🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Ушбу отган тонг учун,
Мусаффо осмон учун,
Яшашга имкон учун
Роббим Ўзингга шукр!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга  бой бўлсин..!!

Бугунги кун хонадонингизга  қувонч ва шодлик олиб келсин.

Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан, барча барчасидан... Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар экан...
Бу МЕҲР туйғуси экан...

Ана шу мехрга ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик,  яқинларимизга хар тонг мехр ила хушкайфият улашайлик!

Бугунги кунингиз яқинларингиз даврасида файзли ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳим,кўзларимизни уйқудан очганинг каби, 
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, 
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!

🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🌸 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌸 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🌸 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Ҳар бир инсон борки, ҳар кеча-кундузда учта бало, алам ва мусибат билан тўқнаш келади, лекин улардан ўзига ибрат, ваъз-насиҳат олмайди:

Биринчи мусибат:
Умри ҳар куни қисқариб боради, лекин инсон унга парво қилмайди. Мол-мулкидан бир нима камайса дарров эътиборини қаратади, ташвиш чекади. Аслида мол-дунёни қайтарса, яна топса бўлади, ўтган умр эса асло ортга қайтмайди...

Иккинчи мусибат:
Инсон ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Агар ейиши ҳалол бўлса у ҳақда сўралади. Агар ҳаром бўлса, унга жазо, уқубат бўлади. У ҳисоб қай даража оғир бўлишини киши билмайди.

Учинчи мусибат:
Киши ҳар куни охират сари маълум миқдор яқинлашади, дунё ҳаётидан эса маълум миқдор узоқлашади. Шунга қарамасдан киши абадий охират учун рағбат қилмайди, балки, диққатини кўпроқ фоний дунёга қаратади. Аҳир билмайдику, унинг қайтиб бориши олий жаннатгами ёки оловли дўзаҳгами?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢4💔1
ТИЛАКЛАРИМ❤️

💐 У́зингизни эхтиёт қилинг...!!!

🌹_ Хаёт бизга асли омонат,
🌻_ Омонатга бу́лмас хиёнат,
🌷_ Тарк этмасин қалбни матонат,
🌺_ Мехрибонларим у́зингизни эхтиёт қилинг.

🌹_ Хаётда ким бу́либди устун,
🌻_ Ярим дунё бу́лмаски устун,
🌷_ Яшаш керак келажак учун,
🌺_ Азизларим у́зингизни эхтиёт қилинг.

🌹_ Ажал келса енга олар ким,
🌻_ Бу дунёда мангу қолар ким,
🌷_ Дардни бошга айтинг.? Солар Ким,
🌺_ Соф дилингизни эхтиёт қилинг...

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰1
Ўринли маслаҳат

Бир куни кўчада сайр қилиб юрган киши йўл четида ўтирган кекса одамни кўриб қолди. У мўйсафиднинг қаршисига келиб, мурожаат қилди:

– Отахон, улуғ ёшли инсон экансиз, анчагина узоқ ҳаёт йўлини босиб ўтгансиз. Шубҳасиз, жуда доно бўлсангиз керак. Айтинг-чи, мана, мен ёш ва кучлиман-у, аммо ҳеч қаердан иш топа олмаяпман, ўғлим гиёҳвандликка берилди, қизимни ҳам яхши тарбиялай олмаяпман, аёлим эса кун бўйи уйда ўтирса ҳам, ҳеч қаерга қарамайди. Хўш, мен бу вазиятда қандай йўл тутишим керак? Нима қилсам, буларнинг ҳаммасини ўзгартира оламан?

Қария жавоб берди:

– Эшигинг устига кичкинагина тахтача осиб, унга “Ҳамиша шундай бўлавермайди” деб ёзиб қўй.
– Шу холосми? – ҳайрон бўлди эркак.
– Шу холос, – жавоб қилди кекса киши.
У уйига бориб, қария айтгандек қилди. Бир қанча вақт ўтгач, унинг ўғли гиёҳвандликни ташлади ва ҳатто қилган иши гуноҳ эканини тан олиб, тавба қила бошлади. Қизи ёш билан йигит билан яхши кўришиб, оила қурди. Аёли ҳам ўзгарди ва рисоладаги бекага айланди. Эркакнинг ўзи эса сердаромад ишга жойлашди ва кўп ўтмай, ҳатто машина сотиб олди.

Кунларнинг бирида у таниш кўчадан ўтиб бораётиб, икки йилча олдин кекса мўйсафидни учратган жойида тўхтади. Қария ҳали ҳам шу ерда ўтирганди. Эркак унинг олдига яқинлашаркан, машинадан тушмаган ҳолда, унинг ойнасини очиб, сўз қотди:

– Ҳа, бобой, ҳалиям ўтирибсизми? Мен бўлса, кўриб турганингиздек, анча нарсага эришдим. Ўғлим гиёҳвандликни ташлади, энди у тақволи йигит, қизим севиб, севилиб турмушга чиқди. Аёлим ҳам яхши рафиқага айланди. Ўзим ишга жойлашдим ва энди ишхонамда мартабали бошлиқман. Сиз эса ҳалиям ўшандек ўтирибсиз, нўноқ чол! Хўш, энди нима деб маслаҳат берасиз менга?

Бу гаплардан қариянинг чеҳраси ўзгармади, аксинча, у суҳбатдошига хотиржам тикилганча, деди: – Ҳалиги тахтача бор эди-ку, шуни олиб ташламагин…

© Русчадан Муҳаббат Шарифова таржимаcи.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19💔1
👍4❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ROSULULLOHNI TUSHDA KO'RDIM😥 | Yaqinda bo'lgan voqea | Sardor Domla

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#ТАНЛАНГАН

Ҳикоятнинг жасадини кўприкнинг ўнг тарафига ётқизиб, устига оқ мато ташлаб қўйишибди. Гулнурнинг нигоҳи дастлаб қизининг жасади ёнида тиззалаб ўтирган Жавлон акага тушди. У қизининг бош тарафида қошларига тугун тушганча, остки лабини махкам тишлаганча ғамбода қиёфада ўтирар эди.

"Бечора ота ,- ўйлади Гулнур,- ҳозир кўз ўнгидан нималар ўтаётган экан. Қизининг дунёга келиши , илк қадам босиши , биринчи марта "дада" деганлари , мактабга бориши...

Бечора ...

Кўз ёшлари ҳам қизи каби уни тарк этган кўринади. Йўқ ... Менимча улар юракка оқяпти. Энди умрининг охиригача бир умр кемтик бўлиб қоладиган юракка..."

"Жасад анча уриниб қолибди ,- Гулнур беш қадам нарида шеригига шивирлаб гапираётган қорувли йигитнинг овозини аниқ- таниқ эшитди ,-сувдан чиқиши билан устини дарҳол ёпиб яхши қилишди. Шундагача кўрганларим ҳам юрагимни дабдала қилди. Қизнинг кўзларини , бармоқларининг учини балиқлар мужиб ташлабди.

- Ҳали янгисанда , - деди унга шериги ,- кўзинг пишмаган. Бу қиз тағин ҳам сувдан бутун чиқди. Олиб чиқамиз деб ушлаганимизда қўлимизда оқиб кетганлар қанча бўлган ... Мен ҳам бошида анча ўзимга келолмаганман ..."

Орадан бир вақт ўтиб жасадни экспертиза учун замбилга олишаётган вақтда Жавлон ака туйқус уйқудан уйғонган арслонлек шиддат билан наъра тортди :

- Қизимни битта шарт билан бераман. Майли ... Майли қизим... қизимни ... ( У "ёриб кўраверинглар" дегиси келмади , дея олмади...) Аммо менга натижасини қандай бўлса шундайлигича хат қилиб берасиз. Тушундингизми ? Хат қилиб берасиз ! - у шундай деб ёнида кўз ёшларидан истиҳола қилмай турган бўйчан йигитга буюрди ,- Жавдод, сен булар билан бор. Агар булар синглингни ... юзимизга оёқ босмаган деган хулосани беришса , телефон қил. Жаноза тайинлаймиз. Аксинча бўлса...- отанинг овозидаги титроқ янада кучайди , - унда ўзинг қайтиб келавер... Гапим гап ..."

Ҳикоятни машинага ортишгач , Содиқжон атрофдагилар билан хайрлашди ва аллақачон машинага чиқиб ўтирган Гулнурнинг ёнига келди .
Йигит машинага ўтирар экан Гулнурга савол назари билан тикилди :

- Гулнур , қаерга ҳайдай ? Ишхонага қайтамизми ?

- Агар мумкин бўлса бирор ҳолироқ жойга борсак. Сизда гапим бор эди.

- Мумкин...

Содиқжон шу топда шунча инсон беш кундан буён излаб тополмаган жасадни ярим соатга қолмай қаердалигини тўлиқ айтиб бера олган бу қизнинг барча талабини бажаришга рози эди.

У бошқа сўз айтмай машинасини аста жилдириб кетди.

Кўп ўтмай Гулнур Содиқжон ўзини олиб борган жойга қараб унинг дидига тан берган бўлди .

Кўча юзидан оддий кафе бўлиб кўринган жой узун зиналар бўйлаб пастлаб ички ҳовлисига кирилганда бутунлай бошқа манзара кашф қилар экан.

Гулнур ҳам жой ўзига ёққанини яшириб ўтирмади :

- Бу ерда жуда дидли дизайнернинг қўл иши кўриниб турибди. . Қаранг , ўзимни сўлим Сўқоқ ён-бағридаги дам олиш масканларига бориб қолгандек ҳис қиляпман. Тоғ-у тошлар , шаршаралар дизайнини жуда мукаммал ишлашибди ўзиям, яна манзарага азим дарахтлар ҳам бошқача виқор бағишлаб турибди, - Гулнур беш сотихча келадиган очиқ саҳндаги ёзги кафега завқланиб боқди,- энг яхши томони одам кам , тинч - сокин жой экан.

- Сизга ёққанидан ҳурсандман,- деди Содиқжон кўнгли тўлганча , - ҳозир бу ер одатий иш куни бўлгани ва тушликка бироз вақт борлиги учун шундай бўшроқ. Аммо шанба , якшанба кунлари аввалдан жой буюртириб қўймасангиз бу ернинг яқинига ҳам йўлаб бўлмайди ,- у шундай деб қўли билан чеккароқдан жой кўрсатди ,- келинг , шу ерга ўтирақолайлик.

- Ассалому алайкум, хуш келибсиз ,- Гулнур билан Содиқжон жойлашиб улгурмай қаршиларида ҳозир бўлган дастёр йигитни кўришди ,- нима буюрадилар ?

- Ниманг бор ўзи ? - сўради Содиқжон саломга алик ола туриб саволга савол билан жавоб қайтарди .

- Ҳозирча тайёрлари сомса , лағмон , саъй , барра , кабоб.
Ош ва бошқа таомлар бир соатларда пишади.

- Яхши . Унда бизга битта нон, ҳар иккимизга гўштли салат ва иккитадан қайноқ сомса. Қолганини кейин кўрамиз .

Дастёр йигит "хўп" деганича ортига бурилди.

/26
👍35🔥2🥰1😭1
#ТАНЛАНГАН

- Гулнур , менга нимадир демоқчи эдингиз- а ?

- Ҳаа ... Менга бир масалада ёрдамингиз керак , ўртоқ лейтенат...

Содиқжон жилмайди :

- Иш жойидамасмиз- ку , Гулнур. Расмий мурожаат қилишингиз шарт эмас. Содиқжон ака демасдан шунчаки Содиқ десангиз ҳам ҳурсанд бўлардим. Ахир тенгдошмиз.

Гулнур кулимсиради:

- Яхши. Сиз нима десангиз шу. Тенгдошлигимиз тўғри . Аммо жамоадагилар ёнида ҳурматингизни сақлаганим маъқул.

- Яхши . Сиз ҳам нима десангиз шу .
Гулнур ,- Содиқжон овози товланиб қизга тикилди ,- авваламбор сизга бугунги ёрдамингиз учун катта раҳмат айтсам. Тўғриси ўткир мушоҳада кучингизга тан бердим. Сиз туфайли қизнинг...

- Менинг илтимосим айнан шу ҳақда эди,- йигитнинг гапини бўлди Гулнур , - мен ўша қиз воқеаси бўйича бир нарсани сиздан илтимос қилмоқчи эдим.

Содиқжон Гулнурга ҳайрон нигоҳларини тикканча сўради :

- Мендан ?! Мендан қандай масалада илтимос қилмоқчи эдингиз ? Ёрдамим тегса бажонидил . Эшитаман . Қулоғим сизда.

Шу пайт дастёр йигит чойнакда чой , нон , пиёла ва иккита мўъжазгина идишда салат олиб келиб столга ҳафсала билан терди :

- Сомса ўн дақиқаларда пишаркан,- деди у ва жавоб кутмай ортига қайтиб кетди.

- Олинг ,- деди Содиқжон чойнакдаги чойни қайтарар экан ,- нондан ушатинг. Бу чой сизга.

- Содиқжон ...- Гулнур шундай деб ҳижолат чеккан бўлди ,- йўқ барибир Содиқжон ака дейиш қулайроқ экан. Хуллас , Содиқжон ака, юқорида айтганимдек бир масалада ёрдамингиз керак. Сизнинг боя қизни текширувга олиб кетган экспертиза ходимлари орасида танишларингиз борми ?

- Ҳаа , бор. Аммо бу сизга нима учун керак ? - ҳайратланиб сўради Содиқжон

- Гап шундаки ...Сиз ҳам мен каби боя қизнинг отасини сўзларини эшитдингиз- а ?" Агар қизим пок бўлмаса уни ўлигини ҳам қабул қилмайман" деган маънодаги . Лекин сиз билан мен яхши биламиз-ки , худди ана шу таҳмин қизнинг ўлимида асосий роль ўйнаган бўлиши мумкин.

- Тўғрику- я , аммо шундай бўлиб чиққан тақдирдаям хулосани ўзгартиришга на экспертларда ва на менда ҳуқуқ йўқ.

- Ана шунинг учун ҳам илтимос деяпман-да. Майли экспертлар ўз хулосаларини қандай бўлса шундай берсинлар . Агар қиз пок бўлса масала ўз- ўзидан ҳал бўлади. Акс ҳолда хулосани ўзгартириш масаласини ўйлаб кўриш керак . Ростини айтсам мен бу илтимосни қиз учун қилмаяпман. Кетганда унинг жони кетиб бўлди. Аммо қизнинг ортидан қоладиган тириклар яшашда давом этишлари керак . Отасининг аҳволини кўрдингиз. Номус унинг учун ҳаёт - мамот масаласи эканлиги кўриниб турибди. Агар бирор гап чиқса- ю , у қизини кўмишдан бош тортса , (бундай бўлишига юз фоиз ишонаман) у холда уйдаги онаизорнинг аҳволини тасаввур қилиш қийин эмас. Бу ёқда турмушга чиқмаган бошқа сингилларнинг шаъни ҳам бор...

Содиқжон ака, агар бу масалани ўзингиз ҳал қила олмасангиз Эркин акадан ёрдам сўрайлик. Ўз ҳолича қолдирмайлик илтимос.

- Гулнур , биласиз . Қизнинг топилди дегани иш ёпилди дегани эмас . Гап бевақт хазон бўлган инсон умри ҳақида кетяпти. Шу сабаб барча фактлар рўйи рост "иш"га тикилади. Қизнинг оила аъзолари , хусусан отаси ҳам орадан хатто йиллар ўтиб "Иш" ни кўтартиришга ҳақли.

- Буни билмайди дейсизми ? - қизишди Гулнур ,- хўп яхши . Унда экспертиза марказига қўнғироқ қилинг. Натижани бир нусхасини қизнинг акасига тутқазишдан аввал хулоса тўғрисида сизга қўнғироқ қилишсин. Эҳтимол шунга кўра иш тутармиз . Балки ўша ака билан ўзим гаплашиб кўрарман...

- Яхши , бу илтимосингизни уддаласа бўлади.

- Содиқжон ака , менимча ҳозир қўнғироқ қилишнинг айни пайти ... Илтимос ...

Қизнинг қайтадан "Содиқжон ака" деган мурожаатидан йигитнинг аъзои баданига чумолилар галаси ўрмалаб кетгандек туюлди.

- Хўп , - деди у ютиниб , - сиз салатдан олиб туринг. Мен ҳозир.

Содиқжон қўл телефонини олиб керакли рақамни қидира бошлади. Тез орада уни топиб чақирув тугмасини босди.

/27
👍30👏2❤1
#ТАНЛАНГАН

- Алло , Исмоил ? Яхшимисан , ўртоқ?! Ҳа , ҳа мен яхшиман. Шу десанг сенга бир ҳаддим сиғиб қўнғироқ қилаётгандим. Бугун сизларга сувга чўкиб нобуд бўлган бир қизнинг жасади текширувга кетганди. Шуни ... Ҳа ўша . Ҳикоят ...Ҳикоят Ҳакимова . Айнан ўзи ! Нима текширувга олиб кириб кетишдими ? Хуллас ўша қизни текширув хулосаларини яқинларига бермай туриб аввал менинг рақамимга жўнатиб юбора оласанми ? Жўнатган заҳотинг қўнғироқ қил . Кутиб тураман. Бўпти , чарчама ...

Содиқжон тармоқдан узилар экан , Гулнурга :

- Ана бўлди. Исмоил узоғи бир соатларда қўнғироқ қилиб қолади ,- деди .

Шу пайт дастёр бола иккита ликобчада буғи чиқиб турган қайноқ сомсалардан олиб келди:

- Яна бирор нарса керак бўлса Анвааар деб чақиринглар , тезда ҳозир-у нозир бўламан ,- деди у ва жилмайди ,- ёқимли иштаҳа ...

- Тўхта-чи , Аббос бугун ишдами ?

- Ҳа , яқиндагина келдилар .

- Яхши , қайтишда кўришиб ўтарман. Фақат мени сўраганимни айтма. Бир сюрприз бўлсин ...

- Хўп , Ока ... - Анвар ройишлик билан бош силкиб изига қайтди.

- Аббос яқин дўстим Зарифнинг амакиваччаси бўлади . Шу кафенинг хўжайини. Жуда яхши йигит,- Содиқжон шундай дея сомсага қўл узатди, - чўғнинг ўзида пишганми бу сомса , бирам қайноқ экан-ки , - у ўзининг ликобчасидаги сомсалардан бирини ёриб қўяр экан , Гулнурнинг ликобчасига ишора қилди ,- бироз совусин, сиз ҳам шундай қиласизми ? Келинг ёрдамлашиб юбораман.

У Гулнур учун келтирилган сомсалардан бирини ўртасидан иккига ажратди :

- Бунисини еб бўлганингизча , иккинчисининг ўзи тобига келиб қолади.

- Миннатдорман ,- деди Гулнур ва яримта сомсани қўлига олиб уни ейишга ҳозирланди.
Гулнур сомсани оғизига олиб борар экан бир зум тараддудланиб қолди . Сомсани кўзидан узоқлаштириб ичидаги масаллигига тикилди , сўнг бошини хиёл эгиб ҳидлаган бўлди. Шундан сўнг тезда ўзини хайрон бўлганча кузатиб турган Содиқжонга қатъий оҳангда буюрди :

- Шошманг ! Бу сомсани еб бўлмайди ! Уни ейиш умуман мумкин эмас ! Мутлақо !

#давоми_бор /28

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤32👍13🔥4🥰1
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ХОЖИ ОНА АЙНИ ВАҚТЛАРДА ХАЖ САФАРИДА ВАФОТ ЭТИБДИ.


ИСМИ РЎЗАХОН ЭКАН. ПАСПОРТ СЕРИЯСИ 0885185.

Мархума Рўза хожи онани оиласидаги яқинлари қидирилмоқда.

Илтимос савоб учун шу хабарни барча группаларга тарқатинг, хожи онани яқинлари тезроқ топилсин. Хужжат ишларини тезроқ қилиш керак экан.
❤5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🌺 🌸 🎋 💐 🎋 🌸 🌺

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

💐«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,💐
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
#yangi_hikoya

Ойна

—Нима ҳаракат?
—Ота-онамни кўчириб келмоқчиман, шунга уй-жойларга бир қараб қўяй дегандим,- ён қўшнисига гапира туриб ишини қилаверди йигит.
—Озодлик тугабди-да! Негадир овозини баланд кўтариб кулди қўшни. Энди якшанба кунлари ҳам тиним билмайсан. Отанг келса, саҳардан бир тепиб тургизиб олади-да кечгача ишлатади. Ер чоп, экин эк, таъмирла! Табриклайман, укам, маза қиладиган бўпсан!
Қўшниси ўз гапи ўзига нашъа қилиб кулиб-кулиб кетди.

Тушдан кейин ёши отаси билан тенг ён қўшниси чиқди.
—Ҳорма!
—Шу, ота-онамни кўчириб келяпман! У ер, бу ерга қараб қўяй,-истамайгина гапирди йигит, салом бергач.
—Э, баракалла! Жудаям тўғри иш қиляпсан. Ота-она барака бўлади. Улар келса, кўп ҳикмат кўрасан, уйингга файз киради. Омад ўзи ортингда қувлаб юради. Ҳар тонг дуолари билан ишга кетасан, келгунингча ортингда дуо қилиб ўтирадилар. Ўзингга ўқ ўтмас қалқон олиб келаётган экансан. Яша, жиян.

Қўшни амаки кетди. Йигит кетмон дастасига суяниб тураркан, одамлар ўзи қандай бўлса, оламни шундай кўришига яна бир марта иймон келтирди.

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18🤗1
✒️КИМ ВАҲШИЙ?

Болалигимда боласини дунёга келтирибоқ ўзи нариги дунёга рихлат қиладиган ёш оналар ҳақида эшитганимда бечора чақалоққа ачиниб кетардим. Онасини эса ёмон кўриб қолардим: “Модарлик вазифамни бажариб бўлдим деб ўйлаган чоғи. Ноинсоф”. Кейин ёшимга ёш қўшилган сари бу тўғрида фикрим ўзгара борди: “Тантана қилишини-чи? Волидасини ўлдириб қўйганини ошкора нишонлаяптими бу митти қотил?”
Бугун йўлда бир эркакка дуч келдим. Ғурбатзадалиги мунг чўккан кўзларидан билиниб турарди. Унинг иқрори мени даҳшатга солди:
-Ота-она ўлмоқ мерос. Аммо бу ўлимни кўришдан оғир мусибат йўқ экан одамизотга. Бир ҳафта бўляпти меҳрибонимни тупроққа қўйганимизга. Бечора ажал келгунича бизни деб тинчимади-я? Болам-болам деб умри ўтганини билмай қолди-я бояқиш? Йўқ, у ўз ажали билан ўлмади. Уни мен, ўзи туққан боласи ўлдирди. Тушуняпсизми, биродар? Онаизорни чайнаб-чайнаб катта бўлдик, мана охир уни ҳалқумдан ўтказиб юбордик. Биз одамизот шунақа ота-онамизни - катта бўламиз-да, сўнг вовайло қилиб юрамиз...”
Юрагимда бонг урган аччиқ ҳақиқат мени ўсал қилди: “Қайси бири ваҳшийроқ: туғилибоқ онасини **** адо қилган чақалоқми ё бир умр волидаи муҳтарамасини майда-майда чайнаб битирган одамизотми?”


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8💔8🤗1
КАМПИРНИНГ ҲИКМАТИ

Ойнаи жаҳонда бир кампир билан суҳбат кетаяпти. У эри билан эллик йил бахтли ҳаёт кечирган экан. Журналист қиз ундан бахтининг сири ҳақида сўради.

Бунинг сабаби овқат тайёрлашдаги маҳоратми? Ёки гўзалликми? Ёки фарзанд дунёга келтиришми?

Кампир деди:

Эру хотиннинг бахти Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг асосан хотиннинг қўлидадир. Аёл киши уйини жаннатга ҳам, дўзахга ҳам айлантириши мумеин. Инсон фақат молу дунё билан бахтиёр бўла ол- майди. Кўпгина бадавлат аёлларни биламан. Улар бахтсиз. Турмуш ўртоғидан яшириниб юришади. Яхши овқат тайёрлаш ҳам бахт бера олмайди. Кўпгина ошпаз аёлларни биламан. Уларнинг ҳаётига чидаб бўлмайди. Гўзаллик ҳам бахт бера олмайди. Кўп гўзалларни эрлари талоқ қилган. Фарзанд туғиш ҳам бахт бера олмайди. Кўпгина серфарзанд аёлларни биламан. Улар ҳам бахтсиз. Журналист қиз ажабланиб сўради:

- Унда бахтли бўлишнинг сири нимада?

Кампир деди:

- Эримнинг жаҳли чиққанда мутлоқ эҳтиром билан сукут сақладим. Бошимни хам қилдим. Сукут сақлаганингизда, сукутингиз замирида масхаралаш бўлмасин. Эркак киши зийрак бўлади. Уни дарҳол илғайди!

Журналист киз сўради:

- Шунақа пайтда хонадан чиқиб кетсангиз бўлмайдими?

Кампир деди:

Зинҳор бундай қила кўрма. Бундай қилсанг, уни тинглашни истамаётганингни билиб қолади. Сен жим тур. Эрим тинчлангунча ҳар бир айтган гапини маъкуллаб тураман. Гапини тугатгандан сўнг чиқишга изн сўрайман. Сўнгра чиқаман. Чунки у бақирганидан кейин дам олиши керак. Чиқиб уй ишларини тинчгина битираман.

Журналист киз деди: Унда кейин нима қиласиз? Бир-икки ҳафта унинг олдига кирмайсизми?

Кампир деди:

- Ҳаргиз бундай қила кўрма. Бу икки томонни хам кесадиган ханжар кабидир. Суҳбатингга муҳтож бўлиб турганда, сен ундан узоклашсанг, у сендан узоклашишга кўникиб қолади. Натижада қайсар ва талабчан бўлиб колади!

Журналист қиз деди:

Кейин нима киласиз? Кампир деди:

Бироздан сўнг бир стаканда шарбат ёки қаҳва олиб кираман. Унга: «Марҳамат, буни ичиб олинг, - дейман. У мендан: «Аччиқландингми?» деб сурайди. Мен: «Йўқ», дейман. У узр сўрайди ва мулойим гаплар билан кўнглимни ола бошлайди.

Журналист қиз деди:

Сиз унинг гапларига ишонасизми? Кампир деди:

Албатта! Нега энди ғазаби чиққанда унга ишониб, ғазабдан тушганда ишонмаслигим керак?

Журналист қиз сўради: Қадрингиз-чи?

Кампир деди:

- Қадрим эримнинг розилигида, уйимнинг тинчлигида. Эринг олдида барча кийимларингни ечасан-ку ахир. Қандай қадрият ҳақида гапираяпсан?!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26❤1🥰1😭1
НОШУКР.

- Танишим ночорлигидан шикоят килди .
- " Кийналяпман , мени хам яхши яшагим келади ,
фарзандларимга фалон - фалон нарсаларни олиб бергим
фалон - фалон кийимларни кийдиргим келади " , дейди .
Бу шикоят килиши биринчи марта эмасди ,,
Хар , сафар тассали берардим ,,
Бу сафар каттикрок гапирдим ..
- Уйингиз борми ,,?
- Ха бор ,,
- Кимники ,,?
- Узимники ,,
- Ижара эмасми ,,, ? Ой охирида пул тула
деб хеч ким келмаяптими ,,?
- Йук ,,
- Машина кимники ,,?
- Узимники ,,
- Оила борми ,,?
- Ха бор , биласизку Таксир ,,
- Фарзандларчи , улар хам узизникими ,,?
- Ха ( шу ерга келганда нега сураганимни тушунди )
- Берган Зот олиб куйишга кодир эмасми ,,?
- Гапингиз тугрику - я , лекин сиз барибир тушинмадингиз . Ана одамлар бекаму - куст яшаябди -ку ,,
- ШУКР килсангизчи ,,! Уйингиз бор , бир биридан ширин фарзандларингиз бор ,
Алахамдулиллах десангиз -чи ,,?
-" Э- э - э - деди - да кулини силтаб кетиб колди ,,,
Орадан куп утмади ,
Мен сафарга чикиб келдим . Тасодиф , уша инсон билан куришиб колдим ,,,
Жудаям абгор ахволда эди . Аёлини ишга кирганини , кулига пул тушиб эрини назарига
илмай куйганини , угли отасига
" Сиз бизга нима килиб бердингиз узи " , ? дейишгача борганини , оралари кил учида турганини айтиб колди .
- Машина нима булди , ? дедим .,
Аллакачон сотилиб кетибди , орадан олти ойча утганда эшитдим - ки , ажрашибди
оиласи кучиб кетибди , угли
" Хеч нарсада хаккингиз йук " - деб уйдаги хамма нарсани олиб кетибди .
- Хабар олгани бордим ,, Ахвол жуда ачинарли .
- Ака уй колибди - ку , хеч булмаса ШУКР килинг дедим .
- Йук уй хам колмайди шекилли , укам билан синглим отамиздан колганини , энди бу ховлида яшамаслигини айтди ,,,
Охир окибат уй хам кетди дейишди . Яна ховлисига бордим , уйдан жиянлари чикишди ,
Амакисини ахволи ёмонлигини , касалхонага тушиб колганини , энди бу ховлида яшамаслигини
айтди ,,,
Аллох Таьоло жалла саножу бандаларига хитобан ;
" Агар сизлар ( берган неьматларимга ) ШУКР
килсангиз зиёда киламан , ва агар ( берган неьматларимга
куз юмиб ) куфрона келтирсангиз каттик азобларим бор "
деган .
Оятининг натижасини гувохи булиб тургандим
Аллох таьоло хамма нарсасини олди ,,
Хатто омонатини хам ,,

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16😢3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуо...

© Абдукарим Мирзаев

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН - Алло , Исмоил ? Яхшимисан , ўртоқ?! Ҳа , ҳа мен яхшиман. Шу десанг сенга бир ҳаддим сиғиб қўнғироқ қилаётгандим. Бугун сизларга сувга чўкиб нобуд бўлган бир қизнинг жасади текширувга кетганди. Шуни ... Ҳа ўша . Ҳикоят ...Ҳикоят Ҳакимова .…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

10 - ҚИСМ

Содиқжоннинг сомсани ушлаган қўли ҳавода муаллақ қотди :

- Гулнур ?!

Гулнурнинг лаблари қимтилди.

- Менга ишонинг. Бу сомсани еманг... - у шундай деб Содиқжонга маъноли тикилди ,- кафени бошлиғини яхши йигит дедингиз . Унинг иш юритувчиси-чи ? У ҳам ҳалол йигитмикан ?

- Бил...билмасам ... - довдиради Содиқжон, - илтимос очиқ гапиринг. Гап нимада ?

- Мен ... Мен сомсадан, аниқроғи унинг ичидаги гўштдан ( Гулнур кимёвий модда номини айтди ) ҳидини сездим. Бу модда билан ишлов берилса гўшт яхшигина юмшайди. Буни кўринг , - Гулнур сомсадаги гўштни санчқи ёрдамида ликобчага тўкди,- гўшт гўёки қавариб , титилиб кетган. Сомса пишиш жараёнида гўшт ҳеч қачон ўз- ўзидан бундай ҳолатга келиб қолмайди. У хомлигида , гўштни айтаяпман, шу ҳолатга келтирилган,яъни яхшилаб маринадланган.
Савол : нима учун ?
Жавоб: Гўшт ҳаддан ташқари қаттиқ бўлган. Яъни биз кундалик ҳаётимизда истеъмол қиладиган гўштларга ўхшамаган бу гўшт.
Бир вақтлар дадамларнинг Сирдарёлик дўстлари ёввойи ўрдак гўштини олиб келганларида шунақа пишиши жудаям қийин бўлганди. Аммо биламизки , бу сомса ўрдак гўштидан қилинмаган.

- Сизнингча ....

- Мен айнан шундай деганим йўқ. Ҳозирча гумондаман. Гумонга борилган таомни еб бўлмайди Текшириб кўриш керак.

Содиқжон ака...

Мен биринчи институтда таҳсил олган вақтимда бир курсдошим бобосининг кундалигини ўқишга берганди. Кундаликда бобоси иккинчи жаҳон урушига доир вақтга тегишли фронтдаги ўз ҳаётини тасвирлаган саҳифаларни ўқиганимда жуда қаттиқ ҳайратланганман. Айнан ўша саҳифаларда у кишининг жанг майдонларида дўстлари билан очликдан ўлмаслик учун эшак гўштини еганликлари ва гўштга берган таърифлари ёдимда. "Эшак гўшти от гўштига ўхшаб кетадиган қорамтил , шу билан бирга анча дағал гўшт. Биз уни узоқ муддат пиширишга вақт орттира олмаганмиз. Ўрта муддатда пишганини ейиш асносида чайнаб чакакларимиз оғриб кетганлиги ҳамон ёдимда" деб ёзган эдилар улар ...

Гулнурнинг сўзларидан Содиқжоннинг ранги қув ўчиб кетди. У қўлларини мушт қилиб туга ўрнидан қўзғалаётганда телефони жиринглади.

Содиқжон Исмоилдан қўнғироқ кутаётгани деярли ёдидан кўтарилганди .

У қайта жойига ўтирди . Ўзини босишга ҳаракат қилиб тармоққа уланди ва телефонининг овоз кучайтиргич режимини ёқди.

- Эшитаман , Исмоил.

- Содиқ, ўртоқ. Хулоса натижалари чиқди. Хуллас , қизнинг мурдасидан ўзини ўлдиришга сабаб бўладиган , яъни тахмин қилинган нарсалар топилмади. Айтмоқчи бўлганим қиз ҳомиладор бўлиб қолгани учун ўзини сувга ташламаган. Тўғри жасад сувнинг остида беш кун қолиб анча айниган , аммо хулоса аниқ.
Балки кимдир уни жонидан ўтказиб ҳақорат қилган бўлиши мумкин , балки шизофрения касаллигига чалинган ҳам бўлиши мумкин. Нима бўлган тақдирдаям бу ёғи энди бизнинг ишимиз эмас . Биз тарафдан бари тоза .
Хуллас , қизни хулоса натижаларини акасига топшираман. Жасадни эса шу ерда кўмишга тайёр қилиб берадиган бўлдик.

- Кам бўлма , ўртоқ. Борингга шукр ... Раҳмат...

Содиқжон тармоқдан узилиб Гулнурга қараб хўрсинди :

- Бу тарафдан кўнгил бироз бўлса-да таскин топгандек. Аммо бир саволга жавоб топилса , яна ўнтаси пайдо бўлади . Майли нима бўлганда ҳам отасининг боши эгилмайдиган бўлди. Ҳикоят воқеаси эса йиллар давомида "Сувга нохос тушиб кетиб ҳалок бўлган" дея эсланиши аниқ.

Гулнур ... Бу сомса воқеасини нима қиламиз энди? Тандир- тандир ёпилиб қўйибди-ю. Гўштни қаердан олишган ? Кимдан олишган ? Қассоблар ҳам олди - сотти ишларида кўпинча иккинчи ё учинчи қўл бўлишади. Исботлаш жуда қийин масала ...

- Анвар хўжайин шу ерда деётганди- ю . Кафе эгалари хом - ашё , махсулотларни аскар ҳолларда айни бир инсонлардан олишади.

- Кетдикми унда ? - деди Содиқжон узоқ ўйланиб ўтирмай , - юринг , бу саволга ҳозироқ жавоб топмасам бўлмайди. Ундан кейин шунча сомса ...

- Биринчи галда кафе хўжайинидан сомсаларни сотмай туришларини илтимос қилинг.

- Яхши ...

Аббос Содиқжонни қучоқ очиб кутиб олди :

- Ие, ие , Содиқ.

/ 29
👍34