🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Давоми....

-тўхтасангчи Баҳорррр.....-рулни муштлаганча Навбаҳорни олдидан тўсиб чиқишга уринарди....Навбаҳор уни кўриб янаям тезлатди....ваниҳоят Беҳруз уни олдини тўсиб чиқди...урилишига озгина қолганда Навбаҳор машинани тўхтатди....Беҳруз машинадан тушиб бориб унинг эшигини очди...
-бу нима қилиқ????
-сизга нима????-деди Навбаҳор қоши чимирилиб....
-ахир сени севаман....сен бўлмасанг менга бойлик нима кераккк....-деди Беҳруз уни қўлини тутиб....
-бу гапингизга Ифора ишонар...менмасс....
-ҳаммаси ҳадемай тугайди...ишонн....-деди Беҳруз унга жилмайиб.....сўнг унга режасини айтди....

Сувга тушган мушукдек уйга келдим...келса ажрашаман бўлди...ахир шуни орзу қилувдимми??? Тайёрлаган албомимни ҳам шкаф тепасига отдим...қуриб кецин...ётоққа ётиб йиғлай бошладим....қанча вақт ўтганини билмайман хонамдан гуллар ифори кела бошлади....сўнг бу ҳид бурним остигача келди...кўзларимни очдим...Беҳруз қўлида қип қизил атиргуллар билан жилмайиб турарди....кўзларимга ишонмай ўрнимдан сакраб турдим...
-сизззз???
-ҳа меннн....қаерга кетиб қолдинг аразчимм....-қучганча мени ерга туширди....
-меннн...кетмоқчи эдимм..-дедим чайналиб...аммо унинг меҳр билан боқиб турган кўзларига қараб фикримдан қайтдим....
-мени ташлаб а???-деди қовоғи уйилиб...-сенга ажойиб сюрпризим боррр....-дея қўлимни тутиб ташқарига олиб чиқди....ташқарида яп янги машина усти чиройли ясатилган ҳолатда турарди...
-бу сенгааа....-деди калитни тутқизиб....
-ахир ҳайдашни билмайманку....-дедим ҳайрон бўлиб...
-мен борманку...доим ёнингдаман....энди эса овқатланамиз....-дея мени янада ҳайрон қолдириб ясатилган дастурхонга олиб борди.....
👍21
#Agyor
#No_36
Мистер Жек

Очиғи кутмагандим...дид билан безатилган....анча пайт мириқиб суҳбатлашдик....гап мавзуси кампанияга тақалди...
-даданг бир ҳужжатда сенга бир гап бўлса мол мулкни менга ўтишини расмийлаштирибди....-деди ичимликни ҳўплаб менга синчиклаб тикиларкан...ҳайрон бўлмадим...чунки дадам мендан ҳам кўп Беҳрузни ёқтиради...
-чунки дадам мендан ҳам кўп сизга ишонади....-дедим ичимликни хўплаб...олма шарбати ҳам шунақа тахир бўладими...оғзим буришиб кетди...у жилмайди....
-ишонч учун рахматт....юр машина минамиз...ахир минишни ҳоҳлайсанку...-деди мени турғизиб...бошим айлана бошлади...
-Беҳруз ака бошқа сафар...ҳозир нимагадур бошим...-дедим бошимни ушлаб...у эътибор бермай машинани очди...
-қани ўтиринг хониммм...-дея мени мажбурлаб ўтқизди...бир пайтлар қанчалик орзу қилардим машина минишни....ўзи ёнимга ўтириб ўргата бошлади...
-сизни севаман....-дедим уни кузатиб....у қўққисдан менга қаради...
-нима???
Кулдим...гапимни яна қайтардим..у негадир хомуш тортди...
👍22😢3❤1
Давомиии....

-мени севмааа...арзимайман...-деди негадир...
Машина юра бошлади...у қўли билан қўлимни ушлаб ҳайдарди...узоқ юриб йўл четидан кета бошладик...мени жуда ҳам бошим айланиб кўзим зўрға очиқ турарди...
-Ифора...биласанми нима?? Ёмонларга тўла бу дунёда сендек қизга ўрин йўқ...сени жойинг жаннатда...-дея Беҳруз ўзи томондаги эшикни очиб сакради...нима??? Нима деди??? Беҳруз акааааа.....бор овозда бақирдим...қандай тўхтатади буни а??? Машина йўлдан чиқиб кета бошлади....
-Беҳруз акааааа......-охирги марта чинқирдим...бошим зарб билан рулга урилгач хушимни йўқотдим.....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢27👍11
✨✨🌙 Хайрли тун!!!

Қалби қордай оқларга,
Самимий, қувноқларга.
Бедорлар, уйғоқларга
Оқшом хайрли бўлсин!

Шукри бехисобларга,
Қалб кўзи офтобларга.
Алплар, моҳитобларга,
Оқшом хайрли бўлсин!

Осуда тун қаршилар,
Сизга меҳрим бахшида,
Кўнгилдошим, яхшилар,
Оқшом хайрли бўлсин!

Эртагача🌸🌸🌸

Хайрли тун Азизларим!!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ассалому Алайкум!

💥БУГУН 3➖ ИЮУН
🌹МУРОДБАХШ ДУШАНБА ТОНГИ 💐МУБОРАК БЎЛСИН ДИНДОШИМ!

🌸🍀 Илохим ҳар бирингизнинг
🌸🍀 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌸🍀 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸🍀 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌸🍀 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸🍀 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌸🍀 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸🍀 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Е Т Т И Ҳ А Қ И Қ А Т

Бу битикларни балки, ўқигандирмиз. Аммо, ҳозир, дунё машғулотларидан чекилиб, ушбу дунё ҳақида тафаккур палласига кирган ҳолатимизда бу олтин ҳақиқатларни ўқисак, бошқача таъсир қилади деб ишонаман.

* * * * *

Устоз талабасидан сўради:
– Менинг ёнимга келганингга неча йил бўлди?
– Йигирма йил, устозим.
– Шунча йил мобайнида мендан нималарни ўргандинг?
– Етти ҳақиқат ўргандим. Бу ҳақиқатларни дунёдаги ҳеч нарсага алишмайман.
– Умрим сен билан ўтгани ҳолда, бор-йўғи етти ҳақиқат ўргандингми?
– Шундай.
– Қани гапирчи, нималар экан у ҳақиқатлар.

– Дунёга боқдим. Ҳар ким ўзига бир нарсани дўст қилиб оляпти. Ўша нарсага кўнгил бериб боғланяпти. Лекин, бу нарсаларнинг ҳаммаси инсонни ярим йўлда ташлаб кетяпти. Мен эса, мени ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган, ўлимимдан кейин ҳам мен билан бирга қоладиган нарсаларни изладим. Ўзимга дўст ўлароқ яхшиликларни танладим. Улар сўнгсиз бир юксалиш йўлига чиққан инсон боласининг, бу йўлда ҳеч тугамас озиғи ва энг ҳақиқий дўстларидир.

– Жуда яхши, иккинчиси нима экан, кўрайликчи?

– Боқдимки, инсонларнинг бир қанчаси ўткинчи дунё молларига тўрт қўллаб интиладилар, уларни қўриқлайдилар. Халталарда сақлайдилар. У молларини йўқотмаслик учун ҳар бир чорасини кўрмоқдалар. Кимдир бойлигига, ким гўзаллигига, кимдир шуҳратига ошиқ, уларни қўлдан чиқармаслик учун чираниб ётибдилар. Шундай экан, бутун борлиғимни ва барча хоҳишларимни Унга сотиб, кўнглимни фақат Унинг муҳаббати учун очдим.

– Давом эт!

– Инсонларнинг дунёда устун бўлиш учун бир-бирлари билан мусобақа қилаётганларини кўрдим. Лекин, кўпчилиги устунликни нотўғри ерлардан қидирадилар, бир-бирларини босиб, устун бўлишга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун устунликни, ўткинчи дунё моллари устида эмас, ақл ва ахлоқ жиҳатидан юксалишга, ёмонликларни ҳар туридан этак силкиб, яхшиликларга восита бўлишда қидирдим.

-- Давом эт, ўғлим!

– Яна боқдимки, инсонлар эртадан кечгача бир-бирларининг амаллари билан машғул бўладилар, бекорга ўзларининг ҳаётларини заҳарлайдилар. Буларнинг барчасини менлик, манманлик ва бошқалардаги яхшиликни кўролмасликдан эканини кўрдим. Кўнглимни бу кирликлардан тозалаб, ҳар кимга дўст бўлиб, ҳузур ва ишонч ичида яшашлик йўлини топдим.

– Кейин?

– Негадир, ҳар ким хатосининг сабабини фақат ташқаридан қидиради ва бошқаларни айблаш йўлига ёпишади. Шу йўл билан айбларининг пардаси остига яширинмоқчи бўлади. Ҳолбуки, инсоннинг бошига нима келса, ўзи туфайли ва ўз қўли билан келарди. Буни тушуниб, фақат ўзим билан жангга киришиб, нафсимнинг хоҳишига эргашмасликка ва васваса берган нарсаларнинг оғига тушмасликка ҳаракат қилдим.

– Тўғри…

– Боқдимки, инсонлар мана шу бир парча нон ва дунё тирикчилиги учун, ҳалол ҳаром демасдан, ҳар турли ҳаққа тажовуз қилишдан чекинмайдилар. Бошқаларнинг ҳаққини олиб, уларни йўқсил ҳолда қолдириб, ҳамда бу қилган ҳақсизликларининг юкини виждонларида кўтаришлик билан икки карра ёмонлик қилган бўладилар. Аслида, тўғри ҳаёт кечирилганида ва адолат билан бўлишилганда эди, дунё неъматлари инсонларга етиб ортар эди.

– Ва еттинчиси?

– Еттинчиси ўлароқ шуни кўрдимки, инсонлар бир нарсага суянмоқ ва ишонмоққа эҳтиёжлари бор. Кимдир бойлигига, кимдир гўзаллигига... Буларнинг эса, ҳаммаси оз вақтдан сўнг йиқиладиган мўрт бўлган дастаклар эканини кўрдим. Шунинг учун мен, фақат Унга сиғиниб, ёлғиз Ундан ёрдам сўрадим. Бунинг натижасида, қалбимда чексиз бир ишонч ҳосил бўлди.

– Сени табриклайман, авлодим. Мен ҳам йилларча бутун дин китобларини тадқиқ қилдим. Ҳаммаси ҳам мана шу етти ҳақиқат атрофида айланганини тасдиқлайман.

* * * * * * * * * * * *

Туркчадан Шоолим Шомансуров таржимаси.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20
Бир масжид тарихи.

Ўн бешинчи асрнинг ўрталарида Истанбулнинг Тўпқопи саройининг деворларига туташган бир кулбада Иброҳим афанди деган бир киши яшар эди. У жуда камбағал бўлиб, такка (дўппи) тикиб сотиб кун кўрар эди. Ўзи фақир бўлса ҳам, кўнгли бой эди. Тақволи мўъмин одам эди. У доимо қалбида бир эзгу истак ташир эди. Тўпқопидан "Қапали чорси"га қатнар экан, у ерлардаги масжидларга ҳавас қилар, "кошки мен ҳам бир масжид қурдирсам", дея орзу қиларди. Бу орзусининг рўёби учун тинмай Аллоҳга дуо қилар эди.
Дўстлари баъзан унинг бу орзусидан кулишар. "Ўзинг кундалик нонингни базўр топиб турган бўлсанг, масжид қуришга йўл бўлсин", дейишарди. Иброҳим афанди эса, уларга парво қилмас. Дуоларида давом этаверар эди.

"Орзулар бир кун ушалар,
Дарёлар бир кун туташар",
дерди.

Бир куни тушида нуроний пир каби бир зотни кўради. У зот тушида: "Иброҳим, сенинг ризқинг Бағдоддаги икки салқим узумда. Бориб ол ризқингни", деди. Иброҳим ҳаяжон билан уйғонди. "Хайрдир, иншааллоҳ", деди. Иброҳим афанди содиқ тушларга ишонар, аммо тушга кўра амал қилинмаслигини ҳам яхши билар эди. Иккинчи куни ҳам айни тушни очиқ равшан кўрди. Қизиқ-ку. Бу ерда нимадир бор. Борсаммикин Бағдодга, дея ўйланди. Лекин бир қарорга келолмади. Учинчи кун ҳам айни тушни кўргандан сўнг, "Ҳар ҳолда менга йўл кўринди", деди. Халтасига озиғини солиб, ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан, Аллоҳга таваккал қилиб йўлга отланди. Бағдодга кетаётган карвонлардан бирига қўшилди. Эсон омон Бағдодга етиб бориб, бир хонадоннинг яқинидаги салқин жойда ўтирди. Халтасидан қуруқ нонни чиқариб ея бошлади. Ўша хонадоннинг бир ходими бу фақир одамни кўриб, унга раҳми келди. Ичкаридан икки бош узум олиб чиқиб, икром қилди. Иброҳим узумни еб, ходимга ташаккур айтиб уни дуо қилди. Дарҳол ўрнидан туриб қайтишга ҳозирланди. Ходим унинг ҳаракатидан ҳайрон.
– Нима бўлди, бобо? Дарров қўзғалдингиз?
– Истанбулга қайтишим керак.
– Шунча йўл юриб бу ерга келдингиз. Энди дарров қайтмоқчисиз? Мақсадингиз нима эди?
Иброҳим афанди Бағдодга келиш сабабини айтиб, кўрган тушини гапириб берди.
– У одам менга, "Ризқинг икки салқим узумда", деди. Мен ҳам келдим. Мана икки салқим узумни едим. Энди қайтаман.
Буни эшитган ходим:
– Сиз ғалати одам экансиз-ку. Бир тушни деб, Истанбулдан то Бағдодгача келдингизми?
Ходим қах-қах уриб кулди.
– Мен бир неча йилдан бери бир хил туш кўраман. Бир одам тушимда: "Истанбулнинг Тўпқопи деган жойида, дўппичи Иброҳим афанди деган одам бор. Унинг ўчоғининг тагида икки хум олтин кўмилган", дейди. Мен буни бир неча йилдан бери кўрсам ҳам, тушга кўра амал қилинмаслигини биламан. Икки хум олтин учун Истанбулга боришни ҳаёлимга ҳам келтирмадим. Сиз эса, икки бош узумни уч мартагина кўриб, шунча йўл босиб келганингизга ҳайронман!

Иброҳим афанди ўз тушининг маъносини англаб бўлган эди. Ходим билан гапни чўзмасдан хайрлашди. Борган карвони билан орқага қайтди. Истанбулга етиб келиб, айтилган жойдан айнан айтилган олтинларни қазиб олди. Бир қисмини фақирларга тарқатди. Бағдоддаги ходимнинг ҳақини ҳам унутмади. Қолган қисмига Тўпқопида ҳозир ҳам "Таккачи Иброҳим афанди жомеъи" номида қад кўтариб турган масжидни қурдирди.

Аллоҳ учун ҳимматни кенг қилаверинг. Ўз киссасидагига эмас, Аллоҳнинг ҳазинасига ишонган, ҳақиқий бойдир! Зеро, Унинг ҳазинасининг чеки йўқдир!

"Насиб қилса, келар Шому Ироқдин,
Насиб этмаса, кетар қошу қабоқдин."

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарсилдоқ бақлажон салати

😋👏❤️ босиб қўйинг

Керакли масаллиқлар:
2 та бақлажон
1 воғ кашнич
2 та ўртача помидор
Кляр учун:
2 ош қ ун
2 ош қ кукуруз крахмал
250/300 муздек сув
500 гр ёғ
Арой д соус

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤3
​​Ҳамшира беморларни физмуолажага олиб тушишлари кераклигини айтиб кетди.
Машҳура ҳамхонасига :
--Дилбар опа,сиз тушаверинг,мен Диёрбек уйғонганда тушаман,унгача хонаниям тартибга келтираман--деди. Дилбар опа доимгидай :
--Ўзиз биласиз,--деди лаб буриб.
Орадан бироз вақт ўтиб, Дилбар опа йўлакдан шанғиллаб келди:
--Ээ,келин бўлмай ҳар бало бўлгурлар,юзингда кўзинг борми демайдия,уятсизлар,--ҳайрон бўлиб қараб турган Машҳурага қараб--Одамга ўхшаб сўрадим, навбатсиз кирай ёшимни ҳурмати бордир десам тўртта келин тўрт тарафдан таладия, нима эмиш, ҳаммаям касалмиш, қараш қўлингиздан келмаса олиб ётманг болани, дейди-я.
Машҳура Дилбар опани тинчлантиришга уруниб кўрди, аммо опанинг қон босими кўтарилиб, ҳамширалар муолажа қилишгандан сўнг сал ўзига келди. Анчагача хомуш ўтирди ва Машҳурага қараб :
--Қизим, бурунгилар бежиз "Бирни кўриб фикр, бирни кўриб шукур қил" дейишмаган экан-а? Менинг келиним тилло экан, бир оғиз гап қайтармаса ландовурга чиқарибман, энди қадрига етдим--деди.Айни шу пайтда Машҳура ҳам ўз қайнонасини кўз олдига келтириб:
--Мен ҳам...-деди пичирлаб.
Маҳбуба Баҳодир қизи

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14
Саратонга олиб борадиган...
Qizil pomada
Саратонга олиб борадиган, қаритадиган, эрдан узоқлаштирадиган сабаблар ва уларнинг ечими


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#Agyor
#No_37
Мистер Жек

Кўзимни касалхонада очдим....тепамда дадам кўзлари қизарган....
-ўзингга келдингми???-деди бошимни силаб....ҳа ўзимга келдим...нега ўлмадим...сабабини тушунгандекман...бу менга берилган яна бир имконият эди...ёвузлар қандай пайдо бўлади...қалбини топташгандан сўнг...ишончини чил чил синдиришгандан сўнг...мен нима ёмонлик қилган эдим...айбим севганим эдими...мен севги деб билганим сароб эдими...
-ҳа...дадажон...ўзимга келдим..-дедим қатъий...
Эшик тақиллаб хонага Беҳруз кириб келди...безбетларча жилмайиб қўлида гул билан...дўзах ҳам хазар қилса керак бундай инсонлардан....дадам халақит бермаслик учун чиқиб кетди....
-Ифорамммм.....-деди аввалгидек....
-кимсиз????-дедим хотирасини йўқотган одамдек....у аввалига тушунмади...
-нима??? Хотирангни йўқотдингми???-деди ёнимга келиб...
-кечирасиз....сизни танимадим...-дедим юзига қарагим келмай...ичимдан тошиб чиқаётган ғазабимни босиб...у ўзини босиб секин гапирди...
-сени эрингман....
👍22
Давомиии....

-эримммм....-дедим жилмайиб...у жилмайганимга ўзини эркин тута бошлади...
-уйимизга кетамиз азизамм...-деди мени юзимни силаб...уйинг десанг тўғрироқ бўларди аблах....жавобан яна жилмайдим...
-менга нима бўлди ўзи???
У бирдан сергак тортди...
-машина тормози ишдан чиқибди...хуллас тарихи узун...уйга борганда бафуржа гаплашамиз...-деди кўзларини олиб қочиб....қойил виждонини ҳам сотиб юборган шекилли...ажойиб...севгим кўзимни кўр қилган эканда....қизиқ Навбаҳор нима қиляпти экана...ҳойнаҳой мени гумдон қилиш учун яна режа тузаётгандир....ажойиб бу сафар мени ноғорамга ўйнайсан....
-тезроқ кетайликкк....-дедим беозор қараб...у ишонди...қойил Ифора дарсни ажойиб ўзлаштирибсан...ҳаёт сенга чох қазидими сен ундан бассейн ясаб суззз дейишганмиди....мени ҳовузим барча шароитга эга улар туфайли...
Дадам ҳаммамиз уйга қайтдик...
-ўғлим терговчилар ишни ёпди...мен компанияга қайтаман...қизим бошқа машина минмайсан...қонингда яна алкогол аниқланди...биргап бўлганда нима қилардим....-деди маъюс тортиб...биламан дадамнинг мендан ҳафсаласи пир бўлган..наркотик....алкогол...авария...дадамни пулларини бу шайтонларга бериб қўймайман....
👍23💔2
#Agyor
#No_38
Мистер Жек

Дадам кетгач ётоғимга кирдим...
-мен ҳам кетаман...-деди Беҳруз менга синчиковлик билан тикилиб...осонгина қочиб қолиш...йўқ бунақаси кетмайди...
-мени чин дилдан севгансиза???-дедим кўзига қараб...у ҳайрон бўлиб ҳа деди...
-негадир қорним жуда ҳам оч...-дедим жилмайиб...аёл макри туяга юк бўлганда бир эркакни алдаш нима бўлибди...менда шафқат деган ҳис йўқолиб қолгандек эди гўё...ёнимдаги инсонни азобланишини истардим..
-унда уйга овқат олиб келтирайми???-деди ёнимга ўтириб...
-йўққ...бирга ресторанга борамиззз...-дедим нозланиб...
-шу ҳолингдами???-деди гипсланган оёғимга қараб...
-нима қипти??? Ё уяласизми мендан????-дедим ҳиқиллаб....у рози бўлди...унга таянганча юра бошладим...зора виждони қийналса қилган ишини кўриб...пардоз қилиш баҳонасида хонамга кириб дадамнинг энг яқин шотирига тел қилдим...
-ало Темур ака...сизга иш борр....диққат билан эшитингг....-дея режамни айтиб буёқдан обдон бўяндим....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍49👏9
Х А Й Р Л И Т У Н.

Билинг ғаниматмиз бир биримизга
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Давомиии....

Биргаликда ресторанга кириб бордик...алоҳида кабинага...бу сафар таомни ўзим танладим...Беҳруз мени янги қилиқларимга ҳайрон қарарди...
-каняк ҳам илтимосс...-дедим официантга жилмайиб...официант бир зум кўзларимдан кўзини узолмай қолди...гўзаллик буюк қудратлигига амин бўлдим...баъзилар учун фақатгина ташқи чирой муҳим...аммо ички гўзаллик энг муҳими эканлигини англаб етишмайди...
Беҳруз официантга томоқ қирди...
-менимча кўп туриб қолдинг...каняк шартмас...-деди буйруқ оҳангида...хўжайинчалик қилишиничи...
-хуллас азизим...демак фақат мени севасиззз...-дедим ўртадаги гуллар турган гулдончани четга суриб сирли жилмайганча....
-буни қандай исботлай...нега ишонмайсан севгилим????-деди Беҳрузам мендан қолишмай жилмаяркан...
-хатто Навбаҳорни севганингизданам кўпроқ севасиза???-дедим нафрат билан кулганча...у менга бақрайиб қолди...
-нима деб ўйлаган эдингиз??? Ифора содда ўлдириб юборсам индамай ўлиб кетади дебми???-дедим стулга суяниб мағрур жилмайганча...
-сен адашяпсан Ифорамм...ҳаммаси Навбаҳорни режаси эди...мени айбим йўқққ...ишоннн...-деди беозор кўринишга уриниб...
-ростданми Беҳруз акааа...-дедим ўзимни ишонгандек кўрсатиб...у мени ишонди деб ўйлаб давом этди...
-хада...менга ёпишиб олган..оилалиман десам унда хотинингни ўлдираман дея таҳдид қилди...-дея қўлимни ушлади...шу тобда у тутиб турган қўлимдан жирканиб кетдим...
-Темур акааа...-дедим баланд овозда...бироз ўтиб кабина пардаси турилиб кўзида ёш билан Навбаҳор пайдо бўлди....
👍26
Давомииии....

-Навбаҳорррр....-Беҳруз шошиб қолди...
-Ха Навбаҳорррр....-деди Навбаҳор алам билан кўзидаги ёшини артиб...
-менннн....-дея Беҳруз ўрнидан турди...
-Беҳруз ака ҳозир кетсангиз қайтиб мени эшигимни қоқмайсиззз...-дедим қатъий тикилиб...у қотиб қолди...
-яхши қол ифлоссс...-дея Навбаҳор Беҳрузга охирги марта қаҳр билан тикилдида Темур акани қўлидан чиқиб тез тез юрганча чиқиб кетди...Беҳруз ҳали ҳам нима қиларини билмай турарди...
-нега турибсизз чопинг!!!-дедим бор овозда кулиб...анчадан бери бунчалик мазза қилмагандим...-ахир бечора сиздан ҳафа бўлди...
Беҳруз менга ҳайрат ва алам билан чорасиз тикилганча уни ортидан югуриб кетди....эх бевафо дунё...кўзимдаги ёшни у кетгач тутиб тура олмадим....
👍13❤4
Давомиии....

Уйга келиб ажрашиш ҳақида ўйлай бошладим...дадам рози бўлмасликлари аниқ...қандай йўл тутсам экан...эх нажоткорим онам нега сизни гапларингизга кирмадим...ахир огоҳлантиргандингизку бот бот...ярамас Беҳруз...сендан қутуламан...
Дадамга Беҳрузни ота онасини кўришга кетди деб қўя қолдим...орадан бир неча кун ўтгач қўл телефоним жиринглади...
-алооо...
-салом севгилиммм...-таниш овоз эшитилди...
-сизззз???-дедим ҳайрон бўлиб...
-ҳа меннн...осон қутуламан деб ўйлаганмидинг??? Судга ариза топширибсан???-деди совуқ оҳангда...
-мени тинч қўйинг...-дея бақирдим...
-тшш...менга овозингни баландлатмаа...менга қилган ўйинингни унутмадим...
-нима истайсиз???-дедим ниятига тушунмай...
-мана бу бошқа гап..анча ақлинг кирибди...-дея кулди...
👍15
#Agyor
#No_39
Мистер Жек

-хўш????-дедим асабийлашиб...
-даданг кетаётган машина автоҳалокатга йўлиқишини истамасанг ҳозироқ уй ва кампания ваколатини менга берасан....
-бу ишга дадамни ҳам қўшдингми????-дедим унинг худбинлигидан ҳайрон бўлдим...
-вақт кетяпти Ифораммм...-деди соатдек чиқиллаб овоз чиқариб...
-майли олиб бораман...фақат бир илтимосим боррр....-дедим кўзимдаги ёшимни артиб...
-дадамни акамни ёнига жўнатиб юборгинимча ҳеч нимани унга айтмайсан...ва охиргиси ажрашиш ҳақидаги аризамга қўл қўясан....-дедим қатъий...
-охиргиси ёқмади...аммо майли розиман...қўл қўяман эркак сўзиммм...-деди ишонч билан...
Кулдим..эркак сўзим...сен ҳам эркакмисан...агар сендақалар эркак дейилса дунёга ўт қўйганим бўлсин....
-кетяпманнн....-дея телефонни отиб юбордим...дадамга бир гап бўлса уни соғ қўймайман...қўлимга тайёр ҳужжатларни олгач йўлга чиқдим...оқсоқлигим қурсин....гипсда юриш қийин экан....дадамга қўнғироқ қилдим...ўчиқққ...ярамас Беҳруз атайлаб қилган...етиб бордим...ўша бир вақтлар ўзимни бахтли ҳис қилган квартирасига...
-дадаммм???-дедим ҳужжатни бермасдан ушлаганча....у жилмайди...
-мана...кўррр....-дея камерани тутди....ҳайдовчи дадам тарафни очиб дадам тушгач камерага қараб бошини силкиди...енгил тортдим....ҳужжатларни унга топширдим...
-ростдан мен билан ажрашишни истайсанми???-деди қўлимни тутиб...қўлимни куч билан тортиб олдим...
-ха...бутун вужудим билан сиздан нафратланаман....-дедим ғазаб билан...у аризага қўл қўймасдан яна бир бор менга тикилди...
-даданг кетса қаёққа борасан???
👍25😢1
Давомииии....

-буёғи билан ишингиз бўлмасиннн....-дедим қўл қўйилган аризани олиб...
-мен билан қол...
-Навбаҳорчи???-дедим нафрат билан жилмайиб...
-севгим иккингизга ҳам етади...-деди безбет...юзига тарсаки туширдим...у юзини ушлаб мени ўзига тортди...
-қайтиб йўлимдан чиқма...-деди ва мени қўйиб юборди....эшикни зарб билан ёпиб оқсоқланганча кета бошладим...дадам кетгач чиндан қаёққа бораман...ҳеч қачон Беҳрузга ялинмайман.. дадамга ҳам ҳақиқатни асло айтмайман....телбалардек шаҳар кездим...сочимни бўшатиб ёмғирга юзимни тутдим...яна йўлда давом этдим...қорним очч...пулим ҳам қомапти...ёнимдан икки дона орбит чиқди...ахволимга кулгум келди...дадам кетса бундан баттар бўлади ҳали...оғзимга сақични солдим...бўлди энди уйга қайтиб дадамни жўнатиб юборай...шу пайт шошгандан бир йигитга тўқнашиб кетдим...
-кўзззз борми???-дедим ўзим урилиб кетган бўлсам ҳам...у шартакилигимдан ҳайрон бўлиб менга қаради...афтидан жума намозидан чиқиб келяпти шекилли...тим қора соқол қўйган...бошида салла...
-сенга эркакларни ҳурмат қилиш ўргатилмаганми уйингда???-деди менга бошдан оёқ тикилиб...афтидан бир ахволда юрганимга кўча қизи деб ўйлади шекилли...
-менга қара соқол қўйган эчки мулла бўлиб кетавермайди...сенга қолмаган менга насиҳат қилиш...-дедим сақичимни чайнаб....сўнг ёнимдаги охирги сақичимни чиқариб жилмайдим...
-чайнайсанми???
У телбага қарагандек менга қараб нафрат билан ўтиб кетди...
Ўзи аламимни кимдан олишни билмаётгандим кайфиятим кўтарилди....
👍20😢2
Давомиии....

Дадамни бир амаллаб чет элга кетқиздим...Қадрдон уйим энди ўша виждонсизга тегишли эди...уйдан хеч нарсани олгим келмади...хайр содда ва беғубор Ифорааа...сени ўлдиришди...энди севги деган туйғуга ишонмайман асло...йигитларга ҳам...Беҳрузни турқини кўришга тоқатим йўқлиги учун у келмасдан кетдим...
Пулсиз...бошпанасизз...шуниси яхши..бойлик менга бахт келтирмади асло...бу ҳолимда йигитларни эътиборини ҳам тортмайман...бекат ёнида хаёл суриб ўтирардим бир ёши каттароқ аёл ёнимдан ўтиб кетаётиб ахволи оғирлашиб хушидан кетди...йўқ виждоним ўлмабди...жим қараб тура олмадим...
-хола...холажон...-аёлни юзини силадим...аёл ўзини билмасди...тезда тез ёрдам чақириш керак...ёнимдан бепарволарча ўтиб кетаётган қизни қўлидан телефонини шартта юлиб олиб тез ёрдамга қўнғироқ қилдим...бояги қиз шаллақиларча бақира бошлади...
-ўчиррр...бор сув олиб келл...-дедим ўқрайиб...у дами ичига тушганча қўлидаги сувни тутқизди... холани юзига сепдим...бир пасда тез ёрдам ҳам етиб келди...
-кими бўласиз???
-ҳозир шу муҳимми???-дедим шартта холани ёнига ўтириб...доктор ҳайрон бўлди...
Касалхонада залда холани кута бошладим...
-кечирасиз...бу ерга Иномова Хадиса аяни олиб келишдими???-йигит кишининг хавотирли овози эшитилди...қабулдаги аёл унга хонани кўрсатгач ортига бурилди....
👍53❤13👏2