🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
ўзи сизларнинг бошингизни боғламоқчи бўлганимизни деярли ҳеч ким билгани ҳам йўқ. Лобарнинг эри Таиландда, қариндошлари эса узоқ вилоятда бўлса. У ҳам тўйга яқин қариндошларини хабардор қилмоқчи эди. Ҳеч қиси йўқ, ҳали барчасини тўғрилашнинг иложи бор,- у шундай деб Умидга синков тикилди,- менга ўша қиз ҳақидаги маълумотларни бир варақ қоғозга ёзиб бергин. Ўзим бир бориб кўрай-чи бўлғуси келинимни. Аммо айтиб қўяй бу сафар шошилиш йўқ. Етар бир марта қовун тушурганим.

🔳 🔳 🔳

   Бу вақтда Шаҳзода телефонини қўлига олиб ҳафсаласиз ўтирар эди. Кўп ўтмай у керакли манзилга кириб шоша-пиша ёза кетди:

   - Сизга неччи марта айтдим, отни қамчиланг деб?! Сиз бўлса нуқул "Акам, акам..." дедингиз. Мана энди суюнчи беринг! Мени унаштиришди... Менсизлик муборак, Жоооон...   
👍25❤2
Шаҳзода шу сўзларни ёзди-ю, жаҳл билан телефонини ўчирди. Бироқ тоқати ўзига етмай ўн дақиқаларда яна ижтимоий тармоққа уланди. Шахсийсига Жасурдан ўнга яқин хабар келибди.

  -Шашо, сени бировга бериб бўпман! 

   Сени мендан тортиб оладиган онасидан туғилмаган ҳали! 

    Қани сени мендан олишга уриниб кўрсин-чи ўша ..., эркак бўлганига пушаймон бўлади! 

    Шаҳзода хўрсинди: 

   "Шунча баланпарвоз гапларни кимга кераги бор экан?- ўйлади у алам билан,-шу вақтгача уйидагиларга бир оғиз мени севишини айтолмаган бу "қаҳрамон" давомига супермен бўлмай қўяқолса ҳам майлийди Исмига ярашадиган иш қилса-да одам". 

     Шаҳноза энсаси қотиб турган вақт Жасурдан яна янги хабар келиб қолди: 

   - Менга ўша олифтанинг рақамини бер. 

   "Рақамини катта холамникидан оламанми?" - тутаққанча ўйлади Шаҳзода, бироқ тезда ўзини босишга ҳаракат қилиб Жасурга жавоб қайтарди,- унинг рақами менда йўқ,- қиз шундай деб ёзди-ю, сўнг "Битта мен сиқилишим керакми, сенам бир ачи!" деган хаёлда Жасурдан алам олмоқчи бўлди,- бироқ тўй куни маълум бўлди. Келаси ойнинг охирларига бўларкан. Табриклашингиз мумкин...

    Жасурдан бу сафар жавоб келмади. Уни ўзича жиғибийрон бўлганини чамалаган Шаҳзода истеҳзо билан лаб бурди: "Ажаб бўпти! Шунақа бўлади одамни эрмак қилиш!"
    Орадан икки кун ўтиб Осиё ўқийдиган университетга борган Сурайё опа қўлидаги қоғозни маҳкам чангаллаганча кириш эшиги ёнида биринчи учраган қизга юзланди: 
   - Менга иккинчи босқич талабаси Осиё Умаровани топишга ёрдам бера оласизми? 
  - Фамилиясини билмайман-у, бироқ иккинчи босқичда ўқийдиган Осиё ҳув анави қиз, - Сурайё опа у ишора қилган тарафга қараб беш-олти чоғли қизларга кўзи тушди, унга жавоб қайтараётган қиз эса изоҳга шошилди,-анави оқ рангдаги шубача кийиб олгани.

    Сурайё опа қизга раҳмат айтишни ҳам унутиб беихтиёр Осиё турган тарафга йўл олди. У мўжаллаган жойига анча яқинлашиб қизнинг нозик қадди- басти, оппоқ хушсурат чеҳраси, оҳуникидек серкиприк шаҳло кўзлари, қалдирғоч қанотидек қоп-қора пайваста қошлари-ю, ғунчадек нимпушти лабларига қараб каловланиб қолди. Сурайё опа Осиёни бутунлай бошқача тасаввур қилганди. Рўпарасидаги қиз эса... 
      Сурайё опа илк бор ўғлининг дидига тан берди. Бироқ шу билан бирга айни дақиқаларга қадар пишитиб пишириб қўйган режасидан ҳам воз кечиш нияти йўқ эди унинг.

   У хаёлан Осиёга нималар дейишни яна бир бор такрорлаб қиз тарафга қадам босар экан:

   - Сурайё! Ўзингмисан синфдош?!- дея шодон овозда қилинган мурожаатдан  ортига ўгирилиб қарашга мажбур бўлди.
   - Ҳа мен,  ўзимман... Сен билган ўша синфдошинг Асолат.

     Сурайё опа ўн бир йиллик синфдоши Асолатни бир неча йиллардан буён кўрмаганди. Синфдоши тушмагур сира ўзгармабди.

     Икки дугона айланиб-ўргилиб сўрашдилар. Суҳбат асносида Асолат дарров ўзини қизиқтирган саволни берди: 


    Асолатнинг саволига Сурайё опа ҳам савол билан жавоб қайтарди: 
   -Мен шу ерда дарс бераман,- деди ҳозиржавоблик билан Асолат,- уч йилдан буён. Ўзинг бундоқ синфдошлар учрашувига бориб турсанг, ҳозиргидек довдираб турмас эдинг. Кўришмаганимизгаям бирор беш йиллар бўлиб қолди-ёв. Не ҳасратда қизларни йиғсак бир кўриндинг-у, шу билан...

    / 37

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍57❤3🤝3👏2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онадан мехрибонроқ ким бор..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
Эртага ЖУМА!!!🦋
🌸
Илоҳий мўжизалар куни.
Осмоннинг тоқи фаришталар ташрифи учун очиладиган МУБОРАК КУН !!! 🤩🤩

Илоҳим ерга тушган фаришталар дуоларингизга ШОҲИД БЎЛСИН!!!

Гўзал ва хайрли тун тилайман. Яхши дам олинг азиз ДИНДОШИМ!!!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки оғиз сўз қудрати:

СОҒ ОМОНМИСИЗ? - эшитиб қалбингиз ҳузур топади.

НИМА ДЕЙСАН? - юрагингиз тўхтагандек хис қиласиз, гуёки дунёда ортиқчадек сезасиз ўзингизни.

СОҒЛИГИНГ ЯХШИМИ? - яна яшагингиз келади.

ҚАЧОН ҚАРАМА КАСАЛСАН-А!? - дардингиз ўн чандон кўпаяди.

ХАФА БЎЛМА - хайрият кимдир менга қайғуряпти.

ЎЗИНГ АЙБДОРСАН! - ўлганни устига чиқиб тепиш.

БАХТЛИ БЎЛАСАН! - бахт сари учишга биринчи қанот.

БУ КЕТИШДА ҲЕЧ ҚАЧОН БАХТЛИ БЎЛМАЙСАН! - орзуга ўлим.

ҚЎЛИНГДАН КЕЛМАЙДИ, ОВОРА БЎЛМА! - оёқдан чалиб йиқитиш.

АЛБАТТА ЭПЛАЙСАН САНГА ИШОНАМАН  - юқорига чиқиш учун зина.

БИЛМАДИМ, БУ КЕТИШИНГДА …- Яхши кунларга бўлган ишонч тамом.

ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ –  Эртанги кунингга умид.

Давом этаверсам ҳеч қачон тугамайди.

Азизларим икки оғиз сўзингиз билан кимгадир қанот бағишлашингиз мумкин ёки яна икки оғиз сўзингиз билан қанотини синдиришингиз мумкин экан.

Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади, атрофдагилардан ширин сўзингизни аяманг.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🔥1
Muhammadloiq qori - Kahf surasi / Мухаммадлоик кори Кахф сураси
Oyat Uz
• Kahf surasi

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿

#juma_muborak

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1🥰1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муравейник 🤤 Ха бу уша Чорвокли йигит муравейниклари.

Керакли масалликлар:

200 гр шакал
3 та тухум
5 ош кошик сут
100 гр маргарин
1 чой кошик ичимлик содаси
800-900 гр ун

Крем:

100 гр сарёг
370 гр варенной молоко (1 та банка)
4 кошик асал.

180 градусда пишириб оламиз, караб туринг тез тайёр булади, рецепт ёкса дуо килишни унутманг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11🥰3🔥2❤‍🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Мия хотирасининг ҳажми 2 квадраллион байтга тенг!

Агар мияни флешка, деб тасавур қилсак, у барча кўрган, эшитган маълумотларини тинимсиз ёзадиган бўлса, унинг хотираси 200 йилдан ортиқроққа етар экан.

Инсонни шундай мураккаб яратган Аллоҳ барча камчилик ва нуқсонлардан покдир! Барча ҳамдлар унга бўлсин!

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥11👍6🥰3⚡1👏1😢1
Бир қизча икки қўлида 2 олма ушлаб турарди. Шу вақт онаси кириб келди ва табассум билан, оҳиста қизидан сўради:
“Асалтойим, ойижонингга шу олмаларингдан бирини берасанми?”
Шунда қизалоқ онасига бир муддат қарадида, шарт олмани бирини тишлаб олди ва тезда яна иккинчи олмани ҳам тишлаб қўйди.
Онаси буни кўриб юзидаги табассум музлади, хафсаласи пир бўлди лекин буни қизчасига билдирмасликка ўзида шижоат топа олди, сабр қилди. Қизи эса дархол тишланган олмалардан бирини онасини қўлига тутқазиб, шундай деди:–“Ойижон, мана буниси Сизга, шуниси ширинроқ экан”.

Ким бўлсангиз ҳам, қанчалик ҳаёт тажрибангиз кўп бўлса ҳам, ўта билимдонман деб ҳисобласангиз ҳам, ҳар доим ҳукм чиқаришни ортга суринг. Бошқаларга имкон беринг, ўзлари тушунтириб беришсин. Сиз кўриб, эшитиб турган нарса хақиқат бўлмаслиги мумкин. Ҳeч қачон бировлар учун хулоса чиқариб қўйманг. Юқоридаги ҳикояда агар она шошқалоқлик ёхуд ғазаб билан қизига қўполлик қилганда қиз қанчалик руҳий синишини тасаввур қилолсангиз керак.
Тафаккур қилинг!
👍25🥰3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xijab stlye ❤️✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰2❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
Шаҳзода шу сўзларни ёзди-ю, жаҳл билан телефонини ўчирди. Бироқ тоқати ўзига етмай ўн дақиқаларда яна ижтимоий тармоққа уланди. Шахсийсига Жасурдан ўнга яқин хабар келибди.   -Шашо, сени бировга бериб бўпман!     Сени мендан тортиб оладиган онасидан туғилмаган…
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА
  - Эээ, иш,иш деб баҳона қилаверма, хўпми? Айтишларича инсон дунёдан ўтганидан сўнг ҳам ортидан уч кунлик иши қолиб кетаркан. Ана шунақа. Бу дунёни ишини не-не валломатлар битирмаган-ку, сен битирармидинг? - Асолат шундай деб кўнглини бўшатган бўлди-ю, дугонасига жиддий разм солди,- менга қара бу ерда нима қилиб юрибсан ўзинг? Тўхта, жавоб беришдан аввал кўча юзидаги қаҳвахонага бориб бир бокалдан сутли қаҳва буюрайлик, шу топда ёмон хумори тутиб кетди. Ё бошқа режанг бормиди? 

    Сурайё опа йўқ дегандек бош силкиди.

  - Жуда соз! Кетдик унда,- йўл бошлади Асолат

   Қайноққина қаҳва ва хуштаъм ширинлик суҳбатга маза киритди

   Сурайё опа дугонасининг саволига жавобан бу ерга келиш сабаби- Осиёни излаб келганини айтди. Албатта Умидни бошқа қиз билан тўйини ўзича режалаштириб қўйганидан ташқари.
   - Осиё дейсанми? - кўзлари яшнаб кетди Асолатнинг,- мен сенга айтсам унинг дарагини берган инсон сенинг чин дўстинг экан! Осиё-ҳақиқатдан ҳам ажойиб қиз! Келин қилган инсон аниқ барака топади.

  - Йўғ-ей, жуда мақтаб юбормаяпсанми?- ишонқирамай сўради Сурайё опа ,- жуда унақа осмоннинг ойи эмасдир у қиз? 
Ҳоҳла ишон, ҳоҳла ишонма,- лабини бурди Асолат, -аммо тўғрисини айтяпман. Яна масаланинг бир томони борки бу рост гап сенга ёқмаслиги аниқ.

- Оббо,- бетоқатланди Сурайё опа,- менга ёқмайдиган нима тарафи бор экан? 

   - Қизни айтаман-да, менимча у ҳақда батафсил маълумотга эга бўлсанг уни келин қилиш фикридан қайтиб қоласан-ов. Сени ёшликдан билганим учун айтяпман бу гапларни. Биласан мен тўғри сўз инсонман. Ҳоҳ хафа бўл, ҳоҳла хафа бўлма... Барибир тўғрисини айтаман.

   - Менга ҳам шу тўғриси керак-да,- жонланди Сурайё опа, - гапир ўртоқжон, бутун вужудим қулоқ...
👍24🔥2😁1
🧕 Muslimalar kundaligi
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА   - Эээ, иш,иш деб баҳона қилаверма, хўпми? Айтишларича инсон дунёдан ўтганидан сўнг ҳам ортидан уч кунлик иши қолиб кетаркан. Ана шунақа. Бу дунёни ишини не-не валломатлар битирмаган-ку, сен битирармидинг? - Асолат шундай деб кўнглини бўшатган…
-Хўп, -деди Асолат "Айтсам айтавераман" деган оҳангда,- хуллас гапнинг индаллоси бу қизнинг уйидагилар оддий инсонлар. Билак кучи билан рўзғор тебратиб, ҳалол пул топиб ҳалол луқма ейдиган инсонлар. Уй-жойлари ҳам ҳам айтарли дабдабали эмас, ўзлариям ортиқча ҳашаматга ружу қўйишмаган. Бироқ шунга қарамай бу қизнинг харидорлари сочининг толасидан ҳам кўп. Совчи келаверганидан эшигининг турми, остонасининг қадам қўядиган ери ейилиб кетган. Бунча гапдан қанақа қилиб хабардор экан деб ажабланаётган бўлсанг, маълумотинг учун у қиз биздан бир кўча нарида туради.

     Асолатнинг сўзларини эшитиб Сурайё опа бирдан енгил тортди: "Демак, мақтовли ўша қиз буларнинг тенги эмас... Ҳайрият... " 
    У кўнгил учун Асолатга "Ҳой нима деяпсан? Биз унақа одам ажратадиганлардан эмасмиз?!" ҳам демади. 
   Сурайё опа ўзини қизиқтирган барча саволларга етарлича жавоб олган эди. У дугонаси билан яна бироз ўтиргач иши борлигини баҳона қилиб хайрлашди. 

      Умид бир, икки кун "Осиё ҳақида гап очиб қолармиканлар" деб онасининг оғзини пойлади. Сурайё опа эса жавобдан қочиш мақсадида ўзини касалга солиб ётиб олди, бироқ киши билмас тўйга тайёргарлик кўраверди. Бироқ аҳвол узоқ вақт бундай давом этиши мумкин эмас эди.
    Умид масалага узил-кесил ойдинлик киритиш истагида онаси билан юзма-юз гаплашиб олишга қарор қилди
    - Ойиии...- деди у эшикни тақиллатиб Сурайё опанинг хонасига киришга ижозат олгач, - сиз билан гаплашиб олмоқчи эдим.
   -Иҳмм...- соҳта инқиллади Сурайё опа,- кел болам. Нима ҳақида гаплашмоқчи эдинг?- у шундай дея ёнбошлаб ётган жойидан туриб афтини буриштирди,- вой жоним-ей, қаерда қараб турган экан-а бу дард менга? Қақшамаган ерим йўғ-а? Қишни-қиш, ёзни-ёз демай шаҳарма- шаҳар елиб югурганларимни касридан-да ҳаммаси. 

    Умид нима мақсадда кирганини унутиб каловланди: 
 
    - Шифохонага ётсангиз бўларди, ойи. Ҳар қалай вақтида укол олардингиз, шифокор назоратида бўлардингиз...- деди у онасига меҳри илиб

   -Қўйсанг-чи, болам?! У ерга бориб эрта-ю кеч деразага термулиб ётаманми кейин? "Онамдан хабар олай, муштипаримни кўнглини овлай" деган меҳрибон қизим бўлса экан, бориб талтайиб ётиб олсам. Сенга ўқиш керак, адангга бўлса китоб... 
    - Хўп бу гапларни қўй. Менда нимадир гапинг бормиди? Аввало айтиб қўяй, агар анави кўчадан топган қизинг ҳақида сўрамоқчи бўлсанг, касалимни боши шу қизни суриштиришдан бошланди,-Сурайё опа шундай деб ўзи керакли баҳонани топиб олгани учун суюниб кетди ва илҳом билан гапиришда давом этди, - қайданам у қизни суриштиришга бордим-а? Мана сенинг кўнглингга қарашни оқибати.
  - Оббо! Бу кишим яна батафсил ахборот беришимниям истайдилар. Ўзимни бўларим бўлиб тургани билан ишлари йўқ,- фиғони фалакка чиқди Сурайё опанинг ,-хўп бўлмаса яхшилаб эшит. Мен ўша қизни ахтариб университетга борганимда ўн бир йил давомида бир мактабда, бир синфда бирга ўқиган синфдошим Асолатни учратиб қолдим. Бахтимга Асолат ўша ерда дарс бераркан. Гапни пўсткалласини айтсам ўша, ҳаҳ исми нима эди-я, ҳа Осиё, хуллас ўша қиз ҳақида ярим оғиз ҳам яхши гап эшитмасам де. Вой у ердан кўнглимнинг чил-чил синиб келгани. Қанақа куйдим ўзимдан ўтганини ўзим билдим. Тасаввур қил бир қизни келин қиламан деб не умидда юрагингдан офтоб чиқиб излаб борсанг-у, жавобига ҳафсаланг бир пул бўлса. 
   - Нима айби бор экан Осиёни,- озорланиб сўради Умид,-балки дугонангизни унда алами бордир?
  - Дугонамни унда алами йўқ,-

/39
👍27❤2
зардаси қайнади Сурайё опанинг,- у ўша қиз билан бир маҳаллада яшаркан. Қолаверса университетда ҳам дарс бераркан ўша Осиёга. Асолатнинг айтишича Осиё деганлари ичидан пишган писмиқ қиз эмиш. Бир кун ҳали у йигит билан, иккинчи кун ҳали бу йигит билан қўлтиқлашиб юрар эмиш. Сен ҳам шу навбатдаги йигитларнинг бирисан-да болам, тузоққа тушган. Асолатнинг айтишича Осиёнинг ўзи оддий оиланинг қизи бўлгани билан нуқул  бойвачча йигитларни тузоққа илинтирар экан. Хуллас, яхшиям ўша ўқишга борибман, бир фалокатинг арийдиган бўлди, болам. 

  - Мен бу гапларга ишонмайман, -ранги қув ўчди Умиднинг, -Осиё унақа қиз эмас !?  

  - Тўғри! - совуққонлик билан таъкидлади Сурайё опа,- Осиё унақа қиз эмас! Осиё-фаришта! Ёлғончи сенинг онанг, яъни мен! Сени Осиёдан айнитиб барака топадиган ҳам менинг ўзим. Аҳмоқ бўлмасам бировни гулдек қизи Шаҳзодани ҳам бошини боғлаб ўзимга иш орттирмаган бўлардим. Шўрлик қизнинг ўзиям ҳайрон бўлса керак "Тўй кунимиз маълум бўлса ҳам бўлажак куёв бир оғиз ҳол сўрашга ярамайди?" деб. Билмайди-ки, бўлажак куёвнинг кўнгли ҳаммадан қолиб кетган сарқитда!  
  - Ойи дема мени? - янада авжига чиқди Сурайё опа,- мен ойи бўлишга арзийдиган аёлмидим? Агар арзиганимда "Шуям шу ёшга кириб бир нарсани билса керак?" деб озгина ўйлаб кўрардинг. Бир тарафда сени ўжар қайсарлигинг, бир тарафда менинг дугонамга "Қизингни келин қиламан" дея қилиб қўйган лафзим. Икки ўртада адо бўладиган яна менинг ўзим. Майли адо бўлсам бўлгани эди, шунга яраша сен топиб келган қиз мақтовли қиз бўлса қанийди?  Бу кетишда тузалишим даргумон бўлса керак. Онам айтардилар-а "Болам улғайди дема, дардим улғайди дегин" деб. Ҳаёт ҳақиқати шундаки, ўлиб-тирилиб бир парча этни вояга етказар экансан-у, қўлидан бир иш келиб кунинг унга қолганда кўчадаги бир "қаламқош" болангга эга чиқар, сен бўлсанг чапак чалиб қолаверар экансан. Энг ёмони эса ўша болангни одам танимагани. Ҳар таннознинг кўз сузганига маҳлиё бўлиб унга эргашиб кетавериши... 

   Сурайё опа бошини ёстиққа беҳол ташлади:  

  -Мумкин бўлса мени ёлғиз қолдир. Яна тобим қочди... Юрагим бежо уриб кетяпти... 
  - Ойиии, - деди у ва ниҳоят тилга кириб,- мени кечиринг. Майли ҳаммаси сиз айтгандек бўлсин. Фақат сиз соғ бўлсангиз бўлгани.  
👍21🥰1
Умид онасига гарчи "Ҳаммаси сиз айтгандек бўлсин" деган бўлса ҳам Осиёни юрагидан осонликча чиқара олмаслигини ўзи ҳам яхши билар эди. У ўйлай-ўйлай Осиёнинг ёнига охирги марта бориб барчасини ўз кўзи билан кўрмоқчи, қиз билан очиқчасига гаплашиб олмоқчи, шу йўл билан  якуний тўҳтамга келмоқчи эди. Шу сабаб у эртаси куни Осиё ўқишдан чиқар вақтни пойлаб университет дарвозасидан берироқда қизни кута бошлади.  
  У хаёлларга андармон бўлиб ярим соатча вақт ўтганини сезмай қолди. Ниҳоят у кутган қиз курсдошлари даврасида кўринганда Умид зумда тийрак ҳолатга келди. У Осиёни икки хафтага яқин вақт кўрмаганди. Қизнинг кулимсираб турган рангпар чеҳрасига кўзи тушган йигитнинг юраги ўзгача орзиқиб тушди. У қизга қўнғироқ қилиш учун телефонини энди қўлига олган ҳам эди-ки, кўзи дугоналари даврасидан ажралиб чиққан Осиёга тушди. 
   Умид сал аввал хушчақчақ кайфиятда кўринган Осиёнинг тез орада жиддий қиёфага кирганига ҳайрон бўлди. Осиёнинг йўлни четида машинасига суяниб турган олифта йигитнинг рўпарасига бориши Умиднинг кўнглидаги гумон пўртанасини қўзғатиб юборган эди...
#давоми_бор

   /40

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28❤2👏1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Ёстиққа бош қўйганда инсон,
💤Роҳат олар унда жисму-жон.
🌙Оромингиз рохатли ўтсин,
💤Хайрли тун азиз қадрдон!

😃Хайрли тун олисдаги яқин инсоним...
Гўзал ҳаловатлар ёр
бўлсин!

🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР.

Ҳар бир отган тонг, ҳар бир берилган кун — охират учун тадорик, аслида.
Биз майда-чуйда ташвишларга ўралашиб, шуни унутиб қўямиз.
Нафснинг жиловидан ушлаб кетаётганимизни гоҳ сезиб, гоҳ сезмаймиз, аммо фитратимизда бор бўлгани учун ўз-ўзидан одамларга яхшилик соғинамиз, бировнинг оғирини енгил қилиб, ўзимиз шодланамиз. Бу— бахт. Аллоҳ ўзини танитгани— шу!

Кунингиз хайрли ўтсин. Яхшиликлар қилиб чарчаманг, Ўзи қўлласин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 Aссалому алайкум.
Шанба тонги муборак бўлсин.
🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀 Кўнглингизни хотиржам,
☘️ Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀 Танангизни саломатлик,
☘️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞💞

🍀 Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰1
Энг гузал аёл.

Бозор расталарининг бирида ширин нон ва манти пишириб сотадигам аёл ҳар куни мижозларга егулик улашарди. Бир кун ёмғир шиддат билан ёға бошлади. Ёмгир жалага айланди. Аёл дўконни қулфлаб , магазиндан иккита зонтик сотиб олди. Қизи ўқийдиган саньат маркази эшиги олдига боргач кийимларига қараб, ичкари киришга иккиланиб қолди. Шусиз хам йўқчилик туфайли қизининг тенгдошлари олдида изза бўлишидан қўрқиб юрган она бинонинг пастки қаватига тушиб дарс тугашини кута бошлади.

Шу пайт қизи билан кўзи тўқнашди. Она қизини кўриб мамнун қўл силкитди. Бирок қизи уни кўрмаганга солиб девор ортига беркинди. Бир неча дақиқадан сўнг девор ортидан мўралади. Бу эса онасини бу аҳволда кутиб туришини истамаганлигини анлатарди. Бундан кўнгли оғриган она бошини қуйи солганча жим қотиб қолди.

Бир ойдан сўнг она қизи ўқийдиган саньат марказидан талабалар кўргазмасига таклифнома олди. Қизини яна уятга қўйишдан чўчиган она иккилана йўлга тушди.
Деворга осиб қўйилган суратларни бир-бир кўздан кечирган она бир портрет олдида тўхтаб қолди.

Унинг тагига "Дунёдаги энг гўзал аёл" деб ёзилган эди. Ёғаётган ёмғир, зонтик кўтарган, оппоқ унга беланган фартук таққан, эски туфли кийиб олган аёл тасвирланган эди унда. Бу саньат асарида қизини кутиб турган онанинг ҳолати чизилган эди.

Шу куни қизи девор орқасига яшириниш сабаби онасининг ўша ҳолатини юрагига муҳрлаб олиш бўлганди. Расмни кўраётган она кўзларидан ёш оқа бошлади. Шу пайт она ёнига қизи келди. Унинг кўзларида фарзандлик меҳри балқиб турарди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢15👍10❤2🔥2👏2
​#умр_манзаралари

АЖР ( воқеавий ҳикоя )

Соҳиба шундай бўлишини кутганди. Шундай бўлса-да юраги эзилди. Чорасизлик кўнглини чил - чил синдирди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди ...

Соҳиба Жасурга турмушга чиққанига оз эмас, кўп эмас ўн икки йил бўлди. Бу йиллар давомида икки ёшнинг муҳаббати бир - бирига зиёд бўлса бўлди-ки , аммо асти кам бўлгани йўқ . Жаъсур қанчалик ўктам йигит бўлса, Соҳиба ҳам меҳрибон эрининг яримта гапидан тушуниб оладиган комила аёл эди. Ҳаммаси яхши эди.

Фақат ...

Фақат уларнинг биргина "тирноқ"қа зорлигини айтилмаса ...

Шифокорлар эса бу йиллар давомида битта гапни такрорлаб чарчамадилар :

- Сизларнинг фарзанд кўришингизга ҳеч қандай моънелик йўқ... Икковингиз ҳам соппа- соғсиз. Бу ёғига энди дуода сўрайверинглар . Аллоҳ умид билан кўтарилган билакларни ноумид қайтармаслиги аниқ...

Бу йиллар давомида Соҳиба ва Жаъсурнинг қилган дуолари кўл бўлди. Кўлдек маъмур бўлди.

Баъзан Соҳиба аёллигига бориб эридан "жавоби"ни сўраганда эса , ҳар доимги кенг феъл Жаъсур уни асабий қайириб ташлар эди:

- Мени қўядиган хотиним йўқ ...

Йиллар уларга қўшилиб дуода бардавом бўлган Жаъсурнинг ота- онасини бирин- кетин боқий дунёга олиб кетди ...

Бундан икки ой аввал Жаъсур охири анчадан буён ўйлаб юрган ишини шарт ҳал қилди. У Соҳиба билан ўзига ота- онасидан мерос бўлиб қолган ўн икки сотихлик ота ҳовлисини қоқ ярми , томорқа тарафини шарт бўлиб сотиб юборди.
Жаъсур яқин дўстининг маслаҳатига кўра бу пулларга Соҳиба билан Туркияга бориб даволанишни хаёл қилганди. Маслаҳат берган дўсти малакали шифокор бўлиб , унинг кўрсатмалари билан кўпчилик тирноққа зор оилалар фарзанд кўриш бахтидан баҳраманд бўлганлигига Жаъсурнинг ўзи ҳам кўп бора гувоҳ бўлганди.

Жаъсур кетиш учун барча ҳужжатлар тайёр бўлаёзганини айтиб суюнчилаган кун ота- онасидан ёлғиз ёдгор синглиси Нозиманинг касалхонага тушиб қолганлиги ҳақидаги хабар келиб қолди : " Нозиманинг юраги қаттиқ ушлаб қолганмиш ! " .

"Ўттизга чиқмаган жувонда юрак ўйноғи нима қилсин ? Э Аллоҳ ! Ўзинг Нозиманинг ғамини егин . Бир этак болалари бор- а ?!"

Эр- хотин шу хаёллар билан касалхонага қандай аҳволда етиб боришганини билмай қолишди.

Бахтларига Нозима анча ўзига келиб қолибди. Акасининг "Нима учун бу аҳволга тушиб қолдинг ?!" деган саволига елка қисди :

"Билмасам, ҳаводан бўлди шекилли".

Бу саволнинг жавоби кўпга бормай аниқ бўлди. Қайтишда жиянларидан хабар олиш учун синглисиникига йўл- йўлакай кириб ўтишган Жаъсур билан Соҳибага Нозиманинг тўнғич қизи қолган уч укасини тизилтириб ўтказиб қўйганча маълумот етказди.

- Тоғажон, адамларнинг бирга бизнес қилган шериклари цехнинг ҳужжатларини сотиб Қозоғистонга қочиб кетибди. Энди биз ҳеч вақосиз қолган эмишмиз. Ойижоним "Болалар айни еб - ичаман деб турган вақтида тешик тоғоранинг қучоқлаб қолдим" деб йиғладилар. Шундан сўнг мазалари қочиб қолди . Адажоним эса ...

Жаъсур жиянининг сўзларини охиригача эшитмади. У куёви Нозимжоннинг нега кўринмай қолганлигини сабабини англагандай бўлганди.

Шу воқеага ҳам уч кун бўлди.

Эшик очилди ...

- Соҳиии... Мен ...

Соҳиба эрига синиқ жилмайди :

- Яхши қилибсиз ... Нозимахоннинг аҳволи бундай бўлиб турганда ... Сиз билан менга Туркия сафари татирмиди ?! Бу пуллар биздан кўра уларга зарур ... Уларнинг фарзандларини жовдираб турган қоракўзлари ҳамон...

- Соҳиии... Бир гап айтаман ўзингни ушлайсан лекин. Шу десанг Нозима яна юкли экан... У "Фарзандим қиз бўладими , ўғил бўладими туғилгач сизларга бераман. Куёвингиз ҳам бу қароримга рози бўлдилар . Албатта агар уни қабул қилсангиз..." деди.

Соҳибанинг кўзларидан ёш думалай бошлади. Севинчдан боши қаттиқ айланиб , кўз ўнги қоронғилашди...

Жаъсур гандираклаб мункиб кетган аёлини базўр ушлаб қолди.

* * *

Етти ойдан кейин Жаъсурларнинг хонадонида гўдак қиз боланинг йиғиси эшитилди ...

Яна икки ой ўтгач эса ...ўғил боланинг...

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25❤5😢4