🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍 Baho bering ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤3👏2
Hijab style

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kerakli masalliqlar:

200 gr margarin
200 gr smetana
1 ta tuxum
1 ch.q razrixlitel
Un


Tayyorlanishi:

Idishga un,margarin solib urpog'lab olamiz.Ustidan razrexlitel,tuxum, smetana solib xamir qo'ramiz.

Nachinka uchun:

2 ta kartoshka
2 ta piyoz
100 gr gosht
Tabga koʻra tuz, murch, zira
Sedana
1 ta tuxum sarigʻi
Tayyorlanishi:

Idishga kartoshka,piyoz,goshtni mayda kubik shaklida toʻgʻrab tuz, murch, zira solib aralashtiramiz.

Xamirimizni zuvalachalarga bolib yoyib nachinkamizdan solamiz, videoʻda korsatigandek tugib ustiga tuxum sarigʻi surib sedana sepamiz.
185 gradusda pishirib olamiz.

Tayyor boʻldi

Yoqimli ishtaha 😋
👍9❤3
Нега бунча ғамгинсан?

Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.

Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.

Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур.

Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.

Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Тинч яшаётган икки ёшнинг уйини бузиб нимага эришмоқчисан, билмадим?! - ҳуноби ошди Адҳам аканинг,- қолаверса ҳали нима вақт бўлибди? Ўғлингни турмуш қурганига атиги тўрт йил бўлган бўлса. Одамларнинг ўн йил, ўн беш йиллаб кутиб сўнгра фарзандли бўлганлари бор. Сен бўлсанг ҳалитдан дийдиё қиласан. Қолаверса банданинг фарзандли   бўлиш- бўлмаслиги Аллоҳ ихтиёридаги ҳодиса бўлса. Инсоннинг ўз ихтиёрида бўлмаган нарсалар учун маломат қилишлик ўтакетган разиллик, мен сенга айтсам. Маслаҳатим болаларимизни чин дилдан дуо қил. 

   - Ҳей дадаси, сизнингча "Олма пиш, оғзимга туш! " деб ўтиришим тўғрими? 

  -Ўтирма?! Ким сенга ўтир деяпти? Ана тенгдош, қариндош дугоналарингдан яхши-яхши, малакали шифокорларни суриштириб қабулига олиб бор келинингни. Муолажа буюрса ол. Балки ўғлингга ҳам муолажа керакдир?

  - Сиз ўғлимга тил теккизманг, хўпми? Тўрт мучаси соғ ўғлимнинг ? Нима бало бўлса ана шу келинда, тушундингизми? Э бўлди, бўлар-бўлмас гап-сўзлар билан вақтимни олманг,-Сурайё опа асабий равишда қўл силтаркан,- сизнинг кўнглингизга қарасам бир умр набира суймай ўтишим аниқ. Одам деган ҳам шунчалик мужмағил бўладими? 

- Мен сени огоҳлантирдим. Мабодо ўз билганингдан қолмай ёшларни ҳаётини бузсанг ўзингдан гина қил. Мен буларни шундоқ қўйиб қўймайман,- Адҳам ака шундай деб оҳирги сўзларини муроса оҳангида давом эттирди,- қайтариб айтаман шундоқ келинни билмасанг кўр бўласан, онаси. 
    - Ҳа энди келинимиз меҳнаткаш, саришта деб бошимизга қўйиб юришимиз керак экан-да? Майли саришта бўлмасин, ундан кўра ивирсиқ бўлсин-у, иккита болани эплаб туғиб берсин. Саришталикка келсак, ҳамма ёқни тоза тутишга хизматкор ёллай қоламиз. Пул нималарни ҳал қилмайди? 

  - Йўғ-ей? Ана ўша сен айтган зорманда пулларинг тўрт йилда болаларимизни фарзандли қила олмади-ку?-истеҳзо билан Сурайё опанинг гапини бўлди Адҳам ака,- шунинг учун озгина паст тушавер, онаси? 

  - Қилмаган бўлса энди қилади, бу ёғидан ҳавотир олманг. Мана кўрасиз, ҳадемай ҳамма иш жой-жойига тушади. 

   - Ҳаммаси яхшилик билан ҳал бўлса қаршилигим йўқ, бироқ айтиб қўяй икки ёшнинг кўнглини синдириб бирор натижага эришишни хаёл қилган бўлсанг, мендан ўпкалама ва яхшилик кутма...

  - Албатта, адаси , - эрини ҳотиржам қилишга уринди Сурайё опа, - бу ёғидан кўнглингиз тўқ бўлсин. 

      Эртаси куни Адҳам ака ва Умид институтга кетиб, уйда ёлғиз қолишганда Сурайё опа Осиёни ёнига чақирди: 

  - Келин, бу ёққа қараворинг-чи? 

   - Лаббай, ойижон? 

   Осиё елкасига ташлаб олган сочиққа нам қўлларини артганча Сурайё опанинг ёнида ҳозир бўлди.

   - Келинг, ўтиринг бундоқ,- Сурайё опа қўли билан Осиёнинг ўтиришига жой кўрсатди.

   - Қулоғим сизда, ойижон...- деди Осиё қайнонаси кўрсатган ерга омонатгина чўккалаб

  - Осиё, мана бир неча йилдан буён сиз билан она-бола бўлиб яшаб келдик, тўғрими? 

  Осиё "ҳа" деган каби бош силкиди. 

  - Турмушни ўз номи билан мушт деб қўйишибди. Шундай экан, шу йиллар давомида гоҳи сизни мақтадим, гоҳида танбеҳ бердим. Буларни барини барчамизга яхши бўлсин деб қилганман албатта,- Сурайё опа шундай дея туриб гапни чўзмай ростига кўчиб қўяқолди,- менга қаранг, қачонгача шунақа юрмоқчисизлар? Сиз билан Умидни айтаман-да? Ахир фарзандсиз уй... Мени кечиринг-у, "Боласиз уй-мозор" деб қўйибдилар. 
    Тағин ҳам кўнгилларингизга қараб шунча пайт қўйиб бердик. Шифокорларга ҳам кўрсатмадик эмас, кўрсатдик. Хуллас... Ҳар нарсадаям чегара бор. 
    Менга қаранг,- Осиёга синчков тикилди Сурайё опа,- бу масалада Умиднинг ўзи нима деяпти? 

  Осиё ўтирган ўрнида оғир тебранди: 

  - Ўғлингиз... Улар...

  - Нимаа ўғлим? Гапирсангиз-чи мундоқ? Оғзингизга толқон солиб олганмисиз? Вой, вой-ей, одам деган ҳам шунчалар кенг бўладими-я? 

            /71
👍22❤5🔥1😁1😢1
Ўғлингиз...-беихтиёр кўйлагининг ёқасини тутамлади Осиё, -улар қанча керак бўлса шунча кутамиз дегандилар. 

- Ҳоо, энди бу нағмани ўйлаб топибдиларми бойвачча? - фиғони фалакка чиқди Сурайё опанинг,- ва бу сизга жуда ёқиб тушгандир-а? Жониз кириб қолдими? 

- Ойижон...-кўзлари ёшланди Осиёнинг

- Нима, ойижон? Нима, ойижон? Жонлаб жонимни оладиган одамни сизда кўришим.

- Мен улардан бир эмас, бир неча маротаба жавобимни беришларини сўрадим,- титраб-қақшаб сўзлай кетди Осиё,- аммо улар... Улар бу уйдан "Фақат менинг ўлигимни устидан ҳатлаб кейин кетасан" деганлари деган. 

   Осиё ўксиб-ўксиб йиғлай бошлади. 
  
  - Э бўлди, дидиёингизни бошламанг,- келинини ўлганни устига тепгандек жерка кетди Сурайё опа,- сиз ҳали "Кўзимнинг сийдигини оқизсам, қайнонамни кўнгли юмшаб режаси ўзгариб қолади" деб хаёл қилаётгандирсиз-а? Чучварани хом санабсиз, хўпми? Тушингизни бориб сувга айтинг! Ўзи сизни ўғлимга унаштираётганимда келин қилишга кўнглим сира чопмаган эди. "Ўгай онаси туғмас аёл экан, бунгаям юки тушиб қолмаган бўлсин-да, ишқилиб" деб ўйлагандим ўшанда.Кўнглимга келгани бўлмасдан қўймайди ўзи. Латофатнинг иссиқ ўрнига ўтириб олгансиз шекилли мана сиз ҳам туғмасга чиқиб ўтирибсиз.

  Сурайё опанинг охирги сўзлари Осиёга ток ургандек таъсир этди. Унинг оппоқ юзлари ғазабдан аллақандай қорамтир-кўкимтир рангга кириб кетди. Тез орада Осиё қаддини мағрур тутиб Сурайё опага ғурур билан юзланди: 

  - Хўп, нима қил дейсиз?! Нима қилсам сизнинг кўнглингиз рози бўлади? 

  Сурайё опа илгарилари Осиёни бундай важоҳатли қиёфада ҳеч кўрмаган эди.

 - Нима қилардингиз? - деди у минғир-минғир қилганча,- энг керакли буюмларингизни олинг-у, бир- икки ой Умиднинг кўзидан ғойиб бўлинг! Шундай ғойиб бўлинг-ки, Умид ўзи сизни истаб ҳам излаб тополмасин. Шундан сўнг у бир-икки ой сизсиз яшаб кўриб ҳаёт тўхтаб қолмаслигига амин бўлса, кейин ҳаётини бир бошдан бошлайверар эди. 

   -Яхши, -этагини қоққанча ўрнидан турди Осиё, -бари сиз айтганча бўлсин. 
   Осиё оғир қадамлар билан нари кета бошлади, эшик тутқичига қўли етганда эса изтиробли юз ифодаси билан ортига ўгирилди: 

  - Фақат аямни маломат қилманг! Агар фарзандли бўлиш у кишининг қўлларида бўлганида эди... Шунингдек фарзандли бўлиш менинг ҳам қўлимда эмас,-алам билан таъкидлади у,- буни ёдингизда тутинг...
    Осиё эшикни оҳиста очиб бесас чиқиб кетди. Хонага одамни ютиб юборгудек сукунат чўкди. Сурайё опа илгари Осиёни бу алфозда сира кўрмаган эди, балки шу сабаб саноқли дақиқаларда юраги "шув" этиб орқага тортиб кетди, бироқ кўп ўтмай ўзини қўлга олди: 

  -Ярамас! - жаҳл билан пишқирганча ярим шивир овозда ўзига ўзи таъкидлади Сурайё опа,- сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан, жинқарча? Шошмай тур, сен ҳали кимга бурнингни кўтарганингни сезмаяпсан шекилли?!...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги       /72
👍36🔥3😁1
🧕 Muslimalar kundaligi
Ўғлингиз...-беихтиёр кўйлагининг ёқасини тутамлади Осиё, -улар қанча керак бўлса шунча кутамиз дегандилар.  - Ҳоо, энди бу нағмани ўйлаб топибдиларми бойвачча? - фиғони фалакка чиқди Сурайё опанинг,- ва бу сизга жуда ёқиб тушгандир-а? Жониз кириб қолдими? …
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

34-қисм

     Сурайё опа  яна бироз вақт Осиёнинг ортидан ғазабини боса олмай ҳансираб турди-да,  сўнгра ўрнидан туриб жаҳл билан эшикни қарсиллатиб ёпганча қўшни хонага кириб кетди.

   Кечга томон ишдан қайтган Умид уйда Осиёни кўрмай ҳайрон бўлди.  Тезда телефон қилди: Осиёнинг телефони ўчиқ эди.

   -Ойи,  Осиё сизга ҳеч нарса демаганмиди?  - деди у ойисининг ёнига келиб

   - Йўқ,  -елка қисди Сурайё опа,- нимадир дейиши керакмиди хотининг? 

   - Мактабда тадбирими,  йиғилишми бўлса  "Кеч қоламан"  деб огоҳлантирмаганмиди? 

   - Мени одам ўрнида кўрса огоҳлантиради-да,- лабларини бурди Сурайё опа,- мен ким бўлибман-ки,  бир оғиз огоҳлантиришга ярасам?!  Ундан кейин хотининг сенга қизиқ, менга эмас.  Керак бўлса ана телефон қил.  "Эрим телефон қиляпти"  деб учиб- қўниб жавоб қайтарар.

   - Телефон қилдим, аммо телефони ўчиқ беряпти.  Шунга сиздан бир сўрай дегандим-да.  Қош ҳам қорайяпти,  шу пайтгача дараги йўқ,  одамни ҳавотирга қўйиб. 

   - Бировни ҳавотирга қўймаслик учун ўша одамни ўзида фаросат бўлиши керак. Аммо худо бермаганни бандаси қўшиб беролмас экан.

   - Мен бориб мактабидан бир хабар олиб келай бўлмаса, негадир юрагим нотинч,- Умид ойисининг жавобини кутмай хонадан чиқиб кетди.

   Мактабга бориб қоровулдан бошқасини учратмагач,  Умиднинг тарвузи қўлтиғидан тушди.  Шунда мактабнинг илмий бўлим мудири Зарифа опанинг рақамини сақлаб олгани ёдига тушди: 
   - Осиё бугун дарсига келмади,- деди Зарифа опа уни янада ҳайрон қолдириб,- туш вақти "Тобим йўқ,  уч-тўрт кун мактабга боролмасам керак" деди-ю,  шартта алоқа узилди.  Қайтиб қилсак телефон аппарати ўчирилган.  Мен ҳам ҳеч нарсага тушунмагач,  уни ўрнига дарсга биринчи навбатдаги Руҳсорани киргиза қолдим.

    Умид бир нималар деб Зарифа опага миннатдорчилик билдирган бўлди-ю, ўзи жадаллик билан Осиёларникига йўл олди.

   Эшикни Латофат очди.

   - Ассалому алайкум,  ая,- деди Умид.  У худди Осиё каби Латофатни ая деб чақирар эди,- Осиёга келган эдим.

   Латофат оҳиста алик олганча Умидга йўл бўшатди: 

   - Кираверинг,  Осиё хонасида...

   Умид Осиёни топганидан енгил тортганча шаҳдам қадамлар билан Осиёнинг хонасига йўл олди.

   - Бекор келибсиз,- деди Осиё Умид хонасига кириб келиши билан,- мен барини яхшилаб ўйлаб сўнгра бир қарорга келдим.  Остонангиздан қайтиб келмас бўлиб ҳатлаб чиқдим. 

   - Осиё...

   - Умид ака?!  - кўзларида бир олам изтироб билан эрига юзланди Осиё,- нима мен шунчалик ҳудбинманми? 

  - Ким сени ҳудбин деди?  - овози титраб чиқди Умиднинг

   - Сиз!?  -алам билан таъкидлади Осиё,  - агар ҳудбинлигимга ишонмасангиз қўйиб беринг,  ҳаётингиздан чиқай.  Сизга ота номини олиб беролмайдиган аёлни жавобини беринг.  Мен ўз ҳоҳишим билан сўраяпман жавобимни.  Ахир дунёда ҳеч бир туйғу ота ва оналик туйғусига бас келолмайди.  Қўлимдан кела туриб, яъни ҳаётингиздан чиқиб кетиш орқали сизни ота бўлиш бахтидан  бенасиб қилсам буни ҳудбинлик деб аташдан бошқа муносиб сўз тополмадим. 

   - Осиёёё...

  - Кўндираман деб овора бўлманг.  Бу сафар қарорим қатъий,- Умидга жиддий тикилди Осиё,  - биласизми нимага?  Бу сафар сиз учун қилмоқчимасман бу ишни.  Бу сафар адажонни деб қарор қилдим барига!  Ахир уларнинг ҳам набира эркалашга ҳақлари бор.  Сиз ўзи ёлғиз фарзандсиз.  Наслингиз сизга қолганда тугаши адолатдан эмас.  Тушунинг ахир,- бу сафар Осиёнинг овози инграганга ўхшаб чиқди,- адажонни орзуларидан... Жалолиддиндан жудо қилиш даражасида мунофиқ эмасман.  Одам деган фақат ўзини ўйлаши керак эмас.  Бизни дунёга келтирган ота-она олдидаям қарзларимиз бор...
   Илтимос,  Умид ака... Жавобимни беринг.  Майли иккимиз қийналайлик,  ҳеч бўлмаса ойижон билан адажоннинг кўнгиллари таскин топсин... Илтимос... Хўп денг... Менга шундоқ ҳам осон эмас...

   Осиёнинг кўзларидан икки томчи юмалаб юзида тўхтаб қолди.

   Умид унинг кўз ёшларини бармоғи билан сидирар экан, аёлини маҳкам бағрига босди:

   -Яхши...- деди у бўғилганча,- яхши...Бари сен айтганча бўлақолсин...

#давоми_бор

Муаллифи:  Хазонрезги

            /73
👍26💔1
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Фақат бир шартим бор...

Осиё эрининг юзига зорланиб боқди:

- Мен сенинг қарорингга кўнаяпман-а? Сен ҳам менинг шартимни қабул қил. Менга яна олти ой муҳлат бер. Агар... Агар шу вақт ичида ҳомиладор бўлмасанг, майли унда ажралишганимиз бўлсин.

- Умид ака...

- Осиё, юрагимда бир овоз "Яна... Яна озгина қолди... Озгина сабр" демоқда. Тўғри у овоз жудаям ожиз эшитилмоқда, аммо мен уни эшита олдим.
Илтимос, маликам... Бу менинг сендан оҳирги илтимосим. Олти ой... Атиги олти ой муҳлат сўраяпман сендан.

-Умид ака...

- Тшш, - Умид унга оғиз очгани қўймади, қўлидан маҳкам тутганча эшикка йўл олди,- кетдик уйимизга...

Осиё Умидга эргашар экан кўзларидан юм-юм ёш қуйиларди. Умид остона ҳатлашдан олдин Осиёга юзланди:

- Биламан қийин. Бироқ кўз ёшларингни аям кўрмасалар яхши бўларди... Яхшиям-ки, бахтимизга дадам уйда йўқ эканлар...

Осиё "хўп" дея бош силкиди. Улар Латофат билан хайрлашгач, кўчага чиқишди. Икковлари машинага ўтиришгач, Умид Осиёга жилмайиб боқди:

- Буюринг, маликам. Сизни кўнглингиз тусаган жойга олиб борсам дегандим. Қаерга боришни истайсиз?

Осиё чуқур ҳўрсинди:

- Тўйиб-тўйиб йиғлаш мумкин бўлган, одамлардан ҳоли жойга...

🔳 🔳 🔳

Ўғли билан етаклашиб келган келинини кўрган Сурайё опанинг авзойи бузилди. Ўғлининг ташқарига чиқиб кетганидан фойдаланган Сурайё опа Осиёга эшиттириб тинғиллади:

- Итга ҳам кет деса кетади. Аммо баъзи бировларнинг итчалик фаросати йўқ. Без...

Осиё қайнонасига жавоб қайтармади. Остки лабини маҳкам тишлаганча ошхонани йиғиштиришга тутинди.

Сурайё опа ўз хонасига кириб телефонини қўлга олди. У ташқарига бир бор назар ташлади-ю, смс ёзишга тутинди:

- Одил, у қайтди. Энди ишга киришмасак бўлмайди. Демак, барини келишганимиздек қиласан.

Сурайё опа хабарни жўнатиб бироз тин олишга улгурмай, қисқагина жавоб хабари қайтди:

- О кей...

🔳 🔳 🔳

Осиё кейинги вақтларда қайнонасининг феълига тушунолмай қолганди. Гўёки қайнонаси алмаштирилиб қўйилгандек. Тилидан жуда бол томиб кетмаётган бўлса-да, ҳар ҳолда аввалги қўрс муомаласи йўқ. Жуда "қизим"лаб қолмаган бўлса-да, ҳар ҳолда олдинги баланддан туриб "келин" деб писанда муомала қилишлари йўқ. Номини айтиб чақира бошлаганига ҳам бир мунча вақт бўлди. Сурайё опанинг совуқ муомаласидан зада бўлиб кетган Осиё шунга ҳам боши осмонда ҳурсанд. Гўёки тилла топиб олган тиланчидек юраги дук-дук уради. Шундай вақтларда Умид акасининг    "Осиё,  юрагимда бир овоз "Яна... Яна озгина қолди... Озгина сабр"  демоқда.  Тўғри у овоз жудаям ожиз эшитилмоқда,  аммо мен уни эшита олдим" деган сўзлари ёдига тушиб кўнглидаги тугунлари бир-бир эрийди. Қайнонасидаги ўзгаришларни барини яхшиликка йўйиб, ширин энтикади.

Қайнонаси билан бўлган охирги тортишувдан йигирма кунлар ўтганда, Сурайё опа қўшни тумандаги дугонасиникига отланди.

-Мен уч-тўрт кун ҳаво алиштириб келмоқчиман, -деди Сурайё опа,- уйда ўтиравериб диққинафас бўлиб кетдим. Сиз ишга кетгунингизгача ўрнимга юкларни тарқатиб турсангиз бўлгани. Ўзи ертўлада кўпам юк қолган эмас. Дўкондагилар тўрт-беш "ходка" қилишса тугайди. Келишганда эшикни очсангиз бўлди, кираверишдаги ертўладан билиб-билиб олиб кетишаверади. Бошқа нарсалар билан ишингиз бўлмасин. Пулини ҳисоб-китоб қилиб олдиндан олиб бўлганман. Тушунарлими?

- Тушунарли, ойижон. Ҳўп бўлади.

Сурайё опанинг кетганининг эртаси куни соат ўнларда эшик қўнғироғи жиринглади. Осиё уйларига келиб-кетиб юрадиган йигирма ёшлардаги йигитчани овозидан таниб эшикни очди.

- Юкга келгандим, келинойи.

- Ҳаа, ойижон айтгандилар, бемалол олаверинг.

Осиё йигитчага қўли билан ертўла эшигини кўрсатди-ю, ўзи ошхонага йўл олди. Ярим соатларда ҳовлидан овоз эшитилди:

- Келинойи, мен бўлдим, кетяпман. Эшикни қулфлаб оларсиз.

Осиё иш билан бўлиб йигитчани унутаёзган экан. Шошилиб ҳовлига чиққанида унинг аллақачон кетиб бўлганлигини билди.

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

/74
👍41👎1
ХАЙРЛИ  ТУН🌓💫                                                 
🍃💎Кунингиз қандай ўтган бўлса ҳам, эртага ИншаАллоҳ чиройли тонг ва файзли кун бор асло ёддан чиқарманг...

🌓🌙Тунингиз осуда ва хотиржамликда ўтсин Аллохга омонатсизлар тонгда гойибона дийдор кўришгунча Азизлар .....


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

صباح الخير

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ

Аллоҳ ушбу қутлуғ кунларимизга файз ва барокатлар ато этсин!
Қалбимизга
Ўз нурини ато этиб, инсонлар орасидаги меҳр➖оқибатни зиёда қилсин!

Барчангизга солиҳ амалларга серхосил бўлган хайрли кун ва узоқ умр тилаймиз!
Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг!
صلى الله عليه وسلم

ҲАЙРЛИ ТОНГ АЛЛОҲ ЙЎЛИДА  ЯХШИ КЎРГАНЛАРИМ!!!🫶

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Кетаётган йўлингиз ёруғ бўлсин💐. Гулларни йўл йўлакай сиз учун олдим. Юрагингизга илиқ туйғулар етиб борсин дедим...
Агар табассум қилган инсонни учратсангиз ўша мен бўламан.☺️
Сиз ҳам менга, атрофга, қуёшга, оламга табассум қилишни унутманг.
Табассум чиройли ва кучли дори.
Табассумли  кун  билан, азизим...😍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
”𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴” 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼’𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zarriyot surasi, 55 ) ___

𝗦𝘂𝗯𝗵𝗮𝗻𝗮𝗹𝗹𝗼𝗵 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑛𝑢𝑞𝑠𝑜𝑛𝑙𝑎𝑟𝑑𝑎𝑛 ℎ𝑜𝑙𝑖 𝑣𝑎 𝑝𝑜𝑘𝑑𝑖𝑟...

𝗔𝗹𝗵𝗮𝗺𝗱𝘂𝗹𝗶𝗹𝗹𝗮𝗵 - 𝐵𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑚𝑎𝑞𝑡𝑜𝑣 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ( 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ℎ𝑎𝑚𝑑𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑜’𝑙𝑠𝑖𝑛)...

𝗔𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗔𝗸𝗯𝗮𝗿 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑢𝑦𝑢𝑘𝑑𝑖𝑟...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🥰1
ЁЛҒОН ГАПИРМАНГ...!

Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.
Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?
Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болажон отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?
Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?
Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
8 май — Халқаро Oналар куни!

ОНАМНИ КЎРГАНИ БОРАМАН


Бозорга чиқибди қулупнай,
Етказди, Худодан айланай,
Илиниб, илиниб олволай,
Онамни кўргани бораман.

Ишларим йўлимни тўсса ҳам,
Пойимда тиканлар ўсса ҳам,
Бир даста гул олиб бўлса ҳам,
Онамни кўргани бораман.

Кирсам ҳам иккита нон билан,
Бағрига босади жон билан,
Айтади: "кедингми, жон болам?"
Онамни кўргани бораман.

Айтмайин боламнинг ғамини,
Билдирмай рўзгорим камини,
Ўчирмай юрагин шаъмини,
Онамни кўргани бораман.

Акамнинг яхшисин оширай,
Укамнинг айбини яширай,
Қувнатиб меҳрини тоширай,
Онамни кўргани бораман.

Эркалай: «Оймомам, ўзимни,
Қувнатиб турасиз кўзимни»,
Кулади эшитиб сўзимни,
Онамни кўргани бораман.

©️Марҳабо Каримова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фотима онамиз шу дуони ўқидилар ва шу кундан бошлаб хеч қанака ёрдамга эҳтиёж сезмадим дедилар☝️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Videoga nima deb nom bergan bo’lardingiz ? 🙁

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤2🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Фақат бир шартим бор... Осиё эрининг юзига зорланиб боқди: - Мен сенинг қарорингга кўнаяпман-а? Сен ҳам менинг шартимни қабул қил. Менга яна олти ой муҳлат бер. Агар... Агар шу вақт ичида ҳомиладор бўлмасанг, майли унда ажралишганимиз…
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Осиё дарвозадан бош чиқариб дўконнинг юк машинаси кўринмагач, эшикни ёпиб қулфлаб олди.

Қайнонаси тез-тез муомала қилиб турадиган ўша йигитчанинг исми Одил эканлигини Осиё эртаси куни билди.

Эртаси куни яна кечаги вақтда эшик қўнғироғи жиринглаганда ичкаридан "Ким?" дея овоз берган Осиё йигитдан "Менман" деган таниш жавобни эшитиб эшикни очганда Одил унга жилмайиб пешвоз чиқди:

- Исмим Одил, келинойи.

- Яхши,- деди Осиё ерга қараб ва тезда ийманганча ўзини четга олди,- юкларни олиб бўлсангиз "бўлдим" дерсиз. Мени ичкарида ишим бор эди.

- Хўп, келинойи.

Бу сафар бир соатларча ертўлада куймаланган Одил кетаётганини билдириб овоз берганча Осиё дарвозани ёпиб олишга чиққунига қадар уни кутиб турди.

-Майли, яхши боринг,- деди Осиё Одилни кузатар экан.

-Раҳмат, келинойи,- машинаси томон юрар экан Одил,- иии тўхтанг! -деди у ҳовлиқиб кўп ўтмай. Одил машинасининг ғаладонидан қоғозга ўроғлиқ алланимани олиб жилмайганча Осиёга узатди,- бу мазаси роса зўр шоколад.Ҳақиқий бренд. Эрмак қиларсизлар.

- Ҳожати йўқ,- Одилнинг бу ҳаракати дабдурустдан бўлгани учун шошилиб қолди Осиё

- Нимага ундай дейсиз? Олинг, олаверинг,- янада кулимсиради Одил,- окам билан дуо қилиб ейсиз.

Осиё шоколадни олмаса бўлмаслигини тушуниб ахири қимтинганча қўл узатди:

- Раҳмат...

- Арзийсиз, келинойи...

Одил чапдастлик билан машинасига ўтириб жўнаб кетгач, Осиёнинг юрагига ғулғула тушди:

- "Қўни-қўшнилар кўриб қолмадикан? - ўйлади у ичкарига кириб дарвозани қулфлар экан,- ҳозир оғзи билан юрадиганлар кўп. Бир ҳовуч шоколад ейишим қимматга тушмасин тағин" .

Эртаси куни эри ва қайнотасини ишга кузатган Осиё телефонига келган смс хабарининг чийқиллаган овозини эшитиб қизиқиб хабарни очди.

- Ассалому алайкум, келинойи. Мен Одилман. Рақамингизни Сурайё опамдан олдим.

- Бугун ҳар кунги вақтга бора олмайман. Уйингизга пешиндан кейин соат иккиларга ўтсам бўладими?

Осиё кўп ўйланмай унга жавоб ёзиб юборди:

- Ваалейкум ассалом. Тушдан кейин мактабда дарсим бор. Уйда бўлмайман.

- Бир кун бормасангиз бўлмайдими мактабга? (зумда савол келди Одилдан)

- Узр иложим йўқ. Мактабга комиссия келиши кутилаётганди. Бунақа вақтда жавоб сўролмайман. Баҳона қилаётгандек кўринишим мумкин. Бугун кела олмасангиз эртага ҳар кунги вақтда келақоларсиз?

- Эртагача кута олмайман-да. Майли бир илож қилиб бир соатларда уйингизда бўламан.

- Хўп яхши ...

Осиё бироз ўйланиб тургач, Одилдан келган хабарларни ўчириб ташлади.

Бироқ кўп ўтмай ундан яна янги хабар келди:

- Тинчликми, нега ёзганларимизни ўчириб ташладингиз?

Осиё "Намунча менга сурбетларча ёпишиб олди бу ?" деб ўйлади-ю, "Нима мен сени ўртоғингманми?" дея жавоб қайтармоқчи бўлди, бироқ "Бу йигит укам тенги бўлса, тўғри кўнгилда ёзганни дилини оғритиб нима қилдим, балки ростдан ҳам зарур иши бордир?" дея ўйлаб ўзини босди, аммо гапни чувалаштириб ўтиргиси келмай қайтиб жавоб ёзгиси келмади.

- Ҳа яхши эҳтиёт бўлганингиз яхши...

Оҳирги келган хабардан Осиёнинг сабр косаси тўлди. У телефонини жаҳл билан отиб юбориб ўзини босиб олиш учун ташқарига чиқиб кетди.
Одил ўзи айтгандек бир эмас, балки икки соатларда келди. У Осиёга ортиқча гап-сўз қилмай салом-алик қилиб ертўлага тушиб кетди ва ҳар сафаргидек бир соатларда ишини битириб "Бўлди, келинойи, ишим битди. Бундан буён сизни ҳам ортиқча безовта қилмайман" дея иккита қопни ортмоқлаганча хайрлашиб чиқиб кетди.
Осиё унинг ортидан қараб туриб енгил тортди. "Ҳайрият- ей, ўйлади у,- ўзим ҳам пашшадан фил ясаб юборадиган даражада ўласси ваҳимачи бўлиб қолибман. Бўлар бўлмасга гумонга борганимни қаранг. Бечора йигит ҳақида нима хаёлларга бормадим-а? Барибир шундаям бу йигитни иши битгани яхши бўлди. Уй ҳам тинч, мен ҳам тинч. Ҳадемай ойижон ҳам келиб қолсалар керак"...

Ҳақиқатдан ҳам Сурайё опа эртаси куни тушлик вақти қайтиб келди.
-Ойижон,  сиз айтган йигит ертўладан юкларни олиб  кетди,- деди Осиё қайнонаси

/75
👍25👏2😭1