🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Ўлаётган одамларнинг армонлари

Австралиялик ҳамшира Бронние Варне сўнгги беш йил давомида шифохонада ишлаб ўлаётган беморларнинг армонларини ёзиб борибди.

У яқинда бир конференцияда ўлаётган одамларнинг энг кўп айтилган бешта армонини ҳақида гапирибди.

1️⃣Мен йиллар давомида бошқалар мендан кутган ҳаётни эмас, балки ўзим яхши кўрган ҳаётни яшашни истар эдим. Мен эса одамлар мендан кутган ҳаётни яшадим, ўзим бўла олмадим.

2️⃣Бунчалик қаттиқ ишга берилмасам бўлар экан, деярли ҳар бир аёл ишга берилиб фарзандларининг болалиги ва  ёшлигини ўтказиб юборганидан армонда.

3️⃣Ўз ҳис-туйғуларимни очиқ айта олишга жасоратим бўлганда эди.

4️⃣Дўстларим, яқинларим билан кўпроқ вақтимни ўтказишим керак эди.

5️⃣Бахтли бўлиш менинг танловим эди, ўзимни янада бахтиёр ҳис қилишим, бахтли яшашим учун барчаси бор эди, лекин мен бошқача йўлни танладим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9😢2❤1
СУКУНАТ
(Бўлган воқеа)

Аёл турмуш қурмади... Турмуш ўртоғидан сўнг... беш фарзандини ўгай ота қўлига топширишни истамади. Фарзандлари катта бўлди. Улар ўқидилар, ишларга жойлашдилар. Бириси Америкага оиласини олиб кетди. Бириси Англияга оиласи билан кетди. Қизлари турмушга чиқиб кетдилар ва улар ҳам вақти келиб, ўз оилалари билан бириси Дубайга, бириси Хитойга, бириси яна аллақатгадир кўчиб кетди.

Аёл, унга раҳм қилганларга: "Ҳали ёшман, белимда қувватим бор. Ўз ишимни ўзим қила оламан, киримни мошина ювса, идишимни мошина ювса, яна нима керак?", дерди. Дерди-ю, аммо ичидан зил кетарди...

Аёл баъзан бир боласиникига кетса, баъзан бошқаси боласиникида туриб келарди. Умри йўлларда ўтди... Умри кўкларда ўтди... Уйидаги фарзандлари қилиб берган "люкс" шароитлар ҳам кўзига кўринмасди. Гоҳида опасининг фарзандлари кўргани келишади... Бирпасда улар ҳам уйларига равона бўлишади. Аёлга суянчиқ бўлса... Елкасига бошини қўйса... Бирга юрса, бирга еса, бирга ўтирса... У шуларни ўйлар экан: "Фарзандлар ўз йўлига экан, ҳаёт йўлингда ёнингда шеригинг, жуфтинг бўлгани бошқа экан", деб пичирлайди.

Зулфия Махмуд

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20👏1😢1
#Таассуф

Ҳар кунгидек ишга шошиб келар эканман ортимда йиғлаб гапираётган аёл товушини эшитдим. Аёл шу қадар ўпкаси тўлиб гапирардики, минг уринса ҳам дувиллаб тўкилаётган ёшларини яширолмасди. Ўфка, алам, афсус қоришиқ эди унинг овозида:
-Касал бўлиб қолдим, биттаям доримни олиб бермади. Касалвандсан, браксан дейди доим. Бир нарса десам аямай уради. Кеча эрталаб ухлаб қолибман. Қайнам жавраб ўғлини чақирди. Кийиниб чиққунимча куёвингиз келиб тепиб кетди. Нафас ололмай қолдим. Шу туриш қолиб кетдим. Кейин мажбур сизларни чақирдим...
Аёл велосипед орқасида ўтириб кетарди. Билишимча, рулдаги отаси. Умуман, буни билиш қийинмасди. Агар аёлнинг овозни "беззвук" қилиб қўйилса ҳам уни отаси тинглаётганини англаш қийинмас. Чунки ота рулни бор кучи билан қаттиқ ушлаган, қовоқлари уйилиб пешонаси тиришган, тобора қадди букчайиб бораётганди. Гўё унинг елкасига тўнналаб юк ортилгану қизи гапиргани сари бу юк кўпайиб борарди. Ота йўлдан кўзини узмасди. Бир сўз ҳам демасди. Жим, айни пайтда чорасиз...
Бу ҳолнинг оғирлигини қиз ўстирган ва ўстираётганлар жуда яхши англайди. Еру кўкка ишонмаган, эркалаб-суйиб, фахрланиб катта қилган қизингни кимдир хўрлаб-хақоратлаб турсаю, бунга аралашолмасанг, азобку!
Биз аёллар бир-биримизнинг дардимизни тушунамиз. Жабрланган жинсдошларимизнинг ҳолига қараб ҳар аёлнинг бир чиғириқдан ўтиши бор, яхши бўлиб кетади. Сабр қилса бўлмайдими, деймиз. Аммо ўша чиғиқдан соғлиғини, қадр-қийматини, ғуруру орзуларини тўкиб, йўқотиб ўтишини ҳисобга олмаймиз.
Кўплаб эркаклар кўчадан орттириб келган "нервчит"ларининг аламини ҳам келиб аёлидан олади. Ёмоннинг кучи япалоққа етар экан. Аёлнинг жони қирқта бўлгани билан қалби битта. Бу қалб сингач, синиқлари бир кун келиб қизингизда қайтиб келиб, юрагингизга санчилишини ҳам ҳисобга олиб қўйинг, ҳурматли эркаклар!..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18😭2
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН - Мен учун хўп денг... Укам учун ўша хонадонга оғиз солиш фикридан воз кечибсиз. Мен учун ҳам хўп денг ... Уларникига боринг ... Сожида чуқур тин олди : - Икковинг ҳам бамисли икки бармоғимдек... Унисини тишласам ҳам оғрийди.…
#ТАНЛАНГАН

каналга чўкмагандир , шунчаки , - Гулнур оғир хўрсинди ,- узр , мени кечинг- у , балки мисол учун қочиб кетишга саҳнаси учун ташкил қилинган бўлиши ҳам мумкин- ку , деган таҳминга борган эдим.

Содиқжон надомат билан бош чайқади :

- Минг афсус- ки қизнинг чўкканлиги аниқ. Сабаби у сузишни мутлақо билмаган. Нима сабабдан жонидан тўйган билмадим- у , аммо менинг ўйлашимча у айнан шу усулда ўз жонига қасд қилса ниятига етишини мақсад қилган. Қизни охирги марта кўрганлар ҳам унинг канал қирғоғида ҳомуш ҳолда тиззаларини қучоқлаб ўтирганига гувоҳ бўлишган.
Гулнур , энг асосий гапни айтишни унутибман сизга.
Ҳикоят деярли ҳар куни шу канал бўйида қўй боқишга келаркан. Ўзи табиатан жуда ювош , одамови , камгап , чиройи ўртамиёна қиз бўлган экан.
Шу сабаб уни охирги марта кўрганлар ҳам ҳар кунги ҳолатдек эътибор беришмаган.

Воқеа каналнинг бўйида, уни икки қирғоқ билан боғлайдиган кенг темир - бетон кўприкдан ўн беш - йигирма метрлар чамаси нарида содир бўлган .

Ҳикоят канал қирғоғидан ўзини сувга отмаган ҳам . Унинг ҳалокатини кўприкдан мактабга ўтиб кетаётган уч нафар бешинчи синф ўқувчилари кўриб қолишган. Қиз ўтирган жойида сувга қирғоқдан аста сирпаниб, айтиш мумкин бўлса, "кириб" кетган .
Болалар Ҳикоятнинг ўлими ҳақида "Ҳатто "дод" ҳам демади , қўллари билан сувни бир - икки шалоплатган бўлди-ю , атрофида айлана ҳалқачалар ҳосил қилганча чўкди-кетди" дея кўрсатма беришган.

- Қўй боққани уйда қиз боладан бошқаси йўқ эканми ? Ё уларнинг оиласида фақат қиз фарзандлар туғилганмикан ?

- Тўнғич фарзанд ўғил экан. У ўғил заводда ишлар экан. Ундан кейин бешта қиз туғилган экан. Ҳикоят ҳисоб бўйича учинчи фарзанд , қизлар ичида иккинчиси экан. Акаси уйланган, опачаси турмушга берилган экан. Ота - она каналнинг нариги бетида дехқончилик қилишар экан. Қиз ҳам деярли улардан унча узоқ бўлмаган.
Ҳаммадан ҳам қизнинг отаси куйиб кетди. Мен қиз чўккан куни кечгача ўша ерда бўлгандим.
Бояқиш ота далада ишлаб кунда қорайиб кетган ,қўли қадоқ меҳнаткаш инсон экан. Ишонасизми , кечгача қизининг дардида ранги кўмир бўлиб кетди.
Ота шўрлик кўзига ким кўринса "Қизим ўз жонига қасд қилмаган , оёғи тойиб каналга тушиб кетган . Ана кўрганлар айтсин. Мен қизимга тўғри тарбия берганман , менинг қизим пок" дея тинмай изиллаб йиғлайди денг. Яна сувга қараб бир бақиради- ей , чидаб бўлмайди . Нима дейди денг :
" Жоним қизим , билиб туриб юзимга оёқ қўйган бўлсанг сендай қизим йўқ!" эмиш...

Гулнур "қулт" этиб ютинди:

- "Отани яратмасин экан . Онани яратмасин экан" . Бу сўзлар раҳматлик Вазира бувимнинг сўзлари эди.
Қизнинг ҳаётида отанинг ўрни қанчалар беқиёслигини отасини жондек суйган қизлардан сўрасангиз биласиз. Ўйлашимча оталар учун ҳам қизлари унинг бутун жон- у , жаҳони бўлиши шаксиз .
Ота- ки шунчалик куйибди , онанинг аҳволини тасаввур қилаверинг энди ...

- Эшитишимча қизнинг онаси шум хабарни эшитган бўйи ҳушини йўқотган. Ҳали ҳам ўзига бир келиб , бир келмай ётганмиш...
Энг қийини оиланинг келинига бўлибди. Бир қайнонасига чопади , бир каналга. Ўзи яқинда ёш болали бўлган экан.

- Биласизми ўртоқ лейтенат ...
Мени бир нарса жуда ҳайратга солди. Яқинда бир нашрда ажабтовур маълумот ўқигандим. Унда келтирилишича муқаддас китобимиз бўлмиш Қуръони карим"да фарзандларнинг ота-онага меҳр- муҳаббат кўрсатишлари кераклиги ҳақидаги сўзлар бир неча қайта таъкидланган экан- у , аммо бунинг акси бўлмиш ота- оналарнинг ўз фарзандларига муҳаббат улашишлари ҳақида бирор маротаба ҳам келтириб ўтилмаган экан ? Нима деб ўйлайсиз ?! Нима учун бундай бўлиши мумкин ?

Содиқжон Гулнур берган саволга жавоб ахтариб тараддудланиб қолди ...

/22
👍38
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

8- ҚИСМ

- Гулнур, ўйлашимча бу сабримни синамай жавобни ўзингиз берганингиз маъқул. Вақтдан ютармидик дейман-да . Керакли манзилга етишимизга ҳам оз қолди.

- Майли. Айтсам айтақолай,- деди Гулнур мулоҳазакорлик билан ортиқча тихирлик қилиб ўтирмасдан ,- гап шундаки ота- оналарнинг ўз фарзандларига меҳр улашишлари ҳақида таъкидлашга ҳожат йўқлигига сабаб , бу туйғулар одамзодга Аллоҳ томонидан туғма тақдим этилар экан. Бу дегани инсон фарзандли бўлдими , ўз - ўзидан унга муҳаббатли бўлиб қолаверар экан. Четдан бу туйғуларни ривожлантириш деймизми , рағбатлантириш деймизми, хуллас шу нарсаларга асло ҳожат йўқ экан.

- Жуда қизиқ маълумотни бердингиз , Гулнур , сизга катта раҳмат,- Содиқжон азбаройи таъсирланганидан Гулнурнинг чап қўлини дўстона сиқиб қўйди.

Аммо Гулнур ...
Аммо Гулнур уни таниб олиши учун шу нарса етарли бўлганди.

"Ахир бу ўша! - дея ўйлади қиз юрак дупирини йигитга сездирмасликка ҳаракат қилиб ,- ўша! Бошқа бўлиши мумкин эмас ..."

- Ана манзилга етиб келдик ,- деди Содиқжон қизнинг юзига ортиқча аҳамият бермай , -у ёққа қаранг одам дегани ҳалиям бир дунё. Бувим "Ғам одамларни бирлаштиради" дердилар. Ҳақиқатда биз шундай оғир кунда бир- бирини суяйдиган , елка турадиган , қайишадиган жигаржон халқмиз ...

Содиқжон машинасини чеккага олиб тўхтатди. У Гулнур билан сўзсиз машинадан тушиб канал кўпригига йўл олишди.

- Ассалому алайкум , Баҳодир Иногамович,- Содиқжон кўприк марказида турган жиддий кўринишдаги кенг елкали , басавлат киши билан бориб кўришар экан Гулнурга у кишини таништирган бўлди ,- Гулнур , бу киши қутқарувчилар бригадасининг бошлиғи Баҳодир Иноғамович бўладилар.
У шундай деб ўз ўрнида Гулнурни ҳам таништириб ўтди :

- Бу қиз эса бўлажак ҳамкасбимиз Гулнур.

Гулнур ва Баҳодир Иноғамович ўзаро бош силкиб сўрашган бўлдилар .

- Баҳодир ака , бирон янгилик йўқми ? - сўради Содиқжон кўприкдан пастда ўртаниб оқаётган сувга тикилар экан паст товушда "Афсуски , йўқ" дея жавоб қайтарди.

Гулнур кўприк панжарасига суянар экан узоқдан қўлида қийиқчага тугунча қилиб тугилган алланимани ушлаганча тезлаб келаётган ёшгина жувонга кўзи тушди.

Жувон қўлидаги тугунини олиб келиб канал қирғоғида сувга тикилиб ўтирган қирқ беш- эллик ёшлардаги эркакга берди .

Гулнур бу эркакнинг Содиқжон таърифлаган ўша "қорайиб , унниқиб" кетган , чексиз ғам муҳрланиб қолган чеҳрасидан Ҳикоятнинг отаси эканлигини бир қарашда таниди.
"Келган жувон келини шекилли. Бояқишнинг ҳам неча кундан буён ороми йўқлиги ташқи кўринишидан сезилиб турибди" - Гулнур шундай ўйлаши билан қулоғи остида келинчакнинг ҳарс - ҳурс қилиб нафас олгани эшитилгандек бўлди.

Шўрлик ота келини узатган қийиқчани очди. Ундаги тандирда ёпилган иккита нонни олиб ўрнидан турмоқчи бўлди-ю , аммо гандираклаб яна жойига ўтириб қолди.

- Маҳалладаги ёши катта онахонлардан кимдир "Ёпган нонни қиз чўккан жойдан оқизсанглар , жасад ётган ерга бориб чўкади" деганмиш. Бу шўрликлар ҳам кимдан нимани эшитишса "Чиқмаган жойдан умид" деб ўша нарсага ёпишиб ётишибди,- деди Баҳодир ака назарини бошқа тарафга бурар экан шивирлади,- ҳеч кимсани фарзанд доғида синамасин экан-ей ...

Гулнур Содиқжонга :

- Мен пастга қирғоқ бўйига тушиб кўрмоқчи эдим,- дея билдирги берган бўлди-ю , аста бурилиб кетишга шайланди .

- Гулнур , шошманг . Мен ҳам сиз билан бораман .

Содиқжон Гулнурнинг ёнига тушди. Уларнинг ҳар иккиси канал бўйига етгунча йиллар давомида ярим жарлик ҳосил қилиб емирилган жойдан аста -секин оёқ босиб паст тарафга туша бошладилар.

Улар Хикоятнинг отасининг ( Гулнур у кишининг исми Жавлон ака эканлигини сал туриб билди ) ёнига тушиб борганларича атрофда кишигилар келин келтирган нонларни каналга ташлаб бўлган эдилар.


/23

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍55💔10❤4
"Менга бўлаверади" деманг,
"Менга энг яхшисига лойиқманг" денг!
Ўзингизни рухлантиринг.

"Чарчадим" эмас,
"Бироз дам олишим керак" денг.
(Чарчадим деган бўлди ҳеч нарса қилишни хоҳламайман деган маънони англатади, ўзингиз учун чегара қўйиб қўясиз).

"Aйбдорман" эмас,
"Бу менга тажриба бўлди, шунинг учун тўри хулоса чиқаришим керак " денг

"Вақтим йўқ" эмас,
"Кейинроқ бажараман, хоҳиш бўлса вақт топилади" денг

"Ҳаракат қиламан" эмас,
"Бажара оламан, чунки мен ўзимга ишонаман" деб айтинг

"Ҳаммаси яхши" дейиш ўрнига,
"Менда ҳаммаси зўр, шундагина сизда ҳаммаси зўр эканлигига ишонасиз ва ҳаммаси зўр бўлади" деб айтинг.

Билингки, ўзингиз ишонмаган нарсага атрофдагиларни ишонтира олмайсиз, шунинг учун ўзингизни рухлантиришни ўрганинг ва ижобий натижаларга эришинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15
​#ТАНЛАНГАН

Гулнур ҳар икки нон оқим бўйлаб бир- биридан узоқлашмаган ҳолда оқиб кетаётганини кўз қири билан кузатиб қолар экан , тўрт - беш чоқли ўсмир йигитларнинг сувдаги нонлар ортидан қирғоқ бўйлаб изма- из югургилашга тушганларини кўриб аста хўрсинди :

- Бу бечоралар ҳам "Зора ота шўрлик шу нарса билан овунар" деб умид қилишаяпти шекилли ,- деди у паст овозда Содиқжонга .

- Ҳа нима дейсиз энди ...

Гулнур қирғоқ бўйигача тушиб бўлгач сокин оқаётгандек кўринган канал лабигача борди ва аста тиз чўкди .

- Гулнур, эҳтиёт бўлинг . Сирпанчиқ...

Гулнур Содиқжоннинг гапига эътибор бермай қўлини аста сувга ботирди.

Сув илиққина эди.

"Сен тириклик манбаисан . Ҳаёт тимсолисан. Аммо баъзан ўзлигингга, софлик деб аталмиш фитратингга ҳиёнат қилмоғинг ҳам бор гап . Ким билсин балки бу ... Балки бу кўпчилик билмаган айрим сирларни беркитиш учун энг мақбул чорадир ..."

Гулнур сувдан қўлига олиб унга тикилди. Сўнгра бурнига яқинлаштириб уни ҳидлаб кўрди.

Шу алфозда нималарнидир таҳлил қолгандек ўйга чўмди.

- Ҳаа, Гулнур . Нима гап тинчликми ?

- Бу сув... Бу сув нега ? - ажабланганча Содиқжонга тикилди Гулнур

- Сизни тушунмадим ... - Содиқжоннинг кўзлари катта-катта очилди .

Гулнур бир ютинди:

- Сувнинг ғалати ҳиди бор. Ўзи ҳам қандайдир шилимшиқ , қовушқоқми-ей...

Содиқжон "афсус" дегандек жавоб қайтарди.

- Бу ердан тахминан уч- тўрт километр нарида катта корхона жойлашган. У ерда чиқиндилар қайта ишланади. Ўн кунча ўша корхонада катта авария содир бўлиб , бир қатор чиқиндилар каналга тошиб чиқиб кетган. Авария жуда кўп талофотларни олиб келган Корхонанинг атрофида ҳалиям тоғ- тоғ чиқиндилар уйилиб ётибди. Ҳалокат оқибатлари ҳали тўлиғича бартараф этилганича йўқ...

Гулнур бошини шарт кўтарди :

- Қизнинг жасади узоққа оқиб кетмаган . Ҳикоят шу яқин атрофда ...

#давоми_бор /24

Муаллиф: Хазонрезги
👍22
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

9- ҚИСМ

- Гулнур , нималар деяпсиз ?

Гулнур Содиқжоннинг саволига эътибор бермай шошилганча сўзида давом этди. Бирор унинг айнан шу сўзлари йигитнинг саволига аниқ ва таниқ берилган жавоб эди:

- Канал анча қадимий канал экан. Шу сабаб унинг чуқурлиги ҳар жойида ҳар хил. Баъзи жойлари бир неча қатлам батқоқ бўлиб кетган. Суви айни дамда тез оқар эмас. Сиз айтган авариядан сўнг каналга жуда катта ҳажмда турли қайишқоқ массалар оқиб чиққан. Мен сал аввал сувга шунғиган ғаввосларнинг кийимидан ҳам куйган резинага ўхшаш ёқимсиз ҳид келганини ҳис қилгандим. Сувда ҳам шу ҳид бор. Аслини олганда эса аксар ҳолларда бундай оқар канал сувларидан асосан хом балиқнинг ҳидига ўхшаш ҳиди келади.

Содиқжон беихтиёр сувга кафтини ботириб олди-ю , уни бурнига яқинлаштириб ҳидлаб кўрди. Аммо унга ҳеч қандай ҳид сезилмади.

Гулнур йигитнинг юз ифодасидан "Одатдаги сув- ку , ҳатто сиз айтган ўша хом балиқнинг ҳам ҳиди келаётгани йўқ" деган ифодани англаб гап орасида аста тушунча бериб ўтди :

- Бу ҳид сизга сезилмаса керак. Менда эса сезиш рецепторлари маҳсус машқлар ёрдамида анча кучли ривожланган,- Гулнур шундай деб қаддини тик тутди,-
хуллас , навбат энг асосийсига !

Сиз ҳозир Баҳодир акадан барча ғаввосларни шу ерга тўплашларини ва уларнинг канал тубигача шўнғишларини сўрайсиз. Яна айтасиз-ки "Қиз балчиққа ботиб қолган бўлиши керак" деб . Дастлабки кунлари қутқарувчилар қизни сув оқизиб кетган деб керакли масофадан узоқлашиб кетишган. Бунга яна қаттиқ ифлосланган сув ҳам сабаб бўлган. Бу орада жасадни қурум қуйқалар янада кўмиб юборган,- Гулнур шундай деб қўли билан турган жойидан қирқ- эллик метрлар чамаси масофани айлана қилиб чизиб кўрсатди ,- ҳув ўша шу жойни таҳминий марказ деб олиб уриниб кўринглар-чи ?

Гулнур ўзига ишониб - ишонмай тараддудда қараб турган йигитга таънали боқди:

- Биламан , менга ишонмаяпсиз, тўғрироғи ишона олмаяпсиз. Аммо бу фаразни текшириб кўриш , иккита нонни оқизиб изидан югуриб юргандан кўра жўялироқ. Қолаверса юқоридаги таклифни Баҳодир акага менинг номимдан айтишингиз ҳам шарт эмас. Рости қиз боланинг эркак кишиларга ақл бериши уларнинг иззат- нафсига тегади.
Шу сабаб сиз шунчаки "Сувнинг энг тубигача яна бир бор шўнғиб кўришсин" деб айтинг.
Қиз топилса бошқа саволларга ҳам жавоб ўз- ўзидан топилади. Мисол учун орадан шунча кун ўтса ҳам нима учун унинг сув бетига қалқиб чиқмагани.

Содиқжоннинг кўзлари пир- пир учди. Гулнур унинг эътироз билдиришга ўрин қолмаганлиги учун бирон сўз айтолмай серрайиб туриб қолганини кўриб хўрсинди :

- Инсон дунёдан ўтгач икки метр тупроққа қўйилиши ҳам бир бахт. "Бу дунёдан олиб кетадиганимиз икки метр жой-у , ўттиз метр сурп" деймиз кўпинча. Аммо бу ҳам нисбий тушунча , вақтинчалик ҳамроҳ. Пайти келади- ки , ана шу икки нарса ҳам инсонга ваъфо қилмайди. Лекин шундай бўлса ҳам яқинлари қалбига таскин берилиши учун ҳам оламдан ўтган ҳар бир инсоннинг қабри бўлгани яхши.
Бу ота ,- Гулнур кўз қири билан Жавлон акага ишора қилди ,- қизидан айрилди . Ҳеч бўлмаса унинг қабрига эга бўлсин.
Илтимос , Содиқ ака. Хўп денг ва айтганимга кўнинг.

Содиқжон Гулнурнинг оғзидан ўз исмини эшитиб ғалати бўлиб кетди. У қизга ортиқ эътироз билдирмай кўприк томонга йўл олди.

Орадан бир соат вақт ўтмай Ҳикоятнинг жасадини айнан Гулнур тақрибан белгилаб берган жойдан чиқариб олишди.

- Тавба , - деди ғаввослардан бири ҳайратини яшира олмай, чуқурликда аллақаердан оқиб келган катта илдиз бор экан. Қиз шу илдизнинг айрисига тиқилиб қолган экан. Аммо танаси анча қалин кўмилиб кетибди. Қизни топгунча худди шунақа дўнгалак бўлиб турган жойларни учтасини қўлимиз билан таталадик. Тўртинчисида қизга дуч келдик.

Гулнур ғаввоснинг сўзларини жим эшитаётган оломонни орасидан аста ёриб ўта бошлади . Шу вақт унинг билагини бақувват бир қўл тутиб қолди :

- Яқинлашманг. Қўрқасиз.

Гулнур бурилиб Содиқжоннинг ўт бўлиб ёнаётган нигоҳларига тикилди :

- Марҳумлардан эмас , тириклардан қўрқиш керак !

/25
👍58🔥8❤4🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгинг хайрли бўлар
Кўзларинг ҳам қувончга тўлар
Кераклигинг юрак хис қилар
Тонгда эслайдиган яқининг бўлса!

Кун бўйи эзилиб, охир толасан
Тунлари ташвишсиз ором оласан
Ҳаммадан бахтлироқ сен уйғонасан
Тонгда эслайдиган яқининг бўлса.

Кунингиз яхши кайфиятда ўтсин!


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Ушбу отган тонг учун,
Мусаффо осмон учун,
Яшашга имкон учун
Роббим Ўзингга шукр!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга  бой бўлсин..!!

Бугунги кун хонадонингизга  қувонч ва шодлик олиб келсин.

Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан, барча барчасидан... Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан...
Бу МЕҲР туйғуси экан...

Ана шу мехрга ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик,  яқинларимизга хар тонг мехр ила хушкайфият улашайлик!

Бугунги кунингиз яқинларингиз даврасида файзли ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳим,кўзларимизни уйқудан очганинг каби, 
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, 
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!

🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🌸 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌸 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🌸 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Ҳар бир инсон борки, ҳар кеча-кундузда учта бало, алам ва мусибат билан тўқнаш келади, лекин улардан ўзига ибрат, ваъз-насиҳат олмайди:

Биринчи мусибат:
Умри ҳар куни қисқариб боради, лекин инсон унга парво қилмайди. Мол-мулкидан бир нима камайса дарров эътиборини қаратади, ташвиш чекади. Аслида мол-дунёни қайтарса, яна топса бўлади, ўтган умр эса асло ортга қайтмайди...

Иккинчи мусибат:
Инсон ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Агар ейиши ҳалол бўлса у ҳақда сўралади. Агар ҳаром бўлса, унга жазо, уқубат бўлади. У ҳисоб қай даража оғир бўлишини киши билмайди.

Учинчи мусибат:
Киши ҳар куни охират сари маълум миқдор яқинлашади, дунё ҳаётидан эса маълум миқдор узоқлашади. Шунга қарамасдан киши абадий охират учун рағбат қилмайди, балки, диққатини кўпроқ фоний дунёга қаратади. Аҳир билмайдику, унинг қайтиб бориши олий жаннатгами ёки оловли дўзаҳгами?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢4💔1
ТИЛАКЛАРИМ❤️

💐 У́зингизни эхтиёт қилинг...!!!

🌹_ Хаёт бизга асли омонат,
🌻_ Омонатга бу́лмас хиёнат,
🌷_ Тарк этмасин қалбни матонат,
🌺_ Мехрибонларим у́зингизни эхтиёт қилинг.

🌹_ Хаётда ким бу́либди устун,
🌻_ Ярим дунё бу́лмаски устун,
🌷_ Яшаш керак келажак учун,
🌺_ Азизларим у́зингизни эхтиёт қилинг.

🌹_ Ажал келса енга олар ким,
🌻_ Бу дунёда мангу қолар ким,
🌷_ Дардни бошга айтинг.? Солар Ким,
🌺_ Соф дилингизни эхтиёт қилинг...

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰1
Ўринли маслаҳат

Бир куни кўчада сайр қилиб юрган киши йўл четида ўтирган кекса одамни кўриб қолди. У мўйсафиднинг қаршисига келиб, мурожаат қилди:

– Отахон, улуғ ёшли инсон экансиз, анчагина узоқ ҳаёт йўлини босиб ўтгансиз. Шубҳасиз, жуда доно бўлсангиз керак. Айтинг-чи, мана, мен ёш ва кучлиман-у, аммо ҳеч қаердан иш топа олмаяпман, ўғлим гиёҳвандликка берилди, қизимни ҳам яхши тарбиялай олмаяпман, аёлим эса кун бўйи уйда ўтирса ҳам, ҳеч қаерга қарамайди. Хўш, мен бу вазиятда қандай йўл тутишим керак? Нима қилсам, буларнинг ҳаммасини ўзгартира оламан?

Қария жавоб берди:

– Эшигинг устига кичкинагина тахтача осиб, унга “Ҳамиша шундай бўлавермайди” деб ёзиб қўй.
– Шу холосми? – ҳайрон бўлди эркак.
– Шу холос, – жавоб қилди кекса киши.
У уйига бориб, қария айтгандек қилди. Бир қанча вақт ўтгач, унинг ўғли гиёҳвандликни ташлади ва ҳатто қилган иши гуноҳ эканини тан олиб, тавба қила бошлади. Қизи ёш билан йигит билан яхши кўришиб, оила қурди. Аёли ҳам ўзгарди ва рисоладаги бекага айланди. Эркакнинг ўзи эса сердаромад ишга жойлашди ва кўп ўтмай, ҳатто машина сотиб олди.

Кунларнинг бирида у таниш кўчадан ўтиб бораётиб, икки йилча олдин кекса мўйсафидни учратган жойида тўхтади. Қария ҳали ҳам шу ерда ўтирганди. Эркак унинг олдига яқинлашаркан, машинадан тушмаган ҳолда, унинг ойнасини очиб, сўз қотди:

– Ҳа, бобой, ҳалиям ўтирибсизми? Мен бўлса, кўриб турганингиздек, анча нарсага эришдим. Ўғлим гиёҳвандликни ташлади, энди у тақволи йигит, қизим севиб, севилиб турмушга чиқди. Аёлим ҳам яхши рафиқага айланди. Ўзим ишга жойлашдим ва энди ишхонамда мартабали бошлиқман. Сиз эса ҳалиям ўшандек ўтирибсиз, нўноқ чол! Хўш, энди нима деб маслаҳат берасиз менга?

Бу гаплардан қариянинг чеҳраси ўзгармади, аксинча, у суҳбатдошига хотиржам тикилганча, деди: – Ҳалиги тахтача бор эди-ку, шуни олиб ташламагин…

© Русчадан Муҳаббат Шарифова таржимаcи.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19💔1
👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ROSULULLOHNI TUSHDA KO'RDIM😥 | Yaqinda bo'lgan voqea | Sardor Domla

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#ТАНЛАНГАН

Ҳикоятнинг жасадини кўприкнинг ўнг тарафига ётқизиб, устига оқ мато ташлаб қўйишибди. Гулнурнинг нигоҳи дастлаб қизининг жасади ёнида тиззалаб ўтирган Жавлон акага тушди. У қизининг бош тарафида қошларига тугун тушганча, остки лабини махкам тишлаганча ғамбода қиёфада ўтирар эди.

"Бечора ота ,- ўйлади Гулнур,- ҳозир кўз ўнгидан нималар ўтаётган экан. Қизининг дунёга келиши , илк қадам босиши , биринчи марта "дада" деганлари , мактабга бориши...

Бечора ...

Кўз ёшлари ҳам қизи каби уни тарк этган кўринади. Йўқ ... Менимча улар юракка оқяпти. Энди умрининг охиригача бир умр кемтик бўлиб қоладиган юракка..."

"Жасад анча уриниб қолибди ,- Гулнур беш қадам нарида шеригига шивирлаб гапираётган қорувли йигитнинг овозини аниқ- таниқ эшитди ,-сувдан чиқиши билан устини дарҳол ёпиб яхши қилишди. Шундагача кўрганларим ҳам юрагимни дабдала қилди. Қизнинг кўзларини , бармоқларининг учини балиқлар мужиб ташлабди.

- Ҳали янгисанда , - деди унга шериги ,- кўзинг пишмаган. Бу қиз тағин ҳам сувдан бутун чиқди. Олиб чиқамиз деб ушлаганимизда қўлимизда оқиб кетганлар қанча бўлган ... Мен ҳам бошида анча ўзимга келолмаганман ..."

Орадан бир вақт ўтиб жасадни экспертиза учун замбилга олишаётган вақтда Жавлон ака туйқус уйқудан уйғонган арслонлек шиддат билан наъра тортди :

- Қизимни битта шарт билан бераман. Майли ... Майли қизим... қизимни ... ( У "ёриб кўраверинглар" дегиси келмади , дея олмади...) Аммо менга натижасини қандай бўлса шундайлигича хат қилиб берасиз. Тушундингизми ? Хат қилиб берасиз ! - у шундай деб ёнида кўз ёшларидан истиҳола қилмай турган бўйчан йигитга буюрди ,- Жавдод, сен булар билан бор. Агар булар синглингни ... юзимизга оёқ босмаган деган хулосани беришса , телефон қил. Жаноза тайинлаймиз. Аксинча бўлса...- отанинг овозидаги титроқ янада кучайди , - унда ўзинг қайтиб келавер... Гапим гап ..."

Ҳикоятни машинага ортишгач , Содиқжон атрофдагилар билан хайрлашди ва аллақачон машинага чиқиб ўтирган Гулнурнинг ёнига келди .
Йигит машинага ўтирар экан Гулнурга савол назари билан тикилди :

- Гулнур , қаерга ҳайдай ? Ишхонага қайтамизми ?

- Агар мумкин бўлса бирор ҳолироқ жойга борсак. Сизда гапим бор эди.

- Мумкин...

Содиқжон шу топда шунча инсон беш кундан буён излаб тополмаган жасадни ярим соатга қолмай қаердалигини тўлиқ айтиб бера олган бу қизнинг барча талабини бажаришга рози эди.

У бошқа сўз айтмай машинасини аста жилдириб кетди.

Кўп ўтмай Гулнур Содиқжон ўзини олиб борган жойга қараб унинг дидига тан берган бўлди .

Кўча юзидан оддий кафе бўлиб кўринган жой узун зиналар бўйлаб пастлаб ички ҳовлисига кирилганда бутунлай бошқа манзара кашф қилар экан.

Гулнур ҳам жой ўзига ёққанини яшириб ўтирмади :

- Бу ерда жуда дидли дизайнернинг қўл иши кўриниб турибди. . Қаранг , ўзимни сўлим Сўқоқ ён-бағридаги дам олиш масканларига бориб қолгандек ҳис қиляпман. Тоғ-у тошлар , шаршаралар дизайнини жуда мукаммал ишлашибди ўзиям, яна манзарага азим дарахтлар ҳам бошқача виқор бағишлаб турибди, - Гулнур беш сотихча келадиган очиқ саҳндаги ёзги кафега завқланиб боқди,- энг яхши томони одам кам , тинч - сокин жой экан.

- Сизга ёққанидан ҳурсандман,- деди Содиқжон кўнгли тўлганча , - ҳозир бу ер одатий иш куни бўлгани ва тушликка бироз вақт борлиги учун шундай бўшроқ. Аммо шанба , якшанба кунлари аввалдан жой буюртириб қўймасангиз бу ернинг яқинига ҳам йўлаб бўлмайди ,- у шундай деб қўли билан чеккароқдан жой кўрсатди ,- келинг , шу ерга ўтирақолайлик.

- Ассалому алайкум, хуш келибсиз ,- Гулнур билан Содиқжон жойлашиб улгурмай қаршиларида ҳозир бўлган дастёр йигитни кўришди ,- нима буюрадилар ?

- Ниманг бор ўзи ? - сўради Содиқжон саломга алик ола туриб саволга савол билан жавоб қайтарди .

- Ҳозирча тайёрлари сомса , лағмон , саъй , барра , кабоб.
Ош ва бошқа таомлар бир соатларда пишади.

- Яхши . Унда бизга битта нон, ҳар иккимизга гўштли салат ва иккитадан қайноқ сомса. Қолганини кейин кўрамиз .

Дастёр йигит "хўп" деганича ортига бурилди.

/26
👍35🔥2🥰1😭1
#ТАНЛАНГАН

- Гулнур , менга нимадир демоқчи эдингиз- а ?

- Ҳаа ... Менга бир масалада ёрдамингиз керак , ўртоқ лейтенат...

Содиқжон жилмайди :

- Иш жойидамасмиз- ку , Гулнур. Расмий мурожаат қилишингиз шарт эмас. Содиқжон ака демасдан шунчаки Содиқ десангиз ҳам ҳурсанд бўлардим. Ахир тенгдошмиз.

Гулнур кулимсиради:

- Яхши. Сиз нима десангиз шу. Тенгдошлигимиз тўғри . Аммо жамоадагилар ёнида ҳурматингизни сақлаганим маъқул.

- Яхши . Сиз ҳам нима десангиз шу .
Гулнур ,- Содиқжон овози товланиб қизга тикилди ,- авваламбор сизга бугунги ёрдамингиз учун катта раҳмат айтсам. Тўғриси ўткир мушоҳада кучингизга тан бердим. Сиз туфайли қизнинг...

- Менинг илтимосим айнан шу ҳақда эди,- йигитнинг гапини бўлди Гулнур , - мен ўша қиз воқеаси бўйича бир нарсани сиздан илтимос қилмоқчи эдим.

Содиқжон Гулнурга ҳайрон нигоҳларини тикканча сўради :

- Мендан ?! Мендан қандай масалада илтимос қилмоқчи эдингиз ? Ёрдамим тегса бажонидил . Эшитаман . Қулоғим сизда.

Шу пайт дастёр йигит чойнакда чой , нон , пиёла ва иккита мўъжазгина идишда салат олиб келиб столга ҳафсала билан терди :

- Сомса ўн дақиқаларда пишаркан,- деди у ва жавоб кутмай ортига қайтиб кетди.

- Олинг ,- деди Содиқжон чойнакдаги чойни қайтарар экан ,- нондан ушатинг. Бу чой сизга.

- Содиқжон ...- Гулнур шундай деб ҳижолат чеккан бўлди ,- йўқ барибир Содиқжон ака дейиш қулайроқ экан. Хуллас , Содиқжон ака, юқорида айтганимдек бир масалада ёрдамингиз керак. Сизнинг боя қизни текширувга олиб кетган экспертиза ходимлари орасида танишларингиз борми ?

- Ҳаа , бор. Аммо бу сизга нима учун керак ? - ҳайратланиб сўради Содиқжон

- Гап шундаки ...Сиз ҳам мен каби боя қизнинг отасини сўзларини эшитдингиз- а ?" Агар қизим пок бўлмаса уни ўлигини ҳам қабул қилмайман" деган маънодаги . Лекин сиз билан мен яхши биламиз-ки , худди ана шу таҳмин қизнинг ўлимида асосий роль ўйнаган бўлиши мумкин.

- Тўғрику- я , аммо шундай бўлиб чиққан тақдирдаям хулосани ўзгартиришга на экспертларда ва на менда ҳуқуқ йўқ.

- Ана шунинг учун ҳам илтимос деяпман-да. Майли экспертлар ўз хулосаларини қандай бўлса шундай берсинлар . Агар қиз пок бўлса масала ўз- ўзидан ҳал бўлади. Акс ҳолда хулосани ўзгартириш масаласини ўйлаб кўриш керак . Ростини айтсам мен бу илтимосни қиз учун қилмаяпман. Кетганда унинг жони кетиб бўлди. Аммо қизнинг ортидан қоладиган тириклар яшашда давом этишлари керак . Отасининг аҳволини кўрдингиз. Номус унинг учун ҳаёт - мамот масаласи эканлиги кўриниб турибди. Агар бирор гап чиқса- ю , у қизини кўмишдан бош тортса , (бундай бўлишига юз фоиз ишонаман) у холда уйдаги онаизорнинг аҳволини тасаввур қилиш қийин эмас. Бу ёқда турмушга чиқмаган бошқа сингилларнинг шаъни ҳам бор...

Содиқжон ака, агар бу масалани ўзингиз ҳал қила олмасангиз Эркин акадан ёрдам сўрайлик. Ўз ҳолича қолдирмайлик илтимос.

- Гулнур , биласиз . Қизнинг топилди дегани иш ёпилди дегани эмас . Гап бевақт хазон бўлган инсон умри ҳақида кетяпти. Шу сабаб барча фактлар рўйи рост "иш"га тикилади. Қизнинг оила аъзолари , хусусан отаси ҳам орадан хатто йиллар ўтиб "Иш" ни кўтартиришга ҳақли.

- Буни билмайди дейсизми ? - қизишди Гулнур ,- хўп яхши . Унда экспертиза марказига қўнғироқ қилинг. Натижани бир нусхасини қизнинг акасига тутқазишдан аввал хулоса тўғрисида сизга қўнғироқ қилишсин. Эҳтимол шунга кўра иш тутармиз . Балки ўша ака билан ўзим гаплашиб кўрарман...

- Яхши , бу илтимосингизни уддаласа бўлади.

- Содиқжон ака , менимча ҳозир қўнғироқ қилишнинг айни пайти ... Илтимос ...

Қизнинг қайтадан "Содиқжон ака" деган мурожаатидан йигитнинг аъзои баданига чумолилар галаси ўрмалаб кетгандек туюлди.

- Хўп , - деди у ютиниб , - сиз салатдан олиб туринг. Мен ҳозир.

Содиқжон қўл телефонини олиб керакли рақамни қидира бошлади. Тез орада уни топиб чақирув тугмасини босди.

/27
👍30👏2❤1