🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Milliy fasonlar ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥1
" БЎРИ. АЁЛ ". Қисса 1-2- фасл © Моҳигул Назарова
Фахриддин Шамсематов
Kun davomida tinglash uchun ajoyib asar: "Boʻri ayol"

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sahobalar nasli kesilmagan ummatlar bizlar uchun tirik guvoh. G’azo ahli qanchalik biz uchun o’rnak bo’ldi. Qanday go’zal iymon! Qanday go’zal tavhid! Qanday go’zal taslimiyat!

Siz ham G’azo ahlini ko’rib sahobalar naslini ko’rganday bo’ldingizmi?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢3
СИЗГА ЎХШАГАН ОНА БЎЛАМАН

Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
— Она бўлсанг мени тушунасан,- деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
— Мен асло сиздай она бўлмайман!- дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди. Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўлсан!”

Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!.. Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида хижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?

Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
— Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, - дедилар.

Бошимни тебратдим.
— Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.

Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос:
— Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!

#Ибрат

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18😢5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жон олгувчи ҳам, бергувчи ҳам Яратганнинг ўзидир!

Шифокорлар ўртадаги сабабчи ҳолос. Сабабчи инсонларни шифокорларни қадрланг! Ушбу видеони кўришни тавсия этаман.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1
МАЖНУН ОТАНИНГ ДУОСИ

1985-86-87 йилари отамнинг ақллари зоя бўлиб мажнун бўлиб қолдилар.
Ўша даврда бир оддийгина масжид ходими бўлиб ишлар эдим, биргина автоуловим бўлиб ишдан сўнг уйга келганимда отам "болам мени ўз уйимга олиб бориб қўй"дер эдилар мен эса отамни "келинг ада олиб бориб қўяман" деб машинамга ўтқаздириб кўчани айлантириб келиб "мана ада уйга келдик" деб айтар эдим. Шунда отам "болам барака топ, ўз уйинг барбир яхшида" деб дуо қилар эдилар.
Тақдир тақазоси билан ишдан бўшадим, машинамни хам сотиб юбордим.
Отамни хархашалари ҳали хануз ўша ўша эди!

Машинам йўқ мингизай десам, уйда бир арава бўлар эди ўша аравага бир юмшоқ нарсани тўшаб "ада келинг сизни уйингизга олиб бориб қўяман" деб аравага ўтқазиб ховлида худди машина хайдагандак бўлиб «ғин-ғиннн» деб айлантириб "ада мана уйга келдик" деб айтардим. Отам "Болам барака топ!" деб дуо қилардилар.

Кунлардан бирида отам: "Болам бере кел, мен сендан мингдан минг розиман, менга қилган хизматларинг учун Аллоҳ сендан рози бўлсин. Ортингдан дунё подишохлари юрсин" деб дуо қилдилар.
Мен эса отам бир телба одам бўлса, ортимдан қанақасига дунё подишохлари юрсин ахир бирон жойда ишламасам деб қўйдим.
Юртимиз мустақиликга эришгандан сўнг Ўзбекистон диний қўмитасига рахбар бўлдим.
2012йили Бухоро Самарқанда Абул-Лайс Самарқандийнинг бир неча юз йиллик маросимларига Ислом Каримов ва дунё подишохлари келишди, имом Матрудининг мақбараларига кетаётганимизда мени Ислом Каримов: "Қори ака сиз олдинда юринг" деб олдинга ўтқазиб қўйдилар.
Мен олдинда кетар эканман кўзимдан шашқатор ёш оқа бошлади шу вақтда бир инсон келиб
- "Қори ака нега йғлаяпсиз, ахир ортингиздан дунё подишохлари келишаяпти! Йиғламанг, нега йғлайсиз?" - деди. Мен эса
- Мажнун отам бўлар эдилар, ўша отамнинг қилган дуоларини ижобатини кўриб турибман - дедим.

Фозил қори Ёсин рахматуллохи алайх ўғиллари.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25😢6❤4👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 13- ҚИСМ Гулнур аста сирғалиб Шомилнинг хонадонини тарк этди. Содиқжон қизга ортиқча бир сўз демай жойида хаёл суриб қолди. "Катализатор хоним ҳамон мени ҳайратда қолдиришда давом этмоқда ,- дея ўйланар эди…
#ТАНЛАНГАН

Хотинини кутишдан , инсофга келишдан фойда чиқмаслигига кўзи етган шекилли , шу йўлни танлашдан бошқа илож топмабди. Ҳа нодон йигит , барчасини бошидан бошлайман десанг хотин зотига қирғин келгани йўқ эди- ю , шу ялмоғиздан бошқа ,- кампир эзгин аҳволда уҳ тортди.

- Аяжон , марҳум йигитга қаттиқ ачинишингизга қараганда тириклик унинг чоғида у билан анча яқин бўлганга ўхшайсиз ?

- Исминг нима, қизим ? - бирдан мавзуни бошқа тарафга бурди кампир

- Исмим Гулнур, аяжон.

- Ҳа ҳақиқатдан ҳам гулдек қиз экансан , қизим. Мени Каромат хола деб чақиришинг мумкин ,- у шундай деб яна сал аввалги мавзуга қайтди,- Шомил раҳматли дугонам Софиянинг бир кўзлаб боққан набираси эди. Қизининг ўғли. Қизи Зарина Шомил олти ёшга кирганда ошқозон саратондан вафот этганди. Куёви эса аёлининг ўлимидан сўнг боласини ташлаб Қримга кетиб қолганди. Шу бўйи қайтиб дараги бўлмади. Шўрлик София Шомилни боқди , боқди , набираси минг орзу - ҳавас, иҳтимат билан ана шу Ильмирага уйланганда икки ойга қолмай ўлиб берди. Хуллас уй- жой , суқсурдек Шомил лотареяга чиққан ютуқдек мана шу алвастига қолди. У вақтда Зайтунанинг уйлари қандоқ саранжом, саришта эди-я? Энди қара қанақа жин базм бўлиб кетганини ?
Ильмира икки қиз , битта ўғил туғди .
Шу орада жувон ўлгурнинг нафсига ҳам қурт тушди. Шомил балиқчиликка ишга киргандан кейин , тунги сменга кетган вақт уйини исловатхонага айлантириб олди. Уни иккита жазмани бор. Ака- укалар. Ҳа нотўғри эшитмадинг. Ака ва ука дедим. Ўша ака- укалар Шомилнинг ота уруғига узоқ қариндош бўлишади.
Астағфируллоҳ... Ё тавба , бу замонннинг айрим ёшларига нима баддуо кетган- а ? Севаман , уйланаман деса кўча тўла суқсурдек қиз , аммо подшони ишқи қурбақага тушгандек тепа махаллалик бу йигитларнинг кўнгли шу исқитонга тушган. Менимча ивирсиқ жойда шайтон буларни янаям илҳомлантиради-ёв.
Энди қизим, Шомилда ҳам пичоқ ахири суякка етиб борганми дейман. Бундан бир ойча аввал хотинини жазманларнинг кичиги билан тутиб олганда бир тўпалон бўлганди. Ильмира хушторини ўзидан ўн ёшларча кичиклигини рўкач қилиб "Бу йигитни ука ўрнида кўраман, уйимизгаям газ плитасидан ис гази чиқиб ётгани учун чақиргандим" деб похол дўқ билан қутилганди.
Менимча кеча ҳудди шунақа воқеа яна такрорланган бўлса керак-ки, Шомил бу қарорга келишга мажбур бўлган.
- Аяжон. Нима дейсиз ? Шомил аканинг ўлимида аёли ёки жазманлардан бирининг қўли йўқмикан ?

- Вой қизим , бу ҳақда ўйлаб кўрмабман- ку ?! Қолаверса Шомил тирик юрса Ильмирага яхши эди-да. Бир ёқдан Шомил топиб тутиб келса , иккинчи ёқдан хушторлари . Ильмиранинг егани олдида , емагани ортида эди. Қизим , мени кечир- у , нафси бузуқнинг нафси ҳар тарафлама бузуқ бўлади ўзи. Бу аёл кунда еган овқатни битта новвос еса , қирқ кунда қассоб сўйишига етилган бўларди. Аммо уни кўрдинг- ку ?! Менимча Худойим ҳам "Қани қаергача бораркансан ?!" деб ўз ҳолига қўйиб турибди шекилли буни ?!

- Аяжон ?! Сиз тонг отишига яқин бирон шовқин , уриш- жандал овозини эшитмадингизми мабодо ? Ҳар эҳтимолга қарши деб сўраб қўйяпман-да ?!

- Йўқ , қизим. Эшитмаганимни эшитдим демайман. Қолаверса қулоғим бирмунча оғирроқ. Унча-мунчани эшитавермайман.

- Аяжон , малол келмаса яна битта саволга жавоб беролмайсизми ?

- Сўра қизим , сенга гапириб тафтим анча босиляпти ўзи.

- Сиз айтган ўша ака- укалар , исми нима эди ?

- Равшан билан Азиз.

- Ана ўшаларни Шомил акага узоқ қариндош дедингиз- а ? Улар бугун эрталаб Шомил аканинг ўлими хақида хабар тарқалгач , йиғилганлар орасида кўринишдими ? Ёки ...

- Бее , қаеқда дейсан ? Оломон
"ур калтак, сур калтак" қилиб юбормасин деб бирорта ковакда ётгандир бутилкасини қучоқлаб, - Каромат хола шундай деб ниманидир ўйлаб қолди ,- айтганча Равшанни кеча кечаси ит талаганмиш. Шуни эшитиб ҳайрон қолдим. "Уйидаги ити билан суяк талашибдими?!" деб .

- Уйидаги ити тишлабди денг ?

- Ҳа боягина онаси Ноила шунақа деяптувди.


/42
👍31❤2🔥1
#ТАНЛАНГАН

- Аяжон , сизга катта раҳмат. Мабодо зарур бўлган тақдирда шу жавобларнингизни керакли жойда қайтариб айтиб бера оласизми ?

- Гувоҳ бўласизми демоқчисан-да , қизим ?!

Муддаоинг шулигини аввал бошдан билган эдим. Мендек кекса аёлнинг сўзлари ниманидир ўзгартирса , албатта жавобларимни қайтара оламан.

Энди гап бундай. Рангинг ҳам анча очилди. Мен иссиққина қилиб бир чой дамлай. Сал аввал буғга котлет димлаб қўйгандим. Шундан иккитасини еб олсанг , анча қувват бўлади.

Гулнур жилмайди :

- Раҳмат , аяжон. Ростини айтсам иштаҳам йўқ . Бироқ айтган шунча маълумотингиз юрагимга анча мадор бўлди. Менга руҳсат берсангиз , шеригим ҳам излаб ҳуноб бўлиб юргандир.

- Майли қизим. Билиб турибман хаёлинг Шомилнинг уйида,- Каромат хола шундай деб қўлини дуога очди ,- ишларингни ривожини берсин. Илойим эл-юрт олдида юзинг ёруғ бўлсин.

Гулнур хола билан хайрлашиб кўчага чиққанда кўча бошида кўзлари олазарак бўлиб турган Содиқжонни кўриб ҳайрон бўлди .

Содиқжон уни кўриши билан ҳавотирли чеҳраси бирдан ёришди. У Гулнур тарафга чопгудек бўлиб катта қадамлар билан зумда етиб келди :

- Гулнур, қаерларда юрибсиз? Ҳалитдан бери ўн мартача телефон қилдим .

Шундагина Гулнурнинг ёдига бу ерга келишларида ҳалақит бермасин деб телефонини овозсиз режимга қўйгани тушди.

- Вой узр, Содиқ ака. Бу ишлар билан бўлиб телефонимни "беззвук"га солганим бутунлай ёдимдан кўтарилибди.

- Э қойил ! Яна бир марта шунақа қилсангиз нима қиламан билмадим. Ахир сиздан қаттиқ ҳавотир олдим .

Гулнур Содиқжонга "Қизиқмисиз , куппа- кундуз куни мени бўри ермиди ?" демоқчи бўлди-ю , йигитнинг самимий нигоҳига кўзи тушиб бирдан бўшашди :

- Узр ... Атай қилганим йўқ...

Содиқжон унга яқинлашди овозини пасайтирди :

- Майли Гулнур. Асосийси топилдингиз. Камида менда зўр янгилик бор.

- Янгилик ? Эҳ , сизни қаранг- у гапни шундан бошламайсизми ? Қулоғим сизда ?! Гапирақолинг.

- Гулнур , ҳаммом томидан ишлатилган қалингина скот ўрами топилди. Энг аввал шуни топдим. Аммо осон бўлмади. Бир дунё аҳлат босиб ётибди у ерниям.
Кейин . Боя кўрдингиз . Ҳаммом ўтин ёқиб иситилар эди. Аммо кеча ёки бугун ҳаммом ёқилмаган. Шунинг учун унинг кулхонасини титиб куллар орасидан ишлатилган ва ғижим қилиб юмалоқлаб ташланган скотни топдим. Топилган буюмларни экспертизага топширдим.
Аммо атир масаласи ҳали хом...

Гулнурнинг кўзларидан учқун сачради :

- Атирни тепа махаллалик Равшан ва Азиз Меҳмоновларнинг уйидан топишингиз мумкин. Ҳа Равшан Меҳмоновни кеча тунда ит тишлабди . Менимча ўша ит жудаям ақлли ит бўлса керак. Негаки у Шомил Илдузов ўлими олдидан қаршилик кўрсатиш мақсадида Равшаннинг қўлини тимдалаб ташлаган изларини беркитиб бериб катта олижаноблик кўрсатган шекилли.

Содиқжон Гулнурга саволомуз тикилди :

- Гулнур ?!...

Гулнур Содиқжонга вазмин оҳангда жавоб қайтарди:

- Содиқжон ака , менимча қотил топилди шекилли...

Сизга эса яна бир иш қолди...

#давоми_бор /43

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍68❤6👏3
Reaksiyala qani 🧐
👏70❤16🥰11🔥4👍3
Yana bitta qism joylimi😍
❤70👍20👏5
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

14- ҚИСМ

Содиқжон Алиев диққат билан Гулнурга тикилди:

- Сиз Илдузов иши бўйича Эркин Раимовдан ака- ука Меҳмоновларнинг уйида текширув ўтказиш учун руҳсатнома ва яна қўшимча мадад кучи сўрашингиз керак.

Содиқжоннинг юзида шижоат алангаси ёлқинлангандек бўлди :

- Яхши . Мен унда зудлик билан ишга киришганим бўлсин .

* * *

Шомил Ирисовнинг ўлими бўйича гумон қилинаётган ака- ука Меҳмоновларнинг иши бўйича текширувга Эркин Раимовнинг ўзи бошчилик қилди.
Кайфи тарақ бўлган ака- укаларни қўлга олиш ортиқча қийинчилик туғдирмади.
Ичкари хавфдан ҳоли эканлигини билган Гулнур майор Раимовдан хонадонга киришга руҳсат сўради. У руҳсат олгач ака ва укаларнинг хоналари қайси эканлиги билан қизиқди.

- Тўғридаги биринчи эшик Равшаннинг хонаси . Ундан кейингиси Азизники,- мўлтираб жавоб қайтарди йигитларнинг онаси Ноила опа.

Гулнур негадир биринчи бўлиб Азизнинг хонасига кирди. У ерда кўп қолмай энсиз даҳлиз орқали Равшаннинг хонасига ўтди. Қиз ўзига ҳайрон боқиб турганлардан эшикдан ичкарига қадам босмасликларини сўради.
У хона ўртасида бироз кўзини юмиб турди . Сўнг ана шу юмуқ кўзлари билан аста қадам босганча хона эгасининг кроватига яқинлашди. Кроватга яқин қолганда эса аста тиззалаб полга ўтирди.

Шу куйи бироз ўтиргач кўзларини очиб :

- Ўртоқ лейтенат Алиевни мумкинми ? - дея сўради эшикка қараб.

Гуруҳдагилар тезда Содиқжонни ичкарига ўтказиб юборишди :

- Ўртоқ лейтенат ,- деди Гулнур сокин оҳангда ,- мен сизга айтган атир шу ерда. Кроватнинг тагида. Уни бармоқ излари билан ашёвий далил сифатида олишингиз мумкин. Ўйлайманки , Шомил Илдузовга сепилган атир идишида марҳумнинг бармоқ излари бўлмаса керак. Ильмиранинг бармоқ излари эса катта аниқлик билан айнан шу идишда бўлиши мумкин.

Шу пайт ташқаридан Равшаннинг ҳирқироқ овозда чала ярим бақиргани эшитилди :

- Бу чўпчакка ким ишонади ? Тўғри Ильмира билан "шакаргуфторлик" қилганим , уникига бориб турганим рост. Бундан тонмайман. Йўқ деган тақдиримда ҳам бутун маҳалла буни биларди . Аммо бу дегани Шомилнинг ўзини осишида мени айбдор қилиш мумкин дегани эмас . Қолаверса бу атир фақат менда бор эканми ? Шомилдаям бўлгандир балки ?

Гулнур аста ўрнидан турди . Ҳотиржам қиёфада эшикка яқинлашиб ундан даҳлизда жазавага тушиб турган Равшанга қаради:

- Тўғри дунёда бир хилдаги атирдан фойдаланадиган эркаклар талай. Хонангиздан топилган "HUGO BOSS - Hugo Man" атири ҳам шундай кўпчилик эркаклар ёқтириб , севиб фойдаланадиган атирлар сирасига киради. Фақат ... Фақат бу ерда сизга қарши битта ашёвий далил бор.
Ана ўша кўпчилик ишлатадиган "HUGO BOSS - Hugo Man" эркаклар атири яхшигина талабгир бўлгани сабаб жуда кўплаб нусҳада қалбакилаштириб ишлаб чиқарилганидан хабарингиз йўқ кўринади. Улар нархида деярли фарқ қилмайди. Сифати , яъни ифорида ҳам унча мунча инсон уларни бирдек қабул қилиши мумкин.
Сизнинг кроватингиз тагидан топилган бу атир эса унинг асл нусҳасидир. Сизнинг зарарингизга гувоҳлик берадиган далил ҳам айнан ана шу нарса бўлади Нима учунлигини айтишим мумкин Марҳумга бошқа изларни йўқотиш учун ишлов берилган атир ҳам унинг айнан асл нусҳадагиси бўлган.
Сизда- ку бу атир топилди. Агар марҳум хонадонидан ҳам айнан шу атирни топиб бера олсангиз, бемалол ўзингизни оқландим деб ҳисоблашингиз мумкин.

- Асл нусҳа ? Қалбаки нусҳа? - инграгудек бўлиб сўради Равшан Мехмонов,- менинг ақлим етмайди бундай нарсаларга . Сиз...сиз ...

- "Сиз буларни қаердан биласиз ?" деб сўрамоқчисиз шундайми ? - Гулнур гумонланувчига тик боқди ,- буни билиш қийин эмас. Биз ҳозир илғор техника асрида яшаяпмиз. Атир борасида бир тўхтамга келишимнинг бир неча сабаби бор. Энг асосийси эса сизнинг касбингиз. Сиз чет эллик тадбиркорлари билан ҳамкорлик қиладиган фирмага икки ой илгари ҳайдовчи бўлиб ишга кирган экансиз. Яқинда эса айнан шу йўналишдаги фирмалар ўз ҳамкорлари билан йирик анжуман ўтказишган. Ўшанда савдо- сотиқ ярмаркалари ҳам ташкил этилганди.

/44
👍32❤2
#ТАНЛАНГАН

Ўйлашимча айнан ўша вақтда шу атир анжумандан эсталик тариқасида сизнинг қўлингизга тушиб қолган бўлиши керак. Буни аниқлаш унчалик ҳам мушкул иш эмас.
Иккинчидан , атирнинг асл нусҳаси нафис ҳид таратади. Билинар - билинмас. Қалбакисининг эса ўткир ҳиди гупиллаб анқиб туради. Негалигини айтайми ? Чунки парфюм саноатидаги асосий талаб ҳидлар уйғунлиги ва оромбахшлиги. Атир деганлари ундан фойдаланувчи ва ўша фойдаланувчи билан мулоқот қилаётганларда нозик таассурот уйғотиши керак бўлади. Уни яратишдаги асосий мақсади шу. Аммо қалбакисида мижозни ўзига тортиш мақсадида ундаги ифор яхшигина кучайтириб ишланади. Қолаверса нозик ифор уйғунлигини нусҳалашнинг ҳам ўзи бўлмайди.
Марҳумнинг кийим боши эса гўёки атирга чўмилгандек эди. Сиз ва сизнинг жиноятчи шеригингиз ( мен марҳумнинг аёлини назарда тутяпман) ҳаяжонга берилиб кетиб иш кийимидаги инсонга қимматбаҳо атирни кўлоблатиб сепгансизлар.
Бу сизнинг иккинчи хатоингиз бўлади.
Учинчиси эса атирни яна қайтариб уйингизга олиб келганингиз бўлади. Афтидан бу билан "Мен ҳам шу атирдан ишлатаман" деб ўзингни оқламоқчи бўлгансиз . Чунки сизнинг машина ва кийим - кечагингизга доимий ўрнашиб қолган ҳидни изоҳлашга ўзга чора топа олмагансиз.

Орада марҳум жон беришдан олдин қаршилик кўрсатиб сиз билан анча олишган кўринади. Назаримда қўлингиз ҳам шу вақтда тимдалаган . Сиз эса буни хас- пўшлаш мақсадида унинг ўлимидан сўнг ўнг қўл охирги икки бармоқ тирноқларини синиб қолганлиги учун қолган барча тирноқларни олиб ташлагансиз. Детектив киноларни кўп кўрган бўлсангиз керак-да. "Шомилнинг тирноқлари орасида менинг тери тўқимам қолган бўлиши мумкин" деб ўйлаган бўлсангиз ва унинг ҳар битта бармоғи тирноқ остини спирт билан тозалаб чиққансиз.
Яна изни чалғитиш мақсади-да уйингиздаги ювошгина итингизга ўнг қўлингизни тишлатишни мақсад қилгансиз ва бу ишни қойилмақом уддалагансиз. Аммо сизнинг терингиз шилинганда сирқираб чиққан қон Шомилнинг тим қора рангли шимида кўринмас доғ бўлиб қолганини назардан қочиргансиз .

Гулнур чуқур тин олди:

- Мен жуда чарчадим. Агар яна далил керак бўлса , эртага ёзма равишда баён қилиб бераман . Ҳозир эса айтадиган охирги хулосам :
Ирисов Шомилнинг асосий қотили шу йигит - Равшан Меҳмонов бўлади. Экспертиза натижалари менинг сўзларимни тасдиқлайди .

Шу пайт Равшан бўғиқ овозда ингради :

- Мен уни ўлдирмоқчи эмас эдим ! Ўлдирмоқчи эмас эдим...
Шомил аканинг ўзи бизни ярим кечада пойлаб келиб дераза орқали суратга суратга олибди. Кейин... Кейин ..."Энди қўлимда далил бор... Барча қилмишларингни элга ёяман. Қани кўрай- чи , сен уйланмоқчи бўлган қиз Карина шундан кейин ҳам сенга турмушга чиқармикан?" деди.
Шунда ўзимни боса ололмай қолдим . Мени Карина билан қўрқитиш мумкин эмасди ахир. Мен дарҳол Шомил акага ташланиб уни йиқитдим. Уни боғлашда Ильмира қарашиб юборди. Кейин бошига салафан халта кийдириб ҳушидан кеткиздик. ... Шомил аканинг жони қаттиқ экан. Уни ясама дорга осаётганда ўзига келиб қолди. Қаршиликни ҳам ўша пайтда кўрсатганди...
Қолган барча воқеалар худди сиз айтгандек бўлган ...

- Сизни Карина билан қўрқитиш мумкин эмас . Тўғрими? Аммо ўзингиз бировнинг никоҳдаги аёлига бемалол кўз сузишингиз мумкин , шундайми ? - Содиқжон Равшанга нафратланиб тикилди.

- Мен кеча айнан шунинг сабаб Ильмира билан орани очиқ қилиш учун боргандим. У эса мени ҳар галдагидек авради. "Ажралишимизни охирги маротаба нишонлайлик. Ахир озми- кўпми ёстиқдош бўлдик" деганга ўхшаш гапларни гапирди. "Сен мени Шомилдан сира қизғанмагансан , мен эса сени ўша қиздан жуда қизғанаман. Аммо шундаям бахт тилайман" деди . Хуллас , ихтиёр яна бир бор қўлдан кетди.

- Бу сафар сўнгги бор деяверинг,- Эркин Раимов шундай дея йигитларга буюрди ,- олиб чиқинг буни . Қолган гапларни идорада гаплашамиз. Ҳали Ильмирани ҳам қўлга олишимиз керак.

/45
👍34❤2🔥1
#ТАНЛАНГАН

Йигитлар Равшаннинг қўлларига кишан солиб ташқарига олиб чиқаётган вақтларида очиқ айвонда ногиронлар аравачасида ўтирган соч - соқоли оппоқ бўлиб оқариб кетган, юзлари қип- қизариб кўпчиб кетган эркак киши ҳунук овозда ўкириб йиғлаб юборди:

- Мен сени шу умидда боққан эдимми , болааам?...

Отани овутиш учун ҳеч кимса керакли сўзни топиб айта олмади ...

* * *

Равшандан сўнг Ильмира ҳам қўлга олинди. Фарзандларининг Ильмирани ота уйида эканлиги қўлга олиш ишларини бирмунча осонлаштиргандек бўлди.

Барча ишлар битгач Эркин Раимов Гулнурга юзланди :

- Қизим , чарчаган кўринасан. Рангинг ҳам бўздек оқариб кетибди. . Сенга кетма- кет иш буюравериб чарчатиб ҳам қўйдик. Энди сенга руҳсат,- у шундай деб қолган йигитларга юзланди,- Менимча Гулнур қизимга уч кун дам берсак , қаршилар йўқдир а ?
Эркин Раимов гапга оғиз жуфтлаган Фарруҳга хўмрайганча сўзида давом этди :

- Демак келишдик. Содиқжон , бугун ҳам Гулнур қизимизни уйига кузатиб қўйишни сенга топшираман,- у шундай деб яна Гулнурга юзланди ,- қизим, яхши дам олиб келгин. Хўпми ?

Гулнур "Хўп" деганича аста бош силкиди.

Содиқжон билан Гулнур гуруҳ аъзоларидан узоқлашар экан Эркин Раимов Фарруҳни ёнига чақирди :

- Бери кел- чи , ақлли ?! Сал олдин индамасам ўзингдан кета бошловдинг. Қачон катталар бир нарса деганда "Хўп бўлади" дейишни ўрганасан ?

Фарруҳ "Мен нима қилдим ?!" дегандек елка қисди:

- Тушунмадим , Устоз ? Мен хеч нарса демадим- ку !

- Индамасам дер эдинг ! Сени билмасам экан,- Эркин Раимов шундай дея ҳизмат машиналари турган тарафга аста йўл олар экан ўз фикрини билдиришда давом эта борди:

- Бу қиз уч кун ичида тўртта жиноятни хамирдан қил суғургандек осонликча фош қилиб ташлади . Қўйиб берса амалиётининг ҳар бир кунида икки, уч, балки ундан ҳам кўп жиноятларни ечимини топиши ҳеч гап эмас. Бу бир тарафдан яхши. Аммо иккинчи тарафдан сенлар дангаса бўлиб қолишларинг ҳеч гапмас,- Раимов тўхтаб ўзига кўзларини катта катта очганча тикилиб қолган Фарруҳга бош силкиди ,-
ҳа нима ?!
Гапнинг ростиям шу- да ! Қолаверса қиз даврида бир дунё обрў йиғиб оларсанлар , у кетгач додингни кимга айтасанлар?! Сувга тушган мушук боладек бўкиб ўтирасизларми кейин ?

Раимовнинг сўзларидан Фарруҳ илжайди. Ундаги ҳолатни кўрган Эркин аканинг зардаси қайнаб кетди :

- Ҳа нима !? Маймун ўйнатяпманми сенга ?

- Ўртоқ майор . Руҳсат берсангиз ўз фикримни айтсам.

- Айтақол. Руҳсат . Тағин ичингда қолиб бир нимани бошлаб юрмагин,- тўнғиллади Эркин Раимов,- гулдек ота- онанинг боласисан- а ?

- Устоз , - яна илжайди Фарруҳ,- шу Гулнур опа масаласида бош қотиришингизга ҳожат йўқ менимча. "Кетиб қолса нима қиласанлар?" деганингизга айтяпман-да. Бувимнинг битта гаплари бор " Шунгаям ғам - шўрвага дам-ми ?" деган .

- Яна нималар дегандилар бувинг ? - сўради Раимов энсаси қотгудек бўлиб , сўнг паст овозда қўшимча қилди ,- бувинглар ҳар доим шунақа ақлли гапларни гапиришларини аввал- бошдан билардим ўзим ҳам .

- Ҳаа , - ҳамон кулимсираганча майорнинг сўзларини қувватлади Фарруҳ,- хуллас Гулнур опани амалиёт тугаса ҳам қўлдан чиқариш керак эмас. Бунинг эса бирдан бир йўли бор. Менимча бу ишни фақат сиз уддалай оласиз...

#давоми_бор /46
👍55❤4👏3🔥2
Маҳзун бўлманг! Қалбингизни хуфтондек зулматлар эгаллаган бўлсада! Бу кунларнинг Нурли бомдодлари борлигини унутманг!...

Ҳайрли тун, қадрдон! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰7❤2👍2
👍9
🌱 Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌷 Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.

🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🥰•🌺АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌺•🥰

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2