ЗУККО ШИФОКОР ВА ЮРИСТ
Америкада ҳеч бир клиникага ишга кира олмаган хитойлик шифокор ўз клиникасини очиб, шифохона пештоқига “Шифо топганга хизмат 20 доллар, шифо топмасанг, 100 доллар компенсация!” дея ёзиб қўйди.
Эълонни кўрган юрист хитойликдан пул ишлаш мақсадида шифохонага кириб, таъм сезмаётганидан арз қилди. Хитой шифокор ҳамширасига 14 чи қутидаги доридан келтиришни буюрди.
Шифокор “юрист бемор” оғзига 3 томчи керосин томизиши билан юрист “тфу-у-у, бу керосинку!” деб бақирди.
Шифокор: “Сизнинг таъм билиш сезгингиз қайта ишга тушди, сиздан 20 доллар!”
Аламда қолган юрист бемор бир неча кундан кейин қайта ташриф буюрди ва хотирасидан шикоят қилди. Шифокор ҳамширага 14 чи қутидан дори олиб келишни буюрди.
Бемор “у қутида керосин бор эди!”- дея ҳайқирди.
Шифокор: “Сизнинг хотирангиз қайта тикланди, сиздан 20 доллар!”
Аламдан куйган юрист кейинги сафар шифокорга кўзидан шикоят қилиб келди.
Хитойлик шифокор бу сафар ожиз қолганини эълон қилиб, даво топмаган беморга 100 доллар беришини эълон қилди ва 20 долларлик купюра узатди.
Юрист бемор: “Ахир, бу 20 долларку!”
Шифокор: “Сизнинг кўриш қобилиятингиз тикланди, сиздан 20 доллар!”
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👏15👍11❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mahito🍹
🔺Kerakli masalliqlar:
1,5 litr garzli suv
1,5 litr gazsiz suv
4 ta laytm
2 bogʻ myata
Muz boʻlaklari
Sirop uchun:
300 gr shakar
150 gr suv
🔺Tayyorlanishi:
Idishga shakar va suvni solib qaynatib sirop qilip sovutishga qoʻyamiz.
Stakanlarimizga myata barglari va laymni toʻgrab solamiz. Qoshiq yoki boshqa uskuna yordamida bir ikki urib sovugan siropimizdan ikki qoshiqdan quyib chiqamiz. Muz boʻlaklarini joylab gazli va gazsiz suvimizni quyib aralashtirib olamiz. Yaxna holda istemol qilamiz.
Retsept yoqqan boʻlsa duo qilishni unutmang❤️

👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Subhanalloh deb yozib qoldiring...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН - Эҳтиёт бўлинг , -деди у Мафтунанинг қўлларидан тутар экан. Мафтуна "Узр" дегандек қўлини кўксига қўйиб бош силкиди. Айни дамда кўча тарафдан "Олиб келишди , марҳумни олиб келишди деган шовқин тутди. Қурбонгул опанинг ёнидаги аёллар…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
20 - ҚИСМ
Содиқжон Гулнурнинг ёноқларидаги кўз ёшларини бармоқлари ёрдамида сидирмоқчи бўлди , аммо улар кўплигидан бу ишнинг уддасидан чиқа олмади . Шунда у чўнтагидан чиройли қилиб дазмоллаган дастрўмолини суғуриб олди ва қизнинг кўз ёшларини авайлаб артди.
Гулнур Содиқжонга қаршилик кўрсатмади, у ўпкасини боса олмай , юраги тўлганча маҳзун қиёфада тураверди .
- Юр ... Кетдик...- Содиқжон қизнинг қўлидан тутиб машина томон етаклади .
Гулнур битта- битта қадам босиб йигитга эргашди. Содиқжон қиз олд ўриндиққа ўтиргач, эшикни ёпди ва ўзи машинани айланиб ўтиб ҳайдовчи ўрнига ўтирди.
У машинани ўт олдиришдан аввал Гулнурга савол назари билан боқди :
- Яхшимисиз ? Ўзингизни яхши ҳис қилаяпсизми ?
Гулнур эзгин қиёфада "йўқ" дея бош чайқади :
- Бугун мен умримда биринчи марта шу касбни танлаганимдан афсус чекдим...
- Ҳаммаси яхши бўлади. Кўп ўтмай барчаси ўз ўрнига тушиб кетади,- Содиқжон шундай дея машинасини ўз жойидан аста жилдириб кета бошлади .
Гулнур ундан "Қаерга кетаяпмиз?" деб сўрамади. Содиқжон жуда узоқ юрмай қизни сўлим ва сокин , мўъжазгина ҳиёбонга олиб борди. Мажнунтоллар қуюқ соя ташлаган, япасқи тошчалар чиройли қилиб ётқизилган зилол сувли ариқчанинг ёнига ўрнатилган ўриндиқлардан бирига Гулнурни ўтиришга таклиф қилган Содиқжоннинг ўзи тезда бориб муздеккина лимонад кўтариб қайтди.
- Буни ичинг , анча енгил тортасиз ,- деди у Гулнурга лимонадлардан бирини узатар экан,- бирорта егулик олай десам ҳеч бири кўнглимга ўтиришмади. Ё музқаймоқ олиб келайми ?
Гулнур бош чайқади :
- Иштаҳам йўқ. Лимонаднинг ўзи маъқул .
Содиқжон ҳам Гулнурнинг ёнидан жой олди. У индамай лимонад хўплаганча қизнинг ўзи гап очишини сабр билан кута бошлади.
- Эркин ака хавотир олмайдиларми ? - сўради Гулнур ва ниҳоят тилга кириб , - ахир бу вақтда идорада бўлишимиз керак эди- ку?
- Йўқ , улар бир иш буюрдиларми , охиригача сабр билан кута оладилар , сабаби иш битса шундоқ ҳам идорага ўқдек учиб боришимизни биладилар ,- деди Содиқжон Гулнурни ҳотиржам қилиш мақсадида.
У хозиргина лимонадга бориб келганда телефонидан майорнинг шахсийсига булутли қуёш суратини жўнатиб юборган , бу улар ўртасида ўзаро "Ҳавотир олманг бироз ушланиб қоламиз" деган маънони англатар эди.
Гулнур ярим соатларда ўзига келди.
- Содиқ ака , -деди ҳазин овозда ,- айтайлик мен бу ерда йўқман. Шунда сиз Мингноров масаласида ишни нимадан бошлар эдингиз ? Ёки калавани учини қаердан қидирган бўлар эдингиз ?
Содиқжон елка қисди . Аммо тез орада гапга тушди :
- Мингноров Шодмон тириклик чоғида жуда мақтовга арзигулик инсон бўлмаган экан. У табиатан жуда бадфеъл бўлган кўринади. Вақтида кўпчиликнинг дили Мингноров туфайли қаттиқ оғриган шекилли , жаноза ҳам совуган ошдек тим- тирис ўтди.
Яна шуни айта олиш мумкин-ки, қотил бегона эмас. Қотилни қариндош ёки касбдошлари , умуман олганда ўзаро олди- берди қиладиганлари орасидан қидириш керак.
- Ўртада пул масаласи бор деб ўйлайсизми ? - хўрсинганча сўради Гулнур.
- Гумонлар ичида асосийси шу...
- Содиқжон ака... Мен сизга ишонсам бўладими ? - Гулнур йигитнинг кўзларига дардли тикилди
- Бу нима деганингиз ? - ҳайрон бўлганча сўради Содиқжон
- Ҳозирги ўртамизда бўладиган суҳбат, яъни мени сизга айтадиган гапларим орамизда сир бўлиб қололадими демоқчиман. Шунга ваъда бера оласизми ?
- Йигит сўзим,- деди Содиқжон Гулнурнинг кўзларига тик боққанча ,- мудомики ҳозир гапирадиган сўзларингизни бошқаларга айтишимни истамасангиз сиз ҳоҳлаганингизча бўлақолсин.
Сир десангиз демак- сир.
Гулнур Содиқжоннинг сўзларидан енгил тин олди . У аста - секинлик билан дона- дона қилиб сўзлай кетди:
- Мен ҳамиша ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар бўлиши керак деб ҳисоблаганман. Кишилик жамиятининг мувозанат қонуни айнан шунда дея ҳисоблаганман.Ҳатто кимдир "Вақти келиб бу қарашларинг ярим кун , ёинки бир соатда ўзгаради" деса ҳеч қачон бўй бермаган бўлар эдим.
/62

👍41❤4
#ТАНЛАНГАН
Бугун эса бу борадаги қарашларимнинг бари бир зумда чиппакка чиқди.
Содиқ ака ...
Мен таслимман.
Таслим...
Муҳаббатга ...
Садоқатга ...
Вафога таслимман...
Ҳайрон бўляпсиз-а ? Асло ҳайрон бўлманг ! Мен бугун Мингноров иши бўйича айбдор деб топилиши керак бўлган жиноятчининг кимлигиги биламан. Унинг ўзига қилган жиноятини тан олдириб ҳам бўлдим. Бироқ... Бироқ жиноятчининг исмини эълон қилгим йўқ. Иложи бўлса-ю , ушбу жиноят иши ҳеч қачон очилмаса эди дейман. Қўлимдан келса-ю , шу ишни босди- босди қила олсам ...
Эҳҳҳ...
Аммо бу ҳатти- ҳаракатлар қонунга мутлақо зид.
Мен ...
Мен инсонийлик ва қонун ўртасида сарсон , саргардон бўлиб қолгандекман.
Вужудимга минглаб игналар санчилгандек , ўша игналар етмиш минг қон томиримда ўнг-у терсига қарама- қарши чопаётгандек азобдаман.
Ҳайрон бўлаяпсиз- а ? - Гулнур сўзидан тўхтаб йигитнинг кўзларига бир зум тикилди .
Содиқжон бўғзига келган хўрсиниқни ташига чиқара олмай оғир ютинди:
- Сўзлайверинг. Мен ... - деди у ,- мен сизни тинглаяпман. Тушунишга ҳаракат қиляпман...
- Биласизми ? Ўша эркакнинг жасади бўлаклангани , сўнгра ўрамларга ўралиб аҳлатхонага олиб бориб ташлангани ҳақида эшитганим ҳамоно бу ишни бир киши , бир киши бўлганда ҳам аёл киши қилганини таҳмин қилгандим.
Хўш мен нима сабабдан бундай таҳминга келдим? Сабаби аёл киши нозик вужудига сумбатдек эркакни ортмоқлаб кўздан йўқота олмасди. Бўлакларга бўлди-ми, демак у ёлғиз.
Ҳаа... Сиз ҳайрон қолаяпсиз. Аёл киши бу ишни қила олишига ишона олмаяпсиз а ? Лекин шуни билинг- ки , арслонга бас келиш мумкин . Аммо урғочи арслонга асло бас келиб бўлмайди ! Агар у ярадор урғочи арслон бўлса , ҳеч қачон таслим бўлмайди , ҳеч қачон ! Олишув икки томоннинг бирини ўлими билан якунланмасдан қолмайди.
Мен Мингноровникига борганимда эллик фоиз ишонч билан қотил ўша ерда бўлса керак деб ўйлагандим.
Мушкулимни Аллоҳнинг ўзи осон қилди. Ногоҳон қулоғимга чалинган икки аёлнинг суҳбати мени керакли манзилга жуда яқинлаштириб қўйди. Ўша суҳбат менга Мингноровнинг ҳаётдаги сийрати ва яқинларига муносабатини билдириб қўйганди. Орада "Қотилликка қўл уриши мумкин" деган гумондорим хонадоннинг кичик келини Мафтунага кўзим тушди-ю , мен ечимга жуда яқин турганлигимни фаҳмдим. Бунга сабаб келинчакнинг ҳаддан ташқари гўзаллиги эди.
Кўча-куйда чиройли аёлларни кўрса оғзининг сўлаги оқиб, илиқиб юрадиган мараз одамларда ҳаё деган туйғу бўлмайди. Ҳаё, ор, номус биринчи ҳиёнатдаеқ чалажон бўлган бўлса , вақтида тавба қилмаганларда у тезда нобуд бўлади. Ҳаёси йўқ инсонда ажратиш деган нарса бўлмайди . "Бу аёл фалончининг , буниси фисмадончининг ҳасми , ҳалоли" деган идрок нафсга қул бўлиб бўлган инсонда қайдан бўлсин?
Мен шуларни ўйлаб турганимда Мафтуна ёнимга келиб мункиб кетди. Шунда унинг бўғиқ ёқалик кийимининг ичидан моматалоқ бўлиб кетган бўйин ости тўшига кўзим тушди. Бу доғлардан кимнингдир унга "Яхшилаб" азоб бергани кўриниб турарди .
Бу орада Мингноровнинг жасади уйга келтирилиб ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди.
Мен эса Мафтунани кўздан қочирмай тургандим. Одамлар тўс- тўс бўлиб турган бир вақтда , мен лип этиб Мафтунанинг хонасига кирдим.
Кирдим ва келинчакка қўлимдаги идорага кириб -чиқиш учун олинган муҳрли гувоҳномани кўрсатдим. У гувоҳномада сурат ва унинг устидан босилган муҳрни англаб- англамай туриб ўзини йўқотиб қўйди :
- Мен жиноят қидирув бўлими терговчиси Воисова Гулнурман, - дедим дона- дона гапиришга ҳаракат қилиб,- сиз Мингноров Шодмон Раимбердиевичнинг ўлимида гумонланаяпсиз. Марҳумнинг бўлакланган тана аъзолари ва ўрамдан сизнинг бармоқ изларингиз топилган,- дедим келинчакни қопқонга тушириш мақсадида ёлғонлаб.
Бироқ Мафтуна мен кутгандек жазавага тушмади.
У хонадаги стулга аста чўкди ва :
- Мен қилган ишимдан афсусланмайман. Агар ўша ўзим кўрган азобли кунларни қайта яшашга тўғри келса , яна шу ишни ҳеч иккиланмай қилардим, - деди .
Мен Мафтунадан бундай кескин жавоб ва журъатни кутмаган эдим .
/63

👍40❤4
#ТАНЛАНГАН
Беихтиёр бўшашдим:
- Нега ?! Нима учун бу ишни қилдингиз ? Наҳот-ки ечимнинг бошқа йўли бўлмаган ? - деб сўрадим ундан тиззаларимдан мадор қочганча.
- Йўқ ,- деди Мафтуна "афсус" дегандек ,- бошқа йўл билан у ифлосни тўхтатиб бўлмас эди.
Шундан сўнг Мафтуна бор гапни яширмай айтиб берди:
- Мен Хуршид акамга турмушга чиққан никоҳ кечасида отаси ўрнида деб мана шу малъундан фотиҳа беришини сўрашган эди. Ўшанда ҳаррир дарпарда остидан ўзимга суқланиб қараб турган нигоҳга кўзим тушиб дарровда "Йўқ , бўлиши мумкин эмас" деган эдим. "Ака деган уканинг ҳасми ҳалолига кўз олайтирса икки дунёси куйиб кетмайдими?" деган хаёл ҳам кўнглимдан кечганди.
Эртаси куни келинсаломда яна "ота ўрнида ота" бўлиб тортинмай пешонамга лаб босганда қанчалик ижирғанганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз. Аммо буларни Хуршид акамга айта олмасдим . Нима ҳам деяр эдим ахир? Менга шундай туюляпти дермидим ?
Қайноғам эса келин бўлиб тушган хафтамдан бошлаб уйга сара егуликлар олиб кела бошлабди. Ҳатто қайнонам "Мафтунаой, пойқадамингиз қутлуғ келиб Шодмонга ҳам инсоф кириб қолди" деганлари ҳамон қулоқларим остида .
Аммо ўша сахий ўғиллари Хуршид акамга "Тўй учун фоизга қарз олгандим , эгалари сўрамаяпти. Негалигини биласанми ? Қарзни қанча тўламасак уларга яхши-да, фоиз шунча ошади" деб тушунтириш берди- ю , тез кунда ҳе йўқ, бе йўқ "Россияга қурилиш бригадасига бориб ишлайсан" деб билет кўтариб келди.
Хуршид акам ўзларини у ёққа уриб кўрдилар , бу ёққа уриб кўрдилар , аммо бўлмади, ноиложликдан кетишга мажбур бўлдилар.
Улар шу кетганча олти ойда бир келдилар. Шунда ҳам қайноғам алланималарни баҳона қилиб ортга қайтартириб юбордилар. Ҳуршид акам очиғини айтмадилар- у , аммо гап- сўзларидан қайноғам Ойижонни "Тузалмас касал бўлиб қолдилар, дорига пул етмаяпти" деган баҳона қилганларини тусмолладим. Ойижон ўша пайтда ўт пуфакларини олдирган эдилар.
Хуршид акам қайта Россияга кетгандан кейин қайноғам ўз- ўзидан менга хўжайин бўлиб олди. Мен ўзимча "Эрим уйда йўқ , энди ота- онамникига борсам бемалол икки- уч кун у ерда туриб келсам керак" деб ўйлагандим. Аммо қаёқда дейсиз ?! Қайноғам "Чиққан қиз чиғириқдан ташқари , ота- онасиникида кунда пишириб қўйган жойи йўқ" дер эди. Мен қизлик уйимга икки , баъзан уч ойда , шундаям икки соатга бориб келадиган бўлдим . Бу қайноғамга қанча ялиниш эвазига тегадиган жавоб эди. Ўша вақтлари тиз чўкиб этагини ўпмаганман халос .
Кечалари овсинимни қизлари ва қайнонам билан бирга ётардим. Аммо ишонсангиз хатто ҳожатга ҳам ёлғиз ўзим чиқишга қўрқар эдим.
Тўғри бир йилдан ошиқ даврда қайноғам менга суқ назари билан қараганини айтмаса , бошқа ошиқча ҳатти- ҳаракат қилмади , аниқроғи қила олишга фурсат топа билмади.
Аммо қайноғам кейинги ойларда ўз- ўзидан мени камситадиган , таҳқирлайдиган ва шундан ҳузур топадиган бўлди. Мени қанчалик изиллатиб йиғлатса , ўзининг кўнгли шунчалик чоғ бўлар эди. Бироқ мен барига чидашга мажбур эдим. Бир куни рисоладаги таомни "Тузини шўр қилибсанлар" деб қошиқни косага зарб билан урди. Шунда овсинимнинг қизи "Ада, овқат шўр эмас- ку" деганда "Қизингга тарбия бермаяпсан , Отага муомалани билмайди" деб овсинимни дўппослай кетди. Гап орасида "Мафтуна келинойинг билан ётиб тилларинг бир қарич бўлган сенларнинг" дея иккала қизни бошқа хонага кўчириб олиб чиқиб кетди. Мен энди қайнонам билан ёлғиз қолган эдим. Буёғига кунларим янада қийинчилик билан ўта бошлади. Қайноғам менга очиқ- ойдин суйила бошлаганди . Бир куни агар уни десам еганим олдимда , емаганим ортимда бўлишини , топган тутгани меники бўлишини айтди. Мен ўшанда қалтираганча "Укангиз-чи , укангиз нима бўлади ?" деб сўрай олдим халос. У эса безбетларча "Болта тушгунча кунда дам олади , укам келгунча сен ва менинг айш суриб олганимиз қолади, у ёғига Худо пошшо" деди. Ифлос! Худо деса-ю , бир туки қимирламаса.
Ўша куни унга нималар дедим эсимда йўқ. Гап охирида "Бузуқ бўлгандан уйимга кетганим ва керак бўлса эрдан ажраганим афзал" дедим шекилли. Чунки кўзимга бошқа чора кўринмаётган эди.
/64

👍90😢19❤11🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АССАЛОМУ АЛАЛАЙКУМ
🌹🕌 ЖУМА МУБОРАК!🕌🌹
Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг!
Ҳамду санолар айтинг ҳаргиз!
Жума_айёмингиз муборак бўлсин!
🌹• Аллоҳим жума
намозингизни 🌹
🌹• Айтган саловоту
дуоларингизни 🌹
🌹• Солиҳ амалларингизни
Ўзи қабул айлаб савобларла мукофотласин!
🌷 ЖУМА АЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН✨🌙
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌹🕌 ЖУМА МУБОРАК!🕌🌹
Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг!
Ҳамду санолар айтинг ҳаргиз!
Жума_айёмингиз муборак бўлсин!
🌹• Аллоҳим жума
намозингизни 🌹
🌹• Айтган саловоту
дуоларингизни 🌹
🌹• Солиҳ амалларингизни
Ўзи қабул айлаб савобларла мукофотласин!
🌷 ЖУМА АЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН✨🌙
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
#Бисмиллах
Ассалому алайкум
Хайрли тонг
Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🌺
🌸🌷Шукур етдик шу кунга,
🌸🌷Кўнгил тўлар таскинга,
🌸🌷Ҳаж мақоми мискинга,
🌸🌷Жума муборак бўлсин.
✨ЖУМАНИНГ ХАЙРУ БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН ҚАДИРДОН!!! 🌷

3 ta bolani ota onasi tashlab ketgan shu dodani qo'lida qolishgan bu go'daklarga yordam kerak
Kim nimadan yordan qiloladi gilam? kiyim kechak oziq ovqat iltimos o'z holiga tashlab quymaylik yuregim ezildi bu bolalarni aybi yo'q
Birinchi navbatda uyni tozalash kerak
bolalar uchun sharoit qilish ularga oziq ovqat kiyim kechak kerak
Befarq bo'mela!!!!!
8600140432116045
Mahakamatkulova Z
8600140459664760
9860080120047685
Pulatova z
Ehson uchun ochilgan guruh⬇️
https://t.me/+_4sm0cyQ96VkMzNi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Kim nimadan yordan qiloladi gilam? kiyim kechak oziq ovqat iltimos o'z holiga tashlab quymaylik yuregim ezildi bu bolalarni aybi yo'q
Birinchi navbatda uyni tozalash kerak
bolalar uchun sharoit qilish ularga oziq ovqat kiyim kechak kerak
Befarq bo'mela!!!!!
8600140432116045
Mahakamatkulova Z
8600140459664760
9860080120047685
Pulatova z
Ehson uchun ochilgan guruh⬇️
https://t.me/+_4sm0cyQ96VkMzNi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aka yaqinda nabirali boʻlibdi. Toʻngʻich qizi oʻgʻilli boʻlib, shunga beshik toʻyi olib borishi kerak ekan. “Beshik toʻyi”ning xarajati katta emish. “Agar men kasalxonaga tushib qolsam toʻy berolmay qolamiz”, deb ota shoʻrlik shifoxonaga bormagan va bir hafta davomida qon tuflab yuravergan.
— Bir necha marta aytdim, lekin har safar: “Qudalarning oldida uyatli boʻlib qolamiz, qizingning koʻngli oʻksiydi”, deb bormadilar, — deydi ayoli.
Xullas, shu odam oʻldi. Bir tiyinga qimmat anʼanani, bemavrid gʻururni deb oʻlib ketdi.
Muhtaram oʻzbeklar, toʻylar fojeasidan qachon qutiladi? Qachon es kiradi bizga? Biz qachon tonnalab guruch damlab toʻy qilishning fazilat emasligini tushunamiz?
Ajabo, bir asr ilgari Behbudiy hazrat ham xuddi shunday nolib yozgan ekanlar. Oradan 100 yil oʻtibdi hamki, hamon oʻsha “qoʻshiq”!
❗️Albatta yaqinlaringizga ulashing, ular ham bilib olishsin!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
— Bir necha marta aytdim, lekin har safar: “Qudalarning oldida uyatli boʻlib qolamiz, qizingning koʻngli oʻksiydi”, deb bormadilar, — deydi ayoli.
Xullas, shu odam oʻldi. Bir tiyinga qimmat anʼanani, bemavrid gʻururni deb oʻlib ketdi.
Muhtaram oʻzbeklar, toʻylar fojeasidan qachon qutiladi? Qachon es kiradi bizga? Biz qachon tonnalab guruch damlab toʻy qilishning fazilat emasligini tushunamiz?
Ajabo, bir asr ilgari Behbudiy hazrat ham xuddi shunday nolib yozgan ekanlar. Oradan 100 yil oʻtibdi hamki, hamon oʻsha “qoʻshiq”!
❗️Albatta yaqinlaringizga ulashing, ular ham bilib olishsin!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢9👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Biz ayollar shunday yaratilganmiz... ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшиликнинг жавоби яхшиликдир. 😊
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰2👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Беихтиёр бўшашдим: - Нега ?! Нима учун бу ишни қилдингиз ? Наҳот-ки ечимнинг бошқа йўли бўлмаган ? - деб сўрадим ундан тиззаларимдан мадор қочганча. - Йўқ ,- деди Мафтуна "афсус" дегандек ,- бошқа йўл билан у ифлосни тўхтатиб бўлмас…
#ТАНЛАНГАН
У эса тез орада ўзгарди. Дарҳол мендан кечирим сўрашга тушди. Айтишича кўчада кимдир мен ҳақимда бўлмағур гап айтганмиш, қайноғам шу йўл, яъни ҳозиргина билдирган таклифи билан мени синаб кўрганмиш.
Турган гап- ки, мен унинг бу сўзларига ишонмадим , бироқ шу билан бирга анча енгил тортгандим. "Энди қайноғам хушини йиғиб олса керак , жиллақурса анчагача қулоғим тинчир" деб ўйлагандим.
Хақиқатда ўша воқеадан кейин қайноғам бутунлай бошқа одамга айлангандек бўлди. У менга деярли эътибор бермай қўйганди. Мен ҳам "Инсофга киргани рост бўлсин" деб ич- ичимдан қувона бошладим. Қайноғам илгарилари эрим билан гаплаштиргани қўймас "Росси билан гаплашиш қанча пул туришини биласанми?" дея писанда қилар , гап орасида "Хотин деган бунчалик эрсирайвермаслиги керак-да , озгина ҳаё бўлса ортиқчалик қилмас эди" деган жон- жонингдан ўтиб кетадиган гапларни кўп гапирарди.
Кейинчалик унинг ўзи телефонимга пул ташлайдиган "Сиз ёшларгаям увол бўлиб кетди" дейдиган бўлиб қолди.
Бир куни қайнонам мени ёнларига чақириб , қўшнимиздан икки кўча нарида тикувчилик цехи очилганини эшитганликларини , истасам ўша ерда ишлаб оз бўлса- да чигилларимни ёзиб келишим мумкинлигини айтдилар. "Кун бўйи ҳайҳотдек уйда бекорга бир гала аёл бўлиб ўтирганимиздан нима маъни?" Ундан кўра ишланг, ҳаво алиштиринг, одам сонига қўшилинг! Бу ерда гап пулдамас- ку, аммо бўлса уям зарар қилмаслиги аниқ" дедилар улар .
Мен бу таклифдан жуда ҳурсанд бўлдим. Уни бажонидил қабул қилиб учиб - қўниб ўша цехга бориб иш тика бошладим. Цехга ишга кирганимнинг учинчи куни у ерда қайноғамни кўриб ҳайрон бўлдим . Билсам асосий ишидан бўш пайтида бу цехнинг юкларини бозор ва дўконларга тарқатиб турар экан.
Мен гўл бўлсам ўшанда ҳам бирон гумонга бормабман а ?
Шу бўйи қайноғам йўли тушганда мени бир ,икки бор ишга ташлаб ўтди. Бир , икки бирга ишдан уйга қайтдик. Орада ортиқча ҳеч гап ҳам, сўз ҳам бўлмади.
Шундай кунларнинг бирида қайноғам мени "Йўлимиз бир деб" ўзи билан бирга ишга олиб кетди.
Йўл - йўлакай кўп қаватли бир уйнинг ёнида тўхтаб,цехда тикилган маҳсулотлардан икки сумкасини олди ва мендан ҳам бир кичикроқ сумкани олиб чиқишиб юборишимни илтимос қилди :
- Илтимос , келин . Бу ерда ипподромчи Карима опа турадилар . Бу сафар юкни уйларига ташлаб кетишимни илтимос қилгандилар. Шундоқ ташлаймиз- у, чиқамиз ,- дедилар..
Мен уларга "Хўп бўлади" дебман-у сумкани олиб эргашибман. Қайноғамга эргашиб иккинчи қаватга чиқибман. Тўғри қайноғам эшикни ёнидаги калит билан очганда кўнглимга ҳар хил хаёллар келди , бироқ унинг "Карима опа, бундоқ эшикни очиб кутиб турмайдими одам?!" деган сўзларини эшитиб хушёрликни йўқотдим.
- Мафтуна , қани сумка ? Узатмайсизми ? - деди қайноғам остонадан қўл чўзиб .
Мен сумкани узатганимни биламан қайноғам мени бор кучи билан ичкарига тортиб кетди...
Кейин ...
Кейин ҳушимдан кетдим.
Ҳушимга келганимда эса қайноғам менга ўз телефонидан бир даста сурат жўнатганини айтди. Мен дағ- дағ қалтираб суратлари очдим . Тахмин қилганимдек барча суратларда мен... Яна ...Бир аҳволда...
- Ифлос ... - дедим мен ғазабга тўлиб ,- сендайларга ифлос деган сўз увол. Сенларни мараз дейиш керак. Мараз. Ахир сени туққан она укангни ҳам туққанди- ку! Уялмайсанми жигар ҳаққига ҳиёнат қилишга!
- Онамларга ҳамиша таъзимдаман , - деди у рўпарамда оёғини бамайлихотир чалиштириб ўтирар экан иршайганча,- бир оғиз илтимосимни ерда қолдирмай сени цехда ишлашингга руҳсат бериб , кейин кўндириб ҳам берган одам менга , ўз ўғилларига қанчалик яхшилик қилганларини хаттоки билмайдилар ҳам ...
У шундай деб сўзларини худди илон каби висирлаб давом эттирди :
- Бу ёғига мени айтганим бўлади ! Кўнмасанг ўзингдан кўрасан! Бу суратлар зумда эрингни қўлида бўлади ва у икки дунё бир бўлганда ҳам сени қайтиб хотин қилмайди.
Демак, сенинг олдингда бир йўл қолди . У ҳам бўлса таклифимга кўниш ва бу ёғига маликалардек яшаш. Бундан кўпам куйинаверма! Вақти келиб бу ўйин жонимизга тегса , "Хайр- хўш" деймиз- у яна ўз йўлимизга кетаверамиз.
/65

👍40
#ТАНЛАНГАН
Бу нарса балки укам қайтгунчаям бўлиши мумкин.
Агар ана ўша вақтда ажрашгимиз келмаса демакким, бу - тақдир !
Мафтуна ! - деди у мени эркалаганнамо бўлиб сўзида давом этар экан,- бугун фақат фотосессия бўлди. "Бу нега менга тегинмади ?" деб ҳайрон бўлмаслигинг учун айтиб қўяй, менга кесакка ўхшаган туйғусиз эмас , балки оташ , олов аёллар ёқади. Мени тушундинг деб ўйлайман.
Аммо индинга айнан шу ерда, айнан шу вақтда "дийдор базми" бўлади.
Ўша куни кўчада кутиб турсанг бўлди ,- деди у кўзларини айёрона қисиб ,- бутун дунё пойингга тўкилади, гўзалим. Ҳавотир олма , цехдагиларни тобинг қочганлиги ҳақида ўзим огоҳлантириб қўяман. Ҳозир эса ўзингга келиб ол. Айтганча , бу квартира меники , бугундан бошлаб сеники ҳам . Мана бу қўшимча калит сенга . Квартирани қулфлаб тушарсан...
У димоғида ҳуштак чалганча бир соатча аввал ўзимиз билан олиб кирган сумкаларни қайтиб олиб чиқиб кетди.
Мен ўша оннинг ўзида ул малъунга ҳукм чиқариб бўлгандим.
Ўшанда машинага менинг қуруқ суратим қайтган эди. Мен у маразнинг ёнида ҳайкалдек тош қотиб кетар эканман тинмай турлича режалар туза бошладим. Гап орасида ундан индинга асосий ишхонасидан жавоб олишини ,уйдагиларга эса "Ҳизмат сафарига кетаман" деб айтишини билиб олдим. Ва бу режамдаги энг кулминацион нуқта бўлди. У билиб -билмай менга ўзи йиқилиши мумкин бўлган чоҳни сотиб қўйган эди.
Энди менда икки йиллик хўрликларим учун қасос олишга етарли вақт бор эди.
#давоми_бор /66
Муаллиф : Хазонрезги

❤39👍23👏4
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Бу нарса балки укам қайтгунчаям бўлиши мумкин. Агар ана ўша вақтда ажрашгимиз келмаса демакким, бу - тақдир ! Мафтуна ! - деди у мени эркалаганнамо бўлиб сўзида давом этар экан,- бугун фақат фотосессия бўлди. "Бу нега менга тегинмади…
Reaksiyalar soni 100dan oshsa yana bitta qism joyliman ❤️❤️❤️
👍107👏9🥰5
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
21- ҚИСМ
Мен эртаси куниёқ ишга бормадим. Тонг отса ҳам ётоқдан бош кўтармай ётавердим. Орада ҳавотир олиб хонага кирган овсинимга "Ланж бўлиб , ҳаммаёғим қақшаб кетяпти" деб кўнглини ҳотиржам қилдим .
Мараз қайноғам эса тап- тортмай телефонимга "Тинчликми ? Тузукмисан?" деб савол жўнатибди. Ундан келган хабарни ўқиб қоним қайнаб кетди . Қани энди унга "Тузукманми , балони ўқиманми, сенга нима, дийдоринг ўчгур?" дея олсам.
Аммо бунинг ўрнига лом - лим демадим. У ўша хабарни уч марта хабар жўнатди. Мен ахири жавоб бермасам тузаётган режам амалга ошмаслигидан хавфсирадим. Ўзимни аранг қўлга олдим ва "Ҳавотир олманг , мен яхшиман. Буларнинг бари ҳаяжондан бўлса керак" деганга ўхшаш алламбалоларни ёздим.
Шу тариқа ётиб-ётиб, хаёлимда тушликкача режамни пишириб олдим. Режам жуда оддий эди. Мен қайнонам ўт пуфагини олдирган жарроҳлик амалиётини ўтаган вақтдан кўп ўтмай оғриқни сезмаслик ва тинчлантириш учун берилган * -дорисини излаб топдим. Бу дори жуда арзон турарди , аммо таъсир кучи ҳаддан ташқари ўткир эди. Қайнонам ўша донаси мошдеккина келадиган дорининг тўртдан бирини ичган вақтлари беш дақиқага бормай тошдек қотиб ухлар ва уларни кечга бориб аранг уйғотиб олар эдик.
Ўшанда ўзимча ўйладим. "Мен бу дорини таблетка шаклида олиб бориб ичираман десам , у эригунча анча вақтни йўқотиб қўйсам керак. Ҳар бир дақиқа ғанимат ахир"
Шунда ўша таблеткани аввалдан эритиб қўймоқчи бўлдим. Бошланишига ундан тўрт дона эритдим. Кўп ўтмай бу доза кўзимга камдек кўринди . "Ахир қайноғам ҳирсдек эркак бўлса,- ўйладим мен,- камига бақувват овқатларни еб пишқириб кетган. Унча - мунча нарса таъсир қилмаса керак бу барзангига"
Мен яна олтита , жами ўнта таблеткани эритдим.
"Таъсир қилса қилди . Бу ёғи пешонамдан" деб ўйладим мен. Дорини жуда оз сувда эритдим . Уни кичиккина елим идишга солиб олдим.
Сиз балки "Бошқа йўл йўқмиди" деб айтарсиз ? "Ишни ўлимгача олиб бормасликни иложини топса бўлмасмиди" деб ?
Агар қайноғамни менга қилганларини ўндан бирини батафсил айтиб берганимда ўзингиз ҳам "Бундай ўлим унинг учун шараф! " деган бўлармидингиз ?
Хуллас ўша топда мен ўзимни буткул йўқотган эдим...
Барчамиз Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романини севиб ўқиганмиз. Асардаги Кумушбибига завжи Отабек томонидан сохта талоқ хати ёзиб икки ёшнинг ажралишларига сабаб бўлган Ҳомид образи ёдингиздадир ? Вақти келиб қасос соатлари бонг урган чоғда Отабек Ҳомидни икки шотирига қўшиб жой-растонига жойлаган пайт нечоғлик енгил тортганингиз ҳам ёдингиздами?
Бу малъун ҳам айнан ўша Ҳомиднинг ўзи эди.
Таассуф-ки, уни бу сафар охирги манзилга кузатиб қўйиш Кумушнинг чекига тушган эди.
Мени билмаган деб дейсизми ? Ўз вақтида Ҳомидни жазосини берган Отабек номусини ҳимоя қилган мард , ориятли , эр йигит деб шарафлангани-ю , бугунги кунда шу ишни қилишга мажбур бўлган "Кумуш"ни нималар кутишини...
Номус ...
Номус балки кимлар учун бешта харфдан иборат , маълум бир туйғудир.
Айнан ўша номус - кимлар учун ҳаёт - мамот, тирикликнинг ўзгинаси.
Мен эса ўша иккинчи тоифага кирувчи инсонман. Мени тириклигимдан, номусимдан, жуфти- ҳалолимдан айирмоқчи бўлган инсон тўловни ҳаёти эвазига тўламоғи шарт эди.
Аёл кишининг номусини ҳимоя қилиш аввало эркак кишининг вазифаси. Аммо вазият шу даражага етган эди- ки , мен ҳеч бир кимсага миқ этмаслигим ва кураш майдонига якка ўзим тушишга мажбур эдим. Сабаби мен ўша маразни яхши таниганим эди. У қўлидаги менга алоқадор бор фотосуръатлар орқали менинг номусим билан ўйнашишни ихтиёр қилганди. Энг алам қилгани эса бу суръатлар ҳеч қандай ясама фотошоп эмас , балки аниқ- таниқ олинган табиий ва аслига тўғри эди.
Хуллас эртаси куни қайноғам уйдагилар билан "ҳизмат сафари"га кетиш олдидан қуюқ "хайрлашди". Доғули хатто оиланинг барча аъзоларидан "Сафардан сенга нима олиб келай?" деб сўрашга ҳам ўзида куч топди. Эридан анчадан буён бундай эътиборни кутмаган
шўрлик овсиним "Менга нимаям керак бўларди ? Барча нарсам бор бўлса. Ўзингиз соғ-у
/67

👍31😭1
#ТАНЛАНГАН
соғ-у саломат келсангиз бўлгани. Бошқа ҳеч нарса керакмас, адаси" деб қўйди.
"Адаси" дея улуғланган зот эса унинг гапларига деярли парво қилмади. Балки ўшанда аёлининг дилидан кўчган дуоларига бир бора "Амийн" деб қўйганда , жуфти ҳалолининг дуоси "Фаришталар амийни"га тушиб , аҳволи бошқа тарафга ўнгланган бўлармиди?
Бироқ қайноғамнинг хаёли бутунлай бошқа нарсада - бўлажак "висол завқи" да эди. Шу сабаб у малъун уйни тезроқ тарк этишни истаётгани биргина менга аён эди. Қайноғам билинар билинмас тамшанганча "Юринг келин, сизни бир йўла ишга ташлаб кетаман. У ердан бироз оларим бор" дея йўл бошлади.
Мен индамай сумкачамни ушлаганча унга эргашдим.
Биз йўлга тушдик.
Юрак деганлари сезгир бўларканми , қайноғам кўча бошидаги светофор чироғида тўхтаганда бирдан сумкачамга чанг солди . Дархол унинг ичини очиб титкилай кетди. Гап орасида:
- Сен аёлларга ишониб бўлмайди. "Аёлга ишонма, аёлсиз юрма" деган мақолни эшитганмисан ? - деди тиржайиб сенсираганча.
Мен саросимада "Йў-ўқ" дея бош силкидим .
- Бу мақолни мен тўқиганман ,- деди ва сумкачамни қўлимга узатди ,- ма ол. Текширувдан тоза чиқдинг. Охиригача шунақа "опо қиз" бўлсанг "Дунёнинг энг бахтли аёли" деган рўйҳатга кирасан,- деди беўхшов ҳиринглаб. У шундай дея туриб қўлимга қўлини қўйди. Мен нафратдан ўлай деб турган бўлсам-да , танамга илон тегиниши билан баробардек бўлган бу қўллардан қўлимни олмадим. Бор кучимни тўпладим ва ўзимни эса аразлагандек тутдим:
- Бахтли аёл бўласан дейсиз- у , сумкамни титасиз? Сумкамдан бомба қидирдингизми ? Бу ишингиз менинг нафсониятимга тегишини билмайсиз. Билиб қўйишингиз керак бўлган нарса эса , аёл кишини зўрлаб мақсадга эриша ололмайсиз. Сиз ўтган куни менга яқинлашмадингиз ва ... тўғрисини айтсам шу йўл билан кўнглимга кирдингиз. Мен яхшилаб ўйлаб кўрдим. Айни ўйнаб, куладиган ёшда эканман. Уят бўлсаям тан оламан . Ёш жонимга жабр қилиб бундай юравериш ўзимнинг ҳам жонимга тегди. Бироқ бу дегани ўзимни тўғридан-тўғри сизга бағишлаб юбораман дегани эмас . Менинг ҳам бир шартим бор. Бажараман деб қасам ичасиз кейин...
Сўзларимни эшитган "мараз" дарҳол машинани йўл четига олиб тўхтатди :
- Қанақа шарт ? - деди у бўриқараш қилиб ,- қани айт-чи ?
- Бу шартни квартирада айтмоқчи эдим . Майли шу ерда десангиз шу ерда ҳам айтавераман,- сохта хўрсинган бўлдим мен, - хуллас "ҳизмат сафарингиз" тугаганидан сўнг ҳозирги квартирангизни сотиб шаҳарнинг чеккароғидан бошқасини оласиз. Мен эса ...укангиздан бир амаллаб талоғимни оламан. Аслида бу шарт ҳам бўлмаса керак. Сиз билан... шу ишдан кейин ўртага талоқ ҳам тушиб бўлса керак. Шартим эса мени ҳалоллаб никоҳингизга оласиз.
Унга шартим ёққанлиги юз- кўзидан зумда сезилди :
- Ҳаби-чи? Унинг жавобини беришим керакми ?
- Ажойибсиз-да ,- дедим эрига соғлиқ- омонлик тилаётган ҳокисоргина овсиним кўз ўнгимга келиб , ич- ичимдан вулқондек тошиб келаётган ғазабни босишга ҳаракат қилганча ,- эшитмаганмисиз ? "Ўртоқники ўртада!" деган гапни . Овсиним уйингизда ҳизматингизни қилиб юраверади. Шунча йиллик хотинингиз. Мен эса кенжаойингиз бўламан. Суюклиси ...
Гапларим мойдек ёқиб тушди шекилли у лаб- лунжини йиғиштира олмай иржайди .
- Мен ҳозир,- деганча машинадан тушиб сал нарида жойлашган кафега кириб кетди. Мен эса енгил нафас олдим. "Худо бир асради-я , -дея ўйладим - яхшиям дорини сумкамга солмаганим, бўлмаса..."
Кўп ўтмай қайноғам иккита елим контейнерда егулик кўтариб чиқди:
- Биттаси сен яхши кўрадиган оливье салати , иккинчиси қўзиқоринли салат .
- Ииии, овқатга кетяпман демайсизми бир оғиз? - ўпкалаган бўлдим мен ,- ҳеч бўлмаса "Кўнглинг ниманидир тусаяптими?" деб ҳам сўрамадингиз ?
- Квартирада ҳамма нарса муҳайё ,- деди қайноғам шошилиб,- кечанинг ўзида барча нарсани есть қилиб қўйганман, жонидан.
- Ҳмм ,- дедим мен сохта лаб чуччайтириб ,- биласиз кеча куни бўйи ёстиқдан бош кўтармадим. Ичганим шилдир-сув хўрда бўлди.
Шунга икки сихгина жазлик кабоб олиб беринг. Квартирада кабоб йўқдир? - шундай деб тўғрига ишора қилдим,- ҳиди
/ 68

👍21
#ТАНЛАНГАН
иштаҳани очиб юборди-да.
- Икки сих эмас , йигирма сих кабоб олиб бераман сенга ,- қайноғам шундан деб қўлидаги салатларни менга узатди-ю ўзи яна ортига қайтди.
Менга эса айнан шу керак эди. Зумда ич кийимимга беркитган дорини олдим- у , қўзиқоринли салатнинг устига қўйиб юбордим. Ўзим эса дори идишни дарҳол машина ўриндиғининг тагига яширган бўлдим .
Қайноғам тез орада ҳидларини гупиллатганча иккита ноннинг орасига босилган кабоб билан қайтди.
- Ҳар хилидан олдим кабобни ,- деди у мақтанганнамо ,- жазликдан ташқари қиймали , жигарли , товуқлигиям бор.
- Раҳмат сизга ,- дедим эрка овозда ва унинг қўлидаги халтани очиб ичидан битта жаз кабобни олиб оғзимга солдим ,- оҳ,оҳ, жуда мазали экан.
Мен ўзимдаги ҳаяжонни босиш учун йўл бўйи кабоб еб кетавердим. Орада ундан "Сиз ҳам ейсизми ?" деб сўрашни унутмадим. У эса кулимсираганча "Мен сени ейман" деган жавоб қайтарди. Қайноғам ичкарида заҳар маҳрига "отиб" чиққан эди шекилли , кўзлари сузилиб қолган , оғзидан ёқимсиз ароқ ҳиди келиб турар эди.
Унинг охирги сўзларидан ич- ичимдан зил кетсам-да, ўзимни парво қилмаганга солдим.
Қайноғам бу сафар машинасини "дом"нинг ён тарафидаги гаражга қўйиб қулфлади. Биз иккимиз келишиб олгандек орада масофа сақлаб квартирага йўл олдик.
Квартирага кирган заҳоти у қўлидагиларги ерга ташлади- ю , кутилмаганда менга ёпиша кетди. Мен унинг бу қадар тез ҳамла қилишини кутмаган эдим. Беихтиёр ўзимни ҳимоя қила бошладим. У бўлса ... У жазава устида мени бўға бошлади. Шунда йўлда еган кабоб жонимга оро кирди. Мен қаттиқ ўқчиб еган ичганларимни қайт қилиб юбордим. Мараз шундагина ўзини четга олди. Мен эса вазиятдан чиқиш учун "Шунақаям бўладими ? Одам деган озгина сабрни билмайдими ?" дедим- у югуриб бориб ваннахонага кириб эшикни ичкаридан қулфлаб олдим.
Мен "Қайноғам эшикни тақиллатиб , мени безовта қилса нима қиламан ?!" деган ҳадикда юз қўлимни чайдим. Ташқарига чиқишдан қўрқиб ваннахонада бир соатга яқин ўтирдим. Хаёлимда минг бир хил режа туздим. Ахири ўзимга келиб ташқарига чиқдим. Квартирада жим- житлик ҳукмрон эди.
Аста меҳмонхонага мўраладим. Ўртадаги стол устидаги дастурхон ясатиғлик экан. Унга турли ичимлик , сархил мевалар ва шокаладлар чиройли қилиб териб қўйилганди.
Қайноғам у ерда кўринмагач , ҳуркибгина ётоқхона эшигидан мўраладим. У ер ҳам сокин , одамдан ҳоли эди. Ошхонадан ҳам қайноғамни топа олмагач , балконга хабар олдим. Қайноғам шу ерда экан. Аниқроғи полда... тарракдек қотиб ётар эди. Мен қўрқа - писа унга яқинлашдим. Чўкка тушиб , нафас олмаётганига ишонч ҳосил қилиш учун бўйин томирига бармоқ босдим. У аллақачон жон бериб бўлган эди. Шунда мен ортга қайтиб ошхонадан хабар олдим . У ерда озгинаси ичилган ароқ бутилкаси , бўш пиёла , ярми ейилган қўзиқоринли салатга кўзим тушди-ю , барига тушундим. Қайноғам аввал ароқ ичган , кайф ичида заҳарланган салатни еган. Салат ошқозонга тушиб , ундаги катта дозадаги дори қонга ўта бошлагач нафаси бўғилган шекилли балконга - тоза ҳавога чиқмоқчи бўлган. Афтидан у ерга бир ёки икки қадам босишга кучи етган ва шу билан юраги уришдан тўхтаган.
Мен қайноғамнинг бошига қайтиб чиқиб унга узоқ тикилди. Кунларимни қора тун, қора тунларимни зулмат қилган бу инсон охирги лаҳзаларда лоақал учинчи қадамини боса олмаганидан таассуфда эдим.
Инсон ўз ҳолини билмайди. Бугунги , эртанги тақдири учун икки оғиз бирон қатъий хулоса айта олмайдиган даражада кучсиз бўлган ҳилқат ўзга бир инсонга хўжайинчилик даво қилиши қизиқ.
Мен шуларни ўйлар эканман, борган сари хўрлигим келди. Шу топда суюкли инсоним , тан - маҳрамим Хуршид аканинг эмас , балки оғзидан кўпик чиқарганча тош қотган мана шу малъуннинг бошида эканлигим мени баттар ўкситди. Ўзимни тута олмадим . Йиғлайвердим, йиғлайвердим. Шу тариқа тушгача йиғлабман.
Ўзимга келганимда эса "Балки ҳали кеч эмасдир? Бу мараз ўз оғзи билан сафарга кетдим"
деган бўлса , ўлимни ҳам бевосита мени қўлимдан топган бўлмаса , демак менинг ҳали яшашга хаққим бўлса-чи ?" деган савол юрагимда "йилт" этган умид учқунини ёққандек бўлди.
/69

👍34
#ТАНЛАНГАН
Бир кўнглим "У маразни квартирада шундоқ қолдириб кетсам- чи?!" деган фикрга келдим. Аммо "У айниб бадбўй ҳид чиқарса , ўша ҳиддан жасадни топиб келган экспертлар захарланиб ўлдирилганини билишади ва изимига тушишлари аниқ" деб ўйладим. Ахири "Ҳисобимда уч кун бор. Шу кунлар ичида жасаддан қутилишим керак" деган қарорга келдим.
Мен икки кун аввал ўша малъун суратларимни кўрсатганда ўлиб бўлган эдим. Ўлган одам учун эса иккинчи бир ўликни бўлаклаш чўт эмас экан.
Режа бўйича у маразни дастлаб ҳаммомга олиб кириб саранжомламоқчи бўлдим. Аммо баттол мен учун жуда оғирлик қилди . Уни хатто жойидан ҳам жилдира олмадим . Шунда уни балконнинг ўзида бир ёқлик қилишга қарор қилдим. Дастлаб балконнинг дарпардаларини туширдим . Кейин ердаги гиламни думалатиб бурчакка тикка қилиб қўйдим . Бир неча чойшабни келтириб унинг атрофига ёйдим ва...
Қолганини эслай олмайман.
Мен "У топилгунча фақат суяклари қолар" деб умид қилгандим.
Режамга кўра "Қайноғам йўқликларида онажонимникида бир - икки кун туриб олай" деб овсинимдан рухсат олган бўлдим . Шу тариқа икки тун ярим кечаси жасадни турли мавзелардаги ахлат тўплаш шаҳобчаларига элтиб ташладим.
Бахтга қарши у бўлакнинг охирги макони бир аҳлатхона бўлибди.
Қайноғамдан кейин мен ҳам ўз жонимга қасд қилмоқчи бўлдим . Аммо кейин ўйланиб қолдим : "Аввал шу пайтгача қилган гуноҳларимга жавоб бериб олай...".
Балки жиноятим очилмай қолар ва қолган умримни тавба билан ўтказарман" ...
- Мафтуна сўник хўрсинди ,- деди Гулнур ҳикоя қилишда давом этар экан ва менга шундай деди :
- Бироқ сиз , - жиноятни шу даражада тез очдингиз- ки , марҳум тупроққа кирмай , қилган қилмишлари учун азоб фаришталарига жавоб бериб улгурмай, мен тириклар орасида жавоб беришимга тўғри келмоқда. Балки шуниси яхшидир. Умримнинг охири ва қиёматгача шу гуноҳ юки остида эзилгандан кўра...
- Марҳумнинг телефонини нима қилдингиз ? - сўрадим мен Мафтунадан
- Телефон ўша квартирада қолган, дастлабки уч кун ундан овсинимга эри номидан "Ҳавотир олма , мен яхшиман" деган маънода хабар жўнатиб турдим. Кейин эса телефонни бутунлай ўчирдим.
Мана бор гап. Бутун тафсилотлари билан ,- деди Мафтуна менга дардли тикилиб ,- очиғи бўлган воқеани айтиб бунчалик енгил тортаман деб ўйламаган эдим. Энди мени қонун қўлига бемалол топширишингиз мумкин.
Мен эса ҳозир эшитганларимдан лол эдим.
Содиқ ака , ишонасизми Ирисов иши бўйича Ильмиранинг жазога тортилишини қанчалар истаган бўлсам , бу иш юзасидан Мафтунага шунчалар ачиндим. Иккала воқеа ҳам номус билан боғлиқ. Иккаласида ҳам номус сабаб инсон жон берган. Аммо моҳият- чи ? Моҳият ҳар иккала ишда бутунлай бошқа-бошқа.
Мен кўп ўйлаб ўтирмай Мафтунага ўзимни кимлигимни қайтадан рўйи-рост тан олдим ва бу жиноят ишини бошқа биров очмаса , ўзим ҳеч қачон ошкор қилмасликка сўз бериб хонани тарк этдим.
Содиқ ака ... Мана сизга айтмоқчи бўлган бор гапим шу. Ва сиз ҳам сирни очмасликка менга сўз бердингиз...
Содиқ Гулнурнинг қўлларини кафтлари орасига олди:
- Гул ... Менга бутунлай ишонишинг мумкин...
Содиқ -энг содиқ дўст ...
Энг содиқ...
Гулнур Содиқжоннинг сўзларидан титраб кетди. Кўзларига ёш қалқди :
- Биламан... Содиқнинг Гулга содиқлигини биламан,- деди у хўрсиниб ,- буни менга кўнглим айтган... Кўнглим эса мени ҳеч қачон алдамаган...
Гулнур шундай деб ўрнидан турди:
- Мени уйимга олиб бориб қўя оласизми ? Эркин акага нима дейишни ўзингиз ҳал қиларсиз...
Содиқ "Хўп" дея бош силкиди...
* * *
Гулнур эртаси куни ишга боргиси келмади. Шу сабаб телефонини овозсиз режимга қўйиб чошгоҳгача унга бир қараб қўйишни истамади. Мафтуна воқеаси уни жуда ҳолдан тойдирган эди.
Аммо чошгоҳ вақти сабабини ўзи билмай юраги ўйнаб телефонини олди. Қараса етти нафар қабул қилинмаган қўнғироқ бўлибди. Бари Содиқжондан.
Гулнур сабри чидамай унга ўзи қўнғироқ қилди . Содиқжон Гулнурнинг рақамига дарҳол уланди ва ҳаяжон билан :
- Гулнур!
Мафтуна ! Мафтуна ,- деди нафаси тиқилганча ...
#давоми_бор /70
Муаллиф: Хазонрезги

👍52❤30😢1