., эркак бўлганига пушаймон бўлади!
Шаҳзода хўрсинди:
"Шунча баланпарвоз гапларни кимга кераги бор экан?- ўйлади у алам билан,-шу вақтгача уйидагиларга бир оғиз мени севишини айтолмаган бу "қаҳрамон" давомига супермен бўлмай қўяқолса ҳам майлийди Исмига ярашадиган иш қилса-да одам".
Шаҳноза энсаси қотиб турган вақт Жасурдан яна янги хабар келиб қолди:
- Менга ўша олифтанинг рақамини бер.
"Рақамини катта холамникидан оламанми?" - тутаққанча ўйлади Шаҳзода, бироқ тезда ўзини босишга ҳаракат қилиб Жасурга жавоб қайтарди,- унинг рақами менда йўқ,- қиз шундай деб ёзди-ю, сўнг "Битта мен сиқилишим керакми, сенам бир ачи!" деган хаёлда Жасурдан алам олмоқчи бўлди,- бироқ тўй куни маълум бўлди. Келаси ойнинг охирларига бўларкан. Табриклашингиз мумкин...
Жасурдан бу сафар жавоб келмади. Уни ўзича жиғибийрон бўлганини чамалаган Шаҳзода истеҳзо билан лаб бурди: "Ажаб бўпти! Шунақа бўлади одамни эрмак қилиш!"
Орадан икки кун ўтиб Осиё ўқийдиган университетга борган Сурайё опа қўлидаги қоғозни маҳкам чангаллаганча кириш эшиги ёнида биринчи учраган қизга юзланди:
- Менга иккинчи босқич талабаси Осиё Умаровани топишга ёрдам бера оласизми?
- Фамилиясини билмайман-у, бироқ иккинчи босқичда ўқийдиган Осиё ҳув анави қиз, - Сурайё опа у ишора қилган тарафга қараб беш-олти чоғли қизларга кўзи тушди, унга жавоб қайтараётган қиз эса изоҳга шошилди,-анави оқ рангдаги шубача кийиб олгани.
Сурайё опа қизга раҳмат айтишни ҳам унутиб беихтиёр Осиё турган тарафга йўл олди. У мўжаллаган жойига анча яқинлашиб қизнинг нозик қадди- басти, оппоқ хушсурат чеҳраси, оҳуникидек серкиприк шаҳло кўзлари, қалдирғоч қанотидек қоп-қора пайваста қошлари-ю, ғунчадек нимпушти лабларига қараб каловланиб қолди. Сурайё опа Осиёни бутунлай бошқача тасаввур қилганди. Рўпарасидаги қиз эса...
Сурайё опа илк бор ўғлининг дидига тан берди. Бироқ шу билан бирга айни дақиқаларга қадар пишитиб пишириб қўйган режасидан ҳам воз кечиш нияти йўқ эди унинг.
У хаёлан Осиёга нималар дейишни яна бир бор такрорлаб қиз тарафга қадам босар экан:
- Сурайё! Ўзингмисан синфдош?!- дея шодон овозда қилинган мурожаатдан ортига ўгирилиб қарашга мажбур бўлди.
- Ҳа мен, ўзимман... Сен билган ўша синфдошинг Асолат.
Сурайё опа ўн бир йиллик синфдоши Асолатни бир неча йиллардан буён кўрмаганди. Синфдоши тушмагур сира ўзгармабди.
Икки дугона айланиб-ўргилиб сўрашдилар. Суҳбат асносида Асолат дарров ўзини қизиқтирган саволни берди:
Асолатнинг саволига Сурайё опа ҳам савол билан жавоб қайтарди:
-Мен шу ерда дарс бераман,- деди ҳозиржавоблик билан Асолат,- уч йилдан буён. Ўзинг бундоқ синфдошлар учрашувига бориб турсанг, ҳозиргидек довдираб турмас эдинг. Кўришмаганимизгаям бирор беш йиллар бўлиб қолди-ёв. Не ҳасратда қизларни йиғсак бир кўриндинг-у, шу билан...
/ 37

👍57❤3🤝3👏2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онадан мехрибонроқ ким бор..
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
Эртага ЖУМА!!!🦋
🌸
Илоҳий мўжизалар куни.
Осмоннинг тоқи фаришталар ташрифи учун очиладиган МУБОРАК КУН !!! 🤩🤩
Илоҳим ерга тушган фаришталар дуоларингизга ШОҲИД БЎЛСИН!!!
Гўзал ва хайрли тун тилайман. Яхши дам олинг азиз ДИНДОШИМ!!!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌸
Илоҳий мўжизалар куни.
Осмоннинг тоқи фаришталар ташрифи учун очиладиган МУБОРАК КУН !!! 🤩🤩
Илоҳим ерга тушган фаришталар дуоларингизга ШОҲИД БЎЛСИН!!!
Гўзал ва хайрли тун тилайман. Яхши дам олинг азиз ДИНДОШИМ!!!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки оғиз сўз қудрати:
СОҒ ОМОНМИСИЗ? - эшитиб қалбингиз ҳузур топади.
НИМА ДЕЙСАН? - юрагингиз тўхтагандек хис қиласиз, гуёки дунёда ортиқчадек сезасиз ўзингизни.
СОҒЛИГИНГ ЯХШИМИ? - яна яшагингиз келади.
ҚАЧОН ҚАРАМА КАСАЛСАН-А!? - дардингиз ўн чандон кўпаяди.
ХАФА БЎЛМА - хайрият кимдир менга қайғуряпти.
ЎЗИНГ АЙБДОРСАН! - ўлганни устига чиқиб тепиш.
БАХТЛИ БЎЛАСАН! - бахт сари учишга биринчи қанот.
БУ КЕТИШДА ҲЕЧ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛМАЙСАН! - орзуга ўлим.
ҚЎЛИНГДАН КЕЛМАЙДИ, ОВОРА БЎЛМА! - оёқдан чалиб йиқитиш.
АЛБАТТА ЭПЛАЙСАН САНГА ИШОНАМАН - юқорига чиқиш учун зина.
БИЛМАДИМ, БУ КЕТИШИНГДА …- Яхши кунларга бўлган ишонч тамом.
ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ – Эртанги кунингга умид.
Давом этаверсам ҳеч қачон тугамайди.
Азизларим икки оғиз сўзингиз билан кимгадир қанот бағишлашингиз мумкин ёки яна икки оғиз сўзингиз билан қанотини синдиришингиз мумкин экан.
Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади, атрофдагилардан ширин сўзингизни аяманг.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿

👍4❤1🔥1
Muhammadloiq qori - Kahf surasi / Мухаммадлоик кори Кахф сураси
Oyat Uz
• Kahf surasi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
#juma_muborak
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
#juma_muborak
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1🥰1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муравейник 🤤 Ха бу уша Чорвокли йигит муравейниклари.
Керакли масалликлар:
200 гр шакал
3 та тухум
5 ош кошик сут
100 гр маргарин
1 чой кошик ичимлик содаси
800-900 гр ун
Крем:
100 гр сарёг
370 гр варенной молоко (1 та банка)
4 кошик асал.
180 градусда пишириб оламиз, караб туринг тез тайёр булади, рецепт ёкса дуо килишни унутманг.

👍11🥰3🔥2❤🔥1👏1