🧕 Muslimalar kundaligi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Мен бўлсам у тушларимни нотўғри таъбир қилибман... Энди билсам... Сенинг аслингни танимабман... Афсус... Минг афсус... - Ҳаа...- тилга кирди Осиё,- сиз мени ҳақиқатдан ҳам танимадингиз. Ҳақиқатдан ҳам... Осиё…
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
36- қисм
🔳 🔳 🔳
Умидни кўриш учун эртаси куни тушдан сўнг руҳсат беришди.
- Унутманг! - деди бош шифокор ота-онани қабул қилганда Адҳам акага алоҳида таъкидлаб,- ўғлингиз нақд у дунёнинг остонасидан қайтиб келди. Яна ҳам танаси бақувват экан. Аммо эътиборга олиб қўйинг-ки, шунча йўқотилган қоннинг ўрни ҳали бери тўлмайди. Сизга маслаҳатим унга яхши сўзлардан гапиринглар. Кўнглига тегадиган мавзуларни четлаб ўтинг. Ҳозир унинг руҳий мувозанати издан чиққан. Танасидаги жароҳатдан ҳам кўра руҳидаги ана шу жароҳат ҳавфлироқ билсангиз.
Хуллас мени тушундингиз деб ўйлайман.
Адҳам аканинг қадди бир кечада чўкиб қолган эди. У шифокорнинг барча сўзларини бошини эгганча индамай тинглади ва суҳбат якуни олдидан икки оғиз миннатдорчилик билдира олишга куч топди:
- Раҳмат доктор. Сиз бизга ҳаётимизнинг мазмунини қайтариб бердингиз.
- Раҳматни менга эмас,- ҳўрсинди шифокор, - бандасининг яшашига изн бериб, унга яна бир имкон берган энг олий табиб- Қодир Эгамга айтинг. Агар унинг иродаси бўлмаганда биз нима ҳам қила олардик...
Шифокорнинг сўзларини эшитиб шундоқ ҳам бўлари бўлиб турган Сурайё опанинг оёқларидан мадор қочди. Қаршисидаги шифокор унга Осиёнинг сўзларини ёдига солиб юборган эди. Шу топда Сурайё опанинг қулоқлари остида Осиёнинг бир кун аввал айни шу вақтларда титраб-қақшаб айтган сўзлари жаранг сочди: "Тўртинчи гувоҳим бор ва у энг асосийси! У нафақат гувоҳ, балки энг олий ҳакам ҳам! Гап сиз-у, мени, манави мунофиқ ўйинингизда иштирок этган Одил маразни, яхши-ки сизга эмас, отасига тортган кўнгли софдил ўғлингизни яратган Қодир Эгам тўғрисидадир! Ўйлайсиз-ки, у шунча ноҳақликни кўриб барини ўз ҳолига ташлаб қўядими? Бир бандасининг ҳақини иккинчисига ўтказиб қўядими? Мен ана шундан қўрқаман?! Вақти келиб қилмишларингизга жавоб берсангиз аҳволингиз қандай кечаркан?"
Аёлининг ранги қув ўчиб кетганини кўрган Адҳам ака унинг қўлидан тутди.
- Онаси , тобинг қочдими? -Сурайё опа аранг "йўқ" дея бош силкиди,- сен яхшиси шу ерда ўтира тур. Мен ўзим Умидни шундоққина бирров кўриб чиқаман.
- Мен ҳам...-Сурайё опанинг назарида ичидан олов отилгандек туюлди,- мен ҳам бир кўрай ўғлимни...
- Сени бу аҳволда кўрса Умиднинг яна...
- Олиб боринг мени боламга! - Сурайё опа олдинга талпинди.
Ота-онаси палатага киришганда ҳам Умид шифтга тикилганча чурқ этмай ётаверди.
- Ўғлим... Болам...- Адҳам ака Умидга нима дейишни билмай каловланди, сўнг ўзини қўлга олганча деди, - ҳали барчаси изига тушиб кетади. Бу кунлар ҳам ўтиб кетади. Жон болам, эс- ҳушингни йиғиб ол. Ўзингни ўйламасанг ҳам бизларни ўйла. Тезроқ тузалишни ўйла. Яна шуни билки, дунёда сен тараф бўлган, дардингни дарди деб билган отанг бор. Мен...- овози титраб кетди Адҳам аканинг,- мен сен учун қўлимдан келганини қиламан... Ишон менга...
Умид отасининг сўзларини эшитиб миқ этмай ётаверди...
- Болам... Умид...- Сурайё опанинг бўғзига нимадир тиқилгандек базўр тилга кирди,- мени кечир... Кечир...
Умид ҳамон аввалгидек ҳаракатсиз ётар, бироқ мижжасидан сизиб чиққиб бемажол юмалаган кўз ёши унга жуда оғирлигини билдириб ота-онасининг куйган юрагини янада куйдирар эди.
🔳 🔳 🔳
- Ўғлинг хотинини шунчалар севар экан-а,- чуқур оҳ тортди Адҳам ака аёлига,- бу ёғига нима қиламиз? Осиёнинг бедарак кетганини қандоқ айтамиз унга?
Осиё ҳам эрини жондан ортиқ кўрарди. У ҳам жаҳл устида ўзини бирор нима қилиб қўйган бўлса- я? Буларнинг уволи кимнинг бўйнига тушади энди? Бу ишларнинг туҳмат эканлиги кундай равшан эди. Илойим туҳмат қилганларнинг уйи куйсин...
Сурайё опа эрининг ёнида жим кетар, чеҳраси сокин кўрингани билан ич-ичидан "Ўша бадкирдорнинг уйи аллақачон куйиб бўлди, адаси!" дея ҳайқирар эди.
Адҳам ака эса ўз хаёллари билан андармон эди:
- Инсонларнинг кўнгил уйини бузиш гуноҳи каъбани вайрон қилишдан ҳам оғирроқ баҳоланар экан, онаси... Негаки, инсон кўнгил каъбасининг эгаси Яратган Эгамнинг ўзидир...
#давоми_бор
/81

👍34🔥2🥰2
БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Икки ёшга шундоқ ҳам осон эмасди. Ҳар бир тонгни "Фарзанд хуш хабари бормикан?" деб умид билан кутиб олиш, кун бўйи шу умид илинжида яшаш, тунда эса яна ўша умидни ҳамроҳ қилиб кўзлари илинишини кутиш...осон иш эдими сенингча?
Умид-ку бағримизда...Аммо Осиё қаерда экан? Ўзига тегишли барча ҳужжатларни олиб чиқиб кетганга қараганда унинг кўзлаган аниқ бир режаси бўлган.Ишқилиб топилсин-да...
Йўқса ота-онасига нима деймиз? "Уйингиздан ваъда бериб олиб чиққан баҳорингизни қаҳратонга олдириб қўйдик" деймизми?
Ё "Биз шундай ношуд инсонлармиз, ўғлимизни руҳан мажруҳ, келинимизни қалбан майиб-у ногирон қилдик" деймизми?- Адҳам ака афсус билан бош чайқади,- умрим давомида минглаб китоб ўқибман-у, аммо ҳаёт китобини беэътибор қолдирибман. Дунёнинг энг гўзал илми-фарзанд эканлигини унутиб қўйибман. Энди бунинг бадалини қандай тўлайман? Қачонгача тўлайман? Эээҳҳҳ...
🔳 🔳 🔳
Умид касалхонадан беш кун деганда чиқди. Бу кунлар мобайнида Осиё ҳақида бир оғиз савол сўрамади.У энди уззукун хонасидан чиқмай шифтга термулиб ётар, юрагини олдириб қўйган Сурайё опанинг кун-у тун қиладиган иши ўғлини пойлашдан иборат бўлиб қолган эди.
Адҳам ака шу кунлар ичида ҳаракат қилиб Одилнинг изини топди, тўғрироғи у ҳақдаги хабарни. Одил Умиднинг қўлига аёли ҳақидаги туҳмат хати келишидан бир кун аввал чет давлатга чиқиб кетган ва энг алам қиладиган жойи у шу вақтгача уйланмаган экан... "Демак, бу хат иғводан иборатлиги ўз-ўзидан аён, - бир тўҳтамга келди Адҳам ака,- аммо ким учун керак эди бу нағмалар? Барча саволларнинг жавоби Одил билан бирга четга чиқиб кетди. Муаммолар тугуни усиз ечилмайди. Аммо масаланинг туҳмат эканлигини исботлангани ҳам яхши бўлди. Эҳҳ, рашк кўзларини кўр қилган Умид болам-а? Нима ишлар қилиб қўйдинг? "Муҳаббат ва нафратнинг ораси бир қадам деганлари" шу экан-да. Чамамда "Асл севги эгаларининг тақдирига бирга бўлиш ёзилмайди" деган гапда жон борлиги ростми дейман. Ишқлари қанчалар буюк бўлса арзимаган сабаб туфайли ажралишлари шу қадар осон бўлар экан... Йўқса Осиё бир неча кун уйга келиб кетган йигит ҳақида на менга, на Умидга бир оғиз индамаган. Мана шу унинг хатоси бўлди. Аммо бунинг учун Осиёни айблаш ҳам ноўрин. Ахир Сурайёнинг савдоси сабаб уйимиз карвонсаройнинг ўзи эди-ку? Бир кунда ўнлаб, йигирма нафарлаб мижоз эшик қоқиб келарди. Уларнинг кўпчилиги билан муомалани Осиёнинг ўзи қилиб юборарди. Ҳисобни эса Сурайёга топширарди. Бу ишлар Сурайё уйда йўқлигида бўлгани сабаб Осиёнинг йигитнинг ташрифи хаёлидан кўтарилгандир.Ахир унинг ҳам хаёлида мактабнинг минг битта ташвиши бор."Яқинда аттестациядан ўтаман, адажон" деб кун-у тун тайёргарлик кўриб ҳаяжонланиб юрган эди-я, қизим бояқиш. Ундан кейин ўша йигит унга тутқазган ўрам ошхона жавони тортмасидан чиқди. Хатто очилмаган ҳам экан. Ўрамни очган биз бўлдик. Шунча машмашага сабаб бўлган нарса бир ҳовуч шоколад экан. Агар Осиё билан Одилнинг ўртасида бирор гап бўлганда бир ҳовуч шоколад каби нарҳи ҳаминқадар нарса ҳал қилмаган бўларди муносабатларини...
Энди бу гапларни Умидга қандай айтаман? "Бари бўлмағур уйдирма экан, аёлингнинг номуси булоқ сувидек пок экан" десам бу сўзим ўлганнинг устига тепгандек бўлса керак?
Бир ёқда Осиёнинг дараги чиқмаяпти. Аммо негадир қудалар жим. Ундан кўра келиб ёқамиздан олиб бетимизга тупурсалар енгилроқ бўлармиди?
Биздан шунчалар кўнгиллари қолгандир-ки, тиш ёриб бир оғиз сўз демадилар. Хаттоки Умид ўз жонига қасд қилганини эшитиб ҳам ҳол сўраб қўймадилар,- Адҳам ака эзгин аҳволда чуқур ҳўрсинди-ю, ўзига ўзи таъна қилишда давом этди,- биз улар боғидаги чечакни топтасак-у, бунга жавобан яна биздан ҳол сўрашлари керакми? Бундай олиб қараганда биз киммиз ўзи?
Адҳам аканинг хаёлларини телефон қўнғироғи бузди. У телефон экранига қараб шошиб қолди:
- Ассалому алайкум, Икромжон ака? Лаббай?! Осиё қизим...
- Ваалейкум ассалом, Адҳам ака. Сиз билан бафуржа гаплашиб олишимиз керак. Сизни Мевазордаги кафеда кутаман...
Адҳам ака жавоб қайтаргунга қадар алоқа узилганди.
/82

👍61❤8👏1
Бир бола отасидан:
- Қандай қилиб хақиқий эркак бўлиш мумкин- деб сўраб қолди.
Отаси:
- Имтихондан ўтиш керак.
- Қандай қилиб.
- Масалан, ўрмон ичкарисида бир кеча қолишинг мумкин. Қўрқмасанг хақиқий эркак деб хисоблайман.
- Ман қўрқмайман, кетдикми?
Болани отаси ўрмон ичкарисига олиб кирди.
Уни кўзини латта билан бойлаб деди:
- Агар хақиқий эркак бўлмоқчи бўлсанг, кўзларинг бойланган холатда бир ўзинг ўрмонда туни билан ўтириб чиқишинг керак. Эрталаб биринчи қуёш нурини кўзинг сезмагунча белбоғни ечмайсан. Қўрқмасдан сабр қилиб ўтирасан. Шунда сен хақиқий эркак бўласан.
Ота ўғлига омад тилаб хайрлашди.
Бола ёлғиз қолди. Қоронғу тушганда хар хил овозлар эшитила бошлади. Йиртқич хайвонлар овози, уккини сайраши қўрқинчли эди. Ана ёнидан нимадир ўтди. Юраги хапқирап эти бир сесканди. Ниманидир баргларни шитирлатиб босганини қулоғи аниқ эшитди.
Ёмғир қўйворгани чатоқ бўлдида. Хамма ёғидан сув ўтиб кетди.
Совуқ.
Қўрқинчли.
Қоронғу тун.
Лекин бола қўрқмаслиги керак.
У хақиқий эркак бўлишни жудаям истайди.
Бола қўрқсада туни билан сабр қилиб чидаб ўтирди.
Тонг отди.
Кўзи қуёшни сезди.
Шунда хурсандчиликдан кўзидан белбоғни олди.
Олди-ю, рупарасида турган, кечаси ёмғирдан усти хўл бўлиб кетган отасига кўзи тушди.
Ха, отаси туни билан ўғли олдида, уни химоя қилиб ўтирганди.
Бола буни билмаганди хам.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍30🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
🕋Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.
🌙ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌸🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌸🍃
🌸Қалбимиз тўрида иймон порласин
🌸Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
🌸Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
🌸Жума аёмингиз муборак бўлсин!
🌹Яратган Роббимга ҳамду санолар,
🌹Унинг Расулига бўлсин дуолар.
🌹Исму амалингиз Жаннатда турсин,
🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌙🌸ЖУМА МУБОРАК!🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌸🍃
🌸Қалбимиз тўрида иймон порласин
🌸Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
🌸Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
🌸Жума аёмингиз муборак бўлсин!
🌹Яратган Роббимга ҳамду санолар,
🌹Унинг Расулига бўлсин дуолар.
🌹Исму амалингиз Жаннатда турсин,
🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌙🌸ЖУМА МУБОРАК!🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
Антиқа творогли ширинлик
✍ Керакли масаллиқлар:
🥮 Бисквит учин:
🥚 6 дона тухум
🥡 160 гр шакар
🥡 200 гр ун
🥛 80 мл сут
🥃 50 гр ўсимлик ёғи
🧂 0.5 чой қошиқ ванилин
🧂 1 чой қошиқ разрихител
🧂 1 чимдим туз
Крем учун:
🍚 500 гр творог 9%-10%
🥛 500 гр қаймоқ
🥛 1 банка сгушёнка
🍥 20 гр желатин
🍶 100 гр сув
Тайёрланиши:
Тухумни оқини ажратиб, миксер қиламиз, оқаришни бошлагач шакарни қўшиб, қаттиқ ҳолга келгунча миксер қиламиз. Сўнг тухумни сариғини бирин-кетин қўшамиз. Устига ўсимлик ёғи ва сутни қўшиб, бир хил масса бўлгунча аралаштирамиз. Ун, разрихител, ванилин, тузни элакдан ўтказиб соламиз ва аралаштирамиз. Тайёр массамизни қолипга соламиз ва 180 градусда 20 дақиқа пишириб оламиз.
Энди кремни тайёрлашни бошлемиз. Биринчи бўлиб желатинни устига 100 гр муздек сув солиб, аралаштириб олиб қўямиз. Идишимизга қаймоқ, сгушёнкани солиб оқаргунча миксер қиламиз ва устини безатиш учун кремдан 3-4 қошиқ олиб қўямиз. Қолган кремни устига творогни солиб миксер қиламиз. Ивитиб қўйган желатинни устига озгина сув қуйиб, газда эритиб оламиз ва кремни устига қуйиб, яхшилаб миксерлаймиз. Пишган бисквитни қолипга солиб, устидан кремни соламиз ва теккизлаймиз. Қотириш учун музлатгичга қўямиз. Яхшилаб қотиб олгандан сўнг, қолипдан чиқариб, кесамиз ва устини хоҳишга қараб безатамиз. Ман олиб қўйган марожна крем, қулупной ва пистадан фойдаландим.
💁♀ Жудаям мазали ва бетакрор ширинлигимиз тайёр.
😋 Ёқимли иштаха

👍7
ОНАМ А, ОНАМ...
(ибрат учун илиндим.)
Биз оилада 4 нафар фарзанд эдик. Уч ўғил ва бир қиз. Биз кичкина пайтимизда отамиз дунёдан ўтдилар ва биз ёлғиз онамни қўлларида қолдик. Биз ҳеч нарсадан кам бўлмаслигимиз учун онам нима келса қўлларидан ҳаммасини қилдилар, бошқа турмушга чиқмадилар. Ҳамамизни ўқитиб, уйлантириб турмушга бердилар. Аммо бу кунгача не қийинчиликлар бошдан ўтди, ўзлари ва яратганга аён. Биз ака укаларни ишимиз юришиб уйимизни данғиллама қилиб бошқатдан солдик, синглимиз эса бир бой йигитга турмушга чиқди. Ҳамамизни ишларимиз яхши, машина, уй, хамма шароитлар бор. Қўлимизда қиммат телефонлар. Шундай кунларни бирида онамизни мазалари қочиб шифохонага тушиб қолдилар. Диагноз натижаси ҳаммамизни карахт қилиб қўйди, ташхис мияда ўсимта борлигини кўрсатди. Ҳаммамизни оғзимиздан бир хил гап чиқди, “доктор қанча десангиз берамиз, фақат онамиз тузалсинлар”. Аммо биз хурсанд бўлиб, ишониб юрган бойлигимиз ҳеч нарсага ярамади, онамиз вафот этдилар. Дафн куни маҳалла имоми келиб:
- Уч ўғилдан қайси биринглар қабрга қўясизлар? - дедилар. Акам:
- Мен - дедилар, шунда домла:
- Қабрга қўйганда ўқиладиган дуони биласизми? - дедилар, акам:
- Йўқ - дедилар. Имом ҳайрон булиб:
- Онангизни охирги сафарида айтиладиган бир калима дуони ёдлашга вақт бўлмадими? - дедилар. Биз жим бўлиб қолдик.
- Намоз ўқийсизларми?
- Йўқ...
- Қани таҳоратда нечта фарз, нечта суннат бор, менга таҳорат килишингларни кўрсатингларчи...
Ҳаммамизни тахорат олишимиз хато экан, домла камчилигини тўлдириб қўйдилар. Ҳамма жаноза дуосини ўқишга саф олди, шунда имом:
- Ҳурматли биродарлар, шу марҳумани озгина ҳурмат килсанглар қирқ кун ичида ароқ ичган одам бўлса тобутни ушламасин, бу билан марҳумага қаттиқ азоб берасизлар...
Биз уч ўғил онам вафотидан бир кун олдин алам устида ароқ ичгандик. Бир биримизга қараб гапира олмай қолдик. Жаноза битди, фотиха куни ҳам ўтди.
Уйда ўзимиз қолдик. Онамиз ҳақига дуо қилайлик десак бирортамиз бир калима Қуръон ўқишни билмаймиз, сингилимизда ҳам шу ахвол. Шундай қилиб уч ўғил ва бир қиз онамизни энг мухтож бўлган пайтларида корларига ярамадик, хақларига тиловат қилолмадик, намоз ўқиб Худодан гунохларини кечиришини сўролмадик, чунки биз динимизда амал қилиш керак бўлган бирорта амални тузукроқ билмас эдик.
Уйга келиб ётиб ўзимга ўзим савол бердим, мен ўлсам нима бўлади аҳволим!?
Қабрда биринчи сўроқ намоздан экан, мени намозим йуқ-ку, Қуръон ўқиб юрган одамни кабри нурли бўларкан, бир калима Қуръон ўқишни билмайман. Аллоҳни эслаб ҳар бир ишда унга суянган одамни Аллоҳ қабрда сўроғини осон қиларкан, мен ҳамма ишда таниш билишга ва мол давлатимга суяндим, аммо улар бу дунёда қоларкан. Қабрга эса фақат яхши амал ва ёмон амалим бораркан. Эслашга ҳаракат қилдим, яхши амалим кам чиқди, намоз йўқ, рўза йўқ, закот йўқ, қурбонлик йўқ. Ваҳоланки молимни хисоби закотга ҳам, курбонликка хам етади.
Бу нарсаларни ёзишдан мақсадим, жон биродарларим вақтни қадрига етинг сиз ҳам ўзингизга савол беринг, ўлимга тайёрмисиз?

👍16
🧕 Muslimalar kundaligi
БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Икки ёшга шундоқ ҳам осон эмасди. Ҳар бир тонгни "Фарзанд хуш хабари бормикан?" деб умид билан кутиб олиш, кун бўйи шу умид илинжида яшаш, тунда эса яна ўша умидни ҳамроҳ қилиб кўзлари илинишини кутиш...осон иш эдими сенингча? …
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Адҳам ака қудаси Икромжон ака белгилаган учрашув жойига боргунча бўлари бўлди. Унга ҳамма вақт мулозаматли бўлган қудасини ўзича бу қадар совуққон муносабатда бўлиши юрагини ўртаб юборганди: "Икромжон ака нега бунчалар ғамнок?-ўйлади у юраги орзиқиб,- ишқилиб Осиё соғ-саломат бўлсин-да?"
Икки қуда қўл бериб сўрашар экан, Адҳам ака дарҳол юрагини ўртаган саволга жавоб олишни истади:
- Тинчликми, Икромжон ака? Осиё қизимдан бирор хабар борми?
- Ҳаа,- оғир тин олди Икромжон ака, -Осиё бизга хабар жўнатибди. Қаердагилигини айтмаган бўлса, аммо минг шукр соғ ва саломат эканлигидан хабардор бўлдик.
- Э худо, ўзингга шукр!- енгил тин олди Адҳам ака,- ҳайрият...
- Адҳам ака, гапни чувалаштириб вақтингизни олмоқчи эмасман. Мен бу ерга Осиё ҳақида...
- Осиё қизимга қарши ҳеч қандай даъвоимиз йўқ,- деди қудасининг оғзидан сўзини олиб Адҳам ака,- бўлган ишларнинг бари тушунмовчилик ортидан келиб чиққан экан.
- Бўлган иш бўлиб ўтди. Аммо мен ҳозир у ҳақда гапирмоқчи эмасман. Мен қизим билан гаплашганда у бир қарорга келганини айтди. Унга ёрдам беришимни сўради. Адҳам ака, биласиз, Умиджон сизнинг якка-ю ёлғиз фарзандингиз бўлгани каби Осиё ҳам менинг кўзимнинг оқ-у қароси. Унинг бармоғига қадалган тикан, менинг юрагимни ҳанжар бўлиб ўяди. Хуллас... Осиё турмуши ортиқ бу аҳволда давом этишини истамаяпди. У ўғлингиз билан ажралишга қатъий қарор қилибди,- Икромжон ака қудасининг безовталанганини кўриб дарҳол эътирозга шошилди,
- Адҳам ака, шошманг, қизишманг. Икковлари мана тўрт йил турмуш қуришди. Шу йиллар давомида бир оғиз сан-манга боришмади. Биласиз Осиё қизим бир марта уйга қайтганида Умиджон олиб кетгандилар. Ўшанда улар ўзаро келишиб олган экан. Маълум муддат яна сабр қилишга. Назаримда бу сафар бари жиддий. Осиёга яна бироз сабр қилишни айтсам, қизим энди давомига кўра-била туриб ўғлингизни вақтини олиш инсофсизлик эканлигини айтди. Тўғри, ҳақиқатга тик қараш осон иш эмас, бироқ мен ҳам аҳвол шу бўлгач, кунда мунғайиб, эзилиб яшагандан кўра қизим танлаган йўл афзал деб ўйлаб қолдим.
- Икромжон ака... Ахир...
- Адҳам ака... Осиё кейинги хафталарга қайтишини айтди. Келиши билан ажралишга ариза берар экан. Орада фарзанд бўлмаганлиги учун уларнинг ажралиш ишида ортиқча муаммо бўлмас экан. Энди менга руҳсат... Умиджонга ётиғи билан барчасини тушунтириб қўярсиз,- Икромжон ака эътирозга ўрин қолдирмайдиган тарзда сўзини якунлаб юзига фотиҳа тортди,- орамизда яхши-ёмон гаплар ўтган бўлса рози бўлиб қўярсизлар...
🔳 🔳 🔳
- Қудаларимиз жуда қалби кенг инсонлар экан,- изтироб билан Сурайё опага бўлган гапларни гапириб берар экан Адҳам ака, -бўлиб ўтган воқеалар ҳусусида бир оғиз чурқ этмасдан, таъна қилмасдан, қўлларини кўксиларига қўйдилар-у "Биз айбдор" деб ўйиндан чиқиб кетдилар. Ёмон иш бўлди, онаси, жуда ёмон иш...
- Нимаси ёмон экан бунинг?- бўшашиб сўради Сурайё опа,- ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор дейишади, шу баҳона Умиднинг ҳам йўли очилиб кетса ажабмас.
-Ҳмм,- надомат билан заҳарханда кулимсиради Адҳам ака,- сен бир нарсага аҳамият бермаяпсан. Ўйлайсан-ки, Қодир Эгам сенга солиҳ бандаларини рўбаро қилаверади, сен эса зериксанг улардан осонгина воз кечиб яна янгиларини кутиб қоласан. Кечириб қўясан, онаси, ҳар қандай увол қилинган неъматнинг ҳам жавоби бор. Ҳудди шунингдек ҳаётимизга ҳамроҳ қилиб берилган азиз инсонларнинг ҳам.
- Нима, ёлғиз ўғлимнинг фарзандли бўлишини исташим гуноҳми? -алам билан шивирлади Сурайё опа,- ўз ёғимга ўзим қовурилиб юрганда бу иддаоларингиз ортиқча, адаси. Айбсиз ким бор? Ўзингиз ҳам набира, набира деб, ҳали туғилмаган, ҳаттоки бунёд бўлмаган гўдакнинг ташвишини қилмадингизми? Элбурутдан исм танлаб, қўйиб олмадингизми? Шажарамиз, шажарамиз деяверганингизга бу уйда ҳеч ким юрак ютиб бола асраб олиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмади. Ҳуддики, Ибрагимовлар сулоласига бегона қон аралашса дунёнинг оҳири бўладигандек. Тўғри мен катта ўқишда ўқимагандирман, аммо у даражада оми ҳам эмасман.
Муаллиф: Хазонрезги
/83

👍25❤4👎2
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Сиз ҳам ўз-ўзидан бу даражага етишмагандирсиз!? Кўнглингиз тинчиб илм қилишни ўзи бўлиб қолмагандир?! Ёшгина бошимдан эмизикли боламни ташлаб, юртма-юрт кезиб, қўлим қавариб, белим букилиб ҳам сизни, ҳам ука-сингилларингизни қорин ғамини емаганмидим? Иккинчи бора бўйимда бўлганимни сезмай қолиб оғир юк ташиб ҳомиламдан айрилганим, шу кўйи қайта фарзанд кўролмайдиган бўлиб қолганимни ким ҳам биларди?! Ҳаа, адаси, сиз осмонда учганингизда менинг чекимга ерда юриш тушди. Юрганда ҳам ер тимдалаб, таъна-ю маломатлар ўқига нишон бўлиб эмаклаб юриш тушди. Сизнинг таомингизни ҳеч қачон гўштсиз сузмадим, ўзим эса ойлаб бир тишлам гўшт татимаганман. Аммо буни ким ҳам билган дейсиз? Сизга энг оҳирги русумдаги бўйинбоғни боғлаганимда, ўзим икки йиллик пайпоғимга қирқинчи ямоқни солганларим энди чўпчак. Булар ҳақда ҳатто сиз ҳам билмагансиз.Биладиган даражада эътиборли эмасдингиз сиз! Ҳали ҳам шундай. Ҳали ҳам барча таъна менинг бўйнимда. Яна менга инсонларнинг уволи ҳақида гапираяпсизми? Менинг уволим-чи? Менинг уволим кимнинг бўйнида? Шу даражага келиб қолганим, тирикчилик измида дийдам қотиб тош бўлиб кетгани, кўнгил деганлари билан икки пуллик ишим бўлмай қолганлиги... Сизнингча булар ўз-ўзидан бўлиб қолганми? Буларнинг бадали кимнинг бўйнида? Уволини тўлагувчи ким?
Ҳаа! Эси бор инсон бу ишларда мантиқ кўрмайди... Энг осони четдан туриб баҳо бериш-қўйиш... Улар учун бари дараҳт куртак ёзиб, гуллаб, сўнгра муаттар ҳидли олма пишиб қолгани каби оддий... Осон... Аммо ўша тарам меванинг етилиб пишиши учун табиатда қанчадан қанча кўзга кўринмайдиган механизмлар иш бажаргани билан ҳеч кимнинг иши йўқ...
Танганинг иккинчи томони эса доимо эътибордан, назардан четда...
Яна чет-четда "Шундоқ профессорнинг аёли ана шундай оддий аёл" деганлари ажойиб. Ўйлашмайдики, генералнинг аёли турмушга чиққанда эри оддий солдат бўлган...
Ана шунақа профессор Ибрагимов жаноблари...
Энди эса Умидга куяйми ? Ёки Осиёгами? Ёки тенги йўқ қудаларингиздан кечирим сўраб оёқларига йиқилишим керакми?
Хафа бўлманг-у, тўғрисини айтаман!
Осиё тўғри қарор қилибди! Бир дона фарзанд туғиб беролмаса бу даргоҳда елкасини қисиб, муъте яшашидан нима маъно бор? Мен-ку майли, мен одаммидим... Аммо Осиё бу қарорга келганда ҳаммадан ҳам кўп сизни ўйлаган! Сизни орзу-умидларингизни, ўша шарафли шажарангизни ўйлаган у!?
Энди ҳам бирон нарса денг, адаси?! Сал аввал бийронгина эдингиз-ку? Мен барини кафтим чизиқларидек очиқ кўриб турибман. Сиз тарихшунос олим бўлсангиз, мен эршунос олима бўлиб кетганман. Фақат менда ўша шапалоқдек диплом йўқ холос. Сизни ҳозир энг қийнаётган нарса нималигини айтайми? Унда эшитинг: Сиз ажралиш ҳақидаги хабарни Умидга қандай айтишни билмай безиллаяпсиз. Жонингиз ҳалак бўляпти. Унга ҳар доимгидек ёмон кўрингингиз йўқ! Яна камига эл-юртдан "Профессор Ибрагимовнинг ўғлининг турмуши бўлмабди" деган таъналарни эшитишни ўйлаб ҳам сиқилаётганингиз рост. Тўғри айтаяпманми сўзамол профессорим, - Сурайё опа эрига тик боқди,- жавоб беринг. Кутаяпман!
Адҳам аканинг бурун катаклари кенгайиб қисқа-қисқа нафас ола бошлади. Ҳаво етмаганидан сал аввал аёли сўзида гап теккизиб ўтган қимматбаҳо бўйинбоғини тасмасидан бўшатди. Адҳам Ибрагимовга ўз аёли тутган кўзгудаги аксига боқиш жуда оғирлик қилган эди...
- Ойиии!
Эр-хотин баравар овоз эшилган айвон тарафга бемажол назар ташлашди. У ерда сийрак соқоллари чақир тиканакдек чўкиртак ўсган, кўз атрофлари кўкимтир тусга кирган, ранги бўздек оқариб кетган Умид ота-онасига бежо боқиб турарди.
- Илтимос, гап талашманглар. Ажралиш бўлса ажралиш-да,- Умид изига бурилар экан, оҳирги сўзларини деяли шивирлаб айтди,- шу ишнинг тезроқ битгани яхши эди... Қуриб кетсин ҳаммаси...
Умид паст овозда гапирган бўлишига қарамай, Адҳам ака ҳам, Сурайё опа ҳам барибир унинг сўзларини эшитишган эди.
Муаллиф: Хазонрезги
/84

👍44❤3🔥2😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ «Меҳри дарё сингилларим...» 🥰
✨ Бир-биридан чиройлигу, гўзалимсиз, 🌷
✨ Битилгану, битилмаган ғазалимсиз,🌷
✨ Ибода ҳам бир-биридан ўзаримсиз,🌷
✨ Бу оламда жоним каби яқинларим,🌷
✨ Меҳрибоним, меҳри дарё сингилларим!.. 🌷
Сингилжонларимизга юбориб қўямиз 🌹✨
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✨ Бир-биридан чиройлигу, гўзалимсиз, 🌷
✨ Битилгану, битилмаган ғазалимсиз,🌷
✨ Ибода ҳам бир-биридан ўзаримсиз,🌷
✨ Бу оламда жоним каби яқинларим,🌷
✨ Меҳрибоним, меҳри дарё сингилларим!.. 🌷
Сингилжонларимизга юбориб қўямиз 🌹✨
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🥰1
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
37-қисм
🔳 🔳 🔳
Ажралиш учун суд залига борган Осиё ўтган кунлар орасида Умиднинг бунчалик тушкунликка тушиб қолган дея таҳмин қилмаган эди. Саноқли кунлар ичида гўёки Умид бошқа бир инсонга алмаштириб қўйилган каби эди. Дастлаб Осиё ушбу суд залидан эндиликда "собиқ" номини олиб чиқиб кетишга маҳкум эрига қараб юраги туз сепгандек ачишди. Бироқ кўп ўтмай ўзига тикилган бир жуфт кўзларда илгариги муҳаббат тафти эмас, балки бепарво совуқликни кўриб Осиёнинг эти сесканиб кетди.
Суд орадаги бирма-бир, чирт-чирт узилган муносабатлар каби совуққина ўтди. На Умид "Қол" , на Осиё "Мени олиб қолинг" демади. Ҳар иккалалари ҳаттоки суд тугагач бир оғиз "Хайр" демоққа лойиқ кўрмадилар бир-бирларини. Тўрт йил оташин муҳаббат измида яшаган ошиқ юракларнинг интиқоси шундай сокин ва ҳиссиз тугади. Тамом...
Бироқ бу... Кўринишидан шундай эди. Умид ҳам, Осиё ҳам ўзларича зада муҳаббатларини юрак қаърига дафн қилиб устини лоқайд хазонлар билан кўмган, шу йўл орқали бу муҳаббат ҳотирасини-да ўзгалар топташидан ҳимоя қилиш чорасини кўрган эдилар...
Умид ва Осиё муҳаббати ҳотимасига шу тариқа видо имзоси қўйилди. Ана шу имзо қўйилиши учун кимлардир қанчалар гуноҳнинг оғир юкини ортмоқладилар, кимлардир қанчалик курашишларига қарамай бари ёшларнинг зарарига ишлагани учун ўртандилар, куйдилар, ёндилар... Бироқ қани энди бундан бир фойда бўлса экан? Бариси учун кеч эди энди... Кеч...
🔳 🔳 🔳
Суд бўлиб ўтганига икки хафта бўлгач туни билан юраги ўйнаб чиққан Осиёнинг тонгга яқин кўзи илинди. У кўм-кўк майсалар ва митти чечакларга беланган ялангликда оппоқ, этаклари узун либосда турган эмиш. Майсалар бағри дона-дона шудринг эмиш-у аммо у шудринглар Осиёнинг либоси, яланг оёқларини хўл қилмас, балки ўзгача ором берар эмиш.
Шу пайт Осиёнинг қаршисида юзлари нурли бир мўйсафид пайдо бўлиб Осиёга бежирим йўргакланган гўдак узатибди:
- Ол қизим,- дебди у ҳайратда қолган Осиёга,- ҳар бир инсон ўз амалларининг ажрини олиши керак... Ҳоҳ у яхши бўлсин, ҳоҳ ёмон... Сенга эса ўзинг учун энг муносиби раво кўрилди...
Осиё беиҳтиёр гўдакни олиб уни бағрига босди. Гўдакдан ёмғир иси келар эди... Ҳудди-ки осмоний фаришталар ҳар томчисини меҳр билан олиб тушиб ерга индириб кетадиган ёмғир иси...
Осиё кўрган туши таъсирида энтикиб кўзини очганда теварак-атрофни эзгулик нурларига белаб оппоқ тонг отиб келар эди.
#орадан_етти_йил_ўтди...
- Умид уч кунларда уйга қайтиб қолар экан,- деди Сурайё опа остонада писта чақиб ўтирган Мафтунага,- ҳозиргина у билан телефонлашдим.
У шундай деб эрининг келиши ҳақидаги хабар заррача қизиқтирмаган келинига қараб ғаши келди:
- Шу зормандани ошхонага кириб чақсангиз бўлмайдими? Чиқ-чиқ қилиб асабларимни еб юбордингиз!
- Ҳайрият, ўғлингизни эсларига уйлари борлиги тушибди. Энди хотинлари ва қизлари борлигини эсласалар ҳам зўр иш бўларди-да,-Мафтуна шундай деб ўрнидан эринибгина туриб этагидаги қоғозга йиғиб ўтирган писта пўчоқларини зинага сочиб ташлади,- ўзи уйдан яқинда чиқдингиз-у, ойи, қаердан писта чаққанимга асабингиз бузила қолди?
-Вой, Мафтуна!? Нима қилганингиз бу? Карима яқиндагина тозалаганди бу ерларни?
- Тозалаган бўлса яна тозалайди! Пулини олгандан кейин ҳалоллаб ишласин! - Мафтуна шундай деб ичкарига қараб писанда билан овоз берди,- тётя Карима?! Зинани яхши тозаламабсиз?! Чиннидек қилиб қўйинг, хўп?! -ичкаридан "Ҳўп бўлади, Мафтунахон" деган жавобни эшитиб, Мафтуна Сурайё опага қараб қош қоқди,- испасибка!
У соллона қадамлар билан ичкарига кириб кетиб тез орада билагига жимитдек сумкачасини осганча қайтиб чиқди. Сурайё опа унинг қаёққадир отланганини кўриб:
- Ҳа йўл бўлсин?! - деди ўзини босишга ҳаракат қилиб
- Мамул, уйда ўтириб диққинафас бўлиб кетдим, писта чақсам бировни асабини бузмайдиган жойларни бир айланиб келай.
Сурайё опа бу келинга гапиришни фойдаси йўқлигини билиб унинг калта-култа кофта, тор шим кийиб қилпиллаб кетаётган ортидан нафрат билан
/85

👍38
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
қараб қарғаб қолди:
- Ҳе, мамул деган тилингга тирсак чиқсин! Ҳе, балогинанинг кўнгдалангига учра-я?! -сўнг афсус билан қўшиб қўйди,- балоям ҳазар қилади бу алвастидан. Шайтоннинг урғочисига опалик қилади бу!
Сурайё опа "Нима гап?" дея деразадан мўралаган Карима опага:
- Эътибор берманг!- деркан батафсил изоҳ беришни лозим топди,- ойимтилла яқинда алмаштирган машиналарида айланишга кетдилар. Ҳай майли уни қўйинг. Битта аччиққина чой дамланг, маслаҳатли иш бор. Умиджон чет элдан қайтяпти.
Аслида Умид Россия пойтаҳти Москвага ишлаб малака ошириш бир баҳона, балки иккинчи бор уйланган аёли Мафтунадан қочиб кетганлигини Адҳам ака ҳам, Сурайё опа ҳам яхши ҳис қилиб турар эдилар.
Мафтунани ҳам Сурайё опа дараклаб топган, Осиё билан ажралишгандан кейин уч йил уйланишга кўнмай куйдирган ўғлини базўр кўндирган ҳам ўзи эди. Ўша уч йил ичида Сурайё опа обдон тавбасига таянган, Умид собиқ келинини жонидан ортиқ кўришини тан олган ҳам эди. Кейинги йиллар ичида Умид таниб бўлмас даражада ўзгариб кетганди. Илмни оро йўлда қолдириб, ичкиликка ружу қўйган, аёл зоти ҳақида эшитгиси ҳам йўқ, дийдаси тош эркакка айланиб қолган эди Умид. Сурайё опа бу мушкулларнинг чораси биргина инсон- у ҳам бўлса Осиё эканлигини фаҳмлаган кунининг ўзида келинининг остонасига бош уриб борди. Бироқ на Осиёни, на унинг ота-онасини топа олди. Улар уйларини сотиб шаҳардан кўчиб кетишган, аммо янги манзилларини ҳеч ким билмас эди. Сурайё опа бош эгиб Икромжон аканинг ота уйига борди, собиқ келинининг дарагини сўради, бироқ воқеа устига келиб қолган Осиёнинг ўктамгина аммаси унга икки оғиз гап билан кўчани кўрсатиб қўйди:
"Тешик мунчоқ ерда қолармиди, эгачи?- деди у ҳар сўзида ўйиб-ўйиб,- шундоқ лобар қизимиз ҳам кўчада қолмади, алҳамдулиллаҳ. Сиз қадрига етмаган бўлсангиз қадрига етадиганларни топиб узатиб юбордик. Ҳа айтганча, балки сизга қизиқмасдир, аммо маълумот учун билиб қўйинг. Ҳозир сиз туғмас деб даргоҳингиздан қувиб солган Осиёхонимизнинг тиқмачоқдек ўғил фарзанди бор. Ҳадемай қизалоқлик бўлиб қолса ҳам ажабмас. Шунақа гаплар. Ҳай кетяпсизми?! Ора-орада меҳмонга келиб туринг, янгиликлардан ўртоқлашамиз, эгачи"
Сурайё опа ўша куни уйига судралиб қайтди. Аланг-оташ бўлиб қовжираб кўрпа-ёстиқ қилиб ётиб қолди. Шу кўйи бир хафта бош кўтармади. Ҳеч нарса емай, ичмай қўйди. Ахири уни зўрлаб шифокорга олиб борган Адҳам ака аёлининг қанд касалининг оғир формасига учраганини аниқлатиб билди.
- Ўзингга ачинмасанг ҳам онангга ачин,- деди ўша куни Адҳам ака Умидни ёнига чақириб,- мана бу анализларни жавобини кўр. Онангни қонидаги қанд миқдори шу даражага ошибди-ку, қон у ёқда турсин ҳатто пешобини ҳам эгаллаб бўлибди. Шифокорларнинг айтиши бўйича аҳвол шунчалик жиддий экан-ки, онанг исталган вақтда комага тушиб қолиши мумкин эмиш. У бўлса даволанишдан бош тортяпти. Нега дейсанми? "Умидни бахтсиз қилган мен. Боламни шу аҳволда кўргандан ўлиб қўяқолганим яхши" деди онанг.
Адҳам ака Сурайё опага тегишли бир даста лаборатория таҳлиллари жавобини стол устига ташлаб хонани тарк этди.
Умид таҳлил натижаларини яна қайта кўздан кечирди. Отаси мутлоқ ҳақ эканини билган Умид бир қарорга келиб онасининг ёнига йўл олди.
- Ойи, анча яхшимисиз? -деди Умид сўлғин овозда,-илтимос даволанишга кўнинг. Мен ҳамма айтганингизга розиман. Сиз соғ бўлсангиз бўлди.
Сурайё опа жавоб ўрнига титроқ қўллари билан ўғлининг сочларини аста силади.
- Мени кечир, болам,- деди у базўр,- сени бахтсиз қилган мен бўлдим.
Умид онасининг хонасидан чиққанда ҳавонинг чеҳраси тунд бўлиб кетган , осмондан ёмғир томчилари бир-бир севалаб томчилай бошлаган эди.
Умид ҳовлининг ўртасига туриб ҳовур босган кўксини ёмғирга тутди. Аста бошлаган ёмғир тез орада кучайиб шовуллаб қуяётган жалага айланди...
Умид эса ўзини жала бағридан олгиси келмас эди...
- Осиё... - шивирлади Умид умидсиз оҳангда. Уни ёмғирдан бошқа ҳеч зоғ эшитмади...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
/86

👍59❤1👏1
Forwarded from Asmo's blog
❤️ Qalb senga bo’sh holida beriladi, ichiga yozilgan so’zlarga ham o’zing javob berasan...
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тунингиз осуда ўтсин. Ҳайрли тун азизларим!!!🌙
ДУО
Севганларимизга ҳадя қилиш мумкин бўлган энг чиройли туҳфа.
Роббим! Севганларимизни севганларингдан айла!
Мени дуо қил деган дўстга дуолар
фидо бўлсин!
Дуоларимдасан деган дўстга эса жонлар фидо бўлсин!
Хайрли тун Роббим розилиги учун дўст тутинган жаннат қалблиларим.
ШАНБА ТОНГИДА ДИЙДОР КЎРИШГУНЧА ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ.. АЛЛОҲ ПАНОХИДА БЎЛИНГ ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
ДУО
Севганларимизга ҳадя қилиш мумкин бўлган энг чиройли туҳфа.
Роббим! Севганларимизни севганларингдан айла!
Мени дуо қил деган дўстга дуолар
фидо бўлсин!
Дуоларимдасан деган дўстга эса жонлар фидо бўлсин!
Хайрли тун Роббим розилиги учун дўст тутинган жаннат қалблиларим.
ШАНБА ТОНГИДА ДИЙДОР КЎРИШГУНЧА ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ.. АЛЛОҲ ПАНОХИДА БЎЛИНГ ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ🍃💖
Хайрли тонг, тонгга етганлар...
Тундан ёруғлик томон ўтганлар...
Аллоҳ таоло сизни раҳматидан ва барокатидан бенасиб этмасин!
Бугун қаршимизга чиқадиган кун-вақти баракали, нақди-ҳалол, файзли ўзгача бир кун бўлсин!
Кўп ишларга улгуриб қолайлик, амал дафтаримиз хайрли иш амалларимиз баёнидан тўлиб тошсин!
Тонг хайрли, кун муборак қадрдоним!💖

👍4