Умид куйиб- пишиб гапирар, унинг сўзлари Осиёнинг қулоғига ортиқ кирмай қўйганди.
"Тавба,-дея ўйларди айни дамда Осиё,- наҳотки икки инсон бир-бирини танимай туриб тушларида кўрса. Бировга айтсанг ишонмайди. Ақл тарозисига сиғмайдиган гап-да ўзиям.
Мен ҳам шу сўзларни Умид акага айтсам, устимдан куляпти деб ўйлашлари аниқ.
Уларнинг айтишларига қараганда, Умид ака билан ҳаётда бир-биримизни танишдан аввал, кўнгилларимиз топишиб бўлган экан-да...
Бундан чиқадики, бизнинг тақдиримиз бир... Шундайми?"- Осиё ялт этиб Умидга қаради. Умид эса ҳамон тўлиб-тошиб гапирарди.
- Шундай қилиб ойим якшанба куни сизларникига аниқ жавобни олишга борадилар.
- Тушунмадим,- талмовсиради Осиё,- якшанба куни борадилар? Нима учун?
- Ҳалитдан бери нима деяпман? - қизнинг саволига ҳайрон бўлганча бўшашиб жавоб қайтарди Умид,- ахир ҳозиргина айтдим-ку, кеча ойим билан холам сизларникига совчи бўлиб боришибди, якшанба куни қайтадан, барини узил-кесил ҳал қилиш учун, аниқ жавобни олишга боришади деб?!
Осиёнинг хаёлидан кеча аясининг совчилар ҳақида тўлқинланиб гапиргани ўтди. Демак, Умид ўша машҳур профессорнинг ўғли экан-да? Йўғ-ей?
- Умид ака, сиз мабодо профессор Адҳам Ибрагимовнинг ўғиллари эмасмисиз?
Энди ҳайратланиш навбати Умидга келганди:
- Сиз буни қаердан биласиз?
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
/49
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍49❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️☀️☀️☀️☀️☀️
Пайғамбаримиз ﷺ кун чиқар пайтда шундай дуо қилардилар:
"Роббим, мен Сендан дангасаликдан ва ёмон қаришдан паноҳ сўрайман".
Шуни унутмангки, қанча-қанча ғаму - андухлар бор фақат саждада тарқалади... Қанча-қанча дардлар бор фақат дуода тузалади... Қанча-қанча машаққатлар бор фақат саждадаги кўз ёш билан енгиллашади...
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

👍7❤1
Жаннат райҳонлари
(ҳикоя)
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Уфф, бу қиз одамни шунчалик чарчатиб, қон қилиб юборса-я?! На еганингда ҳаловат бор, на ичганингда ? Кун бўйи тиним билмай ишлаб келиб уйга келганингда бир ошам ошни ҳотиржам юта олмасанг бу нима аҳвол ?! На бундоқ ёнбошлаб телевизор кўриб чарчоқ ёза олмайсанг? Э бунақа ҳаётни ? - Моҳирнинг борган сари ҳуноби ошиб борарди, у энди аёлига ёпиша кетди ,-сенам она бўлиб бундоқ бола овутишни билмайсан ! Сенинг учун ҳам бу ишни мен қилишим керакми?!
Моҳирнинг дашномига Шаҳло парво қилмади. Парво қиладиган ҳоли қолмаган эди унинг. Шундоқ ҳам уч бола билан кун бўйи тинкаси қуриб бўлганди Шаҳлонинг. У жаҳл билан ташқарига чиқиб кетган эрининг изидан мунғайиб тикилиб қолди.
Ўзи шу тўнғичи Шаҳзодаси укаларига караганда анча инжиқлиги рост. Феъли тутиб қолса на яхши гапга кўнади , на ёмонга . Тинмай "ариллаб" (Моҳирнинг таърифи бу) миянгни қатиғини чиқариб юбормаса ҳисобмас.
Неча марта шифокорларга кўрсатишди . Барча шифокорлар бир гап айтади :
- Бола туғилаётган вақт қаттиқ қийналган экан. Барча инжиқлиги шундан. Қаттиқ уришманглар. Вақти ўтиши билан ўзига келиб қолади.
Шаҳло ҳар сафар боласи хархаша қилиб ҳолдан тойдирганда қайнонаси Салима опадан хафа бўлади . Ўшанда шифокорлар : "Ҳомила катта , камига ўқига ўралиб қолган , болани ҳаётини хавф остига қўймай кесарча кесиш усули билан дунёга келтириб олайлик" деб бир неча бор такрорлашларига қарамай Салима опа "Ўламан саттор , келиним ўзи туғади. Уни қорнини ёриб ярим жон қилиб бермоқчимисизлар ? Ундан кейинги болаларини қандай туғади ?" дея туғруқхонани бошига кўтарганди . Хуллас , шифокорлар бир тараф бўлди , Шаҳлонинг қайнонаси ва келинлик уйидагилар бир тараф.Оқибатда шифокорлар қайнонага бас кела олмадилар.
Салима опа айтгандек Шаҳлонинг кўзи "биб- бинойи ёриди". Бояқиш келин бир ярим кун оғир дард чекканини ҳисобга олмаса албатта.
Она- она-да ! Кулча юзлари тўлин ойдек ширин қизчасини илк бор бағрига босган Шаҳло туғруқ вақтидаги барча оғриқларини унутган бўлди . Жарроҳлик амалиётисиз кўзи ёригани учун амалиётга розилик бермаган қайнонасидан ҳам миннатдор бўлишни унутмади у.
Аммо барчаси туғруқхрнадан уйга қайтганларида бошланди. Бу даврда асосий иши қорни тўйиш ва ухлашдан иборат бўлиши керак бўлган чақалоқ деярли ухламасди . Қўлда кўзи илиниши билан жойига ётқизсалар яна йиғига зўр берарди. Салима опанинг қилмаган амали қолмади. "Қизалоқни чилла босган" деди у дастлаб ва ўзича аллақандай ирим- сиримларни қилган бўлди. Бу ишларни фойдаси бўлмагач келинига ёпишди : "Ҳаммасига сиз айбдорсиз. Уйга қамалиб олиб болани қучоқлаб ётаверганингиздан у ҳидингизни олиб олган. Энди таъзирингизни енг !"
Шу тариқа ойлар ўтди. Бола она сутига тўймаяпти шекилли деб сунъий овқатлантириб ҳам кўрдилар . Натижа эса ҳамон ўша ўша эди.
Шаҳзода уч ойлик бўлганда асосий ташхис қўйилди. Туғруқ пайтида қизалоқнинг бошида сувли киста орттирилган экан. "Энди бу ёғига парвариш ва чидам ,- деди болани бошини аппаратда кўрган шифокор,- вақт ўтиб дорилар таъсирида киста сўрилиб кетади. Унга қадар унинг табиатида ана шундай инжиқликлар кузатилиши табиий ҳол"
Шундай буён уч йил вақт ўтибди. Шаҳзода ҳам анча ўзига келиб қолди. Олдинги хархашалари анча камайган ўзи ҳам унча- мунча яхши гапга кўнадиган бўлиб қолганди. Бошидаги шиш эса деярли сўрилиб кетганди . Аммо онаси уч ой аввал эгизак укаларини дунёга келтириши билан унинг яна инжиқлиги тутган бўлди. "Бу қиз онасига ичикди,- ўзича ташхис қўйди Салима опа ,- онаси укаларига қараган сари ғайирлиги келяпти . Ҳеч қиси йўқ ҳадемай ўтиб кетади" .
Салима опа Шаҳзода туфайли анча тавбасига таянганди , шу сабаб бу сафар Ҳасан- Ҳусанларни кесарча кесиш орқали дунёга келишларига қарши бўлмади. Амалиётдан кейин келини ўзига келиб олгунча Шаҳзодага қараб анча ҳолдан тойганди уям. Уч ой деганда бугун илк бор синглисиникига бориб кўнгил ёзиб келишни ният қилгани ҳам шундан эди.

👍25
Қайнонаси меҳмонга , бошқа оила аъзолари иш-ўқишига кетгани боис Шаҳло кун бўйи қийналиб қолди. Кечга битта овқатни бир амаллаб қозонга солди-ю , яна болаларига ўралашди. Ишдан қайтган Моҳир эса узоқ кутилган футбол ўйинини кўришга ҳалақит берган қизидан аччиғи чиққанди.
Шаҳло эгизакларини бешикка белаб тебратиб ўтирар экан ташқаридан эмаклаб кирган жундор маҳлуққа қараб "эси оғди"
"Маҳлуқ" ҳиқиллай- ҳиқиллай овуниб қолган Шаҳзода томонга йўл солганди.
- Ғғғғиииир ... Ман ҳозир ҳадеб йиғлайверадиган Шаҳзодани еееб қўяяямааан .
Хаёл билан бўлиб ўтирган Шаҳло қайнотасини нимчасини тескари кийиб юзига бўри ниқобини тақиб олган эрини овозидан таниди. Бу вақтда лего ўйинчоқларини ўйнаб ўтирган Шаҳзода "Аааа" деб чинқирди- ю , ёнбошига гуп этиб ағдарилди. Унинг кўз қорачиқлари тобора йўқолиб бораётганди.
Моҳир ниятига етганди. Икки соатларда ўзига келган бийрон тилли Шаҳзода қайтиб ҳеч қачон хархаша қилмади. У энди уззу-кун бир нуқтага термулиб ўтирар , тиш ёриб бирор сўз демасди. Кўп ўтмай унинг тилдан қолгани маълум бўлди .
Орадан бир хафта ўтиб эса қизалоқнинг аъзони бадани кичикроқ танга ҳажмидаги оқ доғлар билан тўлиб тошиб кетди.
Сўнгсўз :
Қадрли ота- оналар ... Фарзанд сиз учун умрингиз давомида хуш бўйлари билан ҳаётингизга кўрк берувчи жаннат райҳонларидир.
Ҳеч қайси кўнгил очар футбол ўйинлари-ю , телефон гурунгларни фарзандингизнинг бир дона кулгисига арзимайди.
Статистик маълумотларга кўра сўнгги вақтларда болалар асаб тизимининг зўриқиши, стрессга учраши , қаттиқ қўрқувга тушиши натижасида талай касалликлар авж олаётгани сир эмас. Бу касалликлар орасида ёш болаларда қанд ва хатто саратоннинг касалининг учраши инсоният учун том маънодаги чинакам фожеадир.
Жаннат райҳонларини топтаманг ...
Уларнинг хуш ифор таратганига нима етсин...

👍19😢5🔥2
👍18❤3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Inson qalbiga eng qisqa yo’l bu - samimiylikdir..🫀
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰5❤3👏2
- Гўзал инсон қандай бўлади..?
- Кўзида ёш, юзида табассум.. Иккаласи ҳам бир вақтда бўлади.
- Қийин эмасми..?
- Қийин…...аммо гўзал..
Кечаси йиғлайди, кундузи кулади.. Гўзал инсон деб табассум қилганларга айтилади.
Гаплашган инсон қалбида гуллар очилади, қуриган тупроқларга сув бўлади, нафас бўлади….....
Холиққа йиғлайди, халққа кулади..

🥰9👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲГА СУЮКЛИ ХОНАДОН
Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.
Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти).
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти

👍12🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
Умид куйиб- пишиб гапирар, унинг сўзлари Осиёнинг қулоғига ортиқ кирмай қўйганди. "Тавба,-дея ўйларди айни дамда Осиё,- наҳотки икки инсон бир-бирини танимай туриб тушларида кўрса. Бировга айтсанг ишонмайди. Ақл тарозисига сиғмайдиган гап-да ўзиям. Мен…
Ҳа энди совчиликга борган аёллар, яъни ойингиз билан холангиз шу ҳақда гапиришган экан. Аямлар эса дадангизни яхши танир эканлар.
- Унда аянгиз ...- Умиднинг юзларига табассум инди
- Нима унда аянгиз? - Осиё Умиднинг шаъмасини тушунмай безовталанди
- Аянгиз дадамларни яхши танисалар, мени ҳам ёмон йигит эмаслигимга ишонишлари аниқ.
- Аям ундай демадилар, яъни сизни "Ёмон йигит эмас" деганлари йўқ, ахир улар сизни танимасалар. Тўғри сизни тоғда кўргандилар, яна қайта кўрсалар танисалар эҳтимол, бироқ ўзлари ҳурмат қиладиган устознинг ўғли сиз эканлигингизни билмасликлари аниқ.
- Дадамларни яхши танир эканлар-у, уларни яхши таниган инсонлар ҳеч қачон ёмон фикрга боришмаган. Ўғил эса отасига ўхшаши табиий.
- Балки. Бироқ бу гапларнинг менга алоқаси йўқ,- Осиёнинг араз-гинаси ҳамон тарқамаган эди
-Ҳо, "Ота-онам нима десалар шу" деган ким эди? - муғомбирона жилмайди Умид,- аянгиздан кўнглим тўқ, эртага уйингизга бориб дадангиздан қўлингизни сўрайман. Аслида тоққа чиққанимизда у киши билан анча синашта бўлиб қолгандик. Аянгиз билан ҳам. Мана энди дадам туфайли янада яқин бўлсак ажаб эмас.
- Бизникига бормоқчимисиз? Мени ота-онамни олдида шарманда қилмоқчимисиз? Тўғри улар сизни танишади, бироқ...- Осиё кўнглидагиларни қандай ифода этишни билмай қийналиб кетди
- Нима бироқ? - деди Умид устунлик ўзи томонда эканлигини ҳис қилганча баланддан келиб
- Дадамлар билан аямлар... Улар сиз билан мана бундай ўз ихтиёримга қарши учрашиб юрганимни билмайдилар. Менга қолса...
- Майли уйингизга бормайман, фақат битта шарт билан. Ойимларни шанба куни яна уйингизга юбораман. Улар шу боришларида ота-онангизни сиз ва мени учрашувимизга кўндириб келадилар. Сиз эса...- Осиёга кўзини қисиб қўйди Умид,- ортиқча тайсалламай учрашувга чиқасиз. Тамом.
- Нима бу пўписами? - Осиё энди ўзини анча ушлаб олганди,- энди шу йўлга ўтдингизми?
- Нима қилай бўлмаса? Ҳаммани кўнглига қарасам ўзимнинг кўнглим оро йўлда қолиб кетаркан. Хуллас энди кўнглим учун яшамоқчиман, яъни муҳаббатим учун курашмоқчиман. Тушларда кўриб севган инсоним учун. Осиё... Менимча сиз менинг пешонамга ёзилган тақдиримсиз. Йўқса неча йиллардан буён сизни тушларимда кўрган, ҳаётимда интиқ бўлиб кутган бўлармидим? "Тушларда севдим сени" деганлари шу бўлса керак.
Осиё Умидга нима деб жавоб қайтаришни билмай ерга қаради. Тўғри у йигитдан қаттиқ ранжиган эди, бироқ... Бироқ бу ранжиш қиз ҳар қанча истамасин йигитга бўлган асл туйғуларига моънелик қилишга ожиз эди.
Ким билсин, асл севги деганлари шудир? Бир инсонни бор фазилат-у камчиликлари билан ёқтириш...
- Мен уйга кеч қолаяпман, кетишим керак, - овози титради қизнинг.
- Яхши,- деди Умид унга ортиқча қаршилик қилмай,- йўқ демасангиз сизни ўзим кузатиб қўйсам...
Осиё Умидга эътироз билдирмай сумкачасига қўл узатди.

👍31❤9
Нима ўша профессор шунчалик осмондаги ой эканми? - норози тўнғиллади Икром ака, Латофатдан Сурайё опанинг иккинчи қайта келиши ҳақидаги хабарни эшитгач,- қўй хотин, шу инсонларга ҳеч кўнглим чопмай турибди-да... Жуда профессор билан қуда бўлмасак ҳам ўзимизга ўхшаган қўли қадоқ, меҳнатнинг қадрига еталиган бирор яримтадан тенгимиз чиқиб қолар.
- Вой дадаси, ажойибсиз-да? Ким айтди сизга илм аҳли меҳнаткаш бўлмайди деб? Меҳнатнинг энг каттасини қиладиган шулар-ку? Илмда бир унвонга сазовор бўлишнинг ўзи бўларканми? Игна билан қудуқ кавлайдиганлар айнан шу инсонлар бўлишади? Ундан кейинчи, сизга бир муҳим янгилигим бор?
- Оббо, -қошлари чимирилди Икром аканинг,-яна қанақа янгилик экан?
- Боя Сурайё опа ўғилларининг суратини телеграммдан ташлаган эканлар. Биласизми у йигит ким экан? - муғомбирона жилмайди Латофат
-Айтсангиз биламиз-да,- чуқур тин олди Икром ака,- айтмасангиз қаердан ҳам билардик, хоним?
- Сурайё опанинг бу ерга келишлари бежизга ўхшамайди.
/50

❤18👍4
Осиёни сўрашган йигит биз билан бирга қишда тоққа чиққан йигит экан. Умиджон бор эди-ку, баланд бўйли, оқ юзли, чеҳраси очиқ йигит. Эсладингизми?
Икром ака бундан бир неча ой илгариги воқеани ёдига тушириш учун диққатини жамлади. Кўп ўтмай унинг чеҳраси ёришди:
- Бўлди эсладим. Эсли-ҳушли йигитга ўхшаганди ўша йигит.
- Ана айтмадимми? - эрини қувватлади Латофат,- биласизми, дадаси? Мен боя Осиёга Умиджондан гап очгандим, қизингиз индамади. На ҳа деди, на йўқ.
- Бу гапинг билан нима демоқчисан?- жиддий тортди Икром ака,- нима менинг қизим...
- Нимаям дердим, дадаси? Дарров лов этиб ёниб кетманг-да? Шунчаки Осиё қизим ҳам ўйланиб қолгандек туюлди менга. Ким билсин балки йигит ўшанда тоққа чиққан пайтларида унга ўзининг яхши тарафларини кўрсатиб улгургандир. Ундан кейин ёшлар унгача ҳам таниш бўлганлар. Авваллари совчи келганда бир сапчиб тушадиган қизингиз бу сафар қандайдир ўйчан бўлиб қолдими ё менга шундай туюлдими, билмадим,- охирги сўзларини айта туриб Латофат бўшашди,- э бу умр савдоси деганлари бирам қийин иш экан-ей?! Бошим ҳам ғовлаб кетди. Хуллас, дадаси, мен айтадиганимни айтдим, бу ёғи ўзингизга ҳавола. Қандай қарорга келсангиз ҳам мен сиз тараф...
Латофат кўнглини бўшатиб олгач, анча енгил тортганини ҳис қилиб хонани тарк этди. Энди ўйлаш, қарор чиқариш навбати Икром акага қолган эди. У сал аввал Латофатга осон тутганди, энди билса гарданига тушган бу вазифа ўйлаганидан, таҳмин қилганидан бир неча баробар мушкул иш экан...
🔳 🔳 🔳
Шанба куни опаси Санобар билан Осиёларникига қайта қадам ранжида қилган Сурайё опа бу сафар икки ёшни учрашувини тайин қилишга эришиб кетди.
Эртаси куни онаси билан учрашувга вақтидан сал аввал етиб келган Умид қўлидаги соатга иккинчи қайта қараган вақт онасидан танбеҳ эшитиб олди:
- Намунча ҳовлиқмасанг? Бунақа қилиб жиловингни эрта кундан қизни қўлига топшириб ўтирмагин. Ҳозирги замоннинг қизларидан эҳтиёт бўлиш керак.
Умид Сурайё опанинг дашномидан "Шаҳзодага ўҳшаган қизларданми?" демоқчи бўлди, бироқ яқинда бетобликдан турган онасини аяди...
-Ана келишяпти,- деди Сурайё опа ён томонга ишора қилиб, сўнг Умидга тайинлади,- худо берди деб қизни етаклаб даф бўлиб кетмагин, соат иккида укол олишим керак... Вақтлироқ ишингни битир.
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
/51

👍40❤14🔥1
Умид онасини феълини шу ёшига қадар яхши тушуниб қолган бўлсада, аммо шу топда унинг ўзини бу таҳлит тутишига ҳайрон бўлиб қолганди. Ахир онаси эмасмиди Шаҳзода воқеасидан сўнг, Осиёни келин қилишга астойдил рағбат қилган. У айни дамда онаси ўзини нега бу таҳлит тутаётганига ҳайрон бўлди, бироқ саволларига жавоб олишга энди кеч бўлганди, сабаби Осиё ва онаси улар томонга яқинлашиб қолишган эди.
-Ассалому алайкум...-Латофат ва Осиё Сурайё опага тенгдан салом беришди,- узр куттидириб қўйдик чоғи...
- Ҳеч қиси йўқ,- деди Сурайё опа алик олар экан,- таомил шу-да, қиз томоннинг кеч қолиб келиши азалдан бор гап,-у шундай дея туриб бор ташаббусни ўз қўлига оларкан, Осиёга кўз қирини ташлаб сўзида давом этди,- ёшларга руҳсат берайлик-а? Улар айланиб келишгунча ҳув анави кафеда ўтира турамиз.
Осиё бошини қуйи эгганча кўзларини ердан олмасди, унинг юраги нима учундир Сурайё опанинг қаршисида кеч кузги изғиринда шоҳида ёлғиз қолган барг каби дир-дир титрарди. Қиз Умиднинг онасини бундай тасаввур қилмаган эди. Унинг назарида Сурайё опа ҳокисоргина, камтар, сўзлаганда сўзлари қулоққа ҳуш ёқадиган мунис аёл бўлиши керак эди. Ҳар ҳолда Латофат аяси уни кимсан профессор Ибрагимовнинг аёли деганда Осиё хаёлида Сурайё опага ана шундай чизгилар чизиб қўйганди. Унинг назарида илм аҳлларининг аёллари уларнинг ўзига ўхшаш, юз-кўзидан маърифат, зиё нури таралиб турадигандек бўлиши лозим эди. Бироқ бу аёл бўйни-ю билаклари, бармоқларини тиллаларга кўмиб олганидан руҳан зиё эмас, балки бойликка ружу қўйгандек туюлди Осиёга. Қиз Сурайё опани ўз аяси билан хаёлан солиштирар экан, беихтиёр юраги орқага тортиб кетгандек бўлди. "Бу аёлга бас келиш қийинга ўхшайди,-ўйлади Осиё,-назаримда улар билан бутунлай бошқа оламмиз. Бу аёлни одамни ўзидан итарадиган нимасидир бор экан. Қандайдир кибрлимилар-ей? Гўёки "Қадам босганим учун ер мендан миннатдор бўлсин" дейдиганлар хилиданга ўхшаяптилар. Ёки мен адашяпманми? Балки ҳали инсонларга баҳо бера оладиган даражада пишмагандирман? Ахир Умид акани неча ойдан буён таниган бўлсам, у кишининг табиатидаги фазилатларига доимо тан бериб келганман. Онаси ёмон инсон бундай яхши бўлмаса керак? Умуман олганда оналарнинг ёмони бўлмайди деган гап бор. Фақат кимлардир ўзларини яхши томондан кўрсатгиси келмаса керак. Гўёки шундай қилинса обрўси тушиб қоладигандек. Ундан кейин..."
-Учрашувга хаёл суришга келдингизми?
Осиё Умиднинг сўзларидан ўзига келгандек бўлди, тезда ўзини қўлга олиб йигитдан узр сўрашга ўзида куч топди:
- Узр...
- Билсам бўладими, нималарни ўйлаяпсиз?
Осиё худди ўғирлик устида қўлга тушгандек қизаринди. Ахир хаёлидан ўтганларни ёнидаги йигитга айтиб бўларканми?
- Ўзим шунчаки,- гапни бурди Осиё,- ажойиб одатларимиз бор-да?! Йигит билан қизни бир, икки бор учрашувга чиқарамиз-у, сўнгра "Ёқдими?!- Ёқди!" деб тақдирларини боғлаб қўяқоламиз. Менимча бир умр бирга яшайдиган инсонни бундай танлаш нотўғри.
- Ҳа, баъзи чет давлатларда йигит билан қиз бир-бирларига тўғри келишларини йиллаб ўрганишар экан. Хаттоки орада фарзандли ҳам бўлишлари мумкин экан. Орадан йиллар ўтиб қарашса- ки табиатлари тўғри келмас экан! Ва шу билан хайр-хўш! Иш турмуш қуришгача етиб бормаганидан ҳурсанд ҳолда алоқани дўстона узиб қўяқолишар экан.
- Йўғей, -дудуқланди Осиё, - мен... мен бундай демоқчи эмасдим. Шунчаки...
- Сизни тўғри тушундим, Осиё. Ҳижолат бўлманг. Биз шарқликлар учун оила муқаддас даргоҳ. Ёшлар учун асосий қарорни катталар қабул қиладилар ва бу аскарият ҳолда ўзини оқлайди.
Мана сиз билан мени шу учрашувга чиққунимизгача неча бор ҳар томонлама ўйлаб, суриштириб кейин бир тўҳтамга келишган.
52

👍62❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алайкум !
Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга Чоршанба тонги хайрли бўлсин ! 🍃🌸🍃
Ушбу тонг барчангизнинг хонадонингизга файз ва барака олиб келсин. 🍃💖🍃
Янги бошлаган ишингизни ёки кечаги амалга ошмай қолган режаларинизни бугун албатта ривожини беришини
Қодир Аллохдан сўраб қоламан !
Ушбу тонг дилингиздаги барча гина аразни, ғам ташвишни ўрнига , шоду хуррамликни ва табассум ила бойитсин..
Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга хайрли бўлсин ! 💐🥰💐
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга Чоршанба тонги хайрли бўлсин ! 🍃🌸🍃
Ушбу тонг барчангизнинг хонадонингизга файз ва барака олиб келсин. 🍃💖🍃
Янги бошлаган ишингизни ёки кечаги амалга ошмай қолган режаларинизни бугун албатта ривожини беришини
Қодир Аллохдан сўраб қоламан !
Ушбу тонг дилингиздаги барча гина аразни, ғам ташвишни ўрнига , шоду хуррамликни ва табассум ила бойитсин..
Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга хайрли бўлсин ! 💐🥰💐
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰2
Қайнона......
Қайнона --- бу ўша сизни севган ёрингизни дунёга келтирган аёл....!
Қайнона --- бу йиллаб тўй қиламан , келин тушураман деб ўзини ва фарзандларини ризк,ини қийиб пул тўплаган, сарпо йиққан аёл....!
Қайнона --- Сизни келин қилиб тушургунича хаёлида мингта қизни жамлаб, мингтани ичидан сизни
фарзандига лойиқ кўрган аёл ....!
Қайнона --- Эрингиз учун жонини беришга тайёр бўлган аёл....!
Қайнона --- сизни қанча койиса хам, фарзандларингизни сиздан - да ортиқроқ яхши кўрадиган аёл....!
Қайнона --- сал қўполроқ бўлса-да, хаёт фанидан дарс бераётган, эртага энг намунали аёл, она бўлишингизни чин дилдан хохлаётган аёл....!
Энди ўйланг.... шунча яхшилик қилган ва қилаётган аёлни ёмон кўришга хаққимиз борми ...?
Дилора Осман қизи

❤10👍4👏2
#умр_манзаралари
БОНУ (ҳикоя)
Тақдир тақазоси билан бугун бир эҳсон дастурҳонида иштирок этишимга тўғри келди.
Таклиф қилинган хонадон жуда файзли экан. Остонадан оёқ босиб ичкарилашдан кўнгил яйрайди.
Мен ва олдинма - кетин келган аёлларни тўрдаги уйга олишди. Бу хона янги тушган келинга аталган меҳмонхона эканлиги ярақ - ярақ қилган янги жиҳозларидан кўриниб турибди.
Меҳмонхона ташриф буюрган аёллар билан деярли тўлай деб қолибди. Безатиғлик столни айланиб таниш - нотаниш аёллар билан кўриша кетдик.
Стол тўрида бир гуруҳ юзларидан нур таралган ҳожи оналар жой эгаллашибди. Уларни бундай атаганимга ҳайрон бўлманг. Ҳожи оналарни таниб олиш жуда осон-да . Кимга қанақа билмадим- у, мен учун уларнинг чеҳраси офтобнинг ердаги аксини эслатади. Кўнгил қурмағур ҳам улар билан кўришаётганда ўз сўзини пинҳона шивирлайди: "Илойим мен ҳам сизларга ўхшай" ...
Дуои фотиҳа ўқилди . Сўрашиб - исташиб бўлганимиздан сўнг даврабоши Муборак Ҳожи она чиройли , ибратли ҳикоят айтиб бердилар. Уларнинг ҳикоятлари тугаганда мезбон келинчаклар бежирим ҳалли косаларда барчага манпар тарқата бошлашди.
- Овқатдан бош тортиш айб , аммо менга ёғсиз қилиб озроқ сузинг , пархезда эдим,- дедилар Муборак Ҳожи она тавозе билан ийманибгина.
- Аммажон , ичақолинг буни Бону опам пиширганлар ...
Хонадон келинчагининг сўзи бир уй аёлга бунчалик таъсир қилади деб ўйламагандим .
Барча бирдан ҳаяжонга тушиб кетди. Барчанинг зумда кайфияти кўтарилди.
Салобат билан тўрда қўр тўкиб ўтирган Муборак Ҳожи она ҳам безовталаниб қолдилао :
- Нима ? Бону ? Бону қизим шу ердами ? Тез қизимни чақирақолинг...
Мен бир уй аёлни ҳурматига сазовор бўлган Бонунинг кимлигига қизиқдим.
Аста ёнимдаги суҳбатдошимдан шивирлаб сўрадим "Ким у ?"
Суҳбатдошим "Хозир кўрасиз " дегандек им қоқди .
Кўп ўтмай хонага қўлини кўксига қўйганча ўттиз ёшлар атрофидаги оппоқ юзли, дилбаргина жувон кириб келди. У бирор- бир пардозсиз ҳам жуда латофатли эди.
Бир уй аёл гур этиб ўрнидан турди.
- Бу ёққа ўтинг , бу ёққа ўтинг,- йиғилганлар Бонуга жой кўрсатиб ўз тарафларига тортқилай бошлашди. Бону айланиб даврабоши Муборак Ҳожи онанинг ёнига етганда уни интиқ бўлиб кутиб турган онахон қаттиқ бағрига босди. Юзларидан шап - шап ўпганча , кўзларига ёш олди :
- Ўзим ўргилай сендан, бирам соғингандим. Сени кўрсам Фотима опамни кўргандек бўламан. Келақол ёнимга...
Мен нималарнидир тушунгандек бўлдим. Демак , Бону ҳожи оналарнинг азиз дугонаси бўлган марҳума аёлнинг қизи. Ўша аёл бу даврадаги барча меҳмонлар учун бирдек азиз бўлган...
Менинг ўйланиб қолганимни кўрган суҳбатдошим аста пичирлади:
- Бону Фотима опа деган аёлнинг ёлғиз келини бўлган. Фотима опа бир фалокат сабаб тўшакка михланиб қолган эдилар. Ўшанда Бону олийгоҳдаги ўқишини ташлаб уч йил қайнонасига қаради . Оқ ювиб , оқ таради. Шу йиллар мобайнида уйидан бир қадам ҳатлаб остонадан ташқарига чиқмади.
Охирги ярим йил Фотима опа ҳотирасидан айрилди . Кўпчилик қариндошлар :
- Бироз дам олиб олинг . Қайнонангизга биз қараб турамиз , барибир сизни танимайдилар- ку ,- дейишганда Бону :
- Мен-чи , менинг ҳотирам жойида-ку . Улар мени кимлигимни билмаслар , аммо мен уларни кимликларини жуда яхши биламан,- деган экан.
Вақти соати келиб Фотима опа Бонуни қўлида жон бердилар.
Шунга ҳам уч йил бўлибди. Бону ҳозир олийгоҳдаги ўқишини тиклаб , битириб ҳам олди. Яқиндан буён ишга тушиб ҳам олибди.
Бу аёллар эса қайнонасига берган меҳри сабаб уни жуда яхши кўришади. Мен ҳам..
Суҳбатдошимнинг сўзларини тинглар эканман Бонуга боқдим. У Муборак Ҳожи онанинг бағрига сингиб ўтирар ва ширин энтикиб қўярди.
Мен ҳам ўзимча унинг кўнглидан ўтаётган сўзларни ўқиётгандек бўлдим .
Чамамда у қайнона ойисини жуда яхши таниган бу аёлларга қараб :
- Ойижонимни кўрган кўзларингиздан ўргилай ... - деяётгандек эди.
#тамом

👍29❤3🥰2