This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
Ассалому алайкум азиз кадри баланд
Мехрибоним...
💓💓💓ХАЙРЛИ ТОНГ...💓💓💓
Пайшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
Бир инсон бор: ҳаммадан яхши, ҳаммадан софдил, самимий, дилкаш...биров сӯраса борини беради, яхши амаллар қилиб чарчамайди...ман ҳар куни унинг ҳаққига дуо қиламан🤲
-Аллоҳим уни паноҳингда асра деб.....
У инсон сизсиз, азиз ИНСОНИМ .....
❤️ Ҳамиша яратганнинг паноҳида бӯлинг!!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

❤2👍2
Ba'zan xayolimizga bir fikr kelib qoladi:
"Shuncha yildan beri duo qilyapman, hech qabul boʻlmayapti".
Vaqt degan tushuncha bor bizning dunyoimizda. Alloh huzurida esa, vaqt degan narsaning oʻzi yoʻq. Yaʼni, duoimizmi Alloh qabul qilsa ham, u amalga oshguncha oʻtadigan vaqt bizning nazarimizda koʻp vaqt, Alloh nazdida esa, hech qancha vaqt emas. Tushunyapsizmi?
Muso alayhissalom Firʼavnning zulmidan ezilgan Bani Isroilning iltimosiga koʻra Firʼavnni badduo qildilar. Alloh "Duoingiz qabul boʻldi, endi siz solih amal qiluvchilardan boʻling", dedi. Eʼtibor bering, "Qabul qilinadi", emas, "Qabul qilindi", dedi.
Oradan qirq yil oʻtibgina Firʼavn va uning qoʻshini dengizda halok boʻldi. Qirq yil...
Kishi duo qilarkan, hech qanaqasiga duosi qabul boʻlmay qolmaydi. Yoʻq boʻlib ketmaydi duo. Allohdan biror nima soʻrasak, Alloh yo beradi, yo oʻshancha miqdorda yomonlikdan asraydi. Yoki qiyomatga olib qoʻyadi.
Qaysi birida duoimiz qabul boʻlmayapti?
Albatta qabul boʻladigan duoni yana ramazon oyida qilayotgan boʻlsangiz, kattaroq narsa soʻrang. Ehtiyot boʻlib soʻrang.
Balki uzoq umrdan koʻra, gunohlarimizning kechirilishi foydaliroqdir bizga? Uzoq umr davom etgan gunohlar bilan Alloh huzuriga borish...
Balki, mol-dunyo, ishlarimizning rivojidan koʻra qalb xotirjamligini soʻrashimiz kerakdir? Koʻryapmizku, "Muncha pulim boʻlsa yaxshi boʻlardi", deyapmiz. Ishlarimizga rivoj soʻrayapmiz. Shuncha pulimiz boʻlyapti, ishlarimiz rivoj topyapti, lekin yaxshi boʻlmayapti.
Soʻrang. Katta-katta soʻrang. Jannatlarni soʻrab oling. Zero, rahmati cheksiz Zotdan soʻrayapsiz!
Alloh barchamizning duolarimizni qabul qilsin.

👍7❤3🔥2😢1
📝БОЛАМММ.....
Мен Исломдан хабарсиз оилани қизи эдим. Шу атрофадаги қишлоқда ўсдим. Бир кун овқат пиширдим. Йўқлигимда мушук боласи овқатни еб, қолганини ерга тўкибди. Қаттиқ асбийлашганимдан жахл устида мушук боласини ерга уриб абжағини чиқариб ташладим.
Буни қандай қилдим? Шу қадар раҳмсиз жонманми? Инсон овқатни деб, бир бечора жонни нобуд қиладими? Исломни билмагунча инсон инсон эмас, ваҳший бўлар экан. Мен Исломни билмаганим, Аллоҳни танимаганим учун шундай шафқатсиз иш қилиб қўйдим. Кўп ўтмай турмушга чиқдим. Ўзимни бахтли санардим. Бир ўғил кўриб, уйимиз янада обод бўлди. Ўғлимни жуда севар, еру-кўкка ишонмас, асраб авайлардим. Секин секин улғайиб тўққизга қадам қўйди. Лекин бунгача унга ҳеч нарса ўргатолмагандим. Ўзим Исломни билмасам, ўғлимга нима ҳам ўргатардим. Ҳеч бўлмаганда Пайғамбаримиз Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини ўргатсам бўлмасмиди?
Болам эшакка минишни яхши кўрарди. Биз уйда йўқ пайтимизда эшак билан ўйнаш учун ипнинг бир учини эшакнинг белига, бир учини ўзини белига боғлаган. Қишлоқ кучуклари келиб хургач, эшак жон-жаҳди билан югурган ва ўғлимни судраб кетган... Оҳ ўғлим! Пора-пора бўлган болам! Ҳар бўлагини ҳар ердан териб тўпладик. Ўшанда лоп этиб мушук боласи кўз олдимга келди. Шунда ҳайвоний, балки ҳайвондан ҳам паст иш қилиб қўйганимни англадим. Раббимдан авф сўраб, намоз ўқий бошладим. У мушук боласини қасосини мендан олганди. Золим Аллоҳ ҳузурида азобланади. Буни Исломни ўргангач англадим. Сиздан ўтинчим, ҳеч бир ҳайвон, ҳеч бир инсонга азоб берманг, зулм этманг! Чунки Аллоҳ мазлум томонда бўлар экан. Мен буни гувоҳи бўлдим. Мен виждон азобида яшаяпман. Бу азобларнинг оғири ва дардлисидир. Қачонки мушукча кўрсам, мен ўлдирган мушук боласи ва жондан суйган боламни эслайман. Кўз ёшларимни тутиб туролмайман...
простоЯ

👍11😢9
МАККОРАНИНГ ИШ БЕРМАГАН ХИЙЛАСИ ..
— Уфф, намунча қийнадингиз мени?! Менда қасдингиз борми?
Миролимнинг қулоғи шанғиллаб кетди. Икки кундан бери шу аҳвол. Аслида, шу пайтгача хотини билан тинч-тотув яшаганини эслолмайди, кунда-кунора жанжал. Бироқ бу сафаргиси анча жиддийлашди. Миролим рафиқасига: «Ойимнинг мазаси йўқ экан, уни даволатиш учун шаҳарга олиб келмоқчиман», деди-ю, балога қолди. Бугун ҳам, афтидан, аёлининг тушига қайнонаси билан эри кириб чиққан, шекилли, яна эски ашуласини хиргойи қилишга тушди:
— Сизга тегиб нима кўрдим? Қўлим косов, сочим супурги. Нима, мен сизга хизматкорманми? А? Нима, онам мени сизларга чўрилик қилсин, деб туғиб кетганми? Тавба?!
Миролим қулоғини бекитди. Йўқ, фойдаси бўлмади, бу хотини тушмагурнинг овоз пардалари ҳам анчагина юқори экан, норози оҳангда айтилаётган гаплар бармоқларининг орасидан сизиб кириб, эркакнинг қулоғини қоматга келтира бошлади. Ахийри бўлмади, ёрилди.
— Намунча нолийверасан, онаси? Мана, шаҳарга келиб, уйли бўлдик, қолган муаммолар ҳам барҳам топар?!
— Гапиринг, гапиринг, келганингизга нақ уч йил бўлди, сиз эса уч хоналиккина уй олиб, худди дунёни сотиб олгандай кариллайсиз. Нима, шу сизнингча қаҳрамонликми? Унда шаҳарга кечагина келиб, қўша-қўша уй, машиналарни қалаштириб ташлаган сиз тенгиларни нима деб аташ керак? Ё улар осмондан тушганми? Ҳаммаси сизга ўхшаган одам! Битта боши, иккита қўли бор. Нега улар қилган ишни сиз қилолмайсиз?
— Энди, — оғриқ тобора кучаяётган миясини баттар чангаллади эркак, — онаси, ҳар кимнинг йўриғи бошқа. Яратган Эгам кимгадир ундай, яна кимгадир бундай беради. Шукр қилиш керак-да, тушунсанг-чи сен ҳам…
— Шукр, шукр, топиб олганингиз шу гап! Нуқул аллақандай файласуфларнинг гапларини қурол қилиб оласиз-да, оғзимга урасиз. Хўш, ўша файласуфларингиз оч қолганимизда ёрдам берадими? Ёки ўғлингиз мактабга боришга оёқ кийим топа олмаганида ўша файласуфларнинг гапини туфли қилиб кийиб юра оладими?
Айтинг! Ёки мен қорним очганида…
Тамом. Миролимнинг миясидаги сабр чегараси охирига етди. Қулоқларида нимадир шанғиллай бошлади. Аёлининг «серенада»си шунчалик ёқмай кетдики, ўзини қаерга қўйишни билмай қолди. Яхшиямки, анча пайтдан бери жанжаллашаверганидан ўзида хотинининг жанжалларига қарши иммунитет ҳосил қилган, акс ҳолда, ҳозирнинг ўзидаёқ мияси тарс ёрилиб, юраги урмай қўярмиди?
— Э бўлди-ей! — деб юборди охири чидолмай. — Ниманг кам, айт? Нима етмаяпти сенга? Гапир! Нима?!
Гулзода дарров ҳовуридан тушди. Ҳатто бирозгина олдин пешонасини тўлдириб турган ғазаб чизиқларини бечоралик ифодаси эгаллади. Мулойимлашди. Хотинидаги бу тусланишни кўриб, Миролимнинг ҳам жаҳли чиқди, ҳам кулгиси келди. Гулзода эса яна воқеалар ривожи ўзи тузган сценарий бўйича кетаётганидан мамнун эди.
— Дадажониси, — деди у бир юмалаб ювош аёлга айланаркан, — биласиз, биз ҳам ҳаётга бир марта келамиз. Сиз ҳам машина миниб юринг, дейман-да, бошқалардан қаерингиз кам, айтинг? Олий маълумотлисиз. Қўлингиздан кўп иш келади. Фарзандимизни мактабга машинада ташлаб, кейин дам олиш кунлари ўз машинамизда айланиб юрсак… Айтинг, бунинг нимаси ёмон?
— Гапинг тўғри, — деди Миролим хотинининг мулойим гапларидан бироз бўшашиб, — менинг ҳам шундай орзу-ниятларим бор, лекин…
— Нима лекин?! — Гулзода эрига синчков тикилди.
— Онамнинг мазаси йўқ, даволатмасам бўлмайди. Ўзи анчадан бери даволатаман, деб юрибман, аммо…
— Энди иссиқ жоннинг иситмаси чиқади-да, дадажониси, онангиз тузалиб, кўрмагандай бўлиб кетади. Ўзи нима бўлибди?
— Қаттиқ шамоллаб қолибди. Шунга…
— Э, энди одам бўлгандан кейин шамоллайди-да.
— Йўқ, сен тушунмаяпсан, онамники сурункали экан…
— Нима бўпти? Ўзи ҳозир ҳамма грипплар шунақа сурункали. Менга қаранг, дадаси, уни-буни қўйинг, нима онангизнинг битта ўғли борми? А?! Ана, укангиз қарасин, сизга ўхшаб уй-жой қурмаган, тайёр уйга эга чиқиб турган бўлса… Нима, битта онасини боқолмайдими?........

👍20
— Ўв, — Миролимнинг кўзига қон тўлди яна, — сен ким ҳақида гаплашаётганимизни унутиб қўйдинг, шекилли, а?!
— Биламан, онангиз…
— Шундай экан, оғзингга қараб гапир, тушунарлими?!
Жанжал сценарийси бошқа томонга қараб кетганидан ташвишга тушган аёл яна жиззаки қиёфага кирди.
— Бўпти бўлмаса, боринг, ўша онангизникига. Мен бу ерда чўрингиз бўлиб юраверай. Орзуларим бир пул бўлиб қолаверсин. Мен бечора орзу-ҳавас кўрмай ўтиб кетаверай.
— Сенга фикрим муҳимми ёки орзуларингми? Менинг сиқилганим, ўйлаганим, қийналганим сен учун бир пулми, аҳамиятсизми?
— Ҳа, аҳамиятсиз, бўлдими? — қошларини чимирганча ўрнидан турди Гулзода. — Менга машина керак, шоҳона ҳаёт керак, дугоналаримга ўхшаб, қўша-қўша тиллалар тақиб юрсам дейман… Мен шунақа худбин аёлман, билдингизми?
Миролим индамади. Индай олмади. Мияси лўқиллаб кетаверди. Сўнг ўрнидан турди-да, ишга жўнади.
Эри кетганидан кейин Гулзода бир муддат қайнонасию, қайнисининг гўрига ғишт қалади. Уларни текинхўрликда, боқимандаликда
айблади. Кейин эрига айтган гапларини ўйлаб виждони қийналди. «Бекор шу гапларни айтдим-да, энди қийналиб, ўзини сиқиб юради», деди. Кейин эса ўзини-ўзи овутди. «Э, тўғри қилдим, зап қилдим, бўлмаса, овсиним билан қайним эримни ноғорасига ўйнатиб юраверади. Нима, эримнинг қадри йўқми? Мен ҳам одамман, тилла зираклар, узуклар таққим келади, дугоналаримга ўхшаб машина ҳайдасам дейман. Э, қуриб кетсин ҳаммаси»… Гулзода ўзига-ўзи тўнғиллай-тўнғиллай ишига уннади.
Миролим ишхонага борганида ҳам маълум муддат ўзига келолмади. Аслида, онасининг бетоблигини аёлига ётиғи билан тушунтирмоқчи эди, бироқ, барибир, ўзи кутган жанжал содир бўлди ва бу жанжал ўзи кутганидан катталашди. Нима қилишини билмай, боши қотди. Ахийри ўйлай-ўйлай хотинининг орзуларини амалга оширишга қарор қилди. «Тўғри-да, — деди ўзига-ўзи қароридан мамнун бўларкан, — ахир аёлимнинг ҳам машина миниш, тиллаларга бурканишга ҳақи бор-ку! Унинг орзуларини рўёбга чиқаришни бугундан бошлайман. Бу ишни тезроқ қилмасам бўлмайди».
Миролим шундай хаёллар билан ишга шўнғиди. Иш вақти тугар маҳали эса йўлнинг нариги томонидаги заргарлик дўконига йўл олди. Аёлига ярашадиган тақинчоқни кўриб, кўзи қувнади.
Эшик жиринглаганида Гулзода бир чўчиб тушди. Чунки турмуш ўртоғининг ўша тунд кайфиятда кириб келишини, яна жанжал бўлишини тахмин қилди. Бироқ эшикни очиб, қаршисида кулиб турган эрини кўрди-ю, хавотири бироз ариди.
— Салом, онажониси, — деди Миролим аёлининг қўлига миттигина қутича тутқазиб, — бу сенга…
— Нима бу?
Гулзода қутичани кўрган заҳоти хаёлига келган фикрдан қувониб кетди. Бироқ дастлаб ишонмади. «Бўлиши мумкин эмас! Бирорта оддий нарсадир-да», деб хаёл қилди. Бироқ қутичани очиб, тилла зиракни кўрди-ю, кўзлари қувнади.
— Бу… бу… — деди тили калимага келмай.
Аслида, бундай зиракларни кўравериб, ўрганиб кетганди Гулзода. Аммо ҳозир тасодифий совға бўлгани учун ҳайратланганди.
— Бу сенга ёқади, деб умид қиламан, — деди Миролим костюмини ечаркан, — балки, ичкарига киритарсан…
— Ҳа, албатта, албатта, — шошиб қолди Гулзода. — Мен, очиғи, бунчалик тез…
Миролим кийимини алмаштириб бўлгач, телевизор қаршисига чўкди. Кечки овқат тайёр бўлгунга қадар нимадир кўриб туришни истади.
— Биласанми, — деди чой дамлаётган аёлига қараб, — гапларингни ўйлаб кўрдим. Яхшилаб ўйладим. Сўнг орзуларингни тезроқ амалга оширишни истадим. Ўзимга-ўзим «Миролим, сен жуда қисқа муддатда аёлингнинг орзуларини рўёбга чиқаришинг керак», дедим. Мана, бошладим ҳам. Эртадан қолганларига киришамиз.
— Раҳмат, дадажониси, раҳмат сизга, катта раҳмат…
Гулзода эридаги ўзгаришдан қувониб, айёрона кулиб қўйди. «Аёл кишининг макри қирқ туяга юк бўлади», деб бекорга айтишмаган, — деди ичида. — Мен ҳам ҳали шундай макрларни ишлатайки, Миролим акам ота-онасию, укаси ҳақида умуман ўйламай қўяди».
— Яхши келдингизми, дадажониси, — дея Гулзода турмуш ўртоғининг костюмини қўлига олди.........

👍18
— Раҳмат, яхшиман, — деди Миролим ичкарига кирган заҳоти ошхонада банкада турган муздек сувни сипқориб, — жуда чанқадим.
— Кун ҳам роса исиди-да ўзиям.
— Нимасини айтасан… Ҳа, айтгандай, — дея Миролим шимининг чўнтагини кавлаб, қутича чиқарди, — бу сенга…
— Ие, дадажониси, зирак олиб берганингизга кўп бўлмаганди-ку! Яна олдингизми?
— Буниси бошқа нарса, — деди Миролим.
Бу сафар ҳам Гулзоданинг кўзлари қувончдан порлади. Қутичада бежиримликда зиракдан асло қолишмайдиган тилла занжир турарди.
Бу ёғига воқеалар Гулзода тузган сценарий асосида давом этди. Миролим онаси ҳақида умуман гапирмас, укасини ҳам эсламас, фикру хаёли рафиқасининг орзуларини амалга оширишда бўлиб қолганди. Бу орада у янги лойиҳаси билан кўрик-танловда иштирок этди. Ғолиб чиқиш учун эса жон-жаҳди билан ҳаракат қилди. Гулзоданинг «Озроқ дам олинг», деган гапига эса «Дам олиш кейин ҳам бўлаверади. Ғолибга яхшигина мукофот пули беришаркан. Ўша пулга озроқ қўшиб, сенга янги машина олиб бераман, бўлмаса, виждоним қийналиб юраверади, ахир сен ҳам одамсан-ку», деди. Машинанинг дарагини эшитган Гулзода эса эрига ортиқ халал бермай қўйди. Нияти холис экан, Миролим танловда ғолиб чиқди. Бироқ буни рафиқасига билдирмади. Биратўла машина олганида айтишни кўнглига тугди.
— Яхши келдингизми, дадажониси? — деди Гулзода эрига одатдаги мулозамат билан.
— Раҳмат…
Миролим ичкарига қадам босаркан, аёлининг кўзларига қаради. Гулзода эса нуқул эридан нимадир кутгандек бетоқат бўларди. Эркак эса аёлини куттиришни истагандек бироз жим турди. Кейин эса чўнтагидан қутича чиқарди.
— Яна қутичами?
Бу гап Гулзоданинг тилидан беихтиёр чиқди. Сўнг:
— Мен айтмоқчи эдимки, яна занжир ёки зирак олиб келдингизми? Нима қилардингиз ўзингизни овора қилиб, — деди кўзларини олиб қочаркан.
— Олдин қутичани очиб кўринг…
Гулзода қутичани очиб, бир муддат серрайиб турди. Кейин кўриб тургани машинанинг калити эканлигини билдию, қувончдан бақириб юбораёзди.
— Деразадан қаранг-чи, сизга ёқармикин?
Гулзода Миролимнинг бу гапидан кейин деразадан пастга қараб, йўлакда турган қип-қизил «Спарк»ни кўрдию, қувончи минг карра ортди.
— Бу сеники. Сенинг ўзинг минасан, — деди Миролим машинадан кўзини узмай.
— Сиз ҳам ҳайдайверасиз, бу бизники-ку!
Гулзода ҳар дақиқада эшикка термулаверди. Негадир турмуш ўртоғидан дарак йўқ эди. Қўнғироқ қилмоқчи бўлди, бироқ йўлда бўлса, халал бермай, деган ниятда бу фикридан қайтди. У бугун эрининг туғилган кунида ўзига хос сюрприз тайёрлаган — Миролим совға қилган барча тақинчоқларни тақиб, ўзгача дастурхон тузатганди. Бироқ эри келавермагач, хавотири ошди. Дарров таниш рақамларни терди. Дастлаб Миролим жавоб бермади. Бироқ кейин кўтарди.
— Алло, — деди Гулзода хавотир аралаш, — қаердасиз, дадаси?
— Йўлдаман, — Миролимнинг овози совуқ эшитилди.
— Қачон келасиз? Яқинлашиб қолдингизми?
— Қаерга?
— Қаерга бўларди, уйга-да…
— Мен қишлоққа кетяпман!
Гулзода дастлаб қулоқларига ишонмади.
— Қаерга?! — дея сўради такроран.
— Қишлоққа?!
— Нега?!
— Нима нега?! Онамни соғиндим, кўргим келди.
— Уйга қачон келасиз? — деди Гулзода бу гапдан тамомила карахт аҳволга тушиб.
— Мени нима қиласан?!
— Бу нима деганингиз?!
— Ахир сен тилла тақинчоқларни, машинани орзу қилгандинг, ҳашаматли ҳаётни орзу қилгандинг, тўғрими? Менга турмушга чиқиб, шуларга эга бўлишни истагандинг, тўғрими? Мен эса сенга шуларни ҳадя қилдим, тағин мендан норози бўлиб юрмагин деб. Сенинг орзуларинг амалга ошди, энди менинг ҳам ниятим рўёбга чиқсин. Мен эса фақат битта нарсани — онамнинг соғ-саломат яшашини истайман!
Шундагина Гулзода эрининг нега унинг ниятларини бунчалик тез амалга оширишга интилганини тушунди. Аслида, воқеалар ривожи унинг эмас, эрининг сценарийси остида кечганди.
хикоя тугади.
Муаллиф ?

👍37😢3
Аёллар, жуфтингиз учун ҳузур-ҳаловат манбайи бўлишга интилинг. Зеро, жуфт қилиб яратилишимиздан мақсад ҳам бир-биримиздан ҳаловат топиш эди.
Ўз навбатида бу гап эркакларга ҳам тегишли, албатта.
Аёллар учун таъкидлаб айтганимизнинг сабаби шуки, эркак киши барибир кўчанинг одами, иш ва юмушлар билан кўпроқ ташқарида бўлади. Агар сиз унга ҳаловат берсангиз, имкон қадар ёнингизга талпинади, бирга ўтказган вақтларингиз қанча бўлса ҳам роҳатли, оромбахш тарзда ўтади.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ўз навбатида бу гап эркакларга ҳам тегишли, албатта.
Аёллар учун таъкидлаб айтганимизнинг сабаби шуки, эркак киши барибир кўчанинг одами, иш ва юмушлар билан кўпроқ ташқарида бўлади. Агар сиз унга ҳаловат берсангиз, имкон қадар ёнингизга талпинади, бирга ўтказган вақтларингиз қанча бўлса ҳам роҳатли, оромбахш тарзда ўтади.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰7👍5
#Agyor
#No_27
Мистер Жек
-Беҳруз акам мени авайлайди...асрайди...аммо ҳали бирга бўлмадик...-дедим қизариб...назаримда уни кайфияти кўтарилиб кетди...
-шунчаки баъзида онамнинг ўлими қийнайди...сўнгги бор кечирим сўрай олмаганим...шунга кўп сиқиламан...-дедим кўзим ёшланиб...у ҳамдарддек бош силкиди...
-унда мана бу дорини тавсия қиламан...-дея столини тагидан бир қути дори чиқарди...-кунига битта ухлашдан олдин ичилади...жуда ҳам эффекти зўр...чет элдан махсус келтиртираман...
Дорини қўлимга ушлаб ҳурсанд бўлдим...яхшиям келибман...
-энди тинч ухлайманми???-дедим жилмайиб...у ҳам жавобан жилмайди....
-ха Синдрелла...худди эртакдаги маликалардек тинч ухлайсан....
-раҳмат сизга....-дедим ўрнимдан туриб...-пули....
-пули тўланган...-деди телефонига қараб...
-соғ бўлинг...-дедим хайрлашиб...касби ҳам ўзига ярашган...қанийди мен ҳам ишласам....

❤4
#Agyor
#No_28
Мистер Жек
Уйга қайтиб Беҳруз акам ёқтирган мантини қила бошладим...ҳаммаёқим ҳамир бўлиб кетди ўзиям...ҳали кўрса жуда ҳам ҳурсанд бўлади...ойнага қараб кулгум келди...оппоқ ун...бу ҳолатни расмга олмаса бўлмайди...расмимни устига Беҳруз ака учун овқат қилганда деб номладим...ҳали албомим тайёр бўлса Беҳруз ака роса кулади....шу пайт эшик жиринглади....вой ҳали вақтли эмасмиди ишдан келишига...югуриб бориб эшикни очдим...Беҳруз ака замонавий кастюм шимда қўлида дипломати билан турарди...мени кўриб масхоромуз жилмайди...
-хатто хизматкорлар ҳам сендан тоза юрса керак....-дея ичкарига кирди...қўлидан дипломатини олмоқчи эдим...
-қоч...расво қиласан..қўлингни қара...-дея жеркиб берди.
Кўзим ёшланди....у буни сезиб сал юмшади...
-психолог сенга ёқдими???
Ҳа дея бош силкидим...
-у ўз ишини устаси...-дея бир нарсани эслагандек жилмайди...
-торт пиширишни биласанми???
-ҳа...тинчликми???-дедим ҳайрон бўлиб...
-ишхонада биттасини туғилган куни эди...тортни яхши кўради...шунга...
-ҳўп..ўзим чиройли қилиб пишириб бераман...-дедим унинг кайфиятини кўтарилганини кўриб...
У ҳурсанд бўлиб бурнимни чимдиб қўйди...
Овқатланиб бўлгач торт пиширишга тушдим...энг севимли ишим эди бу...нақадар ажойиб...бу аниқ туғилган кун эгасига ёқади...Беҳруз ака кўриб жилмайди...
-ўзимни пазанда хотиним...бравооо...-деди тортни томоша қилиб ширин энтикди....унга ёққанидан хурсанд бўлдим...хонамга чарчоқ билан чиқиб Навбаҳор берган дорини қабул қилдим...таъсир қилишини кута бошладим...ажабо чиндан зўр дори экан...кайфиятим кўтарилиб кетди....

👍11❤1
Давоми.....
Осмонларда учгандек енгил рақс тушардим...
-Ифораааа.....
Беҳруз акани товуши эшитилди...
-ваувввв...мени жонннииии эргинамммм....-кулганча у томонга қадам босдим...у бақадек анграйиб қолди....
-сеннннн.....нима бўлди Ифорааа...ичганмисан...-деди мени қўлимдан ушлаб....
-дориии...зўррр экааанннн...-дедим қўлим билан зўр ишорасини қилиб...уни қошлари чимирилди...
-қанақа дори....
-Навввбббаҳоррр берган...-дедим кулиб...у мени ўзидан итарди...
-нега...нима учун мен билан ётмайсизз...севмайсизми???-дедим тим қора кўзларига қараб...уни кўзларидан ғазаб йўқолди...
-нега ундай дейсан???
-Навбаҳорам сўради хатто...уялдим..биласизми...-дедим кўзим ёшланиб...
-нимани сўради???-деди жахли чиқиб....кўзларимни қисиб қарадим...
-соддасизззз.....сиздек эрим боррр...аммо қиз боламаннн...-телбаларча кулдим...у мени диванга ўтқизиб сув берди...
-тинчланннн.....
-йўққққ....-уни тугмаларини бўшатишга уриндим...мушакдор елкаларини силадим...у қўлимни итарди...
-ҳозирмасссс....
-унда қачоннннн....-дедим юзини ўзимга қаратиб....

😢22👍18❤1
МАСЛАҲАТИМ
Худойимга солиб кетавер,
Манзилингга тезроқ етасан.
Кўрмаганга олиб кетавер,
Кўрмагандай бўлиб кетасан.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Худойимга солиб кетавер,
Манзилингга тезроқ етасан.
Кўрмаганга олиб кетавер,
Кўрмагандай бўлиб кетасан.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Э Р Т А Г А
Ж У М А!
Азизларим мехрибонларим
Эртага ЖУМА
Биз севган ва кутган кун
Аллохим барчамиздан
рози бўлсин!!!
ЖУМА куни ойилангизда
Байрам уюштишни унитманг!!
Хайрли тун Жаннат юзли Азизларим💙💙
Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
Хайрли тун қадрдоним.
Яқинларингизга улашинг❤️

✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!
Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
Allohumma solli 'alaa sayyidina Muhammad!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸ОНАЖОНЛАРИМИЗ ДОИМ СОҒ САЛОМАТ ЮРСИНЛАР
🌸СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КУРАМАН ОНАЖОНИМ
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌸СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КУРАМАН ОНАЖОНИМ
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2😭2❤1
🔥1