🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
Армон қилганлар сафининг энг бошида Латофатнинг тоғаси Бердиёр ака ва унинг аёли Салима келинойи туришарди. Бердиёр ака Осиёнинг тўйи ҳақидаги хабарни эшитгач икки юзи қоп-қорайиб, кўзлари ич-ичига ботиб, мунғайиб қолган кенжатойи Жавлонга куйиб аёлига дашном…
Аввал енгимдан кириб ёқамдан чиқиб ўзини кўрсатсин. Мақтовга сазовор иш қилсин. Ҳамма нарса мавриди билан. Ҳалитдан мақтаб бошимизга чиқариб олсак, кейин "Тушмайман" деб асабимизни еб таранг қилиб юрмасин. 

   - Ҳаммага тиши ўтсаям сенга тиши ўтмаса керак бу келинни. Сени Сурайё деб қўйишибди ахир,- деди Холисхон амма савлат тўкканча,- шундоқ чет элларга ҳам донғи овоза бўлган кимсан Адҳамжонни гаҳ десанг қўлингга қўндирволганингдан кейин, бу муштдек қиз ким бўлибди? Ўзи сен аммангга ўхшайсан, яъни менга. Шунинг учун, ҳадемай қайноналик илмидан ҳам сенга бас келадигани топилиши амримаҳол . Мана мени айтди дейсан. 
  Аммасининг гаплари Сурайё опани яна бир қоп семиртирди. У кўпинча бошқа опа-сингилларига нисбатан табиатан кўнгилчан бўлган онасига эмас, балки ўтли-шудлик мана шу Холисхон аммасига ўхшашидан фаҳрланарди. Сурайё опа ҳозир ҳам ана шу фаҳр туйғусини туйганча бошқа даврадаги аёллар билан сўрашгани йўл олди. 

   Бу вақтда... Умид билан Осиё ўз оламларида бахтдан маст эдилар.

   -Бахтлимисиз? -сўрарди йигит кўзлари билан ёнидаги ўн беш кунлик ойдек тўлган келинчакнинг нигоҳларини ва ниҳоят тутиб.
   Келинчак эса ҳуркак нигоҳларини ундан олиб қочганча ўзича ўпкаланарди: 
  -Вой манави кишимни? Шунча одам кўзлари билан бизни кузатиб ўтирибди, буларни қилган ишларини? Ҳудди аввал мени кўрмагандек. Ахир кузатувчилар орасида аям, холаларим , яна бошқа кўплаб яқин танишларимиз бор. Уят эмасми? Улар нима деб ўйлайди? "Осиё ичидан пишган писмиқ қиз экан?" дейишса-я? 
   Ўзи Элнорага ўхшаган бўлишим керак эди. Унга атрофдагиларни нима дейишларини қизиғи йўқ. Ўзи тўғри деб ҳисоблаган фикридан ҳеч ким уни қайтариб бўпти! Мана ҳозир ҳам мазза қилиб завқланиб ўтирибди. Орада икки марта келиб қулоғимга "Намунча ҳамма еб сен қуруқ қолгандек тўмтаясан, умрингда бир марта бўладиган такрорланмас оқшомда бундоқ бетингни очиб завқланиб ўтир" деб уқтириб кетди. Яхши-ки, юзимдаги ҳаррирни олишга уната олмагани. Йўқса...
       Сал аввал давранинг тўрига бўлажак қайнотам ва қайнонамни чақиришди. У кишининг, яъни қайнотамнинг жамоадошлари ҳам тўйга таклиф қилинган экан. Сўз навбати жамоадошларга теккач, ўртада қайнотамни табриклаб у кишининг устиларга зарбоф тўн кийдиришди. Айтишлари бўйича қайнотам (эртадан мен уларни адажон деб чақира бошласам керак) аллақайси халқаро танловда ғолибликни қўлга киритган эмишлар. Таомил бўйича Умид ака иккимиз тик туриб уларга таъзим бажо келтирдик. Қайнотам биз томонга қўллари кўксида тавозе билан кулимсираб қараб қўйдилар. Қарашлари бирам меҳрибон. Ё менга шундай туюлдимикан? Йўғ-ей, у кишининг самимийлиги юз-кўзларидан шундоқ билиниб турибди. 

    Мен Умид ака билан унаштирилгач, қизиқиш устун келиб бўлажак қайнотамнинг маърузаларини тармоқдан излаб топгандим. Шунда билдим-ки, аям бежизга у кишини ҳурмат қилмаган эканлар...



         /56
👍33❤4
Адҳам Ибрагимов ўз касбининг асл фидойиси эканлиги унинг маърузалари орқали яққол ҳис қилиниб турарди. У кишининг маърузаларини тинглаган инсон беш дақиқага қолмай устознинг ортидан олис мозий сари саёҳатни бошлаб юборганлигини ўзи сезмай қолар эди.  

   -Умид ака ҳар томонлама адаларига ўхшаган инсон бўлсалар қани эди,- кўнглидан ўтказди Осиё,- келажакда у киши ҳам илм қилиш истагидалар. Вақти келиб мени профессор Умид Искандаровнинг аёли дейишса-я?! 
   Бироқ ойижон... Яъни қайнонамнинг бироз феъллари оғирроқми дейман. 
     Осиё бундан бир неча хафта  аввал аяси билан уй кўрарга борган тоғасининг аёлини уйга қайтгач дили оғриб гапирган гапини эшитиб кўнгли бузилганди: 

  -Латофатхон,- деганди Моҳира келинойиси ўшанда куйинганча,- бу дейман аёл қудангиз бироз молпарастми дейман? "Ҳамма нарса куёв томондан" дея туриб бўйнингизга шунча лаш-лушни илиб қўйса-я? Яна каталог тавсия қилганига ўламанми? Кўрсатилган чинни буюмларнинг қиймати улар териб қўйиладиган жавон нархидан қиммат-ку?! Шу матоҳлар икки ёшни бахтини белгиласа экан-ки, ўлиб-қутилиб сотиб олишга тирмашсак?!

   -Майли, келинойи,- деганди ўшанда аяси ўзидан ўтганини ўзи билиб,- Осиё ёлғиз қизимиз. Кўзимизнинг оқу-қораси. Бор орзу-ҳавасимизни шу қизимизга қиламиз-да. 
   Осиё тантананинг авж нуқтасида онажонларни даврани тўрига таклиф қилишганда ҳам шулар ҳақда ўйлар экан, аясига гул тутар чоғда ўзини боса олмай кўзларидан ёшлари дувиллаб тўкилганча ўзини уни бағрига отди: 
  - Аяжооон...
    Латофат эса мунисгина жилмайиб уни авайлаб бағрига босди: 

  - Ўзимни гўзал малика қизим. Илойим бахтинг бекам бўлсин...

   Эртаси куни келинсалом ўтгач, она-бола яна қайтадан узоқ вақтгача бир-бирларининг бағриларидан узилгилари келмай базўр хайрлашдилар. 

    Осиёни узатиб келишган аёлларни кузатиб бўлгач , Сурайё опа келин томондан қолган янгаларга ҳам парво қилмай қайноналикни бошлаб юборди. Одатда Тошкентда тўйнинг эртаси келин томондан икки нафар янга яна бир кун келинникида кун бўйи меҳмон бўлиб тунаб қоладилар, индинги куни қизнинг онаси йўқлов тоғораларини жўнатгандан сўнг, янгалар йўқловчи аёллар билан бирга изларига қайтиб кетишади. Унгача эса яна бир кун келинчакни янги уйига кўникиши учун турли маслаҳатлар беришади, келинчакка ажратилган хоналарни ўз дидларига мослаб яна бир бор жиҳозлаб чиқишади. Одатда куёв тараф аёллари келинчак ва унинг янгаларини ишларига ошиқча аралашмасдан фақат ош-овқат, чойларидан хабар олиб чиройли икром қилиб туришади. (Ҳозир бу урф-одат кўп жойларда қисқариб бормоқда, лекин ҳикоямиз бош қаҳрамони Сурайё опа барча одатлар бадастир бўлишини истаган эди).

   - Осиёхон, қизим,- меҳмонхона эшигини аста чертганча кириб келган Сурайё опа янгаларга юзланди,-қизим қанилар? -у янгаларнинг жавобини эшитиб ўтирмай сўзида давом этди,- қўшниларимиз "Муборак бўлсин" га чиқишган экан, чиқиб бир келинсалом қилиб юборсинлар. 
   Янгалар Осиёнинг бошига ҳаррир рўмол ёпиб бошлаб олиб чиқиб кетаётган Сурайё опанинг изидан лаб тишлаб қолдилар. Уларнинг тиш ҳатламаган тиллари айтмоқчи бўлган сўзларни кўзлари ифодалаб турар эди: "Ажойиб экан-ку, бу аёл?! Қиз бояқишни биринчи кундан шунақа тиндирмаса...Оҳири бахайр бўлсин-да илойим..."
    Шу куни Сурайё опа айланиб-ўргилиб юқоридагига ўхшаш сенарий асосида бир неча бор томоша кўрсатди. Бу томошалардан нафақат Осиё, балки янгалар ҳам безиб, толиқиб қолдилар. 

    -Холапошша, бу аёл ҳалитдан ўғлини қизғаниб кетяпти,-бемажол шивирлади Осиёнинг кичик аммаси ,- ёлғизнинг иши қийин-да, баъзи ўғли ёлғиз аёллар шунақа баҳоналар билан ўғлига келинни бийлатмас экан. Аввалам шу ҳақида эшитгандим-у, аммо энди илк бор кўриб туришим. Бу офат биз боримизда ўзини шунақа тутса, биз йўғимизда билмадим, нима ишлар қилар экан? Эссизгина жияним-а? Бояқишни узатишга бирам шошилишди-ки? Нима боши туйнукдан чиқиб кетаётувмиди? Акамгаям бир неча марта айтдим "Шошманг ака, бу умр савдоси" деб. Аммо қани қулоқ солишса. Мана энди бу аҳвол    

 /57
👍33❤2
-Э гапингиз қурмасин, Роҳилахон, - деди Осиёнинг холаси Адиба,- унақа ёмон фикрларга борманг. Чиллахонада ўтирибмиз-а, яхши гапгаям, ёмон гапгаям фаришталар амийн дейишини унутманг. Кўряпсиз-у, бу аёл ўзини боса олмай юрибди. Балки "Энди қизлик бўлдим" деб оламларга сиғмай қолгандир. Дарровда ёмон гумонга борманг-да. Ундан кейин-чи, бояги "Кўп қайноналар ёлғиз ўғлини қизғонади" деган гапингизни бир менга айтдингиз, бошқа бировга айтманг. Кўрмаяпсиз-ми, бу аёл ўғлини нимасини қизғансин, бошида бир келишган, донғи не юртларга кетган савлатли профессор эри бўлса. Шунчаки, бироз босар-тусарини билолмай қолгандир-да. Ҳеч қиси йўқ бари севинчдан. Кутилмаганда инсоннинг бошига ҳурсандчилик келиб қолса, баъзилар шунақа тизгинини йўқотиб қўйиши мумкин. Эшитмадингизми, бу аёл кўп касал бўлган экан, шундан кўнгли нозик бўлиб қолган бўлса ажабмас.  Аввало бу ерда бўлиб ўтган гапларни акангизга айтиб дилини ҳуфтон қилманг, майлими? Латофат эса уям бир қават пўстдан тушмасин. Ҳар нима бўлганда ҳам ёмонини яшириб, яхшисини ошириб борайлик. Асли яширадиган ёмон бирор асрор кўрмадик-у, шундаям айтаман-да? 

  - Хўп, холапошша, сиз нима десангиз шу,- Роҳилахон жўялик сўзлари сабаб Адиба холага дарров ён босди,-сиз нима десангиз шу. Илойим Осиё қизим шу уйда униб, ўсиб , туп қўйиб палак ёзиб кетсин...
 
   Икки аёл ўзларича яхши гумонга бориб анча енгил тортишди. Улардаги яхши кайфият Осиёга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. 
   Осиё эртага меҳмонлар кетишгач қайнона билан ёлғиз қолишини ва Сурайё опа унга яна қандай "сюрприз" лар режалаштириб ўтирганидан бехабар эди. 

#давоми_бор

Муаллиф:    Хазонрезги

           /58

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍44😁2🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ !✨🕋 🌙

✨ Яхши амал жаннатга йўлак,
✨ Савобларнинг совғаси бўлак.
✨ Чин юракдан билдирай тилак,
✨ ЖУМА ТОНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуолар ижобати бериладиган кун - Жума ахли - қадрдонларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Siz hayotga kulib boqsangiz, hayot ham sizga kulib boqadi…🥰❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4👎1
ФЕРУЗА ОТИНОЙИ БИР УЛИМ ВОКЕАСИНИ ЙИГЛАБ АЙТИБ БЕРДИЛАР ОХИРИГАЧА…
Islom Asoslari
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💚Xijab stlye💚


Reaksiyani toʼldirib tashimiz
😍💖
🌸💚

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰4❤1👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
-Э гапингиз қурмасин, Роҳилахон, - деди Осиёнинг холаси Адиба,- унақа ёмон фикрларга борманг. Чиллахонада ўтирибмиз-а, яхши гапгаям, ёмон гапгаям фаришталар амийн дейишини унутманг. Кўряпсиз-у, бу аёл ўзини боса олмай юрибди. Балки "Энди қизлик бўлдим" деб…
Мана уйимизни кўриб олдинглар, энди йўлингиз тушганда бемалол, беҳижолат келаверинглар. Сизнинг қизингиз энди бизнинг қизимиз. Шундоқ, айланайлар. Хайр, яхши боринглар, қудажонларимга салом денглар. 
   Сурайё опа аввал келин тарафни, сўнгра бир соатнинг нари берисида ўз опа-сингил, қариндошларини қуюқ мулозамат билан кузатиб қўяр экан, уларни ўзи билан бирга кузатиб чиққан Осиёга бош силкиб имлади: 
    - Хайрлашиб бўлдингизми, болам, остонада турмай ичкарига кирақолинг,-деди у ва ўзи келинининг олдига тушиб зипиллаб олганча йўл бошлади,- э ҳайрият, уйим-жойим ўзимга қоладиган кун ҳам бор экан-ку?! Баъзи одамлар ҳам ажойиб-да, ис чиққан жойда уч кун ётиб олмаса ҳисобмас. 
    Уфф, энди бу уйларга сон киритишни айтинг. 
   Осиё қайнонасининг оғзидан чиққан гапга тушуна олмай ярим йўлида тўҳтаганча анграйиб қараб қолди. 

   - Ҳа туриб қолдингиз? Бўлақолинг, кечгача қиладиган ишларимиз кўп.

      Осиё шошилиб қолди. У тили тутилганча жавобга шошилди: 

   - Ҳўп бўлади, ой.. ойижон. Нима иш қилай? 

    - Энг аввало мана бу ялтир-юлтир этаги ер супирадиган узун кўйлагингизни ихчамроғига алиштириб чиқасиз. Кейин ўнг томондаги меҳмонхонага ўтинг. Ўша ерда нима иш қилишингизни тушунтириб бераман. 

  -Хўп бўлади...

    Осиё қайнонасининг шинамгина меҳмонхонасига кирганда Сурайё опа ҳамма ёқни ағдар-тўнтар қилиб ташлаганини кўриб ҳайрон бўлди..

   - Манави кўрпачаларни зинага олиб чиқиб панжарасига ёйиб келинг. Бир соатлар офтобда туриб пахтаси кўпчисин. Кейин чангютгичда ўша турган жойида аввал бир томонини, сўнгра иккинчи томонини тозалаб оласиз.Унгача манави гиламни обдон тозалаб, кейин юмалоқлаб қўйиб, тагини аввал содали, кейин оддий сувда яхшилаб артиб оласиз. Пол қуригандан сўнг гиламни соласиз. Эшик-деразаларни ҳам шу таҳлит тозалаб чиқасиз. Бу хона ораста бўлгач, ошхонага, ундан кейин, ҳаммом, ҳожатхонага ўтасиз. 
    Биласизми, мен озодалик шайдосиман. У ер, бу ерда соч толаси ёки шунга ўхшаш нарса кўриб қолсам, ирганганимдан дарров томоғим оғриб, сув ҳам ютолмай қоламан. Иситмам қирққа чиқмаса ҳисоб бўлмай қолади. Нима қилай, туғилганимда шу феъл билан туғилганман. Айтишади-ку, қон билан кирган жон билан чиқади деб. Шунинг учун ушбу одатимга оила аъзоларимни ҳам ўргатганман. Бизда биров еган идишда бошқа биров овқат емайди. Мениям, дадасиниям, Умиджонниям идишларимиз алоҳида. Рангидан ажратиб олишингиз мумкин бўлади. Сиз учун ҳам бир сидра идиш олиб қўйганман. Ошхонага чиққанингизда ажратиб бераман. Ҳозирча бу ердаги ишларни саранжом қилиб чиқсангиз, у ёғини кейин таништириб ўтаман. Бирон тушунмаган саволингиз бўлса беринг.
   -Тушундим, Ойижон...- Осиёнинг овози ўзигаям бемажол эшитилди.
   Сурайё опа унинг янада оқариб кетган юзига қараб ғолибона илжайди:

   -Сиз ишга киришаверинг, менинг ҳам ўз хонамда қиладиган ишларим бор. Керак бўлсам чақирарсиз. Ҳа айтганча тозалаш учун керак бўладиган челак, латта-путтани кираверишдаги ертўладан оласиз. Шундоққина ўнг қўлда турибди.

   -Хўп бўлади, ойижон...

            /59
👍35
Сурайё опа хонасига кириб ётоғига чўзилди. "Иш деган мана бундоқ бўлибди, Сурайёбону,- деди у ўзига ўзи,- ҳали бу келинни шундоқ тарбиялай-ки, гаҳ десам қўлимга қўнадиган бўлади. Кези келса нафасниям мендан сўраб оладиган қилмасамми? Мен унга кўрсатиб қўяман, кимларни не-не умидлар билан не ҳасратда боққан боласига писмайиб эга чиқиб олиш қанақа бўлишини. Умид боламни ҳам айнитган шу писмиқ бўлди. Агар шу симрайган бўлмаганда ўғлим Шаҳзодага вақтида эътибор қаратган, у эса эътиборини қизғанмайдиган бошқа биттасига эргашиб кетиб қолмаган бўларди. Аёл киши ширин сўзнинг гадоси. Яна айтадилар-ки, аёл киши қулоғи билан севади. Ҳа бу рост гап. Шаҳзода ҳам бошида Умидни деб турганди. Аммо орадан мана бу Осиё деганлари чиқди-ю, иш тагига олди-қўйди. Оқибатда нима бўлди? Осиё ўзича "Муҳаббатим -ғолиб!" деб тантана қилаётгандир. Унинг шу муҳаббати мени не куйларга солгани-чи?
Умримни неча йилга қисқартирди? Энди эса шунча бўлиб ўтган гап-сўзларни унутиб, ўғлимни қўш-қўллаб яшшамагурга тутқизиб қўярканманми? Йўқ, Осиёхон! Чучварани хом санабсиз! Шу қилганингга мен тирик эканман, ўғлимга эга чиқиб бўлибсиз! Ҳаммаси сени деб бўлдими, буларнинг бадалини тўламасдан тинч яшайман деб ўйлама. Вақти келиб бу жаҳлимдан тушарман, аммо билгин-ки, айнан ўшанда сен ҳам ҳозирги Осиё бўлмайсан.." 
    Сурайё опа эрталаб Умидни "Янги куёв деган хотин-ҳалажни ичида ўралашса уят бўлади, уйга шом тушмасдан қайтсанг бўлгани" деган баҳона билан чиқартириб юборган, ўғли йўқлигида янги келинни "ўз мактабида ўқитиш" режасини тузган эди. 

    У пича мизғиб олмоқчи эди, бироқ кўзларига уйқу келмади. Сурайё опа ётган жойида ўзича бир нималарни режа қилди ва тез орада юзи ёришиб телефонини қўлига олди.
   - Ассалому алайкум, опа! Ҳа яхши етиб олдингларми? Ҳа биз ҳам яхшимиз, ҳозир бутун рўзғорни Осиёхонга топшириб, ўзим талтайиб ёнбошлаб ётибман. Ажойибсиз-а, опа? Бизни уйда нимаям иш бор дейсиз? Кирни машина ювса, уйни чангюткич тозаласа. У биз- келинлигимизда хирмон-хирмон кир ювиб, қозон-қозон овқат пишириб кечаси ётоқхонамизга эмаклагудек кириб кетадиган. Ҳозиргиларга бу бир чўпчак. Ҳа майли, бу гаплар кейин. Сизга қўнғироқ қилишимдан бир мақсадим бор эди, тўғрироғи таклиф...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

      /60

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍41❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!❤️❤️

Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин

🌹☘️Хонадонингизга тинчлик,
🌹☘️рўзғорингизга барака,
🌹☘️ишларингизга омад,
🌹☘️чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз.
☁️🌺☁️🌺☁️ Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🍀🌸🍀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.. ⚫️⚫️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Шу дуони сизни яхши кўрадигaн ва сиз яхши кўрадиган инсонингизга юборинг...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🧕 Muslimalar kundaligi
Сурайё опа хонасига кириб ётоғига чўзилди. "Иш деган мана бундоқ бўлибди, Сурайёбону,- деди у ўзига ўзи,- ҳали бу келинни шундоқ тарбиялай-ки, гаҳ десам қўлимга қўнадиган бўлади. Кези келса нафасниям мендан сўраб оладиган қилмасамми? Мен унга кўрсатиб қўяман…
29-қисм

- Ҳа Сурай, нима таклифинг бор экан,- тармоқнинг у тарафидан Санобар опанинг чўзиб ҳомуза тортгани эшитилди. 
  
  -Шу десангиз, опа, эртага уйимизга узатилган қизларни чақирмоқчиман. Ўзингиздан қолар гап йўқ, кўпчилиги қайнонасининг юзидан ўта олмай, баъзилари ёш боласини ташлаб кета олмай тўйга кела олишмади. Келганлариям зув келиб, зув кетишди. Шунга эртага келган келмаганларини барини бола-чақаси билан кундузи меҳмонга чақирсамда, барини кўнглини бирга олсам. Опа-сингиллар ўзимиз ҳам бир чарчоқбосди қилар эдик. Нима дейсиз, опа? 

  - Ажойибсан-а, Сурай? Ўзи сеникидан бугун келган бўлсак? Нафас ростламасимиздан яна изимизга чақиряпсанми? Эринг нима дейди? "Хотинимнинг илонбош уруғлари эшикни ёпсам тешикдан ўрмалаб кириб келаверади" демайдими? 

  - Куёвингизни ҳали ҳам танимайсизми, опа? "Илонбош"ингиз нима?  Улар сира унақа демайдилар. Қайтага ўртамиздаги меҳр-муҳаббатни кўриб ҳурсанд бўладилар. 

   - Ҳа ҳўп, янги келининг-чи? Уят бўлмайдими унинг ёнида? 
   -Ие, опа, нима мен янги келинга ҳисоб бераманми? Ҳали келмасидан ундан сўраб иш қиламанми? Уйнинг эгаси ким ўзи? Ундан кейин уям ўргансин, бу уйда кимнинг айтгани бўлишига. Ҳалитдан кўнглига қарасам, бошимга чиқиб олмасин. Бу кўнгил деганлари ўзига қўйиб берса нималарни тусамайди? Келинни айтаман-да, унинг кўнглига қарасам талтайиб кетмасин.
  - Вой-ей, бўлди қил,- зорланди Санобар опа, -сенга бир гап гапир-у қоч. Ойим гапга туққанлар сени. Ҳа майли, борсак бораверамиз сеникига меҳмонга. Демак, эртага пешинларга борайликми?

  - Пешинингиз нимаси, опа?! Пешинда келсангиз,салом-алик қилиб сўрашиб-исташгунингизгача қош қораяди. Яхшиси, соат ўнларга келаверинглар.  Баҳри дилимиз очилиб, мириқиб "дийдор ширин" қиламиз. Айтганча қизлар бемалол, яйраб ўтиришлари учун болалариниям олиб келишсин. Уй бўлса кўп,- Сурайё опа сўзини давомини ичида шивирлаб айтди,- йиғиштирувчи ҳам.
  
  - Ҳўп майли, биздан нима хизмат? 
  - Хизматми? Опа, шу қизларимизнинг барига телефон қилиб эртанги кунга бизникига таклиф қилсангиз бўлгани. Қаранг-а, бирортаси келмай қолса жарима тўлайсиз.
   Сурайё опа Санобар опаси билан қуюқ хайрлашгач, хуш кайфиятда ташқарига йўл олди. У боя Осиёга иш буюрган меҳмонхонага бош суқиб ҳайрон бўлди. Хонада Осиё кўринмас, бироқ хона саришта қилиб қўйилган, ҳатто ўртага хонтахта қўйилиб кўрпачалар тўшалган эди. Сурайё опа атрофга бир аланглаб олиб "Чала иш қилмаганмикан?" дея бориб гиламнинг ҳар ер, ҳар ерини қайтариб букиб текшириб кўрди. Унинг шубҳаси ўзини оқламади. Ҳамма жой чинни чироқ, хонада инсоннинг баҳри дилини очадиган ажойиб ҳаво иси таралиб турар эди. " Тавба,- ўйлади Сурайё опа, - бир соат аввал бу ерда қуюқ меҳмондорчиликдан сўнг қоладиган кўнгилни бўғадиган ҳид ўтириб қолганди, энди бўлса... Хонага кирган одам ўзини қуюқ ўрмонга кириб қолгандек енгил ҳис қилиб қоладиган ҳолат бўлибди. Бу келин хонага "освежитель" сепганга ўхшайди, аммо меъёрни тўғри танлабди. Ҳммм... " 
    Сурайё опа ошхонага мўралаб у ерни ҳам саранжомлигини кўриб, ювиниш хонасига йўл олди. Ювиниш хонаси ҳам ярақлаб турарди. "Нима бало, -бўшашди Сурайё опа,-роботми бу? Роса чайирми дейман?! Ўзим бу ишларни саранжонлашимга камида уч соат вақт сарфлардим..."

   - Ойижоон...- Сурайё опа ортидан ийманибгина чақирилган овозни эшитиб ўгирилди,- иссиқ чой дамлаб берайми? Қорнингиз ҳам очқаган бўлса овқат иситиб бераман.

  - Ҳаа, чуқур тин олди Сурайё опа,- лимон солиб кўк чой дамланг. Шакари нимтатир бўлсин. Лимонни музлаткичдан оласиз. 
    Кейин суюқ овқатдан иситарсиз. Ўзингизга ҳам тайёрланг.
   - Ҳўп бўлади. Мен ҳозир...
    Осиё енгил қадамлар билан ошхонага бурилди.
            /61
👍36
БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Сурайё опа ювиниш хонасида юз-қўлини енгил чайиб ошхонага кирганда Осиё ичи кўриниб турадиган янги чойнакка чой дамлаб турган экан. Сурайё опа "Бу чойнакни кундаликка ишлатмас эдим" демоқчи бўлди-ю, аммо унинг ичида дид билан кесилган лимон бўлаклари-ю, иссиқ сув таъсирида шапалоқ ёзаётган кўк чой баргларини кўриб "оғзининг суви" келди. 
   У индамай бориб ошхонадаги столга бориб ўтирар экан, дастурхон устининг аллақачон безатилиб қўйилганига аҳамият берди. Унда ҳали Осиёга таъкидланган пушти рангли ликопчаларнинг бирида кесилган хўл мевалар, бошқасида уч хил ширинлик, яна бирида салат, ўртада мўъжаз нон идишда нон бўлаклари тартиб билан териб қўйилган эди. 

   Осиё дамлаган чойни олиб келиб уч қайта қайтарди-да, тинишини бироз кутиб, қайнонасига узатди: 

  - Олинг, ойижон...
  
   Сурайё опа чойни олар экан, Осиёга ҳорғин нигоҳ ташлади: 
   - Келинг ўзингиз ҳам. Бу нарсалар менга кўплик қилади. 
    - Хўп бўлади. 
    Осиё ортиқча гап қайтармай, ўзига алоҳида пиёла, бўш ликопча ва санчқи олиб келиб столга омонатгина ўтирди. 
   - Сиз ҳам шу сафар лимон чой ичақолинг. Аммо қон босимингиз шундоғам пастга ўхшайди. Сиз бу, чойдан кўп ичсангиз "гилдиллаб" қоласиз. Олинг аввал салат енг, ширинлик иштаҳани бўғади, уни овқатдан кейин ейсиз. 
   Осиё сўзсиз бош силкиди-ю, музлаткичдан ликопчасига озроқ салат солиб келди. Сурайё опа унга қараб "Бизни уйда ҳамманинг идиши алоҳида" деб "бироз ошириб юборганини" сезди. Аммо энди кеч эди.
   - Эртага уйга меҳмон келаркан,- деди Сурайё опа Осиё сузиб келган манпарга қошиқ солар экан,- жиянларим опа- сингилларимга "Холамга айтинг, янги келиннинг қўлидан биз ҳам чой ичайлик бундоқ" деб ҳол-жонларига қўйишмабди. Ҳаммалари "Умид акамнинг аёллари қанақа экан? " қизиқиб ичлари узилиб ётибди. Бир кўнглим "Тўйнинг чарчоғи ҳали чиққани йўқ" рад жавобини бериб юборай дедим-у, кейин ўйлаб қолдим,- келинининг оғзига саволомуз тикилди Сурайё опа.

  -Майли ойижон. Келишса бош устига. Баҳонада мен ҳам улар билан яқиндан танишиб оламан...- ерга қараганча оҳиста жавоб қайтарди Осиё. 

    - Менам шуни ўйладим. Кейин ҳамма нарса борлигида шуларни кутиб олсам олақолай дедим. Тўйдан ортиб қолган манави егуликларни айтаман-да. 
  Аммо уларни кутадиган қувват менда бўлса экан? Шу ҳақда ўйлаб бошим қотди. Ҳамма нарса бор деган билан икки хил овқат, сомса пишириш керак. 
  - Мен борман-ку, ойижон. Нима овқат пишириш кераклигини айтиб, масаллиқларни ажратиб берсангиз бўлди. 

   - Яхши... - Сурайё опа гапни ортиқча чўзиб ўтирмади,- сизнинг меҳмонхонангизга, унинг ёнидаги хонага, ундан кейин ҳозир тозалаб қўйилган хонага ҳам жой қилиш керак.

  - Нима ҳаракат, ойи? Тинчликми, яна кимни кутишни режалаштираяпсиз? 
    Умиднинг овозини эшитиб Сурайё опа ва Осиё тенгдан ўгирилишди.
   
#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
  
             /62

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34😁5
•Ёсин сураси қиёматдаги ташналикдан асрайди.
•Воқеъа сураси камбағалликдан асрайди.
•Духон сураси қиёмат кунининг даҳшатидан асрайди
•Мулк сураси қабр азобидан асрайди.
•Кавсар сураси хусуматдан асрайди.
•Кафирун сураси ўлим пайтидаги куфрдан асрайди.
•Ихлос сураси нифоқдан асрайди.
•Фалақ сураси ҳасаддан асрайди.
•Нас сураси васвасадан асрайди.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🧐PROFILIZDA FAQAT SIZ UCHUN EXCLUSIVE ENG CHOTKIY RASM🎁, VIDEOLA🎉 BO‘LISHINI VA ENG XIT TIK TOK🌐INSTAGRAM🌐 MUSIQALARI BO‘LISHINI HOLISIMI😎😎😎

😌U HOLDA BU KANAL AYNAN SIZ UCHUN 💃

📣JOYLAR SONI KAM, LINK O‘ZGARADI KIRVOLILAAA🎁🎁🎁

https://t.me/+jdr2uQssqCxlMjI6
https://t.me/+jdr2uQssqCxlMjI6
https://t.me/+jdr2uQssqCxlMjI6
https://t.me/+jdr2uQssqCxlMjI6
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shu ko‘z yoshlarga qarang, shu xatosi uchun to‘kilayotgan ko‘z yoshlarga qarang. Mingta Boycott moliga mukkasidan ketgan Musulmonlarga bir o‘zi yon bosadigan qalbi toza bolakay, Alloh sizni mana shunday tarbiya bergan ota-onangizni jannati bilan ne‘matlantirsin.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7😢3
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

30-қисм

Осиё ўрнидан туриб Умидга нигоҳ ташлар экан, оппоқ юзларига қизиллик югуриб кўзларини дарҳол ерга олди:

- Ассалому алайкум...

-Ваалейкум ассалом,- Умид Осиёнинг саломига алик олар экан, бир-бир қадам босиб ўтирган онасининг елкасидан қучди,- чарчоқлар босилдими, ойи? Туззукмисиз?

-Кўрмайсанми болам?-деди Сурайё опа ўғлига эркаланганча, - бугун йиғиб-териб тинчидик десам, эртага уйимизга яна меҳмонлар келадиган бўлиб турибди. Холаларинг қизлари билан анави нима эди, "чарчоқбосди" дермиди, " супрақоқдими" хуллас шунақа алланимага йиғилайлик дейишганмиш. Юз амри ширин. Шунга менам йўқ дея олмадим.
Умид ойисининг сўзларидан масала аллақчон "ҳал" бўлиб бўлганини фаҳмлади. Шунинг учун:
- Тўғри қилибсиз, ойи,-деди уни қувватловчи оҳангда,- ҳамма нарса тайёр бўлса, "Хуш келибсиз!" деб кутиб олиш қийин ишми? Қолаверса, мана энди ёрдамчингиз бор,- у шундай деб антиқа овоз чиқариб хабар келтирган телефонига кўз ташаб асаби бузилди,- оббо, шу пайтда-я? Ажойиб-ку булар, атиги икки соат вақт қолганда "Мақолангизни электрон почтамизга ташланг" дегани нимаси? Энди бошимни қайси тошга уриб ёрарканман?

- Ҳа тинчликми? -авзойи бузилди Сурайё опанинг, - нимага ўзингдан ўзинг биқнайсан?

- Э ойи, кўрмайсизми буларнинг қилган ишини? Польшада чоп этилиши керак бўлган мақоламни икки соат ичида таҳрирлаб уларнинг таҳририятига юборишим керакмиш. Ўзи муддатини кейинги хафтагача дейишганди. Шунга бемалол юргандим.
- Нима шуни ёзишинг шунчалик шартми? Шусиз кунинг ўтмайдими? Бунақа қисталанг қилиб турганда иш битарканми?

- Шарт эди-да, ойи. Чет давлатда босилган битта мақола илмий ишимга қанча балл қўшиб беришини биласизми? Ҳа майли,- қўл силтади Умид,- охирги марта ҳаракат қилиб кўрай. Балки улгурарман. Ўзи мақоланинг етмиш фоизи битиб қолганди.
Умид хонадан чиқаётиб Осиёга ўгирилди:

- Менга қара ноутбукда харфларни тез тера оласанми?

-Ҳаа... ҳаа албатта, - тили тутилиб жавоб қайтарди Осиё, - ахир мен ҳам талаба бўлсам, бизнинг ҳам кўп ишимиз компютерда битади-ку?

-Мен айтиб турсам, сен харф терсанг вақтдан анча ютармидик?! -Умид нигоҳини Осиёдан олиб ойисига қаратди,-ойи, бунга икки соатга жавоб бериб турсангиз бўларкан. Кейин керак бўлса ишларига мен ҳам қарашиб юборардим.
Сурайё опа ноилож келинига жавоб берди:
- Майли бора қолинг. Умидни шунча меҳнати ҳавога учмасин.
Осиё эрига эргашиб дарс қиладиган алоҳида хонага кирган эди, Умид эшикни зичлаб ёпиб пардаларни туширди.
- Умид ака?! - ҳайрон бўлиб сўради Осиё, -нега пардаларни туширяпсиз? Мақолангиз қани?
Умид жилмайганча келиб Осиёни бурнини эркалаб чимчилаган бўлди:

- Тшш, -деди у кўрсаткич бармоғини лабига босиб, сўнг келинчакка шивирлади:
- Мақолани тўйимизга бир кун қолганда топшириб бўлганман. Сени эса бу ерга олиб келишимдан мақсад бор эди. Биламан, янги келинсан. Баҳона қилмай чақириб олиш ўзимгаям ноқулай-да.
- Умид акааа... Шу ишингиз яхшими? Мен бунақа ёлғончиликка ўрганмаганман.
- Сенга янгаларинг "Эрингни кўнглига қара, нима деса хўп бўлади дегин" деб ўргатишмаганми?
-Нимага хўп дейишим керак? - кўзлари жовдиради Осиёнинг.
Умид ўзига ярашиқли табассум билан жилмайди:
- Осиё... Гўзалим. Сени бу ерга бекорга чақирмадим,- у жуфтининг қўлидан етаклаб хонадаги узун диван креслога бошлади,-сенда икки соат вақт бор. Шу ерга чўзил ва мазза қилиб ухлаб ол. Унгача мен ноутбукда...
- Умид ака...
Осиё иш столи тарафга йўл олган эрининг билагига осилди.

/63
👍30🥰4
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

    - Ҳаа...  - ўгирилди Умид,- раҳмат демоқчимисан?  Шарт эмас...- Умид шундай деб Осиёнинг иягидан тутиб кўзларига тикилди,- ўзинг оқ юзли қизсан... Бизнинг уйга келганингдан буён янада оппоқ оқариб кетдинг.  Биляпман. Кўникишинг қийин бўляпти.  Қолаверса янги келиннинг ишлари кўп.  Келгунимга қадар тиним билмаганингниям биламан.  Эртага меҳмон келса яна кун бўйи тик оёқда қолиб кетасан. Шунинг учун икки соатгина  "мақола ёзиб"  олгин дегандим-да.  Агар!  - кўрсаткич бармоғи билан пўписа қиларкан,  кўзини муғомбирона қисди Умид,- агар мени оила аъзоларимни олдида ёлғончи қилмоқчи бўлсанг, марҳамат... "Пажалиста"...

- Ойижон бу ерга кириб қолсалар нима бўлади? . Мен" ухлаааб" ётган бўлсам? Шарманда бўламиз-ку?

- Сен бу тарафидае ҳавотир олма,- Осиёни тинчлантиришга шошилди Умид,- мен фан билан машғул бўлаётганимда ҳовлимиздан хатто пашша ҳам учиб ўтолмайди ва буни шахсан ойимнинг ўзлари назорат қиладилар,- у шундай деб Осиёнинг ёнига яқинлашиб сочларини меҳр билан силади,- сен шунақа савол бераверсанг ҳадемай лимитингдаги икки соат ҳам тугаб қолади. Ўзи шундоғам аллақачон ярим соатни "ундаймикин, бундаймикан? " билан ўтказиб юбориб бўлдинг. Сенга маслаҳатим эр бир нарса деганда "ҳўп бўлади" дегин-у, айтганини қил. Кам бўлмайсан.

- Ҳўп бўлади,- Осиё салқингина хонага киргани учун кўзларига уйқу бостириб келаётган эди,- сиз нима десангиз шу.
Осиё ортиқча савол бермай кўзларини юмди. Кўп ўтмай унинг бир текис нафас олаётгани эшитилди. Умид эса бояги ўтиришда ўтирганча ҳасми ҳалолининг чеҳрасидан кўзини олмай хаёлга толди:

"Наҳотки энди биргамиз? -энтикканча ўйларди у,- буларнинг бари тушга ўхшайди-я? Асло уйғонгинг келмайдиган фараҳбахш тушга..."

🔳 🔳 🔳

Сурайё опа одатига ҳилоф равишда эрта тонгда уйғонди. У энди хаёлларида ўзини аллақачон қайноналик мақомига кўтариб қўйган, уйида юрганда ҳам қадамларини босайми, босмайми дегандек миннат билан ташлашни ўрганиб олгандек эди. Сурайё опа ювиниш хонасида юз-қўлини чайиб олгач ошхонага йўл олди.
Даҳлизда эса фикридан қайтиб аввал келинига ажратилган, сўнгра ўзининг меҳмонхонасига бош суқди. Сурайё опа ҳали теварак-атроф туззуккина ёришмай туриб ҳар иккала хонага чиройли қилиб жой қилинганини кўриб ҳайрон бўлди. Столларнинг устига ноз-неъматлар батартиб жойлаштирилган, меҳмонларнинг ҳар бири учун қошиқ-у санчқидан тортиб пиёлаларгача жойлаб бўлинган эди. Сурайё опа келинининг ҳатто хўл меваларни карвинг усулида ликобчаларга чиройли кесиб, устини юпқа стрич билан таранг тортилиб жойланганига ажабланди. У келинининг чаққонлигига ич-ичидан тан берганини ўзи ҳам ҳис қилмаган ҳолда "Нима бало ракетами бу? Қачон улгурди экан бу ишларга? Афтидан Умидгаям туни билан уйқу бермаган шекилли? Ўғлим бояқишни ҳалитдан бурнидан ип ўтказиб ола бошладими дейман?" деб ўйлаганча ошхонага йўл олди. Ошхонада бир қозон бўлиб милтиллаб қайнаб ётган суюқ овқатнинг ширин иси уни янада ажаблантирди.
Сурайё опа қозонга уни ковлаб кўриш мақсадида яқинлашган ҳам эди-ки, ортидан:

- Ассалому алайкум , ойижон. Яхши ётиб турдингизми? -деган овоз эшитилди,- ҳозир қайноққина чой дамлаб бераман.

Сурайё опа айлана патнисда тартиб билан терилган фужерларни ушлаб турган Осиёга қараб эшитилар эшитилмас "Ваалейкум.." дея алик олар экан, сўзини одатдаги тондан баландроқ давом эттирди :

-Ҳмм... Нима овқат пиширяпсиз? Умид қани?

- Умид ака...-уялганча.нигоҳини ерга тикди Осиё,- ҳали уйғонмадилар,- у шундай деб қозонга ишора қилди ,- биринчисига манпар солиб қўя қолдим. Ертўлада манпарга мос масаллиқлар бор экан... Шунга...

- Иии, кимдан сўраб манпар қилдингиз, келин?- бирдан авзойи бузилди Сурайё опанинг,- ўзи илик узилди вақти бўлса, шунақа пайтдаям турган битгани совуқлик бўлган овқат қиларканми, ҳамманинг оғзини сувини оқизиб? Бундоқ сўраш керак-да ўзбошимчалик қилмас...

    / 64

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍31🥰10🔥1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸✨Ассалому алайкум, Якшанба тонги муборак бўлсин!

🌸✨Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌸✨Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌸✨Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌸Ажабмас бирма бир ижобат бўлса

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5