🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ҚАДРДОНИМ!
СЕШАНБА ТОНГИ
ҲАЙРЛИ БЎЛСИН

🌹Тани-жонимиз саломат яна бир тонгни қаршиладик Алҳамдулиллаҳ!
Аллоҳ эрта тонгдан ризқингизни зиёда қилсин! Кунингиз яхши амалларга, қувончу шодликка тўла бўлсин. Аъло кайфият сизларни тарк этмасин.
🌹Аллоҳ инсониятни бир~бирига бўлган меҳр~оқибатидан айирмасин, дилларга сокинлик, хонадонларга файзу-барака, барчага омадли кун ато этсин..

🌹Бугунги сешанба кунингиз унумли ва мазмунли ўтсин!!!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Бугун, 14-май, кўплаб мамлакатларда ОНАЛАР КУНИ нишонланмоқда

Ушбу кунда меҳри булоқ, юраги кенг, ҳар бир сўзи ҳикмат бебаҳо ОНАЖОНЛАРИМИЗ шаънларига раҳматлар айтиш учун ажойиб имконият.

Бугун волидангиз қўлларидан “пичоқ, кабгир“ларни олинг, ўзингиз бирор тансиқ таом пиширинг ёки уларни оилавий кечги овқатга олиб чиқинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Онамнинг пойидан пастдир бу дунё!»

Чўксанг ёпишмоққа хасдир бу дунё,
Онамнинг пойидан пастдир бу дунё!
Гоҳ ёлғон, гоҳ ростдир бу дунё,
Онамнинг пойидан пастдир бу дунё...

Оналарга аталган ажойиб шеър!

Жаннатларимиз бўлган оналаримизга юборинг

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
🤍🤍🤍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 41-қисм -Ассалому алайкум, Ойижон...- Осиёнинг кўзларидан милт-милт ёш қуйилар эди, - мен келдим... Осиё Сурайё опа ётган ётоқнинг ёнига тиззалади. Унинг ўнг қўлини олиб ўпганча юзларига…
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Директорнинг ёнида одам бор экан,  Осиё қабулхонада навбат кутиб телефонини қўлига олди.
У интернет тармоғига уланар экан, ўзи икки ой аввал мурожаат қилиб мактуб йўллаган идорадан жавоб келганини кўриб юраги ҳапқириб кетди.

Осиё Жиззахдаги аввалги ишлаган мактабидан бўшаганидан буён қайтиб ишга кирмаган, асосий вақтини Сурайё опанинг парваришига бағишлаган эди. У қайнонасининг "Мени деб уйда ўтириб қолманг, мана Чаросхон ҳам кунимга яраб турибди, сиз ярим кун ишга бориб кўнглингизни ёзиб келаверинг" деган сўзларига "Ишлаш қочмас, ойижон, аввал сиз оёққа туриб кўнглим ҳотиржам бўлсин" дея қатъий рад жавобини берган эди.
Осиё қўлидаги мактубни ўқир экан, кўз ўнгига дарҳол адаси келди. У директор қабулхонасидагиларга кейинроқ келишини айтиб, ўзи ташқарига йўл олди.

- Адажон, - деди у Икромжон акага қўнғироқ қилиб,- менга ёрдамингиз керак. Шу топда сизни кўрмасам бўлмайди. Жуда ҳам зарур бу...

Осиёнинг қўнғироғидан оёғини қўлига олиб етиб келган Икромжон ака ундан бор гапни эшитиб танидан мадор қочди, бироқ тезда ўзини ўнглаб олди.

- Бу хабарни биринчи менга айтганинг жуда соз иш бўлибди. Энди нима қилишимизни келишиб олишимиз керак...

🔳 🔳 🔳

Шу куни кечга яқин Жалолиддиннинг биринчи синфга чиққани муносабати билан Латофат аяси иккиси қўлларида торт ва мева-чева олиб Адҳам акаларникига кириб келган Икромжон ака дастурҳон устида қизиқ хабарни айтиб қолди.

- Адҳамжон ака... Мен ва ёрдамчим навбатдаги объектни мувафаққиятли топширганимиз учун Ялта шаҳрига бориб саёҳат қилиб келиш учун беш кунлик йўлланма билан тақдирлангандик. Бироқ ёрдамчимга ўғиллари Умра зиёратига бориш учун йўлланма олиб беришганлиги учун у киши мен билан кета олмайдиган бўлиб қолдилар. Латофат боргин десам, унга ишидан жавоб тегмади. Шунга ижозат берсангиз Осиё мен билан кетса дегандим...

Адҳам ака Сурайё опага қисқа нигоҳ ташлади-ю, кулимсираганча Икромжон акага розилик ила бош силкиди:

- Албатта, Икромжон ака. Қизим сиз билан бемалол бориб келаверсинлар. Жалолиддин боламни ўзим мактабга олиб бориб, ўзим олиб келаман. Қолаверса бувиси бор, яна бир қизим Чарос бор. Биздан ҳавотир олманглар, яхши дам олиб келинглар...

🔳 🔳 🔳


Икромжон ака ва Осиёнинг жўнаб кетганига тўрт кун бўлди. Орада Осиё адаси билан манзилга яхши етиб келишгани, ўзлари каби саёҳатчилар билан дам олишаётгани ҳақида икки марта телеграмм қўнғироғини амалга ошириб уйдагиларни ҳотиржам қилди.

Кечга яқин Осиёдан яна қўнғироқ бўлганида Адҳам ака кутубхонада эди.

- Ассалому алайкум, адажон...- деди Осиё ҳаяжон билан, ёлғизмидингиз?

- Ҳа, ҳа, - деди Адҳам ака шошиб қолганидан алик олишни ҳам унутиб ,-кутубхонада эдим, ҳозир ойингизни ёнига чиқаман...

- Тўҳтанг, адажон, шошилманг,-Осиёнинг ўзи шошганча тез-тез гапирар эди,- адажон... Мен сизга ҳозир бир видео жўнатаман. Сиз уни батафсил кўринг . Шунда менинг ва адамларнинг нима учун кутилмаганда саёҳатга кетиш сабабларимиздан огоҳ бўласиз. У ерда ҳамма, ҳаммаси бор. Барча саволларнинг жавоби ҳам.
Адажон, видеони кўриб бўлгач нима қилишни ўзингиз биласиз. Биз индинга эрталаб уйда бўламиз.

Адҳам ака "Ҳўп, қизим, ҳўп" деганча Осиё билан хайрлашиб кўнгли алланечук бўлганча, у юборган видеони очиб кўришга тутинди.

Видеода Россия телеведениясининг НТВ каналида намойиш этиладиган "Жди меня" кўрсатувининг навбатдаги сони муҳрланган экан.

Кўрсатув бошловчилари даврадагилар билан саломлашиб олгач навбатдаги воқеани ҳикоя қилишни бошладилар...

-Бугун сизга ҳикоя қилган навбатдаги воқеамизга "Тушларда севдим сени" дея ном бергимиз келди. Биласизми, бизга мактуб ёзган аёл ўз фарзандининг отаси ҳақидаги ўлим хабарини эшитгач бу хабарга сира ишонмаган экан. Нима учун дейсизми? Сабаби бундай. Қаҳрамонимиз бўлмиш у аёл турмушга чиқишдан неча йиллар аввал бўлажак турмуш ўртоғини тушида кўрган экан. Ана ўша тушлар аёлнинг ҳаётида бир эмас, бир неча бор такрорланган, унда

/98
👍35😢2
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

бир кўркам йигит ҳар сафар оппоқ отда ўзини авайлаб қучиб кетаётганини кўрар экан.

Кунлардан бир куни у аёлнинг туши ўнгдан келибди. Аёл дугоналари билан тоққа дам олишга чиққанда унга отда сайр этишни таклиф қилишибди. Бир сабаб бўлиб ҳуркиб кетган от қаҳрамонимизни олиб қочиб кетган. У "Ҳаммаси тамом" дея тақдирга тан берган вақтда отнинг тизинини бир забардаст қўл ушлаб қолибди ва ўша ҳалоскор чапдастлик билан уловга миниб қизни авайлаб бағрига олибди. Айнан шу дақиқаларда қиз бир неча йиллардан буён тушларида кўриб юрган йигитни танибди...

Шундай қилиб ҳар икки ёшнинг муҳаббат қиссаси ҳаётга кўчган экан.

Ушбу воқеага ўн икки йил бўлибди..

Ўтган йили эса аёл йигитнинг ўзга диёрда фалокатга учрагани, воқеа жойида бир неча жасадлар ёнидан ўз кўнгил эгасининг шаҳсий ҳужжатлари топилганлиги ҳақида хабар олибди.

"Мен бу хабарга сира ишона олмадим, - деб ёзган эди қаҳрамонимиз ўз мактубида,- сабаби хабар ҳақида эшитганимдан сўнг қалбим эгаси яна тушларимга кира бошлаган ва мени чорлаётганларини кўра бошладим. Бу сафар мен оқ отда борар ва у кишига қўлларимни узатар эмишман..."

Бошловчи шу ерда чуқур тин олди ва сўзлашда давом этди:

- Биз қаҳрамонимиз Ўзбекистонлик Осиёнинг мактубини олгандан сўнг чуқур ҳайратга тушдик, сабаби дунёда камдан кам инсонларга ана шундай тушларда хабари келадиган илоҳий муҳаббат инъом қилинади. Биз ижодий гуруҳимиз билан "Бундай муҳаббат шунчаки тугаб қолиши мумкин эмас" деб ўйладик ва Осиё юборган кординаталар орқали Умидни излашга киришдик.

Барчамизнинг назаримизни тортган нуқта- Умид фалокатга учраган жойни кўприк устида эканлиги бўлди ва биз сув оқими бўйлаб уни қидира бошладик. Йигитларимиз Умид деб таҳмин қилган инсонимизни фалокат жойидан тўрт қишлоқ наридан излаб топишди. Энг қизиғи ўша кезлари у топилган қишлоқ яқинида ҳам автофалокат содир бўлган ва икки инсоннинг ўлими билан якунланган, қишлоқдагилар ўша мудҳиш воқеада қаҳрамонимиз жабрланган деб ўйлаб кўп жойларга хабар бериб, бирор ижобий натижага эриша олмаган эканлар.

Таҳмин қилганингиздек қаҳрамонимиз автофалокат туфайли ҳотирасини йўқотган экан, бироқ ора-чора бир сўзни такрорлар экан.

Ўша сўз нима эканлигига қизиқяпсизми?

Яқинда бу ҳақда билиб оласиз...

Бора-бора қишлоқдагилар Друг дея исм берган йигитнинг ҳотираси аста-секин тиклана бошлабди. Ҳозир унинг ўз тилидаги сўз бойлиги анча-мунча кўпайган, бироқ ҳалигача яшаш манзилини аниқ ҳотирлай олмаган.
Биз Другни сувдан қутқариб олган ва ўз хонадонидан жой берган Вася амакини студиямизга таклиф қиламиз.
Студияга чиқиб келган етмиш ёшлардаги қария даврадагилар билан саломлашиб Другни қандай вазиятда учратгани, у билан салкам бир йил давомида кечирган ҳаёти ҳақида гапириб берар экан, бошловчи унга:

- Йигит ҳотирасини бутунлай йўқотганда ҳам ёдидан чиқармаган ягона сўз нима эди?- дея савол берди.

- Буни унинг ўзидан сўранг, - жилмайди қария.

- Яхши унда Другни студияга таклиф қилишдан аввал даврага ҳаётининг мазмунини тушларида кўрган, тушларида севган, ана шу тушлари орқали узоқ ўлкаларга излаб келган Осиёхонимни таклиф қиламиз.

Осиё даврага оппоқ кўйлакда худди фаришталарга ўхшаб сузиб киргандек бўлди.

Студиядагилар Осиёнинг гўзаллиги, малоҳати, энг асосийси садоқати ва муҳаббатига тан берганча қарсаклар билан кутиб олишди.

Бошловчилар қарсаклар овозини аранг бостиришар экан, Осиёга савол беришди:

- Агар Друг сиз излаб келган йигит бўлиб чиқмаса нима қиласиз?!- дея савол беришди.

- Мен битта нарсани аниқ биламан,- дея бошини баланд тутди Осиё,- қалбим эгаси Умид ака тириклар! Сабаби у киши ҳаётимга кириб келган вақтдан бошлаб юрагим ҳудди куй чалаётгандек бошқача ура бошлаган. Юрагим ҳамон шундай урмоқда. Тушунганингиздек, бу дегани Умид ака тирик дегани. Агар уларни бу ердан топа олмасам бошқа жойдан қидираман. То умримнинг оҳиригача...

/99
👍32🔥3😢2
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Осиё шу сўзларни айтар экан ён тарафдан аста-секин оҳиста қадамлар билан студияга кириб келган йигит унга яқинлаша бошлади. 

Даврадагиларнинг бари нафасини ичига ютганча уларни кузата бошлади.

   Йигит ҳаяжонда Осиёга яқинлашди:

   -МАЛИКАМ...

   Бошловчи барчага юзланди: 

   - Шундай қилиб Друг - Умид ўлим ёқасида ҳам унутмаган ягона сўзни сиз ҳам эшитдингиз. 

Осиё Умид томонга ўгирилди...

- Маликам...- такрорлади Умид..

🔳 🔳 🔳

"Баҳор қайтмайди" деганлар адашади. Борлиқни мукаммал яратган зот уни ҳамиша, то ўзи истамагунча қайтадиган қилиб созлаб яратган.

Шу сабаб ҳотиржам бўлинг:

- Кетган баҳор ҳамиша қайтади!

Муҳими #БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА биз ўзимизни қандай тутишимиз...

Уни кутиб олиш учун қанчалар тайёрлигимиз...

Баҳорга қанчалар муносиблигимиз...

Ана шунда кўнгил баҳорлари қайтаверади. Ҳудди Умид ва Осиё ҳикоясидаги куз бўлишига қарамай изига қайтган баҳор каби...

"Қолгани нима бўлди?!" дейсизми...

Икромжон ака Умид ва Осиёни олиб юртга қайтди. Уларни уйларида Адҳам ака, Сурайё опа, Латофат ҳамда биринчи синф ўқувчиси Адҳамов Жалолиддин Умид ўғли бир олам қувонч билан кутиб олдилар...

Ким билсин, Жалолиддин келгуси йили ука ё сингилчалик бўлар...

Бу ҳикоямизни энди сиз тугатиб қўяқолинг, майлими?

Мен эса аллақачон янги қаҳрамонлар излаб йўлга тушдим...

Ҳаа айтганча, асар ёзиш вақтида кечикканим, куттирганим, савол, фикр-муносабатларингизга жавоб бера олмай қолганим учун мени маъзур тутарсиз. (Аслида бу фикрлар мен учун жуда қадрли ва мен уларни ҳар бирини ўқиб бораман) Сабаби мен ҳам оддий бир аёлман. Бахтини оиласи, фарзандлари ва севган касби орқали туйган оддий бир муаллима...

Исми- ГУЛ, кўнгли- БАҲОР, руҳи- ХАЗОНРЕЗГИ...

Хайр демайман, Кўришгунча...

Сатрлар орқали ғойибона дийдорлашгунча...

Гулбаҳор Рахматуллаева-Хазонрезги

Асар боши: 20.01.2024.
Якуни: 25.04.2024.

Эътиборингиз учун раҳмат!
Саломат бўлинг!

#қисса_тугади 📌📌📌

/100
❤63👍41🔥8🤗3👏2😢1😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Uyning iffati. Har birimiz tinglashimiz kerak bo’lgam hikoya

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2🔥1
❤3
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

⛅️ Ҳайрли тонг қадрдоним

🌹 Бугунги Чоршанба тонгингиз  хайрли ва барокатли бўлсин.

🪴 Дастурхонингиздан қут барака аримасин,  Аллоҳим ризқингизни кенг қилсин.

💖 Ғам-алам ҳамиша остонангиздан йироқ бўлсин.

🌹 Сизларга  БАХТ,  СОҒЛИК ВА ОМАД йўлдош бўлсин.

❣️Барчамизга Кабатуллоҳга бориш насиб этсин🤲

🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3💔3👏1
​💥Бугун, 15 май - «Халқаро оила куни»!

Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!


Жигарларим опа-сингиллар,
Ака-ука боғланган диллар.
Ўтса кунлар, ўтса ҳам йиллар,
Оиламиз доим тинч бўлсин.

Бир-бирига куяр жонимиз,
Хабар олиб ҳар бир онимиз.
Қариндошлар бирдир қонимиз,
Оиламиз доим тинч бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
ЯХШИСИНИ КИЁЛМАЙМАН.

– Дадаси, – деди Кимё опа хўжайинини ишга кузатаётиб, – ўғлингизнинг этиги йиртилиб қолибди. Мактабга кийиб боришга оёғида бошқа поябзал йўқ.
– Йўғ-е, яқинда чет элдан битта этик, битта крассовка олиб келдим-ку.
– Ҳайронман, яхшиси ўғлингизни ўзи билан гаплашинг.
Рустам ака соатига норози кўз ташлаб қўйди-да, ошхонага қайтди.
– Исломжон, аянг нима деяпти. Наҳотки кийишга яроқли пойабзалинг қолмаган бўлса? – сўради иштаҳасизгина нон чайнаётган ўғлидан.
– Йўқ эмас, бор. Лекин мен уларни кийгани уяламан.
– Нега? – ҳайрон бўлди Рустам ака. – Қани, мен бир кўрай-чи.
– Юринг, – Исломжон дадасини хонасига бошлади. Хонага киргач тўғри бориб кийим жавонини очди. Жавоннинг тагидаги қаватида битта эмас бешта этик турарди.
– Шунча оёқ кийиминг бўла туриб нега мени хижолат қиласан. Қара, буларнинг бежиримлигини. Яна ҳаммаси чет элники бўлса. Нимаси ёқмади сенга?
– Дада, сиз эмас мен хижолатдаман. Улар ёмон эмас, аксинча жудаям яхши. Шунинг учун уларни кийиб боришга ўртоқларимдан уяламан.
– Ие, нодон бола, яхши нарсадан ҳам одам уяладими?! Буларни мен узоқ-узоқлардан, фалон пулга, боламга, деб сотиб олиб келганман. Бутун шаҳарни айлансанг ҳам бунақасини тополмайсан, – жаҳли чиқди Рустам аканинг.
– Ана шунинг учун ҳам уяламан. Чунки кўпчилик синфдошларимнинг ота-оналари болаларига бундай қимматбаҳо этикни олиб беришолмайди. Кийиб борсам, ўртоқларим ўксиб қолади-ку! Илтимос, менга ҳам оддийгина этик олиб беринг, – Исломжоннинг овозидаги узрли оҳангдан Рустам ака ғалати бўлиб кетди. Кутилмаганда дили равшанлашиб жилмайди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍32😢10❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ўта фаросатли иш қилишибди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤1
Yangi asar oʻqiymizmi? ❤️
👍52❤6👏4🤗2🥰1
Она

Хушрўйгина аёлнинг бағрига отилган болакай унинг ёшли кўзларига боқди:
— Аяжон, келдингизми?
— Келдим, болажоним!
— Сизни кў-ў-ўп кутдим…
— Мазам йўқ эди-да. Мана, тузалиб кетдим.
— Энди мени олиб кетасизми?
— Албатта! Сени олиб кетгани келдим ахир!
Она-болани ходимлар эшик олдидан кузатиб қолишди. «Меҳрибонлик уйи» мудирасининг қўлида аёлнинг болани асраб олганлигига оид ҳужжатлар титраб турарди.

✍️ Ирода Умарова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16😢8👏2❤1💔1
#SAROB_JILVASI

PREMYERA❤️

#No_1
#By_Nafisa_Malikova


Бу ёруғ дунё надур? Кошонадур, вайронадур, Сенга меҳмонхонадур, меҳмон ўзинг, мезбон ўзинг.  
Бунда оқ бирла қаро, зулмат, зиё, шоҳ-у гадо, Жанг қилурлар доимо ул ён ўзинг, бул ён ўзинг.


-опа..бу ҳам сепингизгами?
Опамни чиройли нақшлари ажиб кўйлагини кийиб кўрдим.
-ҳада..сенга ҳам ярашди!-деди опам жилмайиб.
-унда менга берасиз!-дедим кулиб..
-бераман бир кун..тўйинг бўлса!
Оппоқ нафис кўйлакни кийганча ойнадан ўзимни томоша қила бошладим..тўғри опамга жуда ўхшайман лекин менинг юзларим лўппироқ..бир қараганда эгиздекмиз.
-тўйим бўлмаса бермайсизми?-дедим атай.Баъзан гапларимни фаҳмига етмасдим..
Опам ғалати қаради..
-нега тўйинг бўлмас экан..албатта бир кун сенга бераман! Мерос қилиб..
Тўй тайёргарлиги авжида..поччамни донғи бутун маҳаллага етган.Ҳали яқиндан кўрмадим аммо опамга жуда мос кўринди расмда.Онам ҳаммадан ҳам ҳурсанд..
-илоҳим қизим қўшганинг билан қўша қаригин!
Ёш деб унча ёшмас эдим аммо бу гапларни мағзини чақмадим..қўша қари дейиш шартмикин шундоқ ҳам иккиси бир бирини яхши кўради доим ёшлардек севишиб юрсин деб дуо қилишса бўлмасмикин?
Шу гапни тилимга кўчириб онамдан балога қолдим..
-ҳа уйимдаги меҳмонима..
Уёғи онамни мана шундай майин уруши..
👍28❤9🔥1😢1