🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Давомиии....

Биргаликда ресторанга кириб бордик...алоҳида кабинага...бу сафар таомни ўзим танладим...Беҳруз мени янги қилиқларимга ҳайрон қарарди...
-каняк ҳам илтимосс...-дедим официантга жилмайиб...официант бир зум кўзларимдан кўзини узолмай қолди...гўзаллик буюк қудратлигига амин бўлдим...баъзилар учун фақатгина ташқи чирой муҳим...аммо ички гўзаллик энг муҳими эканлигини англаб етишмайди...
Беҳруз официантга томоқ қирди...
-менимча кўп туриб қолдинг...каняк шартмас...-деди буйруқ оҳангида...хўжайинчалик қилишиничи...
-хуллас азизим...демак фақат мени севасиззз...-дедим ўртадаги гуллар турган гулдончани четга суриб сирли жилмайганча....
-буни қандай исботлай...нега ишонмайсан севгилим????-деди Беҳрузам мендан қолишмай жилмаяркан...
-хатто Навбаҳорни севганингизданам кўпроқ севасиза???-дедим нафрат билан кулганча...у менга бақрайиб қолди...
-нима деб ўйлаган эдингиз??? Ифора содда ўлдириб юборсам индамай ўлиб кетади дебми???-дедим стулга суяниб мағрур жилмайганча...
-сен адашяпсан Ифорамм...ҳаммаси Навбаҳорни режаси эди...мени айбим йўқққ...ишоннн...-деди беозор кўринишга уриниб...
-ростданми Беҳруз акааа...-дедим ўзимни ишонгандек кўрсатиб...у мени ишонди деб ўйлаб давом этди...
-хада...менга ёпишиб олган..оилалиман десам унда хотинингни ўлдираман дея таҳдид қилди...-дея қўлимни ушлади...шу тобда у тутиб турган қўлимдан жирканиб кетдим...
-Темур акааа...-дедим баланд овозда...бироз ўтиб кабина пардаси турилиб кўзида ёш билан Навбаҳор пайдо бўлди....
👍26
Давомииии....

-Навбаҳорррр....-Беҳруз шошиб қолди...
-Ха Навбаҳорррр....-деди Навбаҳор алам билан кўзидаги ёшини артиб...
-менннн....-дея Беҳруз ўрнидан турди...
-Беҳруз ака ҳозир кетсангиз қайтиб мени эшигимни қоқмайсиззз...-дедим қатъий тикилиб...у қотиб қолди...
-яхши қол ифлоссс...-дея Навбаҳор Беҳрузга охирги марта қаҳр билан тикилдида Темур акани қўлидан чиқиб тез тез юрганча чиқиб кетди...Беҳруз ҳали ҳам нима қиларини билмай турарди...
-нега турибсизз чопинг!!!-дедим бор овозда кулиб...анчадан бери бунчалик мазза қилмагандим...-ахир бечора сиздан ҳафа бўлди...
Беҳруз менга ҳайрат ва алам билан чорасиз тикилганча уни ортидан югуриб кетди....эх бевафо дунё...кўзимдаги ёшни у кетгач тутиб тура олмадим....
👍13❤4
Давомиии....

Уйга келиб ажрашиш ҳақида ўйлай бошладим...дадам рози бўлмасликлари аниқ...қандай йўл тутсам экан...эх нажоткорим онам нега сизни гапларингизга кирмадим...ахир огоҳлантиргандингизку бот бот...ярамас Беҳруз...сендан қутуламан...
Дадамга Беҳрузни ота онасини кўришга кетди деб қўя қолдим...орадан бир неча кун ўтгач қўл телефоним жиринглади...
-алооо...
-салом севгилиммм...-таниш овоз эшитилди...
-сизззз???-дедим ҳайрон бўлиб...
-ҳа меннн...осон қутуламан деб ўйлаганмидинг??? Судга ариза топширибсан???-деди совуқ оҳангда...
-мени тинч қўйинг...-дея бақирдим...
-тшш...менга овозингни баландлатмаа...менга қилган ўйинингни унутмадим...
-нима истайсиз???-дедим ниятига тушунмай...
-мана бу бошқа гап..анча ақлинг кирибди...-дея кулди...
👍15
#Agyor
#No_39
Мистер Жек

-хўш????-дедим асабийлашиб...
-даданг кетаётган машина автоҳалокатга йўлиқишини истамасанг ҳозироқ уй ва кампания ваколатини менга берасан....
-бу ишга дадамни ҳам қўшдингми????-дедим унинг худбинлигидан ҳайрон бўлдим...
-вақт кетяпти Ифораммм...-деди соатдек чиқиллаб овоз чиқариб...
-майли олиб бораман...фақат бир илтимосим боррр....-дедим кўзимдаги ёшимни артиб...
-дадамни акамни ёнига жўнатиб юборгинимча ҳеч нимани унга айтмайсан...ва охиргиси ажрашиш ҳақидаги аризамга қўл қўясан....-дедим қатъий...
-охиргиси ёқмади...аммо майли розиман...қўл қўяман эркак сўзиммм...-деди ишонч билан...
Кулдим..эркак сўзим...сен ҳам эркакмисан...агар сендақалар эркак дейилса дунёга ўт қўйганим бўлсин....
-кетяпманнн....-дея телефонни отиб юбордим...дадамга бир гап бўлса уни соғ қўймайман...қўлимга тайёр ҳужжатларни олгач йўлга чиқдим...оқсоқлигим қурсин....гипсда юриш қийин экан....дадамга қўнғироқ қилдим...ўчиқққ...ярамас Беҳруз атайлаб қилган...етиб бордим...ўша бир вақтлар ўзимни бахтли ҳис қилган квартирасига...
-дадаммм???-дедим ҳужжатни бермасдан ушлаганча....у жилмайди...
-мана...кўррр....-дея камерани тутди....ҳайдовчи дадам тарафни очиб дадам тушгач камерага қараб бошини силкиди...енгил тортдим....ҳужжатларни унга топширдим...
-ростдан мен билан ажрашишни истайсанми???-деди қўлимни тутиб...қўлимни куч билан тортиб олдим...
-ха...бутун вужудим билан сиздан нафратланаман....-дедим ғазаб билан...у аризага қўл қўймасдан яна бир бор менга тикилди...
-даданг кетса қаёққа борасан???
👍25😢1
Давомииии....

-буёғи билан ишингиз бўлмасиннн....-дедим қўл қўйилган аризани олиб...
-мен билан қол...
-Навбаҳорчи???-дедим нафрат билан жилмайиб...
-севгим иккингизга ҳам етади...-деди безбет...юзига тарсаки туширдим...у юзини ушлаб мени ўзига тортди...
-қайтиб йўлимдан чиқма...-деди ва мени қўйиб юборди....эшикни зарб билан ёпиб оқсоқланганча кета бошладим...дадам кетгач чиндан қаёққа бораман...ҳеч қачон Беҳрузга ялинмайман.. дадамга ҳам ҳақиқатни асло айтмайман....телбалардек шаҳар кездим...сочимни бўшатиб ёмғирга юзимни тутдим...яна йўлда давом этдим...қорним очч...пулим ҳам қомапти...ёнимдан икки дона орбит чиқди...ахволимга кулгум келди...дадам кетса бундан баттар бўлади ҳали...оғзимга сақични солдим...бўлди энди уйга қайтиб дадамни жўнатиб юборай...шу пайт шошгандан бир йигитга тўқнашиб кетдим...
-кўзззз борми???-дедим ўзим урилиб кетган бўлсам ҳам...у шартакилигимдан ҳайрон бўлиб менга қаради...афтидан жума намозидан чиқиб келяпти шекилли...тим қора соқол қўйган...бошида салла...
-сенга эркакларни ҳурмат қилиш ўргатилмаганми уйингда???-деди менга бошдан оёқ тикилиб...афтидан бир ахволда юрганимга кўча қизи деб ўйлади шекилли...
-менга қара соқол қўйган эчки мулла бўлиб кетавермайди...сенга қолмаган менга насиҳат қилиш...-дедим сақичимни чайнаб....сўнг ёнимдаги охирги сақичимни чиқариб жилмайдим...
-чайнайсанми???
У телбага қарагандек менга қараб нафрат билан ўтиб кетди...
Ўзи аламимни кимдан олишни билмаётгандим кайфиятим кўтарилди....
👍20😢2
Давомиии....

Дадамни бир амаллаб чет элга кетқиздим...Қадрдон уйим энди ўша виждонсизга тегишли эди...уйдан хеч нарсани олгим келмади...хайр содда ва беғубор Ифорааа...сени ўлдиришди...энди севги деган туйғуга ишонмайман асло...йигитларга ҳам...Беҳрузни турқини кўришга тоқатим йўқлиги учун у келмасдан кетдим...
Пулсиз...бошпанасизз...шуниси яхши..бойлик менга бахт келтирмади асло...бу ҳолимда йигитларни эътиборини ҳам тортмайман...бекат ёнида хаёл суриб ўтирардим бир ёши каттароқ аёл ёнимдан ўтиб кетаётиб ахволи оғирлашиб хушидан кетди...йўқ виждоним ўлмабди...жим қараб тура олмадим...
-хола...холажон...-аёлни юзини силадим...аёл ўзини билмасди...тезда тез ёрдам чақириш керак...ёнимдан бепарволарча ўтиб кетаётган қизни қўлидан телефонини шартта юлиб олиб тез ёрдамга қўнғироқ қилдим...бояги қиз шаллақиларча бақира бошлади...
-ўчиррр...бор сув олиб келл...-дедим ўқрайиб...у дами ичига тушганча қўлидаги сувни тутқизди... холани юзига сепдим...бир пасда тез ёрдам ҳам етиб келди...
-кими бўласиз???
-ҳозир шу муҳимми???-дедим шартта холани ёнига ўтириб...доктор ҳайрон бўлди...
Касалхонада залда холани кута бошладим...
-кечирасиз...бу ерга Иномова Хадиса аяни олиб келишдими???-йигит кишининг хавотирли овози эшитилди...қабулдаги аёл унга хонани кўрсатгач ортига бурилди....
👍53❤13👏2
Kutayotganlar uchun ❤️❤️❤️
👍62💔11❤4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ассалому Алайкум!

💥БУГУН 4 ИЮН
🌹МУРОДБАХШ СЕШАНБА ТОНГИ 💐МУБОРАК БЎЛСИН ДИНДОШИМ!

🌸🍀 Илохим ҳар бирингизнинг
🌸🍀 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌸🍀 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸🍀 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌸🍀 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸🍀 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌸🍀 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸🍀 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Бизнинг қилган яхшиликларимиз ҳам, ёмонликларимиз ҳам, шунчаки йўқолиб кетмайди...
Бир кун албатта ўзимизга қайтариб берилади, ёки бу ҳаётда, ёки боқий дунёда!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми???

Aллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.

Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг ериши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.

Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим. Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар еди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: “Жаннат оналар оёғи остидадур” демаганлар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15💔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ilohiy adolatning goʻzalligini qarang ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2
Milliy fasonlar ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Чол эскириб, шалоғи чиқиб кетган валасипиди ўрнида янгисини кўриб шошиб қолди.
-Кимдир адашган!

Масжидга ундан бошқа велосипедда келадиган йўқ эдику. Атрофга аланглади. Ичкари, ташқарига кўз ташлади. Муюлишга ўтиб, нарига кўчага ҳам мўралади. Ўзиникини йўқ эди.
Масжид деворига суяб кириб кетганди-ку...
Бир пас довдираб турдим. Ўринлиги юмшоқ, амортизатори зўр янги велосипедга хавас қилиб у ёғ бу ёгини сийпалаб кўрдию, дархол қўлини тортди. Ахир бу бировники.
У яна ўз велосипедини топиш илинжида жавдиради. Ўглидан қолган уч етимни боқиб тургандия, афсус. Йигирма йиллик беминнат хизматчиси эди.
Кампири биров қишлоқдан олиб келиб ташлаб кетадиган сутдан қатиқ ивитади. Бир парча ерига кашнич, райҳон, жамбил сепиб ундиради. Чол эса кампир қзлиша тутқазганларни велесипедни рулига илиб, шахарликларга сотиб келарди.
Рўзгор нима бўлади энди?

Биров масжидга янги велосипедда келгану, кейин адашиб уникини миниб кетган. Ярми синган ўриндиқ қаттиқ ботмадимикан? Ўтирса сезардику...
У яна янги велосипедга кўз ташлади. Чиройли экан. Теккис юрса керак.
Ие, дастасига бойланган сут-қатиқдан бўшаган банкали халта уники-ку! Номоздан аввал хар доимгидек "дом" оралаб сут, қатиқ, барра кўкат сотганди.
Кўзи банкалар орасига солинган хатжилдга тушиб шошиб очди. Ичида бир нечта доллар ва хат бор экан.
Чол хатни ўқий бошлади:
" Ассалому алайкум ота. Сизни анчадан бери кузатаман. Ҳар куни саҳарда эски, алмисоқдан қолган велосипедда сут, қатиқ олиб келиб сотасиз. Халол меҳнат қиласиз. Шу ёшда ҳам ғайратлисиз. Ҳаммага ўрнаксиз.
Сизни рахматли отамга ўхшатдим. Уни ҳам эски велосипеди бўлиб, шахарнинг у бурчагидаги ишига автобусда эмас, ўзи ўрганиб қолган икки ғилдиракли уловида қатнарди. Афсус, унга ҳеч нарса совға қилолмадим. Чунки жуда эрта, болалигимдаеқ қазо қилганлар...
Қутлуғ ойда сизни озгина бўлсада хурсанд қилгим келди. Шу янги велосипедни мазза қилиб миниб, дунёдан ўтган отамнинг хаққига ҳам дуо қилиб қўйинг, ота! Мен уларга бағшланган ифтор-эҳсонни тўхтатдим. Ўша маблағни ҳам сизга илиндим. Қабул қилсангиз хурсанд бўламан."


Муаззам Иброҳимова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20😢4👏2
Кўзгу

Ёш жувон ўз онасига ҳасрат қилди:
- Онажон! Мен энди ўз эримга тоқат қилолмайман. У жуда ўзгарди, мени тушунмай қолди, сира ҳурмат қилмайди ва доимо сўкинади. Балким, у мени севмай қўйгандир...
- Ўзингчи? Ўзинг уни ҳурмат қиласанми? Уни тушунасанми? – сўради она.
- Яна нима қилай! – қизишиб жавоб берди қизи. – Эримга ғазабланиш мумкину, менга эса мумкин эмасми? У менга қандай муносабат қилса, мен ҳам унга худди шундай жавоб қиламан-да! Ахир, у мени тушунмаса, мен нега уни тушунишим керак?
- Унда қизим мўжизаларни кутма, сен ҳозир кўзгуга ўхшаб эрингни хатоларини такрорлаяпсан. Лекин кўзгудан фарқли, хотин киши фақат кўрганини эмас, кўринмайдиганни ҳам акс эттиради. – Ўгит қилди она.
- Билгин, агар аёл яхши бўлса, эр ҳам яхшироқ бўлишга уринади. Агар хотин меҳр кўргизса, эри ҳам уни севади. Хотин эрига ўзининг яхши ҳислатларини кўришига ёрдам бериши керак.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Reaksiyachalarni bosishni unutmang👏❤️👍

Uy sharoitida oson tayyorlanadigan MUZQAYMOQ

🍧kerakli masalliqlar
🍧600 gr 35% li qaymoq
🍧400 gr sgushyonniy moloko
🍧1 choy qoshiq vanilin
🍧2 osh maydalangan handon pista
🍧2 osh qoshiq malina ( sizlar hohlagan mevalaringizni solishingiz mumkin)

🍧Tayyorlanishi
Qaymoq moloko va vanilin solib 4-5 daqiqa mikser qilinadi 2 ga bolib 1 ta siga malina 2 chisiga handon pista solib yana mikser qilib idishga solib muzlatkichni muzhonasiga qoyiladi maniki 1 kecha turdi qotgach muzdekkina mazza qilib istemol qilinadi😋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Dadalar 💔

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😢5
Давомиии...

Вой тавба....ер юмалоқ деб шуни айтишса керак...ўша кунги мен урилиб кетган йигит менга ҳайрат билан қараб турарди...
-Зевачкааа...-деди энсасини қотириб...лақаб қўйиб олганиничи??? Мени айтаябдими???
Энди чақиб олмоқчидим кўрмагандек ёнимдан ўтиб кетди....гап хайф бунга...кетмоқчидим аммо холани ахволини билмасдан кета олмадим...
-хой қизз...бемор сизни сўраяпти...-деди ҳамшира...
-ахволи қандай???-дедим хавотир билан....ҳамшира жилмайди.
-сиз сабаб бир ўлимдан қолди....
Ичкарига ҳурсанд бўлиб кирсам бояги безбет ўтирибди экан...
-буни ким қўйди???-деди менга совуқ қараб...
-мени қутқарган фаришта қизиммм...-деди хола самимий жилмайиб менга тикиларкан...
-холажон роса қўрқитдингиз мениии...-дедим яқинига бориб...бораётиб безбетни оёғини эзиб ўтиб кетишни ҳам унутмадим...у мен томонга қаҳрли қараб қўйдию аммо индай олмади...онасини жуда ҳам қадрлаши кўриниб турибди...
-яхшиям борекансан қизим..-деди хола қордек оппоқ сочларини қўли билан рўмолига беркитаркан...ёдимга онам келди...
-бошқа бўлганда ҳам шундай қиларди...-дедим жилмайиб...
-мен дориларни олиб келаман ойи..-деди безбет онасига жилмайиб...салласиз сочлари ўзига ярашиб турарди...
-бу қизга ҳам бирон нарса олиб кел Абдуллоҳҳ...
Абдуллоҳҳҳ...чиройли исм экан....аммо безбет унга кўпроқ ярашади....
👍32😢1