ЁЛҒОН ГАПИРМАНГ...!
Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.
Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?
Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болажон отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?
Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?
Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍7
8 май — Халқаро Oналар куни!
ОНАМНИ КЎРГАНИ БОРАМАН
Бозорга чиқибди қулупнай,
Етказди, Худодан айланай,
Илиниб, илиниб олволай,
Онамни кўргани бораман.
Ишларим йўлимни тўсса ҳам,
Пойимда тиканлар ўсса ҳам,
Бир даста гул олиб бўлса ҳам,
Онамни кўргани бораман.
Кирсам ҳам иккита нон билан,
Бағрига босади жон билан,
Айтади: "кедингми, жон болам?"
Онамни кўргани бораман.
Айтмайин боламнинг ғамини,
Билдирмай рўзгорим камини,
Ўчирмай юрагин шаъмини,
Онамни кўргани бораман.
Акамнинг яхшисин оширай,
Укамнинг айбини яширай,
Қувнатиб меҳрини тоширай,
Онамни кўргани бораман.
Эркалай: «Оймомам, ўзимни,
Қувнатиб турасиз кўзимни»,
Кулади эшитиб сўзимни,
Онамни кўргани бораман.
©️Марҳабо Каримова
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
ОНАМНИ КЎРГАНИ БОРАМАН
Бозорга чиқибди қулупнай,
Етказди, Худодан айланай,
Илиниб, илиниб олволай,
Онамни кўргани бораман.
Ишларим йўлимни тўсса ҳам,
Пойимда тиканлар ўсса ҳам,
Бир даста гул олиб бўлса ҳам,
Онамни кўргани бораман.
Кирсам ҳам иккита нон билан,
Бағрига босади жон билан,
Айтади: "кедингми, жон болам?"
Онамни кўргани бораман.
Айтмайин боламнинг ғамини,
Билдирмай рўзгорим камини,
Ўчирмай юрагин шаъмини,
Онамни кўргани бораман.
Акамнинг яхшисин оширай,
Укамнинг айбини яширай,
Қувнатиб меҳрини тоширай,
Онамни кўргани бораман.
Эркалай: «Оймомам, ўзимни,
Қувнатиб турасиз кўзимни»,
Кулади эшитиб сўзимни,
Онамни кўргани бораман.
©️Марҳабо Каримова
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фотима онамиз шу дуони ўқидилар ва шу кундан бошлаб хеч қанака ёрдамга эҳтиёж сезмадим дедилар☝️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Videoga nima deb nom bergan bo’lardingiz ? 🙁
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤2🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Фақат бир шартим бор... Осиё эрининг юзига зорланиб боқди: - Мен сенинг қарорингга кўнаяпман-а? Сен ҳам менинг шартимни қабул қил. Менга яна олти ой муҳлат бер. Агар... Агар шу вақт ичида ҳомиладор бўлмасанг, майли унда ажралишганимиз…
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Осиё дарвозадан бош чиқариб дўконнинг юк машинаси кўринмагач, эшикни ёпиб қулфлаб олди.
Қайнонаси тез-тез муомала қилиб турадиган ўша йигитчанинг исми Одил эканлигини Осиё эртаси куни билди.
Эртаси куни яна кечаги вақтда эшик қўнғироғи жиринглаганда ичкаридан "Ким?" дея овоз берган Осиё йигитдан "Менман" деган таниш жавобни эшитиб эшикни очганда Одил унга жилмайиб пешвоз чиқди:
- Исмим Одил, келинойи.
- Яхши,- деди Осиё ерга қараб ва тезда ийманганча ўзини четга олди,- юкларни олиб бўлсангиз "бўлдим" дерсиз. Мени ичкарида ишим бор эди.
- Хўп, келинойи.
Бу сафар бир соатларча ертўлада куймаланган Одил кетаётганини билдириб овоз берганча Осиё дарвозани ёпиб олишга чиққунига қадар уни кутиб турди.
-Майли, яхши боринг,- деди Осиё Одилни кузатар экан.
-Раҳмат, келинойи,- машинаси томон юрар экан Одил,- иии тўхтанг! -деди у ҳовлиқиб кўп ўтмай. Одил машинасининг ғаладонидан қоғозга ўроғлиқ алланимани олиб жилмайганча Осиёга узатди,- бу мазаси роса зўр шоколад.Ҳақиқий бренд. Эрмак қиларсизлар.
- Ҳожати йўқ,- Одилнинг бу ҳаракати дабдурустдан бўлгани учун шошилиб қолди Осиё
- Нимага ундай дейсиз? Олинг, олаверинг,- янада кулимсиради Одил,- окам билан дуо қилиб ейсиз.
Осиё шоколадни олмаса бўлмаслигини тушуниб ахири қимтинганча қўл узатди:
- Раҳмат...
- Арзийсиз, келинойи...
Одил чапдастлик билан машинасига ўтириб жўнаб кетгач, Осиёнинг юрагига ғулғула тушди:
- "Қўни-қўшнилар кўриб қолмадикан? - ўйлади у ичкарига кириб дарвозани қулфлар экан,- ҳозир оғзи билан юрадиганлар кўп. Бир ҳовуч шоколад ейишим қимматга тушмасин тағин" .
Эртаси куни эри ва қайнотасини ишга кузатган Осиё телефонига келган смс хабарининг чийқиллаган овозини эшитиб қизиқиб хабарни очди.
- Ассалому алайкум, келинойи. Мен Одилман. Рақамингизни Сурайё опамдан олдим.
- Бугун ҳар кунги вақтга бора олмайман. Уйингизга пешиндан кейин соат иккиларга ўтсам бўладими?
Осиё кўп ўйланмай унга жавоб ёзиб юборди:
- Ваалейкум ассалом. Тушдан кейин мактабда дарсим бор. Уйда бўлмайман.
- Бир кун бормасангиз бўлмайдими мактабга? (зумда савол келди Одилдан)
- Узр иложим йўқ. Мактабга комиссия келиши кутилаётганди. Бунақа вақтда жавоб сўролмайман. Баҳона қилаётгандек кўринишим мумкин. Бугун кела олмасангиз эртага ҳар кунги вақтда келақоларсиз?
- Эртагача кута олмайман-да. Майли бир илож қилиб бир соатларда уйингизда бўламан.
- Хўп яхши ...
Осиё бироз ўйланиб тургач, Одилдан келган хабарларни ўчириб ташлади.
Бироқ кўп ўтмай ундан яна янги хабар келди:
- Тинчликми, нега ёзганларимизни ўчириб ташладингиз?
Осиё "Намунча менга сурбетларча ёпишиб олди бу ?" деб ўйлади-ю, "Нима мен сени ўртоғингманми?" дея жавоб қайтармоқчи бўлди, бироқ "Бу йигит укам тенги бўлса, тўғри кўнгилда ёзганни дилини оғритиб нима қилдим, балки ростдан ҳам зарур иши бордир?" дея ўйлаб ўзини босди, аммо гапни чувалаштириб ўтиргиси келмай қайтиб жавоб ёзгиси келмади.
- Ҳа яхши эҳтиёт бўлганингиз яхши...
Оҳирги келган хабардан Осиёнинг сабр косаси тўлди. У телефонини жаҳл билан отиб юбориб ўзини босиб олиш учун ташқарига чиқиб кетди.
Одил ўзи айтгандек бир эмас, балки икки соатларда келди. У Осиёга ортиқча гап-сўз қилмай салом-алик қилиб ертўлага тушиб кетди ва ҳар сафаргидек бир соатларда ишини битириб "Бўлди, келинойи, ишим битди. Бундан буён сизни ҳам ортиқча безовта қилмайман" дея иккита қопни ортмоқлаганча хайрлашиб чиқиб кетди.
Осиё унинг ортидан қараб туриб енгил тортди. "Ҳайрият- ей, ўйлади у,- ўзим ҳам пашшадан фил ясаб юборадиган даражада ўласси ваҳимачи бўлиб қолибман. Бўлар бўлмасга гумонга борганимни қаранг. Бечора йигит ҳақида нима хаёлларга бормадим-а? Барибир шундаям бу йигитни иши битгани яхши бўлди. Уй ҳам тинч, мен ҳам тинч. Ҳадемай ойижон ҳам келиб қолсалар керак"...
Ҳақиқатдан ҳам Сурайё опа эртаси куни тушлик вақти қайтиб келди.
-Ойижон, сиз айтган йигит ертўладан юкларни олиб кетди,- деди Осиё қайнонаси
/75

👍25👏2😭1
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
билан сўрашиб-исташиб бўлгач гап орасида
Сурайё опа эса Осиёнинг сўзларига ортиқча аҳамият бермай "ҳаа" деб қўл силтаб қўя қолди:
- Овқатингиз борми, жуда қорним очиб кетди,- деди у ўзи олиб келган патирдан ушатар экан,- узоқ йўл ичимни тўкиб ташлади.
- Ҳа овқат тайёр,- деди Осиё дик этиб ўрнидан турар экан, - ҳозир олиб келаман.
🔳 🔳 🔳
- Осиё, бугун мактабга борма!? -деди эртаси куни Умид ишхонасидан асабий оҳангда қўнғироқ қилиб,-мен ҳозир уйга етиб бораман.
- Умид ака, тинчликми?- ҳайрон бўлиб сўради Осиё,- нима гап?
- Борганимда биласан! - Умид тармоқдан узилди.
"Умид акамнинг жаҳллари чиқяптими? -таажжубланди Осиё, -илгари сира бунақа аҳволга тушмагандилар. Тинчликмикан? Майли, ишга кетишга ҳали вақт бор-ку, кутай-чи? Ҳадемай келиб қолсалар керак?"
Осиё таҳмин қилгандек Умид тез орада уйга кириб келди. Осиё эрининг авваллари сира бу аҳволда кўрмаган эди. У Умиднинг бўғриқиб кетган важоҳатли чеҳрасини кўриб чўчиганидан ортига тисралди.
- Ойии! Бу ёққа чиқинг!
Осиёнинг назарида Умиднинг овози бутун дунёни тутиб кетгандек бўлди.
- Ҳа болам, тинчликми?!- Сурайё опа ҳам ранг-қути ўчганча остонада пайдо бўлди.
- Ойии, мана буни кўринг!- Умид чўнтагидан ғижимланган қоғоз чиқариб онасига узатди,- ўзимни бир нарса қилиб қўймасимдан бирор нарса денг!
-Ўзингни бос-ей!? - совуққонлик билан ўғлини жеркиб ташлади Сурайё опа, сўнг қўлидаги қоғозни ўқий бошлади,- жаноби эр как! Аёлингизни тийиб оласизми, йўқми? Ё уйингизда фоҳишахона очиб ўзингиз қилолмаган ишни битириб шу баҳонада юзингизни ёруғ қилиб олмоқчимисиз? Аммо менда нима айб? Хотинингизга укаси тенги йигитни қўшиб қўйишдан бошқа ишингиз қолмаганмиди? Агар булар ҳақида билмаган бўлсангиз ана энди билиб олдингиз! Хотининчангизни тийиб олинг. Кейинги сафар бутун маҳалла-кўй олдида шармандасини чиқараман...
- Нима бу? -Сурайё опа кўзлари чақчайиб Умидга юзланди,- ким ёзган буни?! Қаердан олдинг?! Буларнинг бари туҳмат!
Умиднинг юзлари бўздек оқариб кетган эди. Осиё эса бўлаётган воқеаларни чала-чулпа идрок этиб тиззаларидан мадор қоча бошлаган эди.
- Туҳмат?! -яраланган шеърдек наъра тортди Умид. У кўкрак чўнтагидан бир даста сурат олиб зарб билан Осиёнинг юзига отди,- буям туҳматми? Буям туҳматми, ойи? У йигитни аёли эрининг орқасидан одам қўйган экан. Ўша одам мана бу...- Умид Осиёга чексиз нафрат билан тикилди,- мана бу шилтани сиз йўғингизда уйда нима ишлар қилганини суратга олибди. Суратларни қаранг! Бари числоси, соати, йилини созлаб расмга олган. Бу дегани фотомантаж эмас дегани, ойи! Орасида мана бу беҳаёнинг ўша йигит билан смс ёзишмаларининг ҳам сурати бор.
Осиёнинг оппоқ юзлари гезариб кетган, тили эса бир калимага кела олмай тошдек қотиб қолганди.
Сурайё опа инқиллаб энгашганча ердаги суратлардан бирини олди:
- Вой бу Одил эмасми? - деди у ҳарсиллаб
Шу пайт Осиё яшин ургандек чайқалиб кетди:
- Ойижон!? Ўғлингизга айтинг бу йигитни сиз юборганингизни. У ертўладаги юкларни дўконга олиб кетишга келганини айтинг?
- Нималар деяпсиз, келин?! - кўзларидан совуқ ўт чақнади Сурайё опанинг,- бу йигит ярим йил олдин дўконда ўғирлик қилиб ишдан ҳайдалиб кетган-ку? Мени ўғри билан қанақа олди-берди жойим бўлиши мумкин? Қолаверса ертўлада ҳеч қандай юк қолмаган эди-ю? Ўн- ўн беш қоп макулатура ва яна шунча қоп ёмғирда қолиб ранги бир-бири ўтиб кетган футболка-шортикдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди-ку?! Уларниям Умид иккимиз қопларга жойлаганмиз.Тўғрими Умид?
Осиё шу лаҳзаларда барига тушунди. У Сурайё опа тарафга икки қадам босиб алам билан шивирлади:
- Сизни шунчалар разил аёлсиз деб ўйламагандим...
Осиё шу сўзларни айтар экан кўз ўнги қоронғилашиб чайқалиб кетди.
У энгашганча қисқа- қисқа нафас олар экан шундоққина оёқлари остига Умиднинг гурсиллаб йиқилганини фаҳмлади.
- Боламни бошини единг, исқирттт!!!
Сурайё опанинг ёввойи чинқириғи ер-у осмонни тутгандек бўлди гўё.
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
/76

👍56😁1
🧕 Muslimalar kundaligi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА билан сўрашиб-исташиб бўлгач гап орасида Сурайё опа эса Осиёнинг сўзларига ортиқча аҳамият бермай "ҳаа" деб қўл силтаб қўя қолди: - Овқатингиз борми, жуда қорним очиб кетди,- деди у ўзи олиб келган патирдан ушатар экан,- узоқ йўл…
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
35-қисм
Зудлик билан чақирилган "Тез ёрдам" шифокорлари Умиднинг қон босими кескин ошиб кетганлигини , шу сабаб организм бу ҳолатга дош беродмаганини айтиб дарҳол биринчи ёрдам учун керакли муолажани қилишди.
- Тинчликми? -сўради улардан ёши каттароғи,- бирор нохуш ҳодиса юз бердими?
Сурайё опа жавоб ўрнига без бўлиб қотиб туравергач:
- Ўғлингизнинг асабларини асрашингиз керак,- деди Сурайё опага қараб,- янаям худо бир асрабди. Йиқилганда бошига қон қуйилганда борми? Шу туришда ҳам кризис ҳолати тўлиқ ўтиб кетмаган. Юраги қаттиқ зўриқиш ҳолатида. Ҳозирги қилган уколларимиз уни бўшаштириб ухлатади. Аммо тез орада касалхонага ётқизиб бир курс муолажа олдирмасангиз бўлмайди. Агар савол туғилса мана бу рақамга қўнғироқ қилинг.
Шифокорлар хонани тарк этаётиб даҳлизда уларнинг жавобини кутиб турган Осиёга дуч келишди:
- Синглим, сизнинг ҳам тобингиз йўқми дейман? - деди улардан бири вазиятни ўзича чамалаб,- бирор ёрдам керак эмасми?
Осиё "йўқ" дегандек бош чайқади.
Шифокорларни кузатиб қайтган Сурайё опа изига қайтиб Осиёга чақчайди:
- Кўнглинг жойига тушдими, ифлос!? Ё боламни бошини емагунча тинчимоқчимасмисан? Бўл , уйимни наҳс бостирмай тез қури!
Осиё бошини баланд кўтарди:
- Ўғлингиз жавобимни бермагунча ҳеч қаерга кетмайман!? Ундан кейин мени жирканч сўзлар билан ҳақорат қилишни бас қилинг! Айбдор эмаслигимни, ҳаммаси сизнинг фисқ-у фасод ишларингиз эканлигини тўрт киши биламиз!
- Тўрт киши?! Ўзингча нималарни алжираяпсан? Ким экан ўша тўрт киши?! -жазаваси баттар қўзиди Сурайё опанинг
- Мен! Сиз! Ўша мараз ҳамтовоғингиз худобехабар Одил!
- Хўш айт тўртинчисиниям. Тилларинг жуда бурро эди- ку !? Нега тўхтаб қолдинг бирдан?! Нима ёлғон тўқишга илҳоминг келмай қолдими?
- Ҳамма илҳом сизда! Шунчалик пухта режа тузибсиз- ки, хатто Нобель мукофоти олган буюклар ҳам сизга тан беришса ажабмас. Афсус-ки, бу иқтидорингиз бузғунчиликка хизмат қилиши қайғули. Эссиз одамгарчилик?!- Осиёнинг рангпар чеҳрасига чексиз изтироб қалқиб чиқди
- Сен гапни бурма, ҳозиргина тўртинчи гувоҳ бор деяётгандинг. Айт ким у? Ё айтишга айтиб қўйиб кимни кўрсатишни билмай гаранг бўляпсанми?- Сурайё опа Осиёга ғолибона мазаҳли назар ташлади
- Йўқ нега?! Мен ёлғон гапириб одатланмаганман. Тўртинчи гувоҳим бор ва у энг асосийси! У нафақат гувоҳ, балки энг олий ҳакам ҳам! Гап сиз-у, мени, манави мунофиқ ўйинингизда иштирок этган Одил маразни, яхши-ки сизга эмас, отасига тортган кўнгли софдил ўғлингизни яратган Қодир Эгамдир! Ўйлайсиз-ки, у шунча ноҳақликни кўриб барини ўз ҳолига ташлаб қўядими? Бир бандасининг ҳақини иккинчисига ўтказиб қўядими? Мен ана шундан қўрқаман?! Вақти келиб қилмишларингизга жавоб берсангиз аҳволингиз қандай кечаркан?
Тўғрисини айтайми? Мен Аллоҳдан қўрқмаган бандадан жуда қўрқаман... Жудаям...
- Ўчир овозингни?! - Сурайё опа Осиё айтган сўзларнинг ваҳшатини ҳис қилиб юраги орқага тортиб кетганди,- мен онаман! Тушундингми?! Бу мени оқлайдиган ягона далилим. Боламни бахти учун ҳеч нарсадан тоймайман, тушундингми, тоймайман!
- Сизга гапирганни фойдаси йўқ! Қолаверса қилар ишни қилиб бўлдингиз...- Осиё бурилиб хонасига кета бошлади.
- Бу ерда нималар бўляпти?!
Осиё хонасига кирганда даҳлиздан қайнотасининг овозини эшитди ва... эшикни ичкаридан маҳкам зичлаб ёпди...
/77

👍23❤1🥰1
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
- Ҳа адаси, ишдан барвақт келдингизми?- Сурайё опа эрига ағрайиб қаради
- Умид билан бирга ишлайдиган Комилжон телефон қилиб қолди. "Домла, тинчликми? Ўғлингиз ҳеч кимга қарамай дарсини ташлаб кетиб қолди. Машинасини учиртириб кетганидан ҳавотирга тушиб қолдик биз ҳам" деб кўнглимга ғулғула солди. Телефон қилсам ҳеч биринг жавоб қайтармайсан. Нима гап ўзи? Умид қаерда?
- Э адаси , сўраманг. Эл-у юртга шарманда-ю шармисор бўлдик,- йиғлагудек жавоб қайтарди Сурайё опа
- Обидийдангни йиғиштириб бор гапни бир бошдан гапир,-асаби бузилди Адҳам аканинг
- Пешона бир бўлар экан деганлари рост экан. Ўғлим шўрликнинг пешонасига нуқул шунақа телефондан эр топадиган шалтоқлар учрабди.
- Гапни чувалаштирма дедим сенга!-Адҳам ака қисқа-қисқа нафас олар экан.
- Осиё яшшамагурни ўйнаши бор экан, адаси. Ман вилоятга кетганимда уйимизга чақириб олиб роса...Ўша жувонмарг йигит бир вақтлар мен билан ишлаган Одил экан. Ман уни ярим йилдан буён кўрмасдим. Булар ҳов ўшанда топишволишган экан-да. Хуллас ўша Одилнинг хотини ўғлизга хат ёзиб бу бузуқиларни фош қилибди. Қанийди-я? - Сурайё опа бориб дераза токчасида турган хат билан суратларни олиб келди,-мана! Мана исботи! Бунга яна нима дейсиз?
Адҳам ака кўкрак чўнтагига қистирилган кўзойнагини олиб титроқ қўллари билан хатни очиб ўқиди, сўнгра суратларни бирма-бир кўрди.
- Энди нима дейсиз, адаси?-лаби лабига тегмай бобиллади Сурайё опа,- менга қолса ичимдаги шайтоним "Ўша манжалақини сочидан судраб кўчага олиб чиқиб от" деяпти.
- Ўзингни бос!-оғир тин олди Адҳам ака,- салкам элликка кириб унча- мунча одамни танийман деб юргандим. Ҳозир ҳам шу! Менимча бу ерда бир гап борга ўхшаяпти. Ҳаммадан ҳам бу воқеалар айнан сенинг қўшни вилоятга кетганингда бўлгани қизиқ. Яна уйимизга бир вақтлар келиб кетиб юрган йигит билан.
- Бу билан нима демоқчисиз, адаси? - кўзлари олайди Сурайё опанинг,- ана суратларни кўринг, барчасини айтиб турибди-ку бу суратлар?
- Нимани айтиб турибди бу суратлар хўш?! Нимани кўрдинг бу ерда? Келинингни ўша йигитга суйкалган жойи борми? Хўп биттасида қўлига алланима тутқазаяпти? Аммо нима тутқазган билмайсан-ку?
- Смслар-чи? Уларга нима дейсиз?
- Уларгаям ҳеч нима демайман! Ички ишлар идораларига бориб битта ариза ёзамиз-у, телефон компаниясидан ўша смсларнинг тўлиқ вариантини олдирамиз. Умуман олганда бу масалани ойдинлаштириш учун ички ишларга мурожаат қилишга тўғри келади. Мен келинимнинг поклигига ишонаман. Керак бўлса исботлаб, бу ишларнинг ортида ким турганини ойдинлаштирмагунча тинчимайман. Ўша одам топилганда эса қонун олдида ҳам, менинг ёнимда ҳам жавоб беради, ҳа! Ана шундай! - Адҳам ака каловланиб қолган аёлига қараб бош силкиди,- сендан Умид қани деб сўрадим?
- Умидми? Умиднинг бўлган ишлардан тоби қочиб қолди. Қон босими кескин ошиб кетиб... Яқинда "Тез ёрдам" келиб укол қилиб кетди. Ҳозир ухлаяпти.
-Ҳа, ўғлингни босиш ўрнига ёнига кириб оловга обдон керосин сепган бўлсанг керак-да?-Адҳам ака хотинининг эътирозга лаб жуфтлаганини кўриб қўли билан "шошмай тур" деган ишора қилди,- "Йўқ" дейишга шошилма, сени билмасам экан. Феълинг кафтимдаги чизиқлардан ҳам таниш менга. Менга қара, сенга аввалам айтганман, ҳозирам айтаман. Ёшларни ўз ҳолига қўй.
Адҳам ака шундай деб Умиддан хабар олишга кириб кетди. Ўғлининг дорилар таъсирида бир текис ухлаётганини кўриб кўнгли жойига тушди ва изига қайтиб чиқиб яна аёлига юзланди:
- Осиё қани?!
- Қаерда бўларди?- тўнғирлади Сурайё опа,- хонасида.
- Бу ерга чақир, овқатланиб олсин. Ҳали ичига иссиқ ҳам кирмай беҳол бўлиб ўтиргандир. Туҳмат балоси каммиди унга?
- Балки туҳмат бўлмаса-чи? - икки қўлини белига қўйиб чақчайди Сурайё опа,- унда нима дейсиз?
- Нима дейишимни ўшанда кўрасан!- асаби бузилди Адҳам аканинг,-айби исботланмаган гумондорларга ҳам жиноятчиларга ўҳшаб муомала қилинмайди. Осиёнинг айби исботландими? Йўқми? Ҳали бир-иккита расмингни менга пеш қилма! Уларни далил деб ҳисобламайман, тушундингми?
/78

👍47
Davomini kutayotganlar uchun ❤️
❤79👍38🥰6🔥1
#Хайрли_оқшом
Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!
Ҳайрли оқшом, қадрдон.
Тунингиз осуда ўтсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!
Ҳайрли оқшом, қадрдон.
Тунингиз осуда ўтсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2👏1
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌹 ва Роҳматуллоҳ 🌹
🌹 ва Барокатуҳ 🌹
ХАЙРЛИ ТОНГ
🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!
🌸Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин🤲🏻
🌸 Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;
🌸 Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!
🌸Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9-Май – Хотира ва қадрлаш куни...
Яқинларимизни эслаб қўямиз!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Яқинларимизни эслаб қўямиз!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
9 май - Хотира ва қадрлаш куни. Фашизм устидан қозонилган ғалабага 77 йил тўлди.
Хотира - ўтганларни эслатиб туради, ўзликни англатади. Қадр - инсонни улуғлайди, жамиятни безайди.
Шундай озод ва обод кунлар учун курашган, жонини фидо қилган аждодларимизнинг руҳлари шод бўлсин!
Бугун ёнимизда умргузаронлик қилаётган нуронийларимизнинг қадрлари ҳамиша баланд бўлсин!

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жигарларим 🥰❤️
жигаримнинг парчаси!
опа, ака, ука, сингил
барчаси...🤗
Яратганни ўзи сизни
ўзи асрасин🤲
Аллох қаторимиздан
хато қилмасин🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
жигаримнинг парчаси!
опа, ака, ука, сингил
барчаси...🤗
Яратганни ўзи сизни
ўзи асрасин🤲
Аллох қаторимиздан
хато қилмасин🤲
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Nonushtaga tayyorlab ko’ring
Video ko’rindimi ❤️😋👍🏻 bosing
Toyimli oson mazzali
Nonushta uchun mazzali taom
Kerak bo’ladi:
200 gr kolbasa
200 gr sir
Lavsh hamir
3 osh qoshiq mayonez
Qovurish uchun yog’
2 ta tuhun
Non talqoni
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Video ko’rindimi ❤️😋👍🏻 bosing
Toyimli oson mazzali
Nonushta uchun mazzali taom
Kerak bo’ladi:
200 gr kolbasa
200 gr sir
Lavsh hamir
3 osh qoshiq mayonez
Qovurish uchun yog’
2 ta tuhun
Non talqoni
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
- Бўпти,- деди Адҳам ака гапга ҳулоса ясаган оҳангда,-мен борай. Соат тўртда илмий кенгаш бошланади. Қатнашмасам бўлмайди. Сен эса,- қўли билан атай таъкидлади у,- ақл-ҳушингни бир ерга йиғиб, бошланишига келинни чақириб овқатлантир. Кейин Умид уйғонса икки ёшни муроса-ю мадорага чорлаб насиҳат қилиб тур. Умидга менинг сўзларимни етказ. Бу ишда шошма-шошарлик ярашмаслигини тушунтир. Умид боя жаҳл устида қизишган бўлса, эди босилиб қолар. Мен ўғлимдан ҳам кўпроқ Осиёга ишонаман. У барибир оғир-босиқлигига боради. Шунинг учун барига кўниб келишимни кутиб туради.
Тушундинг-а? Ё яна такрорлайми?
- Туш... тушундим, адаси, - шоша-пиша бош силкиди Сурайё опа, - тушунмай ўлибманми? Гапларингиздан анча ўзимга келиб қолдим. Сиз бемалол ишга бориб келаверинг. Биздан ҳавотир олманг. Барини сиз айтгандек қиламан.
- Яхши. Унда кечга чиройли қилиб ош дамлаб туринглар. Саккизларда тайёр бўлсин. Бугун бироз кеч қайтаман-да. Унгача...
- Бўлди, адаси. Ишларингизни бемалол битириб келаверинг. Уйдан кўнглингиз тўқ бўлсин...- Сурайё опа эрини ширин сўзлар билан кўча юзига кузатиб қўйди.
У ичкарига киргач бироз ўйланди-ю, Умиднинг ёнига йўл олди.
- Болам, туззукмисан?-деди Сурайё опа Умидни кўз очганини кўриб,- ҳеч қаеринг безовта қилмаяптими?
- Яхшиман,- дея инграганча жавоб қайтарди Умид. У боя ҳушини йўқотган вақти боши билан полга қаттиқ йиқилган экан. Ҳозир боши ва ўнг ёнбоши сим-сим оғриқ бераётган эди,- ойи, ташқаридан адамларни овозлари эшитилгандек бўлдими?
- Ҳаа, ишхонангдагилар "Ўғлингиз ўқдек отилиб чиқиб кетди, тинчликми ўзи?" дея қўнғироқ қилишган экан, ҳавотир олиб келибдилар. Бизларга қўнғироқ қилганларида ҳеч биримиз жавоб бермабмиз.
- Телефонга қарайдиган аҳволда эмасдик-да, ойи,- хўрсинди Умид,- хўп адамларга нима дедингиз?
- Нима дердим?! Бор гапни айтдим. Шундай-шундай воқеалар бўлди дедим.
- Улар нима дедилар?
- Уларми? "Бу масалани шундоқ қолдириб бўлмайди. Ҳозир муҳим йиғилишим бор. Бормасам бўлмайди. Ишдан бироз кеч келаман ва ўшанда масалани бир ёқли қиламиз" дедилар,- Сурайё опа шундай деб кўзларини олиб қочди,- ўзи бояги жанжал сабаб дилимни ўйнаши ҳали босилгани йўқ эди. Энди кечга қанақа машмаша бўлар экан деб юрагим така-пука... Инсон қариган чоғида ҳаловат берсин экан-да...
-Юрагингиз така-пука бўлмасин, ойи... Осиё қаерда?
- Хонасида... Бизни бу аҳволга солиб ўзи бир ёстиқ бўлиб ухлаб ётгандир. Сени "Аҳволинг нима бўлди"ям демади-я ноинсоф. Мен бўлсам бу ёқда кечга нима бўларкин деб юрагимни ҳовучлаб ўтирсам...
- Айтдим-ку, ойи. Юрагингизни ҳовучламанг. Бу иш кечга бормайди,- Умид ўрнидан оғир қўзғалди.
-Умид, болам, қўй шуни. Фалокати ўзига урсин. Борма ёнига. Сенга бирон кор-ҳол бўлиб ўтирмасин яна...- Сурайё опа ўғлининг қўлтиғига киришга уринди,- ўзинг юра оласанми?
Умид онасини қўли билан оҳиста итарди:
- Ўзим, ойи... Ўзим...
Умид хоналарига кирганда Осиё трюмо олдида оилавий расм альбомига тикилганча тошдек қотиб ўтирарди. У эрининг хонага кирганини ҳис қилса-да, парво қилмай ўша ҳолатида ўтираверди.
Умид оғир қадамлар билан унинг ёнига бориб Осиёга қаттиқ тикилди:
- Менга нимадир демоқчимасмисан? - деди у қуруқшаган лаблари билан.
- Йўқ! - эрига қарамай қатъий жавоб қайтарди Осиё
- Менинг эса сенга айтадиган сўзларим кўп,- чуқур нафас олди Умид,- аммо қайси бирини айтишни билмаяпман. Майли. Энг асосийсини айта қоламан. Ўшанда олти ойга муҳлат сўраб сени уйга қайтариб олиб келганимдан афсусдаман. Мен ношуд яна "Олти ой муддат ўтса Осиёни қайси баҳоналар билан ушлаб қоламан?!" деб қанча тунлари уйқум ўчибди-я? Сени деб ўз онамга қарши бўлибман... Бари... Бари буларга арзимас бир аёл учун...
Ҳозир эса жуда хафаман... Тақдир сени менга раво кўрганидан хафаман. Сени менга ҳамроҳ, умр йўлдоши қилганидан хафаман. Сен менинг жонимнинг жазоси экансан. Аслида тушларим мени неча йиллар "Шу қиздан эҳтиёт бўл" деб огоҳлантирган экан-у...
/79

👍31
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Мен бўлсам у тушларимни нотўғри таъбир қилибман...
Энди билсам... Сенинг аслингни танимабман...
Афсус...
Минг афсус...
- Ҳаа...- тилга кирди Осиё,- сиз мени ҳақиқатдан ҳам танимадингиз. Ҳақиқатдан ҳам...
Осиё ўрнидан аста туриб суратлар альбомини оҳиста ёпди. Сўнгра трюмо устида турган сумкасини олиб елкасига осди ва эшикка йўл олди. У остонага етганда бир зум тўҳтади. Ортига ўгирилиб қарашни жуда-жуда истади, бироқ ўзини маҳкам тутиб дадил қадамлар билан хонадан чиқиб кетди.
Осиё остонадан ҳатлаётган вақтда кўзидан узилиб тушиб оёқ остида қўним топган бир томчи кўзёшни эса ҳеч ким кўрмади. Ҳатто даҳлиздаги қўшни хонанинг деразасини қия очиб уларни кузатиб турган Сурайё опа ҳам...
Сурайё опа келинининг дарвозадан чиқиб кетганини кўриб "Ҳайрият" дея чуқур хўрсинди-ю, чаққон ҳаракатлар билан ўғлининг хонасига йўл олди:
- Умид,- деди у хонада бошини чангаллаб ўтирган ўғлига яқин бориб,- нима гап, тинчликми?
- Тинчлик, ойи, тинчлик,- бўғиқ овозда жавоб қайтарди Умид бошини кўтармай,- Осиё кетди. Бутунлай.
Бари тамом...
Бари тугади...
- Тугагани рост бўлсин, илойим,- енгил нафас олди Сурайё опа,- мен аввал бошдан қарши эдим бу никоҳга. Кўнглим ўшанда сезган экан-да, бу яшшамагурни мана бунақа қилиқлари борлигини
- Ойиии,- Сурайё опанинг сўзини бўлди Умид,- бироз ухлаб олай майлими? Кўзларим юмилиб кетяпти...
- Майли, болам, майли,- ўғлини эркалаган оҳангда сочларини силаб деди Сурайё опа,- сен бемалол ухлаб ол. Мен бориб кечки овқатнинг ҳаракатини қилай бўлмасам. Аданг ош буюриб кетгандилар...
- Яхши, ойи, - деди Умид кайфиятсиз, - борақолинг...
- Кетяпман, болам. Сен ҳеч нарсанинг ташвишини қилмай мириқиб ҳордиқ ол. Ордона қолгур хотининг... Ўша собиқ хотинингни ҳам ўйлаб ўтирма. Шу бўйи қутилганимиз рост бўлсин.
Умид онасига жавоб қайтармай ётоққа чўзилиб кўзларини юмди.
Сурайё опа ошхонага келиб учиб- қўниб ош тайёрлашга киришди. У ошнинг зирвагини милтиратиб қайнатиб қўйгач, ҳафсала билан аччиқ-чучук тайёрлади, туз қўшмасдан музлатгичга жойлади . Сурайё опа айни дамда ўзи уйдан чиқиб кетиб мушкулини осон қилган Осиёдан жуда миннатдор эди. У эри келиб Осиёни сўраса ҳеч нарсадан хабари йўқлигини айтишни ҳам режа қилиб олди. "Айби бордир-ку, қочиб қолган келинингиз!" дейди энди эрига.
Қош қораяётганда Адҳам акага қўнғироқ қилиб унинг бир соатларда уйда бўлишидан хабардор Сурайё опа Умидни уйғотиш учун унинг хонасига йўл олди.
- Умид, Умид,- ўғлининг эшигини оҳиста чертди Сурайё опа. Ичкаридан жавоб бўлмагач, негадир юрагига ҳадик оралаб эшикни қаттиқ итарди. Қош қорайгани учун хона қоп-қоронғи бўлиб кетганди.
- Умид...
Сурайё опа пайпаслаб чироқни ёқди. Унинг кўзлари қоронғиликдан ёруғликка кўникишига бироз вақт керак бўлди.
Умиднинг ётоқхонаси ер билан битта қилиб йиртиб ташланган сурат альбоми варақлари билан тўзиб кетганди...
Сурайё опа юзтубан ётган ўғли ёнига яқинлашиб... аввалига ҳеч нарсани тушунмади.
Сўнг... Бор овози билан чинқирди:
- Умиииииддд, болаааммм. Нима ишлар қилиб қўйдииинг!??
Ётоқда Умид икки билак томирини кесиб... ташлаб... қоп- қора қонига беланиб ётар эди...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
/80

👍31😢16👏5