#ТАНЛАНГАН
Ўйлашимча айнан ўша вақтда шу атир анжумандан эсталик тариқасида сизнинг қўлингизга тушиб қолган бўлиши керак. Буни аниқлаш унчалик ҳам мушкул иш эмас.
Иккинчидан , атирнинг асл нусҳаси нафис ҳид таратади. Билинар - билинмас. Қалбакисининг эса ўткир ҳиди гупиллаб анқиб туради. Негалигини айтайми ? Чунки парфюм саноатидаги асосий талаб ҳидлар уйғунлиги ва оромбахшлиги. Атир деганлари ундан фойдаланувчи ва ўша фойдаланувчи билан мулоқот қилаётганларда нозик таассурот уйғотиши керак бўлади. Уни яратишдаги асосий мақсади шу. Аммо қалбакисида мижозни ўзига тортиш мақсадида ундаги ифор яхшигина кучайтириб ишланади. Қолаверса нозик ифор уйғунлигини нусҳалашнинг ҳам ўзи бўлмайди.
Марҳумнинг кийим боши эса гўёки атирга чўмилгандек эди. Сиз ва сизнинг жиноятчи шеригингиз ( мен марҳумнинг аёлини назарда тутяпман) ҳаяжонга берилиб кетиб иш кийимидаги инсонга қимматбаҳо атирни кўлоблатиб сепгансизлар.
Бу сизнинг иккинчи хатоингиз бўлади.
Учинчиси эса атирни яна қайтариб уйингизга олиб келганингиз бўлади. Афтидан бу билан "Мен ҳам шу атирдан ишлатаман" деб ўзингни оқламоқчи бўлгансиз . Чунки сизнинг машина ва кийим - кечагингизга доимий ўрнашиб қолган ҳидни изоҳлашга ўзга чора топа олмагансиз.
Орада марҳум жон беришдан олдин қаршилик кўрсатиб сиз билан анча олишган кўринади. Назаримда қўлингиз ҳам шу вақтда тимдалаган . Сиз эса буни хас- пўшлаш мақсадида унинг ўлимидан сўнг ўнг қўл охирги икки бармоқ тирноқларини синиб қолганлиги учун қолган барча тирноқларни олиб ташлагансиз. Детектив киноларни кўп кўрган бўлсангиз керак-да. "Шомилнинг тирноқлари орасида менинг тери тўқимам қолган бўлиши мумкин" деб ўйлаган бўлсангиз ва унинг ҳар битта бармоғи тирноқ остини спирт билан тозалаб чиққансиз.
Яна изни чалғитиш мақсади-да уйингиздаги ювошгина итингизга ўнг қўлингизни тишлатишни мақсад қилгансиз ва бу ишни қойилмақом уддалагансиз. Аммо сизнинг терингиз шилинганда сирқираб чиққан қон Шомилнинг тим қора рангли шимида кўринмас доғ бўлиб қолганини назардан қочиргансиз .
Гулнур чуқур тин олди:
- Мен жуда чарчадим. Агар яна далил керак бўлса , эртага ёзма равишда баён қилиб бераман . Ҳозир эса айтадиган охирги хулосам :
Ирисов Шомилнинг асосий қотили шу йигит - Равшан Меҳмонов бўлади. Экспертиза натижалари менинг сўзларимни тасдиқлайди .
Шу пайт Равшан бўғиқ овозда ингради :
- Мен уни ўлдирмоқчи эмас эдим ! Ўлдирмоқчи эмас эдим...
Шомил аканинг ўзи бизни ярим кечада пойлаб келиб дераза орқали суратга суратга олибди. Кейин... Кейин ..."Энди қўлимда далил бор... Барча қилмишларингни элга ёяман. Қани кўрай- чи , сен уйланмоқчи бўлган қиз Карина шундан кейин ҳам сенга турмушга чиқармикан?" деди.
Шунда ўзимни боса ололмай қолдим . Мени Карина билан қўрқитиш мумкин эмасди ахир. Мен дарҳол Шомил акага ташланиб уни йиқитдим. Уни боғлашда Ильмира қарашиб юборди. Кейин бошига салафан халта кийдириб ҳушидан кеткиздик. ... Шомил аканинг жони қаттиқ экан. Уни ясама дорга осаётганда ўзига келиб қолди. Қаршиликни ҳам ўша пайтда кўрсатганди...
Қолган барча воқеалар худди сиз айтгандек бўлган ...
- Сизни Карина билан қўрқитиш мумкин эмас . Тўғрими? Аммо ўзингиз бировнинг никоҳдаги аёлига бемалол кўз сузишингиз мумкин , шундайми ? - Содиқжон Равшанга нафратланиб тикилди.
- Мен кеча айнан шунинг сабаб Ильмира билан орани очиқ қилиш учун боргандим. У эса мени ҳар галдагидек авради. "Ажралишимизни охирги маротаба нишонлайлик. Ахир озми- кўпми ёстиқдош бўлдик" деганга ўхшаш гапларни гапирди. "Сен мени Шомилдан сира қизғанмагансан , мен эса сени ўша қиздан жуда қизғанаман. Аммо шундаям бахт тилайман" деди . Хуллас , ихтиёр яна бир бор қўлдан кетди.
- Бу сафар сўнгги бор деяверинг,- Эркин Раимов шундай дея йигитларга буюрди ,- олиб чиқинг буни . Қолган гапларни идорада гаплашамиз. Ҳали Ильмирани ҳам қўлга олишимиз керак.
/45

👍34❤2🔥1
#ТАНЛАНГАН
Йигитлар Равшаннинг қўлларига кишан солиб ташқарига олиб чиқаётган вақтларида очиқ айвонда ногиронлар аравачасида ўтирган соч - соқоли оппоқ бўлиб оқариб кетган, юзлари қип- қизариб кўпчиб кетган эркак киши ҳунук овозда ўкириб йиғлаб юборди:
- Мен сени шу умидда боққан эдимми , болааам?...
Отани овутиш учун ҳеч кимса керакли сўзни топиб айта олмади ...
* * *
Равшандан сўнг Ильмира ҳам қўлга олинди. Фарзандларининг Ильмирани ота уйида эканлиги қўлга олиш ишларини бирмунча осонлаштиргандек бўлди.
Барча ишлар битгач Эркин Раимов Гулнурга юзланди :
- Қизим , чарчаган кўринасан. Рангинг ҳам бўздек оқариб кетибди. . Сенга кетма- кет иш буюравериб чарчатиб ҳам қўйдик. Энди сенга руҳсат,- у шундай деб қолган йигитларга юзланди,- Менимча Гулнур қизимга уч кун дам берсак , қаршилар йўқдир а ?
Эркин Раимов гапга оғиз жуфтлаган Фарруҳга хўмрайганча сўзида давом этди :
- Демак келишдик. Содиқжон , бугун ҳам Гулнур қизимизни уйига кузатиб қўйишни сенга топшираман,- у шундай деб яна Гулнурга юзланди ,- қизим, яхши дам олиб келгин. Хўпми ?
Гулнур "Хўп" деганича аста бош силкиди.
Содиқжон билан Гулнур гуруҳ аъзоларидан узоқлашар экан Эркин Раимов Фарруҳни ёнига чақирди :
- Бери кел- чи , ақлли ?! Сал олдин индамасам ўзингдан кета бошловдинг. Қачон катталар бир нарса деганда "Хўп бўлади" дейишни ўрганасан ?
Фарруҳ "Мен нима қилдим ?!" дегандек елка қисди:
- Тушунмадим , Устоз ? Мен хеч нарса демадим- ку !
- Индамасам дер эдинг ! Сени билмасам экан,- Эркин Раимов шундай дея ҳизмат машиналари турган тарафга аста йўл олар экан ўз фикрини билдиришда давом эта борди:
- Бу қиз уч кун ичида тўртта жиноятни хамирдан қил суғургандек осонликча фош қилиб ташлади . Қўйиб берса амалиётининг ҳар бир кунида икки, уч, балки ундан ҳам кўп жиноятларни ечимини топиши ҳеч гап эмас. Бу бир тарафдан яхши. Аммо иккинчи тарафдан сенлар дангаса бўлиб қолишларинг ҳеч гапмас,- Раимов тўхтаб ўзига кўзларини катта катта очганча тикилиб қолган Фарруҳга бош силкиди ,-
ҳа нима ?!
Гапнинг ростиям шу- да ! Қолаверса қиз даврида бир дунё обрў йиғиб оларсанлар , у кетгач додингни кимга айтасанлар?! Сувга тушган мушук боладек бўкиб ўтирасизларми кейин ?
Раимовнинг сўзларидан Фарруҳ илжайди. Ундаги ҳолатни кўрган Эркин аканинг зардаси қайнаб кетди :
- Ҳа нима !? Маймун ўйнатяпманми сенга ?
- Ўртоқ майор . Руҳсат берсангиз ўз фикримни айтсам.
- Айтақол. Руҳсат . Тағин ичингда қолиб бир нимани бошлаб юрмагин,- тўнғиллади Эркин Раимов,- гулдек ота- онанинг боласисан- а ?
- Устоз , - яна илжайди Фарруҳ,- шу Гулнур опа масаласида бош қотиришингизга ҳожат йўқ менимча. "Кетиб қолса нима қиласанлар?" деганингизга айтяпман-да. Бувимнинг битта гаплари бор " Шунгаям ғам - шўрвага дам-ми ?" деган .
- Яна нималар дегандилар бувинг ? - сўради Раимов энсаси қотгудек бўлиб , сўнг паст овозда қўшимча қилди ,- бувинглар ҳар доим шунақа ақлли гапларни гапиришларини аввал- бошдан билардим ўзим ҳам .
- Ҳаа , - ҳамон кулимсираганча майорнинг сўзларини қувватлади Фарруҳ,- хуллас Гулнур опани амалиёт тугаса ҳам қўлдан чиқариш керак эмас. Бунинг эса бирдан бир йўли бор. Менимча бу ишни фақат сиз уддалай оласиз...
#давоми_бор /46

👍55❤4👏3🔥2
Маҳзун бўлманг! Қалбингизни хуфтондек зулматлар эгаллаган бўлсада! Бу кунларнинг Нурли бомдодлари борлигини унутманг!...
Ҳайрли тун, қадрдон! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙
💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

🥰7❤2👍2
🌱 Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌷 Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🥰•🌺АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌺•🥰
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌷 Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🥰•🌺АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌺•🥰
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади.
Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг Қадрдон. Ассалому алейкум!

ШЕР ВА КИЙИК (ҳаётий воқеа)
Урғочи шер ов қилиши натижасида бир кийикни қўлга туширди. Кийикни ўлдириб, емоққа ҳозирланган урғочи шер англаб етдики, у овлаган кийик ҳомиладор экан…
Урғочи шер дархол, ҳомилага ёрдам бермоққа шошилди. У ўзини унутиб, ҳомилани ўлган она кийик қорнидан тортиб олди.
Аммо, жуда кеч эди..
Нима иш қилиб қўйганини тушуниб етган урғочи шер, аста ўлган она кийик ва нобуд бўлган кийик ҳомиласи ёнига ўзини ташлади.... ётди...
Бу ҳолатни кузатиб турган фильм сураткаши узоқ кузатди. Аммо урғочи шер қимир этмасди. Сураткаш аста шерга яқинлашди....
Афсуски у жон таслим қилган эди...
Ҳайвонот тадқиқотчилар уюшмаси ушбу урғочи шерни жасадини очиб кўришга ва унда қандай ўлим содир бўлганини билмоққа қизиқдилар...
Тадқиқотчилар илмий далиллардан ҳайратга тушдилар...
Урғочи шер, кийикни ҳомиласи жон таслим қилганини англаган вақтда унинг юраги бардош беролмай ёрилиб кетган экан..
Аллоҳ ер юзидаги оналарга, ҳоҳ у одам бўлсин, ҳоҳ у ҳайвон бўлсин “оналик, меҳрини жойлаган экан!

😢15👍4💔2
🧕 Muslimalar kundaligi
Photo
Тирикдек ўлик
(Бўлган воқеа)
Қишлоқдан шаҳарга ўқишга келдим. Бир йигитни севиб қолдим. У ҳам менга бефарқ эмасди. Биз бир-биримизни севардик. Мен зинога қадам босдим. Сўнг... бўйимда бўлиб қолди. Воқеани унга айтдим. У: "Олдириб ташлаш керак! Менга бола керакмас, мен ҳали ўқишим керак!", деди. Мен шифокорга учрадим. Шифокор болани туғиб берсам, ўзи таниган фарзанди йўқ оилага беришини, бу иш савобли иш эканини яхшилаб тушунтирди. Мен туғишга қарор бердим. Ўғил туғдим ва болани шифокор айтган одамларга топширдим. Ўша пайтлар бу ишни қилганимда елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлган эди. Аммо... кейинини ўйламаганман...
Орадан вақт ўтди... Мен ўша йигитга турмушга чиқдим. 5 йил ўтди... Мен фарзанд кутардим... Жуда кўп шифокорларга қатнадик... Фойдасини кўрай демасдим... Турмуш қурганимга 12 йил бўлди, мен эса битта бўлса ҳам туғиш орзусида ёнардим...
Бир куни ўша мен борган шифокорни қидириб бордим, тополмадим. "Бўшаб кетган", дейишди. Жуда кўп суриштирдим, қаердалигини билгим келди, ўғлимни қайтариб олгим келди, лекин шифокорни тополмадим.
15 йиллик турмушимиздан сўнг биз ажрашдик. Мени ортиқ тоқатим қолмаган эди. Ҳозир Университетда дарс бераман. Дарсдан чиқиб ҳувиллаб ётган уйимга бораман. Уйим мени бўғиб юборай дейди. Ҳисоблайман ўғлим ҳозир 33 га кирибди... Қаерларда юрибди экан-а... Мени қилган катта гуноҳим жавобсиз қолмади. Ҳам зинодан туғдим, ҳам боламдан воз кечдим! Мен тан оламан жазога лойиқман, шу сабаб бўлса керак Аллоҳ менга бошқа фарзанд бермади!
Зулфия Махмуд

😢14👍7😭1
#Qizimga
Яқин дугонамга, яхши бир оилага келин излаётган эдик. Суҳбати гўзал, тагли-тугли аёл билан гаплашиб қолдим. Суҳбат асносида қиз қидираётганимизни айтдим.
—Акамда қиз бор,-деди аёл қувониб. Қани энди қариндош бўлиб қолсак. Жудаям меҳнаткаш, одобли қиз.
—Онаси ким?
Айтди. Жим бўлиб қолганимни кўрган аёл секин қўшиб қўйди.
—Нима ўйлаётганингизни биламан, жияним онасигамас, бизларга ўхшайди.
Ишонмадим. Шунчаки, ҳа деб қўйдим.
Оналик шаъни шундай, қизим.
Феруза Салходжаева

👍18🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайнона келинининг ҳаққига тегишга ҳаққи борми?
🥰•🌺АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌺•🥰
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰•🌺АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌺•🥰
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Allohga qasam qabul boʻladi debdilar 🥺🍃 🫀
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👍3
🕊Кўп тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин!!!
Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб эркаланг, онам бўлиб алқанг.
Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
Оналар султонни денг
“➖Менинг энг Кучлигим онам” денг.
Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.
Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.
Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.
– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам
– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”
Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.
Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.
Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.
Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.
Набиралари қувончида қувнаётган Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:
“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”! -денг...
Қўлингизни беринг деб зиналардан тушсам ёрдам беринг
Бирон жойга кетсам орқамдан йўқлаб боринг.
Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!
🔹🔹кўп... Тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин...🕊

👍18😢8❤1
Турмуш
— Кўзинг намланибдими, қизим?
— Қуёш сабаб ойижон.
— Шу Қуёш ҳам сени кўп куйдирди-да…
Севинч Қаландарова
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
— Кўзинг намланибдими, қизим?
— Қуёш сабаб ойижон.
— Шу Қуёш ҳам сени кўп куйдирди-да…
Севинч Қаландарова
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢3
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
15- ҚИСМ
Эркин Раимов машина эшигини очган жойида таққа тўхтади :
- Менга қара аждодларинг ичида тегирмончи ўтмаганми мабодо ? Мунча гапни айлантирасан ?
Фарруҳ муғомбирона елка қисди :
- Билмасам Эркин ака . Аждодларимиз орасида тегирмончилар ўтган бўлишса бордир. Ўзи серуруғ зотмиз. Ундан кейин...
- Бўлса бордир эмас . Аниқ бўлган ! Битта саволга ўнта жавоб қайтаришингдан маълум бу. Тағин бу кишим "Шумахер" эмиш. Ким сенга бу лақабни берганди ўзи ? Шумахер деганда тезлик тушунилар эди-да.
- Сиз- да , устоз !- илжайди Фарруҳ,- сиз менга шу номни бергансиз. Тадбирларда тезкор қарор чиқаришда сенга етари йўқ дегандингиз , ёдингиздами ?
- Ҳаа , буниси тўғри ,- ёйилиб жилмайди майор,- мен ҳамиша тўғрини тўғри дейман. Менга қара Гулнур масаласида ўзи нима демоқчийдинг ? - Раимов машинага ўтирар экан қайта сўради.
Бу орада Фарруҳ ҳам машинани ўт олдиришга киришар экан талтайган оҳангда жавоб қайтарди,- Устоз. Шу Гулнур опани-чи , Содиқжон акамга тўғрилаш керак.
- Тўғрилаш ?!- ҳайрон бўлганча сўради Раимов , - яъни бу деганинг ...
- Бу дегани олиб бериш дегани.
Содиқжон акам бўйдоқмилар ? Бўйдоқлар !
Уйдагилари уйлантириш ҳаракатидами ?
Ҳаракатида !
Яна анча йилдан буён.
Содиқжон акамга эса шу вақтгача унча -мунча қиз ёқмаган. Уларга ўхшаганлар ҳаётда ўзларига идеал жуфт қидиришади.
Менимча Гулнур опам улар учун ана ўша идеал жуфт бўла оладиган қизнинг айнан ўзигинаси бўладилар. Бунга юз фоиз аминман,- Фарруҳ шундай дея туриб яна илжайди ,- ундан кейин Гулнур опамни "Кенайишка" қилиб олсак , ришталар батамом мустаҳкамланиб , Содиқ акам нафақага чиққунларига қадар улар ҳам биз билан ҳамкорликда ишлайверардилар.
- Ҳаа...Тўғри гап экан,- маънодор оҳангда томоғини тақиллатди Раимов.
- Қайси гап , устоз? - йўлдан кўзини узмай сўради Фарруҳ
- Бувилар ҳақидагиси ,- Раимов Фарруҳнинг елкасига меҳр билан шапатилади,- эшитмаганмисан "Бувиларнинг тарбиясини олган олган набира кам бўлмайди" деган мақолни. Мана сен ҳам ҳозир ўзим ўйлаб топган ушбу мақолни исботладинг- қўйдинг! Аммо лекин ҳақиқатда зўр фикр айтдинг. Буни бир ўқ билан бир неча ўн қуённи уриш дейдилар. Шошмай тур , мен ҳозир...
Эркин Раимов қўл телефонини олиб кўп изланиб ўтирмай чақирув тугмасини босди :
- Алло , Содиқжон! Сенга муҳим гапим бор. Машинангни четга олиб тўхтатгин-да менга қўнғироқ қилиб юбор.
Шунақами ? Суҳбатимизни ҳеч ким эшитмайдими ? Унда яхши.
Менга қара , Фарруҳнинг айтишига қараганда кечаги эшак воқеасидан кейин Гулнур туз тотмабди. Тушликда йигитлар олиб келган овқатниям рад қилибди. Шунга ранги ўчиб кетган экан-да бояқиш қизнинг. Энди гап бундай. Уни шу аҳволда уйига ташлаб кетсанг одамгарчиликдан бўлмаса керак. Сенга бугуннинг ҳисобидан охирги топшириқ. Қизни бирор кафега олиб бориб қаҳвами, булочками олиб бер. Гўштли таомларни емаса керак.
Мени тушундинг-а ?
Бу "зиёфатча" бўлимимиз томонидан "бугунги ёрдами" учун кичик раҳматнома бўлақолсин. Айтганча пулинг борми ? - Раимов садафдек тишларини кўрсатиб самимий кулди ,- ҳа энди сўрадим-да , билиб бўладими ? Бу ёғи йигитчилик. Пулинг бўлмаса ҳисоб рақамингга озроқ пул ўтказиб юборай дегандим...
Ҳа яхши. Бор бўлса унда яхши ... Бўпти қолган гапларни кейин гаплашамиз.
Раимов тармоқдан узилиб Фарруҳга юзланди :
- "Режа А" чиройли ташкиллаштирилди. Нима дейсан "Режа Б"ни Содиқжоннинг ўзи эплар а ?
Фарруҳ жавоб ўрнига маънодор йўталиб қўйди.
* * *
Гулнурнинг илтимосига кўра газли сув олишга тушган Содиқжон телефонда ким биландир сўзлашиб бироз ҳаяллаб қайтди.
- Олинг , - деди у сувни Гулнурга узатар экан,- сал илиқроқ. Жуда муздагидан олмадим .
- Раҳмат ,- деди Гулнур ярим литрлик баклажкадаги сувни олар экан ,- шуниси маъқул.
Содиқжон йўлга тушар экан , Гулнур тезда ажабланди .
- Бу бошқа йўл- ку , Содиқжон ака?
- Шундай , - деди Содиқжон унга жавобан, - менинг сиздан қарзим бор эди. Шуни узгани олиб кетяпман. Бўлмаса кундан кунга қарздор бўлиб
/47

👍34
#ТАНЛАНГАН
кетарканман ...
- Қарз ?! Қанақа қарз ?
- Кеча сизни меҳмон қилмоқчи эдим- а ? Аммо ўртада анави "сир" очилиб меҳмондорчиликнинг "белига тепди". Бугун эса Ирисов воқеаси бўйича мени яна қарздор қилдингиз. Гулнур,- Содиқжон шундай дея сўзини жиддий давом эттирди ,- сиз бугун кун бўйи туз тотимадингиз. Мана ҳозир ҳам оч қоринга газли сув ичиб ўтирибсиз. Руҳсат берсангиз бир чашка сутли қаҳва билан сийлай. Ҳеч бўлмаса шунга кўнарсиз?
- Бошлиққа нима дейсиз ? Эркин акага ?!
- Мен яқинда улар билан гаплашдим. Эркин ака мендан бир китобни эртагача топиб беришимни сўрадилар . Бугунга эса шунинг учун жавоб бериб юбордилар. У китоб эса уйимизда бор. Хуллас бугун мен ҳам бўшман.
- Шундай денг , - сўради Гулнур негадир бўшашиб , - ундай бўлса яхши.
Содиқжон ортиқча гапирмай қизни Ўрда биқинидаги ихчамгина қаҳвахонага олиб борди .
- Мен у даражада ширинтамоқ эмасман ,- Содиқжон дастёр йигитга буюртма бериб бўлгач, аммо баъзан дил кетганда шу ерга келиб турамиз. Бу ер Фарруҳнинг кашфиёти . У менга тескари равишда жуда ширинликхўр.
- Аввалги ўқишимда ўқиганимда курсдошим Лайло иккимиз ҳам бу ерга уч- тўрт бор келгандик . Кафедан чиқиб анҳор бўйида сайр қилишни ёқтирардик. Аммо бунга кўпам вақтимиз бўлавермаган. Ҳозирги ўқишда эса курсдошларим мендан анча ёш. Шу сабаб орада қандайдир тўсиқ деймизми , ноқулайликми , хуллас алланима бордек. Ундан кейин гуруҳдошларимнинг бари ўғил болалар бўлганлиги учун улар даврасида ортиқча ўралашгим ҳам йўқдек. Ўқиш бўйича бунинг акси албатта , аммо ...
- Аммо ҳозир иккимиз орамизда ҳеч қандай тўсиқ йўқ тўғрими ? - деди Содиқжон дастёр йигит олиб келган иссиқ қаҳвани Гулнурга "ичинг" дегандек ишора қилар экан,- сиз ва мен бир авлод вакилимиз. Соҳамиз бир , мақсадимиз , вазифамиз , шунингдек дунёқарашимиз ҳам. Лекин баъзи ўринларда сизни ўзимдан анча устун кўрдим. Бу сизнинг аввалги соҳангизни мукаммал ўзлаштирганингиз сабабидан ҳам бўлса керак. Бироқ менда ҳам сиз билмаган унча - мунча устунликлар бор.
- Зўр- ку , - деди Гулнур қаҳва хўплар экан ,- гапни шундан бошламайсизми ? Қани менга ҳам айтинг- чи , ўша устунликларингизни ?
- Нокамтарлик бўлмасмикин ? - сохта хўрсинган бўлди Содиқжон.
- Йўғ- ей ? Нега нокамтарлик бўлсин ?! Содиқ ака , гапни бошладингизми ? Энди охиригача айтинг . Акс ҳолда ...
- Нима акс ҳолда?
- Юрагим тошиб ўтираман-да акс ҳолда ... Бўлмаса...
- Жуда юрагингиз тошадиган нарсамас,- кулимсиради Содиқжон,- майли айтсам айта қолай. Мен жуда яхши йигитман. Вақтида овқатланаман. Вақтида ухлайман. Албатта одатий кунларда. Кечқурун соат неччида ётишдан қатъий назар ҳар куни тонгги тўрт яримда уйғонаман. Хўш , сўзларим сизни анча қизиқтириб қўйдими ? - Содиқжон чап кўзини қисиб хазиллашар экан
- Жуда ... - деди Гулнур ҳам унга тақлид қилиб.
- Ҳозирча шулар ,- танглайини тақиллатди Содиқжон ,- қойилмисиз?
- Жуда ,-такрорлади Гулнур ,- рости ҳайратда қолдим.
- Сиз- а ? Сиздек қизни ҳайратда қолдириш мумкинми? Мен шу ҳайратда қолдим деган гапингиздан ҳайратда қолдим.
Гулнур ...- Содиқжон қизнинг кўзларига айёрлик билан боқди
- Лаббай...
- Мана бир неча кундан буён қатор жиноят ишларини очиқ китобдек "ўқиб" ташладингиз. Айтинг- чи ... Масалан менга қараб ўзим тўғримда бир нималар дея оласизми ?
- Бу нимага керак , Содиқ ака ?
Жиноят ишларини теварак- атрофдаги ҳолат ва далилларни кузата туриб баҳоладим. Аммо сизга нима дейишим мумкин ,- Гулнур елка қисди,- билмадим. Бунақа вазиятда , яъни ёнимдаги инсонга қараб баҳо бермаган эканман. Нимадир десам ҳам у жуда жўн баҳо бўлади.
- Майли жўн баҳо бўлса ҳам . Мен учун бу жуда қизиқ , илтимос йўқ деманг.
Гулнур қайсарлик билан ўз сўзида туриб олган Содиқжонга худди унингдек оҳангда жавоб қайтарди:
- Хафа қилиб қўйсам-чи ? Ўзи шундоқ ҳам яхшигина дўст бўла бошлаган бўлсак .
- Гулнур , илтимос турли баҳоналар билан ўзингизни олиб қочманг. Мисол учун мана бу телефонимни олиб шунга кўра бирон маълумот беринг. Дўстлик ҳаққи ...
/48

👍21❤9
#ТАНЛАНГАН
Гулнур Содиқжон узатган телефонни беихтиёр қўлига олар экан:
- Ўзингизга қаранг, Содиқ ака. Бир нарсалар деб қўйсам хафа бўлиш йўқ,- деди .
Содиқжон унга жавобан киприкларини пирпиратиб қўйиш билан кифояланди . Бу унинг "Барига розиман" деганидан дарак эди.
Гулнур телефонни қўлига олиб кўзларини юмганча уни ҳидлади. Сўнг қўл ҳаракати билан уни очиб ичидаги файлларни тез- тез текшириб кўра бошлади.
Содиқжон қизнинг бармоқ ҳаракатларига маҳлиё бўлиб қолди. Гулнурнинг ўнг қўл кўрсаткич бармоғи экранда шу қадар тез ҳаракат қилар эди-ки , Содиқжоннинг кўзлари у қайси папкани очиб танишаётганини кўришга улгура олмай қолди.
Гулнур ўттиз сонияларда телефонни ўчирди.
- Бўлди ! - деди у тантановар кулсираб , - иш битди. Хўш нималарни билишни истайсиз?
Бирдан Содиқжоннинг ҳуши ўзига келганидек кўзлари катта- катта очилди :
- Менга қаранг ! Бу ...бу қанақаси бўлди ?! Ахир телефоним "қулф" да турганди- ку ?! Аниқ эсимда. Уни сизга беришдан олдин текшириб ҳам кўргандим,- у шундай деб телефонини олиб яна текширди. Телефон "қулфланган" режимида эди.
- Биласизми , телефон дегани шундай буюмки у сиз ҳақингизда ўзингиздан ҳам кўпроқ маълумот бера олади,- деди Гулнур чуқур тин олиб.
- Гулнур, саволимга жавоб бермадингиз ? Телефоним қулфини қандай очдингиз ? Тўғри бу кимлар учун муаммо эмасдир. Бироқ "Яшин тезлигида" буни қандай уддалай олдингиз ?!
Гулнур жилмайди :
- Бу ҳақда келишмаганмиз , Содиқ ака ! Мени фақат ўзингиз ҳақингизда маълумот беришимга кўндирган эдингиз.
Содиқжон бўшашиб қолди.
- Яхши,- деди у бир дунё саволлар гирдобида қолган инсон қиёфасида тили тутилиб,- қани унда келишганимиз мен ҳақимдаги маълумотларни айтинг-чи ?
Гулнур уни кўп куттирмади :
- Яхши . Демак эшитинг. Фақат гапимни бўлмай эшитасиз . Эътирозингиз бўлса сўзимни тугатганимдан сўнг айтасиз, майлими ? - Гулнур Содиқжон "майли" дея бош ирғагач гапида давом этди,- демак бошладик.
Сиз жуда тартибли инсонсиз. Ҳар бир иш ўз вақтида бўлишини яхши кўрасиз. Ота- онангизни сўзларини икки қилмайсиз, аммо улар ҳам сизнинн фикрингизни доимо хурмат қилишади. Ёшлигингизда асосан бувингиз тарбия берганлар. Бувингиз жудаям чевар аёл эканлар. Хўўўп. Фанлардан яхши кўрадиганингиз жисмоний тарбия ва ...ва адабиёт бўлган. Шунингдек тарих ҳам. Бўш вақтингизда бадиий асар ўқишни яхши кўраркансиз. Охирги пайтларда Агата Кристи , Артур Конан Дойл ва Пиримқул Қодиров асарларини қайта- қайта ўқибсиз. Қўшиққа нисбатан кўпроқ мумтоз куйларни тинглашни яхши кўрар экансиз. Аммо кейинги вақтларда "Кел" номли қўшиқни жуда кўп тинглагансиз. Ундаги "Мен асли вафога зурёдлигим рост" деган мисралар шахсан ўзлигингизни англатган бўлса керак. Ахир вафо деганда - содиқлик ҳам тушунилади.
Сиз яна яхшигина расм чизар экансиз.
Гулнур сўзининг шу ерига етганда ўзи гувоҳи бўлган энг муҳим маълумотни четлаб ўтишга ҳаракат қилди, сабаби у хозиргина йигитга тегишли бўлган жуда муҳим сирдан хабардор бўлиб қолган эди. Шунингдек бу сир Гулнурнинг ички дунёсини алғов- далғов қилиб юборишига етарли бўлган эди...
давоми_бор /49
Муаллиф: Хазонрезги

❤24👍17👏2