🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Хайрли тун!!!

Қалби қордай оқларга,
Самимий, қувноқларга.
Бедорлар, уйғоқларга
Оқшом хайрли бўлсин!

Шукри бехисобларга,
Қалб кўзи офтобларга.
Алплар, моҳитобларга,
Оқшом хайрли бўлсин!

Осуда тун қаршилар,
Сизга меҳрим бахшида,
Кўнгилдошим, яхшилар,
Оқшом хайрли бўлсин!

Эртагача...

Хайрли тун Азизларим!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг! 🌤

🌸Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!🌸

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин. 🤲

🤲 Жаннати фирдавсийлар маконингиз бўлсин!


Яқинларга улашинг👇⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🌿 Sabr....

Ularning turmush qurganiga o'n bir yil bo'ldi. Ularning oilasi juda ham ahil! Lekin olloh ularga farzand bermadi... Bir kuni er ishdan chiqib ulfatlari bilan ichdi. Ulfatlar unga mast holda juda ko'p gaplarni aytdilar.
-Qo'y u xotiningni, sen ham bizlarga o'xshab farzand o'stirishni xoxlaysanmi o'zi?
Bu gaplardan qattiq jahli chiqqan er uyiga keldi. Ayoli ham uning kelishini intizorlik bilan kutayotgan edi. Er uyiga kelishi bilan umrida bir marta ham qo'l ko'tarmagan ayoliga qo'l ko'tarib, qattiq do'pposladi. Uydagi shovqinni eshitgan qo'shnilar kelishdi. Ayolning ahvolini ko'rgan qo'shnilar tez yordam chaqirishdi. Ertasi kuni tongda bo'lib o'tgan ishlardan xabar topib er ayolini ko'rish uchun shifohonaga keldi. Ayoli ma'yus kulimsirab ko'zida yosh bilan eriga qaradi.
- Kecha siz ishdaligingizda doktorga borgandim. Sizga bir yangilik aytish uchun ishdan kelishingizni intizorlik bilan kutgandim. Kechagi yangilik endi yo'q! Afsus....
Ayol tinmasdan yig'lardi...
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
💔11👍7❤1
РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШНИНГ 15 УСУЛИ...

1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Ҳар доим мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.

2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, энг биринчи, бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.

3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.

4. Эътиборни қозониш завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч беринг.

5. Ҳар лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.

6. Ўрганишда кенг бўлинг. Бошқаларнинг билими ўзингиздан кўпроқ эканини ўйланг. Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеа-ҳодиса бежиз рўй бермаганидан, сизга нимадир ўргатишидан амин бўлинг.

7. Сабрга одатланинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.

8. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни доим қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш бахтли бўлишдан аҳамиятли эмас.

9. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабулланишга ўрганинг.

10. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.

11. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.

12. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.

13. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.

14. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.

15. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, унга ҳеч ким ёрдам беролмайди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
Мусо алайҳиссалом ўзига жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди:
– Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади...
Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқди. Бориб, қассобни ахтариб топди. Қассоб ҳазрати Мусонинг ҳақ пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради:
– Бу кампир кимингиз бўлади?
– Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман,
– деди қассоб.
– Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди?
– сўради ҳазрати Мусо. Қассоб жавоб берди:
– “Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил”, деб дуо ўқиди.
Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушунди ва:
– Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сен эканингни маълум қилди.

Сенга хушхабар бўлсин, онангга қилган хизматларинг эвазига Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади ва сени жаннатда менга қўшни қилди, – деди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤15😢1
#ибрат

Одамлар билан тўла автобус йўлда кетяпти. Ҳайдовчи атрофга қараб, автобусни четга олиб сақлади. Одамлар ундан нимага тўхтаганини сўраган эди:
— Анави қарияни олволайлик, — деди.

Қарашса, ҳеч ким йўқ.
— Қайси қарияни айтяпсиз? Ҳеч ким йўқ-ку, — дейишса,
— Ҳозиргина қўлини кўтариб, мени ҳам олиб кетинглар деди-ку. Ана ўзи ҳам келяпти, — деган эди, ҳамма ўша томонга қаради. Яна ҳеч ким йўқ экан. Ҳайдовчига қарашса, омонатини топшириб қўйибди.

Демак шу ҳайдовчининг ажали етиб келган, аммо автобусдагиларнинг ажали етмаган ҳали. Аллоҳнинг ҳикматини кўрингки, автобусни чиройли қилиб тўхтатиб, ҳайдовчининг жонини олди.

Ҳайдовчининг ажали етган эди, аммо йўловчиларникимас...

Хотиржам бўл, биродар! Ризқинг борми, яшайсан! Фақатгина тақдирдаги нарса бўлади, кўпияммас, озияммас!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20❤2🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 11- ҚИСМ * * * Гулнур бу сафар идорада қолди. Шубҳали гўшт масаласини текшириш учун Содиқжон , Фарруҳ ва яна ёрдамчи икки йигит сафарбар қилинди. Гулнур бу сафар телефон орқали Фарруҳга маслаҳат…
#ТАНЛАНГАН

Аёл :

- Ваалейкум ассалом .

Фарруҳ:

- Опажон , кун асрга яқинлашса ҳам ҳали иссиқ- а ?

Аёл :

- Ҳа нимасини айтасиз ?! Ўзингиз нима қилиб юрибсиз шу иссиқларда? Кўринишингиздан бу ернинг одамига ўхшамайсиз?

Фарруҳ:

- Опажон , тағин мени сергап ёки шилқим деб безиманг. Бошимга иш тушиб шу иссиқларда қовжираб юрибман-да. Тўғрисини айтсам дориликка эшак сути қидириб юрибман. Яқинда окам шу ерлардан олиб кетган эканлар. Сутни берган одамнинг исми Салоҳ ака экан. Шу кишини танимайсизми мабодо ?

Аёл :

- Йўқ бундай кишини танимас эканман. Эшак сутини дориликка деяпсизми ? Ҳеч эшитмагандим бу ҳақда.

Фарруҳ :

- Ҳа амакимнинг ўғли қаттиқ касал бўлиб қолган . Докторларнинг айтишича ўпкаси илвиллаб кетган. Яқинда кимдир эшак сутини дори деб далолат қилган экан. Чиқмаган жондан умид деб югуриб юрибмизда. Бояқишнинг бир этак боласи бор.
Икки хафта аввал окам олиб бориб ичирган сутдан бўлдими ё дориларни кучими, хуллас амакиваччам сал тетиклашиб қолди. Шунга бугун мен ҳам бир савоб қилай деб йўлга тушгандим. Окамдан яхшилаб сўраб олмабманда . Айнан кимдан олганларини. Поезд йўлнинг ёнидаги ферма дегандилар. Ҳозиргача иккита фермани топдим , аммо у ерда эшак йўқ экан- у , эшакдек- эшакдек итлари бор экан. Дарвозасини шундоқ тақиллатганимни биламан , сал қолишига сал қолди ўзиям. Окамдан сўрай десам телефонни антеннаси чиқмаяпти.

Аёл :

- Э ука , агар акангиз эшак сутини фермадан олган бўлсалар яна эллик метрча юриб чапга буриласиз. Ашетта битта ферма бор. Уч кун аввал эгаси бир мошин эшак туширди. Йигирмата чиқаров ўша эшакларнинг сони.
Мани хўжайиним фермадагилардан "Тинчликми , шунча эшакни нима қиласизлар ?" деб сўраганларида , эшак олиб келган йигитлар аввалига кулиб 'Пойгага қўямиз , амаки" дейишди . Кейин айтишди- ки , эшак териларини хитойликлар яхши нархга олаётганмиш. Ўша хитойликлар ишлаб чиқариш қилармиш.
Биз ҳам "ҳа" деб қўяқолдик.
Ҳозирги замонда нима бўлса бўлиб ётибди- ку ?! Қолгани билан қизиқмабмиз. Хуллас , сизга теккан ёрдамим шу. Ўшаларга бир учраб кўринг. Бир маъни чиқса ўша фермадагилардан чиқади.

Фарруҳ:

- Опажон , сизга катта раҳмат. Окам ҳам ўзи шу жойларни таърифлаганди. "Теракзор , ёнида ўн- ўн беш туп тут ҳам бор эди" дегандилар . Сизнинг баҳонангизда ажабмас , қанча одам ёруғликка чиқса. Амакиваччам ва унинг қоркўзларини айтаман-да.
Майли мен кетдим энди . Ишқилиб эшакларни пуллавормаган , жонворларнинг ичида сут берадигани бўлсин-да.

- Ниятизга етинг , ука. Қариндошингиз ҳам соғайиб кетсинлар.

Гулнур телефондаги суҳбатни охиригача эшитгач, ўз телефонини алоқадан узиб , Фарруҳга қайтадан қўнғироқ қилди.

- Фарруҳ, мен ёқиқ қолиб кетган телефонингиз орқали бор суҳбатни эшитдим . Бу аниқ биз изига тушган одамлар. Йигирмата эшак гўшти сўйилишидан бошқа нарсага ишлатилишига ишонмайман. Айниқса хитойликларнинг шундан шунга келиб тери олинишига- ку умуман. Энди сиздан илтимос фермага кирманг. Ёлғиз ўзингиз у малъунларнинг айбини бўйниларига қўя олмайсиз. Ҳаромга қўл урган одамлар ҳеч балодан тап тортишмайди . Яхшиси қолганларни огоҳлантириб , кўпчилик бўлиб фермани ярим кечаси босиш керак.

- Хўп опа. Мен ҳозир ўзимча фермага кирмоқчи эдим. Аммо сизнинг маслаҳатингиздан сўнг фикримдан қайтдим. Қолганларни кутаман .

- Фарруҳ укажон.Мен энди уйга қайтаман. Сиздан бир илтимос. Мана шу операция қандай ўтгани ҳақида менга хабар юборсангиз.

- Яхши Опажон. Агар кечга қолиб кетсак хабарни телеграмм манзилингизга юбораман. Бўладими ?

- Майли. Омадингизни берсин. Олинглар , олдирманглар !

- Ҳоо Опажон. Дуолар зўр- ку ! Ҳааайт!

Гулнур жилмайди :

- Бўпти... Омад !

У шундай деб тармоқдан узилди.

* * *

Гулнур уйга қайтганда Ойижониси ҳам энди кўчадан келиб турган экан.

Гулнур аста қадам босиб Сожидани қучиб олмоқчи бўлди :

- Қачон қараса ёш болани қилиғини қиласан-а ?

- Уффф , Ойижон . Оёқ учида келсам ҳам сезиб қоласиз- а ? Орқангизда кўзингиз борми ?

Сожида ортига ўгирилиб Гулнурга қош учириб қўйди :

/33
👍28❤1💔1
#ТАНЛАНГАН

- Мен сени келганингни қадам товушинг эмас , балки ифорингдан ҳис қиламан. Аслида бу нарсани сендан ўрганганман.

- Ойижооон ...
Ўзимнинг фариштам, - Сожидани елкасига аста бош қўйди Гулнур,- қани айтинг-чи , Шаҳризода масаласи нима бўлди ?

Сожида қизининг сочларини қўллари билан оҳиста тароқлади:

- Барча иш жойида. Анзират опоқинг гапларимни эшитиб кўриб "Сиз нима десангиз , нени маъқул кўрсангиз шу" дедилар. Улар фотиҳа қилиб ёшларни бошини боғлаб қўяйлик , у ёғига яна уч- тўрт ой сабр қила турармиз. Ажабмас шу вақт ичида Гулнур қизимизнинг кўнглига ҳам бирорта бахти кулган йигит ўтиришиб қолар. Биз Шаҳризодамизни ҳам элга "Эгалик қиз" деб бемалол эълон қила оламиз" дедилар.

- Жуда соз,- чеҳраси ёришди Гулнурнинг ,- ана бўларкан- ку...
Ойижон мен бироз чўзилсам майлими ? Кейин чиқиб кечки овқатни бирпасда тайёрлаб ташлайман.

- Овқат бор. Билгандек борган эканман Анзират опоқинг янги чиққан ток баргларидан дўлма қилган эканлар. Бир дунё қилиб солиб бердилар. Яна сомса, пишириқ деганларидек ...
Чой қўйиб юборайми ? Иссиққина чой ичсанг ўзингга келиб қоласан.

- Кейин , Ойижон. Кейин ...
Ҳозир қорним тўқ ...

Гулнур оғир қадамлар билан хонасига йўл олди . У онасини алдаганди . У эрталабки нонуштадан буён туз тотмаган , эшак гўшти масаласи орага тушгандан буён кўнгли беҳузур бўлар , кўз олдига бўғизланиб чўзилиб ётган эшак суратлари чувалашиб келаётган эди.

Гулнур хонасига киргач кийимларини алиштиришга ҳам ҳафсала қилмай ўзини ётоғига отди.

Гулнур энди бутун дунёни унутиб Содиқжон ҳақида ўйлай бошлади :

- Бу ўша ! Шубҳасиз бу ўша ! Мен бир умр кутган маҳбуб ...
Буни боя унинг қўли - қўлимга теккан чоғ аниқ сездим.
Умрим , ҳаётимни ишониб топширишим мумкин бўлган инсон у эканлигини бугун дилдан ҳис қилдим. Аммо қанақасига ? Бу не ҳол ?! Боя унинг қўли қўлимга теккан вақтда гўё руҳим танамни тарк этди- ю ,"У" билан узоқ - узоқ кенгликларга учгандек бўлдим .
Бироқ "У" буни ҳис қилмади. Аниқ билдим ҳис қилмади. Қайтага шуниси яхши менга. Тинчгина юраман. Аммо кейин-чи ?! Кейин нима бўлади ? Бахтдан бошим айланиб , айланиб амалиётни ўтаб жимгина йўлимга кетаманми ?!

Оҳ, бу юрак !

Бебошгинам ...

На унинг ёнида қолишга кўнади , на ташлаб кетишга.

На иссиққа кўнади. На совуққа !

Нима қилсин юрак бечора ҳам. Неча йиллар кутган инсонини таниб олишга уч сония кифоя қилса ...

Содиқ ... Содиқжон ака...

Менимча Содиқ деб атаган дилга яқинроқ. Хаёл сурганда суюмлироқ.

Содиқ... Кимга содиқ ?! Нималарга содиқ экан бу йигит ...

Гулнур хаёл сура- сура кўзи илинди.

Шом киришига яқин онаси уни уйғотди. Бугун ҳам она - бола ўзлари овқатланишди. Азиз шу кеч ҳам ишда ушланиб қоларкан.

Таомланиш вақтида Гулнур ойижонисини ҳайрон қолдириб на дўлма еди , на сомса. "Кўнглим ширинлик тусаяпти" деганича фақат ширинлик еб, чой ичди.

Кечки тўққизларда хонасига қайтган Гулнур дарҳол ўзига Фарруҳ хабар жўнатган , жўнатмагани билан қизиқди.
"Тикилган қозон қайнамас" деганларидек кутилган хабардан дарак йўқ эди.

Гулнур ўзини чалғитиш мақсадида Онасининг ҳафсала билан ёзган қўлёзмасини ўзи белги қўйган еридан ўқий бошлади :

"Дунё қизиқ. Одамлар қизиқ. Бутун теварак- атроф сир- у синоатларга бой. Мен авваллари кўпда "Ўн саккиз минг олам" деган иборага дуч келганимда , "Бу анчайин бир ўхшатма гапдир-да" деб қўяр эдим. Аммо бугунги тўлишган ақлим билан шунга мутлақ амин бўламан- ки , ҳар бир ибора , ҳар бир сўзнинг таг- заминида мустаҳкам асосли манба мавжуд экан. Бу дегани улар ўз - ўзидан айтилган-қўйилган гаплар эмас . Мисол учун яшаб ўтаётганимиз ушбу тўгарак жаҳонда инсонларга ёндош яна қанча оламлар мавжуд. Ҳайвонат олами , наботот олами , ҳашоротлар, микроблар , вируслар, унсурлар ...эҳ-ҳей улар қанчалар кўп.
Узоққа бормай биргина инсонни олайлик. Биргина инсоннинг миясидаги ҳотиранинг ҳажмини ҳисоблаб кўрган олимлар ҳайратдан донг қотишибди. У шу даражада катта ва мукаммал экан- да.

/34
👍42🔥1
#ТАНЛАНГАН

Аммо мен ҳозир бу нарсалар ҳақида эмас, балки айрим инсонларнинг баъзи қобилиятлари ҳақида ёзмоқчиман.

Менинг наздимда дунёда неча миллиард инсон бўлса шунча қобилият бор. Фақат бу қобилият кимдадир кўп , кимдир хийла камроқ.

Кимлардадир яхши ривожланган, кимлардир уни пайқашга ҳаракат қилмаган ҳам.

Кимлардир ўша эҳсон - қобилиятини ривожлантириб саодат йўлини тутган, кимлардир бир умрга залолатга юз бурган.

Ана ўша саодат йўлини тутганлар ҳақиқий валий зотлардир. Улар ҳақда тарихда ҳам кўп ривоятлар келган. Бундай инсонлар бугунги кунда орамизда ҳам талайгина топилади . Балки бизнинг ўзимизда ҳам санаб саноғидан адашишимиз мумкин бўлган талай устунликларимиз бордир.
Ўйлашимча қобилияти бошқаларникидан анча устун ва шу қобилиятлари етарлича ривожланган инсонларни "Танланган"лар дейилса тўғри бўлади. Бундай шахслар ўз иқтидорлари билан кишилик жамиятида муҳим роль ўйнаши ва хаттоки тарих чамбарагини бутунлай бошқа ўзанга буриб юборишлари мумкин .
Оддий мисол .
Биргина Ибн Синони олайлик. Бир неча ўнлаб аср илгари яшаб ўтган инсонда бу қадар салоҳиятнинг бўлиши мўъжизалар ичида мўъжиза эмасми ? Ўйлайсиз-ки , бари оддий , бари ўз- ўзидан бунёд бўлган, қолганми?
Ҳозирги замонавий тиббиёт лол бўлган, тасдиғини топган ва андоза олаётган буюк кашфиётлар шам ёруғида қилингани айни ҳақиқат эмасми ?
Бу каби инсонлар ҳаёти ва фаолияти ҳақида ёзишнинг ўзига қанча вақт кетиши тайин.
Мен ҳозир орамиздаги бошқалар каби оддий ва шу билан бирга ғайриоддий қобилиятли инсонлар ҳақида гапириб ўтмоқчиман. Сўз аввалида эса айнан шундай инсонлар кибр деган туйғудан анча нари эканликларини таъкидлаб ўтаман. Мендан сўралса хушфеъл, тавоъзели инсонларнинг кўнгилларини ортиқча оғритмаган маъқул. Сабаби айнан ана шундай ҳокисор инсонлар камолотнинг энг гўзал нуқтасига етиб борганликлари сабаб ўзларидаги кибрни ўлдириб бўлган бўладилар. Яшаш мақсадини аниқ белгилаганлар ҳам шулардирлар. Бундайларни бошқалардан ажралиб турадиган алоҳида жиҳатлари бор. Уларни хафа қилиб бўлмайди. Уларнинг оғзидан чиққан сўз кўпда ҳукм ўрнида янграб қолиши табиий.

Болаликда бир қўшнимиз бўлар эди. Камсуқумгина ,қўли қадоқ ҳокисор бир аёл. Бу аёлнинг эри анча йиллар аввал ўтиб бир ўғил, тўрт қиз, жами беш фарзанди билан бева бўлиб қолади. Ўша аёл Замира опа неча- неча азоб- у машаққатда , одамларнинг гап- сўзларига нишон бўлиб фарзандларини уйли- жойли қилади.
Тўрт фарзанди яхши умр йўлдошига учраб ўзидан тиниб - тинчиб кетишади. Фақат иккинчи қизининг чекига ўта жоҳил турмуш ўртоғи тушган бўлади.
Замира опа бир куни кўнгли ғаш бўлиб дугадгор - уста йигитга тушган қизи Интизордан хабар олишга йўлга отланади .
Бориб қараса ...
Кўнгил деганлари ғаш бўлганча бор экан. Иккинчи қизнинг турмуш ўртоғи ўз аёли, яъни Замира опанинг қизини сочини қўлига ўраб , ўраб олиб дўппослаётганининг устидан чиқади. Замира опа қараса жигаргўшасининг юз- кўзлари моматалоқ бўлиб кетган. Ноинсоф эр аёл шўрликнинг қоқ миясидаги йирик олхўри катталигича келадиган жойдаги сочни илдизи- пилдизи билан юлиб олган экан. Аёл қўрққаниданми , камқонлик сабабми ўша жой қонамай оқ пушти гўшт аралаш тери қилқиллаб турганмиш.
Замира опа бора солиб куёвига ёпишибди. Унинг қўлидан амал- тақал қилганча қизини ажратиб "Туш олдимга, бунақа эрнинг боридан йўғи " деса , қиз шўрлик "Энди рўшноликка чиққанингизда қаддингизни букиб уйга қайтмайман. Бориб юрт кўзида юрган акамнинг бошини эгиш ниятида ҳам эмасман . Беваликни сизда , етимликни ўзимда кўрдим. Уч болам етим бўлмасин . Эримга ҳам худо инсоф бериб қолар" дебди уйга қайтишга кўнмай изиллаб йиғлаганча . Эр эса бу ҳолдан қутирганлан қутириб она ва қизни оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлашда давом этибди.

Шунда Замира опа дилига озор берган куёвининг илон пўст ташлайдиган сўзларга чидай олмабди.

/35
👍71😢5❤4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

   🌹🕌 ЖУМА МУБОРАК!🕌🌹

Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг!
Ҳамду санолар айтинг ҳаргиз!
Жума_айёмингиз муборак бўлсин!

🌹• Аллоҳим жума
намозингизни 🌹

🌹• Айтган саловоту
дуоларингизни 🌹

🌹• Солиҳ амалларингизни
Ўзи қабул айлаб савобларла мукофотласин!

🌸 ЖУМА АЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН✨🌙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Бўлган воқеа.

- Пастки лабим ички томонига майда тошмалар тошиб кетди. Бир шифокорга учрадим.

Шифокор синчиклаб текширдида:

- сиз раксиз,  яхшилаб даволанишингиз керак деди.

Бу хабардан дунё кўзимга қоронғу бўлиб кўриниб кетди,  эй  Аллоҳим,  энди нима қиламан,  нахотки ҳаммаси тамом дея тушкун холатга тушиб қолдим,  иштаҳам йўқолди,  уйқуда халоват йўқ.

Болаларимни шўх кулгуларини кўриб баттар эзила бошладим. Энди нима қиламан, эримни топгани тирикчилигимизга зўрға етади, хозирги кунда дориларга пулни қаердан топамиз деган хавотир билан касалимни ташхисини эримга билдирмадим, нима бўлса бўлар, дея сир тутдим.

Ўша кунлари бир дугонам менда хол сўрашлик учун уйимизга келганди, мени сўлишиб қолганимни кўрди, мен дўхтирни ташхиси тўғрисида айтгандим:

-  ээ ўртоқжоней, қўявер, ўйлама, шунақа тошмалар бўйича зўр мутахассис танишим бор, зўр аёл, қирқ йилдан бери тери касалликлари бўйича ишлайди, тур кийин, ўша шифокорга борайликчи, деди.

Шифокор аёлга учрадик, рус миллатидаги аёл экан:

-  какой дурак сказал что у тебя рак? Бу рак эмас кизимка, не переживай, бир хафтада тузаласан, деди русча ўзбекча аралаш гапириб.

Бир хафта шифохонада ётиб даволандим, алхамдулиллах тошмалардан асорат ҳам қолмади, суюнганимдан ёнимда қолган юз минг сўмни олиб шифокор хонасига кирдим ва:

- опа, сизга катта рахмат, шуни олиб қўйинг, оз бўлсаям чин кўнгилдан дея чўнтагига солиб қўйдим.

Опа бирданига жиддийлашиб:

- ты что делаешь?  Бунака килма, болаларинга ишлатгин дея пулга ҳам қарамай чўнтагидаги пулни ўзимга қайтариб берди. Хозир самазванец дўхтирлар ҳам учраб туради, как попало билмасдан учраб ўзинга проблема орттириб олмагин, мен қирқ йилда бери шу сохадаман.

Куда катится наша медицина не понятно, бор энди пархез килгин, болаларингаям чипс мипс, криешки мриешкилар бераверма, улар хаммаси захар, кўпроқ қатиқ, сут ва сливочний маслалар бер, тухум бер, бор кизим, Худо хохласа кўп яшайсан, деб мени кузатиб қўйди.
Мана, алхамдулиллах соғайиб кетдим.

П.С.
Бу бўлган воқеа, шифокорни шахсини ёзмадик, сабаби, "гадой гадойни душмани" деганларидай опага зарар бўлмасин дедикда.
Аскар Мамадиев саҳифаларидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi!
👍15🥰2
Дадаси Жумага боринг!

Сиз юрган йўллардан юрсин ўғлингиз
Солиҳ фарзанд бўлса, тўлсин кўнглингиз
Меҳр билан кутайин бориб келсангиз
Дадаси бугун Жумага боринг!

Жойномоз олиб берай қўлларингизга
Савоблар ёзилсин йўлларингизга
Жаннатлар тилайман бегим мен сизга
Дадаси бугун Жумага боринг!

Қўйинг бугун ўз ишларингиз
Масжид тамонга бўлсин йўлингиз
Дуода, номозда турсин қўлингиз
Дадаси бугун Жумага боринг

Жаннат дарвозаси очилсин сизга
Дод десин шайтонлар ҳар йўлингизга
Қуръонни олиб бегим қўлингизга
Дадаси бугун Жумага боринг...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​АЛЛОҲДАН сиз учун соғлиқ сўрадим!
РОББИМДАН сизга деб умр тиладим!
Булоқдек тиниқ бу гўзал қалбизга,
Нурли бир чиройли ТАҚВО
тиладим!
Бу гўзал қалб учун МАҒФИРАТ сўраб,
Оҳир дам кучли  бир ИЙМОН
тиладим!
Азоби ҚАБРдан ОМОНЛИК
сўраб,
МУНКАР НАКИР саволин осон тиладим!
Қиёматда АРШнинг соясин сўраб,
ҲОЖАМ даргоҳидан ЖАННАТ тиладим!
ФИРДАВСда Росулим суҳбатин
сўраб,
РОҲМАНИР-РОҲИМНИ ВАСЛИН тиладим.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰1
Ниятлар.(тўлиқ)

Болакайнинг юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганига ҳам ўн кундан ошди. Ўн кундирки, боласининг тепасида ўтирган жувоннинг киприкларига уйқу қўнмайди. Шифокорнинг бир оғизгина умидли сўзига маҳтал бўлиб жавдирайди.
Кекса ёшли шифокор ачингандек умидсиз нигоҳларини онага тикди:
—Бола жуда ҳолдан тойган. Сўнгги чора унга қон қўйиш. Агар шуям кор қилмаса, унда чорасизмиз...
—Нима қилсангиз ҳам розиман, фақат болам соғайса бўлди,— зорланди она.
Икки соатдан сўнг онанинг қонидан фарзандига қўйишди. Сўнгги чора кор қилиб, бола соғайди.

Орадан ўттиз беш йил ўтди.
Шифохона даҳлизига чиққан шифокор ўғилга юзланди:
—Онангизни касаллик ҳолдан тойдирибди. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик, қолгани Аллоҳдан.
Шифокорнинг гапидан ўғилнинг рангги –қути ўчганча зорланди:
—Дўхтиржон, бир иложини қилинг. Бир ойдан кейин кизимни тўйи бўлади. Тўй ўтгунча онам ўлиб қолмасин...

Ҳусния Пардаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20💔3
Жигар

Акасининг ишлари юришмай қолди. Бир кунда, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ишдан бўшатиб юборишди. Акаси қолиб Имронга ташвиш тушди. Тўғрида, акасининг уйи бўлак,  фарзанди кичкина, келинойиси ҳам ишламайди. У ота-онаси билан қолган, рўзғори бадастир.
Акаси бир ой иш топа олмади. Юраги сиқилиб, уни ўзининг ишхонасига олиб кетди.
Ошхонада ишлайди. Ошпаз. Бир дамлаганда 6 та қозонда ош дамлайдилар. Қурувчиларга хизмат кўрсатадиган бу ташкилот нонушта,  тушлик, асрда бериладиган енгил таом ва кечки овқат тайёрлайди. Имрон ҳали коллежни битирмаёқ иш бошлагани сабабли пишиб кетган.
Бошлиғига акаси ҳақида айтганида уни ҳам ўзидек тасаввур қилдими, осонгина кўнди.

Хушнуд газетада, озода шароитда ишлаб ўрганган. Шу пайтгача битта пиёз арчиб кўрмаган. Укасининг меҳнатини кўрибоқ қочиб кетгиси келди. Қоп-қоп сабзиларни тозалаб, тўғраш—эртанги масаллиқни тайёрлаш билан тун ярим бўлди. Хушнуднинг қани қўли келишса! Ҳаракат қилади, уддасидан чиқолмайди. "Ака, сиз сиқилманг, тўғрамасангиз ҳам майли, сиз учун ҳам ўзим ишлайман, ёнимда ўтиринг',- шатирлатиб сабзи тўғраганча гапириб қўяди Имрон. Укаси ўнта тўғраганда битта сабзини амаллаб тўғраган бўлади..
Икки соат ухладими, йўқми, уйғониб кетди, чиқса укаси ошпазлар билан беш юз киши учун нонушта тайёрлаяпти. Ёрдамга ошиқди. Ўзидан уялди, наҳотки қўлидан оддий тухум қовуриш ҳам келмаса?
Тушлик тайёрлаш ундан ҳам азоб экан. Баравар ўт ёқилган олтита қозонга тинимсиз югураётган укасини кўриб, ёрдам беришга ошиқади. На ўтин ёқишни билади, на зирвак тайёрлашни. "Ака, қўяверинг, ўзим эплайман, ўт қалаётгандек ёнимда турсангиз бўлди, икки киши учун ҳам ўзим ишлайман!"
Хушнуд у қозондан бу қозонга югураётган полвонкелбат укасига қараб ўзидан хафа бўлди. "Мана нимага дам олиш кунлари донг қотиб ухлар экан бу! Нимага уйимга чақириб суҳбатлашайлик десам,  ўтирган жойида ухлаб қолар экан бу!  Шинам хонада ўтириб нолисам, бир марта нолимабди-я! Мен ҳам юк бўлмай, қўлимдан келмайди, ўрнимга ўзига ўхшаган бир полвон ошпазни ишга олса, иши енгиллашади, бугуноқ кетишим керак!"
У нарсаларини йиғиштириб кетишга хозирланди.
Укасини маҳкам бағрига босиб "Жигар, ҳаммаси учун, раҳмат, эплолмадим, узр, сени ҳам уятга қўйдим"-деди." Ака, ман сиз билан ҳамиша фахрланганман, ҳали ҳаммаси яхши бўлади! Сиз энг яхши журналисти бўласиз, бунга ишонаман", -деди.

Уйда ҳеч вақо йўқ эди, хотини овқат қилдимикан?Бирдан телефонига хабар келди. Кимдир пул ташлабди. Каттагина миқдорда. Юраги ҳапқириб кетди.
Ким ташлаши мумкин?  Ўпкаси тўлиб турган бўлса-да, ўзини босиб онасига қўнғироқ қилди
—Онажоним,  раҳмат сизга
—Тинчликми? Нима муносабат билан, болам?
—Шундай ука туғиб берганингиз учун...
Кейин укасига хабар жўнатди
"Борингга шукур, жигар!"

Феруза Салходжаева.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍30😢4
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Аммо мен ҳозир бу нарсалар ҳақида эмас, балки айрим инсонларнинг баъзи қобилиятлари ҳақида ёзмоқчиман. Менинг наздимда дунёда неча миллиард инсон бўлса шунча қобилият бор. Фақат бу қобилият кимдадир кўп , кимдир хийла камроқ. Кимлардадир…
#ТАНЛАНГАН

. Алам , чорасизлик жон - жонидан ўтиб кетибди. Унинг лабларидан беихтиёр "Ё бор Худоё... Бу бадбахтга ўзинг бас келмасанг мен бас келолмайман. Дилимни оғритганни ўзингга ҳавола қилдим. Илоё қизимни хор қилганнинг ўзи хор бўлсин. Илоё чақчайиб туриб қизимга азоб берган кўзлари ситилиб оқсин . Йўқса розимасман" деган сўзлар учибди- ю , хўнграб йиғлаганча куёвнинг ҳовлисини тарк этибди.

Замира опа ўшанда Бешёғочга келин бўлиб тушган қизиникидан чиқиб уйга қайта олмабдилар. Ҳовурларини босиб олиш учун ўша кезлари "Комсомол кўли" деб аталувчи боғга йўл устида кириб ҳолироқ жой топиб анча йиғлабдилар. Орадан икки - уч соатлар ўтиб уйга қайтибдилар. Уйда уларни ўғиллари жонсарак бўлиб кутиб турган экан:

- Ойи , қаерда эдингиз ? - деди у шоша - пиша,- боядан бери кўчага чиқаман-кираман. Кираман-чиқаман. Ойи, илтимос. Ўзингизни қўлга олиб мен айтмоқчи бўлган хабарни эшитинг. Ойи ... Интизорингизнинг эрини бериб қўйибмиз...

Замира опа эшитган хабаридан лол бўлиб қолибдилар.

- Ахир ... Ахир қанақасига ? Қандай қилиб ?

- Эҳ , Ойи . Фалокат оёқ остида деганлари шудир- да. Куёв электр станокни ишга тушириб тахта тилишга тушган экан. Бирдан яқинда таъмирдан чиққан станокнинг доирасимон тишли арраси ўрнидан зарб билан отилиб кетиб куёвнинг бетига бориб урилибди. Шу тариқа унинг кўзларига қўшиб ярим миясини узиб кетганмиш....

Замира опа ўғлидан бу хабарни эшитиб ерга тиззалаб ўтириб қолибдилар. Бошларида эса нуқул сал аввал куёвларини Аллоҳга ҳавола қилган сўзлари айланармиш:
"Илоё қизимни хор қилганнинг ўзи хор бўлсин. Илоё чақчайиб туриб қизимга азоб берган кўзлари ситилиб оқсин . Йўқса розимасман"...

Замира опа ўшанда азбаройи чорасизликдан , дилпорасига ачинганидан лабларидан учган сўзлар ҳукм ўрнида ўтишини , бу даражада тез ижобат бўлишини билмаган эканлар. Улар ҳар сафар ўша воқеани эслаганларида маъюсгина тин олиб "Куёвимни ўзим дуоибад қилиб ўлдириб қўйганман" дердилар. Ва шундан кейин улар қайтиб ҳеч кимга ёмон сўзларни , қарғишни раво кўрмаганлар .
Нега дейсизми ? Дунёда "Фаришталарнинг амийни" деган нарса бор. Айтишларича банда дуо қилганда яхши гапга ҳам , ёмон гапга ҳам фаришталар "Амийн, Амийн" деб туришар, айрим тегишли соатлар кўп дуолар ижобат бўлиб қолар экан.
Шундай экан дунёда Замира опадек дуолари тез қабул бўлгувчи инсонлар буни назарда тутган ҳолда фақат ва фақат яхшиликни тилашлари кераклигини аллазамон илғаб олган бўладилар ...

Гулнур ёзувдан бошини кўтарганда стол устидаги соат миллари тунги соат учдан ўттиз уч дақиқа ўтганини кўрсатиб турарди
Шунда Гулнурнинг ёдига Фарруҳдан хабар кутаётгани тушди. У телефонини Фарруҳга тегишли саҳифасини очар экан , йигитдан овозли смс келганини кўриб юраги тўлиқди :

"Воой , смс келганига етти дақиқа бўлибди. Демак йигитлар шу вақтгача "объект"да эканлар-да . Шоввозлар-ей..."

Гулнур юрагида фаҳр ҳисси билан хабарни тинглай бошлади :

- Ассалому алайкум, опа! Барча ишлар о кей бўлди! Жиноятчиларни далиллар билан қўлга олдик. Ўзиям бари шунчалик тез содир бўлди-ки ...
Айтганча, Наримон қассоб айтганларича ҳақиқатдан дин- диёнатли инсон экан. Қўл остида ўзини номи қўшилган ҳолда бундай ифлос ишлар содир бўлганига асти чидай олмади. У ҳам қаердан билсин? Қўли қисқаларга баҳоли қудрат ёрдам деб икки ака-укани уч ойча аввал ишга олган экан. У маразлар эса тузини ичган тузлиққа тупирибдилар. Ёши олтмишларни қоралаган Наримон амаким ҳеч биримиздан уялмай ўкириб - ўкириб йиғласа денг. Кейин юраги ҳуруж қилиб қолди. Уни касалхонага олиб кетишди.
Гулнур опа ! Сизга зўр хабар бор. Кўришганда суюнчини менга берасиз. Устоз Эркин Раимов сизни "Ўзимизникилар билан тенг ҳуқуқли бу қиз" дедилар . Улар яна "Уч кунда учта ишни писта чаққандек жўнгина очиб ташлаган бу қиз ҳақиқий туғма иқтидор эгаси Мен умрим давомида бундай инсонларни камдан кам учратганман" дедилар.
Ҳа- я , Опажон ! Сизга ҳам иккинчи исм бердик. У номни шахсан Устознинг ўзлари қўйдилар . Лекин исм ҳам исммисан исм бўлди ўзи ..."

#давоми_бор /36
👍26😭1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

12- ҚИСМ

Опажон . Устоз ҳам сизга ўхшаб кимёни яхши ўқиган эканлар. Улар сизга айнан шу соҳадан "исм" танладилар.
Хуллас , сиз бугундан бошлаб - "Катализатор" экансиз ! Устоз "Катализатор деган моддалар кимёвий реакциялар тезлигини бир неча маротаба тезлаштириб , реакция охирида ўзлари сарфланмай қолади" дедилар. Бу айнан сиз ҳақингизда айтилган гап бўлди а , опа !? Мана бир неча кундан бери бир қанча мавҳум ишларга тўғри ташҳис қўйяпсиз, бу дегани ўша ишларнинг очилишини тезлаштириб беряпсиз. Охирида эса бир четда оддий кузатувчидек сипогина бўлиб турибсиз.

Айниқса сўнгги эшак гўшти воқеаси йўқ ердан маълум бўлиб, яна изма - из очилганига қанча одам "Вооҳҳ" деб юборди.
Опа , ишқилиб сизнинг қобилиятингизга кўз тегмасин- у , аммо шу кетишда давом этадиган бўлсак бизнинг ҳам номимиз тарихда қолади-ёв. Албатта сизнинг баҳонангизда.
Устоз "Кейинги кунларда дилдан ишладинглар , камига Катализатор хонимнинг сафимизга қўшилганини бир ювамиз" дегандилар йигитлар бир овоздан "Устоз , бугунги кўрган-кечирган "Ҳангивой" операцияси бироз ёддан чиқсин. Шундоғам буларнинг дастидан ҳалитдан ирганиб томоғимиз шишиб , бўғилишга улгурдик" дейишди.
Хуллас опам-жоним, биз аллақачон бир очко ишлаб бўлдик. Бу дегани битта эркалик ва бир зиёфат нақд дегани.
Аммо бу гапларни мен айтмадим , сиз эшитмадингиз.
Бўпти, опа . Приём тугади. До скорого встречи , то есть до завтра ! Ай лай ю , опа ! Укаларча ! "

Гулнур хабарни тинглаб бўлгач мамнун ҳолда аста шивирлади :

- Фарруҳ- ей ! Девонанинг ўзисан а ! Мен ҳам сени опаларча яхши кўриб бўлдим . Жонинг омон бўлсин ...

* * *

Гулнур кеча йигитлар ярим тунгача "иш" да бўлишгани учун , бугун идорага кечроқ келишса керак деб чамалаганди. Аммо у ерга борганда кечқурунги тадбирда қатнашган йигитларнинг барини ўз ўрнида , яна тетик кайфиятда кўриб ҳайрон қолди. У хонадагилар билан саломлашиб ,Фарруҳни сотиб қўймаслик мақсадида Содиқжонга юзланди :

- Ўртоқ лейтенат ?! Кечаги масала нима бўлди ?!

Содиқжонни "Қария" деганларича бор экан. У Фарруҳ жўшқинлик билан етказган маълумотларни вазминлик билан Гулнурга бир бошдан гапириб берар экан , сўзининг охирида қизга алоҳида миннатдорчилик билдиришни унутмади.

- Гулнур . Қизим ...

Гулнур Эркин аканинг овозидан таниб ўрнидан қўзғалганча эшик тарафга ўгирилди:

- Ассалому алайкум, ўртоқ майор.

- Ваалейкум ассалом, қизим ,- жилмайди Райимов,- ўтир қизим, ўтиравер.

Эркин ака юқорига ўтиб , тўрдан жой эгаллади.

- Хуллас , йигитлар . Кунни хушхабар билан бошлаймиз. Бизнинг бўлимга бошқармадан Юлдуз Амирова иши ва кеча тунги операция натижаларига кўра ташаккурнома эълон қилишди.

Кифоят Ҳакимова шахсининг топилишида кўрсатган жонбозлиги учун лейтенат Алиев номига "Ботир" МФЙ тарафидан алоҳида мактуб келибди. Унда Содиқжон Алиевга махалла фаоллари раҳматнома билдиришибди.

Содиқжоннинг лавлагиси чиқиб қизариб кетди.

- Мумкинми , ўртоқ майор,- деди у сўзлашга руҳсат олиб , Раимов унга "Руҳсат" дегач дадил сўзга киришди ,- ўртоқ майор. Ҳакимованинг жасади топилишида асосий ташҳисни Гулнур Воисова қўйганлар. Мен эса уларнинг сўзларини қутқарувчиларга етказдим халос.

- Биламан , Алиев. Биламан. Аммо маҳалла фаоллари буни яхши англамаган кўринишди. Мен ҳам уларни ортиқча изза қилгим келмади. Гулнурга эса миннатдорчиликни шу ерда ўз номимдан билдираман. Яна бир бор жамоамизга хуш келибсан , азиз қизим - Катализатор. Ҳа қизим , ҳайрон бўлма. Сени ўзаро шу ном билан аташга қарор қилдик. Тағин булар менга лақаб қўйяпти деб хафа бўлмагин. Баъзи жойларда , баъзи давраларда шунақа шартли исмлар асқотади. Вақти келиб бунга ўзинг ҳам амин бўла борасан .
Ҳозир эса яна бир бор раҳмат.

Гулнур шаҳдам ўрнидан турди :

- Ватанимга ҳизмат қиламан !

- Жуда соз ! -завқланганча Гулнурга жавоб қайтарди Эркин Раимов ва тезда жиддийлашди,- шу билан тантанали қисм тугади !
Энди навбатдаги ишни қабул қилиб олинг!

/37
👍36❤1
#ТАНЛАНГАН

Бугун тонгга яқин Дўстлик кўчаси 41- уй эгаси ўттиз икки ёшдаги Ирисов Шомил ўз уйи ҳаммомида осиб ўлдирган ҳолда топилган. Воқеа тафсилотлари билан танишиш ва атрофлича баҳо беришга биз ҳам икки кишини юборишимиз керак. Хўўўш Йўқ , Фарруҳ сен билан менинг борадиган бошқа жойимиз бор.
Демакким, Ирисов масаласини очиқлаш бўйича Содиқжон ва Гулнур боришади.
Раимов шундай деб Содиқжон ва Гулнурга нигоҳини қадади:

- Иккингизга омад.

* * *

- Содиқжон ака, - деди Гулнур йигитнинг машинасида йўлга тушар экан ,- ҳозир сиз билан менинг вазифамиз нима ?! Ўша йигит ўзини ўлдириш сабабини аниқлашимиз керакми ?

- Вазифамизнинг у жиҳатиям бор. Энг биринчиси эса йигит ўз жонига қасд қилганми ёки йўқми шуни текшириш. Баъзи ҳолларда инсоннинг умрига бошқа бировлар зомин бўлишади-ю , аммо жавобгарликдан қочиб ўз жонига ўзи суиқасд қилган каби таассурот уйғотишга ҳаракат қилишади.
Мисол учун жони танасини тарк этиб бўлган инсон жасадини ўз жонига қасд қилган каби осиб қўйишади.

- Аммо буни аниқлаш жуда қийин масала эмас- ку ,- ҳайрон бўлди Гулнур.

- Сизнингча шундай- да , Гулнур. Нимани назарда тутаётганингизни билдим. Тўғри тирик одам осилиб жон берса , жон талвасасида танасида, хусусан бўйин соҳасида бошқача из қолади. Юқори босим натижасида кўзидаги томирлар ҳам бошқача қизариб , қон қуйилишлари кузатилинади. Жони аллақачон чиқиб бўлган одамда бундай кескин белгилар намоён бўлмайди.
Аммо масаланинг бошқа тарафи борда. Агар одам ўзининг ихтиёрига зид равишда чалажон қилиб осиб юборилган бўлса- чи ?! Ишимизнинг энг нозик нуқтасиям шу . Ана шу вазиятни аниқлаш энг мушкули.

Гулнур чуқур хўрсинди :

- Кейинги вақтларда осиш билан боғлиқ ҳодисалар бирам кўпдек туюлмаяптими сизга ? Инсонлар ўз жонига қасд қилиш гуноҳи кабира эканлигини билиб туриб ҳам шу йўлни танлаганларига жуда куяман. Яна суриштирсангиз бари арзимаган сабаб туфайли. Наҳот инсон ўз умрини шунчалар арзон баҳоласа ? Баъзан ўн гулидан бир гули очилмаган ёшлар гўёки ота - оналари , "севгили"ларидан шу йўл билан ўч олишмоқчи бўлишади. Аммо ўйлашмайди- ки кетганда ўз жонлари кетади. Тағин борар жойлари ...

Гулнурнинг овози бўғилиб юзини четга бурди. Унинг ёдига яна Нилуфар тушган эди.
Орадан бир неча йиллар ўтиб унга қўшни бўлган бир аёл гап орасида "Нилуфарнинг ўлимидан бир кун аввал онаси қизини жуда қаттиқ таҳқирлаб уришган эди. Ўшанда қиз бояқиш "Бир кун ўларманам , қутиларсизам" деганда онаси тобора авжига чиққанди" деганди. Умуман олганда Нилуфарларнинг оиласи анчайин нотинч оила эканлигидан Гулнур кейинроқ , қизнинг ўлимидан сўнг воқиф бўлганди.
"Одамларга нима етишмайди ўзи? - дея ўйланди Гулнур ўртанганча,-дилдан меҳнат қилиб тинч яшашса бўлмасмикин ?

- Ана етиб ҳам келдик.

Содиқжоннинг овози Гулнурни ҳушига келди . У ҳамроҳи ишора қилган тарафга қараб марҳум яшаган хонадоннинг қўли қисқа ҳолда турмуш кечирганлигини дарровда фаҳмлади.
Хонадон аҳллари бир замонлар қурилган пастаккина уйда яшашар экан. Ҳовлига кирган Гулнурнинг дарровда нафаси қайтди. Энсизгина ҳовли ивирсигандан ивирсиган , муштдеккина саҳн қачон супурги кўрганлиги номаълум, олинган нарса олинган , қўйилган нарса қўйилган жойида ётар эди. Қўшни билан туташ симтўр чегарани нотекис чирмовуқ ўтлар ўраб кетган , шўлдираб оқиб ётган водопровод сувининг тагидаги ариқни балчиқ босиб , ҳиди тўрт тарафга гупиллаб анқиб ётарди.

"Бу ерда аёл киши яшамайди шекилли ,- ўйлади Гулнур ,- яшасаям жуда қариб бир ишга ярамай қолганмикан?!

Шу пайт эшик очилиб ўттиз ёшлардаги тасмадаккина жувон ҳовлига отилиб чиқди :

- Шомил , сенсиз қандай яшайман энди ?! - уввос солиб йиғлади у ,- мени қандай ташлаб кетдинг ?!

Аёлнинг ортидан эргашиб чиққан бир гуруҳ хотин - ҳалаж уни овутишга ҳаракат қилган сари у баттар авжига чиқарди.

- Бўлди Ильмира , всё ! Эринг ўлишга ўлди. Сен ҳам шунча одамнинг ичида томоша кўрсатма энди. Шунча одам бекорчиликдан кеб ўтиргани йўқдир ҳовлингга !
Ёши саксонларни қоралаб

/38
👍60❤2