🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

15- ҚИСМ

Эркин Раимов машина эшигини очган жойида таққа тўхтади :

- Менга қара аждодларинг ичида тегирмончи ўтмаганми мабодо ? Мунча гапни айлантирасан ?

Фарруҳ муғомбирона елка қисди :

- Билмасам Эркин ака . Аждодларимиз орасида тегирмончилар ўтган бўлишса бордир. Ўзи серуруғ зотмиз. Ундан кейин...

- Бўлса бордир эмас . Аниқ бўлган ! Битта саволга ўнта жавоб қайтаришингдан маълум бу. Тағин бу кишим "Шумахер" эмиш. Ким сенга бу лақабни берганди ўзи ? Шумахер деганда тезлик тушунилар эди-да.

- Сиз- да , устоз !- илжайди Фарруҳ,- сиз менга шу номни бергансиз. Тадбирларда тезкор қарор чиқаришда сенга етари йўқ дегандингиз , ёдингиздами ?

- Ҳаа , буниси тўғри ,- ёйилиб жилмайди майор,- мен ҳамиша тўғрини тўғри дейман. Менга қара Гулнур масаласида ўзи нима демоқчийдинг ? - Раимов машинага ўтирар экан қайта сўради.

Бу орада Фарруҳ ҳам машинани ўт олдиришга киришар экан талтайган оҳангда жавоб қайтарди,- Устоз. Шу Гулнур опани-чи , Содиқжон акамга тўғрилаш керак.

- Тўғрилаш ?!- ҳайрон бўлганча сўради Раимов , - яъни бу деганинг ...

- Бу дегани олиб бериш дегани.
Содиқжон акам бўйдоқмилар ? Бўйдоқлар !
Уйдагилари уйлантириш ҳаракатидами ?
Ҳаракатида !

Яна анча йилдан буён.

Содиқжон акамга эса шу вақтгача унча -мунча қиз ёқмаган. Уларга ўхшаганлар ҳаётда ўзларига идеал жуфт қидиришади.
Менимча Гулнур опам улар учун ана ўша идеал жуфт бўла оладиган қизнинг айнан ўзигинаси бўладилар. Бунга юз фоиз аминман,- Фарруҳ шундай дея туриб яна илжайди ,- ундан кейин Гулнур опамни "Кенайишка" қилиб олсак , ришталар батамом мустаҳкамланиб , Содиқ акам нафақага чиққунларига қадар улар ҳам биз билан ҳамкорликда ишлайверардилар.

- Ҳаа...Тўғри гап экан,- маънодор оҳангда томоғини тақиллатди Раимов.

- Қайси гап , устоз? - йўлдан кўзини узмай сўради Фарруҳ

- Бувилар ҳақидагиси ,- Раимов Фарруҳнинг елкасига меҳр билан шапатилади,- эшитмаганмисан "Бувиларнинг тарбиясини олган олган набира кам бўлмайди" деган мақолни. Мана сен ҳам ҳозир ўзим ўйлаб топган ушбу мақолни исботладинг- қўйдинг! Аммо лекин ҳақиқатда зўр фикр айтдинг. Буни бир ўқ билан бир неча ўн қуённи уриш дейдилар. Шошмай тур , мен ҳозир...

Эркин Раимов қўл телефонини олиб кўп изланиб ўтирмай чақирув тугмасини босди :

- Алло , Содиқжон! Сенга муҳим гапим бор. Машинангни четга олиб тўхтатгин-да менга қўнғироқ қилиб юбор.
Шунақами ? Суҳбатимизни ҳеч ким эшитмайдими ? Унда яхши.
Менга қара , Фарруҳнинг айтишига қараганда кечаги эшак воқеасидан кейин Гулнур туз тотмабди. Тушликда йигитлар олиб келган овқатниям рад қилибди. Шунга ранги ўчиб кетган экан-да бояқиш қизнинг. Энди гап бундай. Уни шу аҳволда уйига ташлаб кетсанг одамгарчиликдан бўлмаса керак. Сенга бугуннинг ҳисобидан охирги топшириқ. Қизни бирор кафега олиб бориб қаҳвами, булочками олиб бер. Гўштли таомларни емаса керак.
Мени тушундинг-а ?
Бу "зиёфатча" бўлимимиз томонидан "бугунги ёрдами" учун кичик раҳматнома бўлақолсин. Айтганча пулинг борми ? - Раимов садафдек тишларини кўрсатиб самимий кулди ,- ҳа энди сўрадим-да , билиб бўладими ? Бу ёғи йигитчилик. Пулинг бўлмаса ҳисоб рақамингга озроқ пул ўтказиб юборай дегандим...
Ҳа яхши. Бор бўлса унда яхши ... Бўпти қолган гапларни кейин гаплашамиз.

Раимов тармоқдан узилиб Фарруҳга юзланди :

- "Режа А" чиройли ташкиллаштирилди. Нима дейсан "Режа Б"ни Содиқжоннинг ўзи эплар а ?

Фарруҳ жавоб ўрнига маънодор йўталиб қўйди.


* * *

Гулнурнинг илтимосига кўра газли сув олишга тушган Содиқжон телефонда ким биландир сўзлашиб бироз ҳаяллаб қайтди.

- Олинг , - деди у сувни Гулнурга узатар экан,- сал илиқроқ. Жуда муздагидан олмадим .

- Раҳмат ,- деди Гулнур ярим литрлик баклажкадаги сувни олар экан ,- шуниси маъқул.

Содиқжон йўлга тушар экан , Гулнур тезда ажабланди .

- Бу бошқа йўл- ку , Содиқжон ака?

- Шундай , - деди Содиқжон унга жавобан, - менинг сиздан қарзим бор эди. Шуни узгани олиб кетяпман. Бўлмаса кундан кунга қарздор бўлиб

/47
👍34
#ТАНЛАНГАН

кетарканман ...

- Қарз ?! Қанақа қарз ?

- Кеча сизни меҳмон қилмоқчи эдим- а ? Аммо ўртада анави "сир" очилиб меҳмондорчиликнинг "белига тепди". Бугун эса Ирисов воқеаси бўйича мени яна қарздор қилдингиз. Гулнур,- Содиқжон шундай дея сўзини жиддий давом эттирди ,- сиз бугун кун бўйи туз тотимадингиз. Мана ҳозир ҳам оч қоринга газли сув ичиб ўтирибсиз. Руҳсат берсангиз бир чашка сутли қаҳва билан сийлай. Ҳеч бўлмаса шунга кўнарсиз?

- Бошлиққа нима дейсиз ? Эркин акага ?!

- Мен яқинда улар билан гаплашдим. Эркин ака мендан бир китобни эртагача топиб беришимни сўрадилар . Бугунга эса шунинг учун жавоб бериб юбордилар. У китоб эса уйимизда бор. Хуллас бугун мен ҳам бўшман.

- Шундай денг , - сўради Гулнур негадир бўшашиб , - ундай бўлса яхши.

Содиқжон ортиқча гапирмай қизни Ўрда биқинидаги ихчамгина қаҳвахонага олиб борди .

- Мен у даражада ширинтамоқ эмасман ,- Содиқжон дастёр йигитга буюртма бериб бўлгач, аммо баъзан дил кетганда шу ерга келиб турамиз. Бу ер Фарруҳнинг кашфиёти . У менга тескари равишда жуда ширинликхўр.

- Аввалги ўқишимда ўқиганимда курсдошим Лайло иккимиз ҳам бу ерга уч- тўрт бор келгандик . Кафедан чиқиб анҳор бўйида сайр қилишни ёқтирардик. Аммо бунга кўпам вақтимиз бўлавермаган. Ҳозирги ўқишда эса курсдошларим мендан анча ёш. Шу сабаб орада қандайдир тўсиқ деймизми , ноқулайликми , хуллас алланима бордек. Ундан кейин гуруҳдошларимнинг бари ўғил болалар бўлганлиги учун улар даврасида ортиқча ўралашгим ҳам йўқдек. Ўқиш бўйича бунинг акси албатта , аммо ...

- Аммо ҳозир иккимиз орамизда ҳеч қандай тўсиқ йўқ тўғрими ? - деди Содиқжон дастёр йигит олиб келган иссиқ қаҳвани Гулнурга "ичинг" дегандек ишора қилар экан,- сиз ва мен бир авлод вакилимиз. Соҳамиз бир , мақсадимиз , вазифамиз , шунингдек дунёқарашимиз ҳам. Лекин баъзи ўринларда сизни ўзимдан анча устун кўрдим. Бу сизнинг аввалги соҳангизни мукаммал ўзлаштирганингиз сабабидан ҳам бўлса керак. Бироқ менда ҳам сиз билмаган унча - мунча устунликлар бор.

- Зўр- ку , - деди Гулнур қаҳва хўплар экан ,- гапни шундан бошламайсизми ? Қани менга ҳам айтинг- чи , ўша устунликларингизни ?

- Нокамтарлик бўлмасмикин ? - сохта хўрсинган бўлди Содиқжон.

- Йўғ- ей ? Нега нокамтарлик бўлсин ?! Содиқ ака , гапни бошладингизми ? Энди охиригача айтинг . Акс ҳолда ...

- Нима акс ҳолда?

- Юрагим тошиб ўтираман-да акс ҳолда ... Бўлмаса...

- Жуда юрагингиз тошадиган нарсамас,- кулимсиради Содиқжон,- майли айтсам айта қолай. Мен жуда яхши йигитман. Вақтида овқатланаман. Вақтида ухлайман. Албатта одатий кунларда. Кечқурун соат неччида ётишдан қатъий назар ҳар куни тонгги тўрт яримда уйғонаман. Хўш , сўзларим сизни анча қизиқтириб қўйдими ? - Содиқжон чап кўзини қисиб хазиллашар экан

- Жуда ... - деди Гулнур ҳам унга тақлид қилиб.

- Ҳозирча шулар ,- танглайини тақиллатди Содиқжон ,- қойилмисиз?

- Жуда ,-такрорлади Гулнур ,- рости ҳайратда қолдим.

- Сиз- а ? Сиздек қизни ҳайратда қолдириш мумкинми? Мен шу ҳайратда қолдим деган гапингиздан ҳайратда қолдим.

Гулнур ...- Содиқжон қизнинг кўзларига айёрлик билан боқди

- Лаббай...

- Мана бир неча кундан буён қатор жиноят ишларини очиқ китобдек "ўқиб" ташладингиз. Айтинг- чи ... Масалан менга қараб ўзим тўғримда бир нималар дея оласизми ?

- Бу нимага керак , Содиқ ака ?
Жиноят ишларини теварак- атрофдаги ҳолат ва далилларни кузата туриб баҳоладим. Аммо сизга нима дейишим мумкин ,- Гулнур елка қисди,- билмадим. Бунақа вазиятда , яъни ёнимдаги инсонга қараб баҳо бермаган эканман. Нимадир десам ҳам у жуда жўн баҳо бўлади.

- Майли жўн баҳо бўлса ҳам . Мен учун бу жуда қизиқ , илтимос йўқ деманг.
Гулнур қайсарлик билан ўз сўзида туриб олган Содиқжонга худди унингдек оҳангда жавоб қайтарди:

- Хафа қилиб қўйсам-чи ? Ўзи шундоқ ҳам яхшигина дўст бўла бошлаган бўлсак .

- Гулнур , илтимос турли баҳоналар билан ўзингизни олиб қочманг. Мисол учун мана бу телефонимни олиб шунга кўра бирон маълумот беринг. Дўстлик ҳаққи ...


/48
👍21❤9
#ТАНЛАНГАН

Гулнур Содиқжон узатган телефонни беихтиёр қўлига олар экан:

- Ўзингизга қаранг, Содиқ ака. Бир нарсалар деб қўйсам хафа бўлиш йўқ,- деди .

Содиқжон унга жавобан киприкларини пирпиратиб қўйиш билан кифояланди . Бу унинг "Барига розиман" деганидан дарак эди.

Гулнур телефонни қўлига олиб кўзларини юмганча уни ҳидлади. Сўнг қўл ҳаракати билан уни очиб ичидаги файлларни тез- тез текшириб кўра бошлади.
Содиқжон қизнинг бармоқ ҳаракатларига маҳлиё бўлиб қолди. Гулнурнинг ўнг қўл кўрсаткич бармоғи экранда шу қадар тез ҳаракат қилар эди-ки , Содиқжоннинг кўзлари у қайси папкани очиб танишаётганини кўришга улгура олмай қолди.
Гулнур ўттиз сонияларда телефонни ўчирди.

- Бўлди ! - деди у тантановар кулсираб , - иш битди. Хўш нималарни билишни истайсиз?

Бирдан Содиқжоннинг ҳуши ўзига келганидек кўзлари катта- катта очилди :

- Менга қаранг ! Бу ...бу қанақаси бўлди ?! Ахир телефоним "қулф" да турганди- ку ?! Аниқ эсимда. Уни сизга беришдан олдин текшириб ҳам кўргандим,- у шундай деб телефонини олиб яна текширди. Телефон "қулфланган" режимида эди.

- Биласизми , телефон дегани шундай буюмки у сиз ҳақингизда ўзингиздан ҳам кўпроқ маълумот бера олади,- деди Гулнур чуқур тин олиб.

- Гулнур, саволимга жавоб бермадингиз ? Телефоним қулфини қандай очдингиз ? Тўғри бу кимлар учун муаммо эмасдир. Бироқ "Яшин тезлигида" буни қандай уддалай олдингиз ?!

Гулнур жилмайди :

- Бу ҳақда келишмаганмиз , Содиқ ака ! Мени фақат ўзингиз ҳақингизда маълумот беришимга кўндирган эдингиз.

Содиқжон бўшашиб қолди.

- Яхши,- деди у бир дунё саволлар гирдобида қолган инсон қиёфасида тили тутилиб,- қани унда келишганимиз мен ҳақимдаги маълумотларни айтинг-чи ?

Гулнур уни кўп куттирмади :

- Яхши . Демак эшитинг. Фақат гапимни бўлмай эшитасиз . Эътирозингиз бўлса сўзимни тугатганимдан сўнг айтасиз, майлими ? - Гулнур Содиқжон "майли" дея бош ирғагач гапида давом этди,- демак бошладик.
Сиз жуда тартибли инсонсиз. Ҳар бир иш ўз вақтида бўлишини яхши кўрасиз. Ота- онангизни сўзларини икки қилмайсиз, аммо улар ҳам сизнинн фикрингизни доимо хурмат қилишади. Ёшлигингизда асосан бувингиз тарбия берганлар. Бувингиз жудаям чевар аёл эканлар. Хўўўп. Фанлардан яхши кўрадиганингиз жисмоний тарбия ва ...ва адабиёт бўлган. Шунингдек тарих ҳам. Бўш вақтингизда бадиий асар ўқишни яхши кўраркансиз. Охирги пайтларда Агата Кристи , Артур Конан Дойл ва Пиримқул Қодиров асарларини қайта- қайта ўқибсиз. Қўшиққа нисбатан кўпроқ мумтоз куйларни тинглашни яхши кўрар экансиз. Аммо кейинги вақтларда "Кел" номли қўшиқни жуда кўп тинглагансиз. Ундаги "Мен асли вафога зурёдлигим рост" деган мисралар шахсан ўзлигингизни англатган бўлса керак. Ахир вафо деганда - содиқлик ҳам тушунилади.
Сиз яна яхшигина расм чизар экансиз.
Гулнур сўзининг шу ерига етганда ўзи гувоҳи бўлган энг муҳим маълумотни четлаб ўтишга ҳаракат қилди, сабаби у хозиргина йигитга тегишли бўлган жуда муҳим сирдан хабардор бўлиб қолган эди. Шунингдек бу сир Гулнурнинг ички дунёсини алғов- далғов қилиб юборишига етарли бўлган эди...

давоми_бор /49

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤24👍17👏2
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

16- ҚИСМ

Гулнур кутилмаганда оқ вараққа чиройли қилиб чизилиб, сўнг телефонга суратга олинган ўз расмини кўрганди. Расмда Гулнурнинг кўзлари юмуқ ҳолда нимагадир қулоқ солиб турган лаҳзалар тасвирланган ва унинг тагида "Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим" деган мисралар битилган эди.

" Бўлиши мумкин эмас ... Бу ахир менинг сўзларим эди-ку...- ҳайратга тушиб ўйларкан Гулнур,- ахир қандай қилиб мен шеърий тарзда ёзган мисралар бу йигитнинг кўнглидан кечиши мумкин... Яна суратимни ишлагани қизиқ... Шу телефонини менга тутқазиб бекор иш қилди бу йигит... Тинчгина ўз йўлимга кетар эдим. Энди ...Энди унинг ҳам хаёлларида яшаганимни била туриб кетишим қийин бўлса керак..."

- Қойил , ярим дақиқада шунча маълумотни "ухлатиб" ташладингиз- а ? - Содиқжон Гулнурга қараб лаб бурди ,-очиғини айтсам сиздан қўрқа бошладим.

Гулнур зумда ҳушини йиғди:

- Содиқ ака , мендан нега қўрқасиз ? Бу ерда ғайри оддий ёки қўрқинчли ҳеч нарса йўқ. Бу шунчаки илм. Кузатув , таҳлил, мушоҳада ва хулоса. Телефонинигиз қўлига теккан ҳар қандай инсон ундаги "тарих"ни варақласа бўлгани ,у ҳам мен айтган сўзларни айта олади. Менда эса бу жараён бироз тезроқ бўлди халос. Телефон "қулфи"ни очиш ҳам шундай. Бир вақтлар тезкорлик бўйича озгина шуғулланганман халос. Буларнинг бари оддий ва давомли машқлар маҳсули.
- Мен ҳам шуғуллансам бўлар экан- а ? Ё кеч қолдимми ? - сўради Содиқжон соддадиллик билан.

- Аввало инсон яшар экан ҳеч қачон кеч қолдим демоққа ва умидсизликка тушишга ҳаққи йўқ. Аммо сизда жуда кўпчилик бошқа инсонларда учрамайдиган иқтидор бор. Бунга эришишнинг ўзи олий мукофот.

- Менда ?! Нима экан у иқтидор ? - ҳайрон бўлди Содиқжон

- Бу иқтидорнинг номи - инсонийлик... Сиз энг гўзал инсоний фазилатлар соҳибисиз. Буни ҳар қандай текширув ва таҳлилларсиз ҳам айта оламан. Шу ёшга киргунча қадар мен ўзим истаб , истамай қанча одамлар билан тўқнаш келдим, суҳбатда бўлдим. Дилга роҳат , қалбга ором берувчиларнинг ҳам , жонга жазо , умрга эгов кимсаларни ҳам кўп учратдим. Ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб айта оламан- ки , сиз яхши инсонсиз ,- Гулнур шундай деб овозига қувноқлик бахш этди ,- энди шу ерда "Стоп!" . Талтайиб кетманг тағин !
Содиқжон жилмайди :

- Талтайиб бўлдим аллақачон ! Гулнур ширинликни еб қўйибмиз- ку ! Аммо тўғриси уни чап ичагимга юқ бўлганини сезмадим. Нима дейсиз яна биттадан айтайми ?

- Майли , яхши одамлар бир нарса деганда хўп бўлади дейиш керак ,- жилмайди қиз,- фақат бу сафар шакарсиз оддий чой сўрайлик.

Ярим соатдан кейин Содиқжон Гулнурни анҳор бўйлаб айланишга таклиф қилди .

- Гулнур бироз айланайлик.

Гулнур индамай рози бўлди ...

- Шу анҳорнинг бўйига келсам ҳар сафар бир ҳикоя ёдимга тушаверади,- деди Гулнур бир- бир қадам босганча оҳиста юрар экан

- Қандай ҳикоя ? - қизиқсиниб сўради Содиқжон.

- Жуда қайғули ҳикоя. У ҳикояни ёшлик пайтимда бир кишидан эшитгандим. Ўша вақтлари тахминан ўн икки ёшларда эдим. Ёз ойларида ойижонимнинг қишлоқдаги аммалари - Зулфия аммабувимларникига олиб боргандилар. У ерда икки кун бўлган ойижоним билан дадажоним менинг хархаша , аммабувимнинг илтимосларига кўра каминани яна уч кун қишлоқда қолишимга руҳсат беришди. Ўшанда Зулфия аммабувимнинг эрлари ҳовлиларининг бир бурчагига келин тушириш учун уй қураётган эканлар .
Мен ёш бўлишимга қарамай Зулфия аммабувимга қўлимдан келганча ёрдам берар эдим.
Кун анча иссиқ бўлганлиги учун пойдевор қураётган усталар дамба- дам совуқ чой сўрашар , тушликга таом тортилишидан аввал кўча бошидан оқиб ўтувчи каттагина анҳорга бир шўнғиб муздеккина бўлиб келгач, кейин таомланишга ўтиришарди.
Аммо усталар орасида Ҳамид ака исмли уста ҳеч қачон шериклари билан чўмилгани бормас эди. Мен ўша усталарни "Қашқадарёданмиз" дейишганини ҳамон эслайман. Улар беш нафар эди. Икки нафарининг исми Ҳамид ака эди . Биринчи Ҳамид ака жуссаси кичиккина нозик киши эди. Усталар ўшанда аммабувимнинг эрларига "Ҳамидчани қотириб иш бермаслигини ўзимиз ҳам биламиз. Уни асосан чиройли гурунг бериши

/50
👍30💔2
#ТАНЛАНГАН

учун кўндириб олиб келганмиз.
Ҳамидча мактабда адабиётдан дарс беради . Шеърларни шунақа чиройли ўқийди- ки , ҳикояларни шунақа зўр келиштириб гапириб беради- ки, у бор ерда телевизорнинг ҳам кераги йўқ. Шунга ёзги каникулда уни ҳоли- жонига қўймадик" дейишган, бунга жавобан кичик Ҳамид амаки "Кеча келгумдир дебон" ғазалини маромига етказиб ўқишга тушган эдилар.

Биласизми, Содиқ ака. Мен ўшанда жуда кичик ёшда бўлсам ҳам бир нарсада қатъий қарорга келгандим. Уйидан узоқда кунбай ёки ишбай ёлланиб меҳнат қиладиган инсонлар ҳақиқатда кўнгли тоза, кўпни кўрган , оқ- қоранинг фарқига тезда борадиган , мулоҳазакор инсонлар бўлишар экан.
Асосий гап катта Ҳамид ака ҳақида эди. Катта Ҳамид ака чапани , тўғри сўз , бир сўз билан гапни шарт кесадиган инсон эди.

Ўша куни Зулфия аммабувим "Ҳа уста , бир неча кундан буён ҳамма чўмилишга боради. Сиз кечда душга кириш билан кифояланасиз. Бу дейман катта сувдан қўрқасизми ?" дея ҳазиллашганларида у киши иккимизни ҳайрон қолдирганча дангалига "Ҳа!" деб жавоб бергандилар.

Аммабувим берган саволларидан мулзам тортиб қолгандилар ўшанда :

- Узр , ука. Билмабман,- дея ҳижолатпазлик билан кечирим сўраганларида у киши шундай жавоб бергандилар :

- Ая.. Кечирим сурайдиган иш қилганингиз йўқ. Катта сувдан қўрқаманми ёки шунақа анҳорларга яқин йўласам виждоним қийналиб қаттиқ азоб беради. Бунинг сабаби шунақа катта сув туфайли мен ўн тўрт ёшлардаги бир норасида йигитнинг ўлимига сабабчи бўлганман. Шундоқ қўлимни чўзсам тирик қоларди ўша шўрлик бола . Аммо мен бу ишни қилмадим. Энди эса умримнинг охиригача елкамда оғир юк , кечирилмас гуноҳ билан яшашга мажбурман. Тилим гапирмаётган вақтда дилим тавба қилиб Аллоҳдан гуноҳимга кечирим сўраётган бўлади.

Зулфия аммабувим Ҳамид аканинг ҳикоясидан ҳанг- манг бўлиб қолган , мен эса қисқа муддат ичида ўзим меҳр қўйиб қолган бу кишидан чўчий бошлаган эдим.

- Бу воқеага бу йил роппа- роса олти йил тўлди ,- дея бизга эътибор бермай ҳикоясини давом эттирар экан Ҳамид ака,- ўшанда ҳам ёзнинг шунақа жазирама кунлари эди. Мен Тошкентга келиб ободонлаштириш бўйича бир ташкилотга уч ой муддатга ишлаб учун шартнома қилгандим.
Ўша куни Навоий кўчасидаги Ўрда анҳори бўйларида бригадамиз билан ишлаётган эдик. Биз анҳор бўйидаги тротуар чеккаларини чиройли дизайнда таъмирлаётган эдик.
Барча ишчилар икки кишидан маълум масофани бўлиб олгандик. Шеригим эндигина мактабни битирган ёшгина йигит эди. Аммо шундай бўлса ҳам ишни жон-дили билан бажаришга ҳаракат қилар эди.
Хуллас иш авжида бўлиб турган бир вақтда анҳор бўйида бирдан қий- чув кўтарилиб қолди. "Нима экан?" деб қарасак анҳорда бир йигитча "Ёрдам беринглаааар" деб сувга кириб -чиқиб, ҳар икки қўлини жон- жаҳди билан сувга урганча оқиб келяпти. Қирғоқ бўйлаб олтига яқин бола "Санжааар" деб бақириб келяпти.

Болани кўрдим- у , қишлоқда қолган тўрт нафар қизим ва ёлғиз ўғлим , униям исми Санжар эди, кўз ўнгимдан бир- бир ўтди.

Ҳеч нарсани ўйламай ўзимни сувга отдим. Унгача бола анча жойга оқиб борган эди. Мен Санжарга бир амаллаб етиб олиб уни қийинчилик билан сувдан олиб чиқдим.
Шу пайт қолган болалар бизни ўраб олиб бирин- кетин кула бошлашди.
Маълум бўлишича Санжар сузишни яхшигина билар экан ва ўртоқлар билан гаров боғлаган экан. Агар анҳорда чўкиб кетаётган бола ролини қойиллатиб ўйнаб берса ва ўзини қутқариш учун кимнидир сувга тушира олса , болалар унга битта велосипедни пулини беришлари керак экан.
Ўшанда Санжар "Сизгаям атаганимиз бор, амаки" деб ўртоқларидан аллақанча пул олиб менга тутқазди. Мен эса ғазабдан такиллаб турган тишларимни баттар ғирчиллатим- у , пулни унинг қўлидан олиб башарасига отдим.
Сўнг Санжарни ва уни тарбиялаган ота- онасини тобига келиштириб сўкканча орқага қайтдим. Қизиқ устида ўзимни сувга оёқ кийимим билан ташлаган эканман. У ва ёнимдаги эрталаб олган ўн беш кунлик маошим сувда оқиб кетибди. Камига қуригунча хўл кийимда ишладим . Иш тугагач шерикларимдан озроқ қарз олиб ялангоёқ ҳолимда амаллаб

/51
👍27🥰1
#ТАНЛАНГАН

таксида ётоқхонага етиб олдим.

Эртаси куни анҳорнинг бу қирғоғида айнан кечаги каби ишларимизни давом эттира бошладик. Шеригим яна ўша йигит.

Бир пайт анҳор бетида яна қий- чув кўтарилди. Сув бетида "Ёрдам бериииинг" деганча яна Санжар томоша кўрсатиб оқиб борар эди.

Унинг бу қилиғини кўриб асабларим ўйнаб кетди. Санжарни ва ота- онасини тағин бир бор чиройли сўзлар билан "йўқладим". Кейин шеригим икковимиз яна ишимизни давом эттирдик. Аммо ярим соатга қолмай бу ерда - ростмана қий- чув кўтарилди. Бир зумда атрофни формали ва формасиз одамлар , қутқарувчилар босиб кетди.
Ҳаммаёқда бир гап: "Синфдошлари билан айланишга чиққан бир йигитча сувга чўкибди. У қирғоқ бўйида фотоаппаратда суратга тушмоқчи бўлган экан, оёғи тойиб анҳорга тушиб кетибди"

Бу хабарни эшитиб кечаги гиналарни унутиб барибир Санжарга ачиндим. Яхшими - ёмонми тирик инсон , яна ўн гулидан бир гули очилмаган йигит оламдан ўтса ким куймайди ?
Тезда қилган ишим, яъни ўзимни сувга отмаганимдан ич- этимни ея бошладим.

Бир соатларда "Бола топилди" деган оғиздан оғизга, тилдан тилга кўчган хабарни эшитиб шеригим билан оёқни қўлга олганча югурдик.
Санжарни сувдан чиқариб юзига рўмол ёпиб қўйишган экан. Атроф тўла одам. Айниқса зудлик билан етиб кетган бояқиш Онасининг дод- фарёдига чидаб бўлмасди .
У боласининг устига ўзини отиб "Болееем" деб юзидан рўмолини юлиб олганда бирдан атрофда қиёмат бошлангандек бўлди. Йиғлаган ҳам йиғлади, йиғламаган ҳам.... Мен ҳам бор овозда дод солдим ...

Нега дейсизми , ая ?!

Нега денг!? - Ҳамид аканинг кўзлари жиққа ёшга тўлди ,- негаки бу бола Санжар эмас эди !

Бутунлай бошқа бола эди !

Мен қўл чўзсам қўлим зумда етадиган , ўзимни сувга отсам ҳали узоқ яшаши мумкин бўлган беайб бошқа бир бола...

У Санжар бўлганда ҳам куярдим ... Қаттиқ куярдим. Аммо бу бола учун адо бўлдим , ая ...

Ҳар куни тириклайин ёнаман.

Баъзан ўзимга ўзим савол бераман:

- Шунчалик ҳам гуноҳларинг кўпмиди , Ҳамид ?!

Жазоинг шу йигит бўлди!

Мен адашдим. Уни Санжар деб , Санжар сузишни билади деб адашдим. Яна бу унинг навбатдаги тамошаси деб адашдим. Кетганда эса бошқа бегуноҳ жон кетди.

Шунга нима дейсиз , ая ?

Бу тақдирми ?

Тасодифми ?

Ёки бошқа нарсами ?
Нималигини билсангиз айтинг ?!

#давоми_бор /52

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤25👍17😢6🥰4
Koʻp koʻp reaksiya kutaman ❤️😍
👍76❤14
🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

СЕШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!

Омонат дунёда омонмисиз?! Алҳамдулиллаҳ етказганига шукур!

🏔 Дунёда баланд бир тоғ бор дейишади,
🤲 Хурматингиз шу тоғдек баланд бўлсин.

🏔 Ўша тоғнинг чўққисида оппоқ қор бор дейишади,
🤲 Кўнглингиз шу қордек, оппоқ бўлсин.

🌲Ўша тоғнинг пастига тушганда кўп арчалар бор дейишади,
🤲 Бугунги савобларингиз шу арчаларнинг шохчалариданда кўп бўлсин.

💦 Янада пастга тушсангиз тоза булоқ бор дейишади,
🤲 Қалбингиз шу булоқдек тоза бўлсин.

🛣 Ўша булоқ ёқасида узун йўл бор дейишади,
🤲 Умрингиз шу йулдек узун ва хайрли бўлсин.!

- Аллоҳ дуомизни даргоҳида қабул қилсин. Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! 🤲

☀️ XАЙРЛИ ТОНГ!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐


Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин!
🤲

➖🎋➖🎋➖🎋➖🎋➖

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
БАДАЛ
(ҳикоя)

Насима опа бугун кеч уйғонди. Соатга қараса саккиз ярим бўлибди. Бироқ ҳавонинг авзойи тунд бўлгани учун ҳали тонг отмаганга ўхшарди.
   "Бомдоддан сўнг кўзим илиниб қолибди,- ўйлади у ,- дадаси қаерда эканлар ? Нонушта ҳам кечга қолиб кетди"

   Шу пайт эшик очилиб остонада эри кўринди:

   - Уйғондингми , онаси ? Бўл юз- қўлингни чайиб кел . Нонушта тайёр . Бир қуймоқ пиширдим , бир қуймоқ пиширдим. Бир бор есанг, "Яна борми?" деб сўрайсан. Сут ҳам қайнатганман. Дўконга сен яхши кўрадиган ширмой нон келган экан. Ундан ҳам иккита сотиб олдим.  Бўлақол.

    Насима опа юз- қўлини чаяр экан , ошхонадаги тақур- туқур овозини эшитиб хаёли келинига кетди.
    "Озода келиним  ҳам уйида қолиб кетди. Қудаларим бир йўла икки тўй қилишганига келиним ҳам болалари билан бир ярим хафтадан буён изига қайта олмай қолди, бўлмаса тўй ўтганигаям уч кун бўлди.  Ҳай майли , қиз дегани шундай кунда ота- онасининг  корига ярамаса қачон ярайди ?"

    Насима опа бир тишлам қуймоқ еди-ю , кўнгли беҳузур бўлиб кетди. Мақтов эшитиш умидида унинг оғзига тикилиб турган Олим аканинг юзига ҳавотир оралади:

   - Ҳа онаси ? Яна ўт қопинг безовта қиляптими ?

   Насима опа тер босган юзини рўмолчаси билан артар экан жавоб қайтаришга мажоли келмай , тасдиқ маъносида бош силкиди.

    - Ўзи туни билан "юрагим"лаб  ҳали у ёққа , ҳали бу ёққа ташлаб ухлагандек бўлмадинг. Манави чойдан ич. Озгина енгил тортасан .

   Чой Насима опанинг кўнглини баттар беҳузур қилиб юборди. У ўрнидан туриб ҳовлига чиқишга аранг улгурди. Ўша сал аввал еган бир парча егуликни қайт қилиб ташлагунча аёлнинг бўлари бўлди.
    Насима опа тепасида човгумда илиқ сув билан сочиқ ушлаб турган эрига қараб кўнгли бузилди. Томоғига тиқилиб келган йиғини базўр ичига ютди. У юз- қўлини яна қайта чайган бўлди-ю ,ичкари- ўрнига бориб чўзилди.
    Насима опа ёстиққа бош қўяр экан хомуш хўрсинди :
    "Меҳрибон  эрга эга бўлишнинг бадали шунчалар қимматми ?"
  
     Барча таниш- билиш, қариндошларнинг таъкидлашларича Олим меҳрибон  қарибди. Ҳа буни Насима опанинг ўзи ҳам яхши билади.  Эрининг ҳозирги  феъли билан аввалгисининг орасида ер билан осмонча фарқ бор. Эҳ у келин бўлиб тушган даврлари ... Ўша кезлар  Олим аканинг Насимага кўрсатмаган "ҳунари" қолмаганди. Сал гапга ловуллаб кетадиган Олим ака (у пайтлар навқирон йигит Олим эди) ҳали отасининг , ҳали онасининг , ҳали бошқа бировнинг ярим оғиз гапи билан "Айб кимда?"  деб ўйлаб ўтирмасдан Насимага ташланиб қоларди. Қайнонаси баъзан келинини атай ўғлига чақтириб урдирса , баъзан шунчаки айтган бир оғиз гапи жанжалга сабаб бўлганини ўзиям билмай қоларди . Насима эса барчасини ичига ютишга , жоҳил эрга кўниб яшашга мажбур эди. Бояқиш эрини ташлаб  уйига бутунлай қайтиб борса уни кутиб олишга ҳеч кимнинг "кўзи учиб" турмаганлигини яхши биларди.

    Ортидан бирин- сирин етиб турган уч синглисига номус эди опа- Насима.

    Катта рўзғорда ўз фарзандларининг оғзига хиллаб тансиқ егулик тута олмайдиган қўли калта икки ака учун "ортиқча оғиз, ортиқча  даҳмаза" эди - Насима .

   Кундан кунга қариб - қартайиб кучдан қолаётган ота- онаси учун ҳаловат эди - Насима.

   Она - онада ! Қизи турмушида қийналаётганини , бироқ "чурқ" этиб уйга бир оғиз гап ташиб келмаётганини яхши биларди онаизор. Билгани билан қўлидан  қизини юпатишдан бошқа иш келмас эди мушфиқанинг.

   - Қизим сабр ... Сабр қил болажоним ,- дерди у ҳар сафар ,- кун келиб шу эрингни эгаси ўзинг бўласан. Ҳаёт ҳар доим бир хил бўлмайди. Ҳар машаққатнинг  роҳати бор.

    Онаси билиб айтган экан ...

     Ўша кун келди. Йиллар ўтиб келди. Бир вақтлар давраларни тўлдириб "Яхшиям шу келинимнинг сочлари қалиндан қалин , бўлмаса ўғлим  ҳар сафар қўлларига шу сочларни бураб олиб  урганда аллақачон кал бўлиб қоларди" дея изоҳ бериб керилиб  ўтирадиган қайнона ҳам , "Эркак киши аёлига тилини бердими , тамом, жиловини ҳам бергани ўша!" дея таъкидлайдиган қайнота ҳам оламдан ўтиб кетишди.
👍16😢3🔥1💔1
БАДАЛ
(ҳикоя)
давоми

    Қайинсингиллари узатилиб ўз оилалари билан андармон бўлиб кетишди. Қайнилари ҳам шундай,  рўзғорлари бўлак бўлгандан сўнг ҳаммаси  "ўзидан тинди" .

    Олим ака билан Насима опа ҳам ўғил уйлантиришди , қизларини чиқаришди. Мана энди  қўш тўтидек чуғур - чуғур қилиб бирга қолишди.

   Насима опа кунда  "Нима ейсан , нима ичасан , онаси ? Манави кўйлак сенга ярашади ёки  фалон жойга бориб бир айлантириб келай сени" кунига юз айланиб ўргиладиган эрига қараб онасининг сўзлари ёдига тушади: "Вақти келиб шу эр бутунлай сенга қолади..."

    Ҳаа...

      Эри ўзига қолди. Энди егани олдида , емагани ортида. Нимага қўлини узатса етгулик. Бироқ... Ана шу эрга эгалик қилиш бадали жонининг яримта бўлиб қолиши эвазига бўлгани ачинарли эди...

П.С. "Инсон кексалик учун ҳам жонини озроқ бўлса-да асраши керакмикан ?!" дейман-да... Иложи бормикан ...

Муаллиф:   Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😭 Shu soʼzlarga loyiq insonga yuboring

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👍2😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁😁😁

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
ОТА-ОНАМГА РАҲМАТ ❤️

Ҳар бир сўзлари ҳикмат,
Бир умр айтай раҳмат,
Доим тилаган омад,
Ота-онамга раҳмат.

Дунё тургунча турсин,
Мингларга кириб юрсин,
Даври-давронлар сурсин,
Ота-онамга раҳмат.

Бизлардан кўрсин роҳат,
Ором олсин ҳаловат,
Жаннат қилай мукофот,
Ота-онамга раҳмат.

Дилга меҳрни жойлаб,
Эркалатиб жон асраб,
Катта қилди авайлаб,
Ота-онамга раҳмат.

Аллоҳ берди шундай бахт,
Шулар борки синмас шахт
Не деса ҳам қилай тахт,
Ота-онамга раҳмат.

Ишонди биз фарзандга,
Набираю дилбандга,
Бирлаштирган жигарга,
Ота-онамга раҳмат.

Аллоҳ қилсин саломат,
Суянганим, ғанимат,
Булар борки омад бахт,
Ота-онамга минг раҳмат.
Борида қадирга
Йитайлик Ота -Онамизни.


Яқинларга улашинг ❤️⤵️


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤3
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН таксида ётоқхонага етиб олдим. Эртаси куни анҳорнинг бу қирғоғида айнан кечаги каби ишларимизни давом эттира бошладик. Шеригим яна ўша йигит. Бир пайт анҳор бетида яна қий- чув кўтарилди. Сув бетида "Ёрдам бериииинг" деганча яна Санжар…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

17- ҚИСМ

-Ана шунақа гаплар ,- хўрсинганча ҳикоясини якунлади Гулнур ,- мен ҳам ҳали ҳануз шу саволнинг жавобини қидирмоқдаман. Қачон ана шундай катта , оқар сувга қарасам у Ҳамид аканинг кўз ёшлари бўлиб кўринади.

- Гулнур ... Очиғи нима дейишга ҳам ҳайронман. Дунёдан шундай айбсиз айбдор бўлиб яшаб ўтиш жуда оғир бўлса керак, - деди Содиқжон ҳазин овозда.

- Энди уйга қайтайлик... - Гулнур шундай деб Содиқжонга узрли тикилди ,- мени кечиринг , бир кун ишдан дам олай деганингизда сизни ҳам кайфиятингизни буздим...

- Ҳеч қиси йўқ ,- деди Содиқжон унга ,- фақат ҳалиги кафе ёнида мени бироз кутиб турасиз. Ишим бор эди.

Гулнур "Нима ишингиз бор эди ?!" демасдан ройишлик билан "Хўп" дея бош силкиди- қўйди.

Содиқжон кафедан қўлида иккита ўрам билан қайтиб чиқди:

- Очиғини айтсам , у ер бу ерда бирон мазали нарса есам уйдаги қоракўзлар кўз ўнгимдан ўтишаверади. Шунга уйдагиларга ҳалиги ширинликдан илиниб олдим,- у шундай деб ўрамлардан бирини қизга узатди ,- бу сизникиларга.

Содиқжоннинг бу ишидан Гулнурнинг унга меҳри янада ортди . "Бунча ҳам кўнгли тоза йигит экан - а бу йигит ?- дея ўйлади у ,- ўйлашимча яқинлари ҳам шундай самимий инсонлар бўлишса керак"

- Раҳмат сизга ,- деди Гулнур ,- бугунги кун учун , бариси учун...

Содиқжон илтифот билан унга "Арзийсиз!" деди- ю , қизга йўл бошлади.

* * *

Бугун Азиз ишдан барвақт қайтибди.

Гулнур ҳовлига узун резина шлангда сув сепиб юрган укасини кўриб севиниб кетди :

- Тушимми , ўнгим ? Наҳотки кимсан Азиз Воисов бугун уйда бўлсалар ? Кўзларимга ишонмайман...- Гулнур кўзларини тўлдириб укасига боқди,- шу менинг кўзларимми?

- Ассалому алайкум, Опажон ! - Азиз чаққонлик билан шлангни гулларни орасига ташлаб опасини қучди,- сизни бирам соғиндим- ей , чиройлигим .

- Опам уришади деб ҳушомадни бошлама . Икки кундан буён қаерларда юрибсан ? Барибир жавобдан қочиб қутила олмайсан.

Азиз жилмайди :

- Ишда эдим, маликам, ишда ,- ишонмасангиз текшириб кўришингиз мумкин. Бу сиз учун қийин эмас- ку...

Гулнур сохта хўрсинди :

- Ҳа майли , ойижоним қанилар ? Кўринмайдилар?

Азиз кўзларини қувлик билан ўйнатди.

- Ойижоним Орзу холам билан ўтган куни сизнинг қўлингизни сўраб келишган бизнесмен йигитни уйидагилар бор- ку , ўшаларни маҳалласига "шпион"чиликка кетишди.

- Бекор қилишибди ,- ҳафсаласиз қўл силтади Гулнур ,- у йигит билан савдойимиз ҳеч қачон пишмайди. Тўғри , инсон - Буюк Яратганнинг тенгсиз ижоди. Уни ёмон деб бўлмайди . Ёмон демоқчи ҳам эмасман. Аммо у йигит бошқа олам, мен бошқа олам. Бизнинг дунёқарашларимиз бир- биридан кескин фарқ қилади.

Гулнур ўша йигитнинг онаси Сожида опадан ўзининг телефон рақамини олиб кетганини , йигит эса кечаси қўнғироқ қилиб савол устига савол беравериб асабини обдон эговлаганини Азизга айта олмади.
"Милжим,- энсаси қотиб кетди Гулнурнинг,- эркак деган бундоқ шарт- шарт кесадиган бўлса- да ! У йигит бир уй аёлнинг ичида ўсганми нима бало, оғзидан нуқул "Мен сизга айтсам" чиқади . Айтмаям , куйдирмаям ! Индамасам эрталабгача савол бериб чиқарди . Нима эмиш "Сизга қанақа ранг ёқади?!" эмиш. "Сенга нима ?!" демоқчийдим- у ўзимни базўр ушладим. Аммо шундаям "Менга совға қилмоқчи бўлган "Прадо"ингизнинг ранги қора бўлсин ! Қайси ранг ёқишини шундан билиб олаверинг" деганда жағи тинармикан десам , қаёқда ! Беш баттар авжига чиқди. Хуллас ... Бўлмаслиги аниқ масалага ойижоним бекорга овора бўлибдилар- да ..."

- Опа ...- Азиз жиддийлашиб Гулнурни елкасидан қучди,- сизни ким ҳам раъйигизга қарши ўзингиз ёқтирмаган инсонга узатарди ? Ойижоним ҳам умид қиляптилар-да. "Зора шу сафар қизимга ёқиб қолса" деб . Аммо шуни билинг- ки , танлов ҳамиша ўз қўлингизда. Сиз яна "Азизнинг бахти бойланмасин" деб кўнглингиз тиламаган инсонга розилик бериб юборманг . Мен бундай "фидокорлик"ни кўтара оладиган даражада қалбсиз инсон эмасман.
Тўғри Шаҳризода менга ёқади. Бироқ у кўзим бўлса , сиз нафасимсиз. Дунёни кўрмай яшашга балки тоқат қила оларман, аммо нафассиз...

/53
👍38❤3💔3
#ТАНЛАНГАН

Гулнур томоғига тиқилган ҳаяжонни "қулт" этиб ютди- ю , Азизга ҳазил қилишда ўзига куч топа билди :

- Оббо укажоним-ей . қара Шаҳризодани сизчалик яхши кўрмайман дейсан- у , аммо сўзларинг кўнглингни фош қилиб қўяди. Буни Шаҳризодани кўзга, мени бурунга ўхшатишингдан ҳам билса бўлади.

Азиз Гулнурни янада маҳкам бағрига босди :

- Опоооо ...

- Ииии ,- Гулнур Содиқжон олиб берган пишириқни сумкасига солиб олган эди,- сумкамда "Наполеон" ширинлиги бор эдиии. Авайлаб олиб келгандим, пачағинини чиқариб юбординг-ов.

Азиз Гулнурни бағридан бўшатмади :

- Ҳеч қиси йўқ , опа. Пачағи чиқсаям еяверамиз, абжағи чиқсаям еяверамиз...

Гулнур Азизнинг бурнидан эркалаб чимчилади:

- Бўлди мени қўйиб юбор. Кийимларимни алиштириб кечки овқат ҳаракатини қилай.

- Овқат аллақачон пишган , опа. Мен бир қозон қилиб товуқ шўрва пишириб қўйдим. Ойижонимдан кеча овқат емаганингизни эшитиб ... йўл- йўлакай товуқ сотиб олақолдим.

- Тушунмадим ? - укасига синчков тикилди Гулнур, - овқат емаганимни товуқ гўштига нима алоқаси бор ?

- Опам- жоним ... Ўзингизни гўлликка солманг. Эшак гўшти билан боғлиқ воқеани менам эшитдим. Воқеага қайси кафе , қайси қассобхона алоқадорлиги аниқ- таниқ айтилмаётган бўлса ҳам уни бир қиз фош қилгани оғиздан - оғизга кўчиб юрибди.

- Йўғ-ей , шунақа эканми ? Қизиқ ...

.- Бизда ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган Абдуносир аканинг укаси ўша воқеага гувоҳ сифатида жалб қилинган экан. У бугун акасига бир дунё гап етказибди. Абдуносир аканинг укасини эшитишича ички ишлар ходимларидан бир қиз кафеда ўзига келтирилган сомсани шундоқ очиб , битта ҳидлабди-ю...

Азиз сўзидан тўхтаб Гулнурга тикилди :

- Опа... Эҳтиёт бўлинг . Илтимос...

- Хўп,- деди киприк қоқмай Гулнур,- бироқ нимага эҳтиёт бўлишим керак ? Умуман бу гапларнинг менга нима алоқаси бор ?

- Опа , сиз балки бутун дунёни алдай оларсиз , аммо укангизни эмас. Ўша қиз сизлигингизни биламан. Воқеани эшитганим ҳамоно юрагим " шууув" этиб кетди. Маҳсулотнинг кўриниши ва ҳиди орқали баҳо беришда сизга етадигани йўқ. Аммо бу ва бошқа қобилиятларингиз фош бўлиб қолса ... ҳаётингиз хавф остида қолади. Илтимос , опа ... Жон опажон... Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Мен сизни ҳаммадан ҳам яхши биламан . Эгаллаган шунча малакангизни бир четга суриб , бирдан Юридик Университетга кирганингизни сабабини ҳам биламан...

Гулнур хўрсинди :

- Азиз ... Ўша иш бир ёқлик бўлсин. Кейин сен нима десанг ҳам , қандай шарт қўйсанг ҳам розиман... Барига розиман. Унгача мендан ҳавотир олма. Ишни охирига етказгунга қадар истайманми, йўқми ўзимни шундоқ ҳам эҳтиёт қиламан. Эҳтиёт бўлишим шарт !

- Опа... Биламан. Йўқ десам ҳам шу ишни охирига етмагунча тинчимайсиз. Фақат менга сўз беринг . Зарур вақтда мендан нима ёрдам керак бўлса сўрайсиз. Хўпми ?

- Хўп...

Шу пайт кўча эшик очилди .
Азиз ва Гулнур бир вақтнинг ўзида ялт этиб у томонга қарашди:

- Бўрими , тулкими , Ойижон ? - дея қувноқ оҳангда сўради Азиз онасига опаси иккиси салом бериб бўлишгач

Сожида йўлакдаги тўқима креслога ҳорғин чўкди:

- Иккаласиям эмас,- деди у сўник оҳангда,- хуллас хулоса шу-ки у оила бизга тўғри келмас экан. Бор гап шу.

Гулнурнинг чеҳрасига табассум ёйилди . Ичида "Қутилганим рост бўлсин" деган бўлса- да , ташига бутунлай бошқа сўз чиқди :

- Мен Орзу холажонимни кутаётган эдим.

- Орзу опамнинг набираларини бироз иситмаси чиқиб турган экан. Шунга бизникига келишгаям кўнгиллари бўлмай , узр сўраб уйларига кетдилар.

- Кичкина Асалчани тоби қочибдими ? Илойим тузалиб кетсин,- Гулнур шундай дея "Уч кунга жавоб тегди-ю , эртага бориб холамниям , набираларини ҳам кўриб келаман" дея кўнглига тугди ва Азизга юзланди ,- Азиз , илтимос чой қўйиб юбор. Дастурхон атрофида жамул- жам бўлиб мириқиб суҳбатлашайлик.

* * *

Шу куни тунда Гулнур Содиқжонни илк бор тушида кўрди.

Атроф митти гулчаларга тўлган ям- яшил сайҳонлик эмиш.
Гулнур у ерда тиззалаб ўтирганча гулчалардан гулчамбар тўқиётган эмиш.

/ 54
👍34💔3
#ТАНЛАНГАН

Шу пайт унинг қўлларидан тутиш учун юқоридан аллақандай қўл чўзилган эмиш.

Гулнур энгашган кўйи бу қўлнинг эгаси Содиқжон эканлигини ҳис қилган эмиш. У бошини кўтарибди ва ҳақиқатдан ҳам қаршисида ўзига жилмайиб қараб турган Содиқжонга кўзи тушибди...

* * *

Гулнурнинг Орзу холаси хақидаги режаси амалга ошмай қолди. Эртаси куни нонушта вақтида қўл телефони жиринглаб Гулнурни ажаблантирди.
Гулнур телефонни қўлига олиб унинг экранидаги "Устоз" деган ёзувга кўзи тушиб , бемалол гаплашиб олиш учун ташқарига йўл олди.

- Ассалому алайкум ,- деди Гулнур осойишта оҳангда жавоб қайтаришга уриниб ,-қулоғим сизда , ўртоқ майор!

- Ваалейкум ассалом , қизим,- тармоқ орқали жавоб қайтарди Эркин Раимов расмиятчиликдан ҳоли тарзда ,- болам , энди айбга буюрмайсан. Ҳизматчилик. Бизга шошилинч сенинг ёрдаминг керак бўлиб қолди. Ҳозир Фарруҳни сени олиб келишга жўнатдим. Ўн дақиқаларда эшигинг қаршисида бўлади.

- Хўп бўлади , ўртоқ майор. Мен тезда тайёр бўламан.

Гулнур ойижонисини огоҳлантирди-ю , дарҳол хонасига шошилди.

У кийиниб бўлиши билан худди шуни кутиб турган каби дарвоза қўнғироғи жиринглади .

- Киринг , ўғлим,- ташқаридан Сожиданинг саломга алик олган овози эшитилди ,- Гулнур қизим тайёр бўлгунча бир пиёла чой ичиб туринг .

- Раҳмат, Ойижон,- остонадан Фарруҳнинг дилкаш овози эшитилди ,- жон деб таклифингизни қабул қилар эдим- у , аммо бизни кутишяпти- да . Гулнур опам зудлик билан бошқармага келиштириб ҳисобот ёзиб беришлари керак экан.

Гулнур масала жуда муҳим эканлигини аллазамон англаб етган эди, шу билан бирга Фарруҳнинг ойижонисини ҳотиржам қилиш учун ҳисобот ҳақида тўқиган ёлғонидан миннатдор бўлди .

- Қани укажон,- деди машинага ўтиргач Гулнур ,- қулоғим сенда.

- Опааа , мен сизга айтсам даҳшат! Биласизми , шунақанги жиноят ишига дуч келдик- ки ...

- Шумахер, аниқ маълумотларни кутяпман

- Шаҳар четидаги аҳлатхонадан тана аъзолари бўлак- бўлак қисмларга бўлиниб қора пакетга ўраб ташлаб кетилган эркак кишининг йиғма жасади топилган. Жасад аҳлатхонага
** мавзелардан келиб қолган деб таҳмин қилинганди . Шу таҳминга асосланиб тезкор қидирув натижаси гарчи эркакнинг тана аъзолари таниб бўлмас аҳволга солиб ташланган бўлса ҳам унинг шахсини аниқлашди. Энди энг охирги ва муҳим иш жиноят сабаби ва жиноятчини топиш қолди...

#давоми_бор /55

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍38👏5💔4❤1🔥1